Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун! @buxvssbuzofficial Channel on Telegram

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

@buxvssbuzofficial


Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали. Perfluence

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун! (Uzbek)

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун! номли телеграм канали бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий аккаунтидир. Ушбу каналда бухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш билан боғлиқ янгиликлар, масъул ходимларнинг фаолиятлари ҳақида маълумотлар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар, сўровлар ва шикаятлар кўрсатилади. Ҳар бир фойдаланувчи учун қадрли маълумотлар, фойдали тавсиялар ва энг янги янгиликларни бериш маqsадида ушбу канални кузатиш мумкин. Шунингдек, бухоро вилояти сақланиш-хужжатлари бўлими томонидан ташкил этилаётган мерослар, семинарлар, тренинглар ҳақида маълумотлар ва янгиликлар каналда эълон қилинади. Бухаро вилояти соғлиқни сақлаш бўйича қонун ҳужжатлари, унинг амалдаги ўринбосарлари ҳам шу каналда эълон қилинади. Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун! телеграм каналига аъзо бўлинг ва бухоро вилоятидаги соғлиқни сақлаш билан боғлиқ янгиликларни ҳамён кўринг!

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

07 Dec, 12:07


Ҳар бир мамлакат ўзининг Конституциясига эга бўлиб, бу ҳужжат барча мавжуд қонунларнинг асоси саналади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам яратилганидан буён ўзининг тараққиёт босқичларини босиб ўтди. Шу кунларда Бош Қомусимизнинг 32 йиллиги жойларда байрам қилинмоқда, тадбирлар ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан ВБКТТМда тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни марказ бош врачи Қ.Р.Каримов очди ва барчани байрам билан табриклади.
Шундан сўнг тадбирда сўз олган Бухоро муҳандислик технология институтининг Ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият кафедраси доценти, Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Санжар Муродов давлат рамзларидан бири бўлган Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги роли, аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Тадбир якунида Бош Қомусимиз яратилиши тарихидан ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинди.

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

06 Dec, 11:40


🌳🌱 "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, иқлимга мос дарахт ниҳолларини экиш кампанияси давом этмоқда. Бу жараёнларда вилоят соғлиқни сақлаш тизими фаоллиги ҳам кўзга ташланмоқда.

🏥 Жумладан, Бухоро шаҳридаги 11-ОП жамоаси ҳам бу тадбирларда якдиллик кўрсатиб, муассаса атрофидаги бўш ҳудудларни яшилликка буркаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Майдонларга турли мевали, манзарали ниҳоллар ҳамда кўп йиллик гул кўчатлари экдилар.

🪴Айтиш жоизки, ушбу мавсумда жамоа томонидан йигирмадан ортиқ манзарали ва элликдан зиёд мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилди. Бундан ташқари, ўттиздан ортиқ гул буталари экиш режалаштирилган.

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

20 Nov, 11:15


📝 Фуқаро Насиба Жамолова (Қоровулбозор тумани) томонидан вилоят юқумли касалликлар касалхонаси шифокорлари номига йўлланган раҳматнома

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

20 Nov, 05:57


Бугун Бухоро вилояти ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси БОТИР КОМИЛОВИЧ ЗАРИПОВнинг таваллуд куни. Табриклаймиз, узоқ йиллар халқимиз учун хизмат қилишда Сизга куч-қувват ва муваффақият тилаймиз!

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

18 Nov, 13:50


ВБКТТМ МУТАХАССИСЛАРИ Жондор туманида тиббий кўрик ўтказишди

Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш, аҳолига, айниқса қишлоқ жойларда яшовчи аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида вилоят даволаш-профилактика муассасалари туманларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиши йўлга қўйилган. Шу талабдан келиб чиқиб вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Жондор тумани бириктирилган бўлиб, ўтган давр мобайнида марказ шифокорлари томонидан кўплаб тадбирлар амалга оширилди.

Бугун БВБКТТМ раҳбари Қ.Каримов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар Жондор туманида бўлдилар. Дастлаб туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган йиғилишда ҳамкорликда бажарилган ишлар, ютуқлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Шундан сўнг вилоят мутахассислари 16-ОПга бориб, у ердаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шу куни тиббий кўрикка мингга яқин фуқаролар келди ва ўз саломатлигидаги ўзгаришлардан хабардор бўлди.

Кўрикдан ўтганларнинг 362 нафарида турли касалликлар аниқланди. Шундан юрак-қон томир 68, нафас олиш 15, асаб 38, овқат ҳазм қилиш 12, кўз 40, хирургик 5, эндокринологик 18, суяк-мушак 12, буйрак тизими билан боғлиқ хасталиклар 30 ва бошқалар 124 тани ташкил этди. Беморларнинг 335 нафарига амбулатор, 27 нафарига стационар даволаниш учун тавсиялар берилди. Икки нафар фуқарога вилоят даволаш-профилактика муассасасида ётиб даволаниш бўйича тавсия берилди.

Бундан ташқари, муассасага келган фуқаролар учун соғлом турмуш тарғиботига бағишланган тадбирлар ҳам ўтказилди. Аҳоли вакилларига соғлом овқатланиш, пиёда юриш, зарарли одатлардан сақланишнинг афзалликлари тўғрисида кенгроқ тушунчалар берилди.

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

16 Nov, 13:10


“Yashil makon” umummilliy loyihasida viloyat tibbiyotchilari ham faol

👉Batafsil

👉Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

11 Nov, 03:43


9 noyabr kuni Buxoro shahridagi muhtasham “Zarafshon Hal” tantanalar majmuasida tibbiyot xodimlari sharafiga bayram dasturxoni yozildi. Unda viloyatimizdagi tibbiyot muassasalari rahbar-xodimlari, soha fidoyilari hamda faxriylar ishtirok etdi.

Tantanali tadbirda viloyat hokimi o‘rinbosari Mirali Hamroyev so‘z olib, tibbiyot sohasi vakillarini kasb bayramlari — tibbiyot xodimlari kuni bilan samimiy tabrikladi. Ularning sharafli va mas’uliyatli faoliyatiga ulkan yutuq va omadlar tiladi.

Shundan so‘ng o‘z hayotini oliyjanob ishga — insonning sog‘lig‘i va hayoti to‘g‘risida g‘amxo‘rlik qilishga bag‘ishlagan tibbiyot xodimlaridan 65 nafariga viloyat hokimligining hamda 3 nafariga Sog‘liqni saqlash vazirining tashakkurnomalari tantanali tarzda topshirildi.

Shuningdek, yurtimizda sog‘liqni saqlash tizimini izchil isloh qilish orqali inson manfaatlarini ta’minlash, fuqarolar, xususan, onalik va bolalikni muhofaza qilish, ayollarning reproduktiv salomatligini mustahkamlash, aholi salomatligini ishonchli muhofaza qilish borasidagi samarali mehnati, jamiyatda sog‘lom turmush tarzini mustahkamlashga qo‘shgan munosib hissasi hamda ijtimoiy hayotdagi faol ishtiroki uchun soha fidoyilaridan bir guruhiga Vazirlar Mahkamasining tashakkurnomalari topshirildi.

Tadbir viloyatimiz san’at ustalari va yosh ijrochilarning konsert dasturi bilan davom etdi.

Viloyat hokimligi matbuot xizmati

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

25 Oct, 08:01


#Тайинлов

💼 Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Бу лавозимда 39 ёшли Элёр Дониёрович Олтиев иш бошлади.

Э. Олтиев 2011 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавр босқичини, 2017 йилда эса Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган.

У фаолиятини Қоракўл тумани Мироб қишлоқ врачлик пункти мудирлигидан бошлаб, кейинчалик вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ва тиббий статистикани ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Элёр Олтиев тайинловга қадар Республика Миллий тиббиёт маркази директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Бошқарманинг янги раҳбари касбий фаолияти давомида Белоруссия, Туркия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларда малака оширган. Айни пайтда тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси олиш учун илмий тадқиқот олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш👈

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

24 Oct, 13:33


📝 "Ишонч телефони" орқали Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари номига беморлар томонидан йўлланган миннатдорчилик хатлари

https://t.me/buxvssbuzofficial

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

23 Oct, 06:30


ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРДА ТЕМИР, ЁД, ФОЛИК КИСЛОТАСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳомиладорлик даврида аёл организмида ҳар хил функционал ўзгаришлар рўй бериб, ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун қулай шароитлар юзага келади. Бу даврда марказий нерв системаси функцияси бир қадар ўзгариб, натижада орқа миянинг қўзгғалувчанлиги пасаяди, бу — бачадон мускулларининг бўшашиши ва унинг тинч ҳолатда бўлишига олиб келади.

Ҳомиладорлик пайтида ҳосил боўладиган сариқ тана ва платсэнта ҳомиланинг ой-куни етиб туғилиши учун зарур гормонлар ишлаб чиқаради; плацентадан ишланиб чиқадиган ва бошқа гормонлар таъсирида сут безлари катталашиб, Ҳомиладорлик охирига борганда, ундан оғиз сути, чилла даврида эса сут кела бошлайди. Бачадонда ҳам талайгина ўзгаришлар рўй беради: у ҳам бўйига, ҳам энига қараб ўсиб, плацентага қон олиб келадиган йирик ва майда қон томирлари ниҳоятда кўпаяди. Аёл чуқурроқ нафас оладиган бўлиб қолади, бу — қоннинг кислород билан кўпроқ тўйинишини таъминлайди. Юракнинг қисқариш хусусияти сезиларли даражада кучаяди, натижада кислород билан тўйинган қон аёлнинг ҳаёт учун муҳим аъзоларига, жумладан бачадонига тезроқ етказиб берилади. Буйраклар ҳам зўр бериб ишлаб, она организмидагина эмас, балки ҳомилада ҳам пайдо бўлган алмашинув маҳсулотларини ажратиб чиқариб туради. Кўмикда эритроцитлар ҳосил бўлиши тезлашади, яъни қон миқдори кўпаяди, қон томирлари кенгайиб, газ алмашинуви кучаяди. Шу боис ҳомиладор организмидаги аъзо ва системаларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш ҳамда ҳомила ривожланадиган қулай шароит вужудга келтириш учун озиқ моддалар ва кислород кўп бўлиши керак. Ҳомиладорнинг аҳволи ва ўзини қандай тутиши кўп жиҳатдан Ҳомиладорликнинг нормал кечиши, ҳомиланинг кейин қандай ривожланиб бориши ва бўғуси боланинг соғлигини белгилаб беради. Ҳомиладор аёлнинг бирор касаллик (грипп, сил, ревматизм, ангина, қандли диабет, камқонлик, жигар, буйрак, юрак касалликлари ва бошқалар) билан оғриши, нотўғри овқатланиш, кун тартибини бузиши, врач буюрмаган дориларни ичиши ҳомила тараққиётига ёмон таъсир қилиши мумкин.
Фолик кислота - ҳомиладорлик даврида айниқса муҳимдир, чунки у чақалоқларнинг мия ва орқа мия ривожланиши учун зарурдир. Ҳомиладорлик пайтида фолий кислотасини етарли даражада истеъмол қилиш туғма нуқсонларни, масалан, асаб найчалари нуқсонларини олдини олишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар ва ҳомиладор аёллар этарли миқдорда фолий кислотасини олишлари тавсия этилади.
Фолик кислота этишмовчилиги турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин:
• Нотўғри овқатланиш: фолий кислотасига бой озиқ-овқатларни етарли даражада истеъмол қилмаслик.
• Сўрилиш билан боғлиқ муаммолар: Крон касаллиги каби овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари фолий кислотасининг сўрилишини олдини олади.
• Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш: Спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш фолий кислотасининг сўрилишини ва ишлатилишини бузиши мумкин.
• Ҳомиладорлик ва эмизиш: Бу даврларда фолий кислотасига бўлган эҳтиёж ортиб боради ва уни етарли миқдорда қабул қилмаслик танқисликка олиб келиши мумкин.
• Дори воситаларидан фойдаланиш: Баъзи дорилар фолий кислотасининг сўрилишига ёки метаболизмига таъсир қилиши мумкин.
• Фолик кислота етишмовчилигини олдини олиш учун фолий кислотасига бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш муҳимдир. Фолик кислота ўз ичига олган баъзи озиқ-овқатларга қуйидагилар киради:
• яшил баргли сабзавотлар (исмалоқ, карам)
• дуккаклилар (ловия, ясмиқ)
• цитрус мевалари ва шарбатлари
• ёнғоқ ва уруғлар
• бойитилган дон ва нонлар

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

23 Oct, 06:30


Организмда вужудга келган темир танқислиги ҳолати ва унинг ўта камайишидан келиб чиқадиган камқонлик, инсоннинг ҳимоя кучларини сусайтириб, ҳар хил касалликларга чалинишга мойиллик туғдиради. Болаларнинг жисмонан ва руҳан ривожланишига салбий таъсир қилади, шунингдек, аёллардаги ҳомиланинг нормал етилишига ва соғлом ривожланишига таъсир этиб, туғиш пайтида кузатиладиган асоратларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Ундан ташқари, темир танқислиги камқонлиги бор она туғилажак болага етарли миқдорда темир захирасини бера олмайди. Чақалоқ ривожланишдан орқада қола бошлайди. Темир моддаси организмга овқат таркибидан киради ва ошқозон-ичак тизимида сўрилади. Овқат таркибидан кирган темир моддасининг фақат 5-8 фоизигина сўрилади, у суткада, тахминан, 2 мг.ни ташкил этади. Темир моддаси темир бирикмаларни сақловчи озиқ-овқат моддалардан, айниқса темирга бой ва темир яхши сўриладиган гўшт маҳсулотларидан организмга киради. Темир моддаси гўшт маҳсулотларидан ташқари қуйидаги ўсимлик маҳсулотлари ва меваларда: нўхот, ловия, гречка, арпа, қуритилган ўрик, олча, нок, олхўри, наъматак, шивит (укроп), исмалоқда кўпроқ бўлади.Темир моддаси сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, апельсин, лимон, таркибида кам бўлади. Темир тенглигини вужудга келтиришда у модданинг сўрилишини яхшилайдиган омиллар ҳам аҳамиятлидир. Аскорбин ва лимон кислота, уларга бой бўлган мева ва ўсимликлар, фруктозани кўп тутадиган ҳўл мевалар, гўшт маҳсулотлари ва тоғли жой муҳити бу модданинг яхши сўрилишини яхшилайди.
Темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Фақат темир моддасини кўп тутадиган ва инсонга зарур бўладиган озиқ-овқатлардан етарли миқдорда ёшликдан бошлаб, узлуксиз истеъмол қилинса бўлгани.
Темирнинг етишмаслиги қуйидагиларни келтириб чиқаради: Терининг қуруқлашиши, оғиз бурчагининг ва товонни ёрилиши, сочнинг тез синиши ва тўкилиши, тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши, тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши, ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадиган, шунингдек киросин, бензин, тамаки, машина маторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш) ва таъм билишда (кесак, гилвата, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

Ош тузи – бу доимий ва оммавий истеъмол қилинадиган маҳсулотдир. Маълумки, йод танада ҳосил бўлмайди. Ўзбекистон тупроғи ва сувида, маҳаллий мева-сабзавот, балиқ, гўшт, дон маҳсулотларида йод миқдори жуда кам бўлиб, инсоннинг кундалик эҳтиёжини қоплай олмайди. Ош тузини йодга бойитишдан мақсад, организмни йод танкислигидан ҳимоялашдир.
Йод моддасининг организмга етарли миқдорда қабул қилинмаслиги оқибатида йод танқислиги ҳолатлари юзага келади: Йод танқислиги ёш болаларда руҳий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш ҳолатларини келтириб чиқаради; ҳомиладор аёлларда йод танқислиги ҳомиланинг тушишига, боланинг ўлик ҳамда ақлан заиф ва бошқа нуқсонлар билан туғилишига олиб келади.
Йод етишмаслигини олдини олиш учун эса таркибида йод моддасини сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларидан денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ, бақлажон, шолғом, саримсоқпиёз ва ҳ.к.лардан ҳам мунтазам истеъмол қилиб туриш керак бўлади. Овқатга доимо йодланган туз солишга одатланинг.
Овқат пиширишда унга тайёр бўлгандан сўнг, меъёрда туз солинг. Салатлар тайёрлашда туз ўрнига табиий зираворлар ва лимон сувидан фойдаланиш тавсия этилади.

З.И.ХАТАМОВА,
Бухоро шаҳридаги 9-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

23 Oct, 04:40


Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик ташкилоти вакиллари
РШТЁИМ Бухоро филиалида


⚡️Соғлиқни сақлаш тизими мамлакатнинг асосий тармоқларидан бири саналади. Ва албатта, беморларни ташҳислаш ва даволаш ишончли тиббиётга асосланган бўлиши керак”. Япония ва Ўзбекистон мамлакатларининг яна бошқа умумий тенденциялари сифатида ташҳислаш ва даволашда “Ишончли тиббиёт” нинг ролини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

👉👉👉БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam

Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун!

19 Oct, 03:53


⚡️Бухоро халқаро тиббиёт техникуми вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорлик мемориандуми имзолади

Cоғлиқни сақлаш бошқармаси ва Бухоро халқаро тиббиёт техникуми мавжуд ҳамкорлик алоқаларини расмийлаштириш ва фаоллаштириш, шунингдек, чет тиллари ҳамда амалиётда синалган билимлар асосида ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш истагида келишиб олдилар

Қуйидаги фаолиятлар ҳар икки томоннинг розилиги билан амалга оширилади:

1. Талабаларнинг тиббиёт соҳасидаги саводхонлигини ошириш юзасидан ўқувлар ташкил қилиш;

2. Вилоятда фаолият юритувчи тиббиёт муассасалари билан ўқув-семинар машғулотларини ташкиллаштириш;

3. Халқаро стандартлар ва талаблар асосида тиббий таълим олиш ёки бериш юзасидан лойиҳалар тузиш, ўқув-дастурий таъминотларини яратиш;
4. Профессионал тиббий маълумотли кадрлар учун зарур бўладиган тиббий билимлар доирасини ва кўламини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш ва шакллантириш;
5. Тиббиёт соҳаси кадрларини тайёрлашда иштирок этиш;
6. Тиббиёт соҳаси кадрларини тайёрлаш, давлат дастурлари ижросини ташкил этишда ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш;
7. Тиббиёт соҳаси кадрларини тайёрлаш жараёнида бошқарма тизимидаги муассасалардан клиник база сифатида фойдаланиш учун имкониятлар яратиш;
8. Тиббиёт соҳаси кадрларини тайёрлашда илмий даражага эга бўлган ва юқори салоҳиятли тиббий-педагогик кадрлар билан таъминлаш;
9. Тиббиёт соҳасидаги ўқув адабиётлар, материаллар ва илмий нашрлар билан таъминлаш ва алмашинувини ташкил этиш;
10. Семинарлар, ҳамкорликдаги конференсиялар ва илмий учрашувларни ташкил этиш ва қатнашиш;
11. Ҳамкорликнинг ҳар иккала томон учун фойдали ва мос келувчи бошқа шакллари.

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
+998914102866 | +998934597778
+998553037777 | +998914117474

Рўйхатдан ўтиш учун https://bxtt.uz

📄 Лицензия (№197413, 28,12,2023-y)

📍Манзил: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida