Chust tuman hokimligi axborot xizmati @chusttumanhokimligi Channel on Telegram

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

@chusttumanhokimligi


Namangan viloyati Chust tuman hokimligining rasmiy kanali.

🌐Veb sahifa: www.chust.uz

Chust tuman hokimligi axborot xizmati (Uzbek)

Chust tuman hokimligi axborot xizmati Telegram kanali - Namangan viloyati Chust tuman hokimligining rasmiy kanali. Bu kanal orqali Chust tumanining so'nggi yangiliklariga tezroq ega bo'lishingiz mumkin. Agar siz Chust tumanining hokimiyatining faoliyatini yanada yaqinroqroq kuzatmoqchi bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun mo'ljallangan. Kanalda yangiliklar har kuni yangilanadi, shuningdek, zamonaviy xizmatlar va imkoniyatlar haqida ma'lumotlar olishingiz mumkin. Chust tuman hokimligi axborot xizmati kanalida siz tumaning hokimiyati tomonidan taqdim etilgan yangiliklar bilan doimiy ravishda xabarlashish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Kanalimizga obuna bo'ling va Chust tumanining so'nggi va eng maqul yangiliklaridan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Telegram kanalimizga tashrif buyuring va www.chust.uz veb sahifamiz orqali Chust tumanining barcha kengaytirilgan xizmatlariga tezroq murojaat qiling. Chust tuman hokimligi axborot xizmati kanali sizni tumanimizning hokimiyatining qilayotgan ishlari va yangiliklari bilan tezroq tanishtiradi. Sizni Telegram kanalimizga xush kelib qolamiz!

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

04 Dec, 03:27


106- kun sabogʻi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

04 Dec, 03:26


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 4 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Havo biroz bulutli boʻladi, yogʻingarchilik kutilmaydi. Baʼzi joylarga tuman tushadi. Shamol sharqdan 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 3° sovuq-2° iliq, kunduzi 3-8° iliq boʻladi.

TOGʻ OLDI VA TOGʻLI HUDUDLAR
Havo biroz bulutli boʻladi, yogʻingarchilik kutilmaydi. Baʼzi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 3-8° sovuq, kunduzi 3° sovuq-2° iliq boʻladi.

FacebookTwitter
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

04 Dec, 03:26


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2024 йилдаги 96-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

03 Dec, 17:50


❗️Президент Фармони билан қуйидагилар тасдиқланди:

▫️Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

▫️Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

▫️Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

03 Dec, 16:40


"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари психологлари қандай хизматлар кўрсатади?

"Инсон" марказлари психологлари инсонларга стресс ва депрессия ҳолатларидан чиқишда кўмаклашади, салбий ҳис-туйғуларни ижобий ҳолатга ўзгартиришга ёрдам беради.

Шунингдек, ички ресурсларини аниқлаб, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, шахсий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва ирода кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бугунги кунда психологлар томонидан Республика бўйлаб 32 723 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хизмат кўрсатилди.

Психологик ёрдам олиш учун туманингиздаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз махфийлиги таъминланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

30 Nov, 12:08


Томорқа қахрамони

🔰Ҳар бир маҳаллаларда бўлгани каби Чуст тумани "Тинчлик" маҳалласида ҳам томорқадан унумли фойдаланётган маҳалладошларимиз борлиги қувонарли ҳол.

Бугунги кунда томорқасидан унумли фойдаланаётган қахрамонимиз, у шамшод ўсимлигини хонадонига экиб шуғулланиб келмоқда, даромади ҳам яхши.

Қишлоқ шароитига чидамли, уғидан, ва кўпроқ қаламчаларидан кўпайтирилади. Манзарали ўсимлик сифатида хиёбонларда ўстирилади бизни ховлимизда қарйиб 10 сотих еримизга 4000 га яқин ушбу кўчат бор ва даромадимизни яхшилаш учун парваришлаб келмоқдамиз -дейди меҳнаткаш қахрамонимиз Шаропова Гулнора опа.

Анча йиллар давомида маҳаллада фаолият кўрсатган бугунги қахрамонимиз доимо томорқадан унумли фойдаланиш бўйича, хонадонларни озода тартибли қилиш бўйича бот-бот қўни-қўшниларга ва оила аъзоларига ҳам таъкидлаб туради.

Томорқадан унумли фойдаланиш экинларини ўз вақтида экиш оилага қўшимча даромад ва барака ҳам киритади.


https://t.me/Chusttumanhokimligi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

30 Nov, 11:41


#yashil_makon

🌱 "Yashil makon" - umumxalq harakati maktablarda.

🌱 "Yashil makon" umummilliy loyihasi Chust tuman MMTBga qarashli 74-sonli maktabda ham ko'tarinki ruhda davom etyapti.

🌱 "Yashil makon" loyihasi doirasida mahalla yoshlar yetakchilari hamda maktabimiz sardorlari bilan birgalikda maktab yoshlar bog'iga mevali va manzarali ko‘chatlar yerga qadalmoqda.

https://t.me/Chusttumanhokimligi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

30 Nov, 10:15


#Yashilmakon_2024

🌱 "Yashil makon" - umumxalq harakati.

🌱 "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar Chust tumanida ham ko'tarinki ruhda davom etyapti.

🌱 "Yashil makon" loyihasi doirasidagi ishlar mahallalardagi yoshlarga uzoq muddatga ajratilib berilgan yerlari shudgorlanib va yer chetlariga yoshlar boshchiligidagi mevali va manzarali ko‘chatlar yerga qadalmoqda!

🌱 "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar davom etmoqda...

https://t.me/Chusttumanhokimligi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 13:57


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунига етди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва рафиқасини Озарбайжон адлия вазири Фарид Аҳмедов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Программа рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Баку завершилась, глава нашего государства отбыл в Ташкент. В международном аэропорту имени Гейдара Алиева Президента нашей страны и его супругу проводили министр юстиции Азербайджана Фарид Ахмедов и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 13:32


Давлатимиз раҳбари Бокуда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағиров билан учрашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 13:30


Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағировни қабул қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в Баку принял азербайджанского литературоведа и поэта Акифа Багирова.

#Mirziyoyev #qabul #shoir #kitob

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 13:30


Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 12:53


Мамлакатимизнинг COP29даги Миллий павильонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеаланинг учрашуви бўлиб ўтди.

В Национальном павильоне нашей страны на COP29 состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с генеральным директором Всемирной торговой организации (ВТО) Нгози Оконджо-Ивеалой.

#Mirziyoyev #uchrashuv #JST #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 12:53


Президентимиз COP29да ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

13 Nov, 12:23


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев COP29даги Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев ознакомился с Национальным павильоном Узбекистана на COP29.

#Mirziyoyev #tanishuv #COP29 #pavilyon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 14:37


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 14:36


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил рабочий визит в город Казань и отбыл в Ташкент. В аэропорту высокого гостя проводили Раис Республики Татарстан Рустам Минниханов и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #BRIKS

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 12:33


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммити доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди.

В рамках программы саммита БРИКС в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Социалистической Республики Вьетнам Фам Минь Тинем.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Vyetnam #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 12:33


Ўзбекистон Президенти саммит доирасида Вьетнам Бош вазири билан учрашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 11:34


Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 11:25


❗️Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

24 Oct, 11:19


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии саммита «БРИКС плюс».

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 16:34


#RASMIY_XABAR

🇺🇿 2025 йилдан ўзбек тили ўқитувчилари маошига устама ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев

🗓💳 2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек Имом байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табригида таъкидлаб ўтилди.

👉 Президент табригини батафсил ўқиш: 👈

https://t.me/Chusttumanhokimligi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 14:27


“Ўзбеккосмос” агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.

Шу муносабат билан мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ушбу 2 та вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида “яшил” майдонларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. “Ўзбеккосмос” агентлиги билан биргаликда чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади.

Ўрмон хўжалиги агентлигининг бу йўналишдаги масъулияти оширилади. Эндиликда агентлик чўлланишга қарши курашиш билан ҳам жиддий шуғулланади, ҳокимликлар қошидаги “Йўл кўкалам” ташкилотлари агентлик тизимига ўтади.

Агентликка ҳар бир ҳудуд иқлимига мос 100 миллиондан зиёд ниҳол ва кўчатларни оддий усулда маҳаллийлаштириш ҳамда етиштириш харажатини 20 фоизгача камайтириш топширилди.

Фанлар академияси билан биргаликда 20 гектарда тажриба-синов майдончаси қилиб, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклайдиган ўсимликларни етиштиришни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 14:27


Йиғилишда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.

Президентимиз “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.

Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.


Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 14:27


Сўнгги вақтларда юртимизда чанг бўронлари тез-тез содир бўлаётгани қайд этилди.

Бунга глобал иқлим ўзгариши билан бирга ноқонуний дарахт кесилиши, сув камайиши, тартибсиз чорва боқилиши оқибатида чўл яйловлари деградацияга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Чўллардаги ўсимликлар турлари ҳам кескин камайган.

Давлатимиз раҳбари аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 13:29


“Тошкент-Оҳангарон” халқаро автомобиль йўлининг 53 километрлик қисмида 840 мингта дарахт экилгани ўзига хос тажриба бўлди.

Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.

Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди.

Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 13:29


Президентимиз Тошкент шаҳридаги ҳолатга алоҳида тўхталди.

Пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирилди, куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатгани қайд этилди.

Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 13:29


Йиғилишда энг аввало юртимиз иқлимига мос сифатли кўчатни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Фанлар академияси, экология, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, карантин тизимидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олийгоҳлар, кафедралар, ин-витро лабораторияларидан самарали фойдаланиб, уруғ ва кўчат етиштириш ҳажмини ошириши зарур.

Нукус, Арнасой, Қоракўл, Муборакда кейинги йилда сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимликларидан иборат 4 та боғ барпо қилинади.

Уруғ олиш учун ўрмон хўжаликларидан соғлом оналик плантациясини танлаш орқали йилига 1,5 минг тонна уруғ тайёрланиши, Корея тажрибаси асосида сувсизликка чидамли, иқлим шароитига мос ёпиқ илдизли контейнер ва ин-витро усулида 2 миллион кўчат етиштириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмдаги 250 минг гектар чўлда сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дронлар ёрдамида экилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва водий вилоятларидаги 327 гектар ерда ноёб мевали кўчатларни ин-витро усулида етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 13:29


Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

21 Oct, 12:56


O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 35 yilligi munosabati bilan Chust tumani 28-sonli maktabda "21-oktyabr O'zbek tili bayrami kuni" nishonlandi.

https://t.me/Chusttumanhokimligi

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

20 Oct, 02:02


67 - kun sabog‘i

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

20 Oct, 02:01


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 20 октябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 21-26° бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

19 Oct, 14:38


Менимчателелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ҳаммамизнинг олдимиздаги навбатдаги танлов ва синов нуқтаси: парламент сайловига етти кун қолди;
- Президентнинг халқ ва давлат манфаатлари йўлидаги тинимсиз меҳнат ҳафтаси тафсилотлари;
- Тошкент вилоятига ташриф: вилоятнинг бугуни ва келажагини намоён қилган икки кун;
- Ақлу-заковат, машаққатли меҳнат ва она-юртга муҳаббат ҳамиша йўлдошимиз бўлиши лозим.


Кўрсатувни бугун, 19 октябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 20 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

19 Oct, 10:21


Жанубий Кореянинг “Ecofarm Global Co.” компанияси Наманганда икки йирик лойиҳани амалга оширади

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Жанубий Кореянинг “Ecofarm Global Co.” компанияси раҳбари Лим Санг Ҳвани қабул қилди. Учрашув давомида компания томонидан амалга оширилиши режалаштирилган икки йирик лойиҳа муҳокама қилинди.

Биринчи лойиҳа Наманган - Тошкент йўналишида замонавий Карвонсарой, савдо маркази, ресторан, дам олиш маскани ва автотураргоҳ барпо этишни ўз ичига олади. Лойиҳа Чуст туманидаги "Фарғона ҳалқа автомобил йўли А-373" ҳудудида 7 гектар майдонда амалга оширилади. Лойиҳанинг қиймати 5 миллион доллар бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилади. Марказ йилига 100 минг йўловчига хизмат кўрсатади ва натижада 50 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳа 2025 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушиши кутилмоқда.

Иккинчи лойиҳа эса замонавий логистика маркази ва темир йўл терминали қуришдан иборат. Бу лойиҳа Наманган вилояти Чуст туманидаги "Наманган Эркин Иқтисодий Зонаси"да 10 гектар майдонда жойлашади. Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлиб, паст ҳароратли омборхоналар ва йўловчилар учун темир йўл терминали барпо этилади. Бу марказ йилига 100,0 минг тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга ва 100 та иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчи босқичи эса 2026 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушади.

Икки лойиҳа ҳам Наманган вилоятининг транспорт ва савдо инфратузилмасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Chust tuman hokimligi axborot xizmati

19 Oct, 09:21


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева Чуст туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги оқила аёллар ва махалла хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, уларнинг бугунги олиб борилаётган меҳнат фаолиятларида соғлик саломатлик, куч-қувват тилаб,  сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишлари, оилавий ажримларни олдини олиш, салбий кўрсаткичларга йўл қўймаслик масалаларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув сўнгида Гулистон маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Шаропова бугунги кунда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлардан аёлларимиз мамнунлигини билдириб, бундан кейинги масъулиятли ва шарафли касбларида астойдил меҳнат қилишларини билдирди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi