Одинахон Муҳаммад Содиқ @odinahon_muhammadsodiq Channel on Telegram

Одинахон Муҳаммад Содиқ

@odinahon_muhammadsodiq


Одинахон Муҳаммад Содиқ (Uzbek)

Welcome to the official Telegram channel of Одинахон Муҳаммад Содиқ! This channel is dedicated to sharing inspiring quotes, motivational stories, and life lessons from the renowned Uzbek poet and philosopher Одинахон Муҳаммад Содиқ. Join us on this journey of self-discovery and enlightenment as we explore the wisdom and teachings of this esteemed figure. Whether you are a fan of poetry, philosophy, or simply seeking guidance and inspiration, this channel is the perfect place for you. Stay connected with like-minded individuals who share a passion for learning and personal growth. Don't miss out on the opportunity to enrich your mind and soul with the timeless words of Одинахон Муҳаммад Содиқ. Join us today and let his wisdom guide you on the path to a more fulfilling life!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

01 Oct, 15:35


Ассалому алайкум

Одинахон Муҳаммад Содиқ

30 Sep, 15:40


Берган билимларингиз учун ташаккур, УСТОЗ!

@BintuSodiq

Одинахон Муҳаммад Содиқ

22 Aug, 17:50


Абдулқодир Жийлоний ҳаётларидан

«Эркак киши камолотида аёлнинг ўрни» китобидан

Одинахон Муҳаммад Содиқ

15 Aug, 17:08


Бева аёл чет элда ишласа бўладими?

САВОЛ: Ассалому алайкум! Одинахон опа, бизнинг саволларимизга беэътибор бўлмасдан, жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Эридан ажрашган аёл фарзандларини боқиш учун чет элда ишласа бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўзимизда ишласа ҳам бўлади. Чет элда ишлаши шарт эмас. Ризқни Аллоҳдан сўрасин. Аллоҳ ризқни ҳар ерда ҳам бераверади. Аммо маҳрами бирга бўлса, фарзандлари ўзи билан бўлса, чет элда ишлаш жоиз.
Фарзандлар моддий тарафдан тўкин бўлмаса ҳам, она меҳридан мосуво бўлмаслиги, назоратда бўлиши лозим. Уларнинг тарбиясида онанинг ўрни муҳимдир. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Одинахон Муҳаммад Содиқ

14 Aug, 18:00


Хос мукофот соҳиби


https://youtu.be/zh5ZCdae_To?si=suTT1C53CGIPYh7z

@BintuSodiq

Одинахон Муҳаммад Содиқ

14 Aug, 18:00


Хос мукофот соҳиби

"Сарҳисоб — 1445"

🧬Тўрт йилдирки, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ сарҳисоб тадбирида Ҳазратимизнинг анъаналарини давом эттирган ҳолда энг фаол ходимларга ўзларининг хос ҳадяларини
тақдим қилишни йўлга қўйганлар.

Бу йилги хос мукофот эгаси, бахтли инсон ким


🧬Хос мукофот соҳибини билишни истасангиз,  видеони ўтказиб юборманг, охиригача томоша қилинг!

https://youtu.be/zh5ZCdae_To

@BintuSodiq

Одинахон Муҳаммад Содиқ

14 Aug, 18:00


🏆Азизлар, "Сарҳисоб – 1445'" тадбирида Одинахон Муҳаммад Содиқ хос мукофотларини кимга берганларини билишни истайсизми?

У ҳолда бизнинг кечки дастурларимизни кузатиб боринг!

21:00

@BintuSodiq

Одинахон Муҳаммад Содиқ

13 Aug, 14:12


"Кифоятул ғулом" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

@BintuSodiq

Одинахон Муҳаммад Содиқ

13 Aug, 14:11


Бугун "Ҳилол Нашр" мажлислар залида ҳар ҳафта ўтказилиши одат тусига кирган "Китобхонлик мактаби" лойиҳасининг 128-сонида Одинахон Муҳаммад Содиқ таржима қилган "Кифоятул ғулом" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Назм услубида ёзилган ушбу китоб шайх Абдулғоний Нобулсий қаламига мансуб бўлиб, 151 байтдан иборат. Уларни Одинахон Муҳаммад Содиқ таржима ва шарҳ қилганлар, байтларни Тўлқин Азим (Моҳир) қофияга солган.
Китоб кирилл ва лотин ёзувида "Ҳилол-нашр" матбаа-нашриётида чоп  этилди.
Тақдимотда устозлардан ёзувчи Эркин Малик, устоз Анвар Аҳмад, таржимон Алишер Алиев, Нозимжон Ҳошимжон, Муҳаммад Шокир домлалар сўзга чиқиб, китобнинг нақадар аҳамиятли, зарур ва халқчил экани ҳақида гапирдилар.

Устоз Анвар Аҳмад шайх Исмоил Маҳдум қизлари Маҳфузахон  аянинг китоб ҳақидаги илиқ фикрлари ва тилаклари ёзилган мактубларини меҳмонларга ўқиб бердилар.

Сухандон Қамариддин Бекмуҳаммад тадбир давомида "Ҳилол e-боок" иловасида Одинахон Муҳаммад Содиқнинг барча электрон китобларига 50 % чегирма берилганининг хабарини эълон қилди.

Яна бир хушхабар шуки, энди Исломнинг беш рукнини назм услубида ёритиб берган "Кифоятул ғулом" китоби русийзабон мусулмонлар учун рус тилида ҳам таржима қилинди ва тез орада чоп этилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Тадбир китобнинг ўқувчилар қўлига етиб келишида улкан хизмат кўрсатган олти нафар азизларнинг тақдирланиши, Қуръон тиловати ва гўзал дуолар билан якунланди.

@BintuSodiq