BatafsilUZB @batafsiluzb Channel on Telegram

BatafsilUZB

@batafsiluzb


BatafsilUZB (Uzbek)

BatafsilUZB kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal orqali O'zbek tilidagi yangiliklarni va ma'lumotlarni oson va tezda olishingiz mumkin. BatafsilUZB kanali manbalaridan olingan ma'lumotlar bilan, o'zbek tilining so'zlarini va iboralarini o'rganishga yordam beradi. Agar sizning uchun til o'rganish va uning yangiliklari ahamiyatli bo'lsa, BatafsilUZB kanali - eng yaxshi mahsulot! Ushbu Telegram kanalini obuna bo'lib, siz hech qachon qiziqarli va foydali ma'lumotlardan mahrum bo'lmaysiz. BatafsilUZB kanali sizga o'zbek tilini o'rganishda yordam beradi va so'zlar bilan tanishuvda ko'mak beradi. Qo'ng'iroq qiling va BatafsilUZB kanalida obuna bo'ling, o'zbek tilini o'rganishning qiziq va ko'proqini yaxshi o'rganib chiqing!

BatafsilUZB

27 Dec, 11:34


❗️2025 йилда бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкалари ошади

Келгуси йилнинг апрель ойидан бошлаб ставкалар ўртача 10 фоизга оширилади.

2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексига киритилган тузатишлардан келиб чиқиб, келгуси йилда ёқилғи маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари ўзгартирилади.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси, газ ва бошқа нефть маҳсулотларига акциз ставкалари ўртача 10 фоизга оширилади. Аввалги индексация жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган: ставкалар ўртача 12 фоизга ошган.
Ҳужжатга кўра, 1 январдан бошлаб табиий газ учун акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади.
1 апрелдан якуний истеъмолчилар учун барча турдаги бензин учун акциз солиғи оширилади.
Аввалроқ алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши ҳақида хабар берган эдик.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

23 Dec, 10:10


Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:
— Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;
— Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

03 Dec, 18:35


Д И Қ Қ А Т    Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

21 Nov, 12:32


❗️Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар  вазири

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар  вазири

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири

Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

21 Nov, 12:31


@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

21 Nov, 12:30


@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

02 Nov, 04:56


фойдаланилган ҳоллар мустасно).
2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати миқдорида ундирилади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати ер участкаларидан фойдаланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 0,01 гектар майдон учун фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликлари бўйича ҳар йили январь ва июль ойларида белгиланади. Унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этилади. Бунда тегишли ҳудудда охирги ўн икки ойда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича электрон онлайн-аукционлардаги ўртача нархлар, электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган ҳудудлар учун эса тегишли туман-шаҳар ёки юқори турувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ўртача нархлар ижара муддатига кўра тузатиш киритилган ҳолда асос сифатида қабул қилинади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш тўғрисидаги ишлар тўхтатиб турилади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов тўланган тақдирда, электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар тайёрланган ижобий хулосалар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига навбатдаги сессияда кўриб чиқиш учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда юборилади

BatafsilUZB

02 Nov, 04:56


Тошкент шаҳри, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказлари, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарлар, аҳоли пунктларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тегишли нисбатида белгиланган.
Фото: Kun.uz
«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун 8 ноябрдан кучга киради.
Давлат кадастрлари палатаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи Иззатулла Раҳимов қонун билан боғлиқ тўловлар миқдори ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлардан бир марталик тўлов ундирилади.
Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларида бир марталик тўлов ундирилади.
Қолаверса, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.
Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида 3 баравари миқдорида, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда 2 баравари, бошқа аҳоли пунктларида 1 баравари миқдорида тўлов қилинади. Ҳозирги вақтда БҲМ миқдори 375 минг сўмга тенг.
Шуни ҳам айтиш жоиз, бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади. Хусусан, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов белгиланган тўловнинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.
Агар бир марталик умумдавлат акцияси доирасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топиш белгиланган хулосасига асосан далолатнома шакллантирилган, бироқ бир марталик йиғим ундирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда ундирилмаган бўлса, у ҳолда бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ундирилади. Бунда бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ундирилган бир марталик йиғим суммаси инобатга олинади.
Эслатиб ўтиш ўринли, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида тўланган бир марталик йиғим ва ушбу қонун доирасида ундириладиган бир марталик тўлов ўртасидаги фарқ қайтарилмайди.
Фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз

BatafsilUZB

29 Oct, 07:21


​Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда

Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.

Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.

22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.

Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.

Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.

Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.

Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

25 Oct, 17:37


⚡️⚡️ҲУШХАБАР

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

13 Jun, 15:14


Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари қўлга олинди

ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган. Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Мах олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.

Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Мах’ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

11 Jun, 07:10


#ДИҚҚАТ_ЭЛОН

ПОЙТАХТ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага, 11 -июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Мирзо Улуғбек тумани: «Авайхон» ва «Сайрам» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Олмазор тумани:  «Олтинсой», «Ислом ота», «Қичқириқ», «Истиқбол»,«Ғалаба», «Табассум», «Бўстонобод», «Шодиёна», «Янги Тошкент», «Мояриқ», «Аҳил» ҳамда «Элпарвар» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат  08:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.


✍️ «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ

@BATAFDILUZB

BatafsilUZB

11 Jun, 07:07


Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Миробод ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 11-июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Юнусобод тумани (соат 08:00 дан 20:00 гача): “Туркистон”, “Астробод” ва “Исломобод” МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 56 та кўп қаватли уйлардаги 4300 та хонадон, 45 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 25 та

Миробод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): Меҳржон кўчаси
Аҳоли истеъмолчилари сони: 2 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 11 та

Олмазор тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): “Зиё” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: кўп қаватли уйлардаги 96 та хонадон, 32 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

19 May, 11:22


📍В Мирзо-Улугбекском районе:
В микрорайонах «Чингельди», «Иктидор», «Ижодкор», «Алишерабад», «Геологлар», «Темурилар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кухна Мевазор», Институт гражданской защиты, Центр судебно-медицинской экспертизы Ташкентской области, Академия труда и социальных отношений и МЧС.

📍В Яшнабадском районе:
«Амир Темур», «Тузель», «Ватандош», «Тонг», «Аль-Бухари», «Яшнабад», «Наврузабад», «Дилбог», «Парвоз», «Биразган», «Гузал», «Алимкент». , «Донишманд», «Шахимардон», «Хосиятли», «Шохсанам», «Ойдынкул», «Янгидавр», «Катта Янгиабад», «Янгинур», «Махмур», «Жаркурган», «Асалабад», «Бешбола», «Баркамол», «Бешарик», «Фазогир», Мухтар Ашрафий, «Ахмед Яссави», «Тырновбоши», «Янги Курган», «Надира», «Коксарой», «Достабад», «Илтифот», «Чинар», Кварталы «Чолпон», «Ширинабад», тепловая котельная №7 и отдел пожарной безопасности №21.

📍В Сергелийском районе:
В микрорайонах «Учувчилар», «Кумарик», «Чоштепа», «Джунарик», «Авиашахарча», «Ногойкурган», Ташкентский международный аэропорт, Автопредприятие №4, Предприятие «Спецтранс», Цех по производству хлеба на улице Саадий, Больница № 2 и на складе СГБ.

📍В Мирабадском районе:
«Корасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракол», «Тонг Юлдузи», «Инокабад», «Темирёлчилар», «Навруз», «Олтынкол», «Банокатий», «Заминабад», «Истиклалабад». , микрорайоны «Братство», «Фуркат», городские родильные комплексы № 4 и 5.

📍Янгихаятский район:
В микрорайонах «Новая Чоштепа» и «Чоштепа».

📍В Яккасарайском районе:
ул. Бабура 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/ 2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4, 72, 74, 74б - в многоэтажных домах, Улица Нукус 2, 4, 6, 9, 57, 59 – многоэтажный дом, улица Абдуллы Каххора, 2г – многоэтажный дом, предприятие «Ташшахаргазтаъминот», Ташкентский теплоэнергетический узел и райотдел внутренних дел.
@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

16 May, 12:16


Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 ларда "Фарҳод" деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.
Улар қаторида қулупнай сотаётган ва ушбу бозорда мунтазам  жанжал келтириб чиқаришда ном таратган фуқаро Г.С. ва Б.М.лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагилар эътиборини ўзларига қаратган ҳолда жанжал кўтаришган.
Миллий гвардия ва профилактика инспекторининг огоҳлантиришига қарамасдан, жамоат жойидаги юриш-туриш қоидаларини менсимаган ушбу фуқаролар эса ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 183-“Майда безорилик” ва 194-1-“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг қонуний талабларини бажармаслик” моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилди.
@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

03 May, 06:05


Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш учун 2023 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган "долзарб 40 кунлик" рейд тадбирида қўлга олинган жиноят олами вакилларидан бири "Зики эски шаҳар" лақабли Л.У.га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар судлари Матбуот котиби хабар берди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланиб судланаётган Л.У.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2023 йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Катта Оқтепа маҳалласи ҳудудидаги жарлик ёқасидан 12 дона кўкнори бошоқларини топиб, уларни келгусида ўтказиш мақсадида таниши Н.Н.га сақлаб туриш учун берган. 2023 йил 7 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Н.Н.нинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадонида тинтув ўтказилди.
Ўтказилган тинтув давомида, унинг хонадонидан гиёҳвандлик воситалари топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2023 йил 8 декабрдаги 3154-сонли хулосасига кўра, таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) мавжуд бўлган, умумий вазни 9,64 граммни ташкил қилувчи "кўкнори бошоғи" эканлиги маълум бўлган.
Суд ҳукмига кўра, Л.У. ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва унга 6 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

26 Apr, 10:48


☎️Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар

Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор.

🟧ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ишонч рақами : 1259
🟧Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : 1146
🟧ИИВ ишонч телефони: 1102
🟧ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18

🟧“Nihol” ННО ишонч рақами
Ишонч рақами соат 8.00 дан 20.00 гача ишлайди
Психолог: +998 (97) 102-33-73
Шифокор-консультант: +998 (90) 188-43-88
Оператор: +998 (97) 102-33-43
Юрист: +998 (97) 102-33-13

🟧Фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш маркази ННО
Оператор: +998 (97) 187- 87-13; +998 (97) 187-87-12
Юрист: +998 97 137 24 24; +998 97 137 26 26
Психолог: +998 97 137 27 27; +998 97 187 87 15
🟧“Ойдин Нур” оилани ижтимоий ҳимоя қилиш Бухоро вилояти маркази
Туну-кун ишлайдиган шаҳар рақами: +998 (65) 224-65-11

🟧Самарқанддаги “Раҳмдиллик” маркази
Ижтимоий ходим: +998 (91) 534-24-81
Шифокор-гинеколог: +998 (97) 383-98-99
Умумий шифокор ва УЗИ шифокор: +998 (91) 522-68-12
Психолог: +998 (93) 355-69-70
Адвокат: +998 (90) 505-27-26
Адвокат: +998 (93) 721-43-46

🟧Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот маркази
Тошкент: +998 (95) 143-94-94
Жиззах: +998 (91) 197-94-94
Нукус: +998 (95) 605-94-94
Урганч: +998 (99) 509-94-94
Гулистон: +998 (95) 290-94-94
Самарқанд: +998 (99) 529-94-94
Қарши: +998 (95) 479-94-94
Бухоро: +998 (95) 514-94-94
Навоий: +998 (99) 619-94-94
Андижон: +998 (95) 201-94-94
Термиз: +998 (95) 069-94-94
Наманган: +998 (95) 301-94-94
Фарғона: +998 (99) 798-94-94

🟧Жиззах вилояти Зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази :
+998 (72) 222-94-01
Адвокат: +998 (97) 784-22-06
Психолог: +998 (95) 579-53-83

Каналга уланинг:👉
😀 https://t.me/BatafsilUZB

BatafsilUZB

23 Apr, 05:59


Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉
https://t.me/BatafsilUZB

BatafsilUZB

15 Apr, 11:56


Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади
Ўзбекистонда мигрантларга йўл чиптаси ва виза харажатлари учун пул берилади. Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси тўғрисидаги Фармони ҳақида батафсил маълумот берилди.
Адлия вазирлиги Президентнинг «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.
Фармонга мувофиқ Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда меҳнат миграцияси масалалари бўйича attashe лавозими жорий этилди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан:
«Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда;
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.
Суғурта ташкилотларига:
 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта 50 минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади;
хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.
2024 йил 1-сентябргача:
меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Cалл-марказ фаолияти ташкил этилади;
чет элдан чиқувчи абонентлар учун колл-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.
2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади:
Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси;
меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова.
2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.
@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

09 Apr, 13:00


‼️Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2024 йилнинг 10 апрель куни пойтахтимиздаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10 апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
📌Мирзо Улуғбек тумани :
"Тўра бува" масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача.
📌Бектемир тумани :
“Хўтон”" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
📌Олмазор тумани:
“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
📌Шайхонтоҳур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза –
Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
"Хўжа Аламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
📌Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
"Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
📌Учтепа тумани:
“Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
"Ҳазрати Али” масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
📌Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
📌Яккасарой тумани:
“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
📌Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
"Али ибн Абу Толиб" масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
📌Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

08 Apr, 10:56


#АНА_БЎЛМАСАМ
☄️UzАМнинг сири фош бўлди: монополияни оқлаб бериш учун 5 миллиард сўмга шартнома тузилган😳

2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ушбу тендерда «GRANDPR» ва «WE ARE DIGITAL» МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу.

Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда  «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.

Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.

Видео iWash"нинг архивидан
@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

08 Apr, 10:51


Шартномалар

@BATAFSILUZB

BatafsilUZB

08 Apr, 10:50


Грандпр блогерлари

@BATAFSILUZB