Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi @hokimraximov Channel on Telegram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

@hokimraximov


Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/hokimxorazm
Instagram: instagram.com/hokimraximov

Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximov (Uzbek)

Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali, @hokimraximov, sizni yangiliklar bilan xush kelibsz. Bu kanalda Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximov tomonidan berilayotgan ma'lumotlar, yangiliklar, va hamkorlik imkoniyatlari haqida eng so'nggi malumotlarga ega bo'lasiz. Agar siz Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning ilgari bilan birga eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, ushbu kanalga a'zo bo'ling. Jo'rabek Raximov bilan birga Xorazm viloyati rivojlanishiga qo'shimcha qo'llab-quvvat berish uchun bu fursatni kuting! Kanalda foydalanishingiz uchun quyidagi manzillardan ham ulashingiz mumkin: Facebook: facebook.com/hokimxorazm, Instagram: instagram.com/hokimraximov. Sizning rahbaringiz Jo'rabek Raximov bilan tezda bog'laning va Xorazm viloyatining rivojlanishida o'z hissangizni qo'shing!

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

15 Feb, 16:17


Бугун мамлакатимиз Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятимизда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган вилоят селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, сектор раҳбарлари, Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга бириктирилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда вилоят идора ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида жорий йилнинг январь ойида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, фаолияти намунали деб топилган профилактика инспекторлари ва уларга яқиндан кўмак бериб келаётган маслаҳатчи мураббийлар вилоят сектор раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz Facebook Telegram Instagram Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

15 Feb, 09:14


Урганч шаҳрида “Гранд Кардио Про” хусусий клиникаси иш бошлади

Мазкур клиника юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва даволашга ихтисослашган бўлиб, АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Кореяда ишлаб чиқарилган 74 турдаги тиббий асбоб анжомлар билан жиҳозланган. Клиниканинг кардиология, кардиожарроҳлик, реанимация бўлимларида 44 та стационар шифо ўринлари мавжуд бўлиб, шунингдек, консультатив поликлиника, функционал диагностика ва лаборатория, ангиография амалиёти хонаси фаолият кўрсатади.  

Клиникада ўз соҳасининг етук, тажрибали мутахассислари томонидан  24/7 режимида туну кун нафақат Хоразм вилояти, балки бошқа вилоятлардан келадиган беморларга ҳам юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилади.  Янги тиббиёт муассасасининг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐
Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

15 Feb, 09:14


Сайёр қабул

Бугун Хонқа туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

08 Feb, 15:52


Бугун Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.

Белгиланган чора-тадбирлар бўйича маҳаллада 5 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 км қисмини асфальт қилиш, 2 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 3 та трансформатор мукаммал таъмирланади, 1 таси янгидан ўрнатилади, 3 км электр линиялари реконструкция қилинади. 5 км узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилади, 1 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари кўчалар ва уй-жойларни ободонлаштириш, томорқаларни тартибга келтириш, кўчат экиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали оилалар даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш, спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

08 Feb, 09:09


Сайёр қабул

Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд иқтисодий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда.

Бугун Қўшкўпир туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган 82 нафар фуқаронинг талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

04 Feb, 13:34


Бугун Боғот туманидаги "Тўпчи" маҳалласида ички хўжалик йўлларига қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишларини ташкил этиш бўйича ўқув амалий машқи ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Бу йил туманда барча дастурлар доирасида 45 км умумфойдаланувдаги ва 45 км ички йўллар таъмирланади. Шундан ички йўлларнинг 15 км қисмига асфальт ётқизилади, 30 км қисми шағаллаштирилади. Ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Тадбир давомида маҳалла аҳли учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram
🌐 Instagram ▶️ Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

18 Jan, 08:42


Сайёр қабул

Фуқароларни ташвишлантираётган муаммоли масалаларга ечим топиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб- қувватлашда халқ билан мулоқотда бўлиш, жойларда мунтазам ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг бугун Янгиариқ туманидаги Қўриқтом маданият маркази биносида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида ҳам фуқароларнинг уй- жой, кадастр, кредит олиш, даволаниш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, коммунал хизматлар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан Республика Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари ташкил қилинмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

18 Jan, 08:09


Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номи берилди

Барчангизга Урганч давлат университетига буюк аллома ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний номи берилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Ушбу муҳим қадам университетнинг илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссаси, талаба ва профессор-ўқитувчилар жамоасининг ютуқлари ҳамда мамлакатимизда Беруний меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний – жаҳон илм-фанининг етук намоёндаларидан бири бўлиб, у математика, астрономия, география, тарих ва бошқа кўплаб фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган. Унинг илмий асарлари нафақат Марказий Осиё, балки дунё миқёсида юқори қадрланади. Университетга унинг номи берилиши ёш авлодни илм-фан ва инновацияга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

Хоразм воҳасидаги ўзининг узоқ шонли тарихига эга бўлган кўҳна ва нуфузли олий таълим муассасасига Абу Райҳон Беруний номининг берилиши нафақат университет обрўсини оширади, балки талабаларга, ёш олимларга улуғ алломанинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда катта масъулият юклайди. Қолаверса, олийгоҳнинг халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Беруний номи остида университет дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириши, талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириши кутилмоқда.

Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номининг берилиши ёшларга илмий изланишларда янги марраларни забт этишларига руҳлантирувчи омил бўлиб хизмат қилишига ишонамиз!

Мамнуният билан,
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети маъмурияти

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

14 Jan, 09:01


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Бугун Урганч  шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 - январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари  Жалолиддин Мангуберди ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк саркарда ва Ватанимиз озодлиги йўлида  жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Шундан сўнг байрам тадбири вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Вилоят ҳокими  Жўрабек Рахимов  Ватан ҳимоячиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларга, шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришда юқори касбий маҳорати билан ўрнак бўлиб келаётган  бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга  вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди. Санъат усталари томонидан ижро этилган ҳарбий-ватанпаварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган саҳна кўринишлари байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

13 Jan, 12:42


Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида Шовот тумани чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари оилалари учун 12 та хонадонга мўлжалланган янги хизмат уйи фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов, нуронийлар, Қуролли кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар ҳарбий оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жой шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар учун мамлакатимиз Президентига самимий миннатдорчилик билдирдилар. Барча қулайликларга эга шинам хонадонлар чегарамиз посбонлари ва уларнинг оила аъзолари учун чинакам байрам совғаси бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

31 Dec, 07:48


Янги йил – барча орзиқиб кутадиган, оила даврасида нишонланадиган байрам. Аммо кутилмаганда бирор дардга чалиниб шифохонага ётқизилган ва саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратини талаб қиладиган беморлар байрамни шифо масканида ўтказишларига тўғри келади.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят реабилитация ва протезлаш маркази, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Даволанувчиларни Янги йил билан табриклаб, тезроқ соғайиб кетишларини тилади ва байрам совғаларини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

31 Dec, 07:48


Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига Янги йил совғалари топширилди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янги йил муносабати билан Урганч тумани Юқорибоғ қишлоғида жойлашган оилавий болалар уйида бўлди.

Раҳимажон Дурдиева раҳбарлик қиладиган ушбу оилавий болалар уйи фаолият бошлаганига 20 йилдан ошди. Ҳозирги кунда бу масканда 7 нафар чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўғил-қизлар тарбияланмоқда.

Вилоят ҳокими болажонларнинг ўқишлари, келгуси режалари, орзу-умидлари билан қизиқди, Янги йил билан табриклаб, байрам совғаларини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

28 Dec, 07:20


Сайёр қабул

Бугун Боғот тумани 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

25 Dec, 07:40


“Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди

Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида анъанавий “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Байрам дастурига вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, чин етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болалар, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. Театрлаштирилган байрам томошалари, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

21 Dec, 10:13


Сайёр қабул

Бугун Тупроққалъа тумани 6-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

12 Dec, 08:37


#Эслатма

🗓
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

📌Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

07 Dec, 10:13


8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Бугун вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, барчани Конституция байрами билан қизғин муборакбод этди. Вилоят санъат усталари ижросида байрам концерти намойиш этилди.

Конституция кунига бағишланган тадбирлар “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” деган бош ғоя асосида барча шаҳар ва туманларда давом этмоқда. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз юртдошлар!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

05 Dec, 14:24


Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Шовот ва Қўшкўпир тумани тадбиркорлари билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорлар иқтисодий тарақиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фаолиятларини янада кенгайтириш каби қатор масалалар юзасидан таклифларини билдирдиб, айрим муаммолари ечимида амалий ёрдам сўрадилар.

Мулоқот давомида янги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бизнес лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

03 Dec, 13:11


Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳудудлар иқтисодий тарақиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Бугун навбатдаги ана шундай учрашув Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари тадбиркорлари учун ташкил қилинди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш, кредит ажратиш ва ажратилган кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш, электр таъминоти ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалар хусусида мурожаат қилдилар, янги бизнес ғоялари ва таклифларини билдирдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

03 Dec, 07:48


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда “Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шу муносабат билан вилоятимизда ўтказилган тадбирга барча шаҳар ва туманлардан ногиронлиги бўлган фуқаролар таклиф қилинди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов жисмоний имкониятлари чекланган юртдошларимизнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки, уларнинг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида тўхталди. Дилдан суҳбатлар бир пиёла чой устида давом этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

18 Nov, 08:39


Урганч шаҳрида жамоат транспорти хизматини яхшилаш мақсадида Хитойнинг “Zhongtong” компаниясида ишлаб чиқарилган 50 та замонавий автобуслар келтирилди.

Бугун “Бунёд йўловчи ташиш” МЧЖ да мазкур янги автобусларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ҳақида тўхталди.

Жорий йил охиригача ушбу русумдаги автобуслардан яна 30 таси келтирилади. Натижада шаҳарда 16 та йўналишда 148 та автобус ҳаракатланиб, ҳар куни 136 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Муҳими, шаҳарда йўловчи ташиш ҳажми икки баробардан зиёд ортади ва қатновларнинг оралиқ интервали 18 дақиқадан 10 дақиқага қисқаради.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

14 Nov, 06:46


Маълумки, вилоятимизда 2019-2025 йилларга мўлжалланган “Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга ошириляпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,6 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг 60 млн доллари Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобланади. Лойиҳалаш ишлари Буюк Британиянинг “Mott Macdonald” компанияси томонидан бажарилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мазкур лойиҳа раҳбари Адриан Мушатни қабул қилди. Мулоқот жараёнида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

10 Nov, 08:55


Бугун - Тиббиёт ходимлари куни                

  Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан вилоятимизда ўтказилган байрам тадбирига  соҳада  кўп йиллардан буён сидқидилдан  хизмат қилиб келаётган тиббиёт ходимлари  ва  фахрийлар таклиф қилинди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов соҳа вакилларини касб байрами самимий муборакбод этиб, фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларга  вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда  топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

03 Nov, 12:29


#тиббий_кўрик
#Хоразм

🙏🩺ХОРАЗМДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди жорий йилнинг 4-9 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акциясини ўтказади.

4 ноябрь куни Урганч шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ушбу акцияга старт берилиб, мураккаб амалиётлар шу ернинг ўзида ўтказилади.

💵Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Биз сизларни кутамиз.

🌍Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube

➡️ BIZ HAQIMIZDA

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

02 Nov, 11:50


“Яшил макон – 2024”

Урганч туманида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирларини ташкил қилиш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Оролбўйи минтақасида жойлашган воҳамизда кўчат экиш тадбирларига алоҳида масъулият билан ёндошиш, экилган кўчатларни парваришлаш, суғориш тизимини йўлга қўйиш, “Маҳалла боғи”, “Яшил жамоат парки” каби яшил ҳудудларни барпо этиш хусусида тўхталди.

Маълумот учун, манзилли дастур бўйича жорий йил кузда вилоятимизда 5,4 млн дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

02 Nov, 07:42


Сайёр қабул

Бугун Хива шаҳрида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг ижтимоий- маиший масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланди ва тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

31 Oct, 11:26


Жорий йилнинг июнь-октябрь ойларида вилоятимизда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил қилинган ушбу мусобақанинг 4 та босқичида жами 10 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида мусобақанинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

31 Oct, 08:11


Бугун Янгиариқ туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ички хўжалик йўлларига шағал аралашмасини ётқизиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Таъкидландики, туманда 9,9 км узунликдаги ички хўжалик йўлларига шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, натижада “Дўстлик”, “Остона”, “Ангарик”, “Қармиш” маҳаллалари аҳолиси учун қулайлик яратилади. Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, энергия тежамкор технологиялар кўргазмаси ташкил қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

29 Oct, 12:57


Қўшкўпир туманидаги "Қадрият" маҳалласида ички хўжалик йўлларига қум- шағал аралашмаси ётқизиш ишларини ташкил этиш бўйича ўқув амалий машқи ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Туман бўйича 18,7 км узунликдаги ички тупроқ йўлларга қум- шағал аралашмасини ётқизиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 70 тадан зиёд махсус техника, 300 нафардан ортиқ ишчилар жалб этилган.

Шунингдек, маҳаллада ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда. Маҳалла аҳли учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Маҳаллалар ободлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган бундай тадбирлар вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам бошлаб юборилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

23 Oct, 17:01


Beruniy nomidagi YUNESKO–Oʻzbekiston mukofoti taʼsis etildi

Parijda YUNESKO Ijroiya kengashining 220-sessiyasi boʻlib oʻtdi. Unda aʼzo mamlakatlar bir ovozdan “Sunʼiy idrok odob-axloqi sohasidagi ilmiy tadqiqotlar uchun Beruniy nomidagi YUNESKO–Oʻzbekiston mukofoti”ni taʼsis etish tashabbusini qoʻllab-quvvatladi.

Mukofotning ilk taqdimoti 2025-yil noyabr oyida Samarqand shahrida YUNESKO Bosh konferensiyasining 43-sessiyasi doirasida oʻtkazilishi rejalashtirilgan.

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

22 Oct, 15:21


Xorazmning turizm salohiyati AQSHda targ'ib qilinmoqda

Xorazm viloyati turizm sohasi vakillaridan iborat delegatsiya joriy yilning 21-23 oktabr kunlari AQSHning Mayami shahrida bo'lib o'tayotgan "WTE Miami" xalqaro turizm yarmarkasida faol ishtirok etmoqda.

Yarmarkada Xorazm vohasining turizm jozibardorligini dunyoga tanitish va xorijiy sayyohlar oqimini yanada oshirish bo'yicha hamkorlik aloqalari yo'lga qo'yilmoqda.

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

21 Oct, 13:35


Oʻzbek tili bayrami munosabati bilan Oʻzbekiston xalqiga tabrik

Tabrik matni — https://uza.uz/posts/647926

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

19 Oct, 10:48


Сайёр қабул

Бугун Янгиариқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

16 Oct, 08:26


Халқаро анжуман Хивада давом этмоқда

Кеча Тошкент шаҳрида иш бошлаган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”мавзусидаги халқаро  конференция бугун Хивадаги “Фаровон” меҳмонхонасида давом этмоқда. Анжуманнинг “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси”  мавзусидаги 4-шўъба йиғилишида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлар, таниқли уламо ва экспертлар мавзу доирасидаги долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда. Қизғин мулоқотлар, фикр алмашувларга бой тарзда самимий ва ишчанлик руҳида ўтаётган конференция ниҳоясида якуний декларация қабул қилиниши кўзда тутилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram

Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi

14 Oct, 05:01


Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги 87-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди.

Сессияда вилоятнинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича солиқ идораларига юклатилган вазифалар, жорий йилнинг 9 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Депутатлар томонидан қизғин муҳокамалардан кейин кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram