Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда
Миграция агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий филиалида Россиянинг "Мерос Солюшн" корхонаси вакиллари томонидан хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ташкил этилмоқда.
Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчилар вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.
Фуқароларга иш ва яшаш шароитлари ҳақида маълумот берилмоқда.
@Toshkentmigratsiya