VARROQ TERMIZIY @varroqtermiziy Channel on Telegram

VARROQ TERMIZIY

@varroqtermiziy


Termiz tumani "Varroq Termiziy" jome masjidi rasmiy kanali. Ushbu kanalga obuna bo‘ling va ma'naviy ma'rifiy ozuqa oling!

VARROQ TERMIZIY (Uzbek)

VARROQ TERMIZIY ning Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal "Varroq Termiziy" jome masjidi rasmiy kanali hisoblanadi. Agar siz Termiz tumani va uning maroqli va ma'rifiy obidalariga qiziqsiniz, ushbu kanal siz uchun mo'ljallangan. Kanalga obuna bo'lib, Termiz tumani haqidagi eng so'nggi yangiliklardan, jome masjidining tarixiy ma'lumotlari va ko'p qiziqarli maroqli faktlaridan xabardor bo'lib turishingiz mumkin. Ushbu kanalda diniy maqolalar, ijodiy ishlar, ma'naviy o'zbekistonliklar va boshqa yangiliklar ham mavjud. Biz bilan birga, Termizning zamonaviy va tarixiy partalarini kashf eting! Obuna bo'ling va ma'nviy ma'rifiy ozuqlar oling!

VARROQ TERMIZIY

25 Jan, 13:26


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

25 Jan, 11:06


****

Холиқо! Ким Сенга дўстдир, бизга дўст,
Бас, Сенинг сўзинг сабаб мен сўзга дўст.
Бул куни йўқдир ўзимдан ўзга ёв,
Ул Куни йўқдир Ўзингдан ўзга дўст!


Мирзо КЕНЖАБЕК

https://t.me/VarroqTermiziy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

VARROQ TERMIZIY

25 Jan, 04:38


Сиз Азонни ҳурматини биласизми?

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз азон айтилганда қўлларидаги ишни қўйиб, азонни тинглардилар.

Бир кун улардан бунинг сабабини сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан эшитдим. Азон айтилганда уни тингламасдан бошқа нарсалар билан
машғул бўлиш — ўша кишининг имонида нуқсон борлигини ифодалайди», дея марҳамат этдилар.

Шундан сўнг азон айтилганда ҳеч нарса билан машғул бўлмасдан, азонни эшитишни одат қилдим».

Буюк валийлардан Абу Нафс Ҳаддод ҳазратлари темирчилик билан шуғулланганлар. Болға кўтарган қўллари азон айтилганда кўтарилганча қолар, азон тугагунча туширмасдилар. Агар болға сандон устида бўлса, азон тугагунча уни кўтармасдилар.

Суҳбатлашаётган бўлсалар, дарҳол тўхтатиб, азон тугагунча жимиб қолардилар. Бир кун бу муборак зот вафот этдилар. Йўлда тобутини кўтариб боришарди, шунда минорадан муаззин азон айта бошлади. Тобут кўтарганлар бир одим ҳам юролмасдан турган жойларида туриб қолдилар.

Азон тутаганда яна тобутни кўтариш учун кучлари ўзларига қайтди. Азонга бўлган ҳурматлари, одоблари вафот этгач ҳам у зотда каромат сифатида кўринди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат этадилар:
«Ким азонни эшитгач, муаззин билан бирга секин овозда такрорласа, Аллоҳ айтилган азоннинг бир ҳарфига минг савоб беради ва минг гуноҳини кечади».

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

24 Jan, 12:58


#жума

🇺🇿Жума намозидан фото лавҳалар.

https://t.me/VarroqTermiziy‌‌

VARROQ TERMIZIY

24 Jan, 11:43


****

Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!


Мирзо КЕНЖАБЕК


https://t.me/VarroqTermiziy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

VARROQ TERMIZIY

23 Jan, 23:04


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

☪️ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

📝https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

23 Jan, 16:51


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔵🔵🔵🔵🔵🇺🇿🔵🔵🔵🔵🔵

📆 2025 йил 24 январь
📆 1446 йил 24 ражаб кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:00
⌛️ Хуфтон - 19:30

Кундузи - +12°
🌙 Кечаси - 0°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:39
🌇 Қуёш ботиши - 17:46
🌬 Шамол - 5~10 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 18:00

📝https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

23 Jan, 08:09


Огоҳлик давр талаби

Огоҳ бўлинг Ҳаетда шундай инсонлар ва шундай гуруҳ ва жамоалар борки, сени тўғрилигингни ҳам эгри деб кўрадилар!

Тўғри гапирилган сўзларингни таҳлил қилиш ва монтаж қилиш натижасида уни эгри нотўғри сўзларга айлантириб чиқариб қўядилар!

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

23 Jan, 02:58


#Дуо 🤲

РИЗҚ  ДУОСИ

Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
• Омийн!


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

22 Jan, 15:35


#тадбир

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН АМАЛИЙ ТАДБИР.

https://t.me/surxonmuslimuz

VARROQ TERMIZIY

22 Jan, 14:53


«Аҳмоқлар билан тортишма. Чунки улар аввал сени даражаларига туширишади. Сўнгра ўз даражаларида тажрибали бўлганлари сабабли сени енгишади».

©Марк Твен

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

18 Jan, 13:14


Муомала

Шундай сўзлар борки, руҳий яраларга ажойиб малҳамдек: "Яхши кўраман", "Кутаман", "Миннатдорман", "Тушунаман", "Ҳис қиляпман".

Бу сўзларни ҳаммамиз биламиз, лекин ҳамма вақт ҳам айтмаймиз. Илтимос, буларни айтишга хасислик қилмайлик.
Бир неча ёқимли сўз билан қанча-қанча инсонларнинг руҳини кўтаришимиз мумкун.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

18 Jan, 05:24


#Ташбеҳ 📚

Ёки Қуръон сизни гуноҳлардан тийиб туради, ёки гуноҳлар сизни Қуръондан тийиб қўяди

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

18 Jan, 04:22


Муҳим тавсия ❗️

❗️Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".

Шайх доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

18 Jan, 02:51


#Эслатма

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:   
"Ким чошгоҳ (зуҳо) намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, мағфират қилинади", дедилар".

Имом Термизий ривоят қилган.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

17 Jan, 06:09


#juma #namoz

✔️ 17 январь жума куни Термиз тумани бош имом хатиби Яхё домла Очилов ҳазратлари Термиз туманидаги "Варроқ Термизий" жоме масжидида "ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР - ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК" тўғрисида мавиза қиладилар.

🕌 Инша Аллоҳ, жума мавизаси 12:10 да бошланади.

🇺🇿 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

🖥 Варроқ Термизий жоме масжиди матбуот хизмати

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

17 Jan, 01:10


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

☪️ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

📝https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

16 Jan, 14:10


🧡🧡💛🧡🧡  💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡

🇺🇿
📆 2025 йил 17 январь
📆 1446 йил 17 ражаб кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:


🔔
   ⌛️ Бомдод  -  06:45
   ⌛️ Пешин   -  13:00
   ⌛️ Аср     -  16:05
   ⌛️ Шом     -  17:55
   ⌛️ Хуфтон  -  19:22  

  Кундузи     - +13°
  🌧 Кечаси      - +5°
  ☀️ Қуёш чиқиши - 07:43
  🌇 Қуёш ботиши - 17:38
  🌬 Шамол       - 3~10 м/сек.

  ☕️ Саҳарлик   -  05:50
  🍽 Ифторлик   -  17:55


💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮

📝 https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

16 Jan, 13:38


#juma #namoz

✔️ 17 январь жума куни Термиз тумани бош имом хатиби Яхё домла Очилов ҳазратлари Термиз туманидаги "Варроқ Термизий" жоме масжидида "ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР - ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК" тўғрисида мавиза қиладилар.

🕌 Инша Аллоҳ, жума мавизаси 12:10 да бошланади.

🇺🇿 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

🖥 Варроқ Термизий жоме масжиди матбуот хизмати

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

16 Jan, 07:55


****

Ҳар кимса қарасин ўз матоҳига:
Нени тақдим этдик Ҳақ даргоҳига?!
Биз не-не чоҳлардан йиқилмай ўтдик,
Йиқилсак, йиқилдик кўнгил чоҳига!..

15.01.2025.

Мирзо КЕНЖАБЕК

https://t.me/varroq_termiziy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

VARROQ TERMIZIY

16 Jan, 04:09


🔇Ҳозирги замон одамлари... 😢

https://t.me/varroq_termiziy

VARROQ TERMIZIY

16 Jan, 03:00


Ассалому алайкум азизлар !

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


https://t.me/varroq_termiziy

VARROQ TERMIZIY

15 Jan, 08:08


ИЙМОННИ ПУЛГА СОТИБ ОЛИБ БЎЛМАЙДИ.

Намруд саккиз юз йил ҳукмронлик қилди. Султонлигининг сўнгги даврларида ғалати ҳасталикка чалинди.
Қад  - қоматда филлардек буюк танасини чивин заҳмига олган, ундан қутилишга чора излаб қолган эди. Аллоҳни инкор қилгани учун бу чивинни ўзига жазо сифатида юборилганини сезган эди. Бир куни Иброҳим алайҳиссаломга деди:
-   Шу кунгача тўплаган хазиналарим мингдан ошади. Барчаси қизил олтинлар, турли хил қимматбаҳо ашёлар билан тўла. Уларнинг барини сенга бераман. Фақат сен дуо қил. Аллоҳдан тилаки, Буюк Аллоҳ менга ҳам марҳамат қилсин, иймон нуридан бир нур эҳсон қилсин!
Иброҳим алайҳиссалом муборак пешоналарини саждага қўйиб дуо қилдилар:
-   Эй, Малик  -ул Мулк бўлган Аллоҳим! Бу ҳеч бир нарсадан хабари бўлмаган ғофил қулингни кўнглидаги қулфини очгин! Сархуш руҳини иймон нури билан ёритгин! Ҳидоятга бошла ва бутпараст ҳолида ўлдирма!
Бунга жавобан Аллоҳдан шундай ҳитоб келди:
 -  Эй пайғамбар! Сен унга вақтингни зое қилма! Ўзинга зулм қилма. Иймон мол  - давлат эвазига берилмайди. Ҳисобсиз бойликларни унга биз эҳсон қилдик. Бизнинг ишимиз  БЎЛ! дейишдир ва албатта, у бўлур! Вужудга келур! Куфурдан иймон, кофирдан мусулмонни пайдо қилурмиз!

Хулоса: Инсонни сўнгидан хабари йўқдир! Шунинг учун ҳам ўша сониялардан қўрқувимиз кўпроқ бўлмоғи лозим. Нима учун туғилган бўлсак шунинг учун яшайлик.

Турк тилидан: Фатима Алий таржимаси


️ https://t.me/varroq_termiziy

VARROQ TERMIZIY

15 Jan, 05:43


ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
#закот

84-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Кимларга закот бериш ўринли?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан икки тоифаси: “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ва “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд бўлмаганлиги учун закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган.

Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бошқа дин вакилларига;
2. Бой кишиларга;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар яъни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига. (“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Фатҳу бобил иноя”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

https://t.me/varroq_termiziy

VARROQ TERMIZIY

15 Jan, 05:42


#Ҳадис

Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда): “Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача яхшилик берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

15 Jan, 03:39


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Ҳаловатни учта нарсада қидиринг: Намоз, Қуръон тиловати ва зикрда. Агар қай бирида топган бӯлсангиз, уни маҳкам тутинг ва севининг.Агар топа олмасангиз, билингки, сиз учун яхшиликнинг эшиклари ёпилипти..."


https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

15 Jan, 01:10


🧡🧡🧡🧡🧡🧡 🧡🧡🧡🧡

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🇺🇿

Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

14 Jan, 14:55


Ёрдам сўраб борганингизда сизга ёрдам бермаган инсоннинг олдига яна қайтиб борманг.
Акс ҳолда икки марта ўласиз!


https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

14 Jan, 13:42


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги.

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

14 Jan, 12:29


​ОНА ЎТСА ҲАМ МЕҲРИ ДОИМИЙ ЭКАН.

Онам тўрт йил олдин оламдан ўтган. Бир куни тушимда онам келиб 
---Ўғлим синглингни уйига бор...дедилар
--- Ойи хали бордим ..
--- Хозир бор болам синглингни тоби йўқ дедилар.


Ўйғонсам соат 01:00 бўлибди. Ярим тун экан деб яна ухладим.. 
Ойим яна 
---" Тур ўғлим бор"- дедилар

Туриб кўнгироқ қилсам ҳеч ким гўшакни кўтармади. 

Синглимни эри ярим йил олдин Россияга ишлагани кетган. Синглим иккита кичкина фарзанди билан турарди.

Мен машинамни юргиздим, дадамга фирмага юк келганини айтиб кечаси 02:30 ларда уйдан чикдим..

Синглимни уйига бордим, эшикни катта ўғли очди.

Синглим иситмалаб, тоби йўқ . Фарзандлари ёш нима қилишини билмай турган экан. Мени кўриб йиғлаб юборди.

Синглимни касалхонага олиб келдим. Керакли муолажаларни қилишди. Доктор менга вақтида олиб келганимни ва вақт бой берилганда жиддий асоратлар қолиши мумкин эканини айтди..

Эртаси куни тушимга онам яна кирдилар.. Бу сафар улар юзида табассум билан.

--- "Сендан розиман болам, синглингни авайла! "- дедилар

ОНА --- бу қандай хилқатки--- ҳатто жон бераётиб ҳам болам деса.. У дунёда туриб ҳам фарзандини ғамини еса .


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

14 Jan, 07:08


Яхшиликни ўзингиз учун қилинг, ўзгаларга кўз-кўз қилиш учун эмас…

👉🏽https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

14 Jan, 00:49


14-январ Ватан ҳимоячилари куни.

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

13 Jan, 17:59


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2025 йил 14 январь
📆 1446 йил 14 ражаб кунига
📍 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:00
⌛️ Шом - 17:50
⌛️ Хуфтон - 19:20

⛅️ Кундузи - +10°
🌙 Кечаси - +1°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:44
🌇 Қуёш ботиши - 17:35
🌬 Шамол - 3~4 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:50

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

13 Jan, 13:04


"Менга бўлаверади" деманг,
"Менга энг яхшисига лойиқманг" денг!
Ўзингизни рухлантиринг.


"Чарчадим" эмас,
"Бироз дам олишим керак" денг.
(Чарчадим деган бўлди ҳеч нарса қилишни хоҳламайман деган маънони англатади, ўзингиз учун чегара қўйиб қўясиз).

"Aйбдорман" эмас,
"Бу менга тажриба бўлди, шунинг учун тўри хулоса чиқаришим керак " денг

"Вақтим йўқ" эмас,
"Кейинроқ бажараман, хоҳиш бўлса вақт топилади" денг

"Ҳаракат қиламан" эмас,
"Бажара оламан, чунки мен ўзимга ишонаман" деб айтинг

"Ҳаммаси яхши" дейиш ўрнига,
"Менда ҳаммаси зўр, шундагина сизда ҳаммаси зўр эканлигига ишонасиз ва ҳаммаси зўр бўлади" деб айтинг.

Билингки, ўзингиз ишонмаган нарсага атрофдагиларни ишонтира олмайсиз, шунинг учун ўзингизни рухлантиришни ўрганинг ва ижобий натижаларга эришинг.

#rumiy

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

13 Jan, 11:22


​​#Ҳикмат

Икки ҳикматни ёдлаб ол

Биринчиси: ғазабинг чўққига чиққан пайтда қарор қабул қилма.

Иккинчиси: бахт-саодат чўққисида турганингда ваъда берма.

Дўстларга ҳам улашинг!
•••┄┄༻✿༺┄┄•••
👉https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

13 Jan, 01:48


⛅️Ассалому Алайкум! ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

12 Jan, 15:50


"Эй одам боласи, сен ўтиб бораётган кунлардан иборатсан. Сен учун бир кунингнинг ўтиши бир қисмингни кетиши демакдир".

©Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

12 Jan, 12:25


Тўғри йўлга фақат билим орқали борилади!

👉🏽 https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

11 Jan, 18:23


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2025 йил 12 январь
📆 1446 йил 12 ражаб кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:00
⌛️ Шом - 17:50
⌛️ Хуфтон - 19:20

Кундузи - +10°
🌙 Кечаси - 0°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:44
🌇 Қуёш ботиши - 17:33
🌬 Шамол - 3~4 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:50

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

11 Jan, 10:43


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

11 Jan, 05:25


ИСЛОМ ДИНИДА МЕҲР-ШАВҚАТГА МУНОСАБАТ.
Термиз тумани бош отинойиси
Сайфуддинова Лутфинисо


Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат –муслимнинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Шу маърифат орқали Яратганни, унинг қудратини, яратиқларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.
Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади. Чунки маърифатли инсон табиатдаги биргина тошнинг ҳам ўз ўрни ва вазифаси борлигини англайди. Аллоҳ таоло ўз Каломидаги суралардан бирини “Намл” – чумоли деб аташи бежиз эмас.
Демак, бу маърифат бизга ҳатто чумоли билан ҳам қандай муомала қилишимизгача ўргатади. Аллоҳ таоло бутун борликни инсон учун яратди. Айни пайтда, бу борлиқ инсонга омонат ҳамдир. Омонатни омон сақлаш ҳам унинг вазифаси. Аслида мўъминлик ҳам шу. Мўъмин, иймон, омон сўзларининг ўзаги ҳам битта. Араблар ювош туяни “омун” дейишади. Бу дегани, у билан муомала қилаётган инсон тепиш, тишлаш каби туяга ҳос озорлардан омонда. Мўъмин ҳам мана шу фазилатга эга бўлиши керак. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг“Қўлидан, тилидан одамлар омонда бўлган инсон мўъминдир” деган ҳадислари бунга далил. Ҳадисда “одамлар” деганда, динидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар барча инсонлар англашилади.
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

10 Jan, 08:51


Жума намозидан фото лавҳалар

VARROQ TERMIZIY

10 Jan, 02:07


#juma #namoz

✔️ Бугун, 10 январь куни Термиз тумани бош имом хатиби Яхё домла Очилов ҳазратлари Термиз туманидаги "Варроқ Термизий" жоме масжидида "ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ" тўғрисида мавиза қиладилар.

🕌 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Яхё домла Очиловнинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🇺🇿 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

🖥 Варроқ Термизий жоме масжиди матбуот хизмати

➡️https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

10 Jan, 00:31


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

30 Dec, 09:39


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади.

БАТАФСИЛ

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

30 Dec, 02:07


Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва барокатуҳ!

Қалбимизга шодлик, кўзимизга нур,
дастурхонларга барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи
Роббимиз ато этган кун
Хайрларга васила бўлсин!

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

30 Dec, 01:02


🕊 Шерият#

Яхшилик қилсангиз албатта бир кун, қайтади ўйламанг бу дунёда ҳам. Яхшиликга тўлса умрингиз бутун,
демак сиз хурсандсиз охиратда ҳам

Яхшилар манзили яхшидир кўнглим,
Яхшилик жаннатнинг нақшидир кўнглим.

Муаллиф:  Термиз тумани бош имом -хатиби Яҳё  Очилов

Obuna bo‘ling 👇👇👇👇👇
https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

29 Dec, 09:39


Одамлардан фаришталикни талаб қилманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас.

Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз. Лекин, кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.

Биз учун энг мукаммал бӯлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати булади!

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган.
Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

28 Dec, 12:50


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросимни “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
Аммо, мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

VARROQ TERMIZIY

28 Dec, 10:32


СИНОВДАН ЎТИШОЛМАДИ
(Ибратли ривоятлар)

Бану Исроил қавмида уч киши бўлиб, бири пес, бири кал, яна бошқаси эса кўр эди. Парвардигор уларни синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам қиёфасида юборди. Фаришта песнинг олдига бориб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Пес:
– Чиройли рангли терини яхши кўраман ва одамлар жирканаётган мана бу песликнинг мендан кетишини истайман, – деди. Шунда фаришта уни силаб қўйган эди, унинг оқарган жойлари йўқолиб, танаси чиройли рангга кирди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у:
– Туя, – деб жавоб берди. Унга бўғоз туя берилди. Фаришта:
– Бунда сенга Аллоҳнинг баракоти бўлсин, – деб хайрлашди.

Фаришта энди калнинг олдига келиб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Кал:
– Чиройли сочни яхши кўраман ва мендан мана бу калликнинг кетишини истайман, – деди. Фаришта уни силаган эди, ундан каллик кетиб, чиройли соч берилди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у киши:
– Сигир, – деди. Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта уни тарк этар экан:
– Бунда сенга Аллоҳнинг баракоти бўлсин, – деди.

Сўнгра фаришта кўрнинг олдига бориб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Кўр:
– Аллоҳ менга кўзларимни қайтариб берса-ю, яна одамларни кўра олсам, – деди. Фаришта уни силаган эди, Аллоҳ таоло уни кўрадиган қилиб қўйди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у киши:
– Совлиқ қўй, – деди.
Уларга берилган барча жониворлар болалаб-кўпайди. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди.

Кейин фаришта аввалги сурати ва кўринишида песнинг олдига келиб:
– Мен бир бечора кишиман, уловим ҳам йўқ, сафар учун олган озуқам ҳам тугади. Бугун манзилимга етиб олишнинг иложи қолмади. Фақат Парвардигорнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билан манзилимга етишим мумкин. Шунинг учун сенга чиройли ранг, гўзал тери ва бойлик берган Аллоҳнинг ҳурмати, бир дона туя сўрайман. Менга берган туянгда манзилимга етиб оламан, – деган эди, ҳалиги пес одам:
– Ҳаммага туя бераверсам, ўзимга нима қолади? – деди. Фаришта:
– Сени олдин ҳам кўргандекман, мабодо олдин одамлар жирканадиган пес бўлмаганмидинг? Парвардигор сенга бойлик бермаганмиди? – деган эди, пес:
– Бу бойлик ота-боболаримдан мерос қолган, – деди. Шунда фаришта:
– Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Аллоҳ сени олдинги ҳолингга қайтариб қўйсин, – деди.

Сўнгра фаришта аввалги сурати ва кўринишида калнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтган нарсаларини сўзлаган эди, кал ҳам пес каби жавоб қилди. Фаришта:
– Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Аллоҳ сени олдинги ҳолингга қайтариб қўйсин, – деди.

Кейин аввалги сурати ва кўринишида кўрнинг олдига борди. Ва:
– Мен бир мусофир бечора кишиман. Сафаримга керакли нарсаларим тугаб қолди. Бугун манзилимга етишимнинг иложи йўқ. Фақат Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб олишим мумкин. Шунинг учун сенга кўзингни қайтариб берган Аллоҳ ҳурмати, бир дона қўй сўрайман. Мен сафаримда шу қўйни харжлаб, манзилимга етиб олай, – деган эди, ҳалиги кўр киши:
– Ҳақиқатда мен кўр эдим, Аллоҳ кўзимни қайтариб берди. Кейин мени бой қилиб қўйди. Сен бу қўйлардан хоҳлаганча олавер. Аллоҳга қасамки, Унинг йўлида бугун мендан бирор нарса олсанг, мени роса хурсанд қилган бўласан, – деди. Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга сийлов, сизлар имтиҳон қилиндинглар, Парвардигор сендан рози бўлди, икки шеригингдан эса ғазабланди, – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

28 Dec, 09:29


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен қўй сўйиб эҳсон қилишни ният қилгандим. Бир қариндошим тўй қилиб қарз бўлиб қолган экан. Мен қўй сўйиб эҳсон қилганим яхшими ёки ўша қариндошимни қарзини узишга ёрдам берганим яҳшироқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўй сўйиб эҳсон қилиш ҳам улкан ажрли амал. Лекин унинг ўрнига қарздорга ёрдам берилса икки мақсад ҳам амалга ошади. Ҳам эҳсон қилган бўласиз, ҳам бир биродарингизнинг мушкилини осон қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

https://t.me/VarroqTermiziy

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

VARROQ TERMIZIY

28 Dec, 02:06


#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

27 Dec, 12:30


🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡

🇺🇿
📆 2024 йил 27 декабрь
📆 1446 йил 25 жумадус соний кунига
📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:


🔔
⌛️ Бомдод - 06:45
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:50
⌛️ Шом - 17:40
⌛️ Хуфтон - 19:10

Кундузи - +11°
🌙 Кечаси - 0°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:43
🌇 Қуёш ботиши - 17:20
🌬 Шамол - 2~3 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:40


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

27 Dec, 03:44


VARROQ TERMIZIY pinned «🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Кимлардир фарзандга зорлигин айтиб, юзларин кўзёшлар билан юварлар. Яна кимлар фарзанд доғини татиб, мусибат ортидан маҳзун бўларлар Кимлардур отасин ўлганин айтиб, Хотирлаб ортидан дуо қиларлар. Яна ким уларни хорликга элтиб Оталар қалбини…»

VARROQ TERMIZIY

27 Dec, 03:19


🌴🌸 ЖУМА МУБОРАК🕋

Ассалому алайкум  Азиз қадрдоним. Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Яна бир бор Жума муборак бўлсин.

Juma Muborak.

🍃
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

27 Dec, 03:13


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

26 Dec, 14:54


Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам берилди

🔰Сурхондарёлик ҳожилар ва имом-хатиблар ҳомийлар кўмагида жойлардаги ижтимоий кўмакга муҳтож оилаларга моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов ҳазратлари томонидан ҳомийлар кўмагида Ангор туманидаги «Навбахор» «Карвон» маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи, ўзгалар ёрдамига муҳтож, боқувчисидан айрилган оилаларни моддий тарафдан таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

✔️Моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатилган оила аъзолари бундай ҳомийлик тадбир ташкилотчиларига ўзларининг самимий ташаккурларини билдирди.

🌐http://t.me/surxonmuslimuz

VARROQ TERMIZIY

25 Dec, 13:19


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан.

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

25 Dec, 08:30


Мана яна ўтти бир кун ва бир тун,
онажон вақтларни тўхтатиб туринг.
Кутмайин ўтмоқда ҳаётим бутун,
отажон сўз деманг юзимга уринг.

Юрагим йиғлайди йиғлама кўнглим,
Менинг деб онамнинг юзида ажин.
йиғлама уларни тиғлайди кўнглим,
Сўзлари отамнинг кўзларида жим

Масофалар узоқ кўнгиллар яқин,
Кутмоқда интизор отам ва онам.
Ҳаётга қарасам мисоли чақин,
Кўнглимни ёритмас тўлса паймонам

Биларман сезгансиз ёки тунлари
Онажон сиз мени тушда кўргансиз
Осмонда турналар учган кунлари,
Отажон сиз мени қушда кўргансиз.

Муаллиф : Яҳё Очилов Абдуллоевич


Обуна бўлинг 👇👇👇👇👇

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

25 Dec, 02:34


Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин!☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

24 Dec, 13:31


• Эркакнинг либосида аёлнинг покизалиги кўринади;
• Аёлнинг либосида эрнинг эркаклиги кўринади;
• Қиизнинг либосида онанинг ахлоқи кўринади;
• Ўғилнинг либосида эса отанинг дунёқараши кўринади.


https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

24 Dec, 05:57


#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧Асмаул-Ҳусна| 1. АЛЛОҲ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"VARROQ TERMIZIY" каналида янги лойиҳа!

«Асмаул-Ҳусна» номи остидаги ушбу лойиҳамиз орқали: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони янада яқиндан таниб, Ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлиш барчамизга насиб этсин, омийн.

👉https://t.me/varroq_termiziy

VARROQ TERMIZIY

24 Dec, 02:06


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

БИР ТАНГРИГА ҚУЛ БЎЛСА КИМ...


Бир Тангрига қул бўлса ким,
мaғpypy хор бўлмас, басе.
Даргоҳига бош урса ким,
ундан уни олмас, басе.

Бир қуш бўлиб учмоқ керак,
ердан-ера кечмоқ керак,
Ҳақ шарбатин ичмоқ керак –
ким, эсдан айрилмас, басе.

Ғаввос бўлиб, чаққон сузиб,
денгиз ичин, тубин кезиб,
Бир дур топиб чиқсанг кезиб,
сарроф уни билмас, басе.

Бу боққа ишқ бирлан киринг,
гул-гул бўлиб, содиқ туринг,
Бир гул севиб, ҳидлаб юринг,
ул гул-чечак сўлмас, басе.

Аллоҳни севса ҳар киши,
маъшуқни топмоқдир иши,
Ишқ ўтида ёнган Taмyғ
ўтинда қийналмас, басе.

Бир тўйни, Дўст, тузмоқ керак,
бир элни тўйғузмоқ керак,
Бир сўзниким айтмоқ керак,
ҳар ким уни билмас, басе.

Ким Ҳақ недир, билган эса,
Ҳақдан хабар олган эса,
Ўлмай туриб ўлган эса,
ул ён бориб ўлмас, басе.

Мискин Юнус, бордек ўтур,
юзингни Даргоҳ сари бур,
Топган каби бир дўст кетир,
то ундайи келмас, басе.


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

23 Dec, 23:38


#Хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум. Хафтанинг Сешанба куни муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 22-куни.
Милодий 2024 йил 24-декабрь.

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

VARROQ TERMIZIY

23 Dec, 18:34


Har narsaga siqilma ey ko‘ngil na bu dardlar qolguvchi na bu umr!

Rumiy

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

23 Dec, 18:32


- Яшаяпсизми? Ҳаётни қадрига етинг!

- Чарчадингизми? табиат қўйнига чиқиб дам олинг, тафаккур қилинг!

- Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!

- Сиздан сўрасалар, сиз беринг, ўйланманг!

- Сизни қадрламасалар, хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг!

- Эшикни ёпиб ҳайдадиларми? У жойга асло қайтиб борманг!

- Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг!

- Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг!

- Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз).

ТИРИКМИСИЗ?
- Аллоҳ сиз билан Алхамдулиллах...


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

23 Dec, 15:34


Ma'noli so‘zlar.

🌺🌺🌺🌺
🌺🌺

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

22 Dec, 08:49


Har bir ish uchun ilm kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Manba @islomuz

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

21 Dec, 18:55


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2024 йил 22 декабрь
📆 1446 йил 20 жумадус соний кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:40
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:45
⌛️ Шом - 17:35
⌛️ Хуфтон - 19:05

Кундузи - +6°
Кечаси - -2°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:41
🌇 Қуёш ботиши - 17:17
🌬 Шамол - 4~8 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:45
🍽 Ифторлик - 17:35

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

21 Dec, 16:04


Намозинг сени фаҳш сўзлардан қайтармаса, билгинки сен ҳақиқий намозхон эмассан. Қиёматда ўша намозинг юзингга кир-чир бир парча латтадек қайтарилажак.

©Ҳазрати Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

21 Dec, 13:47


#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

20 Dec, 04:09


☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;

2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;

3️⃣ Тирноқларингизни олинг;

4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;

5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;

6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;

7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;

8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;

9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;

1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;

1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;

1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;

1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;

1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

➡️https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

20 Dec, 02:59


****

Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан...

Мирзо КЕНЖАБЕК

https://t.me/VarroqTermiziy
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

VARROQ TERMIZIY

20 Dec, 00:55


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

19 Dec, 15:22


Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст  дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.

Шамс Табризий

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

19 Dec, 13:49


Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!
https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

22 Nov, 19:17


#жума_намоз
🌙ЖУМА ШУКУҲИ.

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

22 Nov, 17:55


#жума_намоз
🌙ЖУМА ШУКУҲИ.

Жума намозидан видео лавҳа

🌐https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

22 Nov, 14:20


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2024 йил 23 ноябрь
📆 1446 йил 21 жумадул аввал кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:25
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:40
⌛️ Шом - 17:30
⌛️ Хуфтон - 19:00

🌦 Кундузи - +17°
🌧 Кечаси - +9°
☀️ Қуёш чиқиши - 07:18
🌇 Қуёш ботиши - 17:16
🌬 Шамол - 2~4 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:30
🍽 Ифторлик - 17:30

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

22 Nov, 12:05


#Тайинлов

Термиз тумани бош имом хатиби ҳамда “Варроқ Термизий” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди.

🔰Сурхондарё вилояти Термиз тумани "Варроқ Термизий" жоме масжидига, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Устоз Алиакбар Сайфидинов ҳазратлари ташриф буюрдилар ва Термиз тумани бош имом-хатиби хамда "Варроқ Термизий" жоме масжиди имом-хатиби вазифасига Яхё домла Очилов тайинланди.

🤲Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.

🌐http://t.me/surxonmuslimuz

https://t.me/termiziy_uz_rasmiy

VARROQ TERMIZIY

01 Nov, 04:25


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2024 йил 1 ноябрь
📆 1446 йил 29 робиус соний кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:10
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:55
⌛️ Шом - 17:45
⌛️ Хуфтон - 19:15

Кундузи - +24°
🌙 Кечаси - +11°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:55
🌇 Қуёш ботиши - 17:33
🌬 Шамол - 2~7 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:15
🍽 Ифторлик - 17:45

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

30 Oct, 07:00


#muftiy_minbari
#bir_hadis_sharhi

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

VARROQ TERMIZIY

30 Oct, 07:00


#VIDEOLAR

🎞Soxta da’vatlarga aldanmang!

🔰Xurshid domla Aslanbayev,
Yangiyer shahar “Abduqahhor hoji” masjidi imom-xatibi


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Денов тумани Имом Исмоил Бухорий жоме масжиди имом ноиби Воситов Акбар Бахруллаевич

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Шўрчи тумани бош имом хатиби Ҳабибуллаев Асрор Асқарович

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жониев Музаффар

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Жамаҳматов Каромиддин

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Денов тумани Имом Исмоил Бухорий жоме масжиди имом ноиби Артиқов Караматилло

VARROQ TERMIZIY

26 Oct, 04:30


Сариосиё тумани Хужа Муҳаммад Парсо жоме масжиди имом хатиби Бадалбоев Мансур Сайидкулович

VARROQ TERMIZIY

24 Oct, 20:11


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2024 йил 25 октябрь
📆 1446 йил 22 робиус соний кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 06:00
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:00
⌛️ Шом - 17:55
⌛️ Хуфтон - 19:25

Кундузи - +22°
🌧 Кечаси - +10°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:48
🌇 Қуёш ботиши - 17:41
🌬 Шамол - 4~16 м/сек.
⚠️ Кучли шамол эсиши кутилади

☕️ Саҳарлик - 05:05
🍽 Ифторлик - 17:55

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

23 Oct, 09:12


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

VARROQ TERMIZIY

23 Oct, 09:12


#VIDEOLAR

🎞Adashganlarning nadomatlari

🔰Otabek domla Avezov,
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o‘rinbosari


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

VARROQ TERMIZIY

23 Oct, 09:12


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

VARROQ TERMIZIY

21 Oct, 11:01


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

VARROQ TERMIZIY

21 Oct, 11:01


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

VARROQ TERMIZIY

21 Oct, 11:01


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

VARROQ TERMIZIY

18 Oct, 19:45


🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📆 2024 йил 19 октябрь
📆 1446 йил 16 робиус соний кунига
📌 Термиз тумани учун намоз вақтлари:

⌛️ Бомдод - 05:55
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 16:10
⌛️ Шом - 18:05
⌛️ Хуфтон - 19:35

Кундузи - +31°
🌙 Кечаси - +15°
☀️ Қуёш чиқиши - 06:42
🌇 Қуёш ботиши - 17:49
🌬 Шамол - 2~8 м/сек.

☕️ Саҳарлик - 05:00
🍽 Ифторлик - 18:05

https://t.me/VarroqTermiziy

VARROQ TERMIZIY

18 Oct, 08:26


Juma namozidan foto lavha