arabic.uz (matnli kanal) @arabicuz_matn Channel on Telegram

arabic.uz (matnli kanal)

@arabicuz_matn


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

arabic.uz (matnli kanal) (Uzbek)

arabic.uz kanali O'zbekiston hududida so'nggi vaqtning eng mashhur arab dasturlarini va matnlarni taklif etadi. Bu kanal orqali arab tili va adabiyotiga endi o'z bilim va malumotlarizni oshirishingiz mumkin. arabic.uz kanali orqali siz arab tillarini o'rganish va mustaqil ravishda matnlar orqali adabiyot bilimlarini tajriba qilishingizga imkon beradi. agar Sizga arab tili, adabiyoti yoki tarixi yoqib turing, arabic.uz kanali sizga maqbul do'stlar topish imkoniyatini taqdim etadi. Hozir arabic.uz kanaliga obuna bo'ling va o'zingiz uchun yangi dunyo oching. arabicuz_matn kanalini qo'llab-quvvatlash so'z va matnlar orqali o'z arab tili bilimlaringizni kengaytirsangiz, yodingizda tutsada yoqmaydi.

arabic.uz (matnli kanal)

23 Jan, 03:01


12413. Аллоҳ таоло малоикаларни шаҳватдан холи, ақлли қилиб яратди. Ҳайвонларни шаҳватли, лекин ақлсиз қилиб яратди. Инсонга эса, ақл ҳамда шаҳватни ато этди. Кимнинг ақли шаҳватидан устун келса, малоикаларга тенглашади. Кимнинг шаҳвати ақлидан устун келса, ҳайвонларга тенглашади.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Jan, 15:05


12412. Шахсий ҳуррият чойни шакар билан ёки шакарсиз ичишни танлашда бўлади... Лекин Аллоҳнинг дини хусусида шахсий ҳуррият кўнглинг тусагани каби эмас, балки: “«Эшитдик ва итоат қилдик.”, (Бақара сураси, 285-оят)... ва: “Бас, буюрилганингдек мустақим тур...”, дир. (Ҳуд сураси, 112-оят)

Айман Иёд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Jan, 09:06


12411. Шайтондан қандай сақланиш мумкин?
“Айт: «Одамлар Роббидан паноҳ сўрайман... одамлар Подшоҳидан... одамлар Илоҳидан... беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг... одамларнинг кўксларига васваса соладиганнинг... жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)». Наас сураси, 1-6 оятлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розиллоҳу анҳу ушбу суранинг тафсирида дедилар: “Шайтон Одам боласи қалбида ўтириб олади. Қачонки унутса ва ғофил қолса, васваса қилади. Агар Аллоҳни зикр қилса беркинади”. Ибн Касир тафсири ҳамда ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»даги ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда шайтондан фақат Аллоҳнинг зикри билангина омонда қолади, қутулади”, дедилар. Ибн Хузайма ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Jan, 03:03


12410. Истиқоматда бўлиш ёки тадаййун-динни тутиш соқол ёки ҳижобнинг ўзигина эмас. Балки,
Истиқомат: Одамлар бўҳтонлар қилаётганларида сукут сақлашингдир.
Истиқомат: Одамлар (ҳаромга) қараётганида кўзингни тийишингдир.
Истиқомат: Холи хилватда ҳам Аллоҳга осийлик қилмаслигингдир.
Истиқомат: Тилингни ёлғондан тийишингдир.
Истиқомат: Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлар билан алоқани ушлашдир.
Истиқомат: Ҳусни хулқдир.
Истиқомат: Қуръонга амал қилишдир.
Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Jan, 15:04


12409. Дуо қабул бўлишининг сиру асрорлари
1. Таҳоратли бўлиш (дуо вақтида).
2. Намоз ўқиш.
3. (Дуо аввалида) Аллоҳни зикр қилиш, ҳамду сано айтиш.
4. (Сўнгра) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
5. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиш.
6. Оқ, тоза либос кийиш.
7. Оғизни поклаш, (мисвок ишлатиш).
8. Ҳалолдан ейиш (дуо ижобат бўлишининг асосий сабабларидан биридир).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Jan, 09:05


12408. Вуҳайб ибн Вард: “Аллоҳдан сенинг устингдан қанчалар қодирлиги, қудрати даражасида қўрққин, сенга қанчалар яқинлигига кўра ундан ҳаё қилгин, уялгин”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Jan, 03:00


12407. Қуйида Аллоҳнинг Китобида келган олти ўрин баён қилиниб, бахтсизлик улар билан асло жам бўлмайди. Аллоҳ азза ва жалладан Ўзининг изни ила икки ҳовлида саодатга эришиш ила ризқлантиришини сўраймиз.

1. Ота-онага яхшилик қилиш билан бахтсизлик асло бирга жамланмайди: “Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади”, Марям сураси, 32-оят.
2. Дуо билан бахтсизлик асло бирга жамланмайди: “Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман”, Марям сураси, 4-оят.
3. Қуръон билан бахтсизлик асло бирга жамланмайди: “Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ”, Тоҳо сураси, 2-оят.
4. Ҳидоятга эргашиш билан бахтсизлик асло жамланмайди: “Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас”, Тоҳо сураси, 123-оят.
5. Аллоҳдан қўрқиш бахтсизлик асло жамланмайди: “Албатта, У Зотдан қўрққан эсга оладир. Ва бадбахтгина ундан четда бўладир”, Аълаа сураси, 10,11-оятлар.
6. Тақво билан бахтсизлик асло жамланмайди: “Бас, Мен сизларни ланғиллаган ўт-оловдан огоҳлантирдим.Унга бадбахтдан бошқа кириб, куймас. Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди. Ва албатта, ундан тақводор банда четда қоладир”, Лайл сураси, 14-17 оятлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Jan, 15:07


12406. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг нақадар яхши бандаси! Холид ибн Валид Аллоҳнинг қиличларидан бир қиличдир”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: «Холид ибн Валид ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Яқза ибн Каъб, «Аллоҳ таолонинг қиличи», Ислом чавандози, «жанг майдонларининг арслони», саййид, имом, улуғ амир, мужоҳидлар қўмондони, Абу Сулаймон».

Имом Заҳабийнинг «Сияру аъламин нубало» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Jan, 09:01


12405. Абу Умома айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси дуо эшитилувчи, қабул бўлувчидир?, дея сўрадим. Набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Туннинг охирги вақтида ва фарз намозларидан сўнг(қилинган дуо ижобатдир)”, дедилар.
Бомдоддан бир соат олдинги дуо худди найза каби самоларга етади. Намозлардан сўнг ушбу вақтдан ўзингни маҳрум қилма. Ташаҳуддан сўнг салом беришдан аввал қилинган дуо мустажобдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Jan, 03:01


12404. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Мўмин киши беш вақт намозларини адо этаркан, шайтон ундан қўрқиб туради. Қачон уларни зое қилса, унга журъат қилади ва улкан гуноҳлар қилишга мажбурлаб ундайди”, дедилар.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Jan, 15:06


12403. Жисмоний тарбия ва спорт уч турли бўлади:
1. Бадан спорти. У ҳаракат ва пиёда юриш билан бўлади.
2. Нафслар машқи. У яхши аҳлоқлар ва мақталган одоблар билан бўлади.
3. Зеҳнлар, ақллар спорти. У илм ва тадқиқотларни дақиқ билиш, маърифат билан бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Jan, 09:05


12402. Орифларнинг улуғларини Роббилари таолога бўлган қаттиқ ишончлари
1. Нуҳ алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Ҳуд сураси, 41-оят.
2. Ҳуд алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофза қилувчидир”, Ҳуд сураси, 57-оят.
3. Солиҳ алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир”, Ҳуд сураси, 61-оят.
4. Иброҳим алайҳиссалом: “Албатта, Роббим дуони ўта эшитувчидир”, Иброҳим сураси, 39-оят.
5. Шуайб алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта раҳмлидир, яхшиликни раво кўрувчидир”, Ҳуд сураси, 90-оят.
6. Юсуф алайҳиссалом: “Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир”, Юсуф сураси, 100-оят.
7. Мусо алайҳиссалом: “...“Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У Зот менга тўғри йўлни кўрсатур”, Шуаро сураси, 62-оят.
8. Сулаймон алайҳиссалом: “...бас, Роббим ўта беҳожатдир, ўта карамлидир”, Намл сураси, 40-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Jan, 03:01


12401. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўзини тоғдан ташласа ва ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида абадий, доимий йиқилиб азобланади. Кимки заҳар ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида қўлидаги заҳарни ичиб абадий, доимий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига уриб абадий, доимий азобланади”.
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Jan, 15:03


12400. Ушбу хайр, раҳмат, ҳикмат, ҳидоят ва нурни ўзида кўтарган муборак калималардир. Аллоҳ таоло айтади: “У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) юбориладиган ваҳий, холос”, Нажм сураси, 3,4 - оятлар.
Аллоҳ таолонинг инсонга берган тавфиқларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ўзида жамлаган “Риёзус солиҳийн" каби китобларни ўқишни бошлашидир. Ушбу китобни ўқий бошларкан, киши ўзини худди Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тинглаётгандай ҳис этади, уларни ҳаётига татбиқ этишда ва қалби муборак нубувват нуридан мунаввар бўлишида Аллоҳдан ёрдам сўрайди, фарзандлари ва яқинларига ушбу улуғ маъноларни таълим беради ҳам ушбу китобни ўқишни доимий этиб белгилаб олади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Jan, 09:03


12399. Агар бало сени Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодан ҳам улкан мусибатдир. Баъзилар бирон мусибат балога йўлиқсалар: “Бутун дунё (ғами ташвиши) устимга қулади”, дейди... У мискин фаҳмламайдики, бало-мусибатлар анбиёлар ва солиҳлар устига даражаларини кўтариш учун тушган. Осийларнинг устига балолар Аллоҳга қайтишлари учун тушади. Сен У зотга қайтишинг ва ҳаромлардан узоқ бўлишинг учун балоласан, синаласан. Роббингни сенга юборган рисоласи, хабарини асл маънисин англагин.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Jan, 03:02


12398. Иброҳим Наҳаъий роҳимаҳуллоҳ: “(Ўтган салафлар) тун зулматида масжидга юриб бориш соҳибига жаннатни вожиб қилади деб ҳисоблашарди”, дедилар.
Абул Фараж Абдураҳмон Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Фатҳул Борий”сидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Jan, 15:06


12397. Кимки улуғлардан бўлишни хоҳласа, у учун киборларнинг йўлига тушмоғи (уларни сулукларини тутмоғи) лозимдир.

Назол Иброҳим Оли Роший.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Jan, 07:02


12396. Баро розияллоҳу анҳу айтади:
«Иброҳим вафот этганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, жаннатда унинг эмизувчиси бор», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Jan, 03:02


12395. Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: “Билмайдиган одам сукут сақласа, ихтилофлар камаяди. Кимки ўзини камтар тутса ва уммат уламолари сўзларига танқид назари билан қарашдан тийилгани яхши. Чунки билмаган нарсаси ҳақида гапириш ва унга тааллуқли бўлмаган нарсага киришишдан не наф? Бунинг мисолида сукутни лозим тутгани яхшидир”, дедилар.

Суютийнинг “ал Ҳавий” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

16 Jan, 15:07


12394. Тобеин жалил Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ: “Бало дуоларни юзага чиқариш учун тушади”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Шукр” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Jan, 14:59


12376. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
Намозни қасддан тарк қилма. Чунки ким намозни қасддан тарк қилса, ундан Аллоҳ ва расулининг кафиллиги йироқ бўлади.

Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Jan, 08:59


12374. Агар банда солиҳ амалларга муваффақ қилгандаги Аллоҳнинг фазли марҳаматини билганида, амалини халойиқдан бирор кишига кўрсатишга хижолат чекарди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Jan, 08:59


12375. Имом Абу Ҳанифа Нўъмоннинг ҳақида кўп сўзлар айтилган. Имом Шофеийнинг имоми Вакиъ ибн Жарроҳ айтади: “Абу Ҳанифа омонати улуғ зот эди. Аллоҳнинг розилигини барча нарсадан муқаддам қўярди. Агар бу йўлда уни қиличлар тутса-са, Аллоҳнинг йўлида уларни чидаб, кўтарар эди”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Jan, 14:59


12373. Бу бизнинг аҳлоқимиздир
Ҳоким айтади: Ҳофиз Абу Али Найсобурий шайхларидан нақл қилиб бизга айтиб берди, ибн Муборак Сакка Ийсо номли ерга тушди. У мажлисдалик вақтида Ҳасан ибн Исо у ердан уловга минган ҳолда ўтиб қолди. эди. У кўркам йигитлардан бири эди. Ибн Муборак у ҳақида сўради: “У насроний”, деб жавоб беришди. У зот: “Аллоҳумма, унга Исломни насиб эт!”, дея дуо қилди. Унинг дуоси ижобат бўлди”, деди.
“Сияру аъламин нубало”дан.
Мен дедим: “Ибн Исо – Исо Масаржис Найсобурийдир. У аввал насронийларнинг улуғларидан бўлган, сўнгра Исломни қабул қилган. Кейинчалик эса муҳаддислардан бўлиб етишди. Абу Довуд ундан ҳадислар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Jan, 08:59


12372. Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Аллоҳим, Сен солиҳларни ислоҳ қилдинг. Бизни ҳам то солиҳ бўлгунимизча ислоҳ қилгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Jan, 02:59


12371. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир қавмлар бўладики, қанийди ёмонлик (гуноҳ)лари кўп бўлсайди, дея орзу қиладилар”, дедилар. “Нима учун ё, Расулуллоҳ?”, дейишди. У зот: “Чунки уларнинг ёмонликларини Аллоҳ яхшиликларга алиштириб қўйган бўлади”, дедилар.

Имом Ҳоким ривояти.

Изоҳ: “Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир”, Фурқон сураси, 70-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Jan, 14:59


12370. Муомаладаги латифлик
Агар олма сотиб олсанг, қўшнингга ҳам ҳадя қил. Ундай қилмасанг, кўрсатмай (уйингга) олиб кир.
Байҳақийнинг “Шуъабул иймон” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Jan, 08:59


12369. Салафларнинг тижоратдаги вараъ, тақволари
Имом ибн Сирин тижорат қилар эди. Унинг қамоққа ташланишига сабаб қарзи бўлган. У тўрт минг дирҳамга ёғ сотиб олади. Қараса, бир идиш ёғга сичқон (ўлиги) тушиб қолган экан. У зот сичқон сиқиш ускунасидан ўтган, демак, ёғнинг ҳаммаси ҳаром бўлибди. Яроқсиз бўлгани учун уни мусулмонларга сотиб бўлмайди, дея унинг ҳаммасини тўктириб ташлаган. Шунинг натижасида касодга учраган. (Натижада ёғдан қарз бўлиб қолиб тўлолмагани боис, қозининг қарорига билан қамоққа ташланган).

Изоҳ: Бошқа ривоятда, тобеинлардан Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ савдо учун пулини кейин тўлаш шарти билан қирқ минг дирҳамлик ёғ сотиб олдилар. Бир идишдаги ёғни очиб кўрсалар ичида ўлиб, чиришга ўтган сичқон чиқиб қолди. Ибн Сирин ўйга толдилар: «Ёғнинг барчаси бир ерда сиқилган, демак ҳаром қолган идишдаги ёғларга ҳам аралашган. Ҳозир сотувчига ёғни айби сабабли қайтарсам, у бошқаларга ёғни сотиб юбориши мумкин». Шундан сўнг ҳамма идишлардаги ёғни тўкиб юборишни буюрдилар. Ёғни сотган ҳақини талаб қилди, волийга шикоят қилиб Ибн Сиринни қаматди. Ибн Сирин эса айбли молни эгасига қайтариш ихтиёри бўла туриб, қайтармасдан, қарз бўлдилар, қамоқда ўтирдилар. Ҳаром аралашган ёғ халқнинг луқмасига қўшилиб қолмасин деган мақсадда катта машаққатни елкаларига олдилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Jan, 02:59


12368. Кимнинг ақли заковати илмидан кам бўлса, илми уни қатл қилади. Кимки бор билгани билан сўзлайдиган бўлса, унинг айби, гуноҳи ортади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Jan, 14:59


12367. Тобеинлардан Абул Олия раҳимаҳуллоҳ дўстларини зиёрат қилса, айтарди: “Бизга такаллуф қилманглар, уйда бор бўлган таом билан меҳмон қилинглар, кифоя”, дерди.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Jan, 14:59


12365. Шайх Муҳаммад Фаркусий ҳафизаҳуллоҳ: “Масжидда бомдод намозидан сўнг ўтириш шарт ҳисобланмайди. Лекин, кимки намозни ўқиса, қайтишда Аллоҳни зикр қилиб борса, уйига бориб қуёш чиққунча ўтирса, унга комил умранинг ажри бўлур”, деди.

“Мажолису собаҳия” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Jan, 08:59


12366. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Раҳмларингизни салом билан бўлса ҳам ҳўллаб туринглар”, дедилар.

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ: “Уммат силаи раҳм вожиблигига, уни узиш эса ҳаромлигига иттифоқ қилган”, дедилар.
“Жамиъул аҳкамил Қуръан”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Jan, 14:59


12364. Зуҳо намозининг ҳукми, вақти, ракатларининг адади ва фазилати
Ҳукми: Суннати муаккада.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни».
Имом Бухорий, Муслим ва Насоийлар ривояти.
Вақти: Зуҳо намозининг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан 15 дақиқа ўтиб бошланади ва заволнинг бошланишидан 15 дақиқа аввалигача чўзилади. Энг афзал вақти иссиқнинг тафти кучайган вақтдир.
Ракатларининг сони: Камида икки ракат ўқилади, кўпининг чегараси йўқ.
Фазилати: Зуҳо намози Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар, Абу Ҳурайра ва Абу Дардо розияллоҳу анҳум каби саҳобаларга қилган тавсияларидир. У 360 та садақага тенгдир.

Изоҳ: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир».
Имом Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.
Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 3 соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан 10-15 дақиқа аввал (бу вақтда қуёш тиккага келади ва намоз ўқиш макруҳ саналади)  тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Jan, 09:02


12363. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Равотиб суннатларни тарк этиш кишининг дини камлигига далолат қилади”, дедилар.

Ибн Қосимнинг “Ҳошия”сидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Jan, 08:59


12362. Уларнинг баъзилари тонгги ва кечки зикрлар мусулмон кишини фақатгина касалликлар, турли ҳодисалар, сеҳр каби ҳиссий ишларда муҳофаза қилади деб ўйлашади. Бу тўғри эмас. Чунки улар Аллоҳнинг изни билан ундан кўпроқ ишлар, мулҳидлик, ширк, турли шубҳалар каби бизнинг кунларимизда кенг тарқалган кабилардан ҳам муҳофаза қилади. Албата ушбуларга риоя қилувчи киши албатта ҳис этади. Эй мусулмон, вирдларингни ўз вақтида адо этгин. Бу ила дунёинг ва охиратингни муҳофаза этган бўласан.

Аҳмад ибн Муҳаммад Адийб.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Jan, 14:59


12361. Таҳорат олиш вақтидаги дуолар
Таҳоратдан олдинги зикр: “Бисмиллаҳ”.
Таҳоратдан кейинги зикрлар: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ”.
“Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн”.
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, ла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка”.

Имом Муслим ва имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Jan, 08:59


12360. Ишлатилмас экан, темир занглайди. Ҳаракатланмас экан, сув бузилади. Тафаккур қилмас экан, ақл билан ҳам худди шу иш содир бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Jan, 02:59


12359. Барча илмлардан мақсад ёки рубубият иззатини билиш ёки убудият зиллатини англашдир. Яна барча илмларнинг мақсади бандани Роббисига етишувидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Jan, 14:59


12358. Уйғотгич (будилник) лар пайдо бўлишидан аввал одамлар вақтида уйғониш учун шамларга михчалар ўрнатиб қўйишар эди. Улар михчани керакли, тўғри ўринга қистириш учун шамни ёниш вақтини ҳисобини олишарди. Шам эриб битгач, мих темир идишчага тушиб, эгасини уйғотишга кифоя қиларли овоз чиқарарди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Jan, 08:59


12357. Суфёни Саврийдан ушбу оят ҳақида сўрашди: “Ва инсон заиф яратилгандир”, Нисо сураси, 28-оят.
У зот: “Бир эркакнинг олдидан аёл киши ўтиб қолади. Бирон фойда олмасада, унга қарашдан нафсига эгалик қилолмайди. Хўш, ундан заифроқ нима бор экан?”, деб жавоб берди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Jan, 02:59


12356. Қуёшда ва сояда ўтирмаслик
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”.

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Чунки ярми офтобда, ярми сояда ўтирган одамнинг мижози бузилади. Бундай ўтириш шайтоннинг ўтиришидир. “Ҳадис ва Ҳаёт”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Jan, 14:59


12355. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Инсонлар уч турлидир:
Раббоний олим;

Нажот йўлидаги мутааллим;
Ҳар бир қичқирувчига эргашувчилар подаси. Улар ҳар бир шабададан эгилиб мойил бўлиб кетувчилар бўлиб, илм нури ила ёришмаслар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Jan, 08:59


12354. Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ: “Ким роҳатни истаса, қалбидан халқни чиқариб ташласин, роҳат топади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Jan, 02:59


12353. Табиблар айтишади: Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яьни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки кучли фалаж бўлса, фақат ўзини айбласин. Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин. Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Jan, 20:05


Жума фазилатли кун

🔖Авс ибн Авс  Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Jan, 14:59


12352. Ҳикоя қилишади, Робиъ ибн Ҳайсам бир куни мактабнинг олдида турган болаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Улар йиғлаб ўтиришарди.
У зот: “Эй болалар, сизларга нима бўлди? (Нега йиғлаяпсизлар)”, деб сўрадилар.
Болалар: “Бугун пайшанба, (ёзганларимизни) китобимизни муаллимга кўрсатадиган кунимиз. Урадилар деб қўрқяпмиз”, дейишди.
(Буни эшитиб) Робиъ йиғладилар. Ва: “Эй нафсим, Жаббор Зотга (амаллар) Китоби кўрсатиладиган кунда аҳволинг қандай бўлади?”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Jan, 08:59


12351. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ Қуръонни уч бўлакка бўлди, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни Қуръоннинг ўша бўлакларидан бири қилди», деганлар.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Jan, 02:59


12350. Мен илмонийлик (секуляризм)ни динни давлатдан ажратиш эмас, балки бутун инсоният ҳаётини жамики инсоний, аҳлоқий ва диний қадриятлардан ажратиш деб биламан.

Абдулваҳҳоб Масирий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

01 Jan, 14:59


12349. Бир киши Увайс Қоронийга: “Эй Увайс, зиёрат қилиш билан сизга боғландик”, деди. У зот: “Мен эса сиз билан зиёрат ва учрашувдан кўра яхшироқ нарсада боғландим. У - ғоибдан ортдан дуо қилишдир”, деди.

Ибн Асокирнинг “Тарихи Димашқ” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Dec, 14:59


12346. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иброҳим (алайҳиссалом) отасини учратади ва: “Ё Робб! Албатта сен қайта тирилиш кунида мен маҳзун қилмасликка ваъда бергандинг”, деди. Аллоҳ таоло: “Албатта мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим”, дейди”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Бошқа ривоятда шундай келади:
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Иброҳим алайҳиссалом қиёмат кунида оталарини қора ғубор (чанг) қоплаганини кўрадилар ва дейдилар: “Эй Раббим! Қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмасликни ваъда бергандинг”. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим”.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Dec, 08:59


12345. Абулқосим Хасосий баъзи шогирдларига қараб: “Фақат сенга азият берган билан машғул бўлиб қолмагин, балки Аллоҳ билан машғул бўлгинки, У сенга жавоб қайтаради. Сени (иймонда) содиқликка бўлган даъвоингни синаш учун уни сенга қарши ҳаракат қилдирган ҳам Удир. Ушбу ишда ғалати ери шулки, кўпчилик унга азият етказганга (ўч олиш учун) азият бериш билан машғул бўлиб қоладилар. Азият бериш эса баъзан гуноҳ (воситаси) билан давом этади. Агар улар Аллоҳга қайтсалар эди, У зот уларга жавоб қайтарган, уларнинг ёмон ишларидан Ўзи кифоя қилган бўлар эди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Dec, 02:59


12344. Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ: “Бандага етган саодатнинг аломатларидандир:
Ибодатни унга осон, қулай бўлиши;
Ишлари суннатга мувофиқ келиши;
Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
Биродарлари билан гўзал аҳлоқда муомалада бўлиши;
Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
Вақтларига риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”, дедилар.

“Ал-эътисом” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Dec, 14:59


12343. Абу Довуд Сижистонийдан: “Сиздан кейин кимлар билан ҳамсуҳбат бўлайлик, бирга ўтирайлик?”, дея сўрашди. У зот: “Китоблар билан”, деб жавоб бердилар.

Ибн Башкувол Андалусийнинг “Фавоидул мунтаҳаба” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Dec, 08:59


12342. Асмоул ҳуснонинг маъноларидан
Аллоҳ жалла жалалуҳу
Аллоҳ: У исми муфрад бўлиб, барча асмоул ҳусно – гўзал исмларга далолат қилади. Барча гўзал исмлар у ила нисбатланади.
Маъноси: барча халқларининг устидан улуҳият ва убудият эгасидир. У унга бўйсуниладиган ва залил, паст келинадиган илоҳ, маъбуддир. Унга руку қилинади, Унга сажда қилинади. Барча ибодатларни навларининг тасарруфи Ундадир.

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ - бутун маҳлуқотлари устида убудият ва улуҳият соҳиби бўлган зот”, дедилар. Яъни, Аллоҳ — жалолат, камолот ва улуғворлик васфларига эга бўлган зотки, мана шу васфлар туфайли илоҳ бўлишга ва ҳокисорлик, хузуъ, синиқлик ва бўйсиниш билан ёлғиз Ўзи хосланишга лойиқ бўлди. (Ибн Жарир тафсири)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Dec, 02:59


12341. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмагунча маҳжубдир, тўсилгандир”, дедилар.

Дайламий “Муснадил фирдавс”да Анасдан, Байҳақий “Шуъабул иймон”да Алийдан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

28 Dec, 02:59


12335. Аллоҳ таоло айтади: "Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин", Каҳф сураси, 110 - оят
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Солиҳ амал у - суннат билан боғланган, риёдан холи амалдир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоларидан бири: “Аллоҳуммажъал ъамалий куллуҳу солиҳан, важъалҳу ливажҳика холисан ва лаа тажъал лиаҳадин фийҳи шайан”, эди.

“Дард ва даво” асаридан.

(Маъноси: “Аллоҳим барча амалларимни тўғри, солиҳ амал қилгин, у амални холис Сенинг Юзинг учун бўлишини насиб этгин ва у амалимдан ҳеч кимга бирон нарса қилмагин. (яъни, унга ширк аралишиб қолишидан сақлагин)”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Dec, 14:59


12334. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки ундан-да қаттиқ”, Бақара сураси, 74-оят.

Имом Бағавий ушбу оятнинг тафсирида: “Аллоҳ таоло у қалбларни темирга ўхшатмади. Гарчи темир тошдан мустаҳкамроқ бўлсада. Чунки темир мулойимликни қабул қилади, уни олов билан юмшатса бўлади. Довуд алайҳиссалом уни юмшата олганлар. Тош бўлса асло юмшамайди, мулойим бўлмайди”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Dec, 08:59


12333. Абу Язид Файз айтади: “Мусо ибн Аъёндан Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида сўрадим: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”, Моида сураси, 27-оят. У зот: “Улар ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб айрим ҳалол нарсалардан ҳам тийилишди. Сўнгра уларни муттақийлар – тақводорлар дея аташди”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Вараъ” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Dec, 02:59


12332. Баъзи беморларнинг ақл-ҳушини ўзига келтириш ва ҳиссини уйғотиш учун тиббий электр жиҳозга (дефибриллятор) эҳтиёж бўлади. Мусулмонлар ҳам улар билан юзага келган ҳолатларда ўтмаслашиб қолган ҳис-туйғулардан сесканиб ўзларига келишлари, халос бўлишлари учун шу каби электр импульслари, зарбалари каби мисолларга эҳтиёжлари бўлади. Шунингдек, аввал ўтган рошид салафларининг йўлларига ўхшаш ёки яқин бўлган йўлда юриш лозим бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Dec, 14:59


12331. Абу Айюбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг биродари билан уч кундан кўп аразлашиб юриши ҳалол эмас. Кўришганда у юзини ўгириши ёки буниси юзини буриши яхши эмас. Балки саломни аввал бошлагани яхшисидир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Dec, 09:01


12330. Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингни поклаб ёд эт!», Тур сураси, 48 - оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Dec, 03:01


12329. Ҳофиз ибн Ражаб айтади, саҳобалардан бирининг олдига ўлим соати вақтида киришганда юзини оқариб кетганини кўришди. Ундан юзи оқариб кетгани сабабини сўрашганда, у: “(Нажот топишимга сабаб бўлувчи) ишонган амалим йўқ. Фақат икки хислат бор: ўзимга тааллуқли бўлмаган сўзни сўзламадим ва қалбим мусулмонларга нисбатан салим (ғилли-ғашсиз, ёмон гумондан холи) бўлди”, деди.

Сафарёнийнинг “Ғизаул албоб” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Dec, 15:01


12328. Имом Абу Бакр Ҳузайма раҳимаҳуллоҳ: “Бир-бирига барча важҳларда зид бўлган икки ҳадис бўлмайди. Кимки топса, токи улар ўртасини таълиф этишим учун менга келсин”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Dec, 09:01


12327. Одамлар орасида қандай фарқлайман ва уларнинг ниятлари менга нисбатан яхши ёки ёмонлигини қандай ажратаман?
Атрофингдаги шахсларнинг асл ҳақиқатини Аллоҳдан ўзгаси билмас. Шунинг учун сен доимо: “Аллоҳим, менга яхшиликни хоҳлаганга йўллаб қўйгин! Менга ёмонликни хоҳлаганни мендан буриб қўйгин!”, дея дуо қил.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Dec, 07:06


🟢🟢🟢🟢🟢

🔥 Bugun chegirmaning oxirgi kuni


«Hilol eBook» ilovasining 9 yilligi munosabati bilan shayx hazratlarining barcha kitoblariga 50% chegirma eʼlon qilgan edik.

📚 Chegirma «Hilol eBook», «Tafsiri Hilol», «Тафсир Хилал», «Oltin silsila» va «Odoblar xazinasi» ilovalarida amal qiladi.

Chegirma bugun 23:59 gacha davom etadi.

Ilm xazinalarini chegirmali narxda qoʻlga kiritishga ulgurib qoling. 😊

👉 Kitob xarid qilish boʻyicha qoʻllanmalar

👉 Murojaat uchun: @hilol_support

🟢 Yaqinlaringizga ham ulashib qoʻying.

@hiloldasturlari

arabic.uz (matnli kanal)

25 Dec, 03:01


12326. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашдим, ваҳоланки у зот уловда эдилар. Икки қўлимни у зотнинг икки оёқларига қўйиб: “Менга Юсуф сурасини ўқитинг”, дедим. Шунда у зот: “Сен Унинг ҳузурида “Қул аъузу бироббил фалақ” дан кўра ундан етукроқ Аллоҳга суюклироқ бирор нарсани ҳаргиз ўқий олмайсан. Агар намозда ўтказиб юбормасликка қодир бўлсанг, шундай қилгин”, дедилар.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Dec, 15:02


12325. Савол: «Шайх, тақдирлар ўзгарадими?”. Жавоб: “Шуни билдимки, дуо тақдирлар билан курашар экан, дуо ўзининг қуввати, соҳибининг илҳақлиги, боғланишининг шиддати билан тушишига яқин бўлган тақдирларнинг устида ғолиб бўлади. Ишонинг, дуо вазиятлар тартибини ўзгартиради. Қазони фақатгина дуо қайтаради”.

Доктор Умар Абдулкафий.

Изоҳ: Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қазони фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир”, дедилар”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Dec, 09:01


12324. (Буюк муҳаддис) Яҳё ибн Маъийнга ўлим соати яқинлашганда: “Кўнглингиз нима тусаяпти?”, дейишди. У зот: “олий санад ва холи уй”, дедилар.

Ибн Салоҳ муқаддимасида келтирган.

Изоҳ: Оз ровийлар билан энг юқори табақага етган ровийлар силсиласи.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Dec, 03:02


12323. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Одам боласининг жони уч нарсага ҳасрат қилиб дунёдан чиқади:
1. У тўплайдиган нарсаси(мол-дунёси)га асло тўймайди.
2. У орзу қилган нарсасига асло етмайди.
3. Олдиндаги келажак учун йўл озуқасини яхши қилолмайди.

Ибн Абу Дунёнинг “Зуҳд” китоби.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Dec, 15:02


12322. Тадаббур.

📕 Аллоҳ таоло айтади: «Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор: Аллоҳдан ёрдам ва яқин фатҳ. Ва мўминларга хушхабар бер», Софф сураси, 13 - оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Dec, 09:02


12321. ​ Эй Аллоҳнинг Расули, кўзим кўрмай қолди...
Ҳофиз Яъқуб ибн Суфён Форисий Фасавий ҳақида шундай дейди: Абу Исҳоқ ибн Ҳамза отасидан ривоят қилади: “Яъқуб ибн Суфён менга шундай деди: “Ўттиз йил илм сафарида юрдим. Бир куни ишлатиб юрган пулим камайиб қолди. Тунлари ёзишга жуда берилиб кетар, кундузлари китоб ўқир эдим. Қиш кунларининг бирида чироқ нури олдида бир китобнинг нусхасини кўчираётган эдим, бир пайт кўзимга сув кириб ҳеч нарсани кўрмай қолдим.
Ватандан йироқдалигим, энди буёғига илм ололмаслигимни ўйлаб, роса йиғладим. Шу алпозда кўзим илиниб, ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот: “Эй Яъқуб, нега йиғладинг?” деб сўрадилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, кўзим кўрмай қолди. Буёғига илм ололмаслигимдан хўрлигим келиб йиғладим”, дедим. У зот: “Менга яқинроқ кел”, дедилар. Мен яқинлашдим. У зот қўлларини икки кўзим олдидан ўтказдилар. У зот кўзларимдан гўёки нималарнидир ўқирдилар.
Шундан сўнг уйғониб кетдим. Турсам, кўзим яна кўраётган экан! Кўчирмаларимни олиб, яна ёза бошладим”. Бу олим 277/891 йилда саксон ёшида вафот этган.
Ҳофиз Заҳабий "Ибар", Ҳофиз ибн Ҳажар “Таҳзибут таҳзиб” китобидан.

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Саҳифалар”ида келтириб ўтган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Dec, 03:01


12320. Баъзи солиҳлар айтишди: “Нафсинг гуноҳга чорласа, у ила ушбу оят воситасида латиф суҳбат ила сўзлашгин: "Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими?» У улар учун мукофот ва қайтиш жойидир", Фурқон сураси, 15 – оят.

Аллоҳим, биз Сендан афв ва офият сўраймиз!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Dec, 15:01


12319. Тадаббур
📖 Қуръони карим ҳақида маълумотлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

🔹Қуръони каримдаги суралар адади - 114 та.
🔹Қуръони каримдаги жуз(пора)лар адади - 30 та.
🔹Қуръони каримдаги ҳизблар адади - 60та.
🔹Қуръони каримдаги оятлар адади - 6236 та
🔹Қуръоннинг энг ўртасидаги сўз -“валйаталаттофу” وَلْيَتَلَطَّفْ сўзидир. (Каҳф сураси, 19 оят)
🔹Қуръони каримдаги сажда оятлари -15 та
🔹Маккий суралар адади - 86 та
🔹Маданий суралар адади -28 та
🔹Қуръони каримдаги энг узун сура - Бақара сураси
🔹Қуръони каримдаги энг қисқа сура - Кавсар сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ сура - Фотиҳа сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ оят - Оятал курсий, (Бақара сураси, 255-оят)
🔹Бақара сураси шайтонни қувади
🔹Ёсин сурасига Қуръоннинг қалби дейилади
🔹Мулк сураси қабр азобидан тўсади
🔹Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.

🕌 Қўшимча: Қуръони карим оятлари 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада нозил бўлган. Қуръони карим 240 та рубъга бўлинган. Қуръони каримда 77439 та сўз бор. Қуръони каримда 321350 та ҳарф бор. Қуръони каримдаги энг қисқа сўз - “То ҳо - طه” сўзидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Dec, 09:02


12318. Ичи (қалби, ботини) кирланган одам ҳаётда тоза одамлар мавжуд эканини тушунмайди.
Изоҳ: Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афувв Зотдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Dec, 02:59


12317. Афв ва мағфират ўртасидаги фарқ нимада?
Мағфират – Аллоҳ тало сенинг гуноҳингни кечиришидир. Лекин у саҳифангга ёзилган ҳолда қолади.
Афв – гуноҳингни худди у содир этилмагандай (амал) саҳифангдан ўчириб юбориш билан бирга кечиришидир. Афв ўчириб юборишни англатади, ўчириб юбориш, маҳв қилиш сатр қилиш, беркитишдан кўра кучлироқдир.
Шу сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтишни тавсия қилганлар: “Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”, - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт, кечир.
Ушбу дуони кўпайтиринглар, у ила севиклиларингизни ёд олинглар. Аллоҳим, бизга ҳад-ҳисобсиз ажрларингдан ато эт!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

11 Nov, 14:59


12196. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мазлумнинг дуоси мустажобдир, гарчи у фожир бўлса ҳам. Фожирлиги ўзининг зарарига”, дедилар”.

Имом Аҳмад муснадида ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

11 Nov, 08:59


12195. Аллоҳ таоло сени “Малаул аъло”да зикр этмас экан, одамлар сени “малаул суфло”да зикр этишларини ҳеч қандай қиймати йўқдир.

Доктор Бандар Шарорий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

11 Nov, 02:59


12194. Қуръони каримнинг нозил бўлишида шарафнинг жамланиши
1. Унинг сўзловчиси, мутакаллим Зотнинг шарафи – Аллоҳ таборака ва таоло.
«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир». Шуаро сураси, 192 - оят
2. Уни олиб тушувчи зотнинг шарафи – Жибрийл алайҳиссалом, фаришталарнинг энг афзали.
«Уни Руҳул Амийн олиб тушди…» Шуаро сураси, 193 - оят

3. У нозил бўлган зотнинг шарафи- Муҳаммад алайҳиссалом, расулларнинг энг афзали.
«..Сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун»,  Шуаро сураси, 194 - оят
4. Тилнинг шарафи – араб тили.
«Очиқ-ойдин араб тилида». Шуаро сураси, 195 - оят

5. Замоннинг  шарафи – Рамазон, ойларнинг энг афзали.
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган»,  Бақара сураси, 185 - оят
6. Масканнинг шарафи – Макка шаҳарларнинг энг ҳурматлиси.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Nov, 15:01


12193. Кибр, ужб, риё, раёсатни яхши кўриш ва бошқалардан юқори бўлишни яхши кўриш каби инсоний табиатнинг кўринишлари ҳар бир инсонда мавжуддир. Буларни ўчириш эса тавозеъ, шариатни ва суннати набавияни тутиш, зикрни кўпайтириш ва ушбу васфларни барини билувчи Аллоҳни ўзига ҳавола қилиб кифояланиш билан бўлади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло айтади: “Тавозеълиларга башорат бер”, Ҳаж сураси, 34 - оят

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Nov, 09:01


12192. Аллоҳнинг раҳмати сенга яқин бўлиши ва сен уни кўрмаслигинг мумкин. «Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинасини нозил қилди ва уни сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади», Тавба сураси, 40 – оят.
Демак, Аллоҳнинг раҳмати ва лутфини (ўз кўзинг билан) кўрмаётган бўлсанг, у мавжуд эмас деган маънони билдирмайди.
Аллоҳим раҳматинг ила бизга раҳм қил!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

10 Nov, 03:01


12191. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан олдин: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи астағфируллоҳа ва атубу илайҳи”, деб кўп айтардилар.

Муттафақун алайҳи.

Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиш ила Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қиламан».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Nov, 15:02


12190. Исломий жамиятларни истисно қилганда, маданиятли инсоний тушунчадаги оила (никоҳ, эр-хотинлик, фарзанд кўриш, уларни биргаликда тарбиялаш каби тушунчалар) батамом йўқолиб кетди. Гарчи, бу жамиятларда бошқа соҳаларда ортда қолиш, қолоқлик кузатилаётганига қарамасдан бу шундай. (яъни, оила тушунчаси мусулмонларда мустаҳкамлигича қолмоқда).
1975 йилда “Халқаро аёллар йили” муносабати билан БМТ томонидан эълон қилган нутқи(доклад)дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Nov, 09:01


12189. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган”, деди.

“Дард ва даво”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

09 Nov, 03:00


12188. Уҳуд ғазоти тамом бўлган бўлсада, мусулмонларнинг ортларини ҳимоя қилиб турувчи камончиларнинг вазифалари ҳали тамомланмаган. Барча ўринларда ушбу дин ҳимоячилари, мудофаа қилувчиларига тубо бўлсин, жаннат бўлсин”. Турлича турланиб, тусланмасдан, (хато йўлларга) мойил бўлишни истамасдан (динни ушлаш билан гўё) “қўлларида чўғ тутиб турганлар”га тубо бўлсин, жаннат бўлсин!
Улар ҳар қачон ваҳнга, қўрқув ва сусткашликка борар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жойингизда жилманглар! Турган ерларингизни тарк этманглар” нидолари ила яна тетиклашиб, кучаядилар.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида тоғида тайинлаган 50 нафар камончиларга: «Жойингизда туринглар! Орқа қанотимизни ҳимоя қилинглар! Агар бизнинг ўлжа олаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга шерик бўлманглар. Агар бизнинг ўлдирилаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга ёрдам берманглар. Жасадимизни қуш еяётганини кўрсангиз ҳам, (жойингиздан жилманглар!)» деган эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Nov, 15:01


12187. Абу Бакр фақатгина асли зотида сиддиқ бўлгани учун эмас балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган барча нарсани тасдиқлаб, қабул қилгани учун ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дея аталганлар.

Доктор Али Муҳаммад Саллобийннинг “Иброҳим халилуллоҳ” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Nov, 09:02


12186. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб, шундай дедилар: «Менга умматлар намойиш қилинди. Бир набий бир киши билан, яна бир набий икки киши билан, яна бир набий кичик бир жамоа билан, яна бир набий ёлғиз ўзи ўтар эди. Шунда мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўриб, ўша менинг умматим бўлса эди, деб умид қилдим. Шу пайт: «Бу Мусо ва унинг қавмидир», дейилди. Кейин менга: «Қара!» дейилди. Мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўрдим. Сўнгра менга: «У ёққа, бу ёққа қара!» дейилди. Мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўрдим. Шунда: «Булар сенинг умматинг. Уларнинг орасида жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг киши бор», дейилди».
Одамлар тарқаб кетишди, уларга очиқлаб берилмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари эслашиб ўтириб: «Биз ширкда туғилдик, лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирдик. Балки, улар (жаннатга ҳисобсиз кирадиганлар) фарзандларимиздир?» дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот: «Улар шумланмайдиган, дам солдирмайдиган, (нарса) куйдириб босмайдиган ва Роббларига таваккул қиладиганлардир», дедилар.

Уккоша ибн Миҳсан туриб: «Мен ўшаларданманми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. «Ҳа», дедилар. Шунда бошқаси ҳам туриб: «Мен ҳам уларданманми?» деди. «Уккоша бунда сендан ўзиб кетди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.


Изоҳ: «Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига қуш олиб, учиришарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, ўша ишни қилишар, чап тарафга учса, қилишмас эди. Мана шу иш «тияра» деб аталган ва «тияра», «татойюр» сўзлари умумий шумланишга ҳам ишлатиладиган бўлиб кетган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

08 Nov, 03:00


12185. Сенинг фақирларга эҳтиёжинг уларни сенга бўлган эҳтиёжларидан кучлироқдир. Чунки улар дунё учун сенга муҳтож бўлишса, сен охиратинг учун уларга муҳтожсан.

Доктор Умар Абдулкафий.

Изоҳ: “Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасан» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида унданда яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз”, Муззаммил сураси, 20-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Nov, 15:01


12184. Биз одамлар билан (нотўғри амал, одатлар бўладиган бўлса) улар билан бирга юришга мажбур эмасмиз, чунки бу ҳолда динимиз кетиб қолади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Nov, 09:02


12183. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Мурувват, олийжанобликнинг арконлари тўрттадир: “Ҳусни хулқ, саховат, тавозеъ ва зуҳддир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

07 Nov, 03:00


12182. Албатта Қуръон китобимиз илмларнинг манбаси ва бошланишидир, унинг қуёшининг доираси ва чиқар ўрнидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга барча нарсанинг илмини жо айлагандир, унда барча ҳидоят ва залолатни баён қилгандир. Ҳар бир иқтидор, илм, соҳиби ундан илҳом олади ва унга суянади.

Имом Суютий “Ал итқон”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Nov, 15:01


12181. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Nov, 09:02


12180. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Саҳобаларнинг аёллари охиратни исташар, эрлари билан турмушдаги машаққатларга парво қилишмасди”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

06 Nov, 03:01


12179. Қалбимизда басират кўзини қандай очамиз?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатларнинг маърифати ва басийрат кўзи билан кўришдан тўсиқ бўлувчи икки сабабни баён қилганлар. У зот: “Қалбларингизни фасоди ва сўзлашдаги зиёдалик бўлмаганда эди, мен эшитган нарсаларни эшитардингиз” дедилар.
Биринчиси: қалбни тўғрилаш, ростлаш. Яъни, қалби дунё билан машғул ва ташвишлари тарқоқ ва уни Аллоҳ таоло учун жамлаб ололмаган.
Иккинчиси: сўзлашни кўпайтириш, яъни ботил бекорчи гапларга шўнғиб кетиш. Чунки сўзлашни кўпайтиришда унга бирон фойда йўқдир.
Кимки Аллоҳ таоло уни ҳикмат ва басират билан ризқлантиришини истаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васиятларига амал қилсин. Қалбларида турли ўй-фикрларни якка Аллоҳга боғласин, фақат зарурат учунгина сўзласин. Тили бутун қалбини жамлаган ҳолда зикрга машғул бўларкан, истаган нарсаси амалга ошади, иншааллоҳ!

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Nov, 15:04


12178. Молик ибн Динор: “Ҳасанга дедим: “Агар дунёга муҳаббат қўйса, у олимга нима уқубат бўлади?”. У деди: “Қалби ўлади. Дунёни яхши кўраркан, уни охират амали билан талаб қила бошлайди. Сўнгра эса, ундан илмнинг баракаси кетади ва фақат сурати қолади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Nov, 09:01


12177. Қуръон сари йўл
Қуръондан кунлик вирд (ўқиш) фақатгина ажр-савоб жамлаш ёки ундан ёдлаганларини (такрорлаб) пухталаб туришгина эмас, балки киши қабул қилган эътиқод тушунчаларни, аҳлоқни таҳлил этиб туриш ва токи сезмаган ҳолда ҳақ йўлдан тойилиб кетмаслик учун Қуръонга кундалик мурожаат қилиб туриш ҳамдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

05 Nov, 03:00


12176. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соатида уйғонмасдан ухласада, фаришта унинг ҳақига: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди”, дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Ижлий раҳимаҳуллоҳ: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади”, деди.  

“Фатҳул Борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Nov, 15:02


12175. Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ғийбат аёлларнинг мевасидир.

“Адабуд дунё ваддийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Nov, 09:00


12174. Салафлардан бири айтади: “Тоатинг давомий (узлуксиз) бўлса, нафсинг ужб, ўзини ёқтиришдан ҳалок бўлган бўларди. Агар истиқоматинг давомий (узлуксиз) бўлса, (атрофингдаги) халқларнинг ҳақир билиб (паст санаб) қолган бўлардинг. Лекин (баъзан содир этиб турадиган) маъсиятлар, гуноҳлар сенинг (кибрингни) синдириб, сенинг (нафсингни) тарбиялаб туради”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

04 Nov, 03:00


12173. Балки амалга ошириб сўнгра унутиб юборган маъруф ишинг дунё мусибатларидан сени ҳимоя қилишда давом этаётгандир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Nov, 15:00


12172. Умринг ота-онанг ҳақ бўлганини англаб етган ёшга етганида, сенинг ҳаётингда хато қилаяптилар дея ҳисобловчи ўғлинг пайдо бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Nov, 09:02


12171. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.
Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.
Изоҳ: «Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.
Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.
("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

03 Nov, 03:00


12170. Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан

🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.

▪️Изоҳ: «Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», Оли Имрон сураси, 31 - оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Nov, 15:02


12169. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: “Диндаги фасод унда лафзлар ва кўринишларининг ўзгаришидан юзага келади. Динда жавҳар, асл зоҳирдан, ташқи кўринишдан олдинда туради. У қалбга кириб боради, ўрнашади, сўнгра барча аъзолар уни тасдиқлайди, ишонади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Nov, 09:00


12168. Мўминнинг фаросати
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Одамларнинг энг фаросатлиси учтадир:
1. Биринчиси, Юсуф алайҳиссаломни сотиб олиб, у ҳақда аёлига тайинлаган ҳоким: “Ва уни Мисрда сотиб олган ўз хотинига: «Унинг турар жойини яхши қил, ажаб эмаски, бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», – деди”. Юсуф сураси, 21-оят.
2. Иккинчиси, Мусо алайҳиссаломни кўриб отасига у ҳақда айтган аёл: “Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди”. Қосос сураси, 26-оят.
3. Учинчиси, Умар розияллоҳу анҳуни ўзидан кейин халифаликка тайинлаган вақтида Абу Бакр розияллоҳу анҳудир.

Ҳоким айтади: “Аллоҳ ибн Масъуддан рози бўлсин, ушбуларни ўртасини саҳиҳ санад билан жамлаб хайрли иш қилган”.

“Мустадрок”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

02 Nov, 03:01


12167. 🔹 Бани Умайя (умавийлар) ҳукмронлиги вақтида
Ҳимолай тоғи узра Хитойда,
Қора Африка қитъасининг жунгли ўрмонларида,
Ҳинд диёрининг чангалзорларида,
Контстантинопол қасрлари узра,
Париж дарвозалари олдида,
Португалия тепаликларида,
Баҳри зулумат (Атлантика океани) қирғоқларида,
Грузиянинг соҳилларида,
Қибрис (Кипр) ороли соҳилларида азон овози баралла янграган эди...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

01 Nov, 15:02


12166. Абул Аббос Мурсий раҳимаҳуллоҳ: “Пайғамбарлар барчалари ҳадядирлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадядирлар. Ато этилган, атийя ва ҳадянинг ўртасида фарқ бордир. Чунки атийя муҳтожларга берилади. Ҳадя эса маҳбублар учундир”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта мен ҳадя қилинган раҳматман”, дедилар”. Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилган.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим”, дедилар”. Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

01 Nov, 09:00


12165. Аллоҳ сари йўл шундай йўлки, унда Одам алайҳиссалом қанча заҳматлар чекди, Нуҳ алайҳиссалом мана шу йўлни, деб қанча кўз ёш тўкди, Халил (Иброҳим алайҳиссалом) оловга улоқтирилди, Исмоил алайҳиссалом пичоққа бўйин тутди, Юсуф алайҳиссалом арзимас баҳога қул қилиб сотилди, бу йўлда Закариё алайҳиссалом арраланди, ҳасур (гуноҳлардан пок) зот Яҳё алайҳиссалом сўйилди, Айюб алайҳиссаломга зарар ўраб олди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ажмаъийнлар фақирлик ва бошқа турли азиятларни бошдан кечирдилар”.

Ибн Қоййим Жавзия раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

01 Nov, 03:00


12164. Аллоҳнинг қанчалаб яширин лутфи марҳаматлари бор
Қуръондаги лутф оятлари 7 тадир. Уларнинг ажиб сир асрорлари бор. Уларни такрор ўқиб юр. Кимки Унинг лутфининг сиррини англаб етаркан, Аллоҳ таоло унга коинотдаги яширин лутфини мусаххар қиладики, токи хоҳлаган нарсалари унга ета бошлайди:
1. «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур», Шууро сураси, 19 – оят.

2. «Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Луқмон сураси, 16 – оят.


3. «Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Мулк сураси, 14 – оят.

4. «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир», Анъом сураси, 103 – оят.

5. «Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир. Албатта, У Зот билувчидир, ҳакимдир», Юсуф сураси, 100 - оят

6. «Аллоҳ осмондан сув туширганида, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Ҳаж сураси, 63 – оят.

7. «Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Аҳзоб сураси, 34 – оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Oct, 14:59


12163. Шуайб ибн Ҳарб: “Сахий мол-дунёни келишига қарамасдан олиб, уни тарқатувчи эмас, балки сахий унга мол-дунё таклиф этилса, олмайдиган ёки ҳақ йўл билан жамлаб, ҳақиқий ўрнига сарфлаб, қўядиган кишидир”, дедилар.

Ибн Абдулбаррнинг “Баҳжатул мажолис ва анисил мажолис” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Oct, 08:59


12162. Мусулмон дўстим ва муслима синглим! Қачонки Аллоҳ таолонинг Китобидан пайғамбарлар алайҳиссаломларга уларнинг қавмларининг адовати, душманликларини ўқиган вақтингизда шуни фарзандларингизга англатингларки, ундай қавмлар, одамлар ҳозир ҳам орамизда мавжуддирлар. Улар ҳануз пайғамбарларга эргашувчиларга душманлик қилмоқдалар, ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмоқдалар,намозхонларга ҳужум қилмоқдалар ва уларни сажда ва руку қилиб турган ҳолларида қатл қилмоқдалар...

Шайх Ҳасан ибн Али Каттоний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

31 Oct, 02:59


12161. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳури ийнлар жаннатда: “Албатта биз ҳури ийнлармиз. Ҳурматли жуфтлар учун яшириб қўйилганмиз “, дея куйлашади” дедилар.

Имом Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳақиқатан, жаннат аҳлининг аёллари ўз эрлари учун куйлашади. Ҳеч ким бундан ҳам чиройли овозларни эшитмаган. Уларнинг қўшиқларида: «Биз ҳайрат ила боқувчи гўзал, олижаноб одамларнинг хотинларимиз» деб айтилади».

Яна уларнинг қўшиқларида: «Биз абадий яшаймиз ва ўлмаймиз, ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз ва қўрқувни билмаймиз, биз бу ерда абадий қоламиз ва ҳеч қаерга бормаймиз» деган сўзлар бор».

Табароний “Авсат”да, Абу Нуъайм “Сифатул жанна”да ривоят қилишган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, жаннатда ҳури ийнлар жамоаси бор. Улар ўзларининг халоиқ унга ўхшашини эшитмаган овозларини кўтариб «Биз абадий қолувчилармиз, тугамаймиз. Биз юмшоқлармиз, қотмаймиз. Биз розилармиз, норози бўлмаймиз. Бизга бўлганларга ва биз уларга бўлганларга яхшиликлар бўлсин!» дейдилар”, дедилар”. Имом Термизий ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Oct, 14:59


12160. Аллоҳ таоло бизга ато этган бу руҳда шундай бир руҳоний қувват борки, у иймон, Аллоҳга муножот, Қуръон ва намоз билан тетиклашади ва у билан шарафланади, юксалади. Бу эса саодат, розилик ва қониқишни келтиради. Ғафлат у руҳни бўшаштиради, заиф қилади.

Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг “Қиссати бадаал ҳолқи ва ҳолқи Адами алайҳиссалами” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Oct, 08:59


12159. Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ деди: “Тўсатдан келувчи ўлим сакароти (мастлиги) ва ҳасратидан огоҳ бўлинг, токи ғафлатда қолманг. Унинг ҳеч бир васф қилувчи баён қилиб васф этолмас, у онда (ўлим келганда) сиз йўлиқадиган ва сиз кўрадиган ҳолни таърифлашга қодир бўлолмас”, дедилар.

“Тафсири ибни Ражаб”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

30 Oct, 02:59


12158. Инсон икки яримдан иборат:
Юқори ярмида қалб ва ақл бордир.
Пастки ярмида қорин ва фарж бордир.
Кимнинг диққат-эътибори юқори ярмига бўлса, малоикалар оламига етишади.
Кимнинг диққат-эътибори пастки ярмига бўлса, ҳайвонот оламига етишади. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий, Азҳари шариф жомеасининг ҳадиси шариф ва илмлари устози.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

29 Oct, 14:59


12157. Зайнаб Нафзавия: Марокаш унинг шарафига бино бўлган аёл
Ибн Халдун у аёлнинг васфида: “Гўзаллик ва раёсатда дунёнинг машҳур аёлларидан бири. Уч марта амирларга турмушга чиққан, тўртинчиси мусулмонлар амири, Муробитлар давлати асосчиси Юсуф ибн Ташфин бўлган. “Истиқсоил ахбар дувалил мағрибил ақсо” китобида баён қилинишича, Нафвазия ибн Ташфин учун саодатининг унвони, мулк, салтанатининг бекаси ҳамда кўплаб мағриб давлатларининг фатҳ этишда гўзал сиёсат юритишига сабаб бўлган аёл бўлган.
Кўплаб ривоятларнинг гувоҳлик беришича, Ибн Ташфин Марокашни у ерга кўчиб ўтиши ва ҳаёт кечириши учун ҳадя сифатида бино қилган. Шу билан бирга, айнан ўша аёл Марокаш шаҳрини муробитлар давлатининг янги пойтахти бўлиши учун кўп жидди жаҳд қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

29 Oct, 08:59


12156. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қиладилар:
«Эй бандаларим! Албатта, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Ва сизнинг орангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг.
Эй бандаларим! Сизлар кечасию кундузи хато қиласиз. Мен эса парво қилмай, гуноҳларни мағфират этаман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, сизларни мағфират қиламан.
Эй бандаларим! Мен таомлантиргандан бошқа барчангиз очсиз. Бас, Мендан таом сўранглар, сизларни таомлантираман. Мен кийинтиргандан бошқа барчангиз яланғочсиз. Бас, Мендан кийим сўранглар, сизни кийинтираман.
Эй бандаларим! Агар аввалингиз ҳам, охирингиз ҳам, инсингиз ҳам, жинингиз ҳам ичингиздаги энг тақводор банданинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани зиёда қила олмайди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси тўпланиб, дунёдаги энг фожир одамнинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди.
Агар бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди, катта бир денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин».
Имом Бухорий, имом Муслим ва Термизийлар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

29 Oct, 02:59


12155. Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир:
1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда.
2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда.
3. Касални кўргани борганингда.
4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда.
5. Биродарингни ҳаққига ғоибона дуо қилганингда.
6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда.
7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда.
8. Саҳарлик қилганингда.

Аллоҳ таоло сизу бизни холис карамли Юзи учун бўлган ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

28 Oct, 15:04


12154. Аллоҳнинг туғёнга кетган, золимлар устидаги суннати ва уларга (баъзан) дунё уқубатларини туширмаслигининг ҳикмати шулки,, албатта Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиганлар, Унинг иқобидан ҳайиқадиганлар бундан ибрат олишлари учундир. Ва яна, албатта Аллоҳнинг суннати ўзгармас, собит қонун бўлиб, ҳеч кимни четлаб ўтмаслигини билсинлар учундир.
Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг “Фаслил хитоби фий сийрати амирил мўминина Умар ибн Хаттоби розияллоҳу анҳу” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

28 Oct, 09:04


12153. Бағдоддаги халифаликни мўғул татарлар эмас, гуноҳ ва ҳаром лаззатлар, айш-ишратларга тўлган саройлар қулатган. Андалус давлатини салибчилар эмас, балки бўшашган амирлар қулатган.
Улар Ториқ ибн Зиёд ва бошқалар каби ўз жонларини Аллоҳга сотган ва натижада ерларга меросхўр бўлган инсонларга лойиқ ҳалол фарзандлар бўлмадилар.

Умматимиз фақат ўзи ичидан зил кетади, барбод бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

28 Oct, 03:04


12152. Ибн Қутайба ҳикоя қилади, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўйнаётган болалар олдидан ўтди. Уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам бор эди. У зотни кўриб болалар қочиб кетишди, илло Абдуллоҳ қочмай тураверди. Умар розияллоҳу анҳу унга: “Сенга нима бўлди? Нега ўртоқларинг билан бирга қочиб кетмадинг?” деди. У: “Эй амирал мўминин, шубҳа остида эмасманки, сиздан қўрқсам. Йўл тор эмаски, сизга йўл берсам”, деди.

Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Oct, 15:04


12151. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларингиз пок бўлганида, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига асло тўймаган бўлардинглар», дер эдилар.
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб ҳаётининг камоли, нури, кирликлар ва нопокликлардан халослиги сабабли Қуръондан тўймайди, фақат унинг ҳақиқатлари билан озиқланади ва фақат унинг даволари билангина даволаниб, шифо топади”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Oct, 09:04


12150. Қалб касалликларимизнинг сабаби ғафлатдир. Ғафлатнинг сабаби зикрнинг камлигидир. Яна “қийлу қол”, яъни “деди-деди”га боғланиб қолганмиз. Шунингдек, яна бир сабаби тариқат ходимига холис муриднинг боғланиши камлиги ҳамдир.


Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

27 Oct, 03:04


12149. Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар...
Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар...
Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар...
Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор бўлдилар...

(Умидингизни сўндирманг, дуоларингиз) албатта тез орада ижобат бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Oct, 14:59


12148. Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ учун илм талаб қилса, иншааллоҳ, унинг ками ҳам унга кифоя қилади ва тавфиқ (муваффақиятга эриштириш) Аллоҳдандир”, деди.

“Тамҳийд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Oct, 09:04


12147. ☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсанглар, ҳаттоки хатоларингиз осмонга қадар етсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта қабул қилинади”, дедилар. Ибн Можа ривояти

🔹 Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйган.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига кўрсатган раҳматидир.
🔹 (Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим. Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.
Сўнгра маъсиятдан тўхташ, четланиш, сўнгра унга қайтмасликка азми қарор қилган ҳолда уни амалга оширганидан афсус-надомат чекиш, сўнгра, агар маъсиятда ўзгаларнинг ҳаққи поймол бўлган бўлса, унинг эгаларига ҳаққини қайтариш шарт бўлади. (Масалан, молини зулм билан тортиб олган, ўғирлаб олганни топиб қайтиб бериш ва ҳаказо).
Муҳими, тавба ўлим етиши(жон чиқиши, ғарғара)дан аввал бўлиши лозим.

◽️Изоҳ: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир», Моида сураси, 39-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

26 Oct, 03:04


12146. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида нархлар ошиб кетганда: «Бизга нархларни белгилаб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот шундай дедилар: «Нархни белгиловчи ҳам, тутиб турувчи ҳам, кенг қилувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. Мен эса менга бирортангизнинг на қонда, на молда зулм даъвоси бўлмаган ҳолда Роббимга рўбарў бўлишни хоҳлайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Oct, 14:59


12145. Унинг эри менинг эримдан кўра яхшироқ, унинг боласи менинг боламдан ақллироқ, унинг уйи меникидан чиройлироқ... Аллоҳ таоло айтади: “Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир”, Тоҳо сураси, 131 – оят.
Ҳасад Аллоҳ таолга нисбатан одобсизликдир. Ўзингни солиштиришлар билан машаққатга қўйма. Чунки ҳар сафар кўзингни (бошқаларни бойлигига) чўзганингда кўксинг торайиб сиқилиб бораверади. (Яхшиси сен) Аллоҳ таоло сенга тақсим қилганига рози бўл ва берган неъмати учун Унга шукр қил, ана шунда инсонларнинг энг бойи бўласан. Шунга аниқ ишонч ҳосил қилки, бу дунёда Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ато этиб қўйган биронта инсон йўқдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Oct, 08:59


12144. Аксар фикрий адашиб кетганлар адашган тоифаларнинг китобларини ўзлари тойилишдан омонда қоламан, деб ўқишган (ва кейинчалик ўшалардан таъсирланиб, чалғиб кетишган).
Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини огоҳлантирган нарсадан омондаман деб ўйлаб, хотиржам бўлма: “Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл”, Моида сураси, 49-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

25 Oct, 02:59


12143. “Шайхлардан дарс қабул қилишда ва уларнинг суҳбатини лозим тутишда бўшашиш оғир касаллик ва бедаво дарддир”.

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Oct, 14:59


12142. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: “Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса, демак динда ўзибди”, дедилар.

“Мадорижус соликийни байна маназила ийака наъбуду ва ийяка настаъийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Oct, 08:59


12141. Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ва дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, дедилар.

Имом Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

24 Oct, 03:02


12140. Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умиди билан (Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёл билан) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.


Абу Али Боқилоний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Oct, 14:59


12139. Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбарнинг фазилати ҳақида
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳоналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар”, дедилар. Имом Муслим ривояти.

Тўрт калиманинг шарҳи:

Субҳоналлоҳ - Унга лойиқ бўлмаган барча нарсалардан Аллоҳни поклаш.
Алҳамдулиллаҳ - Ҳамд айтилувчига сано айтиш ва Камол, Жалол сифатлари ила муҳаббат ва улуғлаш билан васф этиш.
Лаа илаҳа иллаллоҳ - Ширкдан безор бўлган ҳолда Аллоҳни якка деб билиш (тавҳид) ва ихлос.
Аллоҳу акбар - Албатта Ундан улуғи йўқ эканини ва Аллоҳнинг азаматини исботлаш.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Oct, 08:59


12138. Аллома Тоҳир Жазоирий (1852-1920 йилларда яшаган) китоб таълифини тамомлаб, уни чоп этишга киришар эканлар: “Итқон, ўта пухталик ҳеч кимга хос эмас. Хатолар ўз вақти, фурсати келиши билан тўғриланади” дер эдилар.

“Кунуузил аждад” асаридан.

Изоҳ: Пухта ва мукаммал ишни амалга оширишга уринаётган одамга ўлим етиб қолса, ушбу ишларда қўли бўш қолади (яъни, ҳеч нарсага эриша олмайди. Меросхўрлари ҳам кўп ҳолларда унинг режасини амалга оширишмайди). Шу сабаб, агар ишни учдан бири ёки ярмига етказар экансан, уни эълон қилишга киришгин. Токи сени лозим тутсин ва сен уни лозим тутгин (яъни, илмий ишни кейинчалик давом эттиришни келишиб олинсин. Валлоҳу аълам)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

23 Oct, 02:59


12137. “Орифи биллоҳнинг аломатларидан:
У талаб қилмайди ва хусуматлашиб, тортишмайди. Ўзида бошқанинг устидан фазл, ортиқлик кўрмайди. Ўзида бошқанинг устида ҳаққи бор деб билмайди. Яна унинг аломатларидан: Кетган нарсага афсусланмайди, келадиган нарсага хурсанд бўлиб кетмайди. Чунки у нарсаларга фано бўладиган (йўқ бўладиган) ва завол топадиган нарса сифатида қарайди. Ҳақиқатан ҳам, у нарсалар (дунё матоҳлари) соя ва хаёл каби нарсалардир.

“Мадорижус соликийн”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Oct, 15:04


12136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши касал кўришга борса, у раҳмат ҳовузида сузади. Агар касалнинг олдида ўтирса, раҳмат ичида қарор топиб, жойлашади”, дедилар.

Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Oct, 09:04


12135. Тарих сўзлаганда

☪️ Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос, фармацевт эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ва ҳаром(илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман”, дедилар.

🔻Изоҳ: Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.
Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими Ибн Байтар ҳақида: https://t.me/arabicuz/26628

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

22 Oct, 03:04


12134. Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Oct, 15:04


12133. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Айтишарди: “Энг зиёндаги одам дунёси учун охиратини сотган кишидир. Ундан ҳам зиёнга йўлиққани эса бошқанинг дунёси учун охиратини сотган кишидир”.


“Жамиъул баянил ъилми ва фазлиҳи” асаридан.

Изоҳ: «Дунёсини тарк этиб, фақат охирати учун амал қилган одам ҳам ва охиратини тарк этиб фақат дунёси учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз эмас. Балки унисиниям, бунисиниям ушлаган одам яхшиларингиздир. Энг жоҳил инсон охиратини бировнинг дунёси учун сотган кишидир. Аллоҳ хоҳласа, бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради. Унинг даргоҳидаги ажр-мукофотлар таваккул қилганлар учун дунё манфаатларидан устунроқ ва битмас-туганмасдир”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Oct, 09:04


12132. Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

21 Oct, 03:01


12131. Тадаббур

📕 Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)
🔻1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.

🔻2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят

🔻3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.

🔻4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Oct, 15:01


12130. Илм толиблари уч хилдир:
1. Ўзидан жаҳолат иллатини кетказиш мақсадида илм талаб қилувчи.
2. Одамларга кўриниш, машҳур бўлиш мақсадида илм талаб қилувчи.
3. У билан мол-дунё топиш мақсадида илм талаб қилувчи.
Биринчиси яқин бўл, иккинчисидан узоқлаш ва учинчисига алданишдан эҳтиёт бўл, чунки у турли ўринларда, турли рангларда товланади.

“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Oct, 09:02


12129. Аччиқ ҳақиқат
“Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар”, Оли Имрон сураси, 191-оят.
Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолда телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...

Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзингга қайтаргин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

20 Oct, 03:00


12128. Сулук аввало нафсни поклашдир. Иккинчидан, эҳсон мақомига етишдир. Эҳсон мақомига эса тазкия, нафсни покламасдан эришиб бўлмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Oct, 15:01


12127. Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ: Одамларни бир-бирларини айблаётган, бир-бирларини ғийбат қилаётганларини кўрдим. Билдимки, бу ҳасад (одамлардаги) мол-дунёга, нуфуз, обрўга ва илмга бўлар экан. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида тааммул қилдим: “Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз”, Зухруф сураси, 32-оят.
Ризқнинг тақсимоти Аллоҳ томонидан эканини билганимдан сўнг, бирор кишига асло ҳасад қилмадим.

“Мухтасару минҳажул қосидийн”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Oct, 09:00


12126. Эслатма

☪️ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар само аҳли ва ер аҳли (барча махлуқотлар) мўминнинг қонига шерик бўлса, албатта Аллоҳ уларни дўзахга ташлайди».

Имом Термизий ривояти.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дунѐнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмон кишини қатл қилишдан кўра енгилроқдир».

Имом Насоий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

19 Oct, 03:00


12125. Розияллоҳу анҳум

📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...

أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ

🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.

🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.

🔹У зотнинг саховати
Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض».

🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!» дедилар.

🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.

لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان

🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар. Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Oct, 15:01


12124. Нафс покланар экан, кишининг зоҳири инсоний ҳайъатда, ботини эса нуроний ҳайъатда бўлади ва у худди чироқ каби ёришади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Oct, 09:01


12123. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар ҳалол ейиш натижасида мулойим, юмшоқ бўлади”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

18 Oct, 03:01


12122. Мазҳабсизлик ҳақида
Бемазҳаблик тарқоқлик ва тафриқани англатади. Шунингдек, бу олим ва жоҳилни тенг кўришни англатади. Яна бемазҳаблик (фиқҳда машҳур бўлган мужтаҳид) имомларнинг манҳажларини рад этиб, ўрнига янги манҳаж, йўлларни ихтиро қилишни англатади. Натижада, танланиш, ихтиёр этишга лойиқ бўлмаганни танлайди. Унинг (салбий) самаралари ислом фиқҳининг бузилиши, издан чиқишига ва жомеаларда билимсизликни ортишига олиб келади.
Яқинда, докторлик унвонига эга университет устозини “таҳрими мазоҳарот”ни зиҳор (эркак аёлини зиҳор қилиши) аҳкомларидан истинбот этаётганини кўрдим. Яна у одамларга “Муватто”нинг ривоятларидан дарс беради. Ахир бу ерда илмсиз сўз юритиляптику. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозияту фий дақийқа” туркумидан.

Изоҳ: “Бугунги кунда мазҳабларни инкор қилувчилар Ислом аввалидан то ҳозиргача яшаб ўтган мазҳаб асосчилари ва мазҳабга эргашган мужтаҳидларни хато қилган деб ҳисоблаб, уларни мусулмонларнинг бўлинишлар ва ихтилофлари сабабчилари деб топиб, ўзларини ўтган мужтаҳидларнинг хатоларини аниқловчилари ва тузатувчилари деб билсалар, бу жоҳиллик ва ғофилликнинг энг юқори нуқтасидир”. (Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Oct, 15:02


12121. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки мазлум билан бирга ҳаққи собит бўлгунига (тиклангунича) қадар бирга юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган Кунда, сирот устида унинг қадамини собит қилади”, дедилар.

Ибн Абуддунё ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Oct, 09:00


12120. Мазҳабда юриш дегани, саҳоба ва тобеинлардан олинган, буюк имомлар бошлаб берган кучли илмий йўлни танлаш демакдир. (Мазҳаблар) дарслар орқали, ҳифз қилиш билан, китобларни ҳифз қилиш билан, далилларни топиш билан (давом этган, шаклланган). Шу аснода (вақтлар ўтиб) айрим камчиликлар зоҳир бўлганида, кейин келган уламолар уларни ислоҳ қилишган. Унга уламолар юрган, улар турли мамлакатларга тарқалган (яъни, халқлар ўша мазҳабларга эргашган) ва улар (динни) фаҳмлаш жиҳатидан омон ва ишончли йўлдир. Янги чиққан (фиқҳий) масалалар олдин ўтган саҳоба, тобеин ва улардан кейингиларнинг усулларига солинган ҳолда кейинги олимлар томонидан тахриж, тадқиқ қилинган.
Мазҳабни тутиш динни фаҳмлаш, илмларни фаҳмлашда салим ва ишончли йўлдир. Аллоҳ таолонинг сўзи борки: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранг”, Наҳл сураси, 43-оят.

Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозийяту фий дақийқа” туркумидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

17 Oct, 03:01


12119. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ризқ ва ажал бир-бирига боғланган, яқин нарсалардир. Ажал боқий тураркан, ризқ келишда даво этаверади”. деди.

“Фавоид”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

16 Oct, 15:01


12118. Асл (тулпор)нинг устида асл (инсон) ўтирмас экан, отнинг чиройи эътиборни тортмайди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (matnli kanal)

16 Oct, 09:00


12117. Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube