O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali @customschannel Channel on Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

@customschannel


Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali (Uzbek)

Salom, Aziz do'stlar! Bugun biz sizga O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanalini taqdim etamiz. Kanalimiz orqali siz bojxona sohasida so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Bojxonalar faoliyatining transparensiyasi va o'zaro hamkorlikni mustahkamlashga qaratilgan kanalimizda siz bojxona sohasidagi islohotlardan, qo'mita faoliyatiga oid axborotlardan va hokazo bir qancha foydali ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin

Kanalimizni kuzating va xabarlarimizdan xabardor bo'ling! Bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali sizning savollaringizga javob topishi mumkin. Biz sizni O'zbekiston Respublikasi davlat bojxona qo'mitasining yangiliklari bilan ta'minlaymiz! Iltimos, kanalimizga obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Rahmat!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 13:56


Бож бадал” сериалининг 2-фасли 2-қисмини “Zo’r TV” телеканалида бугун соат 18.50 да томоша қилинг.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 13:27


Божхона қўмитаси "Довут ота" чегара божхона пости шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилишини ҳамда 2022 йил 1 декабрдан қурилиш-таъмирлаш учун ёпилган "Навоий" чегара божхона пости жорий йилнинг 27 январидан эътиборан очилганини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 12:49


Байрамона кайфият улашишда давом этамиз!

“26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан “Zo’r TV” телеканалининг “Эрталабдан салом” тонгги дам олиш дастурида Божхона қўмитаси ходимлари, Божхона институти ансамбли хонандалари ҳамда “Бож бадал” сериали ижодкорлари иштирок этишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 12:39


Айни дақиқаларда “Севимли” телеканали Youtube платформасидаги саҳифасида касб байрами муносабати билан божхоначи аёллар иштирокида ўтказилган “Олов пазанда” беллашувининг финал сони премьераси бўлиб ўтмоқда.

Ким ғолиб бўлганини билишни истасангиз, ҳозироқ томоша қилинг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 12:27


Yonish va portlash xavfi yuqori bo‘lgan kimyoviy moddalarni saqlovchi omborlar egalari diqqatiga!

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 12:16


Maxsus reportaj | Bojxona sohasidagi islohotlar samarasi
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 11:49


Диққат, эълон!

“Навоий” чегара божхона пости очилди!


Божхона қўмитаси айни дақиқаларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган ва янгидан буёнд этилган “Навоий” чегара божхона пости (“Зангиота” чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлаганини маълум қилади!

Замонавий қиёфадаги ушбу божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.

Автотураргоҳда транспорт воситалари учун кутиш жойлари, фуқаролар учун тез тайёр бўлувчи тамаддихоналар, кафе ва бошқа маиший ва ижтимоий хизматлар, бундан ташқари халқаро йўналишдаги автотранспорт воситалари учун шаффоф электрон навбат тизими йўлга қўйилади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 11:38


“26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилган тарғибот ҳафталиги доирасида бир қатор телеканалларнинг тонгги дам олиш дастурларида божхона ходимлари меҳмон бўлиб иштирок этишди.

Жумладан, кеча 26 январь куни “Ўзбекистон” телеканалининг "Ассалом, Ўзбекистон" тонгги дам олиш дастурида Божхона қўмитаси ходимлари ҳамда Божхона институти ансамбли хонандалари қатнашишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 11:02


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади

Шунингдек, корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралга қадар божхона божидан озод этилади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 10:54


“26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан Божхона қўмитасида бўлиб ўтган байрам тадбири тафсилотлари “Дунё бўйлаб” телеканалининг “Специальный репортаж” дастурида.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 10:42


Ахborot 24 | Bojxona tizimida tadbirkorlar uchun imtiyozlar
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 10:41


O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali pinned «Диққат, эълон! Ҳурматли фуқаролар, ташувчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари! Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган…»

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 09:51


Диққат, эълон!

Ҳурматли фуқаролар, ташувчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари!


Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.

Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишларини сўраймиз!

Шунингдек, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездлари ҳаракатланишини маълум қиламиз.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 09:45


Ахborot 24 | Bojxona tizimida tadbirkorlar uchun imtiyozlar
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 09:34


Специальный репортаж | 26 января - день работников государственной таможенной службы

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 09:16


Maxsus reportaj | Bojxona: raqamlashtirish va iqtisodiy xavfsizlik
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 09:13


"Bobotog'" chegara punkti faoliyati

muxbir: Muqaddas Panjiyeva

#Surxondaryo viloyati

12:00 27.01.2025

@hududtv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 06:50


Рақамли божхона: очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик!

"26 январь - давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан эфирга узатилган "Халқаро пресс-клуб"нинг махсус сессияси айни шу мавзуга бағишланди.

Кўрсатув яқинда тўлиқ қайта бунёд этилган "Навоий" чегара божхона постида тасвирга олинган.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 06:02


TIZIMDAGI O'ZGARISHLAR

26-YANVAR - RESPUBLIKAMIZDA BOJXONA XIZMATI XODIMLARI KUNI

🚀 Yanada ko‘proq yangiliklar bilan tanishib boring:
👉 @markaziytv 👈

📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing.


📱 Telegram | 📱 Instagram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Jan, 05:56


"26 январь - давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан Божхона қўмитасида ўтказилган тантанали тадбир тафсилотлари "Узрепорт тВ" телеканалида ёритилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Jan, 09:17


“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон” кўрсатувининг Миллий кинология маркази фаолиятига бағишланган сонини каналимиз орқали томоша қилинг.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Jan, 08:13


⚠️ 2024 йил давомида аниқланган жами 535 та ҳолатда оғирлиги 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва муомаласи олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.

⚡️Ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситаларининг 87 фоизини табиий турдаги, 13 фоизини эса синтетик турдаги наркотиклар ташкил этади.

⚡️Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонга янги турдаги психофаол (альфа-ПВП, амфетамин, метамфетамин, мефедрон) синтетик наркотик воситалар кириб келиши тенденцияси ошган.

⚡️Жумладан, суюқ ҳолатдаги 438 литр гиёҳвандлик воситаларининг 252 литри “метамфетамин” ва 186 литрини эса “амфетамин” синтетик гиёҳвандлик воситаларидир.

⚡️2024 йил давомида гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон Республикасига 13 та давлатдан контрабанда йўли билан олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди.

⚡️Республикамиз божхоначилари 2024 йилда аниқланган 273 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 553,6 минг донадан зиёд таблетка кўринишида, шунингдек, 16.3 кг.дан зиёд оғирликдаги ҳамда 90 дона ампула кўринишидаги психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Jan, 04:15


Байрамона премьера!

Ниҳоят кўп минг сонли мухлислар интиқиб кутган “Бож бадал” сериалининг 2-фасли намойиш қилинади!

“Zo’r TV”
телеканалида 26 январь куни соат 18.50 да сериалнинг 2-фасли бошланади!

Ўтказиб юборманг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Jan, 04:08


📢 24 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳудудларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш борасида магистрал электр тармоқларида бажарилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Офтоб Холмурадова, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ масъул ходими
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Jan, 03:44


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳақгўйлик билан яша - энг олий насиҳат шу!

Сервантес

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 17:28


Maxsus reportaj | Tadbirkorlik qo'llab-quvvatlanmoqda
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 16:06


Байрам туҳфаси!

Эртага Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида Давлатимиз Раҳбарининг Фармонига асосан божхона ходимлари учун бунёд этилган 70 та хонадондан иборат хизмат уйи тантанали тарзда фойдаланишга топширилади.

Тафсилотларни саҳифа ва каналларимизда кузатиб боринг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 14:29


Ҳудудлардан хабарлар...

Тошкент вилояти божхона бошқармаси
масъуллари Янгийўл туманидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятдаги чинни маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди.

Миллий кинология маркази ва Корея Республикаси Божхона хизмати масъуллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан хотирлаш тадбирлари ташкил қилинди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ тадбиркорлар ҳузурида бўлишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 13:18


#mahalla_yangiliklari

Davlat dasturi jamoatchilik muhokamasida.

🗓 21.01.2025

@mahalla_yangiliklari_tv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 12:54


Ҳафта бошида Хива шаҳрида янги мактабнинг фойдаланишга топширилганига доир хабар "Халқ сўзи" газетасида чоп қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 11:55


Охирги уч йилда жисмоний шахслар кўп қаватли уй қуриш учун аукциондан 47 гектар ер сотиб олган, лекин аксариятида қурилиш бошланмаган.

Қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилиши белгиланди.

Ҳозирда 14 минг 775 та кўп қаватли уйларга туташ ер мулкдорга бириктирилмагани учун бошқарув-сервис компанияси хизмат кўрсатиши керак бўлган ҳудудлар чегараси аниқ эмас.

Мутасаддиларга бу уйларга туташ ерлар чегарасини белгилаш ва эгасига бириктириш топширилди.

Девелоперлар уйни топширишдан олдин сервис компаниялари билан шартнома тузишини, уларни ўқитишни ташкил этишини, қурилиш харажатларининг 2 фоизини уй атрофида яшил ҳудуд яратишга йўналтиришини қонун билан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 11:55


Жорий йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилмоқда.

Банклар бунга қўшимча 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” ҳам бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.

Мутасаддиларга 2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.

Соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 11:29


“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон” кўрсатувининг навбатдаги сони Миллий кинология маркази фаолиятига бағишлаб тасвирга олинди.

Кўрсатув бироздан сўнг - соат 17.00 да “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш қилинади.

Ўтказиб юборманг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 11:04


Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади.

Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Мутасаддиларга халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 10:30


Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 10:25


“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Jan, 10:24


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

19 Jan, 15:41


Maxsus reportaj | «G'ishtko'prik» chegara bojxona posti rekonstruksiya qilinmoqda
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

19 Jan, 07:51


Божхона – халқ хизматида!

Эртага Хоразм вилояти Хива шаҳрининг Ангариқ маҳалласида Давлатимиз Раҳбарининг топшириғига асосан Божхона қўмитаси томонидан бунёд этилган 330-ўринли янги мактаб тантанали тарзда фойдаланишга топширилади.

Тафсилотларни саҳифа ва каналларимизда кузатиб боринг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

19 Jan, 07:28


“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан кечадан бошлаб ўзига хос тарғибот ҳафталигига старт берилди.

Ҳафта давомида марказий телеканаллар орқали божхоначилар фаолиятига бағишланган турли репортаж, кўрсатув ва лавҳалар эътиборингизга ҳавола қилинади.

Биз кўпинча хизмат кийим-бошида кўришга одатланган божхоначи аёлларимиздан бир гуруҳи байрам арафасида “Севимли” телеканалининг “Олов пазанда” кўрсатувида иштирок этиб, пазандалик маҳорати бўйича беллашишади.

Ўтказиб юборманг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 18:12


Axborot 24 | Gʻishtkoʻprik Chegara bojxona postining rekonstruksiya loyihasi
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 18:12


Ахборот 24 | Реализация проекта реконструкции пограничного таможенного поста «G’ishtko’prik»
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 14:08


Maxsus reportaj | Milliy kinologiya markazi: sodiq do’stlar bilan Vatanga sadoqat ko’rsatish
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 13:41


Maxsus reportaj | Bojxona tizimidagi islohotlar samarasi
#18jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 12:03


Mahsulotlarning noqonuniy olib kirilishining oldi olindi

#Toshkent shahri

06:30 18.01.2025

@hududtv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 06:22


Божхоначилар "Китобхон оналар куни" муносабати билан ташкил қилинган тадбирда фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур тадбир доирасида "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Китобхон ҳарбий оилалар" мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ташкил қилинган тадбирда Божхона қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари, Тошкент вилояти"Оқила аёллари" ва юртимиз вилоятларидан фаол китобхон аёллар иштирок этишди.

Тадбирда ҳарбий китобхон оналар чиқишларида мутолаа қилинган китоб шарҳлари даврани янада қизғин қилди.

Тадбир сўнгида Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан иштирокчиларга китоблар совға сифатида топширилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

18 Jan, 04:58


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Одам қанчалик қудратли, ахлоқи қанчалик юксак бўлса, ўзининг заиф томонлари ва камчиликларига ҳам шунчалик журъат билан қарай олади.

В. Г. Белинский

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

17 Jan, 14:19


Ҳудудлардан хабарлар

Божхона қўмитаси вакиллари Хоразм вилоятида бўлиб, ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.

Тошкент вилояти
божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Андижонда фаолият олиб бораётган корхона томонидан қиймати 43,3 млн. AҚШ долларига тенг текстил маҳсулотлари чет мамлакатларга экспорт қилинди.

Самарқандда 16,6 млн. АҚШ долларлик инвестициявий лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 300 нафар ишчи ўрни яратилиб, ойига 100 дан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“Тошкент-АЭРО” ИБКда Халқаро курьерлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

17 Jan, 14:08


Vaziyat 24
#17jan #uzbekistan24

Сурхондарёда юк
вагонларига яширилган гиёҳвандлик воситаси фош бўлди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

17 Jan, 13:57


Божхона қўмитасининг марказий аппарати тузилмалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ходимларни ушбу спорт турига қизиқтириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида ўтказилган мусобақада 40 га яқин иштирокчилар ўзаро беллашди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада 3-ўринни Ахборот коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими Р.Шоймарданов, 2-ўринни Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бошқармаси ходими Э.Солиев, фахрли 1-ўринни эса Божхона тўловлари бошқармаси ходими Л.Мамадалиев қўлга киритди.

Ғолиблар 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этиладиган тантанали байрам тадбирида тақдирланади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 12:46


Божхона қўмитаси ва "Менинг юртим" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда тайёрланган долзарб мавзудаги теленовелла!

Озиш учун таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган қаҳвани ичган аёлнинг аччиқ қисмати ҳақида бугун соат 20.00 да томоша қилинг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 11:57


Божхона қўмитасида хорижий инвестиция ва кредит лойиҳаларини ўзлаштириш ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов бошчилигида видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувда асосий эътибор божхона органларига бириктирилган хорижий инвестиция ва кредит лойиҳаларини ўзлаштириш бўйича жорий йил учун белгиланган режани ўз вақтида якунлашга қаратилди.

Хусусан, 15 та тармоқ ташкилотлар ва 5 та ҳудудий ҳокимликлар ташаббусидаги 8,1 млрд долларлик хорижий инвестицияларни жалб этишда юзага келаётган муаммоларни тезроқ бартараф этиш, ўзлаштирилган инвестициялар бўйича ҳисоботларни топшириш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, келгуси йилда 4,4 млрд долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштирилишига кўмаклашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 11:42


Куннинг яхши хабари: Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши ижтимоий шерик” танловининг республика босқичида Бухоро вилояти божхона бошқармаси биринчи ўринни қўлга киритди!

Ғолибларни тақдирлаш маросими Республика касаба уюшмалари федерациясида ўтказилди. Унда божхона органларида ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Айтиш лозимки, ушбу муваффақият божхона органларида ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ва ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ижобий саъй-ҳаракатлар натижасидир.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 10:22


Божхона институтида ёшлар учун экскурсия ташкил этилди.

@yangidavr_rasmiy

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 10:02


Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда республикамизга муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган пиротехника воситаларининг қонунга хилоф муомаласига чек қўйилди.

Пойтахтимизнинг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда 11 турдаги жами 8478 дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги фош қилинди.

Миробод туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса фуқаролардан бири ижарага олинган хонадонида 6 турдаги 23 дона салютларни кейинчалик сотиш мақсадида қонунга хилоф тарзда сақлаётганлиги аниқланди.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур пиротехника воситаларининг дастлабки тахминий қиймати 90 000 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда юқоридаги холатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 166 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида жами қиймати 1 млрд 645 млн сўмлик 6 млн 672 минг донага яқин пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига ўз вақтида чек қўйилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 09:40


Шанхай Божхона университети вице-президенти Чжу Хонг бошчилигидаги делегация Божхона қўмитасида бўлди.

@yangidavr_rasmiy

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 07:33


Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари Қибрайда қўшни давлатдан тортилган 500 метр узунликдаги яширин ер ости қувурини аниқлашди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 07:21


Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотларини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига "бензин" ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги “яширин қувур” борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

27 Dec, 07:05


Божхона постларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов ҳамда тегишли масъуллар Сўх туманидаги чегара божхона постларида бўлишди.

Бугунги кунда ушбу ўтказиш пунктларида божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, божхона тартиботлари рақамлаштирилган. Масъуллар томонидан дастлаб ушбу замонавий технологиялардан ходимларнинг фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги ўрганилди.

Божхона пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, ходимларнинг хизмат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, пунктларнинг санитар аҳволини яхшилаш ва электр-энергияси узлуксизлигинии таъминлаш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.

Қолаверса, ушбу ҳудудда ходимларнинг доимий яшашлари учун хизмат уйи қуриш масаласи ҳам ўрганиб чиқилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

25 Dec, 13:52


Ҳудудлардан хабарлар

Жиззах вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 3-сонли умумтаълим мактабида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. "Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остидаги мазкур мусобақада 5-11 синф ўқувчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Нурафшон шаҳридаги мактабда спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган мактабда ҳар томонлама камол топган, замонавий фикр ҳамда дунёқарашга эга, жисмонан соғлом ва маънан етук ёш авлодни тарбиялашга қаратилган дарс машғулотлари мунтазам олиб борилмоқда.

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети талабалари билан “Божхоначи бўлишни истайсизми” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ёшларни божхона соҳасига қизиқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда божхона фаолияти ва унинг вазифалари кенг тушунтириб берилди.

Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан вилоят божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун шахмат мусобақаси ўтказилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

25 Dec, 13:39


Божхона қўмитасида 2024 йилдаги фаолият сарҳисоби ва 2025 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида олиб борилаётган адолатли ва халқчил сиёсат, жадал ислоҳотлар ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли сўнгги йилларда иқтисодиёт 2 карра ўсгани, саноат корхоналарига 24 млрд долларлик ускуналар олиб келиниб, 63 мингта янги қувват ишга туширилгани, натижада эса 1,5 млн.та иш ўринлари яратилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 3 минг долларга етгани таъкидланди.

2024 йилда 17 мингга яқин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона тўловларидан 49,6 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар қўлланилганлиги ва 6,6 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилганлиги юзасидан маълумот берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

25 Dec, 12:24


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Божхона қўмитаси томонидан ижодкор божхона ходимлари ўртасида "Ватан – азиз, жасорат – мангу" мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги бадиий асарлар асосида қўшиқлар, бадиий фильмлар ва саҳна асарларини яратиш учун божхона ходимлари ўртасида Ватан ҳимоячиларига бағишланган “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусидаги бадиий асарлар танлови ҳам бўлиб ўтди.

Танловларда Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари ҳамда таркибий тузилмалари шахсий таркиби иштирок этиб, ўз ижодий ишларини Божхона институтига йўллашди.

Бир вақтнинг ўзида институтда эса курсантлар ўртасида иккала мавзу юзасидан ҳам ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Курсантлар ўзларининг насрий ва назмий ижодий ишларида Ватан озодлиги ва тинчлиги йўлидаги курашиш ҳар бир йигит-қизнинг бурчи эканлигини ва Ватанга бўлган муҳаббатларини самимий бўёқларда ифода этишди.

Танловга келиб тушган барча ижодий ишлар институт устозларидан таркиб топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, энг яхши деб топилган ижод намуналари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасига ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига тақдим қилинади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

25 Dec, 12:21


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ в городе Санкт-Петербурге.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 11:44


Куннинг яхши хабари: Қўл жангги бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар божхоначи медалларга сазовор бўлди!

18-24 ноябрь кунлари Остона шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада дунёнинг 25 та давлатидан 350 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.

Муросасиз беллашувларда Божхона қўмитаси ходими Бахтиёр Қобулов 88 кг. вазнда кумуш медалга, Божхона институти курсанти Ихтиёр Жумабоев эса 70 кг. вазнда бронза медалга сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Кубогида биринчи ўринни қўлга киритди.

Спортчилар бугун Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади.

Ғалабалар муборак бўлсин!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 05:32


Божхона органлари томонидан Бўка туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари "Нурафшон" телеканалида ёритилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 05:31


Божхоначи - тадбиркорга кўмакчи! Андижонда бу борада амалга оширилаётган ишлар вилоят телеканалида ёритилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 05:03


Ҳудудлардан хабарлар

Хоразмлик божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Янгибозор туманидаги Боғолон маҳалласида мевали ва манзарали дарахтлар экишди.

Андижонда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида янги боғ барпо этилмоқда. Боғ учун Туркиядан келтирилган ноёб кўчатларнинг божхона расмийлаштируви шу ернинг ўзида амалга оширилди. Божхоначилар ҳам хайрли ишга ҳисса қўшиб, кўчатлар экишди.

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги улкан ҳудуд ҳадемай яшил маконга айланади. Божхоначилар бу ерга 1000 туп тут кўчати экишди.

Пойтахт божхоначилари Учтепа туманидаги Истироҳат кўчаси бўйларига юзлаб мевали ва манзарали кўчатлар экишди.

Фарғонада "яшил” белбоғ яратиш мақсадида Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Хоразмда “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан самарали фойдаланаётган корхоналар фаолияти ўрганилди.

Сурхондарёда Термиз давлат университетига ўрнатилган 1000 кВт қувватдаги қуёш панелларининг ишчи ҳолати ўрганилди, ҳозирда бу ерга қўшимча 500 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари телевизион ток-шоуда иштирок этиб, тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида сўз юритишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 04:48


Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун Термиз археология музейига саёҳат уюштирилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 04:40


#mahalla_yangiliklari

Katta miqdordagi pirotexnika mahsulotlari yo'q qilindi.

🗓 22.11.2024

@mahalla_yangiliklari_tv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Nov, 04:32


Пиротехника воситалари тарқалиб кетишининг олди олинди.

@yangidavr_rasmiy

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Nov, 08:58


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

23 Nov, 08:00


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 22 ноябрда ПҚ-403 сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурсларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этишга қаратилган имтиёзлар 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

21 Nov, 14:04


Ҳудудлардан хабарлар...

“Яшил энергия” – “яшил иқтисодиёт” сари муҳим қадам!

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
масъуллари вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси вакиллари Муқобил энергияларни тадқиқ этиш илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Сирдарёда “Сайхун” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикасида божхоначилар Нукус шаҳрида "Мурувват" уйидаги тадбирда фаол иштирок этишди.

Хоразм вилоятида
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси масъуллари божхона постларида ўрганиш ишларини олиб боришди.

Самарқандда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни барпо қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

21 Nov, 13:04


Жорий йилнинг 31 октябрь - 2 ноябрь кунлари Божхона органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Самарқанд” ҳамда “Улуғбек” ТИФ божхона постлари фаолияти ўрганилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур божхона постларида штат бирликлари тўлиқ жамланган бўлиб, фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича ходимларга етарли шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, давр талабларига мос мебель ва техник воситалар ажратилган, ходимларнинг касбий ва маънавий ўсишига, тўлақонли дам олишига, овқатланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Божхона назоратининг техник воситалари етарли мидқорда жамланган бўлиб, кенгаш аъзолари техник воситаларнинг ҳолати соз эканлиги ва ходимлар томонидан самарали фойдаланилиб келинаётганлигига гувоҳ бўлишди.

Ҳозирги кунда ҳар бир ходимга махсус мобил планшетлар бириктирилган бўлиб, божхона кўриклари учун сарф этилаётган вақтнинг сезиларли даражада қисқаришига эришилиб, кўрикни божхона постига бормаган ҳолда расмийлаштиришга имконият яратилган.

Шунингдек постларда коррупция ва тамагирликни олдини олиш борасида ходимлар билан индивидуал ва умумий профилактик тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилган.

Постларда ТИФ иштирокчилари учун ҳам зарур барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, соҳага доир сўнгги қабул қилинган қонун ҳужжатларини акс эттирувчи пештахталар ўрнатилган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, “Самарқанд” ТИФ божхона постида шубҳа уйғотган айрим товарларни божхона кўригидан ўтказишда Товарларни классификациялаш гуруҳи ходимининг иштироки йўлга қўйилган.

Ўрганишлар давомида аниқланган айрим камчиликлар жойида бартараф этилиб, пост ходимларига божхона қонунчилигини амалиётда тўғри қўллаш бўйича тегишли таклиф ҳамда тавсиялар берилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

21 Nov, 11:50


12:00  21.11.2024

KATTA MIQDORDAGI PSIXOTROP DORILAR ANIQLANDI

#Farg'ona

muxbir: Islom Nishonov

https://t.me/zamon_lavhalar

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

21 Nov, 11:47


#mahalla_yangiliklari

"Yashil makon" umummilliy loyihasi kuzgi mavsumi.

🗓 20.11.2024

@mahalla_yangiliklari_tv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

21 Nov, 09:11


Шу кунларда Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида «COP29: Яшил божхона – божхона хизматларининг юқори даражадаги вакиллари ўртасида мулоқот» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли анжуманда 20 дан ортиқ давлатлар божхона хизматларининг юқори даражадаги вакиллари, Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари, шунингдек, барқарор ривожланиш ва божхона тадқиқотларига оид изланишлар билан шуғулланувчи олимлар, тадқиқотчилар, сиёсатчилар ва экспертларнинг кенг аудиторияси иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов бошчилигидаги делегация ҳам фаол қатнашмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида божхонаниинг роли, анъанавий божхона ишини савдо оқимларининг ўзгаришига мослаштириш, яшил божхона соҳасидаги энг яхши амалиётлар масалаларига тўхталдилар.

Конференция “яшил божхона” сиёсати ва операцияларида божхона идоралари ўртасида илғор тажриба ва инновацияларни ўзаро алмашишда муҳим платформа вазифасини бажармоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 17:32


Studiya 24 tok shou | Chekish va alkogol mahsulotlarini iste'mol qilishning salbiy ta'siri
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 14:43


Жиззах вилояти божхона бошқармаси "Қўшкент" чегара божхона постида 2 бош саъвани яширинча олиб чиқишга уриниш фош қилинди.

Саъва - табиатимизнинг ўзига хос безаги. Сайроқи қуш ишқибозлари саъваларни қафасда боқиш учун овлашади. Гарчи Қизил китобга киритилмаган бўлса-да, уларни табиатдан ажратиб олиш саъваларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Афсуски бу турдаги кушчаларнинг сони йилдан йилга камаймоқда. Аҳвол шу зайлда давом этаверса, саъва ҳам Қизил китобга кириши муқаррар!

Табиатни биргаликда асрайлик!

Дарвоқе, 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 14:36


Fakt 24 | 11 oyda 675 mln 144 ming dollarlik 73 ming tonnadan ortiq mis mahsulotlari eksporti rasmiylashtirildi
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 14:27


Ҳудудлардан хабарлар...

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Сергели туманидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъулларининг вилоятдаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан учрашуви ташкил қилинди.

“Бош почтамт” ТИФ божхона постида курьерлик ташкилоти вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорлар ҳузурида бўлишди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари инвестицион лойиҳаларни ўрганиш ишларини амалга оширишди.

Шунингдек, Тошкент, Бухоро, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кузги кўчатлар экиш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 14:11


Махсус репортаж: "Яшил макон" умумиллий лойиҳасида бухоролик божхоначилар фаол иштирок этишмоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 14:05


#kun_raqami
#eksport_korsatkichlari

Республикамиз божхоначилари 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 675 млн. 144 минг АҚШ доллари қийматидаги 73 минг тоннадан ортиқ мис ва ундан ясалган буюмларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришди.


Жорий йилда экспорт қилинган мис ва ундан ясалган буюмлар 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 минг тоннага ёки 8 фоизга ошган.

Мис ва ундан ясалган буюмлар экспорти ортидан валюта тушумлари эса 2023 йилга нисбатан 15 фоизга ёки 89 млн. 835 минг. АҚШ долларига кўпайган.

Мис ва ундан ясалган буюмларнинг 62 фоизи Хитойга экспорт қилинган.

Жорий йилда мис ва ундан ясалган буюмлар экспорти Швецияга 1,9 баробар, Қозоғистонга 1,4 баробар ва Озарбайжонга 1,4 баробарга ортган.

Ўзбекистондан мис ва ундан ясалган буюмлар экспорт қилинган давлатларнинг бу йилги рўйхатидан Белгия, Баҳрайн, Франция, АҚШ ва Нидерландия ҳам жой олди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 13:52


Axborot 24 | Savdo tartibotlarini soddalashtirish masalalari muhokamasi
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

20 Nov, 13:43


Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя Миллий агентлигининг Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар ҳудудий маркази билан ҳамкорликда “Зўравонликка қарши 16 кунлик” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур марказ директори Муҳаббат Зоҳидова сўзга чиқиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар ҳамда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюциясига биноан ҳар йили 25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни сифатида нишонланади. Мазкур сана муносабати билан “Зўравонликка қарши 16 кунлик” акция эълон қилинган бўлиб, 16 кун давомида турли тарғибот тадбирлари ўтказилади. Мазкур акцияда иштирок этиш хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга катта ҳисса қўшади.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 17:07


Axborot 24 | «Giyohvandlikka qarshi kurashish milliy dasturi» taqdimoti o‘tkazildi
#15nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 14:49


Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тақдимоти бўлиб ўтди

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 14:43


Божхона институтида "Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланишини олдини олиш фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболлари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Олий ўқув юртининг Махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси томонидан ташкил этилган тадбирда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, ИИВ Академияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг етакчи мутахассис ва олимлари иштирок этди.

Тадбирда гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишидаги жорий чора-тадбирлар, синтетик гиёҳвандлик воситаларига қарши курашишдаги янгича ёндашувлар, контрабандага қарши курашнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳамда мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 14:27


Fakt 24 | Madaniy boyliklar “Ichanqal’a” muzeyiga topshirildi
#15nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 14:21


"Sen kuchlisan" loyihasi doirasida bolajonlar uchun ekskursiya

#Toshkent shahri

15:00 15.11.2024

@hududtv

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 14:10


Куннинг яхши хабари!

Жорий йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Бош прокурор Кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

"Ўзбек полвони" деб ном олган мазкур республика чемпионатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва турли давлат ташкилотлари ходимлари ўзаро беллашишди.

Қувонарлиси, қизғин ва муросасиз кечган мусобақада Божхона қўмитаси ходими Жаҳонгиршох Ғаффоров фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 12:09


Божхоначилар гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни фош этишди

@yangidavr_rasmiy

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 11:43


Янги йил яқинлашмоқда ва пиротехника савдосига қарши кураш. Жиззахдан репортаж

@yangidavr_rasmiy

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 09:41


Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегияда Божхона қўмитаси учун ҳам ғоятда муҳим устувор йўналиш - чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилмоқда.

Бу келгусида

- божхона постлари учун замонавий махсус техник воситаларни харид қилиш ҳажмини ошириш,
- божхона ходимлари учун хорижий давлатларнинг махсус ўқув муассасаларида малака ошириш курсларини ташкил қилиш,
- гиёҳвандлик воситаларини аниқлашнинг замонавий усулларини фаолиятга жорий этиш,
- Жаҳон божхона ташкилоти ва Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитасининг маълумот базаларидан Божхона қўмитасининг эркин фойдаланиш имконини беради.

Стратегиянинг энг муҳим жиҳати шундаки, унда гиёҳвандликка қарши курашишга комплекс тарзда ёндошилмоқда.

Масалан, гиёҳвандлик воситаларининг контрабандаси билан боғлиқ ҳолатларга тезкорлик билан чора кўриш мақсадида чегара ҳудудлардаги йўл инфратузилмасини яхшилашнинг назарда тутилаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 974 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ва 500 минг донага яқин психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишган.

Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа маъсуллари ҳам иштирок этишди.

Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: Facebook I Instagram

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

15 Nov, 09:35


БМТнинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунё бўйлаб қарийб 300 млн. киши гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилаётганлиги, одам савдоси қурбонлари сони бир йилда 5 млн.дан ошаётганлиги қайд этилган. Мазкур муаммолар кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистонни ҳам ташвишга солмоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнги 5 йилда Ўзбекистонда наркожиноятлар сони қарийб 2 бараварга, ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситалари мусодараси 8,5 бараварга, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси эса 400 бараварга кўпайган.

Кузатилаётган салбий жараёнлар трансмиллий жиноятчиликнинг ҳалокатли таъсирини камайтириш учун комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни тақазо этади.

Республикада гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сонли Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия” қабул қилинди.

Стратегияни ишлаб чиқишда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро коррупцияга қарши курашиш академияси, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди экспертларининг тавсиялари ҳамда 10 дан ортиқ давлатларнинг илғор тажрибалари инобатга олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ислоҳ қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази этиб қайта ташкил қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

08 Nov, 07:47


#kun_raqami
#eksport_korsatkichlari

Республикамиз божхоначилари 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 24,6 млн АҚШ доллари қийматидаги салкам 11 минг тонна тухумни экспорт божхона режимига расмийлаштиришди.


Жорий йилда экспорт қилинган тухум 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарга ёки 8,2 минг тоннага ошган.

Тухум экспорти ортидан валюта тушумлари эса 2023 йилга нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига кўпайган.

Тухумнинг 35 фоизи Афғонистонга ва 21 фоизи Тожикистонга экспорт қилинган.

2024 йил давомида тухум экспорти Озарбайжонга 24 баробарга ортган.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

08 Nov, 07:08


💻Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар

АОКАда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

08 Nov, 06:17


📢8 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзбекнефтгаз" АЖда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти ҳақида ахборот
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари соҳасида экологик назорат
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

08 Nov, 04:39


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Инсон фақат гапиргани эмас, жим тургани олдида ҳам масъулиятлидир.

Азиз Несин

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 16:01


Божхона институтида Турон фанлар академияси президенти, тарих фанлари доктори, профессор Хайдарбек Бобобеков билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Давлатимиз Раҳбари томонидан республикамизда илм-фанни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича сўз юритилди.

Сўнгги йилларда илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш борасида Турон фанлар академияси нодавлат нотижорат ташкилотининг ўз тажриба мактаби шаклланди.

Олимларнинг илмий мақола ва ишланмалари академиянинг «Турон тарихи», «История Турана» журналлари ҳамда «Турон Фанлар академиясининг ахборотномаси»да мунтазам чоп этиб бориш йўлга қўйилди.

Учрашувда Божхона институти ва мазкур академия ўртасида илмий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Божхона институти бошлиғи в.б. М.Хамраев Турон фанлар академияси томонидан “академик” дея эътироф этилиб, тегишли диплом ва кўкрак нишони топширилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 15:41


Божхона қўмитаси Матбуот хизмати ва Uznews.uz ҳамкорлигида тайёрланган навбатдаги материални эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Пойтахт аэропортида хизмат қилаётган божхона ходимлари билан бўлиб ўтган эксклюзив суҳбат божхона иши билан яқиндан танишиш, соҳани ўзингиз учун янгидан кашф қилиш имконини беради.

https://www.youtube.com/watch?v=l3TjsgNIlUw

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 14:16


Ҳудудлардан хабарлар...

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
масъуллари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини яқиндан ўрганишди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъуллари тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонада бўлишди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси "Бухоро" ТИФ божхона пости фаолиятига назар.

Тошкент вилоятида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида "Божхона билимдонлари" жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъуллари гранитни қазиб олиш ва қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 12:49


Бугун Божхона қўмитасига Литва Саноатчилар Конфедерацияси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Делегация аъзолари билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда келгусида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Дастлаб Литва делегацияси Ўзбекистон божхона хизмати фаолияти билан яқиндан таништирилди. Хусусан, соҳани рақамлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулайликлар жорий қилиш, божхона тартиботларини янада енгиллаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Литва делегацияси раҳбари, Литва Республикасининг Олмаота шаҳридаги бош консули Г.Керешаускас Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо муносабатлари йилдан йилга ривожланиб бораётганлигини таъкидлади.

Литва билан савдо алоқаларидаги ўсиш динамикаси Марказий Осиё давлатлари ичида фақатгина Ўзбекистон билан кузатилаётгани алоҳида қайд этилди.

Айни шу жиҳат Литва ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.

Тадбирда меҳмонларнинг божхона тартиб таомиллари, божхона назорати ва расмийлаштирувига доир саволларига батафсил жавоблар берилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 05:42


Fakt 24 | Farg‘onada kuniga o‘rtacha 150 tonna xurmo eksport qilinmoqda
#6nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 05:19


Давлатимиз Раҳбари томонидан ногиронлиги бор юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишдаги топшириқлар ижроси доирасида божхона органларида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу галги қаҳрамонимиз Уйғун Ҳакимов имконияти чекланган, ногиронлиги бор юртдошларимиздан.

Шунга қарамай, у ҳам энди ўз салоҳиятини тўла намоён қилиш имконига эга!

Яқинда у Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига эркин ёлланган ходим сифатида ишга қабул қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

07 Nov, 04:23


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Аҳмоқларга бериладиган жавоб – сукутдан иборатдир.

Жалолиддин Румий

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 14:36


Vaziyat 24 I “Jartepa” chegara bojxona postida 37 dona patronlarni noqonuniy olib o‘tishga bo‘lgan urinish fosh etildi.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 14:13


Ҳудудлардан хабарлар...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара-божхона пости фаолияти билан яқиндан танишди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари Қарши туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳузурида бўлишди

Божхона институтида ижодкорлар билан навбатдаги маънавий маърифий тадбир ташкил қилинди

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 13:46


Миллий кинология марказида “Fauna & Flora International” халқаро ташкилотининг лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 10:48


Ўзбекистондан қанча миқдордаги нақд валютани олиб чиқиш мумкинлигини биласизми?

❗️Белгиланган нормадан ортиқча валютани олиб чиқишга уриниш эса жавобгарликка сабаб бўлади!

Бу ҳақидаги божхона қоидаларидан хабардор бўлишни истасангиз, яхшиси, ушбу роликни томоша қилинг.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 10:30


Божхона қўмитасида Уилям Томпсон бошчилигидаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов делегация аъзоларини ташриф билан қутлар экан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамокорлик муҳим аҳамиятга эга эканини ҳамда Марказий Осиёнинг халқаро савдода муҳим роли ва Транскаспий халқаро транспорт йўлагининг минтақа иқтисодий интеграцияси учун стратегик аҳамиятини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон Божхона қўмитаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ўртасидаги халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Марказий Осиёда Транскаспий халқаро транспорт йўлаги рақобатбардошлигини оширишга қаратилган янги минтақавий лойиҳасини бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Уилям Томпсон Божхона қўмитасининг рақамлаштириш соҳасидаги ҳамда Халқаро ҳамжамиятдаги ютуқларини юқори баҳолаб, глобаллашув ва рақамлаштириш жараёнларининг замонавий шароитлардаги аҳамиятини ҳамда Божхона қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканлигни билдирди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 10:19


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Summit of the Heads of State of the Organization of Turkic States

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 06:55


Maxsus reportaj | Qo'ng'irot - Beyneu avtomobil yo'li: Xorijiy turistlar va yuk tashuvchilarga qulay va xavfsiz harakatlanish imkoni
#6nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 06:21


Вазият 24 | Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан йирик миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 04:36


Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳар бир товарнинг ўз коди борлигини биласизми?

Бу код товарларнинг божхона тўловларини ҳисоблашда асосий рол ўйнашини-чи?

Айнан сизга керакли товарнинг коди қанақа эканлигини аниқлаш албатта осон эмас.

Бундай вазиятда эса Сизга товарларнинг ТИФ ТНдаги кодини аниқлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизматини таклиф қиламиз!

Товар коди бўйича дастлабки қарорга эга бўлар экансиз, сиз келгусида билиб-билмай божхона қонунбузилишини содир этишдек ножўя оқибатлардан ўзингизни ҳимоялаган бўласиз!

Ушбу хизматдан фойдаланишнинг янада кўплаб афзалликлари ҳақида видеоролик орқали батафсил билиб олинг!

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

06 Nov, 04:29


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Буюк шахслар гўзал нутқлар воситасида эмас, ўз меҳнатлари ва уларнинг натижалари орқали шаклланади.

Альберт Эйнштейн

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

05 Nov, 14:47


Ҳудудлардан хабарлар

Сирдарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида божхона ходимлари фаол иштирок этишмоқда

Жиззах вилоятида экспортёр-импортёр корхоналар фаолиятини ривожлантириш мақсадида қатор учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси масъуллари тадбиркорлар ҳузурида бўлишди

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 14:49


Бугун Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Ибрагимов иштирокида «Доут ота» божхона терминали қурилиши доирасида буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларининг навбатдаги учрашуви қурилиш объектининг ўзида бўлиб ўтди.

Терминал фойдаланишга топширилгач, “Доут ота” чегара божхона постида ҳам реконструкция ишларига старт берилади. Яъни қурилишнинг иккинчи босқичи ўз ишини бошлайди. Шу муносабат билан мазкур пост орқали йўловчилар ва транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча янги терминалда йўлга қўйилади.

Бундай вазиятда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга оширишни таъминлаш, бунинг учун барча зарурий техник инфратузилмани йўлга қўйиш юзасидан йиғилишда маъсулларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 14:29


Ҳудудлардан хабарлар...

Божхона қўмитаси масъуллари Сирдарё вилоятида
озиқ-овқат саноати фаолияти билан яқиндан танишди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан муқобил электр энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари "Тошкент-товар" ТИФ божхона постида ўрганиш ишларини амалга оширди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси масъуллари вилоятдаги тадбиркорлар ҳузурида бўлишди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан корхоналарда сайёр учрашувлар давом этмоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 14:29


Ҳудудлардан хабарлар...

Божхона қўмитаси масъуллари томонидан Сирдарё вилоятида
озиқ-овқат саноати яқиндан ўрганилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан муқобил электр энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари "Тошкент-товар" ТИФ божхона постида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси масъуллари озиқ-овқат маҳсулотлари учун ёрлиқлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан яқиндан танишди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 13:45


Қаҳрамонлар номи барҳаёт!

Сирдарё туманидаги 27-умумтаълим мактабида хизмат вақтида вафот этган марҳум божхона ходими Акмал Аъзамовнинг ёд этиб, хотира кечаси ўтказилди.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 11:00


Шаҳрисабзда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнлари Ишчи гуруҳ эътиборида ва назоратида

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 10:35


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите в формате «БРИКС плюс»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the “BRICS plus” format

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 10:20


Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши Раиси У.Пирмухаммедова вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Аминова иштирокида Муборак туманида хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини ошириш мақсадида етакчи аёллар билан учрашди.

Учрашув туман ҳокимлигида Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари ва тадбиркор хотин-қизлар билан давра суҳбати тарзида ташкил этилди.

Унда иштирок этган аёлларнинг ҳар бири билан яқиндан суҳбат қурилиб, давлатимиз томонидан хотин-қизларга яратилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, оилани муқаддас билиш, уни кўз қорачиғидек асраш, мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

Шу куни туманда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар билан учрашув ўтказилиб, тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган енгилликдан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини янада кенгайтириш, ишсиз аёллар бандлиги таъминлашда кўмаклашиш бўйича таклифлар билдирилди.

Бугунги кунда Муборак туманида 43 546 нафар хотин-қизлар бўлиб, жорий йилда «Аёллар дафтари»га 2034 нафар хотин-қизлар олтита йўналишда киритилди. Ишсизлик тоифасига 1318 нафар, тадбиркорлик йўналишига 64 нафар киритилиб, ҳозирда барчасига ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, туманда 18 нафар лидер тадбиркорларга 236 нафар ишсиз аёллар бириктилиб, 93 нафар аёллар ҳунармандчиликка жалб қилинди. 63 нафар хотин-қизларга бир гектардан ер ҳамда 673 нафар хотин-қизларга эса имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

24 Oct, 09:41


Миллий кинология марказида бўлиб ўтган халқаро ва миллий зотдор итлар кўргазмаси "Тошкент" телеканали орқали кенг ёритилди.