YANGI ASR UNIVERSITETI @yangiasruniversiteti Channel on Telegram

YANGI ASR UNIVERSITETI

@yangiasruniversiteti


Hujjatlar topshirish hamda batafsil ma’lumotlar quyidagi manzilda:

🌐 www.yangiasr.uz

☎️ 99-982-2992

YANGI ASR UNIVERSITETI (Uzbek)

Yangi Asr Universiteti telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda o'qish yo'nalishlariga oid hujjatlar, topshirishlar va batafsil ma'lumotlar o'z joyini topgan. Yangi Asr Universiteti Toshkent shahrida o'qish imkoniyatlarini o'z ichiga olgan o'quv markazi hisoblanadi. Kanalda universitet tomonidan taklif etilayotgan foydali ma'lumotlar va yangiliklar sizni kutmoqda. Siz ham Yangi Asr Universiteti telegram kanaliga obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Ko'proq ma'lumot uchun www.yangiasr.uz saytiga murojaat qiling yoki 99-982-2992 raqamiga telefon qiling.

YANGI ASR UNIVERSITETI

07 Jan, 15:00


Barchaga va’da qilgan animatsion filmimiz premyeraga tayyor. Tomosha qilib, fikr-mulohazalaringizni bildirsangiz xursand bo‘lamiz.

Boisi hali bu kabi dolzarb mavzularda yana animatsion filmlar yaratiladi, takliflaringiz esa faoliyatimiz uchun zarurdir.

Albatta, ko‘ring: https://youtu.be/Fbb9ORcLHpI

@otabek_khasanov

YANGI ASR UNIVERSITETI

04 Jan, 03:24


Кўриш неъматдир

🌐 4- январ – Халқаро Брайл алифбоси куни
World Braille Day

Ушбу сана 2018 йил, 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг A/RES/73/161 сонли резолюцияси билан эълон қилинган. Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.

Луи Брайл 19 –асрда Францияда этикдўз оиласида дунёга келган бўлиб, 5 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли кўр бўлиб қолади. Шунга қарамасдан ота-онаси фарзандларини маълумотли бўлиши учун барча имкониятларни қаратиб, таълим олишига шароит яратиб берадилар. Айнан шу бола “релъефли нуқтали ёзув” ихтиросини 15 ёшида, 1824 йилда ўйлаб топган. Ушбу ёзув тури ҳам оддий шу билан бирга мураккаб ҳамдир.

Содда ва ишлатиш учун қулай бўлган ушбу нуқтали, бўртма ёзув алифбоси дунёда оммалашиб, то бугунги кунгача кўзи ожизлар, кўриш қобилияти сустлашган миллионлаб инсонлар томонидан фойдаланиб келинади. 19 – аср охирига келиб АҚШ да брайл алифбосида ҳарф терувчи машинаси ихтиро қилинди. 20 –аср охирларига келиб эса, Брайл алифбоси компьютер соҳасида ҳам ишлатила бошлади ва Брайл Дисплейи номланмиш қурилма ихтиро қилинди. Вақт ўтиши билан ушбу алифбо дунёнинг кўплаб тилларига мослаштирилган.

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган инсонларнинг чекланган имкониятлари жамиятлар ва давлатлар томонидан алоҳида эътиборни талаб этади. Ер юзида кўзи ожизларнинг сони 35 миллионни ташкил этса, 1 миллиарддан кўпроқ киши кўришга боғлиқ касалликларнинг у ёки бу тури билан рўбаро келган.

Луи Брайлнинг ушбу ихтироси билан бутун дунёдаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст инсонларга ўз ҳуқуқ ва имкониятларни рўёбга ошириш йўлида кўрсатган улкан ёрдами БМТ томонидан муносиб эътироф этилди. 2019 йил, 4 –январдан бошлаб машҳур тифлопедагогнинг таваллуд санаси Халқаро Брайл алифбоси куни сифатида нишонлана бошлади.

@grandtalim @yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

02 Jan, 15:07


Дунё ва одамлар

🌎 2025 йил 2 январ кунига Ер юзи аҳолиси 8,197,579, 6010 кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сонининг кўплиги бўйича учлик:

1. Ҳиндистон - 1,457,495,618 киши
2. Хитой - 1,417, 681, 255 киши
3. АҚШ - 346, 365, 159 кишидан иборатдир.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон 36,361, 859 аҳолиси билан 43 -ўринда экан.

*Бу кўрсаткич туғилиш ва вафот этишнинг ҳисобига сония сайин ўзгариб боради.

манба: www.worldometers.info

@grandtalim
@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

31 Dec, 18:53


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

31 Dec, 12:25


Муассис минбари

🎁 Янги 2025 йил табриги

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар! Барчангизни, сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги – 2025 йил билан самимий муборакбод этиб, сизларга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Янги йилда ҳаётингиз кўп-кўп хушхабарлар, ютуқ ва муваффақиятларга тўла ўтсин.

Ўқувчи ва талабаларга илм олиш йўлида куч-қувват ва ғайрат, педагог ва ходимларимизга ишчанлик, шижоат ва фидойилик ҳамиша ёр бўлсин.

Бутун дунёда урушлар тўхтасин, тинчлик ҳукмрон бўлсин! Ўзбекистонимиз осуда ва фаровон бўлсин, гўзал Ватанимиз янада юксалсин!

Самимий эҳтиром билан Музаффар Саттиев,
GRAND TA'LIM НТМ, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND TA'LIM мактаби таъсисчиси.


@grandtalim
@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

31 Dec, 07:44


Сарҳисоб-2024

📚GRAND TA'LIM: Янги йилни хайрли ният, янги мақсад ва режалар билан бошлаймиз

"Кўҳна тарих, бугунги ҳаёт тажрибаси барча муаммоларнинг ечими, саволларнинг жавоби фақат ва фақат таълимда, камолот ва бахт эшикларининг калити таълим ва тарбияда эканидан далолат беради", Шавкат Мирзиёев.


  Бугун 31 декабр. 2024 йилнинг охирги кунидамиз.  2008 йилда кичик ўқув маркази сифатида иш бошлаган, ташкил топганига 16 йил тўлиб, 17 йилга қадам қўяётган GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси айни дамда Тошкент шаҳрида ва республикамизнинг Тошкент, Самарқанд, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бир неча филиаллар кўринишида фаолият кўрсатмоқда.
   Бундан ташқари, таълимнинг ўрта ва олий таълим соҳасида фаолият олиб бораётган GRAND TA'LIM мактаби ҳамда YANGI ASR UNIVERSITETI  учинчи ўқув йилида ўқувчи ва талабаларни ўз бағрига чорлади. Бугунга келиб уларда юзлаб педагоглар дарс беришмоқда, минглаб юртдошларимиз таълим олишмоқда.

Йил давомида ўқитувчи, ходимларимизнинг, талаба ва ўқувчиларимизнинг эришган ютуқлари кўп бўлди. Шу билан бирга, ўтган йилдаги таълим машаққатлари, турли синов ва имтиҳонлар барчамизга фойдали бўлишини ва  келажакда кўплаб яхшиликларга сабаб бўлишини умид қиламиз.

Янги 2025 йилда илм талабидаги азизларимизга билимлари зиёда бўлишига, кўплаб фанлар ва соҳаларни пухта ўзлаштиришларига ва юксак марраларга эришишларига тилакдошмиз!

@grandtalim
@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

30 Dec, 19:25


Сарҳисоб-2024

📚GRAND TA'LIM: Янги йилни хайрли ният, янги мақсад ва режалар билан бошлаймиз

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб сайт

YANGI ASR UNIVERSITETI

29 Dec, 06:12


Олам ва одамлар...

Энг қиммат меҳмонхона ёки илк таассурот тезлиги
#buajibdunyo

- БААнинг Абу Даби шаҳрида жойлашган Emirates Palace меҳмонхонаси Гиннесснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қиммат меҳмонхона сифатида киритилган. У ерда бир ҳафталик меҳмондорчилик бир кишига $ 1 миллион долларга тушар экан.

батафсил...

YANGI ASR UNIVERSITETI

26 Dec, 11:13


Буюклар бисотидан

▪️Шуни ёдда тутингки, сизнинг ким эканлигингиз ҳақидаги баҳони қандай китоблар ўқиётганингизга қараб берилади.

▪️Биз яхши инсонмиз, шу сабабли бизни яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Ҳаёлимизга ҳам келмайдики, аслида бизни яхши кўрадиган инсонлар яхшилардир.

▪️Адолат йўқолар экан, инсонлар ҳаётига қиймат берувчи ҳеч нарса қолмайди.
Кант.

▪️Ёруғлик ўзини ҳам, зулматни ҳам аниқлаб беролгани каби, ҳақиқат ўзига ҳам, ёлғонга ҳам мезондир.

▪️Сахийлик инъом этилган нарсаларнинг миқдори билан эмас, балки ўз вақтида берилиши билан ўлчанади.

🌐Telegram | 📷  Instagram |🔵  Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Dec, 08:39


❄️🎉 YANGI ASR UNIVERSITETIда Янги йил шукуҳи

🌐Telegram | 📷  Instagram |🔵  Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

23 Dec, 11:28


❄️🎉 YANGI ASR UNIVERSITETIда Янги йил шукуҳи

🌐Telegram | 📷  Instagram |🔵  Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

08 Dec, 09:17


Табрик

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги байрами билан!

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар, устозлар, талаба ва ўқувчилар! Сизларни 8- декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни билан самимий муборакбод этаман.

Муассасамиз фаолият бошлаганига 16 йил тўлмоқда. Бир неча ўқитувчилар билан иш бошлаган кичик ўқув маркази айни дамда республикамиз бўйлаб хорижий тилларни ўқитиш соҳасида етакчи нодавлат таълим муассасаларидан бирига айланди.

Шунингдек, мана таълим фаолиятмизнинг узвий даовоми сифатида иш бошлаган YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND мактаби учинчи ўқув йилида Ватанимиз тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшадиган етук мутахассисларни етиштириш борасида меҳнат қилмоқда.

🔰Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев байрам табригида таъкидлаганидек, “Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади.

Барчангизни ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Гўзал юртимиз халқи тинч ва фаровон бўлсин, Ўзбекистонимиз янада гуллаб яшнасин!

Ҳурмат билан, Музаффар Саттиев,
GRAND TA'LIM бош директори, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND мактаби таъсисчиси.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт

YANGI ASR UNIVERSITETI

08 Dec, 03:29


Муҳим сана

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 32 йил тўлди

YANGI ASR UNIVERSITETI 8 -декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан барча юртдошларимизни, ўқитувчи ва талабаларни табриклайди.
Гўзал Ўзбекистонимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлсин!

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

06 Dec, 13:05


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

06 Dec, 13:04


Конституцияга 32 йил

🇺🇿 YANGI ASR UNIVERSITETIда "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида 1-босқич талабалари ўртасида беллашув ташкил этилди. Унда,

Мумтоз шарқ тиллари таълим йўналиши 101, 102, 103, 104, 105, 106 гуруҳлари ,
Бошланғич таълим таълим йўналиши 101-гуруҳи,
Дастурий инжиниринг таълим йўналиши 101-гуруҳи,
Иқтисодиёт таълим йўналиши 101-гуруҳи,
Филология ва тилларни ўқитиш инглиз тили таълим йўналиши 101, 102-гуруҳлари қатнашиб, 3 та шарт бўйича беллашишди .

1 -шарт Конституция мавзусида тайёрлаган ижодий ишларни таништириш ва таърифлаш.
2- шарт мавзуга оида тайёрланган слайд, деворий газеталарга изоҳ бериш .
3- шарт ижодий ишлар, шеър ўқишдан иборат эди.

Ҳайъат аъзоларининг якуний қарорларига кўра,

1 -ўринни 101--гуруҳ Мумтоз шарқ тиллари таълим йўналиши гуруҳи,
2-ўринни 101 - гуруҳ бошланғич таълим таълим йўналиши
3-ўринни 103 -гуруҳ Мумтоз шарқ тиллари таълим йўналиши талабалари эгалладилар

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

05 Dec, 12:37


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Nov, 12:13


Олам ва одамлар

🌎 2024 йили дунёда интернетдан фойдаланувчиларнинг сони 5,44 миллиард кишидан ошди

Интернет 55 йил олдин пайдо бўлган. 1969 йил интернетга асос солинган йил дея қабул қилинган.
2005 йилда интернет фойдаланувчилар сони 1 миллиардга етган эди.

🔹Дунёда 5,44 миллиарддан ортиқ интернет фойдаланувчиси бор
🔹Дунёдаги фойдаланувчиларнинг 94 % интернетга смартфон орқали киришади
🔹 60,3% инсонларда интернетдан фойдаланишнинг асосий мақсад - ахборот излашдир.
🔹Одамлар кунига ўртача 6 соату 35 дақиқани интернетда ўтказадилар
🔹Веб-ресурсларнинг энг машҳур турлари:
1. Чат ва мессенжерлар (95,20%),
2. Ижтимоий тармоқлар (94,90%)
3. Қидирув тизимларидир.

🔹Энг кўп интернет фойдаланувчи Хитойга тўғри келади - 1,05 миллиард киши.
🔹Бугунги кунда дунё аҳолисининг 69,4% фоизи мобил қурилмалардан фойдаланади.

Бобур Аҳмад тайёрлади

@grandtalim
@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

23 Nov, 10:05


"Маърифат улашиб" лойиҳаси
#yangilik

📚 Ижодкорлар билан учрашув ўтказилади

Шу йилнинг13 декабр санасида YANGI ASR UNIVERSITETIда "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида адиб ва шоирлар Салим Ашур, Султонмурод Олим ва Абдураззоқ Обрўйлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.

Шу куни барча талабаларни университет фаоллар залига таклиф этамиз.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

20 Nov, 14:47


Учрашув фотолавҳалари

🌐
Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

20 Nov, 14:46


Замон ва ёшлар

🔰Университетда ИИВ ходимлари ва талабалар ўртасида “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш” мавзусида ўтказиладиган профилактик тадбирлар доирасида учрашув ташкил этилди.

Бугун, 20 ноябр куни YANGI ASR UNIVERSITETIда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигидан ташриф буюрган ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Уларга кафедра мудири Ҳайдархон Йўлдошхўжаев ҳамроҳлик қилдилар.

Давра суҳбатида ИИВ академияси магистранти, подполковник Исломов Шароф Абдураҳмонович,
-Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан майор Шодиев Шерзод Тоҳирович,
- Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл харакати хавфсизлиги матбуот хизмати ходимаси Ражабова Дилноза Маҳамадикромовна,
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси Ҳошимов Миродил Мирҳосиловичлар иштирок этдилар.

Учрашувда сўз олган нотиқлар ёшларимиз Конституция ва қонунларни яхши билиш, ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш билан бирга, энг аввало, бурч ва мажбуриятларини тўлиқ бажаришга одатланиши лозимлигин таъкидладилар. Бу борада тенгдошларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўмаклашиши, барча ижтимоий соҳаларни ривожлантириш йўналишида энг муҳим ғоялар билан чиқиши, уларни амалга оширишда ташаббус кўрсатиши зарур эканини айтиб ўтдилар.
Атрофдаги воқеа-ҳодисаларга теран тафаккур ва вазминлик билан муносабатда бўлиш, уларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қила олиш кундалик вазифамизга айланиши керак.
Ёшлар Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ахборот хуружларига қарши ўзининг муносиб сўзини айта олиши, гиёҳвандлик, одам савдоси, жиноятчилик ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиши, уларнинг олдини олиш борасида аниқ йўналтирилган таъсир чораларини амалга ошириши зарур экани алоҳида таъкидланди.


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

20 Nov, 10:05


Президент Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида нутқ сўзлади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

20 Nov, 03:41


Болалар ва дунё

🔰20 ноябр – Бутунжаҳон болалар куни
Universal Children's Day

1954 йилда БМТ Бош ассамблеяси барча мамлакатларга 20 ноябрни дунё болаларининг фаровонлигини таъминлашга бағишланган кун сифатида нишонлашни тавсия қилган.

Айнан шу кун танлашинининг боиси БМТ Бош Aссамблеяси 1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларацияси, 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.

Бутунжаҳон болалар куни бу нафақат байрам куни, балки бутун дунё бўйлаб зўравонлик, эксплуатация ва дискриминация шаклида зўравонликка дуч келган болаларни ҳимоя қилишга ҳам чорлайди.

🔖 Бу мавзуни юртимиз мисолида кўриб чиқсак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси иккинчи қисмида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбурияти эканлиги ўз ифодасини топган. Бундан кўришимиз мумкинки, давлат боланинг манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоялашни, ривожланиши учун барча шароитларни муҳайё қилишни тўлиқ ўз зиммасига олмоқда. Умуман, Бош қомусимизда болаларни давлат томонидан муҳофаза қилишга оид барча нормалар келгусида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга, тўла-тўкис улғайишига хизмат қилади.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

18 Nov, 12:31


Университет ва талабалар

📚 Ҳидоятхон Мўминова, дефектология таълим йўналиши 3-курс талабаси: "Ўқишимда ёрдам берган ва ҳамиша мени қўллаб-қувватлаган ота-онамга раҳмат айтаман..."

YANGI ASR UNIVERSITETI – янги имкониятлар калити!

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

18 Nov, 07:51


Миллий рамзлар

🇺🇿 Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди

 Мамлакатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 33 йил тўлди.

   Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. Дунёда биронта рамз ёки тимсол давлатни, миллатни жаҳонга Давлат байроғидек танита олмайди.
"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган.

Давлатимиз байроғи Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош қароргоҳида ҳам ўрнатилган. Бугун Ўзбекистонни, унинг байроғини дунё таниди ва тан олди.    Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

17 Nov, 08:42


🎉Янги аср университети барча талабаларни 17 ноябр- халқаро талабалар куни билан табриклайди!

Сиз азизларни илм ўрганиш, билимларни оширишда ҳамиша ғайратли, фаол ва тиришқоқ талабалар сафида бўлишингизни тилайди.

@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

15 Nov, 12:56


@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

15 Nov, 12:54


🔰Университетга Туркиялик меҳмонлар ташриф буюрди

14 ноябр куни университетда Туркияда жойлашган Афро-Евроосиё тадқиқотлар уюшмаси раҳбари доцент Хакан Аридемир жаноблари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Yangi Asr Университети ректори Бахтиёр Илхомович Ишанжонов, университет халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Отабек Абдуллаев ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим учун маъсул ходими, Yangi Asr Университети турк тили муаллими – Йилмаз Чанкал оглу жаноблари қатнашдилар.
Учрашувда томонлар ўз ташкилотлари ва уларнинг мақсадлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Учрашув дўстона ва юқори руҳда кечди. Хакан Аридемир жаноблари уюшмаларининг мақсади Туркия - Африка, Европа ва Осиё минтақалари марказидаги давлат сифатида ғарб ва шарқ давлатлари орасида воситачи бўлиб, таълим тизимларида ришталар ўрнатиш орқали таълим ва бошқа соҳаларда тажриба алмашишни ва ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини ва бу олий мақсад хаммага манфаатли эканлиги хақида сўзлаб берди.

Yangi Asr Университети ушбу уюшма орқали Туркия ва бошқа давлатлар университетлари билан алоқа ўрнатиш, талаба ва ўқитувчи-педагог жамоалари орасида ўзаро тажриба алмашиш ғоясини маъқуллади.

Йиғилиш сўнгида томонлар ҳамкорлик ҳақида меморандумларни имзолаб, совға алмашиб, хотира учун суратга тушдилар.

@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

12 Nov, 04:24


Ўзбекистон Президенти COP29 саммитида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келди

Президент Узбекистана прибыл в город Баку для участия в саммите COP29

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

11 Nov, 16:56


Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро тинчлик ва дипломатия йўли билан тез фурсатда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев выступил за скорейшее урегулирование ближневосточного конфликта мирным и дипломатическим путем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

11 Nov, 14:40


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

11 Nov, 14:40


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на внеочередном арабо-исламском саммите.

#Mirziyoyev #sammit #YaqinSharq #tinchlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

11 Nov, 05:52


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Служителя двух святынь – Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда отбыл в эту страну с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

06 Nov, 09:26


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Summit of the Heads of State of the Organization of Turkic States

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

04 Nov, 15:40


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

04 Nov, 15:39


Талабалар ва спорт

📚Бугун, 4-ноябр куни Тошкент Давлат транспорт университетида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

YANGI ASR UNIVERSITETI талабалари ҳам мусобақаларда яхши натижалар кўрсатишди.

Ўғил болалардан филология ва тилларни ўқитиш (араб тили) таълим йўналиши 102-гуруҳ талабаси Аҳмаджонов Исмоил Илҳомжон ўғли кейинги боқичга чиқди.
Қизлардан бўлса, дефектология (логопедия) таълим йўналиши 201- гуруҳ талабаси Абдуллаева Рухшона Равшанбек қизи яхши натижалар кўрсатиб финал босқичга чиқдилар.

Талабаларимизга омад тилаймиз.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

04 Nov, 07:35


Тавсия

📚Китоб ўқишнинг фойдалари

– Сизга нисбатан адолатсизлик ва ҳақсизлик қилмайди.
– Бекорчи ва мақсадсиз кишилардан йироқ бўласиз.
– Тилни гапга чечан, сўзни равон қилади. Оҳангга ортиқча эътибор, балоғат ва фасоҳат учун зеб беришга ҳожат қолмайди.
– Ақл теранлашади, зеҳнда янгиликлар ортади, хотира мустаҳкамланади.
– Кишининг билими ошиб, китобий далиллар билан сўзлай бошлайди.
– Ҳаётий тажриба, улуғларнинг нодир ҳикматлари, олимларнинг бетакрор кашфиётлари ўзлаштирилади.
– Илмий малака ортади, тасаввур кенгаяди.
– Фикр тарқоқлигидан, юрак ҳаловатсизлигидан, вақт беҳуда ўтишидан асрайди.
– Ифодадаги услубни, иборадаги мақсадни, жумладаги умумий маънони, ундаги ҳикмат, сирларни англаш ва сўзни пухта тушуниш малакасини ҳосил қиласиз.
– Атроф-муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.
– Ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради.
– Кўпгина ютуқ ва муваффақиятларнинг асоси.
– Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.
– Сўз бойлиги ва саводхонлик даражасини оширади.
– Яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.

«Ҳилол» журналидан.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

02 Nov, 04:32


Устозларимиз

🔰Танишинг: Жамолхон Комилжонович Азимбаев
YANGI ASR UNIVERSITETI молия ва иқтисод масалалари бўйича проректори

🔖 Биография
Жамолхон Азимбаев 1971 йилда туғилган. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

▫️ Тошкент давлат шарқшунослик институтини араб давлатлари тарихи йўналишида ўқиб, тамомлаган.
▫️1993-1996 йилларда Миср араб республикасидаги ал Азҳар университетида таҳсил олган.
▫️1998-2008 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида исломшунослик кафедрасида ўқитувчи, бош муҳандис ҳамда молия ва иқтисод масалалари бўйича проректор вазифаларида фаолият олиб борган.
▫️Маълумоти бўйича мутахассислиги: исломшунос, араб тили ўқитувчиси.
▫️2018 -2022 йиллари GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасасида филиал раҳбари, ижрочи директор ва филиаллар координатори вазифаларидан ишлаб келган.

▫️2022 йилдан YANGI ASR UNIVERSITETI молия ва иқтисод масалалари бўйича проректор .

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

02 Nov, 02:00


Устозларимиз

🔰Танишинг: Қобилжон Тоиржонович Зоҳидов
YANGI ASR UNIVERSITETI илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

🔖 Биография
Тарих фанлари номзоди, доцент
-1989-1994 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида таҳсил олган.
-1994-2010 йиллар мобайнида институтда турли вазифаларда фаолият олиб борган. Жумладан, аспирант, ўқитувчи, доцент, институт қошидаги лицей директорининг ўқув ишлари бўйича муовини, декан муовини, кафедра мудири, декан лавозимлари ишлаб келган.
-2010-2017 йиллар мобайнида Тошкент ислом университетида докторант, кафедра мудири, ўқув ишлари бўйича проректор, университет қошидаги “Зиё зукко таълим маскани” нодавлат таълим муассасаси директори лавозимларида фаолият олиб борган
-2017 йилдан бошлаб, GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасида филиал директори, академик ўқув-услубий бошқарма раҳбари вазифасида фаолият олиб борган.

-2022 -2024 йилларда YANGI ASR UNIVERSITETI нодавлат олий таълим муассасаси ректори лавозимида фаолият олиб борган.

🔖Илмий фаолияти

-Қ. Зоҳидов 2005 йили “24.00.02-ислом тарихи ва манбашунослиги” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди диссертациясини ёқлади.
-2015 йилда ушбу ихтисослик бўйича доцент илмий унвонини олди.Унинг шу кунга қадар 60 га яқин илмий ишлари чоп этилган.
-Хусусан, 1 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув услубий қўлланмалари ва “Тошкент ислом маданияти гавҳари” фотоалбомини араб тилига таржимаси муаллифи. Унинг “Ислом тарихи” ўқув қўлланмаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув қўлланмаси–2014” Республика кўрик танловида 3-ўринни, у муҳаррирлик қилган “Ислом ва ақидапараст оқимлар” ўқув қўлланмаси эса, 1-ўринни эгаллаган.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

25 Oct, 07:28


Тадбир

🔰25 октябр - Ички ишлар идоралари ходимлари куни

2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 25 октябр – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган. Шу сабаб бугун ички ишлар идоралари сафида хизмат қилаётган ходимлар ўз касб байрамларини нишонлашмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табриги эълон қилинди ва Президент фармони билан ички ишлар органларининг бир қатор ходимлари мукофотланди.

@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Oct, 15:07


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Oct, 15:07


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Oct, 15:05


#tadbir

📚 "Китоб менинг дўстим" республика кўрик-танловининг университет босқичи ўтказилди

Бугун 24 октябр куни аввал хабар берилганидек, талабалар ўртасида китобхонлик мавзусидаги кўрик танлов ўтказилди.

Танлов шартлари "Билимдон китобхон", "Аннотация маҳорати" ва "Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш" кабилардан иборат бўлди. Унда 3 та ўрин ғолиблари аниқланди.

1 - ўрин: Ходжаева Шаҳнозахон Ҳабибуллаевна, Мумтоз шарқ тиллари таълим йўналиши 3-курс талабаси.
2 - ўрин: Ғайбуллаева Лайло Абдулла қизи.
3- ўрин: Турғунова Севинч, тарих: шарқ мамлакатлари ва минтақалари бўйича таълим йўналиши, 3-курс талабаси.

Фаол иштирокчилар ва ғолибларга фахрий ёрлиқлар тақдим этилди
.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Oct, 10:41


Тинчлик йўлида ҳамкорлик

🌐 24 октябр - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни
United Nations Day

“БМТ куни” деб ном олган ушбу кунда ташкилот ва унга аъзо давлатлар 1945 йилда БМТ Устави тасдиқланган санани нишонлаб келади. Бу кун 1971 йилда ташкилотнинг Бош Ассамблеяси томонидан аъзо давлатларга ушбу санани байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган.

Антониу Гутерриш (António Guterres) - БМТ бош котиби вазифасида иш олиб боради. БМТ бош офислари Нью-Йоркда (АҚШ), Гаагада (Нидерландлар), Женевада (Швейцария), Венада (Австрия) ва Найроби (Кения) ларда жойлашган.

БМТнинг 6 та расмий мақомга эга тиллари бор. Улар: инглиз араб, испан, француз, хитой ва рус тилларидир.

Ушбу халқаро ташкилотга бугунги кунда 193 та давлат аъзо бўлиб, унинг асосий органлари: Бош ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ҳамда Халқаро суд ҳисобланади. Бундан ташқари, дунё бўйлаб БМТнинг бир қатор иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда фаолият олиб борувчи ЮНЕСКО, Юнисеф, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти каби махсус ташкилотлари ҳам фаолият олиб боради.

Бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилаш каби мақсадлар –Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятининг негизини ташкил этaди. Бундан ташқари, давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам ташкилот бош мақсадларидандир.

🇺🇿 Ўзбекистон республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 1992 йил мустақил давлат сифатида аъзо бўлган. Кейинги йили эса Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси иш бошлаган.
Шу вақтгача Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 6 та резолюцияси қабул қилинди, Оролбўйи минтақаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун махсус Траст фонди фаолият юритмоқда.
2023 йил 19 сентябр куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti

YANGI ASR UNIVERSITETI

24 Oct, 09:54


Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в пленарном заседании саммита в формате "БРИКС плюс"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

22 Oct, 14:21


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

22 Oct, 14:21


#tadbir

🔰YANGI ASR UNIVERSITETIда соғлом турмуш тарзи мавзусида учрашув ташкил этилди


Бугун университетда Чилонзор тумани ИИО ФМБ билан ҳамкорликда fitnes coach, мураббий, мотиватор, диетолог Аҳад Худаёров билан "Зарарли одатларнинг инсон ҳаётига салбий таъсири ва соғлом турмуш тарзи" мавзусида жонли мулоқот ташкил этилди.

Тадбир якунида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда YANGI ASR UNIVERSITETI номидан самарали ҳамкорлик олиб бораётган Жавоҳир Жабборовга ИИО ФМБ бошлиғининг ташаккурномаси тақдим этилди.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

21 Oct, 11:31


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

YANGI ASR UNIVERSITETI

21 Oct, 02:54


21 октябр - Ўзбек тили байрами куни

🔰 Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-615-сон Қонунига асосан эса 21 октябрь мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

📜 XV аср тили, шеърияти, умуман, адабиётини эса ҳазрат Навоийсиз тасаввур этиб бўлмайди. Маълумки, адабиёт тилга таянади. Алишер Навоий қўлга киритган ижодий ютуқларнинг бош сабаби, унинг тил санъаткори сифатида ўзбек тилининг гўзаллиги ва ифода имкониятларини очишда беҳад илгарилаб кетганлигидир.
Ўзбек тили ривожида шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳам алоҳида хизматлари бор. У ўз шеъриятини халқ жонли тилига янада яқинлаштирди. "Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар", деган эди, Абдулла Қодирий.


Абдулла Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир, Абдулла Авлоний каби миллатнинг буюк сиймоларини ҳам албатта бў ўринда эслаб ўтиш муҳимдир. XVII-XIX асрда яшаб ижод этган Машраб, Ҳувайдо, Амирий, Нодира, Увайсий, Гулҳаний, Махмур, Мунис, Огаҳий, Аваз, Муқимий, Завқий, Фурқат каби шоирлар ўзбек тилининг бой имкониятларини ўз асарларида тўла намоён эта билган эдилар.

Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф каби ижодкорлар ҳам ўзбек тилининг софлигини сақлашда, бор гўзаллигини танитишда самарали меҳнат қилдилар.

🔖Миллатнинг нуфузи ана шу миллат, халқ тилининг қанчалик кенг тарқалганлиги, мукаммаллиги, оммалашганлиги, бой ва софлиги билан белгиланади. Шу маънода айтиш жоизки, она тилимиз – ўзбек тили ҳам асрлар оша ўз софлигини, ўзига хос жиҳатларини сақлаб, сайқалланиб, яшаб келаётган дунёдаги ўнлаб тиллардан бири ҳисобланади.

@yangiasruniversiteti
@grandtalim

YANGI ASR UNIVERSITETI

19 Oct, 10:19


#Эълон

🎓YANGI ASR UNIVERSITETI сиртқи таълим талабалари диққатига!

1-босқич талабалари учун дарслар 2024 йил 21-октябрдан
1-сменада, эрталаб соат 08:30 дан бошланади.

2-босқич талабалари учун дарслар 2024 йил 21-октябрдан
2-сменада соат 13:30 дан бошланади.

Маълумот учун:
☎️ 1321

🌐
Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

19 Oct, 03:51


Эълон!

🏆 Спорт билан ҳамнафас талаба ёшларни fitnes coach Аҳад Худоёров билан учрашувга таклиф этамиз.

Учрашув университет фаоллар залида ўтказилади.
Вақти: 22 октябр, сешанба. Соат 12:00.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt

YANGI ASR UNIVERSITETI

18 Oct, 13:30


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 8 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

YANGI ASR UNIVERSITETI

18 Oct, 13:30


"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

YANGI ASR UNIVERSITETI

18 Oct, 02:31


Маърифат улашиб

📚 Ижодкорлар билан маърифий тадбир ўтказилди


«Янги аср» Университетига "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида адиб ва шоирлар: Фахриддин Ҳайит, Ғулом Абдиев ва Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими – Бобур Ҳамроев таклиф қилинишди.
Ижодкорлар билан талабалар ўртасидаги ижодий учрашув "Ҳилол нашр" нашриёти анжуманлар залида ўтказилди.
Тадбирда дастлаб, "Янги аср" университетининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори – Жавоҳир Зарифович Жабборов ва Университетнинг "Мумтоз шарқ филологияси" кафедраси мудири – Ҳайдархон Йўлдошхўжаев сўз олишди ва талабаларга ижодкорларни таништиришиб, бу каби тадбирларнинг аҳамияти, юртимиздаги ислоҳотлар борасида гапириб ўтишди.
Учрашув якунида драматург – Бобур Ҳамроев сценарийси асосида тасвирга олинган "Фарзанд омонат" фильми намойиш қилинди. Шунингдек, "Мумтоз шарқ тиллари" таълим йўналиши талабаси, шарқ миниатюраси ижодкори – Довуд Асқаров томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.

Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси Матбуот хизмати.