YOSH KINEMATOGRAFISTLAR @yosh_kinematografistlar Channel on Telegram

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

@yosh_kinematografistlar


Yosh kinematografistlar tomonidan suratga olingan barcha qisqa metrajli filmlar va ijodiy ishlarni, shuningdek, kino olamiga oid qiziqarli ma'lumotlarni ushbu kanaldan topishingiz mumkin.

Talab va takliflar uchun:
@Yosh_kinematograflar_bot

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR (Uzbek)

Yosh kinematografistlar tomonidan suratga olingan barcha qisqa metrajli filmlar va ijodiy ishlarni, shuningdek, kino olamiga oid qiziqarli ma'lumotlarni ushbu kanaldan topishingiz mumkin. Kanalimizda yangi va o'zbek tilidagi filmlar, klip va videolar jamlangan. Agar sizga yangi kinolar va ijodiy ishlar qiziqroq bo'lsa, bu kanal siz uchun. Yosh kinematografistlar kanali sizni yangi dunyolarga tashvishsiz to'la qo'yadi. Kanalimizda talab va takliflar uchun @Yosh_kinematograflar_bot ga murojaat qiling. Yosh kinematografistlar bilan eng so'nggi kino dunyosini kuzating va sarguzashtlarni birlashtirib tez orada ekskluziv yangiliklarni o'rganing!

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

02 Jan, 10:43


Ҳамма кўриши тавсия этиладиган фильмлар учлиги
«Худди ўша Мюнхаузен» (1979). Ҳар гал «замондошлар хотираси»ни ўқиганимда шу фильм ёдга тушади. Сохта обрў олдидаги ожизлик, Шахс ёлғизлиги, ёлғонга мойил жамият ҳақидаги дарди ёруғ фильм. Қизиғи, бу дардни кулиб-кулиб юрагингга олиб кирасан;
«Орзу дарахти» (1979). Бу фильм лой ичидан сеҳрли тош қидираётган, гўзалликни, покликни ўз қўллари билан ўлдирган жаҳолат ва тартибот ҳақида кенг мушоҳадаларга чорлайди;
«Йўл қўшиғи» (1955). Ҳинд муаллифлик фильмининг дурдонаси. Унда «Муҳтожликнинг чўққиси
инсонийликнинг интиҳоси» деган ғоя шафқатсиз реализм билан очиб берилади.

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

02 Jan, 04:32


"Қаҳрамон»
«Ghahreman», 2021
Система, яъни тизим издан чиққан бўлса, қонунлар инсон манфаатига эмас, аксинча унга қарши ишлай бошлайди.
Бундай тизим виждонли одамга лўттивоз, жиноятчи мақомини бериши ҳам ҳеч гап эмас. Атрофдагилар фильм қаҳрамони Раҳимга ёрдам бераман дегани сари вазият чигаллашиб кетаверади. 2021 йили Канн кинофестивалининг бош совринига эга чиққан бу фильмида Фарҳодий иккинчи ва учинчи планни биринчи пландан кам ишламайди. Яъни сиз воқелик тасвирланаётган ҳудудни қуруқ декорация деб қабул қилолмайсиз. Узоқдан кўзга ташланган ғира-шира соя ҳам ишлайди, гапиради.
Турмуш бор мушти билан кўринади. Биринчи планда фильм қаҳрамонлари ниманидир гаплашяти, лекин айни чоғда сиз кўзини қўл телефонидан уза олмаётган болаларни ҳам кўрасиз. Замонавий дунёнинг ҳақиқий зиндони бу — интернет ҳибсхонаси. Ижтимоий тармоқлар ҳар бир қадамимиз учун қўйилган тузоқ!
Эрон фильмлари миллионлаб
одамларнинг тақдири, орзу-истаклари уч-тўрт арбоб ихтиёрида бўлган тузум ҳақидаги оғир-оғир саволларини дунёга олиб чиқди. Улар ижтимоий кўламга кўтарилган маиший мавзунинг психологик талқинини кўрсатиб бера олди.

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

25 Dec, 05:09


Гарчи 2014 йилда ишланган бўлса-да, Андрей Звягинцевнинг «Левиафан» фильми ҳақида гапирмасам бўлмайди. Чунки бу картина бугун ҳар қачонгидан-да долзарб.
«Левиафан» насроний ақидасига кўра илонсифат ёвуз махлуқ, вайронкор куч — Иблис рамзи. Илк кўрганимда уйларнинг «снос»га тушиши ва сўконғич шаҳар мэри бизнинг жамиятимизни ҳам эслатганди. Бу айсбергнинг ҳамма кўрадиган бир учи, холос. Вақт ўтган сари асарнинг бошқа қатламлари чиқиб келяпти. Саккиз йил аввал Госдума минбарида Владимир Жириновский «давлат шунақа нарсаларга ҳам пул ажратадими?!» деб дод-вой қилгани, россиялик бир гуруҳ маданият арбоблари «Левиафан» мисолида кинодаги жаргонларга қарши чиққани, яна қанақангидир тақиқ қарорлари чиқарилганининг моҳиятига етиш учун вақт керак бўлди. Бу Россия халқини огоҳ этувчи бонг экан.
«Левиафан» фильми санъат тилидаги сиёсий манифест эди. Звягинцев маиший ҳаёт фонида авторитар ҳокимият фалсафасини кўрсатиб, инсон изтироби билан жамиятга ўз ташхисини қўя олди. Левиафанга айланиб бўлган ҳокимиятнинг иши фақат вайрон этиш — у Худо номидан гапириб тақдирларни хонавайрон этади, уйларни бузади. Диндорларнинг сиёсат билан тил топишиши кулфатдан бошқа ҳеч нарса эмас!
Уй нима? Уй, бу — Ватан. Фильм қаҳрамони аждодларидан мерос Ватанини ҳимоя қилмоқчи. Ўз қўллари билан қурган шинамгина, чиройли уйини култепага айланишини хоҳламайди. Лекин махлуқни эслатувчи экскаватор «аждар боши» билан бус-бутун уйни «ямлаб ютади». Эгаларини ўз Ватанида тинчгина яшашига йўл қўймайди. Нафақат бино бузилади, бутун бошли оила сочилиб кетади. Ўспирин бола онасини ҳам, отасини ҳам, иссиқ уйини ҳам йўқотди.
Қаранг, асарнинг таг маъносида қанақанги кароматгўйлик яшириниб ётибди. Узоқни кўра оладиган Звягинцев битта оиланинг тақдирида қўшни мамлакат қисматини кўрди. Миллий қобиқдан умуминсоният манфаати томон юксалиш ҳамма ижодкорга ҳам насиб қилмас экан. Бузилган уй устида проваслав черкови қад ростлади! Фильмнинг финали: машъум овоз остида сув тубида ётган иблис Левиафан секин қўзғала бошлайди. Чунки бу махлуқнинг ҳали қиладиган иши бор!
Анча йиллар олдин бир дўстимдан «Тазарру»даги черковларни бузган шаҳар ҳокими Варлам хавфлими ёки одамларнинг уйини вайрон қилиб, ўша жойда черков қурдирган россиялик мэрми, деб сўраганимда, у шундай деганди: "Левиафан" даги мунофиқ ҳукумат Варлам Аравидзедан ҳам тубан ва хавфли, чунки худосиз диндордан ёмони йўқ».

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

23 Dec, 10:43


#anons

🎬 "Mahalla" telekanalida dublyaj qilingan yana bir ajoyib film namoyishiga nima deysiz 🤩

🎬 “Karnaval” - yumor qorishiq drama!

🥰 Muhabbatni, orzularni mahv etgan hayot haqidagi film!

😉 Xayolparast, sodda Solomatina hayotni qanday anglashini kulib-kulib bilib olasiz.

🎭 Xullas,  filmni mungli komediya desak ham boʻladi.

◀️ "Karnaval" b/f
🗓 29-dekabr, Yakshanba kuni
23:00 da

"Mahalla" telekanalida tomosha qiling!

💬 Facebook 📸 Instagram Telegram 📹 YouTube  🌍 Uztv.tv

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

21 Dec, 05:54


https://youtu.be/XbKjuLgbKlo?si=jFQsOd31wqK4L4UP

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

14 Dec, 14:51


Diqqat! Premyera!

⚡️“Ikki taqdir, bir makon: O‘xshash og‘riqlar, ular sinovlarda yengilmagan chegarasiz insonlar. Baxt asl maqsadini unutmasdan harakatda davom etuvchilarni sevadi”

🔥Qarshi oling, “Inson” loyihasi. Birinchi hujjatli film.

Bugun soat 20:00 da, “Inson” loyihasining YouTube sahifasida.


Instagram | Telegram

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

07 Dec, 22:43


🔴 UZOQ KUTILGAN, IJODIY UCHRASHUV

O'zbekistondagi IX Yevropa kinofestivali
MAXSUS MEHMONI

UCHRASHUV UCHUN RO'YXATDAN O'TISH BU ERDA

15 dekabr (Yakshanba) soat 15.00 da

• Manzil: Milliy kino san'ati saroyi (Panorama)

🔴 MACIEJ J. DRYGAS

• Leon Shiller nomidagi kinematografiya, televideniye va teatr Oliy davlat maktabi professori (Polsha). Hujjatli film rejissyori, ssenarist, prodyuser. Ko'plab xalqaro festivallar sovrindori. Toshkentdagi FOCUS kinematografiya va teatr san'ati maktabining xalqaro hujjatli kino ustaxonasining badiiy rahbari

• Yaqinda, 21-noyabr kuni, rejissyorning uzoq kutilgan yangi hujjatli filmi «Poyezdlar» (asl nomi «Trains») Niderlandiyada o‘tkazilgan sayyoramizning eng yirik va eng nufuzli xalqaro hujjatli filmlar festivallaridan biri - IDFA (International Documentary Film Festival Amsterdam)ning GRAN-PRI mukofotini qo‘lga kiritdi

Mehmonimizning Filmografiyasi:
«Poyezdlar», 2024
«Abu Haraz», 2013
«Polsha Xalq Respublikasidan bir kun», 2006
«Umid ovozi», 2002
«Vaznsizlik holati», 1994
«Mening qichqirig‘imni eshiting», 1991

• Kinorejissyor bilan uchrashuv Yevropa Ittifoqi va O'zbekiston o'rtasidagi rasmiy munosabatlarning 30 yilligiga bag'ishlangan eng muhim tadbirlardan biri bo'lgan IX Yevropa kinofestivali doirasida bo'lib o'tadi

• Tadbir Yevropa Ittifoqining O'zbekistondagi moliyaviy ko'magida FOCUS kinematografiya va teatr san'ati maktabi tomonidan tashkil etiladi

Ishtirok etish barcha xohlovchilar uchun BEPUL.

🔴 BU ERDA havola orqali ro'yxatdan o'tish kerak

#EFF2024 #EuropeanFilmFestival #CulturalDiplomacy #EU4Uzbekistan #focusfilmuz

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

03 Dec, 08:57


#treyler
Шурочка

Режиссёр: Зульфикар Мусаков

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

30 Nov, 14:34


Ўртоқ Бойкенжаев” ва “Воиз” фильмларида юртимиз тарихидаги доғларда нафақат “лаънати” большевиклар, балки ўзимиз ҳам айбдормиз”, деган фикр бор. Айниқса, “Ўртоқ Бойкенжаев”да сиёсий характер қабариб туради. “Воиз” фильмининг қаҳрамони билан “Ўртоқ Бойкенжаев” қаҳрамони ўртасида умумийликни, тадрижий боғланишни кўриш мумкин... Хат-саводли Искандар аравакаш бора-бора бўйинбоғ таққан дастёр Бойкенжаевга айланди. Янги ҳукумат билан муроса йўлини тутган “Воиз”нинг қаҳрамони – “маслак” юриб-юриб қулликка, мутеликка етиб келди. Оммани оғзига қаратган воизнинг издоши “Ўртоқ Бойкенжаев” фильмида арзимас винтчага айланади. Иккиси ҳам ижтимоий ижобий қаҳрамон. Давлат учун хавф туғдирадиган бузғунчи эмас. Иккисининг-да кўксида аёлга, муҳаббатга жой бор. Фильмда ижтимоий-сиёсий муаммолар трагифарс билан очилган. Албатта, бу фильмнинг муваффақиятида катта адабиётнинг ҳиссасидан кўз юма олмаймиз. Диалоглар ниҳоятда табиий, жонли, ўзбекона. Истеҳзо муҳитини яратишда муҳаррир Эркин Аъзамнинг қўли яққол сезилади. Янгича урф билан айтганда ғоя муаллифи ва лойиҳа раҳбари – атоқли адибимиз Мурод Муҳаммад Дўст эди.
 
Бойкенжаев ҳар қанақа ижтимоий буюртмаларни, тепа топшириқларини шараф деб биладиган майда одам образи. “Аълочи ўқувчи” босқичида қолиб кетган, балоғатлик остонасидаги бир ҳақир. Бу каби одамларнинг ҳаётий ақидаси: бўл тайёр – доим тайёр. “Катта”нинг ишончини йўқотиб қўймаслик учун ҳар қанақа хорликка, камситилишга тайёр. Одамни шарафсизликка олиб борувчи шахсга сиғиниш иллатини ҳам айнан бойкенжаевлар яратади. Бойкенжаев тимсолида мафкура мажозини ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир тузумнинг бош ғояси бўлади. Совет мафкураси, истиқлол мафкураси ва ҳаказо. Бояқиш мафкуралар Бойкенжаев каби минг кўйга солинади, олқишланади, “ким эдингу ким бўлдинг” деб улар учун тадбирлар уюштирилади. Фильмдаги ГЎРКОВлар каби ўзи йўқ нарса учун қанча-қанча одамлар сафарбар қилинади, сарсон бўлади, пуллар кўкка совурилади. Лекин алалоқибатда-чи? Дафн этилиши биланоқ ундан ном-нишон ҳам қолмайди. Қумлар қабрларни – қанча одам меҳнатини кўмиб ташлаганидек, сиёсий ғоялар ҳам ўзидан кейинги янги даврнинг чанг-чунгида йўқолиб кетади. Халқ табиатидан узоқ, ҳаёт ҳақиқатига зид ҳар қандай мафкура ва ғоялар ўлимга, унутилишга маҳкумдир. Яна бир талқин: Бойкенжаевни миллат мажози деб ҳам тушуниш мумкин. Ҳукмфармо, зуғумкор “оға миллат” истагидаги мазлум миллатнинг майдаланиши. Бунда фожианинг миқёси янада кенгайиб, чинакам сиёсий тус олади.
 
“Ўртоқ Бойкенжаев” фильмидан сўнг ўзбек киносида бу даражадаги ўткир мазмунга эга, аччиқ истеҳзога бой ижтимоий-сиёсий руҳдаги фильм олинмади. Чунки икки минг бешинчи йилнинг баҳоридан ички цензура, ёзилмаган, лекин мудом судралиб юрган тақиқлар кучайгандан кучайиб кетди...
 

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

29 Nov, 17:13


“Shamol odamlari” hujjatli filmi uchun navbatdagi bosh sovrin.

International Film School Festival Tetouan (Morocco) “GRAND PRIX”

Prodyuser: Furqat Usmonov
Gʼoya muallifi: Аli Hamroev
Ssenariy muallifi va rejissyorlar: Sherzod Nazarov, Аdhamjon Аbdurahmon
Operator: Javoxir Turg’unov
Kompozitor: Jamshid Qosimov
Rang: Ziyovuddin Qodirov
Badiiy maslahatchi: Yusup Roziqov

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

10 Nov, 17:28


Lulu va Nana | Yangi multfilm

https://youtu.be/RFrpXcHtplA?feature=shared

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

07 Nov, 09:34


Россия Кино институтининг бутун дунёда ягона ҳисобланган филиали – Тошкентдаги шуъбасида таҳсил олувчи талабалардан яна мурожаат келди. Улар ўзининг муаммоси ҳали ҳам ҳал этилмаётганидан, мурожаатлари бу идорадан у идорага копток қилинаётганидан норози. Қонун устуворлигига масъул бирор ташкилотга ёзишса, у хатни Олий таълим вазирлигига йўналтиради. Олий таълим вазирлиги эса, бу филиал жониворни ким очган бўлса, ўша жавоб берсин дея мурожаатни “Ўзбеккино”га юборади. Копток бор, ечим йўқ.

Талабалар нима хоҳлаяпти ўзи? Аввало, филиалнинг очилиши вақтида шу ерда дарс бериши зўр ваҳима билан айтилган ўқитувчиларнинг дарс беришини. Филиал сайтига ҳозир ҳам кирсангиз, домлалар рўйхатида ўзбек совет кинематографиясининг бир-икки дарғаси кўрсатилган, аммо улар дарс бермаётганига, Московига қайтиб кетганига анча бўлган.

Айтишларича, Россиядан таклиф қилинган ёшроқ, дунёқараши ва умуман кинога қарашига ҳам чидаса бўладиган ўқитувчилар ҳам кетиб (баъзиларини Московдагиларнинг талаби билан ишдан олишибди ҳам – гўёки улар Украинадаги урушдан қатнашишдан бўйин товлаб Тошкентга қочиб келганлар экан), ўрнига расволар келяпти. Масалан, ҳозир бир домла келган, дейишяпти: дарс ўтмайди, ҳар гал “Украина - ёмон, Зеленский - ёмон, Россия тўғри иш қиляпти, нацистлар билан курашяпти”, деган гап эмиш.

Мана нима учун Россия институт-университетларининг филиалларини очмаслик керак (қани энди бизда биргина шу Кино институтининг филиали бўлса – буёқда ҳали дипломат тайёрлайдигани ҳам бор; аввал ёзганимдек, барини ёпиш керак). Ҳа, ўзимиздаги путинпарастлар ҳам дарсларга кириб, шунақа гапириши мумкин, лекин улар — ўзимизнинг хумбошлар, қачондир пишиб етилиб, инсофга келади деган умидимиз бор. Аммо Россиядан келиб (аниқроғи, юборилиб), сафсата сотаётганларига умуман тоқат қилиб бўлмайди.

Ўзи шундоқ ҳам кўп бўлмаган хусусий университетларимизнинг айбини топишга тирноқ остидан кир қидиргандек муштоқ Олий таълим вазирлигимиз, унинг Таълим инспекцияси, ўзича ғоявий таҳдидлар, “ўзбошимча, ноқонуний дарс беришлар”га қарши курашувчи бошқа манфаатдор идоралар шу филиалчага ҳам бир назар ташласа зарар қилмасди – у ерда нима бўляпти ўзи, қаердан қайси кас келиб, ўзбекистонлик талабаларга нималар деяпти, нималарни ўргатяпти, ким учун ишлаяпти?

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

05 Nov, 13:05


Zulfiqor Musoqov yangi filmining suratga olish jarayonidan.
@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

24 Oct, 20:54


2040-yil

Gʻazodagi genosid haqidagi ijtimoiy rolik.
@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

21 Oct, 19:39


Bu yil barakali yil boʻldi “Shamol odamlari” hujjatli filmi uchun.

Evrazia film fest “Eng yaxshi hujjatli film”

Prodyuser: Furqat Usmonov
Gʼoya muallifi: Аli Hamroev
Ssenariy muallifi va rejissyorlar: Sherzod Nazarov, Аdhamjon Аbdurahmon
Operator: Javoxir Turg’unov
Kompozitor: Jamshid Qosimov
Rang: Ziyovuddin Qodirov
Badiiy maslahatchi: Yusup Rozikov

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

08 Oct, 20:59


#News

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
Shokir Xoliqovning keyingi to'liq metrajli film loyihasi "Oyoq" Busan International Film Festivalida "Kongchak Studio Award" nominatsiyasida mukofotlandi.

Kongchak studio mukofoti 25 000 dollor qiymatga ega bo'lib bu mukofot Kombodjada joylashgan "Kongchak Studio" ovoz dizayn kompaniyasida filmning to'liq ovoz dizaynini ishlab chiqarishga sarflanadi.

Malumot o'rnida:
Oyoq filmi 4 ta davlat hamkorligida ishlab chiqariladi.
Bular Qozog'iston, Italiya, Germaniya, Fransiya.

Prodyuserlar:
Aigerim Satybaldy
Paolo Maria Spina
Silvana Santamaria
Johann Chapelan

Ssenariy muallifi va rejissyor:
Shokir Xoliqov

Ma'lumot "Mansur Vasati" kanalaridan olindi.

@obyektivoynasii

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

22 Sep, 00:25


#iqtibos

“Agar voqeani gapirib berish mumkin bo’lsa, unda kino qilishga hojat yo’q.” — Stanley Kubrik

@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

21 Sep, 00:31


#iqtibos

“Kino — bu yozuvlarni o’qishga o’xshamaydi. Kino — bu nutqni eshitish kabi, ko’zlaringiz bilan eshitiladi.” — Martin Skorseze

@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

19 Sep, 23:54


#iqtibos
Stanley Kubrick:
“Agar siz senariyni yaxshi yozsangiz, aktyorlar o’z vazifalarini biladilar. Kino — bu hissiyotsizdek ko’ringan narsalarni chuqur hissiyotlar bilan yetkazish san’ati.”
@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Sep, 23:01


#iqtibos
"San'at odamga, avvalo, o‘z ruhini anglash, o‘z qalbini bilish uchun kerak. Kino san’ati esa bu yo‘ldagi eng kuchli vositalardan biridir."

Andrey Tarkovskiy
@yosh_kinematografistlar

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Sep, 09:13


"Биргаликда кўрамиз: Тазарру"

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Sep, 09:11


"Асл кино" кўрсатувида "Тазарру" фильми ҳақида.

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Sep, 09:05


"Тазарру" фильми. Бош қаҳрамон Варлам Аравидзе ва унинг ўғли Авел Аравидзе ролларини Автандил Махарадзе ижро этган. Фильм Канн кинофестивалининг Гран-присига сазовор бўлган. 2015 йилда "Маданият ва маърифат" телеканалида дубляж қилинди.

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Sep, 08:56


16 сентябрь. Душанба. 14:00-15:40. Маҳорат дарси:
АВТАНДИЛ МАХАРАДЗЕ (Грузия)
Актёр, Грузия халқ артисти
Манзил: “Renessans” кино уйи (чодир)

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

31 Aug, 18:02


“Assalom alaykum dorning ogʻochi” – har bir kadrini tushuntirish kerak bo’lgan “Abdulla Qodiriy” filmi saboqlari

Abdulla Qodiriy hujjatli filmining dastlabki kadrlarida zamondoshimiz milliy tafakkur yertoʻlasiga tushib, moziyga qaytadi. Milliy tafakkur yertoʻlasida, aniqroq aytadigan boʻlsak millatimizning qon hujayralarida yaqin oʻtmishdan qolgan chiqindilar chirib yotibdi.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/2994

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

30 Aug, 04:10


Ҳаёт томошаларининг нўноқ ўйинчиси

Котиб ҳукмига розилар бирин-кетин жўр бўлиб қўл кўтарадилар, “қаршилар борми” деган саволга фақат битта одам “мен қаршиман!” деб баланд овозда бу оммавий томошага эътирозини билдиради.

Oʻz:
https://oyina.uz/uz/article/2983

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2984

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

27 Aug, 15:57


#KASTING ❗️

O'zbekiston Kinematografiya agentligi buyurtmasiga binoan, "Yoshlik" kinostudiyasida su'ratga olinayotgan "HILOL" to'liq metrajli badiiy filmi, 20-33 yosh oralig'idagi BOSH ROL (ayol) uchun kasting e'lon qiladi!

5 dona yirik va o'rta plandagi suratingizni @khilol telegram manziliga
2024 yil 15-sentyabriga qadar yuboring.


👉🏻@khilol

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

15 Aug, 20:33


#tanlov
#filmlar
#imkoniyat

Kinematografiya agentligi buyurtmasiga binoan "Yoshlik" kinostudiyasi DUK tomonidan ishlab chiqarilishi kutilayotgan dolzarb mavzularga bag'ishlangan qisqa metrajli filmlarga ssenariylar tanlovi o'tkaziladi.

@yoshlartajribastudiya

YOSH KINEMATOGRAFISTLAR

13 Aug, 11:10


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган "Шамол одамлари" қисқа метражли ҳужжатли фильми 2 та халқаро кинофестивалда қатнашади.

1. Россия ва қўшни мамлакатларнинг бешинчи Халқаро кинофестивали Lendoc film festival (LEFF) 2024-йил 23-27 август кунлари Санкт-Петербургда.

2. МДҲ мамлакатларининг саккизинчи ҳужжатли фильмлари кинофестивали "Евразия.ДОC" 2024-йил 30 сентябр, 4-октябр кунлари Минск ва Смоленскда.

Продюсер: Фуркат Усмонов
Ғоя муаллифи: Али Хамроев
Сценарий муаллифи ва режиссёрлар: Шерзод Назаров, Адхамжон Абдурахмон
Оператор: Жавохир Тургунов
Композитор: Жамшид Қосимов
Ранг: Зиёвуддин Қодиров
Бадиий маслаҳатчи: Юсуп Розиков