XORAZM VILOYAT PROKURATURASI @xorazmviloyatiprokuraturasi Channel on Telegram

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

@xorazmviloyatiprokuraturasi


Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali
Телефон: 62-22-777-28
Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI (Uzbek)

Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali sizga xorazm viloyati prokuraturasining so'nggi yangiliklari, maqolalari va ko'rsatmalari haqida to'liq ma'lumotlar beradi. Bu kanal orqali siz xorazm viloyati prokuraturasining faoliyatini, ularning xizmatlarini va yangiliklarini tez va to'liq bilib olishingiz mumkin. Kanalga a'zo bo'lib, siz xorazm viloyati prokuraturasining amaldagi ishlariga doir yangiliklardan birinchilardan habardor bo'lib turishingiz mumkin. Agar sizda xorazm viloyati prokuraturasiga doir savollaringiz yoki takliflaringiz borsa, albatta, kanalda uni taqdim etishingiz mumkin. Telegram orqali xorazm viloyati prokuraturasi bilan tez, oson va samarali aloqa qurish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Telefon raqami: 62-22-777-28 Manzil: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy. Bo'lsa-da, xorazm viloyati prokuraturasining faoliyati haqida eng so'nggi yangiliklar va ma'lumotlar uchun xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanaliga obuna bo'ling!

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Jan, 17:35


Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалий тадбирлар изчил ўтказиб келинмоқда.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумласидан.

Унда Самарқанд вилоятидаги 49 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 300 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.    

Жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан 14 нафарига йўлланма берилди.

Шунингдек, бир пайтда ташкил этилган оммавий қабул ҳам иштирокчилар учун айни муддао бўлди.

Аснода тегишли соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари тингланди.

Жами 19 та мурожаатдан 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 15 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб жадал давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Jan, 17:34


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 16 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Андижон вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ўрганилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган қиймати 34,2 млн. долларлик иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ушбу лойиҳа бўйича режалаштирилган ишлар белгиланган тармоқ жадвали асосида ишга туширилиши натижасида 270 та кўп қаватли уйлардаги 11 685 та хонадонни узлуксиз марказлашган иссиқлик тизими билан таъминланади.

Шу каби, Шаҳрихон туманидаги “Longi sky” МЧЖнинг қиймати 23,4 млн. долларлик “Қўй жунгини қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳаси ўрганилганда, “Асакабанк” АЖ Андижон филиалидан 1,5 млн. доллар кредит олишдаги муаммолари мавжудлиги;

- Шаҳрихон туманидаги “Seeds of diversity” МЧЖ томонидан қиймати 24 млн. долларлик “Уруғлик етиштиришни ташкил этиш” лойиҳасини кенгайтириб, амалга ошириш учун тумандаги “Дўлан” маҳалласи ҳудудидаги собиқ шифохона биносини аукционга чиқариш масаласи;

- Марҳамат туманидаги “Galaxytek” МЧЖ ХК томонидан қиймати 5,8 млн. долларлик “Логистика маркази” лойиҳаси амалга оширилаётган ер майдони тоифасини саноат мақсадида фойдаланиш учун ўзгартириш масаласи;

- Хўжаобод туманидаги “Fazo group” МЧЖ томонидан қиймати 11 млн. долларлик “Мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 га ер майдони тоифасини ўзгартиришдаги муаммолари мавжудлиги аниқланди.

Шу каби, ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг туман (шаҳар)ларида ўтказилган ўрганишларда жами 94 та лойиҳалар бўйича 21 та муаммоли масалалар аниқланди ва мазкур муаммоларни ҳал этилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Jan, 15:26


SAYYOR QABUL MUAMMO VA YECHIM
29.01.2025

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Jan, 15:25


MAHALLALARDA XAVFSIZ MUHITNI YARATISH CHORA-TADBIRLARI
29.01.2025

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Jan, 14:30


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, ўрганишларда Андижон шаҳар ва Андижон туман прокуратуралари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларининг олиб борилиши ҳамда ашёвий далилларни сақлаш хоналарига алоҳида эътибор қаратилди.

Терговчи ва иш ўрганувчилар томонидан терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда, жиноят-процессуал қонунчилигига қатъий риоя қилиниши ҳамда ҳодиса жойларини кўздан кечириш жараёнида крим-техника воситаларидан самарали фойдаланиши, уларни тегишли тартибда соз ҳолатда сақланиши, терговга қадар текширув ҳужжатларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда қарорлар қабул қилиниши борасида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

25 Jan, 17:41


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

25 Jan, 17:40


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 16 январь куни “Инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмларини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Навоий вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари асосида ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ўрганилди.

Жумладан, ўрганишларда:

- Қизилтепа туманидаги “YANGI ASR” фермер хўжалиги томонидан “Сутни қайта ишлаш” лойиҳаси бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида корхона раҳбари томонидан 45 турдаги сут ва сут маҳсулотларини сотиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги бозорларда кўчма савдо дўконларини очишга эҳтиёжи мавжудлиги;

- Ғозғон шаҳридаги “Igm capital ca” МЧЖ ХК томонидан гранит тошларни қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этишда, геология қидирув ишлари олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар расмийлаштириш юзасидан муаммоли масаласи борлиги;

- Учқудуқ туманида “Uchquduq nometall materiallar zavodi” МЧЖ ҚК томонидан кварц қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этишда, кон майдонларини аукцион савдосига чиқаришдаги муаммолари аниқланди.

Шу каби, ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 50 та лойиҳалар бўйича 24 та муаммоли масалалар аниқланди ва мазкур муаммоларни ҳал этилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, Ҳукумат комиссиясига киритилди.

Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

24 Jan, 15:17


Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Навоий вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан кенгайтирилган тарзда видеоконференц алока шаклида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда, вилоят прокуратурасининг тегишли тармоқ раҳбарлари, вилоят ИИБ бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва хизмат раҳбарлари, Департаментнинг вилоят бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси, Ёшлар агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудудий студиялардан туман-шаҳар прокурурлари, ИИБ бошлиқлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Йиғилишда, Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ҳар бир ташкилот ва идоралар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, масъул идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва ижроси юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

18 Jan, 07:07


17.01.2025 йилда Янгиариқ тумани Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг 2024 йил якунларига бағишланган мувофиқлаштирувчи Кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, унда 2024 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланиб олинди ҳамда натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

17 Jan, 16:26


Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Норқобилов томонидан Янгибозор туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури ижроси ҳамда бандлик, миграциядан қайтганларни иш билан таъмилаш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ҳокимлик, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарлар ҳамда бошқа масъул ташкилотлар иштирок этди.

Туманда камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи бириктирилган раҳбарлар томонидан оилаларга кўрсатилаётган ёрдамлар натижадорлиги таҳлил қилиниб, масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тумандаги мавжуд ишсизларни иш билан таъминлаш ва миграциядан қайтган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида ҳудудни камбағалликдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишчи гуруҳларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

17 Jan, 11:57


♻️ Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Шовот туманида табиий газни иқтисод қилиш, талон-торожликларни олдини олиш ва оқилона фойдаланиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги "Хитой, Оқ олтин ва Бўстон" маҳаллаларидаги эски газ қувури ўрнига янги газ қувурлари тортилиши ҳамда аҳоли хонадонлари икки босқичли тизимга ўтказилиб, редукторлар ўрнатилиши ва маҳалла назорат истеъмол балансини ҳисоблаш маркази қурилиши назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

17 Jan, 07:51


🔰 Хоразм вилоятида ҳар "Пайшанба" Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида  жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

     🔹Шу мақсадда Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Т.К.Нурметов ва вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Р.Норқабиловлар раҳбарлигида Урганч шаҳарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳудудда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазиятни яхшилаш борасида эрталабки саф йўриқномалари ўтказилди.

     🔹Маҳаллабай жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, бунда маҳалла еттилиги аъзоларининг масъулиятини ошириш,  ҳудудларда содир этилган жиноятларни сабабларини аниқлаш ёшлар ва аёлларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

     🔹Тадбир давомида пробация    ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича масъуллар белгиланди.

     🔹Шунингдек, электр энергиясини тежовчи ускуналарини ўрнатиш бўйича семинар ташкил қилиниб, унда иштирок этган тадбиркор ва фуқароларга электр энергиясини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳамда муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича маьлумотлар ва тушунтиришлар берилди.

     🔹Шу каби, тадбир давомида фуқаролик паспортини олиш ёшига етган 5 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти берилиши таъминланди.

      🔹Худди шу каби, тадбир жараёнида ўқувчи ёшларларни спортга жалб қилиш ва уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида спорт  мусобақалари ташкил қилиниб, ғолиблар эсталик совға ва китоб жамланмалари билан тақдирландилар.

      🔹Бундан ташқари, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда  арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ва тиббий кўрик ташкил этилди.

       🔹Шу билан бирга, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Т.К.Нурметов ва ўринбосар Х.Р.Норқабиловлар шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хабар олиб, уларнинг фарзандларига совға-саломлар берилди.

      🔹Бу борада амалий тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларда давом этмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 13:03


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Тегишли Қонунга мувофиқ 2017 йилдан буён 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланмоқда.

Янги йил остонасида бу куннинг нишонланиши прокуратура тизими олдида турган янги ва муҳим вазифаларни белгилаб олиш имконини ҳам бериши билан аҳамиятлидир.

Бугун, 8 январь куни Бош прокуратурада ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев олиб борган анжуманда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари асосида ўтган йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди.

Сўнгги 8 йилда прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ 30 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва уларнинг самарали рўёбга чиқарилаётганининг ўзиёқ бунинг далилидир.

Тадбирда яқин истиқболда прокуратура органлари олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, прокуратуранинг ҳар бир ходими қалбидаги, онгу шууридаги Ватанга, эл-юртга ва ислоҳотларга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Бундан буён ҳам одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, қулай тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, иқтисодиёт барқарорлиги, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, экология, маданият ва спорт каби муҳим соҳалардаги ислоҳотлар рўёбига ҳисса қўшиш прокурорлар кундалик фаолиятининг муҳим қисми бўлиб қолади.

Қонунчилик ижроси устидан назорат ҳам кескин кучайтирилади, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов фаолиятини такомиллаштириш доимий эътиборда бўлади.

Тадбирда бу каби кўплаб вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча имкониятлар, куч ҳамда воситалар мавжудлиги ва улар эзгу мақсадлар йўлида тўлиқ сафарбар этилиши алоҳида қайд этилди.

Анжуманда сўзга чиққан соҳа вакиллари прокуратура органлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, эътибор ва ғамхўрлик учун халқимиз ва давлатимизга миннатдорлик билдириб, эл-юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиш олий саодат эканини яна бир бор қайд этдилар.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар вакиллари, барча даражадаги прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 13:03


Бош прокуратуранинг Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш музейи ҳақида кўрсатув

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 11:12


Судларда прокурор ваколатлари кенгайди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 11:12


Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Дониёр Кадиров прокуратура органлари ходимларига байрам табриги йўллади.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 08:24


Прокуратура органларида рақамлаштириш жараёнлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

08 Jan, 08:24


Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!

8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!

***

Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!

Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

07 Jan, 06:15


ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BORASIDAGI ISHLAR

05.01.2025

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

07 Jan, 01:10


♻️ Вилоят прокурорининг ўринбосари М.Х.Хожаев ҳамда Хива шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш ишларининг ташкил қилинганлик аҳволи шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўрганилиб масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, шаҳар газ таъминоти бўлимида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволи юзасидан ташкил қилинган Диспетчерлик хизмати фаоляти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, навбатчилик қисмида навбатчи ходимлар ва авария таъмирлаш бригадалари шайлиги жойида ўрганилиб, назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Jan, 10:02


♻️ Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Т.Нурметов томонидан Янгибозор туманида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил қилинган штаб фаолияти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман газ ва электр таъминоти бўлимларида ташкил қилинган Диспетчерлик хизмати фаолиятининг шайлиги ўрганилиб, масъулларга зарурий кўрсатмалар берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, "Янгибозор Деҳқон бозори" да ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти ўрганилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Jan, 06:42


♻️ Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х.Норқобилов томонидан Хонқа туманида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил қилинган штаб фаолияти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, навбатчилик қисмида навбатчи ходимлар ва авария таъмирлаш бригадалари шайлиги жойида ўрганилиб, назоратга олинди ҳамда озиқ-овқат ярмакаси ташкил қилиниши назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Jan, 06:41


♻️ Хоразм вилояти прокурори ўринбосари М.Хожаев томонидан Хива туман электр таъминоти корхонаси ва Хива тумангазда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволи юзасидан ташкил қилинган Диспетчерлик хизмати фаоляти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, навбатчилик қисмида навбатчи ходимлар ва авария таъмирлаш бригадалари шайлиги жойида ўрганилиб, назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Jan, 06:40


♻️ Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х.Явбасаров томонидан вилоят ҳамда Урганч шаҳар электр таъминоти корхоналарида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволи юзасидан ташкил қилинган Диспетчерлик хизмати фаоляти ўрганилиб, мурожаатларни зудлик билан бартараф қилиниши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, навбатчилик қисмида навбатчи ходимлар ва авария таъмирлаш бригадалари ҳамда заҳиралар шайлиги жойида ўрганилиб, назоратга олинди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

03 Jan, 04:35


Axborot 24 | Energiya tejamkorlik yo'lida
#27dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

31 Dec, 03:46


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси юртдошларимизни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

=======

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан искренне поздравляет всех соотечественников с Новым годом!

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

28 Dec, 15:49


Бугун Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Ер билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”, “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”, “Иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

27 Dec, 16:29


Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

******************

Официальное заявление

Генеральной прокуратурой в рамках уголовного дела о покушении на убийство Комила Алламжонова, установлено, что граждане Российской Федерации Бислан Расаев и Шамиль Темирханов совершили преступные деяния в виде незаконного въезда в Республику Узбекистан и выезда за границу, несообщения о преступлении, а также незаконного оборота огнестрельного оружия.

Расаев Б. и Темирханов Ш. заочно привлечены в качестве обвиняемых по соответствующим статьям Уголовного кодекса Республики Узбекистан, в отношении этих лиц применена мера пресечения в виде заключения под стражу и объявлен розыск.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

27 Dec, 16:26


SAYYOR QABUL MUAMMO VA YECHIM

27.12.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

27 Dec, 16:23


Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулҳонаси мудири С.Бердиқиличов билан Урганч туманида оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда 28 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, шулардан 6 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 3 таси жойида қаноатлантирилди. 

Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 19 та мурожаат иш юритувга олиниб ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

27 Dec, 12:09


"Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзоси, оила ва болалар психологи, нутрициолог Ш.Исакова иштирок этиб, ходимларга “Ходимларнинг оилавий муносабатлари ва фарзанд тарбиясидаги психологик масалалар” мавзусида маъруза қилди.

Хусусан, Ш.Исакова ўз маърузасида бугунги глобаллашув даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилаётган сифатсиз ахборотлар оқимининг кучайиши, унинг миллий қадриятларимиз ва оилавий муҳитга салбий таъсири, оилада эр-хотин ва фарзандлар тарбиясида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси Ш.Исаковага ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қолади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

06 Dec, 08:40


ЯШИЛ ЭНEРГИЯ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ

🔰Шовот туман прокуратураси томонидан тумандаги "Узункўл" маҳалласида электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича кўргазмали ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.

♻️Ушбу семинарда тегишли мутахассислар томонидан электр энергияси ва табиий газнинг етказиб бериш таҳлиллари, қуёш панелларининг афзалликлари, тадбиркорлик субъектларига бўлиб тўлаш шарти билан ҳамда аҳоли хонадонларига кредит маблағлари ҳисобидан қуёш панелларини ўрнатиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, фуқароларга ёнгинларни ва ис газидан захарланишни олдини олиш борасида тушунтиришлар берилиб, кургазмали эслатмалар таркатилди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг махалла истеъмол балансини жорий этиш штаби томонидан тумандаги "Узункўл" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

06 Dec, 05:27


Бугун Хива туман ҳокимияти биносида Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд ва адлия органлари раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Dec, 15:21


Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан Тупроққалъа туманида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 19 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, шулардан 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 таси жойида қаноатлантирилди. 

Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 14 та мурожаат иш юритувга олиниб ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

05 Dec, 15:19


Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, ҳарбий қисм ва муассасаларда, шу жумладан, туман қўриқлаш ва мудофаа ишлари бўлимларида энергия тежамкорлигини таъминлаш, қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги тадбирлар, шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Жараёнда мавжуд ҳолат, хизматни ўташ учун яратилган шароитлар ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Амалий тадбирлар Чирчиқ шаҳри мудофаа ишлари бўлимида давом этди.

Ўрганишларда масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

30 Nov, 14:52


Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлар Тахтакўпир туманида давом эттирилди.

Жараёнда ижтимоий соҳа объектларида, жумладан, 12-сонли мактабда ва 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида мавсумни беталофат ўтказиш ҳамда энергетика хавфсизлиги борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволига эътибор қаратилди.

Ўрганишлар Хоразм вилоятидаги амалий тадбирлар билан давом этди.

Хусусан, Урганч ва Гурлан туманларида 4 ва 160-сонли мактабларда ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, энерготежамкорликни таъминлаш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилди.

Аснода сектор раҳбарларига ва масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

30 Nov, 13:15


Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари М.Рахмонов томонидан “HUDUDGAZTA’MINOT” АЖга қарашли “Шовот” газ тўлдириш шохобчаси ва “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли кўмир шохобчалари фаолиятини ўрганилди.

Ўрганиш давомида шохобчага олиб келинган маиший газ баллонларини оғир чиқиндилардан тозалаш, уларни таъмирлаш ва синовдан ўтказиш, шунингдек, кўмир келтирилган вагонлар туриб қолмаслиги учун вагонлардаги кўмирлар туширилиши ва тез фурсатларда тарқатилиши ҳамда шохобчаларнинг теварак атрофларини тартибга келтирилиши ва ободонлаштирилиши юзасидан маъсулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тумандаги ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ва энерготежамкор ускуналар ўрнатилиши аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, тегишли соҳа вакилларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

30 Nov, 09:31


♻️ Вилоят прокурорининг ўринбосари М.Хожаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони ҳамда ВМнинг 388-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хива шаҳрида ташкил қилинган ишчи гуруҳ ва штаб аъзолари билан кунлик вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда 18-сонли умумий ўрта-таълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Ишчи гуруҳи тoмонидан рейд тадбирлари давом этмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Nov, 02:36


Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминланиши аҳволига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда ўрганилди.

Хусусан, “Тошкент сув таъминоти” АЖ тасарруфидаги “Аэрация” оқава сувларини тозалаш иншоотида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб, масъулларга қайта ишланадиган сув ҳажмини ошириш, қурилиш ишларини ўз муддатида якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берилди. 

Сўнгра, “Ангрен Иссиқлик Электр Станцияси” АЖ ускуналарининг қиш мавсумига тайёрлиги, ёқилғи захирасининг етарли даражада жамғарилганлиги аҳволи ўрганилди. Унда жамиятнинг корхонадан бўлган дебитор қарздорлигини қисқартириш ва бюро томонидан қарздорлик учун мол-мулкларни хатлашда қонун талабларига риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Чинниобод” маҳалласидаги аҳолига кўмир тарқатиш омборида мавжуд кўмир захираси ўрганилиб, омборда мавжуд тарозини таъмирлаш ва етказиб берилаётган кўмир маҳсулоти учун чегирмани 10 фоиздан 15 фоизга ошириш тавсия берилди.

“Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК тасарруфидаги магистрал иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, масъулларга эскирган қувурларни таъмирлаш, пудратчи томонидан объект белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказиш ҳақида топшириқ берилди.

Куннинг иккинчи қисмида ўрганишлар Оҳангарон туманида давом эттирилди.

Жумладан, туманнинг “Нуробод” маҳалласида жойлашган 1-насос станцияси иш фаолияти ўрганилди. Насослар сони камлиги сабабли, узоқ ҳудудлардаги аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб беришда муаммолар мавжудлиги сабабли, қўшимча насос ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Шундан сўнг, 21-сонли мактабгача таълим ташкилотининг қиш мавсумига тайёргарлиги аҳволи ўрганилиб, мутасаддиларга бинони капитал таъмирлашни давлат дастурига киритиш масаласи муҳокама қилинди ҳамда боғчанинг иситиш тизимини таъмирлаш учун 2023 йилда олиб келинган металл қувурлар харид қилиниши бўйича терговга қадар текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Масъуллар “Нуробод” ним станциясини қиш мавсумига тайёргарлик аҳволини ўрганиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш вазифаси берилди.

Бундан ташқари, Оҳангарон Муравват уйининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ва иситиш қозонхонаси қозонларининг аҳволи ўрганилиб, муассасанинг иситиш тизимини тўлиқ таъмирлашни инвестиция дастурга киритиш масаласи муҳокама қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

28 Nov, 15:31


ISHCHI GURUH O'RGANISHLARI

28.11.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

Telegram kanalga ulanish⤵️
https://t.me/+Sc_gfY0E_0jvYofu

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

28 Nov, 12:34


Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов томонидан Кўшкўпир туманида оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда 33 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, шулардан 10 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 3 таси жойида қаноатлантирилди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 20 та мурожаат иш юритувга олиниб ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

28 Nov, 12:23


Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Кегейли тумани электр тармоқлари корхонасида энергетика хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, бу борадаги вазифалар ижроси, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни дарҳол бартараф этиш ва тармоқлардаги юкламаларни тартибга солиш борасидаги фаолият ўрганилди.

Чимбой туманида кўмир тарқатиш омбори фаолияти ва заҳира таъминоти аҳволига эътибор қаратилди.

Шунингдек, тумандаги ижтимоий соҳа объектларида, жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси, 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва 5-сонли мактабда қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

24 Nov, 02:56


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида кузги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ушбу лойиҳа доирасида Шовот туманидаги “Боғбон” маҳалласида мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, янги “Прокурор боғи” барпо этилди.

Мазкур тадбирда вилоят прокурори М. М. Ахмедов бошчилигида вилоят прокуратураси органларининг ходимлари фаол иштирок этишди.

Ҳозирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Nov, 16:57


SAYYOR QABUL MUAMMO VA YECHIM
23.11.2024

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇

🎥 YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Nov, 14:48


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида кузги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ушбу лойиҳа доирасида Шовот туманидаги “Боғбон” маҳалласида мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, янги “Прокурор боғи” барпо этилди.

Мазкур тадбирда вилоят прокурори М. М. Ахмедов бошчилигида вилоят прокуратураси органларининг ходимлари фаол иштирок этишди.

Ҳозирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Nov, 14:27


Maxsus reportaj | 2-sektor: aholi salomatligi va farovonligini ta`minlash
#23nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Nov, 11:48


Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Хоразм вилоятида энергетика хавфсизлиги, қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва озиқ-овқат заҳиралари яратилиши борасидаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Хива шаҳрида давлат ихтисослаштирилган ва 18-сонли умумтаълим мактабларида, 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва тиббиёт муассасасида қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия тежамкорлигини таъминлаш чора-тадбирлари ўрганилди.

Шунингдек, “Улгуржимевасабзавот” МЧЖ захира омборида озиқ-овқат захираси яратилгани, сақланиши меъёрларига амал қилиниши ва қишки мавсумга тайёрлиги ҳолатларига эътибор қаратилди.

Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

01 Nov, 11:46


Прокуратура органлари тизимида фаолият олиб борувчи ходимларни етук кадр бўлиб шаклланиши, мамлакатимизда ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятли ислоҳот ва ўзгаришларни уларга ўз вақтида етказиш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни” этиб белгиланган.

Бугун Бош прокуратурада прокуратура органларида мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича яратилган электрон дастурдан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура бошқармаларининг масъуллари томонидан прокуратура органларида мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича яратилган электрон дастурдан фойдаланиш масалалари тўғрисида маъруза қилинди.

Мазкур электрон дастур соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича навбатдаги лойиҳа бўлиб, бу ўз навбатида, мурожаатларни тез ва сифатли кўрилиб чиқилишига ва ходимлар иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

31 Oct, 15:05


Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Урганч тумани Халқ қабулҳонаси мудири Э.Сапаев билан биргаликда Урганч туманида аҳоли билан сайёр қабул ташкил этилди.   

Қабулда фуқароларлан турли масалаларга оид 52 та мурожаатлар қабул қилинди.
  
Масалаларнинг 15 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 та қаноатлантирилган.

Муддат талаб этилган 35 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

31 Oct, 12:13


Хоразм вилояти Хива туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

31 Oct, 11:55


ЯШИЛ ЭНEРГИЯ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ

🔰Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Урганч тумани, "Туркманлар" маҳалласи, "Улли ҳовли" мажмуасида электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

♻️ Семинарда тегишли мутахассислар томонидан электр энергияси ва табиий газнинг етказиб бериш таҳлиллари, қуёш панелларининг афзалликлари, тадбиркорлик субъектларига бўлиб тўлаш шарти билан ҳамда аҳоли хонадонларига кредит маблағлари ҳисобидан қуёш панелларини ўрнатиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

31 Oct, 11:13


Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Каландаров томонидан Гурлан туманидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар раиси, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, солиқ ходимлари ва ижтимоий ходимлари билан 3-чорак якуни бўйича қилинган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий мухокама қилинди.
Шунингдек "сариқ" ҳудуд тоифасига тушган маҳаллалар имкониятлари кўриб чиқилиб, уларни "яшил" ҳудуд тоифасига ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар  берилди.
Бундан ташқари вилоят прокуратураси ишчи-гуруҳига маҳалла еттилигига соҳалар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Oct, 14:00


Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Каландаров томонидан Шовот туманидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар хоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли билан  3-чорак якуни бўйича қилинган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек "сариқ" ҳудуд тоифасига тушган маҳаллалар имкониятлари кўриб чиқиб, "яшил" ҳудуд тоифасига ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар  берилиб ижроси назоратга олинди

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Oct, 13:59


Вилоят прокуратураси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи У.О.Абдуллаев томонидан тегишли масъуллар иштирокида Хонқа туманида бўлиб, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар юзасидан юзага келган дебитор қарздорликларнинг камайтирилиши, ҳаво атмосферасининг ифлослантирилиши бўйича компенсация тўловларининг ундирилиши, чанг-тозалаш ускуналари алмаштирилиши лозим бўлган саноат корхоналари билан олиб борилаётган ишлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг экологик экспертизадан ўтказилиши ҳамда рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
     Ўрганиш давомида, аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли соҳа масьулларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

29 Oct, 13:05


🔰 "Камбағалликдан фаровонлик сари"

Давлат раҳбарининг 23.09.2024 йилдаги ПФ-143-сонли Фармони  ва ПҚ-330-сонли Қарорига мувофиқ “Камбағалликдан фаровонлик сари”  дастури ижроси бўйича ҳудудларда “маҳалла еттилиги” ва масъул ташкилотлар ҳамда камбағал оилаларга бириктирилган рахбарлар учун семинар тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

🔸Шундай семинар, Хива туман ҳокимлигида ўтказилди, унда Адлия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ижтимоий ҳимоя  миллий агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тижорат банкларининг масъул ходимлари маъруза қилишди.

🔸 Семинарда “маҳалла еттилиги”, масъул ташкилотлар, оилаларга бириктирилган раҳбарларга янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий-ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.

🔸 Тадбирда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва амалиётдаги муаммолар юзасидан маърузачиларга саволлар бериб зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

  Тадбирлар режа-график асосида барча ҳудудларда давом этмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Oct, 16:47


Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердикиличов билан биргаликда аҳоли билан қабул ташкил этилди.

Қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 7 та мурожаат муддат талаб қилинганлиги боис, вилоят прокуратурасининг иш юритувига қабул қилинган.

Қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Oct, 15:35


📹"Bosh Prokuror kubogi" viloyat bosqichi musobaqasi OAV nigohida.

http://t.me/Khorezm_Kurash_Federation

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Oct, 14:36


🔰 "Камбағалликдан фаровонлик сари"

Давлат раҳбарининг 23.09.2024 йилдаги ПФ-143-сонли Фармони  ва ПҚ-330-сонли Қарорига мувофиқ “Камбағалликдан фаровонлик сари”  дастури ижроси бўйича Янгибозор туманида “маҳалла еттилиги” ва масъул ташкилотлар ҳамда камбағал оилаларга бириктирилган рахбарлар томонидан амалга оширилган ишлар аҳволи ишчи гуруҳ орқали ўрганилди.

🔸 Ишчи гуруҳ аъзолари камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарлар томонидан амалга оширилган ишлар, кўрсатилган амалий ёрдамлар ва қилинган ишларнинг самарадорлигини жойига чиқиб ўрганишди.

🔸 Шу каби тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

23 Oct, 11:48


Хоразм вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” вилоят босқичи мусобақасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокими Ж.Рахимов очиб берди.

Мусобақа давомида, 18-30 ёш тоифасидаги эркаклар (66, 73, 81, 90, +90 вазнлардa) ҳамда қизлар (48, 57, 70, 87 вазнларда) ғолибликни қўлга киритиш учун муросасиз беллашдилар.

Вилоят прокурори М.Ахмедов мусобақанинг маҳалла, сектор, туман (шаҳар) босқичларида ҳамкорлик қилган идора ва ташкилот раҳбарларига миннатдорчилик билдириб, фахрий спортчиларни табриклади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook