Surxondaryo viloyati prokuraturasi @surxondaryoviloyatiprokuraturasi Channel on Telegram

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

@surxondaryoviloyatiprokuraturasi


SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi (Uzbek)

SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI kanali - bu Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali. Kanalda viloyat prokuraturasining faoliyatiga doir ma'lumotlar, yangiliklar va xabarlar paydo bo'ladi. Bu kanal orqali hududiylar prokuraturasining faoliyatini yaqinroq tanishishingiz mumkin.
SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI kanali tashrif buyurish va obuna bo'lmoq uchun, admin bilan bog'lanishingiz mumkin. Kanalda viloyat prokuraturasi faoliyatining yanada ochiq, vafo va ishonchli bo'lishi uchun sizni kutib qolamiz!
Kanal admini bilan bog'lanish: [Admin tel]
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

19 Feb, 13:33


Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

19 Feb, 04:58


“Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” концепцияси доирасида Сурхондарё вилояти прокуратурасида навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Термиз давлат педагогика институти кафедра мудири фалсафа доктори Лобар Мардонова иштирок этиб, ходимларга буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан маъруза қилди.

Хусусан, Л.Мардонова ўз маърузасида сўз мулкининг султони Алишер Навоийни, моҳир саркарда, географ, олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурни ҳар бир ўзбек фарзанди ўқиб ўрганиши, уларнинг асарларида илгари сурилган адолат, ҳалоллик, ватанпарварлик ғоялари ва уларнинг бугунги кунда ҳам долзарблиги хусусида тўхталиб ўтди.

Сўнгра, Ўзбек миллий мақом маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими хонандалари ҳамда Мусиқали драма театри актёрлари иштирокида куй ва қўшиқлар, саҳна чиқишлари ижро этилди.

Вилоят прокуратураси жамоаси Л.Мардоновага, Ўзбек миллий мақом марказининг ҳудудий бўлими ҳамда Мусиқали драма театри ижодий гуруҳига ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қолади.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Feb, 13:48


Фуқаро Б.М.нинг Сурхондарё вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро Ж.Д. Қумқўрғон тумани "Хўжамулки" маҳалласи ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 0,43 гектар ер майдонини ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ер майдонини 187 млн. сўмга сотишини айтиб, келгусида танишлари орқали ерни унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулни олаётган вақтида, ашёвий далил билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Feb, 11:20


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида ўрганилди.

Масъуллар ушбу маҳалла ҳудудида қурилган кўп қаватли уй-жойларда бўлиб, жамоат ва мулк хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилаётган бўш турган бинолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида кўздан кечирилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳудудда янги ташкил этилган Оила кутубхонаси ёш китобхонларнинг севимли масканига айлангани таъкидланди.

Сўнгра, туманнинг “Қўзичоқли” маҳалласида қурилган ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зонасида ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилиб, ташаббускор ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

11 Feb, 11:11


Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

11 Feb, 10:53


Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

10 Feb, 12:29


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов раислигида вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармалари раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг январь ойидаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Ҳайъат йиғилишида прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар алоҳида ўрин эгаллади.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

10 Feb, 11:36


Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йил сарҳисоби

Сурхондарё вилоятида 2024 йилда давлат дастурлари асосида 627 та
объектда 1  трлн. 700  млрд. сўмлик қурилиш - таъмирлаш ишларини амалга ошириш  белгиланган.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида 1  трлн. 221  млрд. сўмлик 307  та лойиҳа, ташаббусли бюджетлаштириш доирасида 344,2  млрд. сўмлик 273  та, каналларни бетонлаштириш доирасида 30,4  млрд. сўмлик 4  та, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш 105,1 млрд. сўмлик 43 та объектда ишлар олиб борилди.

Жумладан, 178  та мактаб, 26  та мактабгача таълим, 67  та тиббиёт,
11  та олий таълим, 2  та жисмоний тарбия ва спорт объектлари, 21  та сув таъминоти ва канализация, 8  та иссиқлик таъминоти, 188  та автмобиль  йўллари, 20  та ирригация, 2  та мелиорация, 6  та қирғоқ бўйи, 2  та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқарув идораларнинг маъмурий
бинолари ва 96 та бошқа   объектлар   қурилиши   таъминланди.

Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш штаби томонидан амалга оширилган назорат тадбирлари давомида 400  та объектнинг лойиҳа ҳужжатларига ортиқча ва зурартсиз киритилган қурилиш материаллари ҳамда иш турлари мақбуллаштирилиши натижасида бюджетдан 201  млрд.  сўмлик   ортиқча харажат қилинишининг   олди олинди.

Маълумот учун, ушбу маблағнинг 45,5  млрд. сўми лойиҳалаш жараёнида, 111,8  млрд. сўми давлат экспертизасида, 5,8  млрд. сўми комплекс экспертизада ва   37,9  млрд. сўми шаффоф тендер   савдоларида тежалди.

Шунингдек, 18  та қўшимча ўқув биноси қурилиши режалаштирилган мактабларнинг қуввати 5 816  нафар ўқувчи ўрнидан 6 661  нафарга оширилиб, лойиҳа - смета  ҳужжатларига  ўзгартиришлар  киритилди  (845  ўринга  оширилди).

Бундан ташқари ўрнатилган назорат тадбирлари доирасида 176  та объектда 6,7  млрд. сўмлик сифатсиз қурилиш ишлари, 48  та объектда 15,7  млрд сўмлик амалда бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, бевосита жойида бартараф   этилиши таъминланди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

10 Feb, 09:50


Сурхондарё вилоят прокуратураси органлари томонидан 2024 йилда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги назорат йўналишида муайян ишлар амалга оширилди.

I. Назорат ва ундирув чора-тадбирлари:

энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ аниқланган 6 651 та (электр – 5 272, табиий газ - 1145) ҳолат юзасидан 82 та (электр - 68, табиий газ - 14) жиноят, 4 465 та (электр – 4 007, табиий газ -458) маъмурий иш қўзғатилди;

ноқонуний ҳолатлар бўйича аниқланган 34,4 млрд. сўм зарардан 21,6 млрд. сўми (63%) ундирилди;

судларга 85,1 млрд. сўмлик 2 204 та даъво аризаси киритилди;

II. Дебитор қарздорлик ва етказиб берилган энергия тўловлари ундируви бўйича:

2024 йил декабрь ойида 9 578 нафар истеъмолчилар (газ – 157 та, электр – 9 421 та) дебитор қарздорлик учун тармоқдан узилди;

274,6 млрд. сўмлик (газ – 33,8 млрд. сўм, электр – 240,8 млрд. сўм) дебитор қарздорлик ихтиёрий ундирилди;

Табиий газ учун тўловлар (товарка) 103 фоизга (84,5 млрд. сўм), электр энергияси бўйича 102,3 фоизга (117, 6 млрд.) бажарилди;

01.01.2024 йил ҳолатига электр энергияси бўйича дебитор қарздорлик 202,2 млрд. сўмни ташкил этиб, 01.12.2024 йил ҳолатига 180,5 млрд. сўмга, яъни 21,6 млрд. сўмга (1,2 млрд. сўм қисми улгуржи, 19,9 млрд. сўм қисми аҳоли) камайтирилган.

01.01.2024 йил ҳолатига табиий газ бўйича мавжуд дебитор қарздорлик 13,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 01.12.2024 йил ҳолатига 8,5 млрд. сўмга, яъни 5,2 млрд. сўмга (2,9 млрд. сўм қисми улгуржи,
2,3 млрд. сўм қисми аҳоли) камайтирилган.

III. Энергетика соҳасини рақамлаштиришга қаратилган тадбирлар:

- истеъмолчиларга 2024 йилда 34 649 та (аҳоли – 27 666, улгуржи – 6 383) янги электр ҳисоблагич ўрнатилиб, электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишдаги автоматлаштирилган тизимга ("АСКУЭ") уланди;

-1222 та консентратор қурилмаси ўрнатилиб, жами 35 779 та ҳисоблагич алоқага чиқарилиши таъминланди.

IV. Прокурор назорати:

Вилоят прокуратураси органлари томонидан мазкур соҳада
2024 йилда 85 та текширишлар ўтказилиб, 57 та тақдимнома, 12 та протест, 172 та интизомий, 46 та маъмурий, 22 та жиноят иши, 247 та огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Соҳада назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

10 Feb, 09:44


Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йилда жами 101 та ўрганиш ўтказилиб, натижаси бўйича 89 та тақдимнома, 23 та огоҳлантирув, 5 та жиноят иши, 3 та даъво ариза, 45 нафар шахсларга нисбатан интизомий ва 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1 636 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.

Тадбиркорлик. Фаолиятини вақтинча тўхтатган 665 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланиб, 1454 та иш ўринлари сақлаб қолинди. Мазкур даврда тадбиркорлар билан 304 маротаба учрашув ўтказилиб, 1 558 нафар тадбиркорга муаммоси бартараф этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида 398 та ҳолатда ноқонуний текширишлар ўтказган назорат қилувчи органларнинг 26 нафар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Инвестиция. Ҳудудда 2024 йилда Ҳудудий инвестиция Дастури доирасида 698,6 млн АҚШ долларлик 524 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 638,6 млн АҚШ долларлик 742 та лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 15,3 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Мазкур даврда 622,5 млн долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 689,2 млн долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилган ва режа 111 фоизга бажарилган.

Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилишида ва хорижий инвестицияларни ўзлаштиришда йўл қўйган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 17 нафар масъул шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Экспорт. 2024 йил учун 360.0 млн долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда 378.125 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа 105 фоизга бажарилган. 

Шундан, 139.838 млн долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилиш режалаштирилган, амалда 199.736 млн долларлик экспорт қилиниб, режа 143 фоизга, 220.162 млн долларлик мева-сабзавот экспорти режалаштирилган бўлиб, амалда 178.389 млн долларлик экспорт қилиниб, режа 81 фоизга бажарилган.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

10 Feb, 09:11


Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда 2024 йилда яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Президентнинг 16.01.2024 йилдаги “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сонли фармони ижроси юзасидан бюджетга қўшимча манба аниқлаш юзасидан "Йўл харита"  тасдиқланган.

Йўл харита ижроси бўйича субъектлардан 1 трлн.  268 млрд. сўм қайта ҳисобот олиниши таъминланиб,  ҳисобланган 1 трлн. 268 млрд. сўм ундирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси органлари томонидан солиқ солиш базасини кенгайтириш юзасидан қўшимча равишда 5 та йўналишда 319 та субъектлар фаолияти бўйича 40 млрд. сўмлик қўшимча манба аниқланиб, 32 млрд. сўми ундирилди.

Шунингдек, вилоятдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг 729 млрд. сўмлик  солиқ   қарздорлиги  ундирилган.

Натижада, 2024 йилга белгиланган
3 трлн. 200 млрд. сўмлик бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши таъминланган.

Йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

08 Feb, 17:55


Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

08 Feb, 17:10


Бош прокуратура масъул ходими ва Сурхондарё вилояти прокуратураси раҳбарияти томонидан жорий йил 4-7 февраль кунлари Термиз шаҳри ва Бойсун, Денов, Қумқўрғон туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайёр қабулларда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан жами 330 нафар фуқаролардан 298 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг аксарияти суриштирув, тергов ва ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 76 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этадиганлари алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

08 Feb, 12:15


Sariosiyo tumanida xavfsiz muhitni yaratish maqsadida amaliy ishlar olib borilmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

07 Feb, 15:27


Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Термиз Давлат педагогика институтида талабалар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Йиғилиш давомида талабаларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек тадбирдан сўнг ижарада яшовчи талабалар яшаш хонадонларига борилиб талабалар билан суҳбатлашилди ва муаммолари ўрганилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

07 Feb, 11:52


Бугун, "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Судьялар ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Мингбоев иштирок этиб, ходимларга ўзининг босиб ўтган шарафли ҳаёт йўли ва фаолияти ҳақида маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси Б.Калонов сўз олиб, ўз нутқида жорий йил тажрибали ҳуқуқшунос, миллий суд-ҳуқуқ тизими ривожига катта ҳисса қўшган етук мутахассис ва қатъиятли раҳбар У.Мингбоевнинг табаррук 90 ёшга тўлганлиги, устоз ўз ҳаёт ва фаолияти давомида кўплаб шогирдларни етиштириб, салоҳиятли кадрлар корпусини яратганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Б.Калонов ўз нутқида устознинг фидокорона хизматлари давлатимиз томонидан юксак қадрланиб, Давлатимиз раҳбари томонидан У.Мингбоевга таваллуд айёми арафасида "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони берилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, Убайдулла Мингбоевнинг мустақил мамлакатимизда одил судлов тизимини барпо этиш жараёнларининг иштирокчиси, қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлаш йўлида қатъиятли ва толмас курашчи сифатидаги узоқ йиллик фаолияти ҳар бир соҳа учун ўзига хос ибрат ва маҳорат мактабидир.

Ўз навбатида, прокуратура органларининг янги даврдаги фаолияти самарадорлигини таъминлашда салоҳиятли инсонлар, мураббий ва устозларнинг маслаҳатлари, ёшларга ўгитлари ғоя муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси У.Мингбоевга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

07 Feb, 11:49


Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

06 Feb, 13:29


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Музработ тумани ички ишлар бўлимида Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ўрганилди.

Масъулларга мазкур Қарор ижросини таъминлашда ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни жадаллаштириш, жамоат ва мулкий хавфсизликни таъминлашда масъулиятли бўлиш таъкидланди.

Шунингдек, Музработ тумани "Орият" маҳалласи аҳоли хонадонларида "Сайхунобод тажрибаси" асосида ташкил этилган ишлар кўздан  кечирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароити ўрганилиб, вояга етмаганлар билан самимий мулоқот давомида келгусидаги режалари юзасидан фикр мулоҳазалари тингланиб, бадиий адабиётлар совға қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

05 Feb, 07:33


Бойсун туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги спорт мактаби биносида 14-30 ёшдаги  ёшлар ўртасида спортнинг "Стол тенниси"  тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси ташкил этилди. 

Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ғолиб бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

05 Feb, 07:28


Термиз тумани прокурори А.Халиков томонидан хорижда ишлаётган ва таҳсил олаётган ёшлар билан онлайн мулоқат ташкил этилди.

Учрашувда, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда миграцияда юрган ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда ёшларнинг ишларига муваффақиятлар тилаган ҳолда уларни ҳар хил ёт ғояларга берилмасликлари сўралди.

Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан ёшларни қийнаётган муаммолар эшитилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

05 Feb, 07:27


Жарқўрғон тумани прокуратурасида оталиққа олинган ёшлар билан "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Учрашувда оталиққа олинган ёшларга прокуратура органлари ҳақида тушунчалар берилди, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, учрашув сўнгида фаол қатнашган ёшларга бадиий китоблар тарқатилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

05 Feb, 07:26


Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси ҳамкорликда оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ватанга бўлган садоқатини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди.

Ушбу саёҳат давомида ҳарбий қисмда хизмат қилиш тартиби, ҳарбий музей, ҳарбийлар ётоқхонаси ва машғулот бинолари кўрсатиб ўтилди ҳамда ёшларнинг ҳарбий хизмат бўйича берилган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

04 Feb, 13:52


Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналиши бўйича ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилда муайян ишлар амалга оширилди.
 
Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2024 йилда ўтказилган текширишларнатижасига кўра, 187 та протест келтирилган, 133 та тақдимнома киритилган, 93 нафар шахс интизомий, 79 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 93 нафар мансабдор шахсга қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирув эълон қилинган, судларга 143 та 3 млрд. 499 млн. 220 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, 32 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 5 286 нафар, шу жумладан 857 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
 
Шунингдек, Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан 242 та мурожаат ҳал этилиб, шундан 111 та (шундан, юридик шахсларнинг 24 та) мурожаатлари қаноатлантирилган, 131 таси бўйича қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган.
 
Ҳал қилинган мурожаатларнинг 171 таси фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиб, 71 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
 
2024 йил 12 ойида жами 114 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 91 таси оғзаки тадбирларни, 23 таси оммавий ахборот воситалари чиқишларни ташкил этган бўлиб, тадбирларнинг 86 таси иш жойларида ўтказилган.
 
Оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилган тадбирларнинг
9 таси матбуотда амалга оширилган.
 
Муаммоли кредит қарздорликларини бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида прокуратура ва Департамент органлари томонидан 962,0 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан 61 та жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида, 125,9 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган ва 23 млрд. 560 млн. сўми ундирилган.
 
2024 йил 12 ойида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилган
бино-иншоотлар учун 255 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 34,2 млрд. сўмлик қарздорлиги тўлаб берилган.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

04 Feb, 12:47


Бош прокуратура масъул ходими ва Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджановлар томонидан Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Термиз туманлари ҳамда Термиз шаҳридан жами 64 нафар фуқаролардан 53 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг аксарияти суриштирув,  тергов ва ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ташкил этади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этадиганлари алоҳида назоратга олинди.

Прокуратура органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

03 Feb, 07:44


Термиз давлат университети ва Сурхондарё вилояти прокуратураси ўртасида "Ҳамкорлик меморандуми" имзоланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

03 Feb, 06:04


#эълон
#бакалавриат
#қабул_2025

Академия бакалавриати “Тергов фаолияти” йўналишига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2261

Объявляется прием в бакалавриат Академии по направлению «Следственная деятельность»

https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2261

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

03 Feb, 06:04


#талабалар_медиа_лигаси
#қабул_2025
#видео

Ёшлар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини танлайди!

Академиядаги ноёб имкониятлар

Академия бакалавриати талабалари томонидан тайёрланган видеоролик


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

01 Feb, 14:18


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов Ангор туманида бўлиб, туманнинг "Баҳор" ва "Илғор" маҳаллаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти жараёни билан танишди.

Маҳаллий аҳоли хонадонларида "Сайхунобод тажрибаси" асосида ташкил этилган ишлар кўздан  кечирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароити ўрганилди.

Ўрганиш давомида, туман марказий буюм бозорида жамоат ва мулк хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Шунингдек, мактаб биносида вилоят прокурорининг аҳоли билан учрашуви ташкил этилиб, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикасини таъминлаш борасида жамоатчилик назоратини кучайтириш таъкидланди.

Аҳолининг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

31 Jan, 11:59


Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори О.Ёдгоров томонидан Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университетида ўқитувчи ва талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда талабаларга жиноят ва хуқуқбузарликлар содир этилиши оғир оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир якунида фаол қатнашган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Jan, 17:55


Қатағон қурбони бўлган прокурор ҳақида спектакль яратилди

Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида “Миллат фидойиси” номли спектакль премьераси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/679004

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Jan, 08:42


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан Сурхондарё вилоятида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиш давом этмоқда.

Айни вақтда вилоятда 81 мингдан ортиқ оилалар эҳтиёжманд сифатида реестрга киритилган бўлиб, камбағаллик даражаси 11,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўрганиш давомида вилоят ҳокими У.Қосимов ва вилоят прокурори Б.Бабаджанов ҳамроҳлигида барча масъул идора раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлис ўтказилди.

Йиғилишда эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган раҳбарлар фаолияти ҳамда вилоятдаги қолоқ ва илғор маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури доирасида ишларни ташкиллаштириш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи турмуш тарзи оғир бўлган оилалар яшаш хонадонларига борилиб, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш аҳволи ўрганилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

16 Jan, 16:08


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов бошчилигида Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида “Орият” ва “Гулобод” маҳалларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш тарзи ўрганилди ҳамда бириктирилган раҳбарларнинг дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишларга доир ҳисоботлари тингланди.

Ўрганишда, сектор раҳбарлари ва масъул идоралар ҳамроҳлигида камбағаллар рўйхатида турувчи хонадонларга борилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, оилаларни камбағаллик реестридан чиқаришда қонунийликни таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

16 Jan, 12:55


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Денов туманида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси аҳволи ўрганилди.

Дастлаб, масъуллар тумандаги “Буюк келажак” маҳалласида қурилган кўп қаватли уй-жойларда бўлиб, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида муаммолар ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнгра, Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р108 “Денов айланма йўли” автомобиль йўлини халқаро аҳамиятдаги М41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўли билан боғловчи, лойиҳа қиймати 81,5 млрд. сўмни ташкил қилувчи янгидан қурилган кўприк ҳамда Қизилсув дарёси бўйида ташкил этилган “Ёшлар ва туризм кўчаси”да амалга оширилаётган қурилиш сифати ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

27 Dec, 15:32


Бугун, Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2024 йилдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-210 сон Фармони билан қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган  муддатидан олдин афв этилиб, озод этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Вилоят ҳудудидан жами 28 нафар, шундан 27 нафари яшаш манзилига қайтиб, 1 нафари пробация ҳисобидаги жазодан тўлиқ озод этилган.

Яшаш манзилига қайтган 28 нафар афв этилганларнинг оилавий шароити ва муаммолари тингланди. Уларни ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Йиғилишда, уларга қўшимча кўмак бериш юзасидан тегишли ташкилот ҳамда идора масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

26 Dec, 09:35


Шеробод тумани Прокурори ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Тумандаги 2-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар билан Ёшлар марказида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Учрашув давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида очиқ давра суҳбати ўтказилди.

Бундан ташқари 2024 йил якуни бўйича ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган ёшларга прокурор томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.

Бундан ташқари туман прокурори ёшлар маркази фаолияти билан танишиб, ёшлар марказида ташкил этилган кореец тили ўқув курси билан танишди.

Тадбир давомида "Ёшлар дафтари"да турган 10 нафар уюшмаган ёшларга субсидия асосида тикув машинаси ва пайвандлаш ускуналари тарқатилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

26 Dec, 07:19


​​Тадбиркорлик суъбектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур йўналишда амалга оширилган прокурор назорати тадбирлари натижасига кўра, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 108 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 1 356 та тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.

Хусусан, назорат тадбирлари давомида “Termiz Ziyo Matbuot” МЧЖ фойдасига вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 986,4 млн. сўм қарздорлик тўлаб берилмасдан сансоларликка солиб келингани аниқланиб, вилоят прокуратураси томонидан жамият манфаатида бошқармадан ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида Термиз туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан тўлиқ қаноатлантирилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаати тикланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

26 Dec, 05:39


⚡️ Бойсун туманида Оталиққа олинган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📌 Бойсун туман Прокуратураси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

⚡️Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар  ёшлар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 12 нафар ёшларга  Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган банд бўлмаган 10 нафар махсус сертификатларни қўлга киритган хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

30 Nov, 17:59


Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов ва Президент Администрацияси масъул ходими раҳбарлигида энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, таркибий тармоқ раҳбарлари, Энергетика, Адлия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Ўзнергоинспекция, “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” ҳамда уларнинг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари қатнашди.

Соҳага масъул бўлган вазирлик ва идоралар томонидан энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ишлар етарлича ташкил қилинмаганлиги, жойларда истеъмолчилар орасида ресурсни иқтисод қилиш борасидаги профилактик тарғибот тадбирлари самарали ўтказилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунга кўра, энергоресурсларни беҳуда сарфлашнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тарқатма материалларни ишлаб чиқиб, жойларда тарқатиш, ҳудудларда энергоресурсларини беҳуда сарфланишини олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш, қўлбола усулда тайёрланган иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, хусусан йирик савдо марказлари, дўконлар, кафе, ёқилғи қуйиш шохобчаларида ташқи реклама ва иллюминациялардан куннинг ёруғ вақтларида фойдаланилиши ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

30 Nov, 10:03


Сурхондарё вилоятида ишчи гуруҳ ўрганишлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

30 Nov, 10:03


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов ва вилоят ҳокими
У.Қосимовлар
ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ, кўмир ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолатларининг қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, масъуллар Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласидаги кўп қаватли турар жойлар мажмуасида бўлиб, қиш мавсумига тайёрлиги ҳамда электр тақсимлаш пунктлари ва ичимлик суви, газ қувурларининг созлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ҳолатлари ўрганилиб, бу борада аниқланган камчиликларни жойида муҳокама қилиниб, мутасадди идоралар раҳбарларига муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Сўнгра, Термиз шаҳридаги “Фаровон” массивида жойлашган “Farovon Servis” бошқарув компанияси фаолияти билан танишилиб, қиш мавсумида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши бўйича белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, вилоят сектор раҳбарлари маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш лойиҳлари тақдимоти билан танишдилар.

Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

27 Nov, 19:10


Юртимизда ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг иқтидорли ёшлари, оталиққа олинган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, вилоят прокурори билан мулоқатда бўлишди ва ўзларининг таклифларини билдиришди.

Учрашув якунида намуна кўрсатган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

27 Nov, 16:16


Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, ҳарбий қисм ва муассасалар ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда янги барпо этилган бино-иншоотлар ўрганилди.

Жараёнда ҳарбий хизматни ўташ учун яратилган шароитлар, ҳарбий техникалар сақланиши, энергия тежамкорлиги ва фаолиятга доир бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Аснода масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

27 Nov, 16:16


Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида "Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш,  талон-торожликларни олдини олиш масалалари ўрганилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг туман (шаҳар)лардаги марказий деҳқон бозорлари, ижтимоий соҳа объектлари, газ ва электр таъминоти корхоналари, аҳолига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бу борадига ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

17 Nov, 13:26


✍️ ЭЪЛОН!

Сурхондарё вилояти прокурорининг  жорий йил 18 ноябрь куни 14-00 да жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабули ўтказилади.

➡️ Манзил: Бандихон тумани, "Бандихон" маҳалласида жойлашган 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

16 Nov, 10:32


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов Денов туманида бўлиб, ҳудудда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли хонадонлари, айниқса кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хонадонларини энергоресурслар ҳамда кўмир, суюлтирилган газ билан таъминлаш аҳволи, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларидаги шароитлар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлари белгиланди.

Дастлаб, тумандаги таълим муассасаларида иситиш тизимлари ва таълим шароитлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, вилоят прокурори “Буюк келажак” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг шароити, энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича яратилган заҳира ўрганилди.

Ўрганиш давомида, тумандаги мутасадди идоралар раҳбарларига куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чораларни кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини фош этиш, дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

16 Nov, 04:08


Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бош прокурор ўринбосарлари Ш.Аминов ва Ш.Соҳибназаровларнинг изоҳлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

16 Nov, 04:08


Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам бесперебойного обеспечения энергией населения и отраслей экономики, повышению эффективности на предприятиях сферы

Интервью заместителя Генерального прокурора Ш.Сохибназарова

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

15 Nov, 14:27


Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилги ПҚ-170-сон қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий- маърифий ишларни ташкил этиш” Концепцияси доирасида мунтазам равишда “Маънавият соат”лари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, бугун ўтказилган “Маънавият соати”да Термиз давлат университети доценти И.Умаров қатнашди.

У ўз маърузасида ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги йўлида мардона курашган, мустабид тузум даврида ноҳақ қатағонга учраган прокуратура органлари ходимлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёт йўллари ва фаолиятини кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар эътиборига асосли ҳамда тўлақонли етказиш, прокуратура органларининг шарафли фаолияти ҳақида тасаввурларни янада бойитиш мақсадида тайёрланган “Тарихий хотира беқиёс” номли китобдан жой олган прокуратура ходимлари ҳамда машаққатли ҳаёт йўллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бу каби тадбирлар доимий эътиборда бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

15 Nov, 13:57


Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам бесперебойного обеспечения энергией населения и отраслей экономики, повышению эффективности на предприятиях сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #taminot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

15 Nov, 12:46


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмаиловлар томонидан вилоятдаги маҳаллаларда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга шарт-шароит яратиб берган омиллар ҳамда келгусида бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят прокурори кун тартибида муҳокама қилинган муҳим масалалар юзасидан сўзга чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди бўлган ташкилот ва муассаса ходимларига жиноятчиликка қарши кураш, уни профилактика қилиш, вилоятда криминоген вазиятни яхшилаш, фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни ошириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда жорий йил ўтган даврида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳалар кесимида мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб боришда қонунийликни таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

15 Nov, 10:13


Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Қ.Иброҳимов, бўлим бошлиғи Ф.Зуфаров ва бошқа масъуллардан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш,  талон-торожликларни олдини олиш масалалари ўрганилди.

Ўрганишда, Термиз тумани электр таъминоти корхонаси ва газтаъминоти туман филиали фаолияти, қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун заҳиралар мавжудлиги ўрганилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий соҳа объектларини иситиш аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, аниқланган камчилликлар юзасидан мусъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

15 Nov, 03:25


“Бош прокурор кубоги” учун кураш бўйича ёшлар ўртасидаги мусобақанинг финал босқичи ғолиблари аниқланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

14 Nov, 15:56


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида Ангор туманида инвестиция лойиҳалари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, тумандаги "STONE CITY ENERGY II B V” MЧЖ томонидан амалга оширилаётган 1500-1600 MВт қувватига эга электр станцияси ташкил этиш лойиҳаси қурилиши ўрганилиб, қурилиш ишлари белгиланган муддатда ишга туширилиши алоҳида назоратга олинди.

Сўнгра, “Top Quality-Brand” MЧЖнинг терини қайта ишлаш ва пойабзал ишлаб ҳамда "Durdona-Asila-Angor" МЧЖнинг полиэтилен ишлаб чиқариш фаолиятлари билан танишилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори 2018 йилда ишга туширилган 7 турдаги таблетка ва мазлар ишлаб чиқарувчи “Ангор фарм” МЧЖнинг дори воситалари ишлаб чиқариш корхонаси билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган дори-дармонларнинг сифати, аҳоли саломатлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида маълумотлар олди ҳамда ушбу корхонада энерго ресурсларни иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш якунида, вилоят прокурори томонидан мутасаддиларга энерго ресурсларни тежаш ва иқтисод қилиш бўйича илмий ёндашув асосида ишларни ташкиллаштириш бўйича таклиф ва кўрсатмалар  берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

14 Nov, 05:23


Yangi bino va inshootlarning qurilish jarayonlari prokuratura organlari tomonidan doimiy nazoratga olingan.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

14 Nov, 05:23


Termiz shahridagi matbuot uyida tadbir bo‘lib o‘tdi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

14 Nov, 03:26


"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги "Бош прокурор кубоги"нинг финал босқичи бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

13 Nov, 16:15


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Шеробод туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 26 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатларнинг 10 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида назоратга олинди.

Қабулдан сўнг, вилоят прокурори
Шеробод туманидаги "Каттабоғ" маҳалласида жойлашган ёшлар марказида бўлиб, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган инглиз, корейс тилларини ўргатиш тўгараги ҳамда IT-марказ фаолияти билан танишиб, ёшлар билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, масъуллар туманда ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш, энергия тежовчи технологияларни жорий этишга оид инвестициявий лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганишди.

Хусусан, Шеробод тумани "Боғобод" маҳалласидаги 632 гектар майдонда БААнинг “Masdar” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган 457 MVt қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишилиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

11 Nov, 14:08


Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов бошчилигида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда "Энергетика хавфсизлиги ойи" доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи Термиз туманида ўрганилди.

Дастлаб, вилоят прокурори тумандаги “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган “Олис Осмон” МЧЖда бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш ва энерготежамкор ускуналарни янада кенг жорий этиш бўйича тегишли тавсияларни берди.

Сўнгра, тумандаги "Global Frozen Foods" МЧЖнинг мева сабзавотларини қуритиш ва экспорт қилиш фаолияти билан танишилиб, корхона раҳбари ва масъуллар билан суҳбат ўтказилди, мутасаддиларга энерго ресурсларни тежаш ва иқтисод қилиш бўйича илмий ёндашув асосида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори томонидан туман масъуллари билан биргаликда 2-сектор штаби фаолияти ва ушбу ҳудудда жойлашган Шароф Рашидов маҳалласида "маҳалла еттилиги" фаолияти ўрганилиб, маҳаллада ижтимоий-маиший муаммоларнинг ҳал этилишини таъминлаш орқали хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

11 Nov, 13:15


Термиз шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Маматқулов томонидан "Шифокор" маҳалласида "Сайёр қабул" ҳамда "Ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Қабулда жами 14 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этиб,
10 нафар ёшлар ва фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал қилиниб, муддат талаб қиладиган 2 та мурожаат бўйича тушунтириш берилиб, ижроси назоратга олинди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

11 Nov, 11:31


Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Қ.Ибрахимов раҳбарлигида Сурхондарё вилояти Узун ва Сариосиё туманларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини фош этиш, дебитор қарздорликларни қисқартириш, аҳоли ва муассасаларни кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳамда бошқа зарурий чоралар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан Узун деҳқон бозорида нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат заҳирасини яратиш ва уни сақлаш бўйича бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

25 Oct, 07:31


Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Оқтош ва Пошхурт ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музрабод туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида кузатилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ушбу лойиҳа белгиланган муддатларда ишга туширилишига эришиш учун йўл хариталари ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.

Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

25 Oct, 04:55


Вилоят прокуратураси жамоаси барча Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Областной прокуратуры искренне поздравляет всех сотрудников и ветеранов органов внутренних дел с 25 октября - Днём сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

25 Oct, 04:38


Қумқўрғон тумани прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2019 йилдаги "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4306-сонли Қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги умумтаълим мактабларининг 8,9,10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида "Ёш ҳуқуқшунослар" кўрик танлови ўтказилди.

Тадбирда 15 мингдан зиёд ўқувчи ёшларни қамраб олган танловнинг якуний босқичида ўз мактабларида юқори натижаларни қўлга киритган 78 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.

Танлов якунига кўра 1-ўринни 59-мактаб ўқувчиси Ж.Султонмуродов, 2-ўринни 82-мактаб ўқувчиси Н.Чориев ҳамда 3-ўринни 38-мактаб ўқувчиси А.Бурхониддиновлар қўлга киритишди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчиларга туман прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

25 Oct, 02:09


"Balli qizlar" tanlovi bo'lib o'tdi.

#Termiz_shahri

Rasmiy sahifalarimiz:👇👇👇
Telegram | Zamin-online | Facebook | Instagram | Tiktok | Youtube

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

24 Oct, 12:03


Жарқўрғон тумани прокуратураси томонидан тумандаги "Кунчиқиш" маҳалласида жойлашган 24-сонли Маданият маркази биносида оталиққа олинган, ишсиз ёшлар ва фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида, бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. 

Ушбу меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 12 та корхона ташкилот ҳамда муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 146 та бўш
иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасида 77 нафар  фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 21 нафари ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган ёшларнинг 7 нафарига касбга ўқиш учун йўлланмалар берилди, 35 нафари турли йўналишлар бўйича ўзини-ўзи банд этилиши таъминланиб, 14 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

24 Oct, 10:42


Сурхондарё вилоятида янги қабул қилинган қонунни мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинарлар бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

19 Oct, 12:24


KUN MAVZUSI.

Qumqo'rg'on tumani.
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

19 Oct, 12:12


Вилоят прокурорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Р.Турдиев Шеробод туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганишда айрим камбағал хонадонларга кирилиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларнинг хоҳиш ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, доимий бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмак кўрсатиш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлашда қонунийликни таъминлаш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

19 Oct, 11:59


Термиз шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Х .Маматқулов томонидан "Саховат" маҳалласида "Сайёр қабул" ҳамда "Ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Қабулда жами 22 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этиб, 16 нафар ёшлар фуқаролар турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 11 таси ижобий ҳал қилиниб, муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат бўйича тушунтириш берилиб, мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Oct, 13:29


Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 30.09.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларнинг кўрилишида прокурорнинг ваколатини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-968-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича Шеробод туманида семинар ўтказилди.

Семинарда маҳкаманинг тегишли тармоқ ходимлари ҳамда Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бандихон ва Бойсун  туман прокурорларининг соҳага масъул ўринбосари ва ёрдамчилари иштирок этишди.

Вилоят прокурорининг ўринбосари Т.З.Қурбонов томонидан Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқи бўйича тушунчалар берилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Oct, 11:12


👮‍♀️Тезкор - қидирув соҳасида ноаниқ шароитларда содир этилган 15 977 та жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 6 255 нафар шахс ушланди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди:

🔘Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

🔘Жумладан, уларга моддий ёрдам курсатилиши билан биргаликда, 189 тасининг уй – жойи таъмирланиб, 61 тасига янги уй - жойлар қуриб берилди. 3 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.

🔘Ўтган 9 ойда 3851 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6633 нафарига ижарага ер ажратилишида, 1925 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5 573 нафарини ўзини ўзи банд қилишида, 4 388 нафарининг касб - ҳунар курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

🔘Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари буйича 1 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

🔘366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

🔘Шу билан бирга, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд. сўми талон -торож қилинганлиги аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.

🔘Бевосита прокурорлар ташаббуси билан 631 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 9 371 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Oct, 11:10


Termiz davlat universitetida “Korrupsiya rivojlanishimizga to‘siq” mavzusida o‘tkazilgan tadbirda ham bu haqda zarur ma’lumotlar berildi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

18 Oct, 06:35


Она тили – миллатнинг руҳи

Ўзлигимизни кўзгу мисол намоён қилувчи миллий ва умуминсоний қадриятларимиздан бири, шубҳасиз, она тилимиз ҳисобланади. Миллатнинг яшаши ва равнақ топишини эса она тилисиз тасаввур қилиш амри маҳол.

Зеро, тилга эътибор – элга эътибор, деган нақл бежиз айтилмаган.

Айни кунларда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлиши муносабати билан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу қатори Сурхондарё вилоят прокуратураси маҳкамасида ҳам “Она тили – миллатнинг руҳи” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мутахассислар томонидан ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузи нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам юксалиб, жаҳонда она тилимизни, бу орқали миллий маданиятимиз ва урф-одатларимизни ўрганишга қизиқиш тобора ортаётганлиги ифтихор билан тилга олинди.

Шунингдек, тилга эътибор фақатгина тил байрами яқинлашганида эмас, балки мунтазам равишда давом этиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир мазмунли ва савол-жавобларга бой бўлди.