Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили бўйича давлат дастури доирасида навқирон авлодга кенг имкониятлар яратилмоқда. 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда. Барча ҳудудларда, таълим ва меҳнат жамоаларида турли мусобақалар ўтказилмоқда.
Давлат дастурида жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш вазифаси белгиланган. Шунга мувофиқ, қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Масалан, жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат олий таълим муассасаларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.
БАТАФСИЛ👈
📲Bizni kuzatib boring!
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube