Anora_Sodiq_kundaligi @anora_sodiq Channel on Telegram

Anora_Sodiq_kundaligi

@anora_sodiq


Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади, инқилоб меваси эса шунчаки ўткинчиларга насиб этади.

Anora_Sodiq_kundaligi (Uzbek)

Anora Sodiq Kundaligi kanali, aqlolar inqilobga chorlaydi, telbalar unni amalga oshiradi, inqilob mevasi esa shunchaki otkinchilarga nasib etadi. Bu kanalda o'qituvchilar, talabalar va umumiy manbalardan iborat bo'lib, inqilobning miqyosini tushunish va unga qarshi tashvishlarni o'z ichiga olgan. Kanalda ta'lim sohasida yangiliklar, maqolalar va muntazam onlayn darslar bilan ta'minlangan. Anora Sodiq Kundaligi kanali, o'qitish va o'rganishga qiziqish joylashgan har bir odam uchun mo'ljallangan, yangiliklarni kuzatish, fikrlarni o'zlashtirish va o'z bilimini oshirishga intilganlar uchun ideal platforma hisoblanadi. Inqilob haqida ko'proq ma'lumot olish va uning mohiyatini tushunish uchun Anora Sodiq Kundaligi kanaliga obuna bo'ling va o'z bilimingizni yanada oshiring.

Anora_Sodiq_kundaligi

27 Jan, 17:37


🔴 “Бора- бора ўзбек амалдорлари Швейцариядан туриб Ўзбекистонни бошқаради”

🎥 Тўлиқ видео

Тошкентнинг ҳавосининг ифлосланиши юзасидан “Ватандош” интеллектуал клубида муҳокама бўлиб ўтди. Унда йиғилган тадқиқотчилар аксар экологик масалаларнинг ҳал этилиши маблағга бориб тақалишини қайд этишди ҳамда айни дамда маблағ етишмовчилиги масаласи кўндаланг турганини билдиришди.

Бироқ, Uzdiplomat 2024 йилнинг ўзида экологик вазиятни яхшилаш бўйича ташқаридан олинган кредитлар миқдори 300 миллион АҚШ долларидан ортиқроқ эканлиги эълон қилинган эди.

Йиғилишда қатнашган Uzdiplomat муҳаррири Анора Содиқова Тошкент шароитининг табақалашгани юзасидан ҳам фикр билдирди.

“Ҳукуматнинг айнан юқори вакиллари яшайдиган туман ва маҳаллаларда дарахтлар кесилмайди, кўчалар тоза сақланади, йўллар эса равон”, дейди журналист.

Мутахассис ҳам айнан ҳукумат кўчиб ўтиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” ҳудудлари айнан экологик мақбул жойлар эканлигини айтади.

Халққа эмас, ўзигагина яхши шароитни кўзлайдиган амалдорлар бора-бора Ўзбекистонни Швейцариядан туриб бошқаришса ажаб эмас, дея киноя қилади журналист.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

27 Jan, 05:54


МДҲ давлатларининг яна бирида сайловлар амалдаги президентни ўзгартира олмади

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

26 Jan, 07:57


"Ўзбекистонда чангга қарши курашиш вазирлиги очилади"

🎥 Тўлиқ видео

Тошкентнинг ҳавоси ифлосланиши юзасидан “Ватандош” интернет нашри жамоаси масъуллар ва тадқиқотчиларни бир жойга йиғди.

Муҳокамада сўзга чиққан сиёсатшунос Ҳамид Содиқ Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ва уни олдини олиш юзасидан тадқиқот ва ечимлар борлигига ишора қилди. У масала депутатлар томонидан сиёсийлаштирилмас экан, ҳал бўлмаслигини айтди.

БАТАФСИЛ

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

23 Jan, 10:05


🔴 Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходими суди нега номаълум муддатга қолдирилди?

Таниқли шахслардан бири, собиқ амалдор Комил Алламжоновга қилинган суиқасд вақтида тунги 01:40 ларда ёнида бўлган 7 нафар ходимининг бугун, 23 январь санасида бўлиб ўтиши кутилаётган суди қолдирилди.

Бу ҳақида uzdiplomat.uz’га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилган.

Азиз Обидовга кўра, судья бетоблиги сабабли суд номаълум муддатга қолдирилган. Бошқа судьялар иш билан танишиб чиқиши вақт талаб қилгани учун иш янги судьяга алиштирилмаган.

Судда Алламжоновнинг ошпази, ҳайдовчиси, қўриқчиси ва бошқа ходимларининг Қибрай тумани участка нозирига қарши кўрсатмаси кўриб чиқилиши кутилмоқда. К.Алламжоновнинг 7 нафар ходимлари 26 октябрь куни судсиз ва адвокатсиз майда безориликда айбланиб 15 суткага жазоланганларини адвокат Даврон Саидов маълум қилган эди.

Илк бор суд 13 январь куни бўлиб ўтиши айтилган эди, аммо Олий суднинг кўрилиши кутилаётган суд ишлари жадвалида бу ҳақида эълон берилмаган. Адвокат Даврон Саидов 13 январь куни бўлиши керак бўлган суд жараёнини 12 январь якшанба куни кечаси телефон қўнғироғи орқали маълум қилишганини айтган. Эртаси куни эса суд қолдирилган.

Тармоқларда собиқ амалдор Комил Алламжонов тунда 7 нафар ходим билан ҳаракатлангани ҳам танқид остига олинмоқда. Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири, собиқ амалдор 7 нафар ёрдамчи билан ҳаракатланса, амалдаги ҳукумат вакиллари қанчадан ёрдамчига эга, дея савол қўйган.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

18 Jan, 06:10


Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида янгилик:

Президент суратларига қўйиладиган логолардан воз кечилди

Президент Матбуот хизмати Давлат раҳбари фаолиятига оид суратларда ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати" номи остидаги логотипини муҳрлашни тўхтатди.

Бунгача ушбу логотип Давлат раҳбарининг суратларида доимий равишда акс этар эди.

Бу логолар аслида собиқ матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов даврида амалиётга киритилган.

Одатда жаҳон амалиётида бундай суратлар халқ мулки ҳисоблангани учун унга ҳеч қандай белгилар ишлатилмайди. Нима учундир бизда бюджетдан ҳақ олиб, халқ учун ишлаши керак бўлган амалдорлар шу вақтгача давлат раҳбари суратларига ҳам эгалик қилишган ва уни махсус белги билан муҳрлаб монополлаштириб олишган эди.

Кейинчалик бу нотўғри амалиётни Ўзбекистонинг бошқа давлат ташкилотлари, ҳокимлик ва вазирликлар ҳам қўллай бошлаган.

Ўйлаймизки, энди улар ҳам бу муҳрлардан бирин-кетин воз кечишади. Агар шу халқ учун ишлаётан бўлса.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

15 Jan, 09:03


Бир нечта дипломли ёшлар раҳбар лавозимга кўтарила олмаётганида, жиноят кодексининг қатооооор бандлари билан айбланган, давлат раҳбари кескин танқид қилган кадрлар раҳбарликка муносиб кўрилганига лол қолмай иложимиз йўқ.

Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев давлат идораларида раҳбарликка тайинланиш тақиқи муддати тугаши биланоқ яна раҳбар бўлди.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Jan, 14:03


🔴Шароф Рашидов даврида қурилган маҳобатли “Халқлар дўстлиги” саройи бугунги ҳукумат даврига келиб нураб тушмоқда

🎥
тўлиқ кўриш

✔️ Ҳисоб палатаси саройни инвесторга беришни тавсия қилган

✔️О. Назарбеков Тошкентнинг кўрки бўлган тарихий маданий меросини асраб қоладими?

ўз вақтида саройни таъмирлаш учун ажратилган 11 млрд сўм нимага сарфланган?

44 йиллик тарихий маданиий меросни реконструкция қилувчи мутахассислар борми?

Сарой учун бюджетдан 3-4 миллиард маблағ ажратилади, бинода 1 кунлик концерт 75 млн сўм(жонли учун 50% чегирма), аммо тўлиқ реконструкцияга маблағ етарли эмас. Нега?

Россиялик хонандалар саройда эътиборли мехмонми?

“Халқлар дўстлиги” саройи раҳбари Исроил Ғуломов барча саволларга аниқлик киритди

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Jan, 12:18


🔴 Ниғматилла Йўлдошев Салим Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади

Таниқли тадбиркор, яқинда қамоқдан озодликка чиққан Салим Абдувалиев Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси лавозимини тарк этди.

Унинг ўрнига кураш ассосиациясига бугун, 14 январ куни янги раҳбар — Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев сайланди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

13 Jan, 06:58


Алламжонов ходимлари суди 23 январга қолдирилди

Адвокат Даврон Саидов бу ходимларга нисбатан қийноқ бўлгани, адвокат олишга имкон берилмагани ва қатор қонуний меъёрлар бузилганини ОАВга сўзлаб берди.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

13 Jan, 03:06


⚡️ Алламжоновнинг 7 нафар ходими судланмоқда

Интернетда аввалдан Алламжонов ходимларига тегишли, дея кўрилган каналда унинг ходимлари судланаётгани бўйича ахборот тарқалди.
Унга кўра, Ўзбекистон Олий суди 13 январь куни очиқ мажлисда Алламжонов ходимлари ишини кўриб чиқади.

Ахборотда Алламжонов ходимлари айбсизлигига даъво қилинади.

Аниқлаштирилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказади.

Хабарда судланувчилар исм шарифи ошкор қилинмаган.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

10 Jan, 06:55


Ҳарбий судда Алламжоновга оид иш мутлақо махфий кўриб чиқилади

Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан Ҳарбий судда маҳкама бошланган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

“Маҳкама судланувчилар сони кўплиги,  қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай ёпиқ тарзда олиб борилмоқда”, – деб ёзди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг тахминича, суднинг махфийлиги Алламжоновнинг номи билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида ичида Комил Алламжонов бўлган “Range Rover” русумли автомашинага қарата ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 - моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

08 Jan, 14:09


Ўзбекистонда "ЙИЛ ТАНЛОВИ" бўлади

Ватаннинг, миллатнинг виждони бўлган давлат хизматчилари борми?

Журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва блогерлар бир давра атрофида йиғилиб, йил давомида ҳукумат вакилларининг фаолиятини чиғириқдан ўтказиш вақти келди.

Кутилаётган “Йил танлови”да нодавлат сектор сифатида журналист ва фаоллар ҳукумат вакилларига баҳо беради.

2024 йил қандай ёрқин хотиралар билан ёдда қолди?

Кимни "Ўзбекистонда Йил одами", дея эътироф этиш мумкин?

Эркинликка интилаётган ўзбек медиаси билан қайси матбуот котиблари очиқ ишламоқда?

Қайси ташкилот эшиклари матбуот учун доим ёпиқ?

Қайси мулозимларни Ўзбекистоннинг юзи дейиш мумкин?

Навбатдаги “Йил танловида” барчаси сарҳисоб қилинади.

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ ҲАҚИДА➡️ https://uzdiplomat.uz/archives/7363

Anora_Sodiq_kundaligi

08 Jan, 07:43


Ҳилола Умаровага ҳам қийин эканини ҳис қилаяпман. Давлат бюджети бошида турган эркаклар билан олишиш унга осон эмас кўринади.

Ўқитувчиларни моддий фаровонлигини таъминлаш конституцияда (52-модда) ваъда берилган. Аммо уларни маоши янги усул билан қисқармоқда.

Бюджет тақчиллиги юзага келган вақтда доим ўқитувчилар чўнтагига ёпишилади.
Давлат тилини ўргатиш сифатини ошириш сиёсий масала бўлиб турганда она-тили ўқитувчиларини маошига ёпишишмоқда. Бу вазир Қўчқоровнинг таклифими ёки бошқа ким?
Ўқитувчилар мақомини ошириш ҳақида қонунлар чиқарилади, конституцияда белгиланади. Амалда эса ҳаммаси тескари бўлади.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Jan, 18:48


Гулнора Каримова юзасидан нима учун расмий маълумот берилмаяпти?

Президент қизи эканлигидан фойдаланиб 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағни ўзлаштирган шахс ҳақида маълумот халқдан яширилиши мумкин эмас.

Прокуратура, ИИБ ва бошқа расмийлар Гулнора Каримова юзасидан очиқ ахборот бермади.

Расмий ахборотни очиқлайдиган, бу ахборотни очиқлаш қонунан тўғри эканлигини тушунадиган давлат ташкилоти топилмаяпти.

Бизда қайси ахборотни оммавий тарқатиш мумкинлигини қонун эмас шахслар ҳал этадиган кўринади. Хабарни очиқлаганга норасмий жазо бордирки, расмийлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотни ошкор қилишга чўчимоқда.

Даҳшатли рақамлар коррупциясида айбланган Гулнора Каримова манзил колониясига кўчирилгани ҳақидаги хабар шахсий ҳисобланмайди, буни ёш болаям билади. Фақат расмийларгина…

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Jan, 07:35


🔴Миллиардларни ютиб юбораётган "қора туйнук"

ЁХУД мамлакат юзи бўлган Миллий телерадиокомпанияни хароб қилаётган ҳукумат

✔️
800 миллиарддан ортиқ маблағ ажратилган ва Абдулла Арипов кадрлари бошқараётган давлат ТВсидан чакки ўтмоқда...

Тошкент пойтахтида нураб бораётган маданий мерос иншооти бор. Бу Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси. Бинонинг поллари ғичирлаб, қайсидир бурчакларидан чакки ўтмоқда. Бинони худди бугун ҳукумат эплай олмай қолган ахборот сиёсатига ўхшатиш мумкин.

МТРКни ким хароб қилди?

Кре
дитга олинган ускуналар қаерда?

Сус
амбилми ёки қора туйнукми каби саволларга Uzdiplomat.uz жавоб қидирди!

Батафсил сайтда ўқинг!

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

05 Jan, 05:29


Internetning o‘zbek segmentiga ham zarur tozalanish haqida


Dekabr oyida ijtimoiy tarmoqning qozoq segmentida yangi trend ommalashdi: kuzatuvchilar jamiyat uchun foyda keltirmaydigan blogerlar va mashhur shaxslardan obunani bekor qila boshladi.

G‘oya ko‘plab shikoyatlar fonida paydo bo‘ldi. Unda inflyuenserlar faqat o‘zlarining qimmatbaho hayot tarzlarini namoyish etishga e’tibor qaratayotgani qayd etilgan. Foydalanuvchilarning fikriga ko‘ra, bu voqelikni qabul qilishga salbiy ta’sir ko‘rsatadi. Qozog‘istonliklarning aytishicha, bunday postlar hasad, ishonchsizlik va hatto oilaviy nizolarni keltirib chiqaradi.

“Ularning maqsadi faqat pul topish. Ular o‘zlarining bezakli fotosuratlari va hech qanday qimmatga ega bo‘lmagan reklama bilan xalqni buzyapti”, – deb yozadi muhokama ishtirokchilari.

Trend tashabbuskorlari ta’limga oid, ijtimoiy yoki madaniy kontent yaratayotganlarni qo‘llab-quvvatlashga e’tibor qaratishni taklif qilmoqda. Ularga ko‘ra, bu axborot muhitini yaxshilash va jamiyatga bo‘lgan salbiy ta’sirni kamaytirishga yordam beradi.

Shu kunlarda “G‘ayrat Do‘stov ishi” atrofida ro‘y bergan axborot urushi, ishni yoritgan faollar, jurnalistlarga nisbatan boshlangan nohalol kiber shantajlar ko‘rsatdiki, tarmoqning o‘zbek segmenti ham Qozog‘istonda bo‘lgani kabi jiddiy tozalanishlarga muhtoj.

O‘zbekistonda katta xatarga aylangan va huquqiy oqibatsiz qolayotgan vaziyat haqida

Bugun ijtimoiy tarmoqlarning o‘zbek segmenti egasi noma’lum, faoliyati esa jamoatchilik faollari, jurnalist va blogerlarga tosh otish, ularni obro‘sizlantirish, shu orqali jamiyatda qo‘rquv, mediada o‘zaro shubha va birlashmaslik muhitini ushlab turish bo‘lgan troll sahifalarga to‘lib toshgan.

Bunday sahifalar boshqaruvdagi ba’zi kuch va shaxslarga xizmat qilib, ular jamiyatda xur fikr, erkin so‘z aytish muhiti rivojlanishiga qarshi kimsalardir. Ular shuningdek, ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari joylayotgan surat, post va videolarni kuzatib borib, ularni o‘ziga kerakli vaqtda muallifga qarshi “kompromat” sifatida ishlatmoqda. Tahdid, haqorat va kiber shantajlar tufayli hatto tarmoqlardan foydalanish xavotiri avj olgan. Masalan, ochiq ma’lumotlarga ko‘ra, bugunga qadar yuzlab faol, jurnalist va blogerlar shu kabi shantaj, tahdid, tuhmat va haqoratlarga duch kelgan. Afsuski, bunday xatarlarga qarshi kurashishi kerak bo‘lgan tashkilotlar – huquq organlariga kiritilgan ariza va qilinayotgan ommaviy murojaatlar natijasiz qolmoqda.

Nima qilmoq kerak?

O‘zingizga ma’lum va sizda shubha uyg‘otgan akkauntlarni bloklang, kanallariga a’zo bo‘lsangiz, tark eting. Siz shu orqali kiber shantajchilarning maqsadi jamiyatda keng yoyilishiga eng kamida xizmat qilmaysiz. O‘zingizni ham himoyalaysiz.

Troll sahifalarda ulashilayotgan postlarga like bosmaslik, ularning yozganini ulashmaslik bu – targ‘ibotda ishtirokchi bo‘lmaslik degani emas. Troll akkauntlar bilan do‘stligingizning o‘zi sizni siz istamagan tarzda targ‘ibotchiga aylantiradi. Avvalo ularning sahifasi va kanalida obunachi soni o‘sishiga hissa qo‘shasiz, ikkinchidan, bunday sahifalarni doimiy tarzda kuzatish sizni ular istagan yolg‘on axborot, buzuqlik, qo‘rquv va shubhalar ta’siriga tushiradi. Bundan tashqari, turli masalalarda jamoatchilik fikri o‘rganilarkan, siz troll kanallar va ular targ‘ib qilayotgan tashabbuslar tarafdori sifatida ko‘rilasiz.

Xulosa va chorlov

Axborot asrida kishiga axborot olish, qidirish va saralash savodxonligi – ijtimoiy tarmoqlar gigiyenasi juda zarur. Shunday ekan, muallifi no’malum, maqsadi esa jamiyatni parchalash va qo‘rquvda ushlashdan iborat sahifalarni shunchaki bloklang, tark eting.

Foydalanyotgan sahifalaringizni trollardan toza tuting. Siz orqali jirkanch maqsadlarini keng yoyishlariga yo‘l qo‘ymang. Ularga qarshi kurashning hozircha samarali uslubi ularni kuzatmaslik, obunachisi bo’lmaslik.

Unutmang, maqsadi ezgu inson noma’lum sahifalar ortiga berkinmaydi. Hamkasblar va tarmoq faollarini ham ushbu harakatni qo‘llab-quvvatlash va ommalashtirishga chaqiraman!

@haqiqatdaIlyos

Anora_Sodiq_kundaligi

03 Jan, 16:26


Адолат учун «панельный»га бориш арзийди

Адолат ҳақида сўз бошлаган Ғайрат Дўстовга судья «қилган ишингиздан пушаймонмисиз?», дея иддао қилди.
Ғайрат Дўстовга уни яқинларига осон бўлгани йўқ. Судья “Қилган жанжалларингиз панельныйга боришга арзийдими” деди. Аммо, судьянинг саволига мен ҳам жавоб қўшишни истардим. Ҳа, жаноб судья. Адолат учун «панельный»га бориш арзийди.

Судья “жанжал” дея талқин қилган жараён адолат сўрови эди.
Судьянинг “Қилган ишингиздан пушаймонмисиз?”, деган саволида “сен айбдорсан”, деган иддао бор.

Ҳақни талаб қилган, юқорини саволга тутган фуқарони айбдор санаган Судни,Судьяни мустақил дейиш қийин.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

03 Jan, 10:22


Ғайрат Дўстовнинг очиқ амнистия судига унинг қариндошлари ва журналистлар киритилмаяпти.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

01 Jan, 07:48


🔴 Фаоллар «Заправка»да видеомурожаат қилган шахсни 15 суткага қамалганидан норози

Бугун ижтимоий тармоқларда Ғайрат Дўсовга белгиланган жазога нисбатан ўз муносабатларини билдириб, норозилик челенжи ўтказилмоқда.  Ўз саҳифаларида фаоллар жазони қатъий эканлигини ва уни озодликка чиқариш кераклигини ёзишган.

Маълумот учун, навбати етганда метан «заправка» ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда газ қуйиш шохобчаси ва энергетика соҳаси масъулларига норозилигини намойиш этгани билан ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган фуқаро майда безорилик содир этган деб топилди.

Суд ҳужжатида фуқаро Ғ.Дўстов газ қуйиш учун навбатда турганида шохобча ёпилганлиги сабабли жаҳл устида шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, бақир-чақир қилгани, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик сўрагани ёзилган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.А.Дадаханованинг 26 декабрдаги қарори билан Ғ.Дўстов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, Ғ.Дўстовдан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, жами 843 минг 750 сўм ундириш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, видео 2024 йил 23 декабрь куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчаси, 2-уйда жойлашган «Моротранс» МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида суратга олинган.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

24 Dec, 08:25


Ниҳоят…

Баъзида тошиб кетганингда, адолатсизликларни кўраверганингда сизнинг ҳам ичингиздан шундай фарёд чиқади. Айтолмасангизда аниқ шундай бўлади, бунга ишонман. Ахир ҳаммада виждон бор.
Мен Ўзбекистон24 лавҳаларини кўрсам ҳам шундай дод, деб юборгим келаверади.

37 миллион аҳолининг дарди ниҳоят бир кишининг ичидан чиқди. Хулоса ўзингиздан.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

23 Dec, 14:34


⚡️Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига сарфланаётган миллиардлар ҳақида биласизми?

Бу миллиардларни кимдир назорат қиладими, самарали сарфланаяптими?

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2024 йиллар ичида тармоқни ривожлантириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилган. Uzdiplomat’ жалб қилинаётган маблағлар ҳақида маълумотларни бир жойга тўплади.

Хўш, сизнинг-ча, қишлоқ хўжалиги сарфланаётган маблағларни оқлаган ҳолда ривожланиб бораяптими?

❗️Соҳа вакилларидан фикр-мулоҳазалар кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2024 йилларда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва такомиллаштириш учун катта инвестицияларни жалб қилди.

✔️2023 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялар:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 24 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, жами суммаси $988,5 миллионни ташкил қилган. Шу жумладан, 16 та тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳаси $578,6 миллион, 8 та хорижий инвестиция лойиҳаси $409,9 миллионни ташкил қилган.

✔️Қишлоқ хўжалигини 2026 йилгача модернизация қилиш учун:
2026 йилгача қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш мақсадида $118,5 миллионлик инвестиция йўналтирилмоқда. Бунга Жаҳон банки томонидан лизинг ташкилотлари учун ажратилган $53,5 миллион ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун $65 миллион киради.

✔️Европа Иттифоқи грантлари ҳам бор:
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун €6 миллионлик грант ажратди. 2020-2030 йилларга мўлжалланган Миллий Қишлоқ Хўжалигини Ривожлантириш Стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун умумий €20 миллион ажратилиши кутилмоқда.

✔️2024 йил инвестиция дастуридаги миллионлар:
Ўзбекистоннинг 2024 йил учун инвестиция дастури $18 миллиардлик 309 та лойиҳани ўз ичига олади. Ушбу маблағлар асосан энергетика, нефть, газ ва саноат соҳаларига йўналтирилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

18 Dec, 11:37


“Фарғонада портлаган ёқилғи қуйиш шоҳобчаси Қувасойга кетувчи иккита асосий йўлнинг бирида жойлашган. Атрофи тўла уйлар, болалар боғчаси, ошхона, тўйхона, қаҳвахона....
Хуллас, кимгадир пора бериш эвазига, фаолиятига руҳсат берилган ноқонуний бизнес.
Қанча инсонлар қурбон бўлди. Яна қанчаси касалхонада оғир ахволда. Тириклай ёниб кетган она-болаларнинг суръатлари юракни титратяпди.
Бундан бир неча ой муқаддам, аниқроғи Сирғалидаги портлашдан сўнг Фарғона шаҳридаги Шошилилинч тиббий ёрдам биқинида жойлашган ёқилғи қуйиш шоҳобчаси хақида куйиниб, ёзган эдим. Афсус, ўша портлашдан сўнг ҳам унинг фаолиятига чек қўйилгани йўқ.
Яна қанча одамлар истаган пайтда портловчи динамит устида яшаяпти.

Буни кимдир назоратга оладими?!
Ҳар доимгидек жиноятчиларнинг энг қуйи қатлами жазога тортилади. Катталар эса йўқ!
Афсус...Халқинг бир тийинлик қадри қолмади
”.

Муаззам Иброҳимова

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Dec, 11:59


Аслида ким кимни судга бериши керак? Халқ вазирни судга берса қайтанга адолатли бўлмасмиди?

Шу кунларда совуқда газ ўчиб ёниши оқибатида Минвада тарафдаги бир оиланинг уйи ёниб кул бўлди. Совуқда улар уйсиз қолди. Улар ҳукуматдан кимнидир судга беришни ҳаёлига ҳам келтирмади. Ис газидан захарланиш оқибатида йил бошидан бери
82 киши вафот этган ва яна 80 нафари оғир аҳволда қолган. Лекин шу оммадан бирон киши энергетика вазирлиги, ҳудудгаз, мутасаддиларини судга бермади.
Энергетика вазири эса, иқтисодчи томонидан саволга тутилган пост учун у билан судлашмоқчи.
Аслида халқ вазирни судга берса адолатли бўлмасмиди?!

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Dec, 03:36


2024 йил Ўзбекистон

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

13 Dec, 07:07


Эслатма билан қорин тўядими?

Ногиронлиги бор уйга соғлом овқатланиш менюси эслатма сифатида тарқатилар экан.

Ўзбекистонда ногиронлик нафақаси 1 100 000 сўм. Шунингдек, аксар ногиронлиги бор фуқаролар ишсиз.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

13 Dec, 06:13


🔴Ўзбекистон экология ва “яшил” иқтисодиёт учун миллионлаб АҚШ долларида қарз олмоқда

✔️Uzdiplomat.uz Ўзбекистон маълум соҳа йўналишида олаётган кредитларни жамлаб очиқлашда давом этади

Ўзбекистон экологик муаммоларни ҳал этиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш мақсадида халқаро ҳамкорлик доирасида бир қатор молиявий ёрдам ва инвестицияларни жалб қилмоқда. Қуйида асосий лойиҳалар ва уларнинг молиявий кўрсаткичлари билан танишинг:

✔️Глобал Яшил Ривожланиш Институти (GGGI) томонидан молиялаштириш: Ушбу лойиҳа доирасида Лондон фонд биржасида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида барқарор яшил облигациялар чиқарилди.

✔️Европа Инвестиция Банки (EIB) томонидан 83,6 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.

✔️Осиё Тараққиёт Банки (ADB) ва Осиё Инфратузилма Инвестиция Банки (AIIB) 250 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришни таклиф қилди.

✔️Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) томонидан 55 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.

Батафсил…

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

12 Dec, 03:52


🔴 Башар Асад ва унинг оиласи: Сурия ҳукумати орқали орттирилган бойликлари қанча?

✔️Бу пулларга Сурияни қайта тиклаш мумкинми?

Башар Асад ва унинг оиласи умумий мол-мулки тахминан 60 миллиарддан 122 миллиард долларгача баҳоланади.

Асад оиласи Сурия иқтисодиётининг 60-75% қисмида назоратга эга экани айтилади. Бу соҳалар қаторига кўчмас мулк, нефть ва газ, телекоммуникация ҳамда банклар кириши қайд этилган.

Асад оиласининг бу қадар бойликка эга бўлиши Сурияда коррупциянинг кучайишига, иқтисодий муаммоларга ва халқнинг азоб чекишига сабаб бўлган. Улар давлат ресурслари ҳисобига орттирилган бойликларнинг асосий манбаси сифатида халқнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказган.

Батафсил…

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

04 Dec, 15:09


Тайван ташқи Хитой ва Россия киберхужумларига қарши курашадиган кўплаб компаниялар (масалан TEAMT5), дизинформация, фейк хабарларга курашувчи қатор ННТ ташкилотларга эга экан. Уларни фаолияти билан Европалик журналистлар билан биргаликда танишиб чиқаяпмиз. Биз миллий контент ҳақида кўп гапираяпмизу, аммо шимол дезинформацияси ва тролларга қарши курашаяпмизми?

Ҳар бир давлатнинг яхши, илғор жиҳатларини ўзлаштиришдан уялмаслик керак. Аммо янгиликка интилмай бир жойда депсиниб қолганлардан буни кутиш амримаҳол. Улар ўз қобиғидан ташқарига чиқа олмай, қолоқ ғояларига ўралашиб юраверади. Ташқарида эса дунё аллақачонлар ўзгарганини тан олгиси келмайди ёки тафаккур қилмайди.

Яқинда Маънавият ва маърифат маркази Uzdiplomat’га дезинформацияга қарши кураш эмас “маънавият экспертизаси” уларга муҳимроқ эканлигини айтган эди.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

04 Dec, 09:22


Бир ҳафтадан бери Politico EU, Al jazeera, CNN, Radio Free Europe ва бошқа Европа нашрлари журналистлари билан Тайванда Пресс турдаман.

Эрталаб соат 7:00-8:00 дан учрашувлар бошланади, тушликлар ҳам учрашув ва маърузалар бир вақтда кетаверади. Расмийлар маърузаси вақтида ҳам гапини бўлиб, савол ташлашади. Ёпиқ учрашувларда эса очиқ интервьюга тортаверишади. Танаффус йўқ.

Кечаси маҳаллий журналист, think tank вакиллари билан кечки овқат, учрашувлар ва улардан кейин дам олиш учун боулинг ёки тир.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

29 Nov, 08:22


Толибоннинг Қўштепа канали лойиҳасининг Ўзбекистонга таъсирини АҚШ таҳлилчилари ўрганиб чиқди

АҚШ миллий манфаатлар маркази Толибонлар қураётган Қўштепа канали Ўзбекистонга ва умуман Марказий Осиёга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида илмий тадқиқот ўтказипти. Тадқиқот шундай ўтказилганки, илмий асослар, вазият, иқлим шароити барчаси инобатга олинган. Бу каналнинг Ўзбекистонга экологик ва иқтисодий зарарлари таҳминан ҳисоблаб чиқилган. Қандай чора кўриш керак, таклифлар берилган.
Маълум бўлишича, Қўштепа каналини тўлиқ ишга туширилиши Ўзбекистонни сувсизлик ва камбағалликка етаклайди. Бу жуда хавотирли.

Аммо мени бунданда оғриқли бир савол қийнайди. Бизда ҳам катта-катта маошлар олиб ётган, давлатимиз таъминлаётган таҳлилий марказларимиз, институтларимиз бор. Хўш, улар ҳам ўзимиз учун шундай тадқиқотлар ва чоралар кўрмоқдами?. Уларнинг мамлакат келаждаги, мавжуд вазият учун жиддий илмий ёндошув ва ечимлар бўйича қандайдир тадқиқотлар борми?
Ўзи умуман олимларга қулоқ солинаяптими?
Шу каби тадқиқотлар молиялаштирилмоқдами?
Ҳозирча менда фақат саволлар…

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

28 Nov, 14:29


Уларнинг вазифаси қўлни кўтариш ва тушуриш

Кечагина бир дунё Кенгаш депутатлари Турдимов номзодини ҳокимликка қайта тасдиқлаган эди. Бугун эса худди ўшалар у билан хайрлашмоқда
. Шунда унинг номзодини тасдиқлаганлар хато қилганмиди ёки кўзбўямачилик.

Ажабланарлиси, ҳали унча кўп вақт ўтмагандида. Кечагина ҳоким бўлиши учун қўл кўтарганлар, бугун янги ҳоким келишига қўл кўтариб ўтирибди.

Шунчаки қўлни кўтариб ва тушуриш учун шу мансабда, шу залда ўтиришлари кулгумни қистатади. Қизиқда...

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

27 Nov, 07:07


🔴 Қўштепа канали: Ўзбекистон ва минтақавий сув хавфсизлигига таҳдид

Афғонистоннинг шимолий қисмида барпо этилаётган Қўштепа канали минтақадаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бирига айланмоқда.

Аммо..

Марказий Осиёда иқлим ўзгариши туфайли сув оқими аллақачон камайиб боряпти, бу эса вазиятни янада оғирлаштиради.

✔️Тупроқ шўрланиши, чўкинди тўпланиши мумкин, сув кескин камаяди.

✔️Сув тақчиллиги озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир қилиши, аҳоли турмуш даражаси пасайиши мумкин.

✔️Қўштепа канали туфайли Ўзбекистон ЯИМ 2030 йилгача 0,7% камайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон учун қандай ечимлар бор?

Батафсил сайтда ўқинг

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

23 Nov, 08:20


Вилоят ҳокими “таълим ҳомийси” бўлган ҳудудда болалар мактаб қурилиши тўхтаб қолгани сабабли қўшни уйнинг ошхонасида дарс ўтишмоқда.

Келажак ёшларники


@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

22 Nov, 16:00


Суратда Бойсунда техноген вазиятдан зарар кўрган аҳоли Бош вазир олдида ҳудди айбдордек мулзам турибди. Нега шунақамиз-а?!
Ким айбдору, ким мулзам?!
@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

22 Nov, 09:44


🔴Ўзбекистонда мавжуд  “Фахрий фуқаро” мақомига ўхшаш “Ватандош” картаси жорий этилди

Ўзбекистон қонунчилиги учун сиз “номақбул хорижлик”мисиз ёки  “Ватандош”?

Ўзбекистон ҳақида номақбул фикр айтган хорижликларни чеклаш амалиётидан кейин, уни акси бўлган ижобий қўлловчилар учун “Ватандош” гувоҳномаси жорий этилиши ҳақида президент қарори эълони қилинди. Аммо, “Ватандош” даражаси 5 йил аввал жорий этилган “Фахрий фуқаро” мақомини қисман такрорламоқда.

БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ!

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

20 Nov, 07:06


Абдулла Арипов яна Бош вазирликка тавсия этилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Абдулла Арипов 2016 йил декабридан буён Ўзбекистон Бош вазири сифатида ишлаб келмоқда.

У ҳақида нималар маълум?

БАТАФСИЛ:➡️ https://uzdiplomat.uz/archives/6982

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

17 Nov, 17:15


Уйидан 3 млн$ чиққан собиқ ҳоким ўринбосарининг вилоятида ҳамон
дарслик берилмаган мактаблар бор экан. Бу ҳақида сайтимиз манзилига ёзишипти
.

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Жалабек ҚФЙ 10-мактабнинг 8-синф ўқувчилари бир дона китобдан фойдаланиб келишмоқда.

Менда маълумотни текшириш имкони бўлмади. Хабар хавотирли бўлгани учун уни эълон қилаяпман.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

17 Nov, 10:02


Сўнгги вақтларда Сума Чакраборти Умрзоқовнинг матбуот котибидек бўлиб қолди. Умрзоқов ҳақидаги хабарларни фақат Linkidin’ да шу одамни саҳифасида ўқияпмиз.
Расмий учрашувларда ва матбуотда у ҳақида биронта хабар йўқ. Ҳудди у тақиқланган одамдек.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

13 Nov, 09:43


Маънавият экспертизаси Усмон Носир, Абдулла Қодирий, Фитратларни ўлдирганди

Абдулла Орипов ёзади:

Йўлчиман манзилим уфқдан нари
Ложувард денгизнинг тубига яқин.

Шу сатрлар делосида ёзилган, ложувард денгизнинг тубида нима бор? Америка! Усмон Носир Америкага кетяпти.
Мана шунақа хулоса
чиқарган.”
Даҳшат?!

Энди янги тузилаётган маънавият экспертизаси ҳам ҳар бир ижод намунасидан кир ахтарадими? Ёки бўлмаса 10 кишининг маънавият призмаси орқали 37 млн аҳоли учун ижод намуналарини танлаб, хулоса бериладими?! Аввалги даврдагидек тепага ёқмаган одамлар “маънавият экспертизаси” баҳона четлатиладими?! Қора рўйхатлар тузиладими.

Ҳуддики, бу ғоя янги эркин фикрлайдиган ёшлардан эмас, эски Султонлардан чиқаётгандек. Балки шундайдир.
Энди фикр эгаларининг қотиллари кимларни йўқ қилади, ўлдиради. Ўлмасак кўрармиз, Келажак авлод буларга баҳосини беради. Биргина умидимиз шу.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

11 Nov, 15:40


Ўзбекистонда ҳатто ҳоким ўринбосарининг уйидан чиқадиган 3 миллион АҚШ доллар маблағини ўзини энг ривожланган давлатлар қаторида кўрадиган Жанубий Корея бутун бошли 55 млн.дан кўп аҳолига эга Марказий Осиёга хайрия қилмоқчи.

Жуда катта маблағ ўтказаяпман, деб ўйласа керак-а?! Билмайдики, бундай маблағлар ўзбекистонлик энг қуйи поғонадаги амалдорларининг чўнтагида ҳам юришини.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

10 Nov, 16:38


Ҳар даврнинг мустақил, урф-одатларга бўйсунмаган, барқарор аёллари бўлганлигига ишонаман. Шу жумладан Ғарбий Туркистонда ҳам.

Шиша ушлаган Бухоролик аёл
XIX Аср

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

08 Nov, 12:01


🔴 Ўзбеклар ҳақида миллиардларга тенг ноёб суратлар

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Nov, 12:44


"Тарихий бойликларимиз ҳозир ишончли жойларда турибди, Уларни Ўзбекистонга қайтарсак яна мутасаддилар сотиб юбориши мумкин".

Тарихий бойликларимизни Ўзбекистонга нега қайтармаймиз, деб тарихчимизга савол билан юзлангандим. Ярим ҳазил, ярим чин қилиб шу юқоридаги жавобни берди.


Суратларда XIX Асрлардаги Ғарбий Туркистон аҳолиси акс эттирилган. Бу суратлар махсус Санк-Петербургдан келтирилган. Шу кунларда Тошкент фотосуратлар уйида Ўрта Осиё фотосуратчиси В.Орденнинг кўргазмаси давом этмоқда.
Бизни тарихимизга тегишли кўп ноёб бойликлар афсуски, четда сақланмоқда. Уларни нусхасини сотиб олиб бизга тақдим этувчилар ҳам ҳозирча ўзимизникилар эмас.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Nov, 06:02


#СЎРОВНОМА

Агар ҳокимлар сайланса… Сиз кимга овоз берасиз?

Ҳамма ҳокимларни амалдорларимизни кенгаш депутатлари "...бир овоздан тасдиқламоқда".
Лекин, халқ, одамлар қандай фикрда? Айтилганидек, балки келажакда қонунчилик ўзгарса халқ ҳам ўзи танлар ўз ҳокимини. Аммо ҳозирча халқда фақатгина фикр айтиш ҳуқуқи бор.
Қаердадир одамлар бизга бу ҳоким керакмас ёки аксинча эканлигини билдира олиши керак. Масалан, uzdiplomat’да

Халқ танловини бир кўрайлик-чи?!.

Uzdiplomat'нинг бу галги сўровномаси шу ҳақда.

ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ:
https://t.me/uzdiplomat/9351

Anora_Sodiq_kundaligi

05 Nov, 14:47


Ер юзида бир хил фикрлайдиган ва доим бир овоздан якдил қарорлар қабул қиладиган жамиятларни топиш жуда мушкул. Лекин топса бўлади. Мисол учун Ўзбекистондан.

“...вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди” -
шу кунларда барча ҳудудларда айнан шундай воқеа юз бериши табиий.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

03 Nov, 12:51


Япония императорининг қизи Како таъзим қилмоқда

Молиявий жиноятларга аралашгани, мамлакат ярим бизнесини ўзлаштиргани ҳақида маълумотлар топилмади.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

01 Nov, 17:35


Бу тўйдан сўнг оддий бир фуқаро сифатида амалдор Жамшид Қўчқоровдан даромад манбаини халққа очиқлашини талаб қилишга нега ҳаққимиз йўқ?!

Иқтисодиёт ва молия вазиримиз Жамшид Қўчқоров қизини узатаётган тўйи деб айтилаётган видеони кўрдингизми? Бундай тўй қилиш учун вазирни йиллик даромади қанча бўлиши керак. Шундай маош борми бюджет ташкилотларида?

Каримов дабдабали тўй қилган Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Қуроловни даромадларини текширтириб, қаматиб юборган эди.


1998 йилда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М Қуролов дабдабали тўй қилгани учун лавозимдан четлатилган. Даромад манбалари текширилиб, устидан жиноят иши қўзғатилиб, амалдор қамалган.

Ҳаражатига қараб амалдорларни даромад манбасини текшириш, ўтказган дабдабали тўйидан кейин даромад манбаини тинтув қилиш яхши амалиёт.
Ўша йўқсизликка юз тутган амалдорларнинг солиқ деклорациясини тўлдириши ва буни очиқ бўлиши тўғрисидаги Қонун бор бўлганда биз ҳам ҳозир Жамшид Қўчқоровни тўй ҳаражатлари билан даромадини солиштириб кўраолган бўлардик.

“Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорлар оқибатида ҳокимиятга бўлган ишончга зиён етмоқда”, деган эди ўшанда Каримов.

Ҳа, ҳамон зиён етмоқда…

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

01 Nov, 11:47


🔴 Болалари тўйиб овқатланмаслиги айтилган Ўзбекистонда собиқ ҳоким ўринбосарининг уйидан 3 миллион доллар маблағ топилди

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевнинг уйида текширув ўтказилган. Тинтув давомида бюджет маблағларининг талон-торожи, мансабини суиистеъмол қилиш бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Daryo.uz манбасига кўра, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан 3 миллион доллар маблағ сақланаётгани аниқланган. Ботиржон Ҳамроев ҳозирда тергов қилинмоқда.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

31 Oct, 16:14


Вазирлар халқ вакили бўлишдан бош тортишди

Халқ овозига муносабат шу…

Депутатларни халқ сайлайди. Вазирлар эса тайинланади. Халқимиз сайлаганлар рўйхат бошида депутатликка ўтди ҳам. Аммо улар ўз хоҳиши билан шу халқ вакили бўлишдан воз кечишди.

Барча катта амалдорларимиз депутатликдан воз кечгани расман тасдиқланди. Бу қайсидир маънода депутатлик ҳақиқий овоз ва кучли ваколатга эга эмаслигининг ҳам яққол исботи бўлди.

Аслида вазирлар ҳам Олий Мажлис депутатлар олдида ҳисобот беради, депутатлар депутатлик сўровлари юбориш ваколатига эга.

Вазирларнинг Олий Мажлис депутати бўлишдан воз кечиши эса қайсидир маънода уларнинг ўзиниям ваколатиниям менсимаслигини кўрсатди. Сайлов бошида Алишер Қодиров Хилола Умаровани вазир бўлгандан буён Парламентда ҳисобот бермаганини танқид қилганди.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

31 Oct, 05:57


Сиёсий партиялар бу йилги сайловларда Бош вазир ўринбосари ва вазирлар номларидан партия обрўсини ошириш учун фойдалангани айтилмоқда

Тармоқларда бирорта раҳбарнинг депутат бўлиб ишламаслиги, ўз ўрнида қолиб ишини давом эттириши ҳақида хабарлар эълон қилинмоқда.

Шунда вазир ва амалдорларни Парламентда кўришни истаб, партия учун овоз берган сайловчилар алдандими?

БАТАФСИЛ

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

29 Oct, 12:16


Бош вазирлардан бирининг лақаби "10 фоиз" экан

Ўзбекистонда Бош вазир ўзгариши жамиятга қандай таъсир қилади? Умуман ўзгарармикан?! Ҳозирча менда фақат саволлар бор, холос.

Бош вазирлар ҳақида бир ҳазил гап юради. Уни менга бир дипломат айтиб берган эди. Покистоннинг собиқ Бош вазирининг бирини лақаби "10 фоиз" бўлган экан. Хориж биланми, маҳаллийми қандай йирик лойиҳа тузмасин 10 фоизига дастлаб у шерик бўлар экан.

Албатта, бу ҳазилларнинг бизнинг амалдорларимизга умуман алоқаси йўқ.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

29 Oct, 04:12


Авваллари “Халқ душмани” деган тамға бор эди. Миллат хоинлари шу тамға билан Қодирийларни, Чўлпонларни оттиришди. Бугунга келиб ўша хоинлар авлоди, қулмижозлар “АҚШ агенти, ғарбпараст” деган янги тамға ўйлаб топишди. Энди бу хоинлар шу тамға билан эркин фикр билдирганларни бадном қилишга уринмоқда. Ачинарлиси, уларнинг ана шундай сафсаталарига ишонадиганлар ҳозир ҳам борлигида.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

28 Oct, 16:59


🔴 Халқаро кузатувчилар ўз хулосаларини эълон қилишди

✔️«Рўйхатга олинган бешта сиёсий партиянинг барчаси қонун асосида эркин ва тенг шароитларда сайловолди кампанияларини олиб боришга муваффақ бўлди, бироқ уларнинг сайловолди кампаниялари вазмин руҳда бўлиб, ҳукмрон партия ёки бир-бирининг сиёсатига жиддий эътирозлар билдирмади.

✔️ОАВда сайловларни ёритиш сўз эркинлиги чекловлари билан
олиб борилди, оқибатда сайловчилар турли нуқтаи назарлардан фойдаланишларининг деярли имкони бўлмади.

✔️Сайлов куни тинч ва тартибли ўтди, бироқ кўплаб қонунбузарликлар, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари, процессуал ва техник носозликлар жараёнга салбий таъсир кўрсатди.

✔️Миссия хотин-қизларнинг номзодлар орасидаги ва сайлов
бошқарувидаги вакиллиги анча яхшиланганини алоҳида эътироф этган.

Батафсил сайтда ўқинг

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

27 Oct, 18:08


Ватан манфаати четда қолиб, тўдалар олишувини кузатаётгандекмиз

Кўпчилик жуда яхши эсласа керак. 90 йиллар бошида, яъни мустақилликнинг илк даврларида ўзидан мафия ясаб олиб, гуруҳларга тўпланишиб, давлатни ўзиники деб биладиган тоифалар кўпайган эди.

Ўша пайтда Биринчи Президент иродаси билан барчасининг фаолиятига нуқта қўйилганди.

Менимча ҳам давлатга дахл қила бошлайдиган гуруҳларни тўхтатиш учун сиёсий ирода керак. Вақти келса Ватан манфаати учун энг яқинларингдан ҳам воз кеча олишинг керак.

Ватан манфаати четда қолиб, гуруҳлар, тўдалар олишувини кузатаётгандекмиз.
Муаммо, қийинчилик, коррупция ботқоғидаги Ватанни биров қутқарай демайди.
Юқоридаги шахслар ўз манфаати, чўнтаги ва курсисини омон қолдириш пайида.

Бир кун Ватан ҳақида роман ёзсам, шундай кириш сўз қиламан.
Бугунги воқеаларга бунинг алоқаси йўқ.
Ҳозирча баъзилар унутаёзган Ватан ҳақида шунчаки бир гўзал қўшиқ


@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

26 Oct, 15:22


Алламжонов энди қадамини ўйлаб босадими, амалга ошмаган суиқасд қўрқитишмиди?

Бутун дунё Исроилнинг Эронга ҳужумини муҳокама қилаётган бир вақтда, Ўзбекистон ОАВларини Алламжоновга уюштирилган ҳужум портлатди.
Алламжоновга қилинган суиқасд ҳақиқатан юз берган бўлса, (шахсан мен бу суиқасдга ишонаман) буни унга тенг бўлган кучлар амалга оширгани шубҳасиз. Балки, бу биринчиси ҳам эмасдир. Гадонинг душмани — гадо бўлади, дейишади. Анча олдин Алламжонов ўта эҳтиёткор ва кўпгина қўриқчилар билан ҳаракатланаётганини эшитгандим. Балки, уни расман четлатишганининг ҳам сабаби шундадир. Нима бўлганда ҳам ҳукуматдан расман четлатиш, суиқасд уюштириш ортидан ўзаро олишаётган кучлар борлиги ва улар қай даражада эканлиги ойдинлашмоқда. Алламжонов иккинчи куч тарафга етарли даражада босим қилаётган кўринади.
Суиқасд шунчаки хорижга қочиш, кетиш учун уюштирилганига ишониш қийин. Агар, Алламжонов хорижга кетишни истаса бировга ҳисобот берадиган ёки спектакль уюштириб баҳона топадиган одам эмас, назаримда. Ким ҳозир ҳаракатлари бўйича халққа ҳисобот, тушунтириш бермоқда?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

26 Oct, 05:54


Демак, Алламжоновга қилинган суиқасд фейк эмас рост
Қаттиқ хавотирдамиз

Расмий баёнот эълон қилинди
26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

26 Oct, 05:52


Бугун сукунат куни, дейишса мен фақат сайлов тарғиботини ёзмайдиган кун бўлса керак, деб тушунибман.
Ҳамма нарса ҳақида бугун сукут сақлаш керак экан. Ишқилиб бу сукунатимиз йилларга уланиб кетмаса бўлди

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

25 Oct, 16:46


Шу сафар тузукроқ вайн олишибди, десам янглишган эканман. Россиянинг ээээээски тарғиботидан шармандали кўчирма экан. Яна энг қизиғи менга қўйганимдан бери “давлат маблағи билан қилинган клип бу”, деб ёзишмоқда. Лекин, далил исбот тополганим йўқ. Суриштираяпман ким буюртма қилган. Агар буюртма бўлса, тарғиботчиликни ҳам эплолишмаптида. Ҳақиқатан қайсидир жамоа бюджет пулига плагиат буюртма берган бўлса, эссиз халқ пуллари…

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

25 Oct, 09:34


Шу роликни ҳукумат ташкилоти олганда, миллиардлаб маблағ ажратган бўлар эди. Яна уни ҳеч ким кўрмаслиги ҳам кафолатланарди.

Халқимиз жуда ижодкор бўлиб кетган. Уларга ҳалақит берилмаса бўлди. Ҳамма ишни ортиғи билан бажара олади.

Мана сайловга чорлов ролигини қаранг.
Агар шунга бирорта расмий амалдор аралашганда борми, аввал ёпиқ қарор чиқартирарди, кейин бюджетдан ролик қиламиз деб, миллионлаб маблағни ажратиб оларди. Ўшандаям ўша ролик тузук чиқса майли. Шунда ҳам консерватив ғоялари билан бир тийинга қиммат, ҳеч кимни ўзига жалб қилмайдиган нимадир видео тайёрлаб вазифани аъло даражада уддаладим, деб юрарди. Худди Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигида миллиардлаб маблағга қилинган "Қонимизда ғалаба" деган футболчиларимизнинг Осиё чемпионатига боришига бағишланган ролиги каби.

Илтимос, ижодкорларга кўп халақит берманг. Улар ўз ишини сиздан кўра яхшироқ билади. Ҳам давлат бюджети тежалишига, ҳам халққа кўпроқ нафи тегади. Бу ролик ҳудди шуни исботи бўлибди.


@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

22 Oct, 14:09


Хайриддин Султоновдан 4 йил аввал интервью олишга уринганимда тескари қараб қочиб қолган эди. Ўшанда орқамдан нотаниш одам келиб, нега Султоновдан интервью олишга уринганимни сўраб, суриштирган. Ишхонагача ортимдан кузатиб боришган. Гўёки Хайриддин Султоновга микрафон тутиш жиноятдек.

Кеча мухбиримизга ҳам яна амалдор интервью беришдан бош тортибди. Билмайдиганлар учун эслатма: Журналистларга жавоб бериш бюджетдан маош олаётган ҳар бир амалдорнинг мажбурияти.

30 йил давомида “бош мафкурачи” бўлган Султоновнинг Давлат тили ҳақида бир оғиз илиқ сўз айтолмаслигини қандай тушуниш мумкин?! Буни ўзбекларга, миллатимизнинг муқаддас тилига нисбатан бир амалдорнинг муносабати, деб қабул қиламан.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

21 Oct, 15:35


Бу чиқишимдан (2021йил) кейин мени кўпчилик миллатчиликда, шовинистликда айблаган.
Ўз тилини ҳимоя қилиш улуғлаш миллатчилик бўлса туркий тилни улуғлаган буюк шоиримиз Навоий энг учига чиққан миллатчи бўлиши керакми шунда?!

Ҳа, айтганча Пушкинда миллиятчилик, шовинистлик йўқми?

Байрам қилишга қанчалар ҳақлимиз билмадим, байрам билан!

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

21 Oct, 04:48


«Давлатдан бир тийин олмаймиз!»

Бюджетдан миллиардлар сарфланиши мумкин бўлган лойиҳани кўнгиллилар ортиқча сарфларсиз амалга ошираяпти.

24 октябрдан 7 ноябрга қадар Ўзбекистонда мустақил “Ёзувчи/маданият ходими резиденцияда” дастури бўлиб ўтади.

Унга дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан ижодкорлар таклиф этилган.

«Бош мақсад ижодкорлар ўртасида дўстона мулоқотни яратиш», дейди дастур ташаббускори Аъзам Обидов.

Дастур иштирокчиларининг Ўзбекистондаги харажатлари координатор ва унинг маслакдош дўстлари зиммасида.

Иштирокчилар меҳмонхонада эмас, ўзбекистонлик ёзувчилар ва маданият ходимларининг уйларида яшайди. Шу тариқа уларга ўзбек ижодкорларининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, улар билан самимий, дўстона мулоқотга киришиш имкони берилади.  Дастур мушоира ва бадиий ўқиш кечалари, ёзувчи, шоир, рассом ва талабалар билан учрашувлар, кутубхона, адабиёт ва уй-музейлари, диққатга сазовор, тарихий жойларга саёҳатни ўз ичига олади.

Батафсил видеода кўринг!

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

20 Oct, 13:24


🔴 Неосовет иттифоқи ҳеч қачон бўлмайди

🎥 Тўлиқ видео

Совет иттифоқи қайта тикланиши” ғояси ҳавода айланаётгандек. Айниқса МДҲ давлатларининг яқинда Кремлда ўтган йиғилишида бунга очиқ ишоралар янграгандек. Бу алоқалар Ўзбекистон учун олдинга қадамми ёки биз четлашишга интилаётган ўтмишга боғланишимиз хавфи борми?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

17 Oct, 14:43


Лирик чекиниш

Шақол юрган бу тоғларда юр, ўғлим.
Хоин кезган бу тоғларда кез, ўғлим,
Ватанингга кўз тиканни эз, ўғлим,
Дўстинг ким, душманинг ким, сез, ўғлим.
Тарихингни шараф билан ёз, ўғлим,
Ёз, ўғлим...


Мардлик, ҳалоллик, тўғриликни таъсирли даражада тарғиб қиладиган қўшиқлар ҳар доим ҳам яралавермайди. Балки, ҳақиқий шундай қўшиқлар яралиши учун уни куйлаётган одамнинг юраги ҳам ёниб туриши керак.

Сиз ҳам тингланг. Умид қилинг. Балки бизда ҳам шундай қўшиқлар яралиб қолар, ўзимиздан ортиб, Ватан ҳақида ҳам ўйлаб қолармиз. "Ватан" деганда бор вужудимиз титраб кетадиган қўшиқлар миллатни уйғотади. Ғурурлантиради. Бир бутунлигини ҳис қилдиради. Ватанни ўйлаганлар юраги Ватан дея ёниб турсин.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

16 Oct, 07:04


Дубай амирининг Ўзбекистонга келиб лочинларимизни овлаётганини энди қандай оқлаб берсак бўлади

Ов қилишга келадиган Дубай амири қушлар овини қайсидир маънода бизникиларга ҳам тарғиб қилади. Гўёки қушлар ови бу бойлик, даража, культ…

Ғарбда ов қилишдан кўра, тошбақалар, денгиздаги мавжудотлар, қумурсқаларни асрайдиган бугунги замонавий ривожланиш чиқиндиларидан қутқарувчи ташкилот, жамоатчиликлар кўплигини биламиз.
Бугунги кунда ҳайвонат оламини қириш эмас, асраш — маданият, тарбиянинг бир бўлаги бўлиши керак.

Дубай Амири қушларни кўпайтиришгаям маблағ ажратишини эшитганман, аммо экологларга кўра бу билан уни ов қилишини оқлаб бўлмайди.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

15 Oct, 16:50


Сардор Умрзоқов Бобур Мирзо қабри устида Қуръон тиловат қилмоқда

“Сизларга тинчлик, омонлик бўлсин” Умрзоқов Афғонда Бобур сағанаси устида ўқиган Зумар сурасида шундай сўзлар бор.

Ушбу воқеа 2020 йилда Умрзоқовни роса танқид қилиб юрган вақтларимизда рўй берган экан. Негадир шу йили у Х тармоғида пайдо бўлди. Қизиқ.

Видеони "Х" ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига афғонистонлик давлат арбоби Муҳаммад Жавад Амири (Mohammad Jawad Amiri) жойлаган.

Умрзоқов кўринмай қолди. Баъзи сиёсий фигураларни кузатиб танқидий -таҳлил қилиб турмаса одам зерикади.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Oct, 14:37


“ВАТАН” ва ШАЙБОНИЙХОН

Бу икки номни ҳам яқин 30 йил ичида биргаликда тилга олиш, бирга журнал саҳифасида кўриш қийин эди.

Бугун айримларга, фақат Бобурни улуғлаб, Шайбонийни қоралаган тоифаларга анча қийин бўлса-да туркийлар тарихида бу номнинг нақадар кенг ўрни борлигини кеч бўлса-да тан олиб, тарихимизнинг бир қисми эканига урғу бераётганимизнинг ўзи ҳам шараф. Демак туркийлар тарихида бу ном тан олинмоқда.

Ушбу Шайбонийхон суратининг ўз тарихи бор. Камолиддин Беҳзод суратни якунлаб Шайбонийхонга кўрсатганда, у соқолини саёзлигидан жаҳл қилиб, қулоғи тагини ўзи қорага бўяб суратини бузиб қўйган экан. Суратдаги қора доғ Шайбонийхоннинг суратга берган чизгиси экан.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

14 Oct, 09:17


Марказий Осиёда «Араб баҳори» каби қўзғолонлар бўлмаслиги аниқ

Telegrafi нашри АҚШнинг юқори расмийси сўзларига таяниб Марказий Осиё минтақасида келажакда «Араб баҳори» юз бермаслигини ёзмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли расмийси Марказий Осиё давлатларининг сиёсий ва иқтисодий хусусиятлари бу минтақада келажакда «Араб баҳори» каби қўзғолонларнинг бўлиши мумкин эмаслигини таъкидланган.

Вашингтондаги АҚШнинг Хелсинки комиссиясида сўзга чиққан Роберт Блэк, Марказий ва Жанубий Осиё ишлари бўйича Давлат котибининг ёрдамчиси, дунёдаги бу икки минтақани ажратиб турувчи сабаблар қаторида Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси Миср ва Тунисга қараганда паст эканини ва Осиё давлатлари либерал-демократик анъаналар таъсирига Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига нисбатан камроқ учраганлигини қайд этди. Шунингдек, минтақанинг кўп қисмида аҳамиятли мухолифатнинг йўқлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Блэк, шунингдек, Марказий Осиёда оммавий ахборот воситаларининг қаттиқ назорати ва интернетдан фойдаланиш даражасининг пастлигини таъкидлаган. У Қирғизистон мисолида, аниқроғи, у ерда парламент республикасига ўтиш жараёни бу минтақада демократиявий ислоҳотлар бўлиши мумкинлигига «умид манбаи» эканлигини айтган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Anora_Sodiq_kundaligi

12 Oct, 09:59


Болливуд киноларида доим ошириб юборишади. Лекин шу эпизодда Шохруххоннинг гапларига қўшиламан.

Ҳукуматдан, юқоридан сўрайверишимиз керак. Бу парламент, бу янги номзод – депутатлар Ватан учун, миллат учун нима қилиб бера олади?

Қўлидан нима келади ўзи?

Сайлов олди кўп тантанали митинглар балки театрдир аммо бизни муаммоларимиз, коррупционерларимиз реал.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

11 Oct, 09:42


Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко uzdiplomat’га интервью берди.

Дорошенко билан Украинадаги ҳамкасбларимиз (журналистлар) аҳволи, Украинанинг Ўзбекистондан қандай ёрдам кутаётгани Россия ўғирлагани айтилаётган украин болалари ҳақида гаплашдик.

Тўлиқ интервью

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

08 Oct, 17:55


“Бизани Яккабоғда умуман ўзгариш бўлмайди, бўлмаган, бўлмайдиям”

Ўзбекистон24 микрафонига айтилмайдиган гаплар.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Oct, 17:14


Ёввойи табиат қўйнида 50 йил

Агар табиатни борлигича асрасак, табиатнинг ўзи сизни боқади.

Электрсиз, телефон сигналлари йўқ, шовқин-суронлардан узоқда яшаётган оилага жудаям хавасим келди. Машинада бориш имконсиз, эшакда 5 км йўл босишни ўзи бўлмади. Истагим ҳар йили бир кун бўлса ҳам шу жойга келишни дилимга туйдим.

Афсуски, бундай жойлар жуда ноёб бўлиб бормоқда.

https://youtu.be/q6hHyhJibBg?si=Zfop1pyG01yeSLvN

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

07 Oct, 07:48


Ватандошларимизни давлат ташкилотлари томонидан ҳуқуқлари бузилиши оқибатида судма-суд юрганлари ҳақида кўп эшитаман. Бир неча кундан бери Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ноҳақ ишдан бўшатилганини айтаётган( II гуруҳ ногирони, икки нафар фарзандли ёлғиз аёл) Маҳлиё Хасанбоева мурожаат қилади. Унинг айтишича, уни малакаси тўғри келмагани сабабли бошқа ишга ўтказилишни ваъда қилиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олиб, кейин бошқа ишга олишмаган. Маҳлиё Хасанбоева ҳуқуқлари тиклаш учун ҳозирда судма-суд юрибди. У ногиронлиги, ёлғиз аёллигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди. икки нафар фарзандли, ногирон ёлғиз аёлни (ўзининг айтишича ноҳақ) ишдан бўшатилиб, судма-суд юришида қайси ташкилот ёрдамга келиши керак?! Маҳаллами, ижтимоий ҳимоя агентлигими, ҳоким ёрдамчисими, туман ҳокимлигидаги хотин-қизлар бўлимими ёки бевосита касаба уюшмаларими?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

05 Oct, 09:08


1938 йил 4 октябрь
2024 йил 5 октябрь


Биз жасорат сўрар эдик, лекин бериш қаерда?! Жасоратимизнинг қолған-қутқанини ҳам олмоқ муддаосида эдилар. Биз сўз эркинлиги сўрар эдик. Лекин тилимизни тек-тугидан кесмоқчи эдилар. Жасорат биткан эди, тил кесилган эди… Юрагимдаги бир оз умидни истисно қилғанда бошқа нарсалар юлиниб-юлқинған эди
Абдулла Қодирий

Қодирийдан ўтказиб яна нима ҳам дейиш мумкин?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

30 Sep, 18:45


Бу ҳолат мен учун кутилган ўзгариш эди. Аммо очиғини айтсам, айримлар ўйлаганидек, мен бу "ҳайдалиш"дан унчалик хурсанд эмасман. Кўнглимда бошқарув тизимимизда аввал мувозанат бор бўлган эдию, Алламжонов кетиб бу мувозанат бузилгандек кўринмоқда. Қайсидир кланлар, гуруҳлар кучаяётгандек. Бу кучни унга тенг бўлган Алламжонов қудрати ушлаб тургандек эди.

Энди нима бўлади? Алламжоновга қарши гуруҳларнинг ошиғи олчи бўладими, у гуруҳ халққа зиёни қанчалар бўлади энди, уларни тийиб турадиган "қудрат" чалажонга айлантирилгач.

Комил Алламжонов
юқорида амалга оширган Катта лойиҳаларидан кейин хусусий бизнесда ҳам катта муваффақиятга эришишига шубҳа йўқ. Омад, so make it rain 👏

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

30 Sep, 08:02


@Kar24Uz журналисти мурожаат билан чиқибди. Журналистни танқидий мақолалари учун судга беришибди. Акмал Сражатдинов соғлиги ёмон бўлишига қарамасдан телеграмм орқали судда қатнашган.

У журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлардан эътибор қаратишни сўрамоқда.
Ички ишлардан оппоқ қоғоз келиши, ўзи иштирок этмаса-да суд жараёни бўлиб ўтиши, умуман қарорни ижро этиш муддати келмаган бўлсада жавобгарликка тортилиш каби ҳолатлар бўлганини журналист видеомурожаатида кўриш мумкин.

Умид қиламанки бизда ахборот сиёсатига масъул ташкилотлар ҳеч бўлмаса бу ишни ўрганиб чиқадиган ҳуқуқшунос ажратишади. Ҳудудларда ижодкорларга анча қийин эканлигини ўзим борган вақтимда кўп эшитганман. Агар кам сонли танқид қила оладиган журналистларниям овози йўқолса бу фақат зараримизга ишлайди. Порахўрларнинг эса фойдасига...

@jurnalistikauzbek

Anora_Sodiq_kundaligi

27 Sep, 07:50




Сайлов комиссияси матбуот котиблигига 4 кун аввал сайловлардан кейин ҳукумат раҳбари ўзгариши бўйича савол юборгандик. Ниҳоят жавоб беришди.

Ҳукумат раҳбари ўзгариши янги Конституциянинг 118-моддаси билан ҳал қилинишини маълум қилишди.

Қонунга кўра, парламентда энг кўп овоз олган партия вакили кўрсатилиши маълум эди. Бу қонун анчадан бери янгиланмоқда. Конституция қонунлардан устун. Аммо, қонунга кўра парламентда кўп овоз олган партия вакили Конституцияда кўрсатилганидек, Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этиладими, деган савол мени қийнаётган эди.

Нима бўлишини сайловлардан кейин биламиз, янги ҳукуматда янги юз бўладими йўқми, у ким бўлади ҳамма учун қизиқ.

Сайлов комиссияси бошқа қатор оддий саволларимизга ҳам аниқлик киритишга ёрдам бераётгани йўқ. Жавобларни узоқ кутамиз ёки эскича жавоб: "Хат билан чиқинг", деган жавобни оламиз. Сайлов комиссияси матбуот хизмати ҳар 5, 7 йилда фаол ишламаса яна қачон ишлайди?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

26 Sep, 10:52


Сайловлардан кейин Бош вазир алмашиши мумкинми?

Қонунчиликка кўра, сайловлардан сўнг, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган партия ҳукуматга Бош вазир номзодини кўрсатиши керак.

Айни пайтда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг жойи мустаҳкам эканлигини билсам-да, қонунчиликка кўра сайлов натижаларидан келиб чиқиб ҳукумат раҳбари ўзгариб қолиши мумкин, деган гумон ҳам бор.

Мен шунчаки сунъий интеллектдан сайловдан кейин Ўзбекистон Бош вазири лавозимида кимлар бўлиши мумкин, дея сўраб кўрдим.

Жавоблар қуйидагича бўлди:

✔️Абдулла Арипов
✔️Сардор Умрзоқов
✔️Алишер Қодиров

2 кишини партия номидан кўрсатган сунъий интеллект Сардор Умрзоқовнинг собиқ вазир ўринбосари вазифасидан келиб чиқиб иқтисодий ислоҳотчи сифатида Бош вазир лавозимга тақдим этди. (Менимча, сунъий интеллект унинг амалдаги вазифасидан ҳали бехабар кўринади)

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

24 Sep, 12:59


Камбағаллик нима? Оддий тушунчани билмаган, фаросат ва савия етишмаётган мутасаддилар қарашлари ҳақида

Камбағаллик тўғрисида фармон эълон қилинди, энди калтафаҳмлик билан амалдорлар бир гектар лалми ери бор оилани камбағал эмас, дейишга тили бормас. Бир кишига зарурий эҳтиёжлар аслида нималардан иборат эканлигини фармонни қайта-қайта ўқиб энди англаб етишар.

Президент фармони билан камбағал оилаларга еттита имконият маъсулияти тамойиллари эълон қилинди. Шу фармонгача камбағаллар билан ишлаб келаётганлар бу тушунчаларни билмагани мени ҳайрон қолдирди. Билмагани дея бемалол айта оламан. Чунки, кечагина Самарқанд вилоятида тайёрлаган лавҳамиздан кейин вазиятни жойига чиқиб ўрганган маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Йўлдошевнинг аёл билан суҳбатидан кейин шундай хулоса қилиш мумкин. Мутасаддилар 1 гектар сувсиз ери ва 10 та товуғи бўлган оилани яхши яшаяпти вазият аслида бошқача бўлган, деб чиқди.

Мутасаддилар бир кишига тиббий муолажа, таълим олиш қулайликлари, ижтимоий хизмат имконияти бўйича биронта савол берганлари йўқ. Яъни аёлга "Болаларингиз тиббий муолажа оладими, ўзингиз-чи?", каби оддий саволларни беришга 15 кишилик маҳалла делегациясида фаросат топилмади.

Костюм шим кийган ана шу амалдорлар шу ақл билан афсуски, Қуронбоевнинг уюшмасида ишлаб келишмоқда. Уюшма юқорисида ҳам бугун фармонда эълон қилинган 7 та тамойил бўйича камбағал оилага ёндошиш кераклиги ақлларига сиғмаганини билиш мумкин. Акс ҳолда қўл остидагиларига шундай қилишга рухсат берармиди?

Бугун фармонда эълон қилинган тамойиллар бугун ихтиро қилинган эмас. Замонавий дунёда бу тамойиллар йиллар давомида яшаб келмоқда. Бу принцплардан бехабар бўлган ҳокимият тизими вакиллари эса фармонга қараб иш тарзини ўзгартиришига ишониш қийин. Ахир бунинг учун уларда савия, салоҳият бўлиши керак. Бўлмагани учун ҳам қозони ҳафталаб гўшт кўрмайдиган, болаларига бир бурда нон бериш учун янтоқ чопиб кун ўтказаётганларни ҳам "булар камбағал" эмас деб билмоқда.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

24 Sep, 11:18


Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан Самарқанд ҳокимлиги Ялтадаги Ўзбекистон санаториясига ярим миллиард маблағ ажратибди. Бу маблағга ким Ялтада дам олишини очиқлаш мумкин эмас экан. Солиқлар ҳисобидан кимлар дам олишини халқ билиши шарт эмас.

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

23 Sep, 15:43


Вазирлар депутатликни орзу қиладими?

Ишониш қийин

Сайлов комиссияси маълумотига кўра, 5 нафар вазир Хилола Умарова, Акбар Тошқулов, Шерзод Шерматов, Озодбек Назарбеков ва Азиз Абдуҳакимовлар депутатликка номзодини қўйган. Агар улар депутатликка сайланса эгаллаб турган лавозимидан воз кечар экан.

Вазирликдан ваколатлари чекланган депутат, халқ вакилига айланишни хоҳлайдими бизнинг амалдорлар. Айниқса, Азиз Абдуҳакимов шундай қилишига ишониш қийин. Уларнинг депутатлик пойгасида пайдо бўлиши эса, пойгани қизитиш учун киритилгандек.

Лекин шуни билингки, маълум бир ҳудуд аҳолиси сизга ишонч билдирмаса, агар сизни депутат қилиб сайламаса унда бутун Ўзбекистон аҳлига қандай вазир бўлишингиз мумкин. Саволнинг жавоби жуда муракаб.

Шунинг учун ҳам бу 5 нафар амалдоримиз, албатта, депутат бўлиш учун қаттиқ курашиши ва Олий Мажлисда ўтириши керак. Шундай эмасми?

@anora_sodiq

Anora_Sodiq_kundaligi

22 Sep, 10:26


Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Маҳаллалар Уюшмаси хулосасига кўра икки нафар боласига нон бериш учун чўлга чиқиб янтоқ чопаётган аёл камбағал эмас экан. Хўш, унда Ўзбекистонда биз кимни камбағал деймиз ўша оилани кўрсатинг менга.

Демак, улар ўлчовидаги камбағаллик бу аёлдан ҳам ночорроқ бўлиши керак тўғрими?
Демак бизда бу аёлдан ҳам ночорроқ 12% расман камбағал деб тан олинган оилалар бор шундайми?
Уюшма камбағал эмас деган аёлга кузатувчилар йиғлаб юборди. Хақиқий камбағални кўрсатсак қай аҳволга тушамиз шунда?!

Ҳурматли Қаҳрамон Қуронбоев, Шерали Йўлдошев, агар мен кўрсатган аёл сизнинг назарингизда камбағал бўлмаса давлат тан олган 12 фоиз аҳоли қатламига кирмаса, унда чиндан ҳам аҳволимиз хароб эканда?!

@anora_sodiq