Бахтли оила ва фарзанд @baxtlioilabola Channel on Telegram

Бахтли оила ва фарзанд

@baxtlioilabola


Бахтли оила, аёл ва фарзандларга оид канал

Реклама ва таклифлар бўйича админ @SezarMMA

Бахтли оила ва фарзанд (Uzbek)

Бахтли оила ва фарзанд канали янги ота-оналарга, туловчиларга, ва тез уйинчиларга бахтлилик ва масъуда бўлишини ўргантирадиган канал. Ушбу канал оилаларга нутқсиз маслаҳатлар кўрсатиш, муҳим ўзгартиришлар ва тадбирларни таклиф қилиш билан шуғулланади. Бахтли оила ва фарзанд каналида қизиқарли ўқув материаллари, клублар ва фойдали маслаҳатлар орқали оиланинг тарбиясига кўмак кўрсатиш учун махсус тармоқ бўлиб ўтади. Агар сиз дастурларингизни тузатиш ёки фарзандларингизни ўсимлироқ ва бахтиёр ҳаёт тарзида тарбиялаш учун маслаҳатларга эгас бўлишни истайсиз, унда 'Бахтли оила ва фарзанд' канали сиз учун идеал танлов бўлиши мумкин.

Бахтли оила ва фарзанд

14 Feb, 04:32


14-феврални қўй!

Хақиқий муҳаббат кучи бир умрликдур.
Хақиқий муҳаббат эгалари учун ҳар куни байрамдир.
Аллоҳ берган ҳар куни сени яхши кўраман, онаси! 😉

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

13 Feb, 00:00


Ассалому алейкум.
Хайрли тонг!

💥 Бугун 13 феврал, бутун дунёда энг яхши дўстлар куни нишонланади

Шу куни дўстлар билан учрашиш ва улар билан бирга дам олишга арзийди. Уларнинг дўстлиги ва ёрдами сиз учун қанчалик муҳимлигини, улар сизнинг ҳаётингизга қанчалик катта ҳисса қўшганини айта оласиз.

Кунингиз савоб ишларга бой бўлсин илоҳим🤲🤲🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

12 Feb, 06:49


Болалар эслашмайди:

🙅‍♂️ Қаерга айланишга борганларини
🙅‍♂️ Улар учун қанчалик ишлаганингизни
🙅‍♂️ Қанча кўп ўйинчоқ олиб берганингизни...

✔️ Болалар эслайди:

Уларни қандай ҳис қилдирганингизни
Улар билан ўтказган вақтингизни
Ваъдангизда турганинггизни

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

12 Feb, 04:54


Она телефондан бўшамайди, бола ўзини аллалашни йўлини топибди 😁

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Feb, 11:10


Yana bir ajoyib hamda oson mashq turlaridan biri

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Feb, 08:50


Bolangiz bilan shug'ullanish uchun ko'p narsa kerak emas, ozgina vaqt va e'tiboringizni undan ayamang☺️

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

10 Feb, 02:41


"Душанба оғир кун"

Мазкур ибора тарихи XVI аср ўрталарида Иван Грозний томонидан Қозон хонлиги босиб олинишига бориб тақалади. Ўша вақтларда руслар томонидан мусулмон татарлар мажбурлаб христиан динига киритилиб, ушбу жараён душанбадан шанбага қадар зўрлик ишлатиш, жисмоний ва руҳий босимлар билан амалга оширилган.

Жараён фақат ушбу диннинг муқаддас кун ҳисобланган якшанба куни тўхтатилгани, душанба кунидан бошлаб христианликка кирмаганларни қаттиқ жазолаш яна давом эттирилгани учун ҳам халқ орасида "душанба оғир кун" ибораси келиб чиққан.

Хуллас, ахли илмлар! ибора ўзини йўлига...
Ҳар қайси кунда ҳам яхши ният, аниқ режа ва фаол ҳаракат қилишдан тўхтаманг!
Душанба тонги барчамизга хайли бўлсин!

"Душанба оғир кун" деб юрадиган танишларга юбориб қўямиз!✈️

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Feb, 12:00


Yo'li oson ekanku😅

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Feb, 11:18


Dam olish kunida bolajoningiz bilan vaqt o'tkazish uchun ajoyib ğoya😀

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Feb, 07:56


Shu gap qanchalar to'ģri

Izohlarlada fikringizni qoldiring💬

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Feb, 03:38


Assalomu alaykum hammaga. Yakshanba tongi xayrli va barakotli bo'lsin💫

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Feb, 10:03


Bolani tarbiyalashda, uni urish qanchalik toģri yokida qanchalik xato. Uning tarbiyasida bu qanday ahamiyatga ega. Fikringiz ko'plab yosh oilalar uchun qiziq.

O'z qarashlaringizni, komentariyada qoldiring➡️💬

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Feb, 07:28


😇😇😇

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Feb, 07:20


Fikringizni kommentda qoldiring😂

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

06 Feb, 09:50


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан чиқиб, яхшилик сари қадам ташлаш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Тафаккур қилинг!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

05 Feb, 07:06


Биз катталар учун ибрат.

Ғамхўрликни, жигарчиликни шу болачалардан ўргансак бўлади 😍😍😍

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Feb, 02:16


🥰 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокату

🌨❄️Бир донишманд кишидан:
«Дунёда мўъжизалар борми?» деб сўралганда, у шундай жавоб берди:

❄️🌨«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».

🌨❄️Янги тонгга саломатликда етказган Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

❄️🌨Илоҳим, танимиз соғ, жисмимиз бут бўлсин, дастурҳонимизда барокат, томирларимизда ҳаракат тўхтамасин...

🌨❄️Юрагимиз зикрни ўқисин, тилимиз шукрни айтсин, фарзандларимиз кўз олдимизда улғайиб, роҳатини рохатларда кўрсатсин!

❄️🌨Аллоҳ таоло ушбу кунда барчамизни ҳайрли ишларга камарбаста этсин!🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

03 Feb, 04:13


12 ТА ҚУЧОҚ МЕТОДИКАСИ

Агар бир кунда болангизни ҳеч бўлмаса 4 марта қучоқлашсангиз, бу унинг ер сайёрасида нормал инсонлар қаторида бўлишига ёрдам беради.

8 таси унинг фаоллигини таъминлайди. Кучли инсон бўлиб етишади.

12 ва ундан ортиқ бағрингизга босганингизда эса унинг организми ўсиб ривожланиши аниқланган.

Яна бир факт, болангизни қучоқлаб ўпиб қўйиш - сиз ота-оналарнинг ҳам саломатлигингиз ва руҳий хотиржамлигингизга ижобий таъсир кўрсатиб иш коэффициентингизни оширади!

Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

03 Feb, 02:13


❄️БУГУН 3⃣- ФЕВРАЛЬ.
ХАФТАНИНГ БОШИ ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ОЛИСДАГИ ЯҚИНИМ!!! 🕊❄️

Омонликда дийдорни насибимизга ёзганига шукр!

Умримизнинг яна бир  куни
муборак ва хайрли бўлсин!

Аллоҳим ҳар бир
қилаётган хайрли
ишингиздан босган
ҳар бир қадамингиздан
рози бўлсин!!!

Жисмингизга соғлик
қалбингизга хотиржамлик
тилайман🌸🕊

Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик,
яхшиликка  буюрсин.

Ибодатларингиз ажру
савобларга тўла бўлсин!!!

Кунингиз барокатли ўтсин!!!

Яқинларга  ҳам  улашинг!

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

01 Feb, 03:48


ВАҚТ 
Вақтни ҳеч нимага ўхшатолмадим, 
Юрдиму, югурдим - тўхтатолмадим.
Кеча ота-онам қўлида эдим, 
Бугун улар йўқлик йўлида дедим. 
Бугун боламга деб бордим бозорга, 
Эрта болам мени элтар мозорга.
Ҳар ким ўз ишига жавоб оларкан, 
Қолса - яхшилигу, савоб қоларкан.

Ассалому алейкум!
Кунингиз савоб ишларга бой бўлсин!
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Jan, 04:24


Энг яхши ва ҳаётий мотивация.
Абдукарим Мирзаев.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

29 Jan, 14:27


Бўладиган бола бошидан маълум 😂😂😂

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

29 Jan, 05:45


6 нарса 6 нарсани ейди:

Ёдда тутинг...

1. Ёлғон - ризқни
2. Тавба - гуноҳни
3. Садақа- балони
4. Ғам - инсонни
5. Шароб-савобни
6. Зино - умрни

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

26 Jan, 23:39


🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Jan, 16:27


Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Jan, 02:17


•Тана жароҳати дейсизми? Руҳан синган инсонлар бор.
•Оғир касал дейсизми? Соғ бўлиб дунёдан воз кечганлар бор.
•Бойлик дейсизми? Мол-дунёсига бўғилиб, бахтдан узоқ қолганлар бор.
•Камбағал дейсизми? Сўнгги бурда нонида ҳам шукр қилаётганлар бор.
•Севги дейсизми? Юрагида олов билан яшаб, уни тополмаганлар бор.
•Нафрат дейсизми? Ҳаммага душман бўлиб ҳам, ўзини кечирганлар бор.
•Хаёт дейсизми? Ҳар кун ғам билан эртагига умид қилаётганлар бор.
•Ўлим дейсизми? Ҳар бир нафасини қадрлаб яшаганлар бор.

Шунинг учун инсоннинг қадрини уларнинг қиёфасидан ёки шароитидан эмас, қалбидан қидиринг. Чунки ҳаёт сирли, юрак эса оламнинг энг сирли маконидир.

Ассалому алейкум кунингиз савоб ишларга бой бу́лсин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Jan, 12:30


Қалби қаттиқ, қўпол инсоннинг жазоси
Қалби қаттиқ, қўпол одам қуйидагилар билан жазоланиши мумкин:
1. Қалби қаттиқ одам жаннатга кирмайди; чунки Аллоҳ таоло қалби қаттиқ, қўпол инсонларни яхши кўрмайди. Кимни Аллоҳ суймаса, у жаннатга эмас, дўзахга киради.
2. Инсонлар уни ёмон кўради, нафратланади ва ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади;
3. Инсонларга раҳм қилмаган бандага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди;

Меҳр-шафқатли, мулойим бўлишнинг мукофоти
1. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлади ва жаннатга киради.
2. Аллоҳ унга раҳм қилади.
3. Инсонлар уни яхши кўради, ўзига дўст тутади.
4. Аллоҳнинг Расулига, у зотнинг саҳобаларига ўхшаган бўлади.

“Гўзал насиҳатлар”дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

16 Jan, 14:17


❤️Фарзандингизни тарбияламанг. Ўзингизни тарбияланг.

Чунки улар сиздан ўрнак олишади...

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

14 Jan, 00:05


❗️Бугун 14-январъ ватан ҳимоячилари куни хақиқий Эркаклар байрами

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

13 Jan, 09:38


Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 12 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

13 Jan, 06:16


Болаларнинг ухлаши учун меъёрий соатлар мавжуд, албатта, улар ёшга қараб ўзгариб боради:

🔹Янги туғилган чақалоқлар (3 ойликкача бўлган чақалоқлар) – 14-17 соат ҳар куни;
🔹Чақалоқлар (4-11 ойлик) − 12-15 соат;
🔹Кичкинтойлар (1-2 ёш) − 11-14 соат;
🔹Болалар (3-5 ёш) − 13 соат;
🔹Каттароқ болалар (6-13) – 9-11 соат;
🔹Ўсмирлар (14-17) – 8-10 соат.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Jan, 18:43


ШОШИЛМАНГ!!!

Бамбук дарахтини экиб, бир йил тўлиқ кутасиз, лекин ҳеч нарса унмайди. Икки йил ўтса ҳам ҳеч нарса кўринмайди.

Учинчи йил келади, уни парваришлашда, суғоришда, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишда давом этасиз. Аммо у ўсмай тураверади.
Ичингизда уни "таг-томири билан ердан суғириб ташласаммикин" деб ўйлайсиз, лекин тўртинчи йили ҳам кутишга қарор қиласиз. Аммо яна ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
Шунда ўзингизга савол берасиз: "Нега шунча ҳаракат қилсам ҳам ўсмаяпти? Ахир ҳаммасини тўғри қилдимку?!".

Бешинчи йили эса кутилмаганда у ўса бошлайди. Ҳар куни 3 қарич ўсиб, бир ойда бўйи тўқсон қаричга етади.
Бамбук 5 йил давомида ер тагида томир отаётган бўлади.

Бамбук дарахти худди биз яшаётган ҳаётга ўхшайди! Бир ишни тўғри бажарсангиз-у самарасини кўрмасангиз, уни тарк этишга шошилманг, сабр қилинг! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қандай амал Аллоҳ учун энг севимли?", деб сўрашганда "Оз бўлса ҳам, давомлиси", деб жавоб берганлар.

Имом Термизий ривояти

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Jan, 17:18


🌛🌜ИККИ ХИЛ ДУНЁҚАРАШ

Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:

▪️«Ўтган йили ўт пуфагим жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Бир неча ой ётиб қолдим.

▪️Олтмиш ёшга етдим.
Ўттиз йил давомида ишлаган нашриёт уйидаги вазифамни тарк этдим.

▪️Отам вафот этди.

▪️Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди» , вароқнинг охирига «Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди» деб ёзди.

🌹Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.

Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:

🔽«Ўтган йили узоқ йиллар  азоб тортиб келаётган ўт пуфагингиз оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз, уйда ўтириб ажойиб асарлар ёзишингизга имкон яратиб берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Қийналмасдан тез ва осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди»

Вароқ сўнгига📄

«Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди» деб ёзилганди.

↔️Уларнинг икковлари ҳам бир хил ҳодисани бошдан кечиришди. Лекин хар хил мулоҳаза қилишди.


Биз доим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бизда ҳали ҳам бор бўлган неъматларни унутамиз, эсимизга ҳам келмайди.

ТАФАККУР ҚИЛИНГ...

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Jan, 14:05


Эркакнинг кийимида аёлининг покизалиги кўринади. Аёлнинг кийимида эса эрининг эркаклиги...

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Jan, 12:06


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати
• Онангнинг сенга қилган хизмати

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

07 Jan, 15:59


Кечиримли кишилар қалби яхшиликлар билан лиммолим тўлган кишилардир.
Улар дунёнинг қийматини
биладилар ва одамларнинг айби билан ўралашмайдилар.

Кечиримли инсони Аллоҳ ҳам гунохини кечираркан!!!

🌼❄️♥️
Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

07 Jan, 09:16


Тафаккур_қилинг

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.

👉 https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

07 Jan, 02:14


Ассалому алейкум!

Агар бирор қийинчилик содир бўлса, асло руҳан тушкунликка тушманг, тақдир билан тортишманг ва асло хафа бўлманг. Синовлар, қийинчиликлар барчаси вақтинчалик
Ҳаёт мисоли оқар денгиз кабидир, ҳаммаси ўтади-кетади... Тўфондан сўнг - албатта сокинлик барқарор бўлади.

Бу ҳаётда курашишдан барча чарчайди, хаттоки - "мен кучлиман" деган инсонлар ҳам. Биласизми "кучли инсонлар" - "кучсиз инсонлардан" нимаси билан фарқ қилади?

"Кучли инсонлар" - оғир дамда хам харакатдан тўхтамайдилар, тишларини тишларига қўйиб мақсад сари интилишда давом этадилар. Қийинчилик йиқитса, яна қайта туришга куч топадилар!

Кучли инсонлар шиори: "Барчаси яхшиликка! Ҳаракатимнинг охири албатта яхшилик билан тугайди, яхшилик бўлмаяптими, демак, охири эмас!!!" дея олдинга интиладилар.

Сизга хам Аллоҳ шундай куч ва шижоат ато этсинки, омад ва ишонч Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Jan, 11:09


Оила раҳбарларига эслатма:

👉 Қачон аёлингиз ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўлинг.
👉 Қачонки аёлингиз йиғласа, унга онадек бўлинг.
👉 Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўлинг.
👉 Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўлинг.
👉 Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингизга босинг, севувчи эр бўлинг.
👉 Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сиз унга худди отадек бўлинг.
👉 Унга, сиз у билан доим бирга эканлигизни ҳис еттиринг

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Jan, 08:53


Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг. Вақтни ва оила аъзоларингизни қадрига етинг❤️

Қолгани бекор.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Jan, 05:06


Фарзандингизга ишонинг. Унинг орзуларини пучга чиқарманг. Ҳар бир гапингиз билан уни рағбатлантиринг.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Dec, 19:07


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Dec, 19:06


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Dec, 02:29


​​2  0  2  5

2 минг йигирма беш, омад олиб кел,
0 йдин эт юргувчи йўлларимизни.
2 дунёсига етгулик бахт бер,
5 карра қувонтир дилларимизни.

2 минг йигирма беш, раҳм эт кўнглима,
0 ташингга солма, куйдирма ҳадеб,
2 йўл ичинда қолдирма мени,
5 пулга арзимас ғанимларни деб.

2 минг йигирма беш, оқизма асло,
0 дан бошлаганлар манглайидан тер.
2 миллион берма харомдан, майли,
5 сўм бўлса ҳамки, ҳалолидан бер.

2 минг йигирма беш, илтижойим шу,
0 рзулар юртига қадам ташлайлик.
2 кафтим очиб сўрайман Ҳақдан,
5 кунимиз борми, шодон яшайлик.


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

29 Dec, 15:53


Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

• Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
• Фарзандларга юқмасин деб, ёмон одатларингизни тарк этасиз;
• Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
• Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
• Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
• Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Устоз Обидхон Абдулҳамид ҳафизaҳуллоҳ.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

27 Dec, 09:32


Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
-----------------------------------------------
Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

27 Dec, 04:04


🌱Aссалому алайкум.  Жума куни муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🍃Кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

25 Dec, 02:08


        Ассалому алайкум!

Ҳайрли тонг!
Мен учун қадрли бўлган қадрдонларим!

Тонгингиз муборак бўлсин.
      Қаранг борлиқни жуда тоза ва беғубор.
    Биласизми, шу борлиқ каби чиройли тилакларимни сизга туҳфа қиламан.      
     Доимо, АЛЛОҲ паноҳида бўлинг, умрингиз узоқ, ризқингиз улуғ бўлсин!
       Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин !

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Dec, 05:53


ХАТО билан ГУНОҲни адаштириб қўйманг.

Бировнинг қалбини оғритиш хато эмас — ОЗОР.

Бир инсон ҳақида аниқ билмай туриб, бошқаларга гапириш хато эмас — ҒИЙБАТ.

Бировнинг ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас,
— НОМАРДЛИК.

Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас — ИШОНЧНИ СИНДИРИШ.

Ота-онага бақириш хато эмас — НОНКЎРЛИК.

Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас — ТУБАНЛИК.

Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси, дейишлик хато эмас — ХИЁНАТ.

Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Dec, 04:23


Нима сабабдан кўпинча бой хонадонда ўсган болалар дангаса бўлади?...

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

22 Dec, 15:06


Menimcha bu insoniyat tarixidagi eng muhim fotosurat.  Bu 1990 yilda Voyager 1 zondi tomonidan 6 milliard km masofadan olingan Yer sayyorasining surati.  Keyinchalik, ushbu fotosuratdan ilhomlanib, fizik Karl Sagan shunday yozgan:

“Bu nuqtaga yana bir nazar tashlang. U o‘sha yerda. U bizning uyimiz. U bizmiz. Siz sevgan har bir inson, siz bilgan har bir kishi, siz eshitgan har bir kishi, mavjud bo'lgan har bir inson unda o'z hayotini o'tkazdi. Azob-uqubatlar, minglab dinlar, mafkuralar va iqtisodiy ta'limotlar, har bir ovchi va terimchi, har bir qahramon va qo'rqoq, har bir sivilizatsiya yaratuvchisi va vayron qiluvchisi, har bir shoh va dehqon, har bir kishi.  Bu erda sevishgan juftliklar, har bir ona va ota, har bir yorqin bola, ixtirochi va sayohatchi, har bir axloq o'qituvchisi, har bir yolg'on siyosatchi, har bir "super yulduz", har bir "eng buyuk rahbar", bizning urug‘imiz,  tarixidagi har bir avliyo va gunohkor yashagan. Mana shu quyosh nurida akslangan tashlandiq joyda...

Yer ulkan kosmik maydondagi juda kichik sahnadir.  Unda sarkardalar va imperatorlar shon-shuhrat va zafar ilinjida qisqa muddat qum donasiga ega bo'lishlari uchun to'kilgan qon daryolari haqida o'ylab ko'ring.  Bu nuqtaning bir burchagida yashovchilarning boshqa burchakning zo'rg'a kun ko‘rayotgan aholisiga qilgan cheksiz shafqatsizligi haqida o'ylab ko'ring.  Ular o'rtasida qanchalik tez-tez kelishmovchiliklar paydo bo'lishi, ular bir-birlarini o'ldirishga intilishlari, nafratlari qanchalik issiq ekanligi haqida fikrlang.

Bizning turishimiz, tasavvurimizdagi ahamiyatimiz, koinotdagi imtiyozli maqomimiz haqidagi illyuziya - bularning barchasi mana shu rangpar yorug'lik nuqtasida ro‘y beradi.  Bizning sayyoramiz - bu kosmik cheksizlikdagi yolg'iz chang zarrasi.  Bu ulkan bo'shliqda bizni jaholatdan qutqarish uchun kimdir yordamga kelishiga ishora yo'q.

Yer hozirgacha hayotni qo'llab-quvvatlashga qodir bo'lgan yagona dunyodir.  Boshqa boradigan joyimiz yo'q - hech bo'lmaganda yaqin kelajakda.  Unda vaqtincha hozir bo‘la olamiz xolos.  Mustamlaka qilishga qodir emasmiz.  Xohlaysizmi yo'qmi,  shu Yer endi bizning uyimiz.

Aytishlaricha, astronomiya kamtarlikni shakllantiradi va xarakterni mustahkamlaydi.  Ahmoqona takabburligimizning shu mitti dunyomizning bu rasmidan ko'ra, ahmoqona yaxshiroq namoyishi bo'lmasa kerak.  O‘ylaymanki, bu bizning mas’uliyatimizni oshiradi, bir-birimizga mehr-oqibatli bo‘lish, yagona uyimiz – rangpar ko‘k nuqtani asrab-avaylashdek burchimizni eslatib turadi”.

Бахтли оила ва фарзанд

18 Dec, 17:51


Яхшилик қалбда нур
Юзга ҳусн танада қувват
Ризқда барака ва одамлар
Қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ҳамиша яхшилар сафида бўлинг
Аллохим юзингизни ёруғ
ризқингизни улуғ қилсин..!

Борингизга рахмат азиз Яхшилар!!!💕♥️

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

18 Dec, 10:29


Шунақа самалётда учганлар борми..

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

18 Dec, 04:56


Японларда ажойиб нақл бор:

"Ота-она ишласаю, болалари ҳаётдан завқ олиб юраверса - набиралари тиламчи бўлади."

Нақл бекоргамас. Фақат ҳаётдан завқ олиб юраверган болада қайдан ҳам билим бўлсин. Фарзандларимизни илм олишга ўргатайлик.

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

18 Dec, 02:53


❄️Ассаламу алайкум ❄️
            
  ❄️Янги  кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг🕊❄️

Ушбу кунда ҳали қилинган  хатоликлар йўқ.
☃️
Бу кун саҳифасига
яхшиликлар эзгу ишлар битилиши, 🕊
сизнинг  ихтиёрингизда.
Унутманг!!!

☃️Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!

Умидли кун Хуш келибсан!!!

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Dec, 06:40


Бугунги кундаги энг катта муаммо.
Сизларда ҳам шунақами?

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

16 Dec, 13:18


Ҳавас қилса арзигулик ҳолат...

Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

13 Dec, 01:31


Ассалому алейкум хайрли тонг барча яхши инсонлар Жума аëмингиз муборак булсин оллох панохида бўлинг кунингиз барокатли бўлсин 🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

12 Dec, 05:00


O‘zbekiston maktablarida qishki ta’til 29-dekabrdan boshlanadi

Bunda 2025-yil 11-yanvar (shanba) kuniga belgilangan darslar 2024-yil 28-dekabr (shanba) kuniga o‘tkaziladi hamda o‘quv yilining 3-choragi 2025-yil 13-yanvar (dushanba)dan boshlanadi.

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Dec, 05:20


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати
• Онангнинг сенга қилган хизмати

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

10 Dec, 15:36


Нонвойхонадаги маркетинг...

Қўрқмасдан иккита олса бўлади 😂

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

10 Dec, 04:11


💥Бугун 10 декабр - Оила, севги ва садоқат куни

Ушбу байрамни энг яқинларингиз - оила билан ўтказсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бугун байрамона кечки овқат қилинг, паркда сайр қилинг ёки сув паркида сузинг. Умуман олганда, кўнглингиз нимани хоҳласа, шуни қилинг, лекин бу кунни оилангизга бағишлашни унутманг.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

06 Dec, 13:02


Фарзандлар ҳаққига дуо

🤲 Фарзандларимни руҳинию жисмини ёмон ҳасадчининг ҳасадидан Аллоҳнинг паноҳига омонат топшираман.

🤲 Уларнинг жисмларини Аллоҳга омонат қиламан. Улардан машаққат ва касалликларни узоқ қилгин.

🤲 Уларнинг ахлоқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни ҳусни хулқда ибрат қилгин.

🤲 Уларнинг ризқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни покиза ҳалол неъматларинг ила ризқлантиргин.

🤲 Уларни асло Ўзингдан ўзгага юзлантириб, ҳолларини топшириб қўймагин, эй Роббим!


Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

06 Dec, 04:28


Хотин нима дарддаю эр нима дардда 😂😜🙈

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

30 Nov, 07:37


Darding ne boʻlsa boʻlsin,
Umiding Allohdan boʻlsin!


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

30 Nov, 04:07


БАХТЛИ БЎЛИШ СИРЛАРИ

•Ўтмишни эсдан чиқаринг! Токи ўтмишнинг оғир юкини оралаб юрар экансиз, бахтли бўлаолмайсиз.
•Ўз умрингиз учун маъсулиятни хис қилинг! Вазият қандай бўлмасин, унга қандай ёндашиш ўз қўлингизда.
•Атрофдагилар билан яхши муносабатда бўлинг! Бу сизга бахт ато этувчи буюк неъматдир.
•Хаётий мақсадга эга бўлинг! Бу бахтга эриш учун жуда мухим.
•Ўзингизда борини қадрланг! Агар ношукр бўлмасангиз, бахтга эриш қийин эмас.
•Ижод қилинг! Бирор нарса яратиш сизга куч бағишлайди ва ахволингиз яхши томонга ўзгарди.
•Майда чуйдаларга эътибор берманг! Купинча майда гаплар катта бахтга завол етказиши мумкин.
•Насингизни жиловланг! Хар ишда меёр булгани маъқул.
•Бошқаларни бахтли килинг! Бу бахтга эришишни энг ишончли усулидир.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

29 Nov, 02:18


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊

Бошланган янги кун барчага баракали келсин!


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

28 Nov, 10:36


Одамлар орасида бир фикрни тез-тез эшитиб қоламан:

- Бизда хаммаёқ таниш-билишчилик, ўқиган билан кўтарилишнинг иложи йўқ, яхши кадрларнинг қадрига етишмайди...

Шунақа муаммолар ростдан хам борлигини тан оламан. Лекин барибир инсоннинг ўзига кўп нарса боғлиқ эканини таъкидлайман.

Курсдошимга ёшлигида бокс бўйича устози айтган экан:
- Жанг пайти ғирромлик бўлаётганини сезсанг, ғолиблик сотиб бўлинганини англасанг, рақибингга шундай зарба бергин-ки, у ўрнидан қайтиб туролмасин.
Ғалабага муносиб бўлсанг-у, беришмаса, уни суғуриб ол.

Мақсадларингизга эриша олмаётган бўлсангиз, ё хали тайёр эмассиз, ёки етарлича харакат қилмаяпсиз...

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

25 Nov, 15:44


Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қахва совиб қолади-ю, севган инсонинг совиб қолмасмиди?!

Қахва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб қолади. Аёл кишининг эса жони, рухи бор.

Гохида аёл киши хаётда кўп нарсаларга чидаши мумкин. Бироқ унга нисбатан эътиборсизликка чидай олмайди.

Аёл киши пули бор, келишган инсонни ёқтиради дейишади. Аслида аёл киши пулдор, келишган бўлмаса хам уни қадрлайдиган, камситмайдиган, қизғонадиган, суянч бўла оладиган, зулм қилмайдиган, дардларига шерик бўлиб, сўзларини тинглайдиган, хўрламайдиган, ночор ҳолда қолдирмайдиган эркакни севади.

Аёл киши вазир бўлса хам эридан хадя олса, қувонади.

Бошида эри бор аёлларнинг бахтига кўз тегмасин!

Бошида эри бўлмаса-да иффатини сақлаб, фарзандларига хам ота, хам она бўлаётган аёлларга саломлар бўлсин!

Яратган Эгам жуфти халолларимизга биз билан қўша қаришларини насиб этсин, оила қуриш истагидаги аёлларга ўзлари кутгандан зиёда бахт берсин...

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

25 Nov, 01:42


🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Nov, 10:08


Бахтли яшамоқчи бўлсангиз ўзингизни ўзгалар билан солиштираверманг. Ёдингиздан чиқмасин, сизнинг ўзингизга хос ҳаётингиз, шароитингиз, фикрингиз, бошқалардан фарқли шахсиятингиз, насибангиз, бошқаларникига ўхшамайдиган тақдирингиз бор!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

22 Nov, 10:53


🌗Агар инсон кам ухласа, қандай касалликлар пайдо бўлишни бошлайди?

📰РЎЙХАТ:
Холсизлик;
Хотираси ёмонлашади;
Териси қаришни бошлайди;
Қон босими кўтарилади;
Қандли диабетга чалиниш хавфи ошади;
Иммунитети сустлашади;
Юрак касалликларига дучор бўлишга мойиллик ошади...

"Вақтида ухланг, иш, пул, бойлик, давлат хаммаси топилади, СОҒЛИҚ топилмайди, бу неъматни қадрига етишимиз керак..."

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

22 Nov, 04:13


Болангизни уришдан олдин ўйлаб кўринг...

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

21 Nov, 05:53


Ота билан онани жаҳлини фарқи 😂

Сизларда ҳам шунақами?

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

19 Nov, 10:17


ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Онанг ҳизматинга мухтождир...

❗️Яқинларга ҳам улашинг.
👇 👇 👇
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

19 Nov, 05:08


Олдинги қайнона ва келинлар
Хозирги қайнона ва келинлар
Яна кимда шунақа😂😂😂

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

18 Nov, 01:48


🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Nov, 17:40


Бола туғиш дунёдаги энг кучли оғриқлар рўйхатида 2-ўринда туради

1-ўринда эса, тириклайин ёниб кетиш

🥰 Аёлларни қадрланг, ҳурматли эркаклар. Уларни тез-тез совғалар билан хурсанд қилиб туринг

Бу хабарни кимга жўнатишни биласиз-а аёллар!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Nov, 10:42


Озгина табассум 🙃

- Дадаси, яхши келдингизми? Сизга 2 та янгилик бор, бири яхши, бири ёмон! 😕

- Қани, ёмонидан гапирчи .. 🤨

- Сиз йиғиб юрган пулларингизнинг ҳаммасини йўқотиб қўйдим! 😟

- Ия, яхшисини гапирчи... 🤨

- Камбағал бўлсангиз ҳам сизни яхши кўраман )) ☺️

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Nov, 06:10


Бугун 17 ноябрь «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз! . 🥳

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

16 Nov, 07:40


Инстаграм билан реал ҳаётни фарқи борми? Ҳа бор МАНА 👆👆👆😂😂😂

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

15 Nov, 17:13


Пешона тери.

Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.

Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.

Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

11 Nov, 13:20


Tog’ri bizda kanditsionerli issiq uy yo`q bo`lishi mumkin , lekin har kun biz uchun quyosh chiqadi,
Bizda eng zor telefon bo`lmasligi mumkin, lekin chiroyli tabiat biz uchun yaralgan, qo`l-oyoqlarimiz biz uchun xizmatda, biz uchun fasllar almashadi, biz uchun qushlar sayraydi, Olloh izni bilan yer shari butun koinot bizga xizmatda, biz uchun nafis gullar ochiladi, biz uchun ipakdek mayin shamol esadi, biz yo`q edik Olloh bizni bor qildi, ne`matlarga komilib turib noshukr bandalardan bo`lib qolmaylik...

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

10 Nov, 04:30


БУГУН, «ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ»👨🏻‍⚕️🧑🏻‍⚕️

2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси «Тиббиёт ходимлари куни» этиб белгиланган.

Шифокорларга тилагимиз: ҳамиша иммунитетингиз юқори, АТФингиз кўп, гемоглобинингиз баланд, қон босимингиз 80/120, кўзларингиз лочиндек ўткир, ўпкангиз гипокциядан, жигарингиз гепатитдан, ошқозонингиз гастритдан узоқ, ойлигингиз нерв ҳужайраларидек кўп, ҳаётингизда қўзғалиш тормозланишдан устун бўлсин! Соғлик саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Nov, 10:38


Миллионларни сарфлаб ёш бола оёғидаги Х ёки Y образликни МАССАЖ билан даволаётган оналар ДИҚҚАТИГА:

Массажнинг суяк шаклини ўзгатиришга ҳеч қанақа таъсири ва фойдаси йўқ. Чорани массаждан қидирманг, болани қийнаманг
!

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Nov, 04:03


Агар қиз бола ўқиса, фарзандлари ҳам билимли бўлади

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Nov, 02:06


🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!


Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

06 Nov, 23:45


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН !🌷🕊🌷

☀️•Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!

☀️•Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа  Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!

🕊🌹•Ҳаммамизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсинки, қаватимизда, ёнимизда юришсин.. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин 🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

05 Nov, 10:18


Сўкинадиган эркаклар эшитсин 🗣

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

05 Nov, 08:58


БИЗ БИР БИРИМИЗГА МОС...

Кимга юборишни яхши биласиз

Янада кўпроқ👇🏼
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

05 Nov, 02:10


🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Nov, 16:53


ЎПИБ ҚЎЙИНГ АЁЛИНГИЗНИ

Ёмонликдан чиққанда саси,
Жанжал бузса ҳаёлингизни.
Ёзилмаган бахт формуласи,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳафа бўлманг ёмон сўзидан,
Сизга меҳри тошар кўзидан.
Эркалатиб икки юзидан,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Уй жойим деб жонини ёқар,
Тинмас яна фарзандлар боқар.
Меҳр кутиб гоҳ ёши оқар,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳар зомонда гулим жоним деб,
Севганим сан ҳар бир оним деб.
Эркалатиб султонхоним деб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Бир ширин сўз ҳафтага етар,
Бир ой бахтли, илтифот этар.
Ишларингиз юришиб кетар.
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Кўчаларда кетсангиз қолиб,
Кутар муштоқ кўзлари толиб.
Ҳар келганда кўнглини олиб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

👉https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

04 Nov, 15:32


Фарзанд тарбиясини муҳим бир лойиҳа деб қарамас эканмиз, бу борада муваффақиятга эриша олмаймиз!

   Абдулкарим Баккор

Янада кўпроқ👇🏼
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

01 Nov, 13:01


Опам

Опаларга юборамиз

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

01 Nov, 10:00


Аёллар буни албатта ўқинг!

Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.a.), Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қиладилар:

"Аёл эрининг кийимини ювса, Аллоҳ унинг номаи амолига юзта яхшилик ёзиб, икки мингта хатосини ўчиргай. Қуёш нури теккан ҳар бир нарса унга истиғфор айтади. Ва даражасини минг даража юқори қилади.

Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади:

"Қайси бир аёл, агарчи ер юзидаги бор тилло ва кумушни уйига олиб келган бўлса ҳам, бир куни шу мол-давлати билан эрига фахрланиб, "Бор мол-мулкни мен топганман, сенинг молинг йўқ", деса, Аллоҳ ўша аёлнинг барча амалларини ҳабата (йўқ) қилади, агар у солиҳа аёл бўлганда ҳам".

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Oct, 05:24


Хар бир фарзанд доим эшитиши керак бўлган 7 та гап

1. Мeн сeни яхши кўраман
2. Мeн сeн билан фахрланаман.
3. Сен ҳаммасини уддалайсан.
4. Мeни кечир
5. Мeн сeни кечирдим
6. Хаммаси яхши бўлади.
7. Сен жудаям ажойибсан

Хаттоки бу фарзанд 30 ёшда бўлса ҳам...❤️❤️❤️

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

31 Oct, 01:08


🍁Хайр ОКТЯБРЬ!!!

Бугун кузнинг энг гўзал ойи бўлмиш октябрнинг сўнгги куни, Хар бир ўтган куни учун Аллоҳга хамдлар бўлсин !!! 🕊

Мана отдияна бир тонг!!!
Нур таралди ҳар томон!!!
Хайр, баракот, раҳматлар..
Бизга ёғилсин ҳар он!!!

Сиз турсангиз қадрдон!!!
Ёзилади дастурхон!!!
Офтобжон хам чиқиб қолар
Баҳра олинг хар замон!!!

Ассалому алайкум азизларим!!!
Нурли файзли инсонларим!!!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз Ҳайрли ва Барокатли бўлсин!!!
Сиз ва яқинларингизни яхшилик гўзал кайфият бирдамлик тарк этмасин!!!



🌸🍂🌺🍁https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

30 Oct, 14:26


Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

30 Oct, 03:53


Саломатликни асровчи олтин қоидалар.

• Кўпроқ чой ич — камроқ алкоголь
• Кўпроқ сабзавот истеъмол қил — гўштни эса камроқ
• Кўпроқ мева егин — шакарни камроқ
• Кўпроқ ишла — камроқ гапир
• Кўпроқ ухла — камроқ ташвишлан
• Кўпроқ пиёда юр — транспортда камроқ
• Кўпроқ бергин — камроқ сўрагин
• Кўпроқ кулгин — камроқ хафа бўласан.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

28 Oct, 02:04


⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

27 Oct, 07:50


ЯҚИНДА НОЯБРЬ

Қулоғимга шивирлар ҳаво:
- Сотиб олгин ўзингга пўстин.
Маош аста куйлайди наво:
- Ҳаво унча совуқмас, дўстим...
😂😂😂😂😂

Сизга ҳаво нима деяпти? Маошчи? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

27 Oct, 02:30


🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

26 Oct, 16:34


Оилавий кечки сайрнинг аёл учун фойдалари:

•аёл хотиржам бўлади
•руҳий чарчоқлар чиқади
•турмуш ўртоғига яқин ҳис қилади
•келажак учун режалар қилади

Айниқса уй бекалари учун жуда фойдали.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

25 Oct, 07:08


Бахтли бўлишни ўзингдан бошла...

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.
У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам унинг нималигини билмай ўтиб кетади.
Бахтли бўлишн
и ўзингдан бошла, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

25 Oct, 02:46


🌙Ассалому алайкум!

🌷ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🍂🌸Ҳафта ичра турли кун,
🍂🌸Турли саҳар, турли тун.
🍂🌸Энг муқаддас, нурли кун
🍂🌸Жума айём муборак!

🤲🌹🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹🌹🤲https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

24 Oct, 02:28


Aссалому алайкум. Хайрли кун Қадрдонларим 🤗

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

23 Oct, 16:47


ХАЙРЛИ КЕЧ АЗИЗЛАРИМ

ЭНГ ЯХШИ ДОРИ – КЎНГИЛ ҲОТИРЖАМЛИГИДАДИР. КЎНГЛИ ХОТИРЖАМ ОДАМ ҲАР ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКНИ ҲАМ ЕНГИШИ МУМКИН.

КЎНГЛИНГИЗНИ ТИНЧ ОРОМ ОЛИНГ АХИР ҲАММАСИ ОЛЛОҲИМНИНГ ИЗМИДА-КУ!

Хайрли тун яхши дам олинг 🧡

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

22 Oct, 02:14


Менга яхшилик
Тилаган
Азизларим♥️
Аллоҳим
сизларни ҳам кун бўйи
Яхшиликлар билан
Сийласин💐

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳайрли тонг!!!
СЕШАНБА  тонги муборак бўлсин!

Октябрь ойининг яна бир гўзал тонгни янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган яқинларим!!! 🫶

Бугунги кунингиз барокотли ва омадли келсин!!!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин!!!

Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни яқинларингиз ва биз учун эҳтиёт қилинг !!!


🌸🍂🍁☔️https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

21 Oct, 02:48


Ассалому алейкум! Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 35-йиллиги муборак бўлсин!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

20 Oct, 14:57


Она фарзандини дунёга келтираркан 72та суяк синишга тенг оғриқни танасида ҳис қилар экан

Аёлларни асранг эркаклар! Ожизалиги учун эмас, мўжизалиги учун!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

18 Oct, 02:06


🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

17 Oct, 07:06


ИБРАТ...

Ҳар сафар уйингдаги қилинган овқатлар жонимга тегди кўчада ресторан кафедан оватланаман, ҳар ой янги кийим олмасам бўлмайди деб ҳархаша қилганингда шу қизча кўз олдингга келсин у бир неча кунлаб очликда кун ўтказади овқат келганида навбатда мана шундай сарсон янги кийим ҳақида эса ўйлашга сенда бор (имконият) унда йўқ.

Яқинларингизни ҳам улашинг
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

16 Oct, 02:16


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.

Чоршанба тонги муборак!!! мехрибонларим!!!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни
хосил, мушкулларимизни
осон қилсин, қилган яхши
ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайрубарокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.

Фарзандларимиз, оиламиз
ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин.

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамроҳингиз бўлсин!!!

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

10 Oct, 01:41


Ассалому алейкум Хайрли тонг АЗИЗЛАРИМ🤗

Шукур нима?

Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукур эмас. Балки шукур аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукури яхшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукури яхшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.
Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб,ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукури фақат яхшилик сари юрмоғидир.

Яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!🤩

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Oct, 07:11


Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

09 Oct, 02:23


💥Бугун 9 октябр – Халқаро аёли ва оиласини кечки сайрга олиб чиқиш куни экан

Бугунги ажойиб об-ҳаводан фойдаланган ҳолда яқинларингиз билан кечки сайрга чиқинг! Уларнинг кўнглини кўтариб, кайфият улашинг! Ахир совуқ кунларга ҳам оз қолди...

Ассалому алейкум! Кунингиз хайрли ишларга бой бўлсин!☺️

Кимга юборишни ўзингиз биласиз

https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

08 Oct, 17:39


Ҳайрли тун Азизларим
Эртагача Ҳайр

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

07 Oct, 18:00


Шайх Шаъровийдан сўрашди: "Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?" Шайх деди: Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!", дедим.


https://t.me/baxtlioilabola

Бахтли оила ва фарзанд

07 Oct, 02:39


💥 Бугун 7 октябрь - бутунжаҳон Ота-оналар куни нишонланмоқда!

Ота-оналар ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим одамлардир. Бугун Бутунжаҳон ота-оналар куни. Ота-онангизни бу кунда қаттиқ қучоқлаб, яхши кўришингизни айтинг ва миннатдорчилик билдиришни унутманг.

Отажоним - давлатим, Онажоним - жаннатим!!!

Ота-онангизга юбориб, чин қалбдан табриклаб қўйинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/baxtlioilabola