✅Журналистлар учун танлов!
❗️Журналист ва блогерлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси” танлови ўтказилмоқда.
📌 Юртимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб қилиш, бунда ОАВ вакилларнинг иштирокини фаоллаштириш мақсадида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда
“Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси” танловини эълон қилди.
🖥 Иштирокчилар электрон (радио ва телевидение), босма, Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлилий ижодий ишларини юборишлари мумкин:➡️ Соғлом овқатланиш тамойилларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш.
➡️ Жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш.
➡️ Ортиқча вазн ва семизликка қарши кураш.
➡️ Тамаки ва алкоголь маҳсулотлари истеъмолига қарши кураш.
✅ Ижодий ишлар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади:➡️ "Телевидениеда энг яхши телекўрсатув ёки видеорепортажлар туркуми".
➡️ "Энг яхши радиоматериаллар туркуми".
➡️ "Босма ОАВда энг яхши таҳлилий материаллар туркуми".
➡️ "Интернет ва ижтимоий тармоқларда энг яхши материал/блоглар туркуми".
🗂 Танловга жорий йилнинг
25 сентябридан 10 ноябригача эълон қилинган ижодий ишлар қабул қилинади!
⏳10 ноябргача ҳужжатларингизни [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин!
🪪 Ижодий ишлар билан биргаликда
паспорт (ID-карта)
нусхаси ва қайта боғланиш учун маълумотларни ҳам юбориш зарур.
📆 Ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган ишларни 2024 йил
11 ноябрдан 1 декабргача баҳолайди ва
ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш маросими декабрда ўтказилади.
📲 Қўшимча маълумотларни олиш учун:
Малика Валиева (тел: 91-557-15-35, e-mаil: [email protected]);
Феруза Маманазарова (тел: 90-013-00-51, e-mаil: [email protected])га мурожаат қилиш мумкин.@jurnalistikauzbek