Tafakkur egalari @tafakkur3 Channel on Telegram

Tafakkur egalari

@tafakkur3


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Tafakkur egalari (Uzbek)

Tafakkur egalari kanali - bu sizning o'z tarbiyangiz va ma'rifatingizni oshirishga yordam beradigan ajoyib manzil! Bu kanalda eng eng zo'r zikr va fikr-mulohaza materiallari topiladi. Agar siz ham o'z fikrlaringizni o'zlashtirish, yangi bilimlarga ega bo'lishni istaysiz, unda @tafakkur3 kanaliga obuna bo'lib, o'z dunyoqarashlaringizni yanada boyitishingiz mumkin! Bu kanal sizni yangi fikrlar bilan tanishtiradi, ma'rifatingizni oshiradi va o'z o'zgaruvchilaringizga ularni tartibga solishga yordam beradi. Siz g'oyatdan mamnun bo'lasiz, shuningdek, o'z o'zgaruvchilaringizga qulaylik va zamonaviy umrimizga mos keladigan fikrlar va savollar bilan ta'minlangan bo'lasiz. Sizga Tafakkur egalari kanalini tavsiya qilamiz - o'zingizni o'zlashtiring va zamonaviy fikrlarga ega bo'ling!

Tafakkur egalari

24 Nov, 07:44


Пирамида Маслоу. Яъни, психологлар томонидан инсон эҳтиёжларининг пирамида модели.😂

Тафаккури кенг инсонлар тушинади! 😁

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

24 Nov, 05:40


Сизда фаросат борми?

Фаросат илмидан сабоқлар.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

24 Nov, 03:59


Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётдан завқланиб яшанг.

Қолгани бекор, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

23 Nov, 10:00


СИФАТЛАР

Мен учун орият жамийки ижобий фазилатларнинг боши, ҳамиятсиз эркаклар менинг наздимда жамиятнинг энг қуйи қатлам вакилидирлар. Орият  -  эркакдаги рашк, масъулият, ғурурни шакллантириб ўстиради. Соҳибини ҳурматга, ишончга сазовор этади. Ишониш мумкин бўлган эркак билан ҳар қандай аёл ўзини бахтли, ҳимояланган ҳамда хотиржам сезади.

Нодон, саёз фикрловчи, бадгумон эркакка тоқат қилиш анчайин мушкул. Эркак жуфтидан кўра ақллироқ бўлиши лозим. Чунки ақлли эркак рафиқасининг нуқсонлари ва фазилатларини одилона баҳолай олади. Ва аёлининг ўзида бўлмаган, аёли нафратланадиган иллатлар билан туҳмат қилиб, аёлини қуюшқондан чиқаришга уриниб ҳузурланмайди. Оқил эркак билан муроса қилиш осон. У аёлига ҳеч нимани уқтиришига ҳожат қолмайдиган тарзда гўзал тарбия қила олади. Ундан инсонларнинг кўз илғамас ҳаракатларидан нима хоҳлашини билиш илмини ўзлаштириш мумкин. Аёл ҳам фаросатли бўлса нур устига нур...

Оқила аёл илми ва тақвоси ўзиникидан кучли инсонга ҳар доим эҳтиёж сезади. Умр йўлдоши камчиликларини тўлдиришини, салбий жиҳатларини тузатишида маломатчи эмас, холис ёрдамчиси бўлишини, билмаганларини ўргатишини истайди.

Эркаклардаги лафзига содиқлик, ҳаққонийлик, самимият фазилат тарозусининг тош босадиган палласидир.

Аммо, баъзида, ўта тўғрисўзлик нақ бошга битган бало бўлиши ҳам мумкин. Эркаклардаги бемаврид ростгўйлик аёлни ақлдан оздириб, муносабатларни чигаллаштиришга олиб келади. Бу гап ҳуда - беҳуда ёлғон сўзловчи каззоб, ёлғон топа олмай қолгандагина рост гапирувчи бетайинларни оқламайди. Муроса учун озроқ макр ишлатишни биладиган оила бошлиқларини айбламаса ҳам бўлади. Гарчи айрим ҳолларда айёрлиги билиниб турса ҳам, маломат қилишдан кўра кўриб кўрмаганга олиш фойдалироқ бўлиши мумкин.  Чунки одамзотга ҳар доим ҳам ҳақиқатнинг кўзига тик қараш осон бўлмайди.

Қолаверса ҳақиқат талашиш айрим вазиятларда  муносабатларни совутишга хизмат қилади холос.

Эркаклардаги таваккалчилик таҳсинга лойиқ. Таваккалчилик - эътиқоднинг даражасини белгилайди. Эътиқоди мустаҳкам инсон таваккулдан чўчимайди. Чунки Аллоҳга ишончи ва иймонининг кучи шу билан боғлиқ. Бундай инсонлар Аллоҳга ва унинг марҳаматига бўлган кучли эътиқодлари сабаб, қийинчиликлардан қўрқмайдилар ва шунинг ҳисобига аксарият,  йўллари очиқ ва омадли бўладилар.

Ота-онаси ва жигарларига меҳрибон эркаклар чексиз ҳурматга лойиқдирлар. Чунки меҳр-оқибат, қадр-қиммат тушунчаси аввало оиладан шаклланади. Аёли ёки ўзининг, ота-онаси ҳамда жигарлари билан муносабатларига совуқчилик тушишига имкон берадиган эркакларга ишониб бўлмайди. Чунки қайтар дунё бу. Қуш уясида кўрганини қилади. Фарзандлар тарбияси учун оқибатли, раҳмдил, виждонли, ҳалол ота ўрнак бўлиши жуда муҳим. Келажакда фарзандлар яқинлари ва атрофдагиларга нисбатан бемеҳр инсон бўлиб улғаймасликларида отанинг роли каттадир. Чунки силаи-раҳмга буюрилганмиз. Аллоҳнинг розилиги умидида аввало жигарларига мурувватли ва силаи-раҳмда бардавом бўлган эркакнинг топгани бу дунёси учун  баракали, охирати учун яхши заҳира бўлади.

Зотан, фарзандлар яхши - ёмон хулқни асосан ота-оналаридан ўзлаштирадилар.

Бу менинг оилавий муносабатлар учун ҳаётий кузатувларим асосидаги ҳайрли деб ҳисоблаган қарашларим.
Зеро, аёл жоҳила бўлса унинг тарбияси учун маҳрамидаги эркаклар масъулдир.
Яъни, битта аёл ўз амаллари билан 4 тоифа эркакни жаннат ёки жаҳаннамга олиб кириши мумкин. Булар отаси, ака-укаси, эри ва ўғлидир. Бир-биримизнинг жаннатга киришимизга сабабчи бўлишимизни насиб этсин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

23 Nov, 07:55


#ибрат

Инсон пичоққа ўхшар экан...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

23 Nov, 04:16


#тафаккур_қилинг

Ўғил бола бўлиб туғилмаганим учун кечиринг дадажон...

Кўз ёшингизни тия олсангиз кўринг...
Тафаккур қилинг азиз кузатувчилар тафаккур қилинг!!!


@Tafakkur3

Tafakkur egalari

22 Nov, 05:14


#motivatsiya📚

🕊KELAJAKNI YARATISH O'Z QO'LIMIZDA!

@Tafakkur

Tafakkur egalari

22 Nov, 05:08


Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари"номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10000 доллар олтинга аукционда сотилган.

Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди.

Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди:
"Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут.Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан".

Ҳозирги совуқ кунлар учун зўр маълумот экан.Бунақа ҳавода остида чўғли сандали бўлган юмалоқ хонтахта устига ёпилган оғир кўрпа атрофида исиниб ўтирган болалик кунларим эсга тушади.
Электр ўчган.

Шам ёруғида юзлар ғира-шира кўринади.Сандал остидаги чўғ устида қора қумғон шиғирлайди.
Гурунгнинг энг зўри шу пайтда бўлади…
Давронбек Тожиалиев.

@Tafakkur

Tafakkur egalari

22 Nov, 02:30


Қуръонда "Яхшилик"  сўзи 167   марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167  марта такрорланган...

Баъзан кимгадир яхшилик қилсангиз,  эвазига юзингизга тупиришади,  сабабсиз четга суришади,  турли ҳил жазолар ўйлаб топишади...
Сиз эса бир четда юрак чангаллайсиз,  гавдангиз эгилиб катта сўроқ шаклига кирасиз:  "Нима учун?!"
"Қайси айбим учун?!"
Кейин кимдир келади,  сизни қўллайди,  ёрдам беради ва ҳеч қандай таъмасиз...

Шулар Аллоҳнинг нажот чопарларидир.
 
    Биласизми,  улар нега сизга ёрдам беришади?
Ўша яхшилик ва ёмонлик тарозисининг ўқи қийшаймаслиги учун,  ёмонлик ортиқ тош босмаслиги учун...
Агар сиз ҳам - айни дамда изтироблар ичида бўлсангиз,  яхшилиги унутилган, ўзи ҳам, исми ҳам ўчирилганлар  рўйхатда бўлсангиз, ташвишланманг, сабр қилинг...

Яхшилик дунёда қанча бўлса, ёмонлик ҳам ўшанча...

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - меҳмон бу дамда...

Дунё шунақа!

Умму Зайнаб

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

21 Nov, 07:48


Ризқнинг кўринишлари

🔸Илм;
🔸Фарзанд, болалар;
🔸Қуръон қироати;
🔸Оила;
🔸Сиҳат- саломатлик, соғлик;
🔸Бўш вақт, фароғ;
🔸Мол-дунё, бойлик;
🔸Омонлик, тинчлик;
🔸Етуклик, камолот;
🔸Ейиш-ичиш;
🔸Ирода, ихтиёр, қатъият;
🔸Ҳикмат, заковат, донолик.

У Зот Раззоқдир, Каримдир. Унга ҳамд бўлсин, ва Унга шукр бўлсин!
“Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.

▫️Изоҳ: “Ризқ” сўзи луғатда “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда, Аллоҳ ...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

21 Nov, 05:23


Ижтимоий тармоқлардаги фаол эр ва хотинлар!

Айниқса эркак киши кўриб тафаккур қилсин!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

21 Nov, 02:43


ЧАҚИМЧИ

Чақимчилар келса эшикни очманг. Уларнинг гапини эшитманг. Улар Иблиснинг элчиларидир. Кишиларнинг ўртасини бузишади. Қалбларга тафриқа солишади. Оловга мой сепишади. Ихтилоф қилишади Ўзингизга битта қоида қилиб олинг: "Ким сизга бировни чақса, сизни ҳам кимгадир чақади!".

Сиз йўқлигингизда айтилган бир ёмон гапни сизга келиб айтган киши, бировлар йўқлигида сиз айтган ёмон гапни ўша бировларга ҳам бориб айтади!
  
Инсонлар орасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Хусумат пайтида инсонлар ўйламасдан нималар деб юборишмайди дейсиз. Ғазаб соатларида умуман қилмайдиган ишлари билан таҳдид қилишади, қўрқитишади. Ғазаб босилгач, яна тўғри йўлга қайтишади. Аммо чақимчи у гапни эшитиб олиб кўтариб юраверади. Натижада ҳал бўлай деб турган муаммо яна чигаллашиб кетади. Тозаланишига оз қолган қалб яна кина-адоватга тўлади. Яна кўнгил қолиш бошланади!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

20 Nov, 16:30


#parlament

Shavkat Mirziyoyev: Bizning ikkita o‘q tomirimiz, ikkita tayanch ustunimiz bor: biri – iqtisodiyot, biri – ma’naviyatdir. Ma’naviy buyuk xalq – iqtisodiy tomondan ham buyuk bo‘ladi🇺🇿

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

20 Nov, 07:01


Кўпкарига 1 млн АҚШ долларидан зиёд ютуқлар қўйилгани айтилмоқда. Бундан юз йил аввал ҳам бойлар пулни мана шунақа кераксиз нарсаларга сарфлаб, "бу бир носни кафидай кайф" деб юришган эди. Жадидлар таълим учун ҳар қанча ёрдам сўрамасин, деярли ҳеч бири ҳаракат қилмаган.

Озгинадан кейин большевиклар келиб, ҳамма бойларнинг қўлидан бор-будини тортиб олди. Камига баъзиларини сургун қилди.

Бугунги бойларимиз ҳам кўзини очиб, таълим ривожи учун шахсий фуқаролик фаоллигини кўрсатмас экан, яқин келажакда бор-будини тортиб олишга бир тарафдан руслар, бир тарафдан хитойлар тайёр туришибди...

Манба: adolat_kuychisi

Тафаккур қилмаяпмиз!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

20 Nov, 03:50


#millat_faxri

Abu-Dabi shahrida bo’lib o’tkan musobaqadagi yosh sportchilarimizdan yangi natijalar🇺🇿
Otasiga bo’lgan mehri, hurmati….

Barakalla bolakay!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

20 Nov, 03:00


Туркиялик Селжук Байрактар янги фазовий лойиҳасини “Фарғоний” деб номлабди, асл Ўзбекистонлик бўлган фазо ва само илмлари олими Фарғонийга ҳурматим учун шундай номладик, демоқда. Европада Алфраганус деб танийдилар Фарғонийни, деб давом этмоқда.

Мухбир: Сизни Туркияни Айлон Маски дейишади, деганига Селжук Байрактар: …Туркияни Фарғонийси бўлишни орзу қиламан, деб жавоб бермоқда.

Нақадар катта фарқ : баъзилар соқол, рўмол, котта боллани мошинаси, тўйлар, ош турлари каби маиший билан овора бўлиб юрган бир даврда, Туркиялик замондошимиз ал Фарғоний бўлишни, Бухорий бўлишни, Ибн Сино бўлишни, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Имом Термизий… каби буюк аждодларимиздек бўлишни орзу қилмоқда… Олдингдан оққан сувни қадри йўқ. Мактаб тизимига қилган хиёнатимиз ва ҳали ҳам буни тўлиқ англаб етмаганимиз, чорлар кўрмаётганимиз сабаб аҳволимизга ҳали кўп маймунлар йиғлашидан қўрқаман.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

19 Nov, 17:12


Баъзида одамларнинг бизга яхшилик қилмоқчи бўлганлигини тушунмасдан озор берамиз. Кейин эса...

Тафаккур қилиб кўриш учун доим вақт етарли бўлади.

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

19 Nov, 11:17


#эътироф

Тан олиш керак, бу йил Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирлар жуда гўзал, тизимли ва ўзгача шукуҳда ташкил этилди.

Интернетнинг бошқа миллатлар сегментида ҳам тайёрланган контентлар ҳайрат ва ҳавас билан таърифланмоқда. Бу каби миллатни бирлаштирадиган, халқимизнинг ғурури ва ифтихор туйғуларини уйғотадиган, бу каби амалий тадбирлар кўпроқ ташкил этилиши керак.

Марҳамат, Республика Маънавият маркази томонидан Байроғимизнинг 33 йиллигига атаб ташкил этилган тадбирларнинг ҳисобот ролигини кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

19 Nov, 07:51


"Титаник" кемаси чўккан вақтда, биринчи даража (класс) даги йўловчилари орасида қутқарилганларнинг деярли 100%и аёллар ва болалар эди.

Иккинчи даража йўловчилари орасида омон қолганлар аёллар ва болаларнинг фоизи 80% га етади.

Аммо учинчи даражада эса, фақат эркакларгина қутилиб қоладилар , яъни энг кучлилари. Улар аёллар ва болаларни четга суриб, итариб, қутқарув қайиқларини эгаллашади. Лекин Жеймс Камероннинг "Титаник" фильмида биз нимани кўрамиз? Ҳаммаси тескари кўрсатилган ! Фильмда айнан бой йўловчилар қутқарув қайиқларига йўл олиш учун аёллар ва болаларни қаттиқроқ четга сураётгани кўрасиз. Агар Камерон воқеаларни ҳақиқатда бўлганидек тасвирлаганида эди , томошабин режиссёрга ишонмаган бўларди: "камбағаллар – ёмон эмас, яхши ва ғамхўр, бойлар эса – ёмон, очкўз ва тажовузкор" деган формула қон-қонимизга жуда ҳам сингиб кетган.

Бу орада этологлар –яъни ҳайвонларнинг инстинктив хулқ-атворини ўрганиш бўйича мутахассислар – таъкидлашади: ҳақиқий тубанлар, яъни ҳаётнинг қуйи қатламларидаги ижтимоий поғоналарда турган энг қуйи табақалар – шахс сифатида ҳақиқий жохил ярамасларнинг ўзидир. Улар – жамиятнинг энг ёмонларидир. Агар зоологлар турли найранглар билан кечаги қуйи табақани юқори мақомга кўтариб, етакчи қилсалар, бутун тоифа қонга беланади. Кечаги маргиналдан кўра шафқатсиз раҳбарни тасаввур қилиш қийин – ҳайвонлар дунёсида ҳам, инсонлар дунёсида ҳам айнан шундай бўлади."

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Tafakkur egalari

19 Nov, 04:53


Ҳаёт фалсафасини англаган гўрковдан маслаҳат...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3