𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️ @fonmusic1 Channel on Telegram

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

@fonmusic1


Чойимиз пиёлада,
Ёшлигимиз кўчаларда,
Хурсандчилигимиз яримида,
Суйганларимиз узоқларда,
Табассумларимиз эса, суратларда қолди.

Qalbingiz orom olishini hohlasangiz
@AlQurannuz ga kiring...

Musiqalar bo‘limi:👉 @arxivfon

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️ (Uzbek)

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️ Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal Uzbek musiqa sevgisi bilan yurishingizga yordam beradi. Kanalda o'zbek musiqasining eng zamonaviy va sevilgan qo'shiqlari jamlangan. Agar siz o'zbek musiqasiga qiziqishsiz va yangi yozuvlarni tinglashni istasangiz, '𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️' kanali siz uchun ideal bo'ladi. Kanalga a'zo bo'ling va o'zbekistonning musiqaviy atrofidagi yaxshi yangiliklardan xabardor bo'ling! Sizni kutib olishimizni sabr-qilaman. Telegram kanalimizga tashrif buyuring va o'zbek musiqasining zamonaviy tomoshalariga qo'ng'iroq qiling!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

23 Nov, 16:59


Исроф қилманг..!
Ҳаётни, Севгини, Ҳурматни, Меҳрни!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

23 Nov, 14:33


Сени қайдан кўриб қолдима,
Юрагимни, умримни единг.
Мендан олдин ким кўрган билмам,
Мен кўрганда чиройли эдинг!

Сени қайдан кўриб қолдима,
Нигоҳингдан жоним қақшайди.
Сени гулга ўхшатолмадим,
Барча гуллар сенга ўхшайди!

Сени қайдан кўриб қолдима,
Кўрмаганим анча яхшийди.
Кўнглинга қўл солиб кўргандим,
Кўнглинг яна бандга ўхшайди!

Сени қайдан кўриб қолдима,
Юрагимни, умримни единг.
Мендан кейин ким кўрган билмам,
Мен кўрганда чиройли эдинг!

П/С: 23.11.2017

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

22 Nov, 21:10


Сўзламанг муҳаббат деган жафони,
Қалбимга ёлғон бир сафолар солманг.
Кўришга кўзим йўқ сиз бевафони,
Отишга ўқим йўқ, хавотир олманг.

Мен жангга кирмайин, ёлғон сўз эмас,
Чиқолмай қоласиз ташқарингизга.
Келурман эҳтимол, битта ўзим бас,
Хиёнат аталмиш лашкарингизга.

Нечук кўзим ёшлаб дардли куйимга,
Бўлмағур ишқ учун юрак ғашлайман.
Йўламанг ҳеч қачон Кўнгил уйимга,
Кўрсам, айтиб қўяй, отиб ташлайман!

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Гулруҳ Эшонқулова.

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

22 Nov, 17:48


Yo'q bo'lib qolsam mendan xafa bo'lmang...

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

22 Nov, 08:23


Менга армонларнинг тиши ўтмайди,
Аламларнинг қаҳратон қиши ўтмайди,
Кўнглимга ғамларнинг ниши ўтмайди,
Қалқоним, суянчим акам бор менинг.

Хатойим кўпайса кўрсатиб йўллар,
Доим мен томонда, доимо қўллар,
Юрак боғларимни босмайди чўллар,
Қалқоним, суянчим акам бор менинг.

Бошим эгилмайди ҳеч бир ғанимга,
Зарра гап тегмайди асло шаънимга,
Жонимга ҳаловат, кучдир танимга,
Қалқоним, суянчим акам бор менинг.

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

21 Nov, 17:53


#…

Hech narsa yaxshidek bolmaydi toki,
Koʻnglimni koʻnglingga oʻramaguncha…
Oʻzimni kasalga solaymi yoki,
Sen “Yaxshimisan” deb soʻramaguncha…

Qizgʻonib yashaysan koʻnglim haqqini,
Oʻzgalar men tomon qaramaguncha…
Bildirib tursang-chi rashkning haddini,
Men “Sevasanmi?” Deb soʻramaguncha…

Yasemin
@Ilhomjonovna_ijodi🎙️

P/s:Oʻldim kuydimidan🤣

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

21 Nov, 14:45


Онамнинг совуқдан бели оғрийди,
Чунки кўтарганда менинг ғамимни!
Отамнинг тунлари уйқуси қочар,
Тўлдирай дейди-да битмас камимни.

Тиззаси зирқирар онам шўрликни,
Қон босими ҳадеб қилар безовта.
Отам тин олмайди чумолилардай,
Хуфтон қайтар доим кетиб азонда!

Чўкиб бораяпти бўйи кун сайин,
Ҳар замон кўпаяр сочда оқ тола.
Худойим уларни боғлагандайин,
Ҳамон беписандман, эси йўқ бола.

"Ўзим" деганини эслай олмайман,
Яшашса бизни деб яшашди фақат.
"Аҳр сизлар учун яшапман" деб,
Биз сезмас дардларга бердилар тоқат.

Бахтим бу дунёда сизга фарзандман,
Худойим неъмат-ла сийлаган бисёр.
Керилиб юришим мумкин бир умр,
Чунки менинг сиздай ота-онам бор!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

21 Nov, 07:34


Соғиниб йиғладим юрагим тўлиб,
Ҳар куни аламдан минг бора ўлиб,
Меҳрингизга боряпман бугун зор бўлиб,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон!

Соғинсам оҳимни тинглагувчи йўқ,
Йиқилсам тоғдайин тиргагувчим йўқ,
Сиздек онажоним кўнглим эмас тўқ,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон!

Армонлар боряпти бағримни ўйиб,
Онажон кетдима дунёдан тўйиб,
Дард-у, азоблардан юрагим ўйиб,
Онажон сиздек меҳрибоним йўқ!

Сиз менинг қалбимда сўнмас армоним,
Боғимни гуллатган боғбоним!
Бизларни тарк этган кўкси қалқоним,
Сиздек меҳрибоним йўқдир онажон!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

21 Nov, 07:10


#БахтимгаСоғБўлБолам

Оллоҳимнинг туҳфаси,
Юрагимни парчаси,
Муҳаббатим меваси,
Бахтимга соғ бўл, болам.

Ёқади ширин сўзинг,
Кулиб юрсинда кўзинг,
Онамга ўхшар ўзинг,
Бахтимга соғ бўл, болам.

Азоб-дардни кўрмагин,
Кулиб юргин, сўлмагин,
Жигар дегин, ўйлагин,
Бахтимга соғ бўл, болам.

Келажакка кулиб боқ,
Ҳаммага бирдайин ёқ,
Хурсанд бўлсанг, кўнглим чоғ,
Бахтимга соғ бўл, болам.

Қалбимнинг сен гавҳари,
Ёмондан юргин нари,
Бор-йўғим сенга бари,
Бахтимга соғ бўл, болам.

Сендан оламан роҳат,
Оллоҳимга минг раҳмат,
Тилаб қоламан омад,
Бахтимга соғ бўл, болам.


Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихоний)

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

20 Nov, 15:40


Ҳаётнинг бир он баҳосин,
Сўнгги нафас олгандан сўра.
Бир томчи сув ҳаётлигини
Сўлаётган гиёҳдан сўра.

Ота-она ҳаётлиги - бахт
Улар ўрни юракларда тахт.
Меҳр қадрин етимдан сўра,
Кўзлар кутиб жовдираган вақт.

Азизлигин бир бурда нонни,
Тор кўринса, жумал-жаҳони.
Оч ўтирган ночордан сўра
Ҳаёт- доно қилар инсонни.

Нолиганинг сари тўймайсан,
Сабр бўлса, ўтда куймайсан.
Ношукурдан сўрама тоқат,
Қаноатсиз ҳузур қилмайсан!

Кўзлар кўриб тургани учун,
Оёқ юриб тургани учун,
Шукроналар бўлсин, Тангрига,
Юрак уриб тургани учун!


© Васила Эрматова

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

20 Nov, 07:51


• Қизлар пули йўқ болларга — ҳарактерини кўрсатади;
• Пули бор болларга эса — баданини.

👆 шу гапга 50 мингта аҳмоқ лайк босипти.

П/С: Омматан қизлаар дейишинг натоғри. Чунки, "лар" ни ичидан, сени аянг, синглинг ва опанг ҳам жой олади.(хўнаса)

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

20 Nov, 02:45


Эй, мeнинг ўтмишда қолган севгилим,
Пойингга ҳижронлар тўшамиш гилам.
Ўзингга битилган ҳур тақдир қолиб,
Яшаяпсан кимнинг тақдири билан?!

Ҳеч садо бермайсан, нега жим кетдинг
Мадоринг ўчдими овунтиришга?
Ўзингча йилларни ўртага қўйиб
Уриниб кўрдингми унутдиришга?

Йўқ, ҳайҳот, кўзимга кириб кетгансан,
Юмсам-да устимдан куласан, малак,
Юрагим қаъридан чопиб ўтгансан
Наҳот эсламайсан? Биласан, малак!

Биласан, дардимдан шодонсан мудом,
Кўнглинг маст ҳижроннинг шовқинларидан.
Оҳ, нечун исмингни олиб кетмайсан,
Хотирамнинг эски тақвимларидан!

Мен сени эслайман ғамга дўст бўлиб,
Пойингда ҳалиям армоний гилам.
Айт, ахир ўзингнинг тақдиринг қолиб
Яшаяпсан кимнинг тақдири билан?!


© Хайрулла Ҳамидов
🎙Омар Халил

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

19 Nov, 15:36


Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

Бир кун
ортда қолади бари,
Тупроққа бош қўямиз бир - бир.
Ҳар сониянг ўтгани сари,
Жуда тотли туйилар умр.

Бир кун
ташлаб кэтамиз ўшал,
Сенга жоним ҳалак деганни.
Тирикликни англаган маҳал,
Йўл қолмайди ортга қайтгани.

Бир кун
қайтмас йўлга чиқамиз,
Дунё эса тураверар жим.
Ёлғиз келиб, ёлғиз кетамиз,
Исмимизга қўшилар марҳум.

Бир кун
қадрин биламиз тайин,
Шамолларда учган умрнинг.
Кечикяпмиз кун ўтган сайин,
Пэшонасин ўпинг бугуннинг!

Бир кун...
Бугун армон бўлади,
Хотирласак ўртанади дил.
Сочларини бир-бир юлади,
Бу ҳаётга тўймаган КЎНГИЛ...

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

18 Nov, 12:31


❗️❗️❗️❗️

Tanlovga Kamola Sultonning ushbu she’ri qoʻyilgan boʻlib, yuqoridagi nominatsiyalar boʻyicha gʻoliblar aniqlanadi! Tanlov 24-Noyabrga qadar davom etadi va oʻz ijodiy ishingizni @sherlardamiz_bot ga yuborishingiz kerak boʻladi!

••••
Bir uydan bir uyga kelarkan bir qiz,
Bir dunyo orzular bilan kelarmush.
Qaynonasin onam deya atasa,
Qaynotasin otam deya, qabul qilarmush.

Hech bir qiz hech qachon borgan joyida
Yomon kelin boʻlishni tilamas
ekan.
Lek, afsus, hamma ham kelgan kelinni
Qizim, deb boshini silamas ekan.

Qiz bermoq, jon bermoq demoqdir asli,
Qalbidan yulibon sizga beribdi.
Kim u omonatni qadrin bildi-yu,
Kim esa kelinni qul deb bilibdi!

Andishaning oti qoʻrqoq boʻldimi?
Jim boʻlsa, shunchalar yer qilasizmi?!
Birovning dilini vayron qilmoqlik,
Kaʼbani buzmoqlik, siz bilasizmi?

Hayotin buzmoqlik sizga havasmi?
Oʻgʻlingiz baxtidan quvonmaysizmi?
Shu qizni sevibdi, shuni tanlabdi,
Yoki, bolangizga ishonmaysizmi?!

Sabrning ham soʻnggi kelar bir kuni,
Birov boshin silasa, savobi bordir.
Unutmang, bu dunyo - qaytar dunyodir,
Bir kun, har nening javobi bordir!

© Kamola Sulton

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

18 Nov, 07:12


Assalomu alaykum!

Azizlar, yangi tanlovda Kamola Sulton ni she'ridan foydalanamiz!

Yangi Tanlovni shartlari quydagi tartibda bo‘ladi;

Eng yaxshi ijrochi;
1- 300 m
2- 200 m

Buni Kamola Sultonni o‘zi tanlaydi va taqdirlaydi.

Reaksiya+koment (kamida 50%)
1- o‘rin 150 m
2- o‘rin 150 m

Tushunishlaring uchun bunga alohida post joylaymiz!

Tasodifiy g‘olib; "Random"
1,- 100 m
2,- 100 m
3,- 100 m
4,- 100 m
5,- 100 m

She'rni tekstini kechga joylaymiz!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

18 Nov, 05:35


Қошинг қора, кўзларинг қора,
Юлдузисан қайси осмоннинг?
Эслолмасанг ўзим эслатай,
Боласисан Ўзбекистоннинг!

𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️

17 Nov, 09:34


Отанг бўлса ёнингда, кўзинг ёши кўлламас.
Ҳеч қайси дўст одамни, Отасидек қўлламас!