Al.manfaat.uz @almanfaatuz Channel on Telegram

Al.manfaat.uz

@almanfaatuz


Rosululloh ﷺ aytdilar:
"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlk ajri bor"
(Imom Muslim)

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz (Uzbek)

Al.manfaat.uz Telegram kanali - bu sizning hayotingizga foyda keltiradigan eng zo'r manbalardan biri. Kanalimizda sizga ma'qul, ishonchli va foydali matnlar, maqolalar va videolar taqdim etamiz. Rosululloh ﷺ aytadiki qadimiy so'zlar, yaxshilikka yo'l ko'rsatuvchi hadislar, dunyo va ahiret masalalari, odob-ahloq va ko'proq mavzular hamda musulmonlar uchun foydali maslahatlar sizni kutib turadi. Kanalimiz @almanfaatuz - bu sizning ruhingizga foyda keltiradigan manba. Sizga foydali va ma'qul ishlarni taqdim etadigan Al.manfaat.uz kanaliga obuna bo'ling va hayotingizga yana bir ko'rsatma qiling.

Al.manfaat.uz

08 Jan, 14:01


Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар

(Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

01 Jan, 02:32


Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.

Al.manfaat.uz

01 Jan, 02:32


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh, 

Bugun haftaning Chorshanba  kuni 
1-Yanvar  2025-yil,  
1 Rajab oyi 1446-Xijriy Yil.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍃🌹 Boshlayotgan kuningiz, xayrli-barokatli oʻtsin!

🍃🌹Barcha duolaringizni Alloh taolo qabul qilsin!

🍃🌹Rizqingiz keng, har bir bosgan qadamingiz tavfiq, tavbalaringiz qabul, duolaringiz ijobat boʻlsin!🤲

Al.manfaat.uz

31 Dec, 05:33


​​РАЖАБ ОЙИ, УНИНГ ФАЗИЛАТИ

CАВОЛ: Ражаб ойи, унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Al.manfaat.uz

31 Dec, 05:32


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

Al.manfaat.uz

30 Dec, 09:30


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Al.manfaat.uz

27 Dec, 02:24


Namoz oʻqimay yurgan odam...

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

27 Dec, 01:36


2024 йилнинг охирги Жумаси муборак бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

❗️Айёмингиз муборак бўлсин, қадрдонларим!!

Энг яқинларга улашинг👇
@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

26 Dec, 02:02


Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай буюради:

Агар ғайбга даъво қилиш бўлмаганида эди беш тоифа кишининг аҳли жаннат бўлишига гувоҳлик берар эдим:

1. Кўп болали (шукур ва сабр ҳолидаги) фақир;
2. Эри рози (солиҳа) аёл;
3. Маҳрини эрига(садақа) этган хотин;
4. Ота-онаси рози бўлган киши;
5. Гуноҳидан пушаймон бўлиб самимий тавба қилган киши.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Гўзал ва сокин тонг муборак бўлсин...

Ҳаммиша шукр ва зикрда бўлишлик насиб бўлсин қадирлигим....

Хайрли тонг...

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

17 Dec, 02:40


Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.

Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсанг Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилишинг орқали сени ҳам ризқлантиради.

Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингда, сен сўрамасанг ҳам Аллоҳ сенга берарини зиёда қилади.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

13 Dec, 03:25


Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...

😎@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

07 Dec, 03:49


#муфтий_минбари

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @almanfaatuz

Al.manfaat.uz

30 Nov, 04:26


Агар эркак бир аёлни қаттиқ севса, бошқа аёллар учун қалб эшигини маҳкам беркитиб қўяди.

Икром Шариф.

✔️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

29 Nov, 03:06


#Жума_муборак

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин қадрдон! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

✔️ @almanfaatuz

Al.manfaat.uz

25 Nov, 04:36


Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сизлардан олдингилар охират ишларидан ортсалар дунё учун вақт ажратишар эди. Сизлар эса дунё ишларидан ортсангиз охират учун вақт ажратяпсизлар».

📚("Ҳилятул авлиё", 4/242)

✔️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

24 Nov, 03:34


Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.

1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ

- Соат неччи? - Адолат соати,
- Соат неччи? - Ирфон соати,
- Соат неччи? - Ҳикмат соати
- деб жавоб беришаркан. Ажойиб-а?!

✔️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

24 Nov, 02:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
Хайрли тонг!

✔️ @almanfaatuz

Al.manfaat.uz

23 Nov, 04:38


Бизлар йўқликдан яратилганмиз. Шунинг учун нарсаларнинг қадрини фақат уни йўқотганимиздан кейингина биламиз. Мол-дунёмизнинг қадрини уни қўлдан берганимиздан кейин биламиз. Соғлигимизни қадрига уни йўқотганимиздан кейин етамиз. Меҳр-оқибатни ҳам  йўқотилганда қўмсаймиз. Агар бирор нарсага эга бўлиб турган бўлсак, уни ҳис қилмаймиз. Доктор Мустафо Маҳмуд - "Муҳаббат ва ҳаёт ҳақида" китобидан.

✔️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

22 Nov, 03:44


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саййидул айём Жума муборак бўлсин азизларим 🙏

Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

Кун давомида сизларни  яxши кайфият тарк этмасин.

✔️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

20 Nov, 03:34


Бир қиз шундай деди: «Тор, калта кийим кийиб, пардоз-андоз қилиб юрган пайтларимда ҳамма йигитлар мени қўлга киритиш орзусида эди, тинмай севги изҳор қилишарди.

Узун, оддий кийим кийганимда эса бирор йигит менга назар солганини кўрмадим. Билдимки, арзон матонинг харидори кўп бўлар экан. Қиммат матога эса уни сотиб олмоқчи бўлганларгина назар солар экан».

🌐@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

20 Nov, 03:32


🌹 Барака сирлари :

• Уйларимизни ҳамиша озода сақлашга ҳаракат қилиш
• Остона ва эшиклани сирка ва хушбўй ёғлар қўшилган сувда артиб туриш
• Ҳар куни Бақара сурасини Эшиттириб қўйиш
• Кўчадан уйга кираётганда Албатта салом бериб, саловот ва ихлос сурасини ўқиб қўйиш
• Уйда жанжал бўлмаслигига ҳаракат қилиш, эр ҳотин бир бирино тушуниб ҳурмат қилиш
• Намозларимизни вақтида ўқиш

🌐 @almanfaatuz

Al.manfaat.uz

16 Nov, 03:34


Қийин кунларингда атрофингда ҳеч ким қолмаса, билки муаммоларинг Аллоҳнинг зиммасига ўтибди. У Зот сенга кифоядир, шунга қувонавер!

© Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

🌐@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

16 Nov, 03:33


•Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!.

©Хазрати Умар розияллоҳу анҳу.

🌐@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

15 Nov, 04:06


Иймоним заифлашиб кетяпти насихат қилинг.

🌐@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

15 Nov, 04:03


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!

❤️@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

10 Nov, 14:38


•Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. 

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا дейман

Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

10 Nov, 07:52


Dunyodagi ishdan uygacha bõlgan eng uzoq masofa 😱😂

📲 @almanfaatuz

Al.manfaat.uz

10 Nov, 04:09


Бир миллатнинг маданиятини йўқ қилиш учун уч восита қўлланади:
1. Оилани бузиш;
2. Таълимни барбод қилиш;
3. Бошқарувни издан чиқариш.

Оилани бузиш учун онани йўлдан ур. Токи, у уй бекаси бўлишдан уяладиган бўлиб қолсин.

Таълимни барбод қилиш учун ўқитувчини хўрла.
Жамиятда унинг ҳеч қандай вазни қолмасин. Ҳатто уни ўқувчилари ҳам топтасин.

Бошқарувни издан чиқариш учун олимлар ва мутафаккирларнинг шаънини булға, обрўсини тўк, улар ҳақида шубҳани уйғот. Токи, уларга ҳеч ким эргашмасин, қулоқ солмасин.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

06 Nov, 16:29


Мия ўсмаси ҳасталигидан азобланаётган аёлни касалхонага ётқизишди. Унинг ўғли ва қариндошлари ҳам шу ерда эди. Aёл бир неча соат ўтиб вафот этди. Унинг ўғли кун бўйи, токи овози қолмагунча йиғлади.
Эртасига тоби қочган ҳолда уйига қайтгач онасининг ётоқхонасидаги стол устида қолдирилган мактубни ку‌рди. Шунингдек, стол устида бир нечта таблеткалар ҳам бор эди. Қўли титраб хатни ўқиди:

“Бу дориларни ичиб ол, биламан шунча йиғлаганингдан кейин томоғинг оғриётган бўлса керак" Онанг!

П/с: Баъзи қарзлар бор умуман узиб бўлмайди...😢

Al.manfaat.uz

01 Nov, 10:08


Аёллар учун шаръий 30 қайтариқ

1.
Соч улаш;
2. Татуировка (татуаж).
3. Атир сепиб кўчага чиқиш;
4. Номаҳрам эркакларга зийнатларини кўз- кўз
қилиш;
5. Эри чақирганида, монеълик қилиш;
6. Эри билан орасидаги нозик муносабатларни
бошқаларга айтиш;
7. Эри сафарга кетмаган, ёнида бўлган кунлари изн
олмасдан рўза тутиш;
8. Эрига осийлик қилиш;
9. Уйидан эрининг изнисиз бировга нарса бериш;
10. Сабабсиз эридан талоғини сўраш;
11. Қариндош - уруғларга ҳурматсизлик қилиш;
12. Номаҳар эркак билан хилватда қолиш;
13. Номаҳрам эркаклар билан қўл бериб кўришиш;
14. Номаҳрамларга қараш;
15. Эркакларга ўхшашлик (кийиниш, феъл - атворда, соч турмагида эркакларга тақлид қилиш);
16. Бегона аёлнинг сифатларини эрига айтиш;
17. Аёл кишининг авратига қараш;
18. Маҳрамсиз сафарга чиқиш;
19. Ҳожатсиз кўчага чиқиш;
20. Мусибат пайтида ўкириш, юзига уриб йиғлаш,
кийимларини йиртиш;
21. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулм қилиш;
22. Уч кундан кўпга ўз яқинларидан аразлаш;
23. Жанозага эргашиш;
24. Қабрларни зиёрат қилиш, агар қилса ҳам, талвасага тушиш, қабрни қучоқлаш, куфр сўзларини айтиш;
25. Силаи раҳмни кесиш;
26. Коҳин, фолбин, мунажжимларга бориш;
27. Фарзандларини қарғаш;
28. Хизматчиларга озор бериш;
29. Қўшниларга азият бериш;
30. Эридан бошқасига уч кундан кўп аза тутиш. Эри учун тўрт ой ўн кун тутиши шарт.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

01 Nov, 07:44


"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради"

Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

26 Oct, 11:55


Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

26 Oct, 06:41


Ўзбекистонда тақиқланган
манбаа ва контентларнинг
янгиланган рўйхати

Al.manfaat.uz

25 Oct, 15:59


😢Ibrat استغفر الله واتوب اليه 📿

Hayotiy voqealar asosida tayyorlangan

ISTIG‘FOR MŌJIZASI📿📿📿

Al.manfaat.uz

25 Oct, 04:00


🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
▶️ Каҳф сураси
📀 Абдулбасит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳ

🔗 Улашинг: https://t.me/almanfaatuz

Al.manfaat.uz

25 Oct, 03:59


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

🔗 Улашинг: https://t.me/almanfaatuz

Al.manfaat.uz

25 Oct, 03:56


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим  бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим
кенг ризқ, неъматга  шукур қилиш  қилиш;
узоқ умр
билан бахтиёр қилишини;

Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан  асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Со
ллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн


Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг
@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

23 Oct, 08:29


• Қийин замонлар кучли инсонларни шакллантиради;
• Кучли инсонлар енгил замонларни шакллантиришади;
• Енгил замонлар кучсиз одамларни шакллантиради;
• Кучсиз одамлар қийин замонларни шакллантиришади...

Хулоса шуки, фарзандларингизнинг енгил замон кўришига йўл қўйманг! Акс ҳолда, кучсиз авлодни шакллантирган бўласиз...

©️Ибратдир дунё

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

23 Oct, 05:48


Қўлида қилич тутган минглаб ғайридинлар мен учун хавф туғдирмайди. Қўлида май тутган мусулмонлар эса мен учун хавфли.

Салоҳиддин Айюбий

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

19 Oct, 03:12


Тўҳта биродар бироз шошма қаерга қараб кетябсан...

Муҳаммад Бобур домла...

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

18 Oct, 10:00


Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар.

©Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

18 Oct, 10:00


Duosi qabul boʻlmaydigan odam...

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

18 Oct, 07:40


Фарзандлар беш хил бўлади:

1.
Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

18 Oct, 07:39


• Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари — ахмоқлик.
• Улар эркакдан анча устундирлар.
• Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради.
• Агар сиз унинг танасига уруғ берсангиз, сизга уни фарзанд қилиб қайтаради.
• Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради.
• Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради.
• Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади.
• Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади.
• Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир дунё ахлатни қабул қилиб олишга тайёр туринг...

Вилльям Голдинг (Британиялик ёзувчи 1911-1991)

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

18 Oct, 04:38


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг кони!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз хайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"дир...

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзлар гўзаллик нури,
Қўллар дуонинг зўри,
Оёқлар Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@almanfaatuz

Al.manfaat.uz

16 Oct, 18:01


Фикр қилишга ундайдиган расмлар...

🎧Allohumma solli a'la
Sayyidina_Muhammad 🎗

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram

Al.manfaat.uz

16 Oct, 09:18


#muftiy_minbari

📹 АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🎧Allohumma solli a'la
Sayyidina_Muhammad 🎗

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram

Al.manfaat.uz

16 Oct, 09:08


🟥Izoh sizdan...
🎧Allohumma solli a'la
Sayyidina_Muhammad 🎗

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг

📌Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

📍 https://t.me/almanfaatuz

Telegram | Instagram