Azamat Akbar | Lektorium @azamatakbar_lektorium Channel on Telegram

Azamat Akbar | Lektorium

@azamatakbar_lektorium


Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз!

https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov

Azamat Akbar | Lektorium (Uzbek)

Azamat Akbar kanali sizni tilshtinoslik, sociolingvistika, diskurs, pedagogika bo'yicha tahlillar bilan tanishtiradi, shuningdek oliy ta'limning zamonaviy trendlari haqida ilmiy-tahliliy ma'lumotlar bilan ta'minlaydi. Kanalga xush kelibsiz! Agar sizga o'z fikrlaringizni bayon qilish, yangi bilimlarni o'rganish va o'zgarishlarga oid so'zlar qo'qish qiziq bo'lsa, Azamat Akbar kanali aynan siz uchun. Bu o'rganish va tajriba almashish uchun o'z imkoniyatlaringizni oshirishga yordam beradi. Kanalga https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov manzilidan kirib, obuna bo'lishingiz mumkin. Keyinroq yangiliklar va foydali ma'lumotlar bilan ta'minlang!

Azamat Akbar | Lektorium

31 Jan, 05:53


Имом Бухорий, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби буюк алломаларнинг номларини кўпчилик билади.

Аммо кўпчилик аёлларнинг билим ва тарбияни шакллантиришдаги муҳим ролини тушуниб етмайди.

Имом Бухорий ёшлигидан отасиз қолади. Болалигида кўр бўлиб қолганида уни ўстирган, илм-маърифатини оширган, қайта кўриши учун дуо қилган ҳам айнан унинг онаси эди.

Имом Шофеъийнинг онаси қашшоқликларига қарамай, унинг таълим олишини таъминлайди. Олимлардан ўрганиши учун буюк зотларнинг олдиларига юборади, хотирасини ва интизомини ривожлантиришга ундайди.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам онаси қўлида ёлғиз вояга етган. Онаси саҳар уйғониб, унинг ўқишига тайёргарлик кўриши учун ёрдам берар ва қоронғуда уни бомдод намозига олиб борарди.

Ибн Ҳажар ота-онаси вафот этгандан кейин унинг катта опаси Ситт ал-Ракбнинг қўлида қолади. Опаси унинг илмга интилишига ишонч ҳосил қилади ва ибн Ҳажар Ислом тарихидаги энг буюк олимлардан бирига айланади.

Бу аёлларнинг таъсири нафақат уларнинг уй ишларида - балким бу дунёнинг келажагини ҳам шакллантирган.

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 16:46


Бугун 3 та хабар ўқиб қолдим.

🇨🇳Хитойнинг Цингхуа университети мустақил таълимни ривожлантириш ва талабаси кўп бўлган синфлардаги ўқитувчи-профессорларга ёрдам бериш учун сунъий интеллектга асосланган ассистент тьюторни ишга туширди. Пекин университети эса квант алгоритмлари ва технологиялари соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш учун квант ҳисоблаш лабораториясини очди.

🇺🇸АҚШдаги Стенфорд университети эса тадқиқотчилар учун адабиётларни кўриб чиқиш ва маълумотларни таҳлил қилишда ёрдам берадиган сунъий интеллектга асосланган тадқиқотчи асситент роботни тақдим этди. MIT университети эса барқарор энергия соҳасида перовскит материалларидан фойдаланган ҳолда янги, тежамкор қуёш батареясини тақдим этди.

🇺🇿Ўзбекистонда ТАТУ университетида маънавият ва маърифат маркази очилди.

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 11:47


🚨 CALL FOR PAPERS 🚨

🌍 15th International Conference on Foreign Language Teaching and Applied Linguistics (FLTAL)
🗓 2-3 May 2025
📍 Jizzakh State Pedagogical University, Uzbekistan
💻 Hybrid Event: In-Person & Virtual

Theme: Innovative Pedagogies for Multilingual Classrooms: Fostering Cultural Competence in Language Education

🔎 The conference invites submissions addressing foreign language teaching and learning in the following areas:

Applied Linguistics
Bilingualism & Multilingualism
Cognitive Linguistics
Education Management
Language Acquisition & Learning
Curriculum Development
Language Teacher Education
Teaching Methodology
Language Testing & Assessment
Linguistics & Literacy
Sociolinguistics
TESOL / TEFL / TESL
Translation Studies
And other FLTAL-related topics

Submit your paper, engage with experts, and be part of an inspiring conversation about the future of language education! 🌍📚

For more details, visit www.fltal.org (will be updated soon)
📧 For inquiries: [email protected]

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 11:47


15-чи хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик (FLTAL) халқаро мега-конференциямиз бу гал ҳам Жиззах давлат педагогика университетида жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтади. Конференция гибрид (ҳам офлайн ҳамда онлайн) форматда бўлиб ўтади. Барча маълумотлар ахборот хатида берилган.

АҚШ, Канада ва Австриядан бу соҳада дунёнинг энг машҳур спикерлари Жиззахга ташриф буюришади. Аризонадан келадиган Полни презентациясига қатнашишингиз дунёнгизни ўзгартиради, илмий ҳаётингизда янги имконлар очади. Канадалик Нортон бу соҳада дунёнинг кучли 5 та олими сифатида эътироф этилган. Бу олимларни ЖДПУда жонли кўришингиз мумкин.

Конференциянинг бу йилги мавзуси “Innovative Pedagogies for Multilingual Classrooms: Fostering Cultural Competence in Language Education.”

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 08:18


Агар сахий бўлсанг, сени аҳмоқ деб ўйлашади, яхши бўлсанг, сени ишлатишади. Агар тўғри иш қилсанг, сени танқид қилишади, агар муваффақият қозонсанг, ҳасад қилишади. Севсанг, буни қадрламайдилар. Менимча, бу ҳаётда энг қийин нарса инсон бўлишдир.

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 07:04


Агар сиз катта лойиҳалар қилишни истасангиз, унда кучли жасоратга эга бўлишингиз керак. Кичик орзулар қилиш билан ҳеч қачон улкан муваффақиятга эриша олмайсиз.

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 02:38


Одамлар сиздан тортиб ололмайдиган нарсалар устида ишлаганингизда, сизни тўхтатиб бўлмайди.

Бу нарсалар - сизнинг фикрлаш услубингиз, характерингиз ва шахсиятингиздир. Шу йўналишда ўзингизга инвестиция киритишда давом этинг.

Azamat Akbar | Lektorium

30 Jan, 02:19


Атрофим тўла ўғри-жиноятчилар, аммо жазолаш учун ҳеч ким йўқ.
Бари ўзимизникилар.

©️Людовик XVI

Azamat Akbar | Lektorium

29 Jan, 10:28


Трамп маъмурияти 975 кишини Ўзбекистонга депортация қиларкан.

Лекин энг қизиғи, Трапм 337 кишини СССРга ва 845 кишини Югославияга депортация қилишни режалаштирмоқда. АҚШдаги қоракўзларимиздан кимдир уларга бунақа давлатлар йўқлигини айтиб қўйинглар.

П.С. Менимча, бир вақтлар одамлар СССР ва Югославиядан АҚШга кўчиб кетишган. Улар Америкада легализациядан ўтмаган ҳамда ўз ватанларида янги ҳужжатлар олишмаган. Кейинчалик СССР ва Югославия парчаланиб кетади, у инсонлар эса эски паспортлари билан қолиб кетишган.

Azamat Akbar | Lektorium

29 Jan, 10:07


Бугунги кунда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиш университетдаги давоматни мажбурий қилмаслиги керак (баъзи йўналишлардан ташқари).

АI талабага ёрдам, зарур фикр-мулоҳаза ва катта ҳажмдаги маълумотларни етказиб бериш орқали ўқитувчидан ҳам яхшироқ билим бермоқда.

Амалий тажрибага урғу берадиган баъзи йўналишлар учун истиснолар бўлиши мумкин. Баъзи йўналишлар лаборатория талаб қилиши мумкин, айниқса амалиётли мутахассисликлар.

Ҳозирда кўплаб университетлардаги йўналишлар ҳақиқий ҳаёт тезлигига мослашиш учун кураш олиб бормоқда, лекин улар аллақачон эскирган ва монотон ҳолатга келиб қолган. Шунинг учун таълимни анъанавий 4 йиллик ўрнига 2-3 йиллик ўқишга айлантириш керак. Кўпгина дарслар кўпинча такрорланадиган ёки кераксиз бўлиб қолган, шунчаки талабаларга турли хил “модный” номлар остида қайта “сотилмоқда.”

Azamat Akbar | Lektorium

29 Jan, 04:54


Аҳмоқнинг таърифи: Ҳақиқатни билиши, ҳақиқатни кўриши, лекин ҳали ҳам ёлғонга ишонишидир.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 17:28


Энг даҳшатлиси нимада биласизми? DeepSeek ишлатадиган AI модели, АҚШ чекловлари туфайли энг сўнгги чипларга “доступ”и бўлмаганига қарамай, умумий кўрсаткичлар бўйича Open AI-дан устун келди.

Хитойликлар келажакнинг тарихини ёзишмоқда, биз эса эскирган тарихдан чиқа олмаяпмиз, ибн Синонинг миллатини ҳал қилсак аниқ хитойликларни ортда қолдирамиз.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 14:55


DeepSeek-R1 деб номланган сунъий интеллект модели OpenAI’нинг энг илғор модели имкониятларига мос келиши билан бирга тежамкорроқ эканлиги айтилмоқда. 10-январда тақдим этилганидан буён бу модел АҚШ ва дунёнинг 51 мамлакатидаги Apple App Store дўконида энг яхши бепул иловага айланди.

П.С. Хитойга гап йўқ лекин, биз сифатсиз университетлар очиш билан овора, улар эса давлатларни ютиб юбориш билан овора.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 14:41


Бугунги энг муҳим хабар ҳақида…

Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти бугун АҚШнинг 2 триллион долларлик акцияга эга бозор капиталини супуриб ахлатга ташлади. NVIDIA эса бозор капиталида 500 миллиард доллар йўқотди!

Бунинг сабаби, Хитойнинг 6 миллион долларлик сунъий интеллект стартапи Силикон водийси имконсиз деб даъво қилган нарсага эришди. Мана нима учун DeepSeek AI (сунъий интеллект) қоидаларини қайта ёзмоқда.

Хитойнинг DeepSeek компанияси ҳозиргина OpenAI-нинг энг зўри билан рақобатлашадиган ақлли AI моделини яратди ва унинг нархни ишониш қийин бўлган даражада арзон қилди.

OpenAI GPT-4: $600М + трейнинг нархи
DeepSeek: жами 6 миллион доллар

Бундан ташқари DeepSeek R1 очиқ манба ҳисобланади. DeepSeek’ни нафақат қуриш, балки ишга тушириш ҳам арзондур.

OpenAI: миллион токен учун $100+
DeepSeek: миллион токен учун <$4

Бу шунчаки харажат фарқи эмас - бу парадигманинг ўзгариши. Силикон водийсининг AI афзаллиги дейсизми? У энди буғга айланиб йўқ бўлди.

Инвесторларни ваҳима босган. Дунё эътибори эндиликда Хитойнинг AI устунлигига қаратилади. Яхшироқ моделларни яратиш учун бизга шунчалик кўп график процессор ёки ҳатто электр қуввати керак бўлмаса-чи, бу ҳақида ўйлаб кўришнинг ўзи даҳшат.

DeepSeek R1 бу:

OpenAI моделларидан 27 баравар арзон
Очиқ манба ва рухсат этилган лицензияланган
Фикрлаш босқичларини тўлиқ очиб берадиган модел
Бу шунчаки рақобат эмас. Марк Андрэсен айтганидек, бу AI учун янги Спутник.

Ўйин қоидалари тез суратларда ўзгармоқда. Ушбу AI инқилобига қандай муносабатдасиз? Бизнинг IT индустриямиз бунга тайёрми? Қоғоздаги 1 миллионта айтишниклар қаерда ҳозир? Ҳар жума кунлари миллий либосларни кийиб ишга борамизми ёки дунёни ларзага келтирадиган ихтиро яратамизми?

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 09:30


Машҳур википедияда Абу Али ибн Сино ҳақида шундай ёзилган:
“Авиценна 980-йил Трансоксаниянинг Афшона қишлоғида форс оиласида дунёга келади. Қишлоқ сомонийлар пойтахти Бухорога яқин бўлиб, онасининг она шаҳри бўлган. Унинг отаси Абдуллоҳ Бақтриянинг Балх шаҳридан эди.

Янада машҳур Британикада ҳам ибн Синони форс файласуфи деб ёзган.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 08:00


Пули кўп инсон бой эмас, нафси тўқ инсон бойдир. Давлатни талаётган камбағаллар эмасдур ҳойнаҳой….

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 05:38


Сиз шикоят қилаётган ҳаёт балки бошқа бировнинг орзусидир. Сабрли бўлсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади иншоллоҳ.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 05:16


Қизиқ, ер планетасида 1 суткада 24 соат бўлса, Юпитерда 10 соат, Сатурнда эса 11 соатни, Венерада эса 5.832 соатни ташкил этади. Аллоҳ дунёмизни биз учун уй қилиб берганида қанчалар ҳикмат бор.

Azamat Akbar | Lektorium

28 Jan, 02:36


Президент Трамп ташқи ёрдам дастурларини тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонларини бажаришдан бош тортгани учун USAIDнинг бир неча амалдорларини маъмурий таътилга чиқарди. USAID, том маънода Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) операциялари учун ташқи фронт бўлиб, миллиардлаб глобал "ёрдам"ни назорат қилади.

Azamat Akbar | Lektorium

27 Jan, 15:06


CNN томонидан яқинда чоп этилган мақолага жавобан ўз расмий позициясини билдирган Тожикистон Маданият вазири Матлубахон Сатториён ушбу мақолада Абу Али ибн Сино “нотўғри” равишда ўзбек олими деб аталганидан норози бўлди. Бу ҳақда у бугун, 27 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.

Вазирнинг сўзларига кўра, CNN материалида айтилган айбловлар тарихий асосга эга эмас ва нуфузли тарихий манбаларни эътиборсиз қолдирадиган нотўғри талқинларни ифодалайди.

П.С. Бу масалани бир куни муаммога айланишини камина 18.04.2024 Душанбе сафари вақтида ёзганди.

Azamat Akbar | Lektorium

27 Jan, 10:48


Расмда, оддий арт-кафеда ҳамкасб ўқитувчилар йиғилишиб овқатланишмоқда десам ҳам бўларди, лекин аслида бу расмда Дания Бош вазири Метте Фредериксен кеча кечқурун Финляндия Президенти Александр Стубб, Швеция Бош вазири Олаф Кристерсон ва Норвегия Бош вазири Жонас Гор Стуррени уйида кечки овқат учун меҳмон қилди.

П.С. Ривожланиш давлат пулини ўзлаштирмай шунақа оддийликдан бошланса кераков…

Azamat Akbar | Lektorium

27 Jan, 06:19


Ҳеч ҳам эскирмайдиган мавзу, 2019 йилги интервьюм.

https://kun.uz/96953908

Azamat Akbar | Lektorium

27 Jan, 05:55


Постларимга аҳён-аҳёнда кўз қирини ташлаб қўядиганларга ҳам ташаккурларим, борингизга шукур!

Azamat Akbar | Lektorium

27 Jan, 05:19


Хайрли тонг. Ажабо бизнинг обуначиларимиз орасида АҚШда ноқонуний равишда яшайдиганлар борми? Трамп иммиграция сиёсатини оғирлаштирмоқда.

АҚШ ҳукумати мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган (виза, грин-карта, яшаш рухсатномаси) фуқароларга АҚШ ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этиш имкониятини бермоқда. Бу уларга мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилишининг олдини олишга ва АҚШ визасига қайта мурожаат қилганда запретга тушмасликка имкон беради.

Ҳафтангиз ажойиб ўтсин!

Azamat Akbar | Lektorium

26 Jan, 15:49


Бу Стенли Жонсон, Буюк Британиянинг собиқ "хўрози" яъни бош вазири Борис Жонсоннинг отаси, у "инсониятнинг катта қисмидан", шу жумладан Буюк Британия аҳолисини 85% га камайтириб халос бўлишни айтмоқда.

"Экологлар учун энг яхши янгилик, бизни инсониятнинг катта қисмидан халос қиладиган қандайдир мега-фавқулодда вазият бўларди."

Azamat Akbar | Lektorium

26 Jan, 13:13


Йиллар давомида инглиз тилини ўрганиб, лекин талаффузингиз ҳали ҳам барбод бўлса, АҚШнинг биринчи хонумини эслаб кайфиятни кўтариб юровуринг.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Jan, 16:01


Келажакда университетлар кўпроқ онлайн таълим ва мослашувчан таълим имкониятлари билан рақамли асрга мослашишга қаратилади. Асосий эътибор меҳнат бозорининг ўзгарувчан эҳтиёжларини қондириш учун амалий кўникмалар, саноат билан ҳамкорлик ва инновацияларга қаратилади. Университетлар тадқиқот, барқарорлик ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш орқали глобал муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди.

Глобал ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, биздаги барча ОТМларни бу муаммоларга қарши курашиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда катта таъсир кучига айланишини истардим. Дунёда олий таълим тизими ўзгариб борар экан, келажакда анъанавий университетлар ўз аҳамиятини 100% йўқотади. Билимга асосланган жамиятнинг ривожланиши ва рақамли платформалар орқали ахборотга осонлик билан эришиш сабабли келажакда анъанавий университет таълимига бўлган талаб камаяди, эскирган ОТМлар буюджетнинг елкасидаги канага ўхшаб фақат зараркунандага айланади.

Шу сабабли, мен ОТМларга ушбу ўзгаришларга мослашишга, илғор технологияларни жорий этишга, саноат билан ҳамкорликларни ривожлантиришга ва ўз дастурларида интердисиплинер ёндашувларни жорий этишга эътибор қаратишни таклиф этаман. Бу университетнинг ўзгариб бораётган таълим тизимида долзарблигини таъминлайди ва уни минтақада етакчи бўлишига сабаб бўлади. Олий таълимнинг келажаги бутунлай бошқача кўринишга эга бўлади ва бизнинг ОТМлар бу ўзгаришларни олдиндан билиши шартдир.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Jan, 12:52


Сўнгги янгиликлардан бир нечта шаҳарларда янги давлат университетлари очилиши ҳақида ўқиб қолдим. Сифатли таълимга интилаётган барча малакали ёшлар учун таълим олиш имконияти мавжуд бўлиши шарт бўлса-да, мени кўпинча мавжуд бор бўлган университетларнинг сифати ўйлантиради. Сўнгги бир неча йил ичида биз ўнлаб янги университетларни очдик. Булар умидларимизни оқладими? Булар ва эскилар халқаро миқёсда мақтана оладиган муҳим ихтироларга олиб келдими ёки Ўзбекистон номидан рақобатбардош таълимни ярата олдими?

Янги университетлар очишдан кўра, ҳозиргиларини қайта текшириш ва уларни коррупцион бошқарувдан қутқариш керак. Таълим муддатини 4 йилдан 3 йилга қисқартириш, фанлар сонини камайтириш ва ушбу фанларга кўпроқ соҳада ишлаб турган амалиётчиларни жалб этишни кўриб чиқишимиз керак. Ректорларга соҳадан оддий бакалаври бўлган кучли “практик”ларни маслаҳатчи қилиб олиш керак. Ҳозир бизда университет дипломига эга минглаб лаёқатсиз ва малакасиз ёшлар бор, шунинг учун янги университетлар очиш орқали уларнинг сонини кўпайтиришга ҳожат йўқ. Олий маълумотли ишсизлар армиясини кенгайтиришга эҳтиёж йўқ. Тез орада биз керагидан зиёд малакасиз битирувчилар муаммоси билан юзлашамиз. Мисрдан ўрнак олинглар…

Ҳаёт сифатини яхшилаш учун биз маошларни оширишимиз керак. Маошларни ошириш учун бизга халқаро миқёсда рақобатлаша оладиган ва глобал компанияларни жалб қила оладиган кучли саноат керак. Бу глобал компаниялар кейинчалик битирувчиларга юқори маошли ишларни таклиф этишлари мумкин. Агар битирувчилар юқори маошлик иш топа олмаса, демак янги университетлар очиш иқтисодий вазиятни ўзгартирмайди ёки бизни камбағалликдан олиб чиқмайди, чиқолмайди ҳам.

Қолаверса, бор бўлган университетларда малакали кадрлар етишмаса, олий таълим коррупцияга ботган бўлса, янги очилган университетларда ким ишлайди? Шу саволга жавоб берганга 2025 йили Нобел мукофоти бериш керак. Ҳар куни университет очиб пул сарфлагандан кўра бунга муқобил бошқа яхшироқ ечим топиш керак. Менимча, кимдир тизимни қандай яхшилаш кераклиги бўйича юқорига реаликка асосланган яхши маслаҳат бериши керак.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Jan, 11:02


Ҳеч ҳам отелдаги хонанинг ичида ўзининг шахсий бассейни ва саунасини кўрганмисиз? Шунақа хонада қолиш ҳам насиб қилди.

🇲🇾Куала Лампур. Малайзия

Azamat Akbar | Lektorium

24 Jan, 09:19


Туғдирган эмас, тарбия берган отадир!

— Баъзи оталар: «Мана фарзанд дунёга келди. Мен уни боқсам бўлди» дейди. Аслида бу улкан хато! Яъни фарзанд тарбиясига фақат она, бобо ва бува эмас, балки отаси ҳам тўлақонли маъсул ҳисобланади.

— Унга оқ ва қорани танитиш, диний, дунёвий, сиёсий билим бериш, ўз касбидан озгина бўлсада ўргатиш кабилар отанинг ҳам иши бўлади. Фарзанд учун ҳар куни 24 соат бўлмаса ҳам, озгина вақтини унга ажратиб, турли хил йўллар билан ўрнак бўлиш фарзанднинг ҳам, оиланинг ҳам келажаги учун жуда муҳим.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Jan, 12:25


🇲🇾Малайзиядан кўп нарса ўргансак бўлади, шулардан бири йўл ҳаракатларига эътиборли бўлиш ва машина ҳайдаш одоблари.

Куала Лампур.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Jan, 02:18


🇲🇾Драгон фруктдан шарбат, нон, гуручли овқат, кари тайёрланади.

Сапанг, Селангор. Малайзия

Azamat Akbar | Lektorium

23 Jan, 02:05


🇲🇾Малайзиянинг “dragon fruit” меваси бор, “dragon” аждарҳо дегани, ташқи кўриниши аждарҳога ўхшаб кетгани учун шунақа номланган. Рус тилида драгон фруктга “питайя” дейишади. Жуда ҳам мазали ва фойдали мева ҳисобланади. Сариқ, қизил, оқ ва пушти рангли питайялар бор.

Сапанг, Селангор. Малайзия.

Azamat Akbar | Lektorium

22 Jan, 12:30


Сабр ва донолик ҳар доим жаҳолат, саводсизлик ва нафрат устидан ғалаба қозонади. Муваффақиятли одамлар - пухта тузилган режа ва билим орқали қийинчиликларни енгиб ўтиш ва ўз мақсадларига аниқ ва тез эришадилар. Ҳақиқий ютуқни шошилинч қарорлар ва тор фикрлаш натижасида юзага келадиган “ёлғон ғалаба”дан ажратиб турадиган бу мантиқ, узоқни кўра олишлик ва ҳақиқат кучидир.

Ажойиб хабар. Бугун жиноий ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди 2024 йили декабрь ойидаги жиноий ишлар бўйича Паяриқ тумани судининг қарорини ўз кучида қолдирди. Ҳукм бугундан кучга кирди, унга ЖК 139 ва 140 моддалари билан узил-кесил 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Туҳмат қилиб келган Самарқандлик З.В. номли сохта блогернинг бугунги аҳволи оғир эканлигини биламан, баттар бўлсин! Телеграмм каналимни кўзатишини ҳам биламан, бу ҳали бошланиши, олдинда маъмурий суд (яхшигина терлаб олади) ва охирги ёлғон маълумотлари ва ҳужжат сохталаштириш бўйича янги жиноий иш очилди, энди уй эмас ҳақиқий қамоқ бўлади!!! Ўтган йили январь ойида “баралла судга бероверсин, охиригача курашамиз” деганди, мана бердик ҳам😉

Azamat Akbar | Lektorium

22 Jan, 11:42


Саёҳат сизнинг дунёқарашингизни кенгайтиради, янги маданиятлар ва ғоялар билан танишиш имконини беради. Турли хил одамлар билан учрашиш ҳаётингизни бойитади, мазмунли алоқалар ва умрбоқий дўстликларни яратади. Саёҳатдан завқланиш ва бугун билан яшаш ҳар бир тажрибанинг гўзаллигини қадрлашга ёрдам беради, шахсий ўсиш ва унутилмас хотиралар билан ҳаётингизни бойитади.

🇲🇾Куала Лампурдаги бугунги чайламиз, шу ерда тунаб қоламиз. Малайзия.

Azamat Akbar | Lektorium

22 Jan, 02:29


Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

Болалари бўла туриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 15:11


🇲🇾Профессорлар яна дам олишмоқда. Жонли мусиқага нима ҳам етсин. Мен ёқтирган қўшиқ “Stand by me”, 1961 йил америкалик композитор Бэн Кинг томонидан ёзилган.

Куала Лампур, Малайзия.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 14:28


Куала Лампурнинг марказидаман. Ҳаво +27 даража. Тушликдан кейин отелдан, тўғрироғи ҳовуздан чиқмадим. Ҳовуз атрофида лаптоп билан ишлаш ҳам бошқача бўларкан.

Университетлар ўз ходимларини шунақа жойларга семинарларга олиб чиқишса яхши бўларди лекин…

П.С. Малайзияликлар билан шу ерда кичик бир лойиҳага келишиб олдик.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 12:13


🇲🇾 Селангор дарёси қирғоғида жойлашган хитой ресторанида кечки овқатимизни едик. Селангор Малайзиянинг 13 та вилоятидан бири ҳисобланади. Араблар бу ҳудудга “Дарул Эҳсон” яъни “Самимият/Эҳсон макони” дейишган.

Куала Селангор, Малайзия.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 09:53


Бир вақтлар “планета обезьян” киноси бўларди, бугун ҳуддики шунақа жойга тушиб қолгандек бўлдим. Қайсидир зоопарк ёки жунглида эмас, шаҳарнинг бир чеккасини макака маймунлари эгаллаб олишган.

Селангор вилоятининг Куала Селангор шаҳридаман, бу ер Селангор дарёсининг денгизга қўшиладиган жой, малай тилида “куала” дегани дарёнинг оқими тугаган ёки денгизга қўшиладиган жой дегани, яъни Селангор дарёси Малакка бўғозига бориб қўшилади.

Куала Селангор Селангор қироллигининг биринчи пойтахти бўлган, кейин эса пойтахт Кланг, Куала-Лампур ва охирда Шах Алам шаҳрига кўчиб ўтади. Ҳозирда Селангор султони Султон Шарафуддин Идрис Шах Шах-Алам шаҳрида яшайди.

🇲🇾 Малайзия

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 07:49


Трюдо Твиттерда Элон Маскни блоклаган, бунга жавобан Илон Маск шундай жавоб ёзиб қолдирган: Джастин... биласанми, мен бу платформанинг эгасиман, шундай эмасми?

П.С. Электросетнинг раҳбарига светингни учираман деганга ўхшабди.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 05:34


Ҳеч қачон ғазаб, ташвиш ёки умидсизлик таъсири остида қарорлар қабул қилманг, бундай ҳолатда уларни кейинга қолдирган маъқул.

©️Микеле Ферреро
Италиялик миллиардер, Ferrero шоколад брендининг асосчиси

Azamat Akbar | Lektorium

21 Jan, 03:13


Ҳар қандай куч, қанчалик буюк бўлмасин, охир-оқибат бир кун тугайди. Лавозимда ўтирганлар даврнинг сабаблари билан (ишдан кетиш, ўлим) жойини бўшатишга мажбур бўлади. Кўтарилиш ва кетиш даври муқаррар ва ҳеч ким ҳукмронликни абадий сақлаб қололмайди. Лавозим ва тобутнинг эгаси йўқ дейдилар.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Jan, 16:27


Хитойнинг Шанхай шаҳрида ҳайдовчисиз KFC автомобиллари шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, ён-атрофдаги инсонларга озиқ-овқат харид қилиш имконини беради. Бу инсонсиз машина сунъий интеллект томонидан бошқарилади. Мана сизга қулайлик!

Тонналаб давлат ҳисобидан Хитойга борадиган таълим “раҳбар”лари бунақа инновацияларни ўрганиб, бизда татбиқ этишса яхши бўларди.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Jan, 14:15


Финляндияда товарларни “катта кўзли” HeRo юк машиналари етказиб беришмоқда.

Бир қарашда бу робот курьерлар "Тачки" мультфилмининг қаҳрамонларига ҳам ўхшаб кетади. Ғилдиракли “почта”лар 300 кг оғирликдаги посылкаларни шаҳар бўйлаб 25 км / соат тезликда етказиб бермоқда.

Ҳалиги транспортнинг ректори хусусий ОТМларга “солиқ” солмасдан ўша пулларни шунақа ихтиролар орқали ишлаб олса бўларди.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Jan, 10:00


Ҳақиқий лидерлар ҳақида ажойиб фикрлар.

Бизнинг олий таълимга ҳам кучли лидерлар керак. Ҳозирги даврда мен таниган кучли, шижоатли ва янгликка тайёр ректорлар бор, афсуски қўрқоқ, танбал ва университет учун турган битгани зарар бўлган ректорлар ҳам бисёр.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Jan, 06:23


Соябон ёмғирни тўхтата олмайди, лекин ёмғир остида туришимизга ёрдам беради. Ишонч муваффақият келтирмаслиги мумкин, лекин ҳаётдаги ҳар қандай қийинчиликка дош беришга куч беради.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Jan, 03:17


“Бюджет маблағларидан янги шифохона, автострада, темирйул тармоқлари қурган сиёсатчиларни мақташ - ўз пулингни берган банкоматни мақташ билан тенгдир.”

©️Дэвид Боуи (1947-2016)
20-асрнинг энг нуфузли мусиқачиларидан бири сифатида эътироф этилган.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 15:01


Бироз фикрлашсак…

ХАМАСни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай оммавий ҳаракатлар тақиқланган мамлакатлар:

🇸🇦 Саудия Арабистони
🇦🇪 БАА
🇯🇴 Иордания
🇴🇲 Уммон
🇰🇼 Қувайт
🇧🇭 Баҳрайн

Хамасни қўллаб-қувватлаш учун митинглар ўтаётган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ
🇪🇺 Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари
🇳🇴 Норвегия
🇬🇧 Буюк Британия
🇨🇦 Канада
🇦🇺 Австралия

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 11:20


30 йил олдин Сорос “рангли инқилоб”лар учун катта лойиҳа бошлаганди. Ҳозир ҳам баъзи котта оғалар “таълим грант”лари ниқоби остида бу ишларни бошлашган.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 08:22


Нетаняхунинг ўз Гренландияси бор.

Трамп аннексия қилинган Канада харитасини жойлаштирар экан, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг араб тилидаги ижтимоий тармоқларида тарихий яҳудий қиролликлари харитасини эълон қилди. Бугунги кунда бу Сурия, Ливан ва Иордания ҳудудларидир. Харитага ўша қиролликлар ҳақида тарихий маълумотлар ҳам қўшилган. Ҳуддики арабларга эслатмадек.

П.С. Агарда тарихий фактларга қайтадиган бўлсак 2025 йилимиз анча қизиқарли ўтса кераков.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 07:36


Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жулоний) бошчилигидаги “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” ҳаракати террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилмайди – бу қарорни кеча Байден маъмурияти эълон қилди.

Жулоний - бир кунда каллакесар террорчидан "демократ"га айланди. Лекин унутмангки, бўри кўйлак кийиб, галстук боғласа ҳам, бўри бўлишдан тўхтамайди. Буларнинг орасида қанчалар ватангадо Марказий Осиё вакилларининг борлиги ҳам ташвишли ҳолатдир.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 04:40


Жанубий Кореяда 179 кишининг ҳалок бўлиши билан якунланган авиаҳалокатдан сўнг транспорт вазири Пак Санг Ву истеъфо ҳақида баёнот берди. У содир бўлган ҳалокат учун узр сўраб, тегишли чоралар кўриш ва истеъфога чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирган.

Шу давлатга тан берганман, масъулият, адолат ва шижоат туфайли сўнгги 60 йил ичида дунёнинг энг қашшоқ давлатидан энг ривожланган 12-чи давлатига айланди. Агарда Ғайратнинг видеоси Кореяда олинганда эди, қачонлар катта текшурув бошланиб, катта коррупцион схема фош этилган бўлиб, қанчалар инсон қамалган бўларди. Ҳозирда Жанубий Кореянинг ҳаётда бўлган собиқ президентларининг ярми коррупцияда айбланиб қамалган.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 03:41


“Болалигингиз қандай ўтгани муҳим эмас….чунки бу ўтмишда қолди! Асосийси, сиз болаларингизга қандай болаликни ярата оласиз?”

©️Умар Хаём

Azamat Akbar | Lektorium

10 Jan, 03:01


Инглиз тилидаги уч сўздан иборат “Are you ok?” яъни “аҳволингиз яхшими/қалайсиз?” жумласини шоир 28 та сўздан иборат “шедевр” жумлага айлантирмоқда. Бу қисқа ҳаётда бир-биримизга бўлган муносабатларимиз шоирона ўтсин.

Azamat Akbar | Lektorium

09 Jan, 19:14


Фэйсбук ва Инстаграм энди ўз фойдаланувчиларига ЛГБТК вакилларини руҳий касал деб белгилашга рухсат беради, аввалги чекловларни бекор қилади, лекин Ҳолокостни инкор этиш, блэкфейс (грим) ва оммавий ахборот воситаларини яҳудийлар назоратида остида эканлиги бўйича тақиқларни амалга оширишда давом этади.

П.С. Цукербергнинг Трампга бўлган хушомади деб баҳолаймиз. Камина йиллар давомида ўз постларида буларни касал эканлигини ёзиб келганди.

Azamat Akbar | Lektorium

09 Jan, 10:03


🇰🇿Қозоғистондаги Лениннинг ягона ҳайкали, у ҳам нимагадир маюс. Дарсларимдан сўнг. Чимкент.

Azamat Akbar | Lektorium

09 Jan, 05:01


Шарқшуносликда дарс бериб юрган танишим борди, хусусий университетга ишга ўтибди. Сабабини сўрадим; “ойлигим кам, вазифамга кирмайдиган ишлар сонининг кўплиги ва ҳар ҳафта бўладиган соатлаб мажлислар туфайли”- деб айтди. Қўшимча изоҳ керак эмас…

Azamat Akbar | Lektorium

09 Jan, 04:03


Раҳбар ўз ходимларига нисбатан ресурслардан бири сифатида эмас, балки шерик сифатида муносабатда бўлса, улар биргаликда ажойиб натижаларга эришадилар.

©️Говард Бехар
Starbucks собиқ президенти

Azamat Akbar | Lektorium

09 Jan, 03:10


Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)дан ривоят қилинадики:

“Кимки ўн ёки ундан ортиқ кишига раҳбарлик қилса, қиёмат куни қўллари бўйнига боғланган ҳолда келтирилади; агар адолатсизлик қилмаган бўлса, яхши инсон сифатида баҳоланса, озодликка чиқарилади; ва агар у хато ва гуноҳ қилган деб баҳоланса, унинг танасидаги занжирлар сони кўпаяди.

Раҳбарнинг роли ва унинг зиммасидаги масъулият, табиий равишда раҳбарнинг охирати учун яхши/ёмон оқибатларга олиб келади.

Azamat Akbar | Lektorium

08 Jan, 19:23


Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ҳозирда АҚШга тегишли бўлган лекин аввалари Мексика ҳудудлари бўлган янги харитани чоп этди.

Шейнбаум бу ҳудудларни қайтариб олишни ёки ҳеч бўлмаганда номини “Мексика Америкаси" деб ўзгартиришни таклиф этди.

Azamat Akbar | Lektorium

08 Jan, 18:21


Украинадаги ЛНР ва ДНР сингари Канадада Калгари халқ республикаси ва Ванкувер халқ республикаси АҚШга қўшилиши мумкин.

Azamat Akbar | Lektorium

06 Jan, 10:59


Интизом ҳар доим ақлдан устун келади.

Сиз дунёдаги энг ёрқин одам бўлишингиз мумкин, аммо тартиб-интизомсиз муваффақиятга эриша олмайсиз.

Кунимизда тайм-менеджемент интеллектдан устундир.

Azamat Akbar | Lektorium

05 Jan, 17:42


Мамлакатлар бўйича 2024 йилнинг IQ рўйхати эълон қилинди. Бу тадқиқотни амалга ошириш учун 2024-йилда ушбу веб-сайтда дунё бўйлаб 1.393.066 киши тестга кирган.

Рўйхатда биринчи ўринда Хитой, 2-чи Эрон, 3-чи Жанубий Корея, 4-чи Япония, 5-чи Сингапур ва 6-чи Россия. АҚШ 27-ўринда, Қозоғистон 66—ўринда ва Ўзбекистон 69-ўринда. Бу тестда 127 та давлат қатнашган.

Azamat Akbar | Lektorium

05 Jan, 13:07


2024 йили кўплаб ҳам хусусий ҳамда давлат университетларига халқоралашув ва стратегик ривожланиш бўйича амалий ёрдам бергандим, реклама бўлмаслиги учун номларини ёзмайман. 21-асрда ОТМларнинг келажаги фақат ва фақат ушбу 2 компонентдан иборатдур. Ўзбекистондаги ОТМларга бу лавозимни илк бор 2019 йили камина киритганди.

Ҳозир ҳам бир қанча ОТМлар мен билан боғланишга ҳаракат қилишмоқда, албатта 2025 йилги тақвимимга қараб, қулай вақт топиб ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бунинг учун ушбу [email protected] имейлга университет ҳақида қисқа маълумот бериб, контактларни ёзиб юборсаларинг, қулай вақтда хабарлашишга ҳаракат қиламан.

Келажак университетлари талабалар сони билан эмас, жамиятга таъсири билан ажралиб туради. Масалан, дунёга машҳур Гарвард университетининг бор-йўғи 22 минг талабаси бор, лекин бир йилда ўзининг маҳсулотини 15 миллионга инсонга етказиб беради, бунга “outreach” дейишади, шунинг учун йиллик бюджети 50 миллиард доллар, бу эса Ўзбекистон ЯИМининг тенг ярмидир.

Azamat Akbar | Lektorium

05 Jan, 12:12


Бир вақтлар дунёнинг бойваччалари ва қироллари ёнида ҳеч ким бўлган бир инсон бугунга келиб дунёнинг энг бадавлат одамига айланди. Ҳаммаси дунёга керак бўлган илм-фандаги янги инновациялари сабаблидир.

АҚШдаги ёшлар янги ғоялар билан стартаплар очиб бойишга ҳаракат қилишади, бизда эса қимор ва ёлғон билан бойишга ҳаракат қилишади. Бунга сабаб эса жамиятдаги муаммолар, катталарнинг хулқи ва атроф-муҳит.

Azamat Akbar | Lektorium

05 Jan, 07:59


“Кимнинг бой ва кимнинг камбағал экани қиёмат кунида билинади.”

©️Али ибн Абу Толиб

Azamat Akbar | Lektorium

04 Jan, 18:45


Иш тажрибамдан шуни ўргандим. Агар сиз ерда ётган кичик қоғозни йиғиб олсангиз ҳам, бу қоғозни мен тозалаб олдим деб ўзингизни баланд овозда мақташингиз керак. Чунки бизнинг жамиятда кўп меҳнат қилган эмас, ўзини бозорда яхши сота олган ҳар сафар ғалаба қозонади...

Azamat Akbar | Lektorium

04 Jan, 16:58


Бугунги кунимизни тасвирлайдиган аниқ бир жумла:

"Ахлоқсиз муҳитда ахлоқли одам доимо орқада қолади. Чунки дуруст одамнинг ахлоқий чегараси бор, ахлоқсиз одамнинг чегараси йўқдур".

Azamat Akbar | Lektorium

04 Jan, 11:16


Ер юзида ҳеч нарса абадий эмас; – Қуш тирик бўлса, чумолиларни ейди. Қуш ўлганда, чумолилар қушни ейди. Вақт ва шароитлар ҳар қандай вақтда ўзгариши мумкин. Ҳеч қачон ҳаётда ҳеч кимни қадрсизлантирманг ёки хафа қилманг. Бугун сиз кучли бўлишингиз мумкин, лекин унутмангки, вақт сиздан кучлироқ! Битта дарахтдан миллионта гугурт ясалади, лекин битта гугурт эса миллионта дарахтни ёқиб юбориши мумкин, шунинг учун битта салбий нарса ҳаётингиздаги миллионлаб ижобий нарсаларга таъсир қилишига йўл қўйманг... Шундай экан, яхши бўлинг ва яхшилик қилинг...

Azamat Akbar | Lektorium

03 Jan, 14:29


2025 йилда туғиладиган болалар «Beta» авлод деб аталади

2025-2039 йиллар оралиғида туғилган болалар «Beta» авлод вакиллари сифатида тан олинади.

«Beta» авлод 2010-2024 йиллар оралиғида туғилган «Alfa» авлод ортидан келади. Ундан олдин – 1997-2010 йилларда туғилган «Z» авлод, 1981-1996 йилларда туғилган «Y» авлод ёки Миллениаллар мавжуд эди.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 17:07


Нимага ривожланмаймиз, чунки сабаблар билан эмас натижалар билан курашамиз.

Мана шу йигит қамалди яхши бўлди, ҳамма муаммонинг боши эди, энди насиб қилса светимиз ҳеч ҳам учмайди, энергетик муаммолар тугайди, электр энергияни экспорт қиладиган йирик давлатга айланамиз.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 15:16


2025 йилдаги юришимиз.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 11:15


Бугунги ҳолатимиз!

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 10:41


2025 йил келишини нишонлаётган Қор бобо яҳудийликни қабул қилибдими?

Ҳамда бу қор бобонинг соқоли пахтадан эмаслигига эътибор беринг.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 08:29


Медаллар ўлкасида “шарофатли 2025 йилнинг кириб келиши” номли янги медал жорий этиб ҳаммага тарқатиш тарафдориман.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 07:54


Шу нонуштани бир йил давомида кутамиз.

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 07:49


Бошланди!

Azamat Akbar | Lektorium

01 Jan, 02:46


2025 йилда ҳикоянгизнинг энг яхши бобини ёзиш вақти келди. Ҳикоя умид билан бошланади ва ғалаба билан тугайди.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 14:15


Бугун ярим кунга иш билан Жиддадан Маккага бориб келдим, ҳуддики Самарқанддан Каттақўрғонга бориб келгандек. 4 кун олдин Макканинг Хандама тоғидан видео қуйгандим, орқа фонда энг узоқда тоғнинг тепасида антенналарни кўрган бўлсангиз, ўша Хандама тоғи.

Бугун эса ўша тоғнинг қарама-қаршисида турган 60 қаватли отелнинг “вертолетный площадка”сида турибман. Соат минорасининг тагида Харам жойлашган. Сизларга ҳам насиб қилсин.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 11:30


Озарбайжон🥀🥀

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 10:59


Жидданинг бошқа шаҳарлардан фарқ қилувчи кўчалари.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 08:10


Жидданинг машҳур денгиз бўйидаги променадаси “Корниш”.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 06:37


Ал-Балад. Жидданинг тарихий эски шаҳар қисми.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 04:46


Жидданинг алкоголсиз виноси ҳақида эшитганмисиз.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Dec, 04:05


Жидданинг яхта клубида кечки сайр.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Dec, 14:48


Корниш ва “сузувчи масжид”. Жидда

Azamat Akbar | Lektorium

24 Dec, 09:30


Ал-Балад. Жидданинг тарихий эски шаҳар қисми.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Dec, 06:32


Жиддага келдим. Бугунги учрашувим учун такси uber заказ қилдим, 3 дақиқадан кейин такси келди, ичига ўтирсам таксист аёл киши. Менимча адашдим деб мошинадан чиқиб номерига қарасам мен заказ қилган такси.

Бир неча йил олдин аёл кишини машина бошқариши запрет бўлган бир давлатда энди аёллар такси ҳайдашмоқда. Такси уберда ҳамма таксистлар Саудия фуқароси бўлиши керак экан, чет элликлар ҳайдолмайди, хавфсизлик учун шундай қилишган бўлса кераков. Тушадиган вақтимда “илтимос, беш юлдуз қуйгин” деб сўраб қолди, ҳамма жойда рейтинг масаласи муҳим экан.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Dec, 21:11


Ҳар гал Макка билан хайрлашсам, албатта Хамдама тоғига келиб юқори чўққидан Маккани томоша қиламан. Ўзимиз билан қаҳва ва ширинлик ҳам олиб келгандик. Мана сизга ҳақиқий романтика!

Azamat Akbar | Lektorium

23 Dec, 09:49


Маккадаги Миср ресторани. Овқатларига гап йўқ лекин.

Azamat Akbar | Lektorium

22 Dec, 19:25


🇸🇦Соат минорасидан Масжидул-Харам. Макка шом намозига тайёргарлик курмоқда.

Аллоҳга шукр, 2 ой ичида 3-чи бор ушбу диёрга келишим. Ҳар келишимда ўзим ва онам учун Умра қиламан. Сизларга ҳам насиб қилсин!

Azamat Akbar | Lektorium

22 Dec, 16:32


Ҳаёт бу қаҳвадан кейин бошланадиган нарса. Қаҳва кунни куч ва қатъият билан бошлашга мажбур қиладиган ёқилғидир. Бир финжон иссиқ қаҳва қалбни юмшатади, инсонга мотивация беради.

Қаҳва учун макон ҳам гўзал бўлиши керак. Тасаввур қилинг, Маккада Каъбатуллоҳдан 300 метр узоқда, Масжидул-Харом ёнгинасида 360 даражалик панорамада қаҳва ичсангиз, ҳамда ёнингизда оилангиз ва дўстларингиз бўлса, ва мириқиб гаплашиб олсангиз. Макка, 22.12.2024

Azamat Akbar | Lektorium

22 Dec, 07:23


Сизнинг конфорт зонангиз аслида сиз учун тузоқдир.

Конфорт зонангизда қолиш сизни хавфсиз ҳис қилдириши мумкин, лекин бу зона сизни тўлиқ потенциалингизга эришишдан тўхтатади.

Ўсиш сиз бу зонадан ташқарига чиққанингизда ва янги қийинчиликларни қабул қилганингизда содир бўлади. Ўсишда тўхтаманг! Янги «вызов»лардан қўрқманг!

Azamat Akbar | Lektorium

21 Dec, 12:59


Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) бекинган ғор Савр деб аталади. Уч кун давомида Оллоҳнинг элчиси ушбу ғорда маккалик бутпарастлардан яширинади. Савр тоғи Маккадан 5 км жануброқда жойлашган. Тоғда катта-кичик ғорлар кўп. Ғор оғзидаги ўргимчак ва кабутар ҳодисаси айнан шу ерда содир бўлган. Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Dec, 12:30


Иброҳим алайҳиссаломга тушларида: “Сиз ўз фарзандингизни жонини бизга фидо қилинг” деган амр бўлди. Исмоил алайҳиссалом: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Ин шаа Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан» дедилар.

Қурбонлик тарихи ва унинг бошланиши айнан сиз расмда кўриб турган гумбаз билан белгилланган жойда бошланган. Иброҳим (ас) шу тепаликка ўғиллари Исмоил (ас)ни қурбонлик учун олиб келади.

Мино, Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Dec, 06:59


Катта ишларни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг. Ҳаракат қилишдан ҳам тўхтаманг. Чунки, бизнинг ҳозирги ҳаракатимиз келажагимиз асосини яратади. Буюк мақсадлар учун катта имконлар керак, имконлар эса кучли мотивация, сабр ва нетворкингдан яралади.

Бу йил учун ҳамма режаларим амалга ошди, йилнинг хотимаси эса Макка шаҳрининг энг юксак биносининг энг юқори қаватидан 2025 йилининг режаларини тузмоқдаман. Ҳаммага ҳам шунақа хотима насиб қилсин. Барчаси Аллоҳнинг лутфидир.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Nov, 07:55


Тошкент халқаро туризм ярмаркаси.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Nov, 04:34


Саудия супермаркетларидаги оддий ҳолат, тонналаб ҳақиқий зам-зам суви сотувда. Одам бошига 4 дона берилади, лекин устига ёзиб қўйибди, буни самолётда олиб чиқа олмайсиз. Ҳаж ва умра вазирлиги ҳар бир чет эл паспортига бир дона зам-зам сув беради. Жидда.

Azamat Akbar | Lektorium

22 Nov, 16:24


Қизил денгизда бутун бир яхтани арендага олиб, унинг устки қисмига ўтириб олиб, барча арабларга баланд овозда ўзбек қўшиғини эшиттириб юришга нима етсин.

Жидда. Саудия Арабистони.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Nov, 23:38


Жидда шаҳридаги Арт-кафе (Arty). Замонавий кўриниш, ажойиб мусиқа ва санъат мухлислари. Қаҳвангизни олиб санъат борасида истаган ишингизни қиласиз. Бизда ҳам шунақа нарса ташкиллаштирсак яхши бўларди.

🇸🇦Саудия Арабистони.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Nov, 13:50


Масжидул-Харамдан 27 км узоқликда жойлашган, “Қуръон Дарвозаси” деб билинган ушбу монумент Макка шаҳрининг дарвозаси ҳисобланади.

Макка-Жидда трассаси.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Nov, 04:18


Маккадаги фаластин ресторани.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Nov, 00:45


‼️Талабалар симпозиумига аннотация юбориш муддати 22-чи ноябрда тугайди. Шошилиб қолинг. Мақола талаб этилмайди, фақатгина 300 сўздан иборат аннотация юборасиз холос. Ҳам офлайн ҳамда онлайн қатнашиш имкони бор. Талабаликни унумли ўтказинг! Жиззахда учрашгунча!

Azamat Akbar | Lektorium

19 Nov, 15:36


600 метрлик соат минорасидан (clock tower) туриб хуфтон азони эшитмоқдамиз. Азон вақтида соатдаги чироқлар ҳам ёнади. Орқа фонда Масжидул-Харам. Ажойиб манзара. Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

19 Nov, 12:21


Маккадаги ўша машҳур соат минорасидаги (clock tower) энг қиммат кафега келдик.

Azamat Akbar | Lektorium

18 Nov, 04:18


Хиро Тоғи

Макка шаҳридан беш чақиримча шимолдаги баландлиги 200 метрли тоғнинг номи. Бу тоғда Жаброил алайҳиссалом орқали Пайғамбаримизга Қуръони каримнинг илк оятлари, яъни Алақ сурасининг аввалги беш ояти нозил қилинган. Тоғдаги ғор ҳозиргача сақланиб қолган, Маккага келганлар уни зиёрат қилишади. Бу ғор Масжидул-ҳарамнинг шарқий-шимолидаги Нур тоғи чўққисида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан баландлиги 621 метр, тоғ бағридан 281 метрдир.

Тоғ атрофида ажойиб парк очилган.

Azamat Akbar | Lektorium

18 Nov, 03:48


🇺🇿

Azamat Akbar | Lektorium

17 Nov, 22:18


Маҳаллий чойхона. Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

17 Nov, 17:59


Маҳаллий гастрономия билан танишув. Макка

Azamat Akbar | Lektorium

17 Nov, 13:15


Саудиянинг машҳур овқатларидан “Манди”. Ичида турли ҳил гўштлар, Ҳиндистоннинг “басмати” гуручи, Мисрнинг гуручи, макарон ва турли бошқа ингредиентлар бор. Яна ўша гап, 4 кишимиз, овқат 10 кишилик. Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

17 Nov, 12:06


Дунёнинг энг чиройли манзараси. Соатлаб ўтириб томоша қилиш сизларга ҳам насиб қилсин.

Swiss Hotel, Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

17 Nov, 09:03


Саудиянинг чойхонаси “мажлиси арабия”. Макка.

Azamat Akbar | Lektorium

16 Nov, 22:25


400 метр баландда. SwissHotel. Макка.

П.С. Қиблани қаерда жойлашганини компасдан эмас, ойнадан Каъбани кўриб белгилаш умуман бошқача ҳис-туйғу.

Azamat Akbar | Lektorium

16 Nov, 10:15


Ерда юриб, осмон Раббига сўзлаётганларга саломлар бўлсин!

Ҳар бир мўмин Маккадаги Масжидул Ҳаромда ибодат қилар экан, Каъбани кўриб ҳайратланади, завқланади. Каъбанинг Яман бурчагидаман (Рукнул Яманий). Аллоҳ истаган вақт бандасини меҳмон қилар экан, бир ойда иккинчи бор Байтуллоҳни зиёрат қилдим. Сизларга ҳам насиб қилсин.

Azamat Akbar | Lektorium

15 Nov, 15:58


Мадинадаги ишларни тугатиб Маккага йўл олдим. Маккага борадиган инсон асосан ният қилиб Умра учун эҳром кияди. 1 ой ичида Аллоҳ иккинчи бор Умра имконини берди, бу энг катта бахтдур. Аллоҳ сизларга ҳам насиб қилсин.

Мадина вокзали.

Azamat Akbar | Lektorium

15 Nov, 07:47


Расулуллоҳ (сав):"Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Равза — боғ деган маънони билдиради. Ҳар гал Мадинага келсам албатта муборак Равзага киришга ҳаракат қиламан. Сизларга ҳам насиб қилсин!

Мадина.

Azamat Akbar | Lektorium

14 Nov, 13:53


Ислом тарихидаги илк масжид ҳисобланган Қуба масжидини қуришганда ўша даврдаги мусулмонлар Пайғамбаримиз (сав) билан бирга мана шу ҳудудда қолишган. Мадина.

Azamat Akbar | Lektorium

14 Nov, 12:22


Машҳур Уҳуд тоғи. Мадина.

Azamat Akbar | Lektorium

13 Nov, 15:30


“Ал-Фақир” қудуғи ва Пайғамбаримиз (сав)нинг яқин саҳобалари Салмон Форсининг қўлликдан озод этилиши учун экилган хурмозор. Мадина.

Azamat Akbar | Lektorium

13 Nov, 13:58


Бугун тушликка Мадинанинг машҳур таомларидан туя гўштидан тайёрланган “мазғут”ни тановул қилдик. Жуда мазали. Рестораннинг номи “Hashi Bashi”. Араб тилида туянинг бўталоғига “hashi” дейилади, “bashi” эса “буюклик, катталик” дегани. Лазиз овқатларни еб буюк бўлинг. Араб тилида мазали “лазиз” дегани.

П.С. Арабларнинг анъанасига кўра, ўта ҳурматли инсонлар учун 3 киши овқат еса ҳам 10 кишилик овқат буюришади.

Azamat Akbar | Lektorium

13 Nov, 08:49


Пайғамбаримиз (сав)ни кўрган 3000 йиллик хурмо дарахти. Масжидул Асбо. Мадина.

Azamat Akbar | Lektorium

13 Nov, 07:45


Пайғамбаримиз (сав) 622 йили Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларида, Мадинага кирмай туриб Масжидул Усбада дам олиб намоз ўқиганлар. Бу ер Қуба масжидидан ҳам эскидур.

Azamat Akbar | Lektorium

13 Nov, 06:26


Ал-Риёддаги форумни тугатиб Мадинага келдим. Араб чойи ва салқин хурмозор.

Azamat Akbar | Lektorium

11 Nov, 07:24


Озарбайжон шоири Самад Вургуннинг бир
гапи ёдимга тушди:

Ҳар Замон Султони бир фармон берар,
Кеча фармон берган бугун жон берар.


Эгаллаб турган лавозимингиз ўткинчи, шу сабабли адолатли бўлинг, сохта эгога берилманг, қўлдан келгунча ёрдам беришга ҳаракат қилинг.

Бу дунёни ҳамма тарк этади.
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Nov, 08:32


Эсингиздами, ўтган асрнинг 80-чи йилларида елкасида магнитифон кўтариб эшитиб юриш обрў эди, сизни бой ва “блатной” қилиб кўрсатарди.

Радиога 50 миллионлик аудиторияни қамраб олиши учун 38 йил керак бўлди, телевидениега эса 13 йил, iPod эса бу рақамларга атиги 3 йил ичида эришди. Хулоса шуки, таълим тизими ва сифати 80-йилларнинг магнитофонига асосланган, лекин минбардаги ва қоғоздаги сўзлари iPod сингари университетларда ўқийдиган ёшларимизга раҳмим келади.

Талаба 4 йил ўқишдан кейин iPod-га эга бўламан деб чиқади, лекин қўлида 80-йилларнинг эски магнитофонини пайқамайди ҳам. Университетларнинг совет давридаги чайқовчи “спекулянт”дан фарқи қолмай кетди, интернетда бор бўлган маълумотни пулламоқда.

Azamat Akbar | Lektorium

10 Nov, 07:13


15-та хорижий ва маҳаллий университетлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 30-ноябрь куни Жиззах давлат педагогика университетида 9-чи Халқаро Талабалар Симпозиумини ташкиллаштирамиз.

Тадбирнинг халқаро статуси боис барча презентациялар инглиз тилида бўлиши шарт! Тадбирдан сўнг ҳамма презентацияси билан чиқиш қилган талабаларга халқаро сертификат берилади, абстракти (аннотация) “book of abstracts”да чоп этилади. Тадбирда қатнашиш бепул.

Энди ҳамма айтилганларга қўшимча қилган ҳолда бир келиб атоқли шоиримиз Хамид Олимжон юрти Жиззахни зиёрат қилиб, ўша машҳур Жиззах сомсани ейишга нима етсин. Тадбирда учрашгунча!

Azamat Akbar | Lektorium

09 Nov, 07:29


Дўстлар даврасида. “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов, журналист Ильёс Сафаров ва адвокат Абдулмалик Абдуллаев.

Тошкент.

Azamat Akbar | Lektorium

09 Nov, 05:48


Ахборот хатини 4 тилда, яъни ўзбек, озарбайжон, инглиз ва рус тилларида илова қилдим.

Azamat Akbar | Lektorium

09 Nov, 04:30


14-декабрь куни "Минтақалараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш"–таълим соҳасида тадқиқотлар ва инновациялар бўйича 2-чи Ўзбекистон-Озарбайжон академик форумини онлайн форматда ўтказамиз.

Тадбирга Жиззах давлат педагогика университети мезбонлик қилади. Форумдаги абстракт ва презентациялар ўзбек, озарбайжон, рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. 500 та сўзгача бўлган абстрактларни (аннотация) 30 ноябргача юборишингиз мумкин. Мақолаларни форумдан кейин қабул қиламиз. Барча маълумотлар (абстракт намунаси ҳам) ушбу ахборот хатида мавжуд.

Форумнинг мақсади;

• Халқаро алмашинувни ошириш ва ривожлантириш,
• Маданиятлараро мулоқотни кучайтириш,
• Фанлараро лойиҳаларни рағбатлантириш,
• Янги билимларни яратиш ва алмашиш
• Ҳамкорликда мақола ёзиш ва лойиҳалар тайёрлаш

Azamat Akbar | Lektorium

08 Nov, 13:33


Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг 2-йиллиги муносабати билан “Илғор муҳандислар ва архитекторлар: барқарор ривожланиш учун илм-фан ва таълимни модернизация қилиш” мавзусидаги 2-чи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Ўтган йилгисига ҳам қатнашгандим, бу йилгисига ҳам университет ректори Чиғдем хоним томонидан таклиф этилдим.

Ялпи мажлисдаги “Архитектура ва қурилиш соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни ривожлантириш стратегияси” номли маърузам барча иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Туркия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган меҳмонлар билан тушлик асносида яқиндан танишиб олдик.

Тадбир “Ширин” конференция холлида бўлиб ўтди, бу тадбир халқаро стандартларда ва жуда профессионал ташкиллаштирилганди, айниқса кофе-брейкдаги қаҳвага гап йўқди. Кўриниб турибди, университет кун сайин ривожланишда давом этмоқда. Фақат олға!

Azamat Akbar | Lektorium

08 Nov, 06:32


Сизга беришим мумкин бўлган энг яхши маслаҳат – бу сиз нималарни қила олмаслигингиз ҳақида айтадиганларнинг гапларига ҳеч қачон қулоқ солмаслик ҳисобланади.

©️Эван Шпигел
Snap Inc. ижрочи директори
(дунёнинг энг ёш миллиардери)

Azamat Akbar | Lektorium

07 Nov, 15:59


Люксембург 670 минглик аҳолиси билан 86 миллиард ЯИМ-га эгадир, биз эса 37 миллион аҳоли билан 90 миллиард ЯИМ-га эгамиз, яъни уларнинг битта ишчиси бизнинг битта ишчимиздан 15 бор маҳсулдордир. Люксембургда 4 та университет бор, биттаси дунёнинг топ 300-да, бизда эса 200 ордан ортиқ ОТМ бор ва биттаси ҳам топ 500-да ҳам йўқ. Сифатли таълим ва коррупциясиз жамият билан нималарга эришиш мумкинлигини яққол кўришимиз мумкин.

Azamat Akbar | Lektorium

07 Nov, 14:13


Ходимларингизни шу қадар яхши ўқитиб, тажрибали қилингки, улар хоҳлаган жойга ишга кира олсинлар. Лекин уларга шундай яхши муносабатда бўлингки, улар ҳеч қаерга боришни хоҳлашмасин.

Azamat Akbar | Lektorium

07 Nov, 11:46


“Мия - бу хардвэр, ҳаммада ҳам бўлади; ақл эса дастурий таъминот (софтвэр), ҳамма ҳам унга эга эмасдур.”

©️камина

Azamat Akbar | Lektorium

25 Oct, 16:24


🇵🇱Дунёнинг 70% қаҳрабо (янтарь) экспорти Польшага тегишли, “хотя” дунёнинг 90% қаҳрабоси Россиянинг Калинград областида жойлашган. Польшанинг машҳур қаҳрабоси асосан шимолда жойлашган Гданск шаҳридан чиқади.

Варшава.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Oct, 14:05


🇵🇱Варшавадаги маҳалламда оқ рангли мошина борми деб қизиқдим.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Oct, 11:45


Нега яхши ва сифатли инсонларнинг дўстлари кам бўлади, биласизми? Чунки булар манман, ўзини ўйлайдиган, икки юзли, ношукур, манфаатдор, кечирим сўрашни ва ташаккур айтишни билмайдиган одамларни ўз ҳаётларига киритишмайди.

Azamat Akbar | Lektorium

25 Oct, 09:51


Муваффақиятга эришиш учун муаммоларни аниқлаш, ундан кейин куч ва ғайратни уларни ҳал қилишга ишлатиш керак.

©️Тони (Энтони) Роббинс

Azamat Akbar | Lektorium

25 Oct, 05:49


Дунёнинг илк трамвайи 1807 йили Уэльсда иш бошлаган. Ўша даврларда вагонларни отлар ташиган. Варшавада отли трамвайлар 1866 йили пайдо бўлган, Рус империяси стратегик сабаблардан келиб чиқиб полякларга рельс қуришга рухсат беришмаган.

Дунёнинг илк электрик трамвайи 1875 йили Санкт-Питербургда Фёдор Пироцкий томонидан ихтиро қилинган. Варшавада эса илк электрик трамвайлар 1908 йили пайдо бўлган.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Oct, 18:14


‼️ Xususiy universitetlar maqsadi ta’limmi yoki tijorat?

Bugun nodavlat universitetlari qanchalik o‘zini oqlayapti? Ular kelajak universitetlari bo‘la oladimi?

Biz yoshlarni yo‘qolib ketadigan yo‘nalishlarda 4 yil o‘qityapmizmi?

Universitetlarda pedagog kadrlar yetarlimi?”


✔️ Mutaxassislar bilan shu savollarga javob topishga harakat qilamiz.

📱 Tez kunda “Ma’rifat” gazetasining YouTubedagi rasmiy sahifasida “Ziyo” podkastning ilk sonini tomosha qiling!

YouTube kanalga ulanish

📱 Telegram      📱 Instagram
📱 Facebook     📱 Mobil ilova

Azamat Akbar | Lektorium

24 Oct, 15:47


🇵🇱 Варшава, Польша.

Бу шаҳарга адашмасам 20-чи бор келишим. Илк бор 2003 йил келгандим.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Oct, 15:28


🇵🇱Сталин даврида (1955) қурилган “маданият ва фан саройи”. Варшавадаман. Польша.

П.С. Варшава университетидаги семинарларимдан сўнг “coffee time”.

Azamat Akbar | Lektorium

24 Oct, 12:10


🎉 Today, the winners of the Olympiad were honored at a special awards ceremony! Among the distinguished guests were the renowned scholar and professor of linguistics, Dr. Azamat Akbarov, Head of Silkroad Academy, and Mirjalol Mirsabitov, the Chairman of UzTEA, who personally presented the awards to the winners. 🏆

It was an incredible pleasure to discuss current educational topics with Dr. Akbarov. A person with vast knowledge and a broad outlook, he left a lasting impression! 💡🌍

A huge thank you to the UzTEA and Silk Road Research teams for organizing this wonderful Olympiad and giving teachers the opportunity to showcase their skills and knowledge. 🙌📚 All participants were rightfully awarded, and this day turned into a real celebration for educators! 🎓🎉

🇬🇧 Kid's English 🇬🇧
@kids_english_uz

Azamat Akbar | Lektorium

24 Oct, 05:26


Кеча, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Авезимбетович Шарипов менга “Фахрий Ёрлиқ” топширдилар.

1999 йилдан бери Ўзбекистон олий таълим тизимида беминнат хизматимни тақдим этиб келмоқдаман. Бугунгача ўнлаб катта илмий форумлар, конференциялар ва симпозиумларни амалга ошириб келдим, лойиҳаларни бошқардим, 2011 йилдан бери бир қанча университетларда маърузалар ўқидим, таниш-нотаниш инсонларга тақризлар бердим, университетларнинг журналлари ва стратегия ривожлантиришда амалий ёрдам бердим, 2003 йилдан бери маҳаллий университетларнинг халқаро талабалар алмашув дастурига ёрдам бериб келдим, 2017 йилдан бери Эрасмус дастурларида ёрдамлашдим, 2010 йиллардан бошлаб ўз ҳисобимдан чет элдан келиб конференция ўтказиб кетардим, 2018-2019 йилларда бир неча бор бизнинг ОТМларда қишки мактаб ташкиллаштирганман.

Маълумот ўрнида, 2017 йили Қозоғистоннинг ўша вақтдаги таълим ва фан вазири томонидан “Ҳурмат Ёрлиғи” билан тақдирлангандим, ёрлиқни топшираётганда “илк бор Қозоғистондаги университетда раҳбар вазифасида ишлаб турган ўзбек олимига бу ёрлиқни бераяпмиз” деганди.

П.С. Бир неча бор ёзганман, Конгратбай ака, бизга қараганда ёшлари катта, олдин ректор ҳозир эса вазир бўлишларига қарамай ўта камтарин, самимий, замонавийлик ва қадриятларни эъзозлаган инсон сифатида биламан.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Oct, 18:43


Сентябрь бошида “Рақамли Саводхонлик бўйича Ўқитувчилар учун Инглиз Тили Олимпиадаси”ни эълон қилгандик. 300 дан ортиқ қатнашган ўқитувчилар орасидан энг кучли учта ғолибни танлаб олдик.

Олимпиадани UzTEA раиси дўстим Миржалол Мирсабитов ва камина ташкиллаштирганди. Бу тадбир на менинг на Миржалолнинг йиллик режаси ёки маъсулиятига кирмасди, бунинг учун на ойлик оламиз на йиллик KPI сифатида ҳисобот берамиз. Буни таълимга бефарқ бўлмаганлигимиз учун амалга оширдик, келажакда ҳам қиламиз. Ойлик олиб ишини қилмаганлар қанча.

Бугун, Тошкентдаги ажойиб кафеда мазали пиццаларни еб, ғолибларга мукофотларини топширдик. Эски дўстлар билан гурунлашдик, янгилар билан танишдик.

Azamat Akbar | Lektorium

23 Oct, 10:20


Агар сиз қилаётган барча ишларингизни дўстларингиз томонидан маъқулланишини кутсангиз, демак, бу ҳаётда умуман ҳеч нарсада муваффақият қозона олмайсиз.

©️Шри Чинмой

Azamat Akbar | Lektorium

23 Oct, 05:43


Саудиянинг Ал-Ула водийсидаги Солиҳ алайҳиссаломнинг Мадоин шаҳри. Инсон Голливуд фильмларига тушиб қолгандек бўлади.

Azamat Akbar | Lektorium

22 Oct, 05:25


Саудия Арабистони саёҳати ҳам тугади.

Azamat Akbar | Lektorium

21 Oct, 08:17


Джидданинг мева ва сабзавот улгуржи (оптовый) бозори. Тозалик, интизом ва шинамлиги борасида гап йўқ. Хурмо бозори эса муҳташам.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Oct, 14:10


Саудиянинг “баржомисини” тозалаш усули.

Таиф.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Oct, 12:00


Саудиянинг “ғиштаси” ҳақида эшитганмисиз? Унда видеони томоша қилинг.

Таиф.

Azamat Akbar | Lektorium

20 Oct, 06:15


Саудиядаги “Баржоми” ҳақида эшитганмисиз? Унда видеони томоша қилинг.

Таиф.

Azamat Akbar | Lektorium

19 Oct, 08:26


Макка шаҳридаги Жаннат ал-Муалла қабристони. Чап томонда кўриниб турган дарахт тегида Пайғамбаримиз (сав)нинг кўзларининг қувончи, Хадича бинти Хувайлид онамиз дафн этилганлар. Бу қабристонда Пайғамбаримиз (сав)нинг гўдакликда вафот этган ўғиллари Қосим бин Муҳаммад ҳам дафн этилган.

Azamat Akbar | Lektorium

18 Oct, 16:38


Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқандликлар ва қадрли шаҳримиз меҳмонлари! Сиз азизларни, 18 октябрь – "Самарқанд шаҳри куни" байрами билан чин қалбимдан табриклайман!