Адвокат Мукадамов @advocaab Channel on Telegram

Адвокат Мукадамов

@advocaab


Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)

Для связи (алоқа учун): @mukadamov

Адвокат Мукадамов (Russian)

Адвокат Мукадамов - это канал, посвященный юридической помощи в сфере уголовных дел. Здесь вы можете получить профессиональные консультации по различным правовым вопросам, связанным с уголовным правом.

Адвокат Мукадамов готов помочь вам защитить свои права и интересы в суде, предоставив квалифицированную помощь и поддержку. Связаться с адвокатом можно посредством обращения к @mukadamov. Не оставляйте свои юридические проблемы без внимания - обратитесь в Адвокат Мукадамов и получите качественное решение вашей ситуации.

Адвокат Мукадамов

10 Jan, 08:11


Аэропортда (на учиб кетаётганингизда, на қайтиб келаётганингизда) ҳеч кимдан, ҳеч нима қабул қилиб олманг, қасам ичсаям, муқаддас китоблардан гапирса ҳам, катта пул таклиф қилсаям, чиройли жувон битта бераман деб нозланса ҳам, эконом классингизги бизнес класс қилиб бераман деса ҳам, ичини очаман, ўзингиз кўриб, текшириб оласиз деса ҳам, ана, буларни чегарасидан ўтдику, ҳаммаси жойида деса ҳам-ҚАБУЛ ҚИЛМАНГ!

Қамалиб кетасиз! Ҳеч ким сизнинг чўпчагингизни эшитиб ҳам ўтирмайди!

Болаларингизга, ўғлингизга, қизингизга, ота-онангизга, эрингизга, хотинингизга, дўстингизга, барча таниш-билишларингизга тушунтиринг шуни!

Максимал тарзда шу постни улашинглар, айнан сизнинг яқинингиз шу ҳолатга тушиб қолиши мумкин, олдини олиб максимал тарзда репост (поделиться, переслать, share) қилинглар.

“Ўтган гал ҳеч нарса бўлмадику” деб аҳмоқона фикрларга берилманглар, кўза кунда эмас, кунида синади.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

10 Jan, 07:37


«Онамга дори олиб боринг, илтимос» ёки яхшилик қиламан десангиз қамалишга ҳам рози бўлинг.

Аэропортда, Ҳиндистондан Ўзбекистонга, бир ҳафталик саёҳатдан кейин ўз уйига қайтаётган эркакнинг олдига ёшгина ўзбек жувони келиб, “Онамга дори олиб боринг, илтимос” деб, бир қути бериб юборди, Тошкентда божхона текширувида унинг ичидан психотроп дори воситалари топилди.

Тергов бўлди, суд бўлди, эркак 5 йилга қамалди.

Аэропортда яхшилик қиламан десангиз қамалишга ҳам рози бўлинг.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

10 Jan, 07:29


20$ (йигирма доллар) ни деб 7 йилга қамалган йигитча ҳақида.

Дубайдан Тошкентга парвоз қилаётган йигитчага “Илтимос, шуни ўзингиз билан олиб ўтинг, ҳар бир коробкаси учун 20$ берамиз” деб телефон бериб юборишди.

Ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди Тошкент аэропортида. Тергов бўлди, суд бўлди, йигитча 7 йилга қамалди.

Ҳеч қачон, ҳеч кимдан етказиб бериш учун аэропортдан нарса (телефон, дубайский шоколад ва ҳ.к.) қабул қилиб олманг. Тергов ҳам, суд ҳам бу нарса сизники эмаслиги ҳақидаги важларингизни инобатга олмайди!

Битта судьяга “Нега унақа оғир жазо бердингиз, нарса уники эмаслигини билардингизку” десам, “Бунақаларга раҳмингиз келмасин, пул учун ватанини ҳам сотиб юборади бунақалар” деб жавоб берди.

Адвокат Мукадамов

09 Jan, 10:10


Янги йилдан янги офисга кўчишни хоҳлайсизми?

Ассалому алейкум ҳурматли ҳамкасблар! Тошкентнинг қоқ юрагида (Бродвей (Сайилгоҳ) 7 та адвокат, 1 та адвокат стажери ва 1 та амалиётчи-талаба учун барча зарур шароитларга эга жойим бор.

Шартлари бўйича алоҳида, индивидуал тарзда келишиб оламиз.

Маълумот учун: +998 90 999-99-60
Тг @mukadamov

P.S. Амалиёт ўташ текин, адвокатлар офис ижараси учун тўлов қилиши керак бўлади. Қиммат эмас.

Адвокат Мукадамов

05 Jan, 13:51


Яхши дам, меҳнатга ҳамдам. Дубай гўзалликларидан сизлар ҳам баҳраманд бўлинглар

Адвокат Мукадамов

03 Jan, 15:15


Ғ.Дўстов суд залидан озод қилинди ❗️

Адвокат Мукадамов

02 Jan, 10:45


Иккита хотини борлар, боласига алимент тўламаганлар газ муаммоси, метан заправкадаги суткалаб навбатлар ҳақида гапириши қайси қонунда таъқиқланганини қидириб топа олмадим.

Адвокат Мукадамов

29 Dec, 07:18


Спиртли ичимликлар ичманг, ўласиз.

Адвокат Мукадамов

28 Dec, 11:02


Тадбир ўхшамай қолипти, кимнидир ҳаётини сақлаб қолдимми шунда?

Адвокат Мукадамов

28 Dec, 04:43


Тасодифан билиб қолдим, бугун бўлиб ўтадиган тезкор тадбирда мансабдорлардан бири пора олаётган пайтда қўлга тушади.

Пора олманг.

Адвокат Мукадамов

25 Dec, 10:38


01 888 BBB авторақами сотилганидан давлат қанча фойда топди?

Шу рақам аукционда деярли 1 млрд. сўмга сотилганини кўпчилик ҳазм қила олмай, роса негатив изоҳлар ёзганини гувоҳи бўлдик.

Одамларимиз жазавага тушиб “Одамларга яхшилик қилса бўлмасмиди?”, “Ҳаром топган бу пулни”, “Масжид қурса бўлмасмиди охиратини ўйлаб?”, “Минглаб талабаларни контрактини тўлаб қўйса бўлмасмиди?”, “Қийналган, оч-наҳор етим-есирларга берса бўлмасмиди?”, “200 грамм темир бўлагига ҳам шунча пул тўлайдими?” каби сон-саноқсиз негатив ёғдиришди.

Қонунчиликдан, аукциондан тушган пуллар тақсимотидан хабари бор профессионал ҳуқуқшунос, адвокат сифатида авторақамлар шунақа қиммат нархларда сотилишидан жуда ҳам хурсандман. Нега?

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сонли Қарорининг 3-бандига мувофиқ, давлат рақами белгиларини аукцион орқали сотилишидан тушган маблағнинг БҲМнинг 3,5 баравари (ҳозирги кунда 1.312.500 сўм) шу тунукани ясаш учун ушлаб қолиниб, қолган 80 фоизи-Давлат бюджетига (муҳокама қилинаётган рақам мисолида айтадиган бўлсам, деярли 800 млн сўм давлат бюджетига йўналтирилади), 20 фоизи-ИИВ моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига юборилади.

Давлат бюджетидан ўқитувчилар, врачлар, давлат хизматчиларига ойлик, пенсиядаги ота-онангиз, бобо-бувингизга пенсия, ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламга ёрдам пули берилади, бузилган йўллар таъмирланади, инфраструктура объектлари қурилади ва ҳ.к.

Шунинг учун бу ишда, бировни чўнтагини ковламасдан, унга ақл ўргатмасдан, қанча катта пулга сотилса, шунча хурсанд бўлиб юришимиз керак. Эсланг, илгари таниш-билиш қилиб, бировга пора бериб олинарди шу рақамлар.

P.S. Олийгоҳларда “суперконтракт” гуруҳлари жорий қилиш, авторақамларнинг аукцион орқали сотилиши ташаббускори ўзимман.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

20 Dec, 15:10


🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интелект жавоб беради.

🌐 AI will answer to legal questions in lex.uz platform

🌐 Теперь искусственный интеллект будет отвечать на правовые вопросы в lex.uz.

Facebook | Instagram | LinkedIn

Адвокат Мукадамов

19 Dec, 07:00


Пулингиз йўқми? Муаммолар гирдобидан чиқа олмаяпсизми? Қарзларингиз кўпайиб кетганми? Иш топа олмаяпсизми? Сизга нисбатан адолатсизлик бўляптими? Бу нарсаларнинг ҳаммаси аслида умуман аҳамиятга эга эмас нарсалар, соғлик-саломатлик олдида.

Кўзларингиз бор, кўряптими? Аллоҳга шукр!

Қўл-оёқларингиз, барча бармоқларингиз бор, ишлаяптими? Кесиб ташланмаганми? Аллоҳга шукр!

Ақл-ҳушингиз жойидами? Аллоҳга шукр!

Ўзингиз ҳожатга чиқа оласизми? Ювина, чўмила оласизми мустақил равишда, бировларнинг ёрдамисиз? Аллоҳга шукр!

Овқатни чайнай оляпсизми? Овқатингиз ҳазм бўляптими? Аллоҳга шукр!

Тасаввур қилинг, оёғи ампутация қилинган миллиардер ёнингизга келиб, “жамики бойлигимни санга бераман, манга оёғингни берасанми?” деса, берасизми оёғингизни?

Ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни Аллоҳ бизга шундоқ берган, бугун эрталабдан шу нарсаларни ўйлаб қолдим. Аллоҳга беҳад шукр, соғ-саломат бўлганим учун. Қадриятларим бугундан бошлаб ўзгарди.

Адвокат Мукадамов

18 Dec, 10:38


Насиб бўлса адвокатлик хизматлари нархини 1-апрелдан оширамиз

Адвокат Мукадамов

18 Dec, 10:37


Эр хотинига: Насиб бўлса сенга хиёнат қиламан

Адвокат Мукадамов

18 Dec, 10:35


Такси ҳайдовчиси пассажирга: Насиб бўлса аварияга учраймиз.

Адвокат Мукадамов

18 Dec, 10:34


Судья судланувчига қарата: Насиб бўлса сани қамайман

Адвокат Мукадамов

18 Dec, 10:33


“Nasib boʻlsa, kelasi yil 1-apreldan elektr va tabiiy gaz tariflari oshadi” — Jamshid Qoʻchqorov

Senat yalpi majlisida “2025-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat byudjeti to‘g‘risida”gi qonuni muhokama qilindi. Qonun yuzasidan bosh vazir o‘rinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri Jamshid Qo‘chqorov maʼruza qildi.

Batafsil

@generalissimo_marshal

Адвокат Мукадамов

11 Dec, 11:59


Ман адвокатларга, адвокат стажерларига ва адвокат бўлиш ниятидаги номзодларга шаҳар марказида (Сайилгоҳ (Бродвей)да) барча керакли шароитларга эга иш жойи таклиф қиламан.

Бир ойлик тўлови 200 АҚШ доллари (МБ курсида сўмда тўланади).

200 АҚШ доллари топа олармиканман деб шубҳаланган номзод, адвокатликни йиғиштириб қўяверса ҳам бўлади.

Имкон қадар иш (ўзаро манфаатли шартларда) ҳам бериб тураман.

Манда бюро, шунинг учун ўзингиз бюро очишингиз ёки амалда ишлаб турган адвокатлик тузилмасида рўйхатда туришингиз керак бўлади. Бирга ишлаймиз, лекин “қозонимиз алоҳида қайнайди”. Вақт синовидан ўтганлар билан бирга кейинчалик фирма очишни режалаштирганман.

Қизиқ бўлса, суҳбатни шахсийда (@mukadamov) давом эттирамиз.

Адвокат Мукадамов

10 Dec, 15:40


Shu vaqtgacha biror tanishingiz kredit olayotgan paytda unga kafil bo‘lib berib, pushaymon bo‘ldingizmi?

Ular kreditini o‘z vaqtida yopmagani uchun, qarzlar majburan sizning hisobingizdan yechib olindimi?

Agar javobingiz “ha” bo‘lsa, demak siz yolg‘iz emassiz.

Chunki juda ko‘pchilik oradan qanchadir vaqt o'tibgina kafillikning asl mohiyatini tushunib va uni bekor qilishga urinadi.

Xo‘sh, buning imkoni bormi?

Javob oddiy – faqat bank va qarz oluvchining roziligi bilan buni uddalasa bo‘ladi.

Agar siz kafillikni bekor qilishni istasangiz, bank va qarzdor (kredit olgan tanishingiz) bilan kelishib olishingiz kerak.

Biroq, ko‘pincha bank yoki qarzdor bunga rozi bo‘lmaydi, chunki kafillik xavfsizlik chorasi deb hisoblanadida.

Tushunganingizdek, kafillikdan bir tomonlama faqat o‘z xoxishingizga ko‘ragina voz kechishingizga yo‘l qo‘yilmaydi.

Masalan, shartnoma tuzilganidan keyin ishingizdan ayrilsangiz, kasal bo‘lib qolsangiz, qarzdor bilan janjallashib qolsangiz ham kafillik o‘z kuchida qolaveradi.

Kafillik qachon bekor qilinishi mumkin:

qarzdor oldidagi majburiyat to‘liq bajarilganligida;

majburiyat kafilning roziligisiz o‘zgartirilganda (foiz stavkasi yoki kredit miqdori oshirilsa);

kafillik shartnomasining amal qilish muddati tugaganda;

bank kafilning roziligisiz qarzni boshqa shaxsga o‘tkazganda.

Yana bir yo‘li kafilni almashtirishni so‘rab bankka murojaat qilish, agar tomonlar kelishsa kafilni boshqa shunday shaxsga almashtirish mumkin.

Ma’lumotlarimiz foydali bo‘lgan bo‘lsa, like bosing va do‘stlaringizga ham ulashing.

@generalissimo_marshal

Адвокат Мукадамов

10 Dec, 13:28


Абдумалик ака, туғилган кунингиз билан табриклайман ҳамкасб!

Доимо ғалаба қозониб юриш насиб қилсин! Соғлик, сиҳат-саломатлик тилайман!

P.S. Абдумалик Абдуллаев-жиноий ишлар бўйича энг зўр адвокатлардан бири.

Адвокат Мукадамов

08 Dec, 17:39


8-декабрь Конституция кунига бағишланган тадбирни ўтказишга давлат бюджетидан (яъни, халқ пулидан) 5 млрд. сўм (390.000 АҚШ доллари) сарфланибди деб эшитдим. Тадбирлар ўтказиб юрган бир танишим айтди: “Ман 70-80 мингга бундан ҳам зўр тадбирни ўтказа оламан”

Адвокат Мукадамов

06 Dec, 07:03


Адвокатлар учун шаҳар марказида иш жойлари бор. Ойлик тўлов 2.500.000 сўм.

Адвокат Мукадамов

05 Dec, 13:50


Мошенник манга алоқага чиқди 😁

Адвокат Мукадамов

05 Dec, 10:56


#фирибгарлик

Шахсийга шундай хабар келди.

Ассалому алейкум Бобир ака!
Узр безовта килдим,кеча Бир инцидент бу́лганди хамкасбимда,саклаб колдим.
Қаллоблар унга телефон килиб,видеозвонок орқали хам алоқага чиқиб,номига кредит олинябти дейишган. Илова жунатишган,билишим бўйича у илова СМС кириш/чикишни назорат килади,телефонда мавжуд қурилмаларни ҳам.
Суҳбатга аралашиб,гувохномасини сўраганимда қалбаки хужжат жўнатишди.
Илтимос шунм гуруҳларга жўнатишга ёрдам берсангиз.

Адвокат Мукадамов

29 Nov, 14:38


2 жойим бор, яқинда (ремонт битгач) яна 2 та жойим битади

Адвокат Мукадамов

29 Nov, 14:37


Адвокатлар ва адвокат бўлишни ният қилганлар учун таклиф.

Офис ва тайёр иш жойи (мебель, моноблок, принтер сканер, копия).

Шаҳар марказида: Бродвей, Сайилгоҳ.

Шартлари шахсийда гаплашилади.

Таклиф пул сарфлашга тайёр бўлганлар учун. Харажатларингиз ўрни тез тўлади (агар ақл-заковатингиз жойида бўлса).

Мурожаат учун:
@mukadamov

Адвокат Мукадамов

28 Nov, 02:06


Камида учтасининг яқин қариндоши мени адвокат сифатида ёллашни хоҳлашганди. Бироқ апелляцияда ўзгариш бўлмаслигини, ҳукм ўзгаришсиз қолишини, шунинг учун бу ишда қатнашмаслигимни тушунтирганман. Тахминим тўғри чиқди.

Адвокат Мукадамов

27 Nov, 14:29


#фирибгарлик
#онлайнқимор

Телеграм каналларидан бирида ушбу хабарни кўриб, ҳатто тергов органлари ҳам билмайдиган фирибгарликнинг янги тури ҳақида гапириб ўтмоқчиман.

Фирибгар (нақд пул ва ҳисоб-рақамдаги пулларга “доступ”и бор касб эгалари-бухгалтер, кассир ва ҳ.к.) гўёки барча пулларни онлайн қиморга (тотализаторлар, спорт ўйинлари) тикиб, ютказиб қўяди (ютса пулни қайта жойига қўяди). Кейин қўлга тушади, тергов органи ушбу ҳолатни 100% тасдиқловчи далилларга эга бўлади. Фирибгарга ортиқча босим ўтказилмайди (қани пул??? !!!деб). Лекин аслида фирибгар ва онлайн қимор ташкилотчиси ўртасида 20% дан 40% мукофот ҳақида келишилган бўлади, пуллар фирибгарнинг электрон криптовалюта аноним рақамига тушириб берилади. Фирибгар судда айбдор деб топилиб тахминан 7-8 йилга қамалади (озодликдан маҳрум қилиш жазоси). Лекин 2-3 йилда уйига қайтади. Ва бундан буёғига маззза қилиб яшайди.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

25 Nov, 12:17


TEMU деган илова Ўзбекистондаги хусусий почта ташкилотлари томонидан фирибгарликка учраяпти шекилли, товарлар “етказилди” (доставлено) деб кўринаётган бўлса ҳам, аслида буюртмачиларга етказиб берилмаяпти. Манга 10 дан ортиқ мурожаат бўлди бу борада.

#фирибгарлик

Адвокат Мукадамов

25 Nov, 11:28


Тўлов иловалари яна кимда ишламаяпти?

Адвокат Мукадамов

24 Nov, 05:42


UzA ҳар ҳолда алдамаса керак. Лекин ўз манбасига эмас, ДХХ тг-каналидаги ахборотга таянгани қизиқ.

Адвокат Мукадамов

24 Nov, 05:40


Rasmiy xabar

Davlat xavfsizlik xizmati raisi lavozimini Bahodir Qurbonov egalladi. Abdusalom Azizov Xavfsizlik kengashiga tayinlandi.

Abdusalom Azizov 2019-yil fevral oyidan boshlab DXX rahbari lavozimida ishlab kelgan.

DXXning raisi lavozimiga Mudofaa vaziri Bahodir Qurbonov tayinlandi. Yangi rahbarni tayinlanishi marosimida Abdusalom Azizovning davlat xavfsizligi tizimining rivojiga qoʻshgan hissasi alohida taʼkidlandi.

Shuningdek, yangi tayinlangan DXX raisi Bahodir Qurbonov general-leytenant Azizovning xavfsizlik tizimining yangilanishi va yangi kadrlarni tarbiyalashdagi mehnatini alohida qayd etdi.

Abdusalom Azizov unga qaysi lavozimda ishlash buyurilmasin, xalq va prezidentga sodiq qolib ishlashga tayyorligini bildirdi.

Qayt etish lozim, Abdusalom Azizov Oʻzbekiston DXX tizimini shaffoflik va ochiqlik tomon tubdan isloh qilishda shaxsan ishtirok etdi.

DXX

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Адвокат Мукадамов

23 Nov, 16:44


Бу нотўғри хабар. Кенгаш таркибида ўзгариш йўқ. Абдусалом Азизов Кенгашга ўтказилмаган.

Адвокат Мукадамов

23 Nov, 16:43


Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/23/azizov-qurbonov/

Telegram | Instagram | YouTube

Адвокат Мукадамов

22 Nov, 19:13


Кобальтга договор олдим, жуда қийин бўлди лекин

Адвокат Мукадамов

22 Nov, 10:36


Қизиқ парадокс, энг қудратли ташкилотнинг ҳибсхонасидаги шароитлар, Тоштурмадаги шароитлардан яхшироқ.

Адвокат Мукадамов

20 Nov, 06:01


Абдулла Нигматович Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

19 Nov, 06:35


Прокурор ёрдамчиси ҳам, прокуратура иш ўрганувчиси ҳам жиноят ишини тергов қилишга ваколатли

Адвокат А.Абдуллаев прокурор ёрдамчисининг тергов ҳаракатлари ўтказишга ваколати йўқлиги ҳақида ёзмоқда.

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисмида ПРОКУРОР жиноят-процессуал қонунга мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга ёки ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Ушбу Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида 29-модданинг 2-қисмида назарда тутилган прокурор атамасига, яъни ҚАЙСИ ПРОКУРОР жиноятни тергов қилишни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақли эканлигига ойдинлик киритган, дастлабки терговни қайси прокурор ўтказишига эмас.

Мисол учун, табиийки прокурор ёрдамчиси жиноят ишини ўзига ўхшаган тенг лавозимдаги прокурор ёрдамчисига ёки қуйи поғонадаги иш ўрганувчига ёхуд терговчига мустақил ўтказа олмайди.

Фақатгина Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларигина ҲАР ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ИШИНИ ЎЗИГА БЎЙСУНУВЧИ ПРОКУРОРЛАРГА топшириши мумкинлиги белгиланган.

Прокурорга кимлар бўйсунади?
Масалан, туман-шаҳар кесимида оладиган бўлсак, унинг ўринбосарлари, катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, катта терговчилар, терговчилар, шунингдек прокуратура иш ўрганувчилари бўйсунади.

Қонуннинг 56-моддаси 2-қисмида «Прокуратура органлари ходимлари» деган атама замирида даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган прокуратура органлари ва муассасаларининг барча ходимларини, шунингдек прокуратура иш ўрганувчиларини ҳам тушуниш кераклиги қайд этилган.

ХУЛОСА ЎРНИДА, 29-модда 2-қисмида дастлабки терговни олиб боришга ваколатли прокурорлар ҳақида сўз юритилмаган, балки қайси ПРОКУРОРлар жиноятни тергов қилишни ўзига бўйсунувчи прокурорга топшириш ваколатига эга эканлиги ҳақида қоида белгиланган.

Прокурор жиноят ишини прокурор ёрдамчисига ҳам, шунингдек прокуратура иш ўрганувчисига ҳам топширишга ВАКОЛАТЛИ.

Бу бўйича Бош прокурорнинг алоҳида буйруғи ҳам бор.

Telegram | Instagram | Facebook | Threads

Адвокат Мукадамов

19 Nov, 06:01


Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Қайта эслатиб қўймоқчимиз:

Процессуал қонунчиликда "прокурорлар томонидан" дейилган, "прокурорлар ёрдамчилари" эмас.

@Advokat_Abdullayev

Адвокат Мукадамов

11 Nov, 07:16


Ҳуқуқий танловимиз давом этишини истайдиган иштирокчилардан каналимизга 10 тадан янги обуначиларни (иложи бўлса олдиндан огоҳлантириб, розилигини олган ҳолда) қўшишни сўраб қоламиз.

Канал ҳаволаси:

t.me/advocaAB

Адвокат Мукадамов

11 Nov, 06:15


Каналимиз аъзолари орасида вебсайтнинг ишончли ёки ишончли эмаслигини текшириб бера оладиганлар борми?

Адвокат Мукадамов

08 Nov, 05:01


Кадастр агентлиги директори
Фаррух Пулатов: Ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолманг!


… 2024 йилнинг 5 август санасида давлатимиз раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган яна бир тарихий Қонунни имзоладилар.

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Адвокат Мукадамов

06 Nov, 09:52


Бепул юридик консультациялар учун гуруҳ очдик, ўтиш учун ҳавола:

https://t.me/online_advokatlar

Адвокат Мукадамов

06 Nov, 05:00


⚡️Диққат! Фирибгарлик!

Одамларнинг картасидан пул ечиляпти, одамларнинг номига катта миқдордаги микроқарзлар олиняпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳеч қанақа ёрдам қила олишмаяпти. Пуллар бу ишлардан умуман хабари йўқ “бомж”ларнинг картасига тушяпти ва ундан кейин изсиз равишда йўқолиб қоляпти.

15-20 тача одам мурожаат қилди. Банклар деярли бир хил: Анорбанк, TBC банк, Даврбанк, тўлов тизими Uzum, Humans ёки Paynet. Бу жуда жуда шубҳали!!! Нега айнан шу банклар? Нега айнан шу тўлов тизимлари?!

Хавфсизлик чоралари:
1. Картангизга пул тушиши билан коммунал тўловларни тўланг ва қолган суммани нақдлаштириб олинг ёки онлайн омонат очинг (керак бўлганда етарли суммани ечиб турасиз);
2. Нотаниш инсонлар билан видеочақирув (видеовызов) орқали умуман гаплашманг;
3. Асосий пул тушадиган картангиздан SMS information хизматини ўчиринг;
4. Телефонингизга келган кодларни ҳеч кимга юборманг ва нотаниш сайт ёки иловаларда терманг;
5. Картангизга пул юборишмоқчи (перевод денег) бўлганда, картангиз расмини эмас, фақат 16 тадан иборат рақамларни (8600 ёки бошқача бошланадиган) юборинг, картанинг амал қилиш муддатини юборманг.

Адвокат Бобир Мукадамов

Адвокат Мукадамов

05 Nov, 15:11


Шунақа контент қизиқ бўлса қўйиб тураман.

Адвокат Мукадамов

05 Nov, 15:05


1. «Dura lex, sed lex». Закон суров, но это — закон.

2. «Audiatur et altera pars». Да будет выслушана и другая сторона.

3. «In propria causa nemo judex». Никто не может быть судьей в собственном деле.

4. «Cui prodest?» Кому выгодно?

5. «Testis unus — testis nullus». Один свидетель — не свидетель.

Адвокат Мукадамов

05 Nov, 15:02


👆👆👆шу зам ҳоким манга мурожаат қилганида, пули ёнида қоларди.

Адвокат Мукадамов

05 Nov, 15:00


Заместитель хокима Чирчика задержан при получении 1 млн долларов за обещание помочь победить в аукционе на земельный участок. Сообщается, что всего он запросил 2 млн долларов.

https://www.gazeta.uz/ru/2024/11/05/chirchik/

Telegram | Instagram | YouTube

Адвокат Мукадамов

05 Nov, 09:56


Автотранспорт воситаси орқали одам уриб кетилгани ҳақида 12 та видео кўрдим.

12 тадан 11 та ҳолатда пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан, мошина бор-йўқлигига қарамасдан ўтиб кетяпти.

Наҳотки инсон ўз жонини шунчалик қадрламаса? Пиёдаларга эмас, ҳайдовчиларга раҳмим келди (қанча пул, қанча югур-югур, қанча вақт, қанча асаб кетади, етмаганига жиноий жавобгарликка ҳам тортилади).

Таклиф: Пиёда йўлнинг белгиланмаган жойдан ўтаётганда автотранспорт воситаси уни уриб юборса, пиёда учун оқибати қанақа бўлишидан қатъий назар (ногирон бўлиб қоладими, ўладими), ҳайдовчини ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ амалиётини йўлга қўйиш керак.

Натижа: Ўз жонини қадрламайдиган аҳмоқлар сони камаяди. Бир-иккитаси майиб бўлганидан (ёки ўлиб кетганидан) кейин, бошқалари йўлнинг белгиланган жойидан, эҳтиёт бўлиб, ўнгга-чапга қараб юришга ўрганиб қолишади.

Энг асосий натижа: йўлларда пиёдалар ўлими сони камаяди (деярли бўлмайди), ҳайдовчилар ноҳақ айбдор бўлиб қолишмайди.

Адвокат Бобир Мукадамов

Адвокат Мукадамов

04 Nov, 14:39


⚡️Акция! Бунақаси ҳали бўлмаган!

Агар ишингиз тушган бўлса, хабарингиз бор, адвокатлар фақат меҳнати учун хизмат ҳақи олади, натижа қанақа бўлишидан қатъий назар. Хизмат нархи ҳаммада ҳар хил-5-8 млн (5.000.000-8.000.000) дан 150-200 млн (150.000.000-200.000.000) сўмгача, ишда ютса ҳам, ютказса ҳам!

Ҳар қандай турдаги ФУҚАРОЛИК ва ИҚТИСОДИЙ ишлар бўйича судда вакиллик қилиш нархини атиги 1 млн сўм қилсакчи? Бўладими? Маъқулми? Ютсак қўшимча тўлов қилиш шарти билан албатта.

Мурожаат учун:
Тел.: +998 99 715-13-05 адвокат Асрор Нематович

Изоҳ:
1. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа ва Яккасарой туманлараро судларидан ташқари, сабаби-офисдан масофа узоқлиги, ушбу судлар бўйича умумий асосларда келишув қилинади;
2. Телефонда маслаҳат берилмайди, фақат судда қатнашиш (ёки суддан олдин) адвокат ёллаш учун қўнғироқ қилишингизни сўраб қоламиз, “адвокат ёллайман” деган қатъий қарор қабул қилганингиздан кейин алоқага чиқсангиз жуда хурсанд бўламиз;
3. Иқтисодий ишлар бўйича фақат Тошкент шаҳрида кўриладиган ишлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин;
4. Тўлов 100% олдиндан тўланади.

Адвокат Мукадамов

31 Oct, 13:28


Адвокатура жамоамизда янги трансфер. Жамоа энди янада кучайди. 💪

Танишинг-Асрор Мамараимов, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича мамалакатнинг энг зўр адвокатларидан бири, катта амалий тажрибага эга, ютиш коэффиценти 90% дан юқори.

Мурожаат қилаверасизлар.

Адвокат Мукадамов

31 Oct, 11:34


Адвокатлар ва адвокат бўлишни ният қилганлар учун таклиф.

Офис ва тайёр иш жойи (мебель, моноблок, принтер сканер, копия).

Шаҳар марказида: Бродвей, Сайилгоҳ.

Шартлари шахсийда гаплашилади.

Таклиф пул сарфлашга тайёр бўлганлар учун. Харажатларингиз ўрни тез тўлади (агар ақл-заковатингиз жойида бўлса).

Мурожаат учун:
@mukadamov

Адвокат Мукадамов

30 Oct, 11:52


⚡️Акция. Қисқа юридик саволларга БЕПУЛ жавоблар олинг. Иш вақти душанба-жума 09:00 дан 18:00 гача, шанба-якшанба дам олиш кунлари.

Саволларга талаба ва стажерлар жавоб беради.

Телефон: +998 98 000-99-60

Адвокат Мукадамов

29 Oct, 13:08


16-турнинг яна бир ғолиби Абдулахатов Асадбек, Тошкент Давлат Юридик Университети 4-курс талабаси.
Табриклаймиз 🎊

Адвокат Мукадамов

29 Oct, 12:41


16-тур ғолибларидан бири Диёрахон Абдуваҳобова, Фарғона вилояти, Данғара тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди.
Табриклаймиз 🎊

Адвокат Мукадамов

29 Oct, 11:08


Ушбу турда биринчи бўлиб қиз бола барча саволларга тўғри жавоб йўллаган, лекин ҳуқуқий асослар кўрсатилмаган, иккинчи бўлиб ўғил бола барча саволларга тўғри жавоб берган ва ҳуқуқий асосларни ҳам кўрсатган, шу муносабат билан мукофотни 2 қисмга бўлиб, 500.000 сўмдан беришга қарор қилдик. Уларнинг жавоблари ҳаволасини ушбу пост изоҳида қолдираман.

Адвокат Мукадамов

29 Oct, 09:14


Жавоблар (16-тур учун):

1. 16 ёш.
Асос: МЖтК 13-моддаси.

2. Алишернинг лазер мосламаси мусодара қилнииб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинади.
Асос: МЖтКнинг 116 прим. 1-моддаси

3. Мадина жарима тўламайди, жаримани Мадинанинг эри, яъни автотранспорт воситасининг мулкдори тўлайди.
Асос: МЖтКнинг 17 прим 1 моддаси.

4. Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик, - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Асос: МЖтКнинг 42-моддаси.

5. Жабрланувчининг эгнида бўлган кийими-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "а" банди билан тавсифланади.
Асос: ОС Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги "Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 6-сон Қарорининг 2-банди 4-хатбошиси

6. Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик деб, ҳужум қилиб ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатганда ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитганда эса босқинчилик деб тавсифланади
Асос: ОС Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги "Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 6-сон Қарорининг 2-банди 1-хатбошиси.

7. Ҳеч қандай чора кўрилмайди. Ангина таносил касаллиги эмас.

8. Бир йил мобайнида.
Асос: Оила кодекси 63-моддаси.

9. 3 йил.
Асос: Меҳнат кодекси 110-моддаси.

10. Ҳа. Мумкин. Жазо тайинлашда суд ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилмаган бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Адвокат Мукадамов

28 Oct, 16:01


ДИҚҚАТ! ТАНЛОВнинг 16-тури БОШЛАНДИ!!!

🔥😊😊
😊😊😊😊 кўмагида:

2024 йил, 28 октябрь, 16-тур саволлари (саволларга ҳуқуқий асослантирилган жавоблар берилиши лозим, ҳуқуқ соҳаси вакиллари (талабалар, ва олий маълумотга эга бўлмаган ҳуқуқшунослардан ташқари) 22:00 дан бошлаб танловда қатнашилари мумкин, жавоблар яхлит, яъни битта изоҳда берилиши керак):

Саволлар:

1.
Маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши?

2. Мактаб ўқувчиси Алишер 16 ёшга тўлган куни, унга совға қилинган лазер мосламаси орқали осмонда учиб кетаётган самолётга лазер нурларини қаратди, учувчининг хабарига кўра бир неча кундан кейин Алишерга нисбатан иш очилди. Алишер қандай жавобгарликка тортилади?

3. Мадина эрининг Мерседесини миниб, Фарғонага бориб келгунча, 15 та радарга тушди, Мадина МЖтКнинг қайси моддаларига асосан жарима тўлайди?

4. Мария банкга келиб омонат очмоқчи бўлди ва операторга рус тилида мурожаат қилди, Раъно исмли оператор Мариядан ўзбекча гапиришни талаб қилди, Мариянинг жаҳли чиқиб тегишли жойларга ариза билан мурожаат қилди. Раъно қанақа жавобгарликка тортилиши мумкин?

5. Киссавурлик бу?

6. Босқинчилик ва талончилик жиноятларининг фарқи?

7. Лазиза ўзида ангина касаллиги борлигини била туриб, Сарвар билан жинсий алоқа қилди, Сарвар ушбу касалликни юқтирганидан сўнг Лазизанинг устидан ариза берди. Лазизага нисбатан қандай чора кўрилади?

8. Метрикада боланинг отаси деб ёзилган шахс қанча вақтда ана шу ёзув бўйича эътироз билдириб, судга даъво аризаси киритиши лозим?

9. Муддатли меҳнат шартномалари энг кўпи билан қанча муддатга тузилади?

10. Мастурага ҳукм чиқарилаётганда, унинг халқаро спорт мусобақасида чемпион бўлганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши мумкинми?

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

28 Oct, 10:22


⚡️Диққат! Бугун, 28 октябрь, ҳуқуқий танловимизнинг
16-тури бўлиб ўтади!


Навбатдаги тур саволлари
бир неча соатдан сўнг-кечки 21:00 да эълон қилинади!

Ғолибга мукофот сифатида 1.000.000 сўм топширилади.

Юридик олийгоҳларни битирган ҳуқуқ соҳаси вакиллари, хусусан, адвокатлар, ҳуқуқшунослар, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар терговчилари танлов саволларига 21:59 дан кейин (яъни, 22:00 дан бошлаб) жавоб беришлари мумкин.

Танловнинг асосий мақсади аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, пул мукофоти эса шунчаки танловга қизиқтириш мақсадида экан, бу чекловни ҳуқуқ соҳаси вакиллари тўғри қабул қиладилар деган умиддаман.

Таниш-билишларингизга, яқинларингизга, дўсту-биродарларингизга ушбу хабарни етказиб қўйинг.

P.S. Сунъий интеллект орқали, шунингдек савол доирасидан чиқиб кетадиган даражада copy/paste қилиб олинган жавоблар ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ. Ўзингиз ўқиб, қидириб, изланиб жавоб топсангиз ўзингиз учун фойдали бўлади.

⚡️⚡️

Адвокат Мукадамов

23 Oct, 11:15


Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида жарима қарори 15 кундан кечиктириб (қоида бузилган кундан) юборилса, жарима тўламаса ҳам бўладими?

Адвокат Мукадамов

18 Oct, 09:24


⚡️АКЦИЯ! Фақат бугун мурожаат қиладиганлар учун. Иқтисодий судларда (Тошкент ш.) ОЛДИНДАН ПУЛ ОЛМАСДАН иштирок этиб, манфаатларингизни ҳимоя қилиб, натижасига қараб ҳисоб-китоб қиламиз.

⚡️АКЦИЯ! Только для тех, кто обратиться за правовой помощью сегодня. Участие и защита ваших интересов в экономических судах г. Ташкента БЕЗ ПРЕДВАРИТЕЛЬНОЙ ОПЛАТЫ. Расчет по итогам дела.

Мурожаат учун/контакт: +998 93 818-88-88

Адвокат Мукадамов

16 Oct, 15:20


Андижонга борми самолет Тошкентдан?

Адвокат Мукадамов

16 Oct, 08:22


Қайси ўзбек каналдаги қайси дастур (ёки ток-шоу) энг қизиқарли бўляпти сизлар учун?

Адвокат Мукадамов

15 Oct, 16:03


Тўғри топдимей)

Адвокат Мукадамов

15 Oct, 15:39


Ўзи Бобирлар яхши бўлади, ҳаммаси)

Адвокат Мукадамов

15 Oct, 15:39


Отабек молодец! Бобур асосий молодец!

Адвокат Мукадамов

15 Oct, 15:39


Урдией)

Адвокат Мукадамов

15 Oct, 15:36


Уролмайди пенальтини 😂

Адвокат Мукадамов

11 Oct, 03:41


Генераллисимус канали терговчи пора олгани ҳақидаги маълумотни ўз-ўзидан ёзмаган, Бош прокуратуранинг ўзи Расмий баёнот берган экан.

Юнусобод тумани терговчиси пора олганлиги ҳақидаги Бош прокуратура расмий баёнотидаги маълумот ёлғон, туҳмат ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақидаги маълумот менга ишончли манбадан етиб келди.

Бу вазиятда “тергов сири” деган баҳона билан қутулиб бўлмайди. Жамоатчиликка тезкор тадбиргача йиғилган далилларни, терговчи пул сўраганлиги ҳақида овозли хабарларни, смсларни, тезкор тадбир пайтидаги видеолавҳани, пулларда терговчининг бармоқ излари борлигини, ушбу пулларни олганини (ҳеч бўлмаса тегинганини) кўрсатиш керак.

Адвокат Мукадамов Бобир

Адвокат Мукадамов

10 Oct, 19:47


Ишончли манбадан Генералиссимус каналида чиқарилган ушбу пост ҳақиқатга тўғри келмаслиги, терговчига туҳмат бўлгани, ҳеч қандай далиллар йўқлиги (пулда бармоқ излари, овозли хабарлар ва ҳ.к.) ҳақида маълумот етиб келди.

Мантиқни ишлатиб кўрса ҳам маълум, 210-модда бўйича тадбир уюштирилганда кимдир қочиб кета олганми ҳеч замонда?

Адвокат Бобир Мукадамов

Адвокат Мукадамов

10 Oct, 13:40


Адвокатлар ва адвокат бўлишни ният қилганлар учун таклиф.

Офис ва тайёр иш жойи (мебель, моноблок, принтер сканер, копия).

Шаҳар марказида: Бродвей, Сайилгоҳ.

Шартлари шахсийда гаплашилади.

Таклиф пул сарфлашга тайёр бўлганлар учун. Харажатларингиз ўрни тез тўлади (агар ақл-заковатингиз жойида бўлса).

Мурожаат учун:
@mukadamov