BlogerUz | ортга йўл йўқ! @blogeruzofficial Channel on Telegram

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

@blogeruzofficial


Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".

📩 Bot: @blogeruzb_bot

BlogerUz | ортга йўл йўқ! (Uzbek)

BlogerUz kanali - bu sizning blogerlikning eng yengil maqomiga gapy yetkazadigan o'ziga xos platforma. Bu yerda eng so'nggi yangiliklar, ko'ngil ochar materiallar va boshqa qiziqarli kontentlarga ega bo'lishingiz mumkin. BlogerUz kanalida siz eng so'nggi voqealardan xabardor bo'lib, yangi fikrlarni o'rgansangiz va o'z blogingizni rivojlantirishda yordam olishingiz mumkin. Agar sizga etarlicha ma'lumot kerak bo'lsa, BlogerUz kanali siz uchun eng yaxshi manba! Kanalga obuna bo'ling va o'z dunyodagi blogeringizni kengayting!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

09 Jan, 15:09


Шоҳимардонлик отахон Исмоил отанинг 1992 йилда берган интервюси чоғида соддалик билан айтган гаплари ижтимоий тармоқларда роса машҳурлашди

"Отам умрининг охиригача Ўзбекистон президенти ваъда қилган ўша августни кутиб, ўтиб кетдилар", дебди ўғиллари. Исмоил ота 2007 йили, 77 ёшида вафот этган экан.

Тўлиқ видео:
👉 https://youtu.be/k2KH7eZD4To

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

09 Jan, 07:58


Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади.

Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Конституциямиз нормаларидан

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Jan, 12:29


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Jan, 12:28


Экспорт салоҳияти рақамларда

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2024-йилда ўз ишлаб чиқариш прогнозларини 111,1%га бажариб, 610,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди. Хорижга 51 698 тонна мис, 28 859 тонна рух, 15 183 тонна қўрғошин концентрати ва 760 тонна молибден маҳсулотлари юборилди.

Янги бозорлар, жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия ва Жанубий Африка Республикаси каби мамлакатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорт қилинмоқда. ОКМК экспорт географияси 19 давлатга кенгайди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Jan, 09:21


«Ўзбек феномени Абдуқодир Ҳусановнинг келгуси манзили қаер бўлади?.. »

Спорт оламида машҳур аниматор ва карикатурачи Ҳамид Сафари «Ланс» (Франция) клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг қишки трансфери билан боғлиқ шов-шувларга тўхталди.

20 ёшли футболчи Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда Европа грандларининг диққат марказида турибди.

Айрим манбалар ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини «Реал», «Байер», «Наполи», «Ювентус», «Боруссия Дортмунд» ва «Нюкасл» ҳам кузатаётганини ёзди.

«Манчестер Сити» эса аллақачон Ҳусанов вакиллари билан алоқага чиққан.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Jan, 09:05


Энди фақат Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тугатганлар прокуратура ва тергов органларида ишлай олади, деб Ўзбекистон24да хато маълумот тарқатилди.

Ҳурматли талабалар, кўнгилни хотиржам қилиб ўқийверинглар, ТДЮУ ёки бошқа олий юридик таълим муассасасини тугатганлар ҳам прокуратура ва тергов органларига ишга кира олади.

Бинобарин, қонунга кўра, прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Jan, 06:26


7 фарзандни онасиз қолдирган (ўлдирган) ота 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Хотин эрини оилани моддий таъминлай олмаётгани ҳақида ҳақоратлагани ортидан эрнинг жаҳли чиқиб болға билан...

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Jan, 14:06


🔍Toshkent viloyatida tabiatga qariyb 700 milliard so‘m zarar yetkazildi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi Ekologik nazorat inspeksiyasi xodimlari tomonidan Chirchiq daryosi hududida navbatdagi nazorat reyd tadbirlari o‘tkazildi.

Reyd davomida fuqaro A.Q. daryodan 1 dona "Volvo" rusumli ekskavator hamda HOWO rusumli yuk transport vositasi yordamida tabiiy qum-shag‘al qazilib, "S.Q.M" MCHJ tosh maydalash sexiga tashib olib ketilayotganligi aniqlandi. Natijada “Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risida”gi qonunning hamda “Yer osti boyliklari to‘g‘risida”gi qonunning talablari buzilgan.

Davlat inspektorlari tomonidan transport vositalari holatga oydinlik kiritilgunga qadar jarima maydoniga qo'yilgan.

Yuqoridagi qonunbuzarlik natijasida tabiatga 674 milliard 048 million 699 ming 520 so’m miqdorida zarar yetkazilgan.

Holat yuzasidan to‘plangan hujjatlar holatga huquqiy baho berish va aybdorlarga nisbatan qonuniy chora ko‘rish maqsadida Bosh prokuraturaga yuborildi.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Jan, 09:40


⚡️"Пропан"да ҳам, бензинда ҳам нархлар арзонлашмоқда

Кечаги биржа савдоларида "пропан" газда ҳам, бензинда ҳам нархлар пасайиши кузатилган. Хусусан, АИ 92 бензин нархи 229,1 сўмга пасайиб, тоннаси учун 12 428.0 сўмни, АИ 80 бензини эса -25,3 сўмга пасайиб, тоннаси учун 9 303.0 сўмни ташкил этган.

Суюлтирилган газ (пропан) эса 170,6 сўмга арзонлаб тоннаси учун 6 179,0 сўмни ташкил этган.

Биржадаги ушбу пасайишлар тез кунларда ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳам акс этиши керак.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Jan, 09:37


Муҳрим: Док-1 Максдан жабрланганларга етказилган зарар давлат томонидан қоплаб берилиши ҳамда айбдорлардан кейинчалик ундириб олиниши лозим.

Чунки, жабрланувчилар оғир аҳволда, пул уларга жуда зарур, қачон айбдорлардан ундириларкан деб кутишга уларнинг вақти йўқ.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 16:52


Ички ишлар органлари ходимлари ойлиги етарли экани, кам эмаслигини таъкидламоқда.

Телеведениеда кам деб ҳам кўрсин-чи, боши хизмат текширувидан чиқмайди.

Аслидачи, нега кўплаб ходимлар тизимдан чиқиб кетмоқда?

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 11:24


🔍 Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Парламентда кўриб чиқилмоқди.

✈️Ушбу қонун лойиҳаси билан ижро иши юритувлари бўйича ягона электрон базаси юритилиши, шунингдек, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро иши юритиш давомида қарздор учун белгиланган чекловлар қарздорлик тўлиқ қопланганидан сўнг бекор қилиниши тартиби белгиланмоқда.

🔍Бундан ташқари Солиқ кодексига ҳам қуйидаги ўзгартиришлар киритиляпти. Хусусан, шахснинг зиммасига ижро иши юритуви тартибида юклатилган жарималар солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмаслиги, мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзининг ҳисоби алоҳида юритилиши ҳамда ушбу реестрга киритилган санадан бошлаб пеня ҳисобланмаслиги, мажбуриятлар реестрига киритилган санадан бошлаб 10 йил давомида тўланмаган солиқ қарзи умидсиз солиқ қарзи ҳисобланиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 08:37


💥Тез юрувчи поездлар нархи кўтарилишига нисбатан халқ томонидан қилинган танқидга "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ётоқли поездлар чиптаси нархи ҳам 10.5 фоизга ошиши билан жавоб берди😂.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 08:00


🌐Surxondaryoliklar imtihon topshirish uchun Qashqadaryo viloyatiga borishga majbur bo‘lmoqda! Aybdor YHXX!

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash sohasida faoliyatni amalga oshirish huquqi uchun litsenziyalash vakolati Ichki ishlar vazirligiga o‘tkazilgan bo‘lsa-da, bugungi kunga qadar Surxondaryo viloyatidagi birorta avtomaktab faoliyati litsenziyalanmagan.

Bugungi kunda esa Ichki ishlar vazirligi tomonidan litsenziya berish masalasi hal qilinmayotganligi sababli haydovchilarni tayyorlash ishlari amalga oshirilmayapti.

Shuningdek, Surxondaryo viloyati hududida joylashgan avtomototransport vositalarini boshqarish uchun nomzodlardan imtihon olish avtodromlari Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-may kunidagi 272-sonli qarori hamda Ichki ishlar vazirligining 2024-yil 18-yanvardagi 27-son buyrug‘i talablariga muvofiq kelmaganligi sababli nomzodlarni imtihonlardan o‘tkazish ishlari to‘xtatilgan.

Buning oqibatida ilgari avtomaktablarda o‘qigan yoki haydovchilik guvohnomasini olish uchun qayta imtihon topshirishi lozim bo‘lgan fuqarolar imtihonlarni topshirish uchun Qashqadaryo viloyatiga borishga majbur bo‘lmoqda. Bu holat fuqarolarning haqli e’tirozlariga sabab bo‘lmoqda.

Yuqoridagilarni inobatga olib, Senatning Sud-huquq masalalari va korrupsiyaga qarshi kurashish qo‘mitasi raisi tomonidan Yo‘l harakati xavfsizligi xizmatining rejalari yuzasidan joriy yilning 14-yanvariga qadar asoslantirilgan tushuntirishlar berish bo‘yicha senator so‘rovi yuborildi.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 07:43


💥Тўлиқ ўйланмай қабул қилинган 80-сон қарорга тўлиқ ўйланмай киритилган 913-сонли ўзгартириш

Юридик фанлари доктори, профессор устозимиз Ахтам Якубов Давлат раҳбари билан бўлган учрашувда хусусий университет очиш учун қўйиладиган энг ахмоқона талаб - лицензия олишдан олдин ўқитувчиларни ишга олиш тартибини бекор қилиш таклифини берган ва буни Президент маъқуллаган эди.

Амалдаги тартиб туғилмаган чақалоққа энага олишдек гап эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги 913-сон қарори билан бу тартиб бекор қилингандек кўринмоқда. Бироқ, охиригача эплаша олмаган шекилли. Чунки, лицензия олиш учун педагоглар ҳақида маълумот тақдим қилиш бекор қилинган бўлсада, лицензия шартлари ўзгартирилмаган.

Яъни, таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари, ўқитувчилар илмий салоҳият даражаси талаблари турибди. Бу дегани янги хусусий ОТМ очаман деса, ўқитувчиларни ишга олмагансан, яъни лицензия шартларини бажармагансан деб рад қиладику.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 05:31


Gazlashmagan xonadonlar uchun elektr energiyasi boʻyicha chegirma bahordan berilsa kerak, yaʼni allaqachon kerak boʻlmaydigan vaqtda.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Jan, 04:25


🚅 O‘zbekistonda 1-fevraldan temiryo‘l chiptalari narxi oshiriladi

“Afrosiyob” poyezdlari chipta narxlari 20-25 foizga, “Sharq”, “Nasaf” va “O‘zbekiston” poyezdlari chipta narxlari 30 foizga qimmatlaydi.

Oxiri, piyoda yuramizmi deymanda.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

01 Jan, 15:33


Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида 1040 нафар чақалоқ туғилди

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида, энг ками Навоий вилоятида қайд этилган. Туғилганлар орасида етти эгизак бор.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

31 Dec, 19:25


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

31 Dec, 18:12


Халқаро ҳамкорлардан Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар

Кириб келаётган янги - 2025 йил муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар, жамоат ва дин арбобларидан самимий табрик ва тилаклар келмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

31 Dec, 18:09


ОКМК — 2024 йилнинг муҳим воқеалари

2024-йилда ОКМКда бир қатор муҳим воқеалар рўй берди. Январь ойида ОКМК Хитойда бўлиб ўтган инвестиция, савдо ва туризм форумида иштирок этди.

Февралда Президент Шавкат Мирзиёев металлургия корхоналарини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди. Апрель ойида ОКМК очиқликни таъминлашда биринчи ўринни эгаллади.

Июнь ойида ОКМК ва Туркиянинг "Esan Eczacibasi" компанияси 100 млн долларлик инвестиция битимини имзолади. Июлда янги технологияларни жорий қилиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги комбинат ташкил этиш бўйича муҳим ютуқлар қайд этилди. Ноябрда ОКМК 75-йиллигини кенг нишонлади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

31 Dec, 16:20


2025 йил Ўзбекистон ва Руминия дипломатик муносабатининг 30 йиллиги нишонланади

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

31 Dec, 16:16


🚨Янги йилда қайси тезкор хизматлар ишлайди?

Инфографикада байрамни байрам демасдан ишлайдиган ташкилот ва тезкор хизматлар рўйхати билан танишинг.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

30 Dec, 12:28


Навоийда боғча директори ЙТҲга учраб вафот этди

Ушбу ЙТҲда марҳум билан бирга бўлган 3 нафар боғча мудираси турли даражадаги тан жароҳати олган. Улар Навоий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг йил якунларига бағишланган йиғилишида иштирок этиш учун кетаётган бўлишган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

29 Dec, 18:18


Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони эълон қилинди

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида 165,1 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

29 Dec, 18:18


Янги стадионда - янги табиий майдон

«ОКМК спорт мажмуаси» ҳудудида табиий майдон қурилиши бошланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида юқори технологиялар ва махсус ускуналар ишлатилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев лойиҳа билан танишди.

Қурилиш якунлангач ушбу янги майдон мамлакатимизда замонавий футбол стандартларига жавоб берадиган спорт иншоотлари қаторига киритилади, халқаро мусобақалар учун ҳам қулай имкониятлар яратилади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

29 Dec, 16:23


Энди метрода йўл ҳақини кафт билан тўлаш мумкин

Тошкент метросининг 12 та бекатида ушбу амалиёт йўлга қўйилди.

Йўловчини биометрик идентификация қилиш учун кафтдаги томирлар ҳосил қилган расмни сканерлаш технологияси қўлланилади.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

29 Dec, 04:38


Жанубий Кореяда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Шассиси очилмаган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тўсиққа урилган ва ёниб кетган.

Банкокдан учиб келган Boeing 737 самолёти бортида 175 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Айни пайтда камида 28 киши ҳалок бўлган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

28 Dec, 18:15


Скутер минмоқчимисиз, 1 500 000 сўм тўлаб, номер тақиб олинг.

Скутер, электроскутер ва мототранспорт воситаларига давлат рақамини тақиш бўйича тўловлар тасдиқланди:

- 562 500 сўм номерни пули;
- 562 500 сўм рўйхатга қўйиш;
- 262 000 сўм Техпаспортга;
- 37 000 сўм Аризага ва бошқа харажатларга.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

28 Dec, 17:58


Уч давлат ўртасида “яшил йўлак” лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида “яшил” энергия ишлаб чиқариш ва узатиш лойиҳаси доирасида таъсис шартномаси имзоланди. Бу ҳужжат мамлакатларнинг тизим операторлари – Ўзбекистондан “Ўзбекистон миллий тармоқлари” АЖ, Қозоғистондан “КЕГОС” АЖ ва Озарбайжондан “Азерэнержи” ОАЖ иштирокида амалга оширилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Dec, 03:24


#Конституциямиз_32_ёшда
#Конституция_куни_муборак_бўлсин

🇺🇿Бугун, 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 32 йил тўлади. Ушбу ўзига хос юбилей сана барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конституциямиз нафақат жамиятимизнинг бош Қомуси, балки бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз таянчи, кафолати ва асоси ўлароқ бизга ниҳоятда қадрлидир.

Юртимиз осмони узра ҳамиша тотувлик ва барқарорлик, ҳар бир оилада бахт ва фаровонлик ҳукмрон бўлсин, Ватанимиз равнақи йўлида янги ғалабалар сари интилиб, ҳар биримизни улкан муваффақиятлар томон етаклаб боришини тилаб қоламиз!

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Dec, 11:22


Ноябр ойида истеъмол қилинган газ ва электр энергияси учун ҳар ойлик компенсацияга аризалар қабули бошланди

Аризалар бутун Республика бўйлаб эҳтиёжманд оилалардан қабул қилинмоқда. Бундай компенсациялар Қорақалпоғистон ва Хоразмда йилда 5 ой ва бошқа минтақаларда йилда 4 ой тўланади.

Ноябр ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кам таъминланган оилалар учун 270 минг сўм миқдорида бир мартали моддий ёрдам to‘lab berildi.

1-декабрдан бутун Ўзбекистон бўйлаб газ ва электр энергиясига тарифлар ортиши билан боғлиқ компенсация учун аризалар қабули бошланди.

Компенсация, ижтимоий меъёрдан ошиқ сарфланган газ ва электр энергияси учун тўловларда ёрдам бериш мақсадида, ой якунлари бўйича тўланади.

Компенсация амал қилиш давомийлиги:
  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 5 ой (октябр-феврал).
•  Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида – 4 ой (ноябр-феврал).

Компенсация олиш тартиби ва ҳисобланадиган суммалар ҳақида расмлар орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Dec, 10:12


Шавкат Мирзиёев янги электропоездга чиқиб, Тошкентдан Хожикентга келди.

Вагонларда ўриндиқлар сони 586 та. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темир йўлга туташ майдонларни 2025-йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Dec, 06:50


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Dec, 05:40


⚡️2025 йилда BYD нинг 60 та детали маҳаллийлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни автомобил саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Унга кўра, аввало, ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатига эътибор қаратилади. Йилига 400 мингдан зиёд автомобиль сотуви кейинги йилларда ҳам сақланиб қолади.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан сифат устида ишлаш, маҳаллийлаштириш даражасини оширилади.

Жумладан, 2025 йилда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобил таннархини пасайтирилади.

Шунингдек, 2025 йил автокомплект экспорти ҳажмини 700 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган. Шу билан бирга, Самарқанддаги автобус ва юк транспорти корхоналарини ҳам ташқи бозорларга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Dec, 04:58


Фарғонада 1,6 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

05 Dec, 13:28


Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 5 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

05 Dec, 13:21


Талабалар учун қишки таътил қачон бошланади?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

05 Dec, 05:00


⚡️ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси икки давлат тузиш қарорини амалга ошириш ва Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этишни илгари суриш мақсадида халқаро саммит ўтказиш таклифини ёқлаб овоз берди.

🟢 ёқлаганлар - 157 та давлат;
🟡 бетараф қолган – 7 та давлат;
🔴 қаршилар - 8 та давлат:

🇮🇱 Исроил
🇺🇸 АҚШ
🇭🇺 Венгрия
🇦🇷 Аргентина
🇫🇲 Микронезия
🇳🇷 Науру
🇲🇭 Маршалл ороллари
🇵🇼 Палау
Папуа-Янги Гвинея.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

04 Dec, 14:18


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

04 Dec, 12:21


#долзарб_мавзу

Чиқинди муаммоси

Дунёда инсонлар ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ чиқинди “ишлаб чиқаради”. Бу чиқиндиларнинг кўпи биологик равишда парчаланмайдиган материаллардан иборат. Улар ер юзасидаги экотизимларни ифлослантириб, тупроқ, сув ва ҳавонинг сифатини бузади.

Қайси чиқинди қанча муддатда чирийди:
● Озиқ-овқат – 4-6 ҳафта;
● Қоғоз – 1 ойдан 2 йилгача;
● Сигарет қолдиғи – 10-20 йил;
● Пластик пакет – 10-20 йил;
● Пластик стакан – 50 йил;
● Батарея – 100 йил;
● Алюмин банка – 80-200 йил;
● Пластик баклажка – 450 йил;
● Бир марталик таглик – 550 йил;
● Шиша – тахминан 1 миллион йил.


Бу рақамлар чиқиндиларни бошқариш нақадар муҳимлигини ва ҳар биримизнинг атроф-муҳитга масъулиятимизни англаш зарурлигини англатади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

04 Dec, 12:08


Тошкентда уйида 650 млн сўмлик "пақилдоқ" сақлаган шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

04 Dec, 11:31


Қашқадарёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва инвестиция имкониятлари кенг

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

04 Dec, 11:14


#Yangi_loyiha #New_project #Новый_проект

Chirchiq texnoparkida yuqori sifatli pleyonka va plastik mahsulotlari zavodi ish boshladi

“Chirchiq Texnoparki”
hududida joylashgan "Deconext Corp" QK tomonidan dekorativ qogʻoz, melamin va fenol plyonkalari hamda dekorativ CPL plastik mahsulotlarini ishlab chiqaradi.

Rossiya Federatsiyasi bilan hamkorlikda yo‘lga qo‘yilgan mazkur loyihaning umumiy qiymati 1,3 million dollar bo‘lib, 50 ta yangi ish o‘rni yaratildi. Yiliga 250 ming kv. metr (80 milliard so‘mlik) mahsulotlar ishlab chiqarish quvvatiga ega. Asosan eksportga yo‘naltiriladi.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

03 Dec, 18:07


❗️Расмий хабар

Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ҳурматли ватандошлар!

Хабарингиз бор 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз.

❗️Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334

Ўзбекистон Республикасининг
Корея Республикасидаги Элчихонаси

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

03 Dec, 17:32


Tashkent City Mall савдо мажмуасида Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир ташкил этилди

“Бу тадбир барча инсонлар ўзини кўрсата олиши учун тенг имкониятлар яратиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Паралимпиада-2024 чемпиони Асиля Мирзаёрова илҳомли нутқ билан чиқиш қилди. Унинг ўз ҳаётида эришган ютуқлари шундан далолат берадики - қўллаб-қувватлаш ва ўз-ўзига ишонч орқали инсон энг юқори мақсадларга эриша олади.

Ушбу кун жамиятда тенглик ва инклюзиянинг аҳамиятини эслаб туришимизга сабаб бўлсин. Биргаликда шундай шарт-шароит ярата оламизки, ҳар бир инсон ўзини қадрли ва керакли ҳис қилади”, деб ёзди ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

03 Dec, 07:06


Ўзбекистонлик аёл таъсир доираси энг кучли дунёнинг ТОП-100 аёллари рўйхатидан жой олди

BBC 2024 йил учун дунёдаги 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсири кучли аёллар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурод, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.

Икки йил олдин Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса туфайли иккала оёғидан айрилган. Фожиага қарамай, у тушкунликка тушмади ва ўзининг тикувчилик корхонасини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун форма тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва яна ўнлаб аёллар учун даромад манбаи яратди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

02 Dec, 16:26


Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими картасидаги пулини ўғирлатган фуқародан пора тариқасида 600 доллар олган вақтда ушланган. У ушбу пулни фуқаронинг картасидаги пулни ким ечиб олганини аниқлаб бериш эвазига сўраган. Суд собиқ “опер”ни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

02 Dec, 10:37


🤩 Судьялар интизомий жавобгарлигининг асослари

Судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

02 Dec, 09:45


Uyidan chiqayotganda otib ketilgan hokim

2003-yilning 25-sentyabrida Qashqadaryo viloyatining Yakkabog‘ tumani hokimi Panji Choriyev noma’lum kishilar tomonidan otib ketilgan. Hodisa marhumning uyi yonida ro‘y bergani aytiladi.

“Panji Choriyev otib o‘ldirilgan kuni hokimlar uchun qurilgan xizmat uyidan paxta bo‘yicha “razbor”ga ketayotgan bo‘lgan. Ayoli va bolalari serialga qiziqqan shekilli, uni kuzatib chiqmagan. O‘sha yillari televideniyeda mashhur serial berilardi. Ko‘pchilik televizor tagidan qimirlamay, serial ko‘rardi. O‘g‘riliklar ham ko‘p bo‘lgan o‘sha paytda.

Hokimning xizmat uyi suv ta’minoti korxonasiga yaqin, ammo tuman markazidan chekkaroq, ovloqroq hududda bo‘lgan. Panji Choriyev eshigining oldida egilib, oyoq kiyimining bog‘ichini bog‘layotganda bo‘ynidan ikki marta otilgan va o‘sha yerda o‘lgan.

Qotillikni bajargan shaxs o‘q ovozini pasaytiruvchi moslamadan foydalangan deyishadi. Sababi o‘q ovozi hech kimga eshitilmagan. Hatto ko‘chada kutib turgan haydovchisi ham hokimning xotini ovozidan so‘ng, voqeadan xabar topgan”, deydi qotillik voqeasi sodir etilgan paytda tumanda faoliyat yuritgan yakkabog‘lik suhbatdosh.

Suhbatdoshning ta’kidlashicha, qotillik voqeasi sabab o‘sha yili Yakkabog‘da deyarli barcha erkaklar jinoyatni sodir etishda gumonlanib, so‘roq qilingan.

“Qotillikni ochish uchun bir emas, ikki emas, uchta guruh kelgandi. Avval Toshkentdan kelgan guruh hech narsani aniqlay olmagach, yana bir guruh vodiydan kelgan. Undan so‘ng umuman boshqa bir guruh kelib, qotillik voqeasini o‘rgangan. Ko‘pchilikni so‘roq qilgan.

Jinoyatni ochish uchun Yakkabog‘ tumanida deyarli barcha erkaklar so‘roq qilinib, ayrimlar uzoq, ba’zilar esa qisqa muddat davomida hibsxonada ushlab turilgan. Shuncha urinishlarga qaramay qotillikni kim sodir qilgani ochilmasdan qolgan deyishadi.

Odamlar orasidagi yana bir taxminga ko‘ra, o‘sha yillari Panji Choriyev bilan qarama-qarshilikka borgani aytilgan M.B. ismli mansabdor va uning ukasi qotillikda ayblanib, qamalgan. Bu mansabdor tuman va viloyatda IIB boshlig‘i, respublikada GAI boshlig‘i bo‘lib ishlagan.

U hokimdan Yakkabog‘dagi neft-bazaning boshlig‘i unga tegishli odam ekanini, uni ishdan olmasligi kerakligini uqtirgan. Hokim esa bu tumanga u rahbar ekanini, kadrlar masalasini o‘zi hal qilishini aytgan deyishadi. O‘sha mansabdor va ukasi uzoq muddat “o‘tirib” chiqishgan, shu bois ayrim yakkabog‘liqlar qotil aynan shular deb bilishadi”, deydi u.

Boshqa bir manba Choriyev korrupsiyaga aralashishni istamagani uchun otib ketilgani, bu mahalliy mafiyaning ishi bo‘lganini ta’kidladi.

Marhum hokimni tanigan va qotillik voqeasiga qadar viloyatda katta lavozimlarda ishlagan yana bir suhbatdoshga ko‘ra, hokimga qilingan suiqasd o‘sha paytda Bosh prokuratura nazoratiga olingan bo‘lgan.

“Panji Choriyev qotillik voqeasidan avval viloyatining Bahoriston tumanida ham rahbarlik qilgan. O‘sha voqea sodir bo‘lgach, holat Bosh prokuratura tomonidan o‘rganildi. Ammo tafsilotlar yopiqligicha qoldi. Qotil kim, nega o‘ldirgan degan savollarga hozirgacha tayinli javob yo‘q”, deydi u.

Ma’lumot uchun, marhum Panji Choriyev 1964-yilda tug‘ilgan. 1992-yili Toshkent moliya institutini (iqtisodchi) tamomlagan. 1996-yili Prezident huzuridagi Davlat va jamiyat qurilishi akademiyasida tahsil olgan. Qashqadaryo viloyati moliya boshqarmasi boshlig‘i, viloyat hokimining kadrlar masalasi bo‘yicha o‘rinbosari lavozimlarida ishlagan. 2003-yil fevralida Yakkabog‘ tumani hokimi etib tayinlangan. Oxirgi lavozimida atigi yetti oygina ishlay olgan.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

02 Dec, 09:34


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан 2025 йил 1 январдан бошлаб:

Аймуратов Берик Карлыбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Байимбетова Зухра Расбергеновнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Давлетов Артур Жумабоевич
ни судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Ибрагимов Фархад Бахадыровични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Калниязов Иномжон Каримбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Каражанов Ансатбай Жумабаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Каукышев Рашид Муратовични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Чимбой туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Кдырниязов Жеткиншек Буркитбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Маткурбанов Рашид Жолдасбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Назаров Расул Бахитовични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Сражатдинов Даулетияр Жангабаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Торебаев Бахтияр Орынбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Утепбергенова Гульназ Кожабергеновнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Юсупова Донахон Шерипбаевнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

02 Dec, 05:34


⚡️Buxoro viloyati hokimiga yangi o‘rinbosar tayinlandi

Ibragimova Feruza Bahodurxanovna boshqa ishga o'tayotgani munosabati bilan Buxoro viloyati hokimining o'rinbosari-oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshlig'i lavozimidan ozod qilindi.

Artikova Hafiza Tuymurodovna Buxoro viloyati hokimining o'rinbosari-oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshlig'i lavozimiga tayinlandi.

Hafiza Artikova 1976-yil 24-dekabrda Buxoro tumanida tug‘ilgan. 1997-yilda Buxoro davlat universitetini bitirgan. Biologiya fanlari doktori, professor.

Ayni paytga qadar u Buxoro davlat pedagogika institutining Yoshlar masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha birinchi prorektori vazifasida ishlab kelayotgan edi.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

01 Dec, 18:21


Давлат хизматчиси қул эмас!

Паст ойлик маош пора олиш учун баҳона бўла олмайди, пора олмайдиган одам 2 млн сўм ойлик олса ҳам пора олмайди, ҳатто пулдан зориқса ҳам.

Ундай одам пора олишдан кўра, ўша ишдан кетишни, уни қадрлайдиган ва меҳнатига яраша яхши тўлайдиган жойга ўтиб кетишни афзал билади.

Ҳозирда давлат хизматидан хусусий секторга оммавий кўчиш бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Чунки, хусусий сектор кун ўтказганга пул бермайди, натижа берадиган саводли кадрни ишга олади ва унга яхши ҳақ тўлайди.

Давлат хизматида эса бора бора ҳар қандай ойлик маош беришидан қатьи назар шунга кўникиб яшайдиган ёки саводсиз ёхуд порахўр кадрлар тўпланиб боради.

Бу эса охир оқибат халқ муаммоси билан қизиқмайдиган ёки уни қандай ҳал қилишни билмайдиганлар пайдо бўлишига олиб келади. Натижада тотал кризис юзага келади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат халқига хизмат қилаётган хизматчиларининг қадрига яраша рақобатбардош ойлик ва дам олиш учун шароит яратиб бермас экан, “содоқатли” кадрларни тушида кўради.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

01 Dec, 15:10


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

01 Dec, 11:29


Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

▪️7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни,
▪️8 декабрь, якшанба — Конституция куни,
▪️9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

30 Nov, 15:44


Даниянинг афсонавий камончиси: Ларс Андерсен

Данияда яшовчи камончи Ларс Андерсен ўзининг ажойиб маҳорати билан дунёни ҳайратга солмоқда.

Фактлар шунчаки ҳайратланарли:

— Ларс атиги 4,9 сонияда 10 та ўқни нишонга йўналтира олади.
— У кичик тешикдан ўқни аниқ ўтказа олади — ётган ҳолатда ёки ҳатто ҳавода сакраган пайтда ҳам.
— У ҳатто бурчакдан отиш техникасини мукаммал эгаллаган, гўё ўқлари нишонга ўзи йўл топаётгандек.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

30 Nov, 14:49


Таиландда сўнгги 30 йилдаги энг кучли сув тошқини бўлди.

Бунга мамлакат жанубида Таиланд кўрфази қирғоқлари бўйлаб давомли кучли ёмғир сабаб бўлди. Маҳаллий аҳоли хавфсиз ҳудудларга бориш учун уйларини тарк этмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

30 Nov, 14:48


Тадбиркорлар учун ОКМКдан имкониятлар

"Олмалиқ КМК" АЖ ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Маҳмуд Тоир, Абдулла Хурсанов, Қобил Хамдамов, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда "Саноат учбурчаги" дастури асосида Олмалиқ шаҳрида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ишсизликни қисқартириш ва фуқароларни тадбиркорларга бириктириш масалалари муҳокама қилинди.

ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, комбинатнинг янги лойиҳалари маҳаллий саноатни ривожлантириш ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини яратишини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш муҳимлигини қайд этди. Тадбирда камбағал оилалар тадбиркорларга бириктирилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

13 Nov, 13:12


Қамчиқ довонида йўллар қордан тозаланмоқда

Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни оширмасдан ҳаракатланиш сўралди.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

12 Nov, 18:00


Тошкентда келинига шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

Воқеа Учтепа туманида содир бўлган. Қайнота маст ҳолатда келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, турли-хил уятсизлар сўзлар айтган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

12 Nov, 17:01


❗️Бензин нархлари ошиб бормоқда

Биржада кечаги савдо якунлари бўйича АИ ​80 бензин нархи тоннасига 10 125,5 минг сўмга етган.

АИ 92 бензин нархи ҳам кўтарилган. Кечаги савдоларда 92 бензиннинг тоннаси ўртача нархи 11 978,5 минг сўмга етган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

12 Nov, 17:01


Европа иттифоқи ҳамкорлиги

Европа комиссияси Бош директорининг бош маслаҳатчиси Ҳенрик Ҳололей ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегация Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюрди.

Учрашувда ОКМК ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Делегация Қалмоққир конидаги технологик жараён ва 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

12 Nov, 08:10


#Diqqat

❗️TOSHKENT VILOYATI IIBB OGOHLANTIRADI!

Hurmatli ota-onalar, unutmang, Pirotexnika mahsulotlari bolalar oʻyinchogʻi emas, jiddiy xavfdir!

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

12 Nov, 04:19


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири билан учрашди

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида шамол ва қуёш электр станциялари қуриш ҳамда «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

11 Nov, 16:38


Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди

Кадастр агентлигининг Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқародан жарима қўлламаслик учун ходимининг тўйига тўёна беришни талаб қилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

11 Nov, 14:25


Медиамаҳсулотлар эндиликда “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мултфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

11 Nov, 13:16


🇷🇺 Россия сайёрадаги энг катта табиий ресурсларга эга давлат.

Visual Capitalist портали “Табиий ресурслар заҳиралари қиймати бўйича энг яхши 10 та давлат” инфографикасини эълон қилди. Ушбу рейтингда Россия катта фарқ билан етакчилик қилмоқда, унинг захиралари 75 триллион долларга баҳоланмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

11 Nov, 13:15


Фарғона вилоятида дугонасига 20 маротаба пичоқ уриб ўлдириб, жиноятни яшириш мақсадида уйни ёқиб юборган аёл 15 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

10 Nov, 17:34


Россия Курскдаги ҳудудларини қайтариб олиш учун 50 000 ҳарбий тўплади — New York Times

Қўшинлар сафида шимолий кореялик ҳарбийлар ҳам борлиги айтилмоқда. Украина учун салбий жиҳат шундаки, Россия шарқдаги аскарларини кўчирмасдан ўз кучларини кўпайтирмоқда. Бу эса Россияга бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда ҳужум қилиш имконини беради.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

10 Nov, 17:34


⚡️6 йилгача бўлган декрет муддати иш стажи ўрнида ҳисобланади, яъни иш стажига қўшилади

Энди Ўзбекистонда аёллар декрет ҳисобидан кўпроқ пенсия олишади

Масалан,  30 йиллик иш стажи бўлса, ундан 8 йил декретда ўтганида 25 йил стаж қолар эди, энди эса, 28 йил ИШ СТАЖИ ҳисобланади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

10 Nov, 17:33


Муддатидан аввал натижа

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги Мис бойитиш фабрикаси белгиланган молибден ярим тайёр маҳсулоти йиллик режасини муддатидан аввал бажаришга эришди.

2024-йил учун 1-МБФ ва 2-МБФ жамоасига 808,9 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган эди. 25-октябр ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 102,9%га бажарилди.

Ушбу ютуққа Президентимизнинг 2018-йилдаги қарори асосида амалга оширилган реконструкция ишлари ва жамоаларнинг самарали меҳнати сабаб бўлди. Молибден маҳсулоти технологик металлар комбинатида чуқур қайта ишланиб, турли маҳсулотларга айлантирилади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

10 Nov, 04:43


❗️Покистондаги вокзалда содир бўлган портлашда 21 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди. Натижада 21 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди. Портлашни афтидан худкуш-террорчи амалга оширган.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

10 Nov, 04:40


❗️Андижонда сохта “права” тайёрлаган шахс ушланди

Андижон вилоятида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Шаҳрихон туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Ватапарвар” ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериш эвазига 5,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

09 Nov, 13:30


ДХХ: Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддалар мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1996 йилда Навоий вилоятида туғилган шахснинг вақтинчалик яшаш манзилидан 1 кг. 995 гр. “героин” моддаси, 143 гр. “Мефедрон” ҳамда 3 литр суюқ “Мефедрон” синтетик наркотик, қадоқлаш воситалари, электрон тарози ва бошқа ускуналар олинди.
Шунингдек, мазкур шахс томонидан мижозларга сотиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб кетилган 6 та закладкалардан жами 1 кг. 296 гр. “Мефедрон” ҳам олинди.

Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари қозоғистонлик ва тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга етказиб берилган.

Бошқа ҳолатда эса “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг. 641 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, у наркотик моддани Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1979 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлиги учун судланган фуқародан 10 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кузатилган ҳолатда, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1960 й.т. шахс Тожикистондан келтирилган 901 гр. “опий” моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазо ўтаган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Кўкдала туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг орқа ўриндиғи остига Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 265 гр. “опий” ва 1 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланди.

Бу йўналишда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиб, Тожикистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларининг вилоят ҳудудида сотилишига чек қўйишди.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари сотганлиги учун 2 маротаба судланган шахс Урганч шаҳрида ушланиб, унинг қўл сумкасида бўлган 989 гр. “опий” моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса “Сурхондарё-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Тупроққалъа туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро ҳамда унинг 1990 й.т. келинидан 993 гр. “гашиш” моддаси олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

09 Nov, 04:03


Зўр

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Nov, 15:21


Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу статистика юритиб келинаётган 2013 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда — 1,75 миллиард долларга, сентябрда — 1,98 миллиард долларга, октябрда эса 2 миллиард долларга ошган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

08 Nov, 03:16


DXX tomonidan yer maydonlarini noqonuniy sotish holatlari aniqlandi

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Nov, 17:03


❗️Марказий Осиёда 34,2 минг фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилади, улардан 22,4 минг нафари Ўзбекистонда, 7,4 минг нафари Қозоғистонда, 4,4 минг нафари Тожикистонда.

Айни пайтда Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролик йўқлиги муаммосини тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўлган биринчи давлатлар бўлди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Nov, 17:01


Экспорт муваффақияти

Ҳозирги кунда ОКМК маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. Хусусан, корхона жорий йилнинг январ-октябр ойларида экспорт прогнозини 118,3% га бажариб, 535,917 миллион долларлик маҳсулот экспортини амалга оширди.

Режага кўра 11 ой учун белгиланган прогноз муддатидан аввал, яъни 10 ойда амалга оширилди. ОКМКнинг йиллик экспорт режаси 550 миллион доллар бўлиб, 15-ноябрга қадар ушбу кўрсаткичга эришилиши кутилмоқда.

Хусусан, 10 ой давомида хорижга 46 543 тонна мис маҳсулотлари юборилиб, мис экспорти 144,5% га ошди. Рений, мис купороси, молибден, ва қўрғошин каби маҳсулотлар экспортида ҳам режа ортиғи билан бажарилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Nov, 14:35


Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди

ФВВ ўрганишларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш туфайли 122 киши вафот этган бўлса, жорий йилда 32 та ҳолат қайд этилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Nov, 14:32


Ҳокимият учга бўлинади: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти. Идеалда булар бир-бирини мувозанатда ушлаб туриши керак. Ҳоким — маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбари, лекин шу вақтгача ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раис бўлиши ушбу “тийиб туриш-мувозанат” қоидасини бузиб қўярди.

27 октябрдаги сайловларни маҳаллий бошқарувнинг “қайта тикланиши”, деб ҳам аташ мумкин. Сайлов ўтиши билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳам бўлиб ўтди. Унда депутатлар ўз раисларини сайладилар. Энди вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси эмас, балки депутатларнинг ўзлари сайлаган алоҳида шахс уларга раислик қилади. Худди футбол командаси сардорини футболчиларнинг ўзлари танлагандек. Аввалгидек, Ҳоким ўзи қарор чиқариб, ўзи депутатлар маҳаллий кенгаши раиси бўлиб тасдиқлаб олмайди.

Янгиланган Конституция билан “ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлади”, деган қоида билан хайрлашяпмиз. Ушбу ўзгариш, маҳаллий ижро органларининг халқ олдида кўпроқ масъулиятли бўлишига имкон беради.

Кенгаш раисини ҳокимдан ажратиш нафақат бошқарувни янада самаралироқ қилади, балки маҳаллий Кенгашларнинг тўлиқ қувват билан ишлашига имкон беради, назаримда.

Яна битта бонус янгилик бор: ушбу сайловларда учта аёл депутат маҳаллий кенгаш раислари бўлишибди.
Ахмеджанова Покиза Шавкатовна - Сирдарё вилояти Кенгашига, Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна - Қашқадарё вилояти Кенгашига, Файзиева Сайёра Мавляновна - Тошкент вилояти Кенгашига раиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Буёқда Қонунчилик палатаси аёл депутатлари улушиям деярли қирқ фоизга етди.

Бу йилги сайловлар маҳаллий ҳокимият учун тоза ҳаво бўлди. Ҳокимиятдаги аёллар сонини кўпайтириш, ҳоким ва маҳаллий кенгашлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш — янада очиқ ва ҳисобдор тизимга ўтиш қадамларидир.

Озодликка чиққан шарқ аёллари энди ҳокимият учун курашмоқда”, деган хазиломуз ибора ҳам энди ҳақиқатга айланяпти. Нима дедингиз?

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

07 Nov, 09:13


Қўқонда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қўқон шаҳрида фаолият олиб борган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан иборат жамоат фош этилди.

Жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менеджер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Nov, 13:11


+18
Тахтақорача довонида катта тош машинани босиб қолди

Китоб «перевали»да Cobalt автомобили устига улкан тош қулаб тушган. Маълумотларга кўра, автомобил ичида бўлган 4 нафар (уч нафар венгриялик сайёҳ ва ўзбекистонлик ҳайдовчи) фуқаро ҳалок бўлган. Ҳодисадан кейин довон йўли вақтинчалик ёпилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

06 Nov, 09:09


Пропан энди бензинда қиммат. Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи рекорд даражада қимматлашмоқда

5 ноябрь якунларига кўра, биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси (1700-1800 литр) улгуржи нархи 10 млн сўмдан ошди.

Заправкаларда пропан нархи 9000 сўмгача қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

27 Oct, 16:36


#сайлов2024

Овозларни санаш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш якунланди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

27 Oct, 16:30


Лойиҳалар ва ўсиш кўрсаткичлари184 та янги иш ўрни

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Олмалиқ кон-металлургия комбинати маҳаллийлаштириш дастури асосида 262 лойиҳани амалга ошириб, 1174,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди ва прогнозни 104,4 фоизга бажарди.

Ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ошиб, 92,1 млн долларлик импорт ўрнини қоплашга эришилди. Янги ташаббуслар доирасида 951,8 млрд сўмлик маҳсулот яратилган бўлиб, 3-мис бойитиш фабрикаси бўйича металлоконструкция 558,4 млрд сўмлик, Марказий таъмирлаш механика заводи 62,4 млрд сўмлик, Ўзбекистон технологик металлар комбинати эса 97,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.

Ҳисобот даврида 1,79 млн долларлик товарлар экспорт қилинди. Шунингдек, “Олмалиқ қуюв механика заводи” 26,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 172 та янги иш ўрнини ташкил этди. “ДИЗЕЛ ДЕТАЛ САВДО” эса 4,6 млрд сўмлик маҳсулот етказиб, 12 та иш ўрни яратди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

27 Oct, 15:48


Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди, ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулокот қилди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

27 Oct, 10:35


#статистика

2024-йилнинг январь-сентябрь ойлари ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

🔹 аҳоли сони – 37,35 млн киши;
👩‍🦳 аёллар сони – 18,5 млн киши;
👨 эркаклар сони – 18,8 млн киши;

🌆 шаҳарда яшовчилар – 19,0 млн киши;
🏡 қишлоқда яшовчилар – 18,3 млн киши;

💍 никоҳлар сони – 179,3 мингта;
💔 ажримлар сони – 33,9 мингта.

🔹 Умумий миграция:

🛬 кўчиб келган – 186,8 минг киши;
🛫 кўчиб кетган – 193,5 минг киши.

🔸 Шундан, ташқи миграция:

🛬 кўчиб келган – 1,7 минг киши;
🛫 кўчиб кетган – 8,3 минг киши.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

27 Oct, 10:31


#Тезкор

⚡️⚡️Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шу сабаб, Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Унга кўра, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиши, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликлари сўралади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

26 Oct, 14:00


#ДИҚҚАТ
#ДОЛЗАРБ

⚡️Ўзбекистонда тақиқланган манбаа ва контентларнинг ЯНГИЛАНГАН рўйхати ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Олий суд томонидан 2019-2024 йилларда интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

26 Oct, 13:55


🇷🇺🇮🇷Россия Исроил ҳужумидан бир неча соат олдин Эронни хабардор қилган

«Sky News Arabia» нашрига кўра, Россия Эронга разведка маълумотларини тақдим этган ва шу йўл билан вазиятнинг кескинлашувини камайтиришга ҳаракат қилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

26 Oct, 13:55


⚡️🇮🇱🇮🇷Исроил Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди

Армия матбуот хизмати Эрон режимининг Исроилга қарши бир неча ой давом этган ҳужумларига жавобан ўлкадаги ҳарбий объектларга зарбалар берганини билдирган.👇

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

25 Oct, 12:39


Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо туғилиш камайишда давом этмоқда

Сентябрдаги кескин ўсишга қарамай, 9 ой якунлари билан Ўзбекистонда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Ўлим сони кўпайган — 131674та.


@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

25 Oct, 12:39


"MiningMetals Uzbekistan 2024" — Тоғ-кон ва металлургия соҳасидаги тадбир

Ўзекспомарказда “Тоғ-кон, металлургия ва металлни қайта ишлаш – MiningMetals Uzbekistan 2024” кўргазмаси ва кон-металлургия форуми ўтказилди. Форумнинг мавзуси “Минтақавий ва халқаро кончилик ва саноат кооперацияси: муҳим қадамлар ва тараққиёт йўллари” бўлди.

Кўргазмада 19 мамлакатдан 170 дан ортиқ компания иштирок этди, шу жумладан Эстония ва Жанубий Африка илк бор қатнашди. Германия, Эрон ва Россия павилонлари ўзларининг замонавий технологиялари билан танилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, масалан, Навоий-кон металургия комбинати ва Ўзметкомбинат, ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.

Форумда 50 нафар маърузачи ва 250 дан ортиқ делегат иштирок этди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам нуфузли шўъбаларнинг ҳамкори сифатида фаол қатнашди. Технологик сессиялар давомида ОКМК мутахассислари ўз маърузаларини тақдим этдилар.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

24 Oct, 12:29


Саноат корхоналари чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатишни пайсалга солмоқда — Бош прокуратура

Пойтахт атмосфера ҳавоси ифлосланишига иқлим ўзгариши, саноат ва автотранспорт воситаларидан ташламалар чиқариш ҳажмлари ошиб бориши, эълон қилинган мораторий даврида ҳам қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши, шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилиш ишлари жадал амалга оширилиши бевосита таъсир кўрсатаётгани келтирилган.

Масъул ташкилотлар ўтказган таҳлилларга кўра, I ва II тоифага кирувчи, атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш пайсалга солинмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан фақат 8 тасида бу ишлар амалга оширилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

24 Oct, 11:43


⭕️ Ko'p qavatli uyning yerto'lasini ijaraga berishda to'lovlar qay tartibda belgilanadi?

🎞Batafsil videoda

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

24 Oct, 11:36


#диққат

⚡️1 ноябрдан эътиборан табиий газ учун аҳолига ўрнатилган ижтимоий норма 5 баробарга, яъни 100куб/мдан 500куб/м гача оширилади.

Бунда ҳар куба газ учун 650 сўм, агар лимитдан ошса 1500 сўм тўлов белгиланган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

23 Oct, 12:08


🔰 Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

23 Oct, 12:07


ОКМК ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги

⚡️Cаноат билан таълим ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим жараёнида саноат билан яқин алоқада бўлиш, талабаларга амалий билимларни чуқурроқ сингдириш ва саноат талабларига мос муҳандисларни етиштириш мақсададида ОКМК ва олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Шу мақсадда Фарғона политехника институти, Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали ва шу каби Фарғона водийсидаги бир қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари ОКМКга ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар муҳандислик мактабида илғор ўқитиш усуллари билан танишдилар ва комбинат музейида тарихий маълумотлар олишди. Шунингдек, "Қалмоққир" ва "Ёшлик I" конларида руда қазиб олиш жараёнларини кузатишди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

23 Oct, 09:57


#билиб_олинг

🚘Автомобиль устига дарахт қуласа, етказилган зарарни ким қоплаб беради?

Билиб олинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

23 Oct, 09:56


#диққат

⚡️Германияда тўрт кунлик иш ҳафтаси ижобий натижа кўрсатди.

Жума, шанба, якшанба дам олиш этиб белгиланди. 4 кунлик иш ҳафтаси 5-6 кунликдан кўра анча самарадор экан

Қисқа иш ҳафтаси ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшиланганини кўрсатди. Тажрибада қатнашган корхоналарнинг катта қисми 4 кунлик иш ҳафтасида қолмоқчи. 

Ишхона группаларига ташлаб қўямиз, ярим тунгача, камига шанба-якшанба ҳам ишга чақириб оладиган бошлиқлар кўрсин.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

22 Oct, 15:55


🇮🇱🇱🇧 Исроил ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасига зарба берди.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

22 Oct, 15:52


#Диққат

❗️Энди мединститутни тугатди дегани шифокор дегани эмас, Мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

21 Oct, 10:41


⚡️Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

20 Oct, 16:10


Ҳиндистондаги дарё заҳарли кўпик билан қопланди

Ганганинг йирик ирмоқларидан бири - Жамуна сувдаги кимёвий моддалар, жумладан фосфат миқдори ошгани сабабли шу ҳолга келган.

Мутахассислар мазкур ҳолат яқин атрофдаги аҳоли саломатлигига жиддий таъсир қилишини маълум қилган.

@blogeruzofficial

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

20 Oct, 16:09


Ўзбек тили байрами

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги кенг нишонланди. Тадбирда комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов байрам билан меҳмонларни қутлаб, давлат тилида иш юритишни таъминлашда ўзини кўрсатган раҳбарларни тақдирлади.

Шунингдек, "Қадринг баланд бўлсин она тилим!" танлови ғолиблари ва фаоллари эсталик совғалари билан тақдирланишди. Тадбирда шоир Шодмонқул Салом ҳам иштирок этиб, ўз ижоди билан иштирокчиларга завқ улашди.

@blogeruzofficial