HR Mahalla @hrmahalla Channel on Telegram

HR Mahalla

@hrmahalla


HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13

HR Mahalla (Uzbek)

HR Mahalla Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda HR sohasi bilan bog'liq foydali ma'lumotlar, yangiliklar va maslahatlar o'z o'rinini topadi. Kanalga obuna bo'lib, siz HR sohasida yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'lishingiz mumkin. HR sohasi siz uchun yangi imkoniyatlar ochadi va sizga yanada yaxshi kuch beradi. Agar sizga HR sohasi bo'yicha foydali ma'lumotlar kerak bo'lsa, shu erda bo'lganingizni eslatishimizni unutmang! Obuna bo'lish uchun @hrmahalla13 ga murojaat qiling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

HR Mahalla

20 Jan, 07:10


Tramp тоға қайтди.

Столни устидаги экс Президент Байден бобонинг нарсаларини ўлоқтиряапти.

Савол: Бизни раҳбарларга ўхшаб ирим қилиб курсиси ва столини ҳам алмаштирворармикин?

@HRmahalla

HR Mahalla

18 Jan, 06:49


Статагентлик раҳбари Баҳодир Бегалов 8 йил деганда лавозимини тарк этди.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У 2017 йилнинг май ойидан буён статистика органини бошқариб келаётган эди.

Қайси лавозимга тайинланганлиги ёки тайинланмаганлиги хақида маълумот йўқ.

@HRmahalla

HR Mahalla

17 Jan, 16:17


Ким қайтиб қўнғироқ қилиши керак?

И так телефонда зарур нарсани ҳамкасбингиз билан гаплашиб турганингизда узилиб қолди... Хўш энди нима бўлади?
Занят, занят, занят. Бир бирингизга тел қилиб асабийлашаверасиз.

Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Қонун қоидаси борми?

Ҳаммаси оддий... Ким биринчи қўнғироқ қилган бўлса, ўша одам қайтиб қўнғироқ қилади (инициатор).
Ликиллаволиб сиз ҳам қайта қайта қилаверманг, минг зарур бўлса ҳам, просто вақт йўқотасиз. Кутинг инициаторни ўзи қилиши керак.

Лавозим бўйича сиздан юқори турувчи шахс билан там 10 секундларча қайтиб қилмаса ўзингиз қилаверинг, бўлмаса шунча қўйган пахталаринг осмонга учиб кетмасин:)

Бошқалар бу қоидани билмасачи дейсизми?
Тогда репост приветствуется)

@HRmahalla

HR Mahalla

13 Jan, 09:10


Adolat!

HR Mahalla

10 Jan, 07:03


Мен Ўзбекистон бозорида 3 ёки 4 та HR ларни тан оламан ҳолос. Улардан бири Устозим Лола Раззакова. Шу тренерлар учун тренинг дастурларини рус тилидагисида ўзим ҳам қатнашганман. Крч бомба.

Одам сони кўп бўлмайди, консерт эмас хақиқий тренинг бўлади. Там активлик на максимальном уровне бўлади.

Реклама бермайман бу чисто тавсия. Ўзбек бозорига жуда керакли курс.

Авазбек братишкадан тавсия оловдим дселар оперативно хал қилиб беришади.

Хозирги тренинглар тренинг эмас консерт эканлигини тушуниб ҳам оласиз шу бохона.

@HRmahalla

HR Mahalla

10 Jan, 06:57


🎓 ТРЕНЕРЛАР УЧУН ТРЕНИНГ
ICBT Халқаро бизнес-тренерлар мактаби томонидан.
1-модуль “Тренинг усуллари ва геймификация”

Ҳозирги вақтда ICBT бизнес-тренерларни тайёрлайдиган ягона мактаб бўлиб, у ерда ўқув жараёни геймификация орқали олиб борилади ва бизнинг битирувчиларимиз ўйин амалиёти бўйича КЎНИКМАЛАРга эга бўладилар.

ℹ️ Биз ҳақимизда батафсил маълумот бу ерда (рус тилида)

❗️КУРС КИМЛАР УЧУН
• янги, қизиқарли касбга эга бўлишни истаганлар учун;
• ўз тренингларини геймификация ва dijital-таълим билан бойитишни истаган тренерлар учун;
• ўз жамоасини самарали ва профессионал даражада ривожлантирмоқчи бўлган раҳбарлар учун.

🗓 ТАЪЛИМ ДАСТУРИ:
1️⃣-кун
Бизнес-тренингнинг методологик тузилиши
1. Ўқитиш ва таълимда геймификация
2. Бизнес-тренер касбининг бошқа ёндош касблардан фарқи
3. Бизнес-тренинг ўтказишнинг модулли тузилиши (немис методикаси)
4. Бошланғич тренинг модули: геймификация билан қандай ўтказилади
5. Геймификацияли тематик тренинг модулларининг тузилиши
6. Бадантарбия (Разминка) гуруҳнинг психо-физиологик ҳолатини бошқариш усули сифатида
7. Фасилитация тренинг иштирокчилари диққатини фаоллаштириш усули сифатида
8. Модерация тажриба алмашиш усули сифатида


2️⃣-кун
Тренингда риторика ва янги маълумотларни етказиш
1. Минимаъруза бизнес-тренинг усули сифатида
2. “ICBT риторикаси” ўйинини ўйнаймиз ва ўрганамиз
3. Тренер овозини тўғри қўйиш ва гуруҳ олдида ўзини тутиш услубини шакллантириш


3️⃣-кун
Тренингда амалий машғулотлар ва фикр алмашишни ташкил қилиш
1. Амалий машғулотларни яратиш ва ўтказиш
2. Тренингда ўйинлардан фойдаланиш
3. Метафорик ишбилармонлик ўйини қарашларни ўзгартириш ва ижодий фикрни ривожлантириш усули сифатида
4. Pin-point ақлий ҳужуми ижодий илғорликка чиқиш ва янги бизнес маҳсулотини яратиш усули сифатида
5. Баҳолашсиз қайта алоқа


ℹ️ Дастур ҳақида батафсил маълумот бу ерда

🌟 ТРЕНЕР
Лола Раззакова – МДҲ давлатлари бўйича ICBTʹнинг аккредитациядан ўтган бизнес-тренери.

ℹ️ Тренер биографияси бу ерда


📆 Тренинг ўтказилиш санаси: 24, 25, 26 январь
3 тўлиқ кун 10.00 дан 18.00 гача
❗️ Хоҳловчилар учун қўшимча онлайн модуллараро дастур ҳам мавжуд

👉 НАРХИ
• Жисмоний шахслар учун 5 000 000 сўм
• Юридик шахслар учун 5 500 000 сўм

🎁 500 000 сўм чегирма
1 январгача тўлов қилинса

ℹ️ Тўлов ҳақида батафсил маълумот бу ерда

📚 Бор йўғи 4 модуль билан янги, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ва юқори маошли бизнес-тренерлик касбини ўрганинг!
Тренингларни мамнуният билан ташкил қилинг ва ўтказинг!

👇 Курсга ёзилиш учун постнинг пастидаги тугмага босинг

📝 Барча саволлар бўйича қуйидаги телефон ёки Telegram-манзиллари орқали мурожаат қилишингиз мумкин
+998 97 149 34 24
@RGtraining, @rufina20

HR Mahalla

07 Jan, 10:43


HR нинг энг оғир лекин мухим ва соққали йўналиши бўлган С&B бўйича 12 соатлик онлайн дарслигим борлигини эслатиб қўймоқчи эдим.

Курс нархи 1 200 000 сўм.

@hrmahalla13 шу админжонга ўрганайлик деб ёзворсангиз ҳал бўпкетади.

P.s курс ялтироқ эмас! Мийяни яхшилаб ишлатиб ўрганадиган курс. Живой кейслар билан тўла.

@HRmahalla

HR Mahalla

31 Dec, 04:18


Ходимларни тақдирлаш тан олиш масалалари биринчи планкага чиқа бошлади

HR Mahalla

31 Dec, 03:59


Lyuboy “sistemshik” ning treninglarida HR planning degan so’z qo’shiladigan bo’ldi

HR Mahalla

30 Dec, 16:52


Ha aytkancha bitta shkalat qilib tashkillashtirilgan HR kursiga borib qo'ygan bilan HR bo'lish imkonsiz ekanligini tushunishni boshladik...

HR Mahalla

30 Dec, 16:43


Бу йил гапи эмас консалтингда юрганимдан бери айтаман яна айтиб қўяй
"Операционкадан чиқишдан олдин унга кириш керак!"

HR Mahalla

30 Dec, 16:37


СЕО васвасасига 4 йил хаммани ўргатиб, бу йил ундан олдин анча иш қилиш кераклигини ҳам тушуниб тушунтиришни бошлашди...


Унгача ходимларингни ҳам ўқит шу курсга СЕО қиласан деган гаплар қайда қолди)

HR Mahalla

30 Dec, 16:36


Бизнес тренерларимиз 4 йил деганда ходимни яхшисини ишлатиш керак эканлигини тушуниб тушунтиришни бошлашди...

HR Mahalla

30 Dec, 16:33


Бизнес эгасини ўзи хамма нарсани билиб олгани билан ишда ўзгаришлар бўлиши учун етарли эмаслигини тушунишни бошладикми?

HR Mahalla

30 Dec, 16:23


Тартибни бузганлиги учун спарк мукофотини олган йигит...

HR Mahalla

30 Dec, 16:21


HR хақида ҳамма бир тренинг ўтиб кўрди, ақллилик қилиб кўрди бу ҳам энасини ўинчоғи эмас экан а..?

HR Mahalla

30 Dec, 16:20


Ходим топиш ёки топиб бериш билан шуғилланиш энасини ўйинчоғи эмаслигини кўпчилик тушуниб олди...

HR Mahalla

30 Dec, 16:18


Фаст фуд тармоқлари ходим ёллашда медиадан (инстаграм) фойдаланишни ўрганиб олишди.

HR Mahalla

30 Dec, 16:17


Бирма бир 2024 йил HR трендларини эслаймиз а?

Махаллийларни албатта

HR Mahalla

17 Dec, 05:17


Бир компания билан қўшнимиз (колл центрга асосланган) 1 кунда камида 2 маротаба офислари эшигини тагида кутиб турган номзодларга кўзим тушади. Ҳозир ҳам (соат 10 га белгиланган тушунишим бўйича) бир ишга киришга номзод кутиб турипти. Иш берувчилар учрашув вақтини белгилайдию кейин маъсулиятсизлик қилишади. Так вот ходимлардан маъсулият талаб қилиш норм лекин сен ўзинг ўша маъсулиятни бошидан бузаябсанми? не жди от других чудо.

Номзодларга эса маслахатим бунақа холат сиз билан ҳам бўлаётган бўлса ёки бир вақтни ўзида 2-3 та номзодни чақириб қўйишган бўлса бошқа вариантларни кўраверинг...

@HRmahalla

HR Mahalla

13 Dec, 07:16


Yangi ishga kirgan xodimni kompaniyaga moslashtirish (adaptatsiya) jarayonini tartibli yo'lga qo'yish kompaniya samaradorligi va xodimning tezroq o'z bilimlarini ochib berishiga yordam beradi.

Xodim o'zini yangi ishxonasida qulay his qilishi va o'z salohiyatini tezda ochib berishi uchun:
- kompaniya binosi va ofis bilan tanishtirish;
- kerakli ish qurollari va jihozlar bilan ta'minlanishi (ishini tezroq boshlashi va o'zini komfort his qilishi uchun);
- kompaniya tarixi, bosib o'tgan yo'li, qadriyatlari, madaniyati rejalari bilan tanishtirilishi (kompaniyani to'liq tushunib olishi uchun)
- kompaniya tashkiliy tuzilmasi va ishlab turgan xodimlar bilan tanishtirish, shuningdek, yangi xodimni ham ular bilan tanishtirish (ma'lumot tezroq bir-biridan olishi uchun)
- yangi xodimni egallab turgan lavozimiga belgilangan vazifalarni to'liq tushuntirish kerak bo'ladi.

Ushbu jarayonlardan tezroq o'tib olishi xodimni samarali moslashishi, stress darajasini pasaytirishi, ishdan qoniqishini oshiradi va natijada kompaniyaga tezroq samara olib kelishiga olib keladi.

Askincha bu jarayonlar tartibli ishlab chiqilmagan bo'lsa, xodimda stress, ishini to'liq tushunmasligi, o'zini noqulay his qilishi, bilimlarini to'liq ochib berolmasligi va oxir oqibat ichki muhitga moslashib keta olmasligi natijasida ishdan ketib qolishi holatlari kuzatiladi.

Bunday holatlarning ko'p kuzatilishi esa, kompaniya xarajatlarini oshishi va imiji (HR brendi)ga salbiy ta'sir ko'rsatishiga sabab bo'ladi.

@HRmahalla

HR Mahalla

29 Nov, 09:27


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бўлимида ходимлар учун намозхона очилди

Бош хавфсизлик идорасининг Бишкекда очилган бўлимига ташриф буюрган Қамчибек Ташиев ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. У хавфсизлик ходимларини мамлакат келажаги учун ишлашга чақирди. «Қонунни бузманг ва ҳар қандай муаммо бўлса ўзимга мурожаат қилинг», деган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.

👉 https://kun.uz/kr/39358528

Kun.uz расмий канали

HR Mahalla

27 Nov, 14:57


Карллаб қўйдим...

Хўш қачон қиламиз энди аудиочатчани?

Шу хафта 👍
Кейинги хафта 👎

HR Mahalla

27 Nov, 05:23


Қисқа қилиб айтканда вот почему они впереди...

@HRmahalla

HR Mahalla

27 Nov, 05:22


Хитойда Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди

У ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, пора эвазига кўплаб одамларнинг лавозимини оширган.

👉 https://kun.uz/kr/91322290

Kun.uz расмий канали

HR Mahalla

26 Nov, 11:55


HR аудит мухим жараён!

Видеони қўриш!

HR Mahalla

26 Nov, 06:43


Ushbu faylda sizga "Ish taklifnomasi" uchun tayyor shablon bor. Yuklab oling, foydalaning.

O`zingizni kompaniyangizga moslashtirib olishni unutmang!

@HRmahalla

HR Mahalla

25 Nov, 12:10


BMW Avtomobil ishlab chiqaruvchi robotlari bilan maqtandi.

Figure 02 androidlar o'z samaradorligini 400% ga oshirdi va endi xodimlardagidek ishlaydi. Endi ular kuniga 1000 tagacha yuk harakatlarini amalga oshira oladilar: brak, urilib ketish, to`yim bor edi degan narsalar yo`q emish...

@HRmahalla

HR Mahalla

23 Nov, 13:09


🔹Нега олдинги ишингиздан кетгансиз?
🔹Ўзингизни кучли томонингизни айтиб беринг.
🔹Неча пул ойлик олишни хохлайсиз?

дейдиган саволлардан олдин - хонимлар ва жаноблар, қуйидаги саволларни янги ишга олаётган ходимларга беринг ва аниқ жавоб олишга харакат қилинг!

😎Ўзимча психологманда, мен бир қарашда любой ходимни сканер қилиб ташлайман, деб куйиб қолмасингиздан олдин, профессионал саволлар орқали номзод сиз таклиф қилаётган ишга тўғри келадими йўқми билиб олинг.

Саволлар "САВДО ХОДИМЛАРИ" ни саралаб олиш учун тузилган.

Азизлар фаол бўлинг, дўстларингизга улашинг, бундай маълумотларни сизлар билан бўлишишимизга бизга мотивация беринг!

@HRmahalla Instagram

HR Mahalla

14 Nov, 06:07


Аттентион! Стратегик сессия бу 1 соатлик мажлисни бир тури эмас.

40 тача 🔥 еғилса. Шу мавзуда каналда аудиочат қворамиз...

HR Mahalla

08 Nov, 09:46


Меҳнат бозорида юқори малакали, лекин паст маошлик ходимлар дефицит.

@HRmahalla

HR Mahalla

07 Nov, 13:21


Менга маъсулиятли ходимлар керак!

Ҳа, бу жуда муҳим масала, лекин ўзи маъсулият нима ва уни қандай қилиб ходимларда шакллантириш керак?

Маъсулият бу сизга юклатилган вазифани тўлиқ қониқарли адо этиш! Нафақат ўзингиз учун, балки бошқалар учун ҳам кутилган даражада бўлишидир.

"Moda"га айланган олий мақсад қўйиш ва миссияни шакллантириш. Ҳа, бу жуда муҳим (агар реалликда ишласа)!

Олий мақсадингиз/миссиянгиз бор, лекин буни ходимларингиз моҳиятан тушунадими? ва ходимингиз айнан нима ҳаракатларни амалга оширса, миссия ёки олий мақсад учун хизмат қилганини биладими?

Ходимда маъсулиятни оширувчи энг муҳим омиллардан бири бу - у қилаётган иши "по факту" нима оқибатларга олиб келишини аниқ тушунишида (ишнинг аҳамияти).

Бир кафеда овқатланиб бўлгач, счетни тўлаш учун кассага борганимда, кассир мендан "камчиликлар бўлмадими ока?, яхши хизмат кўрсатишдими?",- деб сўради. Мен тўғриси кайф қивордим. Так вот, кассир ўз ишини муҳимлигини, ушбу муносабати орқали у мижозни рози қилиши ва ушбу мижоз яна қайтиб келишини тушунади. Унга нима фойда? дейсизми. Ишхонасида мижоз кўпайса, янада тушум кўп бўлади ва буни оқибатида унга ҳам бонус, лавозим кўтаралиши (компания кенгайса, лавозимингиз кўтаралиши эҳтимоли бир неча баробарга ошади), в целом нормальный ойликларини ўз вақтида тўлай оладиган, ходимларни тоғ-поққа олиб чиқиш учун қўшимча соққа пайдо бўлади. Так вот, ходим қилаётган иши мана шунақа оқибатларга олиб келишини билса, ундан маъсулиятли бўлишини сўрамасангиз ҳам, ёрворади ишини.

Буни ходим туғилганида билиб туғилиши керак эмас. Буни айнан раҳбар ёки HR жаноби олийлари тушунтириши керак бўлади.

Аслида ҳаммаси ODDIY, просто хўрозқанд чет элники деб, қийин терминларда фикрламоқчи бўлиб, ҳаммани қийнаб қўябмиз, ҳолос.

@HRmahalla

HR Mahalla

06 Nov, 09:03


Раҳбар:
-Сиз жуда яхши ишлаяпсиз, Сизга қўшиб бериш керак...

Ходим:
- Ойликми?
- Премиями?

Раҳбар:
-Йўқ, яна иш қўшиб бериш керак...

Технично ишхона группасига ташлаб юборишлик вазият)

@HRmahalla

HR Mahalla

31 Oct, 12:04


Biznesingizda qachon moliyani tartiblamoqchisiz?

Agar siz, biznes egasi bo’lsangiz yoki moliya boshqaruvini mukammal o’rganish istagingiz bo’lsa, bizning offlayn darslarimiz aynan siz uchun❗️

🔍 Tadbirkorlar uchun biznes moliyasi, kirim-chiqim va biznes uchun muhim bo’lgan moliyaviy hisobotlarni qamrab olgan amaliy kursimizga chegirma e’lon qilamiz.

🗓 20% Chegirma orqali kursga yozilish uchun, quydagi havolani to’ldiring:
https://forms.gle/JJM4aNDb97Ach1ch7


📞 95 353 14 44
📞 77 053 14 44

©️ JETSO - TIZIMLI MOLIYA!

📱 Telegram 📱 Instagram

HR Mahalla

29 Oct, 10:17


HR да ҳам худди шу тема. Яъни ходимлар билан ишлашда ҳам инструментлару ва суппер тизимни ўзи етмайди! Индивидуал подход шарт. Бўлмаса ҳамма просто Apple ва Тойотадан кўчириб олиб милиардер компания бўлиб кетарди...

@HRmahalla

HR Mahalla

29 Oct, 10:16


Бизнес оригинал ғоя бўлиши ҳам айрим вазиятларда “Отмаслиги” мумкин. Анча йил аввал гўзаллик салонини очган танишим ҳақида бир айтгандим. Энг сара мутахассисларни тўплаган, зўр жойдан ижара топган. Лекин 6 ой ичида бизнес жонивор батамом ўлди. Бошқага сотиб юборди. Унда гуриллаб кетди. Таҳлил қилганимизда шу маълум бўлдики, салонга келадиган мижоз:
а) ҳордиқ чиқариш
б) қалбидагини очиш
в) маақулланишга эришиш учун келаркан.

Муолажалар ва ходимларнинг экспертлиги иккиламчи. Тинглашни билиш, ҳиссий ҳамдардлик кўрсатиш, саволларни тўғри қўйиш ва вазиятга шахсий баҳо бермаслик продуктнинг энг кучли тарафлари экан.

Ҳулоса:
Кўп бизнесларда қўшимча қиймат етишмагани сабаб, муваффақият бўлмайди. Қўшимча қиймат бу:
1) Муносабат
2) Эътибор
3) Фаросат.

Италянча кафега кирганим эсимда. Билмасдан гўштсиз таом этиб қўйибман. Лекин, реакциямни кўриб, ходимлардан бири алохида сковородкада товуқ қовуриб келди. Бепул бўлди. Гап бепулда эмас, балки адашмовчиликни бартараф этишга қилган харакатида. Шу ерга яна 2-3 маротаба ҳамкасблар билан бордим. Бошқа кафеда буюртмангиз шу эди, тушунганлар учун аутентично (асли италянча) тайёрлаймизде, деб қўярди. Сифат бу мижознинг умидларини мужассам этган объект экан.

@alisher_rustamov

HR Mahalla

28 Oct, 15:23


Компаниялар қўл артиш салфеткасини юпқароғини ишлатамиз деб арзонига учгани билан пул тежай олмайди. Сабаби ишлатадиган одам кўпроқ ишлатаверади.

Ходимни ҳам арзонини ишлатаман десангиз шу тема...

@HRmahalla

HR Mahalla

23 Oct, 05:39


Sun'iy intellekt platformalari, masalan, ChatGPT, Copilot yoki Claude kabi vositalar, kundalik hayotda samarali foydalanish uchun ko‘plab imkoniyatlar yaratadi. Quyida ulardan ba'zilarini keltirib o‘taman:

1. Sayohat rejalashtirish uchun:
Agar bir kun notanish shaharda vaqt o'tkazish rejang bo‘lsa, sun'iy intellektdan foydalanib shahar bo'ylab sayohatni samarali rejalashtirishingiz mumkin. Masalan, quyidagi promptni yozish mumkin:
"Do‘stim bilan N shahriga bir kunlik sayohat qilmoqchimiz. Tongda aeroportga kelamiz va kechqurun qaytamiz. Tarixiy va tabiiy obidalarni ko‘rishni xohlaymiz. Bizga bir kunlik sayohat rejasini tuzib ber."

Sun'iy intellekt sizga kerakli obidalarning ro‘yxatini tuzib beradi, ularni qanday tartibda ziyorat qilishni va qanday yo‘nalishdan foydalanishni tavsiya qiladi.

2. Ilmiy kitoblarni tushunish uchun:
Agar ilmiy kitob o'qiyotganingizda tushunishga qiynalsangiz, uni qisqacha izohlab berish uchun sun'iy intellektdan foydalanishingiz mumkin. Misol uchun:
"Kitobning [bob nomi yoki raqami] qismini tushunishga qiynalyapman. Bobning qisqacha mazmunini aytib ber va o‘zlashtirganimni tekshirish uchun test savollar tuzib ber."

Keyin, ushbu savollar orqali bilimlaringizni sinovdan o‘tkazib, natijalarni baholash imkoniyatiga ega bo‘lasiz.

3. Shartnomalarni tez tahlil qilish uchun:
Shartnomalarni tez tahlil qilib, undagi xavf va imkoniyatlarni aniqlashga yordam berish uchun sun'iy intellektdan foydalanishingiz mumkin. Matnni yuklab, bunday topshiriqni berishingiz mumkin:
"Shartnomani tahlil qilib, asosiy risklar va imkoniyatlar haqida yurist kabi fikr bildir."

Bu usul shartnomadagi nozik jihatlarni tezda tushunishga yordam beradi, lekin har qanday tahlilni shaxsiy fikringiz bilan sinchiklab ko'rib chiqishingiz kerak.

4. Rasmiy va norasmiy hujjatlar yozish uchun**:
Agar sizdan rasmiy yoki norasmiy hujjat yozish so‘ralgan bo‘lsa, sun'iy intellekt sizga yozuvni qayta tahrir qilishda yordam berishi mumkin. Bunday holatda, matnni kiritib:
"Ushbu matnni rasmiy va sodda uslubda qayta yozib ber."

Bu sizga matnni yanada aniqlashtirib, qabul qiluvchiga muvofiq shaklda yetkazishga yordam beradi.

5. Murakkab nazariyalarni tushunish uchun:
Agar murakkab ilmiy yoki falsafiy nazariyani tushunishda qiynalsangiz, sun'iy intellektdan soddalashtirilgan tushuntirish olish mumkin. Masalan:
"Ushbu nazariyani bolaga tushuntirgandek sodda qilib tushuntirib ber yoki zarbulmasal orqali izohla."

Bu usul orqali murakkab kontseptsiyalarni osonroq tushunishingiz mumkin.

6. Qo'lda yozilgan matnlarni nusxalash uchun:
Agar sizda qo'lda yozilgan matnlar bo'lsa, masalan eski xatlar yoki kundalik yozuvlar, ularni raqamli formatga o'tkazish uchun sun'iy intellektdan foydalanishingiz mumkin. Buning uchun matnni suratga olib, quyidagicha so'rang:
"Qo'lda yozilgan matnni suratga olib, uni raqamli shaklda qayta tuzib ber."

Bu sun'iy intellekt yordamida qo‘lda yozilgan matnlarni o‘qish va tahrir qilishni osonlashtiradi.

---
Yuqoridagilarni o'zim qo'llaganman. Ish sohasida ham ko'p foydalanaman. O'z faoliyatingiz uchun o'ylab ko'ring, AI o'zidan so'rang, qanday yordam bera oladi? Promptlar qilishni o'rganing.

Sun'iy aql tabiiy aqldan foydalanishni samarali, oson va maroqli qiladi.

HR Mahalla

22 Oct, 16:25


Личное пространство

1- иш тажрибам хақида ёзган эдим, буни 2-қисм деб атасак ҳам бўлади.

HR дунёсига кирар эканман ўзимда бўлиб ўткан воқеаларни кўп эслайман ҳамда нега ва қандай қилиб ишдан кеткандарим тўғрисида ўйлайман.

Демак ишдан кетишимга биринчи сабаб юқоридаги постда ёритилган бўлса, 2 - сабаб шаҳсий жойим (личное пространство) бўлмагани деб топдим.

Музқаймоқ, дўкон ташқарисида сотилган бўлиб (кўчада) мени иш вазифам ушбу музқаймоқлар нархини айтиш во сотилган музқаймоқлар пулини кассага олиб бориб бериш эди.

Мижоз кўп бўлганида унча сезилмас эдику лекин бўш вақтларимда қаерда қўним топишни билмай у ердан бу ерга ўтиб аланглайверар эдим, бу эса албатта асабимга таъсир қилган. Борган сари ўзимга жой топа олмай ортиқчадек ҳис қилиш, ўзимни ноқулай ахволда кўравериш кучайди. Охир оқибат сурвордим. Менга озгина бўлса ҳам алохида жойча керак эди. Барча сотувчиларнинг хеч бўлмаганда ўз стулчаси ва жойи бор эди. Менда эса йўқ...

Так вот любой иш бўлмасин ходим учун личное пространство бўлиши шарт хатто унинг иши тўлиқ кўчада ўтса ҳам. Ўйлаб кўр бротелло.

P.s. хатто мактабда ҳам ўз стулчанг ва яримта парталик личное протстранство инг бор

Сизда личное пространство борми?

@HRmahalla

HR Mahalla

08 Oct, 11:14


Бонус тизими тушунарли бўлмаса оқибати зарар!

8 синф ўқувчисиман, ёзги таътил. Чилонзорнинг беспредел (зато салқин) кўчаларидан биридаги дўконда музқаймоқ сотувчиси бўлиб иш бошлганман. Некси 2 легенда деган машина чиқишни бошлаган вақти. Дўкон эгаси менга - "ишлаб тураверчи, соткан музқаймоғингга қараб пулингни беравераман" дегану иш бошланиб кетган.

Қанча ойлик оламан? қачон оламан? деган саволлар қийнайверганидан, ишлаган кунларим учун ҳам пул олмай, 2 хафтадан сўнг шартта бўшаб кетворганман.

Ойлик масаласида-ку ҳамма келишиб ишлайди, лекин бонусларга келганда "сотув яхши бўлса оласан-да" деб қўйилади вассалом. Сиз шу орқали ходимдан эффект кутаёткан бўлсангиз адашасиз! Майли дўндириб KPI жорий қилманг, хеч бўлмаганда ходимингизга қачон ва қайси ишни қанчалик даражада бажарганига (сотканига) қараб бонус олиши мумкинлигини аниқ тушунтиринг.

P/s Ўша мен ишлаган дўкон эгаси, ушбу постни ўқиган бўлсангиз 2 хафталик иш хаққимни беринг 😭

@HRmahalla

HR Mahalla

04 Oct, 12:28


Shokolod sotadigan kompaniya.

- Sotuv bo'limida 7 ta sotuvchi ishlaydi.
- Sotuv bo'limi uchun umumiy reja 900 000$ ni tashkil etadi. Bu sotuv bo'limi boshlig'i uchun umumiy reja.
- Sotuvchilar 800 000$ qiymatga teng tovar sotishsa korxona zararga kirmaydi.
- Har bir sotuvchi uchun individual reja 120 000 $. Undan ortiqcha sotgan sotuvchilarga bonus beriladi.

ENDI:
1- va 2-sotuvchi: 130 000$
3-, 4-, 5- sotuvchi: 120 000$
6- va 7-sotuvchi: 70 000$ dan mahsulot sotishdi.


130k * 2 + 120k * 3 + 70k * 2 = 760 000$

Shunda korxona umumiy holatda zararga kirdi.

Siz korxona rahbari yoki HR menejer sifatida bu holatda qanaqa chora ko'rgan bo'lardingiz? Kimga premiya va kimga shapaloq? Mutaxasis sifatidagi fikringizni bersangiz xursand bo'lamiz.

p.s. Bu keys "Систематизация бизнеса по шагам" kitobidan olindi va qayta ishlandi.

три обезьяны

HR Mahalla

02 Oct, 13:05


Мижозбай - Ходимбай

Сash back, дисконт карта, карта лояльности (вафодорлик картаси), ва х.к.. Мижозни ушлаб қолиш, қизиқтириш учун Бизнесменларимиз хар ҳил турдаги системаларни кундан кунга ўйлаб топишмоқда, шунинг ўзи бизнес ривожи учун етарлими?

Катта режаларни мақсад қилиб, кўп фойда олмоқчи бўлган тадбиркор бизнесменларимиз яхшилаб жойлашиб олинг!

Сизга фойда келтирувчи одамлар фақатгина мижозларингиз эмас. Садоқатли, меҳнатсевар, самарали ходимларингиздир. "Ойликни беряпман камига тушлик хам текин, яна нима керак? ишласинда" деб иш юритиш ибтидоий давр.

Кўчада 21 аср аллақачон қуруқ ойликни бериб кучли ходимларни ушлаб қолиш тизими ўлиб бўлган. Мижозларни ушлаб қолишга қанча вақт ажратиб изланаёткан бўлсангиз, ундан кам бўлмаган тарзда ходимларингизга эътибор беринг, Ха озгина эътибор ва хохиш етарли, велосипедни қайта ўйлаб топиш шарт эмас.

Мисол учун: Ходимингизга самарали ишлагани учун бонуслар ажратаяпсизми? (ойлик ёки квартал мобайнида). Энди сиз ходимларингизга виртуал бонус карта очинг телеграмда кичик канал очиб бемалол юритиш мумкин, ва ходимларингиз хар ойда қўшимча келтираёткан унумдорлиги учун бонуслар йиғиб боришлари мумкинлигини тушунтиринг.

Ходимларингиз йил давомида бонуслар йиғиб боришади ва кейинги йилнинг 1 квартал якунига шу бонусларини пул шаклида олишларини билишади. Сизнинг кучли ходимингизга бошқа компаниядан совчи чиқиб олиб кетмоқчи бўлса, ходимингизни ўзи уларни рухсатини бериб юборади. Чунки янги йил бошида қилаёткан меҳнатлари учун бонуслар йиғилиб бораётканлигини, агар кетиб қолса қуруқ қолишини биладида. Ушбу тизим эса хар йили қайта ва қайта айланаверади. Фақат барчаси очиқ ва честно бўлиши шарт.

p.s Совет давридан мерос бўлиб қолган 13 ойлик билан адаштирманг. 13 ойлик кўпроқ демотивация беради. Қачон олишингиз аниқ эмас, ўзи оласизми йўқми, берган 13 нега бунча кам чиқгани ёки кўп чиқгани, кимдир йил давомида меҳнат қилгану кимдур эса ялло қилиб юрган 13 эса бир ҳил...

@HRmahalla

HR Mahalla

01 Oct, 07:24


Йигит йўлда кетаётиб, устозини таниб қолди. Қарияни олдига бориб тўхтади:
- Мени танидингизми? Сизни ўқувчингиз бўламан.
- Ҳа, 3–cинфлигингча эслайман. Хўш, нима иш қилаяпсан?
- Ўқитувчиман.
- Бундай танлов қилишингга нима туртки бўлди?
- Нима эмас, ким. Сиз сабабчисиз.
- Нега айнан мен?
- Ростдан эслолмайсизми? Бўлмаса эслатай. Бир куни синфдошим жуда чиройли соат тақиб келди. Дарс бошланиш арафасида соатини ечиб партага қўйди. Мен доим шунақа соатларни орзу қилганман. Ўзимни ушлаб тура олмай соатни ўғирладим. Бироздан сўнг кўзи жиққа ёш билан у сизни олдингизга келди-да, соатини йўқотганини айтди.
Ҳаммага бирма-бир назар ташлаб чиқдингизда, “Соатни ким олган бўлса, тезгина қайтариб берсин” дедингиз. Мен ёмон иш қилганимни билсам ҳам, соатни беришни хоҳламасдим. Озгина кутиб тургач, эшикни қулфладингизда, ҳамма деворга бир чизиқ бўлиб терилиши кераклигини айтиб, ҳозир бирма-бир текшириб чиқишингизни, фақат ҳамма кўзини юмиб туриши шарт эканлигини айтдингиз.
Биз ҳаммамиз кўзимизни юмдик ва мен учун жуда уятли вазият юзага келди, чунки соат чўнтагимда турган эди. Бирма-бир текширишни бошладингиз ва мендан соатни топиб олгандан кейин ҳам, қолганларни текширишда давом этдингиз. Барчаси тугагач “Болалар жойингизга ўтиришингиз мумкин” деб соатни эгасига қайтариб бердингиз. Шундан сўнг бу ҳолат хақида ҳеч нима демадингиз.

Шундай қилиб ўша куни мени шармандачиликдан қутқариб қолдингиз. Менга бир оғиз ҳам гапирмадингиз. Вақт ўтгач, мен бўлган ҳолатни тушундим. Чунки сиз ҳақиқий устозлардек бир ёш болани шарманда қилмадингиз ва унга бу жуда ёмон таъсир қилиши мумкинлигини билгансиз. Айнан шунинг учун ҳам мен ўқитувчилик касбини танладим.

Иккалалари ҳам бўлган воқеани эслаб, бир неча сония жим бўлиб туришди. Кейин ёш ўқитувчи сўради:
- Мени бугун таниган бўлсангиз ҳам, наҳотки, ўша мен билан бўлган воқеани эслай олмадингиз?
Қари устоз жавоб берди:
- Гап шундаки, сизларни текшираётган вақтимда менинг ҳам кўзим юмуқ ҳолда эди...

Байрамингиз билан хақиқий Устозлар!

@HRmahalla

HR Mahalla

30 Sep, 12:53


Юқоридаги пештахтани "Dodo Pizza"да кўриб қолдим. Биринчи хулосам менежментга йўналтирилган бўлиб, негатив томонини кўрдим. Яъни раҳбарият ушбу филиалга жавобгар шахслардан қасам ичиртириб олаяпди ва хаддидан ошган деб тушундим. Но тут "Сифат қасамёди" деган жойини кўриб, бошқа нуқтаи назардан ва биринчи ўринда мижоз учун ушбу қасамёд амалга оширилганилигини тушундим. "+" томони шуки, пиццани асосчисига любой момент алоқага чиқишингиз мумкин экан. Фақат "-" томони шундаки, ушбу пештахта ўзбекча стилда, пайқаш қийин бўлган жойга, для галочки илиб қўйилганида бўлди. Но нима бўлганда ҳам катта компания бўлмоқчи бўлсак, қадриятлар фақат ходимлар учун эмас, балки барча учун ишлаши кераклигини кўрсатиб бера олган.

Флаердаги ходимлар расмига ҳам қаранг, живой, реалный ходимлар. Такой гуглдан кесиб олинган чет эллик моделни расми эмас...
Крч ҳаммаси четкий тартиб асосида мутахассислар билан қилинган.

Бекордан-бекорга халқаро даражадаги сеть пиццерий бўлиб қолмаганини мисоли сифатида кўроврасиз.

Овақтга келсак крылышки билан ролл сифат нарса едим. Крылышки бўйича менда чемпиони Les Ailes, Ролл эса ёмон эмас, но Гумма яхшироқ мен учун. Қисқаси 10 дан 5 балл. (Менга ўзи унча-мунча таъм ёқмаслигини ҳисобга оласиз.)

сизни компаниянгизда қасамёд қилинадими? ))

@HRmahalla

HR Mahalla

26 Sep, 18:14


Hayotda koʻraverib, amin boʻlganim, oʻziga nisbatan ishonchi yaxshi odamlar oddiyligi va kamtarligi bilan ajralib turadi. Haqiqiy oʻziga ishonchi mustahkam odamlar samimiyligi sezilib turadi. 

Aksincha, oʻziga ishonchi kam odamlar qaysidir yoʻllari bilan oʻzini “uveren” koʻrsatgisi keladi. Kimdir oʻzini koʻrsatish uchun balandroq gapiradi, kimdir unlilarni choʻzadi, kimdir dadil yuradi, kimdir zoʻr mashina bilan oʻziga boʻlgan ishonchini koʻrsatadi. Lekin, ichkaridan qarasa odatda bunaqa insonlar oʻziga boʻlgan ishonchi past, faqat shu manipulyatsiya bilan oʻziga nisbatan ishonchini koʻrsatgisi keladi. Xullas, kimdir o'zini o'ziga ishonganday mag'rur ko'rsatmoqchimi, katta ehtimol bilan unda ishonch bilan muammo bor. 

Haqiqiy oʻziga ishonadigan odamlar bilan kirishib ketish oson, hammasi oddiylik ustiga qurilgan, siz bilan aloqada turli xil oʻyinlar qilinmaydi. Ular masʼuliyatni, chegarani yaxshi bilishadi va boshqalarning ham shaxsiy hududini hurmat qilishadi. 

Oʻziga nisbatan haqiqatdan ishonchi kuchli boʻlgan odamlar bilishimcha hayotda munosabat va muomala uchun eng yoqimli odamlar boʻlishadi. Bunaqa odamlarni odatda juda qadrlayman. 

@allaevuzb

HR Mahalla

18 Sep, 17:21


5 минутда бошлаймиз, савол жавоб куринишида. Ёзиб олмаймиз

HR Mahalla

18 Sep, 16:19


No comment

@HRmahalla

HR Mahalla

18 Sep, 12:48


Чучвара 21:00 га отмен. Рейс қолдирилди. 22:00 ларга етиб борсам керак.

Гап гап 22:00 гача етиб борсам ўтказворамиз

HR Mahalla

18 Sep, 12:19


Бугун сафарга кетаяпман. Кечқурун вақтим бўлар экан (агар самолетим учса, ҳозирча рейс заддержкада). Шунинг учун кечга соат 21:00ларда KPI бўйича каналда овозли чат қиворсак, а?

Комментга "KPI - бонус эмас" деб 15 тадан ошиқ одам ёзса, ўтказворамиз шартта. Хеч қандай курсни ёки ниманидир сотиш учун мўлжалланган эмас бу суҳбат!!!

Енгил савол-жавоб қиламиз такой, лекция эмас.

Қитмир саволлардан тайёрлаб туриш приветсвуется😏

@HRmahalla

HR Mahalla

18 Sep, 11:56


Нормальный HR менеджер керакми?

ODDIY лайфхак: KPIни ойлик ёки бонус деб бир мазмунда айтаётган бўлса, секингина эшикни кўрсатиб юборинг.

Ойлик ва KPI деб эртага эълон беришни бошлаганида уялиб қолманг дейманда...
Бу худдики бизда тушлик берилади дейишни ўрнига қозон берилади дегандек гап.

@HRmahalla

HR Mahalla

16 Sep, 14:48


Тилла балиқча

Тухумдан чиқди-ю келтириб уни
Шу лойқа ҳовуз томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хас, хазонлар устин ёптилар.

Дунёда кўргани шу тор ховузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни...

Абдулла Орипов

Ҳовуз - бу "Инбазар" эмас, балки биз! Мен, Сиз - ҳаммамиз!
Гувоҳи бўлдикки, бу ҳолат 3-4 йил аввал ҳам бўлган ва бўлиб келаяпди. Очиқчасига гуруҳда тахдидлар ва ҳ.к.. Савол туғилади: Нега ходимлар индамай, чидаб келмоқда?

Мени титратган нарса - қайта иш сўраб келган ходимни "публично" исқирт кийимларини важ қилиб, қолганларга ўрнак бўлсин, "Мендан бошқа бунақа ойликни ўз вақтида тўлайдиган иш берувчи йўқ!" демоқчи бўлгани. Наҳотки, Тошкент ҳудудида шундай, ҳеч бўлмаганда, ойликни ўз вақтида берувчи иш берувчилар йўқ? Албатта бор! Лекин бундан потенциал кадрларни хабари йўқ ёки кимдирдан эшитган гаплари орқали норм иш топиб бўлмайди деб ўйлашлари. "Узум", "Корзинка" ва бошқа бир нечта ташкилотлар буни реклама сифатида ҳам фойдаланиб, "Официально ишга оламиз, ойлик ўз вақтида берилади",- деб бонг уришларини кузатишингиз мумкин. Бошқа томондан қараса, бу - катастрофа! Иш берувчининг оддий мажбуриятига кирувчи масалалар "привилегия" қилиб кўрсатилаяпти...

Мени қувонтирган нарса - ушбу муаммода халқ бирлашгани ва ўз эътирозларини кўрсата олгани. Лекин ходимлар ҳуқуқларига жавобгар органлар жим тургани (балки мен топа олмагандирман), муносабат билдирмаётгани ачинарли ҳолат. HR лар бунда конкрет ҳуқуқ, ваколат, мажбурият ва жавобгарлик доимо биргаликда шакллантириш (фақат мажбурият ва жавобгарилк эмас, ходимни ҳуқуқ ва ваколатлари борлигини эсдан чиқармаслик) ва бу аслида муҳим омил эканлигини иш берувчига тушунтириб бера олиши шарт.

Энди бунга кенгроқ қарасак. Чет давлатларда ишлаб юрган фуқаролиримизга "Юртингда бундан ҳам баттар аҳволга тушган бўлар эдинг, бу ердан кетиб, қаерга ҳам борар эдинг", - деган гаплар кўпаймайди дейсизми? Бу муаммо энди, фақат, битта брендники эмас, балки барчамизникидир. Ходим ҳовузга тушиб қолган бўлса, чиқариш бизни ишимиз. Биров келиб чиқариб қўймайди. Мен HRман, профсоюз эмас. Ходимни тўғри тартибда бошқарса, биринчи ўринда энг катта наф иш берувчига! Норм ходимларни ишлатмоқчимисиз, унда шароитини ҳам норм қилиб берайлик. Шунда якобы калтак емаса ишламайдиган ходимлар эмас, балки виждонан компания равнақи учун ҳам максимал самара келтирувчи ходимлар ишлайди.

Аслида ҳаммаси "ODDIY".
Биринчи навбатда рекламаларда қонимизни ичаётган: ходим мотивациясини кўтариш эмас, балки лавозим йўриқномаси, ички тартиб қоидалар ва минимал шароитларни шакллантириб, шу аснода иш юритилишидир. Минг маротаба айтганман: "Ходимни бошқаришга эмас, балки бизнес жараёнларни шакллантириб, шу жараёнларни бошқаринг". Бўлмаса, "Гапирсам ҳам, сўксам ҳам, қилмаяпти. Булар кўп, мен эса битта. Уришгача олиб келаяпти", - деб уже психик жиҳатдан ҳам қийналиб, шошиб қоласиз. Компанияни кенгайтирасиз-у, бошқарув орқага кетаверади. ODDIY қилиб айтганда, HR тизимини қуринг ва HR брендга ҳам эътибор беринг. Ходимга қоидаларни аниқ қилиб шакллантиринг, тушунтиринг ва албатта ўзингиз ҳам риоя қилинг.

Унутманг "Энг муҳим мижоз - ходим!

@HRmahalla

HR Mahalla

15 Sep, 14:21


Эртага Inbazar стоянкаси

Credits Quloqnews

@HRmahalla

HR Mahalla

15 Sep, 12:21


Инбазардаги ҳолат бўйича хеч йўқ реакция билдириш шарт деб ўйлайман эйчарларга. Эртага батафсил ёзаман, очиғи ҳозир объектив ёндаша олмайман бу ишхона хақида...

@HRmahalla

HR Mahalla

15 Sep, 12:12


Шахсий бренд, махсулот бренди э даххххшат бўлса ҳам 3 - иш берувчи (HR бренд)га эътибор бўлмаса бутун дунёни блогерлари оқлаб чиқса ҳам фойдаси йўқ!

@HRmahallla