"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal @piskenthayoti Channel on Telegram

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti


"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal (Uzbek)

Salom! Siz "Piskent hayoti" gazetasining rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz. Bu kanal "Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning Telegram platformasidagi eng so'nggi yangiliklari, maqolalar, intervyular va boshqa maqolalarni o'qish imkoniyatini beradi. "Piskent hayoti" gazetasi shaharimizning eng muhim yangiliklarini va ijtimoiy-siyosiy muammolarni o'z ichiga olgan holda o'qib ko'rish uchun yaratilgan. Kanalda siz o'z fikrlaringizni, mulohazalaringizni qoldirishingiz mumkin. Agar sizga yangiliklar, tadbirlar yoki tadbirlar haqida ma'lumot kerak bo'lsa, @piskenthayoti4071260 orqali bog'lanishingiz mumkin. Sizga eng so'nggi voqealardan bir bosqichda xabar berishga tayyorlikda bo'lishingiz uchun kanalimizga obuna bo'ling va fikrlaringizni qoldiring! "Piskent hayoti" - yangiliklar sizga o'z o'rinini topadi!

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Jan, 05:00


Халқаро майдонларда инглиз тили, рус тили ҳамда математика фанларидан юқори натижа кўрсатиб келаётган ва қисқа вақтларда IELTS ҳамда миллий Сертификатларни қўлга киритаётган
"Нурли Келажак" хусусий мактабида қабуллар давом этмоқда!


Бизда Халқаро олимпиадага чиқиш имкониятлари, ўз билимлари орқали чет эл саёҳатларини қўлга киритиш ҳамда ота-оналарга Умра сафарларини ютиб бериш, тил ва миллий сертикатларини олиш имкониятларини қўлга киритади!
4 ой ичида IELTS сертификатлари, CЕФР сертификатлари, фанлардан Миллий сертификатлари, рус тили сертификатлари ҳамда бир қатор Халқаро ва Ўзбекистон олимпия совринлари қўлга киритилди!

Биз билан таълим сифатини ҳис қилинг💯
Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари учун имтиёз мавжуд.

Манзил:
🌆Пискент тумани Ҳокимлиги ёнидаги янги бино

🔔Мурожаат учун телефон:
📞+998949453565
📞+998770120277

https://t.me/N713K
https://t.me/N7K13M

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Jan, 03:57


Болалар нимани хоҳлайди? Мактаб 11 да бошлансин!

“Мен машиналарни йўқ қилар эдим!” Хўш қолган болалар қандай қонун ишлаб чиққан бўларди? Hudud24.uz бу гал ҳам болаларга турли саволлар берди. Жавоблар эса доимгидек қизиқ. Ҳуқуқ бола тилидан, кўринг, ўрганинг, табассум қилинг!

Видеони кўриш 👉
https://youtu.be/en1YgLE97mo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Jan, 03:57


#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Jan, 03:57


Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Jan, 03:56


📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 23:02


#шеърият

ГЎЗАЛ

Абдулҳамид Чўлпон

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен.
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: “Мен уни тушда кўрамен,
Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!”

Кўзимни оламен ой чиққан ёқға,
Бошлаймен ойдан-да сени сўрмоқға.
Ул-да айтадир: “Бир қизил яноқға
Учрадим тушимда, кўмилган оқға.
Оқға кўмилганда шунчалар гўзал,
Мендан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!

Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб,
Ёнимдан ўтганда сўраб кўрамен.
Айтадир: “Бир кўриб, йўлимдан озиб,
Тоғ ва тошлар ичра истаб юрамен!
Бир кўрдим мен уни – шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”

Ул кеткач, кун чиқар ёруғлик сочиб,
Ундан-да сўраймен сенинг тўғрингда,
Ул-да уятидан бекиниб, қочиб,
Айтадир: “Бир кўрдим тушдамас, ўнгда,
Мен ўнгда кўрганда шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”

Мен йўқсил не бўлиб уни суйибмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёниб куйибмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен.
Мен суйиб… мен суйиб кимни суйибмен?
“Мен суйган суюкли шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!”

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 23:02


Хатолар афсус қилиш учун эмас, хулоса чиқариш ва тажриба тўплаш учун берилган ҳаётнинг кутилмаган инъомидур.

• • •

Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин яхшироқ келажак учун ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!

• • •

Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида бошқа бировга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб қолмаслиги лозим. Балки ўзига ишониши лозим.

• • •

Агар ёнингда сени яхши кўрадиган оиланг, ахлоқи гўзал дўстларинг, дастурхонда таоминг, бошинг тепасида шифт бўлса, сен ўзинг тасаввур қилганингдан ҳам бойроқ экансан.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 23:02


Мана бу товуқ оёғидан қилинган котлетларни тайёрлаш жуда осон ва шу билан бирга ғоят мазали ва юмшоққина бўлгани учун кексаларга ва болажонларга жуда ёқади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 23:01


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 23:01


АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ҲАЙРЛИ ТОНГ

Қор остида қолган атиргул ,
Изғиринда дағ- дағ титрайди
Гулбаргидек титраган кўнгил,
Ўзига бир дилдош излайди

Ташқарида ёққанида қор,
Бу ўй суриб инграмак демак
Кўзларингни охиста юмиб
Васл хақида ўйламак керак.

Қандай яхши, маъюс, бахтиёр
Қиз ташрифин ўтирсанг пойлаб,
Ташқарида ёққанида қор
Кўчадаги чироқда порлаб.

Қандай яхши кузатмоқ тўйиб
Ташқарида ёққан оқ қорни,
Хеч бўлмаса олдингга қўйиб
Ўткир шароб, бир бурда нонни.

Бироқ, нега чидамас юрак,
Кийинаман аста, бемадор –
Қийин экан висолни кутмак,
Кутган каби бахорни такрор.
.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 17:26


ХАЙРЛИ ТУН

Ҳаётда ҳақиқий манода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак. Адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўзёш тўкамиз ва ниҳоят ҳаёт зарбалари бизни кучли инсонга айлантиради...
@piskrnthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 17:10


ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ.

Бемор акасининг хонаси олдида турган қизча, ота - онасининг суҳбатини эшитиб қолди.
Ота:
― Энди нима қиламиз, онаси? Ўғлимиз ўлим ёқасида. Мия жарроҳлик амалиёти тез ўтказилиши лозим! Лекин, бизда етарли маблағ йўқ! Унинг ҳаёти хавф остида. Нажот қаерда экан -а? ― деди.
Она аламли йиғи билан:
― Бунга мўъжиза керак! Қўлимиздан келганини қилдик! ― деди.

Қизча ортиқ тура олмади. Югириб бориб хонасига қирди. Пул тўплайдиган қутичасини очди. Ундан 1 доллар 4 цент маблағ чиқди. Унинг миқдорига ишонч ҳосил қилиш учун, уч марта қайта санади.

Ота - онасидан изн сўрамай, чақмоқ тезлигида чиқиб, уйларига яқин дорихонага борди. Кириб қараса, дорихоначи бир киши билан гаплашаётганди. Уларнинг суҳбатлари қизиганидан, дорихона пештахтасига бармоқларини қўйиб олган қизчага сотувчи аҳамият бермади.

Бироздан сўнг:
― Сенга нима керак, қизалоғим? - деди.
Қизча:
― «Мўъжиза» ― деди. Сотувчи ҳайрон қолиб:
― Нима? ― деди.
― Акамнинг тузалиб кетиши учун «Мўъжиза» ни сотиб олмоқчиман! - деди.
Дорихоначи оҳисталик билан:
― Қизалоғим, бизда мўъжизалар сотилмайди! - деди.
― Унда, уни қаердан сотиб олсам бўлади? ― деб сўради қизча.
Сотувчи жавоб беришидан олдин бояги киши:
― Қанча пулинг бор? ― деди.
Қизча:
― Бир 1 доллар 4 цент пулим бор. Бу пулимнинг бори, бори шунча, амакижон! ― деди.
У киши:
― Қизалоғим, мўъжизани сотиб олсанг, нима қиласан? ― деб сўради.
― Акамнинг унга эҳтиёжи бор. Усиз тузалмас экан! ― деди. Киши гап орасида ота - онасидан эшитганларини, акаси ўлиши мумкинлигини, уйининг қаердалигини билиб олди.

У киши унга қўлини узатиб, «пулингни бергин!» деди.
У жажжи қўлчаларини чўзиб амакининг кафтига «Мўъжиза»нинг пулини қўйди.
Амаки унинг қўлидан тутиб:
― Мен билан юр! ― деди.
Қизча «Мўъжиза сотиладиган бошқа дорихонага борсак керак» деб ўйлади. Лекин улар тўғри қизчанинг уйига келишди. У киши унинг ота - онаси билан танишди. Амаки етук мия жарроҳи экан. Ҳолатни ўрганиб, болакайни уз клиникасига олиб бориб амалиёт ўтказди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Орадан вақт ўтиб болакай уйига қайтди. Она эрига қараб:

― Аллоҳимга шукр! Бу докторни бизга айни керакли дамда Ўзи юборди. Бу - мўъжиза! ― деди. Буни эшитган қизча:
― Ойижон, мен ўзимдаги бор пулимни бердим. У кишидан мўъжизани сотиб олдим! ― деди.
Она қизалоқни қучоқлаб, мўъжиза тушунчасини, шифони Аллоҳ беришини, бандалар унга олиб борадиган сабабларни бажариши кераклигини англатди. Ва:
― Қизим, мўъжизанинг нархи, сен акангни яхши кўрганинг, унга шифо сўраб дуолар қилганинг, ва ўзингда бор бўлган «Бойлигинг» - тўплаган маблағингни берганингдир! ― деди.

Қизчани ёнига олиб икковлари шукр намозини ўқидилар. Аллоҳнинг фазли, неъмати ва тугамас мўъжизалари учун ҳамд айтдилар.
Мўъжиза аслида қўлингдан келган барча Эзгу ишларни қилишингдадир

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 16:46


Ҳаёт мана шундай бешафқат. Кучсиз ва ожиз бўлсанг, ҳаёт синовларига ем бўлиб кетасан. Ҳеч ким сен билан ҳисоблашиб ўтирмайди...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 16:45


Бир киши жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларида келиб, қўлига бир нарсани беркитиб бу нима деб сўради. Шунда Расулулоҳ (сав) очиқдан очиқ фолбин эмасликларини айтиб, “фолчи-ромчилар дўзахийдир” – дедилар.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

22 Jan, 16:26


#Тафаккур
Донишманд йигитдан сўради:
– Нега балиқ ейсизлар? -
Йигит:
– Яхши кўрганимиз учун...
– Балиқни яхши кўрганингиз учун ейсизми?  Шунинг учун уни тутиб, ўлдириб, пиширасизми?!
   Сиз балиқни яхши кўраман деманг! Сиз ўзингизни яхши кўрасиз! Сизнинг нафсингизга балиқ таъми ёқади, шунинг учун уни сувдан тутиб олиб ўлдирасиз ва пишириб ейсиз..!

Аксарият одамларнинг муносабати шу балиққа бўлган мухаббатига ўхшайди... ўз нафси ва истаги учун яхши кўрганларининг жонини, эркини тортиб олади, уни жамийки борлиғидан айиради...

Асл мухаббат эса бериш демакдир, тортиб олиш эмас...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 16:19


Шогирднинг устоз олдидаги одоблари

Аввало, салом бериш ва киришга изн сўраш.

Беҳуда гапларни гапирмаслик;

Рухсатисиз сўз бошламаслик.

Унга “Фалончи бу борада бошқачароқ гапирганди” ва шу каби сўзлар ила эътироз билдирмаслик.

Одамлар “шогирди устозидан кўра билимдон экан”, деб гапиришлари истагида унга қарши чиқишдан сақланиш.

Дарс вақтида бошқалар билан сўзлашмаслик.

Дарсда бошқа нарсалар билан чалғимаслик.

Устоз турганда шогирд ҳам ўрнидан туриши.

У ҳақда яхши гумонда бўлиш, яъни кўринишидан нотўғри ишдек туюлган бир ишини кўрибоқ, у ҳақида ёмон фикрга бормаслик.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ раҳимаҳуллоҳ

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 16:18


​​Гўзал юзли, аммо ёмон хулқли инсон, сохта пулга ўхшайди.

Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло:
-"Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сурат эмас!" - дейди.

Ишқ ва муҳаббат бор жойда, риё бўлмайди.
Риё бор жойда, Ишқ бўлмайди.

Хафа бўлма!
Шуни яхши билгинки, йиғлаганинг қадар кулажаксан.
Ҳеч қачон:
-"Ҳаммаси тамом бўлди!" - дема.
Севганинг қадар севилажаксан.


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 16:16


ЮРАГИМ

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Ўзимдай куяди, ўзимдай ёнар.
Кўксимдан кетмайди кечаю кундуз,
Бирга ухлаб, яна бирга уйғонар.

Дардин ҳам мен каби сиғдираверар,
Бағри бағримдайин кенг, адашмасам.
Биз жўра бўлганмиз содиқ, қадрдон,
Ёши ҳам мен билан тенг, адашмасам.

Лекин сал қайсарроқ, бироз ўжарроқ,
Айтганимни қилмай қийнар, эси йўқ.
Мен-ку унга доим тутаман қулоқ,
Унинг эса, мени эшитгиси йўқ.

Лек жуда меҳрибон бўлган улғайиб,
Ҳол сўрар ўғилу-қизимдан аввал.
Кулсам, майингина қўяр жилмайиб,
Йиғласам, йиғлайди ўзимдан аввал.

Фақат муҳаббатда келишолмаймиз,
Менинг севганимни суймайди юрак.
Унинг севганига севилолмайман,
Ҳадеб "шуни сев!" деб қўймайди юрак.

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Бир танни иккимиз бўлишолмаймиз.
Биз дўстмиз, жўрамиз, ошнамиз қалин,
Фақат муҳаббатда келишолмаймиз.

Ўлмасбек Самарқандий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 14:57


Инсонлар "Ёмғирни яхши кўраман" дейди-ю, лекин ёмғир ёғиши билан ундан қочишади.
Шунинг учун "сени яхши кўраман" деган инсонлардан қўрқаман...

Уильям Шекспир
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 14:37


Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.

Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.

Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.

Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз.  Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.
@puskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 14:35


* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 10:55


#_ўрганиш

Митан маҳалласидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти янгиланиб, фаолият бошлаш арафасида

1986 йилда қурилган ва 280 нафар болани қабул қилиш қувватига эга бўлган Митан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти узоқ йиллар давомида таъмирлаш ишлари олиб борилмагани сабабли фаолиятини тўхтатган эди. Аммо 2023 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 404-сонли қарорига асосан, ушбу муассаса давлат дастурига киритилиб, тўлиқ реконструкция қилиниши ва замонавий шароитлар яратилиши учун 13,6 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Қурилиш ишлари «Меҳнаткаш» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилиб, ҳозирда умумий бажарилган ишлар ҳажми 95%ни ташкил этмоқда. Қурилиш материаллари учун 7,82 миллиард сўм маблағ сарфланди, шундан 918,2 миллион сўм мебель жиҳозлари учун ажратилди. Мебель жиҳозларининг 65%и Тошкент вилояти таълим таъминоти томонидан етказиб берилган бўлса, қолган қисми инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси орқали таъминланади.
Ҳозирги кунда қурилиш жараёнида ёзги айвонларнинг пол қисмини ўрнатиш, сув тарновлари ва кузатув камераларини жойлаштириш каби ишлар якунига етказилиши кутилмоқда.
Қурилиш жараёнлари Пискент туман ҳокими Музаффар Арипов ва туман прокурори томонидан шахсан назоратга олинган. Улар қурилиш ишларини юқори сифатда амалга ошириш ва белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар бердилар.
Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг янгиланиши маҳаллий аҳоли ва болалар учун катта аҳамият касб этади. Замонавий таълим-тарбия шароитлари яратилиши болаларнинг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим омил бўлади. Ушбу таъмирлаш ишларининг якунига етказилиши Пискент тумани аҳолиси учун муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.
Фаолиятнинг яқин кунларда бошланиши кутилмоқда. Мактабгача таълим ташкилоти янгиланган қиёфаси ва замонавий шароитлари билан болажонларни кутиб олишга шай.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 10:49


#_йиғилиш

Пискент туманида қишлоқ хўжалигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокими Музаффар Арипов олиб борди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида баҳор мавсумига тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Ерларни тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ҳолатини баҳолаш ва уларни мавсумга шай қилишда учраётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Ҳоким мазкур муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, чигит экиш жараёнига мос бўлган пахта навларини танлаш ва уруғларнинг етарли миқдорда таъминланиши масалалари кўриб чиқилди. Республика агрохизматлар маркази бўлим бошлиғи,Тошкент вилояти пахтачилик кенгаш рахбари ўринбосарт Суннатилла Исоқулов чигит навлари бўйича тавсиялар бериб, фермерларга зарур йўриқномалар тақдим этди.
Музаффар Арипов йиғилишда масъул шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. У мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш ва баҳор мавсумини самарали ўтказиш учун ҳамжиҳатликда иш олиб бориш лозимлигини қайд этди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларга катта туртки бериш ва фермерлар фаолиятини янада жонлантиришга қаратилгани маълум қилинди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 06:12


Тармоққа жойланган расм сиз учун хавфли?!

Рақамли дунёда шахсий маълумотларимиз қандай муҳофаза қилинади? Улардан кимлар фойдаланиши мумкин? Ўз ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак? “Обьектив”нинг бу галги сонида Ички ишлар вазирлиги ва Персоналлаштириш агентлиги ходимлари билан бирга, шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқий масъулият ва киберхавфсизлик бўйича муҳим мавзулар муҳокама қилинади.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/Y9GklNAWtK8

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 04:48


#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 04:48


Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 04:47


📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 00:39


#шеърият

УЯТ

Карим Бахриев

Бу юртда чинорлар кўкка чўзилган,
Ҳаттоки юлинган ғўзалар тикка.
Узилган,
Ичимда недир узилган –
Барибир, кўз тикдим мен юксакликка.

Бу заҳил тупроққа бир чўп қадасанг,
Осмонга талпинар, тик ўсар яккаш.
Дарахтлар аскардай тик турган юртда
Инсонга уятдир эгилиб яшаш.

Далалар бепоён, саҳролар сўнгсиз,
Адоқсиз, хадсиздир бу ер, бу борлиқ.
Бу чексиз оламда, бу кенг дунёда
Уят - дили танглик, юраги торлик.

Чўққилар азалий, турар жойида,
Турар салобатли тоғлар минг йиллик.
Вазмин, оғир чўккан тоғлар пойида
Уят - ҳовлиқмалик, уят - енгиллик.

Уятдир эзилиб минг йилки шундоқ
Далада тупроқдай сарғайган, ҳайрон
Халқ кўзига боқиб ёлғон сўзламоқ...
Ҳеч ким билмаса ҳам, уятдир ёлғон.

Бир дон эксанг, униб ёзади япроқ,
Гулларнинг атридан булбуллар сайроқ.
Тош ҳам гуллаб ўзин англатган юртда
Уятдир зулм кўриб,
сассиз яшамоқ...

Абдулкарим Баҳриев

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 00:39


​​​​БАХТ МАНЗИЛИ

Бахт ички дунёингизда. Уни ташқаридан изламанг.

Назарингиз яхшилик изласа, бахт сизга ҳамрох бўлади.

Биз хаёллардан, фикрлардан иборатмиз. Нима ҳақида кўп ўйласак, ўшанга айланамиз.

Ҳамма нарсани тушуниш, бу ҳаммасини кечириш демакдир.

Бахт сизнинг кимлигингиз ёки сизда нима борлиги эмас. Бахт - бу сизнинг ўй - хаёлларингиздан хосил бўлган хиссиётдир.

Бахт томон йўл йўқ. Бахтнинг ўзи бир йўлдир.

Азобдан қочиб бўлмайди. Лекин қандай қийналиш ҳар кимнинг ўз шахсий танловидир.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

18 Jan, 00:39


Мана бу жўхори унидан тайёрланадиган нонкабобнинг маҳсус нони бетакрор таъми билан мана - ман деган нонкабобларни ортда қолдиради
Фақат бир оз вақт сарфласангиз ,ажойиб таом тайёр бўлади .

@piskenthayotu

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 17:11


ХАЙРЛИ ТУН

Баъзида инсон ўзи қувониб эмас..


Бошкаларни қувонтириб
""Бахт""-- ни хис этади.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 17:08


ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК...

Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг...

Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади.

Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг.

Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Раббим деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Ўзидан
бўлак бандаси кўрмасин.

Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг...

Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас!


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 16:33


Batafsil

БЕШИК…

Воқеий хикоя

Хилола эрта сахардан кирларни тўплаб ювмоқчи бўлдию, негадир ўғли инжиқланиб ҳеч иш қилишга қўймасди. Қайнона болани баҳона қилмаслигини айтиб, дахлизда турган бешикни олиб кириб беришини буюрди. Келин бешикни олиб кирди, бешикни тўғрилаган киши бўлдию, иш билан эшикка чиқиб кетди. Ойижониси болани ечинтириб бешикка қаттиққина қилиб белаб қўйди. Хилола эшикдан кириб болани эмизиб, ухлатмоқчи бўлди, бола негадир ижиргаланиб ҳеч ухлолмасди. Қайнона келинига бемалол кирини ювиб, ховлини супуриб, ишларини қилиб олишини, болани ўзи тебратиб ухлатиб қўйишини айтди. Хилола ўчоққа ўт ёқиб сув исита бошлади, сув исигунга қадар, ховли ишларини қилиб олди. Уй ичидан болани йиғи овози эшитилиб турарди. Хилола кирни кир машинасига солиб уйга кириб болани бешикдан ечиб олишни ойижонисидан илтимос қилди.
Қайнона:
— Биз ҳам бешикда беш олтита бола катта қилганмиз. Бир кун кечгача ётса хеч нарса қилмайди, болани эмизиб, ишингизни билиб, билиб қилаверинг, деди кесатиб. Хилола болани яна эмизиб кирини ювгани чиқиб кетди. Бола йиғидан тўхтамас, бувижониси бешикни қаттиқ қаттиқ тебратишни тўхтатмас эди. Хилола уч соат ичида бутун бошли оила кирини ювиб тугатолмай, болани йиғисига чидолмай яна уйга кирди. Бола йиғидан толиб кўзлари сузилиб қолганди. Келин яна ойижонисига юзланди:
— Ойижон неварангизни ҳеч бунака одати йўқ эди, келинг бир ечиб, орқаларини силаб яна бошидан бешикка боғлаб қўямиз, йўқ деманг ойи, деб ялинар эди.
Ойижон наилож рози бўлдилар. Хилола бешикдан болани ечаётиб қўли хўл бўлганини сезди, сийдик ёйиб ухлолмабдида деб ҳаёлланиб не кўз билан кўрсинки, бу сийдик эмас, қон эди! Болани белаётиб бешикни кўздан кечирмаганди. Бешикнинг тувагига каламуш кириб олган эди. Хилола шок ҳолатига тушиб қолди. Бу ҳолатни кўрган ойижон бақир чақир қилиб қўшниларни чақирди. Кимдир тез ёрдамни чақириб қўйди. Тез ёрдам келиб она болани касалхонага олиб кетди. Бола кўп қон йўқотгани ва каламушнинг заҳарли тишларидан заҳарлангани учун уч кун реанимация бўлимида ётиб, тўртинчи куни оламдан кўз юмди. Онаизор савдои бўлиб қолганди. Қайнона қилган ишидан минг пушаймон бўлмасин, неварасини ортга қайтаришни иложи йўқ.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 14:39


Аёлнинг макри азимдир...

Бир аёлнинг хожаси бошқа бир аёлга уйланибди. Аёл бундан хабар топгач, ўзини ҳеч нарса билмагандек тутиб юраверибди.
Хожасига бўлган муомаласи ҳам илгаригидан афзал экан.
Хуллас, 16 йилдан бери ҳурсандчиликда яшаб, ҳаётидан рози бўлиб келибди.
"Қандай қилиб дейсизми?"
Унда ҳикояни давомини ўқинг..
16 йилдан сўнг умр йўлдоши вафот этибди.
Мотам тугагач, хожасининг қариндош-уруғлари бир мавзуни айтиш мақсадида аёлнинг уйида йиғилишибди. Аммо қандай қилиб айтишни билишмас эмиш.
Аёл ҳам уларга боқиб, барини тшуниб турар ва бунга ҳеч ҳам парво қилмас эмиш.
Шунда қайнонаси гап бошлабди:
- Қизим, шу бир муҳим мавзу ҳақида сизни огоҳ этиб қўймоқчи эдик. Фақат дод-вой солмасдан, вазиятни тўғри қабул қиласиз деган умиддамиз.
Аёл дебди:
- Ойижон, гапингизни давом эттирмасангиз ҳам бўлаверади.
Ўғлингиз бошқа аёлга уйланганидан менинг ҳам хабарим бор.
Қайнонаси ҳайратга тушиб дебди:
- Ҳудди ҳеч нарса бўлмагандек, шу пайтгача индамай, сабр қилиб келдингизми, қизим?
- Қўлимдан нима ҳам келар эди.
Агар уруш-жанжал кўтарганимда, тунларни ва харажатларни иккимиз билан бўлишиб, шу пайтгача тақсимлаб келган бўлар эди.
Ва ҳар гал у билан урушиб қолсам, мени ташлаб унинг олдига кетиб қолган бўлар эди ва ҳ.з.
Лекин мен... ўзимни билмасликка олдим.
Бунинг эвазига у ҳар тун ёнимда бўлиб, мени билиб қолишимдан чўчиб яшади.
Пулларим ҳам кўпайиб қолган эди. Кетма-кет келган ҳадяларни айтмайсизми..
У эса ризоим талабида бўлиб, залолатда юрар ва ҳар бир лаҳзада мени билиб қолишимдан қўрқар эди.
Шундай қилиб, у аёлга уйланганидан сўнг 16 йил у билан бирга маликалардек тинч ва осуда ҳаёт кечирдим. У эса мендан қўрқиб яшади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 14:34




Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг,
аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир.
Ўзинг ўзингни чин қалбдан
севишни ўрганмагунингча,
сени ҳеч ким сева олмайди.
Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур.

Шамс Табризий


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 14:20


Она ҳақиги жуда таъсирли шеър.
Бу шеърни СИЗГА ҳам илиндик.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 13:47


"Одам учун энг қийин иш — кун сайин одам бӯлиш.

Чингиз Айтматов
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 11:52


Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:

– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 11:16


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига янги - 2025 йил муносабати билан қутловлар келиши давом этмоқда.

Хорижий етакчилар давлатимиз раҳбарига ва кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

В адрес Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева продолжают поступать поздравления в связи с новым 2025 годом.

Зарубежные лидеры выражают Президенту и многонациональному народу Узбекистана пожелания мира, счастья, благополучия, больших успехов и процветания.

Facebook|Instagram|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 09:43


#_ўрганиш

Туманда маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилмоқда

Туманда тасдиқланган режа асосида "Майлобод" маҳалла фуқаролар йиғини еттилик вакилларининг фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида маҳалла фуқаролар йиғини биноси наъмунали тарзда жиҳозлангани, бироқ айрим ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ масъуллари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳалла фаолиятини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган бу каби назорат тадбирлари туманнинг қолган маҳаллаларида ҳам давом этади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 09:38


Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о мерах по обеспечению занятости населения и повышению доходов в махаллях с участием банков.

#Mirziyoyev #taqdimot #banklar #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 07:09


Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.

Шайх Термизий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 05:46


#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

Беҳзод Қобулов.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Jan, 05:45


📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 15:47


БОБОЛАРНИНГ АЙТГАНИ

Мерганлар тонг чоғи қояга етгай,
Булоқли бир ажиб сояга етгай,
Ким ўз манзилига етгай қай маҳал,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Унинг йўлларининг олқиши бордир,
Кимгадир зор бўлиб боқиши бордир.
Не-не илонларнинг чақиши бордир,
Барча чаққанларнинг заҳмати кетгай
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Мард киши умидвор ҳар дам Худойдан,
Ҳикмат топмагайсан қуруқ дод-войдан.
Бир қултум сув ичса Оққапчиғайдан,
Карвонларнинг бари манзилга етгай
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Гоҳ бошидан юлдуз ёғду сочгайдир,
Гоҳо шамс-у қамар бирдан ўчгайдир,
Ҳар кимнинг либосин қисмат бичгайдир,
Қисмат бичган либос қай маҳал битгай,
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Кимни ҳоритмаган умр жафоси,
Сабрнинг ортида унинг шифоси,
Саксонга кираётган Ғани бобоси,
Улуғ давраларда бир ҳикмат айтгай:
Бир йигит қирқ йилда вояга етгай.

Шодмонқул САЛОМ

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 15:43


ЭСЛАНГ...!

   Овқатингизга аёлингиз тузни кўп солиб юборганида уларни эсланг...
  Кўчангиздан кечаси баланд овозда машина ўтса уларни эсланг...
   Диёрингиздаги об-ҳаво ўзгариб қиш кечикса, қишни орзу қилишдан олдин уларни эсланг...
   Уйни иситадиган иситгичингиз бузилиб қолса уларни эсланг...
   Қайси бир кийимингизни кийишни билмасдан шкаф олдида туриб қолсангиз уларни эсланг...
   Вазнингиз ортиб қорнингиз дўппайганини кўрганингизда уларни эсланг...
   Ғазодаги болалар маҳаллама-маҳалла юриб ичишга ярайдиган сув қидиришаяпти...
   Ғазодаги болалар бир бурда бўлсада қотган нон қидириб кўчама-кўча юришибди...
   Уларга нон узатсангиз билакларида исмлари ёзилганини кўрасиз. Уларнинг оналари тўсатдан уйлари портлаб болалари бино остида қолса уларни мана шу ёзувдан таниб олишни мақсад қилишган...
   Фарзандларингизни уришишдан, уларга танбиҳ беришдан олдин шуларни эсланг...!
Эслайлик!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 15:37


Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 15:00


Японияда каллайи сахарлаб мана шундай навбатлар бўлар экан. Улар ошга ёки метанга навбат туришгани йўқ. Улар китобга навбат туришибди.

Бунақа ҳолатлар биз учун эриш туюлиши табиий. Чунки биз илм учун вақтимизни сарфлашга эринамиз. Бироқ, каллайи сахарлаб ош деса уйқумиздан воз кечиб бўлса ҳам бораверамиз.

Фожеамиз ҳам аслида шунда...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 14:33


#_эътибор

Эҳтиёжманд оилаларга Янги йил совғалари топширилди

Янги йил байрами муносабати билан Пискент туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга эътибор кўрсатилди.

Хусусан, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Хилватуллаева бошчилигида масъуллар "Келовчи" маҳалласи ҳудудидаги оилалар аҳволини ўрганишди.

Мутасаддилар ушбу оилалар вакилларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғаларни улашишди.

Туманда байрам кунлари арафасида бу каби хайрия тадбирлари давом этади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 14:27


#2025_йил_1_январдан

🖥 Қонунчиликка мувофиқ, “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси (Виртуал академия) жорий этилади.

Бунда, аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 13:10


#_СЕССИЯ

Бугун Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг 7-чақириқ, навбатдан ташқари 3-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, кўриладиган масалалар юзасидан ҳисобот берувчи масъуллар, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Т.Пардаевнинг "Пискент туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ” ҳамда “Маҳаллий бюджетининг 2024 йилда шаклланиши кутилаётган манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги хисоботи тингланди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала – “Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тадбирларга маблағ йўналтириш тўғрисида” масъулларнинг ахбороти эшитилди.
Сессия кун тартибидаги “ Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисида”тўртинчи масала бўйича туман Адлия бўлими бошлиғи А.Аблазов ахборот берди.
Шунингдек сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар депутатларнинг қизғин бахс ва мунозаралари билан кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 10:37


#_Тадбир

Саводхонлик байрами.

Бугун 5-сонли мактаб остонасига илк қадам қўйиб, қисқа вақт ичида ўқишни, ёзишни ўрганиб олган 1- Е синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами бўлиб ўтди. Уларга илк сабоқ берган синф раҳбари, ёш лекин маҳоратли устоз Азиза Икромова байрамни ниҳоятда файзли ва сермазмун ўтишини таъминлади. Ўқувчилар устозлари томонидан ўргатилган шеър ва қўшиқлар, рақсларни жозибали ижро этиб, тадбирда иштирок этган ота-оналарини беҳад қувонтирдилар.
Ўғил-қизларининг бийрон тил билан айтган шеър ва қўшиқлари ва гўзал рақсларидан баҳраманд бўлган бувижонлар ва оналар устозларига миннатдорчилик билдирдилар.
Тадбир ўқувчилар хотирасида унутилмас из қолдирди.

С . Бадалова.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 09:50


#муносабат

ЯРАТГАННИНГ ҲАР БИР КУНИ БАЙРАМДИР

Охирги вақтларда баъзи кимсалардан Янги йил ҳаром (! ), уни нишонлаш гуноҳ (!) деган асоссиз гапларни эшитиб қолаяпмиз. Бундай гапларни аввало илмсиз, билимсиз одамлар тўқиб чиқаради, баъзилар эса эшитган гапининг тўғри ёки нотўғрилигига фаҳми етмай, гапираверади.
Аввало, ҳар бир бандани Худо яратган. Замон ҳам, давр ҳам унинг измида. Ҳаммасини Яратганнинг ўзи бошқаради. Шундай экан, аввало яшаётган ҳар бир кунимиз байрам. Тирикликнинг ўзи байрам. Яратганнинг кунини ҳаром дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Янги йилни байрам сифатида нишонлашга ҳам тўлиқ асосимиз бор. Чунки 1 январь кунидан бошлаб мелодий ҳисобидаги янги йил бошланади. Агар бизнинг календарь кунларимиз, туғилган кунларимиз, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларимиз, паспортларимиз, қўйингки, барча ҳужжатларимиз мелодий ҳисобида юртилишини эътиборга оладиган бўлсак, демак уларнинг барчаси ҳаром экан-да! Ёки туғилган кунингизни нишонлашингиз ҳам харомми? Ёки календарь кунларингизни, туғилган йилингизни ҳижрий ҳисобга ўтказиб ҳисоблайсизми? Қани, шундай қилиб кўринг-чи. Демак, Янги йилни нишонлашга сабабларимиз кўп. Ёшимиз бир ёшга улғаяди. Янги йилда етуклик аттестатини оламиз, олий маълумотли бўламиз, фарзандли, уйли бўламиз ва ҳоказо. Қолаверса, Янги йилнинг ҳеч қайси динга алоқаси йўқ ва унга диний маъно бериш мутлақо нотўғридир. Чунки Янги йил ижтимоий ҳодиса. Шунинг учун Янги йилда дам оламиз, меҳмондорчилик қиламиз, совға-саломлар улашамиз, яқинларимизни, беморларни, кексаларни йўқлаймиз, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатамиз. Эзгу ва савоб ишларни қиламиз. Демак, фақат яхши ишлар қилинадиган байрамни ҳаром дейишга ҳеч қандай асос йўқ. Ёки сиз Янги йилда бериладиган дам олиш кунларида чиқиб ишлайверасизми? Агар гап Янги йил арчаси ҳақида бўлса, арча барча дарахтларнинг ичида энг узоқ умр кўрадигани ва йил бўйи кўм-кўк бўлиб яшнаб турадиганидир. Шунинг учун Янги йилда арча ясатилишида рамзий маъно бор. Арча каби ҳамиша ёш ва навқирон бўлиб, узоқ умр кўрайлик дея яхши ният қилинади. Янги йил дастурхонидаги тўкин-сочинликда ҳам шундай эзгу-маъно яширинган бўлиб, йил бўйи дастурхонимиз тўкин, ризқимиз мўл бўлсин дея ният қилинади. Янги йилда бериладиган совғаларнинг асосан ширинликлардан тайёрланишида ҳам худди шундай маъно бор. Агар Янги йил байрами нишонланадиган кунда ичкилик ичилиши рўкач қилинадиган бўлса, юқорида айтганимиз каби Янги йил диний байрам эмас, шунинг учун Ҳайит байрами дастурхонини ясатишдаги каби ичкилик қўйиш тақиқланмайди. Чунки ичкилик масаласи ҳар бир оиланинг маънавиятидан, тарбиясидан келиб чиқади. Унга ҳеч ким мажбур қилинмайди. Агар гап мана шу ҳақда бўлса, тўйларда, гап-гаштакларда, чойхоналарда ҳам ичкилик ичилмаяптими? Замон ўзгараяпти, давр ўзгараяпти, тараққиёт бир ерда қотиб қолмайди. Шунга кўра янгича усул ва услубларга ўтиб бораяпмиз. Шунинг учун ҳижрий йил билан эмас, мелодий йил билан яшаяпмиз. Демак, халқ тили билан айтганда “Аравасига мингандан кейин ноғорасига ҳам ўйнаймиз-да!"
Халқимиз буюк, одамларимиз ўта ақлли. Улар нима тўғри-ю, нима нотўғрилигини жуда яхши биладилар. Ниманики замирида эзгулик мужассам бўлса, у асло йўқолиб кетмайди, уни ҳеч ким сиқиб чиқара олмайди. Янги йил байрами ҳам ҳамиша жуда катта шодлик ва қувончларга сабаб бўладиган ардоқли байрам сифатида яшаб қолаверади. Қолаверса, ҳаммаси Яратганнинг измида. Ҳаммасини унинг ўзи бошқаради. Шунинг учун унинг ҳар бир куни, ҳар бир они қадрли, азиз ва муқаддасдир.

Башорат Сатторова.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Dec, 06:54


#_саломатлик маркази огоҳлантиради

БАЙРАМЛАРНИ КЎНГИЛЛИ ЎТКАЗИНГ!

Ҳар бир инсон ўз соғлиғига маъсулдир.
Туманда эпидемиологик барқарорлигини таъминлаш, гурухли овқатдан заҳарланиш холатларини олдини олиш “Янги йил”ни муносиб кутиш, байрам ва оилавий турли тадбирларни кўнгилли ўтказиш мақасадида санэпидбўлим огохлантиради.
Овқат тайёрлаш технологиясига риоя этинг, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, сабзавот ва кўкатларни ишлатишдан олдин саралаш ва тоза оқар сувда ювинг;
Савдо дўконлардан, байрам ярмаркаларидан озиқ-овқатларни ҳарид қилишда савдо-ҳарид маданиятига риоя қилиш яъни озиқ-овқатларни озода, санитария қоидаларига риоя этган жойлардан ва ҳарид қилинг.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақланишига, қадоғида ишлаб чиқарувчи ташкилот номи, сақлаш яроқлилик муддати кўрсатилишига эътиборли бўлинг;
Тез бузулувчи махсулотларни сақланиш муддатига риоя қилинг, овқатланиш мутаносиблигига эътиборли бўлинг;
Озиқ-овқат маҳсулотлар савдо қилишда керакли миқдорда ҳарид қилинг (керагидан ортиқ махсулотлар харид қилинганда тез бузилади), оилавий эхтиёжга қараб таомлар тайёрланг;
Кўчалардан, белгиланмаган жойлардан, сохта тадбиркорлардан сифати кафолатланмаган уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар (лағмон, норин, ҳасип, турли салатлар, сут гўшт махсулотлари, ширинликлар ва ва консерва) ҳарид қилманг.
Ботулизм касаллигига чалинмаслик учун уй шароитида консерва (банка) тайёрламанг ва истеъмол қилманг, чунки уй шароитада тайёрланган консерва сифатига хеч ким кафолат бермайди.
Соғлом турмуш тарзига, яъни, рухий хотиржамлик, жисмоний фаоллик,тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, атроф муҳитни асраш ва албатта шахсий гигиена қоидаларга риоя қилинг.

Санэпидбўлим жамоаси барчангизни кириб келаётган “Янги йил” билан табриклайди.
Озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва умумий овқатланиш шохобчалари ҳодимларидан савдо-сотиқ жараёнларида овқат-тайёрлаш технологиясига ва махсулотларни сақлаш, сотишда санитария гигиена қоидаларига риоя этиб, махсус уст бошларда, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда фаолият олиб боришингизни эслатади.

М. Убайхонова,
туман Санитария гигиена
бўлим мудири.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

08 Dec, 00:14


🇺🇿🇺🇿#шукуҳ


🇺🇿🇺🇿ҚОМУСИМ🇺🇿🇺🇿

Мухиддин Омон

(Фахрия)

🇺🇿Не-не китоблар бор, улуғ, муҳташам,
Барчасин шаънига муносиб таъриф.
Бироқ Унга лойиқ сўз тополмасман,
Энг нодир сўзлар ҳам қошида ғариб.🇺🇿

🇺🇿Давлатим шаъни ул, шони, муқаррар,
Фуқаролик қадрим шараф гултожи.
Бор инсоний ҳуқуқ Унда мухтасар,
Ундандир халқимнинг равнақ-ривожи...🇺🇿

🇺🇿Мен туғилиб, токи етгум камолга,
Ҳар оним, ҳар лаҳзам қўрғони ўшал,
Ўқи, билим ол, деб толе иқболга
Чорлаган даъватлар Фармони ўшал!🇺🇿

🇺🇿Отамнинг Қадри У, Онам-муштипар,
Болам кулгуларин кафолатидир.
Буюк Соҳибқирон – Адолатпарвар,
Темур Тузукларин далолатидир...🇺🇿

🇺🇿Шу Улуғ Китобдан, шонли Китобдан,
Халқимнинг қалбини кўраман гўё,
Унинг қиёсини топдим Офтобдан,
Ҳар боби Мурувват, ҳар банди Зиё...🇺🇿

🇺🇿Қонунлар меҳвари – ғурур номусим,
Ҳаётим ,Бахтимга метин пойдевор.
Нақадар улуғсан, шонли Қомусим,
Халқим бахтига бўл, то абад пойдор!🇺🇿

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

08 Dec, 00:13


🇺🇿Кейинги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистон – инсон шаъни ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, 🇺🇿қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлиши, халқ давлат органларига эмас, 🇺🇿давлат органлари халққа хизмат қилиши, ”одамлар ташвиши билан яшаш”, халқимизнинг қонуний талаб🇺🇿 ва истаклари ва хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш давлат органлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим 🇺🇿мезонига айланиши мамлакатимизда амал қилаётган демократиянинг энг муҳим жиҳатларидан биридир.🇺🇿
Янги таҳрирдаги Конституциямиз дунёвий давлат, очиқ ва адолатли жамият қуриш, 🇺🇿унда тенглик ва тенг ҳуқуқлилик принципларини ҳаётга татбиқ этиш, фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар 🇺🇿 ҳуқуқларини камситмаслик ғояларига асосланганлиги, инсон ҳаёти, эркинлиги, 🇺🇿шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат руҳи шаклланаётгани, мухтасар қилиб айтганда, 🇺🇿Конституциямизнинг барча нормаларида асосий эътибор инсон, жамият ва давлатнинг барқарор🇺🇿 ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.🇺🇿

А. Бозоров,
Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

08 Dec, 00:13


АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

🇺🇿🇺🇿БУГУН 8 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН🇺🇿🇺🇿

🇺🇿🇺🇿ЭНГ МУҲИМ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ🇺🇿🇺🇿

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги том 🇺🇿 маънодаги тарихий воқеа бўлиб, унда халқимизнинг олий мақсади - Янги Ўзбекистонни 🇺🇿барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топган.

Зотан, янгиланган 🇺🇿Асосий Қонунимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий 🇺🇿асослари муҳрланган, миллий давлатчилигимиз тараққиётининг ушбу муҳим тарихий босқичида давлат ва 🇺🇿жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда конституциявий асослари белгиланган замонавий🇺🇿 сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида шаклланди.
Яқин етти-саккиз йил ичида мамлакатимиз эришган ютуқлар, хусусан, иқтисодиёт,🇺🇿 инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг🇺🇿 олиб ташлангани, қўшни халқлар билан орамиздаги муносабатларнинг тикланиши ва шу каби қатор ижобий саъй-ҳаракатларнинг ортга қайтмаслигининг 🇺🇿конституциявий ҳимояси таъминланди.
Халқимиз ўзининг кўп йиллик интилишларини рўёбга чиқарган ҳолда, ўз мустақил 🇺🇿давлатини қуриб, ўз эрки йўлида тинч ва осуда ҳаёт кечириб, 2040 йилга бориб 50 миллионга етадиган аҳолиси учун муносиб ҳаёт шароитини яратиш учун эса барқарор иқтисодий🇺🇿 хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатларни яратишга, бу ва бошқа кўпдан кўп муаммолар ечимининг мустаҳкам пойдеворини Янги Ўзбекистоннинг🇺🇿 янгиланган Конституциясига муҳрлади.
Конституциямизда халқимизга хос бўлган анъанага кўра, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик - давлат🇺🇿 сиёсатининг энг муҳим йўналиши бўлиб қолиши табиий. Шу боис Ўзбекистон илк бора ижтимоий давлат сифатида белгиланди. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат🇺🇿 ва жамиятнинг энг асосий бурчи эканлиги мустаҳкамланди.
Конституциямизда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат🇺🇿 ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланди. Умуман олганда давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги 🇺🇿 нормалар уч баробарга кўпайтирилди.
Конститиуциямизда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белигиланди. 🇺🇿Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига ёрдам беради.
Илмли, билимли бўлган халқ🇺🇿 ҳеч қачон тараққиётдан ортда қолмаган. Шу боис таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилди, ўқитувчилар алоҳида, 🇺🇿конституциявий мақомга эга бўлди.
Аҳолининг саломатлигини асраш борасидаги нормалар ҳам тўрт баробарга оширилганининг ўзи ҳам аҳолимиз соғлиғини ишончли муҳофаза этиш, 🇺🇿оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Конституциямизда 🇺🇿давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий –иқтисодий, ҳуқуқий🇺🇿 ва бошқа шарт-шароитлар яратиши ҳам конституциявий мустаҳкамланди. Ушбу норманинг киритилиши жамиятда 🇺🇿оила мустаҳкамлиги ва мўътабарлигини барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Конституциямизда Ўзбекистон - ҳуқуқий давлат🇺🇿 деб белгиланиши ғоят катта аҳамиятга эгадир. Чунки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг 🇺🇿олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар уч баробардан ортди.
Инсон ҳуқуқ 🇺🇿ва эркинликларини таъминлаш нафақат қонунларимизнинг, 🇺🇿балки вазирлик ва идоралар фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида белгиланди. 🇺🇿Бу ҳолат давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фақат ва фуқароларнинг 🇺🇿 манфаатларини кўзлаб хизмат қилишига асос бўлиб хизмат қилади.

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

07 Dec, 17:06


ХАЙРЛИ ТУН

Бир оз тўхтагинда, ортингга қайт ва унутган нарсаларингни ёдга ол!
Йўқотганларинг бўлса, излаб топ!
Бировни хафа қилган бўлсанг, узр сўра!
Биров сени хафа қилган бўлса, кечир!
Чунки ҳаёт жуда ҳам қисқа.

Шамс Табризий

Ҳа, худди шундай адоват, гина, ўзгаларни хатосини қидириш, иғво, фасод... шу каби ёмон амалларга сарфлашга вақтимиз йўқ бўлсин...
Чунки омонат дунёда ғаниматмиз...
Бизларни яхши сифатимиз билан эслашларини хоҳласак яхшилик, меҳр, муҳаббат улашиб яшайлик...

@piskrnthsyoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

07 Dec, 17:04


Шундай қалб эгалари борки, сен у жойда бўлиш учун борингни беришга тайёр бўласан.

Шамс Табризий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 04:57


Газета- бу мафкура .Хар бир миллат, ҳар бир ҳалқни мақсадлар сари борадиган йўлини ёритувчи маёқ Мафкурасиз ҳалқ ўз йўлини йўқотиб қўяди. У ҳалқ эмас, оломонга айланиб қолади.
Ҳеч қандай тараққиёт ҳалқни ўз танлаган йўлидан оғиштиролмайди. Муқаддас санаган урф- одатларини,қадриятларини камсита олмайди. Ҳалқнинг тариҳи қоғозга ёзилади, интернетга эмас.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 04:56


Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 04:56


📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2025 йилги обуна мавсуми бошланди!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг баҳоси 250 минг сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297 МФО: 00472
Пискент Агробанк АТБ.🏫🏫

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 01:36


#шеърият

КЕТАСАН

Абдувоҳид Сувонов

Кунда бир бор ўтиб кетасан,
Юрагимни ёқиб кетасан.
Пинҳонгина қарайсан зимдан,
Сездирмайсан боқиб кетасан.

Олислардан қарайсан гоҳи,
Хаёларим сарсондир гоҳи.
Бу сўзларим дилнинг адоғи,
Юрагимни олиб кетасан.

Қадам қўйишларинг охиста,
Дегим келар: бир зумга тўхта.
Масофамиз яқин қолганда,
Менга маҳзун боқиб кетасан.

Тикиласан сезиб тураман,
Ўтишингни кутиб тураман.
Тик боқишинг хаёлим олар,
Юрак бағрим ёқиб кетасан.

Сочларингни бўяб олибсан,
Маликадек порлаб турибсан.
Нега ҳануз ёлғиз юрибсан?
Саволларга кўмиб кетасан.

Қаролмайман шаҳло кўзингга.
Ҳилол ойдек ёруғ юзингга.
Бир саволим фақат ўзингга,
Ғавғоларга, кўмиб кетасан.

Хаёлингни ўқий олмайман,
Ней сабабки, кулиб кетасан?!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 01:36


Одамлардан фаришталикни талаб қилманг...

Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас...

Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кўнглига озор берамиз....

Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.....
Биз учун энг мукаммал бўлган инсонни ҳам бир ёмон одати бўлади...

Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган... Агар кечира олмасак демак биз ҳам яхши одам эмасмиз.....

Шундай экан ёмон одамлар йўқ... шунчаки ёмон одатлар бор халос....

Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг... кечиринг... унутинг...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 01:36


Корейс миллий таоми" ПЕГОДЯ "
ни биз ҳам севиб истеъмол қиламиз. Оширма хамирдан аччиққина қилиб тайёрланган "Пегодя"ни мана бундай осон усулда тайёрлаб кўринг.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 01:36


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

27 Nov, 01:36


АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Бугунги кунни ўзгача қарши олинг.
Ғам ва қайғудан йироқлашинг ва мусаффо ТОНГ хавосидан тўйиб- тўйиб нафас олинг.
Умид билан ЯНГИ кунни бошланг.
Бир умр орзу қилган ишларингизни айнан шу бугун ушалишига, дуоларингиз Ижобат бўлишига ишонинг.
Сизни ёмон кўрганларга ҳам табассум билан боқинг,токи улар сизнинг бахтиёрлигингизга, омадингиз юришаётганига, муваффақиятларга эришаётганингизга хавас қилишсин.
Уларнинг юрагидаги хасад ва ғайирлик Иллатлари бархам топиб, яхши инсонга айланишсин.
СИЗ дунёдаги барча яхшиликларни,яхши амалларни бошида бўлинг.
Чунки СИЗ Ягона ва бетакрор СИЗ
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 19:01


ХАЙРЛИ ТУН

Баъзан узоқлашиш керак...
яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 15:48


​​  БАЛКИ, БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни ЎЗИ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менингu нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга киритганингни кўрасан.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 15:41


Билганларингни англат, аммо ақл ўргата кўрма. Англатилганларни яхшилаб эшит, аммо ҳаммасини ҳам тўғри деб билма.
Сукут сақлашинг, бирор нарсани билмаганлигингни билдирмаганидек, кўп гапиришинг, кўп нарса билганингни кўрсатмайди.
Ҳар кимни ўзинг билан тенг кўр. Ким бўлишидан қатъий назар бир инсонни менсимаслик ақлсизлик, жудаям юқори қўйиш қўрқоқликдир.
Жасорат ақлдан келса жасоратдир, билимсизликдан келса жаҳолатдир...


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 15:08


ИККИ ДЎСТ...

Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб колишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига
тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин хеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди:

«Бугун энг якин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида
давом этишди ва битта вохага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушдию, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги боткокка тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қуткариб колди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:

«Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб колди». Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим кумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?» Дўстининг жавоби куйидагича бўлди:
«Бировдан оғринганимизда кумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда хам ўчиб
кетсин. Аммо бировнинг килган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи хеч бир шамол,
бўронлар уни ўчира олмасин».

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 13:03


УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

Уйқуга кетишдан олдин “Ўзига шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.

Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй

Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

26 Nov, 12:54


ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 17:23


ҲАЙРЛИ ТУН

Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади.
Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.

Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган. ''Бизга фақат Яратганнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса
йўқ.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 17:22


Мағрурлик ғалаба қозонган вақтда, инсонлар бир-бирларини йўқотадилар.

Сергей Есенин
@piskentjayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 17:11


📝ЙИҒЛАШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!

Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди:
— Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да.
Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
— Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин?
Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
— Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан.
Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Ўзим харид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
— Бу менинг синглимга, у жуда яхши кўрарди ва шундай қўғирчоғи бўлишини хоҳларди. Мен унинг туғилган кунига совға қилмоқчи эдим. Мен бу қўғирчоқни аямга бермоқчиман, яқинда аям синглимни ёнига борганда, қўғирчоқни унга бериб қўяди. …
Бу гапларни айтаётганда унинг кўзлари жуда ҳам мунгли эди.
— Синглим Худонинг ёнига кетган. Дадам менга шунақа деди. Ва яна айтдики, яқинда аям ҳам Худонинг ёнига кетар экан, шунинг учун қўғирчоқни аям орқали синглимга бериб юбормоқчиман.
Шу жойда юрак уришим тўхтаб қолгандек бўлди, гўё. Болакай менга қараганча сўради:
— Мен дадамга тайинлаб келдим, уйга қайтмагунимгача аям кетмай турсинлар деб сўрадим, — шундан кейин у менга хурсанд ва бахтли қиёфада тушган суратини кўрсатди. – Бу расмни ҳам аям ўзи билан олиб кетишини хоҳлайман, шунда синглим мени унутиб қўймайди.
Ва яна қўшимча қилди:
— Мен аямни жудаям яхши кўраман, у мени ташлаб кетишини хоҳламайман. Лекин дадамнинг айтишича, аям синглимни ёнига бормаса бўлмас экан. Бу гапларни айта туриб, у яна бир бор маъюс нигоҳи билан қўғирчоққа қараб қўйди…
Мен тезда ҳамёнимни қўлимга олиб, болакайга дедим:
— Агар сен пулларинг қўғирчоқ сотиб олишга етади деб ҳисоблаётган бўлсанг, балки бошқатдан уларни санаб кўрармиз?
— Ҳа, менимча пулим етиши керак эди. Шунда болакайга кўрсатмасдан, секингина пул қўшиб қўйдим ва биз қайтадан санаб кўрдик.
Эндиликда пул миқдори қўғирчоқ сотиб олишга бемалол етар эди, ҳаттоки бироз ортиб ҳам қолди.
Болакай деди:
— Раҳмат, Художон, менга пул берганинг учун! Сўнгра менга ўгирилиб, қўшимча қилди: — Кеча ухлашдан олдин, Худодан менга пул беришини илтимос қилгандим. У пулга синглимга бериб юбориш учун қўғирчоқ сотиб олмоқчи эдим. Худо мени эшитибди! Мен яна оқ атиргуллар сотиб олиш учун ҳам озгина пулим бўлишини хоҳлагандим, аям оқ атиргулларни жуда яхши кўради… Лекин буни Худодан сўрамагандим. Аммо барибир у мени эшитибди! Энди синглим учун қўғирчоқ ҳам, аям учун оқ атиргул ҳам сотиб оламан.
Шу билан болакай билан суҳбатимиз якунланди. Мен жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. У билан бўлган суҳбатимиз сира хаёлимдан кетмас эди. Шунда ногаҳон бир нарса ёдимга тушди. Маҳаллий газеталардан бирида, икки кун олдин бир хабар чоп этилганди. Унда айтилишича, маст ҳолда юк автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бир аёл ва қизчани уриб юборганди. Қизалоқ воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган, онаси эса жуда оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди. Шифокорлар умид йўқлигини айтишгани учун, аёлнинг яқинлари унга сунъий ҳаёт бериб турган аппаратни узишга розилик беришганди. Наҳотки, синглисига қўғирчоқ сотиб олишни ихтиёр этган болакай ўша оиланинг фарзанди бўлса?! Орадан яна икки кун ўтиб, ўша газетада аёл ҳам вафот этганлиги ҳақидаги янги хабар босилди… Мен кўз ёшларимни тутиб тура олмадим…
Оқ атиргуллар сотиб олиб, дафн маросимига бордим… Аёлнинг тобутида ўша менга таниш бўлган қўғирчоқ ва болакайнинг сурати ҳам бор эди. Тобутнинг бошқа тарафида эса оқ атиргулларга кўзим тушди… Токи кўз ёшим чиқмай қолгунгача йиғладим. Шу онда ҳис қилдимки, бу воқеадан кейин ҳаётга бўлган қарашим тубдан ўзгариши табиий эди. Мен бир умр ўша болакайнинг ўз онаси ва синглисига бўлган муҳаббатини унута олмасам керак!!!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 16:34


ҚАЙТАР ДУНЁ!

Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди.
- Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди.
- Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд.
- Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни.
- Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса...
- Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди.
- Балки бирор ҳожат билан чиққандир.
- Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар...
Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
- Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими?
- Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди..!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 15:58


Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола олиш ҳамдир.

Андре Зигфрид

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 15:33


Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг, ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"


🥀Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...

@Jaloliddinrumiyy🕊

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 15:33


ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

@piskrnthsyoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 14:04


#jamoatchilik_nazorati

✍️ АХБОРОТ ТАРҚАТИШ МАСЪУЛИЯТИ


📱 Блогерлар фаолиятини тартибга солиш вақти келди. Улар фаолиятига ҳеч қандай чеклов қўйилмагани ҳолда, ўз ахборот ресурсини ташкил этиб, ‼️ фаолият бошлашидан олдин улар, ҳеч бўлмаганда, ахборот соҳасини тартибга солувчи қонунларимиз талабларини ўрганиб чиқиб, шу қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини олишлари керак.

Мамлакатимизда соғлом фикрловчи, маҳоратли, тажрибали, сўз масъулиятини ҳис этадиган журналистлар кўп, босма ва электрон нашрлар, қолаверса, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси каби жамоат ташкилотлари бор. Улар ҳам савиясиз, нопрофессионал “журналист” ва блогерлар томонидан жамоатчиликни “қиздирувчи”, чалғитувчи зарарли ахборот тарқатилишига қарши туришда, тушунтириш ишларини олиб боришда дадилроқ бўлишлари мақсадга мувофиқдир.

Батафсил

©️ Фарҳод Қурбонбоев,
иқтисод фанлари номзоди
.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga obuna bo‘ling👇
https://t.me/jamoa_nazorati

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 13:45


Президент Шавкат Мирзиёев ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по широкому вовлечению молодежи в спорт.

#Mirziyoyev #taqdimot #sport #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 13:45


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 12:23


#_танқид
#_фикр
#_обуна

БЎЙИН ТОВЛАШГА ҲАҚЛИ ЭМАССИЗ

Обуна мавсуми тахририятимиз ходимлари учун икки карра кўп меҳнат ва вазифа пайти бўлиб, бир ёқда газета тайёрлаш, бир томонда расмий канални юритиш, бир томонда обунани ташкил этиш керак.
Бир қўлимизда қалам ва бир қўлимизда телефон гўшагини қўлга олиб, ташкилотма-ташкилот, мактабма-мактаб қўнғироқ қилиб “Ха, бўл”га тушамиз.
Яхши отга бир қамчи деганларидек, сиёсатни тўғри тушунадиган, ўз вазифасига масъулият билан қарайдиган рахбарларимиз хеч қандай муаммосиз,хатто эслатиб ҳам қўймасимиздан обуна бўлмоқдалар. Баъзилари эса зиммаларидаги масъулиятни хис қилмасдан, обунани ғурбатга айлантириб юбормоқдалар.
Баъзи ташкилот рахбарлари туманимизда шунча фермерлар бор, обунани ўшалар қилсин дея иддао қи лишади.
15 сонли мактаб директори кабилар эса матбуотга нисбатан нописандлик билан муносабатда бўлиб, оддий инсоний муомилага ҳам арзитмайдилар.
Баъзилари эса бизнинг ўзимиз бориб обунани ташкил этиб беришимизни сўрашади.
Уларга айтар гапимиз шуки, газета хусусий эмсас, давлатники, худди сиз каби тахририят ходимлари ҳам давлат хизматчилари бўлиб ўз вазифаларини бажармоқдалар холос.
Биз бекорга каналимизда ҳар куни Президентнинг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш,ҳамкорлик қилиш, бу борадаги рахбарларнинг масъулиятлари хақидаги сўзларини қўйиб бораётганимиз йўқ. Сиз эса Давлатимиз Рахбарининг талаб ва топшириқларини бажаришдан бўйин товлашга ҳақли эмассиз.
Қолаверса ,биз обуна масаласи кун тартибига олинган долзарб паллада берилаётган топшириқлардан сизларни мунтазам равишда бохабар қилиб бормоқдамиз.
Биз шу ўринда бу йилги обуна даврида ижобий ўзгаришлар ясаётган 7, 10, 12,17 , 18 , 31 ва 36–сонли мактаб рахбарларига алохида миннатдорчилик билдирамиз.
Гап эгасини топади деганларидек,матбуотга нисбатан нописанд муносабатда бўлаётганлар, зиммасидаги масъулият ва рахбарлик вазифаси нимадан иборат эканлигини англаб етмаётганлар
айтилган гаплардан етарли хулоса чиқариб оладилар деб ўйлаймиз.

Мавзуга яна қайтамиз.

Обуна давом этади.

Таҳририят.


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 11:26


🗞 Дунёдаги энг нуфузи ва тиражи катта бўлган газеталар рейтинги

Сўнгги пайтларда газеталарнинг нуфузи олдингидек эмас, гаджетлар ҳамда ижтимоий тармоқлар сабаб улар ўз долзарблигини йўқотган деган гаплар қулоғимизга чалинади, бироқ ҳозир ҳам газеталар миллионлаб нусхада чоп этилади. Ривожланган давлатларда ҳамон бўёқ ҳиди кетмаган газеталар аҳолига тарқатилмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/2933

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 10:29


#_ҳоким қарори

📌"Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ипотека кредитлари ажратилади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

21 Nov, 08:44


#_Миллий маданият

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ - БЕБАҲО ХАЗИНА!


Ушбу мақола муаллифи Раъно Уразова бизнинг тумандошимиз бўлиб, “Саидобод” маҳалласида туғилиб ўсган. Олима газетамиз билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, қуйида сиз муаллифнинг миллий маданиятимизнинг бир бўлаги бўлган кийиниш маданияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашасиз.
Маънавий қиёфамизнинг энг асосий кўринишларидан бири миллий либосларимиздир. Аслида кийиниш маданияти инсоннинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, ахлоқий сифатлари ва дунёқарашини очиб беради. Кийиниш маданиятига бўлган қараш инсоннинг гўзаллик, нафосат, одоб борасидаги кўз қарашларини ифода этадиган омилдир. Ҳозирги кунда суюб киядиган миллий либосларимиз ҳам мукаммаллашиб, янада гўзаллашиб бормоқда. Замон глобаллашгани сари эса унинг фойдалари билан бирга зарарлари ҳам тобора кўзга ташланмоқда.
Ҳазрат Навоий эса “Маҳбуб ул-Қулуб” асарида “Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши хотинларнинг оройиш учун безаниши кабидир. Аммо бу каби безанмоқ ҳар иккаласи учун ҳам номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир”, дея таъкидлаган. Аслида инсоннинг маданиятга хос кийиниш услуби унинг маънавий олами қанчалик бой эканлигини намоён этувчи муҳим омил ҳисобланади.
Янги Ўзбекистон ҳар томонлама ривожланиб, халқимизнинг маънавий қиёфаси ҳам ўзгача кўриниш касб этмоқда. Таъкидлаш жоизки, бугунги глобаллашув даврида кийимлар ҳам, кийинишга бўлган эътибор ва талаб ҳам ўзгармоқда. Шулардан бири кийиниш маданияти масаласидир. Кийиниш маданияти “ривожланиб” кетиши натижасида айрим инсонлар миллий ва диний қадриятларни ифода этадиган либосларни танлашда адашиб қолмоқдалар. Натижада, фарзандларимиз тақлид боис интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кўрган модалари ортидан эргашиб, ўзлари тушунмаган ҳолатга тушиб қолмоқдалар.
Ёшларимиз-нинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва турфа хил кийимларни кийилиши замонавийликни билдиради дея фикрлаши ғоят ачинарлидир. Улар бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга ва менталитетимизга хос эмаслиги ҳақида эса ўйлаб хам кўришмаяпти.
Кўчаларда кўпчилик ёшларнинг, баъзан эса катталарнинг ҳам миллий либосларимиз ва миллийлигимиз ҳақидаги тушунчалари етарли эмаслиги учун бошқа миллат кийимларига тақлид қилиб кийинаётганларини кўриб афсусланасан.
Бир тарафда европаликларга тақлид қилиб кийинаётган ёшларни, бир тарафда эса гўёки ўзини диндор қилиб кўрсатиш учун миллий маданиятимизга мутлақо ёт бўлган кийимларни кийиб “араблашиш” ҳолатига тушиб қолаётганларни кўрмоқдамиз ва биз қаерга қараб кетаяпмиз, бутун дунё ҳавас қиладиган миллий маданиятимизни кўз-кўз қилиш ўрнига, ўзининг ҳеч вақоси бўлмаган тақлидчиларга айланиб қолмаяпмизми деб хавотирга тушасан. Янада ачинарлиси, бу ҳолат ёшларимизнинг дунёқараши қанчалар тор ва тафаккур дунёси қанчалар саёз эканлигининг англатаётганлигидир. Диний эътиқоди туфайли миллатимизга тамомила ёт бўлган “араблашиш” ҳолатлари кўзга ташланмоқда.
Миллий либослар ҳар бир халқнинг бой маданияти ва дунёқарашидан далолат беради.
Шунинг учун ҳар бир миллат ўзининг миллий либосларига нисбатан ўзгача ҳурмат ва эътиборда бўлади ва у билан фахрланади. Миллий кийимларимиз ўзлигимизни йўқотмаслик учун муҳим восита ҳисобланади. Бежирим кийиниш, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимизнинг юксаклигини ифодалайди. Ҳар бир миллат ўз миллий либосини кийишга тўлқонли ҳақли. Чунки бу кийимлар аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган тенги йўқ хазина бўлиб, уни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга безавол етказиш ҳаммамизнинг энг асосий бурчимиздир.

Раъно Уразова,
“Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESСO" кафедраси доценти.
(мақола қисқартириб берилди.)

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 17:25


ХАЙРЛИ ТУН

Тун сукут..тун осойишта сокинлик ва у кўнгил шивирларини тинглагувчи дилларга, ажиб сирли оламдир....

Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 17:24


Шундай қалб эгалари борки, сен у жойда бўлиш учун борингни беришга тайёр бўласан.

Шамс Табризий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 17:08


ириб олди. Бор-эй, деб ажрашай деса, 30 йиллик хотини… Қизларининг онаси. Пешонамда бори шу экан, деб яшайди-да, акам шўрлик.
Ҳа, азизлар, атрофимизда турфа тақдирлар бор. Нафақат эркаклар, балки «уйим-жойим», деб тинмаётган, хорижга бориб ишлаб келаётган аёлларга ҳам осон эмас.
«БАЛКИ МЕНГА ХИЁНАТ
ҚИЛГАНДИРСАН…»
— Эрим уйда болаларим билан қоларди, мен ҳар йили Қозоғистонга ишлагани чиқиб кетардим, — дейди Сожида исмли жувон. — Саккиз йил шу алфозда ишладим. Қайнонам топган пулларимни аямай совурди. Ҳатто ўзимиз учун битта уй ҳам ололмадик. Бу орада икки болали бўлдим. Болаларим ёш пайти ҳам қайнонам олиб қоларди. Эримга машина олдик. Уй-жойларни тузатишди. Ўтган йили қайтиб келсам, уйимизда бир жувон юрибди. Кейин билсам, хўжайиним унга шаърий никоҳ билан уйланиб олган экан. Менга жуда алам қилди. Уларга шунчаки ишлаб, пул топиш учун керак бўлган эканман. «У ёқларда қандай яшаганингни билмайман, балки менга хиёнат қилгандирсан, қаерга борсанг-боравер, энди сен билан яшамайман», деб эрим мени кўчага ҳайдади.
ҚАДРИМИЗНИ ПУЛ БИЛАН
ЎЛЧАМАЙЛИК!
«Беш қўл баробар эмас», дейди халқимиз. Турмуш ўртоғининг топган пулини авайлаб-асраб, ўзи ҳам ишлаб, бир сўмни икки сўм қилиш, оиласи, рўзғорини гуллатиб-яшнатиш ҳаракатида юрган, «Қаерда бўлса ҳам болаларимнинг отаси тинч бўлсин», деб дуо қилаётган аёллар, тирикчилик мажбур этиб, боласини хорижларга юбориб, дийдорини қумсаб, дуолар қилиб ўтирган оналаримиз жуда кўп.
Юқоридаги тақдирларни, мулоҳазаларни ёзишдан мақсадимиз — «уйим-жойим» деб ҳаракат қилаётган, мусофирлик нонини тишлаб юрган оға-иниларимиз, опа-сингилларимиз меҳнатини эътироф этиш эди. Ҳар нима бўлганда ҳам биз билан ҳамнафас бўлиб яшаётган, биз учун қайғураётган қадрдонларимизнинг қадрига етайлик.

Ҳамрохон МУСУРМОНОВА

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 17:08


АЁЛЛАРГА ҚАНЧА ПУЛ КЕРАК ..
«УЧ ОПАМНИ ЭЛ ҚАТОРИ УЗАТИШИМИЗ УЧУН…»
— Эсимни таниганимда бери дадам ёзни уйда ўтказганини билмайман, — дейди Фурқат исмли йигит. — Ҳар йили баҳорда кетиб, кеч кузда келарди. Баъзида гилос пишдими, ўрик пишдими, деб сўраб қўярди. Беш-олти йилдан бери ўзим ҳам ҳали Қозоғистон, ҳали Россияга бориб, қурилишларда ишлаб келаман. Дадамни энди тушуняпман. Коллежни тугатмасимдан онам уч опамни «эл қатори узатишимиз учун» дадамнинг ёнига бориб ишлашим кераклигини тушунтирди. Институтга кириб ўқиш ниятимни бир чеккага суриб, ишлагани кетдим. Мусофирчиликда қанчалик қийинчилик билан пул топишимиз бир ўзимизгаю, бир Худога аён. Ота-бола ишлаб, учта опамни узатдик. Уй-жойларимизни яхшиладик. Очиғи, совуқ ҳавода қурилишларда ишлашдан безиб кетганман. Лекин онам: «Бўлди, энди камроқ пул топсанглар ҳам шу ерда, ёнимизда бўлинглар», демаяпти. Баъзида ўйлаб қоламан, қоп-қоп пул топсаму олиб келиб, уйни пулга тўлдириб ташласам, онам шунда ҳам қўлларини чўзиб, яна «пул, пул» деяверармикинлар, а?..
Бу йигитнинг дардини уқяпсизми, азизлар? Онасининг, опа-сингилларининг орзу-ҳаваси учун пул топиш йўлида ўзидан, ўз орзуларидан ҳам воз кечиб, меҳнат қилаётган бундай йигитларимиз кам дейсизми орамизда? Биз оналар, опа-сингиллар уларнинг қадрига етяпмизми?
«СИЗЛАРГА ЯНА ҚАНЧА ПУЛ КЕРАК?»
— Россияда қурилиш майдонида ошпазлик қиламан, — дейди яна бир суҳбатдошим Малика (исмлар ўзгартирилган) исмли жувон. — Икки юз нафардан ортиқ ўзбекистонлик йигит ишлайди у ерда. Тўғри, маоши ёмон эмас. Аммо уларнинг ётар-турарига ҳавас қилмайсиз. Битта катта хонада 40-50 киши ухлайди. Кимдир ювиниб, чайиниб ётади. Кимдир чарчаганидан овқатланади-ю, ухлаб қолади. Бир ҳафта, ўн кунлаб соқолини олишга вақт ажратолмайдиганлари бор. Тасаввур қилинг, куни билан ишлаб чарчаганидан кейин кир ювиб юриш одамга, айниқса, эркакларга қанчалик малол келади? Баъзилари хотинлари билан телефонда гаплашгач, «Сизларга яна қанча пул керак?» дея бақириб-чақириб, асабийлашади, бир-икки кун ўзига келолмайди. Бундай пайтда аламини ичкиликдан оладиганлари, бегона аёллар билан кўнгилхушликка бериладиганлари ҳам бор. Ўша йигитлар шундай ишлаб, шундай яшаяпти. Умр эса ўтяпти…
Уйга қайтганимда ўша йигитларнинг аёлларини кўрдим. Тилла тақинчоқлар тақиб, қиммат кўйлакларда «гап»ларда, зиёфатларда ҳеч кимга гап бермай юришибди. Шу аёллар телефонда эри билан гаплашганда «Ишланг, кўпроқ пул топинг», дейишади нуқул. Тўғри, пул топиш, рўзғорни таъминлаш эркакларнинг зиммасидаги иш, аммо улар ҳам одам, гоҳида дам олгиси, оиласи, болалари ёнида бўлгиси келади. Аёлларимиз шуни унутмаслиги керак.
«УЙИМДА ФАҚАТ
«ПУЛ ЖЎНАТАДИГАН
ОДАМ»МАН!»
Яна бир йигитни биламан, учта укаси бор. Ишлаб, пул топиб, уйига юбориб, ҳаммасини уйли-жойли қилди. Иморатларини кўрсангиз, ҳавасингиз келади. Ўзи ҳар йили бир ойгагина уйига бориб келади. Учта ўғли бор. Бир сафар уйидан қайтгач, жуда хомуш ўтирганини кўрдим. Кўзи тўла ёш. Кап-катта эркак ўз-ўзидан бундай ҳолга тушмайди. Айтишича, 3 ёшли ўғилчаси уни танимаганмиш, укасини эса «дада» деб чақираётган экан. «Уйимда фақат «пул жўнатадиган одам»га айланиб қолганга ўхшайман», дейди мунғайиб. Ахир бу эркак учун, ота учун аламли эмасми?
«МЕН БИР ТИЙИНЛИК ФОЙДАСИ ЙЎҚ, КАСАЛ ЭРНИ БОҚМАЙМАН!»
— Танглайи пул-пул деб кўтарилган хотинлар кўп, — дейди Марғуба исмли аёл. — Қишда акам буйрагидан операция бўлди. Касалхонадан чиқиб, онамникига келди ва «Уч-тўрт кун шу ерда бўламан», деди. Кейин билсам, уйига келиб энди чўзилган экан, хотини «Нима, бу аҳволда ишлай олмайсизми, ҳали қанча ташвишларимиз бор эди», деб жанжал бошлабди. «Барака топгур, бир-икки ҳафтада яхши бўлиб кетаман», деса, «Мен бир тийинлик фойдаси йўқ, касал эрни боқмайман!» деб бақирармиш. Акам зарда қилиб чиқиб кетибди. Унинг ўзи, аслида, қўли гул пайвандчи. Унча-мунча одамдан кўп пул топади. Шу пайтгача ҳам топганини хотинига олиб келиб берган. Қизларини узатишди. Уй-жойлари ҳавас қилгудек. Аммо хотини сира пулга тўймайди. Акам онамнинг уйида икки ҳафта ётди. Хотини бир марта кўргани келмади. Тузалиб ишга чиқиб кетганди, «Даданг топган пулини онасига беравермай уйга келсин», деб чақирт

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 16:51


* * *
Кулган бошқалардир, йиғлаган менман,
Ўйнаган бошқалар, инграган менман,
Эрк эртакларини эшитган бошқа,
Қуллик қўшиғини тинглаган менман.

Бошқада қанот бор, кўкка учадир,
Шохларга қўнадир, боғда яйрайдир-
Сўзлари садафдек, товуши найдек-
Куйини ҳар ерда элга сайрайдир.

Менда-да, қанот бор, лекин боғланган...
Боғ йўқдир, шох йўқдир, қалин девор бор:
Сўзлари садафдек, товуши найдек
Куйим бор... уни-да деворлар тинглар...

Эркин бошқалардир, қамалган менман,
Ҳайвон қаторида саналган менман..

Чўлпон

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 16:25


Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб ,чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини.  Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади.  Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди:
Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик. 
Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман. 
Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув-дув ёш оққандир қара, сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир.
Атрофдагилар бизга қараб, "Ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?"- деб ахамият беришмайди.  Аслида, иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи...  Мухаббат ёшларники дейишади ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку.  Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман? 
Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман.  Шунча чидам ва бардош мен хам кетгунча етмадими? 
Шошиб кетяпсан, "Яхши яшабди"- деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман- тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма-қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб-сийпалаб, йиғлаб-йиғлаб олавераман...  Юзларимдан дув-дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади. 
Мозорда чидолмасам керак.  Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади... Шунисига чидолмайман... 
Бу хақиқий ...мухаббат сўзлари эди..!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 16:22


Буюк шоирларнинг асарларида иккинчи даражали қаҳрамонлар йўқ. Барча иштирокчилар ўз ўрнида бош қаҳрамондир.

Ҳейнрих Ҳейне
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 16:11


Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам бесперебойного обеспечения энергией населения и отраслей экономики, повышению эффективности на предприятиях сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #taminot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 15:29


#аудио_китоб

✍️Пак Виктор Николаевичнинг "Тақдир уфқлари" автобиографик асари.

🎙Асарни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 14:50


ИНШО

(аччиқ ҳақиқат)


— Эртага дам олиш куни, — ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
— Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
— Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:
— Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
— Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...
— Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
— Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
— Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
— Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
— Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
— Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
— Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
— Яша! Борақол хонангга...
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
— Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
— Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
— Ўзингиз ўқиб кўрдингизми?
— Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
— Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 14:45


- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?

- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...

- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.

- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?

- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!

- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?

- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.

- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...

- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болаларингизга...
Менга...


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 14:44


Инсонлар "Ёмғирни яхши кўраман" дейди-ю, лекин ёмғир ёғиши билан ундан қочишади.
Шунинг учун "сени яхши кўраман" деган инсонлардан қўрқаман...

Уилям Шекспир

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

15 Nov, 14:43


#Иқтибос

Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!

Озод Шарофиддинов,
Ўзбекистон қаҳрамони

@oltin_voha

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

04 Nov, 00:25


#шеърият

Муҳаммад Юсуф

Севиш керак

Осмон чўкиб қолди бу оқшом,
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас.
Бир маҳалла нигоҳни кўрдим:
Яшаш керак, севиш шарт эмас.

Садоқатми?
Кимга керак у?..
Беҳудадир кўз ёшнинг сели.
Юлдуз бўлиб ёғилди бир сас:
У бегона. У энди келин...

Тўй бу асли баджаҳл ота,
Бахтли бўлсин қизим, дегани.
Уни сенга бермасман, бўтам,
Тирик экан кўзим, дегани.

Осмон чўкиб қолди бу оқшом,
Қонимда бир ғашлик ўрмалар.
Мен оловга отарман энди,
Юрагимни қийма-қиймалаб...

Ёқа ушлаб қолсин кўрганлар,
Оловларга отгум уни, бас.
Ёниб кетсин чирсиллаб қалбим,
Севиш керак...
яшаш шарт эмас...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

04 Nov, 00:25


Роҳатланиш учун пулингизни аяманг;

Бугун яшанг, чунки кеча ўтиб кетди, эртага келмаслиги мумкин;

Ҳеч қачон тортишманг.

Агар айбдор бўлсангиз, дарҳол айтинг ва баҳона изламанг;

Ҳар доим ёдда тутингки, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва бу кўпинча сизникига тўғри келмайди;

Аҳмоқлар билан гаплашманг;

Ҳаётда асосий нарса — бу севги, қолган ҳаммаси — беҳуда;


Атрофимиздаги дунё на ёвуз, на меҳрибон, унга сизнинг борлигиниз ҳам йўқлигингиз ҳам аҳамиятсиз;

Ҳар қандай воқеадан завқ олишга ҳаракат қилинг;

Асло мижғов бўлманг;
Кўп телевизор кўрманг, акс ҳолда улоқчага айланасиз;

Ҳеч кимга қарздор эмаслигингизни унутманг;

Унутмангки, ҳеч ким сизга ҳеч нарса қарздор эмас;

Сиёсат билан шуғулланманг, сиёсат одамларни ғазаблантиради;

Ҳаётда ҳар доим фақат ўзингизга ишонинг;

Ваъдаларга эмас, балки ҳис-туйғуларингизга ишонинг;

Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, ўлганингизда, сизда шу ҳам бўлмаслигини ўйлаб кўринг;

Билингки, бугун сизнинг ҳаётингиздаги энг яхши кун.        

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

04 Nov, 00:24


Xoт- догни яхши кўрмайдиган бола бўлмаса керак.
Хатто катталар ҳам ушбу хушхўр таомни севиб истеъмол қиладилар.
Хотдогни мана бу усулда тайёрласангиз янаям мазалироқ бўлади.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

04 Nov, 00:24


Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligiga bag'ishlanadi.

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

04 Nov, 00:24


АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Яна бир мунаввар ТОНГ отмоқда.
Осмон шундай мусаффо,борлиқ шундай тароватли, атроф шунчалар сокин ва жим - житки, дарахтдан тушаётган барглар шивири ҳам яққол қулоққа чалинади
Фақат эрта тонг чоғидагина бўладиган шундай бетакрор гўзаллик ва улуғворликдан қалбинг жунбушга келади .
Юрагингдан беихтиёр, мана шундай тинчлик ва сокинликка ,гўзалликка кўз тегмасин дейсан.
Қуёш тобора кўтарилиб,илиқ нурларини сочаётганида бир ОЛАМ орзу умидлар билан ЯНГИ кунни бошлайсан.
ЯНГИ кун бир ОЛАМ шодлик,қувонч ва бахт келтиришига ишонч билан олға қадам ташлайсан...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 16:04


​​Шу ширин ўйлар билан ишхонага етиб бордим. Антеннанинг тоғорасини ўзим кўтариб, қолган анжомларини киракаш йигитга кўтартириб, тўғри Зиёда опанинг олдига бордим.
− Зиёда опа, энг замонавий телевизорингиз борлигини биламиз. Шундай телевизори бор одамда албатта параболик антенна бўлиш керак-да. Нима дедингиз? «Опамга шундай антеннани ўзим олиб берай», дедим. Пулини ўйлаб ўтирманг, опажон. Топганда берарсиз. Ҳар ойлигингиздан беш минг сўмдан бериб турсангиз бўлди.
− Жуда кўнглимдаги ишни қилибсиз-да, ўргилай, катта ўғлим ярим йилдан бери айтарди «Тоғора антенна олайлик», деб. Баракалла, манави столнинг ёнига қўя қолинг!
Мен антеннани стол устига қўйдим-у, стол устида ярақлаб турган мусиқий марказга кўзим тушди.
− И-е, опажон, мусиқий марказ ҳам олибсизми, муборак бўлсин!
− Менда бу нарсага етадиган пул қаерда, укам? Барака топгур Зокиржон укам опкептилар. Ёнларидаги дўконда кредитга берилаётган экан, менга деб олиб кептилар. Кенжа ўғлим бир йилдан бери мусиқий марказ деб жанжал қиларди-я. Қаердан билибди Зокиржон, аммо қулоғим тинчийдиган бўлди-да.
− Ҳа, Зокиржоннинг ҳам қулоғи тинчийдиган бўпти, − дедим мен. − Пулини қачон қайтараркансиз?
− Кредитни йигирма йилга расмийлаштирганмиш, − деди Зиёда опа. − Хўп замонлар кепти-да. Шунақаси ҳам бўлар эканда-а? Давлатданам айланай, Зокиржонданам!
Энди ўз иш жойимга бораётсам, ҳовлиқиб Насиба келиб қолди.
− Зиёда опам қанилар? Э, Зиёда опажон, ассалому алайкум. Қаранг, ёнимиздаги дўконда кредитга видеомагнитофон беришяпти экан. Бирданига сизнинг зўр телевизор олганингиз эсимга тушди. Шартта биттасини сизга деб олавердим. Ўзиям текинга тушгандай гап, опажон. Пулини ўн йил давомида тўлаш керак экан. Бирданига тўлаш мумкинмас экан. Беш-олти йилда ҳам эмас, роса ўн йилда тўлаш керак экан. Ҳисоблаб чиқдим, ойига арзимаган минг сўмдан бери турсангиз кифоя экан.
Шу пайт эшик очилиб, бир қутини инқиллаб кўтариб келаётган Назир ака кўринди…

Каримберди Тўрамурод.


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 16:03


− Кетдик! Аммо зиёфатни битта сиз қилиб бермайсиз, − дедим мен. − Ахир бундан мен ҳам манфаатдорман, демак мен ҳам тўлайман.
− Биз ҳам бор, − деди ҳисобчимиз Маҳмуджон.
− Ҳайдар акадан бошқа ҳамма, эркагу аёл баб-баравар тўлайди, − деди Насиба.
− Юра қолинглар, хайрли ишнинг эртароқ бўлгани маъқул, − деб йўл бошлади Назир ака.
Биз узун-қисқа бўлиб, шаҳарнинг энг номдор ресторанига кириб бордик. Бизни тавозе билан кутиб олган официант йигит олиб келган таомномани Ҳайдарнинг қўлига тутдик.
− Кўнгиллари тусаган нимаки бўлса, буюрсинлар!
Биз бир соатдан ошиқроқ ўтирдик. Суюқ, қуюқ, энг суюқ, энг қуюқлари тановвул қилинди ҳам-ки, Ҳайдар ёрилай демасди. Аёллар бетоқат бўла бошладилар.
− Ҳайдар ака, яна ярим соат ўтирсак, эрим уйга киритмай қўяди, − деди Насиба.
− Биттадан музқаймоқ ейлик бўлди, кейин айтаман, − деди Ҳайдар.
На илож, музқаймоқ ҳам буюрдик.
− Бўлди, қорним тўйди, энди ётиб ухлайман, − деди Ҳайдар.
− Ҳайдаржон, ўлай агар ҳозир бўғиб қўяман, − деди Зокиржон.
− Ҳазиллашдим, юморни тушунмайсизларми, ахир бу «Зумрад ва Қиммат»даги Қимматнинг сўзлари-ку?
− Ҳозир юмор сиғадими, Ҳайдаржон, бўла қолинг, − дедим менинг ҳам тоқатим тоқ бўлиб.
− Бўпти, бошладик бўлмаса, − деди Ҳайдар. − Аммо бунинг тарихи узун. Шунга битта кофе буюрсангизлар, ҳўллаб-ҳўплаб айтиб берсам.
− Шу охирими? − деди Зокиржон асабий.
− Охири, охири.
Хуллас, кофе ҳам дамлатдик.
− Биласизлар, Зиёда опанинг энг ёмон кўргани мен эдим, − орзиқиб кутилган мавзуда сўз бошлади Ҳайдар. − Роса пичоқ суякка қадалиб, «Эртага ариза ёзиб ишдан кетаман», деб турганимда Зиёда опа жиғибийрони чиқиб келиб қолди. Кредитга телевизор олмоқчи экан, беришмапти. Лоп этиб миямга бир фикр келиб қолди. «Зиёда опа, хоҳлайсизми, энг катта, энг яхши рангли телевизорни сизга мен олиб бераман. Кредитдан ҳам қулай. Ҳар ой ойлик олганда беш-олти минг сўмдан бериб қўяверасиз», дедим. «Ҳазиллашмаяпсизми?» деди Зиёда опа ишонмай. «Хоҳласангиз, ҳозироқ бориб танлаган телевизорингизни олиб бераман», дедим. «Кетдик», деди опам ҳалиям ишонмай. Бордик, опам зўр бир телевизорни танладилар. «Шу бугун албатта олиб келинг», деб музлатгич учун хотиним йиғиб берган пулни телевизорга тўлаб, уйларига олиб бориб, ўрнатиб, қўйиб ҳам бериб келдим. Хотинни-ку, бир амаллаб тинчитдим, аммо эрталаб ишга келсам, опажоним атрофимда гирдикапалак-да. Ялаб-юлқашга ҳам тайёр. «Шартим шуки, бировга айтиб ўтирмайсиз», дедим. Бор гап шу. Кредитга битта телевизор олиб бердим, холос.
− Телевизорнинг пулини тўлаб бўлганидан кейин нима қиласиз? − деди Зокиржон. − Ахир, Зиёда опа андишани билмайди. Қарзини тўлаб бўлганидан сўнг, яна ўша-ўша Зиёда опага айланади-ку?
− Эҳ, соддагина укам-а, − деди Ҳайдар. − Мен яқин беш-олти йилга етадиган режаларни тузиб қўйганман. Телевизорнинг пулини тўлаб бўлгандан, яна кредитга битта видеомагнитофон олиб бераман. Унинг ҳам пулини тўлаб бўлса, битта параболик антенна олиб бераман. Унинг пулини тўлаб бўлгунча ё мен бошқа иш топаман ё опажоним нафақага чиқиб кетади.
− Оббо пишиғ-ей, − деди Назир ака ресторандан чиқарканмиз Ҳайдарнинг елкасига қоқиб. − Оббо пишиқ. Устаси фаранг экансиз-ку?
Уйга келиб, тинчим қочди. Мен ҳам нимадир қилишим керак. Шу параболик антеннани мен олиб берсам-чи? Э, калламга қойилман-да. Сирожиддин дўстим шунақа нарсалар билан савдо қилади. Дарров унга телефон қилдим. Нархини сўрадим. Антенна ўлгур салкам ярим миллион турар экан. Начора, «жондан кечмасанг жонона қайда»?
− Сирожиддин, эрталаб дўконингга кириб ўтаман. Битта энг яхшисини тайёрлаб қўйгин, дўстим.
Эрталаб йиққан-терганларимни белга тугиб, Сирожиддиннинг дўконига бордим.
− Энг каттасини, энг зўрини бер, дўстим! − дедим Сирожиддинга.
Ўша энг зўрини машинага юклаб, ишхонага келаяпман-у, хаёлимда ҳисоб-китоб, рақамлар айланади: «Зиёда опа ҳар ой ўн минг сўмдан бериб борса, қирқ саккиз ойда қутиларкан қарзидан. Бу роса тўрт йил дегани. Агар ойига беш мингдан беришга кўндирсам, нақд саккиз йил дегани. Саккиз йил қулоғим тинчийди. Қандай яхши. Қандай яхши-я?»

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 16:02


КРЕДИТ...

Зиёда опага ишхонамизда ҳеч ким бас келолмайди. Худонинг ғазаби у аёл. На андишани билади, на иззат-ҳурматни. «Терминатор» дейди уни Зокиржон. «Информбюро» дейди Насиба. Мен нима дейишимни сизга айтмай қўя қолай. Ўзиям эрталаб ишни менинг асабимни бузишдан бошлайди. Кечқурун қон босимимни оширгач, ишини тугатиб кетади. Энг ёмони унинг «Сотти»лиги. Насиба айтмоқчи — «Информбюро» лиги.
Хўжайингаям ҳайронман. «Кўз» ёки «қулоқ»ликка роса одамини топган-да. Одам қуригандай шу хонада нима гап, нима сўз, ким нима билан машғул, ҳаммасини шу Зиёда опадан сўрайди. Шу опага ишонади. Зиёда опа «Фалончи яхши», деса шу одам яхши, Худо кўрсатмасин, «Писмадончи ёмон», дедими, уни ишдан кетди деяверинг. Зиёда опа эса бировни яхши дейиши эҳтимолдан жуда-жуда узоқ нарса. Ҳайдардан бошқа, албатта.
Зиёда опа «Ҳайдаржон, Ҳайдаржон»лаб Ҳайдарнинг атрофида гирдикапалак бўлгани-бўлган.
«Қандай қилиб бу Худонинг ғазабини ўзингга эл қилиб олгансан?» десак, «Бу ҳарбий сир», деб ҳеч сир бой бермайди Ҳайдар. Устига ҳар ойлик олганимизда ҳали унга, ҳали бунга деб биздан пул йиғиб оладиган Зиёда опа ҳар сафар ойлигидан ўн минг сўм Ҳайдарга бериб туради.
− Ҳайдаржон, майли, «Ҳарбий сир»ингизни айтмасангиз айтманг, аммо бир нарсани тушунтиринг, «Информбюро» одам боласига пул бермасди, нега сизга ҳар сафар ойлигидан ўн минг сўм беради? Ҳеч бўлмаса шуни айтинг, − дедим бир куни.
− «Яхши сўз илонни инидан чиқаради», деган доно халқимиз, − деб гапини мақолдан бошлади Ҳайдар. − Хушмуомала бўлиш керак. Сизлар Зиёда опани ёқтирмайсизлар, ундан юракларинг безиллаб, қочишга шай турасизлар. Шуни опам билмайди деб ўйлайсизларми? Ҳаммасини билади. Шунинг учун сизларга юраги илимайди. Мен опамни ўз опамдек ҳурмат қилиб, юмшоқ гапираман. Мана, кўриб турибсиз. Ким яхши — камина яхши. Яна хушмуомалалигим боис, мукофот тариқасида ҳар ой ўн минг сўм пул ҳам берадилар. Бор гап шу.
− Бўлмаган гап, − деди Зокиржон. − Дунёда мендан ўтадиган хушмуомала одам йўқ эди. Мени ҳам … мен ҳам у кишининг дўстидан дағаллашиб қолдим. Бу ерда бошқа сир бор. Бир куни бу сирнинг тагига етамиз.
− Бошқа сир йўқ, − деди Ҳайдар. − Тилларингга эҳтиёт бўлсангизлар бўлди. «Тилга эътибор-элга эътибор».
У кулиб, ўз бўлими томон кетаётган эди, Назир ака деган ҳаммамиздан олдин корхонамизга ишга келган киши уни тўхтатди.
− Ҳайдаржон, ҳамманинг қулоғига лағмон оссангиз ҳам, мени бу чўпчакларингизга ишонтиролмайсиз, − деди Назир ака мийиғида кулиб. − Биласиз, мен энг эски ходимман бу ерда. Ҳар бирингизнинг қандай келганингизгача, кетганларнинг қандай кетганигача биламан. Сизнинг ҳам Зиёда туфайли жиғибийронингиз чиқиб, қон босимингиз ошиб юрганларингиз шундайгина кўз олдимда турибди. Икки марта мажлисда хўжайинга «Ё Зиёда опа қолсин корхонада, ё мен», деганингиз ҳам эсимдан чиққани йўқ. Зиёданинг ҳам яқингача топиб олгани сиз эдингиз. Энг кўп найзаси сизга санчилар эди. Зиёдадан энг кўп азият чекадиган ҳам сиз эдингиз. Унинг «йилини топганингизга» олти-етти ой бўлгандир. Нари борса, саккиз ой. Унгача икковингиз роса «ит-мушук» эдингизлар. Хушмуомаламан, деб гапни олиб қочмасдан, қолганларгаям йўлини ўргатинг, бир-иккита ўртоқларингиз у туфайли ишни ташлаб кетмасдан. Анзират опангиз ёмон ишчимиди, Алишер, Низомиддинлар ёмон ходимлармиди? Ҳаммаси шу чақимчининг дастидан кетишди-ку? Мана, Зокиржон «кетаман»лаб юрибди. Айтинг ўша сир ўлгурни. Булар ҳам одамдай ишласин!
Ҳайдар «Айтсаммикин, айтмасаммикин», дегандай ўйланиб қолди. Буни кўриб, ҳаммамиз «Айта қолинг, айта қолинг, жон Ҳайдаржон!» дея тўрт томонидан ёпишдик.
− Текинга айтмайман, − деди ниҳоят ёрилмоқчи бўлиб Ҳайдар. − Битта яхши зиёфат қилиб берасизлар, кейин айтаман.
− Бўпти, − дедик ҳаммамиз бараварига. − Битта зиёфат сиздан айлансин, айтинг!
− Насияни ўғри чиқарган, − деди Ҳайдар. − Аввал зиёфат!
− Бўпти, зиёфатни ўзим қилиб бераман, − деди Зокиржон. − Кетдик «Азимбек» ресторанига!

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 15:59


ДЎСТИММИСИЗ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун шодман, қувончлардан тўлар юрак
Ғамлар бошим экканда ҳам дўстиммисиз?
Шукур соғман, куч-қувватга лиммо билак,
Бош ёстиққа текканда ҳам дўстиммисиз?

Бугун менинг бағрим очиқ, ҳар сўзим-"хўп,
Бағрим зардоб ютганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун исмим айтилганда "қуллуқ" лар кўп,
Бир кун даврим ўтганда ҳам дўстиммисиз?

Юрибман мен бугун бўлиб, бирам кўркам,
Йиллар сўзин айтганда ҳам дўстиммисиз?
Қайтар дунё дерлар буни, бир кўп, бир кам,
Тегирмон терс қайтганда ҳам дўстиммисиз?

Ҳозир менинг умр йўлим равон-равон,
Оёққа чоҳ етганда ҳам дўстиммисиз?
Давраларнинг тўридаман, мен айни он,
Шон-шуҳратим битганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун ҳаёт қўлларимга тутмоқда қанд,
Ошим заҳар этганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун борман, тирикман мен, Аллоҳга ҳамд,
Сўнгги йўлга етганда ҳам дўстиммисиз?


Ўлмасбек Самарқандий


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 13:40


"Дилшоднинг яна завқи келди. Эрйигит уятдан қип-қизариб кетган эди. “Ай, Худойим уятни берганинг­га шукр. Уялиб турган киши қандай ажойиб!”

Шуларни хаёлидан кечирар экан Дилшоднинг ҳорғинчилиги тарқаб кетди.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 13:40


"ҳамон не дейишини, қалбига олов зарриси тушган митти юракни қайси сўзлар билан, қандай овутишни билмас эди. Болага бирор нарса дейиш лозим эди. Дилшод боланинг эркак кўнглини жуда-жуда яхши илғади. Шунинг учун унга қувват бўлувчи сўзларни айтишга қарор қилди:

— Қизлар яхши кўрганини айтмайдилар. Балки у ҳам сени яхши кўрар…

— Яхши кўрмайди, — чуқур “уҳ” тортди Эрйигит. — У Беҳзодни яхши кўради.

— Сен қаердан биласан буни?

— У фақат Беҳзод билан ўйнайди.

“Ё Худо! Ошиқни бунчалар мискин, маъшуқани бунчалар мағрур яратмасанг”.

Эртаси куни боғчада ота-болаларнинг гурунгги яна давом этди.

— Қани, Мадинани менга бир кўрсат…

— Йўқ, — деди Эрйигит қўлини Дилшоднинг кафтидан зардали тортиб олар экан. — Кўрсатмайман!

— Невчун?

— Уяламан.

— Нега уяласан?

— Уяламан, дедим-ку, шунинг учун уяламан."

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 13:40


Шухрат Маткарим

Ошиқ йигит
хикоя

Дилшод ўғлининг овозини эшитиб мамнун жилмайди. Куни кеча бўлиб ўтган воқеани эслади. Ўғлини боғчадан олишга борган эди. Боғча опаси бир неча марта эслатса ҳам Эрйигитнинг хонадан чиқиши қийин бўлди. Охири боғча опанинг ўзи хонага кириб, Эрйигитни қўлидан тутиб, етак­лаб чиқди. Эрйигит жуда ҳаяжонланган эди.

— Не гап болам?

— Ҳеч кимга айтмасангиз сизга бир гап айтаман, — деди Эрйигит икки ёноғи қип-қизариб.

— Не гап экан, болам? Ҳеч кимга айтмайман.

— Мен Мадинани яхши кўраман, — деди у кўзлари билан ер чизиб кетар экан.

— Эййй, — бу гапни биров эшитмадими деб, Дилшод атрофига аланглаб қараб қўйди. Бирданига нима дейишини ҳам билмай қолди. Завқи келди. “Топган гапини қара!”

— Дим яхши бўпти, — деди кейин ўғлининг кўнглини кўтариш учун. — Салламно1!

— У эса мени яхши кўрмайди, —деди Эрйигит болаларча соддалик билан. Унинг кўзлари жиққа ёш эди. Дилшоднинг бутун дунёси остин- устун бўлиб кетди. Ҳаяжоннинг зўридан титраётган ўғлининг жажжигина, момиққина кафтини авайлабгина меҳ­натда қотган, рапидадай катта кафтлари орасига олди. У мурғаккина боланинг тавба, катталарникидай, бал­ки уларникидан ҳам маъюсроқ кўзларига ҳайрон тикилди. У "

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 12:58


ЎЗИ кўриб турибди

Кўп болалар дангаса бўлишади. Айниқса уй вазифаларини тайёрлашга келганда ўзларини уёқ-буёққа ташлаб кунни кеч қилишади. Шу сабаб отам бизни қаттиқ назорат қилардилар. Ишдан қайтишларида қўллари биз ёқтирадиган ширинликлар билан тўла бўларди. Лекин уларни ичимиздан фақатгина вазифаларини тайёрлаб бўлганларимизга берардилар. Агар ким уй вазифаларини охиригача бажармаган бўлса ёки Қуръондан белгиланган оятни ёд олмаган бўлса, ширинликдан қуруқ қоларди. Агар уйқу вақтигача тайёрлаб улгурса, дадам ширинликлардан олишга рухсат берардилар. Лекин эътиборли жиҳати шундаки, дадам бизнинг дафтар, китоб ёки кундаликларимизни қўлларига олиб текширмасдилар. “Тайёрлаб бўлдик” деган гапимизга ишониб ширинликлардан истаганимизча бераверардилар. Аммо ҳар сафар ширинликлардан қўлимизга ҳовучлаб тутқаза туриб “Биламан сизлар мени алдамайсизлар, чунки мени алдасанглар ҳам Аллоҳ кўриб турибди, ростдан ҳам дарсларингиз тайёрми ёки йўқми, Аллоҳ билади” деб қўярдилар. Бизга бу гаплари жиддий таъсир қиларди. Бир-икки марта вазифаларимни чала тайёрлаб ширинликлардан олганман. Кейин кўнглим роса хижил бўлиб юрган. Шунинг учун дарсимизни тўлиқ бажарганимизга ишончимиз комил бўлмагунча дадамнинг олдиларига бормасдик. Чунки биз Аллоҳ бизни кузатиб турганини, рост гапирсак ҳам, ёлғон гапирсак ҳам Аллоҳдан ҳеч нарсани яшира олмаслигимизни билардик. Оддий уй вазифаларида одатланган ишимиз кейинчалик бошқа ишларимизда ҳам риоя қилинадиган хислатга айланди. Бирор ишни ҳали айтилганидек қилиб улгурмаган бўлсак, қилмадик дердик, тамом. Ҳар хил важлар кўрсатиб вазиятдан чиқишга уриниш одати йўқ эди бизда. Инсонда болаликдан “Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди” деган эътиқод шаклланса, бу нарса уни кўплаб ёмонликлардан, нафсига қул бўлишдан сақлаб қолар экан.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан.

@ piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 12:37


Туманимиздаги 8- сонли мактабнинг 5,6,7,8-синфлар ўртасида "Меҳржон байрами" бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчилар кузги сабзавот ва мевалардан стол ясатиб, уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапирдилар. Деҳқон бобога шеърлар топишмоқлар айтиб ҳаммани хурсанд қилдилар
Тадбирда мактаб директорининг маънавий- маърифий масалалар бўйича ўринбосари Р.Қодиров сўзга чиқиб байрамга жуда катта ва пухта тайёргарлик кўрилганини,бундай тадбирлар ўқувчиларда миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат хиссини уйғотиши билан бирга уларни табиатга нисбатан меҳр муҳаббатини оширишга ёрдам беришини айтиб, байрам ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Насибахон Бўриева
Ўқитувчи

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

03 Nov, 09:08


ТАРБИЯ БУ...

Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.
Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.
Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.
Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.
Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.
Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.
Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.
Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

29 Oct, 00:25


#шеърият

Исломжон Қўчқоров

Сочларинг жингалак,
сочларинг чалкаш,
Бетартиб умримнинг кўчаларидай.
Анов икки кўзинг бунча жафокаш,
Қоп-қора зулмнинг кечаларидай.

Изингда гул унар, пойингга юлдуз
Ўзини оташга отгандек ташлар.
Бўғзимда жон таслим қилаётган сўз
Жоним тарашлар.

Энди бу ерлардан ўтмагин қайтиб,
Сармаст кўчамизнинг кўзлари гирён.
У кутар барибир исмингни айтиб,
Соғинчи бир ёну... соғинчи бир ён.

Қол десам не бўлар, қоласанми ё?
Бахшида эт десам кеча-кундузинг. 
Остин-устун бўлиб ётибди дунё,
Тартибга келтириб берсанг-чи ўзинг.

Товоним – шу жоним, иста, ўтда ёқ!
Бир бошга оғирлик қилар божларинг.
Ҳажринг дорга бошлар, қаршимда сиртмоқ –
Жингалак сочларинг, чалкаш сочларинг.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

29 Oct, 00:25


Ҳаётнинг беш қоидаси:

Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг.  Шунда биласиз  уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

Қурук гапга асло ишонманг.  Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг.  Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

29 Oct, 00:23


"Моцарелла"пишлоғи жуда қиммат бўлгани учун дом ҳам сотиб олишга оғринамиз.
Пица учун айнан керак бўладиган
ушбу пишлоқни уй шароитида тайёрлаб кўрамиз.
Тайёрлаш жуда оддий ва осон бўлиб, сут ва бир оз сирка топсангиз кифоя.
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

29 Oct, 00:23


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

29 Oct, 00:23


АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
"Хазон сипохиға боғбон бўлолмас. монеъ,
Ки боғнинг устини ёпса ҳам тиканли симлар билан."
Ҳақиқатан ҳам Хазрат Навоийнинг машхур "Ушшоғи" даги ушбу сатрлар боғбон боғларга келадиган хазон лашкарини боғнинг устини тиканли симлар билан ёпиб ҳам тўхтата олмаслигини таъкидлайди. Бахор аслида кузнинг бошланиши.
Бу хаёт хақиқати.
Туғилиш бор жойда ўлим ҳам бор.
Аслида интиҳо ибтидонинг бошланишидир.
Тун ортидан оппоқ нурли тонг отгани каби...
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 17:16


ХАЙРЛИ ТУН

СОҒЛИК энг буюк ҳадядир.
ҚАНОАТ энг буюк бойлик.
ИШОНЧ энг буюк қардошлик.
МУҲАББАТ энг буюк ба
хтдир.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 17:12


Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликда ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

Эркин Воҳидов
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 16:59


Қадр

Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди. Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини билиб кел деди.

Фарзанди бориб келиб, соатсоздан: "Бу эски соат экан, беш доллар бераман", деган жавобни олиб келди.

Ота: "Энди буни қадимий буюумлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел", деди. У ерга бориб келган ўғил: "Беш минг доллар берамиз", дейишганини айтди.

"Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканингни айт", – деди ота. Музейга бориб келган ўғил отасига: "Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллар белгилашди" – деб келди.

Шунда отаси:
"Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган ерда бўлади. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб қадрингга етмасалар ҳафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади, шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма!" деди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 16:54


Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.

Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.

Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!

Алий То Ҳа

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 16:52


Ҳаётингизни уч нарса
билан чиройли қилинг:
Сабр, шукр ва дуо.
Сабр йўл кўрсатади.
Шукур нeъматларни
зиёда қилади.
Дуо қадарингизни
гўзал қилади...


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 15:49


ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy🕊

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 15:42


Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 14:44


Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

Она сизни дунёга тақдим қилади.
Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
Она сизга яхши ҳаёт улашади.
Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
Ота очликнинг қадрини ўргатади.
Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
Oта йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
Она оёқда қандай юришни ўргатади.
Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.

Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Доимо!
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 14:40


Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.

Тоҳир Малик


Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол демас экан...

Мухими, ният холис бўлсин,
имкон топилади...


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 14:35


ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

@piskrnthsyoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 14:34


"Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

Ҳар сафар китоб ўқилганида мия фаол ишлайди. У олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, доимий равишда китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти бошқаларга нисбатан секинроқ пасаяр экан.

Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.

Огайо штати университети олимлари инсон қанча кўп китоб ўқиса, ҳаёт йўлини шунчалик аниқ танлашини таъкидлашмоқда. Китоб ўқиш ҳаётдаги тўсиқларни енгишга ҳам ёрдам беради, дейишмоқда улар."

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 12:15


#билдириш

📌Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2-ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календар кундан иборат, яъни 9 ноябргача давом этади.

II-чорак эса 11 ноябрь санасидан бошланади.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 12:14


#ваканция

👨‍💼 Пискент туманида бугунги кунда 500 га яқин бўш иш ўринлари мавжуд.

➡️Батафсил маълумот (https://piskent.uz/bosh-ish-orinlari-piskent-tumanidagi)

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

28 Oct, 11:47


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 17:36


ҲАЙРЛИ ТУН.
Қалб безовталигининг
давоси, қалбини Аллоҳга берганлар суҳбатларидан топилади.

Имом Раббоний

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 17:34


«Ҳаёт ⸺ қувонч булоғи. Лекин қаерда бир булоқ бўлса, уни заҳарлайдиган кимсалар ҳам бор».

Фридрих Нитше, «Зардўшт таваллоси».
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 17:33


Дуонинг кучи

📜 Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.
Сотувчи унга терс қараб:
- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! - деди.
Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.
Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, - деди.
Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.
Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, - деди.
Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? - дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, - деди.
Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.
Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди.
Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.
Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
- Ишонмайман...
Ишониладиган ҳолат эмас...
- деди.
Тарозининг махсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.
Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.
Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.
Унда харид қилинадиган махсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.
Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман.
Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.
Дўкондор тош каби қотди-қолди.
Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.
Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.
Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи нақадар залворли экани ёлғиз ЎЗИгагина маълум эди...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 17:27


САДОҚАТЛИ ДЎСТ

Бир аскар бошлиғига деди:
-Ўртоқ командир! Жанг майдонидан дўстим қайтмади. Сиздан уни қидириш учун у томонга боришга изн сўрайман.
Бошлиқ деди:
-Рухсат йўқ . Эҳтимол у ўлгандир. Бу учун сен ҳам ўз ҳаётингни хавфга солишингни ҳоҳламайман.
Аскар бошлиғи рухсат бермаганига қарамай дўстини қидириб кетди. Бир қанча вақт ўтгач дўстини елкасига ортганича қайтиб келди. У вафот этган эди. Унинг ўзи ҳам оғир яраланди. Уни бу ҳолда кўрган бошлиғи:
-Уни сенга ўлган, демаганмидим. Шу жасадни топиш учун ўзингни хатарга солишинг шартмиди?!- деди.
Аскар бошлиғига шундай деди:
-Мен уни топганимда у тирик эди. У менга фақат "сенинг келишингга ишонар эдим" , дея олди холос. Мен унинг кўзларида ўзимнинг мардлигим ва вафодорлигимни кўрдим. Шунинг ўзи менга етади!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 17:07


Бир одам даъватчи бўлиш учун кўп илмлар ўрганибди. Фақат охирги имтиҳон қолибди. Имтиҳон қуйидагича топшириқдан иборат экан:
🌸
- Кўчага чиқиб, ўзингдан кўра ёмонроқ бир одамни топиб кел.

Бўлажак даъватчи топшириқни бажариш учун кўчага чиқиб, айланиб юрибди. Бир ароқхўрнинг олдига келиб, шу мендан ёмонроқ одам бўлса керак, деб ўйлабди. Кейин, балки у тавба қилар, кейин мендан кўра яхшироқ ишларни қилар, деган ўйга бориб, дастлабки фикридан қайтибди.

Кейин бир ғайридиннинг олдига бориб, шу мендан ёмонроқ одам бўлса керак, деб ўйлабди. Кейин, у бир кун келиб ҳидоятга келса-чи, менинг эса ҳали оқибатим аниқ эмас-ку, деган ўйга бориб, бу сафар ҳам дастлабки фикридан қайтибди.

Кейин бир итга дуч келиб, шу мендан ёмонроқ бўлса керак, одам тополмадим, ҳеч бўлмаса шу итни олиб борай, деб ўйлабди. Кейин қиёмат кунида кофирларнинг, қанийди тупроқ бўлганимизда, дея пушаймон қилишларини ўйлаб, ит ҳам одамдан яхши бўлиш эҳтимоли бор экан, деган хулосага келибди.

Хуллас, ўзидан ёмон одам тополмай, ортига қайтибди ва устозига, бу топшириқни бажара олмаганини, ўзидан ёмонроқ одамни топа олмаганини айтиб, бўлган воқеаларни гапириб берибди. Шунда устози:

- Сен имтиҳондан ўтдинг, - деган экан.
📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚📚
Холи ночорга ёмон гумонда бўлмаслик, ўзгага паст бахо бериб, кибрга берилмаслик одамийликнинг юксак чўққисидир.

@Jaloliddinrumiyy🕊

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 14:57


УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН қилинаётгани ва агар АЙБСИЗлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...

БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~  "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 13:56


​​Бахт-саодатга эришишни хоҳлайсанми?
Ечими жуда осон: бошқаларга қилаётган насиҳатларингга ўзинг ҳам амал қил!

Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ

Л. Толстой

БАХТ-САОДАТ ҚАЕРДА?

Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир фақирдир. Чунки ҳали ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан. Аслида бахт-саодат хотирж
амликдадир.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Бахт бу сен севган инсон билан эмас. Бахт бу сени севган инсон биландир. Сен севган инсон осонгина қўл силтаб кетаверади, сени севган эса осонликча қўйиб юбормайди.


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 13:55


Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

Ота-она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

Опа-сингил, ака-ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

Дунёчи!?
Дунё табассум

Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яхшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз! Табассум қилинг!

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 13:47


ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!


Абдулқодир Самарқандий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 13:19


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Казань. В аэропорту главу нашего государства встретили Раис Республики Татарстан Рустам Минниханов и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

23 Oct, 12:30


#_ўрганиш

Пискент туманида миграциядаги ёшларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди.

Хусусан, мутасаддилар хорижга ишлаш ёки ўқиш учун кетган ёшларнинг хонадонига уйма-уй кириб, уларнинг оила аъзоларидаги мавжуд муаммо ва таклифларини тингладилар.

Ўрганишлар давомида билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 18:44


ХАЙРЛИ ТУН

Бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг ўша инсон хақидаги гапига эмас
Ўша одамнинг хамма ҳақидаги гапига қулоқ солинг !!
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 18:42


Дарахтдан тўкилган япроқ  қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир.

Нежиб Фазил Кисакурек

@piskenthsyoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:45


Ўзимча ногирон эрга қарагандан кўра яхши ишлаб, пул топиб, болаларимни боқаман деб ўйлагандим. Бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Авваллари эрим рўзғорни қилгани учун қўлимда пул тураркан. Энди бўлса ойига ўн беш марта навбатчиликка турсам ҳам, қўни-қўшниларга игна санчиб, қўшимча даромад қилсам ҳам топганим тўрт болага етмасди. Ҳали булар учун уй-жой қилиш, ўқитиш, қизларни узатиш, ўғилларни уйлантириш керак. Охири болаларимни онамга қолдирдиму, Тошкентга йўл олдим. Бу ерда бир кафега официант бўлиб ишга кирдим. Маоши қишлоқда топганимдан анча яхши бўлса ҳам, иши жуда оғир эди. Эрталабдан кечгача тик оёқда юриш, дам олиш кунларисиз ишлаш мени роса толиқтирди. На уйқуга тўяман, на ўзимга қарашга вақт топаман. Бир йилда нақд беш ёшга қаридим. Кўрганлар мени танимайдиган бўлиб қолишди. Эрим эса поликлиникада ишлайдиган, турмуши бузилган бир шифокор аёлга уйланибди. Хотини уни яхши парвариш қилиб, бирпасда оёққа турғизиб юборибди. Эшитишимча, эрим яхши пул топиб, бир неча машиналарни ижарага бериб қўйганмиш. Албатта, буни билгач, дарҳол болалар учун пул сўраб бордим. У уйда йўқ экан, онасию опалари юмма талаб қувиб солишди. Эримга (эндиликда собиқ эримга) қўнғироқ қилиб, алимент сўрасам, «Мендан бир тийин ҳам ололмайсан» деди. Судга бердим, лекин бир иш чиқмади. У ўзини бечора, ногирон қилиб кўрсатди, ижарага чиқариб қўйган машиналаридан олаётган даромадини эса ҳеч бир ҳужжат билан исботлай олмадим. Эрим «қўлингдан кўп иш келарди-ку, бор, аравани бир ўзинг тортиб кўр-чи», – деди. Шунда жаҳл устида «ҳали кўрасан, нақд уч қаватли иморатлар солиб, кўзингни куйдираман», – дедим.
Шу-шу кўнглимда ҳаётга нисбатан аламзадалик пайдо бўлди, бўлар-бўлмасга жиғибийрон бўлиш, ҳаммадан алам олиш мен учун одатга айланди. Болаларим ҳам мендан безиб кетишган. Тарбиялари билан ҳам тузукроқ шуғулланолмадим. Катта қизим бир йигит билан қочиб кетиб, шарманда қилди. Тўй-томошасиз узатиб юбордим. Ўғилларимнинг қўлидан бир иш келмайди. Мактабда тузукроқ ўқишмади. Бирор касбнинг бошидан тутишмади. Тошкентга олиб кетиб, официантликка жойлаб қўйсам, шуни ҳам эплай олишмади.
Танишларим қўли енгил ҳамшира эдинг, қишлоққа қайтиб, ўз касбинг билан шуғуллан дейишади. Мен у ёқда катта қурилиш бошлаб қўйганман. Данғиллама ҳовли қуриб, қарс-бадабанг тўй қилиб, қайнона-қайнотам, эрим ва кундошимга кимлигимни кўрсатиб қўйишим керак.
Шундай дейману, аммо қўшгани билан қўша қариб юрган, фарзандларининг тўйида елкама-елка турган эр-хотинларни кўрсам, ҳавасим келади. Эрига эркаланиб, болаларининг тарбияси билан шуғулланиб, иссиққина ўрнини совитмай ўтирган, гап-гаштаклар ўйнаб, тўйларга тугунлар кўтариб бориб яйраб юрган оилали аёлларнинг ўрнида бўлгим келади. Аслида ўзим ҳаммасини барбод қилдим. Энди эса уйга кириб аёл, кўчага чиқиб эркак бўлишга мажбурман. Бу одамни шунақанги чарчатади, шунақанги эзиб ташлайдики…
Шу пайт купенинг эшиги очилиб, проводник кўринди ва:
– Опажон, назоратчилар чиқиб қолишди, чипталарни текширишяпти. Юринг, сизни бир жойга яшириб турай, – деб аёл ва унинг қизини олиб чиқиб кетди.
Турмушда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо, назаримда, аёл киши фақат аёллик учун яралган. Кўча-қўйда бақириб-чақириб муносабатларни ойдинлаштираётган, ўрни келганда эркакларни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўядиган шарманда сўзлар билан «ўзини кўрсатаётган» хотин-қизларни кўриб ўйланиб қоламан: булар кимга нимани исботламоқчи? Ҳаёт курашдан иборат дейишмоқчими? Унда нима мақсад йўлида курашишяпти? Ахир, жанжаллашиш курашиш дегин эмас-ку!
Тамом.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:45


АЁЛЛИК БАХТИНИНГ УВОЛИ УРСА...

Поезд юрай-юрай деб турганида аранг чиқиб олдим. Купега кирганимда ёши элликларга борган бир хотин икки ҳамроҳини оғзига қаратиб нималарнидир жаврар, ўн олти-ўн етти ёшлардаги қиз эса чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Тўрт кишилик купеда жой тўлиб бўлганди. Кимдир чиптасиз чиққан бўлса керак. Менинг ўрнимни эгаллаб ўтирган қизалоқ дарҳол фаҳми етиб, жойни бўшатди…
Тинмай гапираётган унинг онаси экан. Қизга қараб бақира кетди:
– Ҳой яшшамагур, бунча қайтардинг чой ўлгурни совитиб. Қуя қолмайсанми
Қиз индамай пиёлаларга чой қуйишни бошлади. Аёл эса «нутқи»ни келган жойидан янада баландроқ овозда улаб кетди.
– Ҳа, афтинг қурғур! Бир ой аввал келганимда миқ этмаганди, бу сафар қарасам, ҳе йўқ-бе йўқ менинг деворимга тираб тандир қуриб олибди. Агар бир ҳафта ичида тандирингни бузиб ташламасанг, мен сенинг уйингни бузаман дедим. Мана кўради, айтганимни қиламан ҳам.
Ҳамроҳ аёллардан бири «тўғри айтасиз, бопланг» қабилида унинг ғазаб ўтига мой сепган бўлди. Иккинчиси эса:
– Тандирни бузиш – гуноҳ. Ўзингиз барибир у ҳовлида яшамаётган экансиз. Қўйинг, тураверсин. Ўзи бузилиб тушмагунча тандирга тегиб бўлмайди, — деди.
– Ҳо-о, нега энди. Мен ҳеч қанақа ирим-сиримини билмайман. Бузади дедим, тамом-вассалом. Мен аёл бўлсам ҳам, битта гапираман! Керак бўлса, ўнта эркакни ҳуркитаман. Ёлғиз бошим билан тўртта болани эплаб боқиб юрибман-ку!
– Вой, айланай, хўжайинингиз оламдан ўтганми?
Боядан бери овозини баланд қўйиб, ҳар икки гапининг бирига қарғиш ёки сўкиш қўшиб шанғиллаётган аёл бир зум тинчиб қолди. Кейин қизини «Нега нонларни яхшилаб ўрамадинг, жувонмарг?» деб бир қарғаб олди-да, кўзида айланаётган ёшларини яширишга уриниб, купе деразасидан ташқарига қараб олди.
– Узр, синглим, ярангизни тирнаб қўйдим шекилли, – деди тандирни буздирмасликни маслаҳат берган ҳамроҳимиз.
– Қўяверинг, тирнасангиз-тирнамасангиз тузалмайди бу яра. Шунчаки, кўнглим тўлиб кетди. Эрим билан мактаб давриданоқ севишардик. Оҳ, бизнинг муҳаббатга Лайлию Мажнунларнинг ҳам ҳаваси келарди. Ота-оналаримизнинг қаршилигига қарамай оила қурдик. Бирин-кетин тўрт фарзанд кўрдик. Аммо ҳаётим тинч эмасди. Қайнона-қайнотам билан рўйимиз тўғри келмагани етмагандек, охирги пайтларда эрим ҳам менга чап бўлиб қолди. Нуқул мени шаллақисан, ношукрсан деб сўкарди. Ишдан келсам, кулиб кутиб олмайсан, нолиганинг-нолиган, сен ҳам кўнглингни кенг қилиб, сабрнинг этагидан тутсанг, рўзғоримизга барака киради дерди. Мен бўлсам сабр қилиб ўтирадиганлардан эмасдим. «Қўлингдан келса, рўзғор қилиб, болаларингни боқиб ол. Бўлмаса, хотин бўлиб уйда ўтир, мен эр бўлиб нон топай. Худога шукр, қўлидан иш келмайдиган нотавон эмасман!» дердим нуқул. Ўша пайтлар мен туманимиздаги туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлардим. Туғруқхонада, биласиз, суюнчи, қўл ҳақи деган нарсалар бўлиб турарди. Шуларга ишонардим-да. Қўли енгил ҳамшира эдим, буни ҳамма тан оларди
Болаларим ўсгани сайин талабларим ҳам орта борди, чунки уларни яхши едириб-кийдиргим, Тошкентда ўқитгим келарди. Эрим эса оддий ҳайдовчиликдан топгани билан рўзғоримизни аранг тебратарди. Бора-бора ишдан кеч қайтадиган, ичиб келадиган одат чиқарди. Бир куни ширакайф ҳолда рул бошқариб, ҳалокатга учради. Умуртқа поғонаси шикастланиб, ётиб қолди. Ўша куни дарди-дунём қоронғи бўлди. Эримга ачинмасдим, фақат ногирон одамнинг хотини бўлишдан ор қилардим. Эртага қизларимнинг бўйи етиб, совчилар келса, отаси ногирон экан, деб қайтиб кетадими? Ўғилларимга касалманд қайнотага чўриликка берадиган қизим йўқ, деб одамлар қиз бермай қўядими? Ўша пайтда фақат шундай хаёллар миямда ғужғон ўйнарди. Етмаганига бу ногиронни парваришлашим, умримнинг навқирон фаслини унга қурбон қилишим керак эди. Буни истамадим, эрим билан ажрашдим. Қайнонам ўша куниёқ мени болаларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Бувимдан қолган эски ҳовлида яшай бошладим........

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:36


​​МУАММОЛАР

“Икки соат бўлди бизда свет йўқ”, деб,
Юзда ғазаб, кўзда жаҳл, қошлар уюқ.
Сиз светдан нолийсиз-а, дўстим ҳадеб,
Неча йилки қалбимизда оқибат йўқ!

Ёд олдингиз ҳақ-ҳуқуқнинг адабларин,
Жаҳлингизни қоғозга ҳам ўрамайсиз.
Сўрайсиз-ку газ ўчганда сабабларин,
Дилдан ўчган меҳр чўғин сўрамайсиз?!

Айтинг қайси дунёларда йўқ муаммо,
Нолишингиз баҳолари қанча бўлди?
Тўрт – беш ойки йўлларимиз бузуқ, аммо,
Бу нафс ўлгур бузилганга анча бўлди!

Наздингизда, атрофдаги ҳамма ноҳақ,
У кам – бу кам, ташвишлардан безяпсизми?
Ойлик камми, етмаганин тўлдирсин Ҳақ,
Иймонимиз камаймоқда, сезяпсизми?!

Ўлмасбек Самарқандий.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:28


#Шанба табассуми
Ток урди"
деб ўйлади ....

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:27


#Шанба табассуми

Бундан ортиқ рохат борми?

Беғубор болалик.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:24


Шанба хазили)))))
Ўта рашкчи хотин эрига демоқда:
-Тўғри, мен чўнтагингиздан ишқий мактублар топмадим, дастрўмолингизда лаб бўёғини изларини кўрмадим...
Бироқ машинанинг олд ўриндиғидаги ҳавфсизлик камари нимага менинг жуссамдан икки баробар кичкина?


@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:21


Йиртиқ калиш...

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!

– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!

– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!

Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аҳири бўлишиб олишди.

Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган юзи йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.

– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангни эслатиб туради...

Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди...

@piskenthsyoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:12


Украинанинг Ужгород университети терапия факультети доценти Михаил Лозарик ажойиб янгиликни кашф этди.
Доцентнинг таъкидлашича, Ибодат инсонни турли "ВИРУСЛАРДАН" ҳимоя қилар экан!
Буни исботлаш учун у оддий иш куни 15 нафар беморнинг томири ва бармоғидан икки маҳал улар Ибодат этишларидан олдин ва кейин таҳлил учун ҚОН олди.
Ибодатдан кейин касалларнинг қон таҳлил натижалари олдингисидан олти баробар яхшилангани аён бўлди.
Олим бундай дейди: "Энди билдим, ибодат афюн эмас, балки ОДАМ ЖИСМИНИНГ ҲИМОЯЧИСИдир"
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 16:11


Ақлли, бунинг устига сабрли, камтарин эркаклар бахтли кишилардир. Эркак шаънини қадрлай олган кишиларгина марддир....

Гарчанд гулзордаги гуллар мавсуми ўткинчи бўлса ҳам, дил гулзорига эга бўлганлар учун ҳаёт шодонлик билан давом этаверади.

Адолат ниҳолга сув қуйиб яшнатиш, зулм эса сувни инсонларга озор етказувчи тиканга қуйиб парвариш қилиш-нинг ўзидир. Нимага сув қуйишни фарқлаб ол.

Инсон бир дарахтга ўхшайди, унинг ҳаётбахшлик манбаси илдиздир. Илдиз — қалбдаги иймон, олий мақсаддир. Уни эҳтиёт қилмаган кишининг жисмоний-маънавий дунёси барбод бўлади.

Одамлар кўпинча меҳри қаттиқ, беоқибат кишиларга нисбатан тошюрак сифатини берадилар, Аслида ҳеч қачон тош юрак бўлмайди, бу мажоз ўрнидадир.

Най ноласи.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 15:56


УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 15:54


​​Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!

Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга..

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 15:47


* * *
Китоб ухлаш учун ўқилмайди, уйғониш учун ўқилади.

Ҳаяти Инанч
@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 15:18


#_сайёр қабул

📌Пискент тумани мусиқа ва санъат мактабида 3-сектор раҳбари, подполковник Л.Рахматуллаев ёшлар билан сайёр қабул ўтказди.

🔺Қабулда пробация ҳисобида турувчи 15 нафар ёшлар ҳам иштирок этиб, ўз муоммо ва таклифларини билдиришди.

🔺Улар томонидан таъкидланган масалалар жойида ҳал этилди.

@piskenthayoti

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

19 Oct, 12:12


#ИНФОЛИБ_2024
#Миллий_ахборот_кутубхона_ҳафталиги

⛪️Пискент тумани ахборот-кутубхона маркази сиз азиз тумандошларимизни 21 октябрдан 25 октябргача бўлиб ўтадиган "INFOLIB OʻZBEKISTON 2024 XIII" Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига таклиф этади.

Ҳафталик давомида сизни кутмоқда.
Очилиш маросими тадбирлари
Давра суҳбатлари
Китоб кўргазмалари
Маҳорат дарслари

Манзил: Пискент тумани Мустақиллик кўчаси 1 уй
Мўлжал: Туман суд биноси ёнида

@piskenthayoti