Рўмолинг остида оқ сочлар сероб,
Қўйгин яширмагин мехрибонгинам.
Бизни деб минг ёққа елиб- югириб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Ажинлар тушибди гул юзларинга,
Маҳзунлик кирибди эҳ кўзларинга,
Қалтироқ қўшилиб бол сўзларинга,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Кузатсам, жуда тез қоляпсан хориб,
Лекин бирор мартта қўймадинг нолиб,
Қанийди ололсам дардингни бориб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Овозинг жаранглаб чиқмас негадир,
Ҳатто шижоатинг кетган қайгадир,
Бу сўзларни айтиш нақадар оғир,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Мехринг ўша-ўша ифоринг ўша,
Ёнимда турибсан бахтга бахт қўша,
Лекин мунгли қалбинг ғамларга гўша,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Эҳ, кечир мен қадринг билмаган нодон,
Сенга парво қилмай юрибман шодон,
Умримни берардим бўлганда имкон,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Куйсам куйинганим, кулсам кулганим,
Дунёда ҳаммадан ортиқ суйганим,
Кўнгил боғларимга мехр қуйганим,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Кел ўтир, кўксинга бошимни қўйиб,
Йиғлаб олайина бир тўйиб-тўйиб,
Оҳ умр ўтяпти дилимни ўйиб,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
Етар бўлди энди қийнама ўзинг,
Айт нима истайсан, бажодир сўзинг,
Энди қувончлардан ёшлансин кўзинг,
Қариб қолибсанку Онажонгинам...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ @ONAMGAA
🍂Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!