13. САХОВАТ, ФУТУВВАТ!#Давоми
(Жавонмардлик)
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Ўтган пайғамбарларнинг барчаси саховатли ва қаноатли зотлар бўлган. Имом Табароний Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: «Сулаймон ўзига катта мулк берилганига қарамай, Аллоҳ таолога тавозе ва хушуъ қилганидан кўзларини осмонга тик- мас эди. Одамларга ширин ва лаззатли таомларни бериб, ўзи арпа нон ер эди. Унга: «Эй обидлар пешвоси, зоҳидлар йўлов- чиси», дея ваҳий қилинди. У лашкарлари билан шамол ус- тида кетаётганда, йўлда бир кампир учраб қолса, шамолга амр қилиб тўхтатар ва унинг ҳожатини битириб, сўнг йўлида давом этар эди».
Пайғамбарларнинг ворислари бўлган машойихларимиз ҳам у муборак Зотдан ибрат олиб, саховатнинг олий намунасини кўр- сатган ҳолда муридларини камтарона яшашга тарғиб қилганлар.
Абдухолиқ Ғиждувоний Авлиёи Кабирга атаб ёзган «Васият- нома»сида уни саховат аҳлидан бўлишга ундаб, шундай дейди: «Инсонлардан ҳеч нарса сўрама, тама қилма, футувват (саҳоват) аҳлидан бўл, Ҳақ таоло сенга ниманки берган бўлса, халққа тарқат, серҳиммат бўл. Азиз ва Жалил бўлган Худо сенга нима берган бўлса (ризқ қилиб берганларидан), халққа эҳсон қил. Бахиллик ва ҳасаддан йироқ бўлки, бахил ва ҳасадчи қиёматда дўзахда бўлади».
Манбаларда нақл қилинишича, Хожа Ориф Ревгарий Хоразм- га бориб ўрнашгандан кейин ҳар тонг мардикор бозорига бориб, юк ташиш учун иш кутаётган ҳаммолларга кундалик даромадла рини қўлларига тутқазиб, уйига олиб келади. Кейин эса уларга халол ва ҳаромдан гапириб: «Сизнинг ишингиз дарров таҳорат олиб, аср вактига кадар бу ерда бизнинг суҳбатимизда бўлиш- дир», дейди. Шу тарика янги-янги мардикорлар шайхнинг диний ва тасаввуфий мавзулардаги суҳбатига кела бошлайди. Шу йўл билан у оми, жоҳил инсонларни тарбия қила бошлайди. Бу ҳам саховат асосида қурилган тарбия усулидир.
Хожа Баҳоуддин футувват (жўмардлик, саховат) табиат- ли бўлгани учун кўп саховатли эди. Ўзига ҳадя келтирган- ларни ҳадясиз қайтармас, футувват маслаги талабига кўра, ҳалол меҳнат қилиб тирикчилик қилишга аҳамият берар, иш- сиз одамларни муридликка қабул қилмас эди. Ўзи ҳам арпа, буғдой ва ўрик етиштириб, деҳқончилик билан тирикчили- гини ўтказар, таваккул соҳиби эди. Бировга юк бўлмаслик учун дунё ишлари билан шуғулланганда ҳам Аллоҳни унут- масди. Ҳазрат Маккага борганида икки ҳолатга гувоҳ бўлади: бир киши Каъбани ҳалқасига ёпишиб, дунёни сўрар, бошқа бири, Мино бозорида кезиб, тижорат қилар, савдоси яхши бўлишига қарамай, бир лаҳза ҳам Ҳақ таолодан ғофил бўл- мас эди. Бу манзарани кўрган ҳазрат Накшбанд жуда қаттик таъсирланади.
У зотнинг ўзи ҳам рўзғоридан ортиб қолган нарсаларни бошқа муҳтожларга берар, Қасри Орифон ўзига хос хонақоҳга айланиб, ҳазрат Баҳоуддин шу ерда мурид тарбиялаш билан шуғулланарди. У кишининг атрофига қалби тоза, илоҳий илмларни пухта эгаллаган, маърифат нурига ташна одам- лар йиғилган бўлиб, илоҳий ҳақиқатларни кашф этиш учун суҳбатлар қилишарди. Ҳазрат Нақшбанд уларга хизмат килар, борини аямас ва озиқ-овқатлар билан таъминлар эди.
Ҳазрат Нақшбанд ажралиб турадиган муайян бир киёфага, кийим-кечакка аҳамият бермас ва муридларига ҳам маълум бир тарзда кийиниб юришни буюрмас эди. Муҳими, либос сатри ав- ратни ёпиши, тоза ва пок бўлмоқлигидир. Узоқ вақт эчки тери- сидан қилинган пўстинни кийиб юргани ва уни ҳам бир факирга бериб юборгани манбаларда келтирилади.
13. САХОВАТ, ФУТУВВАТ Якуний.
📚ХОЖАГОН НАҚШБАНДИЯ китобидан. Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ!
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊