Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI @namvilssbuz Channel on Telegram

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

@namvilssbuz


Namangan viloyati Soģliqni saqlash boshqarmasi rasmiy kanali

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI (Uzbek)

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI kanali, Namangan viloyati Soģliqni saqlash boshqarmasi rasmiy kanali bo'lib, insonlarga salomatlik va sog'likni o'zgartirishni ko'rsatishga yordam beradi. Kanalda siz eng so'nggi yangiliklardan hamda sog'lik va maishiy hayotga oid foydali maslahatlar, tavsiyalar va dori vositalarini topishingiz mumkin. Asosiy maqsadimiz - insonlarni sog'likni saqlash va salomatlik hayotga qiziqishni oshirishga yordam berish. Namvilssbuz kanaliga obuna bo'lib, siz o'z hayotingizni yaxshilashda yordam olishingiz mumkin. Sog'lik - eng birinchi miqdorda boy odamlarning qadini, shuning uchun uning muhofazasi katta e'tibor bilan qarash lozim. Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI kanaliga obuna bo'ling va sizning hayotingizga yordam bering!

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

18 Feb, 14:40


"Тиббиёт ва замон" журналининг янги сони нашрдан чиқди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

18 Feb, 14:40


https://online.anyflip.com/veaea/vzov/mobile/index.html

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

15 Feb, 09:50


Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутлақо янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда. Соҳага илғор даволаш ва диагностика усуллари, инновацион технологиялар кенг татбиқ этиляпти. Яқин йилларгача фақат илғор хорижий давлатларда амалга оширилган юқори технологик мураккаб жаррохлик операциялар вилоят марказларида ҳам муваффақиятли бажарилаётгани тарихий аҳамиятга эга воқеликдир.
Чунончи, пойтахтдан келган малакали шифокор тиббиёт фанлари номзоди акушер- гинеколог Санжарбек Юлдашев Келдиярович бошчилигида, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиали шифокорлари томонидан мазкур муассасада ўтказилган қисқа муддатли катта амалиёт уч нафар бемор аёлларни дардига даво бўлди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Feb, 15:03


#ТИББИЁТ

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПФ-143-сонли Фармони ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун БТСЁМда ташкил этилган тиббий бригада ҳамширалари ва оила шифокорлари томонидан тумандаги "Дўстлик", " Зиёкор",  "Туркистон" ҳамда "Оромгоҳ" маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тиббий кўрикларга жалб этиш, меҳнат мигрантларидан ОИВ инфекциясига қон олиш ва барча турдаги скрининглар, сурункали касалликларга чалинган беморларда қизамиққа эмлаш ишлари ўтказилди.

https://t.me/chortoqhokimligiuz

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Feb, 07:01


Миллий либослар куни – Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасида.

Туман тиббиёт бирлашмасида дошқозонда сумалак пиширилиб, халқимизга хос миллий, маънавий қадриятларни ўзида акс эттирувчи куй-қўшиқлар ва лапарлар айтилди.

‼️Чиройимизга чирой, кўркимизга кўрк қўшадиган миллий либосларимиз қадрини баланд тутайлик
.

©Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси
.

https://t.me/chortoqhokimligiuz

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Feb, 07:01


Миллий кийим – нафақат гўзаллик, балки саломатлик рамзи

Миллий кийим ҳар кимга ярашади, чунки у миллат руҳи ва гўзаллигини акс эттирибгина қолмай, инсон саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади. Табиий матолардан тикилган миллий либослар терига ҳаво ўтказиб, инсонни иссиқдан ёки совуқдан ҳимоя қилади. Бизнинг аждодларимиз кийим танлашда нафақат эстетик, балки соғлиқ учун фойдали томонларини ҳам ҳисобга олганлар.

Туман Тиббиёт Бирлашмаси тиббий маданият ва миллий анъаналарни бирлаштирган ҳолда, соғлом турмуш тарзига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Замонавий тиббиёт ва миллий қадриятларни уйғунлаштирган ҳолда, биз нафақат жисмонан соғлом, балки маънавий жиҳатдан ҳам бой авлодни тарбиялашга ҳисса қўшамиз.

Миллий анъаналар ва тиббиёт уйғунлиги – соғлом келажак гарови!

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

13 Feb, 10:12


Учқўрғон туманида ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда

Учқўрғон туманида ишчи гуруҳининг маҳаллалардаги ижтимоий объектлар ҳолатини ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда. Жумладан, ишчи гуруҳ Янгийер ва Туркистон маҳаллаларида бўлиб, 42-боғча ва 41-оилавий поликлиникадаги мавжуд шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида муассасалардаги инфратузилма, болалар ва фуқаролар учун яратилган қулайликлар, шунингдек, муаммолар таҳлил қилинди. Жойлардаги ҳолат ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли учун янада қулай шароит яратиш ва ижтимоий объектларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилади.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

08 Feb, 11:26


FVB TOMONIDAN "PROFILAKTIK O'N KUNLIK" O'TKAZILMOQDA.
NAMANGAN SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASIDA "VILOYATIDA ODAMLAR VA HAYVONLAR O‘RTASIDA QUTURISH KASALLIGI PROFILAKTIKASI BO‘YICHA" HAMKOR TASHKILOTLAR BILAN HAMKORLIKDA O'QUV SEMINARI HAMDA AMALIY MASHQLAR O'TKAZILDI.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

08 Feb, 11:26


FVB TOMONIDAN "PROFILAKTIK O'N KUNLIK" O'TKAZILMOQDA.
NAMANGAN SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASIDA "VILOYATIDA ODAMLAR VA HAYVONLAR O‘RTASIDA QUTURISH KASALLIGI PROFILAKTIKASI BO‘YICHA" HAMKOR TASHKILOTLAR BILAN HAMKORLIKDA O'QUV SEMINARI HAMDA AMALIY MASHQLAR O'TKAZILDI.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

08 Feb, 09:09


ОИВ ИНФЕКЦИЯСИГА БИРГАЛИКДА КУРАШАЙЛИК!

Жаҳонда кўплаб инсонлар саломатлиги ва оилалар мустаҳкамлигига рахна солаётган, давлатлар иқтисодиётига катта зарар етказаётган ОИВ инфекцияси билан курашиш бутун жамиятнинг муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-ПҚ-сонли қарори касаллик ташхиси, профилактикаси ва даволаш ишларининг янада фаоллашувини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2025 йил 27 январдаги “Меҳнат мигрантларини ОИВ инфекциясига бепул текшириш бўйича акция ўтказиш тўғрисида”ги 16-сонли буйруғи асосида 27 январдан АКЦИЯ бошланди. Бу тадбир 1 мартга қадар давом эттирилади.
Ўтказилган таҳлиллар кўрсатяптики, бугунги кунда касалланишнинг асосий сабабларидан бири ташқи миграция бўлиб қолмоқда. 2024 йилда аниқланган ҳолатларнинг 20-25 фоизи меҳнат миграцияси билан шуғулланиб келган аҳоли қатламига тўғри келмоқда.
Чет давлатларда ишлаб қайтаётган юртдошлар, мурожаатимиз шуки, билиб қўйинг, хорижда ишлаш жараёнида соғлиғингиз кафолатлаб қўйилмаган. Сизлар ўз оилангиз бағридан узоқ давлатларга кетиб, турли машаққатлар чекиб, ҳалол пул топиб, ўз юртингиздаги яқинларингиз яхши яшаши учун маблағ йиғасиз. Ҳаммангиз ўз ватанингизга кириб келишингиз билан фарзандларингиз, турмуш ўртоғингиз ёки ота-онангиз олдига борасиз. Энди тасаввур қилинг, чет давлатдан бедаво дардни юқтириб келган бўлсангизчи? Оқибати уқубатли бўлишини ўйлаб кўрганмисиз? Ахир сиз уларнинг умри охиригача етадиган ечимсиз муаммони яратиб қўясизку! Албатта, буни ҳеч бирингиз хоҳламайсиз! Шундай экан, ҳар бирингиз ўзингиз ва яқинларингизни ўйлаб, хориждан келгач, белгиланган тарзда тиббий кўрикдан ўтишингиз шарт. Агар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, касаллик аниқланса, белгиланган тарзда даволансангиз, ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олишингиз мумкин.
Унутманг, ОИВ инфекциясига фақатгина тиббиёт ходимлари ёки тиббиёт муассасалари қарши курашиб, уни енга олмайди. Бедаво хасталик инфекциясига қарши халқ бир тану-бир жон бўлиб курашсаккина, кутилган натижага эришамиз.
Чет элда 3 ойдан ортиқ муддатда бўлиб қайтган меҳнат мигрантлари, сизлар вилоятимизнинг барча туманларида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг муолажа хоналарида бепул ОИВга қон намуналарини топширишларингиз мумкин. Бу билан ўзларингизнинг ҳам, яқинларингизнинг ҳам соғлиғи учун биз билан биргаликда курашган бўласизлар.

Д Хасанов вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бўлим мудири

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

05 Feb, 14:57


Тиббиёт муассасаларининг фаолияти ўрганилди

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғининг тасдиқланган режа жадвали асосида Чортоқ туманидаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар давом этмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳодир Содиқов 52-сонли ОШП ҳамда "Қоробоғ" ОШПнинг фаолияти, иссиқлик тизими ҳамда мавжуд шароитлари билан танишди. Дори-дармон таъминоти, беморларни тиббий электрон тизимга киритилишига эътибор қаратилиб, бу бўйича керакли тавсиялар берилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

05 Feb, 11:32


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида "Кардиология: кеча ва бугун" деб номлаган илмий-амалий анжуман бошланди.Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев кириш сўзи билан очди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

05 Feb, 10:11


⚡️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Учқўрғон туманидаги туғуруқхона фаолияти капитал таъмирлаш сабабли тўхтатилгани, бироқ таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани ҳақида видеохабар тарқалди.


Айтиш лозимки, ушбу видеолавҳа 2024 йил куз ойларида тасвирга олинган.

Айни пайтда Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими тўлиқ қувватда фаолият юритаётганини маълум қиламиз.

Наманган вилояти соғлиқни
сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

04 Feb, 12:33


Чортоқ тумани прокуратураси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 январдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1-сонли қарорининг ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, бугун туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда алоҳида тоифадаги 21 нафардан ортиқ шахслар туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширув натижаларидан келиб чиқиб, уларни соғломлаштириш бўйича малакали тиббий хизматларлар кўрсатилиши туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

03 Feb, 12:18


Соғлиқни сақлаш вазирининг 31.01.2025 йил куни ўтказилган Ҳаъйат йиғилишида "Рақамлаштириш" йўналишида берилган топшириқлар юзасидан бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари А.Ботиров, Рақамлаштириш бўйича ўринбосари А.Раҳманов томонидан барча муассасалар АКТ ходимлари билан 2025 йилда бажарилиш муҳим топшириқлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

03 Feb, 11:02


Воқеа
ЎЛИК ОНА ҚОРНИДАГИ ТИРИК ЧАҚАЛОҚ

Чуст. Ёрқишлоқдан келаётган “Нексия” светофор яшили ёнгач, “газ” берди-ю, “қизил”да ўқдай учиб чиққан аёл бошқарувидаги “Нексия”га урилди. Шикастланганларнинг энг оғири бир жувон бўлди. “Тез ёрдам” уни марказий шифохона қабулхонасига етказди. Юзлари қон, қўллари синган... Травматолог ҳузурига келтирилганда жон таслим қилиб ҳам бўлган экан. У жувоннинг ўлганини аниқ билса-да, кўксини “Қара! Қара!” деган ҳайқириқ тўхташга изн бермасди... Ниҳоят, қорнидаги кўкаришга тўхталган жойида вужуди зирқираб кетди: “Ҳомиладор-ку?!”
- Хуршида! Фонендоскоп! - деди босиқ, аммо шиддатли овозда. Аёл қоринини “тинглади-ю” ҳайқирди: -Югир! Чақалоққа нафас берувчи аппарат билан Абурауф тез келсин! Акушерни чақир, туғруқхонага олиб ўтишга улгурмаймиз!
Ҳа, травматолог қоринда тирик ҳомила борлигини жажжи юракчанинг беҳол уришидан сезиб қолганди. Бироқ одатда дақиқасига 120-160 та атрофида бўлиши зарур пульс 60 га тушган. Хуршида келгунча 50... Чақалоқ кўз ўнгида сония сайин ўлаётганига чидаб туролмади:
-Хуршида! Скальпель!
Боғлов ҳамшираси травматолог айтган ускуналарни бирма-бир узата бошлади. Сунъий нафас аппарати ва ҳамшираси билан етиб келган анестезиолог-реаниматолог фавқулодда ҳолатга шайланди. Қизлар “бошқа соҳа ҳамширасиман” дея иккиланмай, ишонч ва дадиллик билан дояликка киришдилар...
Дақиқалар йиллардек ўтадиган заҳматли жараёндан сўнг ўлик она қорнидаги тирик бола чиқариб олинди. Оний лаҳзалар туманлардан бирининг оддий травматологи, анестезиологи ва уларнинг ҳамширалари ўзбек шифокори соҳасидан ташқари ҳар қандай фавқулодда ҳолатдаги инсон ҳаётини ҳам сақлаб қолиш салоҳиятига эга эканлигини намоён этди.
Неанотологлар ўз парваришларига олган чақалоқ дуркун камол топмоқда. Унга Шермуҳаммадбек деб исм қўйдилар.
Одатда таҳликали вазиятда ишини билиб қилаётган одамларнинг кимлиги, вазифаси билан кейин қизиқилади. Шунинг учун қаҳрамонларимизга бошдаёқ тўхтала олмадим. Энди бемалол таништирай.
Ўша травматолог-нейрохирург - Бахтиёр Мирзараупов! У 1986 йилда Чустда туғилган. 2012 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, Москва травматология-ортопедия институтида клиник ординатурани ўтади. Туман КТМПда олти йил ишлаб, нейрохирургия бўйича ўқиб келгандан буён тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимининг травматолог-нейрохирурги.
Анестезиолог-реаниматолог эса Абдурауф Соипов. Ўшандоқ чалаўлик чақалоқни нафас олдириб, массаж билан жажжи юракчани ишга солиб юборган Абдурауфнинг иш бошлаганига эндигина икки йил бўлди.
Шу воқеадаги каби шартлар бўйича халқаро танлов ўтказилса, шубҳасиз, ғолибликни эгаллайдиган ҳамшира қизларимиз Хуршида Маҳмудова, Шаҳноза Нажмиддинова тумандаги тиббий таълим муассасасида ўқиб, шу ердаги шифохоналарда тажриба орттирган.
Ҳа, юртдошларимиз қасамёдига содиқ, юксак билим, маҳорат, журъату жасорат соҳиблари Бахтиёр ҳамда касбдошларининг фидойиликларини эшитиб, қалбан раҳмат ва дуолар йўллаётганликлари, улар билан фахрланаётганликлари шифокор учун беназир бахтдир!

Муҳаммаджон ОБИЛОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 13:37


Мўъжизакор қўллар шарофати


ШОДМОНОВЛАРНИ ШОДЛАНТИРГАН ШИФОКОРЛАР
ёхуд
ОПАНИНГ БУЙРАГИ УКАСИГА ҲАЁТ БАХШ ЭТМОҚДА



Умр – инсонга фақат бир мартагина ато этиладиган бетакрор илоҳий неъмат. Ўзининг танасини ножўя таъсирлардан асрашнинг уддасидан чиққанларгина уни узун ва ҳузур–ҳаловатли кечишига мушарраф бўлишади. Афсуски, ҳаёт мураккаб, яхши-ёмон кунлар, турмуш шароитлари бунга ҳамиша ҳам имкон беравермайди. Оқибатда соғлиғимизни кутилмаганда йўқотамиз.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 13:37


Азоб-уқубат танамизни тобора қамраб олаверади. Ана шундай вазиятда ўзининг бутун фаолиятини қўлидаги ҳаётбахш тиғи билан хаста ҳолларнинг тугаб бораётган умрини яна давом эттириши тиббиёт фидоийлари жонларимизга оро киритишади. Бундай ҳайратона ҳолатларнинг узоқ-узоқлардагина эмас, шундоққина ёнимиздаям шоҳиди бўлаётганимиз бугун кўнглимизда халоскор инсонларга нисбатан чексиз миннатдорчилик ва олқиш туйғуларимизни беихтиёр жўш урдириб юборади.
Шу йилнинг 16 январида Поп туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида мўъжизакор қўллар шарофати билан бўйрак кўчириб ўтказишдек юқори технологияли хирургик амалиёт бажарилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 13:37


Ниҳоят тирик қариндош донордан гетеротопик чап томонлама буйрак трансплантацияси кутилган самарани берди. Қирқ бир ёшли Замирбек билан эллик бир ёшли опаси Зулайҳо орадан ўн икки кун ўтиб, қониқарли аҳволда уйларига кузатиб қўйилди.
Биз Тўрақўрғон туманидаги Тепа Найманча маҳалласида яшовчи Шодмоновлар хонадонига боргач, нафақат оила аъзолари, барча яқинларининг беҳад шодлигига шоҳид бўлдик.
- Россия Федерациясида ишлардим, - дейди Замирбек Шодмонов, - бирдан буйрагим панд бериб қолди. Ўтган йилнинг октябрида ўз Ватанимга етиб келдим. Даставвал, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида, кейин вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволандим. Аҳволим бироз енгиллашган бўлса-да, сурункали буйрак етишмовчилиги оқибатида вақти-вақти билан гемодиализ аппарати орқали қонимни тозалатиб туришимга тўғри келди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 13:37


Икки операция столининг бирига бемор - Замирбек Шодмонов, иккинчисига унинг опаси - донор Зулайҳо Шодмонова ётқизилди. Бемор ташхиси: сурункали гломерулонефрит гипертоник тури, буйракларнинг иккиламчи бужмайиши. Операция мақсади буйрак трансплантацияси. Уни амалга оширувчилар В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий марказининг профессори Фазлиддин Баҳриддинов раҳбарлигидаги гуруҳ бўлди.
Пойтахтдан ташриф буюрган устоз трансплантолог хирургунинг шогирдлари - Музаффар Рустамов, Жасур Ўринов, Қодир Маҳмудов, Жавлон Мусаев каби меҳмон мутахассислар, поплик мезбон касбдошлари - Жамшид Нўъмонов, Рўзимбой Давлатов ва Одилжон Қаюмовлар қарийб беш соат давомида донордан соғлом буйрак олиб, бемор танасига ўтказиш учун бор билим ҳамда малака-маҳоратларини сарфлашди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 13:37


Лекин бу жараён 47 марта такрорлангач, врачлар гемодиализ ёрдами билан яшаш вақтинчалик чора эканини, барибир соғлом буйрак ўтказиш зарурати кучайиб бораверишини, агар шундай қилинмаса, яшаш имконияти қолмаслигини қайта-қайта уқтиришди. Минг шукур, “Ким ҳам менга соппа-соғ буйрагини беради?” деб узоқ ўйлаб, ўтирмадим. Меҳрибон опажонимнинг розилигини эшитиб, бошим осмонга етди. Мана, оилам бағридаман. Турмушдошим ва уч фарзандим бахтига соғайиб қолдим. Шундай инсонпарвар давлатнинг фуқароси эканимдан ғоят фахрланиб ётибман.
-Тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазлиддин Баҳриддиновга, унинг трансплантолог шогирдларига ва поплик жарроҳларга қойил қолмай иложимиз йўқ, - дейди Замирбекнинг умр йўлдоши Одинахон Кепакова – Роса қўрққандик, боз устига бундай қимматбаҳо операция тўлови учун етарли маблағ жамғаришга улгуролмагандик. Буни қарангки, давлатимиз томонидан имтиёзли, ҳолатда бепул сифатли хизмат кўрсатилди. Узоғимиз яқин мушкулимиз осон бўлди. Шундоққина қўшни туман шифохонасида операция ўтказилади деб сира-сира ўйламаган эдик-да. Ҳаммаларига такрор-такрор раҳматлар айтсак ҳам оз.
Дарвоқе, вилоятимизда илк бор Поп туманида бажарилган мазкур буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти истиқлол даври ислоҳотлари чегара билмаслигидан, чекка-чекка туманларда ҳам худди пойтахт ва вилоят марказидаги каби қулай шарт-шароитлар, зарур имкониятлар яратиб қўйилаётгани бугунги тиббиёт тараққиёти жаҳон андозалари даражасига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.


Содиқ САЙҲУН.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 10:17


#Диққат

⚡️1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🟥Болалар боғчаларида давоматни автоматик тарзда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
🟥"Она маскани" хизмати ташкил этилади;
🟥Камбағал оилалар аъзоларига имкониятлар яратилади;
🟥Электротехника саноатига ўзгартишлар киритилади;
🟥Электромобиллар учун зарядлаш станциялари сони ортади;
🟥“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 09:07


ВИЛОЯТ ФАРМАЦЕВТИКАСИ
ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА

Мамлакатимизда дори-дармон ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга кенг имконият яратилиши боис соҳа йил сайин ривожланмоқда. Айни вақтда 82 та дори-дармон, 118 та тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхона ишлаб турибди. “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида дори воситаларига эҳтиёжнинг 70 фоизини ички ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қоплаш устувор вазифа қилиб белгиланганлиги вилоятимизда ҳам бу борадаги изланишларни янада жадаллаштиришни тақозо этади.
Ана шу мақсадда тасдиқланган 12 та лойиҳа изчил амалга ошириляпти. 2024 йилда умумий қиймати 194,7 миллард сўмлик 8 та корхона ишга туширилди. Улар томонидан йил давомида 177,5 миллиард сўмлик 450 турдаги дори-дармон маҳсулотлари тайёрланиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисабатан 126,4 фоизни ташкил этди.
Жумладан, Косонсой туманидаги “KOSONSOYFARM” эркин иқтисодий зонасида 10 дан ортиқ корхона фаолият юритяпти. Йилига 9 миллион қадоқ дори тайёрлаш қувватига эга бўлган Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси таблетка, капсула, порошок, томчи ва суртма шаклида 5 турдаги 50 дан ортиқ номда дори воситалари ишлаб чиқармоқда.
Мутасаддилар айни вақтда лойиҳа қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи иккинчи босқични ишга тушириш ҳаракатида. 100 фоиз хорижий инвестиция ҳисобидан Европа ва Хитой технологиялари олиб келинди. Қўшимча тармоқ маҳсулот турларини кўпайтириш имконини беради.

Фурқатжон ХОЛМИРЗАЕВ,
ВССБ тиббиёт ва тиббий туризмни
ривожлантириш шўъбаси мудири.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 07:40


Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Джамалов ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Абдулходи Иминов томонидан ВБКТТМ ҳудудида “Яшил макон”, қуёш панел ўрнатилганлиги ва иқтисод қилиш ҳудудда ободонлаштириш ишлари шунингдек, 2025 йилда Инвестиция дастурида “Неонатология” бўлими биноси қуриш лойиҳаси ўрганилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Jan, 03:08


Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид

"Жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш барча даврда долзарб аҳамият касб этган.

Наманган шаҳрида жойлашган Кўп тармоқли марказий поликилиника шифокорлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Ўтказилган тадбирда фуқаролар ўртасида зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш, шу каби иллатларга жамоатчилик ҳамжиҳатликда, лоқайд бўлмасдан, ҳамкорликда курашиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир қатнашчиларига  "Терроризмга қарши биргаликда курашайлик!" мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

28 Jan, 10:53


Наманганда болажонлар суваракларга тўла шифохонада даволанишга мажбур бўлмоқда.

Намангандаги деярли барча шифохоналар шунақа ачинарли ва аянчли аҳволда! Вилоятдаги СЭС ишлаяптими ўзи? дея “Овоза” Информацион дастурда берилган танқидий лавхага

Расмий муносабат

Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлими икки қаватли  алоҳида бинода жойлашган. Бўлим 50 ўринли бўлиб, 0 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар даволаниши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Иссиқлик таъминоти йўлга қўйилган. Ҳар икки қаватда жами 20 ўринли ошхона ҳам мавжуд.

Куз-қиш мавсумида болаларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиб, даволанишга бўлган эҳтиёж янада ортади. Уйчи туман хўжалик ҳисобидаги дизенфекция станцияси билан тузилган шартномага асосан нафақат болалар бўлими, балки бирлашма тасарруфидаги марказий касалхонанинг барча  бўлимларида дизенсекция ишлари режа асосида  амалга ошириб келинмоқда. Декабрь ойида охирги марта болалар бўлимида дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилган.Аммо шунга қарамай, беморлар ётган хоналарда овқатланиш ва уларнинг хонадонларидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тумбочкаларда тартибсиз сақланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу бўғим оёқли  ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Болалар бўлими ҳамда бошқа бўлимларда ҳам яна бир бор дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилди. Туман СЭО ва ЖСБ, туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида беморлар ҳамда уларга қаровчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, тиббий маданият, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш тушунтириб ўтилди. Келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги назоратга олинганлигини билдирамиз.
Видеолавхада кўрсатилган таъмирталаб зинапоялар болалар бўлимига қарашли эмас.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

28 Jan, 10:51


ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА

O‘zLiDePдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Маруфжон Рахманов бугун ишчи гуруҳи аъзолари билан туман тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги Қонунлар,уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

17 Jan, 16:57


#Қойил 👏👏👏

⚡️Попда илк бор буйрак кўчириш операцияси ўтказилди
!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли юқори технологик операцияларни Поп туманининг ўзида ўтказишга имкон яратди.

Поплик 41 ёшли бемор Шодмонов Замирбек сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган. Унга ўз опаси Зулайхо Шодмонова донорлигида буйрак трансплантацияси операцияси ўтказилди ва операция муваффақиятли якунланди.
Эътиборлиси буйракни трансплантацияси қилиш Ўзбекистон Республикасида туман шароитида биринчи бор бажарилмоқда. Шифокорларимизга тасанно!  👏

👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
https://t.me/+PVgllZPMBjyGiXPs

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

17 Jan, 11:42


Sog'liqni saqlash vazirining 2024 yil 17-dekabrdagi 384-son buyruq ijrosi hamda barcha tibbiyot muassasalarida yagona DMED tibbiyot tizimini joriy qilish bo'yicha vazir o'rinbosari O.Omonov boshchiligida yig'ilish bòlib ótmoqda.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

16 Jan, 13:21


Тадбир
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ
Кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали катта мажлислар залида шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Унга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассислари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари, Наманган шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, бош ҳамширалари таклиф этилди.
Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов олиб борди. Дастлаб аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, айниқса жорий йилда бажарилиши ғоят муҳим бўлган вазифаларга эътибор қаратилди. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ишини янги босқичга кўтариш устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни ҳам янада кучайтириш зарурлиги, тиббиёт ходимларининг масъулиятини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Таниқли воиз, Маданият ва спорт ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Икромжон Солиевнинг “Раҳбар ва ходимлар маънавиятининг давлат ва жамият тараққиётига таъсири” мавзуидаги маърузаси қатнашчилар эътиборини тортди.
Нотиқ мутафаккирлар, таниқли шахсларнинг доно кўрсатмалари, қимматли фикр-мулоҳазалари асосида ҳурфикрлик, ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва жипслик билан эзгу мақсадлар сари интилиш муҳимлигини изоҳлади. Турли соҳа вакиллари, айниқса тиббиёт ходимлари зиммаларидаги ғоят масъулиятли вазифаларни теран ҳис этишлари долзарб аҳамиятга эга эканлигига урғу берди. Зеро, энг катта бойлик – халқ саломатлигига эришиш учун шифокорлар билимли, малакали ва айни пайтда юксак маданиятли ва маънавиятли бўлишлари лозим. Замонавий раҳбар қандай бўлмоғи лозим, давлат хизматчилари олдида турган муҳим вазифалар нималардан иборат эканлиги ҳам атрофлича тушунтириб ўтилди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлиги уқдирилди.
Тадбир ниҳоясида бошқарма бошлиғи Абдулҳоди Иминов тизим мутасаддилари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

15 Jan, 07:24


Как развивать медицинский туризм
Этот вопрос был в центре внимания на встрече главы региона с предпринимателями в сфере медицины.
https://nampravda.uz/ekonomika/kak_razvivat_medicinskiy_turizm.html

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Jan, 06:20


Namangan axboroti | "Sog'lom homiladorlik - sog'lom kelajak" aksiyasiga start berildi. 13.01.2025
🌐TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |🌐 YOUTUBE | 🏷REKLAMA | ▶️LIVE

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Jan, 06:19


Namangan axboroti | "Sog'lom homiladorlik - sog'lom kelajak" aksiyasiga start berildi. 13.01.2025
🌐TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |🌐 YOUTUBE | 🏷REKLAMA | ▶️LIVE

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

13 Jan, 11:09


#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИДА МУҲИМ КАДР ЎЗГАРИШИ БЎЛДИ

💼 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025  йил 10 январдаги бўйруғи билан Аъзамжон Фарҳоджонович Ботиров Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Алиёр  Валижонович Нуралиевнинг ўрнида ишга киришди.

Аъзамжон Ботиров 1975 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги терапевт-врач.

Меҳнат фаолиятини  Давлатобод тумани марказий шифохонасида шифокорликдан бошлаган. Кейинчалик 4-бирлашган болалар шифохонаси, вилоят ДСЭНМ, вилоят болалар силга қарши курашиш санаториясида турли масъул вазифаларда ишлаган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2023 йилдан буён Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

11 Jan, 20:03


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/homilador-ayollar-salomatligi-doimiy-etiborda-video_676505

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

11 Jan, 06:10


Чортоқ туманидаги "Мучум", "Ласкидон" оилавий шифокорлик пунктлари ва "Кесканёр" маҳалла тиббиёт пункти фаолияти, иссиқлик тизими ҳамда мавжуд шароитлар ўрганилди.

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳодир Содиқов маҳалла тиббиёт пунктида аҳоли вакиллари билан тиббий хизмат сифати юзасидан суҳбатлашди.

Дори-дармон таъминоти, беморларни тиббий электрон тизимга киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Jan, 12:48


Оналар соғлом жамият ва соғлом оила асосчиларидир. Уларнинг аввало ўзларини асрашлари, саломатликлари ҳимояда бўлиши билангина ана шу олтин қоида сақлаб турилади.

Норин тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари Наргиза Саримсоқова ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ботиржон Маъмуров ва масъул раҳбарлар иштирокида  бугунги куннинг долзарб масаласи-оналик ва болаликни муҳофаза қилишга каратилган муҳокама тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Айтиб ўтилганидек, бугуннинг оғриқли муаммолари бўлажак оналар билан етарли тарзда тарғибот ўтказилмаслиги, туғиш оралиғига риоя этмаслик, айрим ҳолларда ҳомиладорлик пайтида оила аъзолари томонидан эътибор кўрсатилмаслик ҳолатларидир. Бунинг оқибати нималарга олиб боришини эса кўпчилик яхши билади.

Йиғилишда жорий йил давомида ҳудудлардаги йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг ечимлари ҳақида гапирилди, оналик ва болалик тизимида кўрсаткичи салбий ҳудудлар масъулларига огоҳлантириш берилди.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

09 Jan, 21:20


Ижтимоий тармоқда "Тери таноссил" касалхонаси бош шифокори .... гапирди сарлавхаси билан овозли ҳабар тарқатилди.
Ушбу ҳабар ортидан жойига бориб шифокор ва даволанувчи фуқароларга микрофон тутдик.

#муносабат_ўрнида....

Аниқланишича эса бош шифокор меҳнат таътилида экани, тарқатилган овозли ҳабар эса унга ёки ўринбосарига ҳам тегишли эмаслиги маълум бўлди.

Ҳар қандай ҳабарни ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш олдидан ҳабар хаққоний экани ва қасддан бир кишини обрўсизлантиришга оид бўлмаслигига ишонч хосил қилиш лозим эканлигини унутмаслик лозим.
PS; батафсил видеода.

🇺🇿«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳасининг саҳифаларига обуна бўлинг📱
Telegram 💬Facebook
📹 YouTube🤖Murojaatbot

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

09 Jan, 05:04


Эрта тонгдан тиббиёт муассасалари ўрганилди

Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳодир Содиқов "Қорабоғ", "Гулшан" оилавий шифокорлик пунктлари ва 52-сонли оилавий поликлиника фаолияти, иссиқлик тизими ҳамда мавжуд шароитлар билан танишди. Ўрганиш давомида дори-дармон таъминоти, беморларни тиббий электрон тизимга киритилишига эътибор қаратилиб, керакли тавсиялар берилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 23:42


📢 Диққат! Диққат! Диққат!

🏆 "Йил танлови — 2024"да иштирок этинг!!!


🥇 Сизнингча, Наманган вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган ва Президентнинг одилона сиёсатини қўллаб-қувватлаган йилнинг энг фаол тиббиёт муассасаси қайси?

Сўровнома: Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! Қуйидаги номзодлардан бирига овоз беринг:

🕒 Сўровнома муддати:
Сўровнома 2025 йил 10-январь соат 22:00 га қадар давом этади.

🎉 Мукофотлар:
Ғолиб деб топилган 3 та тиббиёт муассасаси раҳбарига махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

👉 ОВОЗ БЕРИШ учун қуйидаги сўровномада иштирок этинг ва ўз фикрингизни билдиринг!

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 15:11


Байрамга муносиб туҳфа: Янги Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси биноси фойдаланишга топширилди

Туманнинг “Оромгоҳ” маҳалласи, “Афросиёб” кўчасида жойлашган “Вилоят саломатликни қайта тиклаш шифохонаси” ўрнида 2024-йилги инвестиция дастури асосида Янги Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси қад ростлади.

Умумий майдони 11360 метр бўлган ушбу ҳудуд туман аҳлининг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган масканга айлантирилди ҳамда замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлдирилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда туман сектор раҳбарлари, фаоллар ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбари барчани кириб келаётган янги 2025 йил билан қутлади ҳамда Наманганда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини алоҳида таъкидлади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 08:28


ХАБАР
Куни кеча Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Низомиддин Раҳимжонович Отамирзаев томонидан йил якуни муносабати билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454 сонли “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни мазмун-моҳиятини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг йил якуни бўйича эришилган натижалар, амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилиб, йил давомида фаол ишлаган бир гуруҳ шифокорларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 08:24


Янги йил байрами муносабати билан Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ташаббуси билан саховат тадбирлари ўтказиш анъана тусини олган.

Бу йил ҳам дошқозонда ош дамланиб, навбачиликда хизмат вазифасини ўтаётган шифокорлар ва даволанаётган беморларга тортиқ қилинди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 04:59


Keyingi yillarda yurtimizda sog'liqni saqlash tizimini tubdan takomillashtirish, tibbiy xizmat ko'rsatish sifati va samaradorligini oshirish, malakali tibbiy kadrlarni tayyorlash, sohaga yangi boshqaruv usullarini joriy etish, jamiyatda sog'lom turmush tarzini shakllantirish, tibbiyot sohasini zamon talablari darajasiga olib chiqish borasida keng ko'lamli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Yuqoridagi videolavha Namangan viloyatini tibbiyoti misolida

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 03:56


##Шукрона кун##

Умиджон Раҳматуллаевич!!!

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан муборакбод этамиз. Сизнинг инсонийлик ва раҳбарлик фаолиятингиз, ҳақиқатпарвар ва талабчан раҳбар эканлигингиз эътирофга лойиқ.

Шифокорлик дея айтиладиган машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Сизга метиндай соғлик, оилавий тўкин-сочинлик, форовон турмуш, қут-барака, бахт-саодат йўлдош бўлишида тилакдошмиз! Омад қуши хар доим елкангизда бўлсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

30 Dec, 02:24


КАРДИОЛОГ МАСЛАҲАТИ

Қандай қилиб сувни тўғри ичиш керак. Сув ичиш учун тўғри вақт. Жуда муҳим.

Муайян вақтларда ичимлик суви тананинг самарадорлигини оширади:
Уйғонганингиздан кейин 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради

Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув - овқат ҳазм қилишга ёрдам беради

Ҳаммом олишдан олдин 1 стакан сув - қон босимини туширишга ёрдам беради

Ухлашдан олдин 1 стакан сув - инсульт ёки юрак хуружининг олдини олади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

21 Dec, 16:29


#биласизми

Матбуот котиби ким? У қандай мақомга эга?



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилган.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

21 Dec, 11:09


Наманган вилоятида Семинарнинг иккинчи куни

# Рақамлаштиришга масъул тингловчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 декабрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, унга асосан Наманган шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларда биринчилардан бўлиб, Ягона тиббиёт ахборот тизими Д-МЕД ишга туширилмоқда.
Бу дастурда ишловчи ходимлар, рақамлаштиришга масъул тингловчи ходимларнинг бу борадаги тушунчаларини шакллантириш, у асосда ишни ташкил этиш юзасидан Ягона интегратор — "Ўзинфоcом” МЧЖ томонидан Наманган шахар кўп тармоқли марказий поликлиникада ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилаётган Д-МЕД ахборот тизими хакида қўшимча маълумотлар берилди ва келгусида ушбу ахборот тизими орқали ишни ташкил этишда, аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар хусусида сўз юритилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

04 Dec, 10:41


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

         Ижтимоий тармоқда Наманган туман тиббиёт бирлашмаси зарарсизлантириш бўлими катта фельдшери Акрамжон Болтабоев бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларда ишлаши тўғрисидаги берилган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
          Акрамжон Болтабоев 2011 йилда Наманган туман тиббиёт бирлашмаси зарарсизлантириш бўлимига фельдшер вазифасига ишга кабул қилинган. Туман тиббиёт бирлашмаси штатлар жадвалида зарарсизлантириш бўлими катта фельдшери лавозими кўрсатилмаганлиги учун шу бўлимда ишловчи фельдшер А.Болтабоев зиммасига юклатилган лекин амалда бу вазифа учун иш хақи тўланмайди.
          Импульс тиббиёт институтида ҳафтанинг шанба кунлари дарс машғулотлари бўлмаслиги сабабли, А.Болтабоев шанба кунлари қабулхона бўлимининг рентген кабинетида 16 соатлик навбатчиликка туриб келади.
         Ҳафтанинг ўқув кунлари (тунги сменада) зарарсизлантириш бўлимида 0.5 ставка иш хажмида 12 соатлик тунги навбатчилик хам қилиб келади.
          Ўрганиш давомида бўлимда ишловчи хар бир ходим билан алоҳида суҳбатлашиб чиқилганида пул йиғиш ва асоссиз навбатчиликларни қисқартириш ҳолати тасдиқланмади.
          Ўрганиш давомида А.Болтабоев асосий эътиборини ўқишга қаратиш, келажакда етук мутахассис бўлиб етишиш режаси борлигини, ўқишга кўпроқ вақт ажратиш мақсади борлигини билдириб, иш юкламасини камайтириш юзасидан ариза ёзиб берди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

29 Nov, 10:27


#Online

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва шаҳар прокурори Қобилжон Ахмаджанов шаҳардаги 3-сонли оилавий поликлиникаси фаолияти билан танишди

Ўрганишлардан мақсад – поликлиникада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини назорат қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишдир.

Ўрганишлар давомида муассасадаги мавжуд шароитлар, иситиш тизимининг ҳолати, тиббий ускуналарнинг тайёргарлиги ва ходимларнинг иш фаолиятини ўрганишди. Шунингдек, поликлиника аҳолини сифатли тиббий хизмат билан таъминлашдаги вазифаларини бажариш учун қандай имкониятлар яратилганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиш бўйича масъул шахсларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

28 Nov, 16:30


ШИФОХОНАЛАРДА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов Файзиобод маҳалласида жойлашган 32-сонли оилавий поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, қиш мавсумида иситиш ҳолати бўйича ўрганиш ўтказди.

Мазкур поликлиника 4631 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Шундан 2236 нафари аёллар. 9852 нафар болаларни ташкил қилади. Шифо маскани 32 турдаги дори воситалари ва замонавий УЗИ, ЭКГ, рентген ва бошқа тиббий жиҳозлар билан таъминланган. 

Туман прокурори поликлиникада яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизими ва аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатиш бўлимларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

25 Nov, 11:40


Учқўрғон туманидаги собиқ шошилинч тез тиббий ёрдам биносида таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон туманидаги ўрганишларни  туман тиббиёт бирлашмасидан бошлади. Тиббиёт бирлашмасига қарашли собиқ шошилинч тез тиббий ёрдам биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ушбу бинога кардиология, неврология, ички касалликлар, гинекология, лор, кўз касалликлари бўлимларини жойлаштириш режалаштирилган. Бундай комплекс туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

23 Nov, 10:10


1 декабр ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан, "СПИД касаллигини олдини олиш ва унинг профилактикаси" бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Наманган вилояти ОИТС марказининг мутахассислари Поп туман ИИБ, маҳалла фаоллари ва отинойилари, туман СЭО ходимлари ҳамда тиббиёт соҳасига тегишли барча ходимлари иштирок этди.

ОИТС касаллигини олдини олишда ҳамкорликда иш олиб бориш, бунда ички ишлар ходимлари, МФЙ фаоллари ва отинойилар билан биргаликда ишлаш, чет элга бориб келган хар бир фуқарони ОИВга текшириш ва тиббий кўрикдан тўлақонли ўтказишда биргаликда иш ташкил қилиш тўғрисида гапириб ўтилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

22 Nov, 08:10


Наманганда туғруқ комплексида шарт-шароитларни яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Анваржон Отаходжаев ҳудудлардаги ўрганишлари давомида Наманган шаҳар туғруқ комплексида бўлди. Ушбу тиббиёт муассасаси 230 ўринга мўлжалланган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ташриф давомида шаҳар ҳокими туғруқ комплекси атрофида жойлашган тадбиркорлик субъектларининг биноларини кўркам ҳолатда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Куз-қиш мавсумида туғруқ комплекси энг катта эътибор талаб этадиган объектлардан бири эканлиги қайд этилди. Иситиш тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш муҳимлиги ҳақида тушунтиришлар ўтказилди ва бу йўналишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қўшимча жойларни ташкил этиш, кириш йўлларини таъмирлаш ҳамда бошқа инфратузилмани яхшилаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

22 Nov, 08:07


Наманган вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази врач мутахассиси Ҳошимжон Абдураҳмонов Уйчи туманидаги барча отинойи ва имомлар билан 1 декабрь - "Халқаро ОИТга қарши курашиш куни" муносабати билан ОИВ инфекцияси тўғрисида тушунча бериб, унинг олдини олиш профилактикаси тўғрисида тарғибот ўтказди.

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

21 Nov, 15:30


🔴 ✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

21 Nov, 04:25


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/turkiyalik-neyrozharrohlar-namanganda_659407

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Nov, 16:17


Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

14 Nov, 10:37


"ИНСОН ҚАДРИ" аввало Ота-Онага эътибордан бошланади.

РИКИАТМ Наманган филиалида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан марказ ходимларининг ота-оналарига эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди.

Бу ушбу соҳа вакилларининг меҳнати юртимизда юксак қадрланаётганига ёрқин мисол бўла олади.

Шу боис бугун РИКИАТМ Наманган филиалида меҳнат қилиб келаётган шифокорларнинг ота-оналари учун байрам тадбири ташкил этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Сиз азиз шифокорларнинг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишларингиз билан халқимиз корига, саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатларингиз бунданда юксак эътирофларга лойиқ!
дейди марказ директори Солижон Мўминов.

🇺🇿«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳасининг саҳифаларига обуна бўлинг📱
Telegram 💬Facebook
📹 YouTube🤖Murojaatbot

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

11 Nov, 09:34


Axborot 24 /Tibbiyot Xodimlariga kuniga bagʻishlangan tadbirlar

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Nov, 17:03


Хафиза Жалолова.......Кавалер Ордена"SOGʻLOM AVLOD UCHUN" 2 Степени

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Nov, 15:33


Хабарингиз бор, ноябр ойида “Тиббиёт ходимлари куни” кенг нишонланади

Шу муносабат билан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан тизимдаги тиббиёт муассасалари ходимлари учун маданий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ходжиев ҳамда Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминовлар очиб бердилар.

Шўх куй-қўшиқлар билан кечган тадбир йиғилганларга ҳақиқий байрам кайфиятини тақдим этди. 

Ўз фаолияти давомида ташаббускорлиги ва фаоллигини намойиш этган ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда Вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун "Косонсой" санаторийси, Вилоят тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари,  “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи ходимлари иштирок этдилар.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Nov, 05:49


Bugun, 2024 yil 10 noyabr — Oʻzbekistonda tibbiyot xodimlari kuni

Kasb bayramingiz muborak boʻlsin, muhtaram fidoyi tibbiyot xodimlari! Elimiz va yaqinlaringiz baxtiga hamisha omon boʻlinglar!


Xurmat bilan: Bilol_Nasimovich

Telegram'dagi rasmiy kanali

https://t.me/bilolnasimovich

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Nov, 05:11


#TABRIKNOMA
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ФИДОЙИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ! (видео)

📹🗓🚑 Бугун, 2024 йил 10 ноябрь — Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни.

🏥 Ҳар йили юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек эзгу вазифани шараф билан бажариб келаётган барча тиббиётчилар - фидойи шифокорлар, қўли енгил ҳамширалар, саришта кичик бўғин ходимларини ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз.

🤲 Сизларга Яратгандан мустаҳкам саломатлик, оилангизга шодумонлик, хайрли ишларингизда ривож, куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз.

👏 Касб байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарам фидойи тиббиёт ходимлари! Элимиз ва яқинларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинглар!

📝 Оқилхон Валиевич Дадабоев,
🌐 namangan24.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

📲 @namanganim24

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

10 Nov, 04:18


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ АБДУЛҲОДИ ИМИНОВНИНГ

БАЙРАМ ТАБРИГИ


Ассалому алайкум, азиз дўстлар! Аввало барчангизни бугунги қутлуғ айём – Тиббиёт ходимлари куни билан чин дилдан самимий табриклайман.
Шуни мамнуният билан эътироф этиш лозимки, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ халқ турмуш фаровонлигини юксалтиришда юқори натижалар қайд этилмоқда. Жумладан, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида ҳам беқиёс ўзгаришлар юзага келмоқда. “Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун!” шиори остида кечаётган жадал жараёнлар туфайли соҳада муттасил ижобий натижалар қайд этилмоқда
Бу, давлатимиз раҳбарининг соҳага алоҳида эътибори ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига устувор аҳамият қаратаётганлиги туфайли, десак ҳақ гапни айтган бўламиз. Бугунги тиббиёт кечагисидан тубдан фарқ қилади. Даволаш-профилактика ишлари мутлақо янги босқичга кўтарилган. Соҳага янги инновациялар татбиқ этилмоқда. Моддий-техник имкониятлар тобора равнақ топаяпти. Албатта, тиббиётда ислоҳотлар қизғин бормоқда.
Саломатлик посбонлари зиммадаги бурч ва масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда элимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш учун астойдил изланмоқдалар. Айни маҳалда давлат тиббиёт муассасаларида иш олиб бораётган 5 минг нафардан зиёд шифокорлар, 30 минг нафардан ортиқ ҳамширалар, кўп сонли мутахассислар ва кичик тиббиёт ходимлари ана шу эзгу мақсадни дилларига жой қилганлар, десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш соҳанинг энг олий вазифасидир. Бунга эришиш учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Шу билан бирга хизмат даражасини юксалтиришга қаратилган интилишлар кўлами ҳам ортиб бормоқда. Айниқса, тизим моддий-техник имкониятларини замон талаблари асосида такомиллаштириш диққатимиз марказида турибди.
Қадрли ҳамкасблар!
Халқимиз инсон саломатлигини асрашдаги фидоийлигингизни, соҳа ишини янги босқичга кўтаришдаги жонкуярлигингизни, тиббий хизмат сифати ва натижадорлигини таъминлашдаги жонбозлигингизни, тизим ишини такомиллаштириш ва замонавий технологияларни ўзлаштиришдаги саъй-ҳаракатларингиз юксак қадрлайди. Умид қиламанки, келгусида ҳам юртдошларимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда, касалликларни олдини олиш ва даволаш ишларни янги босқичга кўтаришда юқори натижаларга эришасизлар.
Яна бир бор байрамингиз билан чин дилдан қутлайман. Сизларга шарафли ва масъулиятли хизматингизда омадлар ёр бўлсин! Элимиз соғ, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

09 Nov, 17:15


#Видеолавҳа

📹 Косонсой туманидаги “Ободон” оилавий шифокорлик пункти мукаммал таъмирдан сўнг янгича қиёфада иш бошлади

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-босқичида ғолиб деб топилган “Ободон” оилавий шифокорлик пункти “Чиндовул қурилиш инфо” МЧЖ томонидан 1 млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди. Ушбу тиббиёт маскани бир пайтнинг ўзида 22 та тиббиёт ходими 8,5 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган.

🫂 Муассасанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

24 Oct, 17:38


Давлатобод туманида жойлашган 18- Оилавий поликлиникаси фаолиятига назар...

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

24 Oct, 11:12


⁉️ Қандай маҳсулотларни кўчма савдода сотиш мумкин эмас?

Батафсил видеода 👆


Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

23 Oct, 14:19


Тўрақўрғон  туман шифохонасида зўравонликка учраган аёлларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган хона ташкил этилган.Юқоридаги видеолавҳа шу хақда

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

23 Oct, 13:24


Тўрақўрғон тумани Сохибкор ОШП фаолиятига назар

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

23 Oct, 11:20


Тиббий кўрик ва соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот ўтказилди

Чортоқ тумани "Балиқкўл" маҳалласида жойлашган 55-оила поликлиникаси ҳудуддаги 15834 нафар аҳолига бирламчи тиббий санитария хизматини кўрсатиб келмоқда.

Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 55-сонли оилавий поликлиникасида невропатолог, акушер-гинеколог , кардиолог, УТТ ва ЭКГ каби тор соҳа мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Тиббий кўрик касалликларни барвақт аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аниқланган ва даволанишга муҳтож фуқароларни статционар ва амбулатор шароитларда даволанишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Кўрик давомида 231 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 2 та вилоят, 9 та туман миқёсида, 14 та амбулатор шароитда даволаниш учун йулланма берилди

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

22 Oct, 04:47


Чоркесар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.  Батафсил юқоридаги видеода

Namangan ssb.24 SALOMATLIK VA SOG’LOM HAYOT TARZI

21 Oct, 15:36


Олис Чоркесар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

Вилоятимиздаги барча  даволаш профилактика муассасалари, тор доирадаги мутахассислардан таркиб топган шифокорлар гуруҳи томонидан Поп туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди. Унда терапевт, травматолог, невропатолог, педиатр, акушер-гинеколог, уролог, офтальмолог, кардиолог ва хирурглар томонидан 215 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб қилинди. Жами аниқланган касалликлардан  4 нафари бирламчи  аниқланган касалликлар, 19 нафар аҳоли эса сурункали касалликлар билан текширувдан ўтказилди.
40 ёшдан катта аҳолини скрининг текширувлари 2 нафар бирламчи ЮҚТ касалликлар аниқланди. Предиабет касаллиги 3  нафар аниқланди.
Аниқланган беморларнинг 46 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилиб, муассасадаги мавжуд дори воситалар билан бепул таъминланди.
Шунингдек,  туман миқёсида стационар шароитда даволанишга мухтож бўлган 13 нафар фуқаролар туман шифохонасига,  9 нафари эса кундузги шифохонада ётиб даволанишлари учун  йўлланма берилди.

9,759

subscribers

3,207

photos

480

videos