INSAYDER @insideruzbek Channel on Telegram

INSAYDER

@insideruzbek


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insayder_reklama_bot

INSAYDER (Uzbek)

INSAYDER kanali sizga bilmagan yoki eshitmagan voqealarni etkazib beruvchi global kanal. Bu kanal orqali dunyo bo'ylab muhim voqealardan xabardor bo'lib, ular haqida o'zingiz ma'lumotga ega bo'lishingiz mumkin. INSAYDER kanalida siz maqbul voqealarni o'rganib, ularga oid fikr va izohlar bilan tanishishingiz mumkin. Agar siz ham muhim voqealardan xabardor bo'lib dunyo bilan birga yurishni istasangiz, INSAYDER kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling. Bo'lish mumkin! 👉 @inpruz

INSAYDER

20 Feb, 14:02


Орол денгизининг космосдан олинган сурати тақдим этилди

Космонавт Олег Артёмев Халқаро космик станциядан олинган фотосуратларни тақдим этди. Уларда Орол денгизи, Балхаш кўли ва Каспий денгизи соҳилидаги Ўлик Кўлтук бўғозини кўриш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 13:20


Чироқчи туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео тарқалди

Болалар омбудсмани ўқитувчига «ноўрин сўз ишлатган» ўқувчининг ота-онасига чора кўрилганини маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 12:55


Яқинда бир аёл уриб кетилган Бодомзор кўприги яқиндаги 10 полосали чорраҳага ниҳоят светофор ўрнатиш бошланибди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 11:16


Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Askiya City»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан бирида одам зинадан қулаб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабарига кўра, бу объект ноқонуний қурилаётган бўлган.

2020 йил май ойида мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зид экани аниқланди. Яъни ишлар Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган. 2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Лекин 2024 йил 26 апрел куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 09:50


Ухлаб қолган ходим соғлиғи ёмонлашгани учун бошқа кўринмаслик учун шундай қилганмиш. Бошқалар эътиборини тортмаслик учун туриб чиқиб кетмаганмиш.

Сиз шу гапга ишонасизми?

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 07:02


Сенат ялпи мажлисида кимдир ухлаяпти

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Сурхондарёдаги студиядан қатнашаётган ходимлардан бири мазза қилиб ухламоқда. Видеодан кўриш мумкинки, қарийб бир ярим дақиқа давомида студия кўрсатилган бўлсада, ходим бошини ҳам кўтармаган.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 06:17


Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланибди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 04:50


Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

20 февраль куни соат 07:40ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида автобусда ёнғин чиққан. Олов ўчирилган, жабрланганлар йўқ.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Feb, 04:16


Apple янги iPhone 16e'ни тақдим этди — бу бюджетли SE модели бўлиб, асосий линиядан фарқ қилмайди

- iPhone 14 корпусига эга, 6,1 дюймли экран;
- Ичида iPhone 16'даги А18 чипи ва 8 ГБ RAM;
- 48 MP орқа камера ва 12 MP олд камера;
- Apple'нинг янги 5G модеми;
- Икки ранг: қора ва оқ;

Нархи — $599 (АҚШда)

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 18:50


⚡️Абдуқодир Ҳусанов «Реал»га қарши асосий таркибда!

«Ман Сити» «Реал»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 18:08


Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Azon нашри асосчиси, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсунов ноқонуний ташкилотлар тузишда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 14:34


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 12:19


Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ
устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 11:14


Долларнинг расмий курси кетма-кет тўрт иш кунидан бери пасайди ва 50 сўмга арзонлашди. Айни вақтда курс 12950 сўмгача пасайган.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 10:39


Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони деган номни қўлга киритди. Худди шу терма жамоага муносабат ҳақида қисқача

@insideruzbek

INSAYDER

19 Feb, 09:15


Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари, жумладан «Арслон» зирҳли транспорт воситалари, юк машинаси шассисига ўрнатилган «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси БААда намойиш қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 13:21


Олтин захираси бўйича дунё рейтинги (тоннада)

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 12:44


Тадбиркор, «Пахтакор» футбол клуби собиқ хўжайини Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланибди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 11:16


Хитойдаги ҳайвонот боғи одамларни жалб қилиш учун яна ҳайвонларни бўяди

Бу сафар боғ ходимлари эшакларни зебрага ўхшатишга уринди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 10:26


Ўзбекистонда меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 07:42


Тошкент марказидаги Амир Темур кўчасида яна бир бор 10 (ўн полоса, Карл) полосали тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида пиёда уриб кетилди. Шаҳар ҳокимияти ва ЙҲХБ кўчаларда ва йўлларда хавфсизликни ошириш борасида ҳаракатсизликни давом эттирмоқда ҳамда бундай ҳодисалар учун масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаяпти.

Ҳодиса 15 февраль куни тахминан соат 20:15 да Кичик ҳалқа йўли ўтган кўприк ёнидаги ўтиш жойида содир бўлди. Тезликни оширган 19 ёшли ҳайдовчи бошқараётган Spark аёл кишини уриб юборди.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларга кўра, бу ҳодиса автомобиллар пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган пайтда, Spark ҳайдовчиси янги чизиқни эътиборсиз қолдириб, четки чап қаторда ҳаракатланаётганда содир бўлган. ЙҲХБ бунинг сабаби «ҳайдовчининг эътиборсизлиги» эканини айтиб, нотўғри ташкил этилган ўтиш жойи ҳақида лом-мим демади.

Жароҳат олган пиёда шифохонага етказилди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. ЙҲХБ унинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот бермаган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 07:02


Ўзбекистонга ҳозирданоқ апрел-май ҳавоси кириб келмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида ҳаво ҳарорати сезиларли ошади ва +20 даража иссиқ бўлади. Бу апрел-май ойларида кузатиладиган ҳаво даражасида бўлади, дейилади хабарда.

Ҳа, ўзбекистонликлар учун кунларнинг исиб кетиши бу энг катта хушхабарлар билан тенг.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 06:26


Самарқандда электр ва газ корхоналарининг «коррупциявий жиноятларни содир этганликда айбланган» 7 нафар ходими йиғилишнинг ўзида эҳтиёт чорасида қамоққа олиниб, кишанлар билан олиб чиқиб кетилибди.

Йиғилишни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов ўтказган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 05:30


Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10%га ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буни расман маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Feb, 04:12


Мюнхенда афғонистонлик террорчининг одамлар устига машина ҳайдаши оқибатида она ва унинг икки ёшли боласи ҳалок бўлгани хабар қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Feb, 13:59


Сирдарёдаги мактабда жанжал кўтариб, ўқитувчига қўл кўтарган аёлнинг бошқа бир видеоси экани айтилмоқда.

Машҳур шоирга рақобатчи бор экан.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Feb, 09:51


Grok 3 сунъий интеллекти эртага чиқади — Илон Маск

Кутилмалар:
— Нейротармоқ тўлиқ бепул бўлади X (собиқ Twitter) фойдаланувчилари ҳеч қандай обуна ва тўловларсиз ундан фойдаланиши мумкин бўлади;
— Grok'да бошқа рақобатчиларида бўлгани каби ҳеч қандай цензура бўлмайди;
— Асосий ваъда: Маск бу дунёдаги энг ақлли сунъий интеллект бўлишига ваъда бермоқда.

DeepSeek'га янги рақобатчи?

@insideruzbek

INSAYDER

16 Feb, 07:40


Обуначиларимиздан бири ёзмоқда:

«Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон маҳалласидан юборяпман. Деярли ҳар куни шу машина, айнан шу ерга қўйиб кетади. Охири чидолмай видеога олдим. Бефарқ бўлмай чиқариб бера оласизми?»

Жазо муқаррарлиги таъминланмаган, инсон қадридан кўра, машина қадрлироқ бўлган жамиятда афсуски бу ҳолатни ҳали жуда кўп кўрсак керак.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Feb, 04:11


Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди

Ширин Абдуллаева 2005 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Қўшиқчи 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганди.

Ширин Абдуллаева тадбиркор, таркибида 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси Баҳодир Абдуллаевнинг беш нафар қиз фарзандидан энг кенжаси бўлган. Ширин менингит билан оғриб келгани айтилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Feb, 03:41


Ўзини кўчани эгасиман деб ҳисоблайдиганлардан яна бири Тошкент кўчаларида «шашка» ўйнаб юрибди

@insideruzbek

INSAYDER

15 Feb, 17:00


🇺🇿«Ман Сити» Абдуқодир Ҳусанов билан:
3та ўйин, 3та ғалаба

«Ман Сити» Абдуқодир Ҳусановсиз:
2та ўйин, 2та мағлубият.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Feb, 14:59


Бухорода ЙТҲ: йўлга мевалар сочилиб кетди

Қоровулбозор туманида мева ортилган юк машинаси автоҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида юк йўлга тўкилиб кетган.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Feb, 13:49


⚡️Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибга қайтди!

«Ман Сити» «Ньюкасл»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Feb, 13:28


Пластик карта операциялари бўйича 5800 рақамидан келадиган Uzcard СМС-хабарномаси хизмати нархи 2025 йил 1 мартидан 168,4 сўм (2 баравар қимматлашган) бўлибди.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 13:19


Германияда 26 ёшли афғон оломон устига машина ҳайдади

20га яқин инсон жабрлангани айтилмоқда. Автотеррорчи қўлга олинган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 11:41


Айтишларича, «9» рақами Дубайдаги аукционда 11 000 000$ га яқин суммага сотилган

Ким тақади бу рақамни дейсизми? Понтни яхши кўрадиган қоракўзларимиздан бири албатта.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 11:03


Долларнинг расмий курси ўз тарихида биринчи марта 13 минг сўмдан ошди.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 10:10


«Исроилга қизил карточка кўрсатинг»

Шотландияда, «Селтик Парк» стадионида Чемпионлар лигаси учрашуви вақтида маҳаллий мухлислар Фаластинни қўллаб-қувватловчи акция ташкил этишди.

Трибуналардан бирида мухлислар «Исроилга қизил карточка кўрсатинг» деб ёзилган «қонли» баннерни кўтаришди. Секторда ўтирган мухлислар эса қўлларида қизил карточка ва Фаластин байроғи билан акцияда иштирок этишган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 09:14


Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 08:51


Андижонда фуқаро шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Аниқланишича, жорий йил 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида С.М. хўжалик пичоғи билан Ж.М.ни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 07:47


Ғиждувондаги хонадонлардан бири портлади

Ҳодиса 2025 йил 12 феврал куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Гулистон маҳалласида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, уйда газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда хонадон эгалари чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси портлаши содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда портлашдан сўнг хонадон эгаларидан бири ёнаётган ҳолда кўчага югуриб чиққанини кўриш мумкин. Портлаш оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 07:02


Афтидан akfa телеграм учун 4 ҳарфли юзернейм сотиб олмоқда

Телеграм юзернейми сотадиган аукцион порталида akfa манзилли юзернейм сотувга чиқди. Ҳозирга келиб унинг нархи 19 минг долларга (салкам 273 млн сўм) етган. Аукцион савдолари яна бир ярим кун давом этади.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 06:28


Бугун халқаро лаваш куни экан

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 05:57


Тошкентда давлат ишчилари иштирокида тузилган ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, «Сергели-авто» бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 05:22


Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси (Профессорский Гастроном) Беруний маҳалласидаги йўл жуда ачинарли аҳволга келиб қолган

Пиёдалар йўлаги чизиқлари ўчиб кетган. Эски трамвай рельслари устидан қилинган асфалт кўчиб очилиб қолган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Feb, 04:53


Ўзбекистонда 1 майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади.

@insideruzbek

INSAYDER

12 Feb, 14:49


Тошкент вилоятида хотинини ўлдиришда гумонланаётган эр ушланди

Қайд қилинишича, 28 ёшли аёл ўлимидан 10 кун олдин жанжаллар туфайли ота уйига қайтиб кетган. 8 февраль куни тунда 32 ёшли эр аёлнинг ота-онаси уйига бориб, уни машинасида олиб кетган.

Шундан сўнг, аёлнинг жасади Олмалиқ шаҳри ҳудудидан топилган. Эр қотилликда гумонланиб қўлга олинган. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

@insideruzbek

INSAYDER

12 Feb, 13:49


«Қора жентра» операцияси»

Наманганда Жентра одамни уриб кетган ва воқеа жойидан яширинган. Шу боис ҳудудда барча «қора жентра»лар ёппасига ушланиб текширилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

12 Feb, 13:18


Мунтазам равишда 7 соатдан кам ухласангиз нима бўлади? Суратда соғлом уйқуга эга одам ва 7 соатдан кам ухлайдиган (ухлолмайдиган) одамнинг кўриниши

Биринчи бўлиб, тери зарарланади — терида яллиғланиш пайдо бўлади, шиш ва соғлом бўлмаган ранг пайдо бўлади. Кейин бу организмга таъсир қилади: қорин чиқиши, вазн ортиши, гормонларнинг бузилиши ва асаб тизими билан муаммолар пайдо бўлади.

Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги юрак-қон томир касалликлари, диабет ва ҳатто инсульт хавфини оширади.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

@insideruzbek

INSAYDER

09 Feb, 07:41


Кечаги педофил қўлга олинибди

У ёш болага шилқимлик қилган деб ҳисобланмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

09 Feb, 06:56


Бугун буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, ўзбек тилининг асосчиларидан бири сифатида кўриладиган Алишер Навоийнинг 584 йиллиги нишонланмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Feb, 13:42


Тарихий воқеа!

Абдуқодир Ҳусанов Англия кубогида Гол урди!

@insideruzbek

INSAYDER

08 Feb, 08:23


1987 йилда Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида лавҳа эфирга кетган.

Вазият унча ўзгармагандек, лекин айни пайтда ТВда бунақа лавҳаларни учратиш қийин.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Feb, 03:57


+18 видео

Чилонзордаги автобуслардан бирида педофил 12 ёшли болани зўрлашга уринди. Бола ҳам ўзини йўқотиб қўймасдан, педофил билан бўлган воқеани видеога олган.

Асаби бўшлар кўриши тавсия этилмайди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Feb, 03:28


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

Ҳусан Мусабоев ўзининг Телевизион миниатюралар театридаги роллари билан кўпчиликка танилганди.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 13:12


Экология вазирлигининг «қовуни» ҳақида

Экология вазирлиги Тошкент вилоят бошқармаси Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида текширув ўтказиб ҳавода PM 2.5 заррачалари меъёридан ортиқ эмаслигини аниқлабди ва видео эълон қилибди

Видеонинг
0:05 секундида эса ҳаво тозалигини ўлчовчи қурилма яқиндан кўрсатилган. Унда PM 2.5 кўрсаткичи 0,209 мг/м³ ни кўрсатмоқда, аммо одатда бу кўрсатки микрограммларда (мг/м³) ўлчанади. Бу 209 мкг/м³ га тенг бўлиб, нормадан 40 марта ошиб кетганини билдиради. Унда 4 феврал санасини ҳам кўриш мумкин.

Худди шу вақтда air.tаshkent.uz сервисининг Олмазар туманидаги датчиги ( ўлчанган ҳудудга яқин жойда) 220 мг/м³ ни кўрсатди (яқин қиймат), ва сервис ҳавони «Жуда зарарли» деб баҳолаган.

Бунга кулиш керакми, йиғлаш керакми, ҳайронмиз...

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 12:27


Расман: Абдуқодир Ҳусанов «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин

«Манчестер Сити» Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун янги қайдномани тақдим этди. Ундан Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди. Энди Ҳусанов «Реал»га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 11:50


Тармоқда Food City яқинидаги меҳмонхоналардан бири ёнаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 10:53


Энди UzAuto Motors автомашиналари учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 10:29


100 фоиз шунақа бўларди а?

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 10:00


Буюк Британияда робот-итлар синов давомида бомбаларни муваффақиятли зарарсизлантирди

Бундан ташқари, улар эшикларни очиш, қўлбола портловчи қурилмаларни текшириш каби вазифаларни ҳам уддалаган. Улар хавфсизлик ходимлари ишини енгиллаштириши ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши кутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 09:18


Ижтимоий тармоқларда Исроил томонидан «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдириши акс этган видеоси тарқалди

Зарба 27 сентябр куни гуруҳнинг Байрут жанубидаги ерости штабига йўлланган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 08:48


МХХ собиқ терговчиси қамоқхонада 4та бармоғидан айрилди

Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, МХХнинг собиқ терговчиси, лавозимида ишлаган пайтида даҳшатли қилмишларни содир этгани айтиладиган Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажралган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 08:23


«Евро-5» ва ундан юқори экологик талабга мос машиналар 3 йилга божхона ва утилизация йиғимларидан озод қилинади

Бу имтиёзлар «Евро-5» ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобилларига нисбатан қўлланилади.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 07:42


«Ўлганнинг устига тепган қилишяпти»

Тармоқда Тошкент кўчалари сув сепилмай супурилаётгани, оқибатда шаҳар ҳавоси янада ифлосланаётганидан нолиган фуқаро видеоси тарқалди. У Миробод туманидаги ҳолатни тасвирга олган. Аслида эса Тошкентнинг қарийб барча туманларида шу каби ҳолат кузатилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 07:12


Ҳафта охирида яна ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Feb, 06:34


Тошкентда тун-у кун ишлайдиган кўчалар сони янада кўпайтирилади

Жумладан, Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланган. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Президент иштирокидаги йиғилишда, пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 14:37


Алишер Навоийнинг 3D форматидаги сурати яратилибди

Ўхшаганми?

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 13:24


Биласизми?

«Subway Surfers» ўйини ёлғон эвазига оммалаштирилган

Гап шундаки, ўйин яратувчиси уни ўз ўғлига бағишлагани ва ўғли поезд релси остида қолиб кетиб вафот этгани айтилган.

Юқоридаги гаплар ёлғон эканлигини билармидингиз? Ҳақиқатан ҳам ёлғон! 2020 йилнинг 29 июл санасида ушбу худди шундай мазмунда Twitterда пост қолдирилади. 30 июл санасида ўйин яратувчилари бу ёлғон маълумот деб чиқиш қилишган бўлсада, аллақачон кеч бўлганди.

Ёлғон хабар бутун дунёга тарқалиб бўлганди. Ҳаттоки ҳозир ҳам шу ёлғон маълумотни факт деб юрганларни учратиш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 12:50


Олимлар буйрак саратонини енгиш арафасида туришибди. 100% самарадорликни кўрсатган вакцина яратилди.

Вакцина саратон такрорланиш хавфи юқори бўлган барча тўққизта бемор иммунитетини кучайтирди ва хавфсиз деб топилди. Агар халқаро синовлар ижобий натижа берса, вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланади.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 12:48


😎 Kun taklifida yanada ko’proq tanlov!

6-7-fevral kunlari sizni qayynoqqina taklif kutib turibti, do’konlarimizga shoshiling!

***

😎 Еще больше ассортимента по акции «Предложение дня!»

6-7 февраля вас ждут горячие предложения, спешите в наши магазины!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart

INSAYDER

06 Feb, 11:52


Швейцария Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовадан мусодара қилинган яна $182 млн Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 10:25


Жанубий Корея ҳукумати DeepSeek'ни блокламоқчи

Бунга чат-бот орқали муҳим маълумотлар сизиб чиқиши хавфи сабаб бўлмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 07:17


Самарқандда ЙПХ ходимини ўз машинасида эшиги очиқ ҳолда олиб қочган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинди.

Унга жиноий иш қўзғатилди.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 06:47


Тошкентда 1 сотих ер нархи — 352 млн сўм

Марказий банк Ўзбекистон кўчмас мулк бозори 2024 йилда қандай бўлганини таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўтган йили Тошкентда бир сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил қилган. Пойтахтда ер нархи бошқа ҳудудлар билан солиштирганда анча юқори бўлиб турибди. Масалан, Тошкент вилоятида ўтган йили 1 сотих ер нархи ўртача 100 млн сўм бўлган.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги уч йил охирида қуйидагича бўлди:

2022 йил — 263 млн сўм;
2023 йил — 362 млн сўм;
2024 йил — 352 млн сўм.


2024 йил давомида янги уйлар нархи сўмда 11,4 фоизга, долларда 6,7 фоизга ошди. Эски уйлар нархи эса 6,3 фоиз (сўмда) ва 1,8 фоизга (долларда) кўтарилди.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 05:35


Фарғонада яширин цех ташкил қилиб, қалбаки дориларни ишлаб чиқарган шахслар ушланди

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 04:46


ДХХ ва ИИВ ўтказган йирик рейд ҳақида видео

@insideruzbek

INSAYDER

06 Feb, 03:48


Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг Баҳодирнинг юзидан чиққан ҳуснбузар туфайли бекор бўлибди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Feb, 14:04


Ўзбекистонда никоҳлар сони йилдан йилга камайиб бормоқда.

Хусусан, охирги 4 йилда 34 мингга камайган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Feb, 12:17


АҚШ Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний учиб ўтган ҳарбий техникаларини қайтариб олди

2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига келганида афғон учувчилари томонидан Ўзбекистонга қочиб олиб ўтилган 7 та Black Hawk вертолёти АҚШга қайтарилди. Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 33 йиллигига бағишланган тадбирда эълон қилинди.

АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Дейвис Флорик Ўзбекистонга кўп йиллик ҳарбий-техник ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Feb, 11:56


ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 3-4 феврал кунлари ўтказилган тадбирлар давомида жами 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Жами 287 минг 460 доллар ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та «тиғ», 58 та «бита», 24 та «кастет» ва 77 та қурол олинди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 15:26


Riviera савдо маркази фарроши лифт шахтасида ҳалок бўлди

45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига ҳаракатланиб, уни қисиб қолган.

Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 14:42


Авария сабаб газ пасайиб кетгани маълум бўлди

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси «UzGazTrade» АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим пасайганини маълум қилди.

Шу муносабат билан 3 февраль куни айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилди. Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 13:46


203 нафар фуқарони 62 миллиард сўмга алдаган «автосалончи» фирибгарлар қамалди

Маълум бўлишича, улар хориждан автомобиль олиб кириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ташкил қилиб, фуқаролар номига автокредит олган. Ўз номига автокредит олишга рози бўлган шахсларга турли миқдорда пул мукофотлари берган ва уларни кредит пулларини тўлаб боришга ишонтирган. 

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 13:22


Трамп жорий этаётган божлар АҚШ учун қандай ишлаши ҳақида қора юмор

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 11:38


WSJ: JPMorgan Россиядан юборилган 2 млрд долларни музлатиб қўйди

Газпромбанк орқали ўтган пуллар Туркияда "Росатом" лойиҳаси бўйича биринчи атом электр станцияси қурилишини тўлашга мўлжалланган эди, дея хабар беради The Wall Street Journal манбалари.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 10:03


Диёра Келдиёрованинг Олимпиада ўйинларида Ута Абени иппон билан мағлубиятга учратгани 2024 йилда Жаҳон дзюдосининг энг ёрқин воқеаси сифатида эътироф этилди

Келдиёрова ўшанда Абенинг 5 йил давом этган мағлубияциз сериясига барҳам берганди.

Келдиёрованинг устози Марко Спиттка “Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб бўлди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 08:51


Кунлар исий бошлайди

Ўзгидромет хабарига кўра, февралнинг бошида ҳаво илиқлашиши кутилмоқда. Кечки маҳал бироз совуқ ҳаво сақланиб туради, аммо кундуз кунлари ҳаво илиқ бўлади. Ҳафта давомида Тошкентда ҳарорат +12 +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 07:16


Хонанда Дилдора Ниёзовани бюджетдан ойлик оладиган «Миллий гвардия» либосидаги ходим қўриқлаб юрибди

Қачондан бошлаб оддий одамларни МГ қўриқлаб юрадиган бўлди? Бунга қонунчилигимиз нима дейди?

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 06:58


Бу видеони жарима баллари кучга кирди деб жар солган, истаган хабарига шок хабар, диққат, тезкор деган тамға босишни яхши кўрадиган канализация каналларга юбориб қўйинг

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 06:22


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

У тадбиркорга Урганч шаҳридаги ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг доллар талаб қилиб, шундан 80 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Feb, 06:02


Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 майидан маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органи ташкил этилади ва аккредитациядан ўтказилади. Шу пайтгача «ҳалол» сертификатини олишни истаганлар, бу ишни асосан Қозоғистонда амалга ошириб келишарди.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Feb, 18:28


«Ман Сити» Ҳусанов билан — 1та гол ўтказди
«Ман Сити» Ҳусановсиз —
5та гол ўтказди

@insideruzbek

INSAYDER

02 Feb, 12:20


«Ғишткўприк» (Черняевка) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади

Чеклов мазкур постдаги қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Feb, 02:03


Энди Ўзбекистонга тегишли самолётда носозлик чиқди. Мажбурий қўниш амалга оширилди

1 феврал куни Centrum Air'га тегишли А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

@insideruzbek

INSAYDER

01 Feb, 16:07


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

INSAYDER

01 Feb, 15:24


Трамп Хитой, Канада ва Мексикадан келадиган товарларга божлар жорий қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 1 февралдан бошлаб Хитой, Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган товарларга қўшимча божлар киритиш режасини ўз кучида қолдирди. Канада бош вазири Трюдо «мураккаб кунларга кунларга тайёр туриш кераклигини» таъкидлади.

@insideruzbek

INSAYDER

01 Feb, 11:50


Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

Сурат Твиттернинг Grok сунъий интеллекти ёрдамида чизилди.

@insideruzbek

INSAYDER

01 Feb, 09:23


Марс сайёрасида квадрат шаклидаги иншоот борлиги маълум бўлди

Тасвирни Mars Orbiter Camera (MOC) камераси ерга узатган. Тасвирнинг асл нусхасини кўришни истагида бўлганлар, уни Mars Image Explorer орқали, Аризона штати университети сайтида кўриши мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 14:35


Банклар шуғулланаётган ишлар

Қовунчи «Миллий банк», майизчи «Халқ банк» ва ҳоказо

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 13:32


Россияда ўзбекистонлик эркак 15 кг гашиш билан қўлга олинди

Россиянинг Санкт Петербург шаҳри Киров туманидаги «Кола» трассасида стандарт текширув учун CHERY TIGGO автомобили тўхтатилган. Рулда Санкт Петербургда истиқомат қилувчи 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Полициячилар билан суҳбат чоғида муҳожир сезиларли даражада безовталангани инспекторларда шубҳа уйғотган. Натижада улар ҳайдовчини ҳамда унинг автомобилини синчковлик билан текширишга қарор қилган. Полициячилар юкхонадан 15 кг наркотик моддаларни топган. Ўзбекистонлик ҳайдовчи наркокурьер сифатида ишлаётганини тан олган.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 11:28


«Манчестер Сити» Чемпионлар лигасининг 1/16 финал плей-офф босқичида «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди

Дастлабки ўйин 11/12 феврал куни, жавоб учрашувлари 18/19 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Учрашувларда Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушиши мумкин бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 09:54


Тармоқда Тошкентдаги сувни қандай ифлос қилаётгани акс этган видео тарқалди

Олмазор тумани, Қорақамиш 1/2 даҳасида «Neo Constraction Premium» МЧЖ томонидан қурилаётган янги кўп қаватли уй қурилишидан чиққан чиқиндилар Дамариқ каналига очиқчасига оқизиб юборилоқда. Бунинг учун қувур ҳам улаб қўйган.

Катта эҳтимол билан, шу компаниялар уйларини «сув бўйида, тоза ҳавода» деб сотаётган бўлса керак. Ўзлари рекламада фойдаланаётган табиатни ўзлари шу ҳолга солаётгани ачинарли.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 09:29


Дарахтни тепса қиз ёғилмайди. Ўзбекистонда аёллар туғилиши камайиб боряпти

Ўзбекистонда 2000 йилдан бери ҳар йили қизларга нисбатан ўғил бола кўп туғилади. Ўтган 24 йил давомида бу тафовут йиғилиб, 624 мингдан ошган. Бунинг натижасида йигитларнинг оила қуриш ёши катталашиб, қизларнинг турмуш қуриш ёши кичиклашиб боряпти. Ўзбек халқининг «қўчқордек ўғил кўрсин» қабилидаги менталитети кейинчалик жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 08:48


Илон Маскка тақлид қилган руҳоний черковдан ҳайдалибди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 07:48


Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон вазирлик ва идоралари ўртасида ушбу масала муҳокама қилинган. Унга кўра, келгусида икки давлат фуқаролари хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб, ID-картанинг ўзи билан чегарадан ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистонга ID-карта орқали бориб келиш мумкин. Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурганди. Ҳозирда Қозоғистон билан ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 07:12


Абдуқодир Ҳусанов ўтган ҳафта бутун дунё интернет тармоғида энг кўп муҳокама қилинган футболчи бўлди ва бу борада ҳатто Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 06:52


Олтиариқда ЙПХ ходими Damas ҳайдаган ўсмир ўлимига сабабчи бўлди

30 январь куни ЙПХ инспектори, Р.Қ. бошқа фуқарога тегишли «BYD Song» электромобилини жарима майдончасига олиб кетаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. томонидан ҳужжатсиз бошқариб кетилаётган «Damas» билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган. Видеода ЙПХ ходими BYDда 85-87 км/с тезликда ҳаракатланганини кўриш мумкин. Аммо, Фарғона вилояти ЙҲХБ расмий хабарида бу ҳақда лом-мим дейилмаган.

«Damas» ҳайдовчиси Х.Н. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 06:27


Шоҳжаҳон Жўраев тўйларда дадасининг қўшиғини айтган хонандалар билан талашиб юрибди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 05:35


Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтамоқда. Улар ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 04:04


Netflix тасдиқлади — «Калмар ўйини» сериалининг сўнгги якуний фасли 27 июнь кун экран юзини кўради.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Jan, 03:17


Мetа Трампга 25 млн доллар тўлайди

2021 йилда Капитолийда юз берган тартибсизликлардан кейин Трампнинг Instagram вa Facebook аккаунтлари блокланган эди. Шундан сўнг Трамп Мetа устидан судга даъво аризасини киритган. Компания мазкур даъвони ҳал этиш учун 25 млн доллар тўлайдиган бўлди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Jan, 14:07


Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга мактуб йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги Роналд Рейган номидаги аеропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трампга таъзия мактуби йўллади

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Jan, 13:24


Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

30 январь куни соат 13:30 атрофида Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд - Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль йўлларини тозалаш учун мўлжалланган махсус транспорт воситасининг орқасидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида автобус ҳайдовчиси, йўловчилари ҳамда махсустранс ҳайдовчисига жиддий тан жароҳати етмаган. Фақатгина 3 нафар фуқарога биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Jan, 12:56


Швецияда Қуръонни ёққан Салван Момикани ўлдирганликда гумонланган 5 киши ушланди

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарига кўра, Швеция маҳаллий полицияси Қуръонни ёқиб юбориши билан боғлиқ акциянинг ташкилотчисини ўлдирганликда гумонланган беш кишини тунда қўлга олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак Сёдертеле шаҳрининг турар-жой ҳудудида отиб ўлдирилган. Қайд этилишича, иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Jan, 12:15


Ўзбекистон 2027 йилдан картошкага эҳтиёжини тўлиқ ўзи қопламоқчи

Январ ойида картошка нархи кескин ошиб кетгани президент иштирокидаги йиғилишда ҳам муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, картошкачиликни ривожлантириш учун 400 миллиард сўм ажратилади.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 14:35


Мастер-класс: «ENTER ENGINEERING»нинг россиялик ходими 57 минг доллар ойлигини ундириб олди

Илья Пус исмли ходим 2024 йилнинг июнь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган иш ҳақини ундириш учун Чилонзор бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, фуқарога 57 минг доллар ундириб берилган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 13:05


Тошкент-Нью-Йорк йўналишида учаётган самолёти бортида чақалоқ туғилди

Uzbekistan Airways хабарига кўра, йўловчилар ичида акушер ва жарроҳ доялик қилишган ва ўғил фарзанд дунёга келишига кўмаклашишган. Шундан сўнг самолёт Исландияга мажбурий қўнишни амалга оширган ва у ерда она ва чақалоқ маҳаллий шифокорлар кўмагида туғруқхонага олиб кетилган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 11:27


Аброр Мухтор Алийнинг айтишича, долба*б сўзи ҳақорат эмас экан

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 10:43


Ёнғин натижасида чиққан тутун бино деворларини қорайтириб юборган. Энди усталар уни қайтадан бўяб чиқишмоқда.

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» хабарига кўра, ёнғин қурилиш материаллари (пеноплекс) ва чиқиндилар ёнишидан келиб чиққан. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 10:23


Uzbekistan Airways Европа талаби билан Россия устидан учмай қўйди

Эндиликда Европа томон парвозлар Озарбойжон ва Туркия орқали ўтади. Бу 30-40 дақиқа кўпроқ вақтни олади. Аммо Озарбойжон самолётининг Россия ҳужуми ортидан қулаши ортидан Россия парвозлар учун хавфли бўлиб қолганди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 09:24


Ҳа, бу Тошкент. У яна ҳавоси ифлосланган дунё шаҳарлари рейтингида пешқадам

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 09:00


Кремний водийсида саросима. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти бу соҳада АҚШнинг доминантлигига соя солмоқда

DeepSeek янги сунъий интеллектини ишга туширгани фонида АҚШ фонд бозори бир кунда 1 триллион доллар йўқотди. Хусусан, Nvidia, Microsoft, Google, Tesla, Meta вa Amazon каби гигант компанияларнинг акциялари кескин пасайиб кетди. Хитой стартапи янги моделни 6 млн доллардан камроқ маблағ эвазига ишлаб чиққани айтилмоқда. Ғарб компаниялари эса ўз маҳсулотлари учун миллиардлаб доллар сарфлаганди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 08:33


Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 07:08


Бектемир тумани Сувсоз даҳасидаги янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Яқин ҳудудда яшайдиган аҳоли ёнғиндан олдин портлаш овозини ҳам эшитган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 06:35


«Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми 1 февралдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги биринчи мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
2️⃣ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
3️⃣ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги биринчи мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 06:01


«Жуда афсусдаман»: Селена Гомес президент Трампнинг оммавий депортация сиёсатидан норозилиги ҳақида йиғлаб пост жойлади ва кейинроқ уни ўчириб ташлади.

«Жуда афсусдаман. Барча одамларимга ҳужум қилишяпти. Болаларга келсак, тушунолмаяпман. Қанийди бирор нарса қила олсайдим», деган хонанда Мексика байроғи ҳам қўшилган постида.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Jan, 05:15


Uzbekistan Airways ўзининг 33 ёшга тўлиши муносабати билан чипталарга 30 фоизлик чегира эълон қилди. Буни бутун тармоқларда тарқатди, лекин...

Фойдаланувчилар ёзган изоҳлардан ҳам аслида ҳаммаси қандай бўлганини тушуниб олишингиз мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Jan, 13:28


Амалдорлар келтирган 3,6 триллион сўм зарар

2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.

Умуман олганда, 2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам анчагина ўсган.

Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни «майда балиқ»лар - туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган. Фирибгар амалдорлар ҳам, порахўр чиновниклар ҳам 2023 йилдагига нисбатан яхшигина кўпайган.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Jan, 12:43


Андижонда ота буфетдан сўроқсиз егулик олиб еган қизини калтаклаб ўлдирди

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ота Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Jan, 05:26


Водий янгиликлари рукнидан

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 16:29


Тошкентда яна бир автосалон эгаси қамоққа олинди

«Bilol’s electric motors» МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур фирмадан жабрланганлар сони 50 нафарга яқин.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 13:25


«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ энг асосий масала тил экани ҳақида гапирди

Видео манбаси

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 11:55


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига (15 млн сўм) оширилмоқда.

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 11:18


Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат маъқуллаган қонун билан фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда. Бу талаб бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 10:13


Самарқандда кимнидир ўтказиб юбориш учун ЙПХ ходими Тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб қўйди.

Инсон қадри амалда

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 08:38


BBC рус хизмати очиқ манбаларга таяниб аниқлашича, Россия Украинага уруш очганидан буён 90 мингдан ортиқ аскарлар ҳалок бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 07:57


Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди

ССВ хабар беришича, Шайхонтоҳур туманидаги (Марказ-14, Хадра) 59-мактабнинг силга чалинган 11-синф ўқувчиси касалликни синфдошига юқтирган, яна тўрт кишида касалликка мойиллик аниқланган ва улар ҳам даволанишга ётқизилган. Мактаб вақтинча ёпилиб, ўқувчилар дарсларни бошқа мактабларда ўтмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 07:11


2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар киши тан жароҳати олган.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 06:08


Давлатнинг бойлиги газ халқники эмаскан уни уй иситиш ва овқат пиширишга сарфлаганларнинг косаси оқармаскан.

Саволда: ўзбекнинг қайси айби учун бошига шунақа одамлар масъул жойларда, курсиларда ўтирган экан-а? Шунчалик ҳам пешонаси шўр бўладими?

@insideruzbek

INSAYDER

24 Jan, 05:35


Instagram постларга «ёлғон хабар» тугмасини қўшди. Эндиликда сиз постни кўришдан олдин унда ёлғон маълумотлар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантириш оласиз.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 16:00


Toshkent City’даги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди (2-видео)

Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли компания томонидан қурилган Gardens Residence ТЖМ 9 қаватли уйининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ёнғин-қутқарув техникалари жалб этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 15:51


Тошкент Ситидаги уйлардан бири ёнмоқда

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 14:32


ChatGPT cунъий интеллекти фаолиятида узилишлар кузатилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 12:51


Ўзбекистондаги бизнес ҳақида қисқача

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 11:37


Мигрантлар ҳам ипотека олиши мумкин

Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 11:06


Энди кадастри чиқмаган уйни ҳам имтиёзли ипотека кредити ва субсидияга олса бўлади

девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 10:43


Энди «Янги Ўзбекистон» массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 10:04


Ўтган йили Ўзбекистонда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда Ўзбекистонда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди. Қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Jan, 06:39


Тошкент — Хўжакент электропоезди қатнайдиган йўл Чиноркентгача узайтирилди

22-январ куни янги «Чиноркент» бекати ишга туширилди. Бекатда 150 метр узунликдаги перрон ҳамда соябон ҳам қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ва йўловчилар учун ерости туннели барпо этилди.

Шу муносабат билан Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — Чорвоқ шаҳарчаси яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Jan, 07:18


Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Мураббий соғлиғидаги муаммолар сабаб ЎФА билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилган.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Jan, 07:00


Аэропорт йўлида қурилган янги кўприкдан Кичик ҳалқа йўлига тушиш

Тушунишингиз учун мана шу ҳаракат учун ҳайдовчиларга қарама-қарши йўналишда ҳаракатландинг деб жарима келаётган экан.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Jan, 06:10


Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Jan, 05:53


Қамчиқ довонида кучли қор ёғмоқда.

Йўлларда эҳтиёт бўламиз.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 16:48


💶 Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги йиллик маоши 3,5 млн еврони ташкил қилади.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 14:25


Ёзишларича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган. ОФКга тақдим этилган маълумотда Равшан Эрматов вақтинча бу вазифани бажарувчи сифатида кўрсатилган.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 13:24


Бюджетнинг миллиард-миллиард пулларига қурилган лойиҳанинг Абдуқодир Ҳусанов орқали ҳайп қилмоқчи бўлиб туширган «қовуни» ҳақида ажойиб жавоб бўлибди.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 10:19


Энди Мексика орқали АҚШга ўтиб бўлмайди

Трамп имзолаган янги ҳужжат билан АҚШ-Мексика чегарасида кучайтирилган назорат тизими ўрнатилади. Чегарани ноқонуний кесиб ўтганлар, дарҳол ортга қайтариб юборилади. Шунингдек, Трамп АҚШ ичида юрган кўплаб ноқонуний муҳожирларни ҳам ортга қайтариб юборишга ваъда бермоқда.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 08:57


Трамп АҚШга ўлим жазосини қайтарувчи фармонни имзолади

Эндиликда штатлар ўлимни таъминловчи кимёвий моддалар билан таъминланиши лозим бўлади. АҚШ собиқ президенти Байден олдинроқ, 37 турдаги ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштирганди.

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 07:07


«Манчестер Сити»нинг Ўзбекистондаги мухлислари ёшлигида тушган суратлари тарқалиб кетибди😂

@insideruzbek

INSAYDER

21 Jan, 06:28


Трамп ўз инаугурациясида бир қатор радикал ташаббусларни эълон қилди

АҚШ президенти энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди, Мексика билан чегарага қўшин юборишга ва «миллионлаб муҳожирларни» чиқариб юборишга ваъда берди. У Панама каналини «қайтариб» ва Мексика кўрфазининг номини ўзгартирмоқчи.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 18:05


Расман

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси
!

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 17:41


Трамп инауграция маросимида қасамёд қилди ва расман АҚШ президенти лавозимига киришди

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 17:09


Ўта таъсирли шеър.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 15:23


Жо Байден президентлик ваколати билан бирга Оқ уй калитини ҳам Трампга топширди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 13:37


Марат Жўраев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

У бунга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири эди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 12:52


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди.

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 12:17


Тошкентнинг айни кунларда юқоридан кўриниши

Ҳамма олдидаги бир метр масофа тиниқ кўрингани учун вазиятга беэътибор қараётгандек... Узоқроқдан, юқоридан қараганда, Тошкентнинг аҳволи даҳшатли кўринишга келиб қолган. Афсус

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 11:38


Самарқандда 10 синф ўқувчиси 51 ёшли пиёданинг ўлимига сабабчи бўлибди.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 10:52


Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдонлар юзага келган

Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофида олинган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 09:09


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Jan, 06:37


Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Jan, 06:21


Тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган россияликнинг видеоси тарқалмоқда

@insideruzbek

INSAYDER

19 Jan, 02:27


Шавкат Мирзиёев ҳамда Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Cити» жамоасига ўтгани ҳақида суҳбат қуришди.

Давлат раҳбари Абдуқодирнинг трансфери ҳақида эшитгани ва бундан жуда хурсанд бўлганини таъкидлади.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Jan, 16:31


Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» либосида жамоа спорт директори Чики Бегиристайн билан тушгани сурати тарқалмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Jan, 12:19


Тошкентнинг юқоридан кўриниши

Пойтахт ҳавоси қанчалик ифлосланганини тасдиқловчи видео

@insideruzbek

INSAYDER

18 Jan, 10:39


Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 кишига етди

Ҳозирда Истанбул шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида спиртли ичимликдан заҳарланган беш киши даволанмоқда. Баъзи Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган бўлса-да, уй шароитида даволанишга ҳаракат қилиб, шифохонага бормаган ҳолатлар ҳам аниқланган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Jan, 12:10


Дам олиш кунларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даража бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Jan, 11:40


Андижонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Маълум бўлишча, 2025 йил 8 январь куни соат 21:35 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани «Алитепа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-140 автомобиль йўлининг 40-километрида ҳайдовчи 26 ёшли Б.К. «Spark» автомобилида катта тезликда ҳаракатланган ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 25 ёшли йўловчи вафот этган ва бир йўловчи тан жароҳати олганлари билан шифохонага ётқизилган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Jan, 09:35


Binance платформаси Ўзбекистонда расман иш бошлайди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance томонидан Ўзбекистон фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш масаласини ҳал қилибди.

Агентлик хабар беришича, Ўзбекистон резидентлари Binance платформасига “COINPAY” МЧЖнинг тегишли ресурслари орқали киришларига имконият берилади.

Тизимни ишга тушириш ҳамкорлар платформаларининг барча модуллари, жумладан, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашганидан сўнг амалга ошириш режалаштирилган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Jan, 06:09


Тошкентда 4 нафар эгизак туғилди

Икки ўғил ва икки қиз. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва София исмлари қўйилди.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Jan, 05:36


Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди

Учтепа туманида олдин ҳам 3 марта судланган ҳоким ёрдамчиси тезкор тадбирда қўлга олинди. У тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқарога ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 19:26


Ҳусанов Манчестерда

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 18:46


Абдуқодир Ҳусанов ўтирган хусусий самолёт Манчестер томон парвозни бошлади

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 13:40


Ўзбекистонда 100 граммлик олтин қуймалари сотувга чиқарилади

2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Олтин қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади. Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 11:53


Пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган қизни уриб юбориб, умрига зомин бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Ҳодиса содир бўлгандан сўнг «мен машинамга ўлик ортмайман» дея ўзи уриб юборган пиёдага ёрдам кўрсатишдан бош тортган 29 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинасини 112,7 км/соат тезликда бошқарган. У уриб юборган 19 ёшли қиз тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча жон берган. Ҳайдовчи муқаддам от ва мол ўғирлиги учун судланиб, жазо ўтаб юрган шахс бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 10:52


Шавкат Мирзиёев 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берди

Булар Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод  ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳри. Уларда ҳокимлар инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 10:25


Президент иштирокидаги видеоселекторда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди

У ҳудудда ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 10:18


40 минг долларга АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Чилонзорда фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 09:27


Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда тўп суради

@insideruzbek

INSAYDER

16 Jan, 08:17


Дунёда оммалашган акция доирасида қизиқ экспримент

@insideruzbek

INSAYDER

12 Jan, 05:54


Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязовга тезликни оширгани учун 15 дақиқада 4 та жарима келибди.

@insideruzbek

INSAYDER

11 Jan, 10:38


Олмазорда прокуратура терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

@insideruzbek

INSAYDER

11 Jan, 06:42


Наманганда прокурор ёрдамчиси 2400 доллар пора билан ушланди

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 20:59


HERE WE GO!

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси!

Фабрицио Романо ниҳоят буни тасдиқлади. «Сити» Ҳусанов учун 40 млн евро тўлайди ва бундан ташқари бонуслар ҳам бўлади.

Томонлар 2029 йил июнгача шартнома имзолашди. Уни яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 14:07


Сирдарёда 10 минг долларга АҚШ визасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро И.Р. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 10 минг доллар эвазига АҚШга бориши учун талабалик визасини олиб беришини айтиб, шундан 5 минг доллар ва 26 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 13:05


Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 11:50


Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Бу бўйича миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда

Унга кўра, пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва фойдаланишни тақиқлаш, унинг ўрнига экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклифи илгари суриляпти.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 10:00


Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида 7 поғона юқорилаб, 58-ўринга жойлашди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Global Firepower талқинига кўра, дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58 ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсаткичидан 7 поғона юқорилаган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58(65), Туркманистон 77(83), Қирғизистон 105(100), Тожикистон 108(107) ўринни эгаллаган.

Рейтингдаги кучли ўнликдан АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия ва Италия армиялари ўрин олган.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 09:19


⚡️Гвардиоланинг шахсан ўзи Ҳусанов трансферини маъқуллади

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича ишларни якунлаш арафасида. Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи бу трансферга «яшил чироқ» берган.

Фабрицио Романога кўра, Ҳусанов бошидан «Сити»нинг қишки трансферлар вақтидаги энг асосий мақсади бўлган. «Ланс» билан келишув якуний босқичига кирган. Абдуқодирнинг ўзи ҳам бошидан фақат «Сити»га ўтишни истагани учун шахсий шартнома бўйича келишувга тезда рози бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 07:22


Тошкент ҳавосини яна тутун қоплади. Олмазор туманидан олинган видеода, пойтахт ҳавоси қанчалик ифлосланганини кўриш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 06:35


Сирдарёда ФВБининг тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг доллар олган вақтида ушланди

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали, Гулистон шаҳрида яшовчи, 29 ёшли фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 06:12


Оҳангаронда ёш болага шилқимлик қилган педофил жазоланди

2024 йил 5 декабрь куни Cobalt Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар «Нўғойқўрғон» МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 14 ёшли вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.

Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5 қаватли уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.

Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@insideruzbek

INSAYDER

10 Jan, 05:34


Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 13:38


«Umid avto» раҳбари қамоққа олинди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда

Фуқароларга осон шартларда автомобил олиб беришни ваъда қилиб, «автолизинг» фаолияти билан шуғулланувчи бир неча фирмалар раҳбари бўлган Абдуманноп Абдураҳмонов процессуал тартибда ушланди. Айни кунда Чилонзор туман судида ҳам Абдуманноп Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Ундаги жабрланувчилар сони 200 кишидан ортиқ.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 12:38


Буларни ўқиманг, тингламанг ёки кузатманг

Олий суд томонидан интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати тасдиқланди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 11:43


Айни вақтда монопол «UzTest» ташкилоти томонидан Пискент автополигонида автомашиналарнинг мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти аввалига йўқолган.

Кейинроқ бу имконият пайдо бўлган ва навбат муддати 12 кунгача чўзилган. Ҳозир навбат оламан десангиз, навбат энг эртаси билан 20 январда келади.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 09:07


Тошкент вилоятида она 4 ёшли боласини калтаклаб ўлдириб қўйди

23 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига 4 ёшли қиз танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган. Ўтказилган терговга қадар текширувда қизни 47 ёшли онаси қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Тиббий хулосага кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан қиз 7 январь куни вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 08:51


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 07:18


Дональд Трамп ўзига тегишли ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Канадани АҚШнинг 51-штати сифатида тасвирлади.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 06:53


2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди

Ўтган йил давомида Ўзбекистон расмий захираларининг умумий қиймати 34,56 млрд доллардан 41,18 млрд долларга ёки 19,1 фоизга ошди. Бунда 2024 йилда жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин ошиб кетгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Jan, 05:57


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Энди радардан келган жаримани битта телефон орқали ўчиртирса бўлади» сарлавҳали хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими диспетчерлик хизматининг 71 294 29 82 телефон рақами фуқароларга ишламаётган светофорлар, ўчиб кетган (нотўғри чизилган) йўл чизиқлари, тўсилиб қолган (нотўғри ўрнатилган) йўл белгилари сингари йўлдаги камчиликларга дуч келган тақдирда мурожаат қилишлари учун жорий этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 13:56


Ўзбекистонда энди битта банкдан 5тадан ортиқ карта олиб бўлмайди. Умумий 20та картага эгалик қилиш мумкин

Марказий банк битта фуқарога бериладиган банк карталари сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклади. Ушбу тартиб 2025 йил 1 январдан 31 декабрга қадар амал қилади. Мазкур тартиб чет эл валютасида очилган карталарга (Visa, Mastercard) нисбатан татбиқ этилмайди.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 13:11


Санкт-Петербург-Самарқанд йўналишида парвоз қилган Boeing-737 самолёти 173 йўловчи билан Москвадаги «Внуково» аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Самолётдаги стабилизатор тизимида носозлик кузатилгани сабаб у парвозни тўхтатишга мажбур бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 12:23


Биз фара билан «боковой»ни бўяб янги «миднайт» яратаётганимизда, BYD катта тезликда ҳам сакрай оладиган автомобиллар чиқармоқда

Видеода YangWang U9 катта чуқурлик, 4 метр узунликдаги михлар тўплами ва шундай кўламдаги баландликдан катта тезликдан сакраб ўтиб кетганини кўришимиз мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 11:07


Германияга ўзбекистонлик ҳайдовчилар керак

Deutsche Welle Германияда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида қисқа кўрсатув тайёрлабди. Манбага кўра, Германияда ҳозирда 70 минг нафар юк автомобили ҳайдовчиси етишмаяпти. Шунинг учун Папенбург логистика компанияси Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилмоқчи. Уларни ўқитишга ҳам тайёр.

Ушбу компанияда ишлаётган ўзбекистонлик йигитлардан бири амалиёт даврида 800 евро олмоқда. Энг асосий шарт — тил билиш. Тил билсангиз, Германияга кетиш анча осонлашган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 10:23


Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

A-373 «Тошкент-Қўқон-Андижон» йўлининг 127-160 км оралиғида қор ёғмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 09:44


Тошкентда кескин манёвр қилиб, авария хавфини келтириб чиқарган Matiz ҳайдовчисига нисбатан жарима расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига қўйилди.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 08:57


Ким Чен Ин мамлакатда ҳот-догни тақиқлади

КХДР етакчиси таомни «жуда ғарбона» деб таъкидлаб, уни тарқатиш «давлатга хиёнат» сифатида баҳоланишини айтган. Ҳот-дог сотган ёки уни уйида тайёрлагани учун қўлга тушган шимолий кореяликлар меҳнат лагерларига жўнатилиши мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 07:22


Параллел оламда метанга эмас, электрга навбатлар

Тармоқда Швецияда Tesla электромобиллари қувватлаш станциялари учун турнақатор навбатда тургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат нима сабабдан юзага келгани ва қачон содир бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 06:41


Тибетда зилзила оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Тибет автоном ҳудудида 6,8 магнитудали зилзила рўй берди. Синҳуа агентлиги хабарига кўра, ер қимирлаши оқибатида 53 киши ҳалок бўлиб, 62 киши жабрланган.

Хитой сейсмологик марказига кўра, зилзила эпимаркази Тингри уездида, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ундан кейин кучи 4,4 магнитудагача бўлган афтершоклар ҳам қайд этилган. Рейтер хабарига кўра, зилзила кучи қўшни Непал, Бутан ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Jan, 06:01


Нурафшондан Тошкентга кириб келишда катта тирбандликлар кузатилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

06 Jan, 05:45


Cobalt яна сотилмай қолгани маълум бўлди

UzAM 7 январь куни сотилмай қолган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS вa GX-MIDNIGHT AT автомобиллари яна сотувга чиқарилишини маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Jan, 19:44


Андижондаги мебел дўконида кучли ёнғин содир бўлди

@insideruzbek

INSAYDER

05 Jan, 14:58


Фабрицио Романо яна Ҳусанов ва «Манчестер Сити» ҳақида ёзди.

«Ланс» директори эса очиғини айтди: Ҳусанов кетади. Молиявий барқарорлик учун ҳам уни сотишимиз керак, деди у.

Тарихий трансфер жуда яқин.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Jan, 08:58


Куннинг энг позитив видеоси

@insideruzbek

INSAYDER

05 Jan, 05:47


Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди

Ҳолат 1 январ куни соат 18:30 лар атрофида Қизилтепа туманининг Ўртақўрғон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. С. исмли ҳайдовчи маҳалланинг Янгиланиш кўчаси бўйлаб ўтган йўлда Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, 53 ёшли Н.Я. ҳамда унинг 48 ёшли турмуш ўртоғи Н.У.ни уриб кетган. ЙТҲ оқибатида эр-хотин оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Уларнинг 3 фарзанди бўлган.

​​​​​​​Марҳумларнинг яқинлари ҳайдовчи маст ҳолатда бўлганини ҳамда аҳоли яшаш пунктида машинани катта тезликда бошқарганини айтмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Jan, 04:21


Қамчиқ довонидаги машҳур тўхташ жойида 300 метрли осма кўприк ва канат қурилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 16:45


Қозоғистонда кучли қор бўронлари кузатилмоқда

ФВВ ходимлари Жетису вилоятида бўронда қолиб кетган 11 киши, жумладан, 3 нафар болани қутқарди. Улар махсус транспортда етиб келиб, одамларни иссиқ жойга олиб боришган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 15:10


😱 So’nggi imkoniyat!

5-yanvargacha 1+1 AKSIYASI!
Istalgan do'konlarimizdan ham chegirma, ham SOVG'A oling!

*Ertaga oxirgi kun, shoshiling!
___

😱 Последний шанс!

Акция 1+1, по 5 января!

Получите и скидку и подарок за покупку, в любом из наших магазинов!

*Завтра последний день, спешите!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart

INSAYDER

04 Jan, 14:39


Тошкентда чопон кийган эркак жинсий аъзоси билан мақтанмоқчи бўлди

Воқеа қачон ва айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 13:38


Тошкентда қиммат ерлардан бири аукционда 3 баравар арзон нархга сотилди

Тошкентда бозор қиймати тахминан 50 минг доллар бўлган Алишеробод маҳалласидаги (Амир Темур маҳалла орқа томони) 25 га ер аукционда бир сотихи тахминан 16,1 минг доллардан сотилибди.

Ерни Havas супермаркетлар тармоғи эгалари харид қилган. Улар бу ерда 4-5 ва 6 қаватли уйлар қуриши мумкин бўлади.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 13:06


2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Жорий йил учун тасдиқланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10 фоиздан 12,7 фоизгача ошган. Хусусан, энди Тошкентда 50 квадрат метрлик квартирани 1,4 млн сўмдан камига ижарага бериб бўлмайди. Турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):

Тошкент шаҳрида – 28 минг сўм (+12 фоиз);
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 13,5 минг сўм (+12,5 фоиз);
бошқа аҳоли пунктларида – 5,5 минг сўм (+10 фоиз).

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 12:06


Шифокорлар ёш боланинг умрини сақлаб қолишди

Воқеа айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса Наманган вилоятида кузатилгани айтилмоқда. Бола нафас ололмай қолган ҳолда шифохонага олиб келинган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 11:07


Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой», «Билдирсой», «Чимган» дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлларида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган

Йўлларда эҳтиёт бўламиз.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 10:42


Битта қоидабузарни тутаман деб, ППХ ходимлари ҳам қоидаларни бузиб ҳаракатланмоқда. Аммо, шунда ҳам қоидабузар қочишга муваффақ бўлганини кўришимиз мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 09:44


«Боже, Господи»

@insideruzbek

INSAYDER

04 Jan, 09:07


2024 йилда Ўзбекистондаги нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда 2024 йилги расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди. Йил давомида озиқ-овқатлардан мол гўшти нархи 13,3 фоиз, қўй гўшти нархи 14,6 фоизга ошган бўлса, гуруч, шакар ва тухум арзонлашгани қайд этилди. Электр энергияси 67 фоизга, табиий газ 2,3 баробарга, пропан 30,9 фоизга, метан эса 21 фоизга қимматлашган.

@insideruzbek

INSAYDER

01 Jan, 04:44


Қамчиқ довонида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган

Йўлларда эҳтиёт бўламиз.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Dec, 20:38


Янги йилга қорбободан совға

@insideruzbek

INSAYDER

31 Dec, 19:00


Янги йил муборак!

@insideruzbek

INSAYDER

30 Dec, 18:40


Даҳшат. +18. Юраги бўшлар кўриши тавсия қилинмайди.

Тармоқда Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули ўлимига сабаб бўлган видео тарқалмоқда

Қоровул шерлар ётган қафасни очиб, уларни видеога олгани кирган. Шерлар ташланиб қолганидан кейин ҳам видеога олишни давом эттириб, шерлардан бирини силаётганда, йиртқич унга ҳужум қилган.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Dec, 12:10


Самарқандда ўзига хос арча ўрнатилибди

@insideruzbek

INSAYDER

30 Dec, 09:18


АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 100 ёшида вафот этди. У шундай кекса ёшгача ҳаёт кечирган АҚШнинг ягона собиқ президенти эди

Сиёсатчи Вьетнам урушидан «қочганлар» учун амнистия эълон қилгани ва Исроил ва Миср ўртасидаги Кэмп-Дэвид келишувларини тузиш жараёнида иштирок этгани, шунингдек, СССР билан стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартнома имзолагани билан машҳур эди.

Картер 2002 йилда «дунёдаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун» тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Dec, 09:17


🎁 Siz sovg'a oling, biz sizga sovg'a beramiz, kamiga SUPER NARXDA!

31-dekabrga qadar istalgan do'konlarimizdan texnika xaridi uchun KAFOLATLANGAN SOVG'A!
______

🎁 Вы купите подарок, а вам подарим МЫ, да еще и по СУПЕР ЦЕНЕ!

До 31 декабря при покупке техники - ГАРАНТИРОВАННЫЕ ПОДАРКИ!

71 209 99 44
texnomart.uz

INSAYDER

29 Dec, 07:18


Андижонда коньякдан заҳарланиб 5 киши вафот этди

2024 йил 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро «Ўзбекистон» номли коняк спиртли ичимлигини истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Dec, 06:33


Жанубий Кореяда Jeju Air авиакомпаниясининг 181 нафар йўловчи бор самолёти Жанубий Кореянинг Муан халқаро аэропортида ҳалокатга учради.

Aвиаҳалокат натижасида самолёт бортида бўлган 181 кишидан 2 киши омон қолган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Dec, 13:47


Путин ҳам узр сўрайдиган кунлар бўларкан

Россия ва Озарбойжон президентлари ўртасидаги телефон суҳбатида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Кремл хабар бермоқда.

Владимир Путин фожиа Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун Илҳом Алиевдан узр сўраб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Dec, 09:21


Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Зафар Азимов
Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У яқинда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият бошлаган эди.

Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунгача Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. 2013-2019 йилларда у Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 16:35


Комил Алламжоновга суиқасдда чеченлар қўли борлиги тасдиқланди

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирханов қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 13:18


Бугун, 27 декабрь куни Наманган вилоятидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган шаҳар Темир кўчасида яшаган 25 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётганидан, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариши туфайли ўзи билан 3 ва 1 ёшли ўғил фарзандларини олиб Шимолий Фарғона каналига ташлаган.

Шу вақтда, мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни, Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 12:52


Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинликлар

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 11:16


Қозоғистонда Ўзбекистонга бензин «оқизиб турган» қувур фош қилинди

Тошкент вилояти Қибрай туманида қўшни давлатдан тортилган 500 метр узунликдаги яширин ер ости қувурини аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 11:04


Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли» қурилишига старт берди

27 декабр куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида бўлиб ўтган маросимда Жапаровдан ташқари, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси раиси Чжен Шанжи ҳам қатнашди.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 07:00


Тошкент дунёнинг энг ҳавоси ифлосланган шаҳарларида рейтингида яна 1-ўринда.

Айни вақтда пойтахт ҳавоси соғлиқ учун ўта хавфли даражага чиққан.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 06:25


Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличевга кўра, 26 декабрь куни икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан келишилган ҳолда 100 нафар ярадор фаластинлик болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати фаластинликлар бемор оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан, даволаниш ҳаражатлари, меҳмонхона, мактаб, озиқ-овқат ва бошқалар билан тўлиқ таъминлайди.

@insideruzbek

INSAYDER

27 Dec, 05:58


Айрим АЁҚШларда пропан газ нархи 5000 сўмгача арзонлашгани айтилмоқда

@insideruzbek

INSAYDER

26 Dec, 14:18


2022 йил ёзида Нукусда содир бўлган оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро (2 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими) вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Dec, 14:18


Safia олдиндан буюртмаларни бепул етказиб беради

Safia байрамона тортларига олдиндан буюртма беринг ва 29, 30, 31-декабр кунлари тўғридан-тўғри Янги йил дастурхонига бепул етказиб беришга ега бўлинг. Яқинларингизни мазали ва свежийлиги билан хурсанд қилинг.

📌 Буюртма бериш:
Safia иловасида
Телефон: +998 78 113 40 40

Анъанага кўра, байрамни Safia билан кутиб олинг
Реклама

INSAYDER

26 Dec, 13:25


Озарбойжон ҳукуматидаги манбалар хабарига кўра, Қозоғистондаги самолёт ҳалокатига Россияга тегишли ракета зарбаси сабаб бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Dec, 12:30


Метан тўлдириш шохобчалари навбатларсиз ишлаётгани акс этган суратлар тарқалмоқда

@insideruzbek

INSAYDER

26 Dec, 12:28


Байрамларда нима томоша қилишни ўйлаб бош қотирманг, чунки Kинопоиск сиз учун аллақачон жавобни тайёрлаб қўйган!

Ўз кечаларингизни янада мароқли ўтказиш учун филмлар ва сериаллар тўпламини кашф этинг. Бу ерда юракни эритувчи «Менинг отам — йўлбарс» трагикомедияси, янгича кўринишдаги классика «Бриллиантмас қўл» ва яхши кайфият улашадиган яна етти ҳаяжонли филмни топишингиз мумкин.

Рус ва ўзбек тилларида томоша қилинг. Yandex Plus обунаси билан 60 кун бепул фойдаланиш имконияти!

Yandex Plus обуна шартлари: ya.cc/b. 60 кунлик Yandex Plus обунаси бепул, кейин автоматик янгилаш – ойига 9 999 сўм. Таклиф фақат илгари фаол Yandex Plus обунаси бўлмаган ёки уни ўз ичига олган янги фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Банк картаси тафсилотлари талаб қилинади.
реклама

INSAYDER

26 Dec, 10:23


Узоқ куттирмади. Чиққанига бир кун ҳам бўлмаган «Калмар ўйини» сериалининг иккинчи фасли «ўғри» версиялари интернетга тарқаб кетди.

Ҳозирда уни турли қароқчи сайтларда, текинга рус тилида томоша қилиш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Dec, 09:48


Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди:

▫️Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилган.

▫️Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларнинг иштирокчиларидан 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6 135 нафарига маъмурий жарима, 2 639 нафарига маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланган.

▫️Тартибсизликлар натижасида фуқаролар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг оғир тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши, шунингдек, фуқаролар ва давлат идораларининг мол-мулкига катта миқдорда — 6,8 млрд сўм моддий зарар етган.

▫️Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро, шу жумладан 2 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари вафот этган ва 413 нафари жароҳатланган (шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари).

▫️Оммавий тартибсизликларни бартараф этиш жараёнларида инсон ҳуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини бузишга йўл қўйган ички ишлар органлари ходимларининг 3 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 10:52


BYD сотув бўйича янги тарихий натижа қайд этди

Дунё бўйлаб барча турдаги автомобиллар сотуви бўйича BYD АҚШнинг Ford компаниясини ортда қолдирди.

Nikkei хабарига кўра, бутун дунёда сотуви бўйича 7-ўринни эгаллаган BYD бу орқали Ford компаниясини ортда қолдирди ва АҚШнинг «катта учлик» ишлаб чиқарувчиларидан бирини сотувда ортда қолдирган илк Хитой компаниясига айланди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 08:43


Ўрта Чирчиқ туманидаги корхонада портлаш содир бўлди. 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши шифохонага ётқизилди

5 декабр куни эрталаб Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани «Ким Пен Хва» МФЙда жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган.

Портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов-олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 07:06


Bitcoin нархи 100 минг доллардан ҳам ошиб кетди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 06:44


UzAM сотилмаётган Tracker ва Onix нархларини яна арзонлаштирди

Эндиликда Tracker моделига максимал чегирма миқдори 29 млн сўмгача чиққан. Onix учун эса 19 млн сўмлик чегирма таклиф қилинмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 06:04


Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Dec, 05:04


Ўзбекистонда депутатлар ўта тезкорлик билан, уч ўқишда вазирлик ва идоралар харажатларини тугашига 20 кундан кўпроқ қолган 2024 йилнинг ўзида 9,98 триллион сўмга ёки 775,8 миллион долларга оширишни маъқуллади.

Улар ҳужжатни муҳокама ҳам қилмаган, савол ҳам бермаган. Овоз бериш жараёнида эса, қаршилар бўлмаган. Бутун жараён 9 дақиқа давом этган. Ҳеч ким бюджетга киритилаётган бу ўзгартиришларнинг сабабини ҳам тушунтириб ўтирмаган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 14:03


Олимлар археологик ва тарихий тадқиқотлар асосида Исо Масиҳнинг юзини ишлаб чиқишди

У айнан шундай кўринишда бўлгани айтилмоқда. Бу қиёфа қадимги Яҳудия аҳолиси учун одатий кўринишга эга: калта жингалак сочлар, тоза соқол ва буғдойранг тери.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 13:35


Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари мигрантларга фуқаролик бериш ҳақида: «Бизга шаҳарларда қишлоқ қурадиган одамлар керак эмас»

Валерий Фадеев хорижлик ишчи кучининг шаффоф оқимини таъминлашга ва фақат интеграцияга тайёр бўлганларга Россия фуқаролигини беришга чақирди.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 12:44


Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?

S&P Global агентлиги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги иқтисодий прогнозларини очиқлади. Унга кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

2024 йилнинг охирида — 12 950 сўм;
2025 йилнинг охирида — 13 650 сўм;
2026 йилнинг охирида — 14 300 сўм;
2027 йилнинг охирида — 15 000 сўм.


@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 10:33


Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди

Ким Ён Ҳёнг журналистларга «ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ барча ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши»ни айтган. Ўзининг сўзларига кўра, президент Юн Сок Ёлга ҳарбий ҳолат эълон қилиш таклифини у берган. Ким Ён Ҳёнг президентга истеъфо бўйича аризасини юборган ва Жанубий Корея фуқароларидан узр сўраган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 09:37


Россияда 1,5 ёшли қизини қийноққа солиб ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонликлар Россияда ўз вояга етмаган фарзандини ўлдириб, дафн этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аёл Андижон вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро бўлиб, у турмуш ўртоғи билан 2016 йилдан бери Новосибирскда яшаган.

Суд бир ярим ёшли қизини қийноққа солишда айбланиб, унинг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик аёлга нисбатан ҳукм чиқарди. Тергов ва суд версиясига кўра, аёл 2021 йилнинг июнидан августигача бўлган даврда бир ярим ёшли қизига ҳатто аҳамиятсиз сабабларга кўра ҳам бўйсунмагани учун калтаклаш орқали мунтазам равишда жисмоний ва маънавий азоб берган. 2021 йил август ойида қизча вафот этган, она эса тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмасдан, қизини томорқага ўзи кўмган.

Суд унга 4 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 09:00


Жанубий Корея парламенти депутатлари мамлакат президентини истеъфо беришга чақириб, биргаликда суратга тушишди

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 07:44


Навоийда эрини қасддан ўлдирган аёл 12 йилга қамалди.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 07:16


Ўзбек машиналарининг ёқилғи сарфи ҳақида қисқача

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 06:44


«Пахтакор» стадиони бузилмайди

«Пахтакор» футбол клуби хўжайини Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг маълум қилишича, стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилади ва у ФИФА стандартларига мос кўринишга келтирилади. Шундан сўнг жамоа уй учрашувларини ўз стадионида қабул қилишни бошлайди.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 06:15


Жанубий Корея парламенти президентга қарши: улар ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди

Депутатларнинг кўпчилиги барибир Сеулдаги бунгача ҳарбийлар ўраб олган Миллий мажлис биносига киришга ва овоз бериш жараёни ўтказишга муваффақ бўлган. Парламентга кира олган депутатларнинг (300 депутатдан 190 нафари) барчаси ҳарбий ҳолатни бекор қилишни ёқлаган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Dec, 05:51


Фарғонада автобусга йўл бермай «қаҳрамонлик» кўрсатган ҳайдовчи жазоланибди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 13:57


Андижонда мактаб ўқувчилари «қизил тоифа»га ажратилди

Хўжаобод туман ИИБ бошлиғи Рустам Жалолиддинов ўз сектори ҳудудида жойлашган мактабларнинг 18 нафар ўқувчиси билан «суҳбат» ўтказди. Расмийлар бу болаларни «қизил тоифада» деб эълон қилган. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистонда болаларни камситиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилиш мумкин эмас.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 13:00


Фарида Афрўз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 11:45


«Бизни даврда, мактабда...» деган мавзуни яна бир бор очиқ деб эълон қиламиз.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 09:51


Тошкентда 3 тонна оливье тайёрлашмоқчи

Мега оливье деб номланган бу салат 24 декабрда Тошкент марказида тайёрланади. Унда 30га яқин одам, жумладан профессионал ошпазлар қатнашиши кутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 09:24


Яна бир «шошиб дўхтирга кетаётган» қоидабузар

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 06:22


Ўзбекистонлик аёл таъсир доираси энг кучли дунёнинг ТОП-100 аёллари рўйхатидан жой олди

BBC 2024 йил учун дунёдаги 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсири кучли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурод, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил олдин Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса туфайли иккала оёғидан айрилган. Фожиага қарамай, у тушкунликка тушмади ва ўзининг тикувчилик корхонасини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун форма тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва яна ўнлаб аёллар учун даромад манбаи яратди.

@insideruzbek

INSAYDER

03 Dec, 05:52


Тошкентнинг юқоридан кўриниши. Бугунги кунлар. Нимага Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида доимий етакчилардан бўлиб қолаётганига бир исбот.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 13:55


Ўзбекистонда иситиш тизимини аҳоли ўзи хоҳлаган пайтда ёқиб, хоҳлаган пайтда ўчириш тизими йўлга қўйилиши мумкин

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевга кўра, бу борада ёпиқ тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

«Тўғри, ҳозирги тизим – СССР пайтида қабул қилинган қоида. Бугунги кунда уни такомиллаштириш учун ягона ечим – ёпиқ тизимга ўтиш. Яъни ёпиқ тизимга ўтиб, индивидуал иссиқлик пунктларида ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бошқарув сервис компаниясига келиб тушган мурожаатга қараб, аҳоли таъминотни ёқади ва ўчиради. Ертўла қисмида ўрнатилган ҳисоблагичга қараб, тўлов амалга оширилади», деган у.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 12:13


Туркий давлатларнинг пул бирликларининг АҚШ долларига нисбатан қадри қандай?

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 10:20


2025 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтиши лозим бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Баҳрайнга кўчирилди. Бунинг расмий сабаблари айтилмаган.

Тахминларга кўра, бу Ўзбекистонда қурилаётган олимпия шаҳарчасининг мусобақани ўтказишга тайёр бўлмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ўйинлар Баҳрайнда ўтказилади.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 07:58


Жо Байден президентлик муддати тугаши олдидан ўғли Ҳантерни афв этди

АҚШ президенти Жо Байден ўғли Ҳантерни афв этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Кичик Байден қурол сақлаш қоидаларини бузиш ва солиқларни тўламаслик билан боғлиқ ишларда айбланувчи сифатида афв этилди. Биринчи иш бўйича уни суд маслаҳатчилари айбдор деб топган, иккинчисида эса у ўз айбини тан олган.

Жо Байден Адлия вазирлиги ишига аралашмаслик ҳақидаги ваъдасини бажаргани ва америкаликлар "ота ва президент сифатида нима учун бундай қадам қўйганини тушунишларига" умид билдирди. Унинг таъкидлашича, ўғлига қўйилган айбловлар сиёсий сабаблар туфайли бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 07:24


Ўзбекистонда пропан нархи сезиларли арзонлашди

Биржа савдолари бир тонна (1700 литр атрофида) суюлтирилган газ нархи 7 млн 420 минг сўмгача тушган. Бу пропан тўлдириш шохобчаларида бир литр суюлтирилган газ нархи 5500-6000 сўмгача тушиши мумкинлигини англатади.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 06:54


Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди. Уларга 120 миллион сўмгача миқдорда (йиллик 17,5 фоиздан) 20 йиллик ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган. Кредитини online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юбориб олиш мумкин.

Мазкур ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.

@insideruzbek

INSAYDER

02 Dec, 05:54


Коинот нақадар катта экани инсон тафаккури илғаб ета олган ўлчамда тасвирлаб берилган видео

Қизиқ томони изоҳлар қисмига: «У бизнинг жойлашувимизни ўзга сайёраликларга сотиб қўйди», деб ёзилган.

@insideruzbek

INSAYDER

01 Dec, 14:57


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолади.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Nov, 13:01


Ангрен

@insideruzbek

INSAYDER

30 Nov, 11:04


16 ёшли йигит Чорсу меҳмонхонасидан тушиб кетиб вафот этди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат 28 ноябр куни содир бўлган. 2008 йилда туғилган фуқаро собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиққан ва 21-қаватдан 3-қаватгача тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Nov, 13:29


Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлимида айбдор шифокорлар 5 йилллик «уй қамоғи» билан жазоланди

Суд ҳукмига мувофиқ «Star Med Centr» хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Nov, 12:54


Бухорода ўқитувчи синфда телефон ўйнаб ўтирганда ўқувчилар жанжаллашди

Дарс вақтида ўқитувчи телефон ишлатиб ўтирганида ўқувчилар ўртасида жанжал юзага келган ва ўқитувчи болаларни калтаклаб кетган. Ҳолат Шофиркон тумани 13-ИДУМда юз бергани айтилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Nov, 12:21


Давлат ташкилотига тегишли 01 188 DAV рақамли BYD қоидаларни қўпол равишда бузиб, йўлнинг тақиқланган қисмидан қайрилиб олгани акс этган видео тарқалди.

Тасвирлардан воқеа Мирзо Улуғбек тумани Шаҳриобод кўчасида содир бўлганини кўриш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 12:10


Исроил раввинини ўлдирган уч нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Улар ўлим жазосига ҳукм қилиниши ҳам мумкин

БАА полицияси Исроил раввини Цви Коганнинг ўлдирилишида айблаб уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди.

Олим Тоҳирович (28 ёш)
Азиз Комилович (28 ёш)
Маҳмуд Абдулраҳим (33 ёш).

Мамлакат қонунчилиги бўйича уларга энг оғир жазо — ўлим жазоси ҳам берилиши мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 11:20


Комил Алламжоновга суиқасдда айбланган 7 шахс аниқланди. Жавлон Юсупов Жанубий Кореяда қўлга олинди

Бош прокуратура Қибрайдаги суиқасд воқеаси ҳақидаги хабарда илк марта Комил Алламжонов номини тилга олди.

Маҳкама хабарига кўра, ўтказилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 11:11


Китобда эркак хотини ва қизини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилди

24 ноябрь куни Қашқадарё вилояти, Китоб туманида яшаган эркак турмуш ўртоғи хамда қиз фарзандини қасддан ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Қотилликда гумон қилинган эркак 2006 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 10:13


Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги одатий йўллардан бири.

Обуначиларимиз томонидан юборилган йўл Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида экани айтилган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 07:13


Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди. Қотилликда ўзбекистонликлар гумон қилинаётганди

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввин Зви Коганни ўлдиришда гумонланган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Олдинроқ, яҳудий расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилинаётганини маълум қилганди. Манбаларга кўра, Эрон томонидан ёлланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Шундан сўнг улар Туркияга қочиб кетгани даъво қилинган.

Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг «Хабад» диний ҳаракатида фаолият юритган. БАА расмийлари Зви Коган 21 ноябрдан буён бедарак йўқолганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ноябрь куни эркакнинг жасадини топиб, жиноятчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 06:29


Барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади

Шавкат Мирзиёев барча давлат ижро ҳокимияти органларини (вазирлик ва идоралар) Янги Тошкентга кўчириш режаларини маълум қилди. «Тасаввур қилинг, катта машиналар келмайди, тирбандлик бўлмайди, одамлар эса бундан фақат манфаат қозонади», — деди у.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Nov, 05:44


Обуначиларимизнинг маълум қилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида икки ойдан буён аҳолига суюлтирилган газ берилмаётган экан.

Аммо бу ҳаммаси эмас, газ берилмаган бўлсада, аҳолига газ етказиб берилгани ҳақида СМС хабарлар келмоқда.

«Олмаган газимиз олдинг, деб СМС юборишяпти. Кўзбўямачилик билан ҳисобот топширишяпти, шекилли», дейди мурожаатчилардан бири. Мурожаат туманнинг Янгибоғ маҳалласидан юборилган.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Nov, 15:22


ШОК ХАБАР! Ўзбек интернети катта «йўқотишга» учради

Тармоқ «Муниса ростан ҳомиладормикан, қачон туғаркан, ўғилми, қизми?» деган муҳокамаларни йўқотди. Сўнгги ойларнинг энг кўп муҳокама бўлган мавзуси тугади.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Nov, 13:19


ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Ахроржон Халимжонович Атхамов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиярович Ташходжаев лавозимидан озод этилди.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Nov, 12:07


Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳамедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

У бунга қадар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи эди.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Nov, 11:24


Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Баҳодир Низамович Қурбоновга генерал-полковник ҳарбий унвони берилди.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Nov, 11:10


😀Barchaga Yakshanba kuni hayirli bo’lsin!

🤩 Sara-sara texnikalarni tanlab SARIQ HAFTA chegirmalarini davom ettiramiz!
____

😀 Всем удачного Воскресенья!

🤩 Отбираем для вас горячую подборку по акции ЖЕЛТАЯ НЕДЕЛЯ и продолжаем!

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

INSAYDER

16 Nov, 08:47


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги президент фармони билан:

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Nov, 05:46


27 ёшли блогер Жейк Пол 58 ёшли Майк Тайсонни 8 раунд кечган жангда очколар ҳисобида енгди.

Шоу орқали Тайсон 20 млн доллар ишлаб олди.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 13:48


Абхазияда митинг. Намойишчилар юк машинаси билан парламент биноси дарвозасини бузишди ва ичкарига киришга уринмоқда

Кучишлатарлар кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг бир қисми намойишчилар томонга ўтгани айтилмоқда. Намойиш Россия билан инвестиция бўйича келишув ратификация қилиниши ортидан бошланди.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 11:52


Ишхонада ухлаб қолаётган танишингизни ўзига келтириш учун видео

Фақат такрорлаб кўрманг

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 09:54


Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди

Эпицентр: Навоий вилояти, Томди тумани. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик - 15 км.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 08:34


Ўзбекистонда йўллар, кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновация ишлаб чиқилди

«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида наманганлик инноваторлар йўллар ва кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновация тақдим этилди. «Бу қурилма бизга кўприкларнинг чидамлилигини, динамик ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Бу орқали биз нафақат кўприклар, балки йўллар ва баланд биноларнинг қанча муддат хизмат қилишини баҳолаб бериш имконига эга бўламиз. Ушбу қурилманинг синов жараёни муваффақиятли якунланди. Ҳозирда мазкур қурилма Наманган ва Андижонни боғловчи кўприкда синаш режалаштирилмоқда», — деган лойиҳа раҳбари.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 07:19


Тожикистонда Роғун ГЭСдаги фавқулодда ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 12 ноябрь куни қурилиш майдончасида содир бўлган. Ҳозирча айнан нима бўлгани маълум эмас.

Тармоқларда тарқалган, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, ишчилар устига «платформа» тушиб кетган. Ҳозирда махсус ишчи гуруҳ тузилган, тергов ҳаракатлари бошланган.

@insideruzbek

INSAYDER

15 Nov, 06:49


Президент «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.

@insideruzbek

INSAYDER

14 Nov, 14:10


Ўзбекистонда кўзи ожизлар ўйнаши мумкин бўлган шахмат доскаси ихтиро қилинибди. Ушбу янгилик Тошкентда бўлиб ўтаётган «InnoWeek-2024» Халқаро инновация ҳафталиги доирасида тақдим этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

14 Nov, 11:50


Тошкентда Tracker светофорнинг қизил чироғида катта тезликда ҳаракатланиб, 4 нафар пиёдани уриб юборай деди

Абдурауф Фитрат ва Янгизамон кўчалари кесишмасидаги чорраҳада содир бўлган ҳолат. Светофорнинг қизил чироғини писанд қилмаган Tracker тўхташи учун унинг олдида машина ҳам ёрдам бера олмади.

Шу ҳолатдаям, «шошаётгандир, кимгадир дори олиб кетаётгандир» деб оқлайдиган топилса керак. 4 боланинг ҳаётидан кўра, ўзига ўхшаган террорчини оқлаш муҳимроқ бўлганлар топилса керак.

@insideruzbek

INSAYDER

14 Nov, 08:48


Самарқандда битта тўй ўтказиш неч пулга тушади?

@insideruzbek

INSAYDER

14 Nov, 07:59


Хоразмда салкам 300 млн долларга 84 км йўл реконструкция қилинади

«D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисми реконструкция қилинади.

Лойиҳа умумий қиймати 294,1 млн доллар. Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 18 йил муддатга 238 млн доллар қарз ажратилади.

Лойиҳа доирасида иқтисод қилинадиган маблағларни (тахминан 32,7 млн доллар) «D 217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 5 — 75 км қисмини қайта қуриш лойиҳасига йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳа 5 йил давомида амалга оширилади.

@insideruzbek

INSAYDER

14 Nov, 07:21


Чирчиқда икки Матиз фигурали учиш усулларини қўллашган кўринади.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Nov, 14:51


Тошкентда қор ёғишни бошлади

@insideruzbek

INSAYDER

13 Nov, 14:36


Лойдан қурилаётган «дом» – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига тупроқ ишлатилмоқда

«Дом»дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга «Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман», деган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Nov, 14:35


😃Siz uchun har kuni manfaatli takliflar bilan bo'lishamiz!

Ushbu texnikalar mijozlarimiz tomondan ENG KO'P XARID qilinganlaridir!
_

😃 Делимся выгодными предложениями с вами каждый день!

Эти техники являются ХИТ ПРОДАЖ среди наших покупателей!

Telegram | Instagram | Дўконларимиз | реклама

INSAYDER

13 Nov, 13:37


Асакада Damas босиб қолган пиёда вафот этди

11 ноябрь куни 24 ёшли ҳайдовчи Damas`да кетаётиб бошқарувни йўқотган ва пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни босиб қолган. Пиёда зудлик билан шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

13 Nov, 10:25


Но коммент

@insideruzbek

INSAYDER

09 Nov, 11:53


Покистондаги вокзалда содир бўлган портлашда 21 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди. Натижада 21 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди. Портлашни афтидан худкуш-террорчи амалга оширган.

@insideruzbek

INSAYDER

09 Nov, 08:39


Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди

Урганч туманида 8 гектарлик интенсив боғ маҳаллий ҳокимлик топшириғи билан “қаровсиз ер” сифатида бузиб ташланди. Боғга Туркиядан келтириб ўтқазилган 4 минг туп ўрик ниҳоли қарийб мевага кириб қолган бўлган. Деҳқоннинг айтишича, ҳоким унга ўзи айтган фирмадан ниҳол олишни буюрган.

@insideruzbek

INSAYDER

09 Nov, 08:38


Siz qutilar tushadi deb o'ylaganmidingiz, ammo narxlar tushdi!

9-10-11-noyabr kunlari texnika sotib olish uchun qayerga kelish yaxshiroq ekanini bilasiz, to'g'rimi? 😉

P.S. Siz shanba kuni soat 11 da filiallarimizdan birida qutili prankerni tutib, qasos olishingiz mumkin, lekin biz sizga hech narsa demadik 🌚


😃 😃 😃 😃 😃

Вы думали упадут коробки, но упали цены!


Вы же уже поняли, куда лучше всего приходить за техникой 9-10-11 ноября, да? 😉

P.S. Вы сможете поймать пранкера с коробками в одном из наших филиалов в субботу в 11 утра и отомстить, но мы вам ничего не говорили 🌚

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

INSAYDER

09 Nov, 04:36


Тошкентда Австралиядан келтирилган мармар гўшт сотилмоқда. 1 кг нархи 2,4 млн сўм

Сотувчининг айтишича, қорамоллар стрессга тушмаслиги учун улар куй-қўшиқлар эшитиб, массажлар олиб катта бўлишган.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 16:39


Орзудаги мамлакат

Жанубий Америкадаги Гаяна ҳукумати барча фуқароларга 370 фунт стерлингдан (тахминан 5 миллион сўм) тарқатади, чунки мамлакат кутилмаганда нефть туфайли жуда бойиб кетди.

Дастлаб ҳукумат ҳар бир уй хўжалигига икки баравар кўпроқ беришни истаган эди, лекин, кейинроқ хўжалиги йўқларни, масалан, талабаларни ҳам ўйлаб пул бериш схемасини ўзгартирди.

Мамлакат иқтисодиёти нефт туфайли шунчалик тез ўсяптики, ҳатто ҳукумат тўловларни мунтазам қилиб қўйиш ҳақида ўйлай бошлаган.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 15:20


Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 15:20


🔥 Bellissimo Pizza 11 ноябрдан бошлаб, бир неча кун 40 фоизлик чегирма тақдим этади!

Бутунжаҳон шоппинг куни муносабати билан бренд «11.11 комбо»си учун 40 % лик чегирма тайёрлаб қўйди. Бу дегани, сиз 164.000 сўмлик комбони атиги 99 000 сўмга хариқ қилишингиз мумкин.

«11.11 комбо»сига нималар киради:

🍕 2 дона 30 смли Пицца;
🥮 8 та синнамон роллар;
🥤 1 дона 1 литрли Cоcа-Cоla.

Акция, 11 ноябрь куни бошланади ва бир неча кун амал қилади. Шундай экан, йилда бир келадиган ушбу кунларни ўтказиб юборманг. Bellissimo Pizza'га оила аъзоларингиз, дўстлар, ёки ҳамкасбларингиз билан ташриф буюринг ёки етказиб бериш хизматига буюртма беринг.

Қуйидаги пицца турларини танлашингиз мумкин: Пишлоқли, Алфредо, Қўзиқорин ва товуқли, Маргарита.

❤️ Bellissimo Pizza — ҳар бўлакда табассум!
реклама

INSAYDER

08 Nov, 13:49


Биринчи видеодаги қоидабузар Жентра сабаб, видеоёзув ёзилаётган иккинчи Жентрани тўхтатишибди.

Шунақасини кўрганмисиз?

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 12:25


«Бир ҳафтада. 20-30 млн. оламан»: Ўзбек ва турк киноиндустриясидаги гонорар тафовути қандай?

Актёр Маъруф Отажонов турк кино юлдузи Бурак Ўзчивит билан биргаликда «Ҳукумдор Усмон» тарихий сериалида мўғул императори Гейҳату ролини ижро этган. Отажонов сериалда қанча гонорар олгани ҳақида интервьюлардан бирида маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 11:04


Қашқадарёда укол олган 28 ёшли қиз ҳалок бўлди

Воқеа 6 ноябрь куни Шаҳрисабзда содир бўлган. 28 ёшли қиз лор шифокорга томоқ оғриғи ва бўқоқ муаммоси билан мурожаат қилган. Шифокор «Цефтриаксон» ва «Дексаметазон»ни аралаштирган ҳолда беморнинг томоғидан укол қилган.

Қиз кўп ўтмай ҳушини йўқотган ва тили кетиб қолган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, бемор воқеа жойида вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 07:43


Самарқанддаги шифохонада жажжи болакай вафот этди. Унга талваса синдроми қўйилган.

Маълум бўлишича, 1 ноябрь куни бир оиланинг тўрт аъзоси овқатдан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Аммо фақат уч киши заҳарлангани, кичкина фарзанд эса овқат истеъмол қилмагани айтилган. СЭС ходимлари эса бола овқатдан заҳарланган демоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 07:42


InfinBANK иловасида «Золотая Корона» хизмати ишга тушди!

Пул ўтказмаларини олиш учун энди банкка бориш шарт эмас — барча амалиётлар телефонингизда! «Золотая Корона» ўтказмаларини қабул қилиш учун InfinBANK иловасига киришни ўзи етарли.

Хизматдан фойдаланиш тартиби:
1. Бош экранда «Золотая Корона ўтказмалари» бўлимига ўтинг;
2. «Ўтказмани қабул қилиш» хизматига босинг;
3. Маблағ ўтказиш учун картани танланг;
4. SMS орқали рўйҳатдан ўтинг;
5. Ўтказма қабул қилинганлига ишонч ҳосил қилинг
.

Замонавий банк хизматлари сизнинг қўлингизда!

❗️Эслатма: Ўзбекистонда тўловни фақатгина Visa картаси орқали қабул қилиш мумкин. Агар Visa картангиз бўлмаса, иловани ўзидаёқ виртуал Visa картасини очиш мумкин.
реклама

INSAYDER

08 Nov, 06:41


Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 05:43


Тошкентда жуда кўп кўчалар ёпилади деган хабарлар тарқалганди. ИИВ ЙҲХБ бу хабарлар ёлғонлигини маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

08 Nov, 05:12


Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатидан ташқари яна 9 та гавжум бекатида ҳожатхона, она ва бола хоналари ташкил қилинади.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Nov, 13:46


Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди

ФВВ ўрганишларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш туфайли 122 киши вафот этган бўлса, жорий йилда 32 та ҳолат қайд этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Nov, 12:55


Мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади

Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда янги ўқув йилидан мактабларда ҳам ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилиши кўзда тутилган.

@insideruzbek

INSAYDER

07 Nov, 11:32


Фарғонада 4 киши «ҳот-дог»дан заҳарлангани айтилмоқда

Манбаларга кўра, 4 нафар бемор юқумли касалликлар бўлимига ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 14:45


БИР МИЛЛИОН ДОЛЛАР

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 14:10


Тоқаев ўтган йили Макронга иккита този ит совға қилган эди

Жюль ва Жанна (итларнинг лақаби) ҳозирда Парижда бўлиб турган Қозоғистон лидерига пешвоз чиқишибди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 12:34


Тошкентда яна бир йўл ёпилади

Йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми (Эски ТошМИ рўпараси) 5 ноябрдан 5 декабргача барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 11:51


Сурхон давлат қўриқхонасидаги фотоқопқон бир гуруҳ ёввойи тўнғиз, Туркистон тулкиси ва Бухоро тоғ қўйларини тасвирга олди

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 11:06


Тошкентни Бекобод билан боғловчи йўлга нафақат тезликни, балки қувиб ўтиш қоидабузарликларини ҳам қайд этувчи радар ўрнатилибди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 10:21


Нью-Йоркда пиёдалар энди йўлни хоҳлаган жойидан кесиб ўтиши мумкин бўлади

Бу пиёдалар ўтиш жойи бўлмаса ҳам, ҳатто светофорда пиёдаларга қизил чироқ ёнганида ҳам кесиб ўтиш мумкин дегани. Бунгача Миссури, Калифорния, Невада, Виржиния штатларида ҳам бу каби қоидалар жорий этилганди.

Бу хабарни автотеррорчиларга жўнатиб қўйишни унутманг

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 09:44


Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин натижасида икки томонлама йўл ҳам маълум муддат ёпилди. Олов ўчирилгач, автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.

Ёнғин натижасида ҳеч ким шикастланмаган. Ҳайдовчи машинадан тушишга улгурган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 09:07


Россия томонидан Украинага қарши урушда қатнашиб, яраланган ўзбекистонлик фуқаро 5 йилга қамалди

Қўштепа туманида яшовчи 51 ёшли А.Х. 2023 йил май ойида Россияга ёлланма ишчи сифатида ишлаш мақсадида борган. Аммо у 2023 йил 24 ноябрь куни пул эвазига Россия-Украина урушида Россия тарафини олиб иштирок этишга розилик билдирган. Жанговар ҳаракатлар давомида А.Х. дрон орқали келиб тушган снаряд портлаши натижасида бош чап чакка соҳаси, чап қўли, чап елкаси ва ўнг оёқ кафтидан жароҳатланган ва даволаниб уйга қайтган.

Суд ҳукми билан А.Х. 5 йилга қамалди.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 08:36


АҚШда президентлик сайловлари бошланди

Биринчи сайлов участкалари Нью-Ҳемпшир штатидаги Диксвилл-Нотч қишлоғида маҳаллий вақт билан ярим тунда очилган. Президентликка демократ Камала Ҳаррис ва республикачи Доналд Трамп даъвогарлик қилмоқда. Қўшма Штатларда рўйхатга олинган сайловчилар сони тахминан 168 миллионни ташкил этади, уларнинг 81 миллиондан ортиғи муддатидан олдин овоз берган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 07:45


Сирдарёда аёл набираси билан 5,6 млрд сўмлик тилла тақинчоқларни ички кийимига яшириб олиб ўтмоқчи бўлганда ушланди

Аёл ички кийимида 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган. 14 ёшли неварасининг ҳам ички кийимлари орасида 12 дона ўрамда 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

Жами 922 дона тилладан ясалган бриллиант тошлар ўрнатилган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 6,7 кг.дан ошган. Унинг умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 07:12


Ўзбекистонда пропан газ нархи рекорд даражада қимматлашди

Биржага 720 тонна камроқ чиқарилган суюлтирилган газ нархи тоннасига (1700-1800 литр) бирданига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн.сўмдан ошган. Бу янги рекорд нарх.

Бу дегани пропаннинг бир литр улгуржи нархи 5600-5700 сўмга етмоқда. Ташиш харажатлари, сотувчининг фойдаси ва солиқларни ҳисобга олганда пропан нархи заправкаларда 8000 сўмга кўтарилишини тахмин қилиш мумкин.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 06:50


Тошкентда 7та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲда 2та Cobalt, 3та Lacetti, 1та Matiz ва 1та Malibu иштирок этган.

@insideruzbek

INSAYDER

05 Nov, 06:08


Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» ДУК етакчи мутахассиси 15 млн. сўм олганида қўлга олинди.

Бундан ташқари Навоий шаҳридаги МЧЖ раҳбари банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги банк мутахассиси эса 2 млн. сўм олган вақтларида ушланган.

Шаҳрихон тумани ҳоким ёрдамчиси 9 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Жорий йилнинг май ойида Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди. Ҳокими ўринбосари 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Nov, 13:18


Самолётдан чанг аралаш тутун пойтахтни қандай қамраб олганини видеога олишибди

Тошкент аллақачон дунёнинг энг ифлос шаҳарлари ичида энг юқори ўринларда қолмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Nov, 11:53


Тошкентда барглар ёмғири

@insideruzbek

INSAYDER

04 Nov, 10:35


Наманганда яна вояга етмаганларга ижарага берилган машина ЙТҲга учради

Бу сафар 9-синф ўқувчиси бошқарган машина йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

@insideruzbek

INSAYDER

04 Nov, 10:34


🫨 Tepadan pastga bittada qarasangiz boshingiz aylanadi, to'g'rimi?

texnomart'dagi narxlar shunaqa pasayib ketganidan o'zimizning ham boshimiz aylanmoqda, siz esa fursattan foydalangan xolda texnika olib keting🙂

😃 😃 😃 😃 😃

🫨 Когда резко смотрите вниз, у вас голова кружится?

У нас тоже кружится голова от таких спадов цен, а вы пока успейте купить технику, воспользуясь моментом🙂

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

INSAYDER

31 Oct, 16:02


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

INSAYDER

31 Oct, 13:55


Тошкентда «отопление» учун нархлар 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди. Унга кўра, аҳоли учун нарх ҚҚСсиз 121 617 сўм/Гкал (илгари 105 754 сўм) ва бошқа улгуржи ташкилотларга ҚҚСсиз 244 497 сўм/Гкал миқдорида нарх маъқулланди. Сўнгги марта нархлар апрел ойида оширилганди.

Иситиш мавсуми эса ҳалигача бошлангани йўқ.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 12:39


Озодбек Назарбеков ва бошқа вазирларнинг депутат бўлиши ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Юқорида сиёсий партиялар рўйхати бўйича ва бир мандатли округлар бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Уларнинг ичида ҳеч қандай вазир йўқ. Озодбек Назарбеков ҳам, таълим вазири ҳам ўз жойида қолади.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 11:30


1 ноябрдан газ учун ойлик лимит қиш мавсумига мослаб оширилади

«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади. 

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм


@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 10:33


Озодбек Назарбеков вазирликдан депутатликка ўтиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун Ўзбекистоннинг 5 нафар вазири номзод сифатида кўрсатилганди. Манбаларга кўра, улардан икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган бўлиши мумкин.

Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков. Ҳозирча хабар расман тасдиқланмаган.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 09:58


Тошкентда боласига алимент тўламай келаётган фуқаро ишқий муносабат орқали қўйилган тузоқ орқали ушланди

Олмазор тумани МИБ ходимлари икки йилдан буён алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган қидирувдаги фуқарони ноодатий йўл билан тузоққа туширишган. МИБ ходимлари қиз бола орқали Телеграм мессенжерида у билан романтик ёзишмалар бошлашган ва қарздор «учрашув»га келган вақтда ушланган.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 07:52


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 07:36


Трамп «ўз иш жойини топди»

Висконсиндаги сайловолди кампаниясида қатнашган Трамп чиқинди ташиш машинасига ўтириб олди. Журналистларнинг саволига у «машинам қалай? Бу Камала ва Байденнинг шарафига» дея чиқинди машинасига ишора қилган. Олдинроқ у Пуэрто-Рико давлатини ҳам «чиқинди ороли» дея номлаганди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 07:10


Яп-янги модел Cobalt Midnight ишлаб чиқарилиши бошланибди

UzAM янги «миднайт» эски Кобальтдан 7 млн сўмга қимматга айланишини, лекин шунга қарамай, эски Кобальт нархи оширилмаганини алоҳида иддао қилиб кетибди.

@insideruzbek

INSAYDER

31 Oct, 06:23


Тошкентда иситиш мавсуми 10 ноябрдан кейин бошланади. Унгача совуққотиб қолмасликка ҳаракат қилинг

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 13:31


Ўзбекистонлик фуқаро Cobalt автомобилига кўч-кўронини ортиб, Россияга йўл олди

Ичида 5 киши бўлган Cobalt уй жиҳозлари, маиший техникалари ортилган ҳолда Россия чегарасини кесиб ўтаётгани акс этган видео тарқалди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 12:48


Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунгача Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 12:03


«Тошкент Инвест» компанияси Тошкент шаҳрига тўртта кириш дарвозасининг эскиз консепциясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилди. Танлов ғолибига 100 млн сўм ваъда қилинмоқда.

Дарвозаларни қуриш шу йилнинг ўзидаёқ бошланиши режа қилинган.

Сунъий интеллектдан Тошкент дарвозаси учун дизайн чизиб беришини сўраганимизда у бизга юқоридаги вариантни тақдим этди. Байроқни нега қўйганини ҳисобга олмаса, ёмон эмас, тўғрими? Сунъий интеллектда оптимизм юқори экан. У келажакда Тошкентда дарахтлар ва яшиллик кўп бўлишига ишонмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 11:39


«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви қанча ҳақ олади?

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг амалдаги раиси Баҳодиржон Сидиқов 2023 йилнинг 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 2-чораги учун қўшимча ҳақ сифатида — 469 млн 800 минг сўм олади.

Ҳақнинг энг кўпини «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Рустам Шеров олмоқда. У 2023 йилнинг 1-, 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 1- ва 2-чораклари учун қўшимча ҳақ сифатида — 654 млн 120 минг сўм олади.

Маълумот очиқ манбадан олинди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 11:07


Дорига «ўтириб қолган» халқ

Онлайн назорат-касса машиналарида берилган чек маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар озиқ-овқатдан сўнг энг кўп дори-дармон маҳсулотлари сотиб олмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 10:02


Испанияда кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Сел сув тошқини натижасида Валенсияда кўприк қулаб тушди, Малагада поезд рельсдан чиқиб кетди ва бунинг оқибатида бир неча киши бедарак йўқолди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 09:39


Ижтимоий тармоқларда чиқинди учун тўлов қилмаганларнинг уйида свет ўчиши ҳақида номаълум шахснинг аудиоси тарқалди. Ҳудудий электр тармоқлари бу хабарни ёлғон эканини маълум қилди.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 06:38


Қирғизистон мадҳияси қайта ёзилиши мумкин

Президент Садир Жапаров парламент спикери Нурланбек Шакиевнинг мадҳияни ўзгартириш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Жапаров амалдаги мадҳия бундан 33 йил аввал, мамлакат эндигина мустақил бўлганида ёзилганини таъкидлади.

«Давлат сифатида тўлиқ шаклландик, 100 йил ўтса ҳам, биз озод ва мустақил бўлганимизни куйлайверамизми?», – дейди у.

@insideruzbek

INSAYDER

30 Oct, 06:11


Хабар тасдиқланмади. Иш энди судга оширилган

Бош прокуратура матбуот хизмати Insayder манбалари берган хабар ҳақиқатга туғри келмаслигини маълум қилди.

Тергов натижасига кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан айблов эълон қилиниб, 23 октябр куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 13:15


2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд долларни ташкил қилди

Бу мамлакат ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани

Шундан:
давлат ташқи қарзи – 30,9 млрд АҚШ доллар
давлат ички қарзи – 6,1 млрд АҚШ доллар.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 12:23


Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 10:20


Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси «Янги Ўзбекистон» газетасиниинг уч ойлик обунаси учун қарийб 1,5 млрд сўм пул маблағларини сарфлади. «Янги Ўзбекистон» газетаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигида ташкил этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 08:25


Тошкентда фуқарога тегишли повербанк ётган жойида ёниб кетди.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 07:12


Рекламаларда фоизни нотўғри кўрсатган Davr bank жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, «DAVR BANK» АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда «Davr mobile» иловасида 50 млн сўмгача онлайн микрокредит» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди. Бу рекламада микроқарзнинг 43 фоиз йиллик устамаси, ойлик иш ҳақи талаб этилиши каби талаблар кўрсатиб ўтилмаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги LED мониторли реклама объектларида «Тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача кредит, 24 фоиздан» мазмунидаги рекламалар жойлаштирилган бўлиб, аслида фоиз ставкаси – 32,99 фоизлиги маълум бўлган. Бундан ташқари кредит бўйича қўшимча шартлар ва муҳим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга кўра, «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «DAVR BANK»га нисбатан молиявий жарима қўлланди.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 06:46


Тошкент, Самарқанд ва Бухорода пиёдалар ўтиш йўлакларини йўлдан баландроқ қилиш амалиёти синаб кўрилмоқда.

Автотеррорчиларга тўла йўлларимизнинг ҳар битта йўлаги аслида шундай бўлиши керак.

@insideruzbek

INSAYDER

29 Oct, 06:01


ГФР фуқаролигига эга эронлик Эрон расмийлари томонидан қатл этилди

Жамшид Шармаҳд Эронда ҳибсда қатл этилди. Германия канцлери лавозимига мухолифатдан номзод Мец Эрон ҳукумати томонидан содир этилган «даҳшатли жиноят» ҳақида гапирди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 21:51


«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси футболчиси Родри 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби бўлди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 13:57


Туркманистон Россияга газ беришни тўхтатди

Туркманистон Москва билан ёнилғининг янги нархи бўйича келиша олмагани сабабли Россиянинг «Газпром» компаниясига табиий газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда «Туркмангаз» давлат концерни раҳбари Мақсад Бобоев маълум қилди.

Ашхобод вакили икки компания шартномасида 30 июнь санасигача ушбу давр учун нархларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилгани, агар томонлар нарх бўйича келишувга эришса, шартномани узайтириш имкони борлиги, бироқ томонлар олиб борилган музокараларда тижорат масаласида умумий келишувга эриша олмаганини айтган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 12:29


Сирдарёда 13 ёшли бола қотилликка қўл урди

Вилоятнинг Боёвут туманидаги «Қарапчи» маҳалласида яшовчи 13 яшар, 7 синф мактаб ўқувчиси ақли заиф қариндошини сўйиб ташлагани айтилмоқда. Воқеа 18 октябрь куни ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 11:23


Комил Алламжоновга қилинган суиқасдда гумонланган яна уч фуқаро қўлга олинди

Бош прокуратура томонидан Қибрайдаги қотилликка суиқасд ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. Олдинроқ, гумонланувчилардан бири қўлга олингани хабар берилганди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 07:41


Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди

Шифокор иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олган вақтида ушланди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 07:09


Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиясига эга давлатлар рейтингида 18-ўриндан 19-ўринга тушди. Ўтган йилги рейтингда мамлакатимиз битта юқори поғонада қайд этилганди.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 06:46


Қиш ҳали бошланмади, лекин Нукусда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

18 октябрь Нукус шаҳрида яшаган 25 ёшли Я.А. ва унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи Я.М. ҳамда уларнинг уйига меҳмон бўлиб келган қариндоши 27 ёшли Т.А. уйнинг иситиш қозонхонаси мурисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

@insideruzbek

INSAYDER

28 Oct, 06:18


Сайлов натижалари эълон қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ЎзЛиДеп энг кўп овоз тўплади.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Oct, 21:09


Бугун-эрта «барсачилар» шунақа рақс тушишади

@insideruzbek

INSAYDER

26 Oct, 11:08


Реал ҳаётдаги «Шоушенкдан қочиш»

Россиядаги қамоқхоналардан бирида 5 нафар ўзбекистонлик 37 метрлик ҳандақ қазиб қамоқхонадан қочиб кетишибди.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Oct, 10:01


Ўзбекистон юрак хуружидан вафот этиш кўрсаткичи бўйича дунёда учинчи ўринда турар экан.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Oct, 05:53


Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С. бошқарувидаги «Range Rover» русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган. Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

26 Oct, 05:22


Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди

Бугун, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган.

Кun.uz манбасига кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган. Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 16:58


Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 14:23


Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда

Ўзгидрометга кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент хамда кўплаб вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетишига олиб келар экан.

29 октябрь куни Қорқалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши кутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 12:04


Эрон Исроил билан урушга тайёрланмоқда

«Оятуллоҳ Ҳоманаий Эрон ҳарбийларига Исроил билан урушга тайёргарлик кўришни буюрди», деб ёзмоқда The New York Times. Нашрнинг ёзишича, Эрон катта уруш хоҳламайди. Оятуллоҳ ҳарбийларга Исроил ҳужуми юз берган тақдирда бир нечта фавқулодда вазиятлар режасини ишлаб чиқишни буюрган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 11:00


Энди уйни таъмирлаш учун 120 млн сўмгача кредит берилади

Вазирлар маҳкамасининг қарори билан якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади; ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

Мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида «Агробанк», «Халқ банки», «Микрокредитбанк» ва «Бизнесни ривожлантириш банки» томонидан ажратилади.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 10:30


Поезд қулоқчин тақиб олган курьерни босиб кетди

Тармоқда тарқалган видео 23 октябрь куни Тошкентда содир бўлган. Етказиб бериш хизмати ишчиси қулоқчин тақиб олгани боис, поезд овозини эшитмай қолган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 09:05


Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар юлдузлар қаторидан жой олди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган 20 ёшгача футболчилар орасида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар 25 футболчи номини эълон қилди. Қувонарли томони, «Ланс» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ана шу 25 нафар футболчилар орасидан жой олди.

Ҳусановдан ташқари дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга «Барселона» футболчилари Ламин Ямал, Гави, Пау Кубарси каби аллақачон жамоаси юлдузларига айланган футболчилар ҳам бор.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 08:23


Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди

Париждаги конференцияда Байрут учун маблағ йиғилди. Тахминан 800 миллион евро Ливан аҳолисига инсонпарварлик ёрдами, 200 миллион евро эса Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужумлари фонида ушбу мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлашга сарфланади.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 07:42


Янги Тошкент шаҳри учун яна қўшимча ер ажратилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Ушбу ер майдони «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол»маҳаллаларидаги ҳудудлардан ажратилади.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 07:13


Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқаро 75 млн сўм тўлайдиган бўлди

Тойлоқ тумани, Хўжаюз маҳалласида фуқаро У.З. томонидан соғлом тут кесиб ташланган. Катта эҳтимол билан у тутни ўтин сифатида ёқиш учун ишлатмоқчи бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

25 Oct, 05:48


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо туғилиш камайишда давом этмоқда

Сентябрдаги кескин ўсишга қарамай, 9 ой якунлари билан Ўзбекистонда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Ўлим сони кўпайган — 131674та.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 14:45


Зокиржон Алматов президент томонидан мукофотланди

«Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони билан бир гуруҳ ИИВ ходимлари мукофотланди. Улар орасида тизимнинг узоқ йиллик собиқ вазири, ҳозирда вазир маслаҳатчси бўлган Зокиржон Алматов ҳам «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 13:17


Ҳадича Жафарова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Жафарова 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган. У жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 11:49


Саноат корхоналари чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатишни пайсалга солмоқда — Бош прокуратура

Пойтахт атмосфера ҳавоси ифлосланишига иқлим ўзгариши, саноат ва автотранспорт воситаларидан ташламалар чиқариш ҳажмлари ошиб бориши, эълон қилинган мораторий даврида ҳам қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши, шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилиш ишлари жадал амалга оширилиши бевосита таъсир кўрсатаётгани келтирилган.

Масъул ташкилотлар ўтказган таҳлилларга кўра, I ва II тоифага кирувчи, атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш пайсалга солинмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан фақат 8 тасида бу ишлар амалга оширилган.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 09:34


Велосипедни уриб кетган машина ҳақидаги видео твиттерга испан тилидаги аккаунт томонидан юкланган экан. Катта эҳтимол билан ЙТҲ Испанияда содир бўлган.

«Қора жентра»ни қаердан тўқиб юборишганига қойил лекин.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 09:05


Бу видеони кимга юборишни биласиз

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 08:07


Uzcard фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Айни вақтда Uzcard катталари орқали транзакцияларни амалга ошириб бўлмаяпти. Иловаларда ҳам карталар нофаол ҳолатда қолмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 07:21


Қоп-қоронғида ёритиш чироқларисиз юқори тезликда ҳаракатланган машина велосипед ҳайдовчисини учириб юборди

Видеоёзув воқеа 18 октябрь куни содир бўлганини кўрсатмоқда. Аммо ҳодиса манзили аниқ эмас.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 06:14


Бунақаси ҳали бўлмаган. Футбол расмийси ва ИИБ ходими ўртасидаги келишмовчилик сабаб, «Локомотив» — «Бунёдкор» ўйини маълум муддат тўхтаб қолди.

Воқеадан хабардор манбаларга кўра, ҳаммаси «Бунёдкор» клубида фаолият олиб борувчи собиқ футболчи Сергей Ни ва ўйиндаги хавфсизликка масъул ИИБ раҳбарияти ўртасида келиб чиққан тортишувдан бошланган. Нига автомобилини стадион ҳудудидаги автотураргоҳга қўйишга рухсат беришмаган. Ни эса бунинг эвазига ИИБ ходимига унинг касби юзасидан қаттиқ гапларни гапирган. Бундан жаҳли чиққан туман ИИБ раҳбари эса бор аламини бутун стадиондаги ташкилотчилардан, жумладан ВАР машинаси ва уни ҳимоячи қилмоқчи бўлган ўйин комиссаридан олган.

@insideruzbek

INSAYDER

24 Oct, 06:06


Расул Кушербаев: «Бунақа гендер тенглигига тупурдим»

Жиддий ва муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 14:00


Туркия пойтахтида террорчилик ҳаракати амалга оширилди

Пойтахт Анқарада худкуш террорчи авиакосмик компаниянинг ишлаб чиқариш объектига бостириб кирган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 13:49


Бутун дунё бўйлаб Телеграм фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 12:21


Энди давлат мулки объектлари «ноль» қийматда сотилмайди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 11:33


Яна бир ўлим билан тугаган ЙТҲ...

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 10:36


Колхоз тюнинг видеоси тарқалди

Аслида унда шунчаки диска ва фара эмас, боковой ҳам қорайтирилган экан.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 09:53


Янги Зеландия флотининг 35 метр чуқурликка чўкиб кетган кемасининг юқоридан кўриниши

6 октябрь куни Янги Зеландия ҳарбий-денгиз кучлари Иккинчи жаҳон уруши давридан буён илк бор кемасини йўқотганди. Ўшанда гидрографик тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган Манаwануи номли кема Уполу ороли яқинида маржонқояларга урилганди. Бортдаги 75 киши муваффақиятли эвакуация қилинган, аммо кеманинг ўзини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

The Guardian нашри ёзишича, 35 метр чуқурликда ётган Манавануи бортида катта миқдордаги дизел ёнилғиси бор ва энди атроф-муҳит ифлосланмаслиги учун уни чиқариб олиш лозим. Аллақачон 200 минг литр ёнилғи океанга сизиб чиққан.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 07:12


Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди

«Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор» – деди Шаҳноза Мирзиёева.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 06:43


Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар 2021 йилдан Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 05:54


Бунақаларни керакли жойга бериб жаримага тортиш керак дейишга шошилманг. Ҳаттоки мана бу каби автотеррорчиларни видеога олиб жўнатишганда ҳам, жаримага тортилмасдан рад этилган.

@insideruzbek

INSAYDER

23 Oct, 05:50


Қора Жентра минаман, менга ҳамма нарса мумкин дейдиганлардан яна бири

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 15:04


Ҳамма гапиролмайдиган ҳақиқатларни эшитишни истайсизми?

Янги канал очилибди, у ерда одамлар аноним тарзда ўз ҳикояларини ёзишлиги мумкин экан. Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост - соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.

🔒 Махфийлик кафолатланган
📢 Энг қизиқарли ва яширин ҳикоялар
👥 Қўрқмасдан фикр билдириш имконияти

Бу ерда сизни ҳеч ким танимайди, аммо сиз доимо воқеалар марказида бўласиз. Обуна бўлинг: @dardsuz

INSAYDER

22 Oct, 14:15


Қашқадарёда 7 ёшли қизни ўгай отаси зўрлаб келгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Болага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 12:42


Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган

Ҳодиса бугун эрта тонгда Қўшработ туманининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда эр-хотин ва уларнинг ўғли ва қизи вафот этган. Портлашга газ сабаб бўлгани айтилмоқда. Қўшниларга кўра, портлашдан сўнг хонадонда ёнғин ҳам келиб чиққан.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 11:45


Тошкентдаги меҳмонхонадан россиялик сайёҳларнинг жасади топилди

Тошкентга дам олишга келган россиялик Лента.ру журналисти ва унинг шериги жасади Karaman Palace меҳмонхонасидан топилган. Катта эҳтимол билан улар бадбуй газ ҳидидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа содир бўлишидан олдин меҳмонхонадаги бассейн тозаланган. Тозалаш давомида чиққан бадбуй газ хонага вентиляцион тизим орқали кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 10:40


Чилонзордаги даҳшатли ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

22 октябр куни тонгги соат 06:20ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 39 ёшли ҳайдовчи С.К. Lacetti автомобилида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 71 ёшли С.К. ва 64 ёшли К.С.ларни уриб юборган. Шундан сўнг, ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва 71 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган. Яна бир пиёданинг эса шифохонада жони узилган.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 06:38


Фарғонада Cobalt ва Damas иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Ҳодиса Фурқат туманидаги автомобил йўлида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Бу вақтда рўпарадан келаётган Damas уни пайқамай қолгани ортидан ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.

Суд ҳукмига кўра, фуқаро 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

@insideruzbek

INSAYDER

22 Oct, 05:55


Ўзбек тили байрами тугади деб номланган сурат

@insideruzbek

INSAYDER

21 Oct, 13:47


Тошкентда 14 мингга яқин пулли автотураргоҳ қурилиши режалаштирилмоқда

Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

20 Oct, 08:26


Россиялик депутат Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилишни таклиф қилмоқда

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатганди. Россиялик депутат Сергей Миронов бунга жавобан «сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми», деб твиттерда ёзиб қолдирди.

«Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай «фуқаролар» бизга керак эмас», деган у.

@insideruzbek

INSAYDER

19 Oct, 06:59


2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда автобусларда йўл ҳақи учун нақд пулдан воз кечиб, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилади

«Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу ҚР-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди», деган Транспорт вазири 18 октябр кунги форумда.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 15:42


КХДР Украинадаги урушга 12 минг ҳарбийсини юбормоқчи — Жанубий Корея разведкаси

Бу вақтда ижтимоий тармоқларда Узоқ Шарқдаги полигонда шимолий кореялик аскарлар ҳарбий тайёргарликдан ўтаётгани айтилган видео тарқалмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 11:13


Матиз менга ҳамма нарса мумкин деб ҳисобласа керак. Range Rover эса ўзини кўчани эгасиман деб ўйлаган шекилли.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 09:27


Вазир ёлғон гапиряптими ёки мудир вазирга қаршими? Олмазор ММТБ мудири директорларга мактаб ошхонасини аукционда сотиш ҳақида топшириқ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова август ойида ОАВ вакиллари билан учрашувда мактаб ошхоналарини аукционда сотиш тартиби бекор қилинганини, вазирлик буни назоратга олганини маълум қилганди. Шунга қарамасдан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемирда вазир топшириғига зид ишлар олиб борилаётгани маълум бўлгач, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур мақолага муносабат билдирди ва мактаб ошхоналарини аукцион орқали ижарага бериш тўхтатилганини такрорлади.

Энди эса Олмазор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Рустам Айдинов вазирлик талабига зид ҳаракат қилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 07:38


Фарғонада божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 900 млн сўмлик 44 дона iPhone 16 Pro Max телефонлари мусодара қилинибди.

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 07:03


Telegram Ўзбекистонда расман ўз офисини очмоқда

Мессенжер ўзининг Linkedin тармоғида Ўзбекистондаги офис бош менежери лавозимига номзод қидираётгани бўйича эълон берган. Телеграм ўзининг Wallet ҳамёнини Ўзбекистонга олиб киришни режа қилган, ишга талабларда ҳам айнан шу лойиҳа кўрсатиб ўтилган

@insideruzbek

INSAYDER

18 Oct, 06:14


6G мобил интернет тезлиги ҳозиргидан 9000 марта юқори бўлиши мумкин

University College London (UCL) олимлари кенг диапазондаги частоталар, радиотўлқинлар ва ёруғликни бирлаштирган ҳолда секундига 938 гигабит маълумотни узатиш имкониятига эга бўлди. Бу эса бир сонияда ўртача катталикдаги 20 дан ортиқ кинони юклаб олиш мумкин дегани.

Ҳозирда олимлар жамоаси ўзлари яратган 6G технологиясини оммалаштириш учун смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳамда алоқа операторлари билан музокара ўтказмоқда.

Бу хабарни ҳали ҳудудига 4G етиб бормаган танишингизга юбориб қўйинг.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 14:35


ҲАМАС етакчиси ўлдирилган бўлиши мумкин

Исроил армияси томонидан Ғазога йўлланган навбатдаги зарба натижасида жами уч киши ўлдирилган, улардан бири Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 12:54


Бобур кўчасининг Шота Руставели чорраҳасидан Сеул чорраҳасигача бўлган қисмининг ярми ёпилди.

Бир ой давомида бу ерда электр энергияси тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 11:55


Тошкентда 1 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 17 октябр куни Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Бирлик» маҳалласидаги нонвойхона ҳожатхонасига 1 ёшли қизалоқ эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли тушиб кетган.

Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг қизалоқ шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 09:42


Тошкент туманида ит ёш болани талади. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 07:42


Сайловолди шармандагарчилик давом этади. Энди бош қаҳрамон ролида Халқ демократик партияси

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 06:45


Сирдарёда ўқитувчи биринчи синф ўқувчисини қўлига игна тиқиб жазолади

Сирдарёдаги 27-сонли мактабнинг 1-E синф раҳбари бўлган Гўзал исмли ўқитувчи болаларга тазйиқ ўтказиб, уларнинг ҳожатхонага борошига ҳам рухсат бермасдан, синфхона эшигини беркитиб дарс ўтган, шунингдек, болаларнинг қўлига игна ҳам санчган. ИИБга Ғ.О. исмли қизнинг қўлига игна санчилгани бўйича мурожаат қилинган. Бу ҳолатга болалар дарсдан кейин бўладиган 50 минг сўм тўловли қўшимча дарсга қатнашмагани сабаб бўлганини айтган.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 06:18


Тошкентда пулли автотураргоҳлар нархлари тасдиқланди

Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади. 1-тариф зонасида бир соатлик тўхтаб туриш 12 минг сўмни ташкил қилади. Бу миқдор 2-тариф зонасида 10 минг сўм, 3-зонада 8 минг, 4-зонада 6 минг ва 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

@insideruzbek

INSAYDER

17 Oct, 05:55


Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 13:59


Miran меҳмонхонасидаги олов Миллий банк биноси жойлашган қўшни бинога ҳам ўтиб кетиш хавфи борлиги айтилмоқда. Ёнғин кўлами анчагина кенг.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 13:14


Дилшод Турсунқулович Аҳмедов «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Аҳмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 12:40


Тошкент марказида жойлашган Miran меҳмонхонасида йирик ёнғин содир бўлди

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 12:31


Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

16 октябрь куни тонгга яқин Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидан ўтувчи Бейнеу-Тажен трассасида Хоразм вилоятига тегишли давлат рақамидаги JAC минивэни йўл четида тўхтаб турган МАN юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон фуқаролари машинада Россияга кетаётган бўлган.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 10:37


Туркияда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Эпицентр яқинидаги шаҳарларда таълим жараёнлари 1 кунга тўхтатилди.

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 09:51


Экологик партиянинг сайловолди кампаниядаги баннери.

Баннер электробусга ёпиштирилгунча текширувлардан ўтганмикан? Шу каби чаласавод реклама кампанияси учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилганди?

@insideruzbek

INSAYDER

16 Oct, 07:31


Россия фуқаролигини оламан деб Украинага қарши урушга кетаётган ўзбекистонликлар қамалиши ҳақида яна бир огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароликдан чиқаришга доир президент фармони қабул қилингунга қадар, ўзбекистонликларнинг хорижий давлат фуқаролиги эътироф этилмаслигини билдирди. Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни уруш тарғиботларига берилмасликка чақириб, хорижий давлатдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Улар 10 йилгача қамалиши эслатиб ўтилган.

@insideruzbek