Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! @ssvuz Channel on Telegram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

@ssvuz


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! (Uzbek)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuznnСоғлиқni сақлаш вазирлиги янига янгиликлар ва маълумотларни олдини олганингизда етарли ва аниқ маълумотларга егамиз. Ушбу канал орқали сиз соғлиқни сақлаш, вакциналар, ўзбекистонда жараён бўйича янгиликларни ўқишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай ишлар юритади, уларнинг фаолиятини тезда ва муваффақиятлик билан кузатиш, барча саволларингиз учун ушбу телеграм каналига обуна бўлинг!
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003nnРасмий сайт: ssv.uznCаҳифаларимиз: nfacebook.com/ssvuzntwitter.com/ssv_uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

19 Feb, 07:59


🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига Россиянинг “Кўз микрохирургияси” тармоқлараро илмий-техник комплекси Оренбург филиали директори ўринбосари А.Горбунов ва ушбу марказнинг катта илмий ходими Е.Ломухина ташриф буюрди.

🔬 Ҳамкорлик доирасида хорижлик шифокорлар муассаса мутахассислари учун замонавий оператив даволаш усуллари бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш билан бирга, ўнлаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, қатор қўшма мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

18 Feb, 07:51


🔴 🟦🟦🟦

❗️Бухорода халқаро талабалар форуми бошланди

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида “Морфология ва жарроҳлик” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг халқаро форуми бошланди.

🩺 Очилиш маросимида юртимизнинг 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан нуфузли университет жамоалари иштирок этди.

👨‍🏫 Тадбир доирасида бўлажак тиббиёт ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида халқаро олимпиада, соҳадаги сўнгги ютуқлар муҳокамасига бағишланган конференция ва илмий-амалий семинарлар ташкил этилади.

🖥 Шунингдек, хирургия соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва талабаларга ўзаро билим ва тажриба алмашиш имконияти яратилиб, амалиётда қўлланилаётган инновацион усуллар, жарроҳликнинг илмий ривожланиш йўналишлари ва илғор тадқиқотлар тақдим этилади.

‼️ Форум 23 февралга қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

12 Feb, 11:41


🟦🟦🟦🟦🟦

❗️ССВ: Касалликларнинг олдини олиш ва даволашда комплекс ёндашув муҳим

Бугун Нукус шаҳрида “Бирламчи тиббий-санитария тизимида эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва даволашда мультидисциплинар ёндашув” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

📌 Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов ва Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов сўзга чиқиб, касалликлар профилактикаси бирламчи тизимда йўлга қўйилиши ва бунда турли йўналишдаги шифокорларнинг ҳамкорлиги муҳим эканини таъкидлашди.

🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ Тадбирда эндокринология соҳасидаги етакчи мутахассислар, терапевтлар, диетологлар ва соғлиқни сақлаш тизими вакиллари эндокрин касалликларга қарши курашишнинг замонавий муаммолари ва самарали усулларини муҳокама қилишди.

🖇 Таъкидланишича, хасталикларни эрта ташхислаш, аҳолини скринингдан ўтказиш — уларни ўз вақтида даволаш ва асоратларнинг олдини олишнинг энг яхши усулидир.

📊 Маълумки, қандли диабет ва семизлик каби эндокрин касалликлар аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиришда давом этмоқда. Скрининг дастурлари натижалари касалликнинг кўпайишини тасдиқлайди, бу эса ушбу ҳолатларнинг олдини олиш ва даволашда комплекс ёндашув муҳимлигини кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


--------------------------------------------------------

❗️Минздрав: В профилактике и лечении заболеваний важен комплексный подход

🟢 Сегодня в городе Нукус прошла научно-практическая конференция на тему: «Мультидисциплинарный подход в профилактике, ранней диагностике и лечении эндокринных заболеваний в системе первичной медико-санитарной помощи».

📑 Выступая на мероприятии, министр здравоохранения Республики Каракалпакстан Мурад Курбанов и директор Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра эндокринологии Анвар Алимов подчеркнули важность профилактики заболеваний в первичном звене и сотрудничества врачей разного профиля.

🔗 Конференция объединила ведущих специалистов в области эндокринологии, терапевтов, диетологов и представителей системы здравоохранения, они обсудили современные вызовы и эффективные методы диагностики и лечения эндокринных заболеваний.

🔬 Как отмечалось, ранняя диагностика — лучший способ вовремя вылечить пациентов и предотвратить осложнения болезней.

📈 Эндокринные заболевания, такие как сахарный диабет и ожирение, продолжают представлять серьезную угрозу общественному здоровью. Результаты скрининговых программ подтверждают рост заболеваемости, что подчеркивает важность комплексного подхода к профилактике и лечению этих состояний.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

06 Feb, 11:40


🔴 #Медицинский_ракурс

🚅 Пресс-служба Минздрава ранее в рамках проекта «Медицинский ракурс» представила вашему вниманию видеосюжеты, подготовленные в новом ракурсе из отдаленных и труднодоступных территорий, таких как Муйнакский, Сохский, Учкудукский, Ангорский районы.

📍 А в новом году первым пунктом стал Кошрабатский район Самаркандской области...

Итак, что нового сегодня в районной медицине?

🚑 Довольно ли население работой «скорой помощи»?

👩🏻‍⚕️‍ Как патронажные акушерки организуют свою работу?


📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в первой части репортажа «Медицинского ракурса», подготовленного из Кошрабатского района.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

05 Feb, 10:46


📌 В Национальном детском медицинском центре еще одно нововведение.

🔬 Впервые в истории Узбекистана успешно проведена операция – хирургическое лечение мальформации Абернети эндоваскулярным методом.

Как проходила подготовка и сама операция?

Каково текущее состояние пациента?


📹 Ответы на эти вопросы вы найдете в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

05 Feb, 09:51


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим подписали Совместное заявление об углублении двустороннего сотрудничества на пути к стратегическому партнерству.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

03 Feb, 12:47


🔴 ✏️✏️✏️

📍 “Юрагимга стент қўйиш учун атайин Тошкентдан Қўшработга шифокорлар келди...”

👨‍⚕️ "Илгари дўхтир излаб бормаган жойимиз қолмасди... Энди тиббиёт ходимларининг ўзи ҳолимиздан хабар олишяпти...”

📌 "Ҳар ой 10 миллион сўмга яқин маош оляпмиз. Энди халқнинг ишончини оқлашимиз керак!..”

🚑 “Энди чақирувга “Damas”да эмас, “Volkswagen”да боряпмиз...”

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Тиббий ракурс" лойиҳасининг яқин кунларда эълон қилинадиган янги йилдаги илк кўрсатуви Қўшработ тумани тиббиётидаги ўзгаришларга бағишланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

18 Jan, 06:45


🔴 0️⃣0️⃣0️⃣

🩸 В последние годы в нашей стране в связи с налаживанием проведения редких операций на сердце, развитием трансплантологии, улучшением диагностики опасных заболеваний возросла потребность в качественных компонентах крови.


🏥 Поэтому сегодня в нашей стране уделяется большое внимание совершенствованию деятельности учреждений службы крови, укреплению их материально-технической базы, развитию движения добровольного донорства крови среди населения.

Итак, каковы результаты реформ в этом направлении?

Сколько качественной крови было собрано в нашей стране в прошлом году?

📹 В представленном выше видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава, говорится об этом подробно.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

10 Jan, 04:12


#No_comment

🔴 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

03 Jan, 13:20


🔴 ✏️✏️✏️✏️

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ юртимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

📲🖥 Хусусан, 2024 йил 1 октябрдан мазкур янги тизим Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятига тўлиқ татбиқ этилди. Унинг доирасида “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилиб, ишга туширилди.

Хўш, ушбу янгиликнинг аҳамияти нимада? У шифокор ва беморларга қандай қулайликлар яратади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

31 Dec, 18:56


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

—————

Новогоднее
поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

29 Dec, 08:45


С какой целью был организован Ферганский медицинский институт общественного здоровья?

🔎 Молодежь каких стран учится здесь?

В каких странах признается диплом института?

📹 Ответы на эти вопросы вы можете найти, посмотрев видеоролик, подготовленный Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

28 Dec, 12:31


2024 йилнинг энг намунали тиббиёт марказига овоз беринг!


Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги 👉 ҳавола устига босинг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram‌‌

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

21 Nov, 12:16


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

21 Nov, 11:35


🗓 Год назад в Национальном детском медицинском центре установили уникальный радиологический аппарат, который позволяет своевременно обнаружить онкологические опухоли, выявлять заболевания даже на скрытой стадии и процессы, которые не могут показать другие медицинские приборы.

📊 С момента установки этого оборудования в центре был поставлен точный диагноз более чем 2000 пациентам.

📹 О подробностях этого мероприятия рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 14:26


🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Куз ва қиш мавсумида юқумли касалликларни самарали даволаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади

Маълумки, куз-қиш мавсуми грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади. Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анча ортади.

📊 Шу боис бутун дунёда бўлгани каби бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор вирусли касалликларнинг даврий кўтарилиши, айниқса пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар нисбатан ортгани кузатилмоқда.

📌 Шундан келиб чиқиб, вазирлик эҳтиёт чораси сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

➡️ Мавсумий юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда ўткир респиратор хасталиклар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича қўшимча тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

🟢 Вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова бошчилигида ташкил этилган ушбу мулоқотда Тошкент шаҳридаги барча болалар клиник шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, бирламчи тиббий ёрдам вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.

🔎 Йиғилишда дастлаб бугунги кунда болалар клиник шифохоналаридаги ҳолат, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга шошилинч топшириқлар берилди.

🏢 Жумладан, Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган ўғил-қизлар учун қўшимча 200 та ўрин ташкил қилиш чоралари кўрилиши айтилди.

🩺 Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтиришга кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. Поликлиникаларда штаблар ташкил қилиниб, ҳар бир бемор боладан ҳабар олиш тизими йўлга қўйилган.

💉 Тиббий бригадалар томонидан “103” хизмати ходимлари кўрикдан ўтказиб, уйда даволаниш учун қолдирилган ёки амбулатор шароитда даволанаётган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўрсатма асосида онлайн ва жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.

📝 Шу туфайли бирламчи тиббий ёрдам тизими ходимлари орқали улар ўртасида тарғиботни кучайтириш, чақалоқларнинг ЎРВИ тарқалиши кучайган пайтда уйда боғча ва мактабга борадиган бошқа болалар билан мулоқотини камайтиришга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чорлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

📌 Йиғилишда клиник шифохоналарга юкламани камайтириш учун бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, амбулатор шароитда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қамровини ошириш зарурлигини таъкидланиб, бу бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

‼️ Бундан ташқари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда юртимизда ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар муолажага муҳтож эмас.

👩‍⚕️ Шу сабабли бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 13:32


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 11:15


🔴 🟦🟦🟦🟦

Болаларни юқумли касалликлардан қандай ҳимоя қилиш керак?

Бунда ўғил-қизларни нималарга ўргатиш муҳим?

Иммунитетни қандай кўтариш мумкин?

Қайси маҳсулотлар иммунитетни оширишга ёрдам беради?


Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори Суръат Инагамов шу ҳақда батафсил гапириб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 09:06


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 08:47


🔴✏️✏️✏️

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 07:16


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 06:38


Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 05:42


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

20 Nov, 05:25


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие и выступит на заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса по рассмотрению кандидатуры на должность Премьер-министра и обсуждению программы действий Кабинета Министров на ближайшую и долгосрочную перспективу.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

19 Nov, 10:55


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Указом Президента Республики Узбекистан установлено, что действующий Кабинет Министров Республики Узбекистан, сложивший свои полномочия перед вновь избранным Олий Мажлисом Республики Узбекистан, продолжит свою деятельность до формирования нового состава Кабинета Министров Республики Узбекистан.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

12 Nov, 13:01


Президент Шавкат Мирзиёев COP29 саммитида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев
выступил на саммите COP29

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

08 Nov, 15:18


📆 Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Байрам олдидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида бир гуруҳ соҳа фидойиларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

💐 Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган асосий тадбир эртага пойтахтимизда ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

08 Nov, 14:59


«Шуҳрат» медали билан:

Жумабоев Отабек Тоштемирович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали жарроҳи, Андижон вилояти;

Қобилов Ботир Закирович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали хирургия бўлими мудири, Жиззах вилояти;

Мусаев Улуғбек Эргашалиевич - Мингбулоқ туманидаги «Med Layt» хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти, Наманган вилояти;

Султанова Зулфия Раджапбаевна - Тупроққалъа туманидаги «Саримой» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти;

Тангирбергенов Рустам - Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Беруний тумани бўлими ҳайдовчиси;

Тиллабоев Содиқжон Валиевич - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими жарроҳи, Фарғона вилояти;

Шарипов Исламжан Маматханович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг кам инвазив юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими мудири;

Шарипова Раъно Рустамовна - Сариосиё туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти;

Ярматов Алишер - Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси, Самарқанд вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

08 Nov, 14:59


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармони

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Абдурахманов Акрам Абдусаттарович - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази жарроҳи;

Батиров Абдурахман Рузумбаевич - Боёвут туманидаги «Боёвут Тўмарис шифо» масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори, Сирдарё вилояти;

Жалолова Хафиза Мухторовна - Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Наманган вилояти;

Худайбердиев Кобил Турсунович - Андижон давлат тиббиёт институтининг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, Андижон вилояти.


II даражали «Саломатлик» ордени билан:

Авезова Гулнора Рустамовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Қизилтепа тумани бўлими бош фельдшери;

Аллакулов Исламбай Мадримович - Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири;

Бердиева Муқаддас Хасанбоевна - Шароф Рашидов туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти;

Мауленов Бабараушан Жумабаевич - Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими анестезиолог-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси;

Махматмуратова Гулсина Исламовна - Ургут туманидаги «Шароф Рашидов» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Самарқанд вилояти;

Мемджанова Алия Нуриевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири, Фарғона вилояти;

Назаров Акмал Бобамуротович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Тошкент вилояти;

Саидов Ашур Сапарович - Бандихон туманидаги 44-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сурхондарё вилояти;

Сафаров Ориф Мурадуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали офтальмологи, Бухоро вилояти;

Шукуров Абдурахман Раупович - Қарши шаҳри марказий шифохонасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти.


«Дўстлик» ордени билан:

Джумабаева Роза Базарбаевна - Бўстонлиқ туманидаги «Пском» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти;

Салахитдинов Шухратжон Нажмитдинович - Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори;

Сметова Гулнар Жолдасбаевна - Кегейли туманидаги «Ақтуба» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси;

Хакимова Сохибахон Обиджановна - Андижон туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Андижон вилояти;

Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти;

Шамсиев Азамат Мухитдинович - Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургияси кафедраси профессори.


«Соғлом турмуш» медали билан:

Артиқова Ҳулкар Акрамовна - Ғаллаорол тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти;

Намозова Муниса Саломовна - Ғозғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси, Навоий вилояти;

Ниязова Дилорам Аскаровна - Тошкент шаҳридаги 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси;

Ужарова Дилбар Хуррамовна - Ғузор туманидаги «Қовчин» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Қашқадарё вилояти;

Хусанова Норбегим Ривожовна - Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири, Самарқанд вилояти;

Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, Бухоро вилояти;

Ҳомиджонова Рано Жияновна - Сўх туманидаги «Ленбур» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Фарғона вилояти.

Давоми👇👇👇

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

08 Nov, 14:33


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони

—————

Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников»

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

04 Nov, 04:16


🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

➡️ Шифокорлар асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим

Тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Кимлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди?

🔎 Поликлиникаларда янги лавозим: Тиббий менежерларнинг вазифаси нима?

📰 Ўзбекистон тиббиётидаги замонавий ёндашувлар — Озарбайжон ОАВ нигоҳида

🔬 Республика хирургия маркази шифокорлари Фарғонада ноёб жарроҳлик амалиётларига бошчилик қилди

🟢 Малака оширишнинг гибрид тизими ҳамшираларга қандай қулайликлар яратади?

📍 Пойтахтимизда “Респиратор касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди

Навоий шаҳрида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда йирик тиббиёт мажмуаси барпо этилади

🔴 Республика ихтисослаштирилган эндокринология маркази халқаро сифат сертификатини олиш арафасида

Ангионеврология: Инсультни даволашда ноёб жарроҳлик усуллари қўлланилмоқда

👶 Болада бўй ўсмаслиги неча ёшдан кейин намоён бўлади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

02 Nov, 11:25


⭕️⭕️⭕️⭕️

Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги мактаб ва боғчаларда трихофития касаллиги тарқалаётганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Эгамберди Эшбоевга мурожаат қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

01 Nov, 11:48


🔴 🟦🟦🟦🟦

Буни билишингиз керак!


🌐 ЖССТга кўра, ҳар йили мавсумий грипп билан тахминан 1 миллиард ҳолатлар аниқланади, улардан 3-5 миллион нафар бемор касалликнинг оғир шаклини бошдан кечиради.

💉 Эмлаш натижасида грипп билан касалланишни 90% га, бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларни 56% га ва грипп асоратлари билан боғлиқ госпитализациялар сонини 48% га камайтиришга эришиш мумкин.

👩‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази илмий лаборатория мудири, тиббиёт фанлари номзоди Дилбар Урунова гриппга қарши эмлаш жараёни ҳақида батафсил маълумот бериб, бу борадаги тавсиялар билан бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

01 Nov, 09:06


🧍‍♀️ Врачи Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии провели уникальные хирургические операции в Фергане...

✔️ Самые передовые методы лечения, применяемые в столице, выводятся на районный уровень...

✔️ Пациентам Сохского района проведены сложные операции на брюшной полости, печени и желчевыводящих путях...

✔️ В Коканде для 23-летней женщины, страдающей почечной недостаточностью, донором стала ее мать...

🔴 Подробнее об этом рассказывается в видеосюжете, подготовленном из Ферганской области совместно с Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

31 Oct, 09:17


🔴 🟦🟦🟦

➡️ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Фарғонада ноёб жарроҳлик амалиётларига бошчилик қилди...

➡️ Пойтахтда бажарилган энг илғор муолажа усуллари туманлар даражасига туширилмоқда...

➡️ Сўх туманилик беморларда қорин бўшлиғи, жигар ҳамда ўт йўлларида мураккаб операциялар ўтказилди...

➡️ Вилоят марказида буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган 23 ёшли аёлга онаси донорлик қилди...

📹 ССВ Матбуот хизмати билан ҳамкорликда Фарғона вилоятидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

28 Oct, 12:55


🔴 🟦🟦🟦

Меҳнатингиз ва меҳрингиз олдида ҳамиша таъзимдамиз, азиз шифокорлар!

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

28 Oct, 10:20


❗️Марказ ходимлари давлат харидларини амалга ошириш бўйича билимини бойитди

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари учун илк бор “Давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

📌 Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари бош ҳисобчилари, режалаштириш-иқтисодий бўлимлар ходимлари ҳамда харидлар учун масъул мутахассислари ўқитилди. Тингловчилар 6 кун давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида ўз билимини бойитди.

Курснинг мақсади давлат харидларини режалаштириш ва амалга ошириш, унинг мониторинги ва назорати самарадорлигини оширишдан иборат. Машғулотлар давомида тингловчилар зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва харидларни амалга ошириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


———————————————————

❗️Работники центра обогатили свои знания по осуществлению госзакупов

Для представителей Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка впервые был организован учебный курс на тему «Организация и порядок проведения Государственных закупок».

📌 Обучение прошли главные бухгалтеры, сотрудники планово-экономических отделов и ответственные за процедуры закупа специалисты центра и его региональных филиалов. Слушатели в течение 6 дней обогатили свои знания на базе Учебного центра по подготовке и переподготовке работников финансовых органов и финансово-учетных подразделений бюджетных организаций при Министерстве экономики и финансов.

Цель курса — повышение эффективности планирования и осуществления Государственных закупок, их мониторинга и контроля. Во время занятий слушатели приобрели практические навыки по составлению необходимых документов и проведению процедур закупок.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

28 Oct, 07:29


Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

28 Oct, 04:24


🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

🖥 Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

➡️ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформациясига бағишланган халқаро тадбир ўтказилди

Стоматология институти сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича Туркия университети билан ҳамкорлик қилади

📍 Пойтахтимизда аллерголог-клиник иммунологларнинг IV илмий-амалий конгресси бўлиб ўтди

📰 Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги Ўзбекистон тиббиётидаги ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилди

🏥 Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Синусит касаллиги нима сабабдан келиб чиқади?

🩺 Куз мавсумида болаларни нафас аъзолари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш керак?

🔎 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси беришда қандай янгиликлар бор?

Нукус шаҳрида Ўзбекистон травматолог-ортопедларининг илмий-амалий конференцияси ташкил этилди

🚶🏻‍♂️‍➡️Пиёда юриш — шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ёрдам беради...ми?!

⚽️ “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги — 2024” спорт мусобақаларининг республика босқичи ниҳоясига етди

Сурункали тонзиллитда организм ўзини ўзи қандай ҳимоялайди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

27 Oct, 05:27


Биласизми?

Сурункали тонзиллитда организм ўзини ўзи қандай ҳимоялайди?

Хасталик қандай даволанади ва бу жараёнда беморлардан нима талаб қилинади?

Сурункали тонзиллит вақтида даволаб турилмаса қандай асоратларга олиб келиши мумкин?

Касаллик хуруж қилмаслиги учун қайси қоидаларга амал қилиш керак?

📹Бу саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

26 Oct, 13:55


🟦🟦🟦

Шу кунларда пойтахтимизда соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

⚽️ Бугун  ушбу беллашувларнинг мини-футбол бўйича баҳслари ўз ниҳоясига етди. 

🥇Хусусан, Сирдарё вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги - 2024“ соҳибига айланди.

🥈Фахрли иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси  тиббиёт ходимлари жамоаси эгаллади.

🥉Учинчи ўринни эса Самарқанд  вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси қўлга киритди.

❗️Ғолиб ва совриндор жамоалар кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

26 Oct, 11:02


Биласизми?

❗️Куз мавсуми кўпгина респиратор касалликлар авж олиши учун қулайдир. Хасталиклар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлиб, уларнинг олдини олиш саломатликни асрашнинг муҳим қисмидир.

Ҳўш, фарингит қандай касаллик?

У нима сабабдан келиб чиқади?

Фарингитнинг белгилари қандай?

Уни даволаш қай йўл билан амалга оширилади?

Бу хасталик қайси ҳолларда сурункали тус олиши мумкин?

Ва ниҳоят, фарингитнинг олдини олиш чоралари борми?


📹Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Тўйчибек Ўринов жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

26 Oct, 05:40


❗️Пиёда юриш — шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ёрдам беради...ми?!

📌 Пиёда юриш — энг осон ва қулай машғулот бўлиб, барча ёшдаги инсонлар учун тавсия этилади. У нафақат жисмоний саломатликка, балки руҳий ҳолатга ҳам ижобий таъсир этади.

Хўш, унинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор? Пиёда юришнинг афзалликлари ҳақида нималарни билиш керак?

🩺 Гап шундаки, инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида пиёда юришнинг аҳамияти катта. Сабаби яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, бу машғулот ички органлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади.

🫀Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.

🔶 Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам имкон бўлса, автобус ёки автомашинага чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

❇️ Шунингдек:

🚶🏻‍♂️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

🖇 Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

🔬Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

🚬 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.

🥗 Пиёда юриш ўт пуфаги ҳамда ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

🚶🏻Ўтказилган тадқиқотларга кўра, доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Чунки у иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу боис айни кунларда пиёда сайр қилишга одатланинг!

✔️ Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. У юрак-қон томирлар тизими – вегитатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.

‼️ Бир сўз билан айтганда пиёда сайр қилишни одатга айлантириш вужудимиздаги кўплаб муаммоларга ечим бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

24 Oct, 09:55


➡️ Юртимизда “Дерматовенерология ва эстетик тиббиётга соҳалараро замонавий ёндашув” мавзусида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида хорижлик мутахассислар маҳаллий шифокорларимиз билан бирга ҳудудларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга даволанишга доир ўз тиббий тавсияларини берди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан Самарқанд вилоятидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

24 Oct, 05:55


❗️Куз мавсумида болаларни нафас аъзолари касалликларидан қандай ҳимоя қилиш керак?

📌 Маълумки, кузда аҳоли орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпаяди. Айниқса, бу фасл ёш болалар ўртасида шамоллаш ва грипп хасталиклари авж оладиган палла.

👨‍👨‍👧‍👦 Албатта бундай пайтда ота-оналар фарзандларини вирусли касалликлардан ҳимоялаш учун янада эътиборли бўлиши жуда муҳим.

Хўш, бунда нималарга аҳамият бериш керак?

👨🏻‍⚕️Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев батафсил жавоб берди.

— Ёмғирли кунлар ва салқин об-ҳаво шароитида организмнинг вирус ва инфекцияларга қарши курашиш қобилияти пасаяди, — дейди мутахассис. — Яъни, ҳавода намлик миқдорининг ортиши сабабли организм касалланишга мойил бўлиб қолади. Бу ҳолат, айниқса, ёш болаларда яққол намоён бўлади.

🧼 Уларнинг бундай инфекцияларга дуч келмаслиги учун, энг аввало, оилада ўқил-қизларни гигиеник қонун-қоидаларга ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки тез-тез антисептик воситалар билан дезинфекция килишни уқтириш зарур. Чунки бу — мавсумий вирусли инфекциялардан ҳимояланишнинг энг муҳим омили ҳисобланади.

🪟 Юзларни қўл билан кўп ушламаслик, хоналарни доимий шамоллатиш, фарзандларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш зарур.

🤧 Шунингдек, болаларга касал бўлган тенгқурлари олдига яқин келмасликни айтиш, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтириш лозим. Агар фарзандлар касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик керак.

🤒 Иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракат. Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.

😮‍💨 Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор.

💊 Боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик туфайли тана ҳарорати 38-38,5 даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин.

🧒🏻 Шуни унутмаслик керакки, тана ҳароратининг 37 С° даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади.

❇️ Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.

🫙Шамоллаш чоғида ва тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичиш касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради. Қолаверса, болани тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ҳамда чиниқтириш бундай мавсумий касалликларни олдини олишга кўмаклашади.

🔶 Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, руҳ (цинк) ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

💉Шамоллаш мавсумида вакцинация ишларини олиб бориш ҳам касалликдан ҳимояланишда яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

24 Oct, 04:30


❗️В столице прошел IV научно-практический конгресс аллергологов и клинических иммунологов.

🌐 В мероприятии приняли участие ученые из России, Австрии, Германии, Грузии, Турции, Украины и Казахстана.

📹 Подробнее о конгрессе рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

23 Oct, 12:09


🔴🟦🟦🟦🟦🟦

🔬 Тошкентда бўлиб ўтаётган аллерголог-клиник иммунологларнинг IV илмий-амалий конгрессида соҳадаги энг муҳим ютуқлар, илғор диагностика ва даволаш усуллари муҳокама этилмоқда.

➡️ Унда юртимиз ҳамда Россия, Австрия, Германия, Грузия, Қозоғистон, Туркия, Украина каби қатор хорижий мамлакатлар олимлари иштирок этяпти.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа ушбу тадбир тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

18 Oct, 11:02


Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази

Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребёнка

Ташкент, 2024

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram