kutubun📚 @kutubun1 Channel on Telegram

kutubun📚

@kutubun1


Hech kitob o'qimaslik,
Hech suv ichmaslik kabidir.
Ikkisi ham insonni quritadi.



Murojaat uchun: @kutubun_bot

kutubun📚 (Uzbek)

Assalomu alaykum, aziz dasturchilar va o'qituvchilar! Siz kutubun📚 kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda sizga doimiy ravishda yangi va qiziqarli kitoblar tavsiya qilinadi. Agar siz hech qachon o'qimaslikni yoki hech suv ichmaslikni sevmasangiz, bu yerda sizning uyingiz. Iltimos, biz bilan birgalikda, o'zingizga yoqadigan kitoblarni o'qing va dunyoning barcha muhim mavzulari haqida o'rganing. Kutubun📚 kanali sizga insonni quritadigan har xil kitoblar va suvnoma haqida tavsiyalar taqdim etadi. Bizning kanalda o'z maqsadingizga erishish uchun kerakli boshlang'ich qadam bo'lgan kitoblarni topishingiz mumkin. Siz kutublar dunyosiga doir yangiliklardan xabardor bo'lishingiz uchun, kutubun📚 kanaliga obuna bo'ling va kitoblar olami sirlaridan o'rganing. Boshlang'ich darsimizni o'qishingizdan so'ng, sizga kitoblar haqida qiziqarli va foydali tavsiyalar beriladi. Bizning kanalimiz orqali o'zingizga yoqadigan kitobni topishingiz mumkin. Kutublar haqida yangiliklar va tavsiyalar uchun kutubun📚 kanaliga obuna bo'ling va iltimos, uzr so'rang, bizga qo'shimcha kitoblar haqida xabar bering. Biz bilan birgalikda, kitoblar olamiga yo'nalishingizni oshiring. O'qish - bu insonni quritadi, unutmayin! Kutilayotgan yangiliklar va qiziqarli kitoblar uchun biz bilan birgalikda bo'ling! Yana bir marta, xush kelibsiz kutubun📚 kanaliga!

kutubun📚

09 Jan, 02:25


#мутолаадан📚

kutubun📚

07 Jan, 13:31


Бир дона юлдуз сўрасанг, елкасида осмонни кўтариб келадиган кишига “ота” дейилади!

Устоз Икром Шариф

kutubun📚

05 Jan, 07:15


Баъзан инсон дуоларида яшаётган бўлади, аммо ўзи буни сезмайди…

kutubun📚

04 Jan, 00:42


Кимки билганига амал қилса,
Аллоҳ унга билмаганини билдиради.

*китобдан📚

kutubun📚

01 Jan, 18:39


Инсон қаерда яшаётгани эмас, балки қандай яшаётгани муҳим!
Осиё қасрда яшасада, қалби жаннатдаги уйга боғланган эди…


*булутсевар

kutubun📚

01 Jan, 02:16


Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

✔️ Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
✔️ Фарзандларга юқмасин деб, ёмон одатларингизни тарк этасиз;
✔️ Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
✔️ Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
✔️ Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
✔️ Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Устоз Обидхон Абдулҳамид ҳафизaҳуллоҳ.

©️Устоз Икром Шариф

kutubun📚

31 Dec, 16:40


Дунёда йўловчи каби бўлинг. Ортингиздан фақат чиройли излар қолдиринг. Бу дунёда меҳмонмиз, холос. Меҳмоннинг бошқа чораси йўқ..!

kutubun📚

30 Dec, 20:25


Энг сўнгги эмас, ягона чорам Аллоҳдан деб билсанггина дардингга даво ва муаммоларингга ечим топасан…

©️
жариҳун

kutubun📚

28 Dec, 10:50


Бандалик нима?

Аллоҳга муштоқ бўлмоқ, уни ўрганмоқ, билмоқ, сезмоқ, сўзлашмоқ, севмоқ.

kutubun📚

27 Dec, 16:05


— Сенга кўпроқ олимларнинг нимаси ёқади, илмими, виқорими, ҳурмат-эҳтиромими?
— Ахлоқи!


*Устоз Икром Шариф

kutubun📚

26 Dec, 15:56


Бахт бу - ҳар жума сенга китоб ҳадя қилинишидир📚

kutubun📚

23 Dec, 09:26


Эртасидан ҳавотири бор инсон бугунини ҳам йўқотади. Қадарига розиликда сакийнат бор... ўзгача бир сакийнат, ўзгача бир ҳузур.

kutubun📚

21 Dec, 14:01


Инсон ўзига ошиқ бўлади. Ошиқ маъшуқининг айбини кўрмайди. Шунинг учун Аллоҳдан ўз айбингизни сизга кўрсатиб қўйишини сўранг ва айбингизга иқрор бўлиб истиғфор айтинг.

Ҳусайн Бухорий

kutubun📚

20 Dec, 16:40


Илм йўли-машаққатли йўл. Сабр истайди, бироқ меваси жуда ширин!

kutubun📚

18 Dec, 13:29


Бу дунёда фақат “мен”, “менга”, “менинг фойдам” деб яшаган инсон аслида бойликдан ҳам, бахтдан ҳам маҳрумдир. Чунки бошқаларни ўйламаган қалбнинг бойлиги йўқ, атрофдагиларга ёрдами тегмаган инсоннинг бахти узоқ эмас. Чин ютуқ — бошқалар учун фойдали бўлиш ва шу орқали қалбнинг бойлигини топишда.


*бинту Абдураҳмон🌷

kutubun📚

17 Dec, 19:03


Қабул тугашига 3 кун қолди!😁

kutubun📚

17 Dec, 01:31


Қалб қорайса, инсон фақат ўзини ўйлайдиган худбин бўлиб қолади.

*Устоз Икром Шариф

kutubun📚

16 Dec, 14:30


Сиз интернетда кераксиз контентлар кўриб ўтирганингизда, кимдирлар буюк келажаги учун илм олмоқда...

*ёндафтардан

kutubun📚

05 Dec, 04:10


Ҳамма ишда реалист бўл. Фақат дуода ундай эмас — дуода ақл бовар қилмас нарсаларни ҳам сўра ва кут!

Устоз Икром Шариф

kutubun📚

04 Dec, 11:37


-Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.
-Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.
-Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.
-Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

#мутолаадан

kutubun📚

04 Dec, 05:31


Инсонлар кетади, Аллоҳ Боқийдир!
Инсонлар ўлади, Аллоҳ абадий Тирикдир!
Агар сўрасангиз сизни тиланчи демайдиган Зотдан сўранг!
Агар йиғласангиз сизнинг йиғлашингиз заифлик демайдиган Зотга йиғланг!
Унга У хоҳлагандек банда бўлинг.
Қодир бўлганингизча сабабларни тутинг.

kutubun📚

03 Dec, 06:23


Тил

Инсон ўртача кунига 15.000 - 16.000 та сўз айтади.

Бу сўзлар оғиздан чиқар экан, ўнг ёки чап елкадаги ассистлар ушлаб олади.

Бефойда кетган лағув сўзлар ҳам аслида зарар.

Бир ҳукмдордан сўрашибди:

-Тил хавфлими, найзами?
-Тил! Найзани хато отишинг мумкин. Лекин ўнгга қараб айтган сўзинг, чапдаги одамни ҳам жароҳатлайди.

Сўз фильтрмизни текшириб олайлик.

Битта юмшоқ тилга 32 та қаттиқ қўриқчи берилгани ҳам бежиз эмас.

©Абдуҳалим Ҳасан

kutubun📚

29 Nov, 02:01


Ҳақиқий ҳижолат кимдандир нарса сўраганингизда ёки узр сўраганингизда бўлмайди! Ҳақиқий ҳижолат гуноҳ тўла мунофиқ қалбингиз билан саждага борганингизда ва Аллоҳ гуноҳларингизни кечириб юборганда бўлади...

kutubun📚

28 Nov, 02:34


“Қалбимиздаги гуноҳга бўлган хоҳиш аввалги гуноҳларнинг ҳали турганидан, кечирилмаганидандир”


Устоз Ҳусайн Бухорий

kutubun📚

27 Nov, 16:25


Тананинг таoмга эҳтиёжи бўлганидек, ақлнинг ҳам озуқага эҳтиёжи бор. Қоринни тўйғизишга туну кун ҳаракат қилар экансиз, ақлни оч қолдирманг.

Дарвоқе, ақлингизга қандай ва неча маҳал озуқа берасиз?

Устоз Икром Шариф

kutubun📚

26 Nov, 02:35


Дуо қилганимизда Аллоҳ бизнинг сўзамоллигимизга эмас, қалбимизга қарайди!

©️Абдулқодир Самарқандий

kutubun📚

25 Nov, 08:19


Энг буюк неъмат, инсон ўзи ўзгара олиши! Кимнидир ўзгартириш ғояси энг камида худбинлик, кўпида кибр.

- Одам ўзгарадими?
- Ўзгаради. Доим эмас!
- Бири бошқасини ўзгартира оладими?
- Йўқ! Фақат кўмакчи, сабабчи бўлиши мумкин! Ўзида хоҳиш бўлмаса умуман ўзгармайди!

Ўзимизни эплаб ўзгартиришлик қанчалик машаққат, бошқаларни қўйиб турайлик...

kutubun📚

25 Nov, 00:50


Инсонни ғафлатдан уйғоқ тутадиган сабаблардан бири илмдир.

Устоз Ҳусайнҳон Яҳё Абдулмажид.

kutubun📚

22 Nov, 14:46


Биродар, менга ҳам осон эмас ҳадеб уни қилманг, буни қилманг дейиш. Сизни ўйлаб гапираман. Сизга яхшиликни тилаганим учун, Жаннатни сизга истаганим учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий уммат бўлишингизга ёрдамлашиш учундир бу ҳаракатларимнинг барчаси. Бу дунёнинг алдовларига, шайтоннинг васвасаларига учмаслигингиз, нафсингиз билан бўладиган урушда ғалаба қозонишингиз учун олдингизда ёрдамчи бўлишдир мақсадим. Тўғри гапларим сизга ёқмас, нафсингизнинг ғазабини келтирар, аммо эртага Иншааллоҳ албатта хурсанд бўласиз, хурсанд бўласиз…


#аталган

kutubun📚

22 Nov, 07:37


Минган автобусингиз шопири кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам кетасиз. Минган самолётингиз пилоти кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам учасиз. Минган кемангиз капитани кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам сузасиз.
Энди, бутун ҳаётингиз бошқаруви Аллоҳнинг измида эканини билган ҳолда нега хотиржам яшамайсиз?


©️Устоз Икром Шариф

kutubun📚

21 Nov, 16:25


Яқинингизга об-ҳаводексан, бир қараса қуёшли бир қараса булутли дейишдан олдин, кўзларига қаранг, ҳақиқат кўзларга яширинган бўлади...


©️Саҳрои

kutubun📚

21 Nov, 06:57


#қизларга


Турмушга чиқиш қийин эмас, эрингизнинг иймони сизникидан заифроқ эканини кўриш қўрқинчли. У сизни динингиз ҳақида Роббисидан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган, у сизга янги ҳеч нарса ўргатмайдиган. Мазҳабни ҳам ақидани ҳам яхши билмайдиган, охиратга эришишга интилмайдиган эканини билиш қўрқинчли.

Роббисидан қўрқадиган солиҳ эр эса сизни атрофингиздаги муҳит, сизни яхшироқ аёл, яхшироқ опа, яхши қиз ва келажакдаги мукаммал онага айлантирадиган одам. У сизни ҳиссий, жисмоний ва руҳий жиҳатдан кучлироқ қилганида у сизга мос эканини тушунасиз. У сизни динингизга яқинлаштиради. Сизга етишмаётган яримингиз бўлади. У сизнинг устозингиз, энг яхши дўстингиз ва руҳий турмуш ўртоғингизга айланади.

Шундай экан, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқадиган солиҳ инсонга турмушга чиқинг.🌷

kutubun📚

20 Nov, 17:30


Агар Қуръон сизни яхши кўриб қолса, сизни ҳеч қачон қўйиб юбормайди.

kutubun📚

20 Nov, 13:51


Муҳими сен борсан...

Бахт - бу на бойлик, на шон-шуҳрат. У биргаликда енгиб ўтилган синовларда, бир-бирингизга бўлган ишончда яшайди. Чунки дунёдаги энг қимматбаҳо нарса - ёнингиздаги инсондир. Уни йўқотманг!



©️@ibratlivaqt

kutubun📚

18 Nov, 08:46


Ҳамма амаллар ниятга кўра бўладир. Илло муҳаббат амалга кўрадир.

Айман Ёғий

kutubun📚

17 Nov, 08:20


Қалб ўлаётганининг белгиларидан бири, биров насиҳат қилса, унинг айбини қидира бошлайсиз.

Эҳтиёт бўлинг...

kutubun📚

17 Nov, 06:05


УНУТМА!

Аллоҳ кўряпти...
Фаришталар ёзяпти...
Умр тугаяпти...)

kutubun📚

13 Nov, 13:28


Ҳеч бир аёл фақир эри билан очликдан ўлган эмас...
Аммо, фосиқ, бой эр билан зулм ва хорликдан вафот этган аёл бордир...

Шундай экан, қизингиз учун дирҳам ва динорга бой кишидан аввал, ахлоқ ва динига бой бўлганини танланг!..

©Абулфақийҳ ҳанафий

kutubun📚

12 Nov, 11:29


Аллоҳ зикр қилувчига сўровчидан кўпроғини беради.

Чунки саил (сўровчи) ўзи хоҳлаганини сўрайди, унда ҳайр борми, йўқми билмасдан туриб. Зокирга эса Аллоҳ энг ҳайрлисини ҳикмати билан ато қилаверади.

kutubun📚

12 Nov, 07:36


Агар сен ўзингга муносиб жуфтни топа олмасанг, ёлғизлигингни тўлдириш учунгина йўлингдан чиққан ярмини қабул қилишдан огоҳ бўл. Қалбинг истамасада, ўзингга муносиб бўлмаган жуфтлик учун розилик беришинг ортидан бахтсиз ҳаёт бошланади.

Ҳозирги кунда жамиятимиздаги энг катта хатоларни бири.Сизга лойиқ бўлмаганини орзу қилиш, ўзи ҳаром-ҳариш юрадида уйланишга келса покиза жуфт излаб қолади ёки муносиб бўлмагани (илмли, диндор, мадрасада ўқиганлар) билан турмуш қуради. Натижада тўйдан кейин илмлини уйга ўтқизиб кўчага чиқармайди. Кўпгина илмли аёл-қизлар оиладан ортмай (олган илми ўзи билан қозон-товоқ олдида) қолиб кетябди. Бу кетишда жамият қандай ислоҳ бўлади...

Илм олмаган болсангиз, мадраса кўрмаган болсангиз, бир китоб тугатмай туриб, уни олган илмини, қанча тунларини бедор ўткизганини, дарслигини ёдлай олмай тўккан кўз ёшларини қадрини билолмайсиз!
Аслида шундай бузуқ нафсингиз билан, ўзингизга муносиб бўлмаган бирини умрини ҳазон қилманг!!



Олинди

kutubun📚

12 Nov, 05:45


Қийинчиликни ёмон кўрманг, чунки у, сиздан иккиюзламачиликни кетқазиб, ростгўйликка яқинлаштиради!

💾Нажиб Маҳфуз

kutubun📚

11 Nov, 18:28


🎉Yangi audiokitob chiqdi

Hayotimizda bir daqiqa ichida tog‘dek savoblar olish imkoniyati borligini bilasizmi? Har kuni bandlik va shoshqaloqlik bilan o‘tadi, lekin shu daqiqalarda katta savoblarga erishish mumkin!

“Sanoqli daqiqalarda tog’day savoblar” audiokitobi bilan siz:

- Hayotning har soniyasini foydali o‘tkazish,
- 3, 5 yoki hatto 10 soniyada qanday katta savoblar olish,
- Yengil amallar ila, cheksiz mukofotlarga erishish usullarini o‘rganasiz.

Bu audiokitobni hoziroq "Audiokitob hamjamiyati"ga obuna bo'lib eshitishingiz mumkin!

🎁1-kun obuna bo'lish BEPUL!

kutubun📚

11 Nov, 14:51


Яхшилар тасодифан учрашмайдилар, уларни гўзал ниятлари бирлаштиради...!

Улар ниятга қараб ҳадя этилади...

kutubun📚

10 Nov, 13:02


Онамдир дунёда энг холис кўзгу,
Қолгани ёлғонлар, ширин алдамлар...
Шу пайтгача яшаб, англаганим шу-Онамдан бошқалар оддий одамлар.


Хайрулла Ҳамидов

kutubun📚

09 Nov, 19:38


Ажииб... Бу инсон деганлари ажиибда. Кулиб туриб, яна ичида бир нималарни ўйлаб юраверади...

Яшашда мудом давом этар эканмиз, турли синовларни, инсонларни кўраверар эканмиз. Эзиламиз сиқиламиз, мудом борадиган еримиз Аллоҳ ҳузури эканлигини билгунимизча бошимиз урилаверади... Ёзилган тақдирни, мусибатларни “Лаббай” деб эмас, “Нега айнан мен” деб қарши оламиз. Унутамиз-ки, энг афзали олдинда. Ана шу афзалига эришиш учун, сабр ҳам қилолмаймиз баъзан. Мана шу мусибатларга қилган сабримиз қанча ажрга сабаб бўлишини билганимизда эди...

Инсонмизда, шундай фикрларни ўйлаб юраверамиз. Бировларга сабр ҳақида гапирамизу, ўзимиз амал қилмаймиз.

Амал қилмаймиз...

kutubun📚

22 Oct, 17:26


Илм кўп китоб ўқишда эмас. Суннатга эргашишда!

•Устозим

kutubun📚

14 Oct, 17:59


Ички оламингга қайт! Фақат ташқи кўринишинг ила машғул бўлма. Чунки сен жисминг билан эмас, руҳинг билан инсонсан!

©️Хонқизи

kutubun📚

14 Oct, 03:23


Йигитлар, қадр-қимматингиз фақат мол-мулкингиз бўлиб қолмасин.

Қизлар, қадр-қимматингиз фақат ҳуснингиз бўлиб қолмасин.

Буларнинг ҳар иккиси ҳам ўткинчидир, демак ўткинчи қадр қиммат соҳиби бўлиб қоласиз ёки фақат фақирлар ва бадбашаралар олдидагина қадрли бўла оласиз.
Қадр-қимматингиз — дину диёнатингиз бўлсин, ахлоқингиз ва мурувватингиз бўлсин.

Устоз Икром Шариф

kutubun📚

12 Oct, 11:57


Аллоҳга дуо қиламиз мусибат етганда,
Сўнгра Уни унутамиз ғамимиз кетганда.
Қандай умид қиламиз дуоларнинг қабулин?
Гуноҳлар-ла тўсдикку ахир ижобат йўлин!

kutubun📚

12 Oct, 11:50


Ҳолим не бўларкан бир куни ўлсам,
Ҳар игна сўзларим олса нишонлар?!
Сиз мени кечиринг ранжитган бўлсам,
Мен сизни кечирдим аллақачонлар.

(с) Хайрулла Ҳамидов

kutubun📚

10 Oct, 12:07


Тавсия☺️

kutubun📚

10 Oct, 12:06


Men instagramdan kuniga 25 daqiqadan ko'p foydalanmayapman. Asosiy ish faoliyatim instagram bilan bog’liq bo’lsa ham!

Sababini tushuntiraman. Instagram bu haqiqiy vaqt og`risi. Bu haqida post ham yozgandim. Oldinlari men o’zimni boshqara olaman, reels va keraksiz videolar ko’rmayman der edim. Lekin kun oxirida iphoneda «Экранное время» ni tekshirsam, instagram uchun 3-4 soat ketib qolgani ko’rinar edi. Bir oy uchun hisoblasam, qo’rqinchli raqamlar paydo bo’lishni boshladi. Nimadir qilish kerak edi…

Keyin esa ilovalar uchun kunlik limit o’rnatish mumkinligi haqida ma’lumot topib oldim. Limitni uzaytirish esa faqatgina o’rnatilgan parol bilan amalga oshiriladi. Kuniga 25 daqiqa instagram uchun limit o’rnatib, parolini ayolimga berib qo’ydim. Har qanday zarur vaqtda ham ular menga kodni aytmaydilar. Bordiyu talab qilaversam, yana 15 daqiqa foydalanishim uchun 100.000 so’m evaziga ochib beradilar, buni o’zim uchun jarima deb belgilab qo’ydim. Hozircha jarima to’laganim yo’q, pul qursin:)

Natija. Ishonasizmi? Fikrim ancha tiniqlashdi. Vaqtim sezilarli darajada ko’paydi. Ulgurmayman, qila olmayman degan ishlarimga ulgura boshladim. Shulardan biri blogimga shaxsiy fikrlarimni yozish edi. Buni ham mana sekin boshlab oldim. Asosiysi shaxsiy rivojlanish, to’g’ri uxlash va oilam uchun ham vaqt ajrata boshladim. Menga umuman aloqasi yo’q va zarracha foydasi tegmaydigan videokontentlarni ko’rishni butkul tashladim. 25 daqiqani instagramda 2 ta blogim va kontent yaratuvchi bo’lganim uchungina ajratdim. Agar shunchaki iste’molchi bo’lganimda 10 daqiqadan ko’p ajratmas edim.

Sizga ham maslahatim shu. Instagramga limit qo’ying! (Youtube va Facebookga ishingiz bo’lmasa umuman kirmang)

kutubun📚

10 Oct, 10:46


Ассалoму алайкум, азизлар! Бироз танаффусдан сўнг каналимиз яна фаолиятини давом эттиради😁

Саҳифамиз ҳақидаги фикр-мулоҳаза ва саволларингизни
@kutubun_bot орқали юборишингиз мумкин.

Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз биз учун муҳим!
🌷

kutubun📚

10 Oct, 10:18


Сенга ёмонликлар қилган одамга
Тинмай яхшиликлар қилавер
— билсин.
Учрасин эзгулик аталмиш ғамга :
Яхшиликларингдан бўғилиб ўлсин

©Ҳайрулла Ҳамидов

kutubun📚

24 Sep, 11:15


#тавсия📖

kutubun📚

18 Sep, 18:57


Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан бир нарсани икки карра сўрай олмайсан...

©️Хонқизи

kutubun📚

09 Sep, 15:36


Яҳё ибн Муоздан:
“Банда қачон ихлосли бўлади?”, деб сўрашди.
У: “Қачон унинг хулқи чақалоқнинг хулқига ўхшаса. Чунки чақалоқ биров мақтаса ҳам, ёмонласа ҳам парво қилмайди”, деб жавоб берди.

kutubun📚

01 Sep, 07:28


Эй муслима аёл!
Ўқи, излан, ўрган!
Яша, яшат ва ўрнак бўл!

Сен бузилсанг дунё бузилади.
Сен тузалсанг дунё тузалади.

Шундай экан ўзингни ислом билан энг гўзал шаклда тузатишга кириш...

Умматнинг янгидан тирилиши сенга боғлиқ!



©️чироқ_с