Ибратли Хикоялар @ibratly Channel on Telegram

Ибратли Хикоялар

@ibratly


Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун

энг яхшиларини тақдим этади!


.


✉️ @Abdulloh2231
.

Ибратли Хикоялар (Uzbek)

Ибратли Хикоялар каналига xush kelibsiz! Bu kanalda o'zbek adabiyotining eng zamonaviy hikoyalari va dostonlari bilan tanishishingiz mumkin. Kanalda har hafta yangi hikoya va dostonlar bilan tanishib, o'zbek tilining zengin dastanlar dunyasiga kirishingiz mumkin. Ibratly kanali o'zbek adabiyoti hayranlari uchun ideal manba, bu yerda asil vaqtning o'zida eski dostonlar bilan tanishib, ularning nazokatini va o'zbek tilining zamonaviy mahoratini his qilishingiz mumkin. Ibratly kanaliga obuna bo'ling va o'zbek adabiyotining qimmatli mirasiga ega bo'lishingizdan mamnun bo'laman!

Ибратли Хикоялар

26 Jan, 06:32


SO’RG’ICH

Ибратли Хикоялар

25 Jan, 18:13


Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

Ибратли Хикоялар

25 Jan, 13:28


Одамларга ишониш керак!

Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...

Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:

"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

Ибратли Хикоялар

24 Jan, 16:47


📖 Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллох йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга хам бир луқма берар эди.
Буни кўрган Умар ибн Убайдуллох: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганим кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен хурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди. Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да, “Суюнчи бер, Аллох сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб, “Гувох бўлинг, бу боғнинг хосилини шу шахардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг химматига қойил қолган Умар: “Мени хайрон қолдирдинг. Ўзинг мухтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллох менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берди.
Ана сизга саховатнинг, розилик ва қаноатнинг чўққиси!


https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Jan, 00:05


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

22 Jan, 08:45


Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

21 Jan, 15:58


Яхшиликларга сабабчи бўлайлик
Фарзанд кўриши кечикаётган
Яқинларга ушбу маълумотни
етказайлик !

Бизнинг канал | @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

20 Jan, 13:14


#kulgu_vaqti

    Misrdagi madrasalarning birida bolalarga Alloh taolo odamni qanday yaratganligi to'g'risidagi mavzu darsda yoritilayotgan edi.

Odam alayhissalomning ayoli - Havvo uning qovurg'asidan yaralgani haqida gapirildi. 

Haftaning so'nggida Abdullohning oyisi o'g'ilchasining go'yo mazasi yo'qdek cho'zilib yotganini ko'rib:
-Abdulloh, nima bo'ldi bolam? - deb so'radi.

Kichik Abdulloh:

-Qovurg'amda bir og'riq sezyabman. Menimcha yaqinda xotinlik bo'lsam kerak - deb javob berdi!))

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

20 Jan, 01:05


👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

19 Jan, 16:17


ZAIF
Replay jamoasidan yana zo'r rolik!
Zo'r orginal mavzu olib chiqishibdi!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Jan, 15:55


📝ЕР ОСТИДА ЯРИМ СОАТ.

(ибрат учун)

Хозир ёзаётганларим кимлар учун сафсатадир, аммо кабрга киришдан олдин тириклигингизда уйгониб олинг...
Бу одам ё телба ёки бошига бирор катта мусибат тушган. Ярим кечаси қабристон деворига тирмашаётганимни кўрган одам шундай хаёлга бориши аниқ эди. Аслида ҳам шундай, ахир, намозга бепарволикдан ортиқ мусибат борми?. Бир пайтлар ўқиган эдим. Суфён Саврий ҳазратлари уйида ўзи учун қабр кавлаб, баъзи-баъзида унинг ичида ўлим ҳақида тафаккур қилиб ётаркан. Кейин ҳаяжонланганча: Раббиржиъун (Раббим, мени қайтар,) дея ўрнидан турар, устидаги тупроқни қоқиб айтаркан: Дунёга такрор қайтдинг, кўрайлик, савоб қозонишга қандай киришасан?. Яқин кунлардан буён ибодатга бепарвоман. Намозларни бесабаб қолдира бошладим, айниқса, бомдодни. Бу ҳолат қайтарилавергач, Суфён Саврий ҳазратлари каби нафсимга жазо беришим лозим, деган қарорга келдим. Ҳеч ким билмасин дея, ярим кеча қабристон деворига тирмашаётганим шундан. Чунки эшикдан кирсам, қоровул кўриб қолади. Мана, девор устига чиқдим. Этни жунжиктирадиган даражада қоронғу, сокинлик. Ичимни қўрқув қоплади. Қабрларга тикилганча ўйланиб қолдим: буларнинг баъзисида севинч бор, баъзисида азоб. Агар марҳумлар тилга киришса, Расулуллоҳ айтганларидек: Намозга диққатли бўлинг! деб ҳайқиришарди. Шу ўй билан пастга қандай сакраганимни билмай қолдим. Тушдиму деворга орқам билан ёпишиб олдим. Секингина бошимни буриб, ён томонга қарадим. Аввалдан билардимки, бу томонда кавлаб қўйилган қабрлар бор. Ўша томонга қадам ташларканман, оёқларим тош боғлангандек оғирлашганини ҳис қилдим. Нима бўляпти менга, қулоғим остида шивир-шивирлар, кимнингдир нафаси. Орқамга қарасаммикан? Йўқ! Булар ҳаммаси шайтоний васвасалар. Ахир, хуфтонни жамоат билан бирга адо қилдим, иншааллоҳ, Аллоҳ муҳофазасидаман, қароримдан ҳеч нарса чалғитолмайди. Мана, қабр оғзида ўтирибман. Шу пайтгача бу ердан ҳам қоронғироқ жой кўрмаганман. Қандай жасорат билан бу ергача келдим? Қабр ичида мени нималар кутаётган экан? каби саволлардан юрагим оғзимга келди гўё. Шу ердан қайта қоламан, қасамни бузганим учун уч кун рўза тутаман. Ҳозир эса қабр четида бир оз ўтираману кейин кетаман, деган хаёлда титраётган тиззаларим билан чўккаладим. Қўрқув ва васвасаларни қувиш мақсадида Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, дея зулмат қоплаган очиқ қабрга тикилганча ўйга толдим. Ё Аллоҳ! Бу ерга ҳар бир инсоннинг келиши муҳаққақ. Ўлимдан қочиш йўқ. Лекин шуни била туриб нега дунёнинг ортидан бунчалик қувамиз? Парвардигоро, қанчалаб инсонга озор бердик, қанча ғийбатлар қилдик, намозни тарк этган, Қуръонни куй-қўшиққа алмаштирганимиз қанча. Била туриб ғафлатга ботамиз, Сенга исён қиламиз. Сўнгги маконимиз эса шу қоронғу лаҳад. Шу ўйлар остида Аллоҳга таваккул қилиб, ўнг оёғимни узатдим ва қабрга тушдим. Елкамдаги ёпинчиқни тўшаб, ётиб олдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. Ўйладимки, ҳозир устимни тупроқ кўмиб қўйсая? Дарҳол ётган жойимда кўзларимни юмиб олдим, юрагим қинидан чиқиб кетмасин, вужудимнинг титраши тинсин дея.
Агар мен, яъни тирик, куч-қувватли одам шу ҳолга тушса, ўликнинг ҳоли нима бўлар экан?

©Крик Души Шухрат.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Jan, 14:18


VAQT

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Jan, 03:13


Иймоннинг охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Jan, 15:57


Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма. Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

✍️Ўткир Ҳошимов

@Otkir_Xoshimov

Ибратли Хикоялар

14 Jan, 15:23


Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

13 Jan, 14:17


Уйнаб гапирсанг хам
Уйлаб гапир☝️☝️☝️

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

12 Jan, 06:51


​​.... Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.

https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

11 Jan, 18:17


ТАСОДИФ

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

05 Jan, 03:20


Қабрдаги она

Оналар қабрда ётган бўлса ҳам боласини уйлар экан👍😢

Жигарлар орасида Оқибат йўқолмасин



@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

03 Jan, 05:15


Ўғил – Неъмат
Қиз – Ҳасанот.


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

03 Jan, 01:03


بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Муборак Жумага етказди Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди бу кунни кўрмоқ,
Яратганга шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!

• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!

• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!

• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!

• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!

• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!

• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!

• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!

• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!

• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.

• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!

• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!

• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!

• Ота-онамни Ўзинг авф эт!

• Устозларимни раҳматингга ноил айла!

• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!

• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!

• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!

• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!

• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!

• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!

• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!

• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!

• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!

• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!

• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...
Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин..🤲🤲

Чиройли дуо экан, сизларга илиндим...


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

01 Jan, 17:40


Шуни тушунмаганингча иймоннинг нималигини тушунмайсан...

@HikmatliSatrlar

Ибратли Хикоялар

01 Jan, 11:23


Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

01 Jan, 08:01


Бу бола махсус мослама ёрдамида илк бор овоз эшитаяпти. Ҳолатини бир кўрингда...

Бизлар эшитиш, кўриш, гапириш каби имкониятларнинг неъмат эканини ҳам ҳис қилмай қўйганмиз деярли!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

01 Jan, 00:03


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

2025- йилнинг илк тонги муборак бўлсин!

Соғлигимиз ва юртимиз тинчлиги бизга берилган Аллохнинг иномидир.

Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин.

Табассум қилсангиз тиллога тенгдир, 
Яхши ниятингиз Хумога тенгдир. 
Тинч, гўзал диёрда сиз бахтли яшанг, 
Бу диёр торга тор, кенгларга кенгдир.

Бу куннинг файзу шодликлари Сизга хамроҳ бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

31 Dec, 19:00


😴😴

Ибратли Хикоялар

31 Dec, 16:34


РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

«Ҳикматли дунё»
(3-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Эслатма: эртага Ражаб ойининг 1-кунидир.

©BintuSodiq

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Dec, 10:55


Яхши кайфият улашамиз 😊😄

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Dec, 07:16


Абу Бакр р.а. вафот этиб, халифалик Умар р.а.га топширилди. Умар р.а. давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар р.а. сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам билан тўла идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади. Қоғозда шундай ёзилган бўлади:

"Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!"

Ҳаёти Абу Бакр р.а. билан мусобақалашиб ўтган Умар р.а. қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
— Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан...

@IBRATLY - Ибрат улашамиз!

Ибратли Хикоялар

29 Dec, 12:04


АЛДАНИБ ҚОЛМА!

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг.

@IBRATLY - Ибрат улашамиз !

Ибратли Хикоялар

28 Dec, 16:21


Таниш бир акамиз бўлардилар, Аллоҳ рахмат қилсин. Бир куни суҳбатимиз чоғида ажойиб гап айтиб қолдилар:
- Фарзандларим ҳар кун ухлашдан олдин эртак айтиб беришларини сўрашарди. Уларни жойларига ётқизиб, қайсидир қахрамонлар, маликалару - шахзодалар ҳақида эртак айтиб берардим. Бир кун ажойиб фикр келиб қолди, Аждарҳо ҳақида афсона айтгунча, фарзандларим тарбияси билан шуғуллансамчи!?
Шу оқшом янги эртак айтиб бердим:
- Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Абдуллоҳ деган бола бор экан. У ҳар куни тонгда бомдод намозини ўқишга ўрнидан эрта турар экан. Намозни ўзига яраша шартлари бор экан. Аввал тахорат қилиш керак экан. Биринчи, қўлини уч марта "бисмиллах" деб ювар экан. Кейин ўнг қўлига сув олиб уч марта оғзини чайқар экан...
Фарзандларим зерикиб қолмасин деб кейинги сафар Абдуллоҳ деган болани бирор қишлоққа юбораман, олдидан ҳовуз чиқиб қолади, у яна хар сафаргидек тахоратини бошлайди...
Кейин қудуққа дуч келади, дарёга боради, қайиққа тушади, от боқади, қўй боқади, лекин бари-бир тахорат қилиб намоз ўқийверади...
Биласизми, бу эртакларим бошланиши ҳар ердан бўлгани билан бир ерда тугарди, кунлар ўтгандан кейин қайси эртак бўлса ҳам сув олдига етиб келганда фарзандларим бир-бирига гап бермасдан:
- У ёғини мен биламан, қўлини бисмиллах деб уч марта ювади, кейин яна қўлига сув қуйиб.... - деб давом эттирадиган бўлди. Менинг ҳикматли эртагим самарасини берди -дея кулиб қўйдилар...

Ён дафтарингизга ёзиб қўйинг, зора сизнинг хам фарзандларингизга фойдаси тегса, эртакчи амакини эса дуо қилиб қўйинг, мени хам қўшиб қўярсиз.
Дуоларингиздан умидворман.


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Dec, 15:10


Шунақа ёрдамчиси бор оталар — ҳақиқий бахтли!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Dec, 14:43


​​​​МУКАММАЛ АЁЛ

Шогирдлар устоздан сўраб қолишди:
— Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди - нега хотинингиз йўқ?
Устоз бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади. — Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни уни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Лекин унинг қалби гўзал эмас эди. Биз ажрашдик. Кейин яна бир қизга дуч келдим. У гўзал, доно эди. Лекин, феъл-атворимиз тўғри келмади. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекаму-кўст аёл истагандим. 
— Нима, шундай аёлни учратмадингизми?
— Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди — ақлли, гўзал, илм-маърифатли, меҳрибон, бир сўз билан айтганда — мукаммал.
— Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар.
— Йўқ! Бахтимга қарши у ҳам мукаммал эркакни излаётган экан.



@IBRATLY - Ибрат улашамиз !

Ибратли Хикоялар

28 Dec, 08:43


❗️Гулни вайрон қилманг, вақти келади сиз ўстирган гулни ҳам бошқа инсон қўлига топширасиз

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Dec, 04:46


"Менга салом бермай қўйишган эди..."

Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим.

Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди.

Давронбек Тожиалиев.

https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Dec, 20:30


@IBRATLY kanalidagi postlar yil davomida 3.6 mlnga yaqin oʻqildi

TGStat xizmati @IBRATLY kanalining 2024-yilgi statistikasini chiqardi:

yil davomida 949 ta post qoldirilgan;

yil davomida kanaldagi postlar jami 3.6 mln marta ko‘rildi;

kanaldagi postlarni odamlar yil davomida turli guruhlarga va o‘zaro bir-biriga 45.3 ming marta ulashgan;

17 ta kanal bizdan iqtibos olgan, 59 marta boshqa kanallar eslagan, 26 marta repost qilishgan;

Eng mashhur post 20 ming marta oʻqilib, 381 marta repost qilingan.

Bizni kuzatib borayotgan va qoʻllab-quvvatlab turgan barchaga rahmat!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Dec, 03:05


🕌 Яратган етказган Жума айёми
муборак азизлар!


🌹 Сочларига оқ тушган Онам
🌹 Отам учун сўрайман тилак
🌹 Акам укам Опа сингиллар
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

🌹 Келинг бугун дардлашайлик
🌹 Дуо қилинг толгунча билак
🌹 Энг гўзал кун саййидул айём
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК
@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

25 Dec, 08:36


Узоқ умр кўришнинг асосий сабаби

Яқинда олимлар узоқ умр кўришнинг сабабларини илмий жиҳатдан ўрганиб чиқишди. Бу тадқиқот учун узоқ йиллар сарфланди, натижа эса барчани ҳайратга солди. Аниқланишича, узоқ умр кўришга тўғри овқатланиш ҳам, спорт ҳам ва бошқа омиллар ҳам у қадар таъсир кўрсатмаган. Балки яқинлари, қариндош-уруғлари билан дийдорлашув бунга энг асосий сабаб экан!

©BintuSodiq

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Dec, 18:42


УЙИМИЗГА  КЕЛИНГ...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ак
а, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Заршидбек Матғозиев
ㅤㅤ
https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

20 Dec, 16:53


Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Негаки, ҳар куни атиги 15 дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

Ота-оналар огох бўлинг!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

©TIBBIYOT_TV

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

20 Dec, 15:38


Ўта фаросатли иш қилишибди...

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

16 Dec, 18:00


ДУНЁ ЎТКИНЧИ...

🎙Хайрулла Хамидов

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

16 Dec, 10:35


Borma kuyasan Ana kuyding😄

(Hojiboy Tojiboyev)

Ибратли Хикоялар

15 Dec, 19:11


#Қиш_кайфияти

Э-э-э, бир гап бўлар...

Куяверма дунё ишига!


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

15 Dec, 14:01


Aniq ☑️

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

15 Dec, 13:21


🌿🌱– Nega siqilyapsan?
– Tashvishim bor...
– Hal qilsa bo‘ladimi?
– Ha.
– Unda siqilishdan nima foyda?

***

– Nega siqilyapsan?
– Tashvishim bor...
– Hal qilsa bo‘ladimi?
– Yo‘q.
– Unda siqilishdan nima foyda?

Har qanday holatda ham siqilishdan foyda yo‘q... O‘zingizning qadringizga yeting, qadarda nima yozilgan bo‘lsa, shu bo‘ladi..!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Dec, 15:43


Ётдан жигар ясаб бўлмайди

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Dec, 08:01


ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН.

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди.

Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...

Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар...


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Dec, 06:01


🔹Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан
ётоғингда уйғонасан.

«Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб
ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин».


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Dec, 04:01


Агар, бирор кишининг айби сизга етиб келса, уни охири сиз бўлинг, сиздан кейингиларга ўтиб кетишига йўл қўйманг.
Агар шундай қилсангиз, ўзга инсоннинг айбини яширган савобини оласиз.
Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ уни айбларини яширади.

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Dec, 00:02


Қаноат ва розилик...

Суратни катталаштириб, отахон еяётган таомга ва юзларидаги табассумга диққат билан разм солинг... Бу нуроний юздаги мамнунлик сири ана шу икки сўз "Қаноат" ва "Розилик" дадир...

Исён қилманг, шукр қилинг... Бўлмайди деманг, дуо қилинг... Шошманг, сабр қилинг...

Роббим "Бўл" дейди ва бўлади, ИншаАллоҳ... ))

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

13 Dec, 17:55


#Эҳсон

Ҳисобчилардан бири сўнгги вақтларда жуда кўп эҳсон қилиб юбораётган Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ёнига келиб пичирлади:
-Устоз сармоя хисобидан хам эҳсон қилиб юбораяпсиз. Пулларимиз тугаяпти.
Абдуллоҳ ибн Муборак эса хотиржамлик билан жавоб берди.
- Хавотир олма,  Умримиз хам тугаяпти.


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

13 Dec, 16:16


Farzandlar
bolalikga qaytish uchun
ikkinchi imkoniyatdur.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

13 Dec, 01:19


Иймоннинг охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Мақсад йўқ савоб иш қилишдан бўлак,
Аллоҳим севган кун ЖУМА МУБОРАК.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

12 Dec, 23:02


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

11 Dec, 18:33


Эртага

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

07 Dec, 16:31


Ўзи мен сизни Қизингизман-ми?

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

05 Dec, 23:00


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

05 Dec, 15:00


Арслон овлаган кийигини ейишни бошлар экан, қорнида боласи борлигини сезиб қолди. Ўлган кийикнинг боласини онасининг қорнидан тортиб чиқарди. Бола ўлиб бўлган, энди кеч эди. Арслон ўлик болани онасининг жонсиз танаси ёнига қўйиб, оғир қадамлар билан бир четга узанди. Бу ҳолатни тасвирга олган сураткаш, арслоннинг узоқ вақт ҳаракатсиз ётганидан шубҳаланди. Бутун жасоратини жамлаб унга яқинлашди. Арслон ўлик эди.

Арслоннинг ўлими сабабига қизиққан сураткаш, жасадни ветеринарга олиб борди. Ветеринар арслоннинг қорнини ёриб, унинг юрак ёрилишидан ўлганини аниқлади.
"Шерюрак" дейилишининг битта маъноси шу бўлса керак. Арслон ўзи сабабидан бир айбсизга етган зарарни ҳазм қила олмади.

Ҳайвон деб билганларимиз, баъзи одамлардан кўра марҳаматлироқ.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

04 Dec, 18:54


ХАЛИ ВАҚТ БОР…

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

01 Dec, 07:44


ГАП
📝 АНВАР НИШОНОВ
🎤 МАСРУР САНАЕВ

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

01 Dec, 05:49


#Хайрли_кун

Қиш фаслига етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, қишнинг биринчи куни муборак бўлсин,

❗️Қалбингиз ҳамиша қордек оппоқ ва беғубор бўлсин!

Якшанба дам олиш кунингиз мароқли ўтсин🤲

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Nov, 08:36


Насихат.

Унутмагин жон болам,
Кўрсатаман тўғри йўл.
Хаётингда доимо,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Хол ахвол сўраб тургин,
Бетобин чиқиб кўргин.
Зориқса ёрдам бергин,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Қовоғингни солма хеч,
Кириб келса эрта-кеч.
Муаммоси бўлса еч,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Кор келмас баланд қоянг,
Узоқда бўлса боланг.
Даркордир шу хамсоянг,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Иссиғингу, совуғинг,
Ёйгай элга довруғинг.
Гап чиқса хам дема «ғинг»
Қўшнинг билан яхши бўл.

Сенда унинг хаққи кўп,
Ёниб кетма этиб, лўп.
«Сиз яхшисиз» дегин, - хўп,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Хали мана кўрарсан,
Бахтли хаёт қурарсан.
Гапим эслаб турарсан,
Қўшнинг билан яхши бўл.

Шухрат Шукур

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Nov, 04:50


Фарзандингизни тарбияламанг. Ўзингизни тарбияланг. Чунки улар сиздан ўрнак олишади...

"Уч нуқта"
жамоасидан ниҳоятда ибратли ролик.


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

29 Nov, 18:56


O’zingizga ham havasingiz kelsin !

Ибратли Хикоялар

28 Nov, 23:02


👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Nov, 23:00


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Nov, 15:57


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Nov, 18:44


ОНА

Жажжи гўдак йиғлар бетоқат,
Атрофида аёл парвона.
Гоҳ бешикка белар боласин,
Гоҳ кўксидан сут тутар она.

Ойлар ўтиб эмаклар бола,
Она бундан севинар чандон.
Боласининг ҳар кулгусидан,
Яйраб кетар шукронада жон.

Тетапоя қилиб туртиниб,
Болажон илк қадамин ташлар.
Аёл Ҳаққа шукрона айтиб,
Севинчидан кўзларин ёшлар.

Йиллар қувлаб бири бирини,
Орадан вақт ўтиб борарди.
Тун ярмида уйғониб аёл,
Ғайрат ила хамир қорарди.

Тандир-тандир нон ёпиб тонгда,
Олиб чиқар эди бозорга.
Уч-тўрт сўм пул орттириб ундан,
Ишлатарди уйга, рўзғорга.

Битта бошин минг ўтга уриб,
Ёдгор қолган ўғлин боқарди.
Қийинчилик озор берганда,
Кўз ёшлари пинҳон оқарди.

Ҳеч кимдан кам бўлмасин болам,
Дея тиним билмади тун-кун.
Кўзларининг қораси, ўғли,
Ўсиб йигит бўлди бир дуркун.

Ўғил ўқиш, илм қасдида,
Шаҳар сари очди кенг қулоч.
Онаизор пул топиб турди,
Қолса ҳамки баъзи вақтлар оч.

Йиллар ўтиб ўғил у ёқда,
Кўнгил қўйди гўзал дилдорга.
Она қарзга пул олиб анча,
Уйлантирди эрта баҳорда...

Тўйдан кейин шаҳарлик келин,
Сўзларида пичинг ва кибор.
Эрига дер:- юринг, кетамиз,
Бу қишлоқда бизга нима бор.

Ўғил кетди шаҳарга кўчиб,
Муштипарин бир ўзин ташлаб.
Дуо қилиб яшади аёл,
Соғинчларда кўзларин ёшлаб.

Фарзандга бахт сўраган она
Дуолари самога етди.
Беш-ўн йилда эрка ўғилнинг,
Ишлари зўр, бой бўлиб кетди.

Манманлик ва кибр олови,
Тушди унинг жисму жонига.
Ўзи каби димоғдор бойлар,
Қуллуқ қилиб келар ёнига.

Унутилди қишлоқда она,
Гоҳи қолди иссиқ овқатсиз.
Ойда бир бор кўриб келмоққа,
Ношуд фарзанд бўлди тоқатсиз.

Оғир меҳнат қилган неча йил,
Унга осон бўлмаган ҳаёт.
Кексаликнинг касалликлари,
Жисм-у жонда кўринар бот-бот.

Бир кун бетоб яна бир кун соғ,
Амал-тақал кунин кўрарди.
Жойнамозга чўк тушиб тонглар,
Дилбандига умр сўрарди...

Соғинчларда ўртаниб жони,
Етти чоғи дийдор ноласи.
Кириб келди бир тонг эшикдан,
Жигарбанди, жони боласи.

Ўғли олиб кетди онасин,
Уй-жойини кўрсатмоқ учун.
Шунча бойлик, ҳашаматлари,
Мақтанишга арзимас нечун.

Онаизор қасрга келиб,
Ҳайрат билан боқиб турарди.
Неваралар тинчин бузмай деб,
Оҳиста ва сокин юрарди.

Кошонада она ўзини,
Ошиқчадек сезарди фақат.
Ўғли ҳамда келин томондан,
Кўрмасди чин меҳр-муҳаббат.

Бир тун қуриб она томоғи,
Ошхонага йўл олди шу он.
Ўғли ҳамда келиннинг сўзи,
Қулоғига келди ногаҳон.

-Индамасам ўрнашиб олди,
Онангиз ҳам жуда бу ёққа.
Айтиб қўяй, хизмат қилмайман,
У майдагап, текинтомоққа.

Хуши учиб гўё бошидан,
Аёл қалт-қалт титради шу тоб,
Манман, тантиқ келинга ўғли,
Қайтаради муносиб жавоб!

Айтади-ки: - Тиғ санчма, аҳмоқ,
Юрагимнинг оғриқ жойига.
Онам учун бутун дунёни,
Керак бўлса сочгум пойига.

Ўз-ўзини эплолмас гўдак,
Бир парча гўшт эдим у замон.
То бугунги кунимга қадар,
Мени одам қилган шу инсон.

Ўзи кўрмай охорли кўйлак,
Кийинтирди мени беклардек.
Йўқчиликка қилиб қаноат,
Истакларим бажо қилди лек.

Сават-сават нон сотиб яна,
Дала чопди олиб кетмонни.
У офтобда куйганида мен,
Еб ўтирдим қаймоқли нонни.

Бугун шундай яшашим асли,
Сабабкори шу меҳрибоним.
Битта "болам" деган сўзига,
Фидо қилсам арзийди жоним.

Берган ҳалол оқ сутин ҳаққин,
Қилолмайман юз йилда адо.
Ҳасрат чеккан онамнинг энди,
Умрин узоқ қилсин-да Худо.

Ўғил бўлиб хизматин қилай,
Оёқларин ўпайин йиғлаб.
Сен иккинчи бундай сўз айтма,
Онам ҳақда юрагим тиғлаб.

..Кутди шундай сўзларни она,
Ҳапқирганча юраги шув-шув.
Эшитгач лек боласин сўзин,
Кўз ёшлари юмалар дув-дув.

- "Эҳ, гапирма хотин, ўзим ҳам,
Безор бўлиб кетдим очиқ гап.
Ёш боладек ҳолим сўрайди,
Ё хонада юради шап-шап.

Ишга кетсам вақтимни олиб,
Ярим соат қилади дуо.
Назарида менинг омадим,
Тилагига боғлиқдек гўё.

Қолмабди-ку гапида маъно,
Гоҳи боғдан, гоҳ тоғдан сўзи.
"Қайтиш керак энди уйга" деб,
Айтиб қолар менимча ўзи.

Сабр косам лиммо-лим тўлган,
Ўзимнинг ҳам сенга дил ёрсам.
Яхши бўлар балки тонг саҳар,
Мошинага солиб юборсам?

(давоми бор)

Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони

Ибратли Хикоялар

27 Nov, 18:44


Она.

(давоми) 3

Гоҳи оғриб қолардинг болам,
Бедор эдим саҳарга қадар.
Қўй ёғидан суриб ўрардим,
Бетобликдан қолмасди асар.

Бир гал ўтиб кетмади сира,
Қув-қув йўтал ҳамда иситманг.
Берган дори гиёҳларим ҳам,
Таъсир қилай демасди аттанг.

Қаҳратон қиш.Ярим тунда сен,
Оғир-оғир нафас олардинг.
Алаҳсираб ёнардинг оташ,
Юрагимга вахм солардинг.

Чидолмадим тонгни кутгани,
Вақт ўтарди секин ҳаяллаб.
Зим-зиё тун, қўшни қишлоққа,
Кетавердим йўлни чамалаб.

Эшитгандим ўша томонда,
Бор деб битта яхши шифокор.
Умид шундан, унинг давоси,
Иншааллоҳ қилар дедим кор.

Гуппиллатиб ёғиб турар қор,
Бордим унинг уйини топиб.
Дарвозасин урдим бетоқат,
Уй эгаси чиқувди чопиб.

Олиб кирдик сени ичкари,
Эҳтимолки йўлда толгандинг.
Кўрпачангни очсак авайлаб,
Ширингина ухлаб қолгандинг.

Сўнг шифокор синчковлик билан,
Сени обдон текшириб кўрди.
Уйда нима даво қилганим,
Эринмасдан битталаб сўрди.

Сўзларимни эшитгач деди:
-Буни қайдан билган экансиз.
Ўзингиз зўр шифокордан ҳам,
Яхши даво қилган экансиз.

Фақат битта муаммо қаранг,
Қор тинмади ўчакишгандай.
Изғирин жон оламан дейди,
Бу совуқда кетасиз қандай?

Мана менинг ахли аёлим,
Суҳбат қуриб бирга ичинг чой.
Тонг отганда йўлга чиқасиз,
Бу маҳалда хавфли хойнахой.

Иситма йўқ мутлоқ танада,
Аҳвол яхши, олманг ҳавотир.
Уйда яна даво қилгани,
Дори ёзиб бераман ҳозир.

-Йўқ, бирпасда етиб оламан,
Деб ортимга қайтибман у чоқ.
Совуқ ҳамда тун қўрқувидан,
Жисм-у жоним қуршаган титроқ.

Маҳкам босиб сени бағримга,
Яратгандан ҳимоя сўраб.
"Бисмиллаҳ" деб йўлга чиқгандим,
Тезлик билан уйимга қараб.

Шу экан-да она қисмати,
Гулдек асраб катта қиласан.
Болам, ота-она қадрини,
Ота-она бўлгач биласан.

Бу миннат ё шикоят эмас,
Кўнглимдагин шунчаки айтдим.
Хат орқали шундай сен билан,
Дийдорлашгум соғинган пайтим.

..Ўғил хатни ўқиган сари,
Уйғонарди сўнган виждони.
Кеч англади онанинг қадрин,
Энди мангу қийнар армони.

-Оҳ онам-а, ёлғон дунёдан,
Қутилдингми тинчгина ўлиб?
Мен кимман, айт,бирор корингни,
Бажармадим фарзандинг бўлиб.

Титраганча ўғил бармоғи,
Қўлга олди иккинчи хатни.
Она изҳор қилганди бунда,
Меҳр билан чин муҳаббатни.

(давоми бор)

Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони

Ибратли Хикоялар

27 Nov, 18:44


ОНА

(давоми) 2

.. Шу тун сира отақолмас тонг,
Аёл берар ўзига савол.
Оқ сут берган боласига ҳам,
Келибди-да борлиги малол.

Бутун умр кўрган азоби,
Кўз ўнгидан ўтди лаҳзада.
Пичирлиб дер: " Худойим кечир,
Болам хато қилди, алҳазар.

Ёш-да ҳали, бироз қизиққон,
Йўқса пойим қиларди тавоф.
Билмай айтган гаплари учун,
Қиёматда бермасин жавоб.

... Тонгда қўлин очиб дуога,
Она сўрар юртга омонлик.
-Ўғлим, энди мен уйга қайтай,
Бу ҳаётда кўрма ёмонлик.

Қайда бўлма Яратган Ўзи,
Асрасин-да омонат жонинг.
Ҳалол топгин илло ризқингни,
Йўқотмагин сира виждонинг.

Фарзандларинг роҳатин кўрсанг,
Қолмас сира армоним, нолам.
Ногоҳ менга бирор гап бўлса,
Сен онангдан рози бўл, болам.

Кел, бағримга босай бир бора,
Ҳидлаб олай ҳидларинг тўйиб.
Билсанг уйда ухлайман ҳатто,
Суратингни бошимга қўйиб".

Она қайтди уйига маъюс,
Юрагини ташлаб шаҳарга.
Не қисматки шу тунда руҳи,
Жон тарк этди, етмай саҳарга.

Тунда чироқ ёнганин билиб,
Қўшни ҳабар олди эрта тонг.
Аммо совуқ жасадни кўриб,
Фарёд солди бўлиб ҳанг-у манг.

Юборилди шаҳарга ҳабар,
Ўғил етиб келди туш чоғи.
Юраклари тиради ногоҳ,
Ҳис қилганда айрилиқ доғин.

Фоний дунё, бевафо дунё,
Шу экан-да инсон қисмати.
Вақтинчалик меҳмон бўлар у,
Сўнгра кетар, битгач иззати.

Сўнгги йўлга кузатиб қайтгач,
Хоналарга кирди бемадор.
Эски уйнинг ҳар бурчагида,
Яширинган хотиралар бор.

Онасининг жавонин очиб,
Кўзи тушди тугунлар қатор.
Қизиқсиниб қўлига олди,
Очиб кўрди, нималари бор.

Томоғига тиқилди йиғи,
Бўғзи куйди ва тишлади лаб.
Болаликда кийган кийимлар,
Сақлаганди она авайлаб.

Соғинганда ёлғиз ўғлини,
Ёш тўлганда мунгли кўзига.
Жигарбандин буюмларини,
Ҳидлаб-ҳидлаб босган юзига.

Кароватнинг бошида яна,
Турар эди қути бежирим.
Ўғлига ҳеч етиб бормаган,
Хатлар билан тўлганди лим-лим.

Қўли титраб хатлардан бирин,
Очиб аста ўқий бошлади.
Қотиб қолган юраги эриб,
Армонлардан кўзи ёшланди.

Катта-кичик харфларда она,
Очган эди кўнгил қатини.
Сўзларини қоғозга сочиб,
Изҳор этган муҳаббатини.

-Салом болам, кўзим қораси,
Юрибсанми, соғ-у саломат?
Аллоҳ Ўзи асраб жонингни,
Ишларингга ёр бўлсин омад.

Катта шаҳар, минг ҳил одам бор,
Сен ўзингни қилгин эҳтиёт.
Кўз нурингни авайла, болам,
Уйқу учун ўз вақтида ёт.

Эсингдами бола чоғингда,
Ширгуручни яхши кўрардинг.
Идишингда тугамай туриб,
Яна борми дея сўрардинг.

Келиним ҳам қўллари ширин,
Бўлса керак жуда пазанда.
Нонуштасиз қўймасин сени,
Куч бўлади еганинг тонгда.

Кўчага чиқ қалин кийиниб,
Совуқ тушиб қолибди анча.
Жонга ором бўларди аввал,
Уйимизда кичкина танча.

(давоми бор)

Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY - Ибрат макони

Ибратли Хикоялар

27 Nov, 18:44


Она

(давоми) 4

-Салом болам, омонми жонинг,
Оиланг соғ-саломат, тинчми?
Эҳтиёт қил доим ўзингни,
Шудир сенга дуо, ўтинчим.

Кеча қўшни аёллар билан,
Борган эдик катта бозорга.
Товуқларга дон-дун дегандай,
Яна у-бу керак рўзғорга.

Дўконларни айлана туриб,
Кўзим тушди қалин палтога.
Шуни сенга олиб қўяй деб,
Қўл солибман бозор халтага.

Афсус, камдек пулимнинг чўғи,
Етмади-да, мунғайиб қолдим.
Кейин қўшни Норхол момонгдан,
Қарзга деб бироз пул олдим.

Яна озроқ ками бор эди,
Мардлик қилди сотувчи бола.
-Фарзандим деб бунчалар шодсиз,
Олаверинг, розиман хола.

Ўтирибман авайлаб, асраб,
Йўлларингга интизор кўзим.
Эҳ, уйингни билганимда-чи,
Шарт кўтариб борардим ўзим.

Бир кун қўшни қишлоқлик Наби,
Сотиб келди табиий, зўр асал.
Айтишича кунда еб турса,
Бўлмас экан сираям касал.

Илиндим-да сенга жон болам,
Мен-ку писанд қилмам совуқни.
Айирбошлаб бериб юбордим,
Катакдаги тўртта товуқни.

Йўлинг тушиб бир келиб кетсанг,
Опкетардинг йиққан-терганим.
Дийдорингни бир кўрсам бўлди,
Неъматимсан Худо берганим.

Ўғил йиғлаб бошқа номани,
Очиб ўқий бошлади аста.
Ох, бу хатни ёзган маҳали,
Бўлган экан онаси ҳаста.

-Болажоним юрибсанми соғ,
Жойидами ишларинг бари?
Сенга айтмай дейман-у бироқ,
Холим ёмон кун ўтган сари.

Қон босимим ошгандан-ошган.
Увишади қўл-у оёғим.
Қақшаяпти жисмим оғриқдан,
Яқин чоғи энди "у ёғим".

Рўзғор қолди пала-ю партиш,
Ярасайдим ишларга зора.
Яхшиям бор қўни-қўшнилар,
Ҳабар олиб турар кунора.

Қуриб кетсин, кўнгил экан-да,
Ичгим келди қайнатма шўрва.
Лекин илик қаёқда дейсан,
Қора қозон қайнайди зўрға.

Кўрмайсанми дори-дармонни.
Бирам қиммат нархи осмонда.
Қўшни дейди: -ўғлизга айтинг,
Арзон бўлар шаҳар томонда.

-Унинг мингта юмушлари бор,
Деб қўшнининг оғзини ёпдим.
Сен ҳавотир олма, шу ердан,
Барча керак дорини топдим.

Аслида-ку ойдан ойгача,
Етар эди нафақа пулим.
Лекин эшик қоқиб турибди,
Остонада фаришта-ўлим.

Мендан кейин қийналмагин деб,
Йиғиб қўйдим сармоя бироз.
Ўтар бўлсам маракаларга,
Шу пулларни ишлат илтимос.

Дилобар Ўролова

Ибрат учун яқинларга юборинг!

👉 @IBRATLY - Ибрат макони

Ибратли Хикоялар

26 Nov, 16:44


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Nov, 04:47


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Nov, 03:01


#Yaxshi_kayfiyat 😄

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

25 Nov, 20:00


Уруш тугаб Қўмондонлар қўл бериб кўришишади
Бечора Аёл эса Ҳалок бўлган Ўғлини
кутганча қолаверади.

@HikmatliSatrlar

Ибратли Хикоялар

25 Nov, 18:58


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

25 Nov, 02:00


📹 2023-yilda eng ko'p qo'yilgan O'GIL FARZAND ISMLARI! TOP-10

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Nov, 23:00


👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Nov, 20:28


🥺🥺

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Nov, 13:40


😢😢

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

24 Nov, 13:14


Бугунги кўрган энг яхши видеоларимдан бири...😢

Ўзи тирик, руҳи ўликлар...

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Nov, 17:16


Тортмисан тортлар. Бунақаларини кўрмагансиз, офарин! 👏

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Nov, 15:36


У  ПАЙТЛАРДА...
инсонларда меҳр бор эди...

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Nov, 14:35


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Nov, 04:00


- Алоо, Ассалому алайкум, бу эҳсончи акани телефонларими?

- Ваалейкум ассалому, лаббай синглим, нима хизмат?

- Шу номерни беришувди...

- Жуда яхшида, нима муаммо бор, айтаверинг.!?

- Шу десангиз учта ёш болам 4 кундан бери фақатгина нон билан чой ичишаяпти холос...

- Ҳа, тушунаман, хўжайиниз ҳам ишсиз қолгандирларда а?

- Бир йил бўлди, хўжайиним автохалокат сабаб вафот этдилар...

- Тушиндим, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин синглим, бугун кеч бўлиб қолди, манзилингизни айтинг, ёзиб оламан, эртага иншааллоҳ пешин вақтигача имкон қилишга ҳаракат қиламан.

- Хўп бўлади, аммо яна бир бор безовта қилганим учун узр ака.( шу охирги сўзлар йиғи аралаш аранг гапирилган эди)...

Эй Аллоҳ ўзинг гувоҳсан, эҳсон картамда 28 сўм пулим бор холос. Ўзинг бойлик берган бандаларингни қалбига солгин, эртага мени шу муштипар онанинг олдида ёлғончи қилиб қўймагин.

Хуфтонни шу дуолар билан адо этиб эртани кутдим.

Бомдод.

Картага қарагани юрагим чопмади,

Соат 10 ларда не кўз билан қарайки, картада 490 мингдан ошиқроқ пул бўлибди.

Алхамдулиллах, Аллоҳу Акбар.

Тезда қўнғироқ қилдим.

Телефондан ёш боланинг ширин овози келди:
- Онажон , эҳсончи ака телефон қилаяптилар, уррее, бизга бугун тухум қовуриб берасиз а, уррее...

Шу ҳолатда гапира олмаслигини ўзим сездимда, беш минутда телефон қиламан деб телефонни қўйдим.

Манзилга етиб бориб омонатни топшириш учун телефон қилдим
Учта гўдак онасини тўхта дейишига қарамай мен томонга ўқдай учиб югуришарди, қўлимдаги пулни кўриб ўртанчаси шошиб, "амаки бу пулларни бизга дадам бериб юбордиларми, ўзлари қачон келарканлар, айтб қўйинг, биз уларни жуда соғиндик"- деди...

Беш қадамча нарида онаизорни кўзлари жиққа ёш билан дарахтга суяниб қолганини кўрдиму... болажонга пулни бериб, болажоним мен дадангга айтаман, тез кунларда келади, фақатгина сизлар онажонизни қийнамай ўтиринглар, дедимда кўз ёшларимни яшириш учун тезда ортга қайтдим...

Эҳ болажонлар, сизнинг отангиз бир йил аввал автоҳалокат сабаб Роббимнинг хузурига кетганини қандай айтаман...

Аскар Мамадиев саҳифасидан

Ибратли Хикоялар

23 Nov, 01:59


#Ўттиз_икки_тиш

Тишим оғриб дўхтирга бордим,
Емирилган экан илдизи.
Ўйлаб кўрсам, шу тишларимни эхтиёт қилмаганманман ўзи.       Дўхтир деди:- Суғириб олиб,
Сунъий бир тиш қўямиз энди.
Ундан аввал қолип оламиз,
Ўлчанади бўйи-ю эни.
Бир оқ рангнинг ўзи неча ҳил аввал рангин саралаш керак.
Ундан олдин икки ёндаги Икки тишни аралаш керак.
Араланган икки тишга ҳам
Бирон ғилоф, қопқоқ қиламиз. 
Ўз тишингиз рангига мослаб       Уччовин ҳам оппоқ қиламиз.   Танланг, энг арзони елим тиш,    
Энг қиммати садафдир тиниқ.   
Ўшанда ҳам бодом чақмайсиз, Йўқса синиб қолади аниқ.      
Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!      
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб,          Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.   
Хуллас,  милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
Ва дедики : "Ўрни битволсин,    Ундан кейин бошлаймиз ишни".
Бир ҳафтада ўрни битди ва
Яна ўн кун қатнадим чидаб.        Икки тишни қилиб ярим жон,    Битта тишни қўйди тиккалаб.
Укол, суғур, чархла, қолип ол,    Хизмат хаққи йиғилди бари.
Битта жонсиз тишни ўрнатиш
Бир миллионга келиб тўхтади. 
Шунча чиқим , шунча машмаша,  Бир сунъий тиш қўймоқ важидан.                                         Эй, икки бор тиш чиқарган Зот,
Сен нега хақ сўрамагансан? 
Ўзингга ҳамд, бир чақа олмай,                                           Араламай, чиқармай оҳим,           Ўттиз икки тишни оғзимга         Дурдай териб қўйган, Аллоҳим!

Ўзингга ҳамдлар бўлсин.😔

©Asaka_ziyo

Яқинларингизга хам улашинг🍃
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

22 Nov, 15:26


МУСОФИР НОЛАСИ.

Ҳаёт бунча тош-у тарозинг оғир,
Кечир, сенга бироз қиляпман таъна.
Синсам ҳам соғинчдан синаман охир,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Бу ерда тун узоқ, тонглар отмайди,
Қуримас кўзларим ёши қотмайди.
Бедорман, ичимга ошлар ботмайди,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Ўзимнинг хаёлим ўзимга душман,
Ҳадикка ғарқ бўлган бир фаромушман.
Ҳаловат топмаган мастман, сарҳушман,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Бунда одамлар ҳам, нигоҳлар ўзга,
Муҳтожман бир оғиз самимий сўзга.
Қани имкон бўлса қайтардим изга,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Қўнғироқ кутаман уйдан ҳар онда,
Фарзандлар тинчмикин, жони омонда?
Дунёда илҳақлик, кутиш ёмон-да,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Боламнинг ёнида юрсайдим зора,
Ризқим шу ерларда экан начора.
Аллоҳдан хайрлар сўраб ёлвора,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Ўзимдан ўтказиб чексам-да фиғон,
Ҳаққим йўқ тақдирга қилмоққа исён.
Э воҳ, нималарга кўникмас инсон,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Биров тушунмайди сўз, ҳолатингни,
Базўр кўтарасан ўз савлатингни.
Тангрим, дариғ тутма марҳаматингни,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Не тонг-ки ватанда уйғонсам бир кун,
Шу илинж юракка солади учқун.
Эрта не бўлади билмайман, бугун
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Тўкилиб боряпман, нураб боряпман,
Саждага толеъим сўраб боряпман.
Ёронлар, кўнглимни сизга ёряпман,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

"Ол" деб йўлга туша олсайдим шартта,
Толиқдим, соғинчнинг ёшларин арта.
Эҳтимол шу сафар охирги марта...
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

20 Nov, 07:32


Сийлаи рахим

(Ота-онаси вафотидан сўнг яқин қариндошларидан азият чеккан
икки етим бола хақида).


Эрта етим қолдик ота-онамдан,
Хайхотдек ховлида қолгандик бўзлаб.
Меросга чанг солди яқинларимиз,
Иккита етимнинг хаққини кўзлаб.

Бири дейди менга автомашина,
Яна бири «дача»ни олишни ўйлар.
Кимдир бошқармоқчи фирма ишини,
Кимга ўтди каранг кошона, уйлар.

Мехрибонлик уйига топшириб бизни,
Ўзларича топишди ажойиб чора.
Нафсига қул бўлди қариндошларим,
Бунчалар бўлмаса ичлари қора.

Мана ўтиб кетди йиллар кетма-кет,
Бизлар хам улғайиб камолга етдик.
Биримиз шифокор, биримиз олим,
Тақдир сўқмоғидан мардона ўтдик.

Ахволини айтсам қариндошларнинг,
Биздан олганлари насиб қилмади.
Бирини қийнайди, оғир хасталик,
Бирига яратган фарзанд бермади.

Келгин унутайлик барини укам,
Бошимизга неларни солган бўлсалар.
Барчаси бизларга берилган синов,
Кулиб қарши олайлик кириб келсалар.

Улар душман эмас, жигарларимиз,
Бири тоғамиздир, амма, холамиз.
Бугун кечирмасак, уларнинг айбин,
Жаннатда қандайин бирга бўламиз.

Узилмасин дейман сийлаи рахим,
Ота-онамизнинг рухи бўлсин шод.
Умматимиз ахир Расулуллохнинг,
Хатто «Вахший»ни хам кечирган у зот.

Шухрат Шукур

👉 @IBRATLY 👈

Ибратли Хикоялар

20 Nov, 04:35


ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...
(Ҳаётий воқеа)

У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?

У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.

Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.

У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.

- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!

Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!

У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...

У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта гуноҳ қилганимни ҳозир англадим. Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...

У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мошинага ўтказди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

👉 @IBRATLY 👈

Ибратли Хикоялар

19 Nov, 01:01


Дарвеш ва сархуш

Ўтиб борар бир сархуш,
Жомъе масжид ёнидан.
Шунда уни тўхтатди,
Дарвеш чиқиб олдидан.
- деди, сархушга қараб,
Биродар шошмай турсанг.
Қўлингдаги кўзани,
Илтимос менга берсанг”.
-Сархуш деди хайрона,
Сен эсингни едингми?
Шаробни не қиласан,
Масжиддан чиқмадингми?
-Дарвеш деди, хотиржам.
Мен шундай қилмоқчиман.
Шу шаробни масжиднинг
Ичига тўкмоқчиман.
Хушёр тортиб сархушнинг,
Ғазабдан ранги учди.
Дилидаги нафрати,
Дам ўтмай тилга кўчди.
-Сен худонинг уйига,
Қандай шароб тўкасан?
Қўрқмайсанми аллохдан,
Гунохларга ботасан.
Менку неча йилдирки,
Шаробсиз хеч юрмайман.
Лекин бундай номаъқул,
Ишни асло қилмайман.
Бундай ишни қилсанг гар,
Бўласанку сен хароб.
Шерик қилма ўзингга,
Бермайман сенга шароб.
Кулди дарвеш кутилган,
Жавоб олиб,  сархушдан.
-Деди асли бу масжид,
Қурилган тупроқ, тошдан.
Чексиз унга хурматинг,
Ахдингни хеч бузмассан.
Масжид ичига шароб,
Тўктирмоқчи эмассан.
Аммо ўйлаб фикр қил,
Бу инсоннинг танаси.
Аллох берган омонат,
Қалбдадир кошонаси.
Рахмат ила яратган,
Бу уйни бузмоқдасан.
Харом бўлган нарсани,
Тўлдириб тўкмоқдасан.
Кеч бўлмасдан ўзингни,
Йиғиб ол ақлу хушинг.
Айтчи менга эй инсон,
Тўғрими қилган ишинг.
-Шунда сархуш бўғзига,
Бир нарсалар тиқилди.
Тавба қилдим дедида,
Ерга аста йиқилди.

           Шухрат Шукур.

👉 @IBRATLY 👈

Ибратли Хикоялар

18 Nov, 17:32


Ҳаром еган ҳалол бўлармиди?

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Nov, 16:02


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Nov, 09:00


Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим:

"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.

Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:

"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!"

Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим...

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Nov, 07:48


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

17 Nov, 06:24


ОТА ҲОВЛИ

Кўнгил кўзгусида тиниқ хотира.
Қизлар кўп ховлида хино бўлган уй
Унута олмаймиз биз сени сира
Отам қўлларида, бино бўлган уй.

Кирсам бас мен  ўтиб шу остонадан
Болалик чоғимдан, чалинади куй,
Мен сени қандайин ўчирай ёддан,
Соғиниб келамиз, қадрдоним уй

Ўзига ярашган мўнғайган томлар
Кўкларга мўралаб, чўзиб турар бўй
Бағрингда оламиз, дилга  оромлар
Соғиниб келамиз қадрдоним уй.

Сақланиб турибди, биз ётган бешик
Юрагим хопқирар, кўрган оним уй
Сақланиб турибди биз кўрганэшик
Соғиниб келамиз, қадрдоним уй.

Бағрингда болалик, ҳисларим қолган.
Увоғи турибди еган ноним уй.
Ҳар битта четингда, изларим қолган
Соғиниб келамиз, қадрдоним уй

Қурибди биз чопган, халқоб кўлмакча
Хали мен битмаган, шеър достоним уй
Мехрингдан сезаман ўзим бўлакча
Соғиниб келамиз қадрдоним уй.

Сен кутиб оласан келсамда қуруғ.
Мен босиб ўтган уй, остонанг улуғ.
Гувала деворинг қасрдан улуғ.
Соғиниб келамиз, қадрдоним уй.

Ҳар қарич тупроғинг, кабадай улуғ
Кўзларим тўтиё тупроғинг улуғ
Еган нон тузимга қилайин қуллуғ
Соғиниб келамиз қадрдоним уй.


Бахтиёр Ҳасанов

https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

16 Nov, 17:08


​​— Ойи, сиз кундан кун ширин гапиряпсиз, — ҳар доимгидек сергак
Нигина дейди. — Энди ҳаммамиз шунақа бўламиз. Бир-биримизга
ширин гапирамиз, гапимизни икки қилмаймиз, — унинг пешанасидан
ўпаман.
Ишонасизми, икки ҳафта ўтиб, уйимизда талашиш, бақир-чақир ўрнини ширин муомала эгаллади. Қизларимнинг «э-э-э», деган эътирози «хўп бўлади»га айланди.
Хуллас, болаларимнинг ўзидан сабоқ олиб, ўзларига бердим. Дунёда боладан азиз, ундан ширин неъмат йўқ. Унинг яна-да ширин бўлиши тарбиясига боғлиқ. Гўзал тарбияни биз — катталар берамиз.
Ўзимиз орқали. Шундай экан, аввало ўзингизга эътиборли бўлинг!

https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

16 Nov, 17:05


Аммо бунинг нималигини тушунмаган эгизакларим «менгаям» деб йиғлайди. — Мен туфлиларни зўр тахлаяпман. Машина олиб беринг, — дейди ўғлим ҳам. Шунинг учун аввал ҳар ҳафта ғолибни аниқлаган бўлсам, энди буни бир ойга кўчирдим. Иккинчи макр Уйда энг кўп жанжал кийим устида бўлади: — Менга ҳам янги кийим олиб беринг. Энди опамникини киймайман! — доим норозилик билдиради иккинчи қизим. — Ким кияди, унда опангнинг кийимларини? — Ана, Насиба кийсин, Гўзал кийсин… — Уларга ҳозирча катта келади. Сендан кейин кияди улар ҳам. Ҳамма шундай қилади. Сингиллар опаларнинг, укалар акаларнинг кийимларини кийиб катта бўлади. Баъзан Насиба ҳам йиғлаб қолади: — Мен умримда янги кийим киймаганман… Айниқса, мактаб бошланганида ҳолимга маймунлар йиғлайди. Тўрт қизим ҳам янги кийим олиб беришимни талаб қилади. Худога шукр, топишимиз яхши. Аммо улар биз олиб келганга рози бўлса экан. Ўзларини бозорга олиб чиқиб, кўрсатиб харид қилиш керак. Ҳар битта кийим учун икки соат айланади. Энди ўйланг, тўртта қиз учун қанча вақт керак? Нақд тўрт якшанбамни еди улар. Энг асабим бузилгани, ҳавас билан ўғлимга янги кийим олиб келсам киймайман, дейди. Одати шу — янги кийим киймайди. — Қара, қанақа чиройли, кийсанг- чи? — дедим алдашга уриниб. — Э-э-э, — бурнини жийирди у. Шу пайт учинчи қизим бидирлади: — Бизга олиб бергингиз келмайди. Бу эса киймайди. Шунинг ўрнига менга олиб бермайсизми? — Ўзингга ҳеч нарса ёқмади-ку! Уф-ф-ф, бошимни оғритиб ташладиларинг! — дедим-у, айёрлигим тутди. — Биринг у дейсан, биринг бу дейсан! Қай бирингга бўлай, а? Мана, «давление» касалга йўлиқдим. Чиқди «давление»м. Вой-вой… Шундай дея каравотга бориб ётдим. Бошимни ушлаб, кўзларимни юмдим. — Дори олиб келайми? — биринчи бўлиб катта қизим хавотирга тушди. Кейин бошқалари жонланди: — Ойи, сизга дори ичишни ўргатайми? — югуриб келди ўғлим. — Кўзингизни юмиб, оғзингизни очинг. Биз дорини оғзингизга секин қўямиз. Кўзингизни қаттиқ юмсангиз, дорининг аччиқлигини билмайсиз. — Менгаям дори, — кичкинтой Зуҳра югуриб келди. Эгизакларим анчадан буён витамин ичгани учун дориларнинг ҳаммаси ширин ва хушбўй деб ўйлайди. — Менам ичай… — Менам, — унга жўр бўлди Ҳасан. — Ойи, сизнинг «давление»нгиз чиқмаган. Шунчаки бошингиз оғриган. Бувим «давление»си чиққанини ўзи билмай қолади. «Айтдим-а, бошим ғувиллагандай бўлди», дейди доим, — бувисининг
ёнида кўп бўладиган Нигина билағонлик қилди.
— Ойи, мен пиёз олиб келаман. Ютмай чайнасангиз, бошингиз оғримай қолади. Йиғлагингиз келса ҳам чайнаб тураверинг, — яқинда Гўзал касал бўлганида пиёз чайнатгандим.
— Эсига тушди чоғи, ошхонага югуриб кетди. Сал ўтмай, арчилган,
ювилган пиёз билан бошимда пайдо бўлди: — Мана, ойи, чайнанг!
— Сизларни деб касал ҳам бўлолмайман! — кулворишдан ўзимни зўрға тийдим. Ростдан буларга айёрлик қилиб ҳам бўлмайди. Ўзинг қилганингни сенга қайтаради. Учинчи макр «Қуш уясида кўрганини қилади», дегани рост экан. Кўрганингиздек, улар нима қилган бўлсам ўзимга қайтарди. Шунинг учун ҳамма ишда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга уриндим. Очиғи, болаларим учун ўзимни ўзим қайта тарбияладим.
— Эртага ишга вақтлироқ кетаман, нонуштани эртароқ тайёрла, — дейди турмуш ўртоғим. — Хўп бўлади, — дейман баланд овозда. — Ойи, Ҳасан машинамни бермаяпти, — йиғламоқчи бўлади катта ўғлим.
— Кел, унга ширин гапириб оламиз, — уни Ҳасан томон етаклайман.
— Ҳасан, асалим ўзимнинг. Кел, шу машинани аканг ҳам ўйнасин.
Ёки бирга ўйнайсизлар, хўп. Табиийки, Ҳасан «эрийди».
— Ойи, опам сочимни ўрмаяпти.
Ким ўради сочимни?
— Насиба инжиқлик қилади.
— Ўзимнинг ширин қизим.
Катта опанг ўрмаган бўлса, кичигига айт. Опажониси, дарров синглисининг сочини ўриб қўяди. Кейин ҳаммаси чиройли бўлиб мактабга кетади.
Бор, шириним…
— Ойи, бугун боғчадан ўзингиз укамларни олинг.
Менинг машғулотим бор, — катта қизим илтимос қилади.
Мен эса жилмайиб дейман: — Ҳўп бўлади, асал қизим.........

Ибратли Хикоялар

16 Nov, 16:58


ЕТТИ БОЛАЛИ ОНА САБОҒИ.

Назаримда, аёл киши кўпроқ ҳаётда ҳийла ишлатади, айёрлик қилади,
роль ўйнайди. Гоҳ оиласи тинчлиги, баъзан яқинлари хотиржамлиги, айрим пайтлар эса фарзандлари келажаги учун бунга мажбур бўлади. Буни ўзимнинг ҳаётимда жуда кўп кузатганман. Балки мен жуда ҳийлагардирман. Яна ким билсин… Иқрор бўлайки, ҳеч қачон ёмонлик учун айёрлик қилмаганман. Энг кўп макрларимни фарзандларимга қўллаган бўлсам керак. Чунки эндигина ўттиз иккига кирган бўлсам-да, еттита фарзанднинг онасиман. Тўнғич қизимни ўн тўққиз ёшда туғганман. Шу билан кетма-кет тўртта қизчани дунёга келтирдим. Бешинчимиз ўғил бўлди. Ўзбекмиз-да, ўғлимиз битта бўлмасин деб яна фарзанд кўришга аҳд қилдим. Буни қаранг, эгизак — бир ўғил, бир қиз кўрсам?! Шу билан йигирма тўққиз ёшимда етти фарзандга она бўлдим. Ҳозир кенжаларим ҳам учга кирди. Очиғини айтсам, «ўнта бўлса ўрни бўлак, қирқта бўлса қилиғи», деб бекорга айтишмаган экан. Етти фарзандим етти хил олам. Етти олам билан келишишнинг эса ўзи бўлмайди. Ҳатто, ҳали ҳеч нарсани тушунмайди, деган кенжатойларим ҳам қошиқни отиб, «буни емайман», деб қолади. Катталарини гапирмасам ҳам бўлади. Бир қарасанг, кийим талашади, бир қарасанг, айтганимни қилмай куйдиради. Катта қизларим менга ёрдам беришдан бош тортса, кичиклари ҳамма нарсага бурнини суқади. — Менам кир юваман, — дейди уч яшар қизим. Кейин ёймоқчи бўлиб турган ювилган кийимларни судрашга тушади. — Менга ҳам кетмонча беринг, мен ҳам гулларнинг тагини чопаман, — дейди беш яшар ўғлим. Ярим соатдан кейин қарасанг, гуллар ҳам тупроққа қўшиб чопилиб ётибди. Катталарига эса бирор нима десанг, бурнини жийириб «э-э-э», дейди. — Боланинг ўзи азиз, қилиғи эмас! Кўнглига қараб, эркалатавермай, тарбиясига қаттиққўлроқ бўл. Қизларинг катта бўлиб қолди. Рўзғорга ўргат, — деди меҳмонга келган ойим. Ўзим ҳам шу ҳақда ўйлаб юргандим. Биринчи макр — Гулрухсор, тур, сен идиш- товоқларни юв. Нигина дастурхонни йиғиштир. Насиба, сен чойнак-пиёлани олиб чиқ. — Уф-ф, — қовоқларини осади катта қизим. — Фақат мен юваман! Ана, Нигина ювсин! — Мен бекор ўтирибманми? — бақиради синглиси унга жавобан. Хуллас, ҳар куни «сан солар-ман солар» билан идишлар ювилади. Гоҳида бақириб-бақириб ўзим юваман. — Бугун мен овқат еганим йўқ. Егим келмади. Шунинг учун идишларни ҳам ювмайман! — деди бир куни катта қизим. — Ҳозир ошхонага рўйхат қилиб осиб қўяман. Ким қачон ювишини билиб олади.Жаҳлим чиқиб кетди: Рўйхатни осганим заҳоти иккинчи қизим Нигина эътироз билдирди: — Нега мен тўрт кун, опам уч кун юваркан? — Қанақасига? — тушунмадим ўзим ҳам. — Душанба — Нигина, сешанба — Гулрухсор, чоршанба — Нигина, пайшанба — Гулрухсор, жума — Нигина, шанба — Гулрухсор, якшанбага яна мени ёзгансиз. Очиғи, нима дейишни билмай қолдим. «Боладан шум нарса йўқ», деб онам бекорга айтмаскан. Энди нима қилсам экан? Якшанба ўзим юва қоламан, деб ўйладим. Аммо уларни ҳозирдан рўзғор юмушларига ўргатишим керак. Бирдан миям ишлаб кетди: — Якшанба куни икковлашиб ювасизлар. Ҳамма идишларни «порошок»лаб, топ-тоза қилиб… Рўйхатни ўзгартирамиз, «Якшанба куни — Нигина + Гулрухсор!» — Насиба билан Гўзал-чи? Улар ҳеч нарса қилмайдими? Уйни ҳам биз йиғиштирамиз. Улар тузатишни билади, холос, — ҳалиям Нигинанинг алами кетмаган экан. — Уларнинг бири ҳовли супуради, бошқаси дастурхонни йиғиштиради! — Мен нима қиламан? — беш ёшли катта ўғлим қўшилди. Рости, тутаб кетдим. Бирининг овозини ўчирсанг, бошқаси ўзини қўшиб туради. Бир пайтлар кичиклигимизда онам «ростмана қўлингдан иш келса, қочасан», дерди. Тўғри экан. Катталарим қочади, кичикларим ўзини суқади. — Сенга ўғил боланинг ишини қаердан топаман? Айтганча, сен ҳар куни оёқ кийимларни тахлайсан! — ўзимнинг гапимдан ўзимнинг кулгим қистаб кетди. Аммо бола барибир бола-да. Улар ҳеч бир юмушни иштиёқ билан қилмасди. Чала-чулпа қилинган ишдан эса менинг кўнглим тўлмайди. Шунинг учун айёрлик қилдим: — Ҳар куни ҳамманинг қилган ишини текшираман. Ким ўз ишини чин дилдан, топ-тоза қилиб қилса, совға олади. Совға бериш ҳийлам роса иш берди. Юмушни яхши бажарган қизимга соч тўғноғичми, ширинликми бераман. Улар ҳам, мен ҳам хурсанд.......

Ибратли Хикоялар

16 Nov, 15:02


Шуни ҳеч қачон унутма, эй фарзанд!!!

Ибратли Ҳикоялар...

Ибратли Хикоялар

16 Nov, 14:39


Бир онанинг дуоси

​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга минди.  Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди.  Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим,  сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди. Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

15 Nov, 18:03


Ҳаридоринг келар бир кун

Келар бўлса уйга мехмон, югурсан, еласан,
Бозор қилиб, қозон осиб, тайёргарлик кўрасан.
Агар бўлса ажал мехмон, айтгин нима қиласан,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

У шундайки келар бўлса, вақтини хам айтмайди,
У келдими, кетар чоғи сира қуруқ қайтмайди.
Унда йўқдир таниш-билиш, ҳижолат хам тортмайди,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Фойда бермас обрўйинг хам, молу-дунё, давлатинг,
Шоху гадо баробардир, тугар у пайт иззатинг.
Бошингни қўй саждага, ҳозир бордир фурсатинг,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Маҳлиёсан, дунё завқи айлантирар бошингни,
Аста секин қарияпсан, хисобин қил ёшингни.
Кун келади амал дафтар, кўрсатади ишингни,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Болаликда қилсанг амал, қаригунча кўникарсан,
Қариганда бошласанг гар, кўниккунча кўмиларсан.
Билмайсанку, қанча умринг, бир дам ўтиб не бўларсан,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Айтар сўзим сенга шудир, ақлга бир солиб кўргин,
Донолардан кўп айтилган, нақлга хам солиб кўргин.
Аҳли илм, олимларнинг сухбатида кўпроқ бўлгин,
Тараддуд кўр эй биродар, ҳаридоринг келар бир кун.

Шуҳрат Шукур.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

15 Nov, 13:32


Bir kecha qadri...

Ибратли Хикоялар

15 Nov, 11:01


Пулингни қачонлардир чўнтагинга солиб қўйиб, кейин эсингдан чиқиб кетган пайтда топиб олсанг, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетасан.

Аллоҳнинг сен кутмаган тарафдан келадиган ризқи ҳам шунга ўхшайди. Моддий томондан қийналиб турганингда, кутмаган тарафингдан ризқнинг кириб келиши сени жуда ҳам қувонтиради. Ўйлаб қарасанг, бошқа вақт шу ризқни топаман деб жуда кўп ҳаракат қилсанг ҳам, унга эриша олмайсан. Назарий жиҳатдан аниқ сеники бўлишини сезиб туриб ҳам, унга етиша олмаслигинг мумкин.

Аллоҳга осон деб бекорга айтилмаганда. Сенга аталган ризқ, барибир сени топиб келади. Фақат, ҳаракат ва ишончни йўқотмасанг бас...

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Nov, 23:01


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Nov, 13:08


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

14 Nov, 05:27


#ибрат

БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).

      Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .

- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг. 
       Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.  
           Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган. 

- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.
       
       Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди. 

- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди. 

- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди. 

- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.

- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
       Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
 
        Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
       Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...

Эртаси куни ...

   Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди. 
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим. 
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди. 
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди. 
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

​​
@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

13 Nov, 19:25


Хаёт сизни қанчалар эзмасин малолланманг, чарчаманг.
Зеро бу дунёда сизга суянадиганлар ҳам бор!
Сиз чарчасангиз улар нима қилишади?!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

09 Nov, 14:21


Сен ризқингдан қочиб шамолни миниб қочсанг, ризқинг сенга етиб олиш учун чақмоқни миниб келади.

©Алий розияллоҳу анҳу

Ибратли Хикоялар

08 Nov, 13:00


Katta “minusimiz” bor

Ибратли Хикоялар

08 Nov, 11:25


Я Роббий оилам ,болалаларим деб елиб-югурган барча бандаларингни мана шу жойда, сафо-марва ораларида хам югуришларини насиб этгин. Омин!

©Asaka_Ziyo

Ибратли Хикоялар

07 Nov, 23:00


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

07 Nov, 18:41


Mening dadam qahramon!

Ибратли Хикоялар

05 Nov, 08:20


Qirq jon

Xotin kishining joni qirqta bo’ladi, desalar ajablanmang. Negaki u bitta jonni o’ziga olib qolib, o’ttiz to’qqiztasini farzandlariga beradi...

O`tkir Hoshimov

,,#Daftar hoshiyasidagi bitiklar''dan

@Otkir_Xoshimov

Ибратли Хикоялар

05 Nov, 00:02


NAJOTBAXT

Ибратли Хикоялар

04 Nov, 11:50


Bizga har ishda oʻrnak Rosulullohﷺ

• Пулингиз қолмадими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кунларни таомсиз ўтказганлар;
Машаққатлар гирдобида қолдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида мушриклар дастидан яраланганлар;
Ишдан ҳайдалдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан қувилганлар;
Инсонлар сиздан юз ўгирдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар 3 йил қамалда қолгандилар, очликдан ҳатто дарахт баргларини тановул қилишган эди;
Инсонлар сизга қўпол муносабатда бўлаяптими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қабила жамоаси тошбўрон қилишган эди;
Сиз ёрдам сўраганлар сизга панд беришдими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳга дуо қилганлар;
Ҳар қандай ҳолатда ҳам доим Аллоҳга суянганлар ғолиб бўлдилар. Аллоҳдан сўраганлар эга бўладилар, Аллоҳдан қўрққанлар сабрли бўладилар.

©Asaka_Ziyo

Ибратли Хикоялар

03 Nov, 14:14


Дадасини соғиниб катта бўлганлар

Осмонларга сакраб, учолмайдилар,
Меҳрни хис этиб қучолмайдилар.
Бир армон, ҳаёлдан кечолмайдилар,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Болалиги ўтар, қувончдан йироқ,
Юзлари кулса хам, юракда фироқ.
Суратга термулар лабалари титроқ,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Тунлари осмондан узмас кўзини,
Ёшлардан тозалар ғамгин юзини.
Энтикиб айтади “дада” сўзини,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Суянгани тоғи хам, йўқдир ёнида,
Отанинг сиймоси хар бир онида.
Ришталар жонсарак оққан қонида,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Кимсага айтолмас, дардлари пинхон,
Хотиралар қалбида яшайди ниҳон.
Тақдирнинг хукмини, билган имтихон,
Дадасини соғиниб катта бўлганлар.

Сиз бугун бахтлисиз, шуни хис этинг,
Дадангизни эъзозланг қадрига етинг.
Мадор бўлинг белига, қўлидан тутинг.
Дадасини бағрида катта бўлганлар.

© Шуҳрат Шукур

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

03 Nov, 00:01


ЎН БИРИНЧИ ОЙ

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

02 Nov, 16:55


Ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ


Қалбим ҳувиллаб, бўлиб қолса жим,
Ҳаловат йўқолган, дилда йўқ  тинчим.
Ё Аллоҳим сендан ёлғиз ўтинчим,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Гоҳи зикр келмай қолса тилимга,
Ҳидоят ва иймон солгин дилимга,
Фитначи ёвларим, чиқса йўлимга,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Майли бергин синов, майли бергин дард,
Покиза иймонга, ҳеч юқмасин гард.
Сенинг раҳматингга муҳтож бўлган пайт,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Авф тилаб саждага, қўйганда бошим,
Гуноҳга каффорот, бўлсин кўз ёшим.
Синовингга етмай қолса бардошим,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Қалбимга ато эт, мустаҳкам иймон,
Сенинг зикринг ила, уриб турсин жон.
Жаҳолат домига, тортганда шайтон,
Мени ўз ҳолимга, ташлама Аллоҳ.

Чин тақво дўст бўлиб турсин ёнимда,
Иймон калимаси, оқсин қонимда.
Ўлимга юзма-юз, турган онимда,
Мени ўз ҳолимга, ташлама Аллоҳ.

Ёнмай деб жаҳаннам, қоқ ўчоғида,
Фарзинг адо этай, танам соғида,
Азройил жонимни, олар чоғида,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Бардошли қил синовларга сабрда,
Гуноҳкор бўлсам гар, жонга жабрда,
Ёлғиз қолсам зулмат тўла қабрда,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Бўлайин сен ҳақда, яҳши гумонда,
Дунёдан иймонсиз кетиш ёмонда.
Келганда даҳшатли, Оҳир замонда,.
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

Ёзяпману йиғлаб кўзим толдида,
Улгурмадим умрим тугаб қолдида,
Қаршингда турганда, маҳшар олдида,
Мени ўз ҳолимга ташлама Аллоҳ.

АБДУРАҲИМ АБДУРАҲМОН
10.07.2023 йил соат 08:00

Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган.


T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

01 Nov, 09:43


Erkin qush.

Ибратли Хикоялар

31 Oct, 23:00


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Oct, 17:42


Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

30 Oct, 08:13


Тўрт мучаси соғ бўла туриб бу иш амри маҳол, буни мен бажаролмайман, бу менинг қўлимдан келмайди, дейдиган одамларга ушбу суратни кўрсатиб қўйинг!.

@HikmatliSatrlar

Ибратли Хикоялар

29 Oct, 16:34


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

29 Oct, 11:35


ТАРБИЯ БЕРГИН!

Қизингга бахт бермас тилло тақинчоқ,
Бу тақдир мураккаб эмас ўйинчоқ,
Ёт ерда бўлмасин десанг қўғирчоқ,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Бешикдан сепини ғамин қиласан,
Сандиғинг тўлганин  кўриб куласан,
Сепларинг бахт бермас кейин биласан,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Бир жойга борганда айтишиб турса,
Ўзида ҳато-ю ўзгадан кўрса,
Кеч бўлгач надомат қиласан роса,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Эрини устидан тенгсамай кулса,
Таълими бўлмагач уйи бузулса,
Бошингга болодир гар қайтиб келса,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Ҳаттоки қушнинг ҳам уйи тўзмасин,
Қизинг ўз уйини ўзи бузмасин,
Дардини дастурхон қилиб ёзмасин,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Қудангни ҳовлиси шодликка тўлсин,
Келинмас бу менга қизим деб суйсин,
Қизинг бахт топсину ўзидан тинсин,
Қизингга тарбия бергин бошидан.

Лутфуллоҳ  Хўжаев.

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

28 Oct, 23:01


@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Oct, 14:17


• Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.
• Кимдир инсонлар томонидан белгиланган кунларни байрам қилади, кимдир Аллоҳ байрам қилиб берган кунларни.
• Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечаси тонггача ибодат.
• Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.
• Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрида хайрни.
• Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш билан.
• Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ўргатади.
• Бир-биридан тубдан фарқли икки жиҳат бир инсонда жамланмайди.
• Қалбдаги икки хилликдан бири, албатта, иккинчисини сиқиб чиқаради!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

28 Oct, 09:24


ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !


T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 18:02


Allohning roziligi qayerda?

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 15:28


Мусофирда юрганларга осон эмас гарчи кўп пул топаётган бўлса ҳам

T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
T.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 12:07


Тушунган тушунди. (Охиригача кўринг)

Яқинларга ҳам улашинг
!👇

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 08:07


Ким нимани Ҳис қилди👇🥲

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 07:53


Агар оилада ҳамма нарса етарли бўлса-ю, меҳр-муҳаббат етишмасa, бунда оила секин-аста ич-ичдан зил кета бошлайди. Агар оилада меҳр-муҳаббат етарлича бўлса-ю, қолган нарсалар етишмаса - бунда секин-аста қолган барча нарсаларга эришиш мумкин.

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

27 Oct, 03:00


АДАШМАДИМ  КEЛИН  ОЛИШДА.

Вой тилидан бол томадия.
Танлайман деб қиз қолмадия.
Чимириб қош қилмайди қия.
Адашмадим келин олишда.

Яҳши келин қиз бўлар эмиш.
Иймони бут юз бõлар эмиш.
Совчи бõлиб қилибман зўр иш.
Адашмадим келин олишда.

Саломлари туради тайин.
Эрга қараб кулади майин.
Бундай қиз ёқ топиш ҳам қийин.
Адашмадим келин олишда.

Бир кўришда ёққанди ўзи.
Ибо билан туриши сўзи.
Меёрида эркалик нози.
Адашмадим келин олишда.

Меҳмон келса кутиб олар ҳуш.
Ҳизматидан қўли турмас бўш.
Ҳудди гўё кўраяпман туш.
Адашмадим келин олишда.

Дуодаман баҳтини тилаб.
Болам дейман бошини силаб
Кутганларим шу эди йиллаб.
Адашмадим келин олишда.

ҲУЛКАРОЙ  ҲОЖАМОВНА.

👉 @IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Oct, 23:01


Ассалому алейкум.

Ажойиб кун, тароватли Якшанба тонги барчангизга муборак бўлсин.

Яна бир ушбу табаррук тонгда сизни қутлаш бахтидан бенасиб қилмагани учун Яратганга беҳисоб
шукрлар айтамиз

Агар кунни яхши ният билан «Бугун албатта яхши кун бўлади» деб бошласангиз албатта, шундай бўлади ИНША АЛЛОХ...!

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Oct, 14:54


MAKTUB ✉️

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Oct, 12:34


📝Она билан отанинг фарқи:

- Сени ўз жисмида пайдо бўлганингни сезишидан бошлаб севадиган зот - Она!
- Ҳали пайдо бўлмасингдан олдин орзу билан сени севадиган зот - Ота!

- Она ўз ҳаётини тикиб сени дунёга тақдим қилади;
- Ота ўз бахти эвазига сенга дунёни тақдим қилади.

- Она сенга ҳаёт совға қилади;
- Ота сенга бу ҳаётда қандай яшаш илмини совға қилади;

- Она сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради;
- Ота сени бир умр елкасида кўтариб юради;

- Она сени туғушда тўлғоқ ўтказади;
- Ота туғулганингдан кейин сени учун доим “тўлғоқда” бўлади;

- Она касал бўлсанг йиғлайди;
- Ота йиғласанг касал бўлади;

- Она сенинг оч қолишингдан ташвиш қилади;
- Ота сенинг қандай оч қолмаслигингни ўргатади;

- Она меҳр булоғи;
- Ота ҳикмат уммони;

- Она айбингни беркитиб, сендан масъулиятни ўз зиммасига олади;
- Ота сени назорат қилиб, қалбингга масъулият уруғларини экади;

- Она йиқилмаслигингни ташвишида бўлади;
- Ота йиқлганингда қандай туришингни ўргатади;

- Она гўзаллик ва камолот - ойнаси;
- Ота воқеалик ва жиддият - ойнаси;

- Онани Она бўлгач тушунасан;
- Отани Ота бўлганингда танийсан;

- Она - ўрнини тўлдириб бўлмайдиган бебаҳо хилқат;
- Ота - замон ўтиши билан такрорланмайдиган ҳайбат!

• Аллоҳим! Ота-онам мени гўдаклигимда меҳр ила тарбия қилганидек, Сен ҳам уларга раҳмат назаринг ила таважжуҳ қил!
Амийн.


https://t.me/IBRATLY

Ибратли Хикоялар

26 Oct, 09:09


Қўлида қилич тутган минглаб ғайридинлар мен учун хавф туғдирмайди. Қўлида май тутган мусулмонлар эса мен учун хавфли.

Салоҳиддин Айюбий

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Oct, 16:41


Ichingga yutganlaringni hammasi ham taom bo'lavermaydi

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

23 Oct, 13:58


Кулишлари чиройли Онам...

Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...

Асраб мени жонгинасида,
Мехр оқар қонгинасида,
Кутиб эшик ёнгинасида,
Туришлари чиройли Онам...

Парво қилмай золим замонга,
Яхшимсан деб мендек ёмонга,
Келдингми деб менинг томонга,
Юришлари чиройли Онам...

Эркаланиб кетсам атайлаб,
Ёш болая дейдилар яйраб,
Пар қўлида аста авайлаб,
Уришлари чиройли Онам...

Жаннатгинам гўзалим хушрўй,
Райҳон ҳидли ифори ҳушбўй,
Кўзим тушар баъзан турфа ўй,
Суришлари чиройли Онам...

Кўпайтириб фироқларини,
Гоҳ унутсам сабоқларини,
Мехр билан қовоқларини,
Уюшлари чиройли Онам...

Эй юрагим тингла буни ҳўп,
Таъзим қилиб оёқларин ўп,
Бутун дунё севгисидан кўп,
Суюшлари чиройли Онам...

Таббассумнинг аълоси унда,
Бутун олам маъноси унда,
Дардларимнинг давоси унда,
Кулишлари чиройли Онам...

📝 Зоҳид Зиё...

@IBRATLY

https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy

Ибратли Хикоялар

22 Oct, 15:39


Тўти қиссаси...

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

22 Oct, 09:59


Намознинг кўзга фойдаси

Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
— Сен намоз ўқийсанми?
— Менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
— Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб, икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Намоз - кўзимнинг нури", деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
— Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Холбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи

@IBRATLY

Ибратли Хикоялар

22 Oct, 07:01


@IBRATLY

3,445

subscribers

706

photos

853

videos