Лаа илааҳа иллаллоҳу @laa_ilaaha_illallohu Channel on Telegram

Лаа илааҳа иллаллоҳу

@laa_ilaaha_illallohu


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол", "Кифоя", "Сунний ақийдалар" ва бошқа кўплаб асарларига муҳаррирлик қилган филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир ва ҳануз толиби илм Шаҳобиддин Одилнинг шахсий канали

Лаа илааҳа иллаллоҳу (Uzbek)

Ўзбек тилида: nn"Лаа илааҳа иллаллоҳу" номли канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол", "Кифоя", "Сунний ақийдалар" ва бошқа кўплаб асарларига муҳаррирлик қилган филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир ва ҳануз толиби илм Шаҳобиддин Одилнинг шахсий каналидир. nnБу каналда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг литератураси, диний масалалар, маърифат ва маърифатли музаккатлари, ҳаракатлари ҳамда таълим ва ўқитувчи материаллари кўриб чиқарилади. Ушбу каналдан фойдаланаётган фойдаланувчилар маълумот олишда, янги ўқувчилар ўзларини парқ қилиш имкониятларида, тараққиёт юритиш ва улар учун янги илмий илҳомларга эришишлари мумкин бўлади. Ўзбек тилида ҳақиқий ва мўлжалланган маълумот билан тантиришда "Лаа илааҳа иллаллоҳу" каналининг фойдасизлиги манъий харакатларга омомий яна таниш масъулиятини ортган.

Лаа илааҳа иллаллоҳу

15 Nov, 00:09


📚📖📚САЛОВОТ АЙТИНГ

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! (
Сизлар ҳам)унга саловот айтинг ва салом йўлланг.
("Аҳзоб" сураси, 56-оят)

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир", деб марҳамат қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббатнинг аломати ҳам у зотга ҳар куни кўплаб саловот айтишдир.

📚📖📚SALOVOT AYTING

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

Albatta, Alloh va Uning farishtalari Nabiyga salovot ayturlar. Ey iymon keltirganlar! (
Sizlar ham)unga salovot ayting va salom yo'llang.
("Ahzob" surasi, 56-oyat)

Imom Termiziy rivoyat qilgan hadisda aytilishicha, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
"Qiyomat kuni menga eng yaqin kishilar, albatta, menga ko'p salovot aytganlardir", deb marhamat qilganlar.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga chin muhabbatning alomati ham u zotga har kuni ko'plab salovot aytishdir.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

15 Nov, 00:08


АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЙЗ-У БАРАКАСИДАН ТЎЛИҚ БАҲРАМАНД БЎЛИШНИ ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ХОССАТАН КАНАЛИМИЗ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҲАМ НАСИБ АЙЛА!

БУ КУНГИ БАРЧА ИБОДАТЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН!

ЎЗИМИЗ, АҲЛИ ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ ВА ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ ЭТГИН!

ОМИЙН, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!

ALLOHIM, YO ROBBAL OLAMIYN!
JUM’A KUNINING FAYZ-U BARAKASIDAN TO‘LIQ BAHRAMAND BO‘LISHNI JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLARGA VA XOSSATAN KANALIMIZ O‘QUVCHILARIGA HAM NASIB AYLA!

BU KUNGI BARCHA IBODATLARIMIZNI QABUL QILGIN!

O‘ZIMIZ, AHLI OILAMIZ, YAQINLARIMIZ VA JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLAR HAQQIGA QILGAN BARCHA DUOLARIMIZNI IJOBAT ETGIN!

OMIYN, YO ROBBAL OLAMIYN!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

15 Nov, 00:07


📚📖📚ЖУМА ҲАТТО ЖАННАТДА ҲАМ ФАЗИЛАТЛИ КУНДИР!

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз», дейишади. Улар: «Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди», дейишади
».
(Имом Муслим ривояти)

Бу ўткинчи дунёда
вужудларидаги, ҳуснларидаги камчиликлардан нолимай, доимо Аллоҳ таолога шукур қилиб, иймон билан яшаб ўтган барча мўмин-мусулмонлар энди жаннатларда энг гўзал сувратларда бўладилар.

Бўлиб ҳам, ҳар жума ҳуснлари зиёдалашиб, бир-бирларига меҳрлари янада жўшиб, мангу бахтли ҳаёт кечирадилар
.

📚📖📚JUMA HATTO JANNATDA HAM FAZILATLI KUNDIR!

#BIR_HADIS_SHARHI

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:
«Jannatda bir bozor bor. Jannatiylar u yerga har juma kelishadi. Shimol tarafdan shamol esib, ularning yuzlari va kiyimlarini hilpiratadi va ularning husnu jamollari ziyoda bo‘ladi. So‘ng ular o‘z ahllariga o‘sha husnu jamollari ziyoda bo‘lgan hollarida qaytishadi. Ahllari ularga: «Allohga qasamki, husnu jamolingiz yanada ziyoda bo‘lib kelibsiz», deyishadi. Ular: «Allohga qasamki, sizning ham husnu jamolingiz ziyoda bo‘lib ketibdi», deyishadi».
(Imom Muslim rivoyati)

Bu o‘tkinchi dunyoda
vujudlaridagi, husnlaridagi kamchiliklardan nolimay, doimo Alloh taologa shukur qilib, iymon bilan yashab o‘tgan barcha mo‘min-musulmonlar endi jannatlarda eng go‘zal suvratlarda bo‘ladilar.

Bo‘lib ham, har juma husnlari ziyodalashib, bir-birlariga mehrlari yanada jo‘shib, mangu baxtli hayot kechiradilar.


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 14:32


وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَغْفِرُ لِمَن يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَاءُ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا

Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Ўзи хоҳлаган кишиларни мағфират қиладир ва Ўзи хоҳлаган кишиларни азоблайдир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
("Фатҳ" сураси, 14-оят)

ҲА, АЛЛОҲ ТАОЛО ЎТА МАҒФИРАТЛИ ВА ЎТА РАҲМЛИДИР.

АММО, АЙНАН АЙБИГА ИҚРОР БЎЛИБ, ПУШАЙМОН БЎЛИБ, ТАВБА ҚИЛУВЧИЛАР УЧУН, ЎША ГУНОҲИГА ЯНА ҚАЙТМАЙДИГАН МЎМИНЛАР УЧУН КЕЧИРИМЛИДИР
.

Osmonlaru yerning podshohligi Allohnikidir. U O‘zi xohlagan kishilarni mag‘firat qiladir va O‘zi xohlagan kishilarni azoblaydir. Va Alloh o‘ta mag‘firatlidir, o‘ta rahmlidir.
("Fath" surasi, 14-oyat)

HA, ALLOH TAOLO O‘TA MAG‘FIRATLI VA O‘TA RAHMLIDIR.

AMMO, AYNAN AYBIGA IQROR BO‘LIB, PUSHAYMON BO‘LIB, TAVBA QILUVCHILAR UCHUN, O‘SHA GUNOHIGA YANA QAYTMAYDIGAN MO‘MINLAR UCHUN KЕCHIRIMLIDIR.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 14:31


📚📖📚#ASMAAUL_HUSNAA

الْغَفُورُ
AL-G‘AFUR

Alloh taoloning al-G‘ofur ismi Qur’oni Karimda ko‘pincha ar-Rohiym ismi bilan birga zikr qilinadi.

Bu bejiz emas.

Yuqorida aytib o‘tdikki, al-G‘ofur ismining ma’nosi "o‘ta mag‘firatli, o‘ta kechirimli" degan ma’noni bildiradi.

Ya’ni, al-G‘ofur Zot bandalarining gunohi qancha ko‘p bo‘lsa ham, qanday og‘ir bo‘lsa ham kechirib yuboraveradi.

Agar avvalroq ar-Rohiym ismining ma’nolari haqida yozganlarimizni o‘qigan bo‘lsangiz, bu ismning bir ma’nosi ham "kechirmoq" ekani yodingizdadir.

Va yana, ar-Rohiym Zot bandalariga mehribon, rahmdil, shafqatli ekani haqida ham yozgandik.

Aynan bandalariga mehribonligi, shafqatli ekani tufayli ham Robbul olamiyn al-G‘ofur sifati ila bandalarining har qanday gunohlarini kechiraveradi.

ALLOH  TAOLONING IYMONLI BANDALARIGA, ISTIG‘FOR AYTUVCHI MO‘MINLARGA MЕHRIBONLIGI SABABLI ULARNI KЕCHIRISHINI TA’KIDLASH UCHUN  HAM AL-G‘OFUR VA AR-ROHIYM ISMLARI OYATLARDA BIRGA ZIKR QILINGAN.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 13:13


#RUHIYAT

📝 DUO

Sening hadyang erur har bir nafasim,
Yurgan-turganimga shukur ming bora.
Qancha ko'p bo'lmasin orzu-havasim,
O'lmasdan qolmoqqa yo'q aslo chora.

Ammo orzularga yetib dunyoda,
Mangu Jannatni ham topmoqlik uchun,
Amalga duoni qilib ziyoda,
Yig'lab yolboraman O'zingga tun-kun.

"Duo qiling menga, etgum ijobat"–
Qanchalar umidbaxsh erur Kaloming,
Boshimga yog'sa ham balo-yu ofat,
Zikr etib tolmayman Muqaddas noming.

"Duo ibodatdir", ya'ni–toatdir!
Iymonning izhori–hamd, sano, duo!
Bandaning burchi, bu–itoatdir,
Bo'yin tovlamaydi oqillar aslo.

Duo qilmaganga g'azabing haqdir,
G'azabingdan meni asragil, yo Rabb!
Bandangman, nelarni qilsang ham taqdir,
Sinovni oson qil, holimga qarab!

Qadrim qulligimda– angladim buni,
Duo qilmaganning qadri yo'q Senchun.
Arshing soyasidan ul Mahshar kuni
Menga ham joy bergil qulligim uchun.

O'zing qo'lla meni g'amli chog'imda,
Har mushkul damimda bo'l menga panoh!
Visoling nasib et Firdavs bog'ida,
Yo G'affor, yo ROHIYM, yo Haqq, yo Alloh!

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 12:50


📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНАА

الْغَفُورُ
АЛ-ҒАФУР


Аллоҳ таолонинг ал-Ғофур исми Қуръони Каримда кўпинча ар-Роҳийм исми билан бирга зикр қилинади.

Бу бежиз эмас.

Юқорида айтиб ўтдикки, ал-Ғофур исмининг маъноси "ўта мағфиратли, ўта кечиримли" деган маънони билдиради.

Яъни, ал-Ғофур Зот бандаларининг гуноҳи қанча кўп бўлса ҳам, қандай оғир бўлса ҳам кечириб юбораверади.

Агар аввалроқ ар-Роҳийм исмининг маънолари ҳақида ёзганларимизни ўқиган бўлсангиз, бу исмнинг бир маъноси ҳам
"кечирмоқ" экани ёдингиздадир.

Ва яна, ар-Роҳийм Зот бандаларига меҳрибон,
раҳмдил, шафқатли экани ҳақида ҳам ёзгандик.

Айнан бандаларига меҳрибонлиги, шафқатли экани туфайли ҳам Роббул оламийн ал-Ғофур сифати ила бандаларининг ҳар қандай гуноҳларини кечираверади.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ИЙМОНЛИ БАНДАЛАРИГА, ИСТИҒФОР АЙТУВЧИ МЎМИНЛАРГА МЕҲРИБОНЛИГИ САБАБЛИ УЛАРНИ КЕЧИРИШИНИ ТАЪКИДЛАШ УЧУН ҲАМ АЛ-ҒОФУР ВА АР-РОҲИЙМ ИСМЛАРИ ОЯТЛАРДА БИРГА ЗИКР ҚИЛИНГАН.


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 12:01


#РУҲИЯТ

📝 ДУО

Сенинг ҳадянг эрур ҳар бир нафасим,
Юрган-турганимга шукур минг бора.
Қанча кўп бўлмасин орзу-ҳавасим,
Ўлмасдан қолмоққа йўқ асло чора.

Аммо орзуларга етиб дунёда,
Мангу Жаннатни ҳам топмоқлик учун,
Амалга дуони қилиб зиёда,
Йиғлаб ёлбораман Ўзингга тун-кун.

"Дуо қилинг менга, этгум ижобат"–
Қанчалар умидбахш эрур Каломинг,
Бошимга ёғса ҳам бало-ю офат,
Зикр этиб толмайман Муқаддас номинг.

"Дуо ибодатдир", яъни–тоатдир!
Иймоннинг изҳори–ҳамд, сано, дуо!
Банданинг бурчи, бу–итоатдир,
Бўйин товламайди оқиллар асло.

Дуо қилмаганга ғазабинг ҳақдир,
Ғазабингдан мени асрагил, ё Рабб!
Бандангман, неларни қилсанг ҳам тақдир,
Синовни осон қил, ҳолимга қараб!

Қадрим қуллигимда– англадим буни,
Дуо қилмаганнинг қадри йўқ Сенчун.
Аршинг соясидан ул Маҳшар куни
Менга ҳам жой бергил қуллигим учун.

Ўзинг қўлла мени ғамли чоғимда,
Ҳар мушкул дамимда бўл менга паноҳ!
Висолинг насиб эт Фирдавс боғида,
Ё Ғаффор, ё РОҲИЙМ, ё Ҳаққ, ё Аллоҳ!

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

14 Nov, 00:54


JANNATNING KALITI O'Z QO'LINGIZDA!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

13 Nov, 02:11


📝 ИСТИҒФОР
 «Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳ».

Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим(абадий мавжуд) Зотга – буюк Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан
.

📝 ISTIG‘FOR
 «Astag‘firullohal ’aziym allaziy laa ilaaha illa huval Hayyul Qoyyum va atubu ilayh».

O‘zidan boshqa iloh bo‘lmagan, doimo tirik, doimo qoim(abadiy mavjud) Zotga – buyuk Allohga istig‘for aytaman va Unga tavba qilaman.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

13 Nov, 02:11


وَمَن يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللَّهَ يَجِدِ اللَّهَ غَفُورًا رَّحِيمًا

Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг ўта мағфиратли, ўта раҳмли эканини топадир.

("Нисо" сураси, 110-оят)

Kim bir yomonlik qilsa yoki o‘ziga zulm etsa, so‘ngra Allohdan mag‘firat so‘rasa, Allohning o‘ta mag‘firatli, o‘ta rahmli ekanini topadir.
("Niso" surasi, 110-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

13 Nov, 00:55


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 18:43


#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди: азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт”, –дедилар."
(Имом Абу Довуд ва имом Байҳақий ривояти)

Шарҳи:
ёмғир ёғаётган пайтда аввало ушбу ёмғирнинг фойдали бўлишини сўраб юқоридаги дуо ўқилади.
Шундан сўнг диний ва дунёвий ҳар қандай шаръий истакларимизни сўраб дуолар қилсак, ин шаа Аллоҳ, ижобат қилинишидан умид қиламиз!


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 18:42


🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً


Аллоҳумма соййибан наафиъан!

Аллоҳим, фойдали (
хайрли) ёмғир қил!

🤲 Yomg‘ir yoqqanda o‘qiladigan duo

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

Allohumma soyyiban naafi’an!

Allohim, foydali (
xayrli) yomg‘ir qil!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 11:26


📚📖📚DUO KO'PROQ IJOBAT BO'LADIGAN VAQTLAR

– Qadr kechasidagi duo.
– Tunning yarmida qilingan duo.
– Namozda, sajdada qilingan duo.
– Yomg'ir yog'ayotgandagi duo.
– Bemorlikdagi duo.
– Musofirlikdagi duo.
– Hojining duosi.
– Azon bilan iqomat orasidagi duo.
– Xo'roz qichqirgan paytdagi duo.
– Mo'min birodarining haqqiga g'oyibdan qilingan duo.
– Farz namozlardan keyin qilingan duo.
– Juma kunidagi bir fursatda qilingan duo.
– Azon paytidagi duo.
– Qiyinchilik chog'ida qilingan duo.
– Mazlumning duosi.
– Ota-onaning farzandga qilgan duosi.
– Alloh yo'lida yurganning duosi.
– Umrachining duosi.
– Arafa kunidagi duo.
– Mayyitning ko'zi yumilgan paytda ibrat olganlarning duosi.
– Ro'zador og'zini ochayotgan paytdagi duo.

Demak, doimiy ravishda duo qilishga odatlansak, shu vaqtlarning birida
duolarimiz albatta ijobat bo'lishidan umid qila olamiz.

Buning uchun esa, eng zarur istaklarimizni jamlovchi duolarni o'rganib, doimo bir xil duo qilib yurishimiz lozim.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 04:04


Qadring bilmasalar, chekmagin fig'on,
G'urur ko'chasidan o'tmagin bir on–
Doim oyoq qo'yib yursa ham yerga,
Oxiri bosh urib keladi inson.
          
Sen yer bo'lgin, mayli, bosib o'tsa kim,
Hokisor bo'laver, sendan o'tinchim.
Kekkaygan, gerdaygan o'sha kiborlar
Bir kuni boshini egib kelar jim...

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 03:58


📚📖📚ДУО КЎПРОҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТЛАР

– Қадр кечасидаги дуо.
– Туннинг ярмида қилинган дуо.
– Намозда, саждада қилинган дуо.
– Ёмғир ёғаётгандаги дуо.
– Беморликдаги дуо.
– Мусофирликдаги дуо.
– Ҳожининг дуоси.
– Азон билан иқомат орасидаги дуо.
– Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.
– Мўмин биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.
– Фарз намозлардан кейин қилинган дуо.
– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.
– Азон пайтидаги дуо.
– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.
– Мазлумнинг дуоси.
– Ота-онанинг фарзандга қилган дуоси.
– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.
– Умрачининг дуоси.
– Арафа кунидаги дуо.
– Маййитнинг кўзи юмилган пайтда ибрат олганларнинг дуоси.
– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Демак, доимий равишда дуо қилишга одатлансак, шу вақтларнинг бирида
дуоларимиз албатта ижобат бўлишидан умид қила оламиз.

Бунинг учун эса, энг зарур истакларимизни жамловчи дуоларни ўрганиб, доимо бир хил дуо қилиб юришимиз лозим.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 02:44


Қадринг билмасалар, чекмагин фиғон,
Ғурур кўчасидан ўтмагин бир он–
Доим оёқ қўйиб юрса ҳам ерга,
Охири бош уриб келади инсон.
          
Сен ер бўлгин, майли, босиб ўтса ким,
Ҳокисор бўлавер, сендан ўтинчим.
Кеккайган, гердайган ўша киборлар
Бир куни бошини эгиб келар жим...

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

12 Nov, 00:52


JANNATNING KALITI O'Z QO'LINGIZDA!

USHBU ZIKR VA DUOLARNI HAR KUNI KANDA QILMAY O'QIB YURGAN MO'MINLARNING HAR BIR KUNLARI BARAKALI, Ya'NI  MUBORAK BO'LISHI VA OXIRATDA HAM MUKOFOTLARI JANNAT EKANI SAHIH HADISLARDA BAYON ETILGAN.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 13:24


​​​​#RUHIYAT

​​📝         ZIKR

Sinov kelsa, sabr qil,
Har balo sinovdir, bil.
Alloh, Alloh, deb tinmay,
Xolis zikr qilsin dil.

Zikrda bordir najot,
Zikrulloh  asli hayot.
Undan ulug' duo yo'q,
Har ismi zikr U Zot.

Yo'q joydan omad berur,
Kutmagan yerdan surur,
Ikki olamda qo'llar
Borliqni yoritgan Nur.

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 13:16


#RUHIYAT

Garchi qalbning yolg‘iz hamrohi,
Aldab qo‘yar ohang ham gohi...
1976y.

🕊Shahobiddin Odil

Inson orom va xotirjamlik manbai deb bilgan narsalarning hammasi o‘tkinchidir.

Faqat bir narsadan boshqa...

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

Ular iymon keltirgan va Allohning zikri ila qalblari orom topganlardir. Ogoh bo‘lingkim, Allohning zikri ila qalblar orom topur!
("Ra’d" surasi, 28-oyat)

Ohang ba’zan aldab qo‘yishi dunyoviy barcha narsalarga tegishli gap.
Qalbga haqiqiy orom beruvchi narsa ohang, musiqa emas, balki Alloh taoloni zikr qilishdir.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 12:59


#РУҲИЯТ

​​📝 ЗИКР

Синов келса, сабр қил,
Ҳар бало синовдир, бил.
Аллоҳ, Аллоҳ, деб тинмай,
Холис зикр қилсин дил.

Зикрда бордир нажот,
Зикруллоҳ асли ҳаёт.
Ундан улуғ дуо йўқ,
Ҳар исми зикр У Зот.

Йўқ жойдан омад берур,
Кутмаган ердан сурур,
Икки оламда қўллар
Борлиқни ёритган Нур.

🕊Шаҳобиддин Одил


@Asmaaul_husnaa99

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 12:12


#РУҲИЯТ

Гарчи қалбнинг ёлғиз ҳамроҳи,
Алдаб қўяр оҳанг ҳам гоҳи...
1976й.

🕊Шаҳобиддин Одил

Инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ўткинчидир.

Фақат бир нарсадан бошқа...

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!
("Раъд" сураси, 28-оят)

Оҳанг баъзан алдаб қўйиши дунёвий барча нарсаларга тегишли гап.
Қалбга ҳақиқий ором берувчи нарса оҳанг, мусиқа эмас, балки Аллоҳ таолони зикр қилишдир.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 11:49


📚📖📚Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан:

Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда "Аълаа" сурасининг олтинчи оятини етти марта ўқишни тавсия қиладилар.

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ ۝
إلّا مَاشَآءَاللهُ

Ўқилиши: «Сануқри`ука фа лаа тансаа ۝
иллаа маа шаа Аллоҳ».

Маъноси: «Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи
(унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз».

📚📖📚Ulamolarning xotirani kuchaytirish tajribalaridan:

Qirq bir kun mobaynida har kuni tongda "A’laa" surasining oltinchi oyatini yetti marta o‘qishni tavsiya qiladilar:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ ۝
إلّا مَاشَآءَاللهُ

O‘qilishi: «Sanuqri'uka fa laa tansaa  ۝
illaa maa shaa Alloh».

Ma’nosi: «Biz sizga qiroat qildiramiz va siz Alloh O‘zi
(unutishingizni) xohlagan oyatlardan boshqasini unutmassiz».

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

11 Nov, 00:50


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

УШБУ ЗИКР ВА ДУОЛАРНИ ҲАР КУНИ КАНДА ҚИЛМАЙ ЎҚИБ ЮРГАН МЎМИНЛАРНИНГ ҲАР БИР КУНЛАРИ БАРАКАЛИ, ЯЪНИ МУБОРАК БЎЛИШИ ВА ОХИРАТДА ҲАМ МУКОФОТЛАРИ ЖАННАТ ЭКАНИ САҲИҲ ҲАДИСЛАРДА БАЁН ЭТИЛГАН.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

10 Nov, 14:17


📚📖📚#ASMAAUL_HUSNAA

الْغَفُورُ
AL-G‘AFUR

الْغَفَّارُ
AL-G‘OFFAAR


#BIR_HADIS_SHARHI

📚📖📚AL-G‘AFFOR
(al-G’offaar)BO‘LGAN ROBBIMIZNING MAG‘FIRATI

Abu Said Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
"Nabiy sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:
"Shayton: "Ey Robb! Azizliging hurmati, modomiki, bandalarning ruhi jasadida turar ekan, men ularni yo‘ldan ozdiraveraman", deganida, Robb taolo: "Aziyzligim va ulug‘ligim hurmati, modomiki, ular istig‘for aytishar ekan, Men ularning gunohlarini kechiraveraman", dedi".
(Imom Ahmad rivoyati)

Al-G‘ofir, al-G‘afur va al-G‘affor bo‘lgan Robbimiz bandalarining gunohlarini kechirishni istaydi.

Shuning uchun ham istig‘for aytishni joriy qilib qo‘ygan.

Hatto, al-G‘affor sifati ila qayta-qayta kechirishdan ham malollanmaydi.

Ba’zan banda bir gunohidan tavba qilib, ojizligi sababli, yana gunoh qilib qo‘yishi mumkin.

Ammo, har gal astoydil, samimiy, xolis istig‘for aytsa, aybiga, gunohiga pushaymon bo‘lsa, Robbining rahmatidan umidini uzmasa, al-G‘affor Zotning mag‘firatiga erishar ekan.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

10 Nov, 14:10


#RUHIYAT

📝 TAVBA

Dunyo ishida
Bo'lsa ham to'g'ri,
Iymonsiz zotlar
Aslida o'g'ri.

Muslim xulqidan
O'g'irlab ular,
Yana, mo'minlar
Ustidan kular.

Haqqni tanimay,
Men haqman, deydi.
Robbidan qo'rqmay,
Harom ham yeydi.

Ular mo'minga
Ibrat emasdir.
Zohiri go'zal,
Botin najasdir.

Inkor etmasmiz,
Xatolar bordir.
Yo'limiz keng-u,
Yo'lchamiz tordir.

Xulqimiz yomon,
Odobimiz kam,
Islohga muhtoj
Amalimiz ham.

Ammo, aslida
Biz emas o'g'ri.
Kitobimiz ham,
Niyat ham to'g'ri.

Manzil yaqindir,
Borolsak og'may
Sunnat yo'lidan,
O'ng-so'lga boqmay.

O'rnak olgani
Rasulimiz bor.
Aybimiz uchun–
Tavba, istig'for,

Robbimiz bizga
Bergan haq dinni.
Haqq O'zi qo'llar
Har bir mo'minni.

Tinmay aytaylik
Tavba, istig'for.
Najot shundadir,
Robbimiz G'affor.

Tavba qilganga
Beradir panoh.
Tavbasiz yurmoq
Eng katta gunoh.

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

10 Nov, 13:36


📚📖📚#АСМААУЛ_ҲУСНАА

الْغَفُورُ
АЛ-ҒАФУР

الْغَفَّارُ
АЛ-ҒОФФААР


#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

📚📖📚АЛ-ҒАФФОР
(ал-Ғоффаар) БЎЛГАН РОББИМИЗНИНГ МАҒФИРАТИ


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Шайтон: "Эй Робб! Азизлигинг ҳурмати, модомики, бандаларнинг руҳи жасадида турар экан, мен уларни йўлдан оздиравераман", деганида, Робб таоло: "Азийзлигим ва улуғлигим ҳурмати, модомики, улар истиғфор айтишар экан, Мен уларнинг гуноҳларини кечиравераман", деди".
(Имом Аҳмад ривояти)

Ал-Ғофир, ал-Ғафур ва ал-Ғаффор бўлган Роббимиз бандаларининг гуноҳларини кечиришни истайди.

Шунинг учун ҳам истиғфор айтишни жорий қилиб қўйган.

Ҳатто, ал-Ғаффор сифати ила қайта-қайта кечиришдан ҳам малолланмайди.

Баъзан банда бир гуноҳидан тавба қилиб, ожизлиги сабабли, яна гуноҳ қилиб қўйиши мумкин.

Аммо, ҳар гал астойдил, самимий, холис истиғфор айтса, айбига, гуноҳига пушаймон бўлса, Роббининг раҳматидан умидини узмаса, ал-Ғаффор Зотнинг мағфиратига эришар экан
.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

10 Nov, 12:12


#РУҲИЯТ

📝 ТАВБА

Дунё ишида
Бўлса ҳам тўғри,
Иймонсиз зотлар
Аслида ўғри.

Муслим хулқидан
Ўғирлаб улар,
Яна, мўминлар
Устидан кулар.

Ҳаққни танимай,
Мен ҳақман, дейди.
Роббидан қўрқмай,
Ҳаром ҳам ейди.

Улар мўминга
Ибрат эмасдир.
Зоҳири гўзал,
Ботин нажасдир.

Инкор этмасмиз,
Хатолар бордир.
Йўлимиз кенг-у,
Йўлчамиз тордир.

Хулқимиз ёмон,
Одобимиз кам,
Ислоҳга муҳтож
Амалимиз ҳам.

Аммо, аслида
Биз эмас ўғри.
Китобимиз ҳам,
Ният ҳам тўғри.

Манзил яқиндир,
Боролсак оғмай
Суннат йўлидан,
Ўнг-сўлга боқмай.

Ўрнак олгани
Расулимиз бор.
Айбимиз учун–
Тавба, истиғфор,

Роббимиз бизга
Берган ҳақ динни.
Ҳаққ Ўзи қўллар
Ҳар бир мўминни.

Тинмай айтайлик
Тавба, истиғфор.
Нажот шундадир,
Роббимиз Ғаффор.

Тавба қилганга
Берадир паноҳ.
Тавбасиз юрмоқ
Энг катта гуноҳ.

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

10 Nov, 00:48


📚📖📚DUNYO VA OXIRAT UCHUN ENG FOYDALI HAR KUNGI TO‘RT AMAL...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

09 Nov, 02:54


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ

Ey iymon keltirganlar! Allohga haqiqiy taqvo ila taqvo qiling va musulmon bo‘lgan holingizdagina o‘ling.
("Oli Imron" surasi, 102-oyat)

Ya’ni: TAQVOINGIZ ROST BO‘LSIN, HAR DOIM TAQVO ASOSIDA YASHANG!

IYMONINGIZ FAQAT SO‘ZDA EMAS, AMALDA BO‘LSIN!

HAR BIR ISHINGIZDA SHARIATGA QAT’IY AMAL QILING!

EHTIYOT BO‘LING, GUNOH USTIDA, IYMONINGIZ SIZDAN UZOQROQQA QOCHIB TURGAN PAYTDA O‘LIB QOLMANG...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

09 Nov, 02:49


ALLOH TAOLO SIZNI SEVISHINI ISTAYSIZMI?


وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
"Yaxshilik qiling! Albatta, Alloh yaxshilik qiluvchilarni sevadi."
("Baqara" surasi, 195-oyat)

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ
"Albatta, Alloh tavba qiluvchilarni sevadi."
("Baqara" surasi, 222-oyat)

وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ
"Va (albatta, Alloh) o‘zlarini mudom pok tutuvchilarni sevadi."
("Baqara" surasi, 222-oyat)

فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ
"Zero, Alloh taqvo qiluvchi kishilarni sevadi."
("Oli Imron" surasi, 76-oyat)

وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ
"Albatta, Alloh sabr qiluvchilarni sevadi."
("Oli Imron" surasi, 146-oyat)

فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ
"Allohga tavakkal qiling – suyaning! Albatta, (
Alloh) O‘ziga tavakkal qiluvchilarni sevadi."
("Oli Imron" surasi, 159-oyat)

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ
"Albatta, Alloh adolat qiluvchilarni sevadi."
("Moida" surasi, 42-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

09 Nov, 02:40


АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?


وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" ("
Бақара" сураси, 195-оят).

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ
"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222-оят).

وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ
"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" ("Бақара" сураси, 222-оят).

فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ
"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" ("Оли Имрон" сураси, 76-оят).

وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ
"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" ("Оли Имрон" сураси, 146-оят).

فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ
"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (
Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" ("Оли Имрон" сураси, 159-оят).

إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ
"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
("Моида" сураси, 42-оят).

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

09 Nov, 02:40


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسْلِمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг.

("Оли Имрон" сураси, 102-оят)

Яъни: ТАҚВОИНГИЗ РОСТ БЎЛСИН, ҲАР ДОИМ ТАҚВО АСОСИДА ЯШАНГ!

ИЙМОНИНГИЗ ФАҚАТ СЎЗДА ЭМАС, АМАЛДА БЎЛСИН!

ҲАР БИР ИШИНГИЗДА ШАРИАТГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНГ!

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ГУНОҲ УСТИДА, ИЙМОНИНГИЗ СИЗДАН УЗОҚРОҚҚА ҚОЧИБ ТУРГАН ПАЙТДА ЎЛИБ ҚОЛМАНГ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

09 Nov, 00:47


📚📖📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

08 Nov, 00:32


#РУҲИЯТ

📝 ТОНГГИ ТАБРИК

Дўстим, сенга бугун иймон муборак,

Иймон-ла отган тонг, ҳар он муборак.

Масжидга йўл босган қадам муборак,

Қалбинг тасбиҳ айтган ҳар дам муборак.

🕊Шаҳобиддин Одил


#RUHIYAT

📝 TONGGI TABRIK

Do‘stim, senga bugun iymon muborak,

Iymon-la otgan tong, har on muborak.

Masjidga yo‘l bosgan qadam muborak,

Qalbing tasbih aytgan har dam muborak.

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

08 Nov, 00:04


📚📖📚САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗЛИ

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп саловот айтинглар, чунки сизларнинг саловотларингиз менга кўрсатилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг саловотларимиз сизга кўрсатилади?»–дейишди.
(Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар".
(Абу Довуд ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан»,–дедилар."

(Абу Довуд ривояти)

📚📖📚SALOVOT AYTISHNING FAZLI

Avs ibn Avs roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:

«Albatta, eng afzal kunlaringizdan biri juma kunidir. U kunda menga ko‘p salovot aytinglar, chunki sizlarning salovotlaringiz menga ko‘rsatiladi». Sahobalar: «Ey Allohning Rasuli, chirib ketgan bo‘lsangiz, qanday qilib bizning salovotlarimiz sizga ko‘rsatiladi?»–deyishdi.
(Shunda) U zot: «Alloh taolo payg‘ambarlarning jasadlarini (yeyishni) yerga harom qildi», dedilar".
(Abu Dovud rivoyati)

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

«Biror kishi menga salom aytsa, Alloh taolo ruhimni menga qaytaradi. Men salom aytgan kishiga alik olaman»,–dedilar."
(Abu Dovud rivoyati)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

08 Nov, 00:02


📚📖📚Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим: "Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
(Имом Муслим ривояти)

Яна бошқа бир ривоятда: ''Аввалги ўн оятини ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади'' дейилган.

📚📖📚Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasini juma kuni o'qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi», deganlar.

Abu Ishoq quyidagilarni aytadi: «Al Barrozning quyidagilarni aytayotganini eshitdim: "Bir kishi «Kahf» surasini o'qiy boshladi. Hovlida bir hayvon bor edi. Shunda, hayvon bezovta bo'la boshladi. Haligi kishi qarasa, uni bulut o'rab turibdi. Bo'lgan hodisani Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga aytib bergan edik, U zot alayhissalom: «Ey falonchi, o'qiyver, u Qur'on tilovati uchun tushgan sakiynadir», dedilar».
(Imom Buxoriy rivoyati)

Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasining oxirgi o'n oyatini o'qisa, Dajjol fitnasidan saqlanadi», deganlar.
(Imom Muslim rivoyati)

Yana boshqa bir rivoyatda: ''Avvalgi o'n oyatini yod olsa, Dajjol fitnasidan saqlanadi'' deyilgan.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

07 Nov, 23:58


📚📖📚АЛЛОҲ ТАОЛО ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ(жума кунининг яна бир фазли)

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "АЛЛОҲ ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ–ЖУМА КУНИ ТОНГДАГИ НАМОЗНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ", дедилар
".
(Имом Тобароний ривояти)

Бир тафаккур қилиб кўринг: ҳадисда ҳар кунги бомдод эмас, нега айнан "жума куни тонгдаги" намоз таъкидланяпти?

Чунки, бу ҳадис Қиёмат ҳақида хабар берилган ҳадиснинг мантиқий давомидир. Қиёматдан олдин қилишга улгурган энг охирги ишингиз ўша куни "тонгдаги намоз"ни жамоат билан ўқишингиз бўлса, қанчалар яхши!

Ўзи, умуман, бомдод намозини ҳар доим жамоат билан ўқиш афзал. Бироқ, айнан жума куни бунга янада қаттиқ аҳамият беришимиз керак экан. Чунки, бу Қиёматдан олдинги охирги солиҳ амалимиз бўлиб қолиши ҳам мумкин
.

———————————————

📚📖📚ALLOH TAOLO HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ(juma kunining yana bir fazli)

#BIR_HADIS_SHARHI

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi
:
"Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "ALLOH HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ–JUMA KUNI TONGDAGI NAMOZNI JAMOAT BILAN O‘QISH", dedilar".
(Imom Tobaroniy rivoyati)

Bir tafakkur qilib ko‘ring: hadisda har kungi bomdod emas, nega aynan "juma kuni tongdagi" namoz ta’kidlanyapti?

Chunki, bu hadis Qiyomat haqida xabar berilgan hadisning mantiqiy davomidir. Qiyomatdan oldin qilishga ulgurgan eng oxirgi ishingiz o‘sha kuni "tongdagi namoz"ni jamoat bilan o‘qishingiz bo‘lsa, qanchalar yaxshi!

O‘zi, umuman, bomdod namozini har doim jamoat bilan o‘qish afzal. Biroq, aynan juma kuni bunga yanada qattiq ahamiyat berishimiz kerak ekan. Chunki, bu Qiyomatdan oldingi oxirgi solih amalimiz bo‘lib qolishi ham mumkin.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

07 Nov, 03:21


#RUHIYAT

📝 DUO

"Duo qiling, etgum ijobat..."
Haqqning so‘zi har vaqt erur haq!
Ammo duo bo‘lsin ibodat,
Iymon, ixlos bo‘lsinlar barhaq!

Haqqning haqqin aylangiz ado,
Amal qiling Kitobiga ham,
Rasuliga bo‘lingiz fido,
Sunnatini ushlangiz mahkam!

Quvib soling shayton zotini,
Chin dushmanga qilmangiz shafqat,
Gar qilsangiz jannat yodini,
Unga loyiq bo‘lingiz albat!

Gunohlardan tiyiling tamom,
Tayyor turing har vaqt o‘limga,
Tergab turing nafsingiz har on,
Shukur qiling har bir damiga!

Ibrat oling o‘likdan hatto,
Tiriltiring o‘lik qalblarni!
Shunday qalb-la qilingan duo,
Qaytaradi albat qadarni...

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

04 Nov, 00:42


JANNATNING KALITI O'Z QO'LINGIZDA!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

03 Nov, 13:05


📚📖📚Биз бу дунёга филларни кўргани келганмизми ёки бошқа улуғроқ мақсадимиз борми?...

Ҳар гал дунё ташвишлари ибодатдан чалғитиб қўяй деганда, ушбу воқеани эслайман...

Йўқ, менга филлар керак эмас...

Охират ташвишидан, ибодатлардан, ҳаётдаги энг муҳим ишлардан, вазифаларимиздан, бурчларимиздан чалғитувчи ҳар бир нарса мана шу филга ўхшаб туюлади.


Ҳаттоки, асли жоиз бўлган ишлар ёки дам олишлар, суҳбатлар ёки сайрлар ҳам меъёридан ошиб кетса, ибодат учун, илм учун кетадиган вақтимизни ўғирласа, демак, булар ҳам чалғитувчи "филлар" бўлиб қолади...

Ҳар доим дини ва дунёси учун энг зарур иш билан машғул бўлган инсон чиндан-да бахтлидир!

📚📖📚Biz bu dunyoga fillarni ko‘rgani kelganmizmi yoki boshqa ulug‘roq maqsadimiz bormi?...

Har gal dunyo tashvishlari ibodatdan chalg‘itib qo‘yay deganda, ushbu voqeani eslayman...

Yo‘q, menga fillar kerak emas...

Oxirat tashvishidan, ibodatlardan, hayotdagi eng muhim ishlardan, vazifalarimizdan, burchlarimizdan chalg‘ituvchi har bir narsa mana shu filga o‘xshab tuyuladi.

Hattoki, asli joiz bo‘lgan ishlar yoki dam olishlar, suhbatlar yoki sayrlar ham me’yoridan oshib ketsa, ibodat uchun, ilm uchun ketadigan vaqtimizni o‘g‘irlasa, demak, bular ham chalg‘ituvchi "fillar" bo‘lib qoladi...

Har doim dini va dunyosi uchun eng zarur ish bilan mashg‘ul bo‘lgan inson chindan-da baxtlidir!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

03 Nov, 03:06


#RUHIYAT

📝 TONGGI TABRIK

Do'stim, bugun senga iymon muborak,
Iymon-la otgan tong, har on muborak.
Masjidga yo'l bosgan qadam muborak,
Qalbing tasbih aytgan har dam muborak.

Kunlar o'taverar yaxshimi-yomon,
Har kuning bayramdir, bo'lsa sof iymon.
Olqish, tabriklaring ibodat emas,
Iymonli kimsaga bu odat emas.

Behuda vaqtingga berursan javob,
Amalsiz so'zlarga berilmas savob.
Afzal ish–zikrulloh, tasbih, salovot,
Allohni yod aylab, dilni qil obod.

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

03 Nov, 02:59


Раҳмат Эгасидир.

وَرَبُّكَ الْغَفُورُ ذُو الرَّحْمَةِ لَوْ يُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُوا لَعَجَّلَ لَهُمُ الْعَذَابَ بَل لَّهُم مَّوْعِدٌ لَّن يَجِدُوا مِن دُونِهِ مَوْئِلًا

Ва Роббинг ўта мағфиратлидир, раҳмат эгасидир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, уларга азобни тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт борки, ундан ўзга паноҳ топмаслар.
("Каҳф" сураси, 58-оят)

Va Robbing o‘ta mag‘firatlidir, rahmat egasidir. Agar ularni qilgan kasblariga binoan olganida, ularga azobni tezlashtirgan bo‘lar edi. Lekin ularga va’da qilingan vaqt borki, undan o‘zga panoh topmaslar.
("Kahf" surasi, 58-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

03 Nov, 02:59


#РУҲИЯТ

📝 ТОНГГИ ТАБРИК

Дўстим, бугун сенга иймон муборак,
Иймон-ла отган тонг, ҳар он муборак.
Масжидга йўл босган қадам муборак,
Қалбинг тасбиҳ айтган ҳар дам муборак.

Кунлар ўтаверар яхшими-ёмон,
Ҳар кунинг байрамдир, бўлса соф иймон.
Олқиш, табрикларинг ибодат эмас,
Иймонли кимсага бу одат эмас.

Беҳуда вақтингга берурсан жавоб,
Амалсиз сўзларга берилмас савоб.
Афзал иш–зикруллоҳ, тасбиҳ, саловот,
Аллоҳни ёд айлаб, дилни қил обод.

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

03 Nov, 00:38


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

02 Nov, 14:12


#RUHIYAT

📝 DUO

Sening hadyang erur har bir nafasim,
Yurgan-turganimga shukur ming bora.
Qancha ko‘p bo‘lmasin orzu-havasim,
O‘lmasdan qolmoqqa yo‘q aslo chora.

Ammo orzularga yetib dunyoda,
Mangu Jannatni ham topmoqlik uchun,
Amalga duoni qilib ziyoda,
Yig‘lab yolboraman O‘zingga tun-kun.

"Duo qiling menga, etgum ijobat"–
Qanchalar umidbaxsh erur Kaloming,
Boshimga yog‘sa ham balo-yu ofat,
Zikr etib tolmayman Muqaddas noming.

"Duo ibodatdir", ya’ni–toatdir!
Iymonning izhori–hamd, sano, duo!
Bandaning burchi, bu–itoatdir,
Bo‘yin tovlamaydi oqillar aslo.

Duo qilmaganga g‘azabing haqdir,
G‘azabingdan meni asragil, yo Rabb!
Bandangman, nelarni qilsang ham taqdir,
Sinovni oson qil, holimga qarab!

Qadrim qulligimda– angladim buni,
Duo qilmaganning qadri yo‘q Senchun.
Arshing soyasidan ul Mahshar kuni
Menga ham joy bergil qulligim uchun.

O‘zing qo‘lla meni g‘amli chog‘imda,
Har mushkul damimda bo‘l menga panoh!
Visoling nasib et Firdavs bog‘ida,
Yo G‘AFFOR, yo ROHIYM, yo HAQQ, yo ALLOH!

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

02 Nov, 14:05


#РУҲИЯТ

📝 ДУО

Сенинг ҳадянг эрур ҳар бир нафасим,
Юрган-турганимга шукур минг бора.
Қанча кўп бўлмасин орзу-ҳавасим,
Ўлмасдан қолмоққа йўқ асло чора.

Аммо орзуларга етиб дунёда,
Мангу Жаннатни ҳам топмоқлик учун,
Амалга дуони қилиб зиёда,
Йиғлаб ёлбораман Ўзингга тун-кун.

"Дуо қилинг менга, этгум ижобат"–
Қанчалар умидбахш эрур Каломинг,
Бошимга ёғса ҳам бало-ю офат,
Зикр этиб толмайман Муқаддас номинг.

"Дуо ибодатдир", яъни–тоатдир!
Иймоннинг изҳори–ҳамд, сано, дуо!
Банданинг бурчи, бу–итоатдир,
Бўйин товламайди оқиллар асло.

Дуо қилмаганга ғазабинг ҳақдир,
Ғазабингдан мени асрагил, ё Рабб!
Бандангман, неларни қилсанг ҳам тақдир,
Синовни осон қил, ҳолимга қараб!

Қадрим қуллигимда– англадим буни,
Дуо қилмаганнинг қадри йўқ Сенчун.
Аршинг соясидан ул Маҳшар куни
Менга ҳам жой бергил қуллигим учун.

Ўзинг қўлла мени ғамли чоғимда,
Ҳар мушкул дамимда бўл менга паноҳ!
Висолинг насиб эт Фирдавс боғида,
Ё ҒАФФОР, ё РОҲИЙМ, ё ҲАҚҚ, ё АЛЛОҲ!

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

02 Nov, 13:58


Роббингизга ижобат қилинг!

اسْتَجِيبُوا لِرَبِّكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ يَوْمٌ لَّا مَرَدَّ لَهُ مِنَ اللَّهِ مَا لَكُم مِّن مَّلْجَإٍ يَوْمَئِذٍ وَمَا لَكُم مِّن نَّكِيرٍ

Аллоҳ томонидан қайтариб бўлмайдиган Кун келмай туриб, Роббингизга ижобат қилинг! Ўша Куни сизга паноҳгоҳ йўқ ва сизга
(тушган азобни) инкор қилувчи йўқ!
("Шууро" сураси, 47-оят)

Alloh tomonidan qaytarib bo‘lmaydigan Kun kelmay turib, Robbingizga ijobat qiling! O‘sha Kuni sizga panohgoh yo‘q va sizga (tushgan azobni) inkor qiluvchi yo‘q!
("Shuuro" surasi, 47-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

02 Nov, 02:11


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

02 Nov, 00:40


📚📖📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

01 Nov, 00:37


#РУҲИЯТ

📝   АЗОН–ЧОРЛОВ

Аллоҳу Акбар–Аллоҳ Буюкдир!
Фақат Роббдир Ҳаққ, қолган бари сир.

Ақлимиз етмас дунё ишига
Илло, иймонни топган кишига

Бас эрур иқрор–Яратгувчи бор,
Гувоҳлик бериб қилгаймиз такрор:

Аллоҳдан ўзга йўқдир ҳеч илоҳ,
Муҳаммад–Расул, мен бунга гувоҳ.

Намозга шошинг, тезда уйғониб,
Нажотга чопинг, иймонга қониб.

Намоз уйқудан яхшироқ эрур,
Қалбга нур, қувват ҳам ишонч берур.


Жисм-у жоним ҳам, қалбим ҳам гувоҳ:
Аллоҳдан ўзга йўқ эрур илоҳ!


🕊Шаҳобиддин Одил

#РUHIYAT

📝   AZON–CHORLOV

Allohu Akbar–Alloh Buyukdir!
Faqat Robbdir Haqq, qolgan bari sir.

Aqlimiz yetmas dunyo ishiga
Illo, iymonni topgan kishiga

Bas erur iqror–Yaratguvchi bor,
Guvohlik berib qilgaymiz takror:

Allohdan o‘zga yo‘qdir hech iloh,
Muhammad–Rasul, men bunga guvoh.

Namozga shoshing, tezda uyg‘onib,
Najotga choping, iymonga qonib.

Namoz uyqudan yaxshiroq erur,
Qalbga nur, quvvat ham ishonch berur.

Jism-u jonim-u qalbim ham guvoh:
Allohdan o‘zga yo‘q erur iloh!

🕊Shahobiddin Odil


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

31 Oct, 14:30


#RUHIYAT

📝 GUNOHDA O'LMA NOGOH
(o'zimga xitob)

Hayot emas o'yingoh,
Ko'zing och, bo'lgil ogoh,
Aysh-u ishratdir gunoh,
Gunohda o'lma nogoh!

Mehmonxona bu dunyo,
Parvo qilmassan, ammo,
Barcha ko'rganing ro'yo,
Sen uchun rohat go'yo.

G'aflat-la kun o'tmoqda,
Seni ajal kutmoqda.
Ruhing savol tutmoqda:
Qolasanmi botqoqda?

Qilib nafsingga rag'bat,
Sen ko'rganing har "rohat"–
Kayf-u safo va shahvat,
Asli g'aflatdir, g'aflat.

Tavba qilmasang hamon,
Senga hamrohdir shayton.
So'ng qilsang ming pushaymon,
Foyda bermaydi, nodon.

Aqling ishlat, ey, g'ofil,
Iymoning g'animat bil,
Qiyomatda yo'q kafil,
Vaqt borida tavba qil.

Etar xayol surganing,
Najas aro turganing,
Harom-harish yurganing,
Umringni sovurganing.

Chekib afsus, nadomat:
"Tavbani qilsam odat,
Qolarmidim salomat"–
Nafsing qilar malomat...

Jon kelmasdan bo'g'izga,
Yolbor nafs, Robbimizga:
Tavba nasib et bizga–
Bechora-yu ojizga.

G'aflatlarim uchir, Sen,
Gunohlarim kechir, Sen,
Xatolarim o'chir, Sen,
Ruhim Ko'kka ko'chir, Sen...

Mahsharda ham ber najot,
Hasratlarim o'tga ot,
Jannatda et barhayot,
Ey, qudrati cheksiz Zot!

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

31 Oct, 14:24


📚📖📚BIR UMR TAQVO BILAN YASHASH

#BIR_HADIS_SHARHI

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: 
«Ba'zi ro'zadorlar borki, ularga ro'zasi uchun ochlikdan o'zga narsa bo'lmas. Ba'zi tunda bedor bo'lgan borki, ularga bedorligi uchun uyqusizlikdan o'zga narsa bo'lmas», dedilar». 
(Ibn Moja, Ahmad va Hokim rivoyat qilganlar)

Kim butun umr ro'za tutsa ham, taqvoni–Alloh taolodan chinakamiga qo'rqishni o'rganmasa, ro'zador paytida ham gunohlardan tiyila olmagan bo'lsa, demak, maqsadiga yetisha olmabdi.

Kim butun umr kechalari bedor bo'lib, ya'ni uxlamasdan ibodat qilib chiqsa-yu, xato ishlarini to'xtatmagan, gunohlaridan astoydil tavba qila olmagan bo'lsa, uyqusizlik bilan qiynalganlari bekor ketibdi.

SIZ-U BIZNING YIL BO'YI NAFL RO'ZA TUTISHIMIZ YOKI BUTUN UMR KECHALARI UYQU O'RNIGA NAFL NAMOZLAR O'QIB CHIQISHIMIZ DINDA BUYURILMAGAN AMALDIR.

BA'ZI IBODATLARNING SAVOBI ULUG'LIGI BOR GAP. AMMO, NAFL NAMOZLAR VA NAFL RO'ZALAR BILAN HAMMA GUNOHLARIMDAN QUTULIB OLARKANMAN, DEB G'AFLATDA QOLMANG!

HATTOKI, FARZ BO'LGAN RAMAZON RO'ZASINI TO'LIQ TUTSAK, KECHALARI TAROVIHDA QOIM TURSAK VA QADR KECHASINI TOPSAK HAM, O'N MARTALAB HAJJ VA UMRALAR QILSAK HAM, BILIB-BILMAY QILGAN GUNOHLARIMIZGA ASTOYDIL TAVBA QILMAGUNIMIZCHA, IBODATLARIMIZDAN MAQSAD FAQAT ALLOH TAOLONING ROZILIGINI TOPISH BO'LMAGUNCHA, MASHAQQAT CHEKIB QILGAN AMALLARIMIZ SAMARASIZ BO'LISHI ANIQ.

Zero, Alloh taoloning roziligini istasak, avvalo, iymonimizda rostgo'y bo'lishimiz shart.

Bu nima degani?

IYMONDA ROSTGO'Y BO'LISH–ALLOH TAOLONING RAHMATIDAN UMIDVOR BO'LIB VA AYNI PAYTDA G'AZABIDAN QO'RQIB YASHASHDIR.

Mana shu holat asl taqvodir.

HAQIQIY MO'MIN-MUSULMON
–ALLOH TAOLOGA VA U ZOT BUYURGAN BARCHA NARSALARGA QAT'IY IYMON KELTIRADI, SHARIATGA TO'LIQ AMAL QILISHGA QO'LIDAN KELGANICHA HARAKAT QILADI VA BILIB-BILMAY QILIB QO'YGAN GUNOHLARI, XATO-KAMCHILIKLARI UCHUN TINMAY ISTIG'FOR AYTIB YURADI.

TAQVO VA TAVBA-ISTIG'FOR BUTUN UMR–HAR KUNI, HAR SOATDA HAR BIR MO'MINGA VOJIBDIR!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

31 Oct, 14:03


#РУҲИЯТ

📝 ГУНОҲДА ЎЛМА НОГОҲ
(
ўзимга хитоб)

Ҳаёт эмас ўйингоҳ,
Кўзинг оч, бўлгил огоҳ,
Айш-у ишратдир гуноҳ,
Гуноҳда ўлма ногоҳ!

Меҳмонхона бу дунё,
Парво қилмассан, аммо,
Барча кўрганинг рўё,
Сен учун роҳат гўё.

Ғафлат-ла кун ўтмоқда,
Сени ажал кутмоқда.
Руҳинг савол тутмоқда:
Қоласанми ботқоқда?

Қилиб нафсингга рағбат,
Сен кўрганинг ҳар "роҳат"–
Кайф-у сафо ва шаҳват,
Асли ғафлатдир, ғафлат.

Тавба қилмасанг ҳамон,
Сенга ҳамроҳдир шайтон.
Сўнг қилсанг минг пушаймон,
Фойда бермайди, нодон.

Ақлинг ишлат, эй, ғофил,
Иймонинг ғанимат бил,
Қиёматда йўқ кафил,
Вақт борида тавба қил.

Етар хаёл сурганинг,
Нажас аро турганинг,
Ҳаром-ҳариш юрганинг,
Умрингни совурганинг.

Чекиб афсус, надомат:
"Тавбани қилсам одат,
Қолармидим саломат"–
Нафсинг қилар маломат...

Жон келмасдан бўғизга,
Ёлбор нафс, Роббимизга:
Тавба насиб эт бизга–
Бечора-ю ожизга.

Ғафлатларим учир, Сен,
Гуноҳларим кечир, Сен,
Хатоларим ўчир, Сен,
Руҳим Кўкка кўчир, Сен...

Маҳшарда ҳам бер нажот,
Ҳасратларим ўтга от,
Жаннатда эт барҳаёт,
Эй, қудрати чексиз Зот!

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

31 Oct, 01:48


📚📖📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

31 Oct, 00:39


JANNATNING KALITI O'Z QO'LINGIZDA!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 01:28


​​#RUHIYAT

📝    O'TINCH

​​Robbim–Alloh, dedim-u,     
nafsga qul bo'ldim, xolos,
Musulmonman, deyman-u,
Qani, bor bo'lsa ixlos...

Sunnatga ergashmasdan,
Iymon qadriga yetmay,
"Muhammadga ummatman",
Deyman uyalmay-netmay...

Bandaligim qadrini,
koshki, bilolsam edi,
Nasuh tavbamni, yo Rabb,
Bir bor qilolsam edi.

Yo Robbim, g'aflatlarda
men gumrohni qoldirma,
Chin tavba qilgunimcha,
aslo, jonim oldirma...

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 01:22


Alloh taolo bir bandasining gunohlarini kechirib, yana Jannatlariga ham loyiq ko'rishi o'sha kimsaning tavbasi chin, istig'fori ko'p bo'lgani sabablidir.

Istig'for–gunohlaridan pushaymon bo'lib, "Allohim, meni kechir..." deb chin dildan tavba qilib, yalinib-yolborib, kerak bo'lsa, yig'lab iltijo qilishdir.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 01:13


#РУҲИЯТ

📝 ЎТИНЧ


​​
Роббим–Аллоҳ, дедим-у,
нафсга қул бўлдим, холос,
Мусулмонман, дейман-у,
Қани, бор бўлса ихлос...

Суннатга эргашмасдан,
Иймон қадрига етмай,
"Муҳаммадга умматман",
Дейман уялмай-нетмай...

Бандалигим қадрини,
кошки, билолсам эди,
Насуҳ тавбамни, ё Рабб,
Бир бор қилолсам эди.

Ё Роббим, ғафлатларда
мен гумроҳни қолдирма,
Чин тавба қилгунимча,
асло, жоним олдирма...

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 01:06


Аллоҳ таоло бир бандасининг гуноҳларини кечириб, яна Жаннатларига ҳам лойиқ кўриши ўша кимсанинг тавбаси чин, истиғфори кўп бўлгани сабаблидир.

Истиғфор–гуноҳларидан пушаймон бўлиб, "Аллоҳим, мени кечир..." деб чин дилдан тавба қилиб, ялиниб-ёлбориб, керак бўлса, йиғлаб илтижо қилишдир.


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 00:45


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

30 Oct, 00:37


📚📖📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

29 Oct, 15:11


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ey iymon keltirganlar! Allohga nasuh(
xolis) tavba qilinglar! Ajab emaski, Robbingiz yomonliklaringizni o'chirsa va sizni (daraxtlari) ostlaridan anhorlar oqib turgan jannatlarga kiritsa. U Kunda Alloh Nabiyni va u bilan birga bo'lgan iymon keltirganlarni sharmanda qilmas. Ularning nurlari oldilarida va o'ng taraflarida yurib boradir. Ular esa: «Robbimiz, bizga nurimizni batamom qilib ber, gunohlarimizni mag'firat qil, albatta, Sen har bir narsaga o'ta qodirsan», – derlar.
("Tahrim" surasi, 8-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

29 Oct, 01:01


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга насуҳ(
холис) тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни (дарахтлари) остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. У Кунда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», – дерлар.
("Таҳрим" сураси, 8-оят)

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

29 Oct, 00:36


JANNATNING KALITI O'Z QO'LINGIZDA!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

28 Oct, 13:13


📚📖📚NAVOIYDAN IBRAT

Alisher Navoiyning "Farhod va Shirin" dostonida g'oyatda ibratli bir gap bor:

Erursen shoh — agar ogohsen sen,
Agar ogohsen sen — shohsen sen.
("Farhod va Shirin", 53-bob)

Agar har doim nafsimizni nazorat qila olsak, demak, podshohmiz.

Agar nafsimizni jilovlay olmasak, demak, qulmiz.

Jahli chiqqan paytda, g'azabi qo'zigan vaqtda, tiliga kelgan so'zni o'ylamay gapirib yuborgan, o'sha holatda oqibatini o'ylamay jahl bilan bir yomonlikka qo'l urgan inson, har qancha kuchli bo'lmasin, shaytonning quliga, nafsining quliga aylanib qoladi.

Aksincha, eng og'ir holatlarda ham, katta musibatlar boshiga yog'ilganda ham, sabr qilib, ko'nglidan shaytonning vasvasasini quvib solgan, tilini kufr so'zlardan tiya olgan inson qalbiga, tiliga, vujudiga malik(hokim) bo'lgan hisoblanadi...

Demak, nafsining fitnalaridan ogoh bo'la olgan odamni Navoiy hazratlari "shoh" deb ataydilar.

Demak:
–Namoz vaqti namozga shoshgan odam–shoh, nafsiga hokim;

ammo, o'yin-kulgu, kino, kontsert, bekorchi suhbatlar kabi dunyoviy narsalar sabab namozini kechiktirgan odam–qul, nafsining quli;

–G'iybatdan, tuhmatdan, mish-mishlardan, bekorchi suhbatlardan tilini va qulog'ini asray olgan odam–shoh, nafsiga hokim;

G'iybat, tuhmat qilgan yoki indamay, quloq solib eshitgan, mish-mish gaplar va bekorchi suhbatlarga qo'shilgan yoki eshitib o'tirgan odam–qul, nafsining quli;

–Haromdan qochgan–shoh, nafsiga hokim;

O'zi istab haromga yurgan–qul, nafsining quli;

–G'azabini, jahlini, shahvatini tiya olgan–shoh, nafsiga hokim;

G'azab paytida, jahli chiqqanda, shahvati qo'ziganda so'zini va o'zini tutib turolmagan–qul, nafsining quli;

–Vaqtini faqat foydali ishlar bilan, ibodat bilan o'tkazadigan odam–shoh, nafsiga hokim;

Na diniga va na dunyosiga foyda bermaydigan bekorchi narsalar bilan vaqtini zoe ketkizadigan odam–qul, nafsining quli...

Bu ro'yxatni istalgancha davom ettirish mumkin.
Ammo, aytmoqchi bo'lgan gapimiz uchun shu misollarning o'zi yetarlidir.

BARCHA IBODATLARIMIZ, XUSUSAN FARZ, VOJIB, SUNNAT VA NAFL NAMOZLARIMIZ HAM, FARZ YOKI NAFL RO'ZALARIMIZ HAM NAFSIMIZNI YENGIB, UNING QULLIGIDAN QUTULISH UCHUN ALLOH TAOLO BIZLARGA BERGAN IMKONIYATDIR.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

28 Oct, 12:45


📚📖📚НАВОИЙДАН ИБРАТ

Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонида ғоятда ибратли бир гап бор:

Эрурсeн шoҳ — aгaр oгoҳсeн сeн,
Aгaр oгoҳсeн сeн — шoҳсeн сeн.
("Фарҳод ва Ширин", 53-боб)

Агар ҳар доим нафсимизни назорат қила олсак, демак, подшоҳмиз.

Агар нафсимизни жиловлай олмасак, демак, қулмиз.

Жаҳли чиққан пайтда, ғазаби қўзиган вақтда, тилига келган сўзни ўйламай гапириб юборган, ўша ҳолатда оқибатини ўйламай жаҳл билан бир ёмонликка қўл урган инсон, ҳар қанча кучли бўлмасин, шайтоннинг қулига, нафсининг қулига айланиб қолади.

Аксинча, энг оғир ҳолатларда ҳам, катта мусибатлар бошига ёғилганда ҳам, сабр қилиб, кўнглидан шайтоннинг васвасасини қувиб солган, тилини куфр сўзлардан тия олган инсон қалбига, тилига, вужудига малик
(ҳоким) бўлган ҳисобланади...

Демак, нафсининг фитналаридан огоҳ бўла олган одамни Навоий ҳазратлари "шоҳ" деб атайдилар.

Демак:
–Намоз вақти намозга шошган одам–шоҳ, нафсига ҳоким;

аммо, ўйин-кулгу, кино, концерт, бекорчи суҳбатлар каби дунёвий нарсалар сабаб намозини кечиктирган одам–қул, нафсининг қули;

–Ғийбатдан, туҳматдан, миш-мишлардан, бекорчи суҳбатлардан тилини ва қулоғини асрай олган одам–шоҳ, нафсига ҳоким;

Ғийбат, туҳмат қилган ёки индамай, қулоқ солиб эшитган, миш-миш гаплар ва бекорчи суҳбатларга қўшилган ёки эшитиб ўтирган одам–қул, нафсининг қули;

–Ҳаромдан қочган–шоҳ, нафсига ҳоким;

Ўзи истаб ҳаромга юрган–қул, нафсининг қули;

–Ғазабини, жаҳлини, шаҳватини тия олган–шоҳ, нафсига ҳоким;

Ғазаб пайтида, жаҳли чиққанда, шаҳвати қўзиганда сўзини ва ўзини тутиб туролмаган–қул, нафсининг қули;

–Вақтини фақат фойдали ишлар билан, ибодат билан ўтказадиган одам–шоҳ, нафсига ҳоким;

На динига ва на дунёсига фойда бермайдиган бекорчи нарсалар билан вақтини зое кеткизадиган одам–қул, нафсининг қули...

Бу рўйхатни исталганча давом эттириш мумкин.

Аммо, айтмоқчи бўлган гапимиз учун шу мисолларнинг ўзи етарлидир.

БАРЧА ИБОДАТЛАРИМИЗ, ХУСУСАН ФАРЗ, ВОЖИБ, СУННАТ ВА НАФЛ НАМОЗЛАРИМИЗ ҲАМ, ФАРЗ ЁКИ НАФЛ РЎЗАЛАРИМИЗ ҲАМ НАФСИМИЗНИ ЕНГИБ, УНИНГ ҚУЛЛИГИДАН ҚУТУЛИШ УЧУН АЛЛОҲ ТАОЛО БИЗЛАРГА БЕРГАН ИМКОНИЯТДИР.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

26 Oct, 00:29


ЖАННАТНИНГ КАЛИТИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

25 Oct, 21:46


🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً


Аллоҳумма соййибан наафиъан!

Аллоҳим, фойдали (
хайрли) ёмғир қил!

🤲 Yomg‘ir yoqqanda o‘qiladigan duo

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

Allohumma soyyiban naafi’an!

Allohim, foydali (
xayrli) yomg‘ir qil!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

25 Oct, 00:46


АЛЛОҲИМ, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЙЗ-У БАРАКАСИДАН ТЎЛИҚ БАҲРАМАНД БЎЛИШНИ ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРГА ВА ХОССАТАН КАНАЛИМИЗ ЎҚУВЧИЛАРИГА ҲАМ НАСИБ АЙЛА!

БУ КУНГИ БАРЧА ИБОДАТЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛГИН!

ЎЗИМИЗ, АҲЛИ ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ ВА ЖАМИЙКИ МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА ҚИЛГАН БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ИЖОБАТ ЭТГИН!

ОМИЙН, Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!

ALLOHIM, YO ROBBAL OLAMIYN!
JUM’A KUNINING FAYZ-U BARAKASIDAN TO‘LIQ BAHRAMAND BO‘LISHNI JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLARGA VA XOSSATAN KANALIMIZ O‘QUVCHILARIGA HAM NASIB AYLA!

BU KUNGI BARCHA IBODATLARIMIZNI QABUL QILGIN!

O‘ZIMIZ, AHLI OILAMIZ, YAQINLARIMIZ VA JAMIYKI MO‘MIN-MUSULMONLAR HAQQIGA QILGAN BARCHA DUOLARIMIZNI IJOBAT ETGIN!

OMIYN, YO ROBBAL OLAMIYN!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

25 Oct, 00:27


📚📖📚Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим: "Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
(
Имом Муслим ривояти)

Яна бошқа бир ривоятда: ''Аввалги ўн оятини ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади'' дейилган.

📚📖📚Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasini juma kuni o'qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi», deganlar.

Abu Ishoq quyidagilarni aytadi: «Al Barrozning quyidagilarni aytayotganini eshitdim: "Bir kishi «Kahf» surasini o'qiy boshladi. Hovlida bir hayvon bor edi. Shunda, hayvon bezovta bo'la boshladi. Haligi kishi qarasa, uni bulut o'rab turibdi. Bo'lgan hodisani Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga aytib bergan edik, U zot alayhissalom: «Ey falonchi, o'qiyver, u Qur'on tilovati uchun tushgan sakiynadir», dedilar».
(Imom Buxoriy rivoyati)

Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasining oxirgi o'n oyatini o'qisa, Dajjol fitnasidan saqlanadi», deganlar.
(Imom Muslim rivoyati)

Yana boshqa bir rivoyatda: ''Avvalgi o'n oyatini yod olsa, Dajjol fitnasidan saqlanadi'' deyilgan.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

25 Oct, 00:24


📚📖📚АЛЛОҲ ТАОЛО ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ(жума кунининг яна бир фазли)

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "АЛЛОҲ ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ–ЖУМА КУНИ ТОНГДАГИ НАМОЗНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ", дедилар
".
(Имом Тобароний ривояти)

Бир тафаккур қилиб кўринг: ҳадисда ҳар кунги бомдод эмас, нега айнан "жума куни тонгдаги" намоз таъкидланяпти?

Чунки, бу ҳадис Қиёмат ҳақида хабар берилган ҳадиснинг мантиқий давомидир. Қиёматдан олдин қилишга улгурган энг охирги ишингиз ўша куни "тонгдаги намоз"ни жамоат билан ўқишингиз бўлса, қанчалар яхши!

Ўзи, умуман, бомдод намозини ҳар доим жамоат билан ўқиш афзал. Бироқ, айнан жума куни бунга янада қаттиқ аҳамият беришимиз керак экан. Чунки, бу Қиёматдан олдинги охирги солиҳ амалимиз бўлиб қолиши ҳам мумкин
.

———————————————

📚📖📚ALLOH TAOLO HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ(juma kunining yana bir fazli)

#BIR_HADIS_SHARHI

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi
:
"Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "ALLOH HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ–JUMA KUNI TONGDAGI NAMOZNI JAMOAT BILAN O‘QISH", dedilar".
(Imom Tobaroniy rivoyati)

Bir tafakkur qilib ko‘ring: hadisda har kungi bomdod emas, nega aynan "juma kuni tongdagi" namoz ta’kidlanyapti?

Chunki, bu hadis Qiyomat haqida xabar berilgan hadisning mantiqiy davomidir. Qiyomatdan oldin qilishga ulgurgan eng oxirgi ishingiz o‘sha kuni "tongdagi namoz"ni jamoat bilan o‘qishingiz bo‘lsa, qanchalar yaxshi!

O‘zi, umuman, bomdod namozini har doim jamoat bilan o‘qish afzal. Biroq, aynan juma kuni bunga yanada qattiq ahamiyat berishimiz kerak ekan. Chunki, bu Qiyomatdan oldingi oxirgi solih amalimiz bo‘lib qolishi ham mumkin.

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 23:19


📚📖📚ЖУМА КУНИДА ДУОЛАР АНИҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ БОР

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча», – деганларини эшитдим».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».

📚📖📚JUMA KUNIDA DUOLAR ANIQ IJOBAT BO‘LADIGAN VAQT BOR

Abu Muso roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning: «O‘sha
(soat) imom (minbarga) o‘tirganidan boshlab, namoz o‘qilib bo‘lguncha», – deganlarini eshitdim».
(Muslim, Abu Dovud va Termiziy rivoyat qilishgan)

Termiziyning lafzida:
«Jumada bir soat bordir. Banda unda Allohdan nimani so‘rasa, albatta Alloh uni berur», – dedilar. Odamlar: «Ey Allohning Rasuli, u qaysi soat?» – deyishdi. U zot sollallohu alayhi vasallam: «Namozga iqomat aytilganidan boshlab, uni tugatgunicha», – dedilar».


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 21:42


📚📖📚ЖУМА ҲАТТО ЖАННАТДА ҲАМ ФАЗИЛАТЛИ КУНДИР!

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз», дейишади. Улар: «Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди», дейишади
».
(Имом Муслим ривояти)

Бу ўткинчи дунёда
вужудларидаги, ҳуснларидаги камчиликлардан нолимай, доимо Аллоҳ таолога шукур қилиб, иймон билан яшаб ўтган барча мўмин-мусулмонлар энди жаннатларда энг гўзал сувратларда бўладилар.

Бўлиб ҳам, ҳар жума ҳуснлари зиёдалашиб, бир-бирларига меҳрлари янада жўшиб, мангу бахтли ҳаёт кечирадилар
.

📚📖📚JUMA HATTO JANNATDA HAM FAZILATLI KUNDIR!

#BIR_HADIS_SHARHI

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:
«Jannatda bir bozor bor. Jannatiylar u yerga har juma kelishadi. Shimol tarafdan shamol esib, ularning yuzlari va kiyimlarini hilpiratadi va ularning husnu jamollari ziyoda bo‘ladi. So‘ng ular o‘z ahllariga o‘sha husnu jamollari ziyoda bo‘lgan hollarida qaytishadi. Ahllari ularga: «Allohga qasamki, husnu jamolingiz yanada ziyoda bo‘lib kelibsiz», deyishadi. Ular: «Allohga qasamki, sizning ham husnu jamolingiz ziyoda bo‘lib ketibdi», deyishadi».
(Imom Muslim rivoyati)

Bu o‘tkinchi dunyoda
vujudlaridagi, husnlaridagi kamchiliklardan nolimay, doimo Alloh taologa shukur qilib, iymon bilan yashab o‘tgan barcha mo‘min-musulmonlar endi jannatlarda eng go‘zal suvratlarda bo‘ladilar.

Bo‘lib ham, har juma husnlari ziyodalashib, bir-birlariga mehrlari yanada jo‘shib, mangu baxtli hayot kechiradilar.


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 09:11


#RUHIYAT

📝 ISTIG'FOR

Yo Robbim, yo Alloh, gunohim kechir,
Aybimni yashirgil do'st-u dushmandan.
Amalimning barcha yomonin o'chir,
Ojizman, xordirman, yuz bursang mandan.

Garchi gunohim ko'p, garchi men nochor,
Tengsiz Karamingga nechun tutmay ko'z?
Sen axir ROHIYMsan, G'AFUR-u  G'AFFOR,
Onadan Mehribon, undan shirinso'z.

Ozimni ko'p ko'rgin, tavbam qabul qil,
Toat yetganicha qilsam ibodat!
Men Sening qulingman, bor-yo'g'i–bir qul,
Yolg'iz O'zginangga etgum itoat!

"G'ufronaka", –deyman,– astag'firulloh",
Iqrorman vujudning barcha aybiga,
Ruhim pokdir biroq –O'zingsan guvoh,
Aqlimiz yetmaydi, Robbim, g'aybingga!

Najot faqat tavba, ko'plab istig'for–
Rasuling o'gitin quloqqa ildim.
Seni ROHIYM derlar, Sen O'zing G'AFFOR!
"Astag'firulloh" deb, nolalar qildim:

"Yo Robbim, yo Alloh, qulingni kechir,
Aybimni yashirgil do'st-u dushmandan.
Amal daftarimdan
yomonin o'chir,
Ojizman, xordirman, yuz burma mandan".

"Baraka yog'dirgin osmondan, hatto,
G'ariblar ko'ngliga sevinchlar yog'sin.
Bolasi yo'qlarga farzand qil ato,
Yong'in bo'lsa faqat g'amlarni yoqsin!"

"Balo-qazolardan asra, ber sog'liq,
Daf' qilib azobni, mushkulni ketkiz!
Qalblarimiz pokla, u Senga bog'liq!
Mangu Jannatingga barchamiz yetkiz!"
 
 🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 08:27


ISTIGʻFOR SHIFODIR

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 02:46


#РУҲИЯТ

📝 ИСТИҒФОР

Ё Роббим, ё Аллоҳ, гуноҳим кечир,
Айбимни яширгил дўст-у душмандан.
Амалимнинг барча ёмонин ўчир,
Ожизман, хордирман, юз бурсанг мандан.

Гарчи гуноҳим кўп, гарчи мен ночор,
Тенгсиз Карамингга нечун тутмай кўз?
Сен ахир РОҲИЙМсан, ҒАФУР-у  ҒАФФОР,
Онадан Меҳрибон, ундан ширинсўз.

Озимни кўп кўргин, тавбам қабул қил,
Тоат етганича қилсам ибодат!
Мен Сенинг қулингман, бор-йўғи–бир қул,
Ёлғиз Ўзгинангга этгум итоат!

"Ғуфронака", –дейман,– астағфируллоҳ",
Иқрорман вужуднинг барча айбига,
Руҳим покдир бироқ –Ўзингсан гувоҳ,
Ақлимиз етмайди, Роббим, ғайбингга!

Нажот фақат тавба, кўплаб истиғфор–
Расулинг ўгитин қулоққа илдим.
Сени РОҲИЙМ дерлар, Сен Ўзинг ҒАФФОР!
"Астағфируллоҳ" деб, нолалар қилдим:

"Ё Роббим, ё Аллоҳ, қулингни кечир,
Айбимни яширгил дўст-у душмандан.
Амал дафтаримдан
ёмонин ўчир,
Ожизман, хордирман, юз бурма мандан".

"Барака ёғдиргин осмондан, ҳатто,
Ғариблар кўнглига севинчлар ёғсин.
Боласи йўқларга фарзанд қил ато,
Ёнғин бўлса фақат ғамларни ёқсин!"

"Бало-қазолардан асра, бер соғлиқ,
Дафъ қилиб азобни, мушкулни кеткиз!
Қалбларимиз покла, у Сенга боғлиқ!
Мангу Жаннатингга барчамиз еткиз!"
 
 🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 02:39


ИСТИҒФОР ШИФОДИР

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

24 Oct, 00:26


📚📖📚ДУНЁ ВА ОХИРАТ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ ҲАР КУНГИ ТЎРТ АМАЛ...

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

23 Oct, 15:11


#RUHIYAT

📝 SINOV

Omonat dunyoning savdosi g'alat–
Alloh ne'mat berib, so'ng haqqin so'rar.
Inson hayron bo'lib bu holdan faqat,
Allohning O'ziga yolborib turar.

Xolis bir iymonning bahosi uchun
Qanday haq to'lanar, kim bilar buni?
Men iymon keltirdim Haqqa ushbu kun,
Dilimdan yechilib shubha tuguni.

Iymoning badali, shukri ne, ajab,
Bormikan bilguvchi bu sirni dono?
Bebaho narsani hech bo'lmas o'lchab,
Shukri–ibodat-u, sabr hamda duo!

🕊Shahobiddin Odil

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

23 Oct, 14:54


#BIR_HADIS_SHARHI

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
“Bir kishi yo'lda ketayotib, tikanli shoxni ko'rib qoldi-da, uni chetga olib tashladi. Alloh shu sababli uni mag'firat qildi”, dedilar”.
(Imom Buxoriy va imom Muslim rivoyatlari)

KICHKINA BO'LSA HAM XAYRLI ISHNI ARZIMAS SANAMANG!
ALLOH TAOLO BANDASINING XOLIS QILGAN ZARRACHA BIR YAXSHILIGI EVAZIGA UNING GUNOHLARINI KECHIRIB, YANA MUKOFOT HAM BERAVERADI!

@laa_ilaaha_illallohu

Лаа илааҳа иллаллоҳу

23 Oct, 03:41


#РУҲИЯТ

📝 СИНОВ

Омонат дунёнинг савдоси ғалат–
Аллоҳ неъмат бериб, сўнг ҳаққин сўрар.
Инсон ҳайрон бўлиб бу ҳолдан фақат,
Аллоҳнинг Ўзига ёлбориб турар.

Холис бир иймоннинг баҳоси учун
Қандай ҳақ тўланар, ким билар буни?
Мен иймон келтирдим Ҳаққа ушбу кун,
Дилимдан ечилиб шубҳа тугуни.

Иймонинг бадали, шукри не, ажаб,
Бормикан билгувчи бу сирни доно?
Бебаҳо нарсани ҳеч бўлмас ўлчаб,
Шукри–ибодат-у, сабр ҳамда дуо!

🕊Шаҳобиддин Одил


@laa_ilaaha_illallohu