Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи @uzbtarixkanal Channel on Telegram

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

@uzbtarixkanal


Ушбу каналда Ўзбекистон тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий суратлар, ноёб манбалар билан танишишингиз мумкин.

Каналдан маълумот кўчириб олинганда унинг манбаси кўрсатилиши шарт!!!

Реклама хизмати: @turanlnd

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи (Uzbek)

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи канали - ушбу каналда Ўзбекистон тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий суратлар, ноёб манбалар билан танишишингиз мумкин. Ўзбекистоннинг бу ерларида улугбекларнинг эпохасидан, шаҳрларнинг тарихидан, давлатларнинг фаолиятидан ҳам ўз назарингизни ёқотишингиз мумкин. Каналда ўқилган маълумотлар билан ўз билмагизни кенгайтиришингиз мумкин. Бизнинг каналга аъзо бўлиш ёки тарихий маълумотларни биргаликда сақланг каналига қўшилмоқчимисиз? Каналдан маълумот кўчириб олинганда унинг манбаси кўрсатилиши шарт!!! Реклама хизмати: @turanlnd

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

23 Nov, 04:01


🤔𝙎𝙞𝙯 𝙦𝙖𝙮𝙨𝙞 𝙛𝙖𝙨𝙡𝙙𝙖 𝙩𝙪𝙜'𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣𝙨𝙞𝙯?

😄𝙎𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙭𝙖𝙧𝙖𝙠𝙩𝙚𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙛𝙖𝙨𝙡𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙝𝙖𝙢 𝙗𝙤𝙜'𝙡𝙞𝙦 𝙚𝙠𝙖𝙣𝙡𝙞𝙜𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙭𝙖𝙗𝙖𝙧𝙙𝙤𝙧𝙢𝙞𝙨𝙞𝙯?

😉𝙐𝙣𝙙𝙖 𝙪𝙨𝙝𝙗𝙪 𝙩𝙚𝙨𝙩 𝙖𝙮𝙣𝙖𝙣 𝙨𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣👇

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

22 Nov, 13:47


🔴Diqqat !!!

📌 Kutganmidinglar? Tayyormisizlar? Renessans+ dan maxsus 💣

''HAPPY BIRTHDAY ''

📌 Barcha jamoalarni QUIZga taklif etamiz🎮

📌 QUIZ savollari 100%mualliflik savollar©️

🔴QUIZ 8 raunddan iborat bo'ladi.
Bular:
1️⃣ Gulmisiz, rayhonmisiz ? (Test)
2⃣ So’z sehri (rebus) 🆎
3⃣Qo‘lni qo‘lga berib 🫱🫲(Buyuk Buxoro tarixi) mualliflik savollarim
4⃣Aldama meni
5⃣MULTFILMLAR🌝
6⃣BIBLIOSMIA (kitob muqovasiga qarab asar nomini topish) 📚
7⃣Filmlar mening do’stlarim 🎞
8⃣Ehtiyot bo’ling, eshiklar yopiladi🗝🚪

📌Har bir raund 5 ta savoldan iborat. Jami 42 ta savol o'ynaladi🖊

Vaqt reglamenti har bir savol uchun 1 daqiqa, raund so'ngida javob jo'natish uchun 1 daqiqa beriladi

⚪️Har bir raund qoidalari raund avvalida eslatib o'tiladi.

📌QUIZ da Qatnashish uchun ro'yxatdan o'tishingiz kerak. Ro'yxatdan o'tish uchun @HikmatullohMuminov ga jamoa nomini yozib qo'yishingiz kerak📬

📌QUIZ 24-noyabr (Yakshanba) kuni soat 20:00 da @renessansplus kanalida bo'lib o'tadi.

📆Kalendaringizga belgilab qo'ying 🫡
Ro'yxatga olish boshlandi: @HikmatullohMuminov
📱Kanalni ulashish: https://t.me/renessansplus

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

20 Nov, 07:42


MuarrixKutubxonasida sotuvga qoʻyilgan barcha kitoblarning umumiy roʻyxati va narxlari jadvalda koʻrsatib oʻtilgan.

Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud.

Ushbu kitoblarni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📞
+998976362102

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

19 Nov, 16:22


Таниқли академик Сулаймон Иноятов вафот этди

У Отаулла Хўжаевнинг невараси, Файзулла Хўжаевнинг жиян невараси эди.

Бухоро давлат университети профессори, тарих фанлари доктори ва Ўзбекистон Турон фанлар академияси академиги ва "Дўстлик" ордени соҳиби Сулаймон Иноятов бугун 86 ёшида вафот этди.
У Отаулла Хўжаевнинг невараси, Файзулла Хўжаевнинг жиян невараси эди. Иноятов 1938 йил 12 март куни Бухорода Иноятхўжа Атоуллаев (1890-1987) ва Супия Иноятова (1900-1983) оиласида туғилган. Оиланинг келиб чиқиши Бухородаги машҳур Хўжаевлар сулоласига бориб тақалади.
Сулаймон Иноятов 1956-1961-йилларда Бухоро давлат педагогика институтида тарих-филология факултетини тамомлаган. 1966-1969 йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида аспирантура йўналишида ўқиб, 1969 йил 9 октябрда Тошкент давлат университети тарих факултетидаги Илмий кенгашда тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлаган.
Олим ўз номзодлик диссертациясида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 1929-1934 йиллари амалга оширилган коллективлаштириш жараёнида партия-совет матбуотининг ўрнини таҳлил қилиб берган. Шу билан бирга Сулаймон Иноятов "Меҳнаткорларни байналмилаллик руҳида тарбиялашда матбуотнинг ўрни" (Ўрта Осиё республикалари мисолида. 1961—1985) номли илмий ишини ёқлаган.
Сулаймомн Иноятов 1969-1982 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида дарс беришдан ташқари декан муовини ва декан лавозимларида ишлаб келган. 1982-1984 йилларда катта илмий ходим лавозимида фаолият кўрсатиш билан бирга докторлик диссертацияси устида ишлаган. 1984-1989 йилларда шу институтда кафедра мудири, 1989-1992 йилларда илмий ишлар бўйича проректор, 1992-1995 йилларда тарих факултети декани лавозимларида фаолият кўрсатган.
Platina.uz
https://telegra.ph/Tani%D2%9Bli-akademik-Sulajmon-Inoyatov-vafot-ehtdi-11-19

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

14 Nov, 14:52


Avvalida fikrlaridan iqtibos keltirganimiz, Aliye Izetbegovich har bir musulmon uchun sharafli hayot yoʻlining yorqin misoli boʻla olishi bilan bir qatorda, yetakchilar uchun inkor etib boʻlmas ibrat maktabi hamdir...

Izetbegovich haqida koʻp gapirish yaramaydi, boisi uning hayot yoʻli barchaga qanday yashash kerakligini aytib turibdi.

Odamlarni tarbiyalash mashaqqatli ish. Lekin bundanam mashaqqatlisi oʻzni tarbiyalashdir.

Izetbegovichni hayot yoʻlini baʼzi paygʻambarlarning hayot yoʻliga oʻxshataman. To muvaffaqiyatga erishgunicha koʻplab dovonlarnini oshishiga toʻgʻri keldi, gʻalaba qozonganida ham avvalida qanday xulq sohibi boʻlgan boʻlsa shundayligicha qoldi. U har bir aytgan soʻzida yashar, munofiqlik undan anchayin uzoqda edi.

Fikr quyoshi botgan yerda sanam (butparast qadriyatlar, johiliyat) porlaydi deyishadi, fikrlari hanuz muhimligicha qolayotgan shaxsiyat bilan tanishishga marhabo...

Aliye Izetbegovich “Sharaf” kitobi

Buyurtma uchun @TaskinKitob

@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

07 Nov, 06:22


😍Koʻp sonli talab va takliflarga binoan MuarrixKutubxonasi tarixiy kitoblar yarmarkasini Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy Universiteti Tarix
fakultetida boʻlib oʻtadi.

Yarmarka manzili: Tarix fakulteti


📆Kuni: 13-noyabr
🕒Vaqti: 9:00dan–20:00 gacha

Yarmarka haqida savol va takliflar uchun: @Muarrix_Kanali_Admini
📞
+998976362102

Sizni ishonchingizni oqlash uchun doim harakatdamiz😉

✈️MuarrixKutubxonasi⚡️

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

29 Oct, 08:06


Геродот скифлари ва Птоломей Ўрта Осиёси: Семансиологик ва ономасиологик таҳлиллар (инглиз тилида)

Муаллифлар: Helmut Humbach, Klauss Faiss

Ношир: Dr. Ludwig
Йил: 2012
@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

27 Oct, 06:00


🤔𝙎𝙞𝙯 𝙦𝙖𝙮𝙨𝙞 𝙛𝙖𝙨𝙡𝙙𝙖 𝙩𝙪𝙜'𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣𝙨𝙞𝙯?

😄𝙎𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙭𝙖𝙧𝙖𝙠𝙩𝙚𝙧𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙛𝙖𝙨𝙡𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙝𝙖𝙢 𝙗𝙤𝙜'𝙡𝙞𝙦 𝙚𝙠𝙖𝙣𝙡𝙞𝙜𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙭𝙖𝙗𝙖𝙧𝙙𝙤𝙧𝙢𝙞𝙨𝙞𝙯?

😉𝙐𝙣𝙙𝙖 𝙪𝙨𝙝𝙗𝙪 𝙩𝙚𝙨𝙩 𝙖𝙮𝙣𝙖𝙣 𝙨𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣👇

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

25 Oct, 04:28


Oʻzbekiston tarixi 1-qism
(30 dona mavjud)

Oʻzbekiston tarixi 2-qism
(20 dona mavjud)

Oʻzbekiston tarixi 4-qism
(10 dona mavjud)

Eslatib oʻtamiz: Oʻzbekiston tarixi kitoblarini qolgani shu. Yana qachon chiqishi nomaʼlum. Nashrda ham qolmadi.

Ushbu kitoblarni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📲
+998976362102

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

23 Oct, 06:15


😢Charchoq va tushkunlik testi

‼️Mazkur test insonning qanchalik toliqqanligi va tushkunlikdaligini baxolaydi. Shu surat o‘rtasidagi kvadrat sizningcha👇

1⃣ Qimirlamayapti
2⃣ Sekin qimirlayapti
3⃣ Tez qimirlayapti

Javoblarini bilish👇

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

22 Oct, 08:40


"Бутун дунё Одам Ато ва Момо Ҳавводандир, агар Турон ҳукмдорлари оиласига шон-шуҳрат билан мақтаниш, буюкликдан ғурурланиш муносиб бўлса, бизнинг наслимиз айни шу илдиздандир: Қожар-нўён уруғи ҳам улуғворликда Манғитдан ҳеч қуйида эмас! Олийнасаб ҳамда шарафли сўйимиз ҳатто Сулдуз, Жалойир ва Ўзбекдан-да юқори турадир! Турон-у Эрон, Рум ва Рус, Чин-у Мочин, Хитой, Хўтан-у Ҳиндистон мулкларини туркийларнинг улуғ хонадонларига тортиқ қилиб бергани учун дунёнинг қўриқчиси бўлмиш Роббил оламийнга ҳамд айтмоғимиз лозим-у лобуддир!"

Форс ҳукмдори Оға Муҳаммадхоннинг Бухоро амири Шоҳмуродхонга ёзган мактубидан

В. А. Жуковский "Каспийорти ўлкасининг ёдгорликлари. Кўҳна Марв харобалари" 89-бет

Бу мактуб ҳақида маҳаллий манбаларда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Қайд этиш керакки, Қожорлардан бўлган Оға Муҳаммад Эронда тахтни эгаллагач (1796 йил), манғитларнинг Туркистондаги олий ҳокимиятини тан олмаган. Шоҳмурод шу боисдан Машҳадга юриш қилган бўлса ажаб эмас
...

👉 Каналга обуна бўлинг👈

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

18 Oct, 03:25


Темурийларнинг сўнгги авлодлари

Одатда, биз Темурийларнинг сўнгги авлодлари деганимизда биринчи навбатда Ҳиндистондаги Бобурийлар хаёлимизга келади. Аммо Туркистонда ҳам Амир Темур авлодлари қолганми?

Абу Саид 1469 йили Қора қўюнлилар билан жангда ўлдирилгач, Мовароуннаҳр тахтига ўғли Султон Аҳмад (1469-1494), ундан сўнг Султон Маҳмуд (1494-1495) ўтиради. Султон Маҳмуднинг бешинчи ўғли Мирзо Вайсхон 1508 йили Бобур томонидан Бадахшон ҳокимлигига тайинланади. Бу пайтда Бадахшон Шайбонийлар томонидан ҳали эгалланмаган эди. Мирзо Вайсхоннинг ҳукмронлик даври ҳақида маълумот кам. Муҳаммад Қосим Ҳиндушохнинг "Тарихи Фаришта" асарида ёзилишича, у Шайбонийхоннинг Марв жангидаги фожиасидан сўнг Бобурга она-юртлари бўлмиш Мовароуннаҳрни эгаллаш ҳақида мактуб юборади. Вайс мирзо 1521 йили вафот этгач, Бобур Бадахшон тахтига ўз ўғли Ҳумоюн мирзони ўтқазади. Унинг бошқаруви хусусида манбаларда деярли маълумотлар учрамайди. 1526 йили Бобур Ҳиндистон юришидан аввал Хумоюнни чақириб олади ва Бадахшонга бошқа ўғли Ҳиндол мирзони жўнатади. Аммо келаси йили уни ҳам Ҳиндистонга чақириб олади.

1527 йили Вайс мирзонинг ўғли Сулаймоншоҳ Бадахшон ҳокими бўлади. У амалда Бадахшонни Бобурийлар давлатидан ажратиб, мустақил бўлиб олади. У нақд 60 йил Бадахшонни бошқарди. Шайбонийлар билан муросасиз урушларда гоҳ у томон, гоҳ бу томон ғолиб бўларди. Сулаймоншоҳга қарши баъзи шайбоний хонлар ва ҳатто Бобурийлардан Ҳумоюн ва укаси Комрон Бадахшонни ўз давлати таркибида сақлаб қолиш учун курашади. Аммо у ернинг ҳокими бўлмиш Сулаймоншоҳни на Шайбонийлар, на Бобурийлар енга олишмайди. Абдуллахони соний Шайбоний султонлар қутқуларга барҳам бергач, 1584 йили Бадахшонга йўл олади. У бирма-бир Хуросон шаҳарларини эгаллаб, Бадахшонга келади. Аммо қалъа мустаҳкам ҳимоя қилинганлигидан уни тўлиқ эгаллай олмайди. Бир қанча урушлардан сўнг 1587 йили Абдулмўминхон Сулаймоншоҳни Тохаристондан қувиб чиқаради. Бу пайтда Сулаймоншоҳнинг набираси Шоҳрух мирзо ҳам Ҳиндистонга Акбар (1556-1605) ҳузурига кетган эди. Кўлоб, Бадахшонда ҳалигача Темурийларни қўлловчилар бор эди. Улар Шоҳрух мирзонинг 6 ёшли ўғли Муҳаммад Замон мирзо ҳукмдор қилиб кўтардилар. Сулаймоншоҳ эса Ҳиндистонга бориб, 1589 йилда Лоҳур шаҳрида 77 ёшида вафот этди. Кўлоб шаҳрида Муҳаммад Замон мирзо ва Абдулмўминхон қўшинлари ўртасида уруш бўлди, аёвсиз жангларда Муҳаммад Замон мирзонинг қўшини енгилди. Ёш шаҳзода эса қочиб қутулди. Муаррих Маҳмуд ибн Валининг хабар беришича, шаҳзода ва унинг мулозимлари гўё симоб каби Бадахшон тоғлари орасига ғойиб бўладилар.

Муҳаммад Замон мирзо ҳам ҳойнаҳой Ҳиндистонга қочган бўлса керак. Турғун Файзиевнинг "Темурийлар шажараси" номли китобида у 1613 йилда вафот этгани ҳақида хабар берилади. Шу тариқа, Темурийларнинг охирги мулки Бадахшон ҳам қўлдан чиқиб кетади. Ундан сўнг авлод қолгани ё қолмагани ҳақида маълумотга эга эмасмиз

👉Каналга обуна бўлинг👈

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

13 Oct, 06:20


70 мингга қарши 3 минглик қўшин

1511 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур Исмоил Сафавий ёрдамида Мовароуннаҳрга ҳужум қилиб, уни эгаллайди. У Мовароуннаҳрда 8 ой ҳукмронлик қилиб, Убайдуллахон бошчилигидаги 3 минглик қўшин Бобур устига ҳужум қилади. Абдуллоҳ Насруллоҳий „Зубдат ул асар“ асарида айтилишича, бу пайтда Бобур ва унинг чериги айшу ишратга берилган. Бу пайтдаги Бобур ва Убайдуллахон қўшини сони ҳақида манбаларда аниқ маълумот йўқ. „Ҳабиб ус сияр“ асарида Убайдуллахон қўшини чексиз бўлганлиги ҳақида айтилади. Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон ал Исфаҳоний, Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот, Муҳаммадёр ибн Араб Қатағон каби тарихчилар маълумотига қараганда, аксинча, Бобур қўшини гоҳ 40 минг, гоҳ 70 минг кишидан ташкил топиб, Убайдуллахон бошчилигидаги ўзбеклар қўшини эса гоҳ 3 минг, гоҳида эса бор-йўғи 300 кишидан иборат бўлганлиги айтилади.

„Меҳмонномайи Бухоро“ асари муаллифи Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон гувоҳлик беришича, 3 минг кишилик ўзбеклар қўшини учга бўлиниб, биринчи минглик ёв қўшинининг қалб қисмига яъни марказига ҳужум қилади. Иккинчи минглик эса қўшиннинг қўл қисмига ҳужум қилади. Убайдуллахон бошлиқ учинчи минглик қўшин Бобур турган қалб томон ҳужум қилади. Убайдуллахон бу жангда „тўлғама“ (жанг чоғида душман қўшинини қанотларидан айланиб ўтиб, қуршаб олиб зарба бериш усули)ни қўллайди. Нажми Соний номи билан танилган Аҳмадбек Исмоил Сафавийдан рухсат олмай, Мовароуннаҳрга яна ҳужум қилади. Муҳаммаджон эшикоғаси чақимчилиги туфайли Нажми Соний билан Бобур муносабатлари бузилади. Нажми Сонийнинг Убайдуллахон билан жангда бир қанча амирлари билан ҳам оралари бузилиб, Нажми Соний қўл остидаги баъзи амирлар унга хиёнат қиладилар. Охири бу жангда Нажми Соний енгилиб, асирга олинади ва қатл қилинади. Шундай қилиб Мовароуннаҳр яна ўзбеклар қўлига ўтади.
@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

10 Oct, 02:57


Ўзбекистон обидаларидаги битиклар - Бухоро

Ушбу китоб Ўзбекистон обидаларидаги битиклар китобининг Бухорога аталган қисмидир. Китобда кўҳна Бухоро шаҳрининг меъморий обидалари ва улардаги битиклар тадқиқ қилинади
@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

08 Oct, 18:05


Ўзбекистон обидаларидаги битиклар - Самарқанд

Сизга тақдим этилаётган ушбу асар "Ўзбекистон меъморий обидаларидаги битиклар" номи билан нашр қилинган кўп қисмли альбомнинг Самарқанд вилоятига аталган қисмидир.

Ушбу нашрда қадимий заминида кўп асрлик тарихга эга меъморий обидаларимиздаги эпиграфик битиклар, сермаъно ва пурҳикмат сўзлар қайта жонлантирилиб, ҳозирги авлод вакилларига ҳавола қилинган.

@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

08 Oct, 07:59


1 Пушкин. Боғчасарой фонтани
2 Пушкин. Капитан қизи
3 Карамзин. Бечора Лиза
4 Фонвизин. Крилов. Грибоедов. Пьесалар. Масаллар
Ақллилик балоси
5 Гоголь. Ўлик жонлар
6 Гоголь. Диканька оқшомлари
7 Гончаров. Замона зайли
8 Некрасов. Фет. Тютчев. Русияда ким яхши яшайди
9 Островский. Сепсиз қиз
10 Лермонтов . Қора кўзлар
11 Гиляровский. Москва ва москваликлар
12 Тургенев . Овчининг хотиралари
13 Тургенев . Арафа
14 Лев Толстой. Уруш ва тинчлик.1-2-жилд
15 Лев Толстой. Уруш ва тинчлик.3-4-жилд
16 Лев Толстой. Анна Каренина-1-китоб
17 Лев Толстой. Анна Каренина-2-китоб
18 Лев Толстой. Тирилиш
19 Лев Толстой. Хатлар
20 Достоевский. Жиноят ва жазо
21 Достоевский. Телба
22 Достоевский. Хўрланганлар ва хақоратланганлар
23 Достоевский. Иблислар
24 Достоевский. Карамазовлар
25 Чехов. Ғилоф бандаси
26 Чехов. Роҳиб қайғуси
27 Чернишевский. Нима қилмоқ керак?
28 С-Шедрин. Головлёвлар
29 Герцен. Кечмиш ва ўйлар
30 Радишев. Петербургдан Москвага саёҳат
32 Бондарев. Қирғоқ
33 Горький. Болалик
34 Горький. Лочин ҳақида қўшиқ
35 Горький. Фома Гордеев
37 Маяковский. Оқ ва қора
38 Куприн. Тунгги бинафша
41 А.Толстой. Буюк Пётр
42 М.Шолохов. 1-жилд
43 М.Шолохов. 2- жилд
44 М.Шолохов. 3- жилд
45 М.Шолохов. 4- жилд
46 Зошченко. Кўнгилли учрашув (ҳажвиялар)
47 Ахматова. Оқ тун
48 Ильф, Петров. 12 стул
49 Ю.Семенов.
Рибаков. Баҳорнинг 17 лаҳзаси.
Арбат болалари
50 Васильев. Рўйхатларда йўқ эди номи
51 Булгаков. Уста ва Маргарита
54 Евтушенко. Илтижо
55 Пастернак. Доктор Живаго
56 Солженицин. Гулаг архипелаги. 1-китоб
57 Солженицин. Иван Денисовичнинг бир куни
58 Самойлов. Тўлқин ва тош
59 Твардовский. Василий Тёркин
61 Блок. Булбул чамани
62 Беляев. Романлар
63 Каверин, Светлов. 2 капитан. Сирлар
64 Мамин Сибиряк. Привалов
65 Обручев. Санников ери
66 К.Симонов. Кўришмаймиз энди сен билан
67 Брюсов, Гумилёв. Инсонга олқиш. Орзулар салтанати
68 Арсеньев, Астафьев. Дерсу Узала. Менинг аксим...
69 А.Бек. Волоколамск йўлида
70 Лидия Бат, Тихонов. Ҳаёт бўстони. Вамбери
71 Леонов. Рус ўрмони
72 Лесков. Мсенск уезди
73 Набоков. Қатл маросимига марҳамат
74 Проскурин. Сенинг исминг
76 Тендряков. Ўрмонлар орасида
78 Цветаева. Денгиз эгизим менинг
82 Аксёнов. Насрий асарлар
85 Бродский. Кўрфаз ёғдуси
86 Шукшин. Чол, қиз ва офтоб
87 Приставкин. Ухлар эди олтин булутча
88 Нагибин. Тиниқ кўллар
90 Тинянов. Мухтор Вазирнинг ўлими
91 Тинянов. Пушкин
92 Шишков. Саркаш дарё
93 Шкловский. Лев Толстой
94 В.Ян. Мўғуллар трилогияси
97 Распутин. Омон бўлсанг унутма
98 Олеша. Уч бақалоқ
99 Виноградов. Паганини скрипкаси
100 Хлебников. Қафасдаги қуш

Rus adabiyotining 100 tomlik kitobing 80 dan ortiq qismi sotuvda. Barchasi bir qoʻlga sotiladi.

Ushbu kitoblarni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📲
+998976362102

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

04 Oct, 13:22


Buxoro Amiri Abdulahadning 1892-1893-yillarda Rossiya imperiyasi rasmiy taklifiga koʻrsa Peterburgga amalga oshirgan safari kundaligining fors tilidan oʻzbek tiliga tarjimani oʻz ichiga oladi....

📕Muqoavasi: Qattiq

Buyurtma uchun:
📥
@Muarrix_kanali_admini
📞
+998976362102

Sotuv jarayonlari boshlandi


@muarrix_kutubxonasi

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

04 Oct, 11:29


Assalomu alaykum, qadrli yurtdoshlar!

Jadidchilik milliy harakatining Vatanimiz va jahon tarixidagi muhim o‘rni va ahamiyati, jadid bobolarimizning ibratli hayoti va faoliyati, boy ilmiy-ijodiy merosini chuqur o‘rganish va faol targ‘ib etish hamda ularning xotirasini abadiylashtirish borasidagi ishlarni yanada kengaytirish maqsadida Tarix instituti tomonidan tayyorlangan jadidlar.uz platformasi bo‘yicha onlayn tanlov tashkil etiladi.

Jadidchilik milliy harakati hamda Turkiston muxtoriyatiga oid 50 ta savoldan iborat ushbu tanlovda yurtimiz o‘tmishi, buguni va kelajagiga befarq bo‘lmagan har kim qatnashishi mumkin.

Tanlov 5-oktabr soat 20:00 da Tarix institutining rasmiy telegram kanalida (https://t.me/tarixchivijdoni) boshlanadi.

Tanlov g‘oliblari 2024-yil 7-oktabr kuni soat 14:00 da "Turon" kutubxonasida bo‘lib o‘tadigan “Jadidchilik, millat va qatag‘on” umummilliy yig‘inga taklif etiladilar va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadilar.

https://t.me/tarixchivijdoni

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

04 Oct, 03:35


85 йил  аввал — 1938 йилнинг 4-16 октябрида миллатимизнинг буюк фарзандлари қатл этилган эди

1927 йилнинг 4 октябрида Самаркандда Ўзбекистон маданият ходимларининг қурултойи бўлди. Унда маъруза қилган Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Биринчи котиби Акмал Икромов Чўлпон ҳақидаги мунозарага ҳам якун ясаб, шундай дейди: «Бизда Айн(Олим Шарафиддинов)нинг Чўлпон ижоди ҳақидаги мақоласи баҳонасида қатор мунозаралар бўлиб ўтди. Айн Чўлпон ижодининг ғоявий тутуриқсизлигини тўғри таъкидлади. Бу тақризнинг адабиётшунослик жиҳатидан қандай қимматга эгалиги ҳақида гапиришга журъат этмайман. Фақат шуни такрор айтаманки, мафкура соҳасида шундай соғлом танқид бўлиши зарурлиги шак-шубҳасиздир».Шу тарзда ўзбек болшавойлари фатвоси ва Айнга ўхшаган «маданият ходимлари»нинг фатвоси билан Чўлпоннинг юзига қора тортилди. У йўқсул халқдан узоқ миллатчи зиёлилар шоири деб эълон қилинди, ижоди мафкуравий жиҳатдан зарарли деб топилди. Чўлпон устидан биринчи маънавий катлиом шу тарзда содир бўлган эди. тақдирнинг ғалати ўйинини қарангки, орадан роппароса ўн бир йил ўтгач, айни 4 октябр куни уни отиб ташлайдилар.
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилган. Ҳарбий Коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганлар рўйхатини кўздан кечирар эканмиз, улар орасида Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби давлат ва жамоат арбоблари, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби халқнинг ардоқли шоир ва ёзувчилари, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар ҳам борлигини кўрамиз. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4октябрида, қатл этилган. Бу мудҳиш кундан олдинроқ Мунаввар Қори, Боту қатл этилган эди, кейинчалик қатл этилганлар сафига Усмон Носир каби миллатнинг бетакрор  ўғлони қўшилди.

Ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!
@uzbtarixkanal

https://telegra.ph/85-jil-avval--1938-jilning-4-16-oktyabrida-millatimizning-buyuk-farzandlari-%D2%9Batl-ehtilgan-ehdi-10-04

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

03 Oct, 06:36


Амир Темур Ибн Халдун билан учрашяпти. Рассом Рембрандт (1656-1661 йилларда чизилган)

@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

02 Oct, 14:12


Абу Райҳон Берунийнинг Ғазна шаҳридаги мангу ором топган манзили. Суратда қабрнинг аввалги ва ҳозирги ҳолати
@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

26 Sep, 18:48


Темурнинг тузуми Мовароуннаҳр учун ҳеч шубҳасиз энг дабдабали
давр бўлиб, турк халқи учун шундайин зиё берди-ки, баъзи қавмлар, эллар ҳозиргача ундан
ҳарорат оладилар. Юз мингларча турк ҳарбчилари учун инсоният бешиги саналган Ўрта Осиёдан ғарбий Осиёгача чўзилган ўлка вояга етказган қаҳрамонларнинг энг охиргиси Темурдир. Унинг бахтли толеи билан алданиб, кейин истилочилик қиличи билан Жайҳунни кечиб ўтганларнинг ҳеч бири башариятнинг бу жанговар ватанида унингдек уруш маъбудасини кўтаришга муваффақ бўла олмадилар.


Ҳерман Вамбери
@uzbtarixkanal

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

20 Sep, 15:45


Tarixiy savol
#19sep #uzbtarixi

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

20 Sep, 05:20


https://t.me/muarrix_kutubxonasi

https://t.me/uzbtarixkanal

Reklama taʼriflari:

1 soat top 24 soat lenta 60.000 soʻm


Sizning reklamangiz birdaniga 2 ta kanalga qoʻyiladi. Bizda faqat 1 ta taʼrif amal qiladi.
Murojaat uchun:
@Muarrix_kanali_admini

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

17 Sep, 09:38


#MuarrixBooks

Beruniyning 8 tomlik asarini endi kanalimiz orqali sotib olishingiz mumkin.
📝Abu Rayhon Beruniy. “Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar”. Tanlangan asarlar. I jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. “Hindiston”. Tanlangan asarlar. I jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. “Geodeziya”. Tanlangan asarlar. III jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. “Qonuni Masʼudiy”. Tanlangan asarlar. IV jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. “Qonuni Masʼudiy”. Tanlangan asarlar. V jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. “Tafhim”. Tanlangan asarlar. VI jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. Matematik va astronomik risolalar. Tanlangan asarlar. VII jild.

📝 Abu Rayhon Beruniy. Yulduzshunoslik va sanʼati asoslarini tushintirish kitobi.

Ushbu kitobni xarid qilishni istaganlar
🤑@Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📞+998976362102