Husan Tangriyev I Rasmiy kanal @husantangriyev Channel on Telegram

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

@husantangriyev


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal (Uzbek)

Sizni Rasmiy Husan Tangriyev kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Husan Tangriyevning eng so'nggi yangiliklari, maqolalari, va fotosuratlarini topishingiz mumkin. Husan Tangriyev O'zbekistonning mashhur bloggeri va influenceri bo'lib, bir necha yillik tajribasi bilan o'z a'zolari bilan ishlashni ommabop qilgan insondir

Kanalda Husan Tangriyevning oila haqida ko'ngildagi eng so'nggi yangiliklar, turli xil tadbirlar, va uning ish haqida qiziqarli faktlar mavjud. Agar sizga Husan Tangriyevning dunyosi qiziqarli va kasb-hunariga qiziqsay, shu kanal siz uchun mo'ljallangan

Takliflar, maslahatlar, va fikrlaringizni ulashish uchun @husantangriyev kanaliga obuna bo'ling va Husan Tangriyev bilan birga uni yaxshi kuzatib borishning keyfini suring!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 07:15


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини (ТИФ ТН бўйича 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2025 йил 1 январга қадар йиғим ундирилмаслигига доир норма чиқариб ташланди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 07:07


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентларининг Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам сифатида юборилаётган товарларини божхона чегараси орқали олиб ўтишда, заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиғи асосида, божхона йиғимларини тўлашдан озод этилади.

Гуманитар юкларнинг хусусияти божхона органлари томонидан товар йўл юк ҳужжатлари ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тақдим этилган хат асосида тасдиқланади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 07:03


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-104 сон қарори 2-иловасида келтирилган товарлар ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан телекоммуникация инфратузилмасини жорий этиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмларини божхона божидан озод этишга қаратилган имтиёзлар 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:58


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:56


0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкасини қўллаш 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:54


Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкасини қўлламасликка доир норма 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:54


Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартибини вақтинчалик тўхтатиш ҳам 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:54


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-41 сон Фармони билан тасдиқланган божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарларнинг имтиёз муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:54


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-145 сон Фармони билан тасдиқланган божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарларнинг имтиёз муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:49


Тадбиркорларга божхона тўловларини тўлашда қулайликлар яратиш мақсадида “ААА” рейтингидаги тадбиркорларга импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириш ёки бўлиб тўлаш имкониятини беришда таъминлаш чораси сифатида божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул тўлаш талаби чиқариб ташланади.

Бунинг учун 2025 йил апрель ойига қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:45


Қува туманидаги Баҳор маҳалласи ҳудуди ва Қирғизистоннинг Баткен вилояти ўртасида назорат-ўтказиш пунктини қайта тиклаш масаласи ўрганилади ва заруратга қараб 2025 йил август ойига қадар таклифлар киритилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:45


Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полиэтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғи бекор қилинади!

Бунинг учун 2025 йил март ойига қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:41


Наслчилик корхоналаридан хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда юкларни ташиш учун мўлжалланган моторли транспорт воситалари учун импорт божхона божини пасайтириш назарда тутилмоқда.

Бунинг учун 2025 йил февраль ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:39


Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ экспорт божларини жорий қилиш орқали айрим турдаги товарларни экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.

Бунинг учун 2025 йил феврал ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:36


Божхона кодекси лойиҳаси Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мосллаштирилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:33


2025 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:31


2025 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Dec, 06:23


Қўшилган қиймат солиғи 2028 йил 1 январга қадар оширилмайди!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

28 Dec, 10:38


Дам олиш кунларида оилавий томоша қилиш учун "Менинг юртим" телеканалида намойиш қилинган "Буни ҳаёт дейдилар" теленовелласининг 27 декабрь кунги сонини тавсия қиламиз.

Новеллага асос қилиб олинган долзарб мавзу реал ҳаётдан олинган бўлиб, юртдошларимизни таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳваларнинг зараридан огоҳлантиради!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

28 Dec, 10:23


Фарзандларимиз учун Божхона қўмитасидан янги йил кайфияти!

Касаба уюшмасига ташаккур!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

28 Dec, 05:42


Uzdiplomat.uz сайти "Йил танлови"ни эълон қилди. Номинациялар орасида матбуот хизматларини эътироф этиш ҳам назарда тутилган. Овоз беришда иштирок этинг!

Овоз бериш учун хавола

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

27 Dec, 12:46


Божхона қўмитаси ва "Менинг юртим" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда тайёрланган долзарб мавзудаги теленовелла!

Озиш учун таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган қаҳвани ичган аёлнинг аччиқ қисмати ҳақида бугун соат 20.00 да томоша қилинг!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

27 Dec, 07:34


Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари Қибрайда қўшни давлатдан тортилган 500 метр узунликдаги яширин ер ости қувурини аниқлашди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

27 Dec, 07:21


Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотларини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига "бензин" ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги “яширин қувур” борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

26 Dec, 09:17


Аҳамият бергандирсиз, Божхона қўмитаси Матбуот хизмати сўнгги вақтларда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳваларнинг зарари ҳақида кўпроқ бонг уришга ҳаракат қилмоқда.

Бу мавзуда тайёрланган махсус репортаж, тезкор хабарлар, турли кўрсатувлар ва мобил ролик ҳам каналимизда эълон қилинди.

Юртдошларимизни таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳваларнинг саломатликка зараридан огоҳлантиришнинг самарали, таъсирчан ва энг муҳими ҳаётий усулларини қўллаш мақсадида яна бир эксприментга қўл урдик.

"Менинг юртим" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда айни мавзуда навбатдаги теленовелла тасвирга олинди. Тасвирга олиш ишларининг бир қисми Тошкент халқаро аэропорти ва Марказий божхона лабораториясида бўлиб ўтди.

Новеллага асос қилиб олинган аччиқ қисмат эса афсуски, реал ҳаётда содир бўлган воқеадир.

Теленовелланинг эфир вақти ҳақида қўшимча хабар берамиз.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

25 Dec, 12:18


2024 йил якунлари - муҳим рақамларда!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

04 Dec, 11:19


Bojxona qo'mitasida talabalar bilan uchrashuv bo'lib o'tdi

#Toshkent shahri

12:00 04.12.2024

@hududtv

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

04 Dec, 06:06


Шундай дорилар борки, уларнинг таркибида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи кучли таъсир қилувчи моддалар бўлади!

Бу моддалар турлича! Улардан айримларининг ҳаттоки ярим грамини ҳам рухсатсиз олиб юрсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

Чунки, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дорилардан нотиббий мақсадда фойдаланилса ёки дозаси оширилса ҳалокатли оқибатларга олиб келади?

Лекин, айрим беморлар учун бу дорилар ҳаёт-мамот масаласидир! Хўш, улар бу дориларни қандай қилиб ёнларида олиб юришлари ёки божхонадан олиб ўтишлари мумкин?

Буларнинг барчаси 2024 йил 4 октябрда қабул қилинган "Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Низомда кўрсатиб ўтилган ва ундаги қоидалар 2025 йил 6 январдан кучга киради!

Ҳозирда “Залеплон”, “Сибутрамин, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат”, “Габапентин” каби моддалар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланади.

Божхона қоидаларига риоя қилинг!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

03 Dec, 14:58


Божхоначи бўлиш истагидаги қизлар!

Ушбу эълон сиз учун!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

03 Dec, 14:58


Божхоначи бўлиш истагидаги йигитлар!

Ушбу эълон сиз учун!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

03 Dec, 13:03


Кун нафаси...

Коррупцияга қарши кураш: муроса ва тоқат йўқ!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

03 Dec, 09:36


Божхонага қандай қилиб ишга кирсам бўлади? Бу саволни жуда кўп йўллашади. Марҳамат, мана сизга имконият!!!

***

Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

03 Dec, 08:47


Бугун Божхона институтида “Коррупцияга қарши кураш: муроса ва тоқат йўқ!" мавзусида ноанънавий очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Шошманг, одатий бир тадбир-да деб ўйламанг!

Бу мулоқотни ташкил қилишда энг аввало ҳар доим тадбирлар ўтказиладиган катта залдан воз кечилди, курсантларга ҳам ҳарбий кийимида эмас, кундалик оддий кийим-бошда иштирок этиш тавсия қилинди.

Тўғри-да, мулоқот жонли ва самимий бўлишини истасак расмий қолиплардан чекинган яхши-да!

Тадбирга эксперт сифатида таклиф этилганлар таркиби ҳам турфа: жамоат фаоли, диний уламо, халқ артисти ва хоказо...

Тадбирнинг ёрқин лаҳзалари эса курсантлар коррупция иллатининг салбий оқибатларини ўз саҳна кўринишларида ва тасвирий санъат ишларида намойиш қилишгани бўлди.

Саҳна кўринишлари драматик тус олди: отаси қамалгани учун совчиларнинг қадами узилаётган қиз монологи, 8 йил панжара ортида ўтириб чиқиб, ҳамон бу қилмишининг жабрини тортаётган собиқ маҳбус изтироблари, ўзи ноқонуний қурилишга йўл қўйиб, сўнгра ўша уйнинг томи остида фарзандлари қолиб кетган коррупционер отанинг сўнгги пушаймони курсантлар ижросида моҳирона очиб берилди. Баъзи саҳналарни томоша қилаётиб, беихтиёр танам жимирлаб кетди.

Тадбир доирасида намойишга қўйилган тасвирий санъат ишлари ҳам таҳсинга сазовор. Суратлардан бири диққатимни тортади, ундаги даҳшат, чинқириқ қулоғим остида жаранглагандек бўлади.

Ҳа, коррупция оғриқли мавзу! Бу оғриқни ҳис қилиш учун аввало виждон керак, Ватанга мухаббат керак!

Менимча, тадбирда иштирок этган ҳар бир курсант шу оғриқни ўз танасида ҳис қилди, чамамда!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

01 Dec, 03:09


1 декабрь – Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилген күн!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

30 Nov, 11:50


Биологик фаол қўшимчалар мавзуси тобора долзарблашиб бормоқда!

Жорий йилнинг март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси Ўзбекистон ҳудудида сотилиши тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилган.

Унга қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

Reborn Ultimate,
Lipotrim Ultra,
“Сексуальная фигура”,
Al-Sheikh,
Fatzorb,
Fatzorb Ultra,
Fatzorb Plus,
Spirulina,
Arabic,
Reduksin Layt,
Kod S,
Shafran diet,
Gold Puma,
“Блокатор жира”,
Hot pepper,
“Ферментаиз”,
“Липоксин для похудения”,
“Куаймый Extra”,
Slim ultra (Samyun Wan).

Мазкур оздирувчи маҳсулотлар таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлиб, ушбу модда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган!

Унутманг!

Сибутраминнинг ҳаттоки ярим грамини рухсатсиз олиб юрсангиз ёки божхонада олиб ўтишга уринсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

30 Nov, 11:03


Божхоначилар "Ғишткўприк" чегара божхона постида курткаси чўнтакларига 40 бош саъва қушларини жойлаб, олиб киришга уринган йўловчини тўхтатиб қолишди.

Қушларни бу зайлда олиб ўтишга уриниш уларнинг ҳаётини жиддий хавфга қўяди.

Жониворларга шафқатсиз муносабатда бўлманг!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

30 Nov, 05:58


#bojxona_dunyo_buylab

БОЖХОНА: ДУНЁ БЎЙЛАБ!

Бугун Сизни қизиқарли виртуал саёҳатга таклиф қиламиз
!

Дунё бўйлаб кўплаб давлатларда божхона музейлари фаолият юритади. Ҳаттоки, Солиқ ва божхона музейларининг Халқаро ассоциацияси ҳам ташкил қилинган.

Ташкилотнинг бош қароргоҳи эса Будапештда жойлашган. Бу бежиз эмас. Венгрия божхонаси тарихини акс эттирувчи илк музей эса бундан 94 йил муқаддам – 1930 йилда ташкил этилган.

Ушбу ҳавола орқали Сиз Австрия, АҚШ, Белгия, Венгрия, Германия, Ирландия, Корея, Латвия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Украина, Финландия, Франция, Хитой, Чехия ва Швецарияда жойлашган божхона музейларига виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

Мазкур музейлардаги қизиқарли экспонатлар билан яқиндан танишиб, божхона ишининг нақадар серқирра эканлигига гувоҳ бўласиз.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Nov, 14:28


Дарвоқе, кеча Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари Божхона қўмитасида бўлишди.

Анъанага кўра, уларга божхонани ичкаридан, яқинроқ, барча қирралари билан таништиришга ҳаракат қилдик.

Табиийки, суҳбат божхона соҳасини ёритиш, матбуот хизмати ишидаги ўзга хосликлар ва мураккабликлар, инқирозли вазиятларда қандай йўл тутиш каби масалаларга бориб тақалди.

Билганларимизни имкон қадар етказишга ҳаракат қилдик. Албатта, вақти келиб ахборот майдонини мана шу ёшлар эгаллайди. Улар тайёрлаган материалларнинг сифати, таъсирчанлиги ва холислиги бугун олинаётган янги билим ва тажрибаларга асосланади.

Шу талабалардан божхона соҳасига ихтисослашган, етук журналист биттагина бўлса-да етишиб чиқса, марра бизиники – божхонаники!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Nov, 14:12


Ахборотлар оқими ичида қайсидир хабарга алоҳида тўхталишга улгурамиз, қайси бирини йўл-йўлакай ёритиб кетаверамиз.

Масалан, кеча Божхона институтида тизимга энди ишга қабул қилинган бир гуруҳ ёшлар қасамёд қилишди.

Эътиборимни тортгани, улар божхона органлари хизматига номзодларни қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф тизими асосида ишга киришган.

Бунда улар барча ҳужжатларни онлайн равишда топширишди, натижаларни ҳам мазкур тизим орқали кузатиб боришди.

Сафимизга хуш келибсиз, янги ҳамкасблар!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

28 Nov, 14:53


Pirotexnika vositalarining noqonuniy aylanmasiga chek qo'yildi

#Toshkent shahri

15:00 28.11.2024

@hududtv

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

28 Nov, 14:06


Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Kun.uz сайтида эълон қилинган суриштирув юзасидан Божхона қўмитаси Матбуот хизмати муносабат билдиради.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

27 Nov, 13:53


Чилонзордаги хонадонлардан бирида салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланди

Янги йил байрами яқинлашган сайин кун тартибига чиқадиган пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши республикамиз божхоначилари томонидан тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага карши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Миллий гвардия ва ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмаси фош қилинди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан тезкор кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 205 та қоғоз қутида 2 турдаги пиротехника воситалари қонунга хилоф тарзда сақланаётганлиги фош бўлди.

Рангли тутун чиқарувчи ва учқун сачратувчи мазкур пиротехника воситаларининг умумий миқдори 24 минг 637 донани, қиймати эса  дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 737 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари вақтинча сақловга олинди ҳамда  ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 80 дан зиёд божхона қонунбузилиши ҳолатларида 7,5 млн  донага яқин пиротехника воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 10:17


2024 йилнинг 10 ойи давомида божхона ходимлари салкам 60 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомаладан олишган. Бу 60 млрд сўм эквивалентдаги валюта ҳавога учди дегани!

Аслида, сигаретнинг қонунийси ҳам, ноқонунийси ҳам соғликка зарар!

Охириги қарорни чекувчининг ўзи қабул қилиши керак!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 10:14


Тамаки ва алкоголли ичимларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашда қанчалик журъатлимиз?

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 10:10


Сигаретнинг қонунийси ва ноқонунийсини қандай фарқлаш мумкин?

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 10:09


Мавзу шу қадар нозик ва қалтис-ки, сигаретнинг зарари ҳақида гапираётиб ҳам уни тарғиб қилиб қўйиш мумкин.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 10:04


Электрон сигаретларни Ўзбекистонга олиб кирса бўладими?

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

23 Nov, 05:39


#bu_qiziq
#fototarix

Камарга илинган тилла соатлар, пайпоқ ичига яширилган валюта, пойабзал ичидаги тилла тангалар...

“Фототарих” рукнимизда бу гал ҳам ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Турли товар-моддий бойликларни, жумладан тилла ва валюталарни божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш учун ҳуқуқбузарлар ҳар хил найранг ва усулларни қўллашади.

Лекин, бу “топқирлик”ларини илгари бошқалар такрорлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.

Эътиборингизга бундан 63 йил аввал Тошкент аэропортида божхона ходимлари томонидан аниқланган божхона қонунбузилишлари акс этган тарихий фотосуратларни тақдим қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, 1961 йилда Тошкент аэропортидан Индонезия, Ҳиндистон, Бирма ва Афғонистонга парвозлар амалга оширилган.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

22 Nov, 13:08


Бугун илк бор кенг жамоатчилик иштирокида йирик миқдорда - 4 млн донадан зиёд пиротехника воситалари йўқ қилинди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

22 Nov, 09:48


Тадбирнинг тўлиқ тафсилотлари Божхона қўмитаси каналида ёритилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

17 Nov, 06:35


Йил бошидан буён божхоначилар 46 дона жанговар қурол ва 2 минг донадан зиёд ўқларни тўхтатиб қолишибди.

Ҳа-я, ҳар 100 та божхона декларациясидан 16 тасини расмийлаштиришда божхона ходимлари иштирок этмаётган экан.

Божхона ходимлари дарахт экиш учун муносиб жойларни топишибди – Тошкент шаҳрида ва Зомин туманида “Мурувват” уйлари ҳудудига кўчат экишяпти.

Дарвоқе, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Антти Карттуненнинг шахсан ўзи Божхона институти ҳовлисига кўчат экибди.

Термиздаги бир гуруҳ талабалар божхона кўриги жараёнда қатнашибди, Нукусда эса мактаб ўқувчилари халқаро аэропортга олиб келинибди.

Бу Божхона қўмитасининг телеграмдаги каналида бугун эълон қилинган материаллардаги қизиқарли кейслар.

Тўғри, сарлавҳада булар ҳақида гап-сўз бўлмаслиги мумкин, лекин, матнни синчиклаб ўқисангиз, бундан-да қизиқ фактларни илғаб оласиз.

Обуна бўлишни унутманг!

https://t.me/customschannel

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

16 Nov, 09:01


Axborot 24 | «Sen kuchlisan» loyihasi
#16nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

16 Nov, 04:54


#bu_qiziq
#fototarix

“Фототарих” рукнимизда бу гал собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда божхона тизимига ишга қабул қилинган илк маҳаллий аёл кадр - Малика Қорёғдиева фаолиятидан тарихий фотосуратларни улашмоқдамиз.

1984 йил. “Термиз дарё порти” божхона пости. Божхона хизмати катта лейтенанти Малика Қорёғдиева ҳамкасби билан ўша вақтларда хорижда таҳсил олаётган ва транзит тарзида ўтаётган афғон талабасига тегишли уй-рўзғор юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида буюмлар орасида йирик миқдордаги ўқ-дорилар яширилганлигини фош қилган.

Божхона фахрийси Малика Қорёғдиева ҳозирда Термиз шаҳрида истиқомат қилади.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

15 Nov, 14:49


Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тақдимоти бўлиб ўтди

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

14 Nov, 13:15


АҚШда қалампир орасига яширилган ҳолда 1 тоннага яқин метамфетамин синтетик наркотик моддасини олиб киришга уриниш фош қилинган бўлса, кеча божхоначилар Испанияда мамлакат тарихидаги рекорд даражадаги йирик миқдорда яъни 13 тонна кокаинни бананлар орасига яшириб олиб кирилишига чек қўйишди.

Интернетнинг миллий сегментида божхонага доир халқаро хабарларни деярли учратмайсиз. Шу сабабли Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “Божхона: дунё бўйлаб” лойиҳасини бошламоқда.

Энди халқаро божхона хабарларини Божхона қўмитасининг телеграмдаги каналида кузатиб боришингиз мумкин.

https://t.me/customschannel

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

14 Nov, 05:42


#kun_tarixi

14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни!


Мазкур сана 1991 йилда Халқаро Диабет Федерацияси ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан таъсис этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра Ер юзи аҳолисининг қарийб 7 фоизи ушбу дарддан азият чекяпти.

Сана билан боғлиқ божхонага доир рақамни келтириб ўтамиз. 2024 йилнинг ўтган 10 ойи давомида республикамиз божхоначилари 9 та давлатдан келтирилган, қиймати 3 млн долларни ташкил қилувчи 18 тоннадан зиёд инсулин дори воситасининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишган.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

13 Nov, 09:42


Божхона қўмитасида "Сен кучлисан" лойиҳаси доирасида бемор болажонлар учун ташкил қилинган экскурсия тафсилотлари "Узрепорт" телеканалида ёритилди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

12 Nov, 14:04


Умид, ишонч, таскин ва далда!

Бугун Божхона қўмитасида лейкозга чалинган бемор болажонлар учун экскурсия ташкил қилинди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

12 Nov, 13:15


Кун нафаси!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

12 Nov, 13:15


Шунингдек, Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг тасвирга олиш майдончасида болажонлар Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур энг таниқли боксчиларининг дастхати туширилган чарм қўлқопда ходимлар билан биргаликда суратга тушиш имконига эга бўлишди.

Божхона ходимлари болаларнинг орзу-истакларини тинглашди, қизиққан саволларига жавоблар беришди, тезроқ соғайиб, яхши ўқишларини тилаб қолишди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

12 Nov, 13:15


Сен кучлисан!

Божхона қўмитасида “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида лейкоз хасталигига чалинган болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун экскурсия ташкил қилинди.

Тадбирда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган 30 нафарга яқин болалар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Қўмита раиси ўринбосари О.Чориев болалар билан мулоқот қилар экан, Давлатимиз Раҳбари томонидан болалар сиҳат-саломатлигини асраш йўлидаги эзгу ҳаракатлар албатта самара беришини, бугунги тадбир эса уларнинг келажакка бўлган ишончини ошириши, дардига бироз бўлса-да малҳам бўлишини таъкидлади.

Тадбирда болажонлар дастлаб “Божхона тарихи” музейини кўздан кечиришди. Қўмита ҳовлисида Миллий кинология марказининг кинологлари ва хизмат итлари кўмагида кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Болажонлар хизмат итлари билан суратга тушишди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

30 Oct, 10:48


ФОТОРЕПОРТАЖ:

Олтин куз таровати!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

29 Oct, 13:47


Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмитаси вакиллари иштирокида 2025 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов иштирок қилди.

Бугун эълон қилинган “Бюджетнома: 2025-2027” лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидан келиб чиқиб, узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал сиёсат олиб бориш мақсад қилинган бўлиб, ўрта ва узоқ муддатдаги асосий мақсадлар белгиланган.

Улар қаторида солиқ, божхона қонунчилигини ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига ажратилаётган субсидиялар ва берилаётган имтиёзларни ЖСТ талабларига уйғунлаштириш келтириб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюжети тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасида Давлат бюжети даромадлари 308,5 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Жорий йил якуни билан Давлат бюджети даромадлари 271 трлн. сўмни ва ҳаражатлар 318 трлн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Келгуси йилда давлат бюдети харажатлари 344,6 трлн. сўм миқдорида режалаштирилиб, шундан 52 фоизи ёки 178,2 трлн. сўм ижтимоий соҳага йўналтирилади.

Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

27 Oct, 03:25


Ватан учун!
Келажак учун!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

26 Oct, 11:21


Бугун Божхона қўмитасига Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги ва “Тожикистон” телеканали журналистлари ташриф буюриб, соҳада амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар билан яқиндан танишишди.

Давлатимиз Раҳбарининг қўшни давлатлар билан олиб бораётган очиқ ва дўстона ташқи сиёсати натижасида Тожикистон билан ўзаро алоқалар тўлиқ қайта тикланди, иккала давлатни боғлаб турувчи ўнлаб чегара-божхона постлари ўз фаолиятини қайтадан бошлади.

Аҳамият беринг, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги 13 та чегара божхона пости орқали 2021 йилда 1,9 млн нафар жисмоний шахслар ҳаракатланган бўлса, 2024 йилнинг ўтган даврида бу рақам 3 баробарга ошиб, салкам 6 млн. нафарга етди.

Иккала давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси жорий йилда 306 млн. АҚШ долларидан ошиб, шундан салкам 70 фоизи ёки 211 млн АҚШ долларини Тожикистонга экспорт ташкил қилади.

Айни шу рақамларнинг ўзи ўзбек-тожик божхона хизматлари ўртасида мунтазам ва узвий ҳамкорликни тақозо этади.

2023 йилда Божхона қўмитасида ташкил қилинган Божхона расмийлаштируви маркази соҳани рақамлаштириш ва хавфларнинг олдини олишда муҳим янгилик бўлди.

Марказ фаолиятига жорий қилинган ахборот тизимлари дунёнинг кўплаб давлатлари, хусусан Тожикистон божхона хизматининг ахборот тизимлари билан ҳам ўзаро интеграцияланган бўлиб, олдиндан ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Мазкур марказга Тожикистон божхона хизмати раҳбарияти ва экспертлари катта қизиқиш билдириб, бир неча бор ташриф буюришган ва бу борада Ўзбекистон тажрибасига юқори баҳо беришган.

Марказ фаолияти билан танишув жараёнида тожикистонлик журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

25 Oct, 16:43


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

25 Oct, 10:23


Чегара ва божхона соҳасини ёритиш бир-бирига жуда яқин уйғун мавзу!

Бу борада Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳар бирида ўзига хос тажриба ва амалиёт мавжуд.

Пойтахтимизда илк бор Марказий Осиё давлатларининг чегара ва божхона идораларининг Матбуот хизматлари ходимлари учун ташкил қилинган семинар-тренинг қўшни давлатлардаги ҳамксбларимиз билан самарали мулоқот ва тажриба алмашиш платформаси бўлди, назаримда.

Тадбирда 2 нафар ходимимиз фаол қатнашишди, ўзимиздаги тажрибани қўшнилар билан ўртоқлашишди.

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати фаолиятига семинарни олиб борган австриялик экспертлар ҳам юқори баҳо беришди.

Бу каби тадбирлар мунтазам давом этади деган умиддамиз.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

25 Oct, 05:23


Ахborot 24 | Buxoroda «ACWA Power» va «MASDAR» kompaniyalari tomonidan quyosh va shamol elektrstansiyalarining qurilish jarayonlari
#24oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

19 Oct, 12:46


Геометрик гўзаллик!

Яқин кунларда “Қўнғирот-Бейнау” йўналишидаги 240 километр йўл фойдаланишга топширилади.

“Доут ота” чегара божхона пости орқали ҳаракатланадиган ташқи сввдо юкларининг ташувчилари бу кунни интиқлик билан кутишмоқда.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

19 Oct, 02:13


Яхши ниятлар билан янги таассуротлар сари…

Мамлакатнинг шимолий дарвозаси томон отландик.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 10:30


“Айфон-16” ишқибозлари ўқимасин – 2

Кун давомида айни шу мавзудаги иккинчи хабар!

Тошкент халқаро аэропортида 13 дона “Iphone 16 ProMax”ларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Эслаб қолинг, агар ҳаво йўллари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган бўлсангиз, ўзингиз билан 2 дона телефон аппарати, шу жумладан, мобил телефон ва қурилмаларни олиб киришингиз мумкин.

Агар республикамизга поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган бўлсангиз, унда ҳар 6 ойда 1 маротаба 1 дона телефон олиб киришингиз мумкин.

Унутманг!

Самолётда, поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишингиздан қатъий назар, чегара божхона постида ўзингиз билан олиб келаётган телефонни албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатишингиз шарт!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 10:07


Аслида, бу видеони 21 октябрь куни - Ўзбек тили байрамида улашмоқчи эдим-у, сабрим етмади.

Лавҳада Наманган вилояти божхона бошқармасидаги Матбуот котибимиз интервью берган. Исмлари Анастасия!

Ўзбекча талаффузидан одамнинг дили яйрайди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 09:40


Кун нафаси!

Бугун Божхона қўмитасида китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Божхона ходимлари энг сўнгги чоп этилган миллий ва жаҳон адабиёт дурдоналари, болалар адабиёти ҳамда турли илмий-оммабоп мавзулардаги китоблардан харид қилиш имконига эга бўлишди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 09:15


Оз қолди....

Манба

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 07:27


Бугун Божхона қўмитасида яқинлашиб келаётган Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда шоир Нурали Чори ғоятда ҳаётий бир метафорани қўллади.

Ҳар биримиз ўз она тилимизнинг “божхоначиси” бўлишимиз керак!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

18 Oct, 04:20


Cунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор йўналишлардан бири сифатида солиқ ва божхона соҳаларида – яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, шубҳали божхона операцияларини прогнозлаш ва хавфларни бошқариш белгиланди.

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

17 Oct, 15:25


1998 йилда “Шайтанат”нинг айрим саҳналари олинган ҳовлида бугун бизга божхона қоидалари ҳақида ролик олиш насиб қилди.

Тез кунда!

Husan Tangriyev I Rasmiy kanal

17 Oct, 13:52


Кун нафаси...

Бугун божхона қоидабузарликларининг олдини олишга қаратилган навбатдаги видеороликни тасвирга олдик.