ҚАРШИ ШАҲРИ, КОСОН ВА ҚАРШИ ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Муборак газ қувурлари бошқармасига қарашли “Қорахитой“ тармоғининг юқори босимли қувурида газ сизиш ҳолати аниқланди.
Авария ҳолатини бартараф қилиш мақсадида бугун соат 17:00 дан бошлаб таъмирлаш якунлангунга қадар,
Қарши шаҳарнинг
“Арабхона“, “Шайхали“, “Насаф“, “Дарвозатутак“, “Қарлиқхона“, “Геолог“, “Отчопар“, “Зоғза“, “Қўрғонча“, “Наврўз“, “Чақар“, “Чармгар“, “Боғишамол“, “Эскианҳор“, “Рогузар“, “Самарқанд“, “Янги Чаман“, “Арал“, “Худойзод“, “Қарлиқбағот“, “Гулшан“, Алишер Навоий, “Кунчиқар“, “Комилон“, “Беклар“, “Маҳсумобод“, “Маҳаллот“, “Тараққиёт“, “Мустақиллик“, “Равоқ“ маҳалласи ҳамда 1-2-м/т
Қарши туманининг
“Боғобод“, “Ертепа“, “Кўчкак“, “Мустақиллик қўрғони“, “Парғўза“
Косон туманининг
“Кўлбуқа“, “Хўжақўрғон“, “Насаф“ маҳалласидаги 28229 хонадон ва юқоридаги ҳудудларда жойлашган 716 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади.
https://t.me/qarshiliklar