Ichimdagi To‘fon @qaylardasanmendekoylovchi Channel on Telegram

Ichimdagi To‘fon

@qaylardasanmendekoylovchi


Sen - mening ichimdagi jilovsiz to‘fonsan! Bostirmoqlikning sira imkoni yo‘q..

Faoliyat boshlagan: 02.06.2017

@qulay_reklama_tariflari

Ichimdagi To‘fon (Uzbek)

Ichimdagi To‘fon kanali Ichimda jilovsiz to‘fonlarni o‘z ichida yashash uchun qo‘shilgan joydir. Bu yerda siz o‘zingizning ichida eslaydigan o‘zingizga kerak bo‘lganlarni topishingiz mumkin. Kanal 02.06.2017 yilda faoliyatga oshirgan va hozircha bir necha odamlar uchun o‘zlarini topish imkoniyatini taqdim etmoqda. Siz ham ularni topish va o‘z ichingizdagi o‘zingiz bilan tanishib chiqish uchun kanalga a’zo bo‘ling! @qulay_reklama_tariflari

Ichimdagi To‘fon

03 Nov, 05:26


Tushlarimga kirayapsan koʻp...

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

17 Sep, 18:14


ҚАНИЙДИ

Қани, Тангрим сийласа шундай...

Олислардан ахтариб келсанг,
Мислсиз ишқ достонин тўқиб.
Бир боқишда нигоҳларингдан
Тақдиримни ололсам ўқиб.

Оқаверса томирларингда
Қон ўрнига менинг хаёлим.
Сен тақдири камолим бўлсанг,
Сенда бўлса ҳатто заволим.

Туйсанг соғинч ҳовончасида,
Шул ҳажрдан янчилаверсам.
Ҳовондан ҳам отилиб бетин
Қучоғингга санчилаверсам.

Томиб турса муҳаббат, севинч
Киприкларим тарновларида.
Банди қилсанг бармоқларимни
Бармоқларинг бўғовларида.

Нетай, ахир ҳар лаҳза, ҳар он
Бир истакдан ўлиб-тирилсам.
Бўлар эдим бағоят бахтли,
Шул ёзиғга раво кўрилсам...

Қани, Тангрим сийласа шундай...

©Зуҳра Йўлчиева

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

10 Sep, 08:48


Қаердасан...

Учрамадинг, учрашмадик ҳеч,
Кесишмади йўллар ногоҳон.
Топилсайдинг ҳечдан кўра кеч,
Сени интиқ кутаман ҳамон!

Эҳ-ҳеее, қанча одамни кўрдим,
Такрорламас бирини-бири.
Узоқлашиб борасан гўё,
Мен тобора соғинган сари.

Қаерликсан, исминг ким сенинг,
Қай дарёдан ичаяпсан сув,
Тўқнашмайин қолсакчи деган,
Юрагимни босади қўрқув!

Узоқлардан турасан кулиб,
Қўлим етмас осмонга ўхшаб.
Қаердадир борлигинг билиб,
Бу дунёда юрибман яшаб!

Келгандирмиз бир-биримизсиз,
Қирқ, элликка, юзга киргани.
Яшасанг ҳам қайдадир менсиз,
Фақат омон бўлсанг бўлгани!

Малика Тавфиқ


@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

07 Sep, 18:00


АФСУС...

Ҳар кеч тушларимга йиғлаб кирасан,
Мен тонг отишидан қўрқиб ётаман.
Кулиб киролмайсан, чунки ўзим ҳам
Йиғлаб соғинаман, йиғлаб кутаман.

Юрагим тўрига тўкилган ёғду,
Жонимни сеҳрлаб олгандинг жоду.
Боғимга бир марта қадам қўймадинг,
Ёмон назар тегиб йиқилган оҳу.

Учган турналаринг қайтишмадими,
Ё кафтингдан сувлар ичишмадими?
Нега қайтмаяпсан йиллар ўтса ҳам,
Менинг соғинганим айтишмадими?!

Бу узун тунларнинг адоғи борми,
Азобли чўлларнинг адоғи борми?
Ё севгимиз элга ёқмади бизни,
Ёки биз сезмаган гуноҳи борми?!

Ҳар кеч тушларимга йиғлаб кирасан...

©Рислиғой Ҳотамова

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

08 Jun, 06:34


ИСБОТ


– Севги-певгингни қўй, ҳолингга қара, –
Насиҳат қилади, койийди онанг.
– Тўйдан кейин севиб қоласан, - дейди
Ўзи севолмаган ишқсиз дугонанг.

Кейин айриламиз икки томонга,
(Балки тўйдан кейин севиб қолгани.)
«Сенсиз яшолмайман» – ишонарсиз гап,
Қийин бўлса уч кун бўлар бўлгани.

Йиллар ҳаммасини даволаб кетар,
Лекин кўнглим ичра чандиқми, бир из.
Кўркам келин бўлиб ёнингдан ўтар,
Тўйдан кейин мени севиб қолган қиз…

©Д.Муҳаммадиев

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

12 May, 13:02


Мен ҳам қайдан билай ишқ
йўлларида-
Мажнун эмас, Сенга келаримни
дуч..

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

12 May, 13:00


Мен сени топгандим, аммо
яхши қол,
Сен "яхши қол", дегил,
"кўришгунча"мас.
Бул қуёш ҳали кўп ол бўладир,
ол,
Бул ой ҳам умримга кўп
қиладир қасд.

Сен шерик бўлмайсан энди
ғамимга,
Дарвоқе, ҳеч қачон шерик
қилмадим.
Хайр энди, маъзур тут ортиқ-
камимга,
Мен сени Лайлодай сева
билмадим.

Ўртанма, бу хато
мушкулларидан,
Ё Раббий, лаҳзада бор орзулар
пуч.
Мен ҳам қайдан билай ишқ
йўлларида-
Мажнун эмас, Сенга келаримни
дуч...

© Ҳалима Худойбердиева

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

01 May, 05:37


***

Йиғлайвердим,
Ёшларимдан ижозат йўқ,
Бунда армон кўзларимда сузиб ўтар,
Йўлларимиз кесишмаган жавонибда
Менмас сизга кўзларини сузиб ўтган.
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...

Лаҳзаларда хаёлларим куйланади,
Қорачиғим адоғида саноқсиз сир.
Менчи, бахтли бўламанми,
Ўйланаман...
Соғинганим, сиғинганим сизсиз ахир,
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...

Мен қўрқаман,
Бахтни қучиб юрсангиз сиз,
Юрагимда чақин чақса, кулсангиз сиз,
Ўлмасдингиз,
Мендан рухсат олсангиз сиз,
Минг илтижо қилганимда келсангиз сиз.
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...

Бахтли бўлинг,
Бахтингизга кўз тегмасин,
Денгиздайин елаверинг зилол, зилол...
Мен қоламан бағрингизда кўпик мисол,
Сизни бахтли қила олсин ўша аёл..!
Бегим демай,
Бегим сиздан айрилдимаай...

Бахтли бўлинг,
Бахтингизга кўз тегмасин..!

©️ Бонужон

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

28 Apr, 12:57


Беетҳовендан чалардинг
Ооҳ.. қандайин ёқарди!
Қулоғимда мусиқа,
Қалбимда ишқ оқарди!

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

28 Apr, 12:51


До... Ре... Ми...Фа... Сол... Ля... Сол,
Кўзларимдан ёғар дўл,
Эркалайди ҳижронни
Ўшал оппоқ, нафис қўл...

"До" деганда дилимда
Узилади бир нима
"Ре" деганда рақс тушар
Ишққа ношуд кўнглимай..

"Ми" чалинар лабларим
Маъсумгина жилмаяр...
"Фа" деганда фаромуш
Хаёлларим жилвалан!

"Сол" солади ёдимга
Сокин, ширин дамларни.
Тўйиб-тўйиб бўзлайман
"Ля" янгилар ярамни.

Беетҳовендан чалардинг
Ооҳ.. қандайин ёқарди!
Қулоғимда мусиқа,
Қалбимда ишқ оқарди!

Мен тинглардим! Ҳаё-ла,
Мен тинглардим хаёлан!
Ҳуув еттинчи кўкдаги
Юлдуз ила само-ла!

Мен тинглардим! "До", "Ре"йинг
Юрагимнинг дориси!
Кел.. чалиб бер дилимдан
Қаро ғамлар арисин!

Беетҳовенни эшитсам
Юрак-бағрим ўртанар.
Қулоғимда ажиб куй,
Қалбда тўфон, пўртана.

Пианино сўзлайди,
Ҳижрон дилда ўт олар
Ҳамон сени эслатар
Ўшал таниш ноталар!

До. Ре. Ми. Фа. Сол. ЛЯ. Сол...
Кўзларимдан ёғар дўл...

2024. ФАРҒОНА
©Дурдона ОЛИМОВА

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

21 Apr, 10:42


* * *

Jim izn berasan ketmoq istasam,
Bir bor to‘solmaysan boshlar yo‘limni.
Men erkalik qilib, sal arazlasam,
Qo‘yib yuborasan zumda qo‘limni.

Bir bor chimrilmaydi qaro qoshlaring,
Bir bor "KETMAYSAN!" deb urolmaysan do‘q.
Yoki hayotingda bor - yo‘qligimni,
Senga qizig‘i yo‘q, senga farqi yo‘q!

"SEN MENIKISAN" deya ko‘tarmaysan dod.
"HECH KIMGA BERMAYMAN SENI"! demaysan.
Ketishlarim senga yoqqandek nahot,
KETMA degan so‘zni ayta olmaysan!

Yer tepib, erkakdek qilmaysan qaror,
Mening so‘zim so‘z deb turib olmaysan!
"Qayoqqa ketasan, qayda nima bor?"
Deb meni bag‘ringda tutib qolmaysan!

Ko‘r endi telbadek, ko‘r, devonadek,
Menga zulm qil deb qistashligimni.
Ketdim deganimda anglasang edi,
KETMA  deyishingni istashligimni!

Malika Tavfiq

Ichimdagi To‘fon

19 Apr, 12:15


Meva yo‘q,
Ta’qiq yo‘q,
Sen bor — Gunoh bor!
Derazang ortida…
Kuz suvlarida
Chayqalib oqadi olmalar.

(Ta’qiq qo‘y…
Men esa gunoh istaram!)

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

19 Apr, 12:14


***

Senli havolarda to‘zg‘iydi mezon,
O‘zgarar kunlarning yam-yashil rangi.
Derazang ortida bahaybat osmon
Kaftimday oynaga boqadi g‘amgin.

(Ko‘zimga ko‘zgu tut,
men nur istaram!)

Haddiga erk berar nimjon shabada —
Parda oshkor qilar uyni va seni…
Nihoyat esladim ketganing badar
Va seni jannatdan haydagan sirni.

(Sen bilan bu sirni
yechmoq istaram!)

Ortingdan ergashib keldim ataylab…
Meva yo‘q,
Ta’qiq yo‘q,
Sen bor — Gunoh bor!
Derazang ortida…
Kuz suvlarida
Chayqalib oqadi olmalar.

(Ta’qiq qo‘y…
Men esa gunoh istaram!)

Bashorat Otojonova

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

15 Apr, 16:55


Ёлғизим! Ҳеч кимим! Азиз ҳеч кимим!
Мен сени севаман тақдирсизликда.

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

15 Apr, 16:53


Бу йўлда қанча жон, қанча дил ўлди-
Мен сенга ҳеч кимман, ҳеч кимман, тушун.

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

15 Apr, 16:46


Бизни аллақачон унутди тақдир,
Энди ҳордиқ олгин. Тиним бер ғамга.
Ўртада хеч нарса қолмади ахир,
Сен энди ҳеч кимим. Ҳеч кимим, англа.

Деразага боққин, бир боқсанг бўлди!
Кўрасан - қуёш йўқ, кундуз ўтди - тун.
Бу йўлда қанча жон, қанча дил ўлди-
Мен сенга ҳеч кимман, ҳеч кимман, тушун.

Холинг чизай десам, етмади тасвир.
Дардинг кўтаролмай шеър синди, қара..
Азизим, не қилай? Қайтсинми тақдир?
Қайтсинми? Қайтсинми азоблар яна?

Воҳ! Кўзни чирт юмиб қисматни ичдим.
Маст-аласт турибман шеър ичра тикка.
Ёлғизим! Ҳеч кимим! Азиз ҳеч кимим!
Мен сени севаман тақдирсизликда.

©Усмон Азим

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

11 Apr, 16:26


Қўлимдан келсачи сизни унутмоқ,
Уддалай олсамчи воз кечишни ҳам?!
Енгилиб, бош олиб кетсачи фироқ,
Бир пулга тенг бўлиб тугаса алам?!

Яна Баҳор келса гулласамчи дув,
Яна ёниб қарши олсамчи Кузни?!
Ёнимда бир кўнгил турсачи сулув,
Танимай ўтсамчи кўрганда сизни...

Кимдир жойласачи жонига,
Севиб,
Кимнидир эритиб қўйсам меҳрда?
Сиз ҳам ўзгасини қучоқлаб туриб,
Мени кутсангизчи муштоқ, сабрда...

Қўлимдан келсачи сизни унутмоқ,
Бошқа бутламасам бузилган уйни.
Сизга мумкин бўлмас ҳатто соғинмоқ,
Ўзгага севдим деб айтганим куни!

Ичим ачияпди сизга негадир,
Баҳорда ҳеч ким бир эсламас Қишни.
Бизни яхши кўриб турганда кимдир,
Яхши кўрмасларни унутиш ишми?!

©Малика Салимова

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

24 Jan, 16:37


Мени тамом унутди борлиқ
Ё борлиққа айландим ўзим...

@qaylardasanmendekoylovchi

Ichimdagi To‘fon

24 Jan, 16:33


То тонггача ёғиб чиқди қор,
Симёғочда ўчмади чироқ.
Тонгда эса таниш йўллардан
Бир фаслга кетгандим йироқ.

Ўзга эди осмоннинг рўйи,
Мағрурмиди, балки баландроқ.
Қайтмоқ бўлдим мен ҳам кун бўйи,
Лозим йўлни топмадим бироқ.

Табиатга тушган айрилиқ
Кўчди менинг юрагимга жим.
Мени тамом унутди борлиқ
Ё борлиққа айландим ўзим,

Ҳовучимга тўлиб қолди қор,
Руҳимга ҳам тўлди сукунат.
Юрагимда ёлғиз умид бор:
Айтолмадим ҳеч кимга фақат.

©Фароғат Камолова

Ichimdagi To‘fon

22 Jan, 17:32


Куз хазонлар сочган ўриндиқ
Иккимизни кўтариб мулзам,
Бахтли қилмоқликка уринди...
Ўртамиздан ўтмасди қил ҳам.

Ўша куни ёниб, ўртаниб,
Чиқолмасдан бир ҳомуш кўйдан,
Ўтирардик ишққа ўраниб
Ва бошингни елкамга қўйдинг...

Зулфларингни ўпганча кўзим,
Кўчирганда юзимга тонгни.
Э воҳ, бирдан сочларинг тўзиб,
Билагимга кўз ёшинг томди...

Сочларингга бормади қўлим,
Кўзёшингни артолмадим ман.
Узилди-ку бир ришта бўлиб
Бармоқларинг бармоқларимдан.

Шундан бери қаддим дол, худди
Бошгинангни соғинар елкам,
Наҳот, сенинг қўлларинг тутди,
Елкаси йўқ, бир хасис одам?

Мен-чи, сўлдим гўзал жононлар
Юракларин тутар - олмайман.
Ўшал кунни эслаган онлар,
Ғамлардан бош кўтаролмайман.

Кўзларимдан дарёлар тошиб,
Емирилар, чертилар юрак.
Оғирлашиб боради бошим,
Қаергадир қўймоғим керак.

Икки кўзим қараган пастга,
Ҳар қадамда ерга тизлайман.
Кимдир елка тутар, мен эса
Бош қўйишга кунда излайман.

©Нурмуҳаммад Абдузоиров

@qaylardasanmendekoylovchi