YURISTKADR @yuristkadr Channel on Telegram

YURISTKADR

@yuristkadr


Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

YURISTKADR (Uzbek)

YURISTKADR kanalida amaliyotchi yurist Saidali Muhtoraliev savollaringizga javob berishi mumkin. Agar sizning savollaringiz bo'lsa, ularni @yuristkadrbot orqali yuborishingiz mumkin. Kanalda yuridik xizmatlar va tijoriy hamkorlik haqida ma'lumotlar mavjud. Sizga yurisdik masalalarda yordam berish uchun kanalimizga a'zo bo'ling va savollaringizni yuboring. YURISTKADR - sizning yuridik muammolaringizga yechim topishingiz uchun yo'l ochadigan eng yaxshi manzil!

YURISTKADR

11 Jan, 12:38


Навбатдаги долзарб мавзуни танлаяпмиз.

Бугун Баҳодир Аҳмедов билан мақола, пост ва видео-тушунтиришлар бериладиган навбатдаги долзарб мавзуни танлаб олдик.

Меҳнат соҳасида ходим фойдасига суд қарори чиқиб, ташкилотдан суммалар ундирилиши белгиланганда, бу суммаларни қонунбузар мансабдорлардан ташкилотга қайтадан ундириб олиш (регресс ундирувлар) масаласи кейинги 2-3 кунликдаги долзарб мавзуимиз бўлади.

Бу мавзу доирасида билдирилган фикрлар меҳнат низоларини судгача ҳал қилишда аҳамиятли бўлиши мумкин.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Jan, 11:55


#namuna

Оббо, ходим касаллик варақасида эканку!

Меҳнат шартномасини интизомий жазо сифатида бекор қилгансиз. Кейинроқ маълум бўлдики, ходим касаллик варақасига чиқиб кетган экан. Орадан 10 кун ўтиб, касаллик варақасини тақдим этди. Иш судгача борса, иш берувчи судда ютқазиб қўйиши мумкин.

▪️Бундай ҳолатларда иш берувчи учун энг қулай йўл:

Биринчи бўлиб, дастлабки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғингизни бекор қилинг ва ходимни ишга тикланг. Ва албатта, буйруқни бекор қилиш ва тиклаш ҳақидаги буйруғингизни ходимга таништиринг.

Иккинчи бўлиб,
буйруққача барча ҳужжатларингиз тўлиқ қилинганми ва муаммо фақатгина касаллик варақасидами? Демак, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида янги буйруқ чиқарингда, ундан ходимга бир нусха бериб, “меҳнат шартномангиз қонуний тартибда бекор қилинди” деб айтаверинг. Бу буйруқ иш куни якунига 10-15 дақиқа қолганда чиқарилгани маъқулроқ. Тушунган тушунди🧐.

☝️Юқоридаги ворд файлда кетма-кет ушбу буйруқлардан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Jan, 10:56


“YURIST VA KADR” NTMда 20 январ санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

YURISTKADR

11 Jan, 10:41


#dolzarb_mavzu

Апелляция суди мажбурий прогул борасида одилона қарорга келган.

Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция тартибида чиқарган бир ажрими қўлимга тушиб қолди. 2-2201-2303/7884-сонли фуқаролик иши бўйича 2024 йил 10 январда чиқарилган суд ажрими. Мазмунан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги иш экан.

Бу ажримнинг қизиқ жойи шуки, унда апелляция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридаги иш берувчидан мажбурий прогул учун ҳақ ундириш қисмини ўзгартирган.

Қандай қилиб дейсизми? Мана, ўша жойига қаранг:

“Иш берувчининг 2023 йил 23 мартдаги 00036-sht-сонли буйруғи билан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин иш берувчи томонидан апрель ойи учун бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланган.

Бироқ, биринчи инстанцияси суди даъвогарнинг иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришда, унга апрель ойи учун тўланган суммани чегириб ташламасдан хатоликка йўл қўйган.

Шу сабабли, апелляция инстанцияси даъвогарга икки ойлик иш ҳақи учун (2х 3 034 156)= 6 068 312 сўм, шунингдек даъвогар икки ойдан ташқари ўн бир кун мажбурий прогул кунлари учун (11х 101 338) 1 112 524 сўм, жами 7 180 836 ундиришни лозим топади”.

Яъни, ходим қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатилган бўлган. Ва ўша вақтдаги Меҳнат кодексининг 67 ва 109-моддаларига асосан ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланган. Табиийки, бу ишдан бўшатиш нафақаси ходимнинг биринчи ойдаги иш қидириш даври учун олдиндан тўланган иш ҳақи ҳам ҳисобланади.

Бироқ, биринчи инстанция суди ходимни ишга тиклар экан, ишдан бўшагандан кейинги биринчи ой учун ҳам мажбурий прогул суммасини ундириб қўйган. Ваҳоланки, бу ой учун иш берувчи ходимга ўртача иш ҳақи (ҳалиги нафақани) тўлаб қўйган эди ва бу биринчи ой учун ходимга зарар етказилмаганни тасдиқлайди.

Эски МКнинг 112-моддаси ва янги МКнинг 174-моддаси бўйича эса мажбурий прогул суммаси ходимга зарар етказилган тақдирда ундирилади. Демак, ишдан бўшагандан кейинги биринчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланганлиги, бу бу ой бўйича ходимга зарар етказидмаганлигини тасдиқлайди. Иш берувчидан қўшимча равишда яна бир ойлик иш ҳақи ундирилиши мумкин эмас. Бу иш берувчига икки карра ҳаражат дегани, тўғрими?

Кўряпсизми, бу вазиятда юқоридаги ажримни чиқарган апелляция суди одилона қарорга келган ва иш берувчидан битта вазият учун икки карра пул ундирилишининг олдини олган.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Jan, 08:18


#video_fikr

Адвокатуранинг ривожи суд-ҳуқуқ соҳасини ҳам ривожлантириши мумкин бўлган бир жиҳат ҳақида.


👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Jan, 07:12


Бу хафта коррупция олови ичида қолиб кетдикми?

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг АҚШ доллари билан қўлгани олингани айтилмоқда.

Бу хафта Ўзбекистон коррупция олови очида қолиб кетгандек бўлди гўё.

Ҳукумат порахўрлик ва коррупцияга қарши курашиш масаласини фавқулодда ҳолат даражасига кўтариши керак.

Акс ҳолда, аҳволимиз бунданда ёмонлашади, жарлик ёқасига келиб қоламиз, ана унда қийин бўлади.

Акмал аканинг ўрнида бўлсам, истеъфо берган бўлар эдим.

Эплолмаганим учун эмас, қўлимдаги автомат таёқдан ясалгани учун.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 16:58


Ва салом Тошкент!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 15:12


Хайр Урганч!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 14:51


Нукус ФИБга ачиниб кетяпман.

Қорақалпоғистон Республикасида ФИБ Нукус туманлараро судидаги аҳволни эслаб ачиниб кетяпман.

Бу ерда соат кечки саккиз-тўққизгача иш кўрилиши одатий ҳол экан. Иш вақти, меҳнат нормаси деган нарсалар бу ерда умуман ишламас экан. Одамларнинг норозилиги ҳам асосан шундан бўляпти.

Наҳотки, шу нарсани кўриб-била турган мутасаддилар индамай ўтираверса.

Ахир ҳаммамиз шу халқни рози қилиш учун ишлаб юрибмизку.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 14:41


Янги судьялар барибир тажрибасизлик қилиб қўйяптида, шу десангиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 14:34


Товба, бу судларга нималар бўляпти?

Фуқаро ички ишлар органига нисбатан меҳнат ҳуқуқи соҳасида мажбурият юклаш ҳақида ФИБ Юқори Чирчиқ туманлараро судига даъво аризаси киритган. Судья Бабаева унинг даъво аризасини қайтариш ҳақида ажрим чиқарибди.

Судья ўз ажримида ФПКнинг 195-моддасида кўрсатилган даъво аризасини қайтаришга асос бўлган қоидаларни бирма-бир кўчириб чиққанда, даъвогар аризани киритишда ФПКнинг 189-моддасида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган деган важни келтирган.

Лекин ажримда айнан қайси талаб бузилганлиги ва қандай хатога йўл қўйилганлиги умуман кўрсатилмаган. “Керак бўлса ўзинг топиб ол” деганми нима бало? Фуқаро қайси талаблар бузилганини билиш учун судга бориб, аниқлик киритиши керакми бунга энди?

Уни-буни қўйинг. Суд ажримида кўрсатилишича, даъвогар иш берувчидан унинг фермер хўжалигига етказилган зарарларни ундиришни сўраб даъво ариза киритган эмиш.

Оббо! Меҳнат низосига фермер хўжалигининг нима алоқаси бор? Даъво аризада бундай талаб йўқку. Ё товба!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 14:13


Президентга таътилни ким беради?

Президент қисқа муддатли таътилдан қайтиб, бугундан ўз хизмат вазифасига киришди.

Давлат раҳбарига таътилни ким беради деган савол беришяпти. Президентга меҳнат таътилини Сенат раиси ёки шунга ўхшаш юқори орган рахбарлари бермайди.

Ўзи фармойиш чиқариб, чиқиб кетаверади меҳнат таътилига.

Президентнинг иш берувчиси шу халқ. Халқ томонидан сайланганидан кейин, унинг номидан ўзига таътил бериш ҳақидаги фармойишларни ўзи чиқаришга ваколатли.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 11:23


Панжара ортида 5-10 дақиқа ўйга чўмиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Менимча, иложи бўлса ора-орада мана шунақа панжара ичига кириб 5-10 дақиқа ҳаёл суриб ўтириш керак. Одам панжара ортидаги ҳолатни ўзида яхшироқ хис қилса ва қилаётган ишларининг оқибатини аниқроқ тасаввур қилиб кўрса, ҳар хил ёмон амаллардан тийилади деб ўйлайман.

Айниқса, бу амалдорларга жуда фойдали. Бўлажак амалдорларни тайинловдан олдин қамоқхоналарга саёҳатга олиб бориш ва у ердаги реал ҳолатни кўрсатиш керак. Порахўрлик ва коррупциянинг оқибати нима билан тугашини реал ҳаётда хис қилиб кўришлари керак улар. Ишонинг, яхши эффект беради бу чора. Акмал ака Бурхонов (Коррупцияга қарши курашиш агентлиги)га тавсия дейманда.

P/S: Кеча онлайн суд бошланишидан олдин олинган расм. Хуллас, хеч кимга раво кўраймиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 10:24


Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши тавсиясига кўра, ижтимоий тармоқлардаги жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига доир хабарлар Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, тармоқдаги хабарда судьянинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда суд ишига билвосита таъсир ўтказишга уриниш аломатлари мавжудлигидан келиб чиқиб, Кенгаш томонидан прокуратура органларига тақдимнома киритилиши ҳам маълум қилинади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 10:06


Эҳҳҳ! ФИБ Урганч туманлараро судида ҳақиқат бор экан. Ҳақиқат деганим, бу ерда ҳақиқатдан ҳам адвокатлар хонаси бор экан. Суд бошланишидан аввал ҳотиржам судга тайёргарлик кўриб ўтирса бўларкан.

Айрим судларда адвокатлар хонаси йўқ, айримларида эса номигагина.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 09:27


Қашқадарёда фуқаролик судлари судьялари меҳнат муносабатлари ва меҳнат низоларини судгача ҳал қилиш мавзусида семинар ўтказиб юрибди.

Мана шундай учрашувлар керак ҳозир, чунки бошқа чора қолмаяпти.

Иш берувчиларга ноқонуний буйруқларнинг оқибатини ана шундай жонли тарзда тушунтирилмаса бўлмаяпти.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Jan, 05:38


Энди фаол юристни олиб кириб кетишибди.

Инстаграмда фаол бўлган юристлардан Музаффар укамизни ичкарига олиб кириб кетишибди. Унга нисбатан иш очилган дейишяпти. Қандайдир автосалонга нисбатан билдирган танқидий фикри бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳозир Музаффар каби ғайратли ёшлар одамларга уларнинг ҳуқуқларини танитишда тиним билгани йўқ. Улардан жамият ва оддий одамлар наф кўряпти: тайёр текин ҳуқуқий маслаҳат.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бугун фирибгарлик қайси соҳада энг кўп учраяпти? Албатта, автомобиль савдосида. Минглаб одамлар автомашина сотиб оламан деб фирибгарларнинг тузоғига тушяпти. 2024 йилнинг ўзида масалан, kun.uz нашри кетма-кет эълон қилган журналистик суриштирувлар ҳақиқат бўлиб чиқди, қанча автофирибгарлар фаолиятига чек қўйилди.

Ҳайрон қолдиргани, бу ёқда Музаффарга ўхшаган ёш юристларнинг автофирибгарликка қарши олиб бораётган ҳаракатлари кимларгардир малол келаётганга ўхшаяпти. "Замминистрнинг жияни" деган гаплари бекорга эмасми дейман. Тўғриси, "заказ"нинг хиди келяпти.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

09 Jan, 17:00


#video_tushuntirish

Мажбурий прогул суммасини ундиришдаги хатолик.


Айрим судлар ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқараётиб, мажбурий прогул суммаларини нотўғри ундирмоқда деган фикримиз бор.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 19:38


Собиқ судьянинг ишга тиклашга оид суд иши.

Cобиқ судьяни ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризамизни биринчи инстанция фуқаролик суди "судловга тааллуқли эмас" деб иш юритувга қабул қилмаган. Мен бундан норози бўлиб, худудий фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят киритганман. Ва суддан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасидаги ҳар бир шахснинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги ҳақидаги нормани тўғридан-тўғри қўллашни сўраганман. Яъни, бу билан судья ҳам одам демоқчи бўлганман.

Одатда, бундай турдаги ҳусусий шикоятлар узоғи билан 2 та судда ҳал қилинади. Лекин бу ердаги судлов ҳайъати 4-5 та суддан бери бир тўхтамга келолмаяпти. Кечаги суд иши яна бошқа кунга қолдирилди.

Юқоридаги видеода мен ҳурмат қилган таркиб ва улар билан суд давомидаги беозор тортишув акс этган. Айтмоқчи, орадаги кулгу суднинг устидан эмас, шунчаки вазиятнинг ўзи кулгули.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 12:31


Зўракан.

Нукусда фуқаролик судида ишингиз бўлса...

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 11:56


Ижтимоий тармоқларда “Ёшлар” телеканали ходимларини қисқартириш муносабати билан бўшатиш бошланди деган хабарлар тарқалмоқда.

Бунга албатта қизиқиб кўрамиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 11:49


❗️Олий суд мурожаати.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Олий суд матбуот хизмати.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 10:29


Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судида вазият оғир экан.

Бу ердаги ҳар кунги аҳвол деярли мана шундай: судга келаётган фуқаролар сони шу қадар кўпки, уларга кутиш учун тузук-қуруқ шароит яратиб беришнинг имкони йўқ. Хафа бўлманглару, хозир Ўзбекистонда суддан ташқари, қайси давлат идораси мана шунақа оғир ҳолатда? Судга келган одамларнинг ҳар учтасидан иккитаси суддан норози бўлиб чиқиб кетишининг сабаби ҳам шунда.

Бу ерда айб бу ердаги суд мутасаддиларида демоқчи эмасман. Асосий муаммо, ишлар кўламига нисбатан судьялар сони етарли эмаслигида.

Ҳеч бўлмаса марказларда судьялар сонини ошириш керак. Бу нарсани суд мутасаддиларига айтавериб чарчадик. Лекин Жуқорғи Кенгес каби ваколатли органлар битта Нукус фуқаролик суди учун 2 та судья штат бирлиги очтиришга эриша олмайдими? Ёки бу бошқа "огород"ми?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Jan, 09:26


#dolzarb_mavzu
#namuna

Меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартириш ҳақидаги буйруқдан намуна.

Санжар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Бироқ, меҳнат шартномаси декретдаги Нилуфарнинг бола парваришлаш таътилидан ишга қайтишидан бир кун олдинги сана билан бекор қилинди. Аслида МК 158-моддаси учинчи қисмига асосан Нилуфар ишга қайтган кундан бекор қилиниши керак эди.

Иш берувчи хатога йўл қўйганлигини билди: фарқи йўқ, бу ходимнинг ўзи томонидан айтилган бўлиши мумкин, ёки меҳнат инспекцияси ёки прокуратура ё бўлмасам, юқори ташкилотдан келган текширувчилар айтган бўлиши мумкин.

Шу вақтда иш берувчи алоҳида буйруқ чиқариб, меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини 9 декабрдан 10 декабрга ўзгартириб, ўз буйруғини қонунга мувофиқлаштириб қўйиши мумкин деган фикрдамиз.

☝️Юқоридаги намуна айнан шу ҳақида.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

07 Jan, 16:51


Иш берувчиларга 50 млн. сўмлик бепул маслаҳат:

Меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинган вақтда ходим касаллик варақасига чиқиб олган ва иш берувчи буни билмаган. МК 163-моддасига кўра ходим касаллик варақасида бўлган вақтда уни иш берувчи ташаббусига кўра бўшатиш мумкин эмас. 5 кундан кейин ходим касаллик варақаси тақдим қиляпти.

Қандай қилиб бу муаммони ҳал қилса бўлади?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

07 Jan, 09:44


Ҳозир судларда адвокат сифатида ҳам бизга ишонган одамларнинг, ҳам ўзимизнинг ҳаққимиз учун курашяпмиз.

Кўпчилик замон ўзгарганини, адвокатларнинг судья ёки терговчи олдида қўл қовуштириб, кўзини мўлтиллатиб ўтирадиган олдинги даврлар тугаганлигини қабул қила олмаяпти.

Адвокат ҳақ бўлса, қонун у томонида бўлса, нега у бировлар олдида ўзини бечора ҳолга солиб туриши керак, мулзам бўлиб?

Суд-ҳуқуқ ва адвокатура соҳасидаги касб-этика қоидаларининг моҳияти ўзидаги кибрни синдира олиш билан ҳам ўлчанади билсангиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

07 Jan, 07:33


Мана ўша далолатнома.

Бу далолатномада мен томонимдан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилган ҳалиги ишда "адвокат (яъни мен) томонидан судлов ҳайъати алоҳида маслахатхонага кириши керак деб, суд залини тарк этмаслигини билдирди" деб ёзилган. Мен эса, бу далолатномага ФПКнинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, асосли эътирозларимни ёзиб имзо қўйганман. Шундан кейин суд мажбур, алоҳида маслаҳатхонага кирган. Лекин якунда менга нисбатан хусусий ажрим чиқарган. "Мантиқ"ни қаранг.

Бундан кейин ҳам шундай бўлади: бу суддаги ҳар бир ишда суддан алоҳида маслахат хонага киришини талаб қилавераман.

Менга деса, 100 та хусусий ажрим чиқарсин, лекин марҳамат қилиб қонунга риоя қилиб қўйсин.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 20:16


#mulohaza

Меҳнат ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида сунъий интеллектни ёқлайманми?

Яқинда Адлия вазирлиги катта тадбир ўтказиб, “LexAI” деб номланган ҳуқуқий йўналишдаги сунъий интеллект лойиҳасини тақдим этди. Тақдимотни шахсан вазир Акбар Тошқуловнинг ўзи ўтказди. Тадбирда асосан, юздан ортиқ адвокатлар ва юристлар иштирок этди. Албатта, мен ҳам бор эдим у ерда.

LexAI – сунъий интеллект орқали ҳуқуқий масалаларга жавоб берадиган платформа. Оддий қилиб айтганда, бу платформадан фойдаланиб, ҳеч қандай ҳуқуқшунос ёрдамисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашингиз ва исталган юридик саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлади. Лойиҳадан кўзланган мақсад замон билан ҳамнафас бўлиш ва одамларнинг оғирини енгил қилиш экани аниқ. Кўпчилик юристлар ҳам лойиҳа ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди.

Лекин мен тақдимот ярмида зални тарк этдим. IT паркдан то Буюк Ипак йўли метросигача лойиҳа ҳақида ўйлаб пиёда келдим. Сунъий интеллектнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида, хусусан, бизнинг соҳага таъсири ҳақида ҳаёл суриб келдим.

Ҳа, сунъий интеллектнинг ижобий томонлари кўп албатта, энг аввало, бу маҳсулдорликни янада оширади, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиради. Лекин, ишчи кучи ҳисобига эмас, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган тизим орқали юз беради булар.

Унинг салбий жиҳатларидан бири эса, биз энг кўп танқид қиладиган ишсизликнинг кўпайишидир. Ҳозир охирги 2-3 йил ичида бутун дунёда оммавий бўшатишлар ҳажми кескин ортмоқда, сунъий интеллектнинг жадал ривожланаётгани ҳам бунга асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Шундай тадқиқотларни ўқидим: 2030 йилгача дунё бўйлаб 800 миллионгача бўлган иш ўрни автоматлаштириш ҳавфи остида қолади. Бу глобал ишчи кучининг қарийб 50 фоизини ташкил қилади. Халқаро валюта фондига кўра, глобал бандликнинг 40 фоизи, шу жумладан, паст ва юқори тоифадаги ишлар, сунъий интеллект хавфи остида қолади.

Сизга айтишим мумкин бўлган ғалати жиҳати шуки, айни пайтда сунъий интеллект “инсон-инсон” тоифасига кирувчи сохалардан бухгалтерлик ва ҳуқуқшунослик каби иш ўринларининг йўқолишига сабаб бўлмоқда.

Бизда ҳам шундай бўлади. Бизда ҳам сунъий интеллект энг биринчи навбатда юристлар, бухгалтерлар, HR менежерлар, маркетолог ва маслаҳат-консальтинг хизматини кўрсатувчиларга бўлган эҳтиёжнинг кескин пасайишига олиб келади. Кейинги 5-10 йилликда айни шу касблардаги иш ўринлари қисқариши авж олади.

Сунъий интеллект ортидан бухгалтер ва ҳуқуқуқшунос каби соҳа вакиллари ўз фаолиятини давом эттира олмай қолади ва мажбур бошқа соҳалардан ўз йўлини ахтаради, жумладан, ўз бизнесларини очишга мажбур бўлади.

Лекин кўпчилик ишсиз қолиши мумкин, қашшоқликнинг ортиши туфайли умумий истеъмол даражаси ва даромадлар пасаяди, натижада жамиятда тенгсизлик кескин ортади, бунинг салбий оқибатлари эса турлича бўлиши мумкин.

Хуллас, Адлия вазирлигининг LexAI – сунъий интеллект лойиҳаси кўз олдимда ҳуқуқшунослик иш ўринларининг йўқолиши ҳақида аниқ тасаввурларни пайдо қилди. Бу яхшими ёки ёмонми, лекин факт.

Таги йиртиқ қопни тўлдириб бўлмайди. Менимча, оқибатлар ҳақида ҳам кўпроқ ўйлаш керак ва параллел равишда йўқотишлар ўрнини қоплашга қаратилган аниқ чоралар ҳам бўлиши лозим.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 17:48


Аввал судья булиб ишлаган бир акамизнинг гапи.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 17:22


Айни пайтда Нукусдаман.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 10:11


Ие, судьянинг фармойиши ноқонуний бўлсачи?

Афсуски, Тошкент шаҳар судлари шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатидаги мана бу ҳолатни деярли ўрганмабди. Менимча, улар шу ишга алоқадор (ва наздимизда қонунбузар) бўлган судьяларнинг ўзларини ҳимоя қилиб берган қуруқ тушунтиришини шунчаки кўчириб қўя қолган бўлса керак.

Шунинг учун ҳам, бу суддаги қонунбузарликлар кўпайгандан-кўпаймоқда. Юқоридагилар тўғрими-нотўғрими сени қўллаб-қувватлаб тураверса, қилган ишларингдан кўз юмилаверса, оқибати шуда.

Баёнотда “...даъвогарнинг адвокати С. Мухтаралиев суд мажлисида белгиланган тартибга риоя этмаганлиги, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаганлиги ҳолати юзасидан унга нисбатан судлов ҳайъати томонидан 2024 йил 13 декабрда хусусий ажрим чиқарилган” дейиляпти.

Ие, буёғи неча пул бўлди энди? Раислик қилувчининг фармойишини бажариш учун унинг бу фармойиши қонуний бўлиши керакми? Раислик қилувчи О.Сатторов судья Р.Норхўжаевни рад этиш ҳақидаги аризамиз юзасидан “маслаҳатда қоламиз, чиқиб туринглар” деганда, унинг бу фармойиши қонуний эдими?

Ие, унда ФПКнинг 24-моддасидаги “суд алоҳида маслаҳат хонага киради” деган қоидаси нотўғри эканда. Бу моддада ишни кўраётган суд суд мажлиси хонасини тарк этиши белгиланганку. Мен адвокат сифатида, суддан марҳамат қилиб, ФПКнинг 24-моддасига бўйсунишларини сўрадим ва суд мажлиси хонасига ёндош бўлган махсус маслахат хонага улар кириши кераклигини тушунтирдим. Улар буни рад қилди ва менинг шу вазиятим ҳақида далолатнома тузилди. Мен бу далолатномага ФПКнинг 24-моддасидаги талабларга суд риоя қилмади деб ёзиб имзо қўйдим. Шундан кейин, эътибор беринг, шундан кейин судлов ҳайъати ҳалиги алоҳида маслаҳат хонага кирди. Кейин яна икки марта шу хонага кириб, кейин ажрим чиқарди.

Аччиқ бўлсада, ўша гап: бошида кирса ўлармиди бўлармиди маслахат хонага. Нега улар қонунни писанд қилмайди? Ёки қайсидир қонунда “судья қонунларга бўйсунмаса ҳам бўлаверади” деб ёзиб қўйилганми?

Унутманглар, токи қонунбузар судьяларга чора кўрилмас экан, бу судда тартиб бўлмайди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 06:41


Суд қарори берилмаяпти.

Ҳимоямиздаги фуқаро Д.Элтаева бўйича 2024 йил 5 декабрда эълон қилинган суд ажрими Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Султонова томонидан берилмаяпти.

5 кунлик муддат муддат бўлганига пушаймон емоқда, 1 ойдан ўтди ҳамки натижа йўқ.

Фуқаро бу судга 4-5 марта келиб сарсон бўляпти.

Ҳозир пойтахт фуқаролик судлов ҳайъати томонидан суд қарорларини ўз вақтида бермаслик билан боғлиқ муаммо ўзининг энг юқори нуқтасига чиқмоқда.

Мутасаддилардан бу ерга келиб, судьялар томонидан суд қарорларини ўз вақтида тарафларга бериш ишлари юзасидан текшириш ўтказилишини ҳамда айбдорларга нисбатан қатъий чора кўрилишини талаб қиламиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Jan, 05:57


Адолат тўлиқ бўлиши керак эмасми?

Бу киши Шахобиддин ака Гапиров. Бу кишини хооов ўша “омон-омон замон” вақтларда сохта айблов билан порахўрлик қилган деб қамаб юборишган. Ўша вақтда ака Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси С.Рахимов (ҳозирги Олмазор) тумани ИИБда жиноят қидирув бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Буни қарангки, 2024 йил 7 май куни Тошкент шаҳар суди акани тўлиқ оқлаган.

Лекин афсуски, Шахобиддин аканинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвоси ФИБ Учтепа туманлараро суди томонидан рад қилинган. Ўша вақтда ДХХ терговига қатнаб юрган вақтда у кишидан ариза олишган, яъни бу ариза бевосита унга очилган сохта жиноят иши билан боғлиқ бўлган. Бироқ, буни фуқаролик судлари тан олишни истамабди, даъво муддатини қўллаб юборибди. Буни тўлиқ адолат деб бўладими?

Ҳозир Шахобиддин ака 60 ёшдалар. Лекин адолат учун охиригача бормоқчи.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 19:46


#mulohaza

Қолган асослар иш берувчи ташаббусига кирмайдими, ахир бошқаларида ҳам иш берувчи ташаббуси бўлиши мумкинку.

Қаранг, Меҳнат кодексининг 170-моддасидамеҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади” дейилган тўғрими?

Яъни, меҳнат шартномасини бекор қилиш қайси асос билан бўлмасин, иш берувчи томонидан амалга оширилади ва унинг буйруғи чиқмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Агар шу нуқтайи-назардан қарайдиган бўлсак, меҳнат шартномасини бекор қилиш барча ҳолатларда иш берувчи ташаббуси билан амалга ошириладигандек кўринади.

Масалан, МК 158-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши муносабати билан, ёки МК 132-моддасига асосан дастлабки синов натижасига кўра, ёхуд МК 168-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан қонуний кучга кирган суд ҳукмига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ҳоказо асослар. Буларда ҳам одатда шартномани бекор қилиш ташаббуси иш берувчида бўладику.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, ходимга белгиланган дастлабки синов натижаси қониқарсиз, лекин иш берувчида меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси йўқ, ёки муддатли меҳнат шартномаси муддати тугади, лекин иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти йўқ, у ҳеч қандай ташаббус билдирмаяпти. Демак, бундай ҳолатларда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди, меҳнат муносабатлари келган жойидан давом этаверади. Агар шундай вазиятда иш берувчи ташаббус кўрсатда, меҳнат шартномаси МК 132-моддасига ёки 158-моддасига асосан бекор қилиниши мумкин.

Лекин, ўртоқлар биз барибир бу асосларни иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан бошқа асослар сифатида қабул қиламиз.

Нега деганда, Меҳнат кодексида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари аниқ қилиб белгилаб қўйилган ва шундан келиб чиқиб биз фақатгина Кодекснинг 161-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ва унда ҳавола қилинган асосларни иш берувчи ташаббуси сифатида қўллаймиз.

МКнинг 161-моддасига киритилмаган ёки 161-моддасининг иккинчи қисми 6-бандида айтилганидек, МКнинг бошқа моддаларида ёки бошқа қонунларда айнан “иш берувчининг ташаббусига кўра” деган жумлалар билан ифодаланмаган бошқа асосларни расман иш берувчи ташаббуси деб қабул қилмаймиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 12:59


#dolzarb_mavzu

600 та коллеж ва техникумларнинг раҳбарлари бўшатиладими?

Хабарингиз бор, Президентнинг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига асосан “Негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари” рўйҳати тасдиқланди.

Бунга кўра, 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари (уларнинг ичида коллежлар, техникумлар ва касб-хунар мактаблари мавжуд), техникумлар сифатида қайта ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Фармоннинг 11-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирларнинг 1-позициясига кўра ушбу коллеж ва техникумларнинг барчаси бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказиш белгиланган.

Ушбу 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари фаолиятида шубхасиз, қайта ташкил этиш ва бошқа идора бўйсинувига ўтказиш жараёни кетмоқда. Бу дегани, айни пайтда ушбу ўқув муассасаларидаги ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан МК 156-моддасига мувофиқ давом этаверади. Мазкур гаплар ушбу коллеж, техникум ва касб-хунар мактабларининг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарларига ҳам тегишли.

Яъни, ушбу 600 та таълим муассасасининг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарларини ишдан бўшатишга ҳам асос мавжуд эмас. Улар ҳам қайта ташкил этилган ва бўйсинуви ўзгарган янги техникумларда ўз лавозимларида ишлайверишади. Агар ўзлари қарши бўлмаса албатта.

Кўпчиликни чалкаштираётгани, Фармоннинг 10-банди г-кичик бандида “2025 йил 1 январдан бошлаб техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинсин” дейилган. Шуни айримлар ишлаб турган директорлар ва директор ўринбосарлари 1 январдан ишдан бўшатилади ва улар ҳам қайтадан танловда қатнашади деб ўйлаяпти.

Йўқ, ундай эмас. Фармоннинг 10-банди г-кичик бандидаги бу талаблар амалда ишлаб турган раҳбарлар эмас, балки вакант ҳолатида бўлган директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгор бўлган (ташқаридаги) шахсларга тегишли.

Демак, Фармоннинг 1-иловасида кўрсатилган 600 та ўрта-махсус таълим муассасалари (коллежлар, техникумлар ва касб-хунар мактаблари)нинг амалда ишлаб турган директор ва директор ўринбосарлари ортиқча муаммога ва узилишларга йўл қўймасдан, ўз ишларини давом эттиришлари керак.

Тўғри, ПФ-158-сонли Фармоннинг 11-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига кўра, техникумларнинг рахбар ходимлари шу йил июнигача Олий таълим ва инновациялар вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилиши белгиланган. Табиийки, лавозимига нолойиқ деб топилганлари ўз лавозимларидан озод этилади.

Лекин бу кейинги ярим йилликда юз берадиган жараён.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 10:29


2025 йилдан ашаддий алиментчиларни оғир тақдир кутмоқда.

Яқинда, Боғдод туманида 45 млн. сўм миқдоридаги алимент тўламаган фуқаро 1 йилга қамалди. 2024 йилнинг 13 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Боғдод тумани суди вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаган фуқаро Р.Тга нисбатан ўз ҳукмини чиқарди.

Суд судланувчининг аввал ҳам бу қонунбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, жумладан, 15 суткалик қамоқ жазосидан етарли хулоса чиқармаганлигини, тўланмаган алимент миқдори қарийб 5 йил давомида 45 млн. сўмдан ортиб кетганлигига эътибор қаратган.

Якунда бу шахс Жиноят кодексининг 122-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган деб топилган. Яъни, суд фуқаронинг вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаган деган хулосага келган.

Натижада суд ҳукм чиқариб, судланувчи Р.Тга 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Алименти борлар, алиментга қараб қўйинглар. Ҳозир алимент бўйича ашаддий қонунбузарлар билан давлат муроса қилмоқчи эмас.

Шундай маълумотлар келяптики, бундан буёғига 4-5 йил давомида алимент тўламаётганларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси “фаоллаштирилади”.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 07:43


Бундан 40 йил аввал олинган спектаклда айтилган гаплар бугунги кун воқеаларига ўхшайди-а?

“Бир ўқитувчи махаллий бир амалдорнинг ўғлига паст баҳо қўйган экан, унга қарши ишлар бошланиб кетибди. Кўрилмаган чора қолмабди унга. Хатто хотинини ҳам қўлга олишибди. Хотини эри устидан шикоят ёзиб берибди... Хотини болалар боғчасида тарбиячи экан, ўша заҳоти мудирликка кўтирилибди...”

Қаранг, вақт ўтяпти, давр ўтяпти, лекин иллатлар ўша-ўша.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 06:41


Фитнакор ходимлардан эҳтиёт бўлинг!

Фарғонада, аниқроғи, Фурқат тумани жиноят ишлари бўйича судида яқинда бир иш кўрилди. Тумандаги бир давлат ташкилотидаги муҳит ўта ёмонлигидан дарак беради бу суд иши.

Санжар (исмлар ўзгартирилган) исмли ходим, девонхона бўлимида ишловчи Наргиза деган ходимга телефон қиладида, Феруза исмли бошқа бир ходим унга “нима қилсанг қил, лекин мен Наргиза опангни кў**ни ёриб қўяман, жим юрмаса” деганини айтиб беради. Телефондаги суҳбат давомида Наргиза жаҳли чиқиб Санжарга “ўзи қан**қ ўша опангни” дейди.

Кейин нима бўлади? Ҳалиги Санжар деган ходим тўғри Феруза опасининг олдига борадида, Наргизанинг телефонга ёзиб олинган овозини ва ўша “қан**қ” деган гапларини эшиттиради.

Наргиза ва Феруза ўртасида эскитдан адоват бўлганлиги сабабли, Феруза шартта ички ишларга бориб ҳақорат қилингани ҳақида ариза ёзиб беради.

У бўлди, бу бўлди суд бу ишни кўриб чиқди. Суд Наргиза аввал ҳам бошқа бир шахсларни ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини ҳисобга олиб, унда Жиноят кодексининг 140-моддасидаги ҳақорат қилиш деган жиноят бор деган ҳулосага келди.

Натижада суд ҳукми билан Наргиза ҳар ойлигидан 20 фоиз давлатга ушлаб қолинган ҳолда 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Қаранг, Наргиза биргина сўз учун жиноятчига айланди. Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин қонун шундай.

☝️Бу суд иши орқали кузатувчиларимизни икки нарса ҳақида огоҳ этмоқчимиз.

Биринчидан,
кимнидир иши ёки қилиғи асабизни минг қўзғатиб турган бўлса ҳам тилингизга эътиборли бўлинг. Ич-ичиздан чиқаётган ҳайқириқни вақтида тўхтата билинг. Кўриб турибсиз, ҳамма бало мана шу тилдан.

Иккинчидан, пана-пастқамда юрадиган ҳар хил фитнакор ходимлар бор. Улар ҳаммани бир-бирига душман қилади, жамоадаги муҳитни расвосини чиқаради. Қиладиган ишидан ишхонага бир тийинлик фойда йўқ, лекин ҳамма ёқда висир-висир. Қўлидаги телефон диктафони ёниқ, сизни гапизни унга, уни гапини сизга етказиб туради доим. Натижада ўртада жанжал. Иш қолиб кетган. Хуллас, бундай ходимлардан вақтида воз кечиш керак. Анави Санжарни айтяпман.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Jan, 05:19


#sud_kazusi

Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида иш берувчи раислик қилмаслиги керак.

Ўтган 2024 йилнинг октябрь ойида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғони туманлараро судида бир ишга тиклаш иши кўрилган эди.

Судья Н.Мирзаев раислигида бўлиб ўтган бу судда МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ишдан бўшатилган Нарпай тумани ободонлаштириш бўлими ходимининг даъво аризаси кўриб чиқилган эди.

Суд якунда ходимни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарган. Биласизми нега?

Ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш ҳақидаги касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида касаба уюшмаси қўмитаси раиси эмас, иш берувчи йиғилишга раислик қилган.

Ўртоқлар, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида иш берувчи раис сифатида қатнаша олмайди, бундай ҳолатларда, суд касаба уюшмаси иш берувчининг босими билан розилик берган деган қарорга келиши аниқ.

Мана, мана шу суд кейсида ҳам, иш берувчи ўзича катталик қилиб, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишини бошқарганда, оқибатда ўзига зарар қилган. Ходим ишга тикланган. Суд тўғри қарор чиқарган албатта.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Jan, 16:01


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

YURISTKADR

04 Jan, 15:45


Айрим деканларга қийин бўлади.

ОТМлар бўйича 2859-сонли меъёрларга кўра ОТМлардаги кундузги таълимдаги факультет деканлари лавозимлари:

кундузги таълим талабалари сони 200 нафаргача бўлганда — 0,5 бирликда;

кундузги таълим талабалари сони 200 дан зиёд бўлганда — 1 бирлик ҳисобида бўлиши белгиланган эди.

Шу меъёр 2024 йил 28 декабрдан ўзгарди. Юқоридаги ҳужжатга киритилган 2859-4-сонли ўзгартиришларга асосан, эндиликда декан лавозими факультетдаги талабалар сони:

400 нафаргача бўлганда 0,5 бирликда;

400 нафар ва ундан кўп бўлса, 1 штат бирлигида бўлиши белгиланди.

Эндиликда, ОТМлардаги талабалар сони 400 тагача бўлган кўплаб 1 ставкалик деканлар ярим ставкалик деканларга ўзгартирилади. Бу биринчи навбатда иш ҳақи камаяди дегани.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Jan, 08:25


Биз айтган бу муаммо ижобий ҳал этилмоқда.

Босмахона раҳбарияти муносабатимизни тўғри қабул қилди ва ходимлар билан тузилган муддатли меҳнат шартномаларини номуайян муддатли меҳнат шартномаларига ўзгартириш ишларини бошлаб юборди.

Ҳалиги ходимлар ҳам ишдан бўшатилмайдиган бўлди.

Насиб қилса, ортиқча меҳнат низоларининг олди олинадиган бўляпти.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Jan, 05:56


"YURIST VA KADR" NTMда ҳамиша позитив кайфият ҳукмрон.

Буни тингловчиларимиз ҳамда устозларимиз юзларидаги табассум, қувноқ кайфиятни кўриб ҳам билишингиз мумкин. Нега десангиз, бизнинг ўқув марказимизда дарс жараёнларида тингловчилар ўзларини мутлақо эркин ҳис қиладилар.

Эркинлик инсонга анчагина чегараларни очиб ташлайди, айниқса билим олишда чегараларнинг бўлиши тингловчиларга анча ҳалақит бериши мумкин. Бизнинг марказимизда тингловчиларимиз дарслар жараёнларида истаган вақтларида тушунмаган саволларини устозлардан сўраб олаверадилар.

Яна бизда ўқув курсини тугатиб кетган барча тингловчилар билан устозлар ўртасида доимий алоқа мавжуд. Бу эса биз уларни ҳамиша қўллаб қувватлаймиз деганидир. “Yurist va kadr” ўқув марказининг бошқа ўқув марказларидан ажралиб турадиган жиҳати ҳам шунда бўлса керак.

Курсларимизга талабгорлар учун алоқа: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube

YURISTKADR

03 Jan, 23:08


Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасидаги ходимларнинг тақдири нима бўлади?

Билганлар билади, орада «Зангиота-2» шифохонаси фаолияти тугатилиб, унинг бино-иншоотларида давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўринга мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 890-сонли қарори билан ана шу Болалар шифохонаси негизида 700 ўринга мўлжалланган Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш белгиланди.

Бунда қўшимча ташкил этиладиган 100 та ўрин Тошкент шаҳар давлат тиббиёт муассасалари шифо ўринларини мақбуллаштириш ҳисобидан ва 100 та ўрин пулли хизмат кўрсатиш ҳисобидан ташкил этиладиган бўляпти.

Ҳар доимгидек, Болалар шифохонасида ишлаб келаётган айрим ходимлар бизга чиқяптики, энди бизни ҳаммамизни бўшатишадими, деб? Яъни, муаммо ходимларни оммавий равишда бўшатилишида.

Юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 7-бандида Тошкент шаҳар кўп тармоқли шифохонаси Болалар шифохонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий ворис эканлиги белгиланган. Демак, Болалар шифохонаси тугатилмаяпти, шу сабабли, ундаги ходимларнинг оммавий бўшатилиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Бироқ, қарорнинг 6-банди а-кичик бандида Соғлиқни сақлаш вазирига 2 хафта муддатда янги ва қайта ташкил этилган шифохонанинг тузилмасини тасдиқлаш вазифаси юклатилган.

Яъни, бу ерда қайта ташкил этилган шифохонанинг янги тузилмаси тасдиқланадиган бўлса, айрим иш ўринлари ва лавозимлар ўзгариши ҳам мумкин. Агар ҳақиқатдан ҳам баъзи лавозимлар ўзгартирилса, янги ўзгарган лавозимларда ишлашни рад қилган ходимлар МК 137-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишдан бўшатилиши мумкин бўлади.

Қисқартириш бўлиши мумкинми? Баъзи блокларнинг катталарга мослаштириш заруратини ҳисобга олсак, қисқартириш юз бериши ҳам мумкин. Бошқа томондан шифо ўринлари сони 500 тадан 700 тага ошмоқда. Яъни, иш хажми 200 тага ошишини ҳисобга олсак, иш ўринларини қисқартирмасдан, аксинча, уларни борича сақлаб қолса бўлади. Олдиндан аниқ бир нарса дейиш қийин.

Биз мазкур шифохонадаги тузилмавий ўзгаришларни ва ушбу ўзгаришларнинг ходимларга бўладиган таъсирини кузатиб борамиз. Ҳамда мутасаддиларни ҳушёрликка ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари борасида шошма-шошарликка йўл қўймасликка чақириб қоламиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Jan, 20:05


#kayfiyat

Баҳодир Ахмедов менга ўқ отди, мен уни қўлим билан тутиб олдим😂

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Jan, 15:23


Суд Дўстовни айбсиз деб топдими?

Дўстов тўлиқ айбсиз деб топилгани йўқ.

Суд уни ҳуқуқбузар деб ҳисоблади ва адвокатлар киритган апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, маъмурий қамоқ жазосини камайтирди. Ва бугунги кун ҳолатига жазо ўталган деб ҳисобланиб, фуқаро суд залидан озод қилинди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Jan, 15:11


Дўстов озод қилинди. Адвокатларга тасанно!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Jan, 15:11


Демак, демак, демак...

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Jan, 15:02


Ҳа, судья Фарруҳ Эргашев учун фаолиятидаги энг оғир ишлардан бўлди бу иш.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

27 Dec, 11:17


#mulohaza

Орган ходимларини ишга тиклашга оид даъво муддати борасида қизиқ вазият.

Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича даъво муддати ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой. Буни биласиз.

Мана шу даъво муддатини биз “меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан” деган жумлалар борлиги учун, меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолатларга, айрим давлат органларида хизматдан бўшатилган ҳолатларга тегишли деб айтамиз.

Энди, МК 560-моддасида бошқа меҳнат низолари бўйича даъво муддати ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ой экани кўрсатилган.

Аслида, ходим бошқа ишга ўтказилган ҳолатда, у томонидан аввалги лавозимига қайтариш бўйича киритадиган даъво талабида ҳам ишга тиклаш талаби бўлади. Лекин, МК 560-моддасидаги биринчи ҳолатда “меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ” дейилгани учун, ғайриқонуний бошқа ишга ўтказилгандаги ишга тиклашга нисбатан кейингиси, яъни ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 6 ойлик даъво муддати қўлланилади.

Бироқ, ҳозир бошқачароқ нарсага тўхталмоқчимиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (прокуратура, ички ишлар, божхона, миллий гвардия ва бошқалар)да “лавозимдан озод қилиш” бор, “хизматдан бўшатиш” бор.

Бу органларда ходим лавозимдан озод қилинганида, меҳнат муносабатлари тугатилмайди ва ходим ўша органнинг кадрлар ихтиёрига олинади. Бундай ҳолатларда агар махсус низомларда белгиланган муддатларда бошқа лавозимга тайинланмаса, ходимни хизматдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқарилади.

Яъни, бу икки амалиётга яхшилаб разм солинса, ходимни хизматдан бўшатиш меҳнат шартномасига тенглаштирилган, чунки, ходим хизматдан бўшатилгандагина, у билан боғлиқ меҳнат муносабатлари ҳам тўлиқ тугатилган бўлади. Бироқ, ходимнинг лавозимдан озод этилиб, кадрлар ихтиёрига олинганлиги якуний тартибдаги хизматдан бўшатиш бўла олмайди.

Бу билан нима демоқчиман? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан хизматдан бўшатилган ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосига МК 560-моддасидаги 3 ойлик даъво муддати қўлланилади. Бу маълум.

Бироқ, ходимнинг лавозимдан озод этилиб, кадрлар ихтиёрига олинган ҳолатга нисбатан берган даъвосига МК 560-моддасидаги 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши керак.


👉@yuristkadr

YURISTKADR

27 Dec, 08:22


Ҳеч бўлмаса, бугун-эрта тўхтатиб туринглар, шу бўшатишларни.

Хатто, шу кунларда ҳам ходимларини интизомий жазо сифатида ишдан бўшатувчилар бор экан.

Ҳозир вилоятлардан бирида жойлашган бир ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимга йўлланган хабарномани ташлаб беришди.

Ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши айнан бугунга белгиланибди. Байрам олдидан ходимни кўчада қолдиришмоқчи, буни қаранг.

Иш берувчиларни қўйинг, шунақа фаросати ҳаминқадар касаба уюшмалари ҳам бор афсус. Ўзи, ўша ходимларнинг ойлик иш ҳақидан олинган бадаллар ҳисобига мавжуд, лекин, ходимларнинг манфаати бир четда қолиб, иш берувчи акахонига қуллуқ қилгани-қилган.

Ўзимга ҳам бир иккита ҳамкор иш берувчилар низоли ходимларни бўшатиш масаласида маслаҳат сўраб чиқди. "Илтимос, шу ишни байрамдан кейинга қолдирайлик" дегандим, "бўлди, шундай қиламиз унда" деб кейинги йилга қолдирди бўшатиш ишларини.

Лекин, бунақа иш берувчилар камда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

26 Dec, 10:06


Ушбу суратларда «YURIST VA KADR» НТМ тингловчилари билан бўлиб ўтган дарс жараёнларидан лавҳалар жамланган.

Курсларимиз қалдирғочлари ҳозирги кунда турли соҳада меҳнат фаолиятларини қийналмасдан олиб бормоқдалар. Ўқув марказимиздаги дарсларда уларга нафақат малака оширганлик тўғрисида сертификат берилган, балки ҳар бир мавзуга оид дарс тақдимотлари, иш фаолиятларида фойдаланишлари учун пакет ҳужжатлар - ишга қабул қилишдан тортиб, меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган барча турдаги буйруқлар, тушунтириш хатлари, далолатномалар, таътиллар жадвали ва кўплаб шу каби иш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб борганмиз.

Малака ошириш курсларимизга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

TelegramI Instagram I Youtube

YURISTKADR

26 Dec, 04:19


Иш берувчилардан янги йил байрами олди иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишларни тўхтатиб туришларини сўраймиз.

Байрам олди кўчада ишсиз қолиш бутун оилага таъсир қилади, буни яхши биласиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

25 Dec, 22:26


#etirof

Метродаги опалар ва пойтахт меҳнат инспекцияси ҳақида.

Кеча фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида ишим бор эди. У ёққа бориш учун метрога тушдим. Тўпланиб турган йўловчилар орасида чамаси 40-45 ёшлардаги бир опа мени кўриб салом берди. Алик олиб, “опа, биз танишмизми” деб сўрадим.

– Сизни кузатиб борамиз, кўрибоқ дарров танидим, ҳуқуқимизни эслатиб турасизку, – деди кулиб у киши.

Ёнида яна иккита шериги ҳам бор эди, улар билан ҳам онлайн таниш эканмиз. Билсам, Тошкент шаҳар меҳнат инспекциясига кетаётган экан. Ишхонасидан 3 ойдан бери ололмаётган ойликларини шаҳар инспекцияси масъуллари ундириб берибди. Олдинги куни пластикларига пул тушибди. Шунга ҳурсанд бўлиб, инспекция раҳбариятига раҳмат айтиш учун кетаётган экан.

– Адвокатга борсак, ҳар биринглар 5 млн. сўмдан берасизлар деди. Бунча тўлашга пулимиз йўқ, ўзи уч ой учун 9-10 млн. сўмдан пул олишимиз керак эди. Инспекциядагиларга бориб, ариза ёзган эдик, ишимизни бепул ҳал қилиб беришди. Уч кунда ишимиз битди. Барака топишсин, – деди ҳалиги опанинг ёнидаги шериги.

Поезд келгунча суҳбатлашдик. Очиғи, бу соддадил опаларнинг муаммоси давлат идорасида қисқа вақтда ҳал бўлгани мени ҳурсанд қилди. Шунақа иш берувчилар борда, ҳисоб-рақамида пул бўла туриб, ходимларнинг ҳақини бермайди. Мана, бу инсонлар меҳнат инспекциясига борган экан, муаммоси бир зумда ҳал бўлибди. Ўзи меҳнат соҳасида масала чиқса, югуриб судга бориш шарт эмас. Доим айтамиз, муаммони судгача ҳал қилиш йўллари бор деб. Фақат, бунинг учун жойларда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган меҳнат инспекцияларида қатъият бўлиши керак.

Бу борада Тошкент шаҳар меҳнат инспекциясининг жорий йилдаги фаолиятини эътироф этмасак бўлмас. Пойтахтдаги иш берувчилар ва ходимлар сонига нисбатан инспекторлар сони жуда кам бўлишига қарамасдан, улар тиним билмай ишлашяпти. Ўзим ҳам кузатдим, қонунларни менсимайдиган, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига тупурадиган қанчадан-қанча мансабдорларни, хатто бир-иккита вазирларни ҳам жаримага тортишди. Тўппа-тўғри қилишади.

Бугун пойтахтдаги айрим димоғдор раҳбарлар, марказдаги инспекцияни унча сезмаса ҳам, пойтахт инспекциясини ҳис қиляпти. Ҳис қилиш бир томондан қонунни ҳурмат қилиш ва унга бўйсуниш дегани.

Хуллас билганим, кечаги опаларда байрам олди кайфият ажойиб эди. Бу кайфият менга ҳам юқди албатта.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

25 Dec, 16:52


Бугун бизда сертификат топшириш маросими.

Бугун куннинг биринчи ярмида “Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасасида бўлдим. Билсангиз, тингловчилар билан вақт жуда мароқли ўтадида.

Бу сафарги меҳмонларимиз билан 10 кун давомида қадрдон бўлиб кетдик. Биласизми, бизда қанақадир, қатъий рамкали дастурлар йўқ, эркинлик ва устозларимиз ўтиладиган мавзу бўйича исталган саволларга тайёр. Тингловчи нимагадир тушунмадими, ҳохлаган пайтда сўраб, жавобини олиши мумкин. Ҳамкорларим билан шунга келишиб олганмиз.

Бу сафарги ўқув курси ҳам шу таҳлитда, жуда ажойиб кайфиятда ўтди. Бугун мана бу тингловчиларимизга ўқиш якуни бўйича сертификатлар топширдик. Янги йил олди бир-биримизга энг ажойиб тилакларни билдирдик.

Улар биз учун энг ажойиб тингловчилардан бўлишди. Доимо соғ ва саломат бўлишсин!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

25 Dec, 15:24


Биз огоҳлантирган эдик...

Бундан икки ярим ой олдин обрўли бир давлат банкининг Бухоро вилояти филиалидан бир аёлни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиб юборишган эди.

Бироқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш даврида, шу жумладан, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиққан вақтда бу аёл касаллик варақасида бўлган.

МК 163-моддасига асосан касаллик варақасида бўлган ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Шундан келиб чиқиб, мана бу пост билан банк филиали раҳбариятини огоҳлантирган эдим ва судлашиб ўтирмасдан ходимни ўз ишига тиклаб қўйишни сўраган эдим.

Бир кундан кейин, банкнинг кадрлар хизмати ходими менга алоқага чиқди ва бўшатиш қонуний бўлганлигини, касаллик варақаси ноқонуний очилганлигини билдирди. Ўшанда мен бу масъул ходимга расмий ҳужжатларга қонуний ёки ноқонуний деган баҳони исталган одам ўзича беролмаслигини, бу ишда агар иш судгача борса, улар ютқазиб қўйишларини тушунтиргандим.

Майли, судлашсак судлашаверамизда” деганди ўша ходим. Ҳайрон қолгандим тўғриси, чунки бу ходим (яъни, кадрлар хизмати ходими) ўзи ёмон йигит эмас эди. Бу банкда ўтказган ўқув семинарларимизда ҳам фаол бўлган эди.

Якун биз огоҳлантиргандек бўлди. Бугун шу иш бўйича суд жараёни ўз якунига етди. Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди раиси Озоджон Новрузов касаллик варақасида бўлган вақтда бўшатилган деб, ходимни ўз ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Иш берувчининг қонунларни бузгани ўз тасдиғини топди.

Яна такрорлаб ўтамиз, ходим судга даъво киритганда, ишга тикланиши аниқ бўлган хатоликка йўл қўйилганми, бундай низоларни судгача олиб борманг. Бундан иш берувчи фақат ва фақат зарар кўради.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

25 Dec, 10:46


Олий суд судьяларининг хатоси тўғриланадиган бўлди.

Бундан 3 ой олдин Олий суд судьялари собиқ туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифини “Меҳнат кодексининг 489-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан, ташкилот мулкдори алмашганлиги муносабати билан”га ўзгартириш ҳақида қарор чиқарган эди.

Аслида, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қисқартириш, яъни МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинган эди.

Ўша пайтда биз “давлат ташкилотининг бир вазирликдан бошқа вазирлик бўйсинувига ўтишида мулкдор алмашиши юз бермайди, чунки бундай ҳолатларда ташкилот мулкдори ўзгармайди, ахир у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам мулкдор давлат бўлиб қолаверадику” деб эътироз билдирган эдик (пастдаги видеода).

Маълум бўлишича, Олий суд раҳбарияти судьяларнинг бу хатосидан кўз юмиб кета олмаган. Шахсан Олий суд раиси ушбу хато суд қарорини қайтадан кўриб чиқиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини ўзгартириш билан боғлиқ хатони тўғрилаш бўйича протест киритган.

Хато суд қарорларига нисбатан вақтида билдирилган муносабат соҳада турлича нотўғри амалиёт юзага келишининг олдини олади.

Шу сабабли, Олий суд раҳбариятининг бу ҳаракатини олқишлаймиз,


👉@yuristkadr

YURISTKADR

24 Dec, 14:54


ИИВ раҳбариятига тавсия.

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ичида ишга тиклашга оид энг кўп суд ишлари Ички ишлар вазирлигида юз бермоқда.

Айни пайтда исталган вилоятдаги суд ишлари базасига қарасангиз, бунга гувоҳ бўлишингиз аниқ.

Бу вазирлик бўйича меҳнат низолари камайиш ўрнига аксинча, борган сари кўпайиб бормоқда. Ушбу ҳолатлар нимадан келиб чиқяпти десангиз, сабаблари аниқ: жойларда ходимларнинг меҳнатини ташкил қилишда, жумладан, уларни хизматдан бўшатиш жараёнида олдинги хатолардан тўғри хулоса чиқарилмаяпти.

Биз ушбу вазирлик раҳбариятига жойлардаги кадрлар хизмати масъулларининг малакасини оширишга ва уларнинг янги меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратишни сўраб қоламиз.

Ҳар ҳолда вазирликнинг ўзига яраша салмоқли репутацияси бор.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

24 Dec, 07:55


Меҳнат низоларини судгача ҳал қилишнинг авзаллик томонлари қандай?

Бугун малака ошириш курсига ташриф буюрган қадрли тингловчиларимиз билан "Меҳнат низолари ва меҳнат низоларини судгача ва суд тартибида ҳал қилиш тартиби" ҳақида гаплашдик.

Уларга меҳнат низоларини, хусусан, ишга тиклашга оид низоларни судгача бўлган даврда ҳал этишнинг авзаллик томонлари ҳақида уларга маълумот бердик.

Меҳнат низосини судгача ҳал қилиш иш берувчини қуйидаги ҳаражатлардан қутқариб қолиши мумкин: мажбурий прогул даври учун ҳар ойлик ўртача иш ҳақи, бир ойлик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда маънавий зарар, вакиллик (адвокатлик) ҳаражатлари, ходимнинг судда қатнашиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаражатлари (авиабилет, темирйўл транспорти ҳаражатлари ва ётоқҳона ҳаражатлари), давлат божи ва бошқа ҳаражатлар. Баъзан, бу ҳаражатлар юзлаб миллонларни, хатто миллиардларни ҳам ташкил қилиш мумкин.

Демак, иш берувчи учун меҳнат низоларини имкон қадар судгача ҳал қилиш энг тўғри йўлдир.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Dec, 08:32


#kazus

Кулгили бўшатиш.

Меҳнат кодексининг 162-моддасида “ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилашда ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллигидан ҳамда бундай ножўя хатти-ҳаракат келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлардан келиб чиқиш лозим” дейилган.

Бунинг маъноси шуки, иш берувчилар кўнглига келган нарсаларни меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилиши деб ҳисоблай олмайди. Ишга тиклаш низосини кўраётган судлар бундай ҳаракатларга улар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларига қараб, “йўқ, бу қўпол бузилиш ҳолати эмас” деб, ходимни ишга тиклаб қўйиши мумкин.

Масалан, яқинда мен бир ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини кўрдим, ундаги меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилишлари рўйҳатига қолипга сиғмайдиган, кулгили нарсалар ҳам киритилган. Шулардан бири “ишхонада баланд овозда гаплашмаслик” деган ҳаракат.

Ишонмайсиз, иш берувчи ўзи қасд қилиб юрган бир ходимни худди шу ҳаракатни содир қилган, "бўлар-бўлмасга ходимлар ва мижозларга баланд овозларда гапиради" деб, интизомий жазо сифатида, яъни МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиб юборган.

Энг қизиғи, овознинг баланд-паст даражаси қандайдир меъёр билан белгиланмаган, кейин инсоннинг ўзи гапириши шундай бўлиши муминку. Яъни, мулоқотда табиатан баланд овозда гапирадиганлар бўлади (масалан, менда ҳам шунақа, тадбирларда, судларда одатда баланд овозда гапираман). Баланд овозда гапириш бошқа, бақириш бошқа, тўғрими? Баланд овозда гапириш бақиришдан фарқли равишда бирор-бир оғир оқибатларга олиб келмайди.

Умуман олганда, “ишхонада баланд овозда гаплашмаслик” деган нарсани бир марта қўпол бузилишлар рўйҳатига киритиш ҳам нотўғри, ҳам кулгили бўлган. Ўз-ўзидан шунга асосланиб ишдан бўшатиш ҳам ноқонуний бўлгани аниқ.

Бу иш бўйича ортиқча судлашув бўлмади. Иш берувчи томонига тўғри тушунтирдик, у буйруғини бекор қилиб, ходимни ўз ишига тиклаб берди. Яхши бўлди. Бундан буёғига ҳам тарафлар муроса йўлида кетади деб умид қиламиз. Ҳар ҳолда улар бизни кузатиб боришади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Dec, 08:08


#video_tushuntirish

Тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси ишга киришдан олдин тузиладими, ёки кейинми?


👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Dec, 17:59


#video_kazus

Иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳақида фармойиш чиқарди. Эътибор беринг, буйруқ эмас, фармойиш чиқарди. Текширувчилар МК 313-моддасига асосан буйруқ чиқариш керак эди деб эътироз билдиряпти.

Хўш, текширувчиларнинг эътирози ўринлими?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Dec, 16:37


#namuna

Иш юритишни тугатиш ҳақида ариза

ФПК талабларига асосан ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида шикоят киритиш учун бу шикоятга дастлабки суднинг қарори ижро қилинганлиги, яъни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ ва бошқа ҳужжатлар шикоятга илова қилиниши керак.

Акс ҳолда, ўрта бўғин судлари ёки Олий суд бундай шикоятларни иш юритувга қабул қилмайди.

Бироқ, баъзан иш берувчилар амалда ходимни суд қарорида кўрсатилган ишига тикламайдида, ишга тиклаш ҳақида номига чиқарилган буйруқ нусхасини илова қилса, юқори судлар хатолик билан иш берувчининг шикоятларини иш юритувга қабул қилиб қўймоқда.

Бундай ҳолатларда ходим суд (апелляция, кассация, тафтиш суди) муҳокамани бошлашидан олдин, иш юртишини тугатиш ҳақида ариза бериши керак.

Бу аризада, ходим суд қарорида кўрсатилган ишига тикланмаганлиги, шикоят хатолик билан қабул қилинганлиги, шу сабабли суддан иш юритишни тугатишни сўрайди.

☝️Юқорида худди шундай аризадан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Dec, 11:02


“YURIST VA KADR” NTM ўқув курслари юзасидан бир нечта саволларга жавоблар.

1️⃣ Ўқув курслари кимлар учун?
Курс раҳбар ходимлар, кадрлар хизмати ходимлари, касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар, адвокатлар ҳамда бошқа ходимлар учун.

2️⃣Дарслар кимлар томонидан ўтилади?
Меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали амалиётчи мутахассислар, адвокатлар ва юристлар томонидан олиб борилади.


3️⃣Тингловчилар курсдан нима олишади?
Меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш - ходимларни ишга қабул қилишдан бошлаб, то ишдан бўшагунларигача бўлган даврда ҳужжатларни тўғри ва қонуний расмийлаштиришни билишади. Меҳнат низоларига ечимлар топа олишади. Чунки мутахассиснинг хатоси корхонанинг зарарига ишлаши мумкин.

4️⃣Тингловчиларга дарс материаллари бериладими?

Албатта! Мавзулар тақдимоти, Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар, янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

5️⃣Малака ошириш курслари масофадан ҳам ўтиладими?
Тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида онлайн дарслар ҳам ташкиллаштирилган. Масофадан ўқиган тингловчиларга ҳам дарс материаллари ва сертификат албатта берилади.

Ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

YURISTKADR

03 Dec, 08:48


Олий Мажлисда судлар фаолиятига оид муҳим қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Бугун Қонунчилик палатасида “Судларнинг фаолиятига оид конституциявий кафолатлар кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

▪️Лойиҳага кўра, “Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунга:

Судялар олий кенгаши таркиби, шу жумладан, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланиши, шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Судялар олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Dec, 06:47


MANIFEST Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2024 йил 20 сентябрдаги суд қарорларини қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримида техник хатоликка йўл қўйилгани инкор этилмайди.

Жиноят-процессуал кодексининг 521-11-моддаси 2-қисмида суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Олий суд судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят берган шахс томонидан Олий суд раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг 3-қисмида Олий суд раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят берган шахснинг шикоятига кўра Олий суд судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни жиноят иши билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Мазкур модда талабларидан келиб чиққан ҳолда судланган У. Шукуров ва унинг адвокати мазкур қонун талаби асосида суд қарорининг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлар ва талабларнинг мазмуни, уни асослаётган ҳамда текширилиши шарт бўлган далиллар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиниши мумкинлиги тушунтирилади.

Олий суд

👉@yuristkadr

YURISTKADR

03 Dec, 06:06


Прокуратура ходими учун алоҳида суд қарори керакми?

Давлат ижрочиси 2024 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоят прокуратурасига депозитдаги пул маблағларини ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилган.

Бироқ Адвокат Қосимов Фарғона вилоят прокуратураси пул маблағларини шу кунгача ўтказиб бермаганини айтмоқда.

Шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан прокуратура депозитига зарарни қоплаш учун тўланган сумманинг бир қисмини судланувчига қайтариш белгиланган.

Қизиғи шундаки, ўтказиб берилиши керак бўлган пул маблағларининг бир қисми солиқ органига зарарни қоплаш учун ўтказилиши керак.

Прокуратуранинг депозитга қўйилган пуллардан топадиган фойдасига зарар етказилмаслиги учун фуқаро ҳам, солиқ органи ҳам кутиб турибди, дейилади хабарда.

Фарғона вилоят прокуратурасидан муносабат кутамиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Dec, 08:16


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси меҳнат ҳуқуқига оид долзарб мавзуда яхши видеоролик тайёрлабди.

Ёш боласи бор ёш она иш сўраб боряпти, иш берувчи томони эса "ёш болангиз ишга ҳалақит беради" деб уни ишга олишни рад қиляпти.

Кўрамиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Dec, 07:00


Мушук ва сут.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев адолатсиз ҳукмлар ҳақида жуда оддий мисол билан тушунтириш берибди.

Чайқалиб турган сут ва мўйлови оқарган мушук: яъни, ҳақиқатдан ҳам сутни шу мушук ичганми?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Dec, 06:27


#namuna

Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномадан намуна

Кўпчиликнинг талабларидан келиб чиқиб, ходимнинг якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳақидаги шартномадан намуна беряпмиз.

Ушбу намуна Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 12 июнда 3443-сон билан давлат рўйҳатига олинган тавсиядан ва намунадан олинган.

☝️"Кадровик"ларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Dec, 05:52


Ғалати ўзгартириш...

Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 ноябрдаги 3481-1-сонли рўйҳат рақами билан “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш киритилди.

Ҳужжат билан Йўриқноманинг 3 та банди ва 1 та иловасига ўзгартириш киритилган.

Нима янгилик экан деб қизиқиб қарасам, фақат “таълим муассасалари” деган жумлалар “таълим ташкилотлари” деган жумлаларга ўзгарибди холос. Бошқа бирор ўзгариш йўқ.

Ким билади, балки шунга зарурат бўлгандир.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Dec, 03:55


Уларда бошқа аргумент йўқ...

МК 333-моддасидаги иш ҳақи кечиктирилганлиги учун кечиктирилган кунларга фоиз ундириш масаласида айримлардан МБ қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи 365 кунга бўлиниши ҳақида фикрлар эшитяпман.

Уларда фақат битта аргумент бўляпти: “иш берувчиларга оғир бўлиб кетадида, айниқса, иш берувчи давлат ташкилоти бўлса, давлат ташкилотидан шунча сумма ундирилса, давлатга зиён бўлади”.

Қизиқда, иш берувчиларга ёки давлат ташкилотларига оғир бўлади деб бутун бошли Меҳнат кодекси нормаси ишламаслиги керакми?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Dec, 15:54


“YURIST VA KADR” NTMда 16 декабр санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

YURISTKADR

01 Dec, 14:19


#tatil_jadvali

2025 йилга оид таътиллар жадвалидан намуна.

Дўстлар, юқорида таътиллар жадвалини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш ҳақидаги ҳужжатлардан намуналар берилди.

☝️Энди, эса асосий ҳужжатдан, яъни 2025 йилга оид таътиллар жадвалидан намуна беряпмиз.

❗️Эътибор беринг, жадвалнинг охирги устунида таътил беришдан 15 кун олдинги огоҳлантириш кўрсатилган.

Бу МК 228-моддасидаги талабдир, яъни иш берувчи таътил жадвалидаги таътил бошланишидан 15 кун олдин ходимни огоҳлантириш керак.

Бунинг қулай йўлларидан бири, 15 кун олдин жадвалга имзо қўйдиришдир.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Dec, 13:27


#tatil_jadvali

Декабрь ойи кейинги – 2025 йил учун таътиллар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ойидир.

МК 228-моддасига асосан таътил жадвали кейинги йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.

Демак, иш берувчи таътиллар жадвалини тасдиқлаш (имзолаш)дан аввал, уни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиши керак.

Келишиш МК 15-моддаси асосида амалга оширилади, яъни иш берувчи аввал касаба уюшмаси қўмитасига жадвални илова қилиб, тақдимнома беради.

Ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси (3-5 ёки 7 кишилик) бўлса, келишиш коллегиал тартибда ҳал бўлади. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши бўлади ва бу йиғилишда таътиллар жадвали лойиҳаси муҳокама қилиниб, уни маъқуллаш ҳақида йиғилиш баёни расмийлаштирилади. Кейин касаба уюшмаси қўмитаси раиси жадвални “Келишилди” қисмига имзо қўяди.

Агар бир нафар ходимлар вакили бўлса, жадвалнинг келишиш қисмига унинг ўзи имзо қўйса етарли.

☝️Юқорида келишиш ҳужжатларидан намуналар берилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Dec, 09:54


#mulohaza

Моддий жавобгарлик билан боғлиқ ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин!

Жиноят ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари бир вақтда кесишадиган муҳим нуқталардан бири айни мана шу мавзу ҳисобланади.

ЖКнинг 45-моддасида
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлиб, суд муайян бир соха ёки фаолият билан боғлиқ ҳолда жиноят содир қилган шахсларни, маълум муддатга ўша йўналишда фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. Бу ерда судланувчининг ўша соҳада фаолият юритиши давлат ва жамиятга ҳамда фуқароларга зарар етказиши мумкин деган мантиқли хулоса бўлади.

Ҳозирда бирон мансабдаги ходим, ёки пул ва қимматликлар билан ишловчи ходимлар ишхонада талон-тарож (ўзлаштириш, ўғрилик, фирибгарлик) қилиш ёхуд коррупциявий жиноятларни содир қилса, суд ҳукм чиқаришда бу шахсни маълум муддатга мансабдорлик ва/ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини ҳам қўлламоқда.

Бизда шу жойида “... моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин” жумлалари билан ифодаланадиган жазога баъзи эътирозлар бор. Ҳукм чиқарувчи судлар бу ерда “моддий жавобгарлик” жумлаларини тўғри қўлламаяпти деган фикримиз бор.

Сабаби, меҳнат соҳасида “моддий жавобгарлик” жуда кенг тушунча. МКнинг ходим мажбуриятларига оид 25-моддаси ва ходимнинг иш берувчи олдидаги моддий жавобгарлиги ҳақидаги 316 ва 317-моддалари мазмунига кўра корхонада меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимлар лавозимидан қатъий назар иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда жавобгар ҳисобланади. Шунга кўра, исталган корхона ёки ташкилотни олинг ва улардаги исталган лавозимларни ўрганиб чиқинг, уларнинг барчасида моддий жавобгарлик белгилари бор. Фаррошдан тортиб, директоргача, кутубхоначидан тортиб бош бухгалтергача, кадрдан тортиб юристгача, маслаҳатчидан тортиб, таҳлилчигача, буларнинг барча-барчаси моҳиятан моддий жавобгар ходимлардир.

❗️Тушунаётган бўлсангиз, жиноят судлари чиқараётган ҳукмларида “... моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинсин” деб, маҳкумни барча лавозимларда ишлашига чеклов қўйиб қўймоқда. Бу шахсни амалда ИШЛАШ ҲУҚУҚИДАН ТЎЛИҚ МАҲРУМ ҚИЛИШ ДЕГАНИДИР.

Назаримда асосий муаммо “моддий жавобгарлик” ва “тўлиқ моддий жавобгарлик” тушунчалари ўртасидаги фарқни ажрата олмасликда бўлмоқда. Бизда чекланган моддий жавобгарлик ва тўлиқ моддий жавобгарлик деган тушунчалар бор. Чекланган моддий жавобгарлик деганда, ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдоридан ошмайдиган доирадаги жавобгарлигини тушунамиз (МК 340-моддаси). Тўлиқ моддий жавобгарликда эса, ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплашга мажбур бўлади (МК 341-моддаси). Бунда эътибор беринг, тўлиқ моддий жавобгарлик белгилари бўлган лавозимларда масъулият жуда катта. Ҳаммага ҳам бундай масъулиятли ишлар топширилавермайди.

Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 12 июнда 3443-сон билан рўйҳатдан ўтказилган Тавсияларнинг 1-бандига қарайдиган бўлсак, тўлиқ моддий жавобгарлик деганда, тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузиладиган ҳамда пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходимга ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақламаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик тури тушунилади. Яъни, аслида судлар ўйлаётган ва улар мақсад қилаётган чеклов ана шу "тўлиқ моддий жавобгарлик" билан боғлиқ бўлган лавозимларга тегишли.

▪️Шуларни ҳисобга олсак, ЖК 45-моддасини қўллашда “моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда...” деган умумий ва мавҳум тушунчадан эмас, “тўлиқ моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда...” ёки, янада аниқроқ чиқадиган “пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қиладиган лавозимларда...” деган конкрет тушунчалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Dec, 07:00


#video_tushuntirish

❗️Ходимдан ёзма тушунтириш хати сўралганида, у "тушунтириш хати" эмас, "билдиришнома" ёзиб берди.

Хўш, бу билдиришнома интизомий жазо қўллаш учун асос бўладими?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

30 Nov, 16:00


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

YURISTKADR

14 Nov, 17:21


Одил судлов: Судьядан журъаткорлик

Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси Алишер Жалилов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида 15 нафар судланувчининг барчаси суд залидан озод қилинибди.

Иш бўйича мавжуд 34 нафар судланувчининг барчасига нисбатан жазо тайинланмасдан айблов ҳукми ўқилган.

Суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукмига ЖКнинг 70-моддаси, яъни шахсларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятларини йўқотганликлари асос қилиб келтирилган.

Маълумот учун: Судланувчиларнинг барчасига дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми "б" банди билан, яъни оғир жиноят содир этганлик айблови илгари сурилган бўлган.

Модданинг 2-қисми санкциясида етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши назарда тутилган.

Судья А.Жалиловнинг бундай журъатига тасанно айтсак арзийди.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев

👉@yuristkadr

YURISTKADR

14 Nov, 17:11


ОТМлардаги педагоглар билан муддатли меҳнат шартномаларини тўхтатишга чақираётган бир вақтимизда уларнинг ойлигидан ҳар ойда бадал олаётган, лекин уларнинг ҳимоясига келганда пана-пастдамда юрадиган Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасига қойил қолмайман.

Қандай қилиб шундай ишлаш мумкинлигини умуман тушунмайман.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

14 Nov, 13:38


“Дўпписини ол деса, калласини оладиган” судлар ҳали ҳам бор!

Иқтисодий судларда давлат корхоналари ва давлат муассасалари билан тадбиркорлар ўртасида тузилган ҳакамлик битимларини асоссиз равишда тан олмаслик амалиёти бошланган.

Судлар “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас деган қоидага асосланиб, шундай хулосага келмоқда. Ва давлат ташкилотидан тадбиркор фойдасига қарз ундириш ҳақидаги ҳакамлик судлари қарорларини бир тийинга олмаяпти.

Биз давлат органи тузилмасидаги оддий давлат корхонаси ёки давлат муассасасини давлат ҳокимияти органи ёки давлат бошқарув органи эмаслигини қонуний асослар билан тушунтиряпмиз.

Қўшимчасига бунга қаранг, юридик фанлари доктори Х.Одилқориевнинг Давлат ва ҳуқуқ назарияси китобида ҳам давлат органи ва давлат муассасаси бошқа-бошқа нарсалар эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.

Лекин афсуски, кўзлари юмуқ, қулоқлари ёпиқ бу судларнинг.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

14 Nov, 12:40


КАФЕДРА МУДИРИ ЛАВОЗИМИНИ КИМГА ЮКЛАТАМИЗ?

САВОЛ.

Ассалому-алайкум. Мен институтда кадр бўлиб ишлайман. Бизда битта кафедра мудири лаовзими бўшаб қолди. Раҳбарият бошқа кафедра мудирига юклатиб турамиз, шунга буйруқ тайёрланг деяпти. Кафедрада бошқа ўқитувчилар бор, лекин раҳбар уларга кўнмаяпти. Бошқа кафедра мудирига юклатиб турсак бўладими?

ЖАВОБ.

Сиз айтган бу саволга Меҳнат кодексида аниқ жавоб бор.

Кодекснинг 501-моддасида “олий таълим ташкилотининг раҳбарига танлов ўтказилгунига қадар кафедра мудири вакант лавозими бўйича вазифаларни бажаришни кафедранинг етакчи ўқитувчиларидан бирининг ёки тегишли факультет деканининг зиммасига юклатишга рухсат берилади” дейилган.

Яъни, бу қоидада бўш қолган кафедра мудири лавозимини шу кафедрадаги етакчи ўқитувчилардан бирига ёки шу кафедра мансуб факультет деканига юклатилиши мумкинлиги назарда тутиляпти.

Меҳнат кодексида нима дейилган бўлса, шунга риоя қилоринглар, шуниси тинч.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

14 Nov, 07:46


ЯТТ ходимларида меҳнат дафтарчаси бўлиши керакми?

Кеча ЯТТ бўлиб тадбиркорлик қилувчи бир дўстим ходимларига қандай қилиб меҳнат дафтарчаси очиш ҳақида савол бериб қолди.

Мен Меҳнат кодексининг 508-моддасига асосланиб, “дўстим ҳавотир олманг, якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи ходимларга меҳнат дафтарчалари юритилмайди” деб жавоб бердим.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

14 Nov, 06:20


🔉 Diqqat! Diqqat! Diqqat! Kadrlaru kadrlar, eshitmadim demanglar! Sizlardan kelib tushayotgan takliflarni inobatga olib, eng dolzarb mavzudagi yana bir elektron qo'llanmamiz tayyor bo'ldi!

Yuristlar, kadroviklar, rahbarlar va keng jamoatchilik uchun Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi katta o‘qituvchisi Karimjonov Muhammadamin Muhammadaliyevichdan “TA’TILLAR” mavzusida amaliy elektron qo'llanma (Mehnat kodeksining 213-242-moddalari tahlili) !

Sizlardan kelib tushayotgan takliflarni inobatga olib, “TA’TILLAR” mavzusiga bag’ishlangan amaliy qo’llanmamiz ham tayyor bo’ldi.

O'qiganlar darmonda, o'qimaganlar armonda)) Qo'llanma amaliy misollar bilan tushunarli, sodda va ravon tilda yozilgan!

“MEHNAT INTIZOMINI TA’MINLASH” mavzusidagi amaliy elektron qo'llanmamiz bo’yicha ko’plab iliq fikrlar keldi, ayniqsa ashaddiy intizomsiz xodimlarni bo'shatish bo'yicha layfhaklar ko'pchilikka ma'qul kelibdi😊 Yo’llagan qimmatli fikrlaringiz uchun yana bir bor katta rahmat!

Qo'llanma orqali ta’tillar bilan bog’liq ko'plab savollaringizga javob topasiz!

Qo'llanmani elektron shaklda sotib olmoqchi bo'lganlar, muallifga telegram ijtimoiy tarmog'i orqali murojaat qilishlari mumkin: @MuhammadaminKarimjonov

Qo'llanma bo'yicha o'z fikr va mulohazalaringizni bizga yuboring! Bu biz uchun muhim va qadrli!

Elektron qo'llanma narxi: Bebaho😊 Mehnat qonunchiligini buzish oqibatida kelajakda to'lashingiz mumkin bo'lgan jarimalar oldida dengizdan bir tomchi😊

P.S. Qo'llanma lotin va kirill yozuvida. Buyruqlardan nusxa ko'chirishingiz mumkin

❗️Diqqat! “MEHNAT INTIZOMINI TA’MINLASH” va “TA’TILLAR” qo’llanmalarini birga sotib olganlarga 1️⃣0️⃣% CHEGIRMA !

⚠️⚖️ Diqqat! Qo'llanmani muallif ruxsatisiz ko'paytirish, tarqatish va sotish taqiqlanadi. Mualliflik huquqi qonun bilan himoyalanadi.

Mualliflik haqqi haqidagi Islom Fiqhi akademiyasi ulamolari chiqargan qarorga muvofiq, har bir mo'min-musulmon kimsa muallifning haqqini hurmat qilishi kerak. Muallifning haqqini poymol qilish xuddi bir odamning bir joyga to'plab qo'ygan mol-mulkini o'g'irlash bilan barobar bo'ladi.

E'tiboringiz uchun rahmat!

YURISTKADR

14 Nov, 04:40


Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: қачон пудрат, қачон хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади?

Корхона ва ташкилотлар фуқароларни баъзан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ёллашга ҳаракат қиладилар. Улар тузаётган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (ФҲШ) аслида бир нечта турларга бўлинади.

Амалиётда энг кўп тарқалгани, шубҳасиз:

пудрат шартномаси (ФК 631-655-моддалар);

ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси (ФК 703-708-моддалар)дир.

Хўш, буларни қайси жиҳатидан ажратиб олиш мумкин?

Пудрат шартномаси. ФКнинг 632-моддасига кўра, пудрат шартномаси ашёни тайёрлаш ёки уни қайта ишлаш (ишлов бериш) ёхуд бошқа ишни бажариб, натижасини буюртмачига бериш ёки бошқача тарзда топшириш ҳақида тузилади. Яъни, бу ерда пудрат шартномасида ишлар бажарилади ва бу ишлар асосан, муайян ашёни тайёрлаш ёки унга қайта ишлов бериш билан, ашёвий ҳусусиятга эга ишлар билан боғлиқ бўлади. Оддийроқ айтганда, пудрат шартномаси бўйича ижрочи (бажарувчи) бажарган иш якунида қўл билан ушласа бўладиган натижа келиб чиқади.

Масалан, корхона электр энергиясида жиддий носозлик кузатилса, электрик чақириб, уни фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида ёллашингиз мумкин. У сиз тўлайдиган ҳақ эвазига таъмирлаш (қайта ишлов бериш) ишларини олиб бориб, мавжуд носозликни бартараф этиб беради. Бу пудрат ишларидир. Сабаби, юқорида айтганимдек, бу иш натижасини қўлингиз билан ушлаб кўрсангиз бўлади. Худди шунингдек, сантехник, компьютер устаси, боғбон, қурувчи-уста ва ҳоказоларни ФҲШлар асосида ёллаганингизда ҳам аслида улар билан пудрат шартномаси тузаётган бўласиз.

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Қоиданинг энг муҳим жиҳатига эътибор беринг: “ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш” дейилмоқда.

Айнан мана шу ерда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси (хизмат кўрсатиш шартномаси) пудрат шартномасидан фарқланмоқда. Хизмат кўрсатиш шартномасида ашёвий шаклда бўлмаган хизматлар, яъни пудратдан фарқли равишда натижасини қўл билан ушлаб бўлмайдиган хизматлар бажарилади.

Масалан, сизда алоҳида бухгалтер йўқ, ҳисоботларни топшириш учун корхонага яхши бир бухгалтерни ФҲШ бўйича ёллаяпсиз. Шубҳасиз, у билан хизмат кўрсатиш шартномаси тузган бўласиз. Сабаби, у бажарадиган хизмат ноашёвий фаолият ҳисобланади: бажарилган хизматлар натижасида муайян бир буюм ёки ашёлар ҳосил бўлмайди. Бу хизматлар натижаси бухгалтернинг билими ва ақлий ҳисоб-китоблари билан ўлчанади, соддароқ айтганда, хизмат якунида ҳосил бўлган натижани қўл билан ушлаб бўлмайди. Юристни, психолог-маслаҳатчини, савдо менежерини, HR бўйича мутахассис ва ҳоказоларни ФҲШ асосида ёллаганингизда ҳам улар билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузаётган бўласиз.

Менимча, ўртадаги фарқловчи жиҳатлардан бирини тушуниб олдик.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

13 Nov, 17:36


#ochiq_muloqot

Ўрта бўғин судларидаги таркиблар ўзгарувчан бўлиши ва тез-тез алмашиб туриши керак.

Айтганимдек, Олий суд раиси билан шанба кунги очиқ мулоқотда адвокат Махсуддин Сирожиддинов ўрта бўғин судлари, яъни вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларидаги ўзгармайдиган адолатсиз таркиблар масаласини кўтариб чиқди.

“Вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида бир нечта таркиб ҳайъатлари, яъни коллегиялар бўлади. Уларнинг айримларида адолатли судьялар йиғилиб қоляпти. Лекин айрим таркиблар бўляптики, уларнинг ичида оддий халқ тили билан айтганда одамнинг кўнгли тўлмайдиган судьялар бўлиб қоляпти. Шунақа ҳолатлар бўляптики, бекор бу таркибга тушибди, бошқа адолатли таркибга тушганда бўларди деган фикрлар бўляпти. Ва мана шу адолатсиз таркиб доимий равишда ўзгармасдан давом этяпти. Мен таклиф қилган бўлардимки, ўрта бўғин судларидаги судлов ҳайъатлари таркиби доимий равишда ўзгартириб турилса. Яъни, бир таркибда адолатли судьялар йиғилиб қолиб, нариги таркибда ишга бошқача кўз билан қарайдиган адолатсиз судьяларни йиғилиб қолиши қайсидир маънода нотўғри бўляпти. Шахсан мен бунақа таркибларга нисбатан “заказной ҳайъат” дган фикрга бориб қоляпман” деди адвокат.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ҳам бу фикрларга қўшилди. “Тўғри айтяпсиз”, деди раис. “Коллегиялар ўзгарувчан бўлиши керак, мунтазам алмашиб туриши керак улар. Нафақат Тошкент шаҳарида, бошқа ҳудудларда ҳам бор бу муаммо... Бунақанги даражада кетадиган бўлсак, эртага айнан ўша ўзгармайдиган адолатсиз таркиблар бир хил йўналишдаги ва бир хил ишлари билан ҳамманинг норозилигига олиб келади. Бутун тизимга минус келтирадиган ва салбий ҳолатларни келтириб чиқарадиган коллегия бўлиб қолади улар. Албатта, бунинг чорасини кўрса бўлади. Ҳал қилиш керак бу масалани” дея масъулларга топшириқ берди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

13 Nov, 17:27


#ochiq_muloqot

Олий суд раиси билан шанба кунги мулоқотда ўрта бўғин судлари, яъни вилоят бўғинларидаги ўзгармас (ва адолатсиз) таркиблар масаласи ҳам кўтарилди.

Бу масалани тажрибали адвокатлардан Махсуддин Сирожиддинов кўтариб чиқди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

13 Nov, 13:11


МАСОФАВИЙ ХОДИМНИ БЎШАТДИК, ЛЕКИН БУЙРУҚНИ ҚАНДАЙ ТОПШИРАМИЗ?

САВОЛ.

Биз бир ходимни масофадан ишлаш бўйича ишга қабул қилганмиз. Меҳнат шартномасида ҳам масофадан туриб ишлаш кўрсатилган. Эртадан бу ходимни ишдан бўшатмоқчимиз, лекин унга ишдан бўшаганлиги ҳақидаги буйруқни қандай топширамиз? Телеграмига ёки электрон почтасига юбориб қўйсак етадими?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 464-моддаси иккинчи қисмига кўра:

агар масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиб чиқиши электрон ҳужжат тарзида амалга оширилса, иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходимга мазкур меҳнат шартномаси бекор қилинган куни лозим даражада расмийлаштирилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали қоғозда юбориши шарт.

Яъни, масофавий ишлаётган ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни электрон тарзда юборишнинг ўзи етарли эмас.

Ходим ишдан бўшатилган кунинг ўзида, унинг меҳнат шартномасида кўрсатилган манзилига почта орқали буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда хат юборишингиз керак.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

13 Nov, 11:32


“YURIST VA KADR” NTMда 18 ноябр санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

YURISTKADR

13 Nov, 06:26


#amaliyot

Ходимни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатиб юбориш мумкинми?

Биринчи ходим йўқ жойдан жанжал чиқариб, бошқа бир ходим билан уришди ва уни “сен ғирт ярамас ва ифлос одамсан” деб ҳақорат қилди. Хўш, мана шу иш учун биринчи ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Кўз олдимизга амалий тилда “статья билан ишдан бўшатиш” дейиладиган Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси келади. Тўғрими?

МК 162-моддасига асосан ходимни иш жойида бошқаларни ҳақорат қилиш ички меҳнат тартиби қоидаларидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ҳақорат қилган ходимни МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш мумкин. Буни биласиз.

▪️Бироқ, бу вазиятда айрим турдаги қонунбузарликларни аниқлаш бошқа маъмурий органлар ёки судлар ваколатида эканлигини эътиборга олиш керак. Масалан, ҳақорат ёки туҳмат қилганлик фактини аниқлаш иш берувчилар ваколатига кирмайди. Туҳмат ёки ҳақорат қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (40, 41-моддалари)га мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бу ҳуқуқбузарликлар жиноят судлари томонидан аниқланадиган қилмишлар ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 245-моддаси). Яъни, ходимнинг бошқа бир шахсни ҳақорат қилганлик факти жиноят судлари томонидан аниқланмагунича, унинг айби исботланмаган бўлади. Демакки, суднинг якуний қарори чиқмагунича, ходимни ҳақоратда айблаб ишдан бўшатиб юбориш ноқонуний бўлади. Қизиқ томони шуки, ҳақорат қилган ходимни судга тортиш ҳақоратланган жабрдийда шахснинг аризасисиз амалга ошмайди. Ходимнинг ҳақорат қилганлик фактини аниқлаш учун биргина иш берувчининг ташаббуси етарли эмас. Шуниси ҳам бор.

▪️Шу жойида кўпроқ семинарларда айтиладиган бир жиҳатга тўхталмоқчиман. Биринчи ходим кейинги ходимни ҳақорат қилган вазиятда одатда, ҳақоратдан ташқари бошқа интизомий қилмишлар ҳам содир этилган бўлади. Масалан, бошқа ходимлар билан қўпол муомалада бўлиш, корхонадаги ички муҳитни ёмонлашишига сабаб бўладиган жанжалли вазиятларни юзага келтириш, ишдаги одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган, ташкилот ва ходим обрўсига путур етказадиган номуносиб ҳатти-ҳаракатлар содир этиш каби қилмишларни айтяпман.

Агар булар ☝️ҳам ички меҳнат тартиби қоидаларидаги мажбуриятларни бир марта қўпол бузилишлари рўйҳатида алоҳида қилмиш сифатида кўрсатилган бўлса, иш берувчи ҳалиги ходимни айни шу фактларга таяниб ишдан бўшатиши мумкин.

Ҳозир давлат ташкилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритади. Мисол учун дейлик, ушбу комиссия биринчи ходимнинг ҳаракатларида ҳақоратдан ташқари биз санаб ўтган кейинги қилмишлар ҳам борлиги ҳақида ҳулоса берса, иш берувчи ҳақорат фактини бир четга суриб туриб, ушбу фактларни қўллаган ҳолда ходимни ишдан бўшатиши мумкин бўлади.

👨‍🎓Кўриб турганингиздек, бу ерда кўп нарсалар ташкилотдаги юрист ва кадрнинг топқирлигига ҳам боғлиқ.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

12 Nov, 11:32


“YURIST VA KADR” NTMда 18 ноябр санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

YURISTKADR

12 Nov, 10:50


Имзо масаласида: ким биринчию, ким охирги?

Аксарият ташкилотлар (кўпроқ давлат ташкилотлари) мутахассисларида шундай фикр мавжуд
: “ҳужжатларнинг лойиҳаларини айнан юрист тайёрлаши керак, бу ишга масъул айнан юристлардир”. Йўқ, ундай эмас.

Ташкилотдаги соҳалар бўйича ажратилган таркибий бўлинмалар (бухгалтерия, молия бўлими, кадрлар бўлими, девонхона, таҳлил бўлими, маркетинг бўлими ва ҳоказо)ўзларининг бўлимига ҳамда соҳасига оид масалалар юзасидан ҳужжатлар лойиҳаларини ўзлари тайёрлайдилар. Юрист улар томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлашга масъул ҳисобланади.

▪️Президентимизнинг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори асосида тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомда юридик хизмат ходимининг функцияси сифатида белгиланган шундай қоида мавжуд:

“давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади(Низомнинг 16-банди, 1-б-кичик банди).

Мазкур қоида мазмунини чуқурроқ таҳлил қилсак, юристнинг функцияси сифатида раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини юридик экспертизадан ўтказиши ҳақида гап кетаётганлигига амин бўламиз. Яъни бунда масъул бўлинма ёки ходим томонидан тайёрланган ҳужжат лойиҳаси, юристга тақдим этилади ва юрист лойиҳани юридик экспертизадан ўтказган ҳолда ҳужжат лойиҳасини пухта тайёрланишида иштирок этади.

Юрист ҳужжат лойиҳасига бошқа бўлинмалар ёки ходимлардан кейин виза қўяди. Бу нима дегани? Бу ҳужжат лойиҳасига аввал уни тайёрлашга масъул бўлган бўлинма ходими, ундан кейин ҳужжат лойиҳаси мазмунан тегишли бўлинмаларнинг ходимлари (масалан, Маркетинг бўлими томонидан тайёрланган лойиҳада ҳисоб-китоб ва бухгалтерия масаласи мавжуд бўлса, бош бухгалтер) томонидан имзоланиши, кейин юрист томонидан имзоланиши, шундан сўнггина якуний имзо учун раҳбариятга тақдим этилиши деганидир.

Агар ташкилотда ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш бўйича алоҳида келишиш комиссияси тузилган бўлса, бунда ҳам ҳужжат аввал уни тайёрлаган масъул бўлинма ходими, кейин келишиш комиссия аъзолари, ундан сўнг юрист томонидан имзоланиши, якунда эса раҳбариятга тақдим этилиши керак.

Яна бир савол келиб чиқади:
Ҳужжат лойиҳаси қайси ҳолларда юрист томонидан биринчи бўлиб имзоланиши мумкин?

Жавоб жуда оддий:
Ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши юристга юклатилган ҳужжатларнинг лойиҳалари ёки юрист томонидан бевосита юридик хизмат фаолиятига оид масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатларнинг лойиҳалари албатта, дастлаб юристнинг ўзи томонидан имзоланади. Кейин тегишли бўлинмалар ва якунда лойиҳани раҳбар имзолайди ва у рўйхатга олингач, мақом жиҳатдан лойиҳадан юридик тусдаги ҳужжатга айланади.

❗️Юқорида кўрсатилган талаблар давлат органлари ва давлат ташкилотларидаги юридик хизмат фаолияти учун мажбурий, қолган ташкилотлар учун тавсиявий аҳамиятга эга (ПҚ-2733-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди).

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 14:18


#ochiq_muloqot

Олий суд раиси ва адвокатлар.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 13:51


Бир хил пайтларда хафа бўлиб кетасанда одам. Битта вилоятда тафтиш ишимиз кетяпти.

Суд бошланганига мана икки ой бўляпти. Беш марта суд тайинланган бўлса, шунинг иккитасида суд жавобгар томонига "тайёргарлик кўриб келинглар" деб судни қолдиряпти. Бугунги судда ҳам шу, "тайёргарлик кўриб келинглар".

Аслида Меҳнат кодексининг 170-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчи томонида бўлади. Улар исботлаб беролмаяпти.

Бу ёқда эса биз сарсон.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 12:32


2023 йил 1 майдан жорий йилнинг 1 ноябрга қадар судлар томонидан Конституция нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда 182 219 иш кўриб чиқилган.

Шундан:

- 34 626 та жиноят иши ва материали,

- 63 328 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ва материали,

- 34 429 та фуқаролик иши,

- 39 448 та иқтисодий иш,

- оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 10 388 та маъмурий иш.

Олий суд матбуот хизмати.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 11:20


Судьялар судга ўзи билан ноутбук олиб кирса бўлмайдими?

Фикримча, суд ишлари кетаётган вақтда судьяларда қонунчилик ҳужжатларини жойида кўриш ва тарафларнинг важларига жойида баҳо бериш имкони бўлиши керак. Лекин бу имкониятни ҳар бир судья ўзи учун бемалол яратиб олиш мумкин деб ўйлайман.

Бир хил вақтларда суд ишлари кетаётганда, "фалон қонуннинг пистон моддасида ундай дейилган, бунисида бундай дейилган" деймиз. Бироқ, баъзан ишни кўраётган судьялар бу гапларимизга унча эътибор бермайди.

Тўғри, айримлари олдидаги қоғозга ёзиб қўядида, ишни қолдириб, кейинги мажлисгача бу важларимизни ўрганиб чиқишини айтади. Лекин якуний суд жараёнларидачи? Якунда шу судда энди айтилган қонун нормаларини ишни қолдириб ўрганиб бўлмайдику.

Шунинг учун, судьялар суд мажлисига ҳеч бўлмаса ўзи билан битта ноутбук олиб кирса, тарафлар айтган нормаларни lex.uz каби платформалар орқали тезкор текшириб кўриши мумкин бўлади. Фикрда энди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 10:25


Андижонда бўлган адолатли суд ҳақида.

Ўтган хафтада фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судида бўлаётган 68 нафар фуқаронинг уй-жойига оид низоли суд иши ўз ниҳоясига етди. Суд раиси Иқбол Азизов ишни адолатли кўриб, якунда фуқаролар фойдасига қарор чиқарди.

Андижон шахар Гумбаз МФЙ ҳудудида жойлашган янги қурилган турар-жойдан 68 та фуқаро хонадон сотиб олади. Бу фуқаролар уйни қурган ва уни сотган тадбиркорларнинг лавзига ишониб пулларни тўлаган ва хонадонларни сотиб олган эди.

Ушбу 68 та фуқародан 58 нафари хонадонларни нотариал олди-сотди шартномалари асосида ўз номларига расмийлаштириб бўлган.

Бироқ, ушбу турар-жойни қурган фирманинг таъсисчилари ўртасида юзага келган қандайдир келишмовчиликлар сабаб, турар-жойни қурган олдинги фирма ушбу фуқаролар билан тузилган ва нотариусдан ўтган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво киритади.

Аҳволни қаранг, одамлар пул тўлаб бу хонадонларни сотиб олган, уларнинг айримлари хатто банкдан ипотека кредити олиб, тўловларни амалга оширган. Энди нима эмиш, қурувчилар ўртасида келишмовчилик чиқса, бунинг бадалини оддий фуқаролар тўлармиш. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, ҳирмонда ҳозир.

Агар суд, ҳалиги қурувчи фирманинг даъвосини қаноатлантирса, 68 та хонадоннинг барчаси қурувчи фирманинг ихтиёрига қайтарилади. Аслида улар ҳохлаган нарса ҳам шу. Уйлар қайтарилса, бу ёқда, 68 та оила ва жами 200 дан ортиқ инсон кўчада қолиши мумкин эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди раиси Иқбол Азизов ишдаги ҳар бир ҳужжатлар, далиллар ва тарафларнинг фикрларини атрофлича ўрганиб чиқиб, якунда қурувчи фирманинг 60 дан ортиқ фуқароларга қарши киритган даъво аризасини рад қилди.

Шундай қилиб, хонадонлар фуқаролар ихтиёрида қоладиган бўлди.


👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 06:29


Ходимни ишга тиклаш босқичлари ҳақида.

▪️Суднинг қарори билан ишга тикланиши белгиланган ходимни иш берувчи томонидан ишга тиклаш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

биринчиси, суд томонидан ғайриқонуний деб топилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқариш;

иккинчиси, меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимнинг иш жойига ишга қабул қилинган иккинчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 168-моддаси биринчи қисми 2-банди билан бекор қилиш. Ёки, бу ходимни бошқа ишга доимий асосда ўтказиш. Шу тарзда ишга тикланиши белгиланган ходимнинг иш жойига қайтишига шарт-шароит яратиш;

учинчиси, суд орқали ишга тикланиши белгиланган ходимни ўз лавозимига тиклаш ҳақида буйруқ чиқариш;

тўртинчиси, суд орқали ишга тикланиши белгиланган ходимга ҳамда МИБга ходимнинг ишга тикланганлиги ҳақида хабар бериш ҳамда уларга ишга тикланганлиги ҳақидаги буйруқдан кўчирма тақдим этиш;

бешинчиси, ходимнинг меҳнат дафтарчасига аввалги буйруқнинг бекор қилинганлиги ва ишга тикланганлиги ҳақидаги ёзувларни киритиш;

олтинчиси, ходимни ишга қўйиш, яъни амалда унга иш жойини (хонаси, иш столи ва иш компьютерини), тегишли иш қуролларини топшириш ва иш жиҳозлари билан таъминлаш.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 06:05


Адолат фақат енгил жазолардами?

Кўпчилик одил судлов деганда, судлар томонидан фақат енгил жазолар берилишини тушунади. Судланувчига енгил жазо берилдими, бўлди, мана шу адолат деб ҳисоблайди.

Баъзан содир этилган қилмишнинг жамият, давлат ва фуқаролар учун ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, судланувчиларга адолат нуқтайи-назаридан оғир жазолар белгиланишига тўғри келади.

Масалан, қотиллик, яъни қасддан одам ўлдирганлик учун бекордан-бекорга умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланмаган. Қотиллик қилган одамга 5-6 йил бериб кўринг, ана ўшанда кўрасиз, бутун мамлакатни қонга ботиб кетишини. Одамлар бошқа мамлакатларга қочиб қутулади бундан.

Ёки порахўрликни олайлик. Порахўрлик бизда одамларнинг қон-қонига сингиб кетганиданми, мансабдорни кўз олдимизга пора олаётгани бизни даҳшатга солмай қўйган. Шундан бўлса керак, одамлар бир мансабдорнинг 500 минг сўм пора учун 4 йилга қамалишига ҳайрон қарайди: “бор йўғи беш юз минг сўмга шунчами, қани адолат” деб. Аслида, порахўрлик жамиятни ботқоққа ботириб юборадиган, ҳар қандай ривожланишга тўсиқ бўлган энг ёмон иллатлардан бири. Шунинг учун ҳам, бу жиноят учун белгиланган жазолар бошқаларига қараганда оғирроқ.

Айтмоқчи бўлганим, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, оғирроқ жазо ҳукм қилиш ҳам адолат ҳисобланади.

Мана масалан, бугун жамиятда фирибгарлик жинояти авж олиб кетди. Нима сабабдан? Сабаби оддий, бу турдаги жиноятлар учун берилаётган жазолардан “тажрибали” фирибгарлар чўчимай қўйди. “ҳа, майли, қўлга тушсам ҳам 2-3 йилда чиқиб кетаман” деб жиноятининг оқибатидан қўрқмаяпти. Шунинг учун ҳам, фирибгарлик такрор-такрор содир этиладиган жиноятлар ичида энг кўп учрайдигани бўляпти бугун. Одамлар энг кўп жабр кўрадигани ҳам қилмиш ҳам шу бўлиб қолди. Табиийки, фирибгарлик учун жазоларни кучайтириш бугунги замон талаби.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 04:34


Бугун 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни.

Касаба уюшмалари ҳар қандай жамиятда меҳнаткашлар учун курашадиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган асосий ташкилот ҳисобланади.

Касаба уюшмалари тизимида фаолият юритадиган кўплаб дўстларим, ака-укаларим ва опа-сингилларим бор. Улар билан дардимиз бир бизнинг. Ишчи-ходимлар учун биргаликда қайғурамиз, улар адолатсизликка учраса, биргаликда ғам чекамиз. Мақсадларимизга эришсак, дўппимизни осмонга отиб бирга қувонамиз.

Мен касаба уюшмаларида ишлаётган барча ҳамкасбларимга янада кўпроқ ғайрат тилайман, меҳнаткашлар ҳимоясидаги ҳозирги шижоатларини каррасига оширишларига талакдошман.

Аслида сизлар энг савобли ва энг дуогўй жойлардан бирида меҳнат қиляпсиз.

Доим дуоларга кўмилиб юриш насиб қилсин!


👉@yuristkadr

YURISTKADR

11 Nov, 03:23


#ochiq_muloqot

“Олий судда тафтиш масаласи кўтарилмадими” деб савол йўллашибди.

Яъни, ҳозирги вақтда ўрта бўғин судлари томонидан апелляция ва кассация тартибида чиқарилган қарорлар устидан берилган шикоятларни, яна шу судларнинг ўзлари кўраётган ғалати ҳолат ҳақида айтяпман.

Албатта кўтарилди бу масала ҳам. Олий суд раиси Бахтиёр Исломов тафтиш инстанциясини ўрта бўғин судларидан чиқариб, алоҳида минтақавий судлар ташкил қилиш режаси борлигини айтиб ўтди.

P/S: Яъни, бу ерда минтақавий судлар деганда, худдики “мини Олий суд” бўлади ва дейлик, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти учун битта, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари учун битта, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун битта, Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта, Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари учун битта, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари учун битта минтақавий судлар ташкил қилиниши мумкин.

Ушбу судлар ўрта бўғин судларининг апелляция ва кассация тартибида чиқарган қарорлари устидан тарафлар берган шикоятларни кўриб чиқувчи алоҳида ва мустақил судлар бўлади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Nov, 17:21


Мактаблардаги лаборант лавозимлари қисқартирилгани айтилмоқда, бироқ...

Халқ назорати канали давлат мактабларидаги лаборант лавозимларини қисқартилганлиги борасида асосли фикрларни айтяпти.

Мен бошқа бир саволни қўймоқчиман. Ана шу қисқартиришга тушган лаборантларнинг қанчаси хотин-қизлар экани ва уларнинг қанчаси ҳомиладору, қанчаси 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар экани ўрганилдими?

Чунки, МК 408 ва 409-моддаларига асосан ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Агар бу нарсалар ўрганилмасдан туриб, уларнинг лавозимлари қисқартирилган бўлса, бу турган-битгани қонунбузарлик бўлади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Nov, 15:43


#ochiq_muloqot

Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак.

“Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни "букет" қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса. Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб.

Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти.

Агар бундай ҳолатларга судлар ҳусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар...

Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, ҳусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни (терговни) озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак” деди Олий суд раиси.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Nov, 14:02


Кеча.... Ҳа, яна кечаги кун ҳақида айтмасам бўлмас.

Кеча – шанба куни қарийб бир хафта давом этган навбатдаги малака ошириш курсимиз якунланди. Бу хафтани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўқув маркази билан ҳамкорликда Агентлик тизимидаги инсон ресурсларини бошқариш бўлимлари бошлиқлари билан бирга ўтказдик. Меҳнат кодексидаги сараланган мавзулар доирасида “Юрист ва кадр” ўқув маркази устозлари иштирокчиларга ўз билимларини улашди.

Кеча уларнинг барчасига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўқув маркази ва “Юрист ва кадр” ўқув марказининг сертификатлари топширилди.

Устозлар - Раъно Исамитдинова, Мухаммадамин Каримжонов ва Акмалхон Нигмонхўжаевлар тадбирда бош-қош бўлишди. Афсус, ўзим сертификат топшириш маросимига етиб боролмадим, бунинг учун минг бор узр.

Иштирокчиларга омадлар тилаймиз, озми-кўпми биздан олган билим ва кўникмаларини ҳам иш берувчи, ҳам ходимлар учун фойдали бўлган амалларга ишлатишсин деб ният қиламиз.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ҳамкорлик учун алохида ташаккур.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Nov, 11:44


#ochiq_muloqot

Кечаги мулоқот вақтида судьяларни ишга тиклашда қонунчиликдаги бўшлиқ масаласи мунозара қилинди.

Мен раисдан сўз олиб аслида ваколати тугатилган, яъни ишдан бўшатилган собиқ судьяларни ишга тиклашда қонунчиликда ҳеч қандай бўшлиқ йўқлигини айтдим.

Аввалги қонундан фарқли равишда ҳозирги “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 86-моддасида судьяларни бу қонун билан тартибга солинмаган меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан тартибга солиниши белгиланган. Бу МКнинг 11-моддасида ҳам айтилган. Шундай экан, судларга оид қонунларда ишдан бўшатилган судьяларнинг ишга тиклаш масаласи тартибга солинмагани учун, бу жараёнга сўзсиз МК нормалари қўлланилади. МКнинг 558-моддасига кўра эса ишга тиклаш низолари судларда кўриб чиқилиши лозимлиги айтилган.

Яъни, ваколати тугатилган ва ишдан бўшатилган собиқ судьялар ҳам ишга тиклаш бўйича фуқаролик судига даъво киритишга ҳақли. Қолаверса, бу собиқ судьянинг Конституция (55-моддаси)даги устувор ҳуқуқидир.

P/S: Фикрларим тўғри қабул қилинганидан ҳурсандман.

YURISTKADR

10 Nov, 10:54


Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг.

☎️: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

Телеграм: @yuristkadr_menejer

👉@yuristkadr

YURISTKADR

10 Nov, 09:29


#ochiq_muloqot

Кеча Олий суд раиси Бахтиёр Исломов билан учрашувда Адвокатлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Илёс Юсупов бир қатор муаммоларни кўтариб чиқди.

Масалан, айрим судлар адвокатларга суд мажлиси баённомаларидан нусха бермасликка ҳаракат қилмоқда. Бунда улар қонунда тарафларга ва адвокатларга суд мажлиси бённомасидан нусха берилиши кўзда тутилмаганлигини важ қилиб, шундай иш тутишмоқда.

Ваҳоланки, процессуал кодексларнинг барчасида иштирокчиларга “суд иши материаллари билан танишиш ва улардан кўчирмалар олиш ва нусхалар кўчириш” ҳуқуқи берилган. Суд иши материалларининг ичига суд мажлиси баённомалари ҳам киради. Шундай экан, судларнинг суд мажлиси баённомаларидан нусха бермаслиги нотўғри. "Олий суд раҳбарияти мана шу каби муаммоларга ҳам эътибор берса яхши бўлар эди" деди Илёс ака.

Олий суд раиси суд мажлиси баённомаларидан нусха берилмаслиги одил судловга зид эканлигини билдириб, ўз ўринбосарларига жойларда бундай муаммоларга йўл қўймаслик ҳақида топшириқлар берди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

09 Nov, 17:09


Ходим ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишда бизда ўқишиз мумкин бўлган фикрлар.

Меҳнат кодексининг 142-моддасида кўрсатилган ҳолатларда ходим ташаббус кўрсатса, иш берувчи уни ватқинча бошқа ишга ўтказиши шарт.

МК 142-моддасига кўра ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги илтимоси, яъни унинг мурожаати иш берувчи томонидан қуйидаги узрли сабабларга кўра қаноатлантирилиши лозим:

1. Қайси тиббий хулосага мувофиқ ходим соғлиғининг ҳолатига кўра вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож бўлса, ўша тиббий хулосанинг мавжудлиги;

2. Қайси тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёл вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож бўлса, ўша тиббий хулосанинг мавжудлиги;

3. Икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги;

4. Узрли сабабларга кўра ходим илтимос қилган ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ҳолларда.

Агар ходим вақтинча ўтказиладиган бошқа бўш иш ўрни бўлмаса нима бўлади?

Биринчи ҳолат. Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан “тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра тўрт ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходимни ўтказиш рад этилганда ёхуд иш берувчида иш мавжуд эмаслиги муносабати билан бундай ходимга тегишли ишни таклиф этиш мумкин бўлмаганда иш берувчи ходимни ишдан четлаштиради. Иш берувчида ходимга таклиф этиладиган ва унинг соғлиғига тўғри келадиган бўш иш бўлмаса, ёки шундай иш бору, бироқ ходим таклиф қилинган ишни рад қилса, у МК 151-моддасига асосан вақтинча ишдан четлаштирилади. Бу бўйича ходимни вақтинча ишдан четлаштириш ҳақида буйруқ чиқарилади ва четлаштирилган даврга ходимга иш ҳақи тўланмайди.

Иккинчи ҳолат. Меҳнат кодексининг 394-моддаси иккинчи қисмига кўра “ҳомиладор аёлга енгилроқ иш ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунига қадар, у бунинг оқибатида қолдирилган барча иш кунлари учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим”. Демак, ҳомиладор аёл ходим тиббий хулоса тақдим этиб, енгилроқ ёки қулайроқ бўлган ишга вақтинча ўтказишни сўраса, бироқ иш берувчи ташкилотда бундай иш жойи йўқ бўлса, токи шундай иш топилгунига қадар аёл ишдан озод этилади ва унга бу даврда ўртача иш ҳақи тўланади.

Учинчи ҳолат. Меҳнат кодексининг 395-моддаси иккинчи қисмида “иш берувчида бошқа иш мавжуд бўлмаган тақдирда, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади” дейилган. Демак, икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бири (васий)ни аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги сабабли вақтинча бошқа ишга ўтказиш керак бўлса, бироқ ташкилотда бундай иш бўлмаса, иш берувчи бу ходимни ишдан озод қилади ва унга бола парваришлаш нафақаси тўлайди.

Тўртинчи ҳолат. Тўртинчи, яъни бошқа ҳолатларда иш берувчида бошқа бўш иш бўлмаса, ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш амалиёти шунчаки юз бермайди. Чунки, МК 142-моддасида ушбу тўртинчи "бошқа ҳолатлар"да вақтинча ўтказиш, ташкилотда бўш иш бўлган тақдирда қўлланилиши назарда тутилган. Бошқа бўш иш ўрни бўлмаса, тўртинчи ҳолат амалга ошмайди. Яъни, муаммо йўқ демоқчиман.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

09 Nov, 14:50


Бугун адвокатура соҳасида жуда муҳим воқелик юз берди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бугун Олий суд раиси ва Ўзбекистон адвокатлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов билан суд тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақмда очиқ суҳбат қурдик.

Мен ҳам адвокат сифатида ва меҳнат ҳуқуқи соҳаси вакили сифатида ўз таклифларимни билдирдим. Жумладан, фуқаролик суди судьяларининг янги меҳнат қонунчилиги бўйича малакасини ошириш, меҳнат соҳасига оид суд ишларидаги икки хил стандартлиликка барҳам бериш, 26-сонли Олий суд Пленуми қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу билан бирга, ишга тиклашга оид даъво муддатларини тўғри қўллаш юзасидан ўз фикрларимни билдирдим. Олий суд раиси бу таклифларни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда адвокатлар томонидан 60 га яқин таклифлар билдирилди. Жуда самарали ва манфаатли булди бу кун. Кўрасиз, бугунги кун адвокатура ва суд соҳасида алоҳида ривожланиш босқичи бўлиб қолади. Ташаккурлар!

Саидали Мухторалиев

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Nov, 16:38


Тиббий хулосага кўра, ходимнинг соғлиғи ҳолати бажариб турган ишига тўғри келмаса...

Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг соғлиғи ёмонлашганда ва бу тиббий хулоса билан тасдиқланганда, уни амалдаги ишидан бошқа ишга ўтказиш билан боғлиқ вазият юзага келиши мумкин. Бунда тиббий ҳулоса вақтинчалик ёки доимий ҳусусиятга эга бўлади. Шундан келиб чиқсак, ушбу тиббий хулосаларда қуйидаги хулосалар кўрсатилиши мумкин:

биринчиси, ходимнинг соғлиғи вақтинчага ёмонлашганда, амалдаги иши унинг соғлиғига вақтинча тўғри келмаслиги;

иккинчиси, ходимнинг соғлиғи муддатсиз ёмонлашганда, амалдаги иши унинг соғлиғига мутлақо (доимий) тўғри келмаслиги.

1. Биринчи вазиятда, Меҳнат кодексининг 142-моддасига асосан ходим тиббий хулосани илова қилиб, иш берувчига бошқа ишга ўтказишни сўраб ариза ёзса, иш берувчи уни соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга вақтинча ўтказиши шарт. Яъни, бунда ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилади.

2. Иккинчи вазиятда ҳам деярли шунга ўхшаш чора кўрилади. Бироқ, ўртада жиддий фарқ бор. Меҳнат кодекси 143-моддаси биринчи қисмига асосан иш берувчи бу ходимни тиббий хулосага асосан унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа доимий ишга ўтказиш чорасини кўриши шарт. Бунда фарқи кўриб турганингиздек, ходим доимий бошқа ишга ўтказилади.

Энди, ҳақли савол туғилади. Агар ҳар икки ҳолатда ҳам, ташкилотда ходимнинг соғлиғига тўғри келадиган бўш иш ўрни бўлмасачи, ёки ходим таклиф қилинган ўша бўш ишга ўтишни рад этсачи? Унда нима бўлади?

1. Биринчисида ходим ишдан четлаштирилади. Меҳнат кодексининг 151-моддасида ходимни ишдан четлаштириш шарт бўлган ҳолатларга: “тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра тўрт ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходимни ўтказиш рад этилганда ёхуд иш берувчида иш мавжуд эмаслиги муносабати билан бундай ходимга тегишли ишни таклиф этиш мумкин бўлмаган” ҳолат ҳам киритилган.

Яъни, Кодекснинг 142-моддасида айтилган тиббий хулосадаги соғлиқ ёмонлашуви вақтинчалик бўлади. Лекин иш берувчида ходимга таклиф этиладиган ва унинг соғлиғига тўғри келадиган бўш иш бўлмаса, ёки шундай иш бору, бироқ ходим таклиф қилинган ишни рад қилса, у МК 151-моддасига асосан вақтинча ишдан четлаштирилади. *Афсуски, МК 152-моддасида ушбу асос бўйича ишдан четлаштириш ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланмайдиган четлаштириш турларига киритилган.

2. Иккинчисида ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади. Яъни, Меҳнат кодексининг 143-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ташкилотда ходимнинг соғлиғига тўғри келадиган доимий иш бўлмаса, ёки шундай иш бўлсаю, ходим таклиф қилинган ишга ўтиб ишлашни рад қилса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Қайси асосга кўра бекор қилинади дейсизми? Айнан МКнинг 143-моддаси иккинчи қисмига асосан бекор қилинади. МКнинг 143-моддаси иккинчи қисми МК 155-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг алоҳида асоси ҳисобланади. Аввалги МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 2-бандидаги “соғлиғи ҳолатига кўра” дегани бўлардику, бу худди ўша асос бўлиб, фақат иш берувчи ташаббусидан ажратилиб, мустақил асосга айлантирилган.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Nov, 14:29


Бугун кун давомида Ижтимоий химоя миллий агентлигида ўқув-семинарда бўлдим.

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари "кадровик"лари билан "меҳнат шартномаларини бекор қилиш ва меҳнат низоларини ҳал қилишнинг ўзига ҳос жиҳатлари" мавзусида гаплашдик. Бугунги ўқув жараёни ҳам амалий мисоллар ва савол-жавоблар билан ўтди.

Иштирокчиларнинг фаоллигидан вақт қандай ўтганини ҳам сезмай қолибман. Шахсан мен учун жуда фойдали учрашув бўлди бугун. Насиб қилса, эртага ушбу иштирокчиларимизга малака сертификатлари топширилади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Nov, 13:53


Олий суд судьясининг мана бу важига эътибор беринг, у тадбиркорнинг шикоятини рад этиш ҳақидаги ажримида:

"тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси ғазначилик бўлимидан рўйҳатдан ўтмаганлиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланиб, ушбу шартномадан келиб чиқадиган низоларни ҳакамлик судига топшириш тўғрисидаги келишув ҳам ҳақиқий эмас ҳисобланади" демоқда.

❗️Ана энди, Олий суд Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11-бандидаги мана бу қоидага қаранг:

"судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди”.

Хўш, тадбиркор қаерга борсин, у бошини қаерга урсин?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Nov, 10:34


Айни пайтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кадрлар хизмати ходимлари билан ўқув тадбиримиз давом этмоқда. Бугун улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзуси ҳақида гаплашяпмиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

08 Nov, 10:03


“YURIST VA KADR” NTMда 11 ноябр санасидан навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

YURISTKADR

08 Nov, 04:08


#amaliyot

Ходим “больничнийда” бўлганда меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилиш мумкинми?


Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслиги МКнинг 163-моддасида кўрсатилган. МК 163-моддасидаги бу чеклов меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишга тегишли.

Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш эса, иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси)дан алоҳида ва мустақил асос ҳисобланади. МКнинг дастлабки синовга доир 129-132-моддаларида меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинмас деб аниқ ёзиб қўйилмаган. Бироқ, бундан дарров хулоса чиқаришга шошилманг.

Сизга бошқа бир қоида ҳақида айтишим керак. МКнинг 130-моддасида “вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди” дейилган. Эътибор беринг, ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов муддатига, янада аниқроғи, дастлабки синов даврига қўшилмас экан. Энди, МК 132-моддаси иккинчи қисмидаги мана бу қоидани ёдга олайлик: “Иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни кўрсатган ҳолда ўз ташаббусига кўра, дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақли” дейилган тўғрими? Шу жойда “...дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақли” деган жумлаларга аҳамият берамиз, яъни иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилмоқчи бўлса, бу фақат дастлабки синов даврида амалга оширилиши мумкин.

Демак, хулоса шундай бўлади, ходимнинг меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов даврига кирмайди ва шу сабабли, иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси бўйича бекор қила олмайди.

Қизиқ бир кейс айтиб бераман. Ходимнинг дастлабки синов муддати тугашига бир хафта қолган. Иш берувчи ходимнинг фаолиятидан қониқмаганлиги сабабли, уни дастлабки синов натижаси бўйича ишдан бўшатмоқчи. Бу бўйича ишчи гуруҳи томонидан алоҳида далолатнома ҳам тузилди. Ходимга огоҳлантириш хати берилди. Кутилмаганда ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврига чиқиб кетди, камида 10 кун касаллик даврида бўлиши аниқ. Хаммаси аён, ходим ким биландир маслаҳатлашган ва 10 кун меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлса, синов даври тугайди ва иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилолмайди деб ўйлаган.

Лекин ходим адашган. Негаки, МК 129-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври дастлабки синов муддатига қўшилмайди дегани, ходим меҳнатга қобилиятсизлик варақаси очтирдими, демак, шу кундан бошлаб, дастлабки синов даврининг ўтиши тўхтаб туради деганидир. Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини ёпган кундан бошлаб, тўхтаб қолган синов даври тўхтаган кундан бошлаб яна ўтишни бошлайди. Ва иш берувчида касаллик варақаси ёпилиши муносабати билан қайтадан ўтишни бошлаган синов даврида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга барибир имкон бўлаверади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

06 Nov, 02:37


“Келажак лидерлари” дастурининг янги мавсуми бошланди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди.

Тадбирда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва масъул вакиллари, ҳамкорлар, Дастур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг ушбу мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

Telegram

YURISTKADR

05 Nov, 14:54


#amaliyot

Ходимнинг синов давридаги қониқарсиз фаолияти қандай аниқланади?

Дастлабки синов шарти билан ишга қабул қилинган ходим ушбу синов даврида қониқарсиз фаолият юритса, иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини “дастлабки синов натижаси қониқарсиз бўлганлиги муносабати билан” деб бекор қилиши мумкин. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси Меҳнат кодексининг 132-моддаси бўлади.

Қонунчилик ҳужжатларида ходимларнинг синов давридаги фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ бир нормалар мавжуд эмас. Лекин буни иш муомаласи одатларига мувофиқ ҳал қилса бўлади деб ҳисоблаймиз.

Яъни, синов шарти билан ишга қабул қилинган ходим ҳақиқатда иш бермаётган ва унинг иши натижалари қониқарсиз бўлаётган бўлса, бу фактларни иш муомаласи одатига айланган ҳужжатлар билан тасдиқлаш мумкин. Бундай ҳужжатларга билдиришнома, маълумотнома, далолатнома, ахборот ёки ҳисобот кабилар кириши мумкин.

Мисол келтираман. “Шодлик барака” масъулияти чекланган жамиятига 3 ойлик дастлабки синов билан ишга қабул қилинган Фарходжон “эплолмаяпти”, яъни ўзига топширилган ишни сифатсиз ёки чала бажаряпти. Бир гап билан айтганда қониқарсиз. Демак, унга раҳбарлик қилувчи бўлим бошлиғи Олим ака иш берувчининг номига билдиришнома ёзиб, ушбу билдиришномада ходимнинг фаолияти қониқарсиз бўлаётгани, ходим унга топширилган ишларни тўлиқ бажара олмаётганини фактлар билан кўрсатиб, иш берувчидан тегишли чора кўришни сўраши мумкин. “Тегишли чора” нима бўлади? Албатта, меҳнат шартномасини дастлабки синов натижасига кўра бекор қилиш бўлиши мумкин, тўғрими? Биз бу борадаги иш берувчининг ҳаракати янада пухтароқ бўлиши учун билдиришномадан ташқари, “далолатнома” вариантини ҳам таклиф қиламиз. Яъни, Фарҳоджон бўйича Олим аканинг билдиришномасини қабул қилиб олган иш берувчи “ходимга янада холисроқ баҳо берилиши керак, балки бўлим бошлиғида янги ходимига нисбатан шаҳсий ғарази бордир” деган фикрга келди (энг қизиғи, эртага судда ҳам шундай фикр пайдо бўлиши мумкин). Шундан келиб чиқиб, билдиришномага қуйидагича топшириқ ёзиб, виза қўйди: “Директор ўринбосари С.Нурматов, Таҳлил бўлими бошлиғи М.Собитова ва HR бўйича менежер Г.Шокировлар. билдиришномада кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, ходим Фарход Собировнинг синов давридаги фаолияти баҳолансин ва 3 кунлик муддат ичида тегишли далолатнома критилсин. 15.09.2024 йил. Имзо”.

Шундан сўнг, ушбу топшириқни қабул қилиб олган юқоридаги ходимлар ишга киришади ва ходимнинг синов давридаги фаолиятини ўрганиб чиқади ҳамда якунда “дастлабки синов натижаси ҳақидаги далолатнома” тузади. Агар ҳақиқатдан ҳам Фарҳоджоннинг синов давридаги фаолияти қониқарсиз бўлса, далолатномада бу ҳолат факт ва далиллар келтирилган ҳолда кўрсатиб ўтилади, ҳамда далолатноманинг якуний – хулоса қисмида ходимнинг дастлабки синов давридаги фаолияти қониқарсиз бўлгани ва синовдан ўта олмаганлиги унга берилган баҳо сифатида аниқ қилиб кўрсатилади.

Демак, мазкур далолатнома МК 132-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда асосий ва муҳим ҳужжат вазифасини ўтайди.

Унутманг, эртага ходим ва иш берувчи ўртасида низо чиққанда ҳам, бу низони кўрувчи суд ҳам энг аввало, мана шу далолатнома асосида якуний ҳулосага келади.


👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Nov, 14:48


❗️ДХХга кўра, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Nov, 14:25


Солиқчи кадрлар билан бирга 2 кун.

Бугун-эрта Солиқ қўмитаси тизимидаги инсон ресурсларини бошқариш (кадрлар хизмати) ходимлари билан “меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва бу жараёндаги ҳуқуқий муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари” мавзусида 2 кунлик онлайн семинар бўлиб ўтади.

Демак, 2 кун давомида Солиқ қўмитаси “кадровик”лари билан биргамиз👨‍🎓.

Мавзу доирасида уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берамиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Nov, 13:30


Ажойиб! 3.686 нафар хотин-қизлар фаоллари кўчада қолмайдиган бўляпти.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қисқаришга тушган 3.686 та аёлларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жойлаштириш бўйича ҳудудий бўлинмаларига қўшма хат чиқарди.

Ҳар икки давлат идораси раҳбарияти ҳам қисқаришга тушган минглаб хотин-қизлар фаолларини кўчада қолдирмоқчи эмас. Бунинг исботини амалда ҳам кўриб турибмиз. Одамгарчилик дегани мана шундай бўлади.

Қонунчилигимизда кўп нарсаларга, айниқса, савоб ишларга ечим албатта топилади. Асосийси, ният тўғри бўлса ҳисоб.

Агар бу ишлар режадагидек якунланса, ходимларни ишга жойлаштириш борасида бошқа давлат органларига ҳам ибрат бўла оладиган зўр амалиёт (прецедент) шаклланган бўларди.

Жамоатчилик вакили сифатида фикрларим (1-фикр, 2-фикр, 3-фикр) эътиборга олинганидан жуда ҳурсандман.

Айтмоқчи, бу борада ушбу жараённи ўз вақтида мувофиқлаштира олган АРГОС раҳбариятига ҳам алоҳида ташаккур айтаман.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

05 Nov, 05:15


ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, 11 ноябр санасидан онлайн малака ошириш курсларига старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833- 993-18-80

🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram 🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

YURISTKADR

05 Nov, 03:22


Ўзбекистон фуқароларининг охирги йилларда коррупциявий ҳолатларга дуч келиш даражаси:

2022 йил – 100 фоиз сўралганларнинг 15 фоизи;

2023 йил – 100 фоиз сўралганларнинг 19,9 фоизи;

2024 йил – 100 фоиз сўралганларнинг 21,2 фоизи.

P/S: Бу маълумотлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тадқиқотлари натижасида тузилган. Кўриб турганингиздек, аҳвол яхши эмас.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Nov, 19:34


❗️Олий суд раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш жадвали

Олий суд раиси – Бахтиёр Исламов ҳар ойнинг иккинчи жума куни. Соат 10:00 — 13:00, 14:00 — 15:00.

Олий суд раиси ўринбосари Икрам Муслимов (жиноят ишлари бўйича) – ҳар куни. Соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Олий суд раиси ўринбосари Шухрат Полванов (иқтисодий ишлар бўйича) – ҳар куни. Соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Олий суд раиси ўринбосари Олимжон Исмаилов (фуқаролик ишлари бўйича) – ҳар куни. Соат 09:00 — 13:00, 14:00 — 18:00.

Изоҳ: Олий суд раисининг қабулига раис ўринбосарининг қабулидан сўнг (раис ўринбосарининг жавоб хатини олгандан кейин), ўринбосар қабулига эса судлов ҳайъатининг қарорини олгандан сўнг кирилиши белгиланган.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Nov, 19:16


Журналист ва блогерлар диққатига!

Адлия вазирлиги Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва энг яхши мақола танловини ўтказади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами арафасида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади ва тадбир ғолиблари сифатида Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Nov, 08:43


Бугун семинардаман.

Бугундан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаларининг кадрлар хизмати раҳбарлари билан ўқув курсимиз бошланди.


Бугун кечгача улар билан меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги бир-биридан қизиқ масалаларни кўриб чиқамиз. Тушлик вақтигача HR ва кадрлар хизмати фаолиятида ички локал ҳужжатлар, уларни расмийлаштириш ҳамда ишга қабул қилиш мавзулари ҳақида гаплашдик.

Куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномасини ўзгартириш ҳамда меҳнат соҳасини текшириш ва назорат қилиш тартиблари ҳақида фикрлашамиз.

Ушбу ўқув тадбири Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг малака ошириш маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

04 Nov, 08:17


#namuna

Ишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги жавоб хатидан намуна


Фуқаро ташкилотга иш сўраб мурожаат қилди. Бироқ, ташкилотнинг ички ҳужжатларида иш берувчидаги вакант лавозимни эгаллаш учун соҳада 3 йиллик стажга эга бўлиш ҳақида талаблар қўйилган. Ҳалиги фуқарода эса бундай тажриба мавжуд эмас. Иш берувчи шунга асосланиб, фуқарони ишга олмоқчи эмас, фуқаро эса ёзма жавоб қайтаришни талаб қиляпти.

Бундай ҳолларда Меҳнат кодексининг 119-моддасига асоссан шахсни ишга қабул қилишни қонуний равишда рад этиш этиш мумкин.

☝️Юқорида айнан ана шундай ишга қабул қилишни қонуний равишда рад этиш ҳақидаги жавоб хатидан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

02 Nov, 08:39


МК 157-модда, яъни тарафларнинг келишуви билан ишдан бўшатилган яна бир ходим ўз ишига тикланди.

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш қарори билан Акром Алмардоновни ишга тиклаш ҳамда унинг фойдасига 64 577 206 сўм иш ҳақи ва 9 000 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

Меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан тарафлар келишувига кўра бекор қилинган бу ишда.

Бу иш ҳақида менга айтганлар жуда қизиқ суд кейси бўлган дейишяпти.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 14:09


Сўз адвокат Кулбаевга.

Кўплаб тергов ҳаракатлари учун санкция бериш ваколати прокуратурадан судга ўтди, судларда оқлов ҳукмлари сезиларли кўпайди, адвокатларга кўплаб имкониятлар берилди, жиноят процесси рақамлаштирилди.

Гап йўқ, унда нимага Президент 2017 йилда танқид қилган иллатлар бугунги кунга қадар тугамаяпти, бартараф этилган иллатларнинг яна орқага қайтиши кузатилаяпти?

Бунга жавобан битта нарсани айта оламан: адолатни фақат битта Президентни ўзи таъминламайди, балки Республика даражасидаги рахбарлар ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳуқуқ соҳасига масъул юқори рахбарлари бирга таъминлайди!

Бугун битта судьяни пора билан ушлаган опер ва унинг рахбарлари, эртага бутун суд тизимига шу орқали таъсир ўтказа олмаслиги керак!

Бугун битта судьяни қарорини протест киритиб бекор қилаётган прокурор, эртага бутун суд тизимига шу орали таъсир ўтказа олмаслиги керак!

Бугун, креслога ўтирган суд рахбари ўзининг “қўрқоқ”лиги учун қуйи судьянинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига таъсир ўтказа олмаслиги керак!

Ё ман, порахўр судьяларни қилмишларини бартараф қилмаслик керак демайман. Аммо, мазкур ваколатга эга ташкилотлар ўзининг шу ваколатидан бошқа судьяларга таъсир ўтказишда фойдаланмаслиги керак.

Қизиқ ишлар бўлаяпти: ҳақиқий айбдор жиноятчи “жиноятчиликни камайтириш” учун жавобгарликка тортилмаяпти. Аммо, айби йўқ инсон “заказ” жиноят иши доирасида қамалиб кетаяпти ёки “пашша"дай айби “фил"дай баҳоланаяпти.

Қачонки жазо муқаррарлиги таъминлансагина - жиноятлар камаяди. Қачонки ҳоким ҳам, дехқон ҳам бир ҳилда жавобгарликка тортилсагина - адолат таъминланади.

Агар мендан кимдир “қачон адолат тўлиқ таъминланади?”, - деб сўраса,

мен: “Адолат фақатгина (ал-Адл – "мутлақ адолат қилувчи" сифати эгаси) Аллоҳнинг ҳузирида тўлиқ таъминланади”, - деб жавоб бераман.

Агарда мендан кимдир “хўп, унда қачон Ўзбекистонда нисбатан яхшироқ адолат қарор топади?”, - деб сўраса,

мен: “Қачонки Ўзбекистонда судларнинг мустақиллиги тўлиқ таъминлансагина адолат қарор топади”, - деб жавоб бераман.

Адвокат Хондамир Кулбаев

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 13:26


Қизиқ, жуда қизиқ.

ФПК ва ЖПКдан фарқли равишда ИПК ва МСИЮтКнинг бирорта жойида АДОЛАТ жумласи чиқмади.

Ҳмм...

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 12:24


Процессуал муддатлар фақат қора халқ учун!

Бир суд қарорига кўзим тушди. Юнусобод тумани прокурори тадбиркорга ободонлаштириш учун ер ажратиш ҳақида чиққан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, судга мурожаат этаяпти. Нимаймиш, ҳокимнинг ободонлаштириш учун ер ажратиш ваколати Ер кодексида назарда тутилмаган экан.

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Б.Жамолов прокурорга “узр прокурор жаноблари, ҳоким қарори қонуний, тадбиркор чиқиндихонани обод қилган экан, қолаверса, 2013 йилда чиққан қарор устидан шикоят қилиш муддатини сиз 11 йилга ўтказиб қўйгансиз” деб аризани қаноатлантиришни рад этаяпти.

Лекин Тошкент шаҳар маъмурий суди судьянинг ушбу қонуний чиқарга қарорини бекор қилиб, “қонундаги 6 ойлик муддат фақат қора халқ учун, прокурор эса истаса судга 11 йилдан кейин ҳам мурожаат этиши мумкин” деган хулосага келаяпти ва прокурорнинг аризасини қаноатлантириб бераяпти.

Очиғи, бунақа “беспредел”га илгари дуч келмаган эканман. Майли муддат 1 йил ўтсин, хўп 2 йил ҳам ўтиб кетган бўлсин, лекин 11 йил ўтиб кетган муддатни прокурорга тиклаб берадиган виждонни бу судьяларимиз қаердан топди экан-а?
Очиғи лол қолдим.

Лекин кўп қаватли уйларни орасидаги, тадбиркор ободонлаштирган ер участкасида 9 қаватли (ҳозирча) “маҳалла гузари” қурилиши режалаштирилаётганлиги ҳақидаги суратларни кўрсатишганидан кейин бир нарсаларни тушунгандай бўлдим.

Халқ назорати

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 12:04


Ўриндош ходимни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинадими?

Маълумки, МК 164-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш талаби меҳнат шартномаси МКнинг 161-моддасидаги асослар, яъни иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинган ҳолатларга тегишли. Агар бу талаб жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса албатта.

Қизиқ жойи шундаки, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимни ўриндош бўлганлиги учун ишдан бўшатиш МК 161-моддасида алоҳида асос сифатида кўрсатилмаган. Бу асос билан ишдан бўшатиш МКнинг 441-моддасида кўрсатилган.

Ўриндошлик сабабли ишдан бўшатиш МК 161-моддасида кўрсатилмагани учун, бу асосни “иш берувчи ташаббуси ҳисобланмайди ва шу учун ҳам касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинмайди” деб ўйлашимиз мумкин.

Бироқ, айни мана шу жойида МК 161-моддасининг иккинчи қисми 6-бандидаги мана бу асосга эътибор қаратайлик: ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар)”.

Бундан шуни тушуниш мумкинки, Меҳнат кодексининг бошқа жойларида ҳам меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишнинг бошқа, қўшимча асослари кўрсатилган. Ана энди, масалага яқинроқ келдик.

Ҳўш, ўриндош ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ўриндош бўлганлиги учун бекор қилиш ана шу 161-модданинг иккинчи қисми 6-бандидаги иш берувчи ташаббусига оид асосларга кирадими?

Бу саволга жавоб бериш учун, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги меҳнат шартномасини бекор қилишга оид суд ишларини кўриш ҳақидаги 23-сонли қарори 41-бандининг мана бу жойларига қараймиз:

“МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблари (асослари) назарда тутилиши мумкин.

Бунда судлар меҳнат шартномасини МК 161-модда иккинчи қисмининг 1-5-бандларида кўрсатилган асослардан ташқари қонунларда, шунингдек, МКнинг бошқа моддаларида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишнинг ўзга асослари ҳам белгилаганлигига эътибор қаратиши лозим.

Меҳнат шартномасини ўриндошлик асосида ишловчи ходим билан (МКнинг 441-моддаси), .... иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш шундай асослардан ҳисобланади”.


Демак, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимнинг меҳнат шартномасини ўриндош бўлганлиги сабабли МК 441-моддаси билан бекор қилиш ҳам иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ҳисобланади.

Бундан кўринадики, агар жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишдан олдин касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш белгиланган бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ўриндош бўлганлиги учун бекор қилишда ҳам касаба уюшмаси қўмитаси розилиги албатта олиниши керак.

☝️Бу постни барча “кадровик”ларга юбориб қўйинг. Иложи бўлса, судларга ҳам.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 10:46


ДИҚҚАТ!!!

Офлайн малака ошириш курсимизга
старт берилади.

ўқув курси давомийлиги – 36 соат давом этади (тингловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни 9-00 дан 13-00 гача 9 кун давом этади, дарсдан сўнг ташкилот ишини давом эттириш учун);

мавзуларимиз кадрлар иши ва меҳнат соҳасига оид йўналишда ўргатилади;

ўқув курслари меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади;

ўқув курсимизга кадрлар хизмати ходимлари, корхона юристлари, бухгалтерлар, касаба уюшмалари вакилларини ва албатта адвокат сифатида иш бошлаганларни ҳам таклиф қиламиз;

якунда услубий материаллар (иш ҳужжатлари шаблонлари) ва малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Курсга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

YURISTKADR

01 Nov, 10:27


Иш берувчиларни ҳам ҳимоя қилиб тураман.

Кеча меҳнат низоси кўрилаётган бир судда менга ҳамкор бўлган компаниянинг, тўғрироғи, иш берувчининг манфаатларини ҳимоя қилдим. Масъул лавозимда ишловчи ходим бир кун сабабсиз ишга келмагани учун ишдан бўшатилган.

Қарама-қарши томондан қатнашаётган ва ўзим ҳам қаттиқ ҳурмат қиладиган бир адвокат акамиз билан роса тортишдик ўзиям.

– Ҳурматли суд, яна бир қўшимчам бор. Ходим бир кун ишга келмагани жиддий интизом бузилиши эмас, агар 3 ёки 4 кун ишга келмаганида бошқа гап эди. Сизлар ходимнинг вазиятини ва бу унча оғир бўлмаган қилмиш эканини ҳисобга олиб, уни ишга тиклаб беришларингизни сўрайман, – деди суд якунланаётган вақтда ҳамкасбим.

– Эътирозим бор, ҳурматли суд– дедим мен. – Ички меҳнат тартиби қоидаларининг 35-банди 3-хатбошисига кўра “прогул, яъни иш куни давомида узрли сабабсиз 3 соатдан кўп вақт давомида ишга келмаслик ва ишда бўлмаслик” меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилиши ҳолати сифатида белгиланган. Агар ходим 2 соат ёки 3 соат, майли боринг, 4 соат ишда бўлмай, қолган вақтда ишга келганида ҳам буни тушунса бўлар эди. Лекин у тўлиқ иш куни давомида ишга келмаган. Шу сабабли, бу ҳолатни жиддий бўлмаган интизом бузилиши деб қабул қилиб бўлмайди. Бу прогулнинг керак бўлса, оғир даражаси. Шу сабабли, иш берувчи тўғри иш тутган ва ходим билан меҳнат шартномасини қонуний бекор қилган.

Шу билан суд муҳокамани тугатиб, маслаҳатда қолди.

Маслаҳатдан чиқиб, мен ҳимоя қилаётган иш берувчи фойдасига қарор ўқиди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 09:08


Бепул хизмат кўрсатамиз.

Менга ҳозиргина ишдан бўшатилган бир аёл ёрдам сўраб мурожаат қилди. Уни арзимаган нарсани (буни камчилик дегим ҳам келмаяпти) деб ишдан бўшатиб юборишган.

Иш берувчининг буйруғини ва буйруқ олди ҳужжатларни ўрганиб чиқдим, ҳақиқатдан ҳам яхши иш қилишмабди.

Бу аёл ким бўлиб ишлаган денг. Оддий фаррош бўлиб ишлаган. Ишхонадаги энг кам ойлик олувчи ходим. 4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Адвокатга тўлашга имкони йўқ.

Ишини олдим. Бепул хизмат кўрсатамиз. Насиб қилса, адолат бўлса ишга тикланади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 09:00


☝️Фақат бу ерда қизиқ савол туғилади: йиғилишда қатнашадиган адвокатлар рўйҳатини Адвокатлар палатаси шакллантиради. Бизга ўхшаган очиқ ва бироз кескин гапирадиган адвокатлар рўйҳатга киритилармикан?

А лаббай?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 08:54


Олий суд раиси адвокатлар билан учрашув ўтказади.

Олий суд матбуот хизматига кўра, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков билан учрашди.

Учрашув давомида аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида яқин кунларда Олий суд раисининг адвокатлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

P/S: Нима ҳам дердик, Олий суд раҳбариятининг ушбу ташаббусини олқишлаймиз. Бу адвокатлар учун ҳам ҳимоя томонидаги муаммоларни ўртага ташлайдиган ажойиб майдон бўлади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 05:54


Адвокат Абдуллаев каналида эълон қилинган пост.

“Кечирилмас” айб


У ишдан бўшатилди. Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора...
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак...

К. Аслонов

👉@yuristkadr

YURISTKADR

01 Nov, 04:22


Пойтахт меҳнат инспекцияси ҳар доимгидек фаол.

Эшитишимча, Тошкент шаҳар меҳнат инспекцияси пойтахтда жойлашган барча олий таълим муассасаларига педагог ходимлар билан муддатли меҳнат шартномасини тўхтатиш тўғрисида талабнома юбораётган экан.

Берилган талабнома бажарилмаса, ректорларга МЖтКнинг 49-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилар экан.

Адолатлими? Адолатли албатта!

👉@yuristkadr

YURISTKADR

31 Oct, 16:23


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

YURISTKADR

31 Oct, 14:02


Сайланган депутатларнинг неча фоизини хотин-қизлар ташкил этади?

Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди.

Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич десак адашмаймиз. Аёллар ҳар соҳада фаол.

Шунингдек, депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган.

Бундан ташқари, уларнинг 35 фоизи илмий даражага эга. Бу дегани, ҳар 3 нафардан биттаси фан номзоди ёки фан доктори.

#sаylоv24
@yuristkadr

YURISTKADR

31 Oct, 10:58


#mulohaza

Меҳнат шартномасини ходим ташаббусига ва тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишга оид қизиқ мулоҳаза.

1-қисм.

Меҳнат шартномасини МК 160-моддасига асосан ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилишга оид ишларда ходим аризани ҳақиқатдан ҳам ўз ҳохишига ва ўз истагига кўра ёзган бўлиши керак.

Агар ариза иш берувчининг қистови билан ёзилган бўлса, ходимни бу ариза билан ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлади ва ходим ишга тикланади.

"Иш берувчининг қистови нима" деган саволга, Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори (21-банди)да аниқ жавоб берилган.

Яъни, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланади.

Меҳнат шартномасини МК 157-моддасига асосан, яъни тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда ҳам агар ходим қўшимча келишувга иш берувчининг қистови билан имзо қўйган бўлса, у албатта ишга тикланиши керак.

Мана шу жойида жуда нозик масала ва нозик чегара бор. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда келишувдан олдин тарафлар қайси босқичда бўлади? Музокара босқичида бўлади. Музокарадан олдин нима бўлади? Ундан олдин, тарафлардан бири иккинчи тарафга таклиф билдиради. Тарафлар деганда кимларни тушунамиз? Албатта, иш берувчи ва ходимни, тўғрими?

Яъни, дастлаб ходим ёки иш берувчи меҳнат шартномасини келишув асосида бекор қилиш ҳақида қарама-қарши томонга таклиф билдиради. Кейин ўртада музокара жараёни бўлиб ўтади: “нега”, “нима учун” деган саволлар берилади, таклиф беришдан сабаб ва мақсадлар тушунтирилади, ўртага қўшимча шартлар ҳам қўйилиши мумкин ва ҳоказо.

Шундан сўнг, қарама-қарши томон меҳнат шартномасини келишувга кўра бекор қилиш таклифга розилик берса, ўртада ёзма шаклдаги қўшимча келишув имзоланади. Бу келишувнинг номи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувдир. Ундан кейин, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиқади, шу билан тамом.

Кўриб турганингиздек, бу ерда иш берувчи ҳам ходимга меҳнат шартномасини келишув асосида бекор қилиш ҳақида таклиф билдириши мумкин. Айни мана шу жиҳати билан бу асос меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш асосидан фарқ қилади.

Яъни, юқорида айтганимиздек, меҳнат шартномасини ходим ташаббусига кўра бекор қилишда ташаббус фақат ва фақат ходим томонидан билдирилади. Бунда иш берувчидан ташаббус ҳам таклиф ҳам чиқиши мумкин эмас. Келишувда эса, аксинча, таклиф иш берувчидан ҳам чиқиши мумкин.

Давоми бироздан сўнг👇

👉@yuristkadr

YURISTKADR

31 Oct, 10:00


Исландия тўлиқ 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Исландияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали эришилган натижалар бутун дунёда иш режимига бўлган ёндашувни ўзгартиряпти. Бу мамлакатда 2015—2019 йиллар оралиғида ўтказилган кенг миқёсли тадқиқотлар 4 кунлик иш ҳафтаси нафақат ходимлар саломатлиги ва бахтиёрлиги, балки умумий иш самарадорлигини ҳам оширишини кўрсатди. Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 51 фоизи шу форматда фаолият юритяпти ва бу уларнинг турмуш сифатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатяпти.

4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш фақатгина Исландияда эмас, балки бошқа кўплаб давлатларда ҳам синовдан ўтказилган. Мисол учун, Испанияда ҳам ҳукумат ушбу ғояни қўллаб-қувватлаб, 2021 йилда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича пилот лойиҳани йўлга қўйди. Бу дастур орқали ходимларга маошлари сақланиб, 4 кунлик иш графиги жорий қилинди.

Лойиҳага кўра, иш вақтларининг қисқариши ижобий натижаларга олиб келган ва бу формат ишчиларнинг саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Испаниянинг бир қатор компаниялари иш самарадорлигини ошириш учун ушбу режани қўллаяпти.

Японияда ҳам иш режимига нисбатан ўзгаришлар киритиляпти. Бу мамлакатда Google каби йирик компаниялар ходимларининг бахтиёрлигига эътибор қаратишяпти. Microsoft Япония эса 2019 йилда тўрт кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказиб, ходимлар самарадорлигида 40 фоизгача ошиш кузатди. Бу натижа Япония каби иш вақти узун бўлган давлатларда 4 кунлик иш ҳафтаси ҳақида жиддий ўйлаш зарурлигини кўрсатади.

Буюк Британияда эса бир қатор йирик компаниялар ўз ходимлари учун 4 кунлик иш ҳафтаси тажрибасини жорий қиляпти. Тадқиқотлар Британияда ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатяптм: ишчиларнинг саломатлиги яхшиланган, стресс даражаси пасайган, иш самарадорлиги эса аксинча ошган.

Бу форматни амалга ошириш, албатта, ўзига хос муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, масалан, юқори даражадаги хизмат талаб қилинадиган соҳаларда иш вақтини қисқартириш баъзи логистик муаммоларни келтириши мумкин. Шунга қарамай, кўплаб давлатлар 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламоқда ва бу жараён ижтимоий ва иқтисодий ўсишга туртки бўлаётганини кўрсатмоқда.

Нурбек Алимов

👉@yuristkadr

YURISTKADR

24 Oct, 18:58


Судья интизомий ва маъмурий жавобгарликни фарқига бормайди(ми)!?

Мирзо Улуғбек туман прокурори адвокатлик сўровимга ўз вақтида жавоб бермаганлиги учун шу туман судига уни қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритдим.

ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Санжар Абдуганиев 2024 йил 21 октябрь куни соат 09:00 да аризамни кўриб чиқиши ҳақидаги чақирув хатини кўриб, роса хурсанд бўлдим. Чунки судья шу туманнинг прокурорига нисбатан маъмурий ишни кўришга ўзида қатъият топа олиши мен учун судларимиз мустақиллиги сари қўйилган шахдам қадам эди. Лекин қаттиқ адашибман.

Белгиланган вақтда судга бориб билдимки, ҳеч қандай суд мажлиси бўлмайди. Эрта хурсанд бўлибман. Ундан ҳам қизиғи эса эртаси куни бўлди.

Уйимга ушбу судьянинг 2024 йил 16 октябрда (саналарга эътибор қилинг) менга ёзган хати келди. Ажабланарли жойи шундаки, хатда менинг аризам кўрмасдан қолдирилганлиги кўрсатилибди.

Судья ўзининг хатида менга прокуратура органлари ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш тартибини, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия оддий аскар ва бошлиқларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини эринмасдан тушунтириб чиқибди.

1) Мен Мирзо Улуғбек туман прокурорини интизомий жавобгарликка тортишни сўрамаган бўлсам, у ҳарбий хизматчи, ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходими ҳисобланмаса, судья бу хатни ёзиш билан менга нима демоқчи бўлган?

2) Наҳот судья интизомий жавобгарлик билан маъмурий жавобгарликнинг фарқига бормаса?

3) Балким унинг нима демоқчи эканлигини жамоатчиликка Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин ака Ёдгоров тушунтириб берар?!
Адвокат Р.Муҳаммадиев

@manifestcanal

YURISTKADR

24 Oct, 08:11


Бугундан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тизимидаги юридик хизмат ходимлари билан меҳнат қонунчилиги бўйича малака ошириш курсларимиз бошланди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

24 Oct, 07:32


ХДП Сурхондарёда навбатдаги оммавий тадбирини ўтказибди. Тадбирда кўплаб ватандошларимиз партия вакилларини қўллаб қувватлаш учун йиғилган.

Тадбир давомида партия вакиллари сайловчиларга ўз ғоя ва мақсадларини тушунтириб, келгусида бажармоқчи бўлган вазифаларини айтиб ўтган.

Учрашув давомида партия сайловчиларга сайловда фаол иштирок этишга, Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирган.

#saylov24
👉@yuristkadr

YURISTKADR

24 Oct, 06:36


Ё товба!

Буни қаранг, бир ташкилотда ходимга огоҳлантириш эълон қилишибди ва шу муносабат билан, унга икки сафардан бери байрам мукофоти беришмаяпти экан.

Бу Меҳнат кодексининг 299 ва 312-моддаларига мутлақо зид. Чунки биринчидан, огоҳлантириш интизомий жазо эмас, иккинчидан, МК 299-моддадаги интизомий жазо амалда бўлган вақтда байрам мукофоти берилмаслиги ҳақидаги қоида фақатгина интизомий жазо қўлланган ходимларга тегишли.

Биз бу иш берувчи устидан меҳнат инспекциясига шикоят киритамиз ва албатта, унга маъмурий жарима қўлланилишига эришамиз. Берилмаган мукофотларини ҳам ундириб берамиз ходимга.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 20:00


#kino

“Гражданский иск”, яъни ўзбекчада “Фуқаролик даъвоси” фильмини кўрганлар борми?

Адвокатлик ҳақидаги Голливуднинг энг зўр киноларидан бири. Фильмда юқори ҳақ оладиган адвокат ролида Жон Траволта ўйнаган. Бошланишидаги судда бўлиб ўтган мана бу, ўзига ҳос музокара жойи жуда қизиқ: ставка 1,2 млн. доллардан бир дақиқа ичида 2,0 млн.га кўтарилади. Лекин, фильмни охиригача кўрганлар, адвокат йирик бир ишда пул учун эмас, виждони учун курашганига гувоҳ бўлади. Ва бу ишда у бор-будини, миллионлаб долларларини сарфлашига тўғри келади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 17:42


ХОДИМ СУД ҲУКМИ БИЛАН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК ЛАОВЗИМИДА ИШЛАШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИ, БИРОҚ...

САВОЛ.

Биздаги филиал раҳбари бўлиб ишлаган ходимга суд ҳукми ўқилди, ҳукмга кўра, уни 2 йилга моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси ҳам белгиланди. Биз нима қилсак бўлади, биздаги бирорта ҳужжатда филиал раҳбари лавозими моддий жавобгарлик лавозими деб кўрсатилмаган. Лекин, раҳбаримиз бўшатинглар деяпти. Нима қилсак бўлади?

ЖАВОБ.

Агар ходимга нисбатан чиқарилган суд ҳукми билан белгиланган жазо унинг аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум қилган бўлса ва бу суд ҳукми қонуний кучга кирган бўлса, ходим албатта ишдан бўшатилиши керак. Бунинг асоси Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 3-бандидир.

Филиал раҳбари моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозим. Бу фикримизни МКнинг 488-моддаси тасдиқлайди. Бунда ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбари ташкилотга етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгар экани кўрсатилган. Яъни, алоҳида бўлинма раҳбари лавозими қонун билан белгиланган моддий жавобгарлик лавозимидир.

Филиал МК 19-моддасига кўра ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси мақомига эга, демак, юқоридаги 488-моддадаги моддий жавобгарлик лавозимига филиал раҳбари тўғри келади.

Демак, саволдаги вазиятда филиал раҳбари лавозими ҳақиқатдан ҳам моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозим. Суд ҳукмидаги юқоридаги жазо, яъни унинг 2 йилга моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ходимга аввалги ишини давом эттириш имконини бермайди.

Бундай ҳолатда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси биз айтган МК 168-моддаси биринчи қисми 3-банди билан бекор қилиниши лозим.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 17:35


Бизга фуқаролардан Олий судга берилган тафтиш шикоятларини кўриб чиқиш ва шикоят эгаларига жавоб бериш муддатлари бузилаётгани ҳақида эътирозлар келмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 15:08


Марказий сайлов комиссияси "сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича видеоролик тақдим этибди. Энди сайлов участкангизни электрон тарзда аниқлаш имконияти бор.

Бу ҳақида маълумотни батафсил видеода кўришингиз мумкин👆

Шунча қулайликлар яратилибди, овоз бермасак уят бўлар.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 13:32


Экология партияси Қашқадарёда сайловолди оммавий тадбирини ўтказди

Унда партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, экофаоллар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этган.

Тадбир "Табиат учун бирлашайлик" шиори остида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

#sаylоv24
👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 13:10


#videojavob

Ходим иш ҳақи сақланмаган таътилдан муддатидан олдин қайтиши мумкинми?

Бу саволга экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева жавоб беради.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 11:27


Эртага иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш учун эртага ариза ёзиш тўғрими?

Боя бир шеригим билан шу мавзуда фикрлашиб қолдик. Эртага иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқмоқчи бўлсам, иш берувчига эртага ариза юборишим мақсадга мувофиқ эмас экан. Аризани камида бугун беришим керак.

Гап шундаки, МК 241-моддаси бўйича иш ҳақи сақланмаган таътил олишим учун умумий ҳолатда иш берувчи ҳам рози бўлиши керак.

Мен ходим сифатида иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳақида эртага ариза юборсам, бу аризам иш берувчига қачон киради, буни ҳали билмайман. Кейин, бунга иш берувчи рози бўладими ёки йўқми, буни ҳам билмайман.

Мен эса ўзимча, бўлди мен ўз ҳисобимдан таътилдаман деб ўйлаб, шуни куни ишга бормайман. Шу вазиятда иш берувчи шу куни иш ҳақи сақланмаган таътил кетишимга розилик бермаса, мен прогул қилган бўламан.

Бу 26-сонли Пленум қарорининг 38-банди бўйича ўзбошимчалик билан таътилга кетиш бўлиб қолади.

Натижада, иш берувчи мени ишдан бўшатиб юбориши мумкин.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

23 Oct, 10:08


Бугун биз учун ўзгача кун.

Навбатдаги тингловчилар билан малака ошириш курсимиз якунига етди бугун.

Устозларимиз Раъно Исамитдинова, Акмалхон Нигмонхўжаев, Эъзозабону Мамаризаева, Мухаммадамин Каримжонов ва Саидали Мухторалиевлар 10 кун давомида уларга меҳнат муносабатлари ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш каби мавзуларда ўз билимларини улашдилар.

Бугун ушбу тингловчиларимизга меҳнат муносабатлари соҳасида малака оширганлиги ҳақида малака сертификатларини топширдик.

Уларнинг барчасига омад ва ишларида муваффаққият тилаб қоламиз.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

22 Oct, 15:30


Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?

Ушбу мақоладан кейин жиноят ишлари бўйича Олот туман суди раиси Баҳрилло Жабборов томонидан кўрилган жиноят ишларининг айримлари бўйича чиқарилган суд қарорлари билан танишиб чиқиб, очиғи, ёқа ушладик.

Айрим ишларда ўта қўпол хатоликларга йўл қўйилганлигига ҳам гувоҳ бўлдик.

Масалан, 1-2010-2401/85-сонли жиноят иши бўйича А. ҳамда 1-2008-2301/69-сонли жиноят ишида Ғ. ўта оғир жиноят содир этганликда, 1-2006-2301/119-сонли жиноят ишида Р. оғир жиноят содир этганликда, 1-2010-2401/79-сонли жиноят иши бўйича С. унча оғир бўлмаган жиноят содир этганликда асоссиз айбланганлар.

Ёки 1-2010-2401/48-сонли жиноят ишида У. ҳамда 1-3-2010-2401/84-сонли ишда Д. суд залидан асоссиз қамоққа олинган бўлса, 1-2010-2401/26-сонли жиноят иши бўйича Д.га нисбатан ЖКнинг 45-моддаси нотўғри қўлланилган. Шу билан бирга, унинг пора олганликда айбли деб топилиши ҳам асоссиз бўлган.

Ушбу санаб ўтилган суд қарорларининг асоссизлиги кейинчалик юқори инстанцияларда тасдиқланиб, бекор қилинган, айримлари ўзгартирилган.

Яна ҳам ачинарлиси, муҳокамага сабаб бўлган жиноят иши билан, 1-2010-2401/60-сонли жиноят ишидаги айблов квалификацияси бир хил, яъни ЖК нинг 251-1-моддаси 3-қисми экани ҳолда бунисида судланувчи М.нинг 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўла туриб, суд залидан қамоққа олинган бўлса, кейингисида Д.га озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Лекин суд тўхтами асослаб берилмаган.

Юқоридагиларга ўхшаш мисоллар талайгина бўлиб, бундай иш олиб боришда давом этиши суд раиси Б.Жабборовнинг атрофида шундоқ ҳам аллақачондан урчишига улгурган “миш-миш”ларнинг баттар авж олишига олиб келади.

Шундай экан, унинг фаолиятига танқидий баҳо берилишини, ёки малакасини ошириш курсини ташкил этиб, иш фаолиятини соғломлаштириш чоралари кўрилиши лозим. Йўқса, жамоатчилик учун унинг истеъфосини сўрашдан бошқа йўл қолмайди.

@Advokat_Abdullayev

YURISTKADR

22 Oct, 11:17


УМИДАНИНГ СЎНГАН УМИДИ ....

Бўлган воқеа. Умида Жамшид билан бир институтда ўқиди. 3-курсга ўтганида улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлди. Улар ўз орзусига эришди, институтни битирибоқ турмуш қуришди.

Икки ёш бахтли яшар эди. Эри Жамшид Умиданинг ишлашини хохламади, чунки ўзининг топиш-тутиши яхши эди. Орада ўғилли бўлдилар. Бировдан кам, бировдан кўп бўлмай яшашяпти. Мана, ўғли ҳам учга кираман деяпти. Буни қарангки, навбатдаги меҳмон ҳам яқин. Ҳа, Умида иккинчи фарзандига ҳам ҳомиладор. Эр-хотин қувончдан ўзларини қаерга қўйишларини билишмаяпти.

Тўсатдан... Тўсатдан фалокат юз берди. Жамшид автоҳалокатга учради. Бир ўлимдан қолди бечора, Умида бор топган-тутганини эрининг операциясига сарфлади. Лекин эри ногирон бўлиб, аравачага михланиб қолди.

Энди Умида ишламаса бўлмайди. 1 нафар фарзанди бор, 2 чисига хомиладор, бундан ташқари Жамшиднинг дори дармонлари, оёққа туриб кетиши учун пул керак. Лекин қаерга иш сўраб борса, қорни қаппайганидан хомиладорлигини билиб, ишга олишмаяпти. “Узр, бизга 3-4 ойдан кейин декретга кетадиган ходимлар керак эмас” дейишяпти.

Ҳомиладорлигини сабаб қилиб, аёлларни ишга олмаслик нотўғри экан. Буни ҳуқуқшунослардан сўраб билиб олди. Лекин бу гапларни эшитган иш берувчилар худди балога қарагандек қараяпти унга. Ҳуллас, елиб-югурмасин, қанча талаб қилмасин, фойдаси бўлмади. Ўзи эгаллаган мутахассислик бўйича ишга киролмади.

Мана бугун ҳам Умида иш сўраб кирмаган жойи қолмади. Бекатда ўтириб соатига қаради. Тушлик вақтидан ҳам ўтибди. Қорни оч. Шунда қўшнисига ташлаб чиққан уч ёшли ўғлини, касалхонада ётган эрини ўйлаб хўрлиги келиб, унсиз йиғлади.

Кейин, қўлидаги ҳужжатларини ва ўша қуриб кетгур “қизил” муқовали дипломини секингина сумкага солдида, деразасига “фаррош керак” деб ёзиб қўйилган ошхона томонга аста юриб кетди.

P/S: Ҳурматли иш берувчилар!!!

Билсангиз, Меҳнат кодексининг 392-моддасига кўра аёлларни хомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш таъқиқланади.

Жиноят кодексининг 148-моддасига асосан аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш жиноят ва бунинг жазоси жуда оғир.

Нахотки, бу сизга қизиқ бўлмаса? Нахотки, сиздаги бу масъулиятсизлик сизга оғир жазо олиб келишини билмасангиз?

Наҳотки, рўпарангизда фақат ҳомиладор аёл эмас, у билан бирга яна бир мурғак инсон умид билан турганини сезмасангиз?

Эъзозабону Мамаризаева

👉@yuristkadr

YURISTKADR

22 Oct, 10:34


Ҳозирда айрим иш берувчилар хизмат текшируви ўтказиб, унинг натижаси бўйича маълумотнома ёки хулосалар тузяпти. Бу тўғрими?

Бугунги онлайн дарсимизда шу саволларга ҳам тўхталдик.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

22 Oct, 08:42


Нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тарафдоримиз — Адолат СДП

Ҳамма билганидек, 27 октябрь куни Парламент сайлови бўлади. Сайловга ҳам 5 кун қолди. Ҳар бешта партия сайловолди ташвиқотларини ўтказишда давом этишяпти.

Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи. Тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш мақсадида "Адолат" социал демократик партияси ўзининг сайловолди дастурида қатор вазифаларни илгари суряпти.

Партия бу соҳани ривожлантиришда қуйидагиларни таклиф қилмоқда:

➡️«Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш;
➡️тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш;
➡️ёш авлоднинг соғлом бўлиб вояга етишини таъминлаш мақсадида 9-14 ёш болаларни ҳар йилда бир марта давлат маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтиш амалиётини йўлга қўйиш;
➡️аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини такомиллаштириш, ижтимоий дорихоналарни ривожлантириш, оғир касалликларни давлат томони­дан даволашни кенгайтириш;
➡️аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини янада ошириш мақсадида 50 ёшдан ошган фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш шулар жумласидан.

Режалар катта, натижалар билан ҳам бўлишишни истаймиз албатта.

#saylov2024
👉@yuristkadr

YURISTKADR

22 Oct, 07:46


Қисқартирилган иш вақти ва тўлиқсиз иш вақти ўртасидаги асосий фарқлар

Ўзи иш вақтининг 3 та тури бор: нормал иш вақти, қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтлари (МК 181-модда). Бизда нормал иш вақти хафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда ходимларга қисқартирилган иш вақти ва тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин. Қаранг, ушбу иккисида жумлаларнинг мазмунидан ўртадаги фарқ билинмайди, чунки ҳар иккиси ҳам иш вақтининг камайтирилган турларидир. Масалан, ходим учун белгиланган хафтасига 40 соатлик ва кунига 8 соатлик нормал иш вақтини камайтириб, хафтасига 35 соат ва кунига 7 соат қилиб белгиладингиз, бу нима? Қисқартирилган иш вақтими, ёки тўлиқсиз иш вақти? Бир қарашда уларни бир-биридан фарқлаш қийин, тўғрими?

☝️Аслида, қисқартирилган иш вақти ва тўлиқсиз иш вақти даврийлик хажмида ўхшаш бўлсада, бошқа жиҳатлари бўйича улар бир-биридан кескин фарқланади.

1. Қўлланиладиган ходимлар тоифаси бўйича.

1.1. Қисқартирилган иш вақти фақатгина айрим тоифадаги ходимларгагина белгиланади. Яъни, қисқартирилган иш вақти ҳамма ходимларга ҳам қўлланилавермайди. Эътибор беринг, ходимларнинг ёши, уларнинг соғлиғи ҳолати ҳамда ходим ишлаётган ишнинг ўзига ҳос мураккаб ва зарарли жиҳатларидан келиб чиқиб, иш берувчи ана шундай вазиятларда бўлган алоҳида ходимларга қисқартирилган иш вақти белгилайди. Масалан, МК 183-моддасига асосан 18 ёшга тўлмаганларга хафтасига 36 соатдан (агар ходим 16 ёшдан 18 ёшгача бўлса, хафтасига 24 соатдан), 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига хафтасига 36 соатдан, ноқулай меҳнат шароитларидаги ходимларга Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўрсатилган хажмдан, иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимларга хафтасига 36 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Шунингдек, бюджет ташкилотида ишлаётган 3 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига хафталик 35 соатдан кўп бўлмаган қисқартирилган иш вақти белгиланади.

1.2. Тўлиқсиз иш вақтидан эса барча ходимлар фойдаланиши мумкин, иш берувчи билан ўртадаги келишувга биноан албатта (МК 186-модда). Тўғри, МК 186-моддаси иккинчи қисмида ҳомиладор аёлларга, 14 ёшгача бўлган боланинг (16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор боланинг) ота-онасидан бирига, шунингдек, бетоб оила аъзосини парвариш қилаётган шахсларга тиббий ҳулосага биноан ҳамда ногиронлиги бўлган ходимга ТИЭК хулосасига биноан тўлиқсиз иш вақти белгилаш шартлиги кўрсатилган. Бироқ, бу ерда эътибор беринг, юқоридаги ходимлар ўша тиббий ҳулоса ва ТИЭК хулосасини илова қилиб, иш берувчига илтимоснома берган тақдирда уларга тўлиқсиз иш вақти белгиланади. Қолган вазиятларда исталган ходимларга ўртадаги келишувга биноан тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин.

2. Ихтиёрийми ёки мажбурий? МК 183-моддасида кўрсатилган юқоридаги алоҳида тоифадаги ходимларга қисқартирилган иш вақти белгилаш иш берувчи учун мутлақо мажбурийдир. Тўлиқсиз иш вақти билан ўртадаги фарқлардан бири ҳам шу. Тўлиқсиз иш вақти МК 186-модданинг иккинчи қисми (☝️юқорига қаранг)да кўрсатилган ҳолатлар (шунда ҳам ходимнинг илтимоси бўлиши керак)дан ташқари, бошқа барча ҳолатларда иш берувчининг ҳам келишуви ва розилигини тақозо қилади. Яъни, тўлиқсиз иш вақтини белгилаш одатда, иш берувчи учун мажбурий эмас.

3. Тўланадиган иш ҳақи бўйича. Энг муҳим фарқ мана шу ерда. МК 183-моддаси биринчи қисмига асосан ходимга қисқартирилган иш вақти белгиланганида, иш ҳақи камайтирилмайди. Яъни масалан, бюджет ташкилотида ишлаётган онанинг иш хафтаси 40 соат эди, унга 3 ёшга тўлмаган боласи борлиги сабабли хафталик 35 соатлик қисқартирилган иш вақти белгиланди. Мана шу ҳолатда, иш ҳақи камайтирилмасдан, ходимга 40 соатлик иш вақти бўйича иш ҳақи тўлашда давом этилади. Тўлиқсиз иш вақти белгиланганда эса, МК 186-моддаси тўртинчи қисмига асосан ходимга амалда бажарган ишига ва ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. Яъни, бунда иш ҳақи амалда камаяди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

22 Oct, 05:20


⚡️6 oylik kurslarga qabul davom etmoqda!

❗️Bevosita ta'lim shaklida tashkil etiladigan Oliy ma'lumotga ega bo‘lgan shaxslarni yuridik mutaxassislikka qayta tayyorlash kurslariga qabul boshlandi.

🎓Kurslarda o‘qish uchun barcha oliy ma'lumotli shaxslar hujjat topshirishlari mumkin.

Hujjatlarni qabul qilish 2024-yilning 2-oktabridan 31-oktabr kuniga qadar qabul.centertsul.uz sayti orqali faqat elektron ravishda amalga oshiriladi.

♻️Qabul kvotasi 100 nafarni (o'zbek tilida), to‘lov-kontrakt miqdori esa 15 700 000 so‘mni tashkil etadi.

❗️Eslatib o‘tamiz, bitiruvchilarga davlat namunasidagi diplom berilib, davlat organlari va boshqa tashkilotlarning yuridik xizmatida yurist va fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ishlash huquqiga ega bo‘ladi.

☎️+998 71 233 22 14

👉@centertsul

YURISTKADR

21 Oct, 18:25


Ходим томонидан корхонага зарар етказилганини аниқлашда...

Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганида, унга интизомий жазо қўллашдан аввал тушунтириш хати талаб қилиш керак (МК 313-моддаси бўйича)лигини биламиз, тўғрими?

Ходим томонидан ташкилотга зарар етказилганлиги аниқланганда ҳам бунинг сабаблари юзасидан ходимдан тушунтириш хати талаб қилиш мажбурийдир. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг 344-моддасида алоҳида талаб бор.

Мазкур моддада ходим томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан олдин, албатта хизмат текшируви ўтказилиши шартлиги белгиланган. Демак, хизмат текшируви чоғида ёки унинг якунида ходимдан тушунтириш хати талаб қилиниши керак бўлади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

21 Oct, 14:04


Фуқаролик судларидаги нотенглик.

Ўша эски гап. Ишга тиклаш ишларида қонунлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун бошқача, фуқаролик ташкилотлари учун бошқача ишлаяпти. Меҳнат қонунчилигига кўра (эски МК 270-модда, янги МК 560-модда), ишга тиклаш бўйича даъво муддати меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ходимга берилганидан кейин ўтиши керак.

Судларда бу қоида оддий ташкилотлардан бўшаган ходим учун тўғри ишлайди. Бироқ, агар ходим ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидан бўшатилган бўлса, судлар тўнини тескари кийиб оладилар. Улар учун буйруқ нусхаси берилмаган бўлса ҳам, “ҳа, ўша вақтда бўшаганини билганми, демак, даъво муддати” ўтган деб унинг даъвосини рад қилади.

ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2023 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан судья З.Тураев гарчи ходим буйруқ билан таништирилган бўлса ҳам, аслида унга буйруқ нусхаси берилмаган деб, иш берувчининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талабини рад қилган.

Тошкент вилояти суди ҳам 2023 йил 27 сентябрдаги ажримига асосан худди шу ҳулосани такрорлаб, иш берувчининг шикоятини рад қилган. Олий судда ҳам иш ходим фойдасига ҳал бўлган. Адолатли ва тўғри қарор.

Лекин, шу ходимнинг ўрнига органдан бўшаган ходим бўлганда, нима бўларди? Эҳҳе!

Хуллас, даъво муддатини қўллашда орган ходимлари ва оддий ташкилотлар борасида нотенглик авж олиб кетди.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

21 Oct, 12:41


Хотин-қизлар фаоллари диққатига!

Шу кунларда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва HR бўлинмаси ходимлари билан учрашув ўтказишга келишиб олдик.

Учрашув давомида барча масалаларни муҳокама қилишга, Қўмитага қўлимиздан келганча амалий ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Масала муаммони муҳокама қилишда эмас, унинг қонуний ечимини топишда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

21 Oct, 10:38


19 октябрь куни сиёсий партия вакиллари иштирокида навбатдаги теледебат ўтказилди. Дебатда ҳар 5 сиёсий партия ўз ташаббусларини аниқ мисоллар билан олиб чиқди.

Жумладан, ЎзЛиДеП вакили арзон уй-жойлар қуриш ва квартиралар сотиб олиш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш бўйича режаларни таклиф қилди.

“Адолат” социал демократик партияси субсидия асосида уй-жой сотган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш таклифини илгари сурди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси эса ўзининг халқчиллиги ҳамда аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши йўлида кўтараётган ташаббус ва таклифлари билан бошқа сиёсий партиялардан ажралиб турди.

Дебат 3 раунддан иборат бўлиб, унда партиялар савол жавоб пайтида жиддий баҳсларга ҳам қиришишди. Баҳслар давомида “Миллий тикланиш” демократик партияси спикери барча берилган саволларга аниқ ва асосли мисоллар билан жавоб бериш орқали ўз позициясини ҳимоя қила олди.

Менимча, бундай дебатларда партиялар ўзини кўрсата олиши сайловчиларнинг ишончини оширишга хизмат қилади.

#saylov24
👉@yuristkadr

YURISTKADR

21 Oct, 10:15


СУД АЖРИМИДАН КЕЙИН ХОТИН ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАЙТАДИМИ?

САВОЛ:
Мен никоҳдан суд орқали ажрашдим, фамилиям яна эски фамилиямга қайтадими ёки эримнинг фамилиясида қоламанми? Қарорда бу ҳақда ҳеч нима кўрсатилмаган?

ЖАВОБ.
Қисқача тушунтираман. Оила Кодексининг 46-моддасида никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши белгиланган. Унга асосан:
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.

Шу билан бирга Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-бандида ҳам “никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли эканлиги, бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги, агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилиши белгиланган.

Демак, сизнинг масалангиз суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаганлиги сабабли, фамилияни ўзгартириш ФҲДЁ томонидан ҳал этилади.

Ҳозирги холатда 2 холатдан бирини танлаш, яъни қайси фамилияда қолишингиз ўзингизнинг ихтиёрингизга ҳавола.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

YURISTKADR

21 Oct, 09:56


“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 17:16


"Yurist va kadr" ўқув марказида офлайн ва онлайн ўқув курслари қизғин давом этмоқда.

Айни пайтда офлайн курсимизда 18 нафар, онлайн курсимизда эса 23 нафар тингловчилар меҳнат муносабатлари соҳасида малакаларини оширмоқда.

Тингловчиларга ўқув жараёнининг амалий қисмлари кўпроқ қизиқ бўляпти дейиш мумкин. Бунда ҳар бир мавзуга оид қизиқарли кейслар, ҳуқуқий казуслар ва ҳужжатлардан намуналар беришимиз уларга фойдали бўлмоқда.

Навбатдаги курсларга ёзилиш учун контактларимиз:

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.


👩‍💻@yuristkadr_menejer

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 15:22


#namuna

Ходимларнинг вакиллик органини сайлаш ҳақидаги йиғилиш баёнидан намуна.

Манави ҳужжат намунаси ҳам Сизнинг талаб ва истакларингиздан келиб чиқиб тақдим этилмоқда.

Бу намуна кўпроқ ҳусусий ва нодавлат ташкилотлари учун асқотади. Сабаби, бундай ташкилотларнинг аксариятида ходимлар бирор-бир касаба уюшмасига аъзо эмас. Бу дегани, бундай ташкилотларда касаба уюшмаси қўмитаси хам бўлиши мумкин эмас.

Лекин, меҳнат қонунчилиги бўйича шундай масалалар ва шундай ҳужжатлар борки, уларни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллари билан келишмасдан қабул қилиб бўлмайди (масалан, МК 296-моддаси бўйича Ички меҳнат тартиби қоидалари).

Касаба уюшмаси қўмитаси бўлмаган ва бўлиши мумкин бўлмаган ташкилотларда муқобил сифатида ХОДИМЛАРНИНГ БОШҚА ВАКИЛЛИК ОРГАНИ (МК 6 ва 15-моддалари) сайланиши мумкин. У 3 киши, 5 киши ёки оддийгина 1 кишидан иборат ҳам бўлиши мумкин.

Юқорида ☝️ходимларнинг вакили (1 нафар вакил)ни сайлаш ҳақидаги меҳнат жамоасининг йиғилиш баёнидан намуна берилмоқда.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 12:11


Соф ўнг партия «Миллий тикланиш»дан байрамона тарғибот

Бухорода "Қадриятларга таянган тараққиёт" шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Юқоридаги видеолардан кўриш мумкинки, тадбир шунчаки тарғибот бўлибгина қолмай байрамона руҳ бера олган.

Сайловолди шунақа кайфият ҳам керак эди аҳолига. Айтганча, 9 кундан кейин сайлов.

#sаylоv24
👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 11:13


Нима учун, бугун ҳуқуқий адабиётларимиз бу қадар тушунарсиз?

Сабаби жуда оддий. Юридик нашрларнинг кўпида ҳалқчиллик йўқ. Кўплаб муаллифлар ҳуқуқий адабиётларда қонунчилик нормаларини деярли шундайлигича кўчириб ёзадилар.

Аслида бизнинг вазифамиз узундан-узун мураккаб бўлган қоидаларни одамларга оддий ва тушунарли тилда етказиб бериш эмасми?

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 09:53


Адвокат Қосимовга кўра...

Адвокат Хайрулло Қосимов Олий суддаги маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича кўрилган суд ишида жиддий қонунбузарлик бўлганини айтган эди. Яъни, адвокатнинг айтишича, ишни тафтиш тартибида кўрган судья якунда қарор қилишдан олдин алоҳида ҳонага чиқмаган.

Ваҳоланки, МЖтКнинг 324-37-моддаси ўнинчи қисмида “суд музокаралар тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида ҳонага киради” дейилган.

Бироқ, бу ерда мен тўлиқ тушунмаган бир нарса бор эди. Қарор қабул қилишдан олдин судья, ҳеч бўлмаса, иштирокчиларни чиқариб, ўзи алоҳида қолдими, ёки, суд мажлиси хонасини иштирокчилар ҳам, судья ҳам тарк этмаганми?

Юқоридаги ☝️видео орқали адвокат ҳамкасбимиздан шу масалага аниқлик киритишни сўрадим.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 08:51


ЯММТ тизимининг келажаги борми?

ЯММТ, яъни Ягона миллий меҳнат тизими Ҳукуматимизнинг ахборотлаштириш ва электронлаштириш борасидаги энг катта ютуқларидан бири ҳисобланади.

ЯММТда Ўзбекистондаги миллионлаб ишчи-ходимларнинг иш фаолиятига доир муҳим маълумотлар, масалан, кейинчалик пенсияга чиқиши учун зарур бўладиган меҳнат стажига доир маълумотлар юритилади.

Мисол учун, меҳнат дафтарчаларини юритиш ҳам айни пайтда ЯММТ орқали электрон тарзда амалга оширилмоқда. Ҳозирда бу тизимни меҳнат муносабатларида қоғозбозликнинг олдини олишда жуда муҳим қадамлардан бири бўлди дейиш мумкин.

Биласизми, нима? Охирги 4 йил ичида ЯММТ тизимини ҳозирги ҳолатга келтириш осон бўлмагани аниқ. Юз минглаб корхона ва ташкилотларни бу тизимга жалб қилиш ва улардаги миллионлаб ходимларнинг маълумотларини тизимга киритиш нақадар оғир бўлганини бу тизимни ишлаб чиққан ва ишга туширган мутахассислар жуда яхши билади. Уларга осон бўлмагани аниқ.

Кўпчилик ЯММТ тизимига масъул бўлган «ЯММТ» ИДАК деган ташкилотда юзлаб ходимлар ишлайди деб ўйлайди. Аслида, бу ташкилотда бор-йўғи 15-16 нафар ходимлар фаолият юритади холос. Уларни биз ЯММТ тизимининг устунлари ва фидоийлари деб ҳисоблаймиз. Тизимнинг бир маромда ишлаши мана шу 15-16 нафар мутахассисларга тўғридан-тўғри боғлиқ.

Лекин билишимча, ушбу мутахассисларга тўланадиган ойлик иш ҳақлари охирги 2-3 ой ичида кескин даражада пасайтириб ташланган. Албатта, бундай салбий ҳолатлар жамоанинг кайфиятига ёмон таъсир қилгани аниқ.

Менга алоқага чиққан ва ЯММТни жорий қилишда фаоллик кўрсатган айрим мутахассислар ҳозирги маош оилани тебратиш учун етмаслигини, шу кетишда ишдан бўшаб кетишга мажбур бўлишларини айтмоқда.

Ҳайронман, наҳотки, юз минглаб иш берувчилар ва миллионлаб ишчи-ходимларнинг тақдирига масъул бўлган бор-йўғи 15-16 нафар ходимнинг иш ҳақини барқарор сақлаш имкони бўлмаса? Ахир, ЯММТ тизимининг бугуни ҳам, келажаги ҳам унга масъул бўлган шу мутахассисларга боғлиқку.

Маълумот учун, «ЯММТ» ИДАК Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасарруфидаги ташкилот ҳисобланади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 08:07


Мана бу даъво ишини мен жуда ижобий қабул қилдим.

Суд томонидан ишдан бўшатилган суд ходими, ўзини ноҳақ бўшатилган ва ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаб, шу суднинг ўзига даъво киритяпти.

Авваллари бу ҳақида гапириш тугул, хатто тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Ҳозир бўлаётган ишларни қаранг, бўлиб ҳам бизнинг қадрдон меҳнат ҳуқуқи соҳамизда.

Бу ишнинг натижаси қандай тугашини билмаймиз, лекин, суддан жабр кўрган суд ходими қўрқмасдан шу суднинг ўзига даъво киритяптими, шунинг ўзи ҳам биз учун кўп нарсани англатади.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

17 Oct, 05:38


Сайлов куни яқинлашиб келмоқда!

Сайлов — бу ҳар бир фуқаронинг ўз келажагини белгилашдаги муҳим ҳуқуқи ва масъулияти. Биз бу жараёнда иштирок этиш орқали нафақат бугун, балки эртанги кун учун ҳам муҳим бўлган қарорларга таъсир кўрсатишимиз мумкин. Ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга: бу жамиятимиз, мамлакатимиз ва ёш авлод учун қандай келажакни яратишимизни белгилайди.

27 октябрдаги сайловга оз вақт қолди. Бу жараёнда қатнашиш орқали қонунларимиз, ижтимоий дастурларимиз ва иқтисодий сиёсатга таъсир ўтказиш имкониятига эгамиз. Ҳар биримиз масъулиятли равишда танлов қилишимиз керак, чунки бу овозлар мамлакатимизнинг ривожланиши ва халқимиз манфаатлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Шуни унутмангки, ҳар бир овоз ўз овозимизни эшиттириш имкониятидир. Сиз қатнашмасангиз, бошқалар сиз учун қарор қабул қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ўз келажагимиз, фарзандларимиз ва юртимиз учун овоз берайлик.

Сайлов яқинлашяпти. Вақтингизни аяманг, овоз бериш ҳуқуқингиздан фойдаланинг. Бунинг ортида сиз ва яқинларингиз учун яхши ҳаёт, фаровон келажак ётади!

#sаylоv24
👉@yuristkadr

YURISTKADR

16 Oct, 17:09


#namuna

Ички меҳнат тартиби қоидаларидан намуна.

Кўпчиликнинг талабларига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари ва уни тасдиқлашга оид ҳужжатлардан намуналар беряпмиз.

Меҳнат кодексининг 296-моддасига асосан Ички меҳнат тартиби қоидалари иш берувчи томонидан тасдиқланади, лекин у аввал албатта, ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиши керак.

Шу сабабли, қуйида нафақат Ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ)дан, балки уни Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишишга оид ҳужжатлардан ҳам намуналар беряпмиз.

Демак ҳужжатлар намуналари қуйидаги кетма-кетликда:

биринчи, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси раисига ИМТҚ лойиҳасини келишиш ҳақидаги тақдимномаси;

иккинчи, касаба уюшмаси қўмитасининг ИМТҚ лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш ҳақидаги йиғилиш баёни;

учинчи, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳужжат касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилгани ва келишилгани ҳақидаги хабарномаси;

тўртинчи, Ички меҳнат тартиби қоидасидан намуналар.

Саидали Мухторалиев

👉@yuristkadr

YURISTKADR

16 Oct, 16:04


Бўлажак юристларга бир гап.

Ҳозир энг талабгор юрист ким деб сўрасангиз, исталган ҳужжат турини сифатли ва қисқа фурсатларда тайёрлай оладиган юристларни айтган бўлардим.

“Назария бошқа, амалиёт бошқа, эртага ўқишни битириб, ишга кирсанг ўрганиб олаверасан” деган гапларга қулоқ тутманг.

Юридик соҳада юзлаб ҳужжатлар турлари бор, уларни ўрганишни ҳозирдан бошлайвериш керак.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

16 Oct, 15:35


ШАРТНОМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА КИЧИК БИР ТАВСИЯ

Шартнома лойиҳасини тайёрлаган тараф бўлғуси ҳамкорларига нисбатан доимо устунроқ вазиятда бўлади.

Ташаббус доимо шартнома лойиҳасининг муаллифи томонидадир. Шунинг учун бошқа тарафнинг шартномасини ўз манфаатларингизга мослаштиришга тўғри келади, лекин кейинчалик бу имконият бой берилиши мумкин. Айнан шунинг учун шартнома лойиҳасини ўзингиз ишлаб чиқишингиз лозим.

Агар ҳамкор ўз шартнома лойиҳасини тайёрлаган бўлса, унинг барча шартларини тегишли қонун ҳужжатларига солиштирган ҳолда диққат билан ўрганиб чиқиш лозим ва зарур бўлса, қарши тараф билан биргаликда муҳокама қилиш ва келишиш учун ўзининг муқобил шартнома нусхасини тайёрлаш керак.

Аниқ бир шартноманинг лойиҳасини тегишли соха мутахассислари тузишлари зарур. Шартнома лойиҳасини тегишли билимга эга бўлган мутахассис ёхуд ҳуқуқшунос, ҳуқуқшунос бўлмаган тақдирда эса, жалб этилган адвокат тайёрлагани маъқул.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси талабларига мувофиқ, хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган ҳуқуқшунослар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шартноманинг ҳар бир тарафи бошқа тарафнинг даромад олиши учун қайғурмайди, бу оддий бизнес қоидаси, шартномани ўзининг манфаатларига мос равишда тузишга ҳаракат қилади, иккинчи тарафнинг манфаатларини эса, шунчаки юзакигина ҳисобга олади.

Шунинг учун шартнома лойиҳаси айнан биз маслаҳат бераётган юрист ёки малакали мутахассис тарафидан тайёрланмаса, ҳамкор ўзи тайёрлаган шартномани ўз манфаатларига мослаштиришга улгурган бўлади, натижада бизнинг ҳурматли обуначимиз фаолият юритаётган ташкилот томонидан ташаббус кўрсатиш имконияти бой берилган бўлади.

Бу каби вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, тузилаётган ҳар бир шартнома лойиҳасини шу шартнома мазмуни бўйича мутахассис ва юристнинг иширокида тайёрлаш лозим.

👉@yuristkadr

YURISTKADR

16 Oct, 14:54


Судья ва адвокат дўст бўлиши мумкинми?

Фақатгина битта ҳолатда мумкин, агар касб юзасидан бир-бирларига иши тушмаса. Судья ва адвокат дўст бўлиши учун ўртадаги виждон энг юқори даражадаги синовдан ўтиши керак.

Масалан, адвокатнинг иши унга яқин дўст бўлган судьяга тушганда, аксарият ҳолларда судьянинг ҳолислиги йўқолади. Судья дўстининг юзидан ўтолмагани учун ҳам гарчи адолатсиз бўлсада, дўсти томонига қарор чиқариб беради. Агар қарши қарор чиқарса, ўртага совуқчилик тушишидан чўчийди.

Эътибор беринг, адолатли, лекин адвокат дўстига қарши қарор чиқарганда, адвокат судья дўстидан ҳафа бўляптими, демак билингки, улар ўртасида ҳеч қандай дўстлик риштаси йўқ.

Чунки, бундай ҳолларда адвокат “энг яқин дўстим” деб кўкларга кўтарадиган судьядан фақат ва фақат манфаат истайди холос. Бу эса мутлақо дўстлик эмас.

Виждонли адвокат унга дўст бўлган судьяга ишим тушмасин дейди, адолатли судья ҳам яқин дўсти бўлган адвокатнинг иши унга тушганда, ўзига-ўзи раддия беради.

👉@yuristkadr