ADVOKATURA ASEAA ⚖️ @advokatura_aseaa Channel on Telegram

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

@advokatura_aseaa


🔹 Jinoiy
🔹 Ma’muriy
🔹 Fuqarolik
🔹 Iqtisodiy

Biz bilan aloqa:
+998995021212 Arslonbek
+998930797901 Abror
+998906480090 Eldor
+998975100987 Asror
+998993471986 Jamol

ADVOKATURA ASEAA ⚖️ (Uzbek)

O'zbekistondagi eng yetakchi advokatlar tomonidan tashkil etilgan "ADVOKATURA ASEAA" kanali sizga jinoiy, ma'muriy, fuqarolik va iqtisodiy mavzularda yuridik maslahatlarni taqdim etadi. Kanalda xizmat qiladigan advokatlar Arslonbek, Abror, Eldor, Asror va Jamol bilan aloqa olishingiz mumkin. Sizga yuridik xizmatlar, huquqiy tavsiyalar va maslahatlar bilan yordam berish uchun "ADVOKATURA ASEAA" kanaliga obuna bo'ling va yuridik muammolaringizga yechim toping!

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

12 Jan, 15:43


NOHAQ AYBLANGAN IIB XODIMLARI! | Jinoyat kodeksida ko‘rsatilmagan holat ...
https://youtube.com/watch?v=9bAr9wPtPRo&si=FMwzoIc5W_3NBdS6

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

12 Jan, 07:23


Жамшид Бозоров ИИБ ҳодими. Озми-кўпми юрт учун, халқ учун хизмат қилиб келаяпти, ҳозир ҳам хатто. Давлат унга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошираётган бўлса ҳам.

Юқоридаги постда ўқиганингиздек, у суд томонидан оқланганди. У жиноят субьекти эмас, томом. Буни прокуратура тан олмаяпти, тан олгиси келмаяпти!

У кечирса бўладиган хато қилган, лекин жиноят қилмаган!

Шу пайтгача мен ИИБ ходими жиноят содир қилса у ишлайдиган ташкилот жамоат сифатида ҳодимни ҳимоя қилганини кўрмаганман.

ИИБ шу қадар ёлғизланиб бормоқдаки, улар прокуратуранинг таъсири сабаб ҳодимга нисбатан улар томонидан юритилаётган ишга қонуний йўллар билан ҳам аралашиб, ўз ҳодимини ҳимоя қила олишмайди.

Жамшид Бозоров ишида ҳам у ишлаб келаётган жамоа шунчаки томошабин бўлиб қараб туришибди!

Шунчалик катта кучга эга бўлган вилоят ИИБда жуда кучли амалий тажрибага эга юристлар фаолият юритади. Улардан бир гуруҳини жамоа ҳимоячиси сифатида юборишса, ИИБ ҳодими сифатида ана шундай идорада ишлаётганингдан фахрга тўласан! Ёлғиз эмаслигингни ҳис қиласан!

Бироқ, вилоят ИИБлар биронта ҳодимни жамоа ҳимоячиси сифатида ишда қатнашиш учун юбормайди! Улар ўз ҳодимини ташлаб қўяди!

Жамшид Бозоров ишида кузатилаётгани сингари!

ЖПКнинг 42-моддасига кўра, ташкилот ўз вакилини жамоат ҳимоячиси сифатида юбориш ваколатига эга.

Жамшид Бозоров содир қилган дея гумонланаётган иш нари борса интизомий иш бўлади.

Бундай ҳодимлар ИИБнинг мададини олишга ҳақли, шу пайтгача ўзи курашди! Энди унга ёрдам керак, маънавий ёрдам бериш керак. Буни вилоят ИИБ ўз жамоасидан вакил юбориш орқали амалга ошира олади!

Мен Хоразм вилоят ИИБни Ж.Бозоров ишида уни жамоа сифатида ҳимоя қилишга чақириб қоламан!

Буни жиддий ўйлаб кўриш керак, обрў учун муҳим қадам бўларди. Йўқотилаётган обрўимиз учун!

Каналга уланиш:
👉@kadamugli_sarvar

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

11 Jan, 17:00


Олий судда қон йиғлаётган ЖПК!

Аҳвол Олий судда шунақа бўлса, қуйи судлардан нимани кутиш мумкин?
Ҳимоямиз остида бўлган ИИО ходими Ж.Бозоров Хоразм вилоят суди тафтиш инстанциясида айбсиз деб топилиб, оқланган.
Табиийки прокуратура бундан норози бўлиб, Олий судга протест киритди. Иш Бош прокурор ўринбосарининг протести асосида Олий судда кўрила бошланди. Ишнинг музокара қисмига келганимизда, прокурор Ж.Бозоровни айблаш учун биронта асос топа олмагач, ишда бошқа шахсларни айби бор бўлиши мумкин деган важ билан ЖПКнинг 416-417-моддалари тартибида ажрим чиқариб, айблов хулосани тасдиқлаган прокурорга юборишни сўради.
Олий суд судьялари бу каби илтимосномалар биринчи ва тафтиш инстанцияларида ҳам киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилган, лекин натижасига кўра прокуратура томонидан ҳеч қандай ўзгаришсиз судга тақдим қилинганлигига баҳо ҳам бермасдан, прокурорнинг илтимосномасини 04.12.2024 йилдаги ажримлари билан қаноатлантиришиб, ижросини бир ой муддатда бажариш шартлигини кўрсатишган бўлсада, мана бугун 11 январь ҳолатига ажрим ижроси бузилганлигига 7 кундан ўтди.
Бундай ҳолатда, суд ажрим ижросини кутмасдан суд терговини давом эттириши ва бор ҳужжатлар билан қарор қабул қилишлари шарт эканлиги ЖПКнинг 416-моддаси 10-қисми ва 417-моддаси 2-қисмларида кўрсатилган ва барча учун мажбурий қилиб белгилаб берилган бўлсада, бироқ Олий суд бунга амал қилмаяпти.
Олий суд ажримида ижро айблов хулосани тасдиқлаган Хоразм вилоят прокурорига юборилиши кўрсатилган бўлсада, Бухоро вилоят прокуратурасига юборилган.
Бу ҳам майли, 10.01.2025 йилда Бухоро вилоят прокуратураси терговчисининг столи устида Ж.Бозоровга оид бўлган 7 жилддан иборат бўлган жиноят ишининг аслини кўриб, ҳайратдан қотиб қолдик. Жиноят иши кўрилаётганида уни прокуратурага берилиши ЖПК билан таъқиқланган бўлсада, Олий суд қонунларни оёқ ости қилган ҳолда жиноят ишини қўш қўллаб прокуратурага бериб юборганлигини изоҳлашга тил ожиз!
Арзимаган нарсалар учун ходимларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар асоссиз айбланаётганлиги, деярли уларнинг 5 фоизигина оқланганлиги ва булар ҳам Олий судда бекор қилинаётганлиги эса жуда ачинарли...
Шу ўринда Олий суд раҳбариятидан бу каби ҳолатларни назоратга олиб, ЖПК талабларига барча бирдай амал қилишини таъминланишида амалий ёрдам беришларини сўраб қолган бўлар эдик.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

08 Jan, 05:08


"ASEAA BEST LAWYERS" адвокатлик жамоаси 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча вакилларини самимий муборакбод этиб, масъулиятли ва шарафли фаолиятида давомли муваффақиятлар тилайди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

06 Jan, 09:13


GENERALISSIMUS Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг 2023 йил 9 октябрдаги ҳукмига кўра Ж. Бозаров Жиноят кодексининг 230-1-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан мазкур Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 2 йил муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ж. Бозаров ва унинг ҳимоячиси томонидан келтирилган апелляция шикояти вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, ушбу инстанциянинг 2024 йил 7 февралдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлиб, Ж.Бозаров ва унинг ҳимоячилари вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида келтирган шикоятида оқлов ҳукми чиқаришни сўрашган.

Тафтиш инстанциясининг 2024 йил 8 июлдаги ҳукми билан шикоят қаноатлантирилган. Жумладан, Ж. Бозаровга нисбатан чиқарилган биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 октябрдаги ҳукми ва апелляция инстанциясининг 2024 йил 7 февралдаги ажрими бекор қилиниб, фуқаро оқланган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 4 декабрдаги ажримига кўра Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417, 423-моддаларига асосланиб, Бош прокуратуранинг мазкур иш бўйича суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахслар томонидан жиноят содир этилганини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганлиги сабабли судга киритилган тегишли процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган.

Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417-моддалари тартибида процессуал ҳаракатлар ўтказиш масаласини ҳал қилиш учун ажрим Бош прокуратура орқали айблов хулосасини тасдиқлаган Хоразм вилоят прокурорига юборилган.

Ажрим ижроси таъминлангунга қадар жиноят ишини судда мазмунан кўриш тўхтатилганлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

01 Jan, 04:55


❄️ 2025-yil Siz va yaqinlaringiz uchun barakali, omadli va muvaffaqiyatli yil bo’lsin!

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

29 Dec, 17:52


ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ

Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган эди.

Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан, ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.

Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди.  Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:
– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.

Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:
– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...

Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:
– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?
– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.

Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.
– Холажон, бу болага нима бўлган?
– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.

Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди , шундай деди:
– Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

29 Dec, 11:39


Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
- Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади.

Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Dec, 18:31


Онгсизликнинг энг олий чўққисидагиларгина бировнинг ақли ва амалига баҳо беради. Чунки бу ҳар икки нарсанинг ҳам ўлчов мезони мавжуд эмас.

Ақл бу жуда нисбий тушунча. Масалан, кимдир кимдирга нисбатан қайсидир илмда ақлли, қайсидир илмда эса тескариси бўлиши мумкин.

Амални сарҳисоб қилиш эса Аллоҳнинг вазифаси. Кимдир бутун умр яхши амал қилиб битта айби билан Жаҳаннамга кириб кетса, кимдир бутун умр маъсиятда яшаб, битта итни суғориб Жаннатга киради.

Шундоқ экан, бировнинг ақли ва амалини муҳокама қилмасдан, унинг ғояларига эътибор қаратинг. Сиз фақатгина сизнинг солиқларингиздан ойлик олаётган Ҳукумат вакилларидан амалини сўрашингиз мумкин. Агар ҳукуматнинг амали қолиб, одамларникини сўраб юрган бўлсангиз, ОНГСИЗЛИК муборак бўлсин, деб қоламиз сизга!!!

@VafoMumin - холис фикр минбари

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

25 Dec, 16:50


Бугун суд фуқарога қурилиш бўлими томонидан берилган хулоса ва бино қуриш учун рухсатнома ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилди.

Даъвогар прокуратура эди.

Ҳимоямиз остида бўлган бечора фуқаро, (ҳа дўстлар, бечора фуқаро) ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучига ишониб, 100 млн сўм давлатдан кредит олиб, қурилма қурган. Бу қурилма Ҳоким бувага ёқмаган. Барча ҲМҚО ва суд идоралари Ҳоким буванинг раияга қарши боролмаяптилар. Жиноят ишлари бўйича судлардан ташқари, албатта!

Биз ожизмиз. Қўлимизда ҳеч қандай ҳокимият йўқ. Демократия-демократия деймиз-у, фуқаронинг ҳасратлари бугунги суд учун бир тийин.

Судьянинг ўзи ҳам вилоятимизнинг жуда кўплаб йўл ёқаларида кўп-квартирали уйларнинг биринчи қаватида йўл томонга қараб қурилган дўконларни билади. Бизнинг дўкон ҳам ана шуларнинг бири холос.

Битта нарсани айтмоқчиман. Мен аниқ биламанки, суд бугун ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётган вақтида фуқаронинг кечинмалари, у кўраётган моддий ва маънавий зарарлар, унинг фарёдлари ҳақида умуман ўйлаб ҳам ўтиргани йўқ. Бунга менинг ишончим комил.

Лекин бу одам албатта бир куни айнан шу ва шу каби қабул қилган қарорлари ҳақида ўйлайди. Фуқарога озор бергани учун виждони қийналади, мен шунга умид қиламан.

Ва қани эди виждонли ва мард судьяларимиз кўпайса, ҳокимият ва прокуратура органларидан фуқароларимиз ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қила олишса!

Мана шу орзулар билан яшашда давом қилаверар эканмиз, назаримда бундай судьяларни бора-бора қизил китоблардан ахтарамиз!

Ана шунақа гаплар азизлар!

Каналга уланиш:
👉
@kadamugli_sarvar

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

24 Dec, 18:34


Судья психологияси

Судья ҳокимиятга эга.
Қарор қабул қилиш ҳокимиятига.
Ким ютишини улар ҳал қилади.
Сиз эмас.

Қарор сизники эмас. Уларнинг қарори. Ва судья ўз қарорини қабул қилиш ҳокимиятини қаттиқ ҳимоя қилади. Адвокат ҳеч қачон судьяга қандай қарор қабул қилишни буюраётган кўринмаслиги керак. Буйруқ бериш бутунлай нотўғри.

Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни айтиш эмас.
Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни кўрсатиш.

Айтиш билан кўрсатиш орасидаги фарқ жуда катта. Бу фарқни дарҳол ўрганинг.

Айтадиган одамлар буйруқ беради. Кўрсатадиган одамлар ёрдам беради.

Ҳеч ким нима қилиш кераклиги айтилишини ёқтирмайди.
Лекин ҳамма ёрдамни ёқтиради.

Адвокатлар судья уларни ёрдам сифатида кўришини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. Сизга ёрдам бераётган одамларни ишонтириш осонроқ. Гладиатор сифатида кўринишдан қочинг. Сизга қарши кураш олиб борилаётганини ҳис қилган одамларни ишонтириш қийин. Судьяга, қарши адвокатга ёки гувоҳларга қарши эканлигингизни кўрсатишдан эҳтиёт бўлинг: бу сизни гладиатор сифатида кўрсатади.

Албатта, сиз бир томонни ҳимоя қиласиз ва қоидалар доирасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиласиз.

Лекин буни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Тақдимотингизда "ёрдам" сўзини олдинга чиқаринг.

©️"THE DEVIL’S ADVOCATE" китобидан. Таржимон С.Бобоқулов, инглиз тилидан устоз.

👉 @Advokat_Abdullayev

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

22 Dec, 19:01


Кўзгудаги акс

— Нима етишмайди сенга? Устингда энг яхши кийим-бош, еганинг олдингда. Қанча сўрасанг берсак, нега дўстингнинг пулини ўғриладинг?
— …
— Жим турма, гапир!
— …
— Афтағфируллоҳ, кимга тортган-а бу?!
Менга қара, агар яна шу иш такрорланса оёғингдан осаман, бола! Менга ўғри бола керак эмас!

Тўсатдан эшик тақиллади. Туриб эшикни очди. Таниш одам унга сумка тутқазди.
— Ҳеч ким сезмадими?
— Ҳеч ким, хўжайин. Юкларни заводдан кечда чиқариб улгургандик. Ўт ўчирувчилар келганда сохта моллар ёниб бўлганди…
— Яхши. Бор энди. Бу атрофда кўп ўралашма.

Бола сумкада пул борлигини биларди. У бир дадасига, бир таниш амакининг оғзига қараб ҳаммасини зўр қизиқиш билан кузатарди…

https://t.me/advokatura_aseaa

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

20 Dec, 06:28


Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди.

Маклорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Мен кўп ўқидим, натижада улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур бўлдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақият ўқишни эмас. Унга фақат меҳнат билан эришилади".

Биродарлар, илм олишнинг фазилатини кўрдингизми!? Дарҳақиқат, илм инсоннинг мартабасини баланд қилади, ким бўлишидан қатъи назар!

https://t.me/advokatura_aseaa

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

19 Dec, 05:32


Озодликдан маҳрум этилган шахсларга ўз яқинлари билан онлайн масофадан видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофадан видео-учрашув ҳуқуқини бериш орқали ўз яқинлари билан онлайн учрашиш имкониятини яратилишига доир қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

18 Dec, 18:33


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

18 Dec, 12:09


Бизда оқланган шахсни ҳам тинч қўйишмайди, протест бераверишади, судлар қўшимча терговга қайтараверади, сарсон қилиб охири тавбасига таянтиришади.

Хоразмда ИИО амалдаги тезкор вакилини 2022 йил январдан бери ҳаловати йўқ.

Тергов ҳам деярли 1.5 йил давом этган. Судлар жиноят ишини 3 марта терговга қайтарган.

Бу кетишда халқ ҳимояси учун ишлайдиган (1995 йил ёш ва тажрибасиз) ходимни давлатга нисбатан нафратини уйғотиб қўясизларку.

Айби бор бўлса, айбланглар, айби йўқ бўлса оқланглар, лекин бунча вақт сарсон қилиш, менимча нотўғри.

Ўртоқлар, холис ва одил бўлайлик.

@generalissimo_marshal

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

16 Dec, 07:44


#ибрат

КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ

Бир улуғ зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат олимга масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Устоз тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? — деса, устоз шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

P.S.: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. Шунинг учун бошингизни кибрдан эмас, илмдан тўлдиринг!

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

15 Dec, 17:52


''​​Менинг ҳаётим''

Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. ''МЕНИНГ ХАЁТИМ'' номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

09 Dec, 09:36


“Кечирилмас” айб

У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айбиноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

08 Dec, 07:38


Aziz va muhtaram vatandoshlar!

🇺🇿 Sizlarni Konstitutsiyamizning qabul qilinganining 32 yilligi munosabati bilan yana bir bor samimiy tabriklab, barchangizga sihat-salomatlik, oilaviy baxt, xonadonlaringizga fayz-u baraka tilaymiz.

👌"ASEAA BEST LAWYERS" jamoasi!

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

07 Dec, 15:17


''​​Меҳр''

Кеч куз эди. Ҳавода қишнинг изғирини кезиб юрарди.
– Она, келинг оёғингизни ювиб қўяйлик, – деди ака-ука.
– Оббо, янами? – сўради онаси юраги увишиб. – Тирнет, деган бало чиқди, менинг тинчим бузилди.
– Келақолинг энди! – ялинишди ўғиллар. – Шу охиргиси!
Она ноилож кўнди, ҳовлига чиқиб, супага ўтирди. Ўғиллари дарров тоғорага кран жўмрагидан сув тўлридиб олиб келишди. Ака-ука бир олиб, бири қўйиб, онанинг оёғини “ювиб”, тўрт-беш мартадан суратга тушишди: энг яхшисини интернетга қўяди. “Фотосессия” тугагач, улар қилган ишидан мамнун, хоналарига шошилишди. Она ҳам гарчи совуқ сувда оёғи музлаган бўлса-да, хурсанд эди:
– Ҳаҳ, ўзимни меҳрибонларим-а!

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

05 Dec, 15:50


ОНА...

Бир куни икки ака-укалар бир-бирларини устидан судга арзланишибди. Улар ўзаро оналарини, кимиси билан қолиб яшашлигини келишишолмасликдан шу ишга боришибди.
Кичик ўғли бошқа шахарда, ўқишда юрган вақт мобайнида, катта ўғли онасига қараган.
Кичик ўғил ўқишини тугаллаб келгандан кейин онасини ўз уйига олиб кетмоқчи бўлганда, катта ўғли -: " Қандай қилиб мен жаннат дарвозасини бериб қўяман",- деб бунга норози бўлипти.
Онасига фарзандларидан бирини танлашлик имконини беришганда, онаси қайси бир фарзанди билан қолишликни танлай олмапти.
Лекин онани кичик фарзанд билан яшашлиги керак, деган хукмни суд чиқаргандан кейин, катта ўғли кўз ёшлари билан онасини кузатиб қолибди.
Ваҳоланки, ҳаммаси бир шаҳарда яшашар экан.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

03 Dec, 07:06


ТЕРГОВ ТАНАЗЗУЛГА ЮЗ ТУТМОҚДАМИ?
Хоразм вилояти ИИБ жиноятларни тергов қилиш соҳасида анча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган яна иккита тажрибали терговчилар ишдан кетаётган экан?!
Тажрибали терговчилар жуда камайиб бормоқда.
Тўғри. Кетса, ўрнига кимдир келади, иш давом этаверади. Лекин, биласизми, тажрибали терговчилар бирин-кетин ишдан кетиб қолишлари “Устоз-шогирд” анъанасини тобора барбод бўлишига олиб келади. Битта ходимни тажрибали терговчи бўлиб шаклланиши ортида қанча вақт, қанча меҳнат, қанча машаққатлар ётибди.
Бу Сизни қай даражада жиддий ташвишга солади, билмадик-у, аммо устозликка лойиқ терговчиларни бора-бора "Қизил китоб" дан қидирадиган бўлишимиз бизни яхшигина ташвишга солмоқда.
Энг ёмони, тажрибали терговчиларнинг ишдан кетиши энг аввало оддий халққа ўз таъсирини ўтказади. Чунки, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида чақирилган шахс, ўз қаршисида тажрибали терговчи эмас ёш тажрибасиз ишни нимадан бошлаш кераклигини билмайдиган ходимни кўради. Бу эса тергов ҳаракатларининг сифатсиз ва соатлаб ўтказилишига, ишларни кўриш муддатларини асоссиз чўзилишига олиб келаверади...
Шу ўринда, биз тизимнинг, соҳанинг келажаги устида жиддий қайғура оладиган масъулларга юзланиб, айнан ишдан ўз ихтиёри билан кетганлар, кетаётганлар билан шахсан, яккама-якка суҳбатлашиб, уларни сабр билан эшитиб кўринг. Раҳбар мақомида туриб эмас, балки улар билан бир мақомдаги дўсти, ўртоғи, ҳамдарди, сирдоши бўла олиб, эшитиб кўринг, деймиз.
Чунки уларни норози қилган ҳар бир детал, ҳар бир нарса, билинг-ки, тизимингизни ислоҳ қилишга ундайдиган жиддий камчилигингиздир. Сиздан эса, шунчаки ёқимли баҳолар "капсуласи" дан чиқиб, бир муддат ёқимсизида бўлиб кўриш талаб этилади.
Ишонинг, афсусланмайсиз.
P/s: Жонкуяр раҳбарларга юзландик.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

27 Nov, 06:44


“Замон ўзгарганига гувоҳ бўлдим” — мурожаатчи фуқаронинг Олий суд раиси қабулидан кейинги таассуротлари

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Nov, 10:24


КЕЛМАЙДИ
Суд томонга қадам босгим келмайди,
Эй вох! ҳақсизликни кўргим келмайди.
Не бир машаққатни бошдан кечирдик,
Осмон ваъдаларни эшитгим келмайди.
Игна билан қозмок керак қудуқни,
Зўр машаққат, асло билгим келмайди.
Шунча одам, ғала-ғовур ҳаддан кўп,
Режаси йўқ, сарсон кутгим келмайди.
Айтдик, арзу-додинг бир пулга қиммат,
Қулоқ солмас ҳеч ким тургим келмайди.
Турфа судья билганини ўқийди,
Остин-устун гаплар, ёзгим келмайди.
Эй Иброхим! адвокатсан бил шуни,
Одил бўл, кўзни юм, очгим келмайди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Nov, 03:26


Ўлдинг-ўчдинг: суд раисининг аянчли тақдири ҳамкасбларига сабоқ бўлсин!

Франц Кафканинг "Жазо колонияси" романи қаҳрамони яратган одам ютувчи машина охири қаҳрамоннинг ўзини ютиши билан битади. Бугунги қонунсизлик тизими ҳақида ўйлай туриб, ана шу нарса хаёлимдан ўтди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани суди раиси Воҳиджон Норбеков шу йилнинг январида қирчиллама ёшида оламдан ўтганди. Қонунга мувофиқ, судьяларнинг ҳаёти суғурталанган ва бу масалада аввал ҳам ёзгандим. Унинг бевасига суғурта пули берилмади ва бу масалада мен раҳбарлик қилаётган ташкилот ўз ҳисобимиздан адвокат ёллаб, бевага ёрдам бермоқчи бўлдик.

"Ўзагросуғурта" ташкилоти ва Олий суд қошидаги Департамент устидан Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида даъво очдик. Суд қонунга чирт кўз юмиб, даъво талабларимизни рад қилди. Энди аппеляцияга ёзяпмиз.

Бу орада судьянинг беваси Ҳулкар Нурмановада кўкрак бези саратони аниқланди ва марҳумнинг икки норасидаси тақдирнинг оғир синови қаршисида қолди. Нимадир дейишга тил ожиз, тизим шунақа бўлса, апелляциядан ҳам умид йўқ.

Одамзот ўта унутувчан жонзот, бундай синов ҳар бир судьянинг бошига тушиши мумкин. Модомики, одил судлов ҳатто ўз ҳамкасбининг тақдирига шунчалар бефарқ экан, ундан сиз нима кутасиз?.. Ишингиз судга тушмасин, ўзи тизим сизнинг ҳисобингиздан, тўлаган солиғингиздан нон ейди, вақти келса сизга қарши ишлайди. Яна оғзини тўлдириб, адолат-у диёнатдан лоф уради.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов

@generalissimo_marshal

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

21 Nov, 18:02


Адвокатлар фаолиятига доир кутилаётган ҳужжат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

21 Nov, 16:34


ADVOKATURA INSTITUTI TAKOMILLASHMOQDA

21.11.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

19 Nov, 14:53


#teatr

Терговчи, судья, умуман инсон тақдири билан ишлайдиган барча юристларга насиҳат.

Ўзбек театрининг олтин хазинаси – Ойна спектаклидан ажойиб лавҳа.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

19 Nov, 07:55


Ажойиб: вилоятдаги тафтиш суди апелляция судининг қарори бекор қилди.

Кеча Хоразм вилояти судида муҳим ишимиз якунига етди. Наримон Жуманиёзов (расмда ўнгда)ни “Урганчтрансгаз” УКнинг Ишлаб чиқариш, техник бутлаш ва таъминот бошқармаси бошлиғи лавозимидан интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиб юборишади.

Дастлаб, ФИБ Урганч туманлараро суди ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқаради. Лекин апелляция суди биринчи суд қарорини бекор қилиб, ходимнинг даъвосини рад қилади. Наримон ака ёрдам сўраб бизга мурожаат қилганидан кейин, вилоят судига тафтиш шикояти киритдик.

Хоразм вилояти суди ФИБ судлов ҳайъати судьялари З.Исақов, Ж.Қурязов ва Х.Болтаев бу ишни эринмасдан, ҳар бир ҳужжатни ва тарафларнинг важларини бирма-бир кўриб чиқди.

Кечаги иш ҳам 3 соат давом этди, ҳамкасбим Асрорбек (расмда чапда) билан ҳимояни охиригача олиб бордик.

Ҳудога шукур, тафтиш суди апелляция суди қарорини бекор қилиб, ходимни ишга тиклаш ҳақидаги дастлабки суднинг қарорини ўз кучида қолдирди.

Алоҳида пост бўлади...

👉@yuristkadr

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

14 Nov, 05:44


#Илм_ақл_чироғи

Илм қаерда эмас қандай илм олиш муҳим..

Тирикчилик илм олмасликка баҳона бўлолмайди..

Илмсиз кишилар ҳеч қачон илмли кишилар билан тенг бўла олмайди..

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

11 Nov, 17:51


Адвокат ҳуқуқлари Олий судда чекланмоқда.

Жуда бир қизиқ ҳолатларга дуч келмоқдамиз.
Ҳимоямиз остида бўлган С.Аджибаев ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши Бош прокурор ўринбосарининг 16.10.2024 йилдаги протестига асосан, протест шу кунни ўзида кирим қилиниб, иш юритувга қабул қилинган ва 30.10.2024 йилда кўрила бошланган. (Тезликка эътибор беринг) Шахсни аҳволини оғирлаштирувчи ҳолатга прокурор томонидан протест келиб тушса судларимиз шунчалар тез ишлайдики, ҳатто энг тез машина ҳам уларни қувиб ета олмайди.
Бу ҳолатнинг биз учун олий даргоҳ Олий судда бўлаётганлиги эса жуда ачинарли ҳолат.
Биз ишда 11.11.2024 йилдан қатнаша бошладик, судлов ҳайъатида ўзгариш бўлганлиги сабабли, иш янгидан кўрила бошланди.
Ҳимоя томони ишга 11.11.2024 йилдан киришганлиги, олдин бу жиноят ишида қатнашмаганлигини, 20 жилддан ортиқ бўлган жиноят иши билан танишиб чиқишга вақт сўралганида, раислик қилувчи танишиш учун атига 2 кун муҳлат бериб, кейинги суд мажлисини 13.11.2024 йил соат 16:00га қолдирди.
Тасаввур қиляпсизми? Биз Хоразмдамиз, жиноят иши эса Олий судда, бориб 20 жилддан ортиқ бўлган иш билан танишишга 2 кунлик муҳлат...
Ҳимоя томонини битта нарса ўйлантирмоқда, 11.11.2024 йилда бошланган суд мажлиси бўйича Олий суд тафтиш инстанцияси олдиндаги 2 ойлик муддатда бемалол ишни кўриб чиқиши мумкин бўлсада, процесс иштирокчиларининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари ва бошқа ҳуқуқларини ҳам бузган ҳолда бунчалик тез кўриб чиқишга шошмаса.
Ваҳолангки, ҳимояланиш ҳуқуқи суд зиммасидаги судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади.
Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради деб қатъий белгилаб қўйилган.

Шу ўринда Олий суд раҳбариятидан бизга жиноят иши билан танишиб чиқишга вақт ва шароит яратиб берилишини сўраган бўлар эдик.
Сўз келганда, Олий суд раисининг 09.11.2024 йилдаги адвокатлар билан учрашувидаги судьяларга нисбатан билдирган эътирозларидан наҳотки Олий суд судьялари хулоса қилмаган бўлсалар???

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

10 Nov, 14:05


«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида

9 ноябрь куни Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков ва республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинган.

Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.

Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.

Дарвоқе, қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганида Олий суд раиси “изоляторлар тўлиб кетган”ини айтди. Бахтиёр Исломовга кўра, бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган.

“Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деди Олий суд раиси.

Адвокат Баҳром Саломов қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

09 Nov, 04:48


Ҳимоямиз остида бўлган ички ишлар органларининг собиқ ходими Х.Адамбаев тергов органи томонидан ЖКнинг 206 ва 207-моддалари билан айбланган ва биринчи инстанция суди Х.Адамбаевни шу моддалар билан айбдор деб топган.
Ҳимоя томони бундан норози бўлиб, Хоразм вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъатига кассация тартибида киритган шикояти, кассация инстанцияси томонидан ҳар томонлама, тўла, холисона кўриб чиқилиб, кассация инстанциясининг 07.11.2024 йилдаги ҳукми билан шикоятимиз тўлиқ қаноатлантирилиб, Х.Адамбаев айбсиз деб эътироф қилинди ва ОҚЛАНДИ.
Бугун Х.Адамбаев ва унинг оиласида жуда қувончли кун. Бунга сабаб бўлган судлов ҳайъатига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Бу билан адвокатлик фирмамиз томонидан жорий йилда тўртта жиноят ишида айбсиз айбдорга айланган ички ишлар органларининг тўрт нафар ходими юқори инстанция судлари томонидан, жумладан 1 таси кассация ва 3 таси тафтиш инстанция судлари томонидан айбсиз деб эътироф этилиб, ОҚЛАНДИ.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

07 Nov, 14:19


АДОЛАТЖОН ХУШ КЕЛДИНГ!
НАВБАТДАГИ ГАЛАБА,
НАВБАТДАГИ ОКЛОВ МУБОРАК!
Хоразм вилоят суди жиноят ишлари буйича судлов хайъати кассация инстанциясининг бугунги хукми билан химоямиз остидаги шахс ОКЛАНДИ.
Колган тавфсилотларни эртага булишамиз.
🎆🎇🧨

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

07 Nov, 13:10


#Нафсни поклаш.
Нима бўлди деса, судда ютди. Суд унинг фойдасига ҳукм чиқарди деди.
Ваҳолангки, ҳақ буники эди. Судья нима қилади олдидаги ҳужжат, далилларга қараб ҳукм чиқаради.
Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: Икковинг битта масалада талашиб келсангизлар, биринглар ҳужжат, далил келтиришда устинроқ бўлсанглар мен зоҳирга қараб, шунга ҳукм қилиб бераман. У ноҳақ бўлса ҳам, далилни чиройли келтира олди. Агар кимга шундай ҳукм қилиб берсам, ўша ҳукм қилиб берган нарсамни олмасин. Чунки мен унга дўзахдан бир парчасини ҳукм қилиб беряпман деганлар.
Аллоҳ таоло айтади: Ким ютди нафсини синдирган, нафсини поклаган ютди, нафсини йўлига кирган эса ютқазди.
Хулоса ўзингиздан.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Oct, 23:26


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразмлик Ҳусниддин Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан оқланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

24 Oct, 17:03


Ketmas boylik

Menda bir so’m bor. Sizda ham bir so’m bor...

Men sizga o’zimning pulimni berdim.

Siz ham menga o’zingizning pulingizni berdingiz…

Hech nima o’zgarmadi. Sizda ham bir so’m pul qoldi, menda ham...

... Menda yangi bir fikr bor. Sizda ham yangi fikr bor...

Men sizga yangi fikrimni aytdim. Siz ham menga yangi fikringizni aytdingiz…

Sizda ham ikkita fikr paydo bo’ldi, menda ham…

Esli odam pul almashmaydi. Fikr almashadi.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

23 Oct, 11:07


09:00  23.10.2024

7 YIL SARSON BOʻLGAN AYBSIZ AYBDOR OQLANDI

muxbir: Tamara Jumaniyazova

https://t.me/zamon_lavhalar

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

12 Oct, 13:19


Терговчилик яхши касбми ёки адвокатлик?

Терговчилик ва адвокатлик иккаласи ҳам масъулиятли ва мураккаб касблар бўлиб, ўзларининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Қайси касб сиз учун яхшироқ эканлигини аниқлаш учун, сиз ўзингизнинг қизиқишларингиз, қобилиятларингиз ва шахсий хусусиятларингизни ҳисобга олишингиз керак.

Терговчилик:

* Афзалликлари:
* Ҳақиқатни аниқлаш ва жиноятларни очишга ёрдам бериш.
* Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамият хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш.
* Ҳар хил ҳолатларда ишлаш ва янги нарсаларни ўрганиш имконияти.
* Камчиликлари:
* Юқори стресс даражаси ва хавф-хатар.
* Узоқ ва қийин иш соатлари.
* Ҳақиқатни аниқлашда қийинчиликлар ва ҳақиқатни бузишга уринишлар.

Адвокатлик:

* Афзалликлари:
* Одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш.
* Ҳуқуқий тизимда ишлаш ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш.
* Мустақил ишлаш ва ўз бизнесингизни бошлаш имконияти.
* Камчиликлари:
* Юқори рақобат даражаси.
* Кўп вақт ва пул сарфлаш.
* Баъзида муштарийларнинг қийин ва ноқонуний талаблари билан ишлаш.

Хулоса:

Терговчилик ва адвокатлик иккаласи ҳам муҳим ва масъулиятли касблардир. Қайси касб сиз учун яхшироқ эканлигини аниқлаш учун, ўзингизнинг қизиқишларингиз, қобилиятларингиз ва шахсий хусусиятларингизни ҳисобга олишингиз керак.

Макола сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди.

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

10 Oct, 13:35


ADOLATNING NAVBATDAGI G'ALABASI!

Adolat izlab 8 yil sarson bo'lgan Ichki Ishlar xodimi!

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

30 Sep, 19:51


Dunyoning barcha yaxshiliklari Sizlarga bo’lsin, aziz Ustozlar!

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Sep, 18:27


🦾 Навбатдаги ғалаба муборак!

📄 Бу ҳақда мақола ёзиш ёки ёзмаслик хусусида кўп иккиланишлар бўлди ва ниҳоят ёзишга қарор қилдик.

👉 Синфдош ўртоғим адвокат, адвокатлик фаолиятни деярли бир вақтда бошлаганмиз. У бўлди, бу бўлди, вилоят адвокатлар палатаси ҳузуридаги малака комиссияси синфдошимни адвокатлик лицензиясини тугатиш масаласини Олий малака комиссияси ихтиёрига ташлади. Олий малака комиссияси ҳам ўйлаб ўтирмасдан, бу масалада Адлия вазирлигига хат билан чиқди.

Шу тариқа, Адлия вазири биринчи ўринбосарининг имзолари билан синфдошимни адвокатлик лицензиясини тугатиш масаласида маъмурий судга ариза билан мурожаат қилинди.

Тақдирни қарангки, мазкур ариза шунча судья туриб курсдошимни иш юритувига тушди.

❗️ Бир куни кечки овқат усти курсдошлар йиғилиб қолдик, шунда курсдошимга синфдошимнинг лицензиясини тугатиш ҳақидаги иш унинг иш юритувида эканлигини, оиласини шу лицензия орқасидан боқиб келаётганлигини, моддий аҳволи унчалик яхши эмаслигини, ишни қонуний кўриб чиқишини, қонун нима деса шуни қилиш лозимлигини, бировларнинг гапи билан синфдошим азият чекмаслигини билдирганимда, курсдошим менга қараб, “Адлия вазири биринчи ўринбосари имзолаган аризани қандай муҳокама қиласан, натижаси аниқку, қандай мен уни рад қилишим мумкин” деганидан кейин, мени курсдошимдан кўнглим қолди, унинг аҳволига жуда ачиндим.

Шу билан, Адлия вазири биринчи ўринбосарининг аризаси қаноатлантирилиб, синфдошимнинг адвокатлик лицензияси тугатилди. Иш апелляция тартибида ҳам ўзгаришсиз, синфдошим эса 6 ойдан ортиқ вақт мабойнида ишсиз қолди.

Шунгача ишга аралашмадим, олдиндаги тафтишда ҳам ўзгариш бўлмаса иш янада чигаллашишини билиб, синфдошимга қўнғироқ қилиб, уни ҳужжатлар билан бирга иш хонамга чақириб олиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қонун синфдошим томонда эканлигини тўла исботлаб бердим.

🗓 Суднинг жорий йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Адлия вазири биринчи ўринбосарининг аризаси рад қилиниб, синфдошимнинг лицензияси қайтариб берилди. Синфдошим жуда бахтиёр!

Шу ўринда судьяларимиздан “ариза юқори ташкилотдан кимнингдир номидан келган, уни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ деб эмас, аксинча мен Ўзбекистон Республикаси номидан қарор қабул қиламан, қайсидир мансабдор шахснинг имзоси ортида унинг мансаби ва шу соха туриши мумкин, лекин мени имзойим ортида “Ўзбекистон” деган улуғ ном бор” деган юксак фахр билан иш кўришларини сўраб қолган бўлар эдик.

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

26 Sep, 05:05


"Таштурма": Ракурс бошқа томонга

Ҳимоямиз остидагиларнинг билдиришларича, мазкур Ҳибсхонанинг 4 кишилик камераларида белгиланган нормадагидан ортиқ, айримларида ҳатто 7 нафаргача маҳбус сақланиб, бу маҳбусларга жиддий азият туғдирмоқда экан.

Айниқса, аёллар бўлимида бундай ҳолатлар тез-тез бўлаётганлиги айтилмоқда.

Бу борада Ҳибсхона маъмуриятинигина айблаш, табиий-ки адолатсизлик бўлади. Бунга уларнинг ҳам ўзига яраша асосли жавоблари бор.

Ракурсни бошқа томонга, яъни, қамоққа санкцияларни "почка" лаб беришдан чарчамаётган судларга қаратмоқчимиз.

Тергов органларининг асослантириб бера олмаган бундай қарорларини "қўл учида"гина муҳокама қилгандай бўлиб, шунчаки "нотариус" лик қилиб беришдан воз кечилмас экан, эҳтиёт чораси қўллашнинг асл мақсади жиддий мулоҳаза қилинмас ва уни танлашда терговчи ва судьялар ҳар бир шахсга индивидуал ёндашмас эканлар, бундан ҳам баттарига тайёр туравериш керак.

Бу кетишда ҳибсхоналар коридорларида ҳам "койка" лар пайдо бўлса, ажабланмаймиз.

@Advokat_Abdullayev

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

23 Sep, 07:40


Одил судловми? Унда сўроқ қилишдан қочмасин

Афсуски, одил судлов амалиёти ҳали ҳамон судьяларни исботлаш субъекти сифатида майдонда сақлаб қолмоқда.

Бу эса, табиийки, суд қарорининг тахминий мазмунини аввалдан маълум қилиб қўяди. Алал-оқибат судларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини барибир сақлаб қолмоқда.

Тўғри, процессуал қонунчилик судьяга савол бериш ҳуқуқини тақдим этади. Лекин, унинг саволи на айблов на оқловга тўғридан тўғри хизмат қилиши керак. Ўз навбатда, бу саволларни бериши унинг холислигига путур етказади.

Амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси суд ишларини юритишда тортишув принципига бағишланган.

"Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди."

"Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради."

Судья савол-жавобни тарафларга қўйиб бергани, ўзи эса, шунчаки нейтрал суд жараёнини бошқариб, холислик ва беғаразликни сақлашга баҳоли қудрат интилгани яхши.

Процессда судья исботлаш субъекти вазифасини бажармаслиги керак тамом-вассалом.

@Advokat_Abdullayev

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

23 Sep, 05:32


❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун соат 9:00 дан бошлаб ипотека кредитига субсидия олиш учун қабул очилди. Қандай қилиб субсидия олиш мумкинлигини ҳозир сизга тушунтирамиз.

Субсидия давлат томонидаган берилган ёрдам бўлиб, уни қайтаришингиз шарт эмас. 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига қатъий белгиланган 30 млн сўм тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

🔹 Дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
🔹 фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Даромадлар

Субсидия учун ариза берувчининг, агар биргаликда ариза берилаётган бўлса у ва турмуш ўртоғининг ёки яқин қариндошларининг даромадлари белгиланган чегарада бўлиши керак:

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
🔸 Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Мазкур талабга тўғри келмаган фуқароларнинг субсидия учун аризаси дарҳол рад этилади. Бу субсидияга мухтож қатламни мақсадли аниқлаш учун муҳим.

Кимларда субсидия олиш эҳтимоли катта?

Ижтимоий ҳимоя муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ва ўз номида уй мавжуд бўлмаганлар субсидия олишда устунликка эга бўлади.

Ариза берувчи бир қанча кўрсаткичлар асосида умумий 50 баллдан камида 30 балл оладиган бўлса, субсидия олиши мумкин.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

🔹 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
🔹 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
🔹 илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
🔹 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Қанча кредит берилади?

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Бунда бошланғич тўлов 15 фоиз, кредитнинг фоиз ставкаси эса йиллик 17,5 фоиз бўлади. Агарда сиз сотиб олмоқчи бўлган уй ушбу миқдордан ошиб кетса, банк ўз маблағларидан бозор шартларида (26 фоиз атрофида) қарз ажратиши мумкин.

Субсидия учун аризалар 19 иш кунида кўриб чиқилади. Ариза берувчилар сони кўп бўлганда, ким аввалроқ ариза берган бўлса, шунга биринчи субсидия ажратилади.

➡️ Шундай экан my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

Instagram | Telegram | You Tube |Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

21 Sep, 10:58


Муслимов Икрам Тухтамуратович Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Икром Муслимов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида адлия ва суд идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1998—2001 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судьяси, 2001—2005 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси, 2005—2013 йилларда Олий суд судьяси, 2013—2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси, 2018-2019 йилларда Олий суд судьяси ва Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2019 йил 12 октябрдан Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ҳозирга қадар ишлаб келаётган эди.

@Advokat_Abdullayev

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

05 Sep, 10:54


#ИБРАТ
Донишманд ўзининг шогирдларига оппоқ қоғоз кўрсатди ва ўртасида қора чизиб қўйди.
- Бу ерда нимани кўраяпсизлар?
- Нуқтани...
- Қора нуқтани...
- Семиз қора нуқтани...
Шунда донишманд шундай дебди:
- Сиз хаммангиз фақатгина кичкина нуқтани кўрдингиз ва хеч қайсингиз катта оқ коғозга эътибор бермадингиз. Бизнинг ҳам энг катта хатойимиз одамлар қалбининг поклигини кўрмай, кичкинагина нуқсони туфайли уларга эрта ҳукм беришимизда...

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

03 Sep, 10:21


Расмий баёнот: Ижтимоий тармоқ орқали ташкил этилган “AIF” платформаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига бир гуруҳ фуқаролар томонидан қилинган мурожаатга асосан, ижтимоий тармоқлардаги “AIF” платформасининг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу платформа айни пайтда ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатганлиги ва мурожаат қилувчи шахсларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Шундан келиб чиқиб, 3 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  188-1-моддасини 3-қисми “а,в” бандлари (Пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Жиноий ҳодисани ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш, шунингдек тергов жараёнини тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг малакали терговчиларидан иборат тергов гуруҳи тузилди.
Хозирда тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноят иши доирасида жабрланувчилар сони ва уларга етказилган зарар миқдорини аниқлашга киришилган.

Шу боис, ушбу платформа натижасида моддий зарар кўрган шахслардан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Мурожаат учун телефон: 62 224-56-81; 62 224-56-85; 

Web sayt | 📷Instagram |
📱
Telegram | 📺YouTubе

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

01 Sep, 05:21


1️⃣- SENTABR

🇺🇿O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 33 yilligi barchamizga Muborak bo’lsin!

📷Instagram | 💬Telegram | 📺You Tube |💬Facebook

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

30 Aug, 03:09


Mustaqillik bayramida o‘zbekistonliklar necha kun dam oladi?

💠 JAVOB:
Prezident farmoniga binoan, Mustaqillik bayramida ketma-ket 4 kun dam olish kuni bo‘ladi. Bunda:

31-avgust, shanba — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun odatiy dam olish kuni;

1-sentyabr, yakshanba — Mustaqillik bayrami;

2-sentyabr, dushanba — barcha uchun dam olish kuni (Mehnat kodeksining 208-moddasiga binoan bayram yakshanbaga to‘g‘ri kelsa, dam olish kuni dushanbaga ko‘chiriladi);

3-sentyabr, seshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni.

📋 Asos: Prezidentning 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli farmoni.


👉 @xushnudbek 👈

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

28 Aug, 03:13


Баҳолаш: Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-945-сон, 26.08.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

Бундан ташқари, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, камида 3 йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.

Шунингдек, суд экспертининг текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга ва тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бўйича мажбурияти назарда тутилмоқда.

@Advokat_Abdullayev

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

22 Aug, 11:41


#ИБРАТ
🔶Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.

🔹Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

🔶Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

🔶Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.

🔸Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.

🔷Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

🔸Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.

🔷Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

🔗 @advokatura_aseaa

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

21 Aug, 16:18


Судлов тарихидаги шармандали саҳифа

Адлия вазирлигининг собиқ ходими Husan Ravshanov қатнашган подкаст ҳақида кўпчилик гапирмоқда. Подкастда давлат хизматчисининг қай тариқа қурбон қилингани, Адлия вазирлиги ичидаги чиркин ўйинлар тилга олинади.

Судларда Ҳусанбойни ҳимоя қилдим ва бундан кейин бу чириган маҳкамаларда иштирок этмаслик фойдалироқ эканини тушундим. Чунки суд дегани бу мамлакатда тергов органининг қарорларини қонунлаштириб берувчи орган эканини шу иш мисолида баралла айта оламан.

Судларда ИИВ тергов ертўлаларининг эшиги амалдорлар учун ланг очиқ экани, қамоқхонада лохмачлар ўз ишларини бемалол битиришини, оддий фуқаро тугул давлат хизматчилари ҳам зулм машинаси олдида ҳеч ким эмаслигини 100 фоиз исботлаб бердик.

Адлия вазирлигидаги троллар фабрикаси, ўта жирканч раҳбарлар ўйини ва исталган одамнинг исталган вақтда қурбон этилиши мумкинлиги, аввало хизматчиларнинг ўзини ташвишга солиши керак.

Франц Кафканинг "Жазо колонияси" романида зулм машинасини яратган кимсанинг ўзи ўша машинанинг қурбонига айланади. Адлияда шундай машина бор ва бу машина тизимнинг сўнгги ходимини ютибгина тинчийди. Тизимнинг айрим шарафсиз фахрийлари ҳам бу машинани мойлашда иштирок этмоқда.

Бу ҳақда вақт топиб, албатта ёзаман.

🔗 Abdurakhmon Tashanov

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

18 Aug, 15:01


"Қамоқ" эҳтиёт чораси ўзгартирилди!!!

🏢Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ҳимоямиз остидаги Дж.С.га нисбатан танланган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси "муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат" эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

📄Ҳимоямиз остидаги Дж.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 192/11-моддаси 2-қисми "а" банди ва 229-моддаси билан айблов эълон қилинган ва айбланувчи қидирувда эди.

📁Ҳимоя томонидан ЖК 184-моддаси 3-қисми билан етказилган моддий зарарлар тўлиқ қоплангани, ЖК 192/11-моддаси 2-қисми "а" банди ва 229-моддаси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар таснифига кириши, шу моддалар билан қўйилган айблов эпизодларидаги жиноят содир қилиш вақти терговчи томонидан нотўғри кўрсатилганлиги ва ҳақиқат аниқланса, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлигини ҳисоблаб кўриб билиш мумкинлиги кўрсатилиб, танланган "қамоқ" эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилинди.

❗️Натижада, илтимоснома тўлиқ қаноатлантирилди.

Ҳозирда, чет элда бўлган ҳимоямиз остидаги шахс, ватанга қайтишда "қамоққа олиниш" таҳдидидан халос бўлди ва тез орада яқинлари бағрига қайтади.

@advokatura_aseaa

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

02 Aug, 16:42


🗣Адвокатдан маълумотни қизғонманг!

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Б.Қаюмов раислигида адлия собиқ ходими Хусан Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши доирасида адвокатлик сўровимизга жавобан керакли ахборотни ўз вақтида тақдим этмаган мансабдорни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризамиз кўриб чиқилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Департаменти Ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Ҳ. Ўзбекистон Республикакиси МЖтКнинг 197-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, маъмурий жазо тайинланди.

Судья суд мажлиси якунида қарор мазмунини тушунтириб, нима учун адвокатга сўраган ахборотни ўз вақтида тақдим этиш шарт бўлганини изоҳлаб берди.

Манба: @Advokat_Abdullayev

@advokatura_aseaa

ADVOKATURA ASEAA ⚖️

31 Jul, 10:18


Суд ҳукми ўзгарди!

Ҳимоямиз остида бўлган С.М., биринчи инстанция суднинг ҳукми билан "уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб", фирибгарлик жиноятларини содир қилганликда ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "в" банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилган.

Иш ҳолати ва жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганилганида, маҳкума С.М.нинг ҳаракатларида "уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб" жиноят содир қилиш белгилари йўқлиги сабабли, биринчи инстанция судининг мазкур ҳукми устидан кассация тартибида шикоят киритдик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, муқаддам С.М. билан бирга судланган бошқа фуқароларнинг иши апелляция инстанциясида кўрилиб, уларнинг ҳаракатларида ҳам "уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб" жиноят содир қилиш аломатлари йўқ деб топилиб, айбловдан чиқариб ташалган эди. Ўша жараёнда С.М. айрим сабабларга кўра, шикоят аризаси беролмасдан қолади.

Бу гал, маҳкума С.М.нинг кассация тартибида киритган шикоят аризаси Хоразм вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, шикоят тўлиқ қаноатлантирилди ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилди. Яъни, кассация инстанциясининг ажрими билан С.М.нинг ҳаракатларида "уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб", фирибгарлик ва "уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб", пора беришга далолатчилик қилиш каби жиноятлар йўқ деб топилди. С.М.га нисбатан тайинланган жазо ҳам енгиллаштирилди.

Эндиликда С.М.га нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича маҳкума жазони ўтаётган ҳудуд судларига илтимоснома киритамиз!

📷Instagram | 💬Telegram | 📺You Tube |💬Facebook