Ўрта асрлар хариталарида Тартария номли давлатни кўриш мумкин бўлган.
17-аср охирида Москвага келган франсуз тарихчиси Филипп Аврил Татарлар билан суҳбат чоғида улар ўзларини Тартар эмас Татар дейишларини аниқлайди. Шундан кейин нима учун Европада Тартарлар номи пайдо бўлганини ўрганиб бошлайди.
13-асрда Чингизхон бошлиқ Мўғул-татарларнинг шавқатсизлиги, қонунларга, диний буйруқларга бўйсунмаслиги, ўзи эгаллаган барча ерни кулини кўкка совуриб, аҳолини қириб ташлаши ҳақида хабарлар бутун Европага тарқалади.
Англиялик монах хронист Матфей Парижский ўзининг "Катта хроника(Chronica majora)" асарида мўғул-татарларни ўта ваҳший қилиб тасвирлаган.
Шундай қилиб Европаликлар ўзлари учун таниш бўлган Тартар(юнон мифологиясида Аид салтанатининг энг туби ва даҳшатли жойи) номи билан ассоциация қилишади ва Татар сўзи Европаликлар учун Тартар каби даҳшат ва шавқатсизлик маъноларида қўлланилган.
Ҳозирда инглиз тилида тартар сифати ўта жаҳлдор инсонга нисбатан қўлланади.
Википедия