Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali @fargonabojxonaboshqarmasi Channel on Telegram

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

@fargonabojxonaboshqarmasi


Telefon raqami: 73-249-07-00

Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali (Uzbek)

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali - bu bojxona boshqarmasinin rasmiy axborot kanali. Kanalda Farg'ona viloyati bojxonalarinin so'nggi yangiliklari, tadbirlari va hizmatlari haqida eng so'nggi va maqbul axborotlar o'z o'rnini topmoqda. Agar siz Farg'ona viloyati bojxonalariga oid eng yangi va to'liqroq ma'lumotlarga ega bo'lishni istasangiz, ushbu kanalni obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!
Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali bilan tanishish uchun quyidagi bo'limlardan biridan foydalanishingiz mumkin: nnTelefon raqami: 73-249-07-00 nnBoqarmaning oficial sahifalari: nnFacebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi nnInstagram: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/ nnYoutube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 19:24


Янги 2025 йил билан!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 18:51


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 07:23


#tezkor

🧨 100 миллион сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган “исузу” тўхтатилди

❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Шахсий хавфсизлик шуъбаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “исузу” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб вилоятнинг Учкўприк тумани ҳудудида ушланиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган дастлабки умумий қиймати 100 млн. сўмлик 12 турдаги 138816 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Пиротехника воситаларини четдан ноқонуний олиб кирилиши ва айланишига тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш давом эттирилмоқда.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 07:23


🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️❗️❗️

‼️ Pirotexnik vositalar hayot uchun xavf tug‘diradi!

🚫 Pirotexnika vositalaridan noto‘g‘ri foydalanish jiddiy zararlar va salbiy oqibatlarga olib keladi:

💥 1. Jismoniy jarohatlar

Ko‘z va yuz shikastlanishi: Portlash natijasida yuzaga kelgan qoldiqlar ko‘z va yuzga zarar yetkazadi, ko‘rlikka olib kelishi mumkin.
Qo‘l-oyoq jarohatlari: Qo‘l yoki barmoqlar portlash ta’sirida kesilishi, kuyishi va hatto uzilishi mumkin.
Es-hushni yo‘qotish: Kuchli portlash ovozi asab tizimiga ta’sir qilib, ong yo‘qolishiga sabab bo‘ladi.

🔥 2. Yong‘in xavfi

Uy va binolar uchun xavf: Pirotexnika vositalarining uchqunlari uy va binolarda yong‘in chiqishiga sabab bo‘lishi mumkin.
Tirik tabiatga zarar: Daraxtzorlar, quruq o‘tlar va tabiatga yong‘in xavfini keltiradi, ekotizimga jiddiy zarar yetkazadi.

3. Sog‘liq uchun salbiy ta’sir

Havoni ifloslantirish: Pirotexnika vositalaridan ajraladigan tutun nafas olish yo‘llariga zarar yetkazadi va allergik reaksiyalarni keltirib chiqaradi.
Shovqin: Portlash ovozi yurak kasalliklari, stress va uyqu buzilishlariga olib keladi.

🚩 4. Ijtimoiy muammolar

Bolalar xavfi: Bolalar pirotexnika vositalarini o‘yinchoq sifatida qabul qilishi, bu esa xavfli vaziyatlarga olib keladi.
Jinoiy javobgarlik: Noqonuniy pirotexnika vositalarini saqlash va ulardan foydalanish qonuniy jazo bilan yakunlanadi.

🔖 Taqiqlangan pirotexnik vositalardan foydalanish jazosi:

O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga ko‘ra:
• Noqonuniy pirotexnika vositalarini olib kirish, sotish yoki ishlatish uchun ma’muriy va jinoiy javobgarlik mavjud.
• Bu qoidalarni buzgan shaxslar jarima yoki qamoq jazolariga tortilishi mumkin.

📣 Barchamiz xavfsizlik uchun mas’ulmiz!

Farzandlaringizni ogohlantiring: Pirotexnik vositalarning xavflari haqida ularning tushunchasini oshiring.
Atrofdagilarni hurmat qiling: Pirotexnika vositalaridan foydalanish bilan boshqalarni bezovta qilmaslik kerak.

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️
Hayotingiz va boshqalarning sog‘lig‘i pirotexnikadan ustundir. Zararsiz bayram qilishga harakat qiling!

📌 Xavfsizlik – bu tanlov emas, majburiyat!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 07:23


❗️Пиротехника буюмларидан фойдаланганлик учун жарима мавжуд

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 700 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👍 Бизни кузатишда давом этинг!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

31 Dec, 05:28


Янги йилни пиротехникасиз қарши олайлик!

Пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 206 та ҳолатда 7 млн донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Далилий ашё сифатида олинаётган пиротехника воситаларининг асосий қисмини петарда (“пақиллоқлар”) ва фейерверклар (“салютлар”) ташкил қилмоқда.

Бу борада 15 та жиноят ишлари қўзғатилди ва 109 та маъмурий ишлар юритилди. Олиб қўйилган пиротехника воситаларининг 4,1 млн донаси белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

30 Dec, 06:00


Божхона билан “яшил энергия” сари!

Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада божхона органлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида божхона органларида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйича жами 98 246 та объектга ўрнатилган 970 МВт қуёш панеллари жойига чиқиб ўрганилди ва улар тўғрисидаги маълумотлар “яшил энергия” ахборот тизимида тасдиқланди. Натижада 1 млн 48 минг МВт/соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

Жумладан:
ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 15496 та объектларига жами 298 МВт (режа (219,5 МВт) 136 %);

тадбиркорлик субъектларининг 21828 та объектларига 469 МВт (режа (442,7 МВт) 137 %);

кўп қаватли 1439 та уйга 17,4 МВт (режа (15,3 МВт) 114 %);

аҳолининг 59483 та хонадонларига 185,4,4 МВт (режа (182,1 МВт) 102 %) қуёш панеллари ўрнатилди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

30 Dec, 05:42


#news

😄Farg’onada qiymati 81 million so’mlik 264 mingdan ziyod pirotexnika vositalari musodara qilindi
🌐  "Ruxsor news" informatsion dasturidan
Muxbirimiz Muhammadsiddiq Usmonov lavhasi
                    
                           
📮𝒀𝒐'𝒍𝒊𝒎𝒊𝒛-𝒃𝒊𝒓!
📝Telegram💻Instagram🎞Youtube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

30 Dec, 05:37


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ишлаган калит зангламайди, доимо ярақлаб туради!

Халқ мақоли

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Dec, 07:39


#tezkor

🧨 Пиротехника воситаларини олиб кетаётган “ласетти” тўхтатилди


❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Лассети” русумли автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 дона қутиларга жойланган умумий қиймати 29 млн. сўмлик 259 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Dec, 06:00


#tezkor

🧨 264 минг донага яқин пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоятнинг Фарғона тумани чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро яшаш хонадон четдан ноқонуний олиб кирилиб “ЯМА” сифатида ноқонуний сақлаб келинаётган ва хорижда ишлаб чиқарилган дастлабки қиймати 52 млн. сўмлик 264 000 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Dec, 06:00


#очиқ_мулоқот
#божхоначи_тадбиркорга_кўмакчи

❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бошқарма бошлиғи ва Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими бошлиғи иштирокида вилоятда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар, божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбати ўтказилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Dec, 05:52


#tezkor

🧨 Пиротехника воситаларининг олиб кетаётган “ласетти” тўхтатилди


❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Лассети” русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олиниб, Бағдод тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 дона қутиларга жойланган умумий қиймати 29 млн. сўмлик 259 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Dec, 05:30


#tezkor

🧨 264 минг донага яқин пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоятнинг Фарғона тумани чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, хонадоннинг кириш қисмида ва омборхонада четдан ноқонуний олиб кирилиб “ЯМА” сифатида ноқонуний сақлаб келинаётган ва хорижда ишлаб чиқарилган дастлабки қиймати 52 млн. сўмлик 264 000 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

29 Nov, 05:03


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл.

Маҳмуд аз-Замаҳшарий

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

29 Nov, 05:03


#hamkasblarimiz_ijodidan

Ҳамкасбларимиз ижодидан

БОЛАЛИК КЎЧАСИ


Узун-узун хаёллар суриб,
Чанг босган Сўқоқда мунғайиб қолдим.
Тошкентда йўқотган “қишлоқилигим”
Болалик кўчамда қайтадан топдим.

Бу кўча бошидан охиригача
Миллионлаб изларим тупроққа сингган.
Орзулар хаёлим шаҳарга элтгач,
Кўчада шовқин ҳам, чанглар ҳам тинган.

Бир лаҳза бағрингга олгин болалик!
Шовқинли кўчалар қолибди бўм-бўш
Чўмилиб қоп-қора лойқа ариқда
Ифорли тупроққа босиб ётай тўш.

Бир лаҳза бағрингга олгин қишлоғим,
Дарёдек тўлдирай кўчаларингни.
“Ҳаммомпиш”, “қўмтака” ўйнагим келди.
Тупроқдан ясайин уйчаларимни.

Бир лаҳза болалик ҳисларин туйсам,
Ялпиздек ниш ўрсам қўмарикларда.
Ёмғир сувларини сипқориб тўйсам,
Попук илдиз бўлсам майсазорларга.

Тўрғай навосига эриб кетсайдим,
Шудрингдек тўкилсам беозоргина.
Болалик кўчамга сингиб кетсайдим
Тупроққа айланиб ҳокисоргина.

Акмал Саидов,
Тошкент вилояти божхона бошқармаси
“Ғишткўприк” чегара божхона
пости катта инспектори,
божхона хизмати подполковниги

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 13:50


Йиғилишда ҳокимлар томонидан экспортни бажариш учун бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилиш ҳоллари ҳалигача учраётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда харидори ва маблағи тайёр экспортчилар маҳсулотсиз қолиб кетаяпти.

Бундан буён экспорт жараёнида фитосанитар сертификатда маҳсулот етиштирилган ҳудуд мажбурий кўрсатиладиган тизим бўлиши эълон қилинди. Шунда экспортчиларимиз сунъий тўсиқларга учрамайди.

Масъул идораларга божхона ва карантин маълумотлар базасини интеграция қилиб, бу тизимни ишлатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 13:50


Жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Вилоят ҳокимларига йил якунигача 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди.

Бундан ташқари, Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200 , Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Ўсимликлар карантини агентликларига экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 12:28


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг 260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.

Озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан 370 миллион долларга (1,2 баробар) ўсиб, 2 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, гилос ва шафтоли бўйича 6-7-ўринга, мош ва бошқа дуккакли маҳсулотлар бўйича 10-ўринга чиқди.

Биргина гилос 16 та мамлакатга экспорт қилинмоқда. Ҳар ҳафта 3-4 тонна узум АҚШга етказиб берилмоқда.

Экспорт Қорақалпоғистон ва Жиззахда 2,2 баробар, Хоразмда 1,8 баробар ва Сурхондарёда 1,6 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 11:42


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объемов заготовки, переработки и экспорта плодоовощной продукции.

Facebook|Instagram|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 11:42


Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида божхона хизматига қабул қилинган ҳамда бошланғич тайёргарлик курсини тамомлаган бир гуруҳ сержантлар “Ватанга қасамёд” қилишди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари, тегишли масъуллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда божхона органларига билимли ва малакали кадрларни жалб этиш, уларнинг касбий маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги, ёш ходимлар эса бунга жавобан келгусида етук кадр бўлиб етишишлари ҳамда касбига садоқат билан хизмат қилишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида бўлажак офицерлар ҳарбий оркестр жўрлигида тантанали равишда саф тортиб ўтишди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 11:42


Божхона хизматига қабул қилинган бир гуруҳ сержантлар “Ватанга қасамёд” қилишди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 05:04


#tezkor

❇️ 750 млн. сўмлик “Iphone 16 ProMax” ва “Iphone 15 Pro” телефонларини ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди

♻️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “кобальт” русумли автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 750 млн. сўмлик 30 дона “Iphone 16 ProMax” ва 10 дона “Iphone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 05:03


XAVFLI DORI VOSITALARI ANIQLANDI

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 04:55


Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению текущего состояния привлечения иностранных инвестиций и планов на следующий год.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

28 Nov, 04:55


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳар бир жасоратли, ҳар бир адолатли шахс Ватанга шон-шараф олиб келади.

Ромен Роллан

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

27 Nov, 13:48


#tezkor

📱750 млн. сўмлик “Iphone 16 ProMax” ва “Iphone 15 Pro” телефонларини ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди

❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар-моддий бойликларини четдан ноқонуний олиб кирилишини олдини олишга қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “кобальт” русумли автотранспорт воситаси Фарғона туманининг чегара олди ҳудудидан тезкор кузатувга олинди. Ушбу автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 750 млн. сўмлик 30 дона “Iphone 16 ProMax” ва 10 дона “Iphone 15 Pro” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
🔎 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

18 Nov, 10:26


#миллат_байроғи

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси "Ўзбекистон" чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқароларга байроқ ва ленталар улашилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

18 Nov, 10:14


#МИЛЛАТ_БАЙРОҒИ

🇺🇿 "18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун" муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида “Миллат-байроғи" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди


🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

18 Nov, 10:09


#миллат_байроғи

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси "Ўзбекистон" чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқароларга байроқ ва ленталар улашилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

18 Nov, 10:04


#миллат_байроғи

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси "Фарғона" чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқароларга байроқ ва ленталар улашилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 14:14


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на внеочередном арабо-исламском саммите.

#Mirziyoyev #sammit #YaqinSharq #tinchlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 14:14


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.

В рамках программы рабочего визита в город Эр-Рияд Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра инвестиций Саудовской Аравии Халида аль-Фалиха.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 07:21


#яшил_макон

🌳 Фарғонада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида божхона ходимлари фаол иштирок этишмоқда


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Марғилон” ТИФ божхона пости ҳудудига кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Пост ҳудудига вилоятнинг иқлим шароитига мос бўлган 5 турдаги 100 туп шафтоли, хурмо, олхўри, олма ва гилос каби мевали ҳамда 100 тупдан ортиқ қарағай, павловния ва лола дарахти каби манзарали дарахт кўчатлари, шунингдек мавсумий гуллар экилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 07:19


#яшил_макон

🌳 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “кузги дарахт экиш мавсуми” тадбирлари давом эттирилмоқда

❇️ "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида табиатни асраш, экология мусаффолигини сақлашга қаратилмоқда.
Давлатимиз Раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз фаол иштирок этишмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари Ўзбекистон туманида жойлашган Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйини ободонлаштириш, мевали боғ ва манзарали ҳудуд ташкил этишга ўзларининг ҳиссаларини қўшди.
Интернат уйи мевали боғининг бўш ерларига 40 туп шафтоли ва олма каби дарахтлар экилди. Бундан ташқари ушбу ҳудудга манзарали дарахтлар ҳам экилиб, янги яшил майдон ҳам ташкил этилди.
♻️ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 04:58


XAVFLI DORILAR ANIQLANDI

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 04:58


09:00  10.11.2024

MEVA EKSPORTI HAJMI ORTMOQDA

#Farg‘ona

muxbir: Islom Nishonov

https://t.me/zamon_lavhalar

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 04:58


15:00 10.11.2024

NOQONUNIY DORI VOSITALARI TOʻXTATIB QOLINDI

#Farg‘ona

muxbir: Ahror Ziyodov

https://t.me/zamon_lavhalar

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

11 Nov, 04:58


11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда фуқароларнинг ўз фаолияти бўйича умумий касбий манфаатларини, меҳнатга оид ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларини бугунги сана билан қизғин муборакбод этади!

Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун!” деган эзгу ва олижаноб ғояни юртимиздаги ҳар бир идора ва ташкилотда қарор топтириш, фаровонлик ва бахт манбаи сифатида меҳнатни улуғлаш йўлида олиб бораётган самарали фаолиятингизда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

04 Nov, 11:18


#куз_қиш_мавсуми

❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармасида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида куз-қиш мавсумида ёнғинларни олдини олиш, ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий ҳамда ўт ўчириш ва эвакуация қилиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.


🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

04 Nov, 11:00


❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш божхоначи” тўгараги аъзолари бошқарманинг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости хизмат фаолияти билан ва божхона назорати техник воситалари воситалари билан яқиндан танишди, шунингдек куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва уларни олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

04 Nov, 10:51


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Брайан Трейси

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

02 Nov, 13:25


#куз_қиш_мавсуми

❇️ Ўқув машғулотининг амалий қисми давом эттирилиб, Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўт ўчириш ва фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган махсус техника ҳамда техник воситалар билан яқиндан таништирилди. Ёнғин, сув тошқинлари, одам чўкиши, зилзила, заҳарли модда ва газли фавқулодда ҳолатларда ходимлар ҳаракати ҳамда махсус воситалардан фойдаланиш, шунингдек тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий тушунчалар берилди.
Машғулот давомида божхона ходимлари ва ўқувчилар томонидан ўт ўчириш воситаларидан амалий фойдаланган ҳолда шартли содир бўлган ёнғин бартараф этилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

02 Nov, 13:21


#ёш_божхоначилар

❇️ Ўқув машғулотининг амалий қисмида “Ёш божхоначи” тўгараги аъзоларига чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона назоратида фойдаланиладиган техник воситалар уларнинг аҳамияти ҳамда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича маълумот берилди. Ушбу техник воситалар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича амалий тушунчалар берилди. Мазкур жараёнларда ўқувчилар ўқ отар қуролларни қисмларга ажратиш ва жамлашда бевосита иштирок этди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 16:51


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 07:40


#Божхоначи_тадбиркорга_кўмакчи

❇️ Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Тўраев Бешариқ туманида фаолият юритувчи "BESHAGRO EKSPORT" корхонасида бўлиб, тадбиркор билан амалий учрашув ташкил этилди.
Тадбиркор томонидан меваларни қуритиш ва қайта ишлаш орқали экспорт қилиш йўлга қўйилган. Ҳозирда ўрик, олхўри, узум ва тут каби меваларни қуритиб қайта ишлаш орқали экспорт қилиш бошланди. Жорий мавсумда 100 тоннадан ортиқ қуритилган мевалар Беларус Республикасига ва Беларус орқали Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
♻️Бундан ташқари тадбиркор томонидан европалик янги ҳамкорларни топиш ва маҳсулотлар турларини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Фаолиятини кенгайтириш ва саноатлаштириш мақсадида янги турдаги технологияларни олиб келиш, импортга расмийлаштириш ва божхона имтиёзлари тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, маҳсулотларни экспортга йўналтиришда тадбиркорлар томонидан самарали фойдаланиб келинаётган “экспорт уч қадамда” тизими бўйича маълумотлар берилди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 07:40


Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим доирасида Савдони соддалаштиришдаги Миллий қўмиталарнинг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга аъзо давлатлар томонидан ушбу битим доирасида амалга оширилган ишлар, савдони соддалаштиришдаги муаммолар ва келгусидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар ташаббуси билан Ўзбекистонда савдони соддалаштиришда амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекиcтоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишида миллий қонунчилик нормаларининг ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.

Савдо тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни аъзо давлатлар, жумладан АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония ва бошқалар юқори баҳолашди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 04:54


❇️ Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Пардаев Фарғона вилоятида бўлиб, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан божхона назорати самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, товарларни қайта ишлаш ва импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарни ишга тушириш борасида амалга оширилаётган ишлар йўналишида ўрганишлар олиб борди.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўрганиш мақсадида "Rof food" ва "Мarwin fruitline" МЧЖ ҳамда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими қулайликларини тушунтириш мақсадида “MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA” МЧЖ ва “Teamdress Fergana” МЧЖларда ўрганиш ишларини олиб борилди.
Шунингдек, соддалаштирилган божхона расмийлаштируви, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими қулайликлари юзасидан тадбиркорларга умумий тушунчалар берилди. Учрашув якунида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида маълумотлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 03:25


25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини касб байрами билан қизғин муборакбод этади!

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

25 Oct, 03:24


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қалб тириклиги нафсни ўлдириш ­биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ­ишларнинг қуввати ва манбасидир.

Абубакир Тамастоний

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

24 Oct, 13:48


❇️ Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, унинг захираларини яратиш ва экспортда рақобатбардошлигини таъминлашда озиқ-овқат товарларнинг сифати, нархи ва қадоғи муҳим аҳамиятга эга.

Фарғона вилоятида фаолият юритаётган “LIONPRINT” корхонасининг “Озиқ-овқат товарлари учун ёрлиқлар ва қадоқлаш товарлари”ни ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаси билан яқиндан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Тўраев ва масъул ходимлар иштирокида тадбиркор билан корхона учрашув ташкил этилди.
Корхонада ҳозирда 200 га яқин тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, харидорлар истагига кўра ҳар қандай кўринишдаги ўров ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Дастлаб корхонанинг умумий қиймати 12 млрд. сумга тенг бўлган лойиҳаси билан яқиндан танишилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали корхонада янги турдаги этикетка, гофра коробка ва қадоқ учун полиэтилен пакетлар ишлаб чиқарилиши ташкил этилиб янги 50 га яқин ишчи ўринлари яратилади. Учрашув давомида, корхона вакилларига лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш воситаларини импортга расмийлаштириш ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашёларни маҳаллийлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
♻️ Учрашувлар давомида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлар асосида божхона имтиёзлари тўғрисида маълумотлар берилиб, муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

21 Oct, 10:42


#Тил_миллат_кўзгуси

❇️ Ўзбек тилига 1989 йилнинг 21 октябрь куни “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди.
✳️ Фарғона вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Фарғона шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги” муносабати билан "Тил – миллат кўзгуси" мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ўқувчиларга давлат тилининг аҳaмияти ва унинг ҳаётимизда тутган ўрни, ўзбек тилининг ривожланиш босқичи ҳақида маълумот бериб ўтилди. Ўқувчилар томонидан ўзбек тилини мадҳ этувчи шеърлар ижро этилди.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram 🔹You yube

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

21 Oct, 10:27


❇️ Юртимизнинг барча ҳудудларида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгдан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Фарғона шаҳридаги ҳайкали ёнида сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ва мудофаа тизимлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этдилар.
Вилоят раҳбари барчани ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз беш йиллиги байрами билан табриклаб, ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини таъкидлади.
Бугун жамият олдида ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасида муҳим вазифалар турганлигини, таълимда тилнинг ролини кучайтириш, ўзбек тилини рақамли маконда фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш зарурлиги, тилни ўрганиш ва оммалаштиришга қаратилган маданий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳим вазифа эканлиги бўйича сўз юритилди.
🌺 Тадбир давомида ўзбек тилини улуғловчи шеърлар янгради, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

21 Oct, 10:27


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Тўрт нарсани тўрт нарсадан, яъни дилни хасаддан, тилни ёлғондан ва ғийбатдан, қилган ишингни мунофиқликдан, қорнингни ҳаромдан пок тут, шундагина чин одам ҳисобланасан.

Фаридуддин Аттор