Bintu Hasan @bintuu_hasan Channel on Telegram

Bintu Hasan

@bintuu_hasan


Бўш вақтингизда китоб ўқиманг, китоб ўқиш учун бўш вақт ажратинг...

Bintu Hasan (Uzbek)

Bintu Hasan Telegram kanali qiziq va o'qishga qiziqarli ma'lumotlar bilan to'ldirilgan. Kanal faoliyatini o'rganish uchun o'z doimiy obro'ingizda bepul vaqt ajrating. Bintu Hasan kanalida sizga o'z obro'ingizni rivojlantirish va o'z bilim darajasini oshirish uchun ko'plab ma'lumotlar mavjud. Bu kanalda siz matnlar, video darslar, va malumotli materiallar orqali o'rganish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Agar siz o'qishga, o'rganishga va o'z bilim darajasini oshirishga qiziqsayotgan bo'lsangiz, Bintu Hasan kanali siz uchun eng muhim manba bo'ladi. Kanalga a'zo bo'lib, o'z o'qish va o'rganish yo'liningizni tug'ri yo'lda bosishingiz mumkin. Boshqa kanallardan farq qiladigan, Bintu Hasan kanali sizga o'z obro'ingizni o'z ichiga olgan, zamonaviy va samarali ma'lumotlar bilan ta'minlashadi. Sizga qulayliklar doimiy ravishda taqdim etiladi va siz o'z obro'ingizni rivojlantirish uchun qo'llanma topasiz. Bintu Hasan kanali orqali o'z bilim darajangizni oshirib, yangi bilimlarga ega bo'lishingiz mumkin. Sizga qanday bilimlar o'rgatiladi? Siz qancha vaqtingizni bu kanalda ajratasiz? Bintu Hasan kanali orqali o'z obro'ingizni o'zlashtiring va yangi bilimlar o'rganganingizda qanday his qilasiz?

Bintu Hasan

22 Jan, 11:55


Бир кун орзу қилган дуоларингиз ичида яшайсиз.
Кўнгил олай дея ҳадялантирган яқинларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Bintu Hasan

22 Jan, 10:30


#ҳадяландик
#ҳамд

Яхши дўстни китобхонлар ва китоб дўконларидан қидиринг...
🌸

"Муқаддима" китобига ҳам яхши инсонлар сабаб эришдик... 🌿

Bintu Hasan

22 Jan, 04:20


Энг асосийси инсон ҳозирги ҳолатига қалбидан рози бўлиши. Борига ҳам йўғига ҳам рози бўлиш шукур қилиш-қалб ҳотиржамлигига эришиш демакдир. Шунчаки ҳотиржам бўлинг. Дуо билан ёрдам сўранг. Бу фоний дунё эканлигини ўзингизга эслатинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхши гумонда бўлинг. Ҳаётингизда нима содир бўлса ҳам бир ҳикмати, сиз учун фойдаси борлигини ёдингиздан чиқарманг. Шундай экан табассум қилинг. Қалбингизни гўзал қилинг. Ўзингизни асранг🙂

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

21 Jan, 16:01


Бугунги гўзал кун учун Роббимга ҳамд бўлсин...

Bintu Hasan

21 Jan, 15:28


#ҳазратим

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек олими бор бўлган юртнинг қиёматда илмсизликка узри йўқдир.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

21 Jan, 13:21


Роббим берган неъматлар бу китоблар...
Руҳим, қалбим, кўзларим қувончи...

Bintu Hasan

20 Jan, 04:11


Бир кунимизни эрталабдан кечгача тасвирга олайлик - да, эртаси куни ўтириб,  ўша кунимизни бошидан охиригача томоша қилайлик. Аслида, Аллоҳ ҳар онимизни тасвирга олиб турибди, фақат бу қайдлар намоён қилинишидан аввал биз ўзимизни кузатайлик...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Jan, 16:39


Aслида барчанинг қалбида ҳақиқатни айтиб турувчи виждон бор.

Лекин одамлар виждони гапига эътибор бермай қўйгани учун охири виждон ҳам ҳақиқатни айтмай қўйган...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Jan, 16:28


Баъзан ўзимни шундай соғиниб тураман ва бир савол қийнайди... Болалик яхши эдими? Ёки болаликда яхши эдими? 🌸

Bintu Hasan

19 Jan, 07:40


Аллоҳумма барик💐

Bintu Hasan

19 Jan, 07:40


Аллоҳумма барик💐

Bintu Hasan

19 Jan, 07:40


Аллоҳумма барик💐

Bintu Hasan

19 Jan, 07:40


Аллоҳумма барик💐

Bintu Hasan

19 Jan, 05:35


⏪️Ҳар ким қалбига кўра нафақалансин! Кўнглингизда неки бўлса, барокатини кўринг.⏩️

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Jan, 01:20


#Биз_бошладик

Бизда
янги мавсум бошланди,
ушбу мавсумдаги мутолаамиз

"Шайхим билан изма-из" китобхонлик марафонида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламларига мансуб китоблар босқичма-босқич тартиб билан мутолаа қилиш.

📚 1-босқичда 5-китоб "Мўминнинг қалқони. Муфассал рўза" китобини 💫 кун давомида ўқиймиз

🗓 Мутолаани  бошлаш:
19.01.2025

🗓 Tугатиш:
24.01.2025

📚Китоб саҳифаси:
170 бет

Мутолаада иштирок этаётган опа-сингилларимизга манфаатли мутолаа тилаб қоламиз.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

18 Jan, 11:44


“Бахт, кичик нарсаларда яшайди: самимий таббасумда, қадрлашда ва юракдан келган содиқликда.”

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

18 Jan, 01:41


Бир инсонни дунёвий матоҳлар ва қимматбаҳо зебу зийнатлар мутлоқ қизиқтирмай ёки ҳурсанд қилмай қўйган ондан бошлаб у аслида ҳақиқий бойлик ва бахт - пулга сотиб бўлмайдиган ва одамлар учун оддийдек туюлган нарсаларда эканини англаб етади.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

17 Jan, 17:29


Ҳаёт- бу туганмас дарслик. Баъзан у қувонч бахш этади, баъзан эса сабрга чорлайди. Ҳар бир қийинчилик яшаш санъатини ўргатадиган синовдир.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

17 Jan, 11:03


Яхши китобни ҳар сафар қайта ўқиганингизда янги нарсани ўрганасиз. Чунки сиз ҳам, китоб ҳам аввалгидек эмассиз.

• Aнна Богел


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

17 Jan, 03:54


Кераксиз бўлган манзилларингиздан кетишни ҳам ўрганинг.

Яқин инсонларингиз кўнглингизни оғритсаю ранжидим, мен ҳам инсонман деяолмасангиз...
Қийин...

Bintu Hasan

16 Jan, 11:56


Инсонда яхши ният пайдо бўлишининг ўзи унда эзгулик борлигининг аломатидир.

Ҳусайн Бухорий

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

15 Jan, 23:06


🥹 الحمدلله 🇵🇸

🇵🇸 Ғазода тинчлик шартномаси имзоланди🇵🇸

Bintu Hasan

15 Jan, 16:23


Бандани ичи ҳам сирти ҳам гўзал бўлиши керак.

Ҳулқдан мурод ички сурат.
Ҳалқдан мурод ташқи сурат.

Инсон жасад ва нафсдан иборат.

#дарсдан

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

15 Jan, 09:22


#иқтибос

Аёл илмли бўлиши шарт​​!

Ўсмир қизларни илмли, ҳунарли, соғлом бўлишларига эътибор қаратайлик.

Tурмушга фақатгина ош- овқат,  супур- сидирни ўргатиб эмас (болалигида онасини кўриб катта бўлган қизга ўргатиш шартмас!), бўлажак хонадон эгасини авлодни дунёга келтирувчи Оналикка тайёрлаб узатайлик.

"Тарбия - чи ?” китобидан
Ғиёсиддин Юсуф

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

15 Jan, 04:39


Барчамиз гуноҳкор, хатокор бандалармиз. Бошқаларнинг хатоси биздан фарқ қилгани учун кўзимизга кўринади холос.

Сиздан фарқли гуноҳ қилгани учун бошқаларни ёмон кўрманг.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

14 Jan, 16:00


Кечирдим, ким мени этди хор, абгор,
Кечдим, гар кимдадир менинг ҳаққим бор.
Роббим, икки дунё бирор бандангга,
Мени сабаб қилиб етказма озор!

Мирзо Кенжабек

Bintu Hasan

05 Jan, 12:41


Ўқиш ақлни бойитади ва қалбни поклайди, ҳар бир саҳифада сиз ўзингиз учун янги бир дунё топасиз.

🔖Ғаззолий

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

05 Jan, 02:39


Уй Мадинага, дарсликлар исломга, муаллим бўлмиш ота - она эса бош муаллим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тобе бўлса, ўша хонадонлардан Мусъаблар, Фотималар дунёга келади.

Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

04 Jan, 15:01


Кечагидан яхши бўлинг, бошқалардан эмас..

Bintu Hasan

04 Jan, 10:55


2025 йил — Буюк хотира йили!

“Пешқадамлар карвони” 2025 йилни “Буюк хотира йили” деб эълон қилади!
Бунда Ҳазратнинг ибратли ҳаётларидан атрофлича сабоқ олиш мақсад қилинган.

@MuslimaatUz
@Peshqadam_Maktabi
@Peshqadam_Karvoni
@Ayollarga_komak
@Kitobqand
@BintuSodiq

Bintu Hasan

04 Jan, 10:04


Aллоҳни зикр қилганингизда овозингизни қанчалик баланд ва чиройли чиқишида эмас.

Я Аллоҳ деганингизда қанчалик титрашида...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

04 Jan, 04:43


Ҳақ таоло қулининг кўнглидаги иймон ва ниятига кўра муомилада бўлади.
Аллоҳ деган қул маҳрум қолмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларни севади. Гуноҳ билан имтиҳон қилиниб, тавба этган мўмин қулини Аллоҳ севади. Ҳақ таоло гуноҳга ботган қулини Ўзи томон буришга етади, ҳаттоки ортади.

Юнус Эмро


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

04 Jan, 01:56


Сизни кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам “ الله ” 🤍

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

03 Jan, 17:11


Кейин деб номланган йўл, хеч қачон деган шахарга олиб боради.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

03 Jan, 13:53


Қалбингизни тозаланг, Аллоҳ унга нур берсин...🌟

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

03 Jan, 07:27


"Киши гоҳида амали билан эриша олмаган чўққига, нияти билан эришади!"

Китобдан

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

02 Jan, 13:44


#ҳамд

Ютуқ бу...

— Миллионлаб одамлар ичида Аллоҳ сизни танлаб, ўзи севган амални бажартириб қўйишидир.

Bintu Hasan

02 Jan, 12:24


Сокин уй, илҳом бағишловчи китоблар, қадрдон яқинлар, меҳр, ишонч, умид тўла оила ва фарзандлар...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

02 Jan, 05:51


Қуръон Карим лафз ва маъно жиҳатидан Аллоҳнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга юбарган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир.
Суннат - ҳадис эса маъноси Аллоҳдан, лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин - диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар.

"Амаллар ниятга боғлиқдир" китоби.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

01 Jan, 22:58


#Биз_бошладик

Бизда
янги мавсум бошланди,
ушбу мавсумдаги мутолаамиз

"Шайхим билан изма-из" китобхонлик марафонида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламларига мансуб китоблар босқичма-босқич тартиб билан мутолаа қилиш.

📚 1-босқичда 3-китоб "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобини 8️⃣ кун давомида ўқиймиз

🗓 Мутолаани  бошлаш:
02.01.2025

🗓 Tугатиш:
09.01.2025

📚Китоб саҳифаси:
179 бет

Мутолаада иштирок этаётган опа-сингилларимизга манфаатли мутолаа тилаб қоламиз.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

01 Jan, 17:35


Биз сўзлаймиз, ҳамма ўз фитратига кўра англайди...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

01 Jan, 14:27


Ҳаётингда ҳеч бўлмаса битта виждонли ва сенга доим ростини айтиб турадиган инсон бўлсин.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

01 Jan, 06:33


Қаранг, яна кимдир Қуръон ҳофизи ва ҳофизаси бўлди. Сиз ва Мен эмас...📕

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

31 Dec, 20:51


Kимдир нишонланлади, кимдир шунчаки дастурхон ёздим деб ўзини алдади. Кимдир эса одатий кундек ухлади. Кимдир Ражаб ойи илк кечасини ибодат ва дуолар билан ўтказди. Ҳуллас тугади шу "байрам" шукур…

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

06 Dec, 11:52


Ҳамма нарса кўрингани каби бўлсайди, денгиздаги сувни қўлингга олганингда, у мовий бўларди.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

06 Dec, 00:28


Аллоҳ абадий ва барҳаётдир...

Bintu Hasan

05 Dec, 11:41


Аллоҳ таолони байтига бориб покланиб келаман деймиз. Йўқ покланиб бориш керак. Покка пок бўлиб борилади.

Устоза: Ҳанифа

Bintu Hasan

05 Dec, 10:19


Алҳамдулиллаҳ...

Ҳисса қўшган барчадан Аллоҳ рози бўлсин. Умра савобларини берсин Роббим.

14-декабр куни училади ин шаа Аллоҳ.
Йўлланмани топшириш учун кетяпман😢

Bintu Hasan

05 Dec, 07:00


#дарсдан
#тафаккур

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳни оналари мураттаб қория эдилар, саккиз минг ҳадис ёд олган эдилар.

Ҳозирги кунда кўп муслималар "мени фарзандим шайҳ бўлади", "қори, фақих, олим бўлади", "умматга фойда келтиради" ва шунга ўхшаш гапларни эшитамиз.

Солиҳ фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сизнинг ғамингиз фақат ейиш, ичиш, кийиш бўлса?

Илмли фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз кунига 3 соатингизни илмга бағишлай олмасангиз?

Фақиҳ фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз ҳатто фиқҳ нима эканлигини билмасангиз?

Қори фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз Қуръонни ўқиб, уни устида тафаккур қилишни билмасангиз?


Бугун устозамдан эшитган энг таъсирли сўзлар...😢

Bintu Hasan

05 Dec, 04:48


Мазҳаб бошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳни қанчалик танийсиз?!

Тафсия китоб: Имоми Аъзам

Bintu Hasan

05 Dec, 03:10


Эй қалб! Аллоҳдан бошқа кимим бор...

Bintu Hasan

04 Dec, 13:33


#аёллар #қизлар

Ошхона учун

🧂Рўзғорлик қилинганда, олинган ун учун алоҳида идиш қилиб қўйинг. Ун сифатли ва ёйилмай туради, энг муҳими фойдаланаётган вақтда ҳам ўзингиз учун енгиллик бўлади.

🍞Нон идишини ҳам тез тез артиб, тозалаб туринг, нон сифатини йўқотмаслик учун. Агар тандирда нон ёпиб, истеъмол қиладиганлар бўлса, нонлар совугач, ҳолоделникда сақласа, нон идишига қараганда сифати узоқроқ яхши сақланади.

🥖Сифати бузулган нонларни кесиб, патнисга ёйиб қўйсангиз, юмшоқ нондан кўра қотган нон, суюқ овқатлар билан, зўр кетади.


Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

04 Dec, 12:15


🆕Аёллар|Қизлар учун, ошхонадаги зарурий эслатмалар:

➡️Доим пўчоқлар ва мусорларни кераксиз нонларни алоҳида алоҳида пакетларга солинг. Пўчоқ ва мусор аралашиб турмасин.

➡️Овқат қовураётганингизда, қўллар қуруқ бўлсин, қозонга қўлдаги сув оқмаслиги учун. Бошингизда доим рўмол бўлсин.

➡️Гўштларни доим ювиб ишлатинг ва сақлашда ҳам, бир марталик овқат учун ажратиб, стречга ўраб музлатиб қўйинг, шунда гўшт сифати бузулмайди.

➡️Холоделникка сабзи, тухум каби маҳсулотларни ювиб, қурутиб кейин жойланг. (Сабзи сифати бузулмайди.

➡️Мош ва ловия дуккакли маҳсулотларни қопқоғи очиқ идишда музлаткични пастки қисмида сақланг. Дуккакли маҳсулотлар ташқарида туриши пўпанак қилиб қўйиши мумкун.

➡️Қўл, идишлар учун алоҳида сочиқ ишлатинг.

➡️Идишларни ювганингиздан сўнг, сочиқда қуритиб артиб кейин маҳсус идиш қўядиган жойга қўйинг. Шунда идиш учун мослама занг бўлиб кетмайди.

➡️Картошка, пиёз сақлаш учун алоҳида идиш ажратинг.

➡️Гўшт ва сабзавотлар учун алоҳида пичоқ ишлатинг.

➡️Ҳар куни кечқурун газ, рокавина, витяшка ва столлар устини тозалаб артиб қўйинг.

➡️Имкон қадар ошхонада қулайлик яратиб олинг, ошхонани тартибли сақланг.

Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

04 Dec, 11:54


Бугун соат 10:00 дан 14:00 гача ошхона уборкасини қилдим.
Миямда ошхона учун аёларга керакли маслаҳатлар ёздим.
Сизга қизиқми?!
Реякция орқали, ёзиб қолдираман.

Bintu Hasan

04 Dec, 03:28


Рабиъ ибн Ҳайсамдан:

"Нега ҳеч бировни айбламайсиз?" деб сўрашганда шундай жавоб қилганлар: "Ўзимдан рози эмасманки, шу сабаб одамларни ёмонлашга вақт топа олмайман".

Bintu Hasan

03 Dec, 17:07


Тил нафсга боғлиқ, сукут қалбга. Қалб каломини эшитиш учун, тил каломини тарк қилиш керак.

Bintu Hasan

03 Dec, 11:51


Юракнинг ҳар бир уриши, ўлимнинг оёқ товушидир.

Боязид Бистомий

Bintu Hasan

03 Dec, 03:14


Ҳуммул - кўмилмоқ
Ўзни кўммоқ.

#руҳий_тарбия

Bintu Hasan

02 Dec, 02:43


Одамзод Аллоҳ томон кетаётган сайёхдир.

Bintu Hasan

01 Dec, 10:11


#суҳбатдан

📎Аёл мадрасадир!
Аввало биз аёллар кўп китоб ўқишимиз керак! Фарзандларимиз биздан ўрнак олади. Ва кейин фарзандларимиздан кейин албатта савол бериб хулосасини сўраш керак.

📎Дунёдаги энг катта луғат немис луғатидир.Бу китоб луғати  33 жилдлик  34.519 саҳифалик луғат экан. Луғатларини саноғи эса жуда кўпдир.

📎Бугунги кунда энг кўп китоб ўқийдиган мамлакат бу Хитой давлати экан.

Зуҳрахон Ҳамдамова

Bintu Hasan

01 Dec, 10:06


#суҳбатдан

📚Китоб секин ўқилганда 60% тушунилади.
Китоб тез ўқилганда 80% тушунилади. Деган факт бор!

📚Фарзандларимизни китобга муҳаббатини 4-6 ёшдан китобга муҳаббатни уйғотиб олайлик! Кеч қолмайлик!

📚Дунё бўйича энг катта китоб "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам" китоби экан. 429 саҳифа экан . Бир ярим тоннага яқин экан. Дубайда сақланар экан.

Зуҳрахон Ҳамдамова

Bintu Hasan

01 Dec, 05:19


Мўминнинг баҳори "Қиш" хайрли бўлсин...

Bintu Hasan

30 Nov, 14:05


🕑ЭРТАГА...

📎"Илм олишда китоблар ўрни" мавзусидаги овозли суҳбатимизга марҳамат!

🔖Ушбу суҳбатда сиз:

⚪️ Илм олишдан асл мақсад қандай бўлиши керак;
⚫️Илм олишда китобларнинг ўрни;
⚪️Илм олишда вақтнинг тақсими.

Шу каби
маълумотларга эга бўласиз биизниллаҳ.

🎙Суҳбатни Ўзбекистон мусулмонлар идораси нашриёти "Мўминалар" журнали муҳаррири Зуҳрахон Ҳамдамова олиб борадилар.

🗓Жонли суҳбат @bintuu_hasan
телеграм саҳифасида 1
декабр Якшанба куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Яқинларингизни ҳам таклиф қилинг.

▫️@bintuu_hasan

Bintu Hasan

30 Nov, 11:20


Ичимдан чиқара олмаган ҳар бир ҳузун Сенга омонат Аллоҳим!

Bintu Hasan

25 Nov, 13:43


12.800.248 сўм + 100$ хам беришди

Маррага етиб келдик алҳамдулиллаҳ. Сбор ёпилди...

Ма шаа Аллоҳ
Аллоҳумма барик


Аллоҳ барча ҳисса қўшганлардан рози бўлсин. Бизни кузатишда давом этинг. Тез кунда кўзлар қувонади ин шаа Аллоҳ.

Bintu Hasan

25 Nov, 07:45


Мутолаада Имоми Аъзам китоби

Bintu Hasan

25 Nov, 04:43


Ўзимга-ўзим:

Ҳурматли "Ўзим, илтимос илмингда чалғинма ва сабаб, баҳоналар қилма! Сени илмдан, тўхтатган нарса ташвиш, тўй ёки марака эмас
-Ўлиминг бўлсин...
Сени илмни устида тополмаган кун, вафот этдилар десин.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

25 Nov, 03:32


#фарзандларимга

Балки мен дунёдаги энг яхши она эмасдурман. Лекин имкон қадар сизлар учун ҳар доим яхши она бўлишга ҳаракат қиламан. Сизларни ташқи ҳавфлардан Аллоҳ қодир қилганча асраб келмоқдаман. Сизлардан умидларим катта. Энг аввало сизлар, бу уммат учун фойда келтирадиган инсон бўлиб етишишингизни Аллоҳдан сўраб кўп дуо қиламан. Ва ишонаманки, Аллоҳ дуоларимни қабул қилади.

Bintu Hasan

24 Nov, 15:29


Саҳобалар егани овқат топишаолмас эди.

Биз ҳазм бўлсин дея мева еймиз.

Фарқимиз шу...

Bintu Hasan

24 Nov, 08:21


Китобга муҳаббат инсон қадрини оширади...

Устоз: Одинахон Муҳаммад Содиқ

Bintu Hasan

24 Nov, 04:34


Яхшилик учун қилинган ҳар қандай амал - эҳсондир!

Bintu Hasan

23 Nov, 12:47


#Ҳадияландик_алҳамдулиллаҳ

Илм йўлидаги опамдан ҳадя келибди. Ҳадя эгасидан Аллоҳ рози бўлсин. Бизни суюнтирганни Аллоҳ суюнтирсин.

Айни сўзма сўз таржима Қуръон олмоқчи эдим. СубҳанАллоҳ

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

23 Nov, 12:33


Бизга ҳадя келибди очамизми...

Bintu Hasan

23 Nov, 03:23


Имтиҳон нима билан бўлади?
Бало билан...
Унда бало нима?
Саволдир...
Саволдан мақсад нима?
Жавоб олмоқлик...
Бу тўлиқ жавоб эмас, сўрашдан мақсад шуки тўғри жавоб олмоқлик...
Кимдир мол - мулк билан...
Кимдир дала билан боғ билан синалади...
Кимдир пул билан...
Кимдир мансаб мақом билан...
Кимдир дард билан...
Кимдир дармон билан синалади...
Сабр тут япроғини ипакка айлантиради... Сабр айла озгина шошма кўрамиз, Мавлом найлар, найларса гўзал айлар...


Юнус Эмро

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

23 Nov, 02:59


Зул жалоли вал икром... ▫️

Юнус Эмро

Bintu Hasan

22 Nov, 15:37


🩷

Bintu Hasan

22 Nov, 07:16


Умра учун битта одамга 1200$ экан, сўмга шунда 15 миллион бўлябди. Ўғиллари учун маблағ тайёр.
Азгина ҳиммат қилсак оналарига йиғилади ин шаа Аллоҳ

Bintu Hasan

22 Nov, 00:20


Ҳар бир инсоннинг ўз йўли ва ўз дуоси бор…
Аллоҳ биз ҳақимизда айтган сўзларимизга қараб ҳукм чиқармайди. У бизнинг калбимизга теран назар солади…
Қонун қоидадар (ақидалар) асосий эмас, асосийси, бизнинг қанчалар софлигимиз…


Жума айём муборак бўлсин...

Bintu Hasan

15 Nov, 03:21


Қилган яхшиликларингизнинг илк мукофоти қалбингизни эгаллаганда ҳаловат бўлади. Бу ҳаловат мамнун бўлган Роббингиздан келган саломдир!)

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

15 Nov, 03:21


#бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун муборак Жума тонгида Аллоҳ таолони муҳаббатида, иймонда, ибодатларда, Аллоҳ таолони байтини кўришни орзу қилиб юрган, лекин орзуларини амалга оширишда қийналаётган бир опа ва маҳрамлари ўғиллари билан Аллоҳ билан Каъбада учраштиришликни ният қилдик.

Сиз ҳам хайрли ишимизга ҳисса қўшинг ва Каъба соғинчи, муҳаббатида юрган бир инсонни севинч ёшлари сабаб Аллоҳ розилигига эришинг.

Етарли сумма йиғилганда Умра сафари билетларини бирга топширамиз ин шаа Аллоҳ.

Ҳисобот бериб кетилади...


8600032978472215

Айҳаджаева Лобар

Яқинларингизга ҳам улашинг

Bintu Hasan

15 Nov, 00:26


#Биз_бошладик

Бизда
🇸🇦-мавсум бошланди,
ушбу мавсумдаги мутолаамиз

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ

📚"Қизларжон"
китоблари асосида
🇸🇦 кун давомида ўқиймиз

🗓 Мутолаани  бошлаш:
15.11.2024

🗓 Tугатиш:
21.11.2024

📚Китоб саҳифаси:
187 бет

Мутолаада иштирок этаётган опа-сингилларимизга манфаатли мутолаа тилаб қоламиз.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

14 Nov, 15:13


Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан бир нарсани икки марта сўраманг...

Bintu Hasan

14 Nov, 07:50


#китобдан

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди!

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

13 Nov, 15:28


📎Инсон Аллоҳдан бошқа қайерга ҳам бориши мумкин?)

Bintu Hasan

13 Nov, 11:27


📚 Биз бошладик...

Навбатдаги китоб марафонида биз билан Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламларига мансуб

📚" Қизларжон " китоби мутолаасида иштирок этасиз

📝 Китоб якунида тест асосида савол - жавоб қилинади.

Мутолаага қабул:
🗓 13.11.2024

Мутолаани бошлаш:
🗓 15.11.2024

📌Марафон манзили:
@bintuu_hasan

Bintu Hasan

13 Nov, 06:38


Дунё гўёки бир синиқ курсидир. Хеч бемалол ўтиролмайсан.

©️Hikmet Anıl Öztekin

Bintu Hasan

12 Nov, 15:48


🪶Кечалар истаклар қабул қилинадиган, кундузлар эса қабул қилинган истаклар амалга ошириладиган вақтлардир. Кундузлари Роббимизнинг биз учун махсус тайёрлаганларини кўриш учун кечаси сажда билан давом этиш керак. Сажда банданинг Аллоҳга яқин бўлган пайти. Инсон эриша оладиган энг охирги чўққиси ҳисобланади. Бу комил инсонликка эришиш йўлларидан фақат биттасидир.

"Муккаммал кун" китобидан

📚Китоб якунланди...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

12 Nov, 11:22


Болажонлар учун...🤎🤎

Bintu Hasan

11 Nov, 23:21


Онамдир дунёда энг холис кўзгу,
Қолгани ёлғонлар, ширин алдамлар...
Шу пайтгача яшаб, англаганим шу Онамдан бошқалар оддий одамлар.


Хайрулла Ҳамидов

Bintu Hasan

11 Nov, 16:54


Она бетоб бўлмасин..!

Она бетоб бўлса гар, қораяр мовий турган осмон.
Бош кўтармай қўяр, чақнаб турган қуёш ҳам.
Сайраб турган бу тиллар жим қолар, ёниб турган кўзлар ҳам сўниб қолар.
Энди қад ростлаган ғунчалар сўлиб қолар..

Диллардаги оловлар ўчиб қолар, бош кўтарган ғурурлар синиб қолар..
Она касал бўлса гар, эй одамлар, дунёдаги бор муҳаббат ғамга толар.

Она бетоб бўлмасин..!
Фарзандлар ҳайрон, эрнинг дили вайрон..
Айланар кошона ҳам бир кулбага.

Она тик турсин, эгилмасин қадди, ҳатто уюлмасин қовоғи.. ҳечбир он.

Taimaa Sattar

Bintu Hasan

11 Nov, 13:11


Қийинчиликни ёмон кўрманг, чунки у, сиздан иккиюзламачиликни кетқазиб, ростгўйликка яқинлаштиради!

💾Нажиб Маҳфуз

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

11 Nov, 07:50


Аллоҳим, Сен менга нақадар яқинсан ва мен Сендан нақадар узоқман…

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

10 Nov, 10:39


Имом Ғаззолий: " Мана шу уч ибодатда қалбингизни мутлақо ҳушёр тутинг, ақлингиз ва қалбингиз бошқа жойда бўлмасин. Қуръон ўқиётганда, ибодат қилаётганда, Роббингизни зикр этаётганда. Бу уч ҳолатда бўлганингизда, бир лаҳза ҳам ақлингизни, қалбингизни ва руҳингизни бошқа жойга бурманг. Аллоҳнинг ҳузурида эканлигингизни унутманг. Юзингизни қиблага буриб, хаёлингиздан бошқа нарсалар ўтмасин. Юзингизни Каъба томонга бурганингиздек, қалбингизни ҳам Аллоҳга боғланг. Агар бундан ҳам юқорига чиқмоқчи бўлсангиз: сукунатингиз фикр, қаршингиз ибрат бўлсин ва хоҳлаганингиз доим тоат бўлсин".

"Мукаммал кун" китобидан.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

10 Nov, 02:06


- Дунё ўзининг фоний гўзалликлари билан ҳам кўзимизни, ҳам қалбимизни қамаштирар экан, у ҳолда боқий бўлган Жаннат гўзалликлари ҳақида қандай ҳам таъриф бера олардик?!

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

09 Nov, 15:04


Риёнинг давоси “Сенгагина ибодат қиламиз” да бўлса, кибрнинг давоси “Сендангина ёрдам сўраймиз” дадир.!

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

09 Nov, 14:17


Шеър муаллифи: Ўткирбек Муҳаммадсобир

Ўқиди: Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

09 Nov, 07:31


Нафсдан гапир, – дедим. Йўлдан озган аммора нафснинг давоси учун, ичингда “ҳиро” барпо қилиб, у ерга чекин. Ва то одам бўлмагунча чиқмагин, – деди...

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

08 Nov, 07:13


Аёл кишига эҳромда жоиз бўлмаган ишлар.

25. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Эҳромдаги аёл ниқоб тутмасин, қўлқоп киймасин дедилар".

Имом Бухорий ривоят қилган (1838)

"Аёллар учун 40 ҳадис" китобидан.


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

08 Nov, 06:26


Китобларни ёқиб юборишдан ҳам катта жиноят бор бўлса, бу уларни ўқимасликдир!

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

08 Nov, 03:56


#тонг
#Фарғона

Bintu Hasan

07 Nov, 12:50


Ва онангиз сизнинг қаршингизда ўтираётган бўлса, ўтирган жойингиз айнан Жаннатнинг ўзгинасидир🤍

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

06 Nov, 15:41


Ҳеч ким учун ўйлаганингизчалик қадрли эмассиз. Ўзингизга тушунтиринг шуни.


أنت لست ذا قيمة عند أي شخص كما تعتقد. اشرح ذلك لنفسك

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

06 Nov, 11:01


(Устозимиз Одинахон Муҳаммад Содиқ қизига бағишланади)

Ҳидоят йўлинда дилдошсиз, Устоз,
Туну кун бизларга йўлдошсиз, Устоз,
Мусофир юртларда йўлимиз мудом
Чарақлаб  ёритган қуёшсиз, Устоз!

Бу дунё, у дунё ғам кўрманг, Устоз,
Ҳаётда ҳеч қачон қоқилманг, Устоз,
Шогирдлар бахтига соғ, омон бўлинг,
Эзгулик йўлида чарчаманг, Устоз!

Раҳматли шайхимиз руҳига бугун
Қилайлик дуою фотиҳа бутун,
Бебаҳо хазина – олтиндан қиммат
Қолдириб кетдилар ўрганмоқ учун.

Ҳақ йўлда қилинган улкан бу ишлар,
Сиз каби фарзандлар давом этмишлар,
Минг-минглаб шукрлар бўлсинким ундан,
Бағри кенг халқимиз баҳра олмишлар.

Аллоҳ бу хизматлар ажрини берсин,
Ҳар икки дунёнинг бахтини берсин.
Шайхимиз қўл чўзиб, етолмай қолган
Юксаклик тожини, тахтини берсин.

Рустамхон Меҳмонхон ўғли

@BintuSodiq

Bintu Hasan

06 Nov, 10:45


Инсон воситачиларни эмас, ҳақиқий берувчини, асл Яратувчини билиши ва Унга шукр қилиши керак.

"Мукаммал кун" китобидан.


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

06 Nov, 09:21


Аллоҳумма соййибан нафиъан☔️

Bintu Hasan

06 Nov, 04:01


Куймаган нафс тарбияланмайди.

Bintu Hasan

05 Nov, 12:57


♥️
Юнус Эмро

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

05 Nov, 04:51


Қалбидан "Ла илаҳа иллаллоҳ" деган киши, Аллоҳдан бошқа борлиқ йўқ деган киши, оёғини ерга босаётганда ҳам шу шуур билан босмоғи керак, бу бир ҳис этиш масаласидир.

Иқрор доимо қалб биландир, қалбгадир.

Юнус Эмро


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

05 Nov, 04:20


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин мўминнинг ойнасидир" деганлар.
Амирул мўъминун бўлганлари ҳолда ўзлари учун ойна аҳтарганлар. Аллоҳ асрасин бу муборак Зотда нуқсон бор эдими, ойнага муҳтожлик сезсалар.

Ҳазрати Мусо алайҳи саллом ҳам шундай деганлар. Ҳазрати Ийсо алайҳи саллом ҳам шундай деганлар. Ҳақдан келган барча сўзлар аслида инсонга фақат битта насиҳатни таъкидлайди.

"Ўзингга бир ойна топ. Агар у ойнада бирор камчилик кўрсанг, ойнани синдирма. Аксинча айбни ўзингдан деб бил".

Юнус Эмро


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

05 Nov, 01:34


#Биз_бошладик

Бизда
🇸🇦-мавсум бошланди,
ушбу мавсумдаги мутолаамиз

Муаллиф:
Ойшагул Ақоқуш Оқтун

📚"Мукаммал кун "
китоблари асосида
🇸🇦🇸🇦 кун давомида ўқиймиз

🗓 Мутолаани  бошлаш:
05.11.2024

🗓 Tугатиш:
15.11.2024

📚Китоб саҳифаси:
170 бет

Мутолаада иштирок этаётган опа-сингилларимизга манфаатли мутолаа тилаб қоламиз.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

04 Nov, 16:22


Бир кун келиб, албатта, "уйга вазифалар" текширилади.

Bintu Hasan

04 Nov, 15:02


- бир кун қадаримга таслим бўлиб курашишдан тўхтасам, толиққан қалбим ва иймонимга лутф қилишинга ишонаман Роббим.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

04 Nov, 14:30


Қанчалик билсам, қанчалик билмаслигимни биляпман.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

04 Nov, 07:17


Қуръон муҳаббат китобидир...

Устозамдан...

Bintu Hasan

03 Nov, 13:04


Унутма! Сен ҳаёл сураётган орзуларинг ва режаларингдан эмас, қилаётган амалларингдан иборатсан холос…

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

03 Nov, 07:26


JUMA KUNI...

📎"IORDANIYA XALQARO ISLOM ILMLARI UNIVERSITETI" HAQIDAGI TANISHUV SUHBATIMIZGA MARHABO!

🔖Jonli suhbatimizda:

⚪️ Universitet ta'sis etilishi va ta'lim shakllari;
⚫️Fakultetlar va ustozlar jamoasi;
⚪️O'tiladigan fanlar va adabiyotlar
⚫️Iordaniya hayoti va madaniyati
⚪️Hujjatlar jarayoni
⚫️Ta'lim to'lovlari


Hamda
o'zingizni qiziqtirgan savollarga javoblar olasiz.

🎙Jonli suhbatimizni Universitetda tahsil oluvchi talabalar olib borishadi.

🗓Suhbat vaqti:
JUMA KUNI Toshkent vaqti bilan 17:00
Manzilimiz:
https://t.me/iordaniya_wise_universiteti

Suhbatimizga barcha yaqinlaringizni taklif qiling. O'tkazib yubormang.


▫️Iordaniya_WISE_Universiteti

Bintu Hasan

03 Nov, 04:48


📚 Биз бошладик...

Навбатдаги китоб марафонида биз билан Ойшагул Ақоқуш Оқгун қаламларига мансуб

📚" Мукаммал кун " китоби мутолаасига иштирок этасиз

📝 Китоб якунида тест асосида савол - жавоб қилинади.

Мутолаага қабул:
🗓 03.11.2024

Мутолаани бошлаш:
🗓 05.11.2024

Мутолаа тугаши:
🗓 14.10.2024

📌Марафон манзили:
@bintuu_hasan

Bintu Hasan

03 Nov, 04:00


- Илм ва амалларга тўла қисқа умр, узун аммо бўш (беҳуда) умрдан кўра афзалдир.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

02 Nov, 12:58


Тез орада ҳадя китоб манзилингизга етказилади.

Маърафонда иштирок этган барча китобхон опа - сингилларимизга ташаккур. Аллоҳ манфаатли қилсин барчамизга.

Кейинги китобхонликда сизларни ҳам кутиб қоламиз...
📚🍃

Ҳурмат билан Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

23 Oct, 04:20


Аллоҳ биз учун нима танласа.
Шубҳасиз биз учун энг яхшисидир. Ҳатто бу хоҳишларимизга зид бўлса ҳам. Аллоҳнинг танлова ҳар доим бизнинг фойдамизга бўлади. Биз буни тушунмаслигимиз мумкун. Аллоҳга ишонинг ва унга таваккул қилинг.


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

22 Oct, 14:31


📚 Биз бошладик...

Навбатдаги китоб марафонида биз билан Одинахон Муҳаммад Содиқнинг қаламларига мансуб

📚" Гўзал ўрнак" китоби мутолаасига иштирок этасиз

📝 Китоб якунида тест асосида савол - жавоб қилинади.

Мутолаага қабул:
🗓 23.10.2024

Мутолаани бошлаш:
🗓 24.10.2024

Мутолаа тугаши:
🗓 31.10.2024

📌Марафон манзили:
@bintuu_hasan

🪶 Мурожат учун:
@bintuuhasan_bot

Bintu Hasan

22 Oct, 08:45


Ушбу чорловимизга руҳсат олинганда саҳифамизга эълон қолдирамиз.
Руҳсат олгунимизга қадар, бошқа китобдан марафон ташкил қилиб турамиз.

Бизни кузатишда давом этинг
.

Bintu Hasan

22 Oct, 03:22


Аёлларимиз учун қайси билимлар муҳим?

Устоза: Одинахон Муҳаммад Содиқ


@BintuSodiq
@bintuu_hasan

Bintu Hasan

21 Oct, 17:35


Баъзи гапларни гапириш билан айбдор бўласиз. Гап гапда эмас, гап уни сиз гапирганингизда.

Bintu Hasan

21 Oct, 14:47


Китобга ошиқларнинг пули кўп бўлмайди, чунки улар барча пулларини китобларга сарфлаган бўлади...😊

Bintu Hasan

21 Oct, 14:40


Хонадонимдаги бахтнинг кўриниши... 😊

Мана шу бахтга битта китоб жавони бўлса❤️

Бу ҳам бўлади ин шаа Аллоҳ
🥰

Bintu Hasan

21 Oct, 14:35


Хонадонимнинг мен учун энг қадрли бурчаги...

Бахт бу китоблар учун бўш жовонлар қолмаслиги...

Bintu Hasan

21 Oct, 13:39


Дарҳақиқат дунё пардадир. Парда кўтарилиши билан эса ҳақиқат очилади.

Имом Ғаззолий

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

21 Oct, 06:52


Сизларни бир чорловга таклиф қиламиз. Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг барча китобларини тартиб бўйича мутолаа қилишни режалаштирмоқдамиз. Лойиҳамизга ҳазратни ҳотирлаб чиройли ном керак. Изоҳларга лойиҳамиз учун ном қолдиринг. Маъқул келганини қўямиз.

Медия соҳасига қизиқувчи опа-сингилларимизни ҳам бу чорловга чақириб қоламиз.

Bintu Hasan

20 Oct, 17:26


🪶🪶🪶🪶

Bintu Hasan

20 Oct, 12:19


#иқтибос

Азиз талаба дўстим, илм олиш вақтида ҳам, илмда маълум даражага етганингда ҳам таъмагирликдан сақлан. Чунки таъмагирлик хорликдир. Азиз илмингни ҳақир арзон дунё учун сотма.
Аллоҳ таоло бу дунёни бизга экинзор қилиб берди ва бизларга унда солиҳ амаллар қилиб яшашимизни буюрди.

Имом Нававий: "Сен дунёга суяниб қолма. Дунёни ўзингга Ватан қилиб олма. Бу дунёда узоқ боқий қоламан деб ўйлама. Дунё билан фақат (йўловчи) ўз ватанидан узоқдаги бегонадек муносабатда бўл" деганлар.

Шундай экан толиби илм ҳам бу дунёда мусофирлардек яшаб, охират учун фойдали нарсаларгагина эътибор қилиш керак. Охиратдан уни чалғитадиган нарсалардан эса четланиши лозим.
Толиби илм дунёдан тақво қилиш ҳислати билан безанмоғи керак.
Илм олишдан мақсад унга амал қилишдир.
Илмнинг самараси амалдир.


Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоилнинг

📚"Талабанинг одоблари" китобидан.

Китоб якунланди
✅️

Китобхонлик курсидан.

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

20 Oct, 09:48


Oхирги марта қайси китобни сотиб олдингиз? Ёки кимдан китоб ҳадя олдингиз? Қайси китоб сизни ҳаётингизда бурилиш ясай олди?

Изоҳларга ёзиб қолдиринг...

Bintu Hasan

20 Oct, 08:13


Ҳадис ва ҳаёт 19-жуз "Оламларга раҳмат Пайғамбар" китоби мутолаасида фаол иштирок этган Сайдуллаева Муножатхон ва Мадаминжонова Фарзонахонлар учун ҳадя китоб юборилди. Ин шаа Аллоҳ тез орада қўлингизда бўлади.

Аллоҳумма барик...

Бинту Ҳасан

Bintu Hasan

20 Oct, 07:48


#англаганим

Инсонни қанча умр кўргани эмас, умр ичра қандай ҳаёт кечиргани муҳимроқ
.

Bintu Hasan

20 Oct, 05:05


Дунё – улкан мактабдир. Унда ҳар қанча аълочи бўлманг, фақат вафотингиз ҳақида шаҳодатнома оласиз, холос!

@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Oct, 17:43


Тажвид ўрганиш учун хеч қандай мотиватцияга хожат йўқ. Бу ҳар бир мусулмоннинг мажбурияти.

Кунига 32 марта Фотиҳа сурасини намозда қўпол ҳатолар билан ўқиганимиздан биринчи ўринда сўраламиз.!


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Oct, 16:26


Банда Роббининг қаршисида икки марта тик туради:

1. Намоз пайтида;
2. Ҳисоб-китоб пайтида.

Биринчисини қойил қилсангиз, иккинчиси осон бўлади, иншааАллaҳ!


@bintuu_hasan

Bintu Hasan

19 Oct, 13:20


Баҳт бу - бир китобни якунлагач,
Энди қайси китобни ўқисам экан? дея китоб дўконига боришдир...


@bintuu_hasan