Azizbekh @azizbekh17mem Channel on Telegram

Azizbekh

@azizbekh17mem


🔥Диққат, ўта нозик юмор.
Бошқа телеграм каналларда йўқ фото ва видеолар.

Инсон қадри ва эркинлиги бўлмаган юртда ривожланиш бўлмайди.

Азизбекнинг кўнгилочар канали:
@Uzbekchilik17
Азизбекнинг футбол канали: @Chapanifutbol17

Azizbekh (Uzbek)

Azizbekh kanalining nomi bilan, 'azizbekh17mem' foydalanuvchi nomi bilan, sizga nozik va qiziq hajviyatlar taqdim etiladi. Bu kanalda siz boshqa Telegram kanallarida topolmaydigan fotolar va videolar bilan tanishishingiz mumkin. Bu joyda insonning qadri va erkinligi hafslanmagan vaqt rivojlanishi mumkin emas. Azizbekning qiziqarli kanallari: @Uzbekchilik17 va @Chapanifutbol17. Agar siz yengil, qiziqarli va o'rganishga ham imkoniyat beruvchi contentlar qidirsangiz, Azizbekh kanali siz uchun ideal bo'ladi. Siz ham Azizbekh kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Azizbekh

28 Jan, 04:54


🇩🇪 ''Гермон'' деган давлатда шунақа панел-деворлар қишлишяпти экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

27 Jan, 14:09


🇺🇿 Мен ўзбекман.
😭😭😭

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

27 Jan, 11:10


Кун нияти.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

27 Jan, 09:43


🇹🇯 Тожикистон Маданият вазири, Ибн Синони ўзбек дея атаган CNN'дан хафа бўлиб, раддия берибди.

Ўша пайтларда Бухоро, Ўзбекистон ҳудудида бўлган-ку)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

27 Jan, 07:48


Нодирбекнинг ўзи муносабат билдирган экан, қўл бериб кўришмаганига диний қарашлари сабаб бўлибди. Ҳинд аёл шахматчисидан узр ҳам сўрабди.

Дин ҳамманинг шахсий иши, ўша вазиятда, қўлини кўксига қўйиши ёки ҳиндлардек икки қўлини бирлаштириши керак эди. Вазиятдан жуда хунук чиқиб кетган.

Ҳинд шахматчиси ''мендан жиркандимикин?'' деб ўйлаган бўлиши ҳам мумкин.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

27 Jan, 05:47


Шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев, ҳиндистонлик рақибаси билан қўл бериб кўришишдан бош тортди.

Нодирбек рақибасини кўрмай қолгандир, деб видеони қайта-қайта кўрдим, йўқ, у атайлаб қўл бериб кўришишни рад этган. Бу жуда хунук иш, Нодирбек ҳамюртим бўлсада бу ишни оқламайман. Нодирбекка жарима солинса ёки дисквалификация қилинса, хурсанд бўламан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

27 Jan, 04:46


🇧🇾 Беларус Республикасининг иккинчи призиденти Александр Лукашенко 1994, 2001, 2006, 2010, 2015 ва 2020 - йиллардаги президент сайловларида қатнашган ва ғалаба қозонган. Кеча 26 январда Лукашенко умрида еттинчи бор ўз номзоди билан шаффоф ва адолатли сайловда қатнашди.

Александр Лукашенко Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 86%дан ортиқ овоз тўплади.

Пост таҳрирланди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Jan, 10:21


Масалан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Jan, 08:49


''Манчестер Сити'' бош мураббийи Пеп Гвардиола, Instagram саҳифада ушбу расмни жойлади.

Инсонийлик ўлмаган!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Jan, 08:05


Бензин бағасы)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Jan, 05:40


Кредит билан суҳбат.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Jan, 12:44


Барака топгурлар яхши мавзуни кўтаришибди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Jan, 10:37


Қозоқ тилини тушунмайман, лекин бу бовурим нима демоқчилиги тахминан тушундим: Нима учун айрим қозоқ беморлар Тошкентга бориб даволанади? Бу нарса кўпчилик каби мени ҳам қизиқтиргани учун у ерга бордим.

Ўзбек шифокорларининг билими қозоқларники қатори, ортиқ эмас. Тиббий асбоб-ускуналари ҳам бизникидан зўр эмас. Ўзбек шифокорларининг муомаласи жўда зўр, шифохонада бир умр қолиб кетгингиз келади.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Jan, 05:55


5 килограми 10 минг доллар бўлса, бу ''иш'' билан шуғулланиш ўзини оқлайдими?)

Камига қамалиб ҳам кетади.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Jan, 04:23


Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 14-январ байрами учун ажратган 661 млн сўм бекор қилинибди.

Қизиқ иш бўлди-ку)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 11:25


Буни янгилик деса бўлади. Автотерористлар йўқолсин, йўлларда одамлар ўлмасин.

Ана энди 10 марталаб радарга тушолмайсиз, йўл қоидаларига ''как положена'' бўйсунасиз! ☝️

Эслатма: Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та ЙТҲ расмий равишда рўйхатга олинган бўлиб, уларда 8901 киши жароҳатланган ва 2203 киши ҳалок бўлган.



👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 09:38


Машраб осилган дорнинг оғочи бутун ҳамон....

Нажмиддин Эрматовни қайтадан кашф қиляпман. Факат отарчиларга шеър ёзиб, соққа қиладиган эмас, шунақа фалсафий шеърлар ёзадиган шоирлар етишиб чиқаётганлиги кишини хурсанд қилади.

Бугун дўстимизнинг туғилган куни ҳам экан. Табриклаймиз, умри узоқ бўлсин!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 07:48


"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди" — Алишер Қодиров


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 06:49


Ўзбекистонда 2.5 миллион киши нос чекар экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 05:30


Алишер Қодир.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Jan, 03:38


Қаршидаги ''дириктир'' опа узр сўрабдилар. Аҳдларидан қайтганлари йўқ, босқичма-босқич мактаб формасига ўтар эканлар.

Тушунишимча, маслаҳатга амал қилиб, энди форма масаласини Телеграм гуруҳда эмас, мажлис қилиб айтсалар керак.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Jan, 14:16


🇲🇾Малайзияда 8 ёшли бола доимий равишда колбаса ва нуггет (Товуқ фелесидан тайёрланган, КФСга ўхшаш таом)лар истеъмол қилгани туфайли бутунлай кўр бўлиб қолди.

ОАВ маълумотларига кўра, бола мактабдаги дарс вақтида тўсатдан кўр бўлиб қолган. Ўқитувчи бу ҳақда дарҳол боланинг ота-онасига хабар берган ва тез ёрдам чақиртирган.

Маълум бўлишича, боланинг эрта болаликдан бошлаб диетаси фақат нуггетлар, колбаса ва печенье каби арзимас овқатлар бўлган.

Шу сабабли, А витаминининг ўткир танқислиги юзага келган, бу ретинанинг шикастланишига ва кўришнинг қайтарилмас йўқолишига олиб келган.

Болаларингизнинг таомланишига эътиборли бўлинг.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Jan, 09:10


''Йил одами'' кўрик-танлови бўлаётган экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Jan, 06:35


Қачонки коррупцияга қарши ''жиддий'' кураш олиб борилаётган бўлса.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Jan, 12:47


Шуни мажлис қилиб айтса ҳам бўлади-ку. Шартми Телеграм гуруҳга ташлаб)

Телеграм чиқди, бало чиқди.😂

Azizbekh

22 Jan, 12:38


Бижинг-бижинг қилмайла)

Қарши шаҳридаги мактабларнинг бирининг директори экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Jan, 10:53


Айбсизлигим – бир ўлимга тенг,
Мен учун ҳам жаллод дор қургин,
Ҳамма гуноҳ қилди – кўрдим мен,
Ҳамма гуноҳ қилди – жим турдим.

Усмон Азим

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Jan, 05:51


Қозоқ бовурларга салгина алам қилаяпти)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Jan, 10:29


Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимлари қуйидагича рағбатлантирилди:

вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосари учун 201 250 000 сўм;
вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи учун 28 750 000 сўм;
Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари учун 431 250 000 сўм.

Бу қарорга бош-қош бўлган Сурхондарё вилояти ҳокими шотирларига қараб:

Azizbekh

21 Jan, 05:05


Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов: ''Китоб ўғирлашса, мен хурсанд бўламан.''

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Jan, 03:25


Ўзбекистонликлар "права" учун имтиҳон топшириш нархи 2 бараварга қимматлашганини унутиши учун ''Манчестер Сити'' клуби, Ҳусанов трансферини эълон қилди менимча. Икки воқеа ҳам 20-январда содир бўлди)))

Энг қизиғи ''права'' олиш қиммат бўлганлигини на Kun.uz, на Gazeta.uz, на Daryo.uz ёритди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Jan, 19:05


#Расман

Абдуқодир Ҳусанов-''Манчестер Сити футболчиси''.

Ўзбеклар ҳеч кимдан кам эмас.☝️

Қувончимнинг чеки йўқ, анчадан бери бунақа хурсанд бўлмагандим. Бос ука, ёриб ташла!

📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

20 Jan, 18:30


Соат кечги 23:24 бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон 24 телеканали жонли эфирда кўрсатув қилмоқда.

Гап йўғей)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Jan, 12:58


Сурхондарё. Бойсун.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Jan, 08:24


Кўраётганинг чет эл киноларидан лавҳалар эмас, шу бугунда, Ўзбекистонда бўлган воқеа.

Бунақа фирибгарликни тасаввур қилиш қийин)🫨

Видео Kun.uz саҳифасидан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Jan, 06:02


Юрагим оғриди.

Azizbekh

20 Jan, 04:41


Нью-Йорк, 1933-йил.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Jan, 09:34


Қозоғистонда, ''қазақ-ўзбек бир тууган'' (қозоқ ва ўзбекларнинг қони бир, қардош ва биродар халқ деган маънони билдиради) деган гап бор)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Jan, 06:26


Англияга ишга кетиш учун 3 миллионга яқин ❗️ўзбекистонлик ариза топширибди. ''Учинчи шахс''лар аралашуви билан бу келишув бекор бўлибди.

Маълумот учун, Арманистон ва Молдова давлатлари аҳолиси сони 3 миллион киши атрофида.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Jan, 04:38


Коррупциянинг бошланиши ҳақида.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Jan, 15:30


Андижон вилояти ҳокими иштирок этган ушбу видео турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Jan, 12:09


Вензин юўқ.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Jan, 07:36


Тўсиқларсиз муҳит яратиш.🤸‍♂

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Jan, 12:28


Хушнудбекнинг телеграм каналини уже тадқиқот ҳам қилишаяпти экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Jan, 11:02


Барибир ўша ишни қилиб кўрдим.

Эслатма: Ҳолат Швецияда юз берган.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Jan, 04:10


Режиссёр Сарвар Каримов ҳам гапни олади-да.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Jan, 15:07


#Лирикчекиниш

Лирик чекиниш қилмасак бўлмайди...

Бу видеолар Достон Эргашевнинг ўзида ҳам бўлмаса керак.😁

Юз фоиз жонли ижро, эътибор беринг ''тавлак'' чалувчи, чолғу асбоби тагига латта қўймаган пайтда товуш чиқмайди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Jan, 09:42


#Хабарлар

Ишсизлик қай даражада эканлиги ҳақида.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Jan, 13:18


Бошқа давлатларда ҳам ''заправка''ларда навбатда туришади

🇸🇪 Швецияда Тесла электромобилларини зарядлаш учун турнақатор навбатлар пайдо бўлибди.


Швециянинг ватанпарварлик руҳидаги қўшиғини топиб, шу видеога монтаж қилишлик кайфият.😁
👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Jan, 12:09


#Лирикчекиниш

''Свежий'' шеър.

Яшил маҳалла, яшил боғлар яратайлик,
Яшил макон, яшил иқтисодиёт, ёруғ ҳаёт, эртанги тараққиёт...

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Jan, 09:13


Сурияда бир қўшиқчи, Янги Сурия раҳбари Жулоний ҳақида қўшиқ куйлабди. Асад даврида эзилгандир, деб яхши гумонда бўламиз.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Jan, 06:49


1$=13 000 сўм

Ўзбекистоннинг айрим банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 000 ва ундан юқори этиб белгиланди. Сотиб олиш курси эса 11 940 сўмгача кўтарилди.

Марказий банк 1 АҚШ долларининг 6 январдаги курсини 12 942,01 сўм этиб белгилаган эди. Шундан сўнг 6 январь соат 11:00 ҳолатига кўра 5 та тижорат банкида 1 АҚШ доллари 13 000 ва 13 005 сўмдан сотилмоқда.

Хусусан, Infinbank, OFB, Tenge Bank, Hamkorbank 1 АҚШ долларини 13 000 сўмдан, KDB bank Uzbekistan эса 13 005 сўмдан сотмоқда. «Халқ банки», Anor bank ва «Алоқа банк» долларни энг арзон нархда — 12 945 сўмдан таклиф қилмоқда.

Сотиб олиш курси эса банкларда 12 880 сўмдан 12 940 сўмгача (фақат Asakabank’да) бўлган оралиқа белгиланган.
Манба: ГазетаУз.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Jan, 04:12


Таълим ва тиббиётдан бизнес қилманг! Ҳеч бўлмаса шу икки соҳани тинч қўйинг!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Jan, 08:06


1 гектар=100 сотих, адашмасам.

20.5 гектар ерни, 40.4 миллион долларга яхши нархга олишибди, баракасини берсин!🤗

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Jan, 05:42


Қизиқ. Жаа унчалик эмаслир)))

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

05 Jan, 04:19


Ғайрат ака озод бўлганидан кейин, чиқиш қилибди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Jan, 14:17


Яхши янгиликлар ҳам бор.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ёшлар билан суҳбат уюштирибди.

Яхши вазир, кўп интервьюларини кўрганман.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Jan, 11:16


Йўқсилга дедилар: Даъвойингдан кеч,
Мана ол, сийму зар сенга кафолат.
Йўқсил улар гапин тингламади ҳеч,
Адолат, деди у фақат, адолат!

Бадавлат кимсага бердилар савол,
Дедилар: Нима бор кучлироқ пулдан?
У жавоб қайтарди: —Қўрқаман алҳол,
Адолат ахтарган ўша йўқсилдан.

А. Орипов

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Jan, 10:30


O'qituvchilarni tovar,xizmat sotib olishga majburlash yoki ularning roziligisiz mablag' ushlab qolish qonun bilan taqiqlangan.

2024-yilda qabul qilingan "Pedagogning maqomi to‘g‘risida" qonunning 5-moddasiga ko'ra, pedagogning zimmasiga tovar va xizmatlarni sotib olish majburiyatini yuklash, shu jumladan ish haqidan uning yozma roziligisiz tovar va xizmatlar uchun mablag‘ ushlab qolish taqiqlanadi.

Манба: Ғайратов.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Jan, 07:12


UzAuto Motors'га вақтинча раҳбар тайинланди

Саидазим Гулямов UzAuto Motors'да 15 йил, АҚШнинг Regions Bank'ида 8 йил ишлаган. 

Манба: platinauzb

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Jan, 06:03


Ҳайрия бўйича ҳозиргига қадар карталаримизга тушган маблағ.
Ғайрат Дўстов шифохонадалар. Уларга соғлиқ тилаб қоламиз.
Aqida Hanum

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Jan, 15:19


Худога шукур!

Azizbekh

03 Jan, 15:14


Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

Метан-шохобчалар ёпилишидан қилган шикояти майда безорилик деб малакаланган ҳайдовчига берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси 8 суткагача қисқартирилиб, у суд залидан озод этилди.

Azizbekh

03 Jan, 13:57


“Танқидни майда безорилик деб аташ хато” — адвокат

Манба: Дарё.

Azizbekh

03 Jan, 13:12


Алишер Қодиров-Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Jan, 12:19


Судда судланувчининг тоби қочди

Унга ёрдам кўрсатилмоқда. Суд қисқа танаффус эълон қилди.
Манба: Дарё.

Azizbekh

03 Jan, 12:13


📍⚡️Ғайрат Дўстов судга олиб келинибди. У суддан олдин Тошкент шаҳар ИИББда сақланганини айтмоқда.
Манба: Дарё

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Jan, 09:48


Бу ''Айвош'', узр сўраган видеоларида ҳам кийимида қандайдир реклама бўларди, расмига қарасам ҳеч қанақа реклама йўқ. Кроссовкаси эса Франциянинг Berluti фирмасиники экан. Бу брендни бугун танидим, ''Айвош''ни аввалдан танийман.

Бағи энди мунақа бўганнан кейин, мунга қараб тағин ўша қандайдир бўлатта энди ҳаёт. Барибир энди яхши бўламиз, барибир. Яхши бўб кетсак керак энди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Jan, 08:09


Икки улфат ичиб ўтириб пули тугаб қолибди, мени уйда пул ясайдиган станогим бор, дебди бири иккинчисига, боришибди, янги печатдан чиққан пулдан олиб яна ичишибди, эртаси кун пул ясайдиганни уйига тегишли одамлар келиб текширишса пуллар ҳақиқий бўлиб аппарат эса пулни дазмоллаб текислар экан холос, нимага пул ясайдиган станогим бор, дедингиз, дейишса, ким билан улфатлашаётганимни билишим керак-ку, дермиш.

Suyarqul Ostonaqul

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

03 Jan, 06:43


Ғалатимасми?

👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Jan, 15:07


Латифа.

Афанди кечаси бойнинг уйига ўғирликка тушибди. Бой тўсатдан уйғониб, афандини ўғрилик устида қўлга олибди. Бой афандига, ''нега ўғрилик қиляпсиз, бунга бирор сабаб борми?!'' дебди. Шунда афанди, ''шунча бой бўлсангиз ҳам нега хотинингизга янги калиш олиб бермадингиз?'' дебди. Шунда бой, ''ўғирлик қилишингни, хотинимга калиш олиб бермаганимга нима алоқаси бор?'' деса, афанди ''гап йўғида бу ҳам битта гапда'' деган экан.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Jan, 12:25


Ўзбекистон амалдорлари йилни катта хато билан бошлашди.

КунУз тайёрлаган видео.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Dec, 13:00


Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60,2 млрд долларни ташкил қилган. Шундан давлат ташқи қарзи 32,5 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз ҳажми эса 27,7 млрд долларга тенг бўлган.
Манба: КунУз

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Dec, 11:10


#Кайфият

Миллий купюрамизга ёзган яхши иш бўлмабди, лекин жуда чиройли ва грамматик хатосиз ёзгани эътиборимни тортди.

Ўз ишига нолойиқ, қариб-чириб кетса ҳам жойини бўшатмайдиган айрим ишчи ва амалдорлар учун яхши гаплар ҳам ёзилибди. А лаббай?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Dec, 08:59


Тошкент вилояти ҳокими-Зойир Мирзаев.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Dec, 05:51


Кўп йиллардан бери маънавият ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар учун миллиардлаб пул сарфлаймиз. Нимадир хато кетаётгандек....

Бу болани айтишича, бир-бирини алдаш, кийдириш ҳатто афғон ёки тожикларда ҳам йўқ экан.

Маълумот учун, бу юртдошимиз ҳозир Англияда.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

26 Dec, 04:16


УФА раиси-Абдусалом Азизов,
УФА вице президенти- Равшан Эрматов,
Спорт вазири-Адҳам Икромов,
ПФЛ директори- Диёр Имомхўжаев,
МОҚ раисининг биринчи ўринбосари-Отабек Умаров.

Мураббийлар- Тимур Кападзе, Юрий Саркисян, Равшан Ҳайдаров.

Фан-клуб раиси-Абдураҳмон Фозилов.

Юрий Саркисянни кўриб жуда хурсанд бўлдим.🤗

📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

25 Dec, 11:45


Газ ва электр энергияси ҳақида нафақат ижтимоий тармоқларда, балки подкастларда ҳам гапиришмоқда. Шунга қараганда, жоиз амал бўлса керак)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Dec, 09:18


Озодбек Назарбековнинг назарида Америка:

Azizbekh

25 Dec, 05:50


“Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти” – Озодбек Назарбеков

Налати Америка, доим бизга ёмонликни раво кўради, маънавиятимизга путур етказмоқчи бўлади.🤬

Мени миямга, мени қалбимга асло жой йўқ, бизни кўнглимизда жой йўқ!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

25 Dec, 03:33


BBC ижтимоий тармоқларда газ ва свет муаммосини кўтарган шахсларни ички ишлар идораларига чақирилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ сўраб Ички Ишлар Вазирлигига мурожаат қилди. Жумладан, кеча метан шохобчасида норозилик билдирган ва бугун ИИБга чақирилганини айтиб чиққан йигит ҳақида ҳам сўрадик. ИИВ матбуот хизмати раҳбари қуйидагича қисқа жавоб берди:

"Жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳаракат амалга оширилмаган бўлса, ховотирга ўрин йўқ."

Ибрат Сафо

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Dec, 15:10


Янги блогер.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Dec, 11:26


Айни шу кун, шу соатларда мен:

Azizbekh

24 Dec, 05:13


Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди

Марказий банк 24 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,93 сўмга кўтарилиб, 12 902,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз ошди.

Доллар ҳар 100 сўм ошганда пост қиламан. Тарки одат, амри маҳол. 😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Dec, 16:56


Яшнобод ҳокими ўзини 62 миллион сўм билан мукофотлади. Ҳокимлик МИБдан салкам 700 миллион сўм қарздор

Бунинг учун Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгашининг 23-октябрдаги қарори асос қилиб кўрсатилибди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Dec, 13:39


Портлади, бузилди – бўлдими? Ўрага сичқон тушди, гулдир-гупми?

🔥“Заправка” портлаган дақиқаларда “Ваҳимага ўрин йўқ, ҳаммаси назорат остида” деб чиққан полвон яна диққат марказида. Унинг айтишича, АЁҚШ халқни ўйлаб бузиб ташланаётганмиш.

😖 Мана шуни терговга, суриштирувга ғарақлатиб тупуриш дейилади. Бу қанақаси энди? Портлаган ва ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган объект қандай қилиб судгача бузиб ташланиши мумкин? Яна айтилишича, “заправка” раҳбарининг хоҳишига кўра бузилаётганмиш.

⚡️Ие! Бу раҳбар қамоқда эмасми? Қачондан давлат ташкилотлари терговдаги гумондорнинг хоҳиш-истакларига кўра иш кўрадиган бўлиб қолди? Балки белларини уқалаб, портлаган заправкаларини қайта қуриб берарсизлар?!

Ўша ўлганларнинг, айниқса боласини қучиб қовжираган аёлнинг уволи тутади ҳаммангни!

Аброр Зоҳидов


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Dec, 12:09


Қашқадарё вилояти ҳокими-Муроджон Азимов.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Dec, 09:34


🇹🇭 Таиланд полицияси экан. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши.🥲

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Dec, 06:52


Ишсиз одамда на кайфият, на келажагига ишонч, на хурсандчилик, на ҳаловат бўлади.

Ишсиз одамнинг кўнглига ҳеч нарса сиғмайди, ҳатто оила ва бола-чақаси ҳам...

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Dec, 09:53


Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова 🇩🇪 Гермон деган давлатда туғилган экан.

Ҳилолахон Германияда туғилган бўлсада, Ўзбекистонда вазир бўлди. Ўзбекистонда туғилган футболчи Ваъдемар Антон эса, Германия терма жамоасига мунтазам жалб қилинмоқда. У ''Боруссия Дордмунд'' футболчиси ҳисобланади. Ажиб дунё.

Биз Германияга футболчи бердик, Германия эса бизга вазир берди.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Dec, 09:11


Расм Элёр Алимов саҳифасидан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Dec, 06:15


Бухоро вилояти ҳокими-Ботир Зарипов.

Бир ҳафта)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Dec, 14:42


Бир қизиқ канални кўриб қолдим. Ҳаётимизда учрайдиган қизиқ ҳикояларни ёзиб борар экан. Қизиғи сиз ўзингиз билан бўлган қизиқарли воқеаларни канал админига юборишингиз мумкин экан. Ҳикоянгиз маъқул бўлса, ''тилбизор''га чиқасиз.😃

Айтганча, анонимлик кафолатланади!

Мана ўша канал: https://t.me/+mq11viB3iM5iZDYy

Мен юборган воқеа ҳам каналда чиққан

Azizbekh

08 Dec, 12:49


Асад тоға қочишга улгурмаган, у учган учоқ портлатилган бўлиши ҳам мумкин дейишмоқда.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Dec, 12:19


Комил окамгила билан ҳаммаси яхши, бугунги байрам билан шахсан ўзлари табрикладила!

Azizbekh

08 Dec, 06:36


Сеники, меники, ҳаммамизники.

👉 @Azizbekh17m

Azizbekh

08 Dec, 04:42


Телефонлар учун шунақа ғилоф ишлаб чиқаришибди. Кимга совға қилган бўлардингиз?😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Dec, 18:43


Ўзбекистон. (#)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Dec, 13:46


Сурияда экан. Мотоциклчиларнинг оддий халқ ёки ёлланган террорчилар эканлиги ҳақида маълумот менда йўқ. Аниғи шуки, Асад тоғо Сурияни тиқар жойига тиқди.

Azizbekh

07 Dec, 09:08


Мактаб ошхонаси ошпазини ''эътироз бор'' деб чақиришибди. Аслида эса...


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Dec, 04:37


Қушга қанот
душмандан қочиш учун
берилган экан;

Қушга қанот
ризқ топиш учун
берилган экан…

Мен эса,
ҳур парвоз учун
берилган
деб юрибман...

Усмон Азим

Azizbekh

07 Dec, 03:53


Рустам Раҳмон яхшигина боғбон ҳам экан.🍇

👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Dec, 06:04


Худога шукур унақа тез ва осон қабул қилинмаган экан. Кўнглим жойига тушди.😇

Azizbekh

06 Dec, 04:13


Лирик чекиниш.

Сочи узун туркман қизга уйланаман))))


Охирги хабарлар одамни чарчатди

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Dec, 15:26


Давлат ташқи қарзининг йиллик лимити 5 млрд.доллардан 7,3 млрд.долларгача оширилган

Ушбу маблағнинг 3,2 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 4,1 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ишлатилган.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Dec, 12:28


Ўта, ўта, ўта якдиллик шунақа бўлади.

Мем: @fayzboguz

👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Dec, 07:16


Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар

Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Хеч ким харажатларини ошириш зарурлигини асослаб бермади.

Azizbekh

05 Dec, 06:40


Муқаддам судланган ҳоким ёрдамчилари коррупция билан қўлга тушибди.

Аксар ҳолатларда бирор ташкилотга 30 ёшдан ошган одам иш сўраб борса, ''Бизга ёш кадр керак'', дейишади. А ҳоким ёрдамчиси лавозимига муқаддам судланган одамни қандай ишга олишган? Менимча тажрибаси бор дейишгандир хз.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Dec, 05:04


Қиш келди ўртағлар. Уйда печка ёқилса ҳам жуда чиройли таъмирланган ва саранжом уй экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Dec, 12:14


«Биз уни ўзбеклаштириб қўймаслигимиз керак». «Пахтакор» президенти янги бош мураббий ҳақида

Португалиялик мутахассис Педро Морейра Максим Шацких ўрнига Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубига янги бош мураббий бўлди. «Биз уни ўзбеклаштириб, бир ҳафтадан кейин чойхонадан чиқолмайдиган қилиб қўймаслигимиз керак», — деди жамоа президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

«Черанга маслаҳатим — фаолиятини якунлаб, мураббийлик билан шуғулланиш. У 38 ёшда ва у бизнинг талабларимизга жавоб бермайди, шунинг учун кейинги мавсум учун режаларимизда йўқ. Чераннинг мухлислар билан видолашуви? Мухлис йўқ-ку, ҳаммаси бўлиб 500 нафар одам келадими йўқми?», — деди клуб президенти.
Манба: ГазетаУз.

📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

04 Dec, 07:52


Мун Чже Ин. Корея Республикаси тарихида фақатгина шу президент эсон-омон пенсияга чиқвоган. Ҳозирда деҳқончилик ишлари билан шуғулланмоқда. Ҳосил ёмон эмас-а?😁

Azizbekh

04 Dec, 07:33


🇰🇷Жанубий Корея Президентлари:

1.Сингман Ри (1948–1960) – Ағдарилган.
2.Юн Бо Сон (1960–1962) – Ағдарилган.
3. Пак Чон Хи (1962–1979) – Ўлдирилган.
4. Чхве Гю Ха (1979–1980) – Ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан ағдарилган.
5. Чон Ду Хван (1981–1988) – Президент бўлганидан кейин ўлимга ҳукм қилинган.
6.Но Те У (1988–1993) - Президент бўлганидан кейин 22 йилга қамалган.
7. Ким Ён Сам (1993–1998) – 3-рақамли президент даврида қамалган. Президент сифатида у ўзидан олдинги икки президентнинг ҳукмига эришган.
8.Ким Дэ-Чжун (1998-2003) - 3-сонли президент остида қамалган ва 5-сонли президент остида ўлимга ҳукм қилинган (кейинчалик авф этилган). Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати.
9. Но Му Хён (2003–2008) – Импичмент (кейинчалик Конституциявий суд томонидан бекор қилинган). Президент бўлганидан кейин у коррупцияда тергов қилинди ва ўз жонига қасд қилди.
10.Ли Мён Бак (2008–2013) – Президентликдан кейин коррупция учун ҳибсга олинган; 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
11. Пак Кын Хе (2013–2016) – Коррупция учун импичмент ва ҳибсга олиш; 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.
12.Мун Чже Ин – экс президент; қамоққа олинмаган.
13. Юн Сок Ёл - Импичмент эҳтимоли бор.

Кореяга президент бўлиш, дунёдаги энг оғир касблардан бири.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Nov, 08:04


-2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошар экан. Бунга муносабатингиз?

Мен:

Azizbekh

23 Nov, 04:46


Кечиккан мем

Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди

Вазирларнинг ўз жойига қолганлиги ҳақида мем қилгандим, улашилмай қолиб кетмасин.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Nov, 10:43


Бу Дания пойтахти Копенгаген чеккасида жойлашган "Amager Bakke" чиқиндини қайта ишлаш заводи. Завод нафақат чиқиндини қайта ишлайди, балки чиқиндини кераксиз миқдорини ёқиши натижасида 160 мингта квартирани иссиқлик билан, 62500 квартирани электр энергияси билан таьминлайди. Завод шаҳар,яъни махаллий муниципал бюджет хисобига қурилган. Бу заводни қурдик деб бутун дунёга жар ҳам солинмаган 😁.

Заводнинг том қисми тоғ чанғи спорти учун трасса сифатида, деворлари эса альпинизм спорти учун хизмат қилади. Шуни айтсалар керакда ҳақиқий тараққиёт, ренесанс деб.
К. Бахриев.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Nov, 08:28


Россия-Украина можаросига 1000 кун бўлгани муносабати билан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Nov, 07:27


Ҳожатхонани чоптирган амаки тантанали равишда очиб берса ва ўзи биринчи бўиб кирса жуда чиройли бўларди-да.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Nov, 05:21


Яхши хабарлар ҳам бор.

Azizbekh

21 Nov, 12:07


Алишер тоғо ва Акмал додаларнинг Президент ҳақида фикрлари.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Nov, 08:04


Айни дақиқаларда мамлакатимиздаги вилоятлар ҳокимлари Андижонга боришибди.

Ушбу сафар давомида Андижонда амалга оширилаётган ишларни яқиндан ўрганиш ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Nov, 06:28


Зоминда бўлган кўпкари мусобақаси бир неча кундан бери кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айрим амалдорлар бюджет пулини кўпкари қилишаётган бир пайтда, ''живой'' кўпкари ўтказилса ҳам ёқмайди сизларга)😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Nov, 04:03


Яна бир рўзғор қўшилди, бу-газ учун тўлов. Дарҳақиқат газнинг пули тез тугаяпти. Сиз газ учун бир ойда қанча тўлаяпсиз?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Nov, 10:43


Сельчук Байрактар:
- Туркиянинг “Элон Маск”и бўлгандан кўра, “Ал-Фарғоний”си бўлгим келади.
Ramush саҳифасидан.

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

20 Nov, 07:57


Абдулла ака.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Nov, 06:31


Бугун кўпгина Телеграм каналлар:
Лавозимидан озод этилди.
Бир неча соатдан кейин:
Лавозимига тасдиқланди.

Azizbekh

20 Nov, 05:06


Қаранг.

Azizbekh

20 Nov, 04:40


Ассалому алайкум, муродбахш чоршанба муборак бўлсин.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Nov, 14:18


Таркиб.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Nov, 10:51


🇺🇸🟰🇺🇸
Пулишич. Америкалик бу футболчи голни Трампга тақлид қилиб нишонлади.

Муҳтарам Трампнинг яратиб бераётган кенг кўламли ислоҳотлари натижасида шунақа голлар киритилаётган бўлса не ажаб)

📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

19 Nov, 07:29


Зомин Оқтош майдонида бўлиб ўтган кўпкарига қўйилган солим (мукофот)лар...😲

Қойиле ☺️
Расм: Зоминий.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Nov, 11:25


Ва яна.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Nov, 11:00


Юзимдан тарсаки тортиб юборгандек бўлди.

Azizbekh

18 Nov, 10:57


«Ўзбек жалабларига ўхшайман». Туркиядаги Stand Up'ларнинг бирида айтилган гаплар.

Сўзма-сўз таржимаси:

"Бор-йўғи бечора бир кўчманчи қизиман. Кўчманчи сифатида қила олмаганим икки иш бор: бири – адолатсизлик, иккинчиси – улама киприк, ўзбек фоҳишаларига ўхшайман".

Azizbekh

18 Nov, 08:28


Медицина ривожланиб кетганидан, гижжаларни ҳам даволашмоқда. Балки, гижжалардан ҳам даволаш керакдир?!

Даволанишдан сўнг:
-Гижжалар йуқолмабди-ю доктор.
Доктор:
-Биз гижжаларни даволадик, энди улар безарар, бемалол юраверинг.


Расмни ўзим олдим. Навоий шаҳри.

👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

18 Nov, 04:04


Ассалому алайкум, душанба муборак.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

17 Nov, 08:50


Бугун 17 ноябрь - «Халқаро талабалар куни».

Байрам муборак бўлсин)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

17 Nov, 06:43


Лирик чекиниш.

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

16 Nov, 09:27


Муножот Йўлчиева энди сенатор!

Президент 9 нафар сенаторни тайинлади.

Шавкат Мирзиёев фармони бўйича тайинланган сенаторлар орасида Азамат Зиё, Муножот Йўлчиева, Содиқ Сафоев, Алишер Саъдуллаев ва бошқалар бор.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

16 Nov, 08:50


‼️Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда.

“Дом”дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга “Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман”, деган.
Манба:КунУз.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

16 Nov, 05:55


Яхши хабарлар ҳам бор.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

16 Nov, 03:46


#Кайфият

Шу ҳолат бизнинг Парламентда бўлса тахминан шунақа бўларди.

Видео Твиттердан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

15 Nov, 08:48


Маҳалламиздан бир киши 8 миллион сўмга Жигули (07 адашмасам) олди, машинани номига ўтказмаган. Ишончнома орқали ҳайдаб юрибди, машинани шу ''усул'' билан олган 3-киши экан. ''Нимага номингизга ўтказмайсиз?'' десам, ўтказиш нархи (оформления) 4-5 миллион сўм атрофида экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

15 Nov, 07:55


Ўзбекистонда кўп нарсага ажабланмай қўйганман.

Босинғизлар!

Мулланинг бу гапига ҳали ҳам энсам қотади.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

15 Nov, 07:40


Янги Зеландия парламенти ''ҳака қўшиғи'' ижро эта бошлаган депутатлар томонидан вақтинча тўхтатилди.

Бу Маори халқи билан мамлакатни таъсис этиш шартномасини қайта кўриб чиқишга қаратилган мунозарали қонун лойиҳаси пайтида бўлди.

Норозилик шу тариқа ''изҳор'' этилган.😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

15 Nov, 05:45


Автобус ва бошқа жамоат транспортлари, тирбандликларнинг олдини олишнинг ягона ечими бўлса керак. Расмга эътибор беринг, қанча жой ортиб қоляпти.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

15 Nov, 03:21


Ният қил,
Ниятни каттароқ қил, ҳай,
Сен етмасанг, ўғлинг етади,
Неваранг етади, ўғлинг етмаса,
Неваранг етмаса,чеваранг,
Чеваранг етмаса, эваранг,
Эваранг етмаса, деваранг,
Бегонанг етади-ку ҳеч бўлмаганда!
Ният қачон ерда қолган, қачон?..

(с)

Azizbekh

15 Nov, 02:29


Дадахон Ҳасанов: ''Шу халқдан нимани кутасиз?''

Azizbekh

14 Nov, 13:14


Самарқандда 8-синф ўқувчисини зўрлашганлиги ҳақидаги хабарларни ўқигандирсиз.

Гумонланувчилар орасида прокуратура ходими ҳам бўлган. Қизиғи бу гумонланувчи, прокуратура иш юритувчиси, жиноят иши очилишидан бир кун олдин, вилоят прокурорининг буйруғи билан ишдан бўшатилган.

Тасодиф бўлса керак.

Расм устига босинг.

Azizbekh

14 Nov, 09:30


#Хабарлар

Эфирда ''Хабарлар'' информацион дастури.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

14 Nov, 07:41


Расул Кушербаевдан яхши ва жўяли фикрлар.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

14 Nov, 03:26


«ШОИРГА ЯНА НИМА КЕРАК?!..»

Берия Сталинга маълумот бермоқда:
— Сиз ҳақингизда  «Доҳийнинг болалиги» ва «Доҳийнинг ўсмирлиги» поэмаларининг муаллифи шоир Леонидзе «Доҳийнинг ёшлиги» асарини ёзишга киришди.  
— Шоир Леонидзенинг квартира масаласида бирор муаммоси борми?
— Биздаги маълумотларга кўра, шоирнинг Тбилиси шаҳрида жуда катта квартираси, Сухуми ва Гаграда дала ҳовлиси, Боржомида уйи бор…
—  Орденлар масаласида-чи?
— Маълумки, яқинда унга «Ленин» ордени берилди.
— Мукофотлар-чи?
— У  барча даражадаги «Сталин» мукофотларини олган.
— Хўш, шундай экан, бу шоир мендан яна нима истайди?!..

Руст тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

13 Nov, 06:32


⚡️Айни пайтда долзарб.

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

13 Nov, 04:57


Тошкент кўчалари эса ёмғир ёғиши натижасида сувга тўлишни бошлади.
Видео:Kunonline.

Тошкент шаҳрининг дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилганди. Улгуришмаган чоғи)

👉
@Azizbekh17mem

Azizbekh

13 Nov, 04:28


Ўзбекистонлик (келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлса керак) Ҳулкар Ойдинова 6 фарзандини ташлаб, эрининг ортидан урушга кетди.
У болаларини 23 ёшли катта қизига қолдириб кетган.
Ўзбекнинг юраги©

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

12 Nov, 14:20


#Мем

Кун янгилиги.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

12 Nov, 08:33


🫤Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди.

"Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"нинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган вақтида қўлга олинган.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

12 Nov, 06:20


Пенсияга яшаса бўладими?


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

12 Nov, 05:48


Қизиқ сиёсий мем экан)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

12 Nov, 04:25


🇹🇲 Туркманистон.

📌 @Azizbekh17mem

Azizbekh

11 Nov, 13:10


⚡️Диққат, совуқ кунлар яқинлашмоқда!

Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари деярли ҳамма жойда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+2 даражагача тушиши кутилмоқда.

Azizbekh

11 Nov, 12:03


Бугун Касаба уюшмаси ходимлари куни экан.

Бу ташкилот нима иш қилишини билмайман рости, нега буларга ойлик тўланишини ҳам.

Шу сабаб сизлaрни табриклаб ўтирмайман, и так сизлар учун ҳар куни байрам...

🇺🇿@Otabek

Azizbekh

11 Nov, 04:51


Коррупцияга қарши кураш:

Azizbekh

10 Nov, 10:41


23 ёшли кимё фани ўқитувчиси Моҳира Болтаева, у 2 йил кетма-кет совриндор ўқувчилар чиқаргани учун 250 млн ва 350 млн олган экан. Яқинда яна 3 нафар ўқувчиси халқаро олимпиадада совриндор бўлиб, 400 миллион сўм қўлга киритибди. Шундай қилиб, умумий ҳисобда 1 миллиард сўм мукофот пули билан тақдирланибди.
Видео: А. Қурбонова.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

10 Nov, 09:37


Кореяда автобус йўловчиларига лимит бор экан, автобус ўзи санаб, ортиқча йўловчини автобусга миндирмайди.

Дамасга ҳам шу системани қўллаш керак.☝️

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

10 Nov, 07:31


Кўпчиликда учта рўзғор бор:

1. Оилавий харажатлари, яъни ун, мой, шакар, гўшт вахок.

2. Машина харажатлари, яъни бензин (метан, пропан), мой алмаштириш, суғурта, шиналарини алмаштириш вахок.

3. Свет, газ, сув, солиқ вахок.😁


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

09 Nov, 05:22


Худо хоҳласа.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

09 Nov, 03:35


У фақат халқ учун ишлади! Унинг 20 йилдан ортиқ чўзилган раҳбарлик даврида қаттиққўллиги сабабли қўл остидаги ходимлардан хеч бири давлат бюджетидан бир сўм хам ўғирлай олмади. У коррупция билан шавфқатсизларча курашди! Шунинг учун хам унинг нафақага чиққунига қадар орттира олган ягона нарсаси арзимаган 4 сотокли ҳовли бўлди. Нью-Йоркдан!

Абдулла Омон.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

09 Nov, 01:51


🇺🇸 Орегон штатида тез ёрдам машинаси велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Уни касалхонага олиб кетди ва 1800 доллар тиббий тўловни бўйнига илди.

Шу билан бирга, беморнинг умумий харажатлари 47 минг долларни, кейинчалик даволаниш эса, 50 минг долларни ташкил этади.

Бизнеснинг шунақа тури ҳам бор экан)

Azizbekh

08 Nov, 15:09


Ҳар хил соҳаларга оид қизиқарли каналларни тавсия қилмоқчиман.👇

@Uzbekchilik17 - kayfiyatni ko'taruvchi kontent.

@koinottilsimi - Olam sirlarini birgalikda o‘rganamiz.

@Azizbekh17mem - ijtimoiy, siyosiy muammolar kulgu bilan olib chiqiladi.

@jahon_statistikalar – statistikalar, raqamlar va faktlar olami

@legal_mind — yumoristik kayfiyatdagi postlar

@dear_futurehusband - Kimligingni bilmay kutyapman seni)

@Chapanifutbol17 - Futbol va sarkazm

Azizbekh

08 Nov, 14:02


Тошкент шаҳар ИИББ расмий саҳифаси шу мемни телеграм каналига жойлабди.

Биз ''мемчи''лар билан ҳазиллашманг!)😎

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Nov, 12:31


#Ҳожатхона

Ҳазил қиламиз-у, ҳожатхона ҳам маданиятнинг бир қисми. СССР тарқалганидан кейин, ''ҳожатхона пуллик бўлар экан'' дейишганда кўпчилик ҳайрон қолган экан. Ҳожатхона пуллик бўлди, лекин кўп мажмуа ва муассасалардаги ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди, ҳатто пулликлари ҳам.

Аҳоли гавжум жойларда ҳам ҳожатхона камдек...Бир неча йил олдин туркиялик туристнинг ҳожатхона топа олмагани ҳақидаги видео оммалашган эди.

Дарвоқе, метродаги ҳожатхона ҳам катта эҳтимол пуллик бўлади.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Nov, 11:16


Сен креслода йиллаб ўтириб ҳал қилолмаган ишни мен бавл қилиб ҳал қиламан.

© Метродаги амаки

Элёр Алимов

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

08 Nov, 03:11


Шуҳрат Абдураҳмонов тўртинчи муддатга Андижон вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланибди.

👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Nov, 11:51


Лирик чекиниш.

Видеони кўрган бўлишингиз мумкин, лекин болалар зўр чалиб қўйишган.👌

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Nov, 05:04


Худо хоҳласа.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

07 Nov, 03:50


Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам, у беор
Йиллар мени алдаб кетади.

Мана сенга олам-олам гул,
Этагингга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл,
То ўлгунча шу ўлкада қол.

Azizbekh

06 Nov, 12:59


Тасодиф бўлса керак)


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Nov, 10:57


Тез кунда.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Nov, 09:22


Балки шу расм ҳал қилгандир?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

06 Nov, 08:32


Биз Байден даврида эзилдик.
Navik.

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

06 Nov, 05:38


Ҳозиргина Илон Маск ушбу расмни саҳифасига жойлаб, ''келажак шунақа бўлади'' деб изоҳ ёзди.

Azizbekh

06 Nov, 05:22


Фейсбук эслатди, икки йил олдин шу расмни ижтимоий тармоққа жойлаган эканман. Вазият ўша-ўша.

P. S. Расм устига босинг.

Azizbekh

06 Nov, 04:33


⚡️АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп етакчилик қилмоқда.

NYT Трампнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 81% га эга деб ҳисоблайди.

Azizbekh

06 Nov, 02:58


Edison Research компаниясининг биринчи exit-poll натижалари:

Камала Ҳаррис - 48%;

Дональд Трамп - 44%.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 15:09


Зам. ҳоким
Қалқон


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 14:46


1 миллион дўллир)


👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 13:37


Порахўр ҳоким ўринбосарлари вақтинча пора олмай тургани маъқулмикин? 🤭

Azizbekh

05 Nov, 12:36


Айрим зам. ҳококимлар учун керакли матоҳ экан. 3 миллион долларгача пул кетар экан)

Чирчиқни инвестиция бўйича зам ҳокими 1 млн доллар пора билан қўлга тушибди.
Муфаса.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 12:03


Томоша бошланяпти.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 11:24


📢 Avstraliyada o’qishga qiziquvchilar Uchun! 🎓

Avstraliyada o‘qish, yashash va ish imkoniyatlari haqida yangiliklar, foydali maslahatlar va qiziqarli ma’lumotlar uchun kanalimizga qo‘shiling! 🌏

🔔 Sizni Avstraliyada yashash va o‘qish jarayoni, eng yaxshi universitetlar, shahar madaniyati va ko‘plab foydali maslahatlar kutmoqda!

Kanalimizga obuna bo‘ling va Avstraliyadagi eng yaxshi tajribalar bilan tanishing! 💬✈️

🇦🇺 @Avstraliyadan_Gapiramiz

Azizbekh

05 Nov, 08:52


Пропан рекорд даражада қимматлашди

Пропан нархи тоннасига бирданига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн. сўмдан ошди.

Айтишларича, ҳудудларда шохобчаларда пропан йўқ ёки ўта қиммат –  7500-8000 сўмдан сотилмоқда.
Пропан нархи тоннасига бирданига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн. сўмдан ошди.

Айтишларича, ҳудудларда шохобчаларда пропан йўқ ёки ўта қиммат –  7500-8000 сўмдан сотилмоқда.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 07:50


Аёллар, туғинглар!


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 04:58


🇺🇸 АҚШда президентлик сайловлари бошланиш арафасида.

Қизиғи, улар ким президент бўлишини билишмайди, бутун дунё футболни кузатгандек, интрига билан томоша қилади.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

05 Nov, 03:56


Беларусда диктатура мавжуд, лекин у адолатли диктатура - Лукашенко

Беларусда барқарорлик, хавфсизлик ва меҳрибонлик диктатураси ҳукм сурмоқда, - деган мамлакат президенти.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Nov, 16:06


Чет эллик Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси, тошкентликлар кулмаётганини иддао қилмоқда.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Nov, 07:02


#Иқтибос

Дунёдаги бирорта диктатор ўз танқидчисига ёки маддоҳ бўлмаган шоирига орден (медал) бермаган.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Nov, 06:05


Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев эсингиздами?

У айни дамда ўғли билан Испанияда экан.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Nov, 04:13


Кечаги кун латифаси.

Кучимиз етгани шу ''иссиқхона''чилар.

Хоҳласак газ берамиз, хоҳламасак газ бермаймиз. Хоҳласак дрон учириб йўқ қиламиз)

ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон аканинг ''Ҳасанбой'' ва ''ҳаво'' сўзларини имловий хато билан ёзиши бу-бошқа масала.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

04 Nov, 02:53


Тириксан, ўлмагансан,
Сен-да одам, сен-да инсонсан.
Кишан кийма, бўйин эгма,
Ки сен ҳам ҳур туғулғонсан!

Чўлпон

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Nov, 12:17


Мендан ҳам яхшироқ гумонга борган юртдошимиз.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Nov, 11:16


Коронавирус пандемияси пайтида Россия давлат телеканалида кетган кўрсатувдан парча.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

03 Nov, 08:52


Нима бу ўрислар Марказий осиёликлар (балки ўзбеклардир)ни фақат ''ош пиширишни билади'' деб ўйлашадими?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Nov, 12:42


Чет элдан телефон келган одамларни божхонага чақиришиб, тилхат олишаяпти экан. ''Ўзим учун олдим, сотмайман'' деган мазмундаги.

Агарда пул керак бўлиб, телефонни сотиб юборса, тилхат нима бўлади? 😂

Расм: Kurbanoff

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Nov, 10:26


''Ўзбекистонда солиқлар 100 фоиз адолатсиз''-таҳлилчи.


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Nov, 08:25


UzАМ дизайнерлари ва Aplle дизайнерлари қариндошлиги ҳақида видео. 😂
Sherbek.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Nov, 07:22


Сизга энг яхши каналларни туҳфа этмокчимиз.
Ижодкорнинг ижодига доир янгиликлар, кизик маьлумотлар ушбу ҳаволада.
👇👇👇
https://t.me/AsroriddinSaydazim

Бу каналда эса ижтимоий, иқтисодий, сиёсий мавзуларни ёритиб борар экан. Таниқли экспертлар билан мунтазам тарзда овозли чатлар уюштирилиб туради.

👇👇👇
https://t.me/Milliykelishuv

Якин инсонларингизга хам улашинг!
Яхши каналлар экан менга макул келди.

Azizbekh

02 Nov, 05:53


Дори-дармонга 15,5 триллион сўм — ўзбекистонликлар нималарга энг кўп харажат қилмоқда?

2024 йилда онлайн назорат-касса машиналари энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари учун чек берган бўлса, кейинги ўринда дори воситалари турибди. Ўзбекистонликлар сотиб олган 1,2 миллиард долларлик дори воситаларининг 78 фоизи хорижий маҳсулотлар ҳисобланади. Озиқ-овқат ва дорилардан сўнг энг кўп чек — метан гази учун берилган.
Манба: КунУз.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

02 Nov, 03:47


Инсофли зам ҳокимлар ҳам бор 🤣

Мана мисол☝️😁

Расм: Худойберди Зоминий саҳифасидан.


👉@Azizbekh17mem

Azizbekh

01 Nov, 13:04


«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди

«Насаф» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Охирги марта Тошкентдан ташқаридаги клуб (Нефтчи) 23 йил аввал, 2001 йилда чемпион бўлганди.

📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

01 Nov, 12:47


Ҳар йил ҳам аҳвол шу. Ўрганиб қолганмиз)


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

01 Nov, 12:02


Нима бўлган тақдирда ҳам бу зам. ҳокимни лавозимига нолойиқ деб ўйлайман. Ақлли одам 3 миллион долларни уйида сақламайди. Гарчи у пул ''хорижий инвестиция'' бўлса ҳам.

Azizbekh

01 Nov, 11:44


Пул долларда-ку, балки хорижий инвестиция олиб келиниб, озгина қисми зам. ҳокимнинг уйида қолиб кетгандир. Ёмон гумонга бормай турайлик-чи)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

01 Nov, 11:02


Андижон вилояти ҳокими ўринбосарининг уйидан 3 миллион ''кўк'' топилибди.

Қани бюджет пуллари? ©

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

01 Nov, 07:42


🇺🇿 Ўзбекистонда ишсизлик камайиб боряпти

Бандлик вазирлиги меҳнат бозоридаги кўрсаткичларини эълон қилди. Таъкидланишича, бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд.

2024 йил 1 июль ҳолатига мамлакатимиз аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 089 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.

Шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.

Хусусан:

расмий секторда – 6,8 млн (48 фоиз);

норасмий секторда – 5,5 млн (38,8 фоиз);

хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6 фоиз).

Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар, -148 минг).

Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

01 Nov, 06:15


-Сиз вазир эдингиз, кейин депутат бўлдинг, кейин яна вазир бўлдингиз. Бу қандай содир бўлди?

Айрим вазирлар:

Azizbekh

01 Nov, 04:20


Бизда соққали танлов🤑☝️

🎉Бугун Тошкентда янги чемпион 🏆 номи аниқланмиш кун.

🥇Насафнинг чемпионлиги 🏆 учун сўнги тўсиқ Локомотив 🚂 .

Жамоамизни ғалабасини тахмин қилиб ҳисобни тўғри топган дастлабки 3 та кузатувчимизга 50 минг сўмдан мукофот пули берилади.🤑

Эслатма: Шарти, @Chapanifutbol17 каналига аъзо бўлиш ва ҳисобни ўша канал комментида ёзиш.

Фақат Насаф ғалаба қозонса пул берилади.


📌 @Chapanifutbol17

Azizbekh

01 Nov, 03:02


Октябр ойи жуда сокин ўтди, диққатга сазовор воқеалар жуда кам бўлди.

Шерзод Шерматов (Рақамли технологиялар вазири): Ўзбекча контент қилиб қанча даромад топасизу, инглизча контентдан қанча даромад топасиз? Шунинг учун тайёр ишлаб турган монетизация механизмидан кўпроқ фойдаланиш керак.

---------

Илҳом Маҳкамов (Транспорт вазири): Ривожланган давлатларда одамлар ўзининг ҳаракатланишини ярим йил олдин режалаштиради, поездга билетларни ҳам ярим йил аввал харид қилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

31 Oct, 13:41


Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова вазирликдан кетиб, депутат бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Унда нима учун депутатликка номзодини қўйишди экан?

Зерикишгандир балки🥸

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

31 Oct, 12:05


''Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетди'' дейишаётганди, кимлардир ''кетмади'' деяпти.🤷‍♂

Озодбек Назарбеков 2020 йил январь ойидан буён маданият вазири лавозимида ишлаб келаяпти.

Озодбек ока ижросида ''Сарсон'' қўшиғини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

31 Oct, 08:33


Кобил Дўсовнинг иддао қилишича Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ойлиги 110 миллий сўм экан.

Маданият Вазири Озодбек Назарбеков эса, ойлик маошини 20 миллион сўм деган эди. Тафовут бунча катта?

Вазирларга ойлик миқдорини ким белгилар экан?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

31 Oct, 06:13


Ёшимни сўраяпсизми? Менинг болалигимда одамлар давлатдан свет ўғирларди, хозир тескариси бўляпти...
Аброр Зоҳидов.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Oct, 07:36


#Кайфият

- Ма, 2000 сўмлик нос обке 😁
Муаллиф: Ramush.

БРИКС долларни синдирадиган пул бирлигини жорий қилмоқчимиди?)))


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Oct, 05:20


Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президентининг аккаунтини белгилаб шу постни қўйибди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

24 Oct, 04:15


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ, ИЗБОСКАН ТУМАНИ, ЧУВАМА ДЕХКОН АРАЛАШ БОЗОРИ...🥺

Асфальт ўрнига фестиваль керак!

Видео Хўжа Илғор саҳифасидан олинди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Oct, 14:04


)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Oct, 07:58


Австралиядан Сингапурга океан орқали кабел тортиб, Сингапурни элект энергия билан таминлашаркан. Электр қуёш панеллари орқали олинади.

Икки давлат орасидаги масофа 4200 км.

Маълумот учун Сингапур ер майдони 730км². Аҳолиси 6 миллион. Йиллик электр истеъмоли 55 ТераВатт соат. 95% электр энергияни Сингапур ўзида газ турбиналари орқали ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда электр истеъмоли 68 ТераВатт соат.

Твиттердан.

Австралиядан Ўзбекистонга ҳам сув ости электр кабел тортиб келишнинг иложи йўқмикан?)

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

23 Oct, 06:26


Бу видеони кредити борлар кўриши шарт.

Оила қурганимга 11 йил бўлди. Умрим давомида 2 марта кредит олганман.

''Қалампир''чиларга бу видео учун катта раҳмат.

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

23 Oct, 04:33


Бу расмни кўриб, нима учун маҳаллий УзАвто ва BYD машиналари четникидан қиммат эканлигини тушунгандайман)))

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Oct, 10:15


🇺🇿 Маънавият по узбекский: Қадимда калта пайпоқни гийлар кийган.

🇷🇺 Маънавият по русский:
Тор жинси шимлар ЛГБТга йўл.

Эътиборингиз учун раҳмат!


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Oct, 04:01


Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев эсингиздами?

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

22 Oct, 03:56


Қанча?

📌 @Uzbekchilik17

Azizbekh

21 Oct, 14:05


Қирғизистон ўқитувчиларининг ўртача ойлиги Ўзбекистон ўқитувчиларининг ўртача ойлигидан баланд

Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 955 минг сўмдан зиёдни ташкил этади (қирғиз сомида 26 400 сом).

Солиштириш учун, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 484,7 минг сўмдан иборат.

Қизиқ тарафи, Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши қирғизистонликларнинг ўртача маоши билан бир хил. Яъни ўқитувчиликни танлаган қирғизистонликлар бошқа қирғизистонликлардан камбағал эмас.

Ўзбекистонда эса ўқитувчиларнинг маоши  ўзбекистонликларнинг ўртача маошидан учдан бирига кам. Жарангдор шиорлар ва чақириқларга қарамай, охирги йилларда ўзбекистонлик ўқитувчилар маоши нисбий камайишда давом этмоқда.
Манба: Бакиро.

Мен Қирғизистон билан электр энергияси билан боғлиқ лимит ва нархни бир вақтлар солиштиргандим.

Қирғизистон Президенти Жапаров, Ўзбекистон, Қирғизистондан 40 йил олдинда эканлиги айтмоқда (расмда). Жапаровнинг эътирофи қувонарли албатта...😇

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Oct, 10:52


Бахтли одамлар юрти. Булар Янги Шимолий Кореяни дунёдаги энг зўр давлат деб ҳисоблайди ва бунга ишонади!

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Oct, 07:49


Уюшмаган аҳоли, уюшиб пахта терибди.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

21 Oct, 04:03


​​“ЎЗБЕКСИМОН" КОТИБА

Қўнғироқ айладим бир ташкилотга,
Ўтақолай энди бор тафсилотга.

Забоним ўзбекча салом айтарди,
Лек котиба русча жавоб қайтарди.

Нима хам дер эдим, бўлмай қўпол, тўнг,
Мен хам бундай ажиб жавобидан сўнг,

Русчада англатсам ўз муддаоим,
Гўшакдан бир овоз келди мулойим:

Бугун иш кўп эди, жуда хам толдим.
Ўзбекча гапиринг, тушунмай қолдим.

08:32-01.11.2017
Абдураҳмон  Мешаян.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Oct, 12:36


#Просайлов

Дарахтда ўтирган қарғага тулки, ''сайловга борасанми?'', деса, ''йўқ'', деган экан, оғзидаги пишлоқ тушиб, тулки илиб кетибди, оғзидагини олдирган қарға, ''ҳа'', десам бўларкан, диямиш.
Suyarqul Ostonaqul.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Oct, 09:13


Президент билан учрашсангиз нимани сўраган бўлардингиз?

Аксар ёшларимизнинг савияси шу, бори шу. ''Гелик'' дейди-я, вей. Айрим юртдошларимиз Президентни сеҳргар деб ўйлашади чоғи?) 😁

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Oct, 07:42


Ўтказилажак сайлов ҳақида айрим юртдошларимизнинг фикрлари.

Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 5 та сиёсий партия мавжуд. Булар:

1.Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

2. „Адолат“ социал демократик партияси.

3. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси.

4. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.

5. Ўзбекистон Экологик партияси.

👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

20 Oct, 03:08


Россиялик депутат Сергей Миронов Твиттер (Х) саҳифасида шундай ёзди:

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди. Нега улар сизни оналик капиталини олмасликка ундамадилар? Бошқа имтиёзлардан фойдаланмаслик керакми? Бу мумкин! Лекин сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсиз. Виза режими! Ва бу ҳаммаси! Бундай «фуқаролар» керак эмас.

''Оналик капили'' (маткапитал) Ўзбекистон фуқароларига берилмайди-ку! Ўзбекистон фуқароларини эса уруш (Россия-Украина)га жалб қилиш мумкин эмас. Муаммо нимада?

Ўзбекистоннинг Қозондаги консуллиги, ўз фуқароларини огоҳлантириши ҳам мумкин эмасми?


👉 @Azizbekh17mem

Azizbekh

19 Oct, 13:43


Ражаб Султон.


👉 @Azizbekh17mem