ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
фуқаролик жамияти ривожида кўринади
2024 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида “Эркин фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган анжуманда 10 дан ортиқ хорижий ва 100 дан зиёд маҳаллий экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар вакиллари, сиёсий партиялар фаоллари иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт йўлидаги ислоҳотлари, айниқса фуқаролик жамияти соҳасидаги туб ўзгаришлар, мамлакатнинг очиқлик ва шаффофлик борасидаги ютуқлари жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi