Advokat Abdullayev | Rasmiy @advokat_abdullayev Channel on Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

@advokat_abdullayev


Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.

Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
+998911664900

Advokat Abdullayev | Rasmiy (Uzbek)

Advokat Abdullayev kanali Abdumalikning huquqiy yo'nalishda, ayniqsa tervov va sud jarayonlariga oid yuqori saviyadagi professional fikr-mulohazalari, munosabatlari berib boriladi. Kanalda Advokat Abdullayevning rasmiy fikr-mulohazalari, qonun hujjatlari va huquqiy masalalar bo'yicha tajribalarini bilib olishingiz mumkin. Advokat Abdullayev kanali sizga qonun sohasidagi yangiliklar, qonunchilik muammolari va huquqiy masalalar bilan bog'liq foydali ma'lumotlar taqdim etadi. Eksperterning fikr-mulohazalari, savollarga javoblar, qonun hujjatlari va mustaqil huquqiy masalalar haqida ma'lumotlar advokat Abdullayev kanalida. Agar siz huquqiy fikrlar, maslahatlar va savollarga javoblar qidirsangiz, Advokat Abdullayev kanali sizning yordamingizga tayyormi. Kanalga murojaat uchun @himoyachigabot orqali yordam olishingiz mumkin. Telefon raqami: +998999899059.

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Feb, 07:40


Жавобгарлик оғир эмас: ҳақоратланган, калтакланган, обрўсизлантирилган ўқитувчини қонун қандай ҳимоя қилади?

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги мактабларнинг бирида аёл киши дарс вақтида ўқитувчини ургани акс этган видеони кўрган бўлсангиз керак, албатта. Аёл синфда ўқитувчига қўпол муомалада бўлиб, унинг юзига мушт туширган ва ўлдириш билан таҳдид қилган. “Дарё” ўқитувчининг иш фаолиятига ноқонуний аралашганлик, ҳақорат ва бошқа турда тазйиқ ўтказганлик учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари билан қизиқди.

Манба ва батафсил

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Feb, 07:11


Ўз номи билан ҳимоячи бўлган адвокатдан ҳимоя учун ортиқча ҳужжат талаб қилиш қанчалик тўғри?

Судда адвокат иштирок этиши учун барча ҳолларда адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлар тузилмаси томонидан берилган ордердан ташқари ишончнома ҳам тақдим этилишини талаб қилиш ҳолатлари мавжуд. Бу қанчалик тўғри? Ахир, адвокат ўз номи билан ҳимоячи. Унда гувоҳнома ва ордер бўлишининг ўзи кифоя қилмайдими?

Адвокат ишга киришиши учун адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлар тузилмаси томонидан берилган ордер тақдим этилиши кифоя бўлиб, у адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахс манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқини беради. (Фуқаролик процессуал кодексининг 69-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари).

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди судьяси Алишер Баҳромов

Манба ва батафсил

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Feb, 11:13


Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

Ижтимоий тармоқларда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Аввало, коррупцияга биз ҳам бошқалар каби муросасизмиз. Бироқ, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, унга қарши курашишнинг ва бу ҳақидаги ахборотларни тарқатишнинг ўзига яраша белгиланган қоидалари, талаблари бор.

Энди, Энергетика вазирлиги томонидан тарқатилган ушбу хабарда воқеликнинг талқин қилинишига эътиборингизни қаратсак. Унда, йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходими гумонланувчи тариқасида ушланганлиги айтилган.

Биринчидан, шахс айбланган бўлса, айнан гумон қилинувчи тариқасида ушланмайди. "Айбланган" деган сўз замирида ҳукмий ёндашув бўлиб, бу суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми чиқарилганлигини ифодалаб қўяди.

Иккинчидан, шахсни гумон қилинувчи тариқасида ушлаш учун албатта, у айнан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинганлиги ҳақидаги суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори бўлиши талаб этилади.

Учинчидан, суратларда ўша 7 нафар шахсларнинг қўлларига қўлкишани (наручник) солинганлигини кўрамиз.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг махсус воситаларни қўллашга оид 23-моддасига кўра, қўлкишани махсус восита ҳисобланади ва уни қўллашнинг ўзига яраша асослари келтирилган.

Лекин, юқоридаги манзарада уларга нисбатан қўлкишани қўллашнинг асосларидан бирортасини топмадик ва шу боис ҳам, ушбу манзарани биз, ушланган шахсларнинг шахсиятларига нисбатан омма қаршисидаги репрессив ёндашув, деб ҳисоблаймиз.

Бош прокуратура телеграмдаги расмий каналида айни шу ҳолатни ёритишда репрессивликни ифодалаб қўйишдан тийилган кўринади. Лекин, бизнингча, Бош прокуратура ушбу ҳолатда ўша 7 нафар шахсларнинг ушланиши ҳамда уларга нисбатан омматан махсус восита ишлатилишининг процессуал ҳуқуқий асосини жамоатчиликка очиқлаши лозим.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Feb, 11:11


Репрессив ёндашув: қўлкишани асосли қўлланганми?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Feb, 06:24


Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларга бир марталик нафақа пули тўланади

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Ҳуқуқий асос: 2025 йил 30 январдаги 17-сонли Фармоннинг 6-банди "б" кичик банди

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Feb, 05:55


Юридик ёрдам - Вазирликдан масъулият

Шу кунларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларни жалб қилиш бўйича “Юридик ёрдам” ахборот тизимида техник муаммолар тез-тез кузатилаётганлиги, бу эса, ишларни ўз вақтида кўриб чиқилишига салбий таъсир этаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақатгина давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори, ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатни тасодифий автоматик танлов асосида, мансабдор томонидан эмас, балки тизим томонидан белгиланади.

Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва бошқариш ваколати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига берилган.

Тарихда ўтган Афина сиёсатшуноси Солоннинг ажойиб гапи бор: "Бошқаларнинг масъулиятини хоҳласанг, ўзинг ҳам масъулиятли бўл."

Шундай экан, Адлия вазирлиги “Юридик ёрдам” ахборот тизимининг узлуксиз ва муаммосиз ишлашини таъминлашга масъулиятли ёндашади, деб умид қиламиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Feb, 05:14


Битта китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

***
Ажойиб. Лекин шу ўринда савол туғилади.

Китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддатининг қисқараши ҳақида қоида белгиланар экан, жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган ёки тўлиқ ўташи лозим бўлмаган маҳкумлар тоифасига ажратишдан маъно нима? Бундан нима кўзланган?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Feb, 04:56


"Бирга бир": навбатдаги оқлов

Француз қўшиқчиси Софи Арну айтади-ки, одил судлов ниқоб таққан қизга ўхшайди. Уни даъвогар ташкил қилади, прокурор чалғитади, адвокат чигаллаштиради, судья қўллайди. Охир-оқибат адолатга эришилади.

Ва ниҳоят, деярли 2 йиллик курашлардан сўнг ҳимоямиз остидаги Ахмаджановга нисбатан қарйиб 5 млрд. сўмлик фирибгарлик айблови тўлиқ “синди”.

Хусусан, судья Мирғани Мирзоҳидов раислигида (маърузачи судья Наргиза Касимова) Тошкент шаҳар судининг апелляция ҳайъати Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан биринчи босқич суди ўқиган айблов ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукмини ўқиди.

Ҳимоя иш ҳужжатларида мавжуд далилларни “бирга бир” (1=1) деб баҳолаган. Бу нима дегани?

Ҳимоямиз остидаги Ахмаджановга нисбатан қарши фактлар фақатгина жабрланувчиларнинг “бердим, олмадим” дан иборат кўрсатувлари бўлса, ўзининг “олдим ва ортиғи билан бердим” деган кўрсатувлари. Демак, бирга бир. Ҳар иккала томон бир бирининг айтганларини инкор қилади.

Бундай вазиятда Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасидаги қоида, яъни айбдорликка оид барча шубҳалар судланувчи фойдасига ҳал қилиниши лозим бўларди ва шундай бўлди ҳам.

Деярли 2 йил вақт давомида қуйи ва ўрта бўғин тергов тармоқлари терговчиларига тушунтирдик, тушунишди. Лекин юқори тергов тармоғи тушунмади, тўғрироғи, тушунишни хоҳламади. Иш айблов хулосаси билан судга тақдим этилди.

Далиллар назариясида "Исботлаш қанчалик узоққа чўзилса, далил шунчалик шубҳа остида қолади.", - деган олтин қоида бор. Бу ишда ҳам худди шундай бўлди.

Агар прокурор протест билдирмоқчи бўлса, албатта ишнинг ичига тез кира оладиган схемаларимизни тақдим этиб, баҳам кўришимиз мумкин. Бундай шаштидан қайтиши аниқ.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

12 Feb, 16:21


К.Алламжоновга суиқасд иши: Олий суд матбуоти нимани сир тутмоқчи?

Бугун Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинганлиги ҳақидаги хабарни тарқатди.

Унда айтилишича, Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланганлиги айтилади.

Лекин, негадир қолган ўша 5 нафар айбдор деб топилганларнинг шахси очиқланмаган. Қизиқ. Нимасига кўра танланди?

Қолаверса, хабарда маҳкумлар Жиноят кодексининг айнан қайси моддалари билан айбдор деб топилганлиги ҳам очиқланмаган.

Ваҳоланки, жиноят ишига махфийлик грифи берилганлиги шахсларни айбдор деб топилган моддаларни ҳам сир тутилиши кераклигини билдирмайди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

12 Feb, 15:50


Адвокат: баъзи чекловларда мантиқ йўқ

Афсус-ки, амалиётда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда.

Куни кеча, адвокат Гулмира Бобожонова ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашиш учун Марказий тергов ҳибсхонаси (“Тоштурма”)га киришига Ҳибсхона маъмурлари томонидан монелик қилинганидан норозилик билдириб, чиқди.

Адвокатга у шахсий телефон аппарати билан кираётганини важ қилиб, смарт - соатини қолдиришини талаб қилганлар.

Хўш, мавжуд тартиб қоидалар нима дейди?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари (162-1)да ёзилишича, адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Адвокатга кўра, қўлидаги соати (smart-watch) айни пайтда мобил телефон қурилмаси ҳисобланади.

Шу каби, бизда ҳам бир ҳолат бўлган эди. Мобил телефонимизни унинг қувватлагичи (power bank) билан бирга олиб кирмоқчи бўлганимизда қувватлагични қолдиришимиз талаб қилинган эди.

Бундай мантиқсиз ва мақсадсиз чекловлардан нима кўзланган, ҳайронмиз.

Адвокат билан бўлган ҳолат юзасидан Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга мурожаатлар юборибди.

Кўрайлик-чи, қандай муносабат билдириларкин?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Feb, 07:32


"Маҳкум китоб ўқиса, жазо муддати қисқарадими?" - деган савол беришяпти

Шундай таклиф киритилган қонун лойиҳаси ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама босқичида. Лекин, бу ҳали қонун эмас ва амалиётга татбиқ этилгани йўқ.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Feb, 07:18


Ўша сўз - ҳақорат қилиш

Ижтимоий тармоқларда ҳалиям муҳокама қилинаётган, рус тилидан таржима қилинганда аҳмоқ, тентак, онги паст деган маъноларни ифодалайдиган ўша сўз аслида ҳақорат қилиш саналади.

Яъни, шахснинг шаънини, қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантирувчи ҳар қандай сўзни бировга қарата ишлатилиши бу ҳақоратдир. Нотиқнинг "мен ундай маънода айтмагандим, мен буни билмасдим" каби баҳоналари шу сўз қаратилган шахс учун заррача аҳамият касб этмаслиги мумкин. Ва у ўзини камситилган, ҳақоратланган деб қабул қилиши керак.

Албатта, ҳақорат қилганлик учун тегишлича, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликлар белгиланган.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

09 Feb, 15:50


Жиноий одил судлов: шакл эмас, маъно-мазмун устун

Адвокат Саидали Мухторалиевнинг қуйидаги фикрларига қўшиламиз:

"Битта меҳнат инспектори меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб, бу ходимларга ноқонуний иш ҳақи тўланган ва бу пул маблағлари раҳбар томонидан талон-тарож қилинган деб хулоса берибди.

Ҳозир, шу раҳбарга ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши очилиб, тақдири жуда оғир ҳолатда турибди.

Ваҳоланки, меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтмаганини қўйинг, ҳатто меҳнат шартномаси тузилмаган тақдирда ҳам, агар иш берувчи ходимга ишни бошлашга рухсат берган бўлса ва ходим иш бошлаган бўлса, у ишга қабул қилинган ҳисобланади. Бу Меҳнат кодексининг 128-моддаси талаби. Бундай ҳолларда, ходимга иш ҳақи тўланиши қонуний бўлади.

Лекин битта меҳнат инспекторининг қотиб қолган мияси сабаб берган хулосаси оқибатида бир айбсиз одам қамалиб кетиши мумкин.

Менимча, меҳнат ҳуқуқ инспекторларини бу лавозимга тайинлашда сал эҳтиёткор бўлиш керак, бунда: биринчидан, бу лавозимлар бўйича иш ҳақи миқдорини ошириш керак, иккинчидан, дордан қочган ва терговчилар нима деса ўшани ёзиб берадиган малакасиз одамларнинг келишига йўл қўймаслик керак."

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

09 Feb, 15:14


"Шовқин" атайин чиқарилади

Айрим ишларда тергов ва суд атрофида “обқўйибди”, “ҳал қилибди” деган гап-сўзлар атайин тарқатилади. Бундай шовқин нима учун чиқарилади, деб ўйлайсиз?

Табиий-ки, бу хабар ишни кўриб чиқаётганга етиб борганидан кейин, унинг қўли “тоза” бўлган тақдирда ҳам, иккиланиш, хадик, хавотир ва (ёки) қўрқув ҳиссини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу эса, ишнинг якунини "шовқин" солувчиларнинг истаги томонга қараб бураб юборишига ундаб қолади.

Шундай экан, турли “фисқу-фасод”, “деди-деди”лар воситасида тергов ва одил судлов фаолиятига таъсир ўтказишга уринишлардан тийилайлик!

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

09 Feb, 15:00


Маҳкумлар қизамиқдан қирғин хоҳлаганми?

Суд ҳукмига кўра, Наманган вилояти ҳудудида аҳоли орасида қизамиқ касаллиги кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб, бунинг натижасида 2023 йилда 1912 нафар, 2024 йил январь-февраль ойлари давомида 875 нафар фуқароларга қизамиқ касаллиги тарқалган, 25 нафар бемор қизамиқ касаллиги асоратида вафот этган.

Илгари сурилган айбловларнинг моҳиятига кўра, қизамиқ касаллиги аслида, айблов илгари сурилаётган, масъул шахсларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тарқалиб кетган.

Бироқ, суд ҳукмининг қарор қисми мазмунан бошқачароқ тўхтамни ифодалаб қўйган. Яъни, гўё-ки, судланувчилар эпидемиологик суриштирув ўтказиш, касаллик занжирини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини қасддан кўрмаган, деб ёндашиб қўйилган.

Суднинг айнан шундай ёндашуви уларни, шу жумладан, икки нафар 60 ёшдан ошган врачларни суд залидан қамоққа олишга, алалоқибат эса, жазо сифатида озодликдан маҳрум қилишни танлашига хизмат қилган. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб баҳоланганида эди, қонун талаби (ЖК 50-м 10-қ) дан келиб чиққанда, балки озодликдан маҳрум қилиш жазосини танлашга ҳам асос қолмаган бўлар эди.

Биз суд ҳукмини таҳлилий кўриб чиққанимизда унда судланувчилар айнан ЖКнинг 257-1-моддаси 3-қисми билан малакаланган қилмишларини қасддан содир этган эканликларининг асосларини кўрмадик.

Шуни эътиборга олиниши керак-ки, ҳисоботларда касаллик фактларини қасддан яширганликка доир айбловдаги қасд масаласи бошқа мавзу ва бундаги қасдни ЖК нинг 257-1-моддасининг таркибини берувчи зарурий белгиларга ҳам қўшиб, талқин қилиниши хато.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

08 Feb, 15:30


Ўзбекистонда битта диссертация ёзиб бериш нархи $3000-5000 бўлиши мумкин, – тадқиқот

Higher Education Policy журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда илмий даража олиш учун ҳимояга чиқишда ғайриахлоқий усуллардан фойдаланиш кенг тарқалган: "қароқчи" журналларда мақолалар чоп қилиш, мақола ва / ёки диссертацияни бировга ёздириш. Бундай усуллардан фойдаланиш кўлами 2017 йилдан бери ошган кўринади. "Кўплар илмий даражаларни кучли академик компетенсиялари учун эмас, таниш-билишлари ва молиявий имкониятлари борлиги учун олади".

Тадқиқот муаллифларига кўра, олий таълим муассасаларида докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарларининг чуқур (advanced) илмий тадқиқотлар методологияси бўйича кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларга илмий маълумотлар базаларидан фойдаланишга имкон бериш учун ресурслар етишмайди. Бу эса тадқиқотчиларнинг сифатли, таъсирчан (impactful) тадқиқотлар олиб бориш ва нуфузли, тақриздан ўтадиган (reviewed) илмий журналларда мақолалар чоп этиш имкониятини чеклайди.

Каримов даврида унинг авторитар бошқарув услуби илмий кадрлар тайёрлаш тизимининг жаҳон илмий ҳамжамиятига интеграциялашувига ва академик ҳамкорликка тўсқинлик қилган бўлса, ҳозирда ресурс ва салоҳият етишмаслиги бунга халал бермоқда. Ўзбекистон тадқиқотларга ажратиладиган маблағлар жиҳатидан собиқ СССР давлатлари орасида энг паст ўринларда қолмоқда: 2022 йилда бунинг учун ялпи ички маҳсулотнинг 0,16%и ажратилган.

Ўзбекистондаги илмий кадрлар тайёрлашнинг "илмий раҳбар - шогирд" модели билим, кўникмалар ва компетенсияларни етказиш имкониятларини чекламоқда, докторантларга бириктириладиган илмий раҳбарларининг ўзлари ҳам ўз соҳаларидаги илмий янгиликлардан ва замонавий илмий тадқиқот методларидан хабардор эмас.

Илмий даражалар беришнинг марказлашган тизими ҳамда ОАКнинг мақолалар сони ва илмий ишнинг жорий қилинганлиги сингари расмий талаблари илмий иш сифатини таъминлашни қийинлаштиради.

Тадқиқот муаллифлари билан суҳбатлашганларнинг фикрига кўра, нафақат докторантура, балки бакалавриат ва магистратура ҳам ислоҳотга муҳтож: уларда танқидий фикрлаш ва тадқиқотлар олиб бориш бўйича базавий кўникмалар ўргатилмайди,

Манба

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

08 Feb, 14:58


Маънавият ўчоқлари ҳам алдашга ўтдими, энди?

Театр - маънавий озуқа манбаи, гўзал хулқ тарғиботи маскани. Санъатнинг ушбу турига чуқур кириб бормаган бўлсам-да, лекин иштиёқи юқори бир томошабин сифатида қадрлайман.

Куни кеча, 7 февраль куни Ўзбек миллий академик драма театрида, режиссёр Асқар Холмўминов томонидан саҳналаштирилганлиги айтилган “Келди-ю кетди” номли, хажвий жанрдаги спектакль қўйилган эди.

Спектакль у эълон қилинган вақти, яъни 18.00 дан 10 дақиқага кечикиб бошланганига кўз юмиш мумкиндир, бироқ афишаларда эълон қилинган қуйидаги маълумотларга шу кунги спектакль амалда умуман мувофиқ келмаганлигига жим қарай олмадим.

Гап шунда-ки, спектакль рекламаси - афишадаги маълумотларга кўра, спектаклда жами 15 нафар ижрочилар рол ижро этишлари керак эди. Амалда эса, ҳаммаси бўлиб, 6 нафар актёр-актрисаларнинг ижросини кўрдик.

Спектакльда рол ижро этиши кўрсатилганлардан Дильноза Кубаева, Лола Элтоева ва яна бир нечта артистларни саҳнада умуман кўрмадик. Театр ходимларидан бирининг изоҳлашича эса, спектаклда уларнинг ўрнига дублёрлар саҳнага чиқарилган. Бироқ, негадир бу ҳақда на афишалардаги маълумотларга ўз вақтида тегишли ўзгартиришлар киритилган ва на спектакль бошланиши олдидан томошабин бундай ўзгариш ҳақида хабардор қилинди.

Бир томошабин, айни пайтда, истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқим поймол қилингандек, яна ҳам ачинарлиси, алдангандек ҳис қилдим ўзимни.
Ўзбекистонда театрлар ҳам фириб ишлатиш йўлига ўтиб кетган, деган асоссиз гапларга ишонмай келганман ва ҳали ҳам ишонмоқчи эмасман, аммо ...
Келинг, қонунчиликка мурожаат қилиб кўрайлик.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 6-моддасида ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги кўрсатилган.

Қонуннинг 7-моддаси 5-хатбошида эса, шундай сўзлар бор:

“Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.”

Бунинг устига, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддаси 2-қисмида фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Спектакль қўйиш бу, томошабин учун хизмат кўрсатиш ҳисобланса ва у ҳақдаги афишалар реклама деб қабул қилинса, демак, мен спектакль ташкилотчилари ва унинг ижрочилари қаршисида уларнинг хизматини сотиб олган истеъмолчиман. Ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган ўша, мен кўрган афиша эса, рекламадир.

Балки, Миллий академик драма театридаги ушбу ҳолатга Маданият вазирлиги изоҳ берар, дейди ҳамкасбимиз Аҳмаджон Азизов.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Feb, 16:20


Адвокатдан ўзига хос ҳозиржавоблик

Тошкент шаҳар ЖИБ Яккасарой тумани судининг 31.01.2025 йилдаги қарорига кўра, адвокат А.Акрамходжаев, ҳимояси остидаги Файзиевнинг ҳуқуқ ва манфаатларини дастлабки тергов жараёнларида ҳимоя қилиб келгани ҳолда, ИИВ Тергов департаменти терговчиси Улуғбек Хамдамов уни ишда иштирок этишдан четлаштириш ҳақида қарор чиқарган. Сабабини эса, келтира олмаган.

Шундан сўнг, адвокат Акрамходжаев мазкур қарордан нусха берилишини сўраб, адвокат сўрови билан мурожаат қилган. Сўровига жавоб олмагач, судга шикоят билан мурожаат қилган.

Судья Ж.Хожимуродов терговчини, адвокат сўровига жавобан, сўралган ҳужжат нусхасини тақдим этмасдан, МЖтК нинг 197-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

Адвокат терговчининг ўзига хос тактикасига ўзига хос тактика билан жавоб қилиб қўйгани таҳсинга лойиқ.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Feb, 15:38


Сизнинг бошингизга тушса ҳам, худди шу стандартда ишлаймиз

Адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишларига ноқонуний тўсқинликлар ҳали ҳамон давом этмоқда.

Мисол учун, Ғ.Дустов ишида ҳам у билан учрашишга имкон берилмади. Тошкент шаҳар ИИББ биноси ёнида 3 соатдан ортиқ кутиб қолинди. Бу вақт давомида ўнга яқин мурожаатлар (102, 1102) қилинди, фойдаси бўлмади.

Мурожаатлар билан ишлашга масъул ходим билан ҳам учрашиб, “Ўзи сақласин-ку, лекин Сиз ёки Сизнинг яқинингиз худди шундай таъқибга олинганида ҳам шундай стандартда, қатъий позицияда туриб, ҳимоя ҳуқуқингизни таъминлашга ҳаракат қиламиз.”, - деганимиздан кейингина ходимнинг қатъий монелиги юмшади. Бироқ, барибир ичкаридаги билан учрашишга эриша олмадик.

Ходим бечора "юқори" нинг чизиб берган чизиғидан чиқишга ботина олмагач, унга нима ҳам дер эдик-ки?

Шу орада Омбудсман ишонч телефони (1096) га ҳам мурожаат қолдирдик. Мурожатимиз ўша куни ИИВ га юборилибди. Лекин натижасидан дарак йўқ.

Бу ҳолатда Конституциянинг 142-моддасидаги “Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.”, - деган нормаси ишламади.

Ҳимоя ҳуқуқига ва айни пайтда, ҳимоячининг ҳуқуқларига бунақанги очиқдан очиқ тупуриб қўйиш холатларига амалиётимиздаги мисоллар, минг афсус-ки, талайгина.

Шундай экан, Омбудсмандан махсус маърузаларида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқларининг бузилиши холатларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишини кутиб қоламиз.

***

Маълумот учун: Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маъруза тақдим этишга ҳақли.

Махсус маъруза инсоннинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш бўйича хулоса ёки таклифлардан иборат бўлади.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Feb, 15:30


Сизнинг бошингизга тушса ҳам, худди шу стандартда ишлаймиз

Адвокатлар ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашишларига ноқонуний тўсқинликлар ҳали ҳамон давом этмоқда.

Бу ҳолатда Конституциянинг 142-моддасидаги “Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.”, - деган нормаси ишламади.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

01 Feb, 16:14


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Advokat Abdullayev | Rasmiy

01 Feb, 12:03


Жазолаш синдроми

Охирги пайтларда одил судловда "жазонинг муқаррарлиги"да ишлашга ундовчи хато ёндашувга тез-тез дуч келмоқдамиз. "Жазо берилди", "жазо муқаррар", "жазо муқаррарлиги таъминланди" каби сўзларни эшитяпмиз. Судларга тегишли матбуотларда, муайян суд ишининг фақатгина ҳукм ўқиш жараёнларидан лавҳалар тақдим этилиб, "Фалон модда билан фалонча йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо муқаррарлиги таъминланди.", - деган қисқа ахборотлар бериб борилмоқда.

Тўғри, муайян ҳуқуққа хилоф қилмиш ва унинг жазоси ҳақида маълумот берилиши яхши. Лекин, нима сабабдан фақат жазоланганигагина урғу қаратилаверади? Бундан мақсад нима? Ё тегишли ахборот сайтлари билан шундай келишувлар борми? Ёки инсонларни фақат қўрқув остида ушлаб туришми мақсад? Суд жараёнларини эфирларга тўғридан тўғри узатиб борилиши деярли йўлга қўйилмаган жамиятда эса, фақатгина "жазоланди", "қамалди" ларни янгратавериш фақат ва фақат қўрқув солиш, ваҳима уйғотиш йўли билан тийиб туришга уринишдан бошқа нарса эмас, бизнингча.

Бу эса, нотўғри услуб. Қонун устуворлигига жазони муқаррар деб билиш билангина эришиб бўлмайди, назаримизда.

Қонунчилик жазонинг муқаррарлигини эмас, балки жавобгарликнинг муқаррарлигини илгари суради. Булар фарқли тушунчалар эканини юридик онг эгалари яхши биладилар.

Жавобгарликнинг муқаррарлиги қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлигини англатади. Лекин, албатта, ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Чунки, Кодекснинг бир қатор моддаларида жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масалалари ҳам бор. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар эса энди, бу, бошқа мавзу.

Назаримизда, жазо муқаррарлиги ҳақида сурункали бонг ураверилиши ҳам бир "шовқин" бўлиб, у одил судлов фаолиятига фақатгина халал бермоқда холос. Яъни, судлар Кодексдаги жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишга оид қоидаларни қўллашни (албатта, бунга асослар мавжуд бўлганида) унутиб қўяётгандек. Ёҳуд, "олиб қўйибди", "бериб қўйибди" каби миш-мишлардан ҳоли бўлишни хоҳлаш одиллик ва инсонпарварлик принципларини амалда тўлақонли ишлатилишига тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ва афсус-ки, оқибатда жазолаш синдроми вужудга келиб қолди.

Олий суд статистикасида негадир жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши билан боғлиқ маълумотларга кўзингиз тушмайди. Ваҳоланки, булар ҳам судловнинг одиллигига жамоатчиликда ишонч ҳиссини оширишга хизмат қиладиган омиллардан саналар эди.

Ўз навбатида, Ғайрат Дўстов кейси жамоатчиликка кўп нарсаларни юзага чиқариб берди.

Айтмоқчимиз-ки, олий мақсад тарбиялаш бўлиши ўрнига жазолаш бўлиб қолган жамиятда қонунларга ҳурмат ҳисси эмас, аксинча, нафрат ҳисси шаклланаверади.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

29 Jan, 04:12


Адвокатура: Адлия вазирлигининг палатага мурожаати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Адвокатлар палатасига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилаётганлигини урғулади.

Мурожаатга кўра, бугунга қадар “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, айрим адвокатларнинг адлия органлари билан шартнома тузмасдан, “Юридик ёрдам” ахборот тизими ёки навбатчилик жадвали орқали танланмасдан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг чақирувига (танловига) асосан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун иштирок этаётганлиги ҳолатлари учрамоқда.

Билдирилишича, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этмаётганлиги сабабли, уларга тегишли тўловларни амалга ошириш жараёнлари кечикмоқда.

Адвокат томонидан адвокатурага оид қонунчилик талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги унга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишига сабаб бўлади.

Шулардан келиб чиқиб, Вазирлик Адвокатлар палатасидан қуйидагиларни сўради:

адвокатларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда адвокатура тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши ҳақида тушунтириш;

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш истагини билдирган адвокатларга белгиланган тартибда адлия органлари билан шартнома тузиш чораларини кўриш;

давлат ҳисобидан ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани белгиланган шаклда адлия органларига тақдим этилиши лозимлигини тушунтириш;

Қонун ҳамда Низомнинг мазмун-моҳиятини барча адвокатларга етказилишида амалий ёрдам бериш ҳамда бу борада қонунчилик талабларига риоя этмаган адвокатларни интизомий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

28 Jan, 18:58


Одил судлов: Ниҳоят, нуқта қўйилди

Кеча 4 йилдан бери давом этиб келаётган бир жиноят иши бўйича курашларни якунладик, назаримизда.

Аввалига, дастлабки тергов органи илгари сурган жами 4 та модда бўйича айбловлардан биринчи инстанция судида 1 тасигина тасдиғини топиб, жазо тайинланмаган айблов ҳукми ўқилган, ҳимоямизда бўлган шахс суд залида қамоқдан озод этилган эди.

Шундан кейин қарши тарафнинг шикоятларига биноан мазкур иш 6 марта юқори инстанцияларда қайта-қайта кўриб чиқилди. Бу орада, ҳимоямиздаги С. ни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида Тошкент вилоят судининг ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг айблов ҳукми ҳам ўқилиб, С. қамалиб ҳам қолди.

Ва ниҳоят, иш судья Мирғани Мирзоҳидов раислигида (судья А.Абдулхаев маърузачилигида), Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъатида, тафтиш тартибида қайта кўрилиб, иш бўйича охирги инстанция судининг қарори бекор қилинди ва С. дарҳол суд залидан озод қилинди.

Ишнинг ўзига хос жиҳати ҳам шу бўлди-ки, ҳақиқат қарор топгунгача жами 82 та суд процесслари амалда бўлиб ўтишига ва ҳаммаси бўлиб, 19 нафар судья жалб қилинишига тўғри келди.

Албатта, юқори инстанциялар айнан шу учун, яъни, ҳақиқатни юзага чиқарилиши ва адолат қарор топишига эришилиши учун ҳам жорий қилинган, бунга эътироз йўқ. Лекин, бир иш мисолида шунча суд мажлислари, шунча нафар судьянинг аралашуви керак бўлиши балки, Сиз учун нормалдир, аммо биз учун ...

Айтганча, ҳали бу, мазкур иш бўйича процессуал қонунчилик йўл қўйган энг сўнгги инстанция эмас, афсус-ки. Нима ҳам дердик? бу охирги нуқта бўлиб қолишига умид қиламиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

28 Jan, 18:57


Одил судловда навбатдаги оқлов

2022 йилдан бери курашиб келинган, ҳимоямиздаги Акрам Исомиддиновга нисбатан бўлган "заказное дело" га шу бугун нуқта қўйилди, деб умид қиламиз.

Судья Дониёр Тожибоев раислигида, Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқилган бир иш бўйича маҳкум Исомиддиновга нисбатан тўлиқ оқлов ҳукми ўқилди.

Тергов органи илгари сурган айбловлар Жиноят кодексининг 112-м.1-қ., 167-м. 3-қ "а" банди, 168-м. 4-қ. "а" банди ва 228-м. 2-қ. "б" банди, ва 3-қисми бўйича эди. Биринчи инстанция судида гўё-ки, тасдиғини топган ягона айблов эса, ЖК нинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди бўлди.

Апелляция судида суд тергови ҳимоя томоннинг ташаббусига биноан тўлиқ хажмда ўтказилди ва назаримизда, келгусида прокурор протест билдиришига ҳам зарурат қолдирилмади.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

27 Jan, 17:22


Журналист иши: ниҳоят тўғри "рельс" га тушилибди

MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг қилмишлари ҳақида тайёрлаган материал юзасидан банк ходимасига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди, яъни хизмат мақеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилибди.

Дастлабки тергов Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда экан.

Аввалроқ Судьялар олий кенгаши томонидан билдирилган расмий муносабатда ушбу хабар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилиши маълум қилинган эди.

Айтганча, адвокат А.Аҳмедовнинг билдиришича, журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилмаган.

Ниҳоят, йўналиш тўғри олинибди. Энди қолгани дастлабки тергов ва балки судда юзага чиқар.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

27 Jan, 11:21


Одил судлов: Олий судга ҳам эътироф, ҳам таклиф

Бир иш доирасида ҳимоямизда бўлган ҳар иккала маҳкум ҳам суд ҳукми билан “ўта хавфли рецидивист”, - деб топилган ва саккиз йилдан бери махсус тартибли колонияда жазо ўтаётган эдилар.

Илк эътиборни, уларнинг “ўта хавфли рецидивист” деб тўғри топилган ёки йўқлигига қаратишдан бошладик. Албатта, бунинг учун маҳкумларнинг илгариги айбловларига оид жиноят ишларини титкилашга тўғри келди ва аён бўлди-ки, илгариги жиноят ишлари бўйича чиққан суд ҳукмида уларнинг қилмишлари Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан нотўғри малакаланган.

Олий судга тақдим этган дастлабки шикоятимизга асосан ўша, илгариги жиноят иши қайта кўриб чиқилди ва ЖК 165-моддаси билан малакаланган қилмишлари ЖК нинг 229-моддаси (ўзбошимчалик)га қайта малакаланди.

Қилмишни малакалашдаги биргина хато (ҳозирча буни хато деймиз) шахснинг аҳволини қай даражада жиддий ёмонлашувига олиб келишини тасаввур қилинг-а!

“Ўта хавфли рецидивист” деб топилишга хизмат қилган ўша, нотўғри малакаланган модда бошқа, енгилроқ моддага қайта малакаланиши, табиий-ки, ушбу мақомни ҳам бекор бўлишига олиб келди. Ўз навбатида, колония тури ҳам енгиллашиб, махсус тартиблидан қаттиқ тартиблига ўзгартирилди. Амнистия акти таъсири доирасига тушиб, жазо муддатлари қисқарди. Охир-оқибат, ҳар иккала маҳкум манзил колонияларига ўтказилдилар.

Лекин, суднинг хатоси туфайли махсус тартибли колонияда сакккиз йилдан кўпроқ умрини ўтказган маҳкумларнинг ундан кўра енгилроқ тартибли колонияга ўтказилишида юқоридаги хатонинг ўрни қоплаб кетилиши мумкинмиди?

Бизнингча, мумкин. Фақат, қонунчилик йўли билангина. Афсус-ки, амалдаги қонунчилик бундай вазиятларни назарда тутмаган.

Юқоридаги кейс мисолида Олий судга қуйидаги иккита асосий таклифларимизни илгари сурмоқчимиз:

Биринчи, айнан товламачилик (165) билан айблов илгари сурилган ишлар доирасидаги амалиётимизда жиноятнинг тўлиқ таркиби мавжуд бўлмагани ҳолда айблаш, шунингдек, юқоридаги кейсдаги каби, аслида ўзбошимчалик деб баҳоланиши керак бўлган ҳолларда товламачилик деб нотўғри баҳолаш ҳолатларига талайгина дуч келмоқдамиз. Айниқса, “кўча” мавзуси сабаб бу янада актуаллашган.

Шу боис, ягона суд амалиётини ўрнатиш учун Олий суд Пленумининг товламачиликка оид ишлар бўйича суд амалиётига бағишланган алоҳида қарорига эҳтиёж бор.

Иккинчи, суд нотўғри белгилаб қўйган колония турини кейинчалик енгилроқ колония турига ўзгартирилганида жазо муддатини имтиёзли ҳисобга олишга доир қонунчиликка қўшимча киритиш таклифини киритиш.

Худди, Жиноят кодексининг 62-моддасида назарда тутилган қоидалар каби. Масалан, хатолик туфайли маҳкумнинг турмада жазо ўтаган ҳар бир куни кейинчалик у колониялардан бирига ўтказилиб, хато тўғриланганида 3 кунга тенглаштириб, ҳисобланишига ўхшаш.

Олий суд шикоятларимизни эътиборсиз қолдирмагани каби таклифларимизга ҳам бефарқ қарамайди, деган умиддамиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

27 Jan, 10:01


Аёллар колониясидан нидолар

"Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган аёллар жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларга муносабат ҳамда қишки мавсумда яратилган шароитлар борасида маҳкумаларда норозиликлар бор.", - дейди ҳамкасбимиз, адвокат Аҳмаджон Азизов.

Аввало, ҳимоямизда бўлган маҳкумаларнинг соғлиғини муассаса томонидан муҳофаза қилиниши борасидаги аҳвол қониқарли даражада эмаслиги урғуланади. Маҳкумалар Колония тиббий хизмати томонидан бемор маҳкуманинг соғлиғидан шикоятига мутаносиб дори-дармон тавсия ва тақдим қилинмаётганидан, тиббий хизмат ходимига мурожаат қилишда ва тиббий кўрикдан ўтказилишида узундан узоқ кутишга мажбур бўлаётганликларидан норозилар.

Оқибатда Муассаса бош врачининг ва қўл остидаги тиббий ходималарининг малакаларига нисбатан, ҳам маҳкумаларнинг ўзида, ҳам уларнинг яқинларида тўла ишонч йўқ.

Касалликни даволашдан кўра, уни олдини олиш чораларини мунтазам равишда кўриб бориш ҳам осон, ҳам камхарж йўл эканини ҳаммамиз биламиз.

Колонияда эса, даволаш чоралари ҳам, олдини олиш чоралари ҳам қониқарли даражада эмас. Гап шунда-ки, колония умумий тартибли бўлиб, маҳкумалар ҳар бири 100 ва ундан ортиқ ўринли умумий ётоқхона (казарма) ларга жойлаштирилган. Бундай кенг ва катта майдондаги "казарма"нинг хона ҳароратини иситиш тизими эса, шунча майдонни қамраб олишга мутаносиб йўлга қўйилмаган. Тўшаклар ва ёпиниш учун берилган адёллар эса, жуда ҳам юпқа экани айтилади. Иситиш тизимини эса, қачон-ки, ташқаридан текширувчилар (комиссия) келганидагина тўла куч билан ишга солиниб, улар кетгач, яна тизим ўчирилар экан.

Оқибатда маҳкумалар кундуз куни ташқарида кийиб юрадиган уст-бошлари билан ётишга мажбур бўлаётганликларидан ёзғирмоқдалар.

Қолаверса, маҳкумаларнинг китоб мутолаа қилишига нисбатан ҳам асоссиз чекловлар ўрнатилган экан. Ташқаридан китоб киритишга қўйилган "цензура" нинг қонунга зид чекловлари-ку, алоҳида масала. Бироқ, маҳкума шу муассаса кутубхонасидан ўзи истаган китобни танлаб, истаган куни мутолаа қилишига ҳам норасмий тўсиқ ва чекловлар борлиги, ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳол.

Нима эмиш? Қачон кутубхонанинг ҳисобидаги барча китоблар кутубхонада тўлиқ жамланиб олинмагунича, бирорта маҳкумага китоб берилмасмиш. Колония раҳбариятининг, афсус-ки, бундан умуман хабари бўлмаса ҳам керак. Ҳамкасбимиз А.Азизовнинг таъкидлашича, колония раҳбари ҳеч қачон бунақа тутруқсиз ва кулгили тартиботни жорий қилмаган бўларди.

Жазодан кўзланган мақсад нима эди, ўзи? Наҳот-ки, тарбиялашга совуқда соатлаб сафда ушлаб туриш билан эришиш мумкин, деб ўйласангиз?! Наҳот-ки, шахсни китобга даъват қилиш ўрнига, ҳар қанча ўқигиси келса, шунча шароит яратиб берилиши ўрнига, бунинг тескарисини қилиш тарбиялаш ҳисобланса?!

Маҳкумларнинг соғлиғи, ҳаёти, малакали тиббий хизматга бўлган ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилишиниши шарт. Уларнинг ҳам ўзларига оид тиббий кўрик маълумотларини (рентгени, қон ва бошқа таҳлиллар ва ҳ.) ўз яқинлари ёки ҳимоячи орқали муассасадан ташқаридаги ўзи ишонган истаган малакали тиббиёт мутахассисига кўрсатиши ва унинг тавсияларини олиши ҳуқуқини ҳам чеклаб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бироқ, Маҳкуманинг рентген плёнкаси ва хулоасини унинг ҳимоячиси орқали ташқарига чиқарилишига Колония раҳбарияти рухсат бермаган.

Булар бир эмас, бир неча маҳкуманинг ўз ҳимоячиларига ёзғиришларидан ва адвокатлик кузатувларидан келиб чиқиб, билдирилган танқидий фикрларимиз.

Шу ўринда, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ни ушбу Колонияда сақланаётган маҳкумалар ҳуқуқларини ҳам таъминланиши аҳволини тасодифий танловлар асосида жиддий ўрганишга чақирамиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Jan, 14:43


Йўл ҳаракати: Яна 4 та қилмишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат бугун маъқуллаган янги Қонун билан Жиноят кодексида қуйидаги қилмишлар, яъни:

Транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик;

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик;

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик;

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Jan, 14:33


Р а с м и й б а ё н о т

“MY5” телеканалининг “Markaziy studiya” дастурида (22. 12. 2024 й) эфирга узатилган лавҳадан сўнг унинг муаллифига нисбатан қўзғатилгани айтилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишга судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлигига оид ижтимоий тармоқдаги хабарлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилади.

Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Jan, 13:34


Тергов департаментига хос ваколатлар берилмоқда

Бугун Сенат маъқуллаган янги Қонун билан амалдаги Жиноят-процессуал кодексига Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатларига доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу Қонун билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимларидаги бир қатор ваколатлар Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилмоқда.

Президентнинг 2024 йил 16 январдаги ПФ–11-сонли Фармони билан шу Департаментга бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилган эди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

23 Jan, 07:26


Алламжонов ходимларига оид иш номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида кўриш бошланган Комил Алламжоновнинг 7 (етти) нафар ходимларига нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судьянинг бетоблиги сабабли номаълум муддатга қолдирилди.

Аввалроқ ушбу иш бугун, 23 январь куни соат 11:00 га қолдирилган эди.

Адвокат Даврон Саидовга кўра, 7 (етти) нафар ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган расмий ҳужжатлар сохталаштирилган, оқибатда улар асоссиз ва ноқонуний маъмурий жавобгарликка тортилишига эришилган.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Jan, 08:22


Қонунни қўллашда икки хил стандарт ёҳуд, инсонпарварлик ҳам "одами"га қарабми?

"Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев кейси

Куни кеча тармоқларда тарқалган хабарга кўзимиз тушиб қолди. Халқ тилида "Салимбой" номи билан танилган, ўқ отар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланиб, 2024 йилнинг март ойида 6 йил муддатга озодликдан махрум қилинган Салим Абдувалиев хасталиги сабабли жорий йилнинг 12 январ куни суд томонидан айнан Жиноят кодексининг 75-моддаси (касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) қўлланилиб, озодликка чиқарилибди.

ЖКнинг 75-моддаси ҳукм чиқарилгандан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилинишини назарда тутади.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров кейси

Яшнобод туман суди 2023 йил 15 ноябр куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган шифохона бошлиғининг маҳкум Б.Хайдаровни ЖКнинг 75-моддасига асосан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини қаноатлантирмаган.

Ушбу ажримни Тошкент шаҳар суди 2023 йил 30 ноябрь куни ўзгаришсиз қолдирган.

2024 йил 1 февраль куни тафтиш тартибида қайта кўрилиб, юқоридаги суд қарорлари яна ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳайдаров қамоқда қолиб кетиб, хасталиги сабабли у 2024 йил 5 март куни вафот этди.

Оддий фуқаро Б.Р. кейси

69 ёшли маҳкум, оддий фуқаро Б.Р.ни, жазони ўташда давом этишига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги туфайли ЖК 75-моддасига асосан жазони ўташдан озод қилиш ҳақида шифохона томонидан судга тақдимнома киритилган.

Тақдимномани Яшнобод туман суди 2024 йил 27 феврал куни қаноатлантирмаган.

Мазкур иш келгусида пойтахт судида қайта кўрилиши ҳам ижобий натижа бермаган. (Б.Р.нинг асоссиз айблов қўйилганлиги ҳақидаги важлари бу бошқа мавзу).

Бу каби кейсларга мисолларимиз талайгина.

Ушбу норма албатта, инсон қадри, унинг ҳаёти, соғлиғи бошқа ҳар нарсадан, ҳатто жазонинг ижроси таъминланишидан ҳам устун эканлигинининг ифодаси бўлиб, айнан инсонпарварлик принципи талабидан келиб чиқиб, киритилган.

Шу 75-модда, назаримизда, махсус аталган моддаларданмикин-да, об-ҳаволарга, шахсларга қараб, татбиқ этиладиган.

Сабаблар, асослар бир хил. Ҳар учала иш ҳам ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айбдор деб топилган шахсга оид ва ҳар учала маҳкумнинг ҳам жазони амалда ўтаган қисмидан ўтамаган қисми кўпроқ. Ягона фарқ - шахслар.

Инсонпарварликни ҳам бунга "арзийдиганлар"га қилинади, денг, ҳурматли судьялар!?

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Jan, 07:55


“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат

Ўзбекистонда йил давомида маъмурий қамоққа олинганлар сони 80 мингдан кўпроқ ва бу рақамлар ошиб бормоқда.

Ғайрат Дўстов иши ортидан жамиятда яна 15 суткалик қамоқ ва у даврда «ясалаётган» жиноий ишлар масаласи кўтарилди. Kun.uz судья ва ҳуқуқ фаоллари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш, судларга босим, «навбатчи» моддалар ва адолат ҳақида катта интервью ташкил қилди.

Тўлиқ видео 👉https://kun.uz/kr/84025232

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

13 Jan, 07:22


Тергов судьялари амалиёти ишга тушди, бироқ...

2025 йил 1 январдан бошлаб, Республикада тергов судьялари ўз фаолиятларини бошладилар.

Айни пайтда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шу судьялар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Лекин, "Адолат" ахборот тизимлари комплексига жойлаштирилган суд қарорларининг айримларига эътибор қилганимизда эса, бу борада икки хил стандартга гувоҳ бўлдик.

Бирида судья "тергов судьяси" деб, бошқасида эса, "судья" деб кўрсатилган.

Демак, Олий суд қандай шаклда қарорлар ёзилиши ҳақида намуналар тўпламини жойларга ҳали тарқатмаган кўринади.

Ўзи буни Олий суд томонидан "кўрга ҳасса" қилиб, кўрсатиб берилишига ҳожати бормикин?

Шу билан бирга, тергов судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек, ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шартлиги ҳақидаги кодекс талабларига риоя этмаслик давом этмоқда.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икрам Муслимов 2024 йил 13 декабрь кунги матбуот анжуманида Олий суд тафтиш интанциясида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг қарийб 1/3 қисми тугатилаётган эканини, бу дегани, ҳар 3 та ишдан биттасида шахс қуйи суд томонидан асоссиз маъмурий жавобгарликка тортилганлигини бежизга алоҳида урғуламаган эди.

Судьялар суд қарорларини ёки ўзлари таҳрирламаяптилар, ёҳуд, уларнинг билим даражаси жиддий кўриб чиқилишга муҳтож.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

13 Jan, 04:44


Ғайрат Дустов иши: Сунъий интеллектдан фойдаланилган

Дустовнинг ўша чиқишларини сунъий интеллект қуйидагича талқин қилибди.

Яъни ушбу кейснинг ечими сифатида биологик жиҳатдан уйқусизлик аргументини келтирибди.

Унга кўра, Дустов ҳаракатлари атайлаб қилинган безорилик эмас, балки оғир шароитлар (совуқ ҳаво, узоқ ва коррупцион навбатлар каби)дан келиб чиққан руҳий зўриқиш бўлиб, уни уйқу етишмовчилиги юзага келтирган.

Уйқу билан боғлиқ ташхислаш ва бошқаришга ихтисослашган невролог, невропатолог, Стенфорд уйқу тиббиётининг тиббий директори, Стенфорддаги Инсон уйқусини ўрганиш маркази директори, Бутунжаҳон уйқу жамиятининг биринчи президенти Доктор Клет Кушида уйқусизликка оид илмий ишларида, тадқиқодларида айрим фактларга эътиборни қаратган экан.

Уйқуда ёки онгсиз ҳолатда ҳаракат қилган шахс одатда қонун нуқтаи назардан ихтиёрий ҳаракат қилган ҳисобланмайди. Онгсиз ҳолатда содир этилган қилмиш учун шахсни жазолаш жиноят ҳуқуқининг асосий мақсадларига мутлақо тўғри келмайди.

Илмий далиллар ва оддий ақл-идрок шуни кўрсатадики, уйқуси етишмовчилигидан ходимлар ўзларига ёки бошқаларга зарар етказиш мумкин бўлган хатоларга кўпроқ йўл қўйишади.

Мисол учун, Макклейн ишида унга тан жароҳати етказиш айблови қўйилган эди. Макклейн Япониядан 25 соатлик парвоздан кейин атиги бир неча соат ухлаган бўлиб, жиддий уйқусизлик сабабли диссоциация* ҳолатида бўлганлиги иддао қилинган. У ўз ҳимояси учун *автоматизмга асосланган даъволарни илгари суради.

Дустов ишида ҳам ҳимоя унинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мутлақо мавжуд эмаслиги позициясида бежизга собит турмаган эди.

Афсуски, судьялар ишнинг бу жиҳатига илмий ёндашиш ўрнига Дустовнинг ҳаракатларига шунчаки кўрингани каби баҳо беришди.

*диссоциация - руҳий (психик) жараёнлардаги боғланишнинг бузилиши.

*автоматизм - нима бўлишидан қатъий назар онгсиз амалга оширилган ҳаракатлар.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

13 Jan, 03:14


Олий суд Алламжонов ходимларига оид ишни кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловларига кўра, 15 суткага маъмурий қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказади.

Адвокатлар айбловлар сохталаштирилганлигини таъкидламоқда, видеоёзувлар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари эса ҳибсга олинганларнинг айбсизлигини исботлаётганини айтмоқда.

Ушбу очиқ мажлис бундай ишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрнак бўлиши мумкин деган хабарни тарқатмоқда манба.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

07 Jan, 07:46


Ғ.Дустов иши: Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўхтатилиши керак

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ғ.Дустовнинг шахсига доир маълумотларга "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган ҳолда ишлов бериш* авжига чиқиб, ҳалигача давом этиб келаётганлигининг гувоҳ бўляпмиз.

Шу ўринда, ишлов бераётган, бунга далолат қилаётган ёки бошқача тарзда иштирок этаётганларга эслатма:

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддасида маъмурий, ёки Жиноят кодексининг 141-2-моддаcида жиноий жавобгарликлар белгиланган.

Шунингдек, тармоқларда унинг шахсига қаратилган турли ҳақоратлар ҳамда туҳмат деб баҳоланиши мумкин бўлган чиқишлар ҳам қилинмоқда. Бундай ҳаракатлар учун эса, Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддаларида тегишлича жиноий жавобгарликлар белгиланган.

Ҳиссиётингизни ифодалашда қонунлар доирасидан четга чиқманг!

Зеро, Конституциянинг 31-моддасига асосан ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

*Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилишларда ифодаланган ҳаракатларнинг биттасини ёки бир нечтасини амалга ошириш.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

07 Jan, 05:04


Катта одам ҳақида кичик ҳикоя

Бугун кино ва ижтимоий ҳаёт ҳақида гаплашамиз. Ўзбекнинг Мурод Муҳаммад Дўст деган ёзувчиси бор. Миллатнинг фахри дейишга муносиб ёзувчи. Бу ижодкорнинг киночилиги ёзувчилигидан кам эмас. Режиссор Жаҳонгир Қосимов мана шу севимли ёзувчимиз киноссенарийси асосида “Дев ва пакана” деган жуда ажойиб филмни суратга олган. Картинадаги бош қаҳрамон – жуссаси катта йигит аслида жамиятдаги қалби катта инсонларнинг рамзий образи. Видео мана шундай чинакам катта инсон ҳақида.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Jan, 09:24


Ғ.Дустов иши: Судья масаласи жиддий кўрилиши керак

Мазкур кейсда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадаханованинг одил судловни амалга оширишдаги қўпол хатоси - судга иши тушган Дустовнинг адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқини таъминламагани.

Адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқни таъминлаш судловнинг одиллигига ҳисса қўшадиган муҳим элеметлардан бири бўлиб, у эшитилишдан ташқари эшитилган ҳар бир важларга тегишли ҳуқуқий муносабат билдирилишини ҳам қамраб олади.

Лекин иш ҳужжатларидаги қайдларда буни кўрмайсиз.

Судга иши тушган ҳар қандай шахс жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, суд олдида тенг. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда шахснинг адолатли, ишончли эшитувга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.

Бундай ҳолда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси (Қонун ва суд олдидаги тенглик) талаби бузилган.

Шунинг учун ҳам Дурдона Дадаханованинг бундай ҳаракатсизлигига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Jan, 08:04


Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига киришимиз шартми?

Ўтган ҳафта якунида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ҳимоямиз остидаги Н.га нисбатан бўлган жиноят иши тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди.

Тафтишда 11 та важларимизнинг ҳар бири Олий суд судьяси Анвар Элмурадов раислигида тўлиқ текширилишига эришилди. Натижада қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.

Яъни, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан илгари сурилган, қурилиш соҳасига оид айблов шу модданинг 2-қисмига қайта малакаланди. Натижада ЖПКнинг 463-моддаси тартибида жазо тайинламасдан қарор қилинди.

Шунингдек, 790 млн. сўмлик қийматдаги талон-тарожликнинг 630 млн. сўмга доир қисми бекор қилиниб, шунча сумма асоссиз ундирилганлиги сабабли тадбиркор фойдасига қайтарилиши белгиланди.

Демак, асосга қарши асос усули ишлади ва 630 млн. сўмлик талон-тарож қилганликка доир айблов “синди”.

Тафтишда кўришга қабул қилинмаган шикоятимиз Олий суд раиси Бахтиёр Джахангирович қабулига кириб, тушунтирганимиздан кейингина қабул қилинди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига кириш керакми?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

04 Jan, 16:05


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Jan, 15:11


Ҳимоямиз остидаги Ғайрат Дустов озод этилди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Jan, 03:38


Ҳар не бўлсанг бўл –
ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.

Жалолиддин Румий

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

02 Jan, 12:52


Ғайрат Дўстовнинг иши

Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашев.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

01 Jan, 09:49


Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья хоним!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

01 Jan, 09:48


Бир қарор мисолида судьянинг савияси

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Dec, 14:48


Судья психологияси

Судья ҳокимиятга эга.
Қарор қабул қилиш ҳокимиятига.
Ким ютишини улар ҳал қилади.
Сиз эмас.

Қарор сизники эмас. Уларнинг қарори. Ва судья ўз қарорини қабул қилиш ҳокимиятини қаттиқ ҳимоя қилади. Адвокат ҳеч қачон судьяга қандай қарор қабул қилишни буюраётган кўринмаслиги керак. Буйруқ бериш бутунлай нотўғри.

Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни айтиш эмас.
Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни кўрсатиш.

Айтиш билан кўрсатиш орасидаги фарқ жуда катта. Бу фарқни дарҳол ўрганинг.

Айтадиган одамлар буйруқ беради. Кўрсатадиган одамлар ёрдам беради.

Ҳеч ким нима қилиш кераклиги айтилишини ёқтирмайди.
Лекин ҳамма ёрдамни ёқтиради.

Адвокатлар судья уларни ёрдам сифатида кўришини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. Сизга ёрдам бераётган одамларни ишонтириш осонроқ. Гладиатор сифатида кўринишдан қочинг. Сизга қарши кураш олиб борилаётганини ҳис қилган одамларни ишонтириш қийин. Судьяга, қарши адвокатга ёки гувоҳларга қарши эканлигингизни кўрсатишдан эҳтиёт бўлинг: бу сизни гладиатор сифатида кўрсатади.

Албатта, сиз бир томонни ҳимоя қиласиз ва қоидалар доирасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиласиз.

Лекин буни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Тақдимотингизда "ёрдам" сўзини олдинга чиқаринг.

©️"THE DEVIL’S ADVOCATE" китобидан. Таржимон С.Бобоқулов, инглиз тилидан устоз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Dec, 14:29


Адвокатлар учун ҳеч қандай тўсқинлик ва монелик йўқ

Фарғона вилоят суди "Мақсадлари нима, ўзи?" сарлавҳа остидаги пост юзасидан муносабат билдирибди.

Муносабатда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида адвокатларнинг суд биносига киришида ҳеч қандай тўсқинлик ва монелик йўқлиги маълум қилинган.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

23 Dec, 06:52


"Заправка" ку бузилар, уни қурдирганлар-чи?

Фарғонада портлаш содир бўлган "заправка" бузилмоқда экан. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берибди.

Майли, бу ўз йўлига.

"Заправка" қонунчилик талабларига номувофиқ қурилганлигиги бу факт экани ҳолда унинг қурилишига масъуллар ва бунга ўз ваколатидан фойдаланиб рухсат бериб юборган мансабдорларнинг ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий баҳо бериладими ? Шунингдек, шунчаки, ўзларини "туя кўрмаган"га солиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъулларининг-чи? Уларнинг ҳаракатсизликларига-чи?

Масаланинг бу томонлари ҳақидаги маълумотлар ҳам жамоатчиликка тўлақонли очиқланиши керак.

Аввал ушбу портлаш ва ёнғин натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлгани, 3 нафари шифохонада вафот этгани, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилгани ва иш бўйича 5 нафар шахс қамоққа олингани ҳақида вилоят ИИБ хабар берган эди.

Қизиқ: аслида одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳодиса юзасидан ҳар иккала модданинг ҳам "одам ўлишига" сабаб бўлган, деган "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ваҳоланки, ҳар икки модданинг ҳам 2-қисмида "бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса", деган "б" банди бор.

Аслида, бизга қолса, ушбу "б" банди модданинг нисбатан оғирроқ санкция назарда тутилган 3-қисмидан жой олиши адолатдан бўлар эди ва бизнингча, бу Қонуннинг номукаммаллиги, деб ҳисоблаймиз.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилар экан.

Нима учун бутун мамлакат бўйича эмас. Бунинг учун ҳар бир вилоятда камида биттадан портлаш юз бериши керакми, йўқса?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

23 Dec, 06:46


Сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган “LexAI” платформаси ишга туширилибди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

21 Dec, 17:50


"Фуқаролик даъвоси"

Фильм қаҳрамони - адвокат:

"Тўғри, ҳамма мижозларнинг кўнглини бирдек олиш, уларнинг дардига дармон бўлиш қийин.

Ҳиссиётга берилиб, мижозга ҳаддан ташқари ачинган адвокат ишни бузиб қўйиши мумкин. Чунки, кўнгилчанлик ишга ҳалал беради.

Адвокат мижозига шифокор каби ёрдам бериши керак. Қондан қўрққан шифокорни ҳеч кўрганмисиз?"

Фильмда адвокат меҳнати ажойиб тарзда тасвирланган. У судда ютиб чиқади. Адвокат сабаб тери заводи ёпилади. Шаҳарчани тозалаш учун 69,4 млн. АҚШ доллари ажратилади.

Хуллас, тоза ичимлик сувига бўлган ҳуқуқни талаб қилишга оид ажойиб кейс.

Кўришга арзиркан. 👉Фильм

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Dec, 14:09


Тошкент шаҳар суди: Асослар заиф

Ушбу постимизга Тошкент шаҳар суди муносабат билдирибди.

Унда, А.ни қамоқда сақлаш муддатини 7 ойгача узайтириш ҳақидаги Бош прокурор ӯринбосари илтимосномасини қаноатлантирилиши, гўёки асосли бўлганлиги иддао қилинган.

Бунга эса, гўёки А.га нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бошқа енгилроғига ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас эканлиги важ қилиб келтирилган.

Лекин, муносабатда айнан нималардан келиб чиқиб, ва нималарга таяниб, бундай баҳо берилаётгани келтириб берилмаган.

Эътибор қилинг, "келтириб бера олинмаган" - демаяпмиз, "келтириб берилмаган" - деяпмиз.

Майли, бу ўз йўлига. Масаланинг яна бошқа жиҳати бор-ки, биз постимизда шунингдек, муддат узайтириш масаласини кўриб чиққан судья Э.Ахбутаевнинг келгусида А. билан боғлиқ айнан қайси муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати бор эканлиги прокурорнинг илтимосномасида келтирилмаганлигига эътибор қаратмаганлигини танқид қилган эдик. Лекин, муносабатда масаланинг бу жиҳатига умуман тўхтанилмаган.

Яна ўша савол очиқлигича қолади.

Ҳурматли Тошкент шаҳар суди!

А.ни қамоқда сақлаш муддатини шу даражада узайтирилишига зарурат нима(лар)да эди?

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Dec, 06:32


Мақсадлари нима, ўзи?

Фарғонадан адвокат Неъматулло Шахобидинов эътирозли хабар қолдирибди.

Хабарда гап Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида бўлаётган на қолипга ва на мантиққа тўғри келмайдиган ажабтовур тартиб ҳақида боради.

Унда ёзилишича, душанбадан бошлаб, суд биносига адвокатларни киритишмаяпти. Бинога киришда аввал Миллий гвардия ходимлари турадиган постдан ўтилади. Лекин бинонинг ичига кириш қисмида эшик олдига битта ёш болани қўйиб қўйишган. Кириш эшигини қулф-калитли қилиб қўйишибди. Ушбу ходим, ҳатто штатда ҳам бўлмаса керак. Бошқа судларда, ҳатто вилоят судларида ҳам бунақа тартиб йўқ.

Нима учун адвокатларни суд биносига киришига тўсқинлик қилинмоқда. Қандай ҳуқуқий асоси бор? Агар шу тартиб жорий қилинадиган бўлса, майли эътироз қилмаймиз. Фақат, кираверишга 5,6 нафар ходимни чиқариб, ҳар битта судьяга навбатчи қилиб қўйишсин. Навбатчилар ҳар битта судьянинг ҳузурига келган адвокатларнинг мурожаатларига жавоб беришни таъминласин. Биз бунинг сабабини сўраганимизда, улар суд биносида тинчликни сақлаш учун шундай тартиб жорий қилинганлигини айтишмоқда.

Қизиқ, қачон адвокатлар тинчликни бузиб, бошқаларни безовта қилди экан?

Энг қизиғи, шу бинонинг 2-қаватидаги иқтисодий судга кирадиган бўлсак, бундай тартиб йўқ.

"Қўқон фуқаролик судидагилар нима қилаётганлигини онгли равишда тушуняптими? Бунақа пала-партиш тартибларни йўқотиш керак. Бунақа тартиблар одамларнинг эътирозига ва кулгусига сабаб бўлмоқда.", - дейди ҳамкасбимиз.

Фарғона вилоят суди тегишли муносабат билдириши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Dec, 06:02


Ҳақли илинж

YURISTKADR маъмури, адвокат Саидали Мухторалиев Президентдан одил судлов тизимининг иккита, ҳақиқатдан ҳам оғриқли бўшлиғига ечим қилиб берилишини сўраши ҳақида ёзибди.

"Фуқаролик судлари судьяларига ҳам қийин. Энг кўп ишлар уларда. 9.00 дан 18.00 гача иш кўради. 18.00 дан 21.00 гача қарор ёзади. 21.00 дан 24.00 гача базага маълумотлар киритади.

Деярли дам олиш йўқ, шу сабаб, ишлар сифати ҳам ўлда-жўлда. Балогардон ҳам доим шулар.

Насиб қилиб, Президент билан учрашиб қолсам, иккита нарса сўрар эдим:

Биринчиси, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ташкил қилиш ва иккинчиси, минтақавий тафтиш судлари ташкил қилиш.

Ишонинг, бундан бошқа ҳеч нарса сўрамас эдим" дейди у.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Dec, 04:14


"Баъзан қонунни эмас, инсонийликни қўллаш тақозо қилади!"...

Бир аёл Америкада ўғрилик қилади ва уни қамаш учун полиция чақиртирилади.

Полиция ходими келади ва аёлдан "Нима ўғирладинг?" дея сўради. Аёл "Болаларимнинг қорнини тўйдириш учун беш дона тухум олдим" дейди. 

Ҳамма вазиятни ҳайрат билан кузатиб турганида, полиция ходими аёлни маркетга олиб киради ва ўз ҳисобидан аёлга рўзғор учун егуликлар харид қилади. Маркетдан чиққанларида аёл йиғлаб: "Жаноб, бу нарсалар жуда кўп!" дейди. Полиция ходими эса томошабин бўлиб турган оломонга қараб шундай сабоқ берадиган жумлаларни айтади:
"Баъзан қонунни эмас, инсонийликни қўллаш тақозо қилади!"...

©️интернет

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Dec, 10:33


Жиноят таркиби аниқланмади

Тошкент шаҳар ИИББ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи Отабек Бакиров устидан берган шикояти юзасидан терговга қадар текширувни якунлади.

Текширув натижасига кўра, блогер Отабек Бакировнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли унга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди

Бу ҳақида блогернинг ўзи маълум қилди.

Отабек Бакировнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоясида укамиз 👉адвокат Файзулла Арсланов иштирок этди. Зўр.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Dec, 05:02


Суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак

Жиноят содир этган шахснинг ушланиши билан судга олиб борилиши ҳақида 1966 йил 16 декабрдаги “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция”нинг 9-моддасида баён этилган.

Жиноий айблов бўйича ҳибсга олинган ёки ушлаб турилган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд ҳокимиятини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилади ва оқилона муддатда суд муҳокамаси ўтказилиши ёки озод қилиб юборилиши ҳуқуқига эга.

Суд муҳокамасини кутаётган шахсларнинг қамоқда сақланиши умумий қоида бўлмаслиги керак, бироқ озод қилиш судга келиш кафолатлари берилишига, суд муҳокамасига унинг ҳар қандай босқичига келишга ва, зарур ҳолларда, ҳукм ижро этилиши учун келишга боғлиқ қилиб қўйилиши мумкин.

Ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақлаб турилиши туфайли озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга, токи суд унинг ушлаб турилиши қанчалик қонуний эканлиги борасида дарҳол қарор чиқара олсин ва агар уни ушлаб туриш ноқонуний бўлса озод қилиш ҳақида фармойиш бера олсин.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Dec, 04:02


Уч марта қўнғироқ қилингандан кейин ҳам жавоб бўлмаса, қўнғироқ қилишни тўхтатиш лозим

Бировни чақириш одоби шуни тақозо қилади.

•Биринчи чақириш ила ҳожати борлиги билдирилади.
•Икккинчи чақириш билан истагини яна бир бор таъкидлайди.
•Учинчиси эса охирги чақириш бўлади.

Шундан кейин ҳам жавоб бўлмаса, чақирилаётган киши ўта банд экани ёки чақирувчига жавоб бериш истаги йўқлиги аломати бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ижтимоий одoблар"  китобидан

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Dec, 13:33


Озодликдан маҳрум этилган шахсларга ўз яқинлари билан онлайн масофадан видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофадан видео-учрашув ҳуқуқини бериш орқали ўз яқинлари билан онлайн учрашиш имкониятини яратилишига доир қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Dec, 12:34


“1-январдан кучга кирадиган қонунни қабул қилиб беринглар, деб киргизяпсизлар” — Нуриддин Исмоилов Олий суддан қонун лойиҳасини вақтида тақдим этишни илтимос қилди

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Манба ва батафсил

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

05 Dec, 06:49


Жим-житлик

"Дарё" тарқатган ушбу хабарга кўра, Олий суд судлов ҳайъати суд мажлисидан аввал, Ҳайъат аъзолари прокурор билан пичирлашиб олганликлари ҳолатига изоҳ бера олмаган. Аслида эса, изоҳ бериш очиқчасига рад қилинган.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ҳам бу масалада сукут сақлаб келмоқда.

Маълум бўлишича, суд бошланишидан аввал Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати аъзолари билан прокурор ўрталарида яширин суҳбат бўлиб ўтган ва 15 дақиқача давом этган ушбу суҳбат тарафларни ташқарида қолдирган ҳолда бўлиб ўтганлигига жавобгар ва унинг адвокати эътироз билдирганлар.

Ўз навбатида, даъвогарнинг адвокати ҳам судлов ҳайъатидан мазкур ҳолатга изоҳ берилишини сўраган бўлиб, Олий суд раисига ҳам холат юзасидан шикоят берган. Лекин, ҳамма жим.

Судлов ҳайъатининг 3 декабрь куни давом этган навбатдаги мажлисида даъвогар фермернинг адвокати яна судлов ҳайъатига юзланиб, прокурор билан “пичир-пичир”га ойдинлик киритилишини талаб қилган.

"Ҳурматли раислик этувчи, судлов ҳайъати суд мажлисидан олдин прокурор билан 10-15 дақиқа яширин гаплашиб олганига изоҳ талаб қиламан. Шундан сўнг адвокат сифатида сўзларимни давом эттираман.", - деган фермернинг адвокати.

Судлов ҳайъати раиси эса, бунга жавобан, даъвогар номидан бу ҳақда Олий суд раисига ҳам ёзма ариза қилинганини эслатиб, айни пайтда изоҳ бермаслигини, адвокат сўровига ёзма жавоб қайтарилишини билдирган.

Яна жим-житлик.

Қизиқ. Энди бу "Жим-житлик" романининг муаллиф(лар)и ким(лар) экин?

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

04 Dec, 14:15


Diqqat, e’lon!

Advokat bo‘lishni xohlaysiz-u, ikkilanyapsizmi?
Yoki, endigina ish boshlagan advokatsiz-u, mijoz bilan ishlashda qiynalyapsizmi?
Sizda ishonch, dadillik yetishmayaptimi?
Sizni tergovchi, prokuror, sudyalar diqqat bilan eshitishmayaptimi?

Biz, yuridik sohada 20 yillik tajribaga ega advokatlar - Abdumalik Abdullayev va Xurshedbek Rustamovlar Sizni joriy yilning 7 dekabr kuni bo‘lib o‘tadigan offlayn seminarimizga taklif etamiz.

Seminarda advokatlikning plus va minus tomonlari, advokatning huquqlari himoya qilinayotgan shaxs bilan ishlashi jarayonidagi muammolar, shartnoma tuzish, shartnomani bekor qilinishi borasida, shuningdek, tergovchi, prokuror va sudyalar Sizni diqqat bilan tinglashlariga erishishning texnik va taktik usullari, muammolar va yechimlar haqida gaplashamiz.

Batafsil ma’lumot va o‘z joyingizni band qilish uchun, biz bilan quyidagi telefon raqami yoki telegram havolasi orqali bog‘laning

👉👉 @advokat_abdulaziz
📞📞 +998900184808

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

04 Dec, 06:10


Ҳимоя позицияси: Нимага ишонишимиз муҳим эмас, муҳими нимани исботлай олишимизда

Маҳбус:
Жиддий айтяпман. Уларда далил йўқ. Сизларга ишоняпман. Менга ҳам ишонинг. Мен айбсизман. Айбсизман, тушунарлими?

Адвокат: Нимага ишонишимиз муҳим эмас, муҳими нимани исботлай олишимизда?

Маҳбус: Терговчиларимга ўхшар экансиз, худди ўзисиз.

Адвокат: Айбсизлигингизни биламиз, биламиз. Аммо буни исботлаш керак, токи Сизни нимада айблашаётганлигини билмай туриб буни исболай олмаймиз.

* Чунки, ҳимоя позициясининг кучли ва мустаҳкам бўлиши ҳимоячининг аввал давлат айбловчиси - прокурор каби айблов нуқтаи назаридан ёндаша олишида.

Ушбу кейсда шахс айбсиз деб топилган, қамоқдан озод қилинган.

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

04 Dec, 06:08


Ҳуқуқий тарғибот аълочилари аниқланди

Ушбу ютуқ эгаларини муборакбод этамиз! Узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва касбий фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

04 Dec, 04:04


***

Бразилия қамоқхоналарида битта китобни маҳкум ўқиб тугатса, унга берилган муддатдан тўрт кун олиб ташланар экан.

Улар бу билан инсонни тузатишни ирода қилишар экан, барбод қилишни эмас!

P.S.: Ҳақиқий озодлик ўқиш ортидан келади. Кўпроқ китоб ўқинг!...

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 14:28


Машҳур судья Франк Каприодан жуда таъсирли насиҳат

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 13:35


Ҳамкорлик учун муҳим қадам

Бугун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Ш.Садиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Академия ва Адвокатлар палатаси ўртасида одил судловни таъминлаш мақсадида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган фаолиятни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида меморандум имзолашга келишиб олинган.

Ушбу ҳужжат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун муҳим қадам ҳисобланади.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 12:30


Олий суднинг ишонч телефони мунтазам равишда ишламоқда

Олий суд тарқатган хабарга кўра, Олий суднинг (71) 207-97-37 рақамли “Ишонч телефони” ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар (тушлик - 13.00 – 14.00) мунтазам равишда ишламоқда.

Билдирилишича, “Ишонч телефони” маркази томонидан жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларига Олий судда кўрилаётган шикоятларининг ҳолати (суд қарорининг ижросини тўхтатиб туриш, шикоят ўрганилаётгани, жавоб юборилгани) ҳақида маълумот берилади.

Яна хабарда айтилмоқдаки, процессуал ҳаракатлар билан боғлиқ, яъни шикоятни кўриб чиқаётган судья, унинг телефон рақами, шунингдек, Олий суд ва қуйи судларга киритилаётган шикоятнинг мазмун-моҳияти, ишларни кўриб чиқиш жараёни, қабул қилинган суд қарорларига тушунтириш бериш, шикоят берган тарафни аниқлаш тўғрисидаги мурожаатлар қабул қилинмайди.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 09:12


Вафот этган суд раисининг оиласига суғурта пули тўлаб берилмаётгани ҳақидаги Абдураҳмон Ташановнинг билдириши юзасидан Олий суд қуйидагича муносабат билдирди!

Аввало, жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг собиқ раиси В.Норбековнинг бевақт вафоти юртимизда фаолият юритаётган барча судьялар ва суд ходимларини чуқур қайғуга солганини алоҳида қайд этиш лозим.

Марҳум В.Норбековнинг ёрқин хотираси ҳамкасблари қалбида абадий яшайди, унинг фидокорона хизматлари ҳеч қачон унутилмайди.

Билдиришда судлар шаънига таъна тошлари отилиб, гўёки ўз ҳамкасбининг хизматларини инобатга олмагани иддао қилинган. Ваҳоланки, айнан ушбу ҳал қилув қарорида суд нега даъвогар Ҳ. Нурманованинг жавобгар “O’zagrosug’urta” акциядорлик жамиятига нисбатан “O’zagrosug’urta” АЖ бошқарувининг 62-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ва суғурта тўловлари тўлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризасини қаноатлантирмасдан қолдиргани тўлиқ тушунтирилган. Биринчи инстанция судининг ушбу ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш эса қонунда белгиланганг тартиб ва муддатларда амалга оширилади.

Шу билан бирга, Судлар фаолиятини таъминлаш департаментидан олинган маълумотга кўра айни вақтда “O’zagrosug’urta” АЖга марҳум В.Норбековнинг оила аъзолари билан биргаликда суғурта товонини тўлаш меъёрларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлар тайёрланаётгани, ушбу ўзгартиришлар киритилган тақдирда ушбу масала ижобий ечим топиши мумкинлиги маълум қилинади.

Қачон аниқ қандай ечим бўлишини интизорлик билан кутиб қоламиз.
👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 06:16


***

Ҳар доим ҳам кўрингани каби бўлавермайди.

Йиғламасдан кўришнинг иложи йўқ...

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 06:07


Тажрибали терговчи кетса, иш тўхтамайди, бироқ ...

Яна икки нафар яхшигина тажрибали терговчи соҳани тарк этибди.

Тўғри. Кетса, ўрнига кимдир келади, иш давом этаверади. Лекин, биласизми, тажрибали терговчилар бирин-кетин ишдан кетиб қолишлари “Устоз-шогирд” анъанасини тобора барбод бўлишига олиб келади. Битта ходимни тажрибали терговчи бўлиб шаклланиши ортида қанча вақт, қанча меҳнат, қанча машаққатлар ётибди.

Бу Сизни қай даражада жиддий ташвишга солади, билмадик-у, аммо устозликка лойиқ терговчиларни бора-бора "Қизил китоб" дан қидирадиган бўлишимиз бизни яхшигина ташвишга солмоқда. Анъана сўниб боряпти.

Шу ўринда, биз тизимнинг, соҳанинг келажаги устида жиддий қайғура оладиган масъулларга юзланиб, айнан ишдан ўз ихтиёри билан кетганлар, кетаётганлар билан шахсан, яккама-якка суҳбатлашиб, уларни сабр билан эшитиб кўринг. Раҳбар мақомида туриб эмас, балки улар билан бир мақомдаги дўсти, ўртоғи, ҳамдарди, сирдоши бўла олиб, эшитиб кўринг, деймиз.

Чунки уларни норози қилган ҳар бир детал, ҳар бир нарса, билинг-ки, тизимингизни ислоҳ қилишга ундайдиган жиддий камчилигингиздир. Сиздан эса, шунчаки ёқимли баҳолар "капсуласи" дан чиқиб, бир муддат ёқимсизида бўлиб кўриш талаб этилади.

Ишонинг, афсусланмайсиз.

P/s: Жонкуяр раҳбарларга юзландик.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 04:44


Прокуратура ходими суд ҳукми ижросига тўсқинлик қилмоқдами?

Давлат ижрочиси 2024 йил 5 ноябрь куни Фарғона вилоят прокуратурасига депозитдаги пул маблағларини ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилган.

Бироқ Фарғона вилоят прокуратураси пул маблағларини шу кунгача ўтказиб бермагани Advokat Qosimov айтмоқда.

Шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан прокуратура депозитига зарарни қоплаш учун тўланган сумманинг бир қисмини судланувчига қайтариш белгиланган.

Қизиғи шундаки, ўтказиб берилиши керак бўлган пул маблағларининг бир қисми солиқ органига зарарни қоплаш учун ўтказилиши керак.

Прокуратуранинг депозитга қўйилган пуллардан топадиган фойдасига зарар етказилмаслиги учун фуқаро ҳам, солиқ органи ҳам кутиб турибди, дейилади хабарда.

Келтирилишича, ушбу ҳолатга нисбатан ҳеч ким ҳеч қандай чора кўрмаган ва ҳолат доимий давом этмоқда.

Мазкур ҳолатга Фарғона вилоят прокуратураси тегишли муносабат билдиришини сўраймиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 04:26


Электрон браслет ва дастурий таъминот ишлаб чиқилаётгани айтилмоқда

Криминология тадқиқот институти бошлиғи полковник, юридик фанлар доктори Бахтиёр Бердиалиев:

"Криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда"

Аввалроқ Қозоғистонда гумон қилинувчиларни қамоққа олиш ўрнига уларга электрон браслетлар кўпроқ тақиш аллақачон бошлангани ҳақида тўхталган эдик.

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

03 Dec, 03:00


***

Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

Мавлоно Жалолиддин Румий

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

02 Dec, 04:00


2024 йил 1 декабрдан ижро ҳужжати бўйича барча чекловлар 10 йил давомида сақлаб қолиниши ҳақида

Президентнинг ПФ-1-сонли Фармонида 2024 йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи "Мажбуриятлар реестри" институти жорий этилиши белгиланган.

Мазкур "Мажбуриятлар реестри" институтини амалиётга жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Бунда:
—Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади;

қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда Реестрга киритилади;

—қарздор ҳақида маълумот Реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;

—Реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади;

—қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда, у вафот этганда, ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, қарздорнинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда ёки қарздор банкрот деб топилганда, ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар Реестрдан чиқарилади.

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

02 Dec, 02:45


Дардини оддий тушунтирган киши дардлидир. Гўзал тушунтирган киши адиб, ҳоли билан тушунтирган киши ошиқ, табассум билан тушунтирган киши эса, орифдир.

Сардор Тунжер

👉@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

30 Nov, 16:00


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Nov, 11:10


Унинг ўгитлари аслида, ҳам қонун, ҳам виждон талабларидир.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

20 Nov, 08:40


Қамоқ эҳтиёт чораси: талқинда қайси амалдор ҳақ?

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов бир муҳим масалани кўтарган, унга кўра,

"Ҳимоямдаги шахс Қиличевга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимининг икки раҳбари қабулида бўлдим: уларнинг бири Судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, иккинчиси Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов.

Гап шундаки, ҳимоям остидаги шахснинг қамоққа олинганига бугун 7 ойдан ошди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ48/50-сонли Фармонида ҳибсда ушлаб туришнинг муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилгани айтилади.

Ёдгоровнинг талқинига кўра, бу норма қамоққа олинган шахснинг тергов ёки судда бўлишидан қатъий назар қамоққа олинган кунидан бошлаб, 7 ой ўтганда қўлланилади. Муслимовга кўра, президент фармонида фақатгина дастлабки тергов муддати назарда тутилган. Яъни, шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси узоғи билан 7 ой терговда, 6 ой судда - жами 13 ой қўлланилиши мумкин. ЖПКда эса президент фармонининг асл моҳияти очиб берилмаган.

Адвокатларнинг айтишича, ҳатто Адлия вазирлиги президент фармонига шарҳ беришни истамабди. Бундай шарҳни Президент Администрацияси бериши керакмиш.

Мен ўрта мактабда ҳам, олий таълимда ҳам ўзбек тилидан аълога ўқиганман. Фаҳмимча, Фармон матнига кўра, қамоқ эҳтиёт чораси 7 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги англашилади. Агар президент фармони бу масалада ноқис бўлса, энди бу бошқа масала.

Суд ҳимоямдаги шахснинг қамоқ чорасини ўзгартирмади. Муслимов айтгани бўлди, мен эса эҳтиёт чораси масаласида президент илғорроқ қарор чиқарибди, деб хурсанд бўлган эканман.

Хуллас, долзарб масала - қамоқ эҳтиёт чораси масаласида ЖПКда аниқ қоида мавжуд эмаскан. Тизимнинг иккита каттакони икки хил фикрда, биз авом нима қилайлик? Менимча, суд қамоқ эҳтиёт чорасини жами 13 ойда ҳам ўзгартирмаслик ҳуқуқини сақлаб қоларкан, президентнинг юқоридаги фармонида прогресс йўқ."

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Nov, 04:14


Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган янги қўшимчаларга кўра, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тушунчаси киритилди.

Бундан ташқари, энди барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Бунда, лекин жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар назарда тутилмаяпти.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Nov, 03:01


Кўз кўрмаса ҳам, кундузи кундуздир,
Кишиларга маълум бўлмаса ҳам, ҳақиқат ҳақиқатдир.

Ал-Хоразмий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Nov, 17:22


Қизиқ фактнинг қизиқлиги мана нимада эди

Ҳимоямиз остидаги тадбиркор Ойбек Равшановга нисбатан оқлов ҳукми ўқилгани ҳақида аввал маълум қилган эдик.

Унда қизиқ фактнинг қизиқлигини оширувчи белгиларига қўшимча қилгимиз келди.

Хуллас, жиноят иши дастлаб Юнусобод туман прокуратурасининг катта терговчиси иш юритувида бўлган.

Гумон қилинувчини қамоққа олиш суд томонидан маъқул кўрилмаганидан кейин прокуратура органларига эндигина иш ўрганиш учун келган, ёш мутахассис, прокурорнинг иш ўрганувчи ёрдамчиси иш юритувга ўтказишга қарор қилинган.

Яъни, хавфи кутилаётган оқлов ҳукмининг ёқимсиз оқибатини юмшатиш ва "силлиқ кўчириш" илинжида асоссиз айбловни унинг имзоси билан расмийлаштиришга қаратилган "манёвр" эди бу.

Агар суд оқлов ҳукми ўқиса, кейинчалик юқори турувчи прокурорда жиноят иши бўйича дастлабки терговни ким олиб борганлиги хусусида эътирози пайдо бўлса, ёш мутахассис прокурор ёрдамчисига интизомий жазо қўлланмаслиги табиий. Ахир, у эндигина иш ўрганмоқда ва нотўғри ёки асоссиз айблов учун уни жазолаш шунчаки эп кўрилмайди юқори томонидан. Буни ким билмайди дейсиз?

Лекин ҳис-туйғу аралашган ушбу "заказное дело" бўйича дастлабки терговни унинг қўли билан тамомланишига эришиш марднинг ишимикан?!

Дастлабки терговни тамомланганлигини эълон қилган ушбу мансабдор лафзига ишониб, жиноят иши ҳужжатлари рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилмаган бўлса ҳам, иш ҳужжатлари билан танишиб чиққанлигимиз ҳақида, аслида танишмаган бўлсак-да, баённомани имзолаб берган эдик.

Судда танишдик, ҳужжатлардан нусхаларни судда олдик.

Лекин, нима бўлганда ҳам оқлов ҳукми ўқиган судья Зафар Латиповда қатъият етишди.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Nov, 05:53


Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Қайта эслатиб қўймоқчимиз:

Процессуал қонунчиликда "прокурорлар томонидан" дейилган, "прокурорлар ёрдамчилари" эмас.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Nov, 05:50


Ҳаёт шундай ғалати нарсаки прокурор...

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Nov, 04:10


Судьянинг иши қонунни ҳадя этиш эмас, балки уни тўғри талқин қилишдир.

Фрэнсис Бэкон

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Nov, 11:08


Олий суд хабари

"Айни пайтда Олий суднинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказининг сервер қурилмаларида такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Олий суднинг Интерактив хизматлар портали ва ахборот тизимлари фаолиятида бир неча кун мобайнида узилишлар кузатилиши маълум қилинади. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.", дейилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарқатган хабарда.

Лекин хабарда узилишлар аниқ қанча муддат давом этиши маълум қилинмаган.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Nov, 10:07


Ёндашувлар хилма-хил, бироқ, мантиқ қани? Маъно-чи?

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродовнинг нутқидан:

Судлар фаолиятига нисбатан аҳолининг эътирози ортиб бормоқда” деган фикр шахсий муносабатга хос бўлиб, асл ҳолат қўйидагичадир.

Статистик маълумотларга кўра, иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг 2 фоизига, фуқаролик судларида эса 2 фоизига, маъмурий ва жиноят судларида ҳам қарийб шунча фоизига нисбатан юқори инстанция судларига шикоятлар берилган.

Шикоятларнинг ўрта ҳисобда 1 фоизи қаноатлантирилганда ҳам суд ҳужжатларидан судга иши тушганларнинг бир фоизининг норозилиги асослидир деган хулосага келиш мумкин. Демак, билдирилаётган муносабатларда, албатта, бу омиллар эътиборга олиниши керак.

Маъмурий ва жиноят судларида суд ҳужжатларининг қонунга мувофиқлаштирилаётганлик кўрсаткичи бир оз юқори бўлиб, бунда шикоят беришнинг даврийлиги, яъни, инсон манфаатлари асосида 5-10 йил аввалги ишлар бўйича ҳам шикоятлар кўриб чиқилаётганлиги муҳимдир. Ушбу кўрсаткич, илғор хорижий амалиётда таққосланганда ёмон кўрсаткич саналмайди."

***

Ажойиб. Лекин биз бундай ёндашувга тўлақонли қўшила олмаймиз.

Сабаби, аввало, айнан қайси илғор хорижий амалиёт билан солиштирилганлиги келтирилмасдан, умумий гап бўлиб қолган.

Қолаверса, ёндашувда аҳолини малакали вакилликка бўлган эҳтиёжи талаб даражасида қаноатлантириб берилмагани ҳам эътиборга олиниши адолатдан бўларди.

Моддий жиҳатдан қийналган аҳоли вакиллари адвокат ёллай олмасдан, курашишни давом эттирмасдан, қўл силтаб кетгани қанча? Шунчаки, суднинг шу қарори тўғри эканда, деб шикоят ёзмаганларичи? Ўхшаш ҳолатларда икки хил стандартлар ишлаганичи? Булар ўрганилмасдан, таҳлил қилинмасдан туриб, баҳо берилиши қанчалик тўғри?

Шунингдек, судьяларнинг хатоликлари солиштирилса, яхши кўрсатгич келиб чиқадими, шунда?

Бундай ёндашувни аввал Судьялар олий кенгаши ҳам журналистлар ва блоглерлар билан учрашувда илгари сурган эди.

Аҳоли одил судловга оид барча ахборотдан хабардор қилиб борилиши амалда таъминланиб қўйилиб, кейин бундай ёндашилса, балки ўринли бўлармиди?

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Nov, 04:21


Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 17:09


Судьянинг журъати таҳсинга лойиқ, лекин дастлабки тергов ...

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида, судья З.Латипов раислигида ҳимоямиз остидаги Ойбек Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши кўриб чиқилиб, оқлов ҳукми ўқилди.

Дастлабки терговни олиб борган Юнусобод тумани прокуратураси томонидан дастлаб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа, ундан кўра енгилроқ моддалар билан айбловлар илгари сурилган эди.

Лекин, кейинчалик, суд шахсга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида киритилган илтимосномани қаноатлантиришни рад этгандан сўнг, дастлабки терговнинг ўзидаёқ, гўёки тасдиғини топмаганлиги асоси билан айбловнинг айнан 167-модда 3-қисми "а" бандига оид қисми тугатилган.

Бу эса, бизда айбловнинг айнан шу қисми аслида шунча-ки, шахсни қамоққа олишга эришиб олиш учунгина уйдирилган сунъий айблов бўлганлиги ҳақидаги асосли шубҳамизни пайдо қилди.

Яна бир қизиқ факт: суд қамоққа санкция беришни рад қилиш ҳақида қарор чиқарганидан кейин ҳам номаълум сабабларга кўра, гумон қилинувчи О.Равшанов дарҳол қўйиб юборилмасдан, орқага сурилган.

Шу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида 102 тезкор рақами орқали бир неча марта қилган мурожаатларим эса, эътиборсиз қолдирди. Бу бўйича ҳали келгусида ўзига яраша муносабатларимизни билдиришимиз бор.

Булар ўз йўлига, лекин судья З.Латиповнинг одилона ва журъаткорона иш тута олганлиги эътирофга лойиқ.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 14:26


Одил судлов: Судьядан журъаткорлик

Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси Алишер Жалилов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида 15 нафар судланувчининг барчаси суд залидан озод қилинибди.

Иш бўйича мавжуд 34 нафар судланувчининг барчасига нисбатан жазо тайинланмасдан айблов ҳукми ўқилган.

Суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукмига ЖКнинг 70-моддаси, яъни шахсларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятларини йўқотганликлари асос қилиб келтирилган.

Маълумот учун: Судланувчиларнинг барчасига дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми "б" банди билан, яъни оғир жиноят содир этганлик айблови илгари сурилган бўлган.

Модданинг 2-қисми санкциясида етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланаши назарда тутилган.

Судья А.Жалиловнинг бундай журъатига тасанно айтсак арзийди.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 12:40


Қамоққа олиш: "шаблон" стандартларнинг ноқулайликлари бир терговчи талқинида

Хоразм вилояти туманларининг биридаги прокуратура терговчиси билан айнан қамоққа олиш эҳтиёт чораси масаласида бўлиб ўтган суҳбатимизда, у шу эҳтиёт чорасини жуда кам ҳоллардагина танлашга қарор қилаётганини айтди.

"Сабаби," - дейди суҳбатдошимиз, "11-сонли тергов ҳисбхонасидан тергов ҳаракат ўтказиш учун олиб келтирмоқчи бўлсам, 3 кун олдин айтишим керак. Лекин баъзан шунда ҳам, айбланувчи вақтида келтирилмай, кечикиб кетади. Бунақа муаммони ҳал қилгунча, ундан кўра, шахсни қамоққа олиш масаласини кўрмаганим яхши. Ана лозим деб топса, суд қамоққа олаверсин."

Бу, "шаблон" тарзида қамоқни қўллайверишлар юзага келтираётган ноқулайликлар ва ёқимсизликларнинг юздан бири, аслида.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 11:34


Мустақил судга ҳурмат ва ишончни оширишда одил қозининг ўрни

Аввало судьянинг илми, тажрибаси, илмий, ҳуқуқий, маънавий, сиёсий салоҳияти судья ва мустақил суднинг юзи саналади.

Низолар, жиноятлар, судда кўрилаётган ишлар доирасида ёки ишларни кўришда судьяни катта ҳаётий тажрибаси, ишни ҳал этиш амалиётини ижобий шакилланганлиги, судьялар томонидан стратегик қарор қабул қилиш амалиёти, зарур минумум ҳаётий тажриба, малакали илм, соҳавий чуқурлашган билим ва тизимли амалиёт ҳамда адолат ҳуқуқини қўллашда собит бўлиши шарт.

Бугунги қозиларнинг АҚШнинг Массачусетс штати ёки Жанубий Кореанинг Кемхе шаҳри судларида қандай вердикт қабул қилинаётганлиги ёхуд Германиянинг округ судларида фуқаролик низоларига оид қабул қилинаётган қарорлардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари, янгиликларидан хабардор бўлиб боришлиги муҳим.

Айни дамда халқаро ва миллий қонунчиликдан ташқари, ЖИБ судлари қозиларнинг Насафий бобомиз, Мотуридий ҳазратлари, буюк Марғилоний кабиларидан, МИБ судлари қозиларнинг Кайковусдан, “Сиёсатнома”дан, ФИБ судлари қозиларининг диний бағри кенгликдан, юртимизда яшаётган миллат ва элатлар анъаналари ёки ислом ҳуқуқидан, Имом Бухорий, Исо Термизийлардан, оила-никоҳ, мерос сир-синоати борасидаги қадриятлардан, ИИБ судлари қозиларнинг халқаро тижорат ва арбитраж янгиликларидан, шиддат билан ривожланиб бораётган иқтисод ва тижорат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг янгича тартиб-таомилларидан, халқаро арбитрларнинг замонавий-янги кейслар юзасидан чиқараётган хулоса ва қарорларидан ўз вақтида хабардорлиги қозиларимизнинг ишлар бўйича қилаётган хулосаларини мукаммаллигини таъминлашга хизмат қилади.

Судья суд амалиётидаги муаммоларни мониторинг қиладиган, мукаммал таҳлил этадиган, илмий ва асосли ечимларни ўзига ва жамиятга таклиф этадиган кўникмалар устида ишлаши керак.

Хуллас, мустақил суд одамларда ишончни орттиради, кучли қози низони адолатли ечади, буни эса – адолат ҳуқуқи дейди.

Нуриддин Муродов
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди
раиси

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 04:24


Коррупцияни тўхтатишнинг 10 та усули

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

14 Nov, 03:21


Бировни ҳукм қилишдан олдин, унинг пойабзалида бир мил юринг

Эминем

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

13 Nov, 17:48


Тадбиркорлик: Ҳуқуқлар тўғри талқин қилиняптими?

“Қашқадарё маъмурий судларида қонун ишламайдими?” - сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан фикримизни баҳам кўришни истадик.

Суд қарорига кўра, жамият (тадбиркор) маъмурий судга транспорт бошқармасининг қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат давлат божи тўланмаганлиги важи билан қайтарилган.

Ушбу ажримнинг қонуний ва асослилиги апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган.

Тадбиркор эса, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 50 ва “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси талабларига кўра, ушбу вазиятда у давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини эслатишга уринган.

Хўш, юқоридаги нормалар нима дейди ўзи?

Уларда белгиланишича, тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Яъни, мазкур моддаларда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлар ҳақида эмас, балки тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни бузаётган қарорлар ёки қилмишлар ҳақида гап кетмоқда.

Қонун нормасини айни шундай мазмунда талқин қилинишини ёқлаб, адвокатлар Дилшод Хайдаров ва Санжар Зулуновлар ҳам фикр билдиришибди. Фикрларимиз бир хил - cуд қарори қонуний ва асосли, деб ҳисоблаймиз.

Хуллас, юқоридаги мақолада назарда тутилган ҳуқуқлар тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ, деб эмас, балки уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар, деб талқин қилиниши тўғри бўлади.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

13 Nov, 03:05


Ўзингизни чекланган тажрибангиз билан бошқаларни ҳукм қилманг

Карл Саган

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Nov, 14:47


Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Nov, 13:59


Одил судловга тажовуз қилманг!

Қамоққа олишдаги яна бир салбий ҳолат трендга айланди. Унга кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят оғир жиноят деб атайин нотўғри талқин қилинмоқда. Хўш, нега?

Сабаби, шахс оғир жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ёки айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилинса, суд айбловни муҳокама қилиб ўтирмасдан, илтимосномани албатта қаноатлантиради. Яъни, амалиёт шундай кетяпти, афсус-ки.

Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун деб, бундай мазмундаги илтимосномани судга тақдим этилса, суд уни қаноатлантирмаслиги эҳтимоли юқори. Буни терговчи ҳам, прокурор ҳам жуда яхши биладилар.

Айрим тоифа жиноят ишлари ёки айрим шахсларга оид ишлар бўйича шундай топшириқлар берилаётганлиги ҳақида ишончли манбаларимиздан маълумотлар ҳам бор. Айнан муайян бир иш доирасидаги шундай маълумотни ўз навбатида юқори лавозимдаги масъул прокурор ҳам, масъул судья ҳам тасдиқлаганига нима дейсиз?

Амалдаги Жиноят кодексининг 234-моддаси “Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш”, - деб номланади. Модданинг иккинчи қисмида била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олганлик ёки ҳибсда сақлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Демак, юқоридаги салбий амалиёт бўйича шундай талқин билан қарор чиқарган терговчининг ҳам, шу жумладан, унинг бундай қарорига ўз имзоси билан розилик берган прокурорнинг ҳам хатти-ҳаракатига жиноий баҳо берилиши керак бўлади.

Бироқ, Олий суд Пленумининг қамоққа олишга оид қарори талабидан келиб чиқсак, унда бу ҳолатдаги судьянинг жавобгарлиги масаласини афсус-ки, қўя олмас эканмиз. Агар санкция берган ёки бериш ваколатига эга судьянинг терговчи ва (ёки) прокурор билан тил бириктирганлиги факти аниқланса, унда демак, унинг ҳам қилмиши юқоридаги модда билан жиноий баҳоланиши лозим бўлади.

Бу жуда ҳам хунук, салбий амалиёт бўлиб, бунга албатта чек қўйилиши керак.

Акс ҳолда, одил судловга тажовуз қилишнинг "мода" га айланишига тайёр тураверайлик.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Nov, 12:21


"Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан ўралашиб қолмаслиги керак" - Олий суди раиси

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов очиқ мулоқот чоғида адвокатлар томонидан тилга олинган қарийб барча муаммоларни тан олди, ечим сифатида билдирилган таклифларнинг ҳам аксарини ўринли деб топди.

Фақат бир ўринда эътироз билдирди. Маълумки, 2024 йилдан бошлаб судларда ишларни қайта кўриш тартиби ўзгариб, асосий юклама ўрта бўғин судларига тушди, Олий судда эса фақат тафтиш инстанцияси қолдирилди. Адвокатлар бу ислоҳотни некбинлик билан қабул қилишгани йўқ: вилоят судлари босим ва масъулиятга дош бера оладими, холис ва беғаразлик таъминланадими, деган саволлар ўртага чиқди. Айни қараш, янги тартибнинг самарали бўлишига нисбатан шубҳалар ҳанузгача мавжуд.

Шу мавзуда сўз очилганида Олий суд раиси мазкур қарор тўғри бўлганини айтар экан, фикрини қуйидагича изоҳлади:

“Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан шуғулланмайди. Биз эса шунга ўралашиб қолдик, Олий суд оддий суд маҳкамасига айланди, ҳолбуки Олий суднинг асосий вазифаси суд тизимига раҳбарлик ва амалиётни умумлаштириш бўлиши керак. Ишларни қайта кўришнинг бу тартиби янги бўлгани сабабли айрим камчиликлар чиқиши табиий ва улар йўл-йўлакай албатта бартараф этилади”.

Бахтиёр Исломов янги тизим амалда самарали ишлай бошлаганини таъкидлаб, фикрини кассация, апелляция ва тафтиш тартибида кўрилган ишлар, бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларига доир статистика маълумотлари билан асослади.

Умуман, Олий суд раисининг адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашуви конструктив руҳда ўтди. Адвокатлар томонидан одил судлов фаолияти билан боғлиқ барча тизимли муаммолар санаб ўтилди, уларга ечим сифатида 40 ортиқ таклифлар билдирилди.

Олий суд раиси Б.Исломов ва Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков муаммоларни биргаликда бартараф этиш мақсадида ушбу форматдаги мулоқотларни давом эттиришга ва йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

11 Nov, 11:44


Қамоққа олиш: Собиқ прокурор жавоби

Судья қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашда нималарга эътибор бериши лозим? - деган саволга АҚШнинг собиқ Федерал прокурори Грегори Уэддлнинг жавоби:

"Агар бирор бир шахс жиноятда айбланиб, судга қадар қамоққа олинса, судья биринчи ўринда АҚШ конгресси томонидан томонидан 1984 йилда қабул қилинган "Гаров ҳақида"ги қонун талаблари доирасида хулоса қилади.

Яъни судья ушланган шахснинг қочиш эҳтимоли қанчалик юқори, судгача очиқда юрса, судга келишга ишонч борми, агар унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилмаса, жамиятга хавф солиши мумкинми, у илгари бирор бир жиноят содир этганми, муқим яшаш ва ишлаш жойи борми, гувоҳларга таъсир ўтказиш имкони борми, шу каби омилларни инобатга олади ва судга қатнашиш эҳтимоли юқори эканига ишонч бўлса, қўйиб юборади.".

#қамоқ #озод

👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

10 Nov, 15:56


Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак - Олий суд раиси

“Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни "букет" қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса. Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб.

Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти.

Агар бундай ҳолатларга судлар ҳусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар.

Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, хусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак” деди Олий суд раиси.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

10 Nov, 13:49


«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида

9 ноябрь куни Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков ва республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинган.

Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.

Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.

Дарвоқе, қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганида Олий суд раиси “изоляторлар тўлиб кетган”ини айтди. Бахтиёр Исломовга кўра, бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган.

“Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак, деди Олий суд раиси.

Адвокат Баҳром Саломов қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилди.

#қамоқ

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

08 Nov, 11:45


Суд мажлисида тарафлар музокараси

У ўқияпти. Қонунларнинг, Олий суд Пленуми қарорларининг тўлиқ номини, қачон қабул қилинганлигини, ҳаттоки қайси рақам билан рўйхатга олинганигача батафсил қилиб, қайси бандида нима дейилганини сўзма-сўз келтириб, нутқини ўқиб бермоқда.

У "Ҳозир ҳамма мени тинглаяпти", - деб ўйлаб, ўқимоқда. Процесснинг бошқа иштирокчилари, шу жумладан, судья ҳам бу Қонуннинг ҳатто-ки, номини ҳам билмаса керак, деб ўйлаб, ўқимоқда.

Ёзма нутқининг айрим саҳифалари такрорланиб қолганига ҳам эътибор бермай, ўқиган варақларини қайтадан, худди ўз нутқининг янги-янги қирраларини очиб бераётгандек, ўқимоқда.

У берилиб ўқимоқда.

Чарчади. Чарчоқни ҳис қилди, лекин у нутқини ниҳоясига етказиб қўймаса бўлмайди. Охирги нуқтагача ўқиб бериши керак. Ахир, у ўқиб бериш учунгина келган суд мажлисига.

Унинг қўлидаги қоғозлар, ундаги матн аслида оғзаки нутқидаги равонликни таъминлаши учун, тўхталиб, чайналиб, дудуқланиб қолишларни олдини олиш учун, нутқ давомида ёдидан кўтарилиб қолиши мумкин бўлган айрим жиҳатларни, сўзларни, ибораларни, иқтибосларни бир қараб олиб, ёдига тушириб олиши учунгина эди.

Бирма-бир, бир хил темп ва оҳангда, ёки худди шеър ўқигандек ўқиб бериш учун эмасиди.

Бундай ўқиб бериш тингловчини зериктиради. Суднинг диққатини пасайтиради. Қонунлар, Пленум қарорлари ҳақида тўлиқ маълумотлар (м: уларнинг реквизитлари) га батафсил тўхталиб ўтирмасдан, фикрининг ҳуқуқий асоси деб ҳисоблаётган норманинг номи ва унинг қисқа моҳиятига лўнда тўхталиб қўяқолиш етарли бўлиши керак эди, аслида.

Лекин, у ҳатто ўзи учун ҳам зерикарли туюлабошлаган, чарчатган нутқини ҳамон, кўзини қоғоздан бир зумга ҳам узмай, матонат билан ўқиб беришда давом этмоқда...

Зерикиб қолмадингизми?

#нутқ

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

08 Nov, 04:49


Тафаккур қил, бу муҳим!

Кунларнинг бирида, немис ҳуқуқ профессори ёзма имтиҳонда бутун курсни йиқитиб юборди.

У қўйган вазифа: "икки қўшнининг даъвосини ҳал қилиш" эди.

Бирининг боғидаги олма дарахтларининг шохлари иккинчисининг лолазорлари устида осилиб турарди, олмалар тушиб, мўрт гул пояларини синдириб ташлади.

Талабаларнинг бир қисми лола ошиғи тарафга ўтди, иккинчи қисми боғбонни ҳимоя қилди. Ҳамма талабалар биргаликда немис қонунчилигининг нозик томонларини чуқур билишларини намойиш этишди.

Охир оқибат маълум бўладики, олма кузда тушади, лолалар эса баҳорда гуллайди. Демак, профессор томонидан яратилган вазият ҳаётда ҳеч қачон содир бўлмайди.

Профессор барча норозиликларга совуққонлик билан қарши чиқиб: "моддалар ва параграфларни эслашдан олдин соғлом фикрлашни ёқиш керак" деди.

©️интернет

#ибрат #тафаккур #немис #профессор

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

08 Nov, 04:26


Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади,
Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз…

Мавлоно Румий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

07 Nov, 11:05


Ғалаба қозониш (5)
(давоми, боши)

Учинчи қоида бу сиз худди Трибунал каби ўйлашга ҳаракат қилишингиз керак. Нега? Агар сиз шундай қилсангиз, сиз автоматик тарзда партизанлардек ҳаракат қилмайсиз.

Айнан партизан бўлиб кўринмаслик жуда муҳим, чунки сиз шундагина суд ва суд ҳайъати аъзолари қаршисида анча ишончлироқ кўринасиз ва кейинги суд жараёнларингизнинг муваффақияти қайсидир маънода таъминланади.

Албаттаки, кимнингдир вакили бўлишлик билан кимнингдир ёнини олишликнинг жуда катта фарқи бор. Чунки, сизнинг ишингиз бир марталик бўлади, арзон бюджетли, қайта-қайта такрорланувчи фильм каби эмас.

Сиз қуйидаги саволлар билан миянгизни банд қилишингиз керак:
-“Судья қандай ҳукм қилиши мумкин, ушбу вазият бўйича?”,
-"Ёки умумий ҳолатда қандай фикрда бўлиши мумкин, ушбу вазият бўйича?”,
-"Ёки судланувчининг кўриниши ёки судланувчининг онаси унинг гувоҳи сифатида қандай намойиш этади?".

Сиз қуйидагича ўйламаслигингиз керак:
-“Судьянинг қандай фикрлаши мен учун айни муддао бўлади?”
-“Суд ҳакамлар ҳайъатини қандай чалғитишим мумкин?”
-“Мен танқид қилишим керак.”
-“Агар мен судья бўлганимда қандай ўйлаган бўлар эдим?”

Энг муҳим инкор қилишингиз керак бўлган ҳолат бу мижоздек ўйлаш. Сизга олдиндан нима бўлишини таҳлил қилишга ва суд залидаги жараёнга таъсир эта олишингиз учун пул тўланади.

Мижозингиз хоҳ ўғри бўлсин, хоҳ маҳаллий ҳарбий куч ёки мульти миллионер бўлишидан қатъий назар фақат унингдек ва у учун ўйлашингизни хоҳлайди. Ва улар суд залида ёлғон маълумот бераётганда фақат уларнинг фойдаси учун ҳаракат қилишингизни хоҳлашади. Баъзида мижоз томонидан адвокатга айнан суд жараёнида қандай ҳимоя қилиш бўйича босим яратилади.

Судьянинг қандай фикрлаши мумкинлигини мижозга тушунтира олсангиз, мижоз учун энг яхши хизматни кўрсата оласиз.

Агар адвокатлар фақат мижозлар хоҳишидек ҳаракатланганида эди, унда суд залининг цирк майдонидан фарқи қолмас эди.

Сизнинг асосий вазифангиз мижозни мамнун қилиш билан судьяни мамнун қилиш ўртасидаги нозик чизиқни босиб ўтишдир.

Судьяни мамнун қилишлик одатда мижознинг фойдасига ишлайди.

Тажрибасиз ва фақатгина ўзининг манфаатидан келиб чиқиб фикрлайдиган мижознинг фикри билан судьянинг хафсаласини пир қилманг. Унутмангки, бу вазиятга айнан сиз тайёргарлик кўргансиз ва айнан сиз судьянинг олдиндан нима ўйлашини аниқлай олишингиз ва шунга қараб жавоб тайёрлашингиз мумкин бўлади.

Агар биз қоидаларга амал қилсак, кейин эса юзага келадиган чекловларни бартараф эта олсак, айнан шу бўлади ютиш ёки ютқазиш.

Чекловчи қоидалар қонун ва далил орасида келиб чиқади. Сизнинг бошқарув кодексларини билишингиз талаб этилади. Лекин сиз ушбу қоидаларни ва уларни ҳал қилиш чораларини бутун карьерангиз давомида ўрганиб борасиз.

Айнан шу қоидалар ичида ғалаба қозониш сизнинг муваффақиятингиздир.

Қандай куч сарфланганлигига қарамасдан уч асосий қоидани ёдда тутинг.

Сиз курашишингиз керак. Шунчаки далилларни тақдим қилиш етарли эмас. Адвокат мутлақо ўзини ишга бағишлай олиши керак. Эҳтимолки, биз суд жараёнида ютқазишимиз мумкиндир, лекин чақнаган кўзлар билан қўрқмасдан курашиш шунчаки уриниб кўришдан анча яхшироқдир.

Ва доим ёдда тутинг. Бутун иш фаолиятингиз давомида оддийгина жилмайиш билан ютишга бўлган мақсади йўқлиги, аммо далилларни кўрсатиш билан кифояланиши ҳақида айтадиган инсонларга дуч келасиз. Бундай сўзлаш одатий ҳоллардан. Ўзини бундай тутишлик худдики уларни хавфсиз кўрсатади.

Ҳеч қачон бундай гапларга ишонманг.

©️Моррис Уэст, "Иблис ҳимоячиси" китоби

👉@Advokat Avokado

Advokat Abdullayev | Rasmiy

07 Nov, 05:06


Асл мақсад нима эди?

Судлардаги хизмат телефонлари ишламаётганлиги ҳақидаги постдан сўнг судьялар ёрдамчилари томонидан эътирозли муносабатлар билдирилди.

Уларга кўра, судья ёрдамчилари суд мажлисларини ташкиллаштирсинми? Суд мажлиси баённомасини юритсинми? Ҳукм ва қарорларни ёзсинми ёки тинимсиз телефон қўнғироқларига жавоб берсинми?

Девонхона мудири-чи? Юқоридан келадиган топшириқларни бажарсинми ёки фуқаролар, адвокатлар билан гаплашиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилсинми, ёҳуд фақат телефон қўнғироқларига жавоб бериб ўтирсинми?

Адвокатлар реал ҳолатни, судларда иш ҳажми қанақалигини билса-да, судларни ишламаётганликда айблашлари адолатданми?

Аввало, судларни ишламаётганликда айблашдан йироқмиз ва эътирозли муносабатларда тўлиқ жон бор. Лекин бизда ҳам ўринли ва ҳақли савол бор-да, ахир.

Агар ҳақиқатдан ҳам судлардаги хизмат телефонларига келган қўнғироқларга сурункали жавоб берилмаса, маълумот қандай алмашилади? Унда, нима учун бу хизмат телефонлари ўрнатилди?

Тан олиш керак-ки, судья ёрдамчиларининг одил судлов фаолиятидаги ҳиссалари катта ва меҳнатлари оғир. Кун давомида ҳажми катталиги сабаб атиги битта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд мажлиси баённомаси расмийлаштирилишигагина улгура олинган ҳолатлардан ҳам хабаримиз ҳам бор. Кўплаб судья ёрдамчилари суддаги ишлардан кетиб қолаётганганликларининг асл сабабини ҳам биламиз ва тушунамиз.

Яна ҳақли саволимиз: Хўш, фуқароларни ва бизларни ким тушунади? Биламиз-ки, судья ёрдамчисининг асосий вақтини суд мажлиси баённомасини расмийлаштириш олиб қўяди.

Олий суд раҳбарияти шунинг устида бош қотириб, илғор технологияларни жалб қилиб, инсон омилисиз расмийлаштириш имкониятлари ҳақида жиддий бош қотириб кўрдимикан?

Бизга ўрганиш учун тақдим этилган айрим хорижий давлатларнинг жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш жараёнида суд мажлиси баённномалари махсус қурилмалардан автоматик мажбурий қайд этиб борилиши йўлга қўйиш орқали судья ёрдамчиларининг қўл меҳнати ҳажмини самарали қисқартирилишига эришилганлигини ўргандик.

Хуллас, муаммоларни Сизники-бизники қилмасдан, инсон учун қулайлик яратиш пайида бўлиш асл мақсад эмасмикин?

#баённома #ёрдамчи

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

07 Nov, 03:05


Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.

©️Конфуций

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 13:48


Спорт соҳаси доирасида янги жавобгарликлар

Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида янги жиноий жавобгарликларни белгиловчи Қонун кучга кирди.

Унга кўра, спорт мусобақалари иштирокчилари ёки ташкилотчилари қонунга хилоф равишда моддий қийматликлар олганлик ёки мулкий манфаатдор бўлганлик учун эндиликда Жиноят кодексининг 214-1-моддаси билан жавобгарликка тортиладилар.

Бундан ташқари, мазкур Кодексга яна бир, 214-2-модда киритилган бўлиб, унда спорт мусобақалари иштирочилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

#жиноят

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 13:39


Бу судларнинг телефонлари

Бизга келаётган мурожаатларга кўра, судларга бириктирилган хизмат телефон рақамларига қўнғироқ қилинса, жавоб беришмаяпти.

Тасодифий танлов усулида 3 та туман судларига турли вақтларда қўнғироқ қилиб кўрганимизда ҳақиқатан ҳам қўнғироқларимизга жавоблар бўлмади.

Жамоатчилик ҳамда ўз номимиздан Олий суд раҳбарияти ушбу маслага эътибор қаратиб қўйишини сўраймиз.

#телефон

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 08:01


Молиявий саводхонлик - фаровонлик калити!

Одамлар кўп пул топишнинг ўзи моддий фаровонликка олиб чиқади деб ўйлайди.

Аслида, топилган пулни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ. Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади.

Айни шу масалалар Фойдали Молия каналида содда тилда тушунтириб борилади. Обуна бўлинг - фойдали ва сифатли канал!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/+XSqcCsq_bOw0MDEy

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 07:57


Hayotni tushunish uchun uchta joyni ziyorat qilishingiz kerak:

1️⃣ Kasalxona

2️⃣ Qamoqxona

3️⃣ Qabriston

#ибрат

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 07:40


Бу оилада ҳамма адвокат

Қарши шаҳрида шундай оила бор – барча аъзолари адвокатлик касбини эгаллаган.

Ота-она, икки ўғил, икки қиз. Барча алоҳида-алоҳида тузилмаларда ишлайди. Тўнғич қиз – ҳайъатда, қолганларнинг ўз бюролари бор.

Она 20 йилдан зиёд мактабда ўқитувчи бўлган ва 47 ёшида, тўнғич ўғли билан баравар юридик университетни тамомлаган.

Қизиқми?

“Advokat” журналининг 5-сонида ўқинг.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 05:52


... қўлингиздан келса мени алдаб кўринг

Мазкур китоб ёлғон ёки алдовни фош этишдан манфаатдор бўлган барчага: сиёсатчилар ва ишбилармонлар, шифокорлар ва юристлар, психологлар, ўқитувчилар, менежерлар, уй бекалари, касбий ва шахсий ҳаётда алдамчилик ва психологик фириблар қурбонига айланишни истамаган ҳар бири кишига - кенг оммага мўлжалланган.

Китоб ҳар кимга тавсия қилишга аригулик экан.

#мутолаа #китоб

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

06 Nov, 05:22


Маҳкум билан учрашишга ижозат берилиши шарт

Ҳукм эълон қилинганидан кейин раислик қилувчи ёки суд раиси қамоқда сақланаётган маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки унинг ҳимоячиси илтимосига кўра, яқин қариндошларга маҳкум билан учрашиш имкониятини бериши шарт.

Бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 477-моддаси талаби.

Агар ушбу талаб бажарилмаса, нима қилиш керак?

Аввало, бунга қонунийлик принципининг бузилиши ва айни пайтда, яқин қариндошларнинг маҳкум билан учрашиб олиш ҳуқуқлари поймол қилиниши, деб қаралиши лозим.

Албатта, бундай имкониятдан маҳрум қилинган манфаатдор шахслар суд раиси ёки раислик этувчи судьянинг хатти-ҳаракати устидан тегишли Cудьялар малака ҳайъатига ёки тўғридан тўғри Судьялар олий кенгашига шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.

#рухсат #учрашув

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

25 Oct, 15:20


"Telegram" мессенжеридаги "Advokat_Abdullayev" каналида эълон қилинган "Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?" сарлавҳали мақолада баён қилинган ҳолатлар Бухоро вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Advokat Abdullayev | Rasmiy

25 Oct, 13:23


ПОРА БИЛАН...

Ҳар меҳмон кузатилди, кутилди пора билан,
Неча авлод улғайди, етилди пора билан.

Билим қолди панада, ғирром ўйин олди авж,
Имтиҳону синовдан ўтилди пора билан.

Тарих муҳри ўзгармас бўлмоғи керак асли,
Лек тарихга сохта гап битилди пора билан.

Унвондору нишондор, турфа қора-қуралар,
Ҳаводан ҳолва ижод этилди пора билан.

Тоза виждон кишидан изладилар айбу кир,
Ҳаттоки тирноқ ости титилди пора билан.

Гоҳо қора оқ бўлмиш, эгри чиқмиш тўғри йўл,
Ярашиқ тўн кийилмай сўтилди пора билан.

Дейдилар нафс балодур, ёнган ўтга соладур,
Не зотларнинг обрўйи тўкилди пора билан.

Хато аниқ, айб аён, лекин ўша маҳалда
Виждону тил бир йўла ютилди пора билан.

Адолатдан умидвор яшайверар одамлар,
Гоҳ кўнгул пора-пора ситилди пора билан.

Бўлмиш ўтмиш эртаги “тутилди пора билан”,
Афсона ё...  билмадим...  “қутилди пора билан”.

Рустам ҚУРБОНОВ,
фахрий журналист

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

25 Oct, 13:18


#Муносабат

Маълумот яширилгани йўқ, аммо ҳолат изоҳ талаб қилади


Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси ва судьясига нисбатан интизомий жазо қўлланилганига доир Кенгаш ахбороти ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинар экан, унга "маҳкум озодликка чиқарилгани" ҳам қўшимча қилинмоқда. Натижада жамоатчиликда гўёки қонунга зид суд ҳужжати қабул қилган-у унинг бекор бўлиши ортидан бир маҳкум озодликка чиқиб, айни шу судьянинг интизомий жазога тортилишига сабаб бўлган, мазмундаги фикр ва тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Устига устак, “йўқ, бу жараёнда маҳкумга оид иш мазмунан кўриб чиқилмаган, масала бунгача етиб бормаган”, маъносида берилган изоҳ эса “нега суд маълумотни яширяпти, маҳкум жазодан озод қилинган-ку?” деган навбатдаги саволни келтириб чиқармоқда.

Дарҳақиқат, ҳолат юзасидан изоҳга эҳтиёж бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Advokat Abdullayev | Rasmiy

25 Oct, 07:42


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Адвокат Р. Муҳаммадиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишида битта ҳолат хусусида сўз юритилган бўлса-да, бироқ масала кўлами анча кенг. Хусусан, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича суд амалиётини таҳлилий ўрганиш орқали судларга муайян тушунтиришлар бериш эҳтиёжи юзага келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, куни кеча Кенгаш ва Олий суд судьялари томонидан айни шу масалада вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида интизом уставлари татбиқ этиладиган шахсларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, суд амалиётини таҳлилий ўрганиш ва зарур чоралар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Адвокатнинг чиқишидаги бошқа, хусусан, мурожаатни кўриб чиқишда процессуал нормаларга риоя этилиши боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Advokat Abdullayev | Rasmiy

25 Oct, 07:41


Advokat Abdullayev | Rasmiy Telegram-каналида эълон қилинган “Судья нимадан қўрқди?” сарлавҳали билдириш юзасидан

“ADVOCAT RBA” АФ адвокати Р.Махаммадиевнинг Мирзо Улуғбек туман прокурорини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб ёзган аризаси туман судининг иш юритувига 2024 йил 14 октябрда келиб тушган бўлиб, ишларни кўришга тайинлашнинг умумий асосларига кўра, ушбу аризани кўриш “E-XSUD” ахборот тизими орқали 2024 йил 21 октябрь кунига тайинланган.

Бироқ, мазкур ариза суд мажлисида кўриш бошлангунга қадар ўрганилганида унда келтирилган важлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ваколатига кирмаслиги аниқланган. Яъни,“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 48, 49-моддалари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16-моддаси ҳамда прокуратура органларига оид амалдаги низом талабларига кўра ходимларининг ножўя хатти-ҳаракати учун интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилиши белгилаб қўйилган.

Англашиладики, билдиришда иддао қилинганидек, судья нимадандир қўрққани учун эмас, балки юқорида қайд этилган Қонун ва Кодекс талабига кўра шундай тўхтамга келган. Шу боисдан ариза муаллифига 2024 йил 16 октябрь куни жавоб хати юборилиб, мурожаатчининг ҳуқуқлари тушунтирилган ва ариза кўрмасдан қолдирилган.

Судьяларга қулайлик яратиш ва уларнинг иш ҳажмини камайтириш мақсадида кўрилган маъмурий иш натижасини “E-XSUD” ахборот тизимига уч кун ичида киритиш имконияти яратилганидан хабарингиз бор. Шу сабабли мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга у кўрилган кундан эътиборан уч кун ичида ариза қайтарилганлиги ҳақида натижа қўйилган бўлиб, бироқ электрон дастурдаги техник хатолик сабабли адвокат Р.Махаммадиевга чақирув хати судья ва судья ёрдамчисига боғлиқ бўлмаган ҳолда тизим томонидан мустақил равишда юборилган.

Бинобарин, мазкур масала бўйича судья томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилиб, ваколат доирасида эмаслиги сабаб суд мажлиси ўтказилмасдан, 2024 йил 16 октябрда алоҳида хат билан жавоб берилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 12:24


Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида 8 йилда илк бор пастлади

Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.

Рейтингнинг дастлабки беш поғонасидан Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Германия жой олган.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 11:44


Хорижда маҳкум этилган шахсларни Ўзбекистонга қабул қилиш чоралари такомиллаштирилмоқда

Сенат маъқуллаган Қонунга кўра, хорижий давлатлар судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби, шахсларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа масалаларга доир қоидаларни қамраб олган.

Қонунда маҳкумларни жазони ўташни давом эттириш ёхуд руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистон Республикасига қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланмоқда.

Мавзуга оид: "Хориждаги ўзбекистонлик маҳкумлар мамлакатга қайтарилиши мумкин. Россиядагилар ҳамми?"

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 10:53


Advokat Abdullayev | Rasmiy Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда Тошкент вилоят судлари матбуот хизмати томонидан гўёки маҳкум И. Каримов озод қилинганлиги ва бу ҳолат жамоатчиликдан яширилаётганлиги иддао қилинган. Аслида жамоатчиликдан яширилган ҳеч қандай сир йўқ. Матбуот хизмати муносабатида маҳкумнинг юқори суд томонидан қамоқдан озод этилмаганлигига урғу берилган.

Хусусан, Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2024 йил 15 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2024 йил 8 октябрдаги ажрими бекор қилинган бўлса-да, жамоат ҳимоячиси З. Мирзааҳмедовнинг маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган муддатини енгилроқ жазога алмаштириш ҳақидаги илтимосномасини қабул қилиш рад этилган, бироқ юқори инстанция суди маҳкумни жазони ўташ жойларидан қамоқдан озод қилмаган.

Шу билан бирга, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди орадан уч кун ўтгач, яъни 2024 йил 18 октябрь куни “ADOLAT E’TIQOD” адвокатлик бюроси адвокати М. Раимқуловнинг айни шу мазмундаги илтимосномасини кўриб чиқиб, уни қаноатлантирган ва манзил-колонияда жазо ўтаётган маҳкум И. Каримовга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган муддатини (2 йил 11 ой 10 куни) Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирган.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддасига кўра Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.

Сайт I Telegram I

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 06:43


Адвокат Хуршедбек Рустамов: Ёмон томони шундаки, туҳмат билан баъзилар қамоққа олиниб қолади

Ушбу суҳбатни тўлиқ ҳолда You tube даги саҳифамизда кўришингиз мумкин.

👉Youtube

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 06:37


“Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди” сарлавҳали билдириш юзасидан

Ҳозирги вақтда А. Тураевага оид жиноят иши Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.

Албатта, ҳали қонуний кучга кирмаган суд ҳукми ҳақида турли фикр-тахминлар билдириш қонунга хилоф. Шу боис мазкур жиноят иши бўйича ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида юзага келган англашилмовчиликка барҳам бериш мақсадида суд нега бундай тўхтамга келгани юзасидан тушунтириш бериш ўринлидир.

Судланган А. Тураевага оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида мазмунан кўриб чиқилган. Мазкур суднинг 2024 йил 5 сентябрдаги ҳукми билан А. Тураева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда Жиноят-процессуал кодекснинг 533-моддаси 1-қисми 3-бандини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ижросини 2024 йил 7 июль кунида туғилган 3 ойлик эмизикли чақалоғи С.нинг уч ёшга тўлгунга қадар кечиктирилган.

Суд нима учун бу қарорга келгани суд мажлисида батафсил тушунтирилган. Бунда судланувчининг билдиришда иддао қилинганидек, “собиқ вазирнинг қизи” эканлиги мутлақо аҳамиятга эга эмас. Негаки, Жиноят-процессуал кодексининг 16-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади".

Шунинг баробарида Жиноят-процессуал кодексининг 533-моддаси 1-қисми 3-бандида “маҳкуманинг ёш боласи бўлса - у уч ёшга тўлгунга қадар ҳукмнинг ижроси кечиктирилиши мумкин” деб белгиланган. Судланувчи А. Тураевага жазо тайинлашда, унинг 2024 йил 7 июль куни туғилган эмизикли ўғли борлиги, бундан ташқари яна 3 яшар тўнғич қиз фарзанди борлиги инобатга олинган. Пировардида суд А. Тураевага тайинланган жазони эмизикли ўғли уч ёшга тўлгунга, яъни 2027 йил 8 июль кунига қадар кечиктиришни лозим топган.

Бу билан судланган А. Тураева муқаррар жазодан қутулиб қолди, деган фикрга бориш мутлақо нотўғри. Башарти А. Тураева фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар зиммасига юкланган моддий зарарни қопламаган тақдирда ҳукм ижроси бўйича қамоққа олиниши ва суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси амалда ижро этилиши мумкинлигини унутмаслик керак.

Билдиришда келтирилган иккинчи ҳолат, яъни жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 2024 йил 18 сентябрдаги М. Исахановага оид ҳукми ҳам ҳали қонуний кучга кирмаган.

Бухоро вилоят судидан олинган маълумотга кўра мазкур ҳукмга нисбатан судланувчи М. Исаханова ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция шикояти келтирилган.

Айни вақтда бу иш Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 05:01


Судья нимадан қўрқди?

Судья Санжар Абдуганиев номидан имзоланган жавоб хатини ўқиб чиқиб, унга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш керак, деган хулосага келдик.

Адвокат суддан туман прокурорининг ўз профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлиги учун уни маъмурий жавобгарликка тортишни сўраган.

Судья эса масаланинг бу жиҳатига бутунлай совуққон қараб, "Майли, бу бошқа мавзу." - деб жавоб берибди.

Бироқ, бундай тўхтамини ҳуқуқий жиҳатдан асосламаган.

Бу билан, одил судловга кўмаклашувчи адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқини бузган.

Судьянинг ҳар бир ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги қонун доирасида бўлиши шарт ва ўз навбатида бундай қонунсизликка чек қўйилиши учун ҳам судьянинг ҳаракатсизлигига Тошкент шаҳар судлари Судьялари малака ҳайъати томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозим бўлади.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 04:44


Яширишдан мақсад нима?

Гўёки Илхом Каримов озод қилинганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмас эмиш.

48-сонли Манзил колониясининг 2024 йил 18 октябрдаги 034649-сонли маълумотномасига кўра, Илхом Каримов ушбу колониядан шу куни озодликка чиқарилган ва айни пайтда у озодликда.

Матбуот хизмати нима учун уни озод қилинганлиги ҳақидаги ҳақиқатни жамоатчиликдан яширмоқда?

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 04:41


Судлар халқнинг виждони ва ҳар қандай адолатсизлик учун ўз виждонини айблаши тўғри.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 04:04


Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан 2024 йил 21 октябрь куни имзоланган Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришидан олдин берилиши мумкинлиги белгиланди.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

24 Oct, 02:29


Мазлум бўлсанг бўлгин, золим бўлмагин,
Узилсанг узилгин, узган бўлмагин.
Маҳшарда ҳисоби жуда ҳам оғир,
Эзилсанг эзилгин, эзган бўлмагин.

Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

22 Oct, 07:36


Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?

Ушбу мақоладан кейин жиноят ишлари бўйича Олот туман суди раиси Баҳрилло Жабборов томонидан кўрилган жиноят ишларининг айримлари бўйича чиқарилган суд қарорлари билан танишиб чиқиб, очиғи, ёқа ушладик.

Айрим ишларда ўта қўпол хатоликларга йўл қўйилганлигига ҳам гувоҳ бўлдик.

Масалан, 1-2010-2401/85-сонли жиноят иши бўйича А. ҳамда 1-2008-2301/69-сонли жиноят ишида Ғ. ўта оғир жиноят содир этганликда, 1-2006-2301/119-сонли жиноят ишида Р. оғир жиноят содир этганликда, 1-2010-2401/79-сонли жиноят иши бўйича С. унча оғир бўлмаган жиноят содир этганликда асоссиз айбланганлар.

Ёки 1-2010-2401/48-сонли жиноят ишида У. ҳамда 1-3-2010-2401/84-сонли ишда Д. суд залидан асоссиз қамоққа олинган бўлса, 1-2010-2401/26-сонли жиноят иши бўйича Д.га нисбатан ЖКнинг 45-моддаси нотўғри қўлланилган. Шу билан бирга, унинг пора олганликда айбли деб топилиши ҳам асоссиз бўлган.

Ушбу санаб ўтилган суд қарорларининг асоссизлиги кейинчалик юқори инстанцияларда тасдиқланиб, бекор қилинган, айримлари ўзгартирилган.

Яна ҳам ачинарлиси, муҳокамага сабаб бўлган жиноят иши билан, 1-2010-2401/60-сонли жиноят ишидаги айблов квалификацияси бир хил, яъни ЖК нинг 251-1-моддаси 3-қисми экани ҳолда бунисида судланувчи М.нинг 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўла туриб, суд залидан қамоққа олинган бўлса, кейингисида Д.га озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Лекин суд тўхтами асослаб берилмаган.

Юқоридагиларга ўхшаш мисоллар талайгина бўлиб, бундай иш олиб боришда давом этиши суд раиси Б.Жабборовнинг атрофида шундоқ ҳам аллақачондан урчишига улгурган “миш-миш”ларнинг баттар авж олишига олиб келади.

Шундай экан, унинг фаолиятига танқидий баҳо берилишини, ёки малакасини ошириш курсини ташкил этиб, иш фаолиятини соғломлаштириш чоралари кўрилиши лозим. Йўқса, жамоатчилик учун унинг истеъфосини сўрашдан бошқа йўл қолмайди.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

22 Oct, 07:14


Ҳамма ҳам хато қилиши мумкиндир, бироқ ...

Қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи вилоят прокурорининг ушбу бўйруғи қонунга мувофиқ эмас деб топилганлиги фавқулотда хато, деб қабул қилиниши керак.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

22 Oct, 05:10


Нега ажралишлар кўпайиб, никоҳланишлар камаймоқда?

Туркиядаги ўзбеклар каналида Туркияда ажралишларнинг ҳаддан ташқари кўпайганлиги, никоҳланиш эса тушиб бораётганлигини кўрсатиб берувчи видео эълон қилинди.

Умуман олганда бу жараён бутун дунёда рўй бермоқда, хусусан ўзимизда ҳам аҳвол деярли шундай. Оила институти борган сари ўз кучини йўқотиб бормоқда.

Туркияда оила қуришнинг камайиши ва ажралишлар сонининг кўпайиши бир қатор ижтимоий, иқтисодий ва маданий омилларга боғлиқ. Шу омилларни ўзимизга ҳам қўллашимиз мумкин. Қуйида бу жараёнларга таъсир этувчи асосий сабаблар келтирилган:

1. Иқтисодий омиллар:

Ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар: Иқтисодий муаммолар, ишсизликнинг юқори даражаси ва турмуш шароитларининг ёмонлашуви оила қуришни кечиктиришига сабаб бўлади. Иқтисодий барқарорликка эга бўлмаган ёшлар оила қуришдан олдин иқтисодий имкониятларини яхшилашга ҳаракат қилишади.

Турар-жой муаммолари: юқори уй-жой нархлари ёшларнинг мустақил равишда уй сотиб олишини ёки ижарага олишини қийинлаштиради, бу ҳам оила қуриш қарорини кечиктиради.

2. Таълим ва карьерага эътибор:

Аёллар ва эркакларнинг таълимга ва карьерага эътибори: Ҳозирги кунда кўплаб аёллар ва эркаклар оила қуришдан олдин таълим олишни ва карьера қилишни устун кўришади. Бу эса оила қуриш ёшини кечиктиради. Карьерага йўналган инсонлар оила қуришга вақт ажратишдан кўра профессионал ривожланишга кўпроқ аҳамият беришади.

3. Жамиятнинг ўзгариши ва модернизация:

Анъанавий қадриятларнинг ўзгариши: Урбанизация ва глобализация жараёнлари Туркия жамиятида анъанавий оилавий қадриятларининг ўзгаришига олиб келди. Ёшлар оила қуришга бўлган анъанавий ёндашувдан узоқлашиб, шахсий эркинлик ва мустақил ҳаётга кўпроқ эътибор қаратишмоқда.

Шахсий мустақиллик ва танлов эркинлиги: Жамиятда шахсий танлов ва мустақиллик қадриятлари ошгани учун ёшлар оила қуриш қарорини кечиктиришлари ёки ҳатто умуман уни режалаштирмасликлари мумкин.

4. Ажралишлар сонининг кўпайиши:

Замонавий муносабатлар ва сабрсизлик: Ёшлар орасида муносабатларда ўзаро сабр ва муроса қилиш тушунчалари камаймоқда. Жуфтлар ўртасида чиқадиган муаммоларни тезда ҳал қилиш ўрнига ажралишни танлаш ҳолатлари кўпаяди. Бунга бир томондан ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши ҳам сабаб бўлмоқда. (Бу ҳақида алоҳида пост ёзаман).

Ҳуқуқий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш: Ҳозирги кунда ажралиш жараёнини осонлаштирувчи ҳуқуқий тизим ва ижтимоий ёрдам механизми мавжуд. Ажралиш жамият томонидан камроқ танқид қилиниши туфайли, бу ҳам ажралиш қарорини енгиллаштиради. Яна бир нарса Туркия қонунчилиги ҳаддан ташқари аёлларнинг манфаатларини устун қўяди, бу ҳам ажралишлар сонини кўпайтирмоқда.

Иқтисодий мустақиллик: Аёллар ва эркакларнинг молиявий мустақилликка эришиши ажралишни енгил қабул қилишларига сабаб бўлади. Хусусан, аёллар иқтисодий жиҳатдан ўзларига ишончли бўлганда, улар муаммоли муносабатлардан чиқишни осонроқ деб билишади. Аёл ажрашгандан кейин ҳам то кейинги эрга теккунга қадар, агар тегмаса умрининг охиригача собиқ эрининг боқувида бўлади, ҳатто ўртада фарзанд бўлмаса ҳам.

5. Шахсий ва профессионал ҳаётнинг мувозанатсизлиги:

Карьера ва шахсий ҳаётнинг тўқнашуви: Ёшлар карьерасига кўпроқ эътибор қаратаётгани сабабли, шахсий ва оилавий ҳаётни мувофиқлаштириш қийинлашмоқда. Бу эса муносабатларда муаммолар келтириб чиқариб, ажралишга олиб келиши мумкин.

6. Ижтимоий омиллар:

Ҳаёт услубининг ўзгариши: Урбанизация ва глобализация билан бирга ҳаёт услуби ўзгарди. Ёшлар орасида кечиктирилган никоҳлар ёки никоҳсиз муносабатлар кўпроқ қабул қилиниб бормоқда.

Оммавий ахборот воситалари таъсири: Медиа ва поп-маданиятнинг таъсири ортиб, шахсий ҳаётда муваффақият ва эркинлик қадриятлари кучайди. Бу кўп ҳолларда ёшлар орасида оила қуришни кечиктиришга сабаб бўлади.

Бу омиллар Туркияда оила қуриш ва ажралишлар статистикасидаги ўзгаришларга таъсир этмоқда. Қолаверса, бу жараёнлар кўпгина жамиятларда кузатилган умумий тенденциялардан бири ҳисобланади.

Адвокат Бектош Ҳатамов

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

22 Oct, 05:04


Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

21 Oct, 07:55


Қонун олдида барчани тенг кўринг!

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов кўтарган масалага эътибор қаратилиши керак. Сабаби, Қонунни қўллашда "қош-кўзлар"га қаралган, гўёки.

Тўғри, ЖПКнинг 533-моддасига асосан судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини, агар маҳкуманинг ёш боласи бўлса, у уч ёшга тўлгунга қадар кечиктириш мумкин.

Моддада "шарт" эмас, "мумкин" дейилгани эса, унга "коррупцияга "лазейка" очиб берувчи норма", деб қарашимизга олиб келмоқда, афсус-ки.

Бундай негатив таассурот эса, ноодил ва нотенг амалиёт сабаб бўлмоқда. Амалиётда ушбу имтиёз берувчи норма судьянинг хоҳиш иродасига, кайфиятига боғлиқ тарзда қўлланилмоқда. Агар судьянинг асабига тегиб қўйсангиз, ...

Жиноят ишлари бўйича Олот туман суди Баҳрилло Жабборов раислигида кўриб чиқилган мазкур иш бўйича судланувчи Д.га нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, аёллигини, вояга етмаган фарзандлари, шу жумладан 1 нафар уч ёшга тўлмаган фарзанди борлигини жазони енгиллиштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар эса, йўқ эканлигини гўёки инобатга олган.

Лекин барибир, уни жамиятдан ажратилиши кераклигига тўхтам қилинибди. Ваҳоланки, нега айнан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо турини танлаганлиги ҳукмда умуман асослантириб берилмаган ва бизнингча ҳам, аслида бунга асослар йўқ эди.

Қонуний асослантирилмаган суд қарори эса, албатта қонунга мувофиқлаштирилиши шартдир.

Биз бу билан, "замминистр" нинг қизи нега очиқда эканини муҳокама қилмоқчи эмасмиз, лекин ЖК нинг 57-моддасини қўллаш учун уникидан кам бўлмаган ва ҳатто ортиғи билан асосли фактлар, белгилари бўлгани ҳолда бунисини жамиятдан мутлақо ажратишни лозим топилганлиги, жамоатчиликда ҳақиқатдан ҳам, гап кимнинг қизи устида кетганига боғлиқ бўлиб қолган, деган ёмон гумонларни ҳақли равишда уйғотмоқда.

P/s: Бизни яхши гумонда бўлишга чақиришдан олдин барчага бирдек адолатли бўлишга чақирамиз.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

21 Oct, 04:51


Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари Тўраевнинг қизи Анаис 9,95 миллирд сўмлик сохта шартномалар ортидан давлат маблағларини талон-тарож қилиб, 5,1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг 5 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, қамоқ қўлламади.

2021 йилда ТошМИ олдидаги дорихоналарнинг биридан "Редуксин" оздирувчи препаратини сотиб олган, ҳомиладорлиги учун унинг бир қутисини ичиб, қолганини эълон орқали 450 минг сўмга сотган М. Д. ни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залидан қамоққа олди. М. нинг 2, 3 ва 5 ёшдаги уч нафар фарзанди бор.

Уйида фойдаланилмай қолган 3 қути "Редуксин"ни телеграм орқали эълон бериб, харидордан ўзининг пластик картасига тушириб олган жувонни Бухоро вилояти Олот тумани суди психотроп дори сотувчи жиноятчига айлантирди.

Хуллас, постимдан сўнг турли расмий идораларнинг тушунтиришлари, бечора жувонни гўрдан олиб, гўрга тиқадиган изоҳлари чиқса керак, ҳаммасини тасаввур қилиб турибман. Чунки Олот судидаги ноинсофларнинг бошида шулар турибди, ўтган гал айтганимдек, тизимда гангрена бошланган аллақачон.

Хонимлар, агар эрингиз ёки отангиз замминистр ёки каттароқ амалдор бўлмаса, оздирувчи препаратлар ичманг. Қадди-қоматингиз ўртача бўлса ҳам озодликда юришга нима етсин.

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Oct, 17:40


«Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган» — Акмал Бурханов

Ўзбекистонда амалдорларнинг пора бериши ва олиши кескин камайган, лекин бюджетни талон-торож қилиш ва ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари кўпайган.

Аксилкоррупция агентлиги коррупционерларга судда енгиллаштирувчи чоралар қўллашни тақиқлашни таклиф қилмоқда. “Масалан, пора олиш учун 10 йил қамоқ жазоси берилса, жиноятчи шу жазони 10 йил тўлиқ ўташи белгиланмоқда”, деди агентлик директори.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

19 Oct, 17:17


Суд раиси ва судья жавобгарликка тортилди, маҳкум озод қилинди

Аввалги постларимизда жиноят ишлари бўйича Оҳангарон тумани судининг маҳкум Илҳом Каримовга оид адолатсиз қарори ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари хусусида ёзгандик.

Бугун юқори инстанция суди Илҳом Каримов ишини қайта кўриб чиқиб, уни озодликка чиқарди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши маълумотига кўра, маҳкамани олиб борган судья ва суд раиси интизомий жавобгарликка тортилди.

Адам Смит айтганидек, одамлар адолатни севишлари учун уларга адолатсизликнинг оқибатларини кўрсатиб турмоқ зарур. Шунингдек, муҳтарам қозиларимизни одобга чақирмоқ жамоатчиликнинг иши.

Айтишади-ку, "ҳусн тўйда керак, одоб кунда керак".

©️Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов
18.10.2024 йил

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Oct, 04:30


Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Конституция 29-моддаси 4-қисми

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Oct, 03:41


Суд қарорига ҳуқуқий баҳо беришми, бу?

Ушбу билдиришимиз юзасидан Тошкент шаҳар судлари I Расмий канали орқали билдирилган муносабатда ғалати бир ёндашув кузатилди.

Гап шунда-ки, биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўрилиши жараёнида ЖПКнинг 25-моддаси талабига тўлиқ риоя этилганлиги урғуланиб, бу билан муносабат билдирувчи гўё-ки, мазкур ишни юқори инстанция судида кўриб чиққанлик даъвосини қилиб қўйибди. Яъни, бошқача айтганда, буни суд ҳукмига ҳуқуқий баҳо бериш, деб ҳам аталади.

Расмий муносабат билдирилишида судларнинг матбуот хизматлари бундай ёндашувлардан тийилганлари маъқул. Чунки иш ҳали юқори инстанцияда кўрилмаган ва суд ҳукмига процессуал тартибда ҳуқуқий баҳо берилмаган.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Oct, 03:14


Мазлумнинг ўч олмоқ куни, золимнинг зулм этмоқ кунидан қўрқинчлидир.

Мавлоно Румий

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

18 Oct, 02:28


@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 15:37


Бола бечоранинг қадри 370.000 сўмга баҳоланибди

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 14:20


Ишга тиклаш ҳақида даъво аризасини ўзи ишдан бўшатилган судга берибди

Кузатамиз, қани холисликни таъминлаш учун қандай йўл тутишаркин?!

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 10:45


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри аҳолисини мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабул жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 10.00 да Яшнобод туманида жойлашган “Мономарказ” биносида (Паркент кўчаси, 331 уй) бўлиб ўтади.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 06:13


Advokat Abdullayev | Rasmiy Telegram-каналида эълон қилинган “Судья айбдорми ёки иш юкламаси?” сарлавҳали билдириш юзасидан

Билдиришда танқид остига олинган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси А. Авезовга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Текширув якуни юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.

Сайт | Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 05:26


Ҳурматли судья!

Тассаввур қилинг, бугун Сизнинг охирги кунингиз. Умрингизнинг сўнгги дақиқалари. Ихтиёрингиздаги охирги иш бўйича ҳукмни ўқиш арафасидасиз.

Қандай ҳукм ўқиган бўлар эдингиз? Бир томонда халқ муҳаббати ёки нафратига йўлиқиш, бир томонда Яратган зот ҳузурида Унинг муҳаббати ёки нафратига мубтало бўлиш, яна бир томондан эса, худди шуларни ўйлаб ҳам ўтирмайдиган "Буюуртмачи" ларнинг розилиги ёки қасди ғазабига учраш ...

Агар ҳар гал ҳукмдан олдин "бу охиргиси, бундан кейингиси насиб қилмайди" - деган ишонч билан ёндашсангизгина, Сиз ўқиган ҳукмдан халқ ҳам, энг одил Зот ҳам рози бўлади. Учинчидагиларнинг эса, Сиздан рози бўлиш-бўлмасликлари, ишонинг, сўнгги нафасингиз пайти заррача асқотмайди.

Сиз шундай ҳукм ўқинг-ки, зиммамдаги вазифани ҳалол ва виждонан бажардим дея олинг.

Сиз шундай ҳукм ўқинг-ки, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек, беғараз ва холис бўлдим, дея олинг.

Шундай ҳукм ўқинг-ки, "Эртага асл Маҳкамада менинг масаламга ҳам худди шундай ёндашилсин" дея дуо қила олинг!

Адолат қилинг-ки, адолат кутинг!

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 04:33


Давлат жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Конституция 29-моддаси 6-қисми

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

17 Oct, 04:05


Адолат ва эзгуликдан айри тушган ҳар қандай билим доғулиликка айланади. Уни донолик, деб аташ ножоиздир.
Суқрот

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 14:55


Адвокатликнинг катта плюси

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 13:49


Тадбиркорлик: Нега ҳамма жим?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь куни ПҚ-300-сонли қароридаги тадбиркорлик соҳасида жавобгарликни янада либераллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб жорий этилиши керак бўлган қуйидаги топшириқлари ҳали ҳануз бажарилмаяпти:

биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиниши;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилиши.

Шу топшириқлардан келиб чиқиб, 2023 йил ноябрга қадар Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, аллақачон парламентга ҳавола этилиши керак эди.

Бироқ, мана қарийб 10 ойдирки, ҳамма жим.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 13:34


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги “Судья айбдорми ё иш юкламаси?” сарлавҳали танқидий чиқишдаги ҳолатлар Навоий вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 13:21


Advokat Abdullayev | Rasmiy Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда тилга олинган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2024 йил 14 октябрдаги ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган.

Билдиришда ҳимоя айблов ҳукми билан келишмаслиги қайд этилган. Албатта, бу ҳимоя тарафининг мутлақ ҳуқуқи. Суд бунга ҳеч қандай эътироз ёхуд монелик билдирмайди. Зотан, Жиноят-процессуал кодексининг 25-моддасига асосан “Суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди. Суд холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради”. Мазкур модда талабига биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўриш жараёнида ҳам тўлиқ риоя этилган.

Шунинг баробарида тарафларга суд ҳукмидан норози бўлганлари тақдирда қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шу суд орқали юқори инстанция судига апелляция ёхуд кассация тартибида шикоят келтириш ҳуқуқлари тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт |  Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 13:11


Ҳалоллик кучи

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 13:10


ДИҚҚАТ, САЙЁР ҚАБУЛ!

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари И. Муслимов ва Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида 17 октябрь куни соат 10.00 дан бошлаб Олмазор тумани ҳокимлиги биносида (Кичик халқа йўли, 1 уй) оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабулда фуқаролар ва тадбиркорлар суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

16 Oct, 07:25


Адвокат Махатма Ганди: Фактлар - қонуннинг тӯртдан уч қисми

Фактлар - қонуннинг тўртдан уч қисми. Агар биз фактлар ҳақида қайқурсак, қонун ўзи ҳақида қайғуради.

Фактларда ҳақиқат бўлади, агар биз ҳақиқатни ушлаб олсак, шубҳасиз қонун бизга ёрдамга келади. Мен қонунларни тўғри қўллашни, инсонлар қалбига йўл топишни ва уларнинг қалбини забт этишни ўргандим. Мен адвокатнинг ҳақиқий мақсади томонларни келиштириш эканини тушуниб етдим.

©️Адвокат Махатма Ганди

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 15:37


Судья айбдорми, ёки иш юкламаси?

Тан олиш керак-ки, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар судларда шунақа палапартиш тарзда кўрилмоқда. Балки 2025 йил 1 январдан жорий этилиши кутилаётган "тергов судьяси" лавозими бунга чек қўйиб берар. Чунки агар бу лавозим жорий этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриш ҳам жиноят ишлари бўйича судьяларнинг юкламасидан ечилиб, шу судьяларга ўтказилади ва уларнинг иш юкламалари яхшигина енгиллашади.

Қуйида келтирилаётган бир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда ҳам судьянинг совуққонлиги бир инсонга нисбатан қонунга хилоф равишда 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланишига сабаб бўлган.

Яъни, 2024 йил 5 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси Авезов Адиз Муродбековичнинг раислигида ўтказилган суд ишида фуқаро Лазиз Саттаров МЖтК нинг 188-2-моддаси ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланибди.

Биз Лазиз Саттаров билан суҳбатлашганимизда билдиришича, ўша кунги суд мажлисида раислик этувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиш босқичиданоқ процессуал тартибга унинг ўзи риоя қилмаган. Яъни, мажлисни очиқ деб эълон ҳам қилмасдан, на ўзини, ва на суд таркибини таништирган.

Энг қизиғи эса, унга фақатгина қўйилган айбларга муносабатини айтиш учунгина қисқа имкон бериб, шахсини тасдиқлатиб олишга қаратилган бирорта савол бермаган ва унинг ўзига ҳам ўзи ҳақида маълумот беришига имкон бермаган. Халқчил тилда айтганда, Л.Саттаровга оғиз очирмаган.

Бу ёғи қизиқ:
Л.Саттаров ҳақиқатда 2-гуруҳ ногирони экан ва амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддаси 2-хатбошига кўра, бундай тоифадаги шахсга нисбатан, у содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг сони ва туридан қатъий назар маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин эмас.

Судья Л.Саттаровнинг шахсига оид маълумотларни текширишда эътиборсизликка йўл қўйган, ёки, балки умуман текшириб ҳам кўрмагандир, деган гумонимиз ҳам йўқ эмас.

Айтганча, ўша суд қарори кейинчалик юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган.

Суд қарорларини кейинчалик қонунга мувофиқлаштирилиши ўз йўлига, аммо инсон тақдирига бундай тарзда совуққон ёндашилишига, албатта тегишли муносабат билдирилиши шарт.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 15:05


Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси

АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

Германия
Ўқувчи дарсдан  қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 13:55


Олий суд судьяси алоҳида хонага кирмасдан қарор қабул қилди

Advokat Qosimov ёзмоқда:

МЖтК нинг 324-37-моддаси “Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриш тартиби” деб номланган. Шу модданинг 10-қисмида “Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради” деб белгиланган.

Бундан кўринадики, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Олий судда тафтиш тартибида кўрилишида суд музокаралари тугагач, судья алоҳида хонага кириб ўша ерда қарор қабул қилиши керак.

Ушбу норма 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сонли Қонун билан киритилган бўлиб, 2024 йил 1 январдан амалга киритилган.

Бугун, 15 октябрь куни Олий судда маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича тафтиш инстанциясида шикоятимиз кўриб чиқилди. Судья Асраров Азиз Аброрович суд музокаралари тугагач, қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага кирмасдан, ажримни ўқиб эшиттирди.

Мен унга бу ҳақда эътироз билдирганимда, “Маъмурийда бу нарса йўқ, кирилмайди” деган жавобни олдим. Мен бу ҳолат МЖтК га киритилган янги нормаларга зидлигини айтганим фойда бермади.

Яна бир тушунарсиз ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида Олий суд тафтиш инстанциясида қарор қабул қилиниши керак, судья эса якуний суд ҳужжати сифатида ажрим ўқиб эшиттирди.

Агар кимдир бу ҳолатлар ёлғон деса, иш ВКА орқали кўрилган, бемалол видеофайлни олиб текшириб кўриши мумкин.

Бу ҳақда Судьялар Олий кенгашига ҳам шикоят киритяпмиз.

Энди ўйланиб ўтирибман, “судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради” деган жумлани, алоҳида хонага кирмасдан тўғридан-тўғри қарор қабул қилиб ўқиб бераверади, деб тушуниш учун бу одам ким бўлиши керак!?

Агар Олий суд судьяси шу аҳволда бўлса, қолганлардан нимани кутиш мумкин!?

Агар судья тасодифан алоҳида хонага киришни эсдан чиқарганда тушуниш мумкин эди, лекин бу қоида Қонунда йўқ, деб айтгани судьянинг билими ҳаминқадар эканлигини англатмайдими!?

Энди Сенатда судьяларни Олий судга ўтказишдан аввал билимини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш талабини қўйиш керак, шекилли... Зора шунда Олий суд судьялари қилаётган ишларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиб олишса...

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 13:07


Эй ҳуқуқни қўлловчи! Ҳуқуқни аввало ўзингизга нисбатан қўллай оляпсизми?

Агар юқоридаги саволга виждонингиз олдида "ҳа" деб жавоб бера олмаётган бўлсангиз, яхшисиз Сиз ҳуқуқни қўлламанг, "ҳа" дея оладиганларга қолдиринг!

@Advokat_Abdullayev

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 07:40


ДИҚҚАТ, САЙЁР ҚАБУЛ!

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари И. Муслимов ва Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида 16 октябрь куни соат 10.00 дан бошлаб Яшнобод тумани, “Мономарказ” биносида (Паркент кўчаси, 331 уй) оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Фуқаролар ва тадбиркорлар сайёр қабулда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.

Сайт |  Telegram

Advokat Abdullayev | Rasmiy

15 Oct, 03:49


“Сўрасак ҳам бермади”, дема. Сўрашни билмадинг, ҳеч бўлмаса ёлғон гапирма.

©️Мавлоно Жалолиддин Румий