Muttaqiy.uz @muttaqiyuz Channel on Telegram

Muttaqiy.uz

@muttaqiyuz


Абдулқайюм Комилнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Каналимизда Ҳинд уламоларининг китобларидан таржималар бериб борилади.
Каналимиздан мақолалар ва маълумотлар олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Muttaqiy.uz (Uzbek)

Muttaqiy.uz kanali - bu Abdulqayyum Komilning rasmiy Telegram kanali! Sizni qiziqtirgan bo'lsangiz, kanalga xush kelibsiz! Kanalda Hind ulamolarining kitoblaridan tarjimalar, maqolalar va ma'lumotlar joylashgan. Bu kanaldan ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart! Muttaqiy.uz bilan eng so'nggi ilmiy ma'lumotlardan xabardor bo'ling va o'z o'qish yo'llaringizni rivojlantiring!

Muttaqiy.uz

17 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 18 КУН

Muttaqiy.uz

16 Feb, 04:00


📚 Абдулқайюм Комил томонларидан нашрга тайёрланган китоблар...

Muttaqiy.uz

16 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 17 КУН

Muttaqiy.uz

15 Feb, 09:00


#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

15 Feb, 06:00


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Агар (чин) мўмин бўлсангиз, ўзингиз олий (даражада) бўла туриб, (баъзи мағлубиятларингиз сабабли) сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз”.

(Оли Имрон, 139-оят).

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

15 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 16 КУН

Muttaqiy.uz

14 Feb, 09:00


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ИНСОН ФАРИШТАДАН ҲАМ УСТУН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

14 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 15 КУН

Muttaqiy.uz

13 Feb, 11:20


#muftiy_minbari

📹 ХУРОФОТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookа

Muttaqiy.uz

13 Feb, 10:33


#baroat #shabon #duo #tahlil #zikr

🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...


🌘 Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади.

🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда.

▶️ Full HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

13 Feb, 09:00


​​САЖДА ОЯТИНИНГ ТАРЖИМАСИ
#саждаи_тиловат

1554-CАВОЛ: Сажда оятининг таржимаси ўқилганда тиловат саждаси қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятининг таржимасини ўқиган одам саждаи тиловат қилади. Таржимани эшитган одам уни Қуръони карим эканини билса, саждаи тиловат қилади, билмаса, қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muttaqiy.uz

13 Feb, 06:00


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “...Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар”

(“Бақара” сураси 216-оят)

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

13 Feb, 04:18


#бароат_кечаси
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙

Бу йилги Бароат кечаси
Шаъбон ойининг 14 кунидан
15 кечасига, милодий 2025 йил ҳисоби бўйича эса 13 февралдан 14 февралга ўтар кечасига тўғри келмоқда.

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: *“Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар _(Имом Ибн Ҳиббон “Саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган)_.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! *

"Солиҳлар гулшани" китобидан
  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

13 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 14 КУН

Muttaqiy.uz

12 Feb, 09:00


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.


#ilm #ustun #uy #bunyod

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Muttaqiy.uz

12 Feb, 06:00


#муфтий_минбари

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Muttaqiy.uz

12 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 13 КУН

Muttaqiy.uz

11 Feb, 09:00


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.


#ilm #ustun #uy #bunyod

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Muttaqiy.uz

11 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 12 КУН

Muttaqiy.uz

10 Feb, 14:48


#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Muttaqiy.uz

10 Feb, 07:00


Рўза тутиш фаришталарга қийин иш эмас.

Фаришталар тонгдан шомгача таом емасалар, бу иш асло ҳайратомуз эмас. Чунки, улар умуман очқамайди, уларнинг таомга ҳожатлари йўқ. Шунинг учун улар Рамазон кунида таом емасалар ҳам, бирор ажр-савобга эга бўлмайдилар. Лекин инсон фит­ратида жуда кўп ҳожатлар мужассам. Одам боласи шундай яратилган. Шунинг учун инсон зоти энг юксак даражага, ҳатто энг олий мақом – пайғамбарликка етишганда ҳам, еб-ичишдан беҳожат бўла олмайди. Чунончи, кофирлар пайғамбарларга айнан шундай эътироз қилишган. Қуръони каримда айтилади:

مَالِ هَذَا الرَّسُولِ يَأْكُلُ الطَّعَامَ وَيَمْشِي فِي الْأَسْوَاقِ

Яъни: “Бу қандай Пайғамбарки, таом ейди ва бозорларда юради?”
(Фурқон, 7).
Еб-ичиш талаби пайғамбарларда ҳам доимо бўлган. Энди, агар инсон очқасаю, лекин Аллоҳ таолонинг буйруғи сабабли таом емаётган бўлса, бу айни ҳайратга соладиган ишдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло фаришталарга айтадики: “Мен шундай бир инсон яратяпман, унга очлик ҳам етади, чанқоқлик ҳам, унда шаҳвоний талаб ҳам бўлади, лекин у гуноҳ талаби пайдо бўлган пайтда Мени ёдга олади ва Мени эслаб, наф­сини ўша гуноҳдан сақлайди. Унинг мана шу ибодати ва гуноҳдан сақланиши Менинг наздимда қадр-қимматга эга бўлади ва унга ажр-савоб, мукофот бериш учун кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатларни тайёрлаб қўйдим. Чунки, инсоннинг қалбида гуноҳ талаби уйғоняпти, чорлови бўляпти ва хоҳишлар туғиляпти ҳамда гуноҳ сабаблари дуч келяпти. Лекин бандам Мендан қўрқиб, Менинг улуғлигимни тасаввур қилиб, кўзини, қулоғини гуноҳдан сақлаяпти, тилини тийяпти, гуноҳлар сари ташланаётган қадамларини тўхтатиб қоляпти. Шу ишларини, Раббим мендан норози бўлиб қолмасин, деб қиляпти”.
Дарҳақиқат, ибодатни мана шундай қи­йинчилик­лар узра адо этиш фақат инсон боласига хос, фаришталарда эса, ибодат қилишда асло машаққат йўқ. Фақат инсонгина мана шунақа машаққатлар билан ибодат қилади. У шундай яратилгандир.


"Рамазонни қандай ўтказамиз" китобидан 16-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03.03.2024 йилдаги 03-07/1371- рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

08 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 9 КУН

Muttaqiy.uz

07 Feb, 06:00


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

07 Feb, 05:23


Ташриф

БОШ ИМОМ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва бошқа мақсадларда борган юртдошларимиз билан самимий мулоқот қилиш, улар билан дилдан гаплашиш, маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида айни кунларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мазкур мамлакатда бўлиб турибдилар.
Дастлаб Москва вилояти Одинцово шаҳридаги "Монотек" масъулияти чекланган жамияти қурилиш ширкатида ишлаётган ватандошларимиз билан, сўнгра Москва шаҳридаги "АнтЯпи" масъулияти чекланган жамияти қурилиш фирмасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан самимий мулоқот қилдилар.
Ватандошларимиз маърифий суҳбатлар асносида Абдуқаҳҳор домладан ўзларини қизиқтирган диний ва бошқа мавзулардаги саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Бош имом ватандошларимизга қаерда бўлса ҳам юртимиз шаънини баланд тутишни, ақидаси бузуқ ҳар хил оқимларга қўшилиб қолмаслик зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Хизмат сафари Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.

@MuslimShosh

Muttaqiy.uz

07 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 8 КУН

Muttaqiy.uz

06 Feb, 06:00


ЭНГ КАТТА ОФИЯТ!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН👇👇
https://youtu.be/VZli9cu2rG8?feature=shared

Muttaqiy.uz

06 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 7 КУН

Muttaqiy.uz

05 Feb, 09:00


❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

05 Feb, 07:04


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Muttaqiy.uz

05 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 6 КУН

Muttaqiy.uz

04 Feb, 09:00


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Muttaqiy.uz

04 Feb, 06:00


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИ НИМА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

04 Feb, 06:00


#КУН\_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

03 Feb, 06:30


#КУН\_ОЯТИ

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«(Эй Муҳаммад!) Биз Сиздан олдин ҳам фақат шаҳар аҳлларидан бўлган кишиларни пайғамбар
қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Ахир,
(одамлар) Ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз)
кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?! Тақволи бўлганлар учун, шубҳасиз,
охират диёри
(бу фоний дунёдан) яхшироқдир. (Бу тўғрида) ақл юргизмайсизми?!»

Юсуф сураси, 109-оят.

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

03 Feb, 06:00


ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Muttaqiy.uz

03 Feb, 00:30


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 4 КУН

Muttaqiy.uz

02 Feb, 19:13


📚 Абдулқайюм Комил томонларидан нашрга тайёрланган китоблар

Muttaqiy.uz

02 Feb, 01:00


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Muttaqiy.uz

01 Feb, 08:49


📚 Абдулқайюм Комил томонларидан нашрга тайёрланган китоблар

Muttaqiy.uz

01 Feb, 01:00


رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ

Яъни: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

Muttaqiy.uz

31 Jan, 06:00


#КУН\_ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар.

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.


  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

31 Jan, 06:00


#Кун_ҳикмати

Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Жалолиддин Румий

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

31 Jan, 01:00


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й ШАЪБОН 1 КУН

Muttaqiy.uz

30 Jan, 09:00


#Кун_ояти

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”.

(Зумар сураси, 53-оят).

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

30 Jan, 08:52


ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Давомини ўқиш

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muttaqiy.uz

30 Jan, 07:00


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31-январь жума кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muttaqiy.uz

23 Jan, 01:00


#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)

Muttaqiy.uz

22 Jan, 09:00


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Muttaqiy.uz

22 Jan, 05:00


ТЎХТАНГ

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Уяйна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайснинг уйига меҳмонга келди. Ҳурр ибн Қайс халифа ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг яқинларидан эди. Уяйна Ҳуррга деди:
-Сен Умарга анча яқинсан. Унинг олдига киришимга ёрдам бер!
Ҳурр Умар розияллоҳу анҳудан Уяйнанинг кириши учун изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу изн берди. Уяйна халифанинг ҳузурига кириши билан деди:
-Эй Хаттобнинг ўғли! Сен бизга кўп нарса бермаяпсан, бизнинг устимизда адолат билан ҳукм қилмаяпсан!
Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлди. Шунда Ҳурр ибн Қайс деди:
-Эй мўъминлар амири! Аллоҳ таоло Пайғамбарига: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир!”, деган. Бу жоҳиллардан!
Умар розияллоҳу анҳу Ҳуррдан бу оятни эшитиб дарҳол ўзини босиб тўхтади. У Аллоҳнинг китоби олдида дарҳол тўхтаб қолар эди!”.

Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Аллоҳнинг китоби олдида, унинг ҳукмлари олдида тўхташимиз лозим. Кибр-ҳавойимиз гуноҳ томон тортмасин. Шайтонга имконият бермайлик!
Оят олдида тўхташимиз лозим. Унда ҳукм бор. Ҳадис олдида тўхташимиз керак. Унда қайтариқ бор. Насиҳат олдида тўхташимиз лозим. Бунда иршод бор…
Ёдимиздан чиқмасин, Иблисни кибр ҳалок қилган!


Манба | MuslimShosh

Muttaqiy.uz

22 Jan, 01:00


رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَّحِيمٌ

Яъни: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

Muttaqiy.uz

21 Jan, 05:00


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

21 Jan, 01:00


Қуръоний дуолар:

أَنتَ وَلِیُّنَا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَاۖ وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلۡغَـٰفِرِینَ

Яъни: "Сен бизнинг ҳожатбароримизсан. Бас, бизни мағфират қил ва бизга раҳм қил. Сен Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан". (Аъроф, 155)
Омийн..!

Muttaqiy.uz

20 Jan, 09:56


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muttaqiy.uz

20 Jan, 06:16


ЗИКР

Сиз ўзингизча Аллоҳни зикр қила олмаслигингизни, фақат Унинг Ўзи изн берсагина зикр қилишингиз мумкинлигини биласизми?

Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми, билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади. Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади.
Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг ҳузуридаги фаришталар олдида эсламоқда.
Қуръони каримда айтади: "Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни эслайман" (Бақара сураси, 152-оят).
Ҳадиси қудсийда айтилади, Мусо алайҳиссалом: Эй раббим, бандаларинг орасида Сен яхши кўрадиган бандангни билсам эдим, мен ҳам уни яхши кўрар эдим, дедилар. Аллоҳ таоло деди: Қачон бир бандамни Мени кўп зикр қилаётганини кўрсанг билгинки, Мен унга Мени зикр қилишига изн берганман. Ана ўша бандамни мен яхши кўраман. Агар банда мени зикр қилмаётганини кўрсанг билгинки, Мен уни зикримдан тўсиб қўйганман. Мен у бандани ёмон кўраман.

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

20 Jan, 04:29


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

20 Jan, 01:00


«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)

Muttaqiy.uz

19 Jan, 12:50


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Muttaqiy.uz

19 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي
وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

Яъни: "Эй, Роббим! Менинг қалбимни кенг қил ва ишимни осон қил". (Тоҳа, 25-26)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

18 Jan, 06:00


​​ҲАҚ ВА БУРЧ

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Ҳусойн ибн Миҳсон розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Аммам ўзининг бир эҳтиёжи билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
-Эринг борми?
Аммам деди:
-Ҳа!
-У билан қандай муносабатдасан?
Аммам деди:
-Унинг олдига фақат ишим тушганида, муҳтож бўлганимда бораман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Унинг наздида ўрнинг қандайлигига қарагин. У сенинг ё жаннатинг ёки дўзахингдир!”.

Баъзи аёллар оилада ўзини хўжайин ҳисоблайди. Бу энг жирканч нарсадир. Эркак унинг наздида қул. Унинг орзуларини рўёбга чиқарадиган, ҳеч бир эвазсиз хизмат қиладиган хизматкордир гўё!
Баъзи эркаклар ҳам оилада ўзини замонаси султонидек тутади. Хотинини жория, хизматкор, ҳеч бир эвазсиз лаззатини қониқтирадиган жонзот деб билади…

Аёллар ҳам куни келиб эрига яхшилик ила итоат қилганидан, у билан яхши умр кечирганидан, аёллигидан сўралади.
Эрлар ҳам аёлига кўрсатган раҳмати, муҳаббати, эҳтироми, хизматидан сўралади.
Ҳар қандай ҳақ олдида албатта бурч ҳам бор. Ҳаққингизни сўрашдан олдин бурчингизни ҳам эслаб қўйинг!


Манба | MuslimShosh

Muttaqiy.uz

18 Jan, 01:00


Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзаб сураси 56-оят

Muttaqiy.uz

17 Jan, 05:00


Бир масала орани ажратолмайди

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дарс ўтаётиб, шогирди Юнус ибн Абдул Аъло билан бир масалада баҳслашиб қолибди. Юнус жаҳл қилиб, дарсдан чиқиб кетибди. Кеч кирганда Юнуснинг эшиги тақиллабди. Эшик олдига келиб:
– Ким у? – дебди.
– Муҳаммад ибн Идрисман.
Юнус айтади: “Исми-шарифи Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳамма танишларимни эслаб кўрдим, лекин Имом Шофеъийдан бошқа бундай исмли танишим борлигини эслолмадим. Эшикни очсам, ҳақиқатан устозим турибди. Ҳайратда қолдим!”
Имом Шофеъий айтди:
– Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар бирлаштирган эди. Энди биргина масала орамизни ажратиб юборадими?!”

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

17 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Ўзинг менга ва ота-онамга ато қилган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амални қилишимга тавфиқ бер ва мени Ўз раҳматинг ила солиҳ бандаларингга қўш".(Намл, 19)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

16 Jan, 17:21


#сотувда

📚 Абдулқайюм Комил томонларидан нашрга тайёрланган китоблар

Muttaqiy.uz

16 Jan, 06:00


​​САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз

1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muttaqiy.uz

16 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Ўзинг менга ва ота-онамга ато қилган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амални қилишимга тавфиқ бер ва мени Ўз раҳматинг ила солиҳ бандаларингга қўш".(Намл, 19)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

15 Jan, 08:52


Оятлар ўхшаш, аммо хулоса...

Бир-бирига ўхшаш икки оят, лекин Аллоҳ таоло уларни икки хил хулоса билан якунлаган:
1. "Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, инсон зулмкор ва ношукрдир" (Иброҳим сураси, 34-оят).
2.
"Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир" (Наҳл сураси, 18-оят).
Биринчи оят инсоннинг Аллоҳга муносабати билан тугатилган!
Иккинчи оят эса, Аллоҳнинг бандага муносабати билан ниҳоясига етган!
Аллоҳ таоло нақадар Буюк Зот!
Инсон эса нақадар ожиз мавжудот.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Muttaqiy.uz

15 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي
يَفْقَهُوا قَوْلِي

Яъни: "..ва тилимдан тугунни ечгин, токи, сўзимни англасинлар". (Тоҳа, 27-28)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

14 Jan, 09:00


​ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

14 Jan, 06:58


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Манба: AhliSunnaValJamoaUz

Muttaqiy.uz

13 Jan, 05:22


👉Йигитларга эслатма!

Шариатимизга кўра, эр аёлини нафақа (таом, кийим, маскан) билан таъминлаши вожиб ҳисобланади. Баъзи уламолар унга аёлнинг дори-дармони, аёл хизматчисининг хаққи, хушбўйликнинг пули, тозалик воситаларини ҳам қўшишган. Нафақанинг миқдорини белгилашда эр-хотиннинг ҳолати эътиборга олинади. Шу боис оила қурмоқчи бўлган йигитларимиз касб-ҳунар қилиши, мустақил равишда аёлини нафақа билан таъминлай олиши керак.
* * *
Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?” – деб сўрашганда У зот алайҳиссаллам: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Манба: MuslimShosh

Muttaqiy.uz

13 Jan, 03:31


#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1446 ҳ.й РАЖАБ 13 КУН

Muttaqiy.uz

12 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

رَّبِّ زِدۡنِی عِلۡمࣰا

Яъни: "Роббим! Илмимни зиёда қил". (Тоҳа, 114)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

11 Jan, 01:00


Қуръоний дуолар:

أَنِّی مَسَّنِیَ ٱلضُّرُّ وَأَنتَ أَرۡحَمُ ٱلرَّ ٰ⁠حِمِینَ

Яъни: "(Эй, Аллоҳ) Мени зарар тутди. Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан". (Анбиё, 83)

Muttaqiy.uz

10 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

Мағлуб бўла бошлаганда:

أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ

Яъни: "Мен мағлуб бўляпман, (Эй, Роббим!) менга мадад бер". (Қамар, 10)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

09 Jan, 08:31


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Muttaqiy.uz

09 Jan, 01:00


Паноҳ тилаш дуоси

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةْ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةْ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةْ

Яъни: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман» (Имом Бухорий ривояти).

Muttaqiy.uz

08 Jan, 12:00


​​❗️Энг оғир жазо

Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир.
Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?!
Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида!
Аллоҳ асрасин!

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

08 Jan, 01:00


#_Қуръоний_дуолар

*Исо алайҳиссаломнинг Ҳаворийлари дуоси*

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
رَبَّنَا آمَنَّا بِمَا أَنزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ
*

🔶Ўқилиши:_ «Роббана аманна бима анзалта ваттабаънар росула фактубна маъаш шаҳидийн».

Маъноси*:
«Эй Раббимиз! Нозил қилган нарсангга иймон келтирдик ва пайғамбарга эргашдик. Шундай экан, бизни гувоҳлик берувчилар билан бирга ёзгин».

Оли Имрон сураси, 53-оят.

Muttaqiy.uz

07 Jan, 14:42


#sarhisob

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ 2024 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИДАН ЁРҚИН ЛАВҲАЛАР



🎙O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Muttaqiy.uz

07 Jan, 10:24


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Muttaqiy.uz

07 Jan, 05:00


14. Бадназарлик баракани кетказади.

Бадназарлик инсоннинг ҳаётидан, риз­қидан, вақтидан баракани кўтаради. Кичик-кичик ишлар катта муаммоларга айланади. Қайси ишни бошласа, минг ҳаракат қилмасин, чала қолиб кетади. Сиртдан қараганда, иш бўладигандек кўринади. Лекин бўлиб-бўлиб тўхтаб қолади, ке­йин маҳзунлик ва пушаймонлик келади. Кимдир нимадир қилган, йўлимни сеҳр билан қулфлаган, деб ўйлайди. Ваҳоланки, нафсининг нопоклиги сабабидан мусибатга мубтало бўлган бўлади. Бир вақтлар одамлар тупроқни қўлга олса, у тилло бўлиб кетар эди, ҳозир эса тиллони қўлга олсанг, турпоққа айланиб кетади, дея ўз тиллари ила иқрор бўладилар. Ҳолбуки, бадназарлик сабабидан инсоннинг ҳаётидан барака кўтарилиб кетади.

"Бадназарлик ва зинодан сақланиш" китобидан 15-бет.Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 24.06.2021 йилдаги
03-07/4033 рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.


@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

07 Jan, 01:00


Қуръоний дуолар:

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Мени танҳо қолдирма ва Сен ворисларнинг энг яхшисисан". (Анбиё, 89)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

06 Jan, 05:02


«Бир киши: "Эй Аллоҳнинг Расули! Менга тавсия қилинг", деди. У зот: "Сенга ўз қавмингнинг аҳли солиҳларидан қандай ҳаё қилсанг, Аллоҳ азза ва жалладан ҳам шундай ҳаё қилишингни тавсия қиламан", дедилар».
Имом Табароний ривояти

  Улашинг | @MuslimShosh

Muttaqiy.uz

06 Jan, 05:00


АЛЛОҲДАН ДИН ВА ДУНЁНИ –
ИККИСИНИ БИРДАЙ СЎРАНГ
.

Аллоҳ таолодан дунёни ҳам, динни ҳам сўраш лозимлигини яхшилаб тушуниб олиш керак. Чунки Аллоҳ таоло ҳар нарсани беришга қодир Зот. Баъзи одамлар дуо қилишда хатога йўл қўйишади, яъни фақат дунёга тегишли нарсани сўрашади, дин ишидан бирор нарсани тилашмайди. Қуръони каримда дуо қилувчиларнинг икки хили баён этилган. Бири шундай одамларки, улар Аллоҳ таолодан фақат дунёни сўрайдилар. Иккинчи тури дин ва дунёни қўшиб сўрайдилар. Чунончи, Аллоҳ таоло шундай дейди:

Яъни: «Одамлардан баъзилари: “Эй Раббимиз! Бизга дунёда бергин”, дейди ва унга охиратда бирор насиба йўқдир. Ва улардан баъзилари: “Эй Раббимиз! Бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ва охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин”, дейди. Ана шу одамларга қилган ишларининг насибаси бор. Ва Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир» (Бақара сураси, 200–202-оятлар).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Баъзи одамлар жоҳилият даврида ҳажда Аллоҳдан фақат дунёни сўрар эдилар. Улар борасида биринчи оят нозил бўлди ва охиратда уларга бирор насиба йўқ экани айтилди. Мўмин бандалар эса, Аллоҳдан дин ва дунё – ҳар иккисини сўрар эдилар. Улар борасида иккинчи оят нозил бўлди” (“Лубобун нуқул”, 1/40).
Бундан маълум бўлдики, Аллоҳ таолодан қачон дунёга тегишли нарсани сўрасак, ўша пайт динга оид ишларни ҳам сўрайлик. Фақат дунё билан кифояланиб қолиш куфр аҳлининг ишидир.


"Дуо мўминнинг қалқони" китобидан 46-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 07.01 даги 03-07/65-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

06 Jan, 01:00


Қуръоний дуо:

رَّبِّ زِدۡنِی عِلۡمࣰا

Яъни: "Роббим! Илмимни зиёда қил". (Тоҳа, 114)
Омийн...!

Muttaqiy.uz

05 Jan, 05:06


МАДРАСАЛАРГА ГУВОҲЛИК БЕРИШ.

Мадрасаларни тасдиқ қилиш ҳам шундайдир. Кўплаб мадрасалар ходимлари ҳузуримга келиб: “Сиз бизнинг мадрасамиз ҳақида, бу мадраса мавжуд ва яхши ишлаяпти. Агар унга пул берилса, пул ўрнига ишлатилади, дея тасдиқлаб беринг”, – дейдилар. Бу тасдиқ гувоҳликдир. Энди бирор киши: “Фалончидан тасдиқлатиб кел. Ўшанда биз сенга пул берамиз” деса, гўёки у менга умид қилди ва ишонди. Энди вазифам шуки, мен ҳақиқатдан бу мадраса ўша пулга ҳақдор эканига аниқ ишонмагунимча гувоҳлик бермаслигим керак. Агар бир киши олдимга келса, мен фақат дўстлик ёки мурувват юзасидан тасдиқ қилиб берсам, у ҳолда бунинг маъноси шундай бўладики, одамлар менга ишон­яптилар, мен эса уларга ёлғон гувоҳлик бераётган бўламан. Чунки мен у мадрасани кўрганим йўқ ва унинг ҳолатидан воқиф эмасман. Унинг иш тарзидан бохабар эмасман, лекин шунга қарамасдан гувоҳнома жорий қилиб бердим. У ҳолда мен бу энг ёмон хиёнатга мубтало бўламан. Энди мад­раса ходимлари тасдиқ учун ҳузуримга келсалар, мен узримни айтаман. Шунда улар бир арзимас иш, шуни ҳам қилмайди, дейдилар. Улар рад этишни мурувватнинг хилофи деб тушунадилар. Ваҳоланки, ҳақиқатда бу шаҳодат гувоҳликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, одамлар сенга ишониб, сени ҳақ ва ростгўй деб билсалар-у, сен эса уларнинг ҳузурида ёлғон сўзлаётган бўлсанг, бу энг катта хиёнатдир, дейдилар.

"Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими" китоби 111-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 29.08.2022 йилдаги 03-07/6747 -рақамли хулосаcи асосида тайёрланди

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

04 Jan, 07:54


​​📿ЗИКР

Муҳаддис имомларимиздан ибн Можа, имом Аҳмад ва имом Тирмизий роҳимаҳумуллоҳ ўзларининг ҳадис тўпламларида саҳобий Хурайм ибн Айман розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиришади. У айтади:
“Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мен исломий хислат ва хулқлар асосида улғайдим. Менга исломдаги барча хислатларни ўзида жамлаган битта хислатни айтсангиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Тилинг доимо Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин!
Ҳалиги киши сўради:
-Шу менга етарлими?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ҳа, сендан ҳам ортади!”.

Аслида бу иш Аллоҳнинг тавфиқидир. Яъни, зикрни Аллоҳ тавфиқ берганларгина қила олади. Зикр Аллоҳнинг ибодатлари ичида энг енгилидир. Буни ғанимат билишимиз керак. Машина ҳайдаб юриб ҳам тасбиҳ айтсак бўлади. Аёллар рўзғордаги кийимларни юваётиб ҳам истиғфор айтишса бўлади. Ошхонада овқат қилиб туриб ҳам саловот айтишса бўлади. Кийимларни дазмоллаб туриб такбир айтишса ҳам бўлади…
Тил чарчамайдиган мускулдир. Қалбни турли иллат ва ифлосликлардан фақат зикр тозалай олади.
Зикрдаги энг фахр туйса бўладиган фазилат шуки, биз қачон Аллоҳни эсласак Аллоҳ ҳам бизни эслайди!
Исмимиз бир каттароқ ва ҳурматлироқ инсоннинг оғзидан чиқса қанча фахрланамиз. Энди оламлар Робби бизни эсласачи?!

#Abdulqodir_Polvonov

Манба: muslimshoshuz

Muttaqiy.uz

04 Jan, 01:00


Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзаб сураси 56-оят

Muttaqiy.uz

03 Jan, 12:59


#juma

Oʻzini sarhisob qilish musulmonning vazifasidur.

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom xatibi fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li

27.12.2024

@islohuz

Muttaqiy.uz

03 Jan, 04:53


#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

 

Muttaqiy.uz

03 Jan, 01:00


لَّآ إِلَـٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبۡحَـٰنَكَ إِنِّى ڪُنتُ مِنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ

👉 “Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту мин аз-золимийн”.

Шу Қуръоний дуони доим айтиб юришга одатланайлик. Чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири истиғфордир.

Оят маъносининг таржимаси: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим” (Анбиё сураси, 87-оят).

Muttaqiy.uz

02 Jan, 06:39


Рамазон – улуғ неъмат .

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг дунёвий ишларимизга ўралашиб юрамиз, саҳардан то шомгача айни дун­ёнинг юмушлари ила машғулмиз, моддият гирдобига мубталомиз. Аммо Рамазон нима ўзи, биламизми? Аллоҳ таоло фазли ила мушарраф айлаган ва бу муборак ойда У зотнинг анвору баракотлари тўлиб-тошишини биладиган зотларгина бу ойнинг қадрини билади. Сиз ушбу ҳадисни эшитган бўлсангиз керак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойини кўрганларида:

*«Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил ва бизни Рамазонга етказ», деб дуо қилар эдилар (“Мажмаъуз завоид”).*

Яъни, умримизни шунчалик узун қил­гинки, бизга Рамазон ойига етишиш насиб бўлсин.
Энди, тасаввур қилинг, Рамазон келишидан икки ой олдин уни кутиш иштиёқи бошланяпти ҳамда Аллоҳ таолодан бу ойга етказишини сўраб дуо қиляптилар. Бу ишни фақатгина муборак Рамазоннинг ҳақиқий қадр-қимматини билган кимсагина қила олад
и.

"Рамазонни қандай ўтказамиз" китобидан 5-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 04.04.2022 йилдаги
02-07/2234-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

02 Jan, 01:00


Эй Роббим, бизга Ражаб ва Шаъбонни муборак қилгин ва Рамазонга етказгин!

Muttaqiy.uz

01 Jan, 07:49


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Muttaqiy.uz

01 Jan, 01:00


ҚУРЪОНИЙ ДУО

‎رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Роббишроҳлий содрий. Ва йассирлий амрий. Ваҳлул ъуқдатам миллисааний. Йафқоҳуу қовлий.

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар.»

(«Тоҳо» сураси, 25-28 оятлар).

Muttaqiy.uz

31 Dec, 06:58


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Muttaqiy.uz

31 Dec, 05:40


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

31 Dec, 05:40


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

Muttaqiy.uz

29 Dec, 01:00


«“Ё Аллоҳим! Қуръонни қалбимнинг баҳори қилгин”, деб дуо қилар экансиз, Мусҳафингизни очинг, ўқинг ва Аллоҳнинг Каломини тафаккур қилинг. Қуръон ўқиш учун вақт ажратинг. Ҳар куни шу тартибга риоя қилинг. Шундагина Каломуллоҳ қалбингиз баҳори бўлади.
Қуръон токчада турса ёки баъзи хонадонлардаги каби зийнат учунгина олинса, асло киши қалбининг баҳори бўлмайди».

Шайх Абдураззоқ Бадр

Muttaqiy.uz

28 Dec, 09:33


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

1497-CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

05 Dec, 05:02


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Muttaqiy.uz

05 Dec, 05:01


ИСЛОМДА МУЧАЛЛАРНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исломда йилларни мучаллари орқали ҳисоблаш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йилларни мучаллар билан ҳисоблаш гуноҳ эмас. Чунки одамлар дунё ишларида шариатга хилоф бўлмаган ўринларда ўз ихтиёрларига қўйилган. Йилларни ҳисоблашнинг турлари кўп, мучал билан ҳисоблаш ҳам шулардан бири. Лекин мучаллар билан фол очилса ёки башорат қилинса, бу катта гуноҳга айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

04 Dec, 05:34


#ВИДЕО

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Олмазор туманидаги 36-сонли жисмоний имконияти чекланган болалар уйига ташриф буюрдилар.
Мурғак қалб эгалари билан самимий мулоқот қилиб, уларга кийим-кечаклар, ширинликлар ва турли ҳил совға-саломлар улашдилар.

Muttaqiy.uz

04 Dec, 04:53


Қандай қилиб ҳаётингизда бирор марта ҳам ютқазмаслигингиз мумкин?

Айтишларича, аббосийлар халифалиги даврида доимо дўстлари билан баҳслашиб юрадиган бир дамашқлик савдогар бўлган экан. Бир куни у дўстларига:
"Мен ҳаётимда бирор марта ҳам тижоратда зарар кўрган эмасман", деди.
Дўстлари истеҳзоли табассум билан:
"Қандай қилиб ҳаётингда ҳеч қачон зарар кўрмадинг? Бундай бўлиши мумкин эмас", дейишди.
Савдогар улардан ўзини синаш учун бирор муаммоли тижорат таклифини беришларини сўради. Шунда дўстлари унга:
"Ироқда хурмо сотиб, фойда топиш етти имконсизликдан биридир, чунки у ерда хурмо чўлдаги қум каби кўп", — дейишди.
Савдогар: "Мен сизларни тушундим ва таклифингизни қабул қилдим", деди. Шундан сўнг у Ироқдан келтирилган хурмоларни сотиб олиб, аббосийлар пойтахти — Бағдодга йўл олди.
Айтишларича, ўша пайтда халифа Воcиқ Биллоҳ баҳорни томоша қилиш учун Мосулга йўл олган экан. Мосул Ироқнинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, "икки баҳор онаси" номини олган эди, чунки унинг об-ҳавоси ёзда ҳам, қишда ҳам баҳордай бўлар эди.
Саёҳатдан қайтиш чоғида халифанинг қизи бўйнидаги олтин зебигардонини йўқотиб қўйган ва йиғлаб отасига шикоят қилган эди. Шундан сўнг халифа уни топиб келган кишига катта мукофот ваъда қилиб, қизини унга никоҳлаб беришини эълон қилди.
Дамашқлик савдогар Бағдодга яқинлашганда, одамлар зебигардонни излаш учун йўлга отланганларини кўрди ва улардан бу шошилинчликнинг сабабини сўради. Улар зебигардон воқеасини айтиб беришди ва уларнинг каттаси:
"Афсуски, биз узоқ йўлга чиқибмизу ўзимиз билан таом олишни унутибмиз, таомсиз қайтишга қийналиб қоламиз, таом олиш учун ортга қайтсак бошқалардан ортда қолиб кетишимиз мумкин", — деди.
Шунда савдогар уларга: "Менда хурмо бор,  олсангиз сотаман," — деди. Одамлар ундан хурмони қиммат нархда сотиб олишди.

Халифа Воcиқ Бағдодда хурмо сотиб фойда топган дамашқлик савдогар ҳақида эшитиб, у билан кўришишни истади. Савдогар халифанинг ҳузурига бориб ўзи ҳақида сўзлай бошлади:
"Эй, ҳукмдор, Аллоҳ давлатингизга барака берсин. Мен савдони бошлаганимдан бери ҳеч қачон зарар кўрган эмасман."
Воcиқ ундан бунинг сабабини сўради. Шунда у жавоб берди:
"Мен етим бола эдим, онам эса ногирон эди. Мен кичиклигимдан уни парвариш қилар, ишлаб пул топар ва иккимизнинг кундалик ризқимиз учун ҳаракат қилар эдим. Йигирма ёшга етганимда, онам касал бўлиб, ётиб қолди. Вафот этиш арафасида у мени ҳақимга дуо қилиб, диним ва дунёмда ҳам ҳеч қачон зарар кўрмаслигимни, замонамизнинг энг шарафли оиласига куёв бўлишимни, қўлимга қум олсам олтинга айлантриб қўйишини Аллоҳдан сўраб дуо қилган эди".
Савдогар гапира туриб беихтиёр ердан бир сиқим қумни қўлига олди. Воcиқ унинг бу сўзларини мийиғида кулиб эшитаётган эди, бирдан савдогарнинг қўлидаги қумни орасида бир нарсани ялтираганига кўзи тушди. Унга қараган эди, қўлидаги ялтироқ нарса халифанинг қизининг йўқотган зебигардони бўлиб чиқди.
Шундай қилиб, онанинг дуоси билан бу дамашқлик савдогар тарихда биринчи бўлиб Ироққа хурмо сотиб, кўп фойда топган тижоратчи ва халифа Воcиқнинг қизига уйланиб унинг куёвига айланди.

Онанинг дуоси ҳақиқатдан ҳам ижобат бўлган эди.

Хулоса:
Ҳеч ким сизга ташқаридан келиб, ҳаётингизга гўзаллик олиб кирмайди.
Сиз ўз қалбингиз эшикларини очиб, тиришқоқлик билан саъй-ҳаракат қилишингиз ва энг гўзал нарсаларни ўзингиз топишингиз керак.
Аллоҳ сизнинг ёрдамчингиз бўлишидан ҳеч қачон ноумид бўлманг.

Ё, Аллоҳ, бизга ота-оналаримизга хизмат қилиш бахтини насиб эт. Улар вафот этган бўлсалар, уларнинг гуноҳларини кечир ва раҳматингга ол.
Бу ҳикояни ўқиб бўлгач, ота-онангиз ҳақига дуо қилиб қўйишни унутманг.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар айтиб, у зотга салом йўлланг.

Muttaqiy.uz

03 Dec, 14:18


#ВИДЕО

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳримизнинг бир қатор имом-хатиблари билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

Muttaqiy.uz

03 Dec, 06:36


МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
“Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

02 Dec, 06:57


​​НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

30 Nov, 11:08


​​ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя

1466-CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض فإذا قبض الموهوب له في المجلس بغير أمر الواهب جاز وإن قبض بعد الافتراق لم تصح إلا أن يأذن له الواهب في القبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

29 Nov, 11:57


#Ўзбекистон24

Ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ва диний маърифатни ривожлантириш борасидаги вазифалар


Интервю 24| Абдуқаҳҳор домла Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Muttaqiy.uz

28 Nov, 06:06


Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир бемор аёлнинг ҳузурига кирганларида у аёл касалликни лаънатлаётган, иситмани сўкаётган экан. Шунда аёлнинг бу иши У зотга ёқмади ва аёлни юпатиш учун: "Иситма одамларнинг гуноҳларини ҳудди олов темирнинг зангини кетказгандек кетказади», дедилар.

Бу дегани, биз касаллик микробларини етиштириб, уларни кўпайтириб ўзимиз яхши кўрган кишиларимизга совға қилишимиз керак экан дегани эмас. Аммо баъзи одамлар буни шундай тушунмоқчи бўладилар...Ахмоқликнинг минг тури бор деганларидек, уларнинг фикрлаши мана шунга тўғри келади.

Инсон жанг пайтида тупроққа булғаниши, оғир ва машаққатли йўлларни босиб ўтишга мажбур бўлиши мумкин. Лекин у ҳаётдаги қаттиқ шароитларда ҳам, агар мустаҳкам иймонли, қадр-қимматли бўлса, Аллоҳга яқинлашаверади.

Мусулмоннинг шундай азоб-уқубатларга учраши Аллоҳ уни унутганлигидан ёки раҳматидан четлатгани учун эмас. Аммо, афсуски, бу тушунча таназзул ва турғунлик даврларида мусулмонлар орасида кенг тарқалди. Биз аввал айтганимиздек, ҳаёт қийинчиликлари одамларнинг иродасига қараб кўпаяди ёки камаяди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Каримнинг ўғли, каримнинг ўғли, каримнинг ўғли, карим Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим». Юсуф алайҳиссалом анбиёлар бағрида улғайган ва чуқур ер қаърига қадалган дарахтнинг илдизидан унган бир пайғамбар бўлиб, Аллоҳ уни энг олий даражалар ва пайғамбарлик мартабаси билан шарафлантирган. Бу карим зотнинг ҳаётига назар солинг: у бир қийинчиликдан чиқса, яна бошқасига тушар эди.

Болалик пайтида онасидан айрилди, сўнгра ака-укалари унга нисбатан ҳийла ишлатишди ва отасининг бағридан олиб, уни қудуққа ташлашди, у ерда номаълум тақдирини кутиб ётди. Савдогарлар келиб уни қул қилиб олиб кетишди ва энг арзон баҳога сотишди. Миср подшоҳи уни сотиб олди, аммо қасрда яшаш вақтида маккор фитналарга дуч келди. У иффатли, пок бўлса-да, туҳматга қолди. Ҳеч қандай айбсиз бўлсада жиноятчилар қаторида бир неча кун ёки бир неча ой эмас, балки бир неча йил қамоқда қолди! Агар бошқа кимсанинг ўтмиши шундай бўлганида эди, у нафақат ер юзидаги инсонларга, балки осмон аҳлига нисбатан ҳам нафрат ва адоватда бўлган бўлар эди. Аммо Юсуф алайҳиссаломчи, зиндон деворлари ортида Аллоҳнинг ўзига суянди, Аллоҳнинг борлигига шубҳа қилганларга Роббини танитиб, инкор қилганларга Унинг фазлини тушунтирар эди.
يَا صَاحِبَيِ السِّجْنِ أَأَرْبَابٌ مُّتَفَرِّقُونَ خَيْرٌ أَمِ اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ (39) مَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِهِ إِلَّا أَسْمَاءً سَمَّيْتُمُوهَا أَنتُمْ وَآبَاؤُكُم مَّا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَانٍ إِنِ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ أَمَرَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ (40)
"Эй икки ҳамзиндонларим! Турли-туман илоҳлар яхшими ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми? Сизлар Уни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номларгагина сиғиняпсиз. Уларга Аллоҳ бирор ҳужжат тушурмаган бўлса?! Ҳукм фақат Аллоҳ ихтиёридадир. У Ўзидан бошқага сиғинмасликка буюрган. Тўғри дин мана шудир! Лекин кўпчилик одамлар буни билмайдилар".

Бу фозил кишиларнинг хулқидир — дунё роҳатини йўқотсалар ҳам, диннинг софлигини қўлдан бермайдилар. Улар бошларига тушган мусибат сабабли ўзларига бўлган эҳтиромни ҳам йўқотмайдилар.

_"Мусулмоннинг хулқи" китобидан.

Muttaqiy.uz

27 Nov, 11:58


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

27 Nov, 07:01


​​МАКУЛАТУРАГА ТОПШИРИЛГАН ҚУРЪОН ВА ДИНИЙ КИТОБЛАРНИНГ ҲУКМИ
#Қуръон

1463-CАВОЛ: Мен макулатура сотиш билан шуғулланаман. Гоҳида ушбу қоғозлар орасидан эскирган Қуръон варақлари ва бошқа диний ёзуви бор қоғозлар ҳам чиқиб қолади. Уларни нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, динимизда Аллоҳ таолонинг каломи ҳамда гўзал исмлари ёзилган қоғоз ва бошқа нарсаларни хорлаш ёки беҳурмат қилишдан қайтарилган, аксинча уларни эъзоз ва эҳтиром қилишга буюрилган.
Шунинг учун, бундай муқаддас битикли қоғозларни макулатурага топшириш мутлақо ярамайди.
Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай хитоб қилади:
ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ
“Гап шудир: Кимки Аллоҳнинг шиорларини улуғ деб билса, бас, албатта, бу дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32 оят).
Демак, оят ва ҳадислар ёзилган китоб ёки варақлар ўқиш учун яроқли бўлса, уларни ҳеч бир йўл билан йўқ қилиш жоиз бўлмайди, балки уларни фойдаланадиган кишиларга топшириш лозим.
Аммо улар эскириб, ўқишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган бўлса, уларни тоза бир латтага ўраб, оёқ ости қилинмайдиган ерга кўмилади. Б уҳақда Аллома Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
الْكُتُبُ الَّتِي لَا يُنْتَفَعُ بِهَا يُمْحَى عَنْهَا اسْمُ اللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَيُحْرَقُ الْبَاقِي وَلَا بَأْسَ بِأَنْ تُلْقَى فِي مَاءٍ جَارٍ كَمَا هِيَ أَوْ تُدْفَنَ وَهُوَ أَحْسَنُ كَمَا فِي الْأَنْبِيَاءِ
“Фойдаланиб бўлмайдиган китоблардан Аллоҳ таолонинг фаришталар ва Пайғамбарларнинг исми ўчирилади ва ёқиб юборилади. Ўчирмасдан туриб ҳам оқар сувга оқизиб юборишнинг зарари йўқ. Кўмиш ҳам мумкин. Кўмиш энг афзал йўлдир. Зеро, Анбиёлар ҳам дафн этилганлар” (“Дуррул мухтор” китоби).
Демак, сизнинг қўлингизга келиб тушган муқаддас ёзувли варақларни имкони бўлса, кўмилади ёки ёқилади. Агар бу иш машаққат туғдирса, махсус воситалар ёрдамида ёзувларини кетказиб, қайта ишлаш мумкин.
Ҳозирга келиб эса, қоғозлардаги ҳар қандай ёзувларни кеткиза оладиган махсус воситалар ишлаб чиқилган. Шунга кўра, замонавий фатво марказлари ёзув ва ҳарфлари тўлиқ ўчирилган ва махсус ишлов берилган қоғозларни қайтадан фойдаланиш мумкинлигига фатво бермоқдалар. Бунинг сабаби улардаги оят ва ҳадис ҳамда бошқа диний ёзувлардан асар қолмаганидир.
Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
مَحَا لَوْحًا يَكْتُبُ فِيهِ الْقُرْآنَ وَاسْتَعْمَلَهُ فِي أَمْرِ الدُّنْيَا يَجُوزُ
"Қуръон ёзилган лавҳ (доска, тахта)ни ўчириб, уни дунё ишига ишлатса, жоиздир" ("Ал-Баҳр ар-Роиқ" китоби).
Бундан ташқари олдинги вақтларда қоғоз ва китоблар кам бўлгани учун, уларни ерга кўмиш машаққат эмас эди. Ҳозирда эса, уларнинг ҳажм ва миқдори кўпайгани сабабли бу миқдордаги китоб ва қоғозларни кўмиш катта машаққат ва сарф-харажат талаб қилади. Динимиз эса, машаққатга буюрмайди.
Шу билан бирга уларни кўмиб юборилса, ҳеч ким фойдалана олмайди. Аммо уларни қайта ишлаб қоғоз ҳолига келтирилса, қайтадан фойдаланиш мумкин. Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу амалиёт жараёнида мусҳаф ёки оят ёзилган қоғозларни ушлашда уларнинг ҳурматини жойига қўйиш, таҳоратли ёки қўлқопли бўлиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

26 Nov, 06:21


​​ҲАЖГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

1462-CАВОЛ: Мен уйланганимда аёлим Ҳажга олиб боришни маҳрига сўраган эди. Мен рози бўлганман.
Энди тақдир экан ажрашдик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шу нарсани яхши билиш лозимки, маҳр никоҳ сабабли аёлга берилиши лозим бўлган нарса бўлиб, шариатимизга кўра у моддий буюм кўринишида бўлиши керак. Шунга кўра маънавий манфаатлар ёки ибодатлар маҳрга ўтмайди. Бу ҳақида Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
إذا تزوّج حر امرأةً على تعليم القرآن أو على تعليم الحلال والحرام من الأحكام أو على الحجّ والعمرة من الطّاعات لا تصح التّسمية ، لأنّ المسمّى ليس بمال فلا يصير شيء من ذلك مهراً .
“Агар озод эр бир аёлга Қуръонни таълим бериш, ёки ҳалол ва ҳаромни ҳукмларини ўргатиш, ёки ҳаж ва умра каби тоат ибодатларни қилдиришга келишиб, уйланган бўлса, ушбу келишув дуруст бўлмайди. Чунки зикр қилинган нарсалар мол-товар эмас. Шунинг учун уларнинг бирортаси маҳр бўла олмайди” (“Бадоеъ” китоби).
Агар никоҳда шундай келишув қилинган бўлса, у ҳолда маҳри мисл яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
لو تزوّج امرأةً على أن يعلّمها القرآن كان لها مهر مثلها
“Агар бир аёлга Қуръонни таълим бериш шарти билан уйланса, унга маҳр мисл берилади” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, юқоридаги ҳолатда эрга маҳр мисл бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

21 Nov, 06:00


ИНСОН ДИН УЧУНГИНА ЯРАТИЛГАН.

Асл ҳақиқат шуки, ким Аллоҳ таолонинг Зотига иймон келтирган бўлса, яъни бу коинотни бирор яратувчи яратган, ой, қуёш, юлдузларни вужудга келтирувчи Зот бор, деб тан олса, у ҳолда инсонни ҳам ўша Яратувчи яратганини, унинг бу яралишида мақсад борлигини ва у мақсадни ҳосил қилиш йўли ҳам борлигини тан олади. Чунки Аллоҳ таоло инсонни бирор мақсадсиз яратиши ва ҳидоят нуридан маҳрум қилиб, зулматга ташлаб қўйиши мумкин эмас!
Хулоса шуки, ким Аллоҳ таолонинг борлигига аниқ ишонса, у ҳолда инсонга ҳидоят ва дунёда яшаш тарзини ҳам баён қилганини тан олишига тўғри келади.

"Дин ва охират фикри" китоби 4-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 24.06.2021 йилдаги 03-07/4033-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

20 Nov, 11:03


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

20 Nov, 11:03


#VIDEOLAR

Islomda
sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

Muttaqiy.uz

19 Nov, 09:13


#juma

Islomda doʻstlik va oʻzaro muhabbatga targʻib.

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom xatibi fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li

15.11.2024

@islohuz

Muttaqiy.uz

19 Nov, 08:24


#Обуна_2025

Азиз обуначиларимиз

🟢Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, Қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

Нашрларимизга обуна бўлинг!

📲Обуна бўлиш учун
"Ҳазрат Али" жоме масжиди:
+998712747111

@islohuz

Muttaqiy.uz

19 Nov, 05:50


ҚАРҒАМАНГЛАР!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига хамр ичган кишини келтирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дарралашни амр қилдилар. Саҳобалар унга хамр ичганга уриладиган даррани уришди. Ҳалиги киши кетгач, саҳобалардан бири уни сўкиб: “Аллоҳ сени хор қилсин!”, деди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ундай деманглар. Шайтонга ёрдамчи бўлманглар. Аксинча: “Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил!, денглар!”.

Бу дин бағрикенглик, юмшоқлик, раҳмат ва шафқат динидир. Дин дегани кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлашдир, Аллоҳ билан бандалари ўртасида туриб олиш дин эмас!
Аллоҳ таоло Пайғамбарларини гуноҳкор бандаларига юборди. Агар бандалар иймонли ва тақводор бўлишганда Пайғамбарга эҳтиёж бўлмас эди.
Маъсиятлар худди сил ва саратон каби иллатдир. Аммо булар танада эмас, қалбда бўлади. Беморга шафқатли бўлиш, унга раҳм қилиш керак. Уни касаллиги билан айбланмайди. Қолаверса биздан қайси биримиз фариштамиз?!
Ҳаммамизда катта ёки кичик гуноҳ бор. Ҳар биримиз кўринганимиздан ёмонроқмиз. Аммо Роббимиз бизни сатр қилган.
Биз қози эмас, даъватчи бўлишимиз лозим!

Muttaqiy.uz

18 Nov, 06:19


​​ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ
#Ҳаж_умра

1451-CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

18 Nov, 06:19


#Россия
#Сафар
#Ташриф

РОССИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАР ЮРТИМИЗ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛДИЛАР


Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг Россия Федерацияси Иркутск шаҳридаги сафарлари ҳақида видеолавҳалар

Muttaqiy.uz

17 Nov, 09:43


#tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

Muttaqiy.uz

17 Nov, 07:04


Yaxshilar suhbati yaxshi amaldan ham yaxshiroqdir,
Yomonlar suhbati yomon amaldan ham yomonroqdir.


Hazrat Nizomiddin avliyo.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

17 Nov, 00:30


@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

16 Nov, 16:12


#Ислом_тарихи

ХАДИЧА ОНАМИЗНИНГ
ФАЗИЛАТЛАРИ


✔️ Расулуллоҳ ﷺнинг сут оналарига ҳурматлари

✔️ Хадича розияллоҳу анҳо Халима бинти Саъдияга қандай муносабатда бўлганлар?

✔️ Бугунги кунда қайнонасини рози қилиш исломда борми?


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

Muttaqiy.uz

15 Nov, 14:07


#Долзарб

Экстремизм барқарорлик офати

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

15 Nov, 03:13


#Долзарб

Диний багрикенглик
2-қисм

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

14 Nov, 11:51


#ВИДЕО
#ЙИЛ\_ИМОМИ\_2024

13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.


Танловда Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

14 Nov, 05:27


#Долзарб

Диний багрикенглик

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

12 Nov, 06:55


ҚУЛОҚ ҚОҚҚАНДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАР ТУШИРИЛАДИМИ?
#намоз

1444-CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

11 Nov, 09:36


#juma

Islomda ayol timsoli, Hadicha onamiz misolida.

«Hazrati Ali» jome' masjidi imom xatibi fazilatli ustoz Salohiddin domla Abdulg‘affor o‘g‘li

08.11.2024

@muttaqiyuz

Muttaqiy.uz

11 Nov, 05:00


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА

🎙 Музаффар домла Камолов
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muttaqiy.uz

09 Nov, 13:36


#muftiy_minbari

📹 ЭҲТИРОМИ ВОЖИБ ЗОТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

09 Nov, 05:48


#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲ МАДҲ ҚИЛГАН БАНДАЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

07 Nov, 14:14


#Долзарб

Prozelitizm mohiyati

Muttaqiy.uz

07 Nov, 05:50


ДЕНГИЗГА НИНАНИ СУҚҚАНЧА БЎЛАР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: "Агар (бандаларим) бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Катта денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб (-китоб) қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин"».

Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти.

Muttaqiy.uz

07 Nov, 05:01


#муфтий_минбари

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

06 Nov, 12:43


#Долзарб

Dinda g'uluvga ketmang

Muttaqiy.uz

06 Nov, 08:16


#top5

🏆 Oktyabrda eng koʻp sotib olingan elektron kitoblar


1. «Alloh taolo sizni eslashini xohlaysizmi?» – 5 000 soʻm
2. «Nasihatlar guldastasi» – 4 000 soʻm
3. «Marvaridlar shodasi» – 5 000 soʻm
4. «Mavlidi Barzanjiy» – 4 000 soʻm
5. «Baxtiyor oila» – 14 000 soʻm

📲 Boshqa ilovalarimiz orqali eng koʻp sotib olingan 5 ta elektron mahsulot

1. «Tafsiri Hilol» elektron kitobi – 24 000 soʻm
2. Qurʼoni Karimning maʼnolari tarjimasi audiosi – 12 000 soʻm
3. «Qurʼon oʻqitish usullari» ilovasi toʻliq nashri – 9 000 soʻm
4. «Sahihul Buxoriy» elektron kitobi – 24 000 soʻm
5. «Sahihi Muslim» elektron kitobi – 24 000 soʻm

🟢 @hiloldasturlari

Muttaqiy.uz

06 Nov, 06:59


​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

06 Nov, 06:59


#Ҳикматлар_чашмаси

✔️ – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

✔️ – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

✔️ – Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

✔️ – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

Muttaqiy.uz

05 Nov, 11:25


#Видео

ЖАННАТДАГИ ҲУР

✔️ Жаннат ва дўзах бугунги кунда яратиб қўйилганми?

✔️ Жаброил алайҳиссалом жаннатдаги ҳурни кўрганларида қандай ҳолатга тушдилар

✔️ Жаннатдаги ҳурлар қандай инсонлар учун тайёрланган?

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

Muttaqiy.uz

05 Nov, 11:01


​​ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

05 Nov, 04:25


❗️Одам боласига ҳар кеча кундуз учта мусибат етади, аммо уларнинг биротасидан ҳам ибрат олмайди:

👉Биринчи мусибат: Ҳар куни умридан бир куни камаяди. Лекин, умрининг қисқараётганига аҳамият бермайди. Агар ҳар куни молидан бир қисми камайганида, унга беэътибор бўлмас эди. Афсуски, умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, молни эса ўрни тўлади.

👉Иккинчи мусибат: Ҳар куни Аллоҳнинг ризқидан ейди. Агар ризқи ҳалол бўлса, унга ҳисоб беради. Агар ҳаром бўлса, жазоланади. Булар ҳақида ўйламайди.

👉Учинчи мусибат: Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан бир қадар узоқлашади. Шундай бўлсада, охирати ҳақида ўткинчи дунёсига қайғурганчалик қайғурмайди.

Muttaqiy.uz

04 Nov, 12:27


#Тарихдан

ОТА-ОНАНИНГ САБРИ

✔️ Расулуллоҳ ﷺдан бир аёл шифо учун дуо қилишларини сўради, шунда у зот ﷺ дуо қилдиларми?

✔️ Фарзандлар ота-оналарининг қадрига етяптиларми?

✔️ Ота-онасини қадрламаганлар яхши яшаяптиларми?


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

Muttaqiy.uz

03 Nov, 08:24


ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР
#ҳалол_ҳаром

1432-CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

03 Nov, 06:03


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

02 Nov, 09:21


БОШҚА МАЗҲАБДАГИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#мазҳаб #намоз

1431-CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

02 Nov, 09:18


Ёлғоннинг муолажаси.

Кимда ёлғон гапиришлик одати бўлса, энг катта муолажаси шуки, қачонки, ўзидан ёлғон содир бўлса, ўша заҳоти тингловчининг олдида “бу менинг ёлғонимдир” деб ёлғонини ошкор қилиб қўйсин.

✍🏻Абдулқайюм Комил таржимаси.

Muttaqiy.uz

01 Nov, 14:07


“Аллоҳ таъолонинг комил қудрати”.

Ҳар ҳолда! Бирор инсон ўзининг ташқи шакли ва суратида бошқа инсонга ўхшаш эмасдир. Балки, агар икки инсон бир хил бўлса, у ҳолда қаранг, бу икки инсон бир бирига ўхшаш экан деб таажжуб бўлади. Бир биридан бошқача бўлишликга хеч таажжуб бўлмайди. Чунки, ҳар инсон бошқа инсондан айричадир. Ваҳоланки, қандай қилиб бир биридан бошқача бўлгани таажжубли нарсадир. Лекин Аллоҳ таъолонинг комил қудратига қарангки, У милярдлаб инсонларни яратди. Магар ҳар бирининг сурати бошқасидан турли хилдир. Эркакнинг сурати алоҳида, аёлнинг сурати алоҳида. Ҳар бир турда бир биридан фарқ ҳам мавжуд, бир бири билан ўхшашлик ҳам мавжуддир.

✍🏻Абдулқайюм Комил таржимаси

Muttaqiy.uz

31 Oct, 08:20


#Тафаккур

БУ ФАЗИЛАТ ФАҚАТ МЎМИНГА БЕРИЛАДИ

✔️ Расулуллоҳ ﷺ мўминнинг қайси ишидан ажабландилар

✔️ Хурсандчилик етганида мўмин киши нима қилиши керак?

✔️ Инсонга синов келганида ўзини қандай тутиши зарур?


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

Muttaqiy.uz

30 Oct, 06:48


#Тафаккур

СИНОВ КЕЛГАНДА
САБР ҚИЛИНГ!


✔️ Бу гапларни ўзидан олиб гапирмаяптилар

✔️ Синовларнинг турлари ояти каримада келган

✔️ Сабр қилганларга хушхабар бор!

✔️ Кундалик турмушда синовлар келиб туради ва бунинг ҳикмати бор


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

Muttaqiy.uz

30 Oct, 05:09


Нима муҳим?

Бир куни машҳур нотиқ ҳаётда нима аҳамиятлироқ эканини тингловчиларга тушунтириш мақсадида саҳнага чиқди. Қўлида бир нечта тўп бор эди. Уларнинг баъзилари шишадан, баъзилари эса резинадан ясалганди. Нотиқ барча тўпларни отиб, уларнинг тушишини жимгина томоша қилади. Шишадан ясалган тўплар синиб, парча-парча бўлади. Резинадан қилинганлари эса қайта осмонга сакради. Шунда нотиқ:
– Ҳаётимиз ҳам худди шундай! Турфа тўплар бор. Шишадан ясалганлари оила, дўстлар, соғлик, севги кабилар. Агар уларни ерга тушириб юборсангиз, чилпарчин бўлади ва қайта тиклаб бўлмайди. Резинадан қилинганлари эса иш, амал, мол-дунёга ўхшайди. Уларни ерга урсангиз, сакраб яна сизга қайтади.
Айтмоқчи бўлганим, ҳаётингизда нима муҳим эканини белгилаб олинг! Шишадан ясалган тўпларни тушириб юбормаслик ҳаракатида бўлинг. Чунки улар энг муҳимларидир. Қолганлари тушса ҳам, яна эришишингиз мумкин бўлганларидир.

Muttaqiy.uz

29 Oct, 11:57


#ОГОҲ_БЎЛИНГ

Гиёҳвандлик-аср вабоси

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Muttaqiy.uz

29 Oct, 05:50


Бекорчи бўлманг❗️

Бекорчи бўлманг, ёлғиз қолманг...
Ўзингизни доим бирор иш билан машғул қилинг, бахтиёр бўласиз.
Юмуш билан тўла бўлган кунлар ҳам неъматдир...
Юмушлар қанчалик оғир бўлишига қарамай....
Аллоҳ номи билан айтаман, мен ишларимнинг кўплиги билан бахтлиман, гарчи ўша ишларимнинг ярмиини ҳам қилишга улгурмасамда. Чунки, ишимнинг кўплиги менга кунимни тартибли ўтказишимга ёрдам беради ва муваффақиятни ҳис қилдиради.

Аҳмад Холид Тавфиқ

Muttaqiy.uz

28 Oct, 12:16


ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

28 Oct, 06:09


​​МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда икки йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда икки йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

28 Oct, 06:08


ҚАНДАЙ ОТАСИЗ?

Муҳаммад Ротиб Нобулсий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Қаҳрамон ота уйга кирганда байрам бўлади. Ёмон ота уйдан чиққанда байрам бўлади.
Энди ўзингиздан бир сўраб кўринг-чи: уйда қолганингизда оила аъзоларинг хурсанд бўлишадими? Шундай экан, оилангиз ва болаларингиз билан муносабатингиз меҳр-муҳаббат алоқасига айлансин».

Muttaqiy.uz

27 Oct, 06:22


​​ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ
#закот

1422-CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
“Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

26 Oct, 06:19


​​ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз

1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

25 Oct, 17:15


#Тақдимот

КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ


Пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида «КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ» мавзусида ўтказилган кўргазмали тадбирдан видео ролик

Muttaqiy.uz

22 Oct, 06:56


НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#намоз
#аёлларга_оид_масала

1418-CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

22 Oct, 06:55


ИЛМНИ ДИНИЙ ЁКИ ДУНЁВИЙГА АЖРАТСА БЎЛАДИМИ?

Ҳужжатул ислом Абу Ҳомид Ғаззолий ўзининг «Иҳёу улумид дин» китобида илмнинг қадри ва аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб, ҳар бир киши диний илмни эътиқоди, ибодати ва амали учун зарур даражада ўрганиб, кейин ўзи хоҳлаган соҳа билан шуғулланиши керак, деб уқтиради.
Алломанинг фикрига кўра, диний ва дунёвий бўлишидан қатъи назар, энг аввало инсон ҳақни ва ҳақиқатни таниб олиши керак. Бу икки илм орасини ажратиш гумроҳлик ёки чалаводлик белгисидир.

Muttaqiy.uz

21 Oct, 11:38


​​БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1416-CАВОЛ: Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

21 Oct, 10:56


#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

19 Oct, 06:18


​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#ҳалол_ҳаром

1415-CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

18 Oct, 14:24


​​СУПЕРМАРКЕТЛАРДАГИ САВДО
#савдо

1414-CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўплаб супермаркетларда сотувдаги маҳсулот остига унинг нархи ҳам ёзиб қўйилган. Харидорлар улардан керагини олиб, охирида кассага келиб тўлов қилади. Шу ҳолатда олинган маҳсулотни кассага келишдан олдин ичиб ёки ейишнинг зарари йўқми? Чунки ҳали сотувчи билан олди-сотди бўлмаган бўлади-ку.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тагида нархлари ёзиб қўйилган маҳсулотни олишнинг ўзи ҳам савдо бўлаверади. Буни “Таотий” (олиш-бериш) савдоси дейилади. Яъни нархи ёзиб қўйилган ёки аввалдан маълум бўлган маҳсулотни ҳеч нима демасдан нархини тўлаб олиб кетиш ҳам савдонинг бир туридир. Бу савдода “сотдим” ва “сотиб олдим” дейиш шарт бўлмайди. Сотувчи томоннинг маҳсулот остига нархни ёзиб қўйиши “Бу маҳсулотни шу нархга сотамиз”, дегани, харидор пештахтадан ўша маҳсулотни сотиб олиш мақсадида қўлга олиши “Шуни сотиб олдим”, дегани бўлади. Яъни мижоз кўрсатилган нархга рози бўлиб нарсани олиши сотиб олишга ўтаверади.
“Ҳидоя” китобида бундай дейилади:
وَلِهَذَا يَنْعَقِدُ بِالتَّعَاطِي فِي النَّفِيسِ وَالْخَسِيسِ هُوَ الصَّحِيحُ لِتَحَقُّقِ الْمُرَاضَاةِ
“Қимматбаҳо ва арзон маҳсулотларда икки томоннинг розилиги топилгани учун “таотий” билан қилинган савдо боғланаверади”.
Сиз айтган ҳолатда харидор маҳсулотни қўлга олиши, уни ейиши ёки ичиши шу нархга рози бўлганидан дарак беради. Фақат уни еб ёки ичиб қўйгандан кейин “буни сотиб олмайман”, деб ортга қайта олмайди. Пулини тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Muttaqiy.uz

18 Oct, 14:12


“Islom – tinchlik va ezgulik dini” mavzusidagi xalqaro konferensiyasi

Muttaqiy.uz

18 Oct, 13:45


#Муҳим

ИСЛОМ ЭЗГУЛИК ДИНИДИР

✔️🌙 Ислом динининг асл моҳияти нима?

✔️ 🌙 Бандалар тоқати етмайдиган нарсага буюриладими?

✔️ 🌙 Ислом дини фақат масжиднинг ўзидами?

✔️ 🌙 Ҳар қадамда исломнинг гўзаллиги намоён бўлади

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Muttaqiy.uz

18 Oct, 12:53


#муфтий_минбари

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Muttaqiy.uz

17 Oct, 16:37


“Islom – tinchlik va ezgulik dini” mavzusidagi xalqaro konferensiyasi

Muttaqiy.uz

17 Oct, 16:28


“Islom – tinchlik va ezgulik dini” mavzusidagi xalqaro konferensiyasi