АДВОКАТ 24 @advokat24uz Channel on Telegram

АДВОКАТ 24

@advokat24uz

Сизнинг адвокатингиз.
Ҳуқуқий масалалар.

Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг.

Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг!

Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг.

☎️ Бизнинг телефон
+998338342403

АДВОКАТ 24 (Uzbek)

АДВОКАТ 24 канали сизнинг адвокатингиз. Бу ерда ҳуқуқий масалалар ҳақида қизиқарли маълумотлар топишингиз мумкин.

Агар саволингиз бўлса, уни @advokat24uz_group каналига ёзиб текшираб олишингиз мумкин. Ушбу каналда бепул жавоблар олиб боришингиз мумкин.

Қайта алока учун ёки шикоят ва таклифларингизни юбориш учун @advokat24uzbot ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Пуллик хизмат олмоқчисиз? Ушбу мавзудаги борт ботига мурожаат қилган ҳолда @advokat24uzbot ботига ёзишингиз мумкин.

Қуйидаги ракамлар орқали бизга мурожаат қилишингиз мумкин: ☎️ +998338342403

АДВОКАТ 24

14 Jan, 10:17

БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси
, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

14 Jan, 04:50

Алимент тўлаётган ходимнинг ойлигидан 50 фоизгача ушлаш мумкинми ёки 70 фоизгачами?

Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас. Бироқ мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра,  алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликдан ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.

Яъни алимент мажбурияти мавжуд бўлган ходимнинг 70 фоизгача ойлигидан ушлаш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

13 Jan, 11:10

ОНЛАЙН СОТИБ ОЛГАН МАҲСУЛОТЛАРИМ "БРАК" ЧИҚДИ. ЭНДИ НИМА ҚИЛАМАН?

Бу вазиятда сизнинг бир қанча ҳуқуқларингиз бузилган. Тушунтирамиз.

Фуқаролик кодексининг 408-моддасига кўра агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли даражада сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.

Товарнинг бутлилигига кирадиган қисми тегишли даражада сифатли бўлмаса, сотиб олувчи мазкур товарга нисбатан ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақли.

Эътибор беринг! Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни тайёрлаган бўлмаса, товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини текинга бартараф этиш ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни тайёрловчига қўйилиши мумкин.

❗️Мазкур кодекснинг 434-моддасига биноан сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:

худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;

харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Диққат қилинг! Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

13 Jan, 03:43

Банклар кредитни ундириш учун сизнинг пластигингиздан тўғридан тўғри пул ечишга меҳнат кодекси йўл очиб берган.

Меҳнат кодексининг 271-моддасида Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз банк кредит шартномасида тўғридан тўғри пластигингиздан пул ечишга рухсат бердингизми банкда ҳуқуқий асос бўлади сизнинг картангиздан пул ечишга.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

12 Jan, 19:01

‼️Сифатли Бухгалтерия хизматларини таклиф қиламиз.

🆘Солик хисоботлари (айланма, даромад солиғи, ҚҚС, молиявий натижа, баланс, фойда солиғи, падаход )

-Ҳисоб-фактура, акт, ишончнома
-1C дастурида ҳисоботлар юритиш

Биз билан бухгалтериянгизни сифатли ва ишончли юритинг😊

Боғланиш учун:
+998900700258

АДВОКАТ 24

12 Jan, 11:12

"Больничный" нинг энг узоқ муддати

Ходим қанча муддат меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши мумкинлиги жуда кўп кадровикларни ва умуман ишчи ходимларни қизиқтиради.

Мазкур муносабатлар "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага асосан тартибга солинади, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз тўрт ойни ташкил қилган тақдирда, айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами олти ойни ташкил қилган тақдирда бемор тегишли тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига, ТИЭКга, юборилади

Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИEК раиси томонидан қабул қилинади.

Бемор ТИEКга юборилганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг муддати бемор ТИEКга юборилган кундан бошлаб тўхтатилади. Мазкур беморлар ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда тиббий кўрик ўтказилади. ТИEК томонидан ногиронлик белгиланмаган, лекин вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморнинг ҳужжатлари ТИEКда қабул қилинган кундан бошлаб унинг меҳнат қобилияти тиклангунга қадар, аммо икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Яъни бу ерда қуйидагича хулосаларга келиш мумкин. Ходим меҳнатга қобилиятсизлик даврида агар узликсиз тўрт ой давомида бўлган тақдирда унинг ҳужжатлари ТИEКга юборилади ва ходим тиббий кўрик ўтказилади. Кўрик натижасига кўра ё ходимга ногиронлик берилади ёки меҳнатга қобилиятсизлик даври яна 2 ойга узайтирилиши мумкин. Яъни барча меҳнатга қобилиятсизлик даври 6 ойни ташкил қилади

Бунда сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар мустасно улар учун алоҳида тартиб мавжуд.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

12 Jan, 05:23

Имтиёзли кредитларни нақдлаштираётган ва шунга ҳаракат қилаётган таъминотчилар диққатига!

Жуда кўп ҳолатларда олинган имтиёзли кредитларни фуқаролар томонидан нақдлаштириб олишга ҳаракатлар бўлади ва бундай кредит маблағларини нақдлаштириб берувчи шахсларни қидиришади. Биласизми? Агар фуқаро кредитни тўлай олмаса, жавобгарлик нақдлаштириб берган «ТАЪМИНОТЧИ» нинг бўйнида қолиб кетади. Чунки таъминотчи кредит маблағларини нақдлаштиришга ваколатли шахс эмас унинг вазифаси ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига кредит олувчини маҳсулот билан таъминлаш. Бундай хатти ҳаракатларни амалга ошириш жиноят кодексининг 167-моддаси Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан квалификация қилинади ва жавобгарликка тортилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

11 Jan, 16:40

⚡️⚡️⚡️ Адолатли қарорлари билан дунёга машҳур судья Фрэнк Каприо

Судья жиноят, шов-шув қўзғатадиган ёки жанжалли ишларни кўрмайди.

У маҳаллий, асосан, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаганлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қарор чиқаради.

Аммо АҚШда унинг обрўси манаман деган судья, сиёсатчи ва депутатдан ҳам баланд.

"Айбдорга катта жарима солсаму, у ҳам индамай тўласа, виждоним қийналади, азобланаман. Мен судьяман, киримларни кўпайтирадиган амалдор эмас", деган эди бир интервьюсида АҚШнинг машҳур судьяси Фрэнк Каприо.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

11 Jan, 04:34

Алимент пулида онанинг ҳаққи йўқ!

Оила кодексининг 90-моддасига биноан вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга.

❗️Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

10 Jan, 03:50

Қурилиш ташкилотларининг "ўйини"

Янги уй учун тўлов қилаяпсизми албатта сиз тўлов қилаётган қурилиш ташкилотининг барча ҳужжатлари ва шартномаси билан яхшилаб танишиб чиқинг.

Қандай ҳужжатлар билан танишиш керак?

1. Қурилиш ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат. Мазкур хужжат бу қурилиш ташкилотини давлат рўйхатидан ўтганлигини кўрсатади.

2. Мазкур қурилиш ташкилоти томонидан уй қурилиши учун мўлжалланган ернинг аукцион орқали сотиб олинганлиги ҳақидаги ҳужжатларни текшириб чиқинг. Текшириш жараёнида албатта ҳақиқатдан ҳам шу жой шу юридик шахс томонидан ютиб олинганлигига эътибор қаратинг. Сабаби бугун амалиётга субпудратчилар фуқаролар билан шартнома тузаётганлигини шахсан гувоҳиман. Субпудратчилар билан ҳеч қачон шартнома тузманг. Сабаби эртага уй битганда кадастр хужжатлари субпудратчига эмас балки асосий пудратчига чиқади. Ва ўша пайтда қурилиш ташкилотларининг “ўйини” бошланади.

3. Шартнома билан боғлиқ масалалар барчани қийнайди. Шартномада қандай муаммолар бўлади. Биринчи масала бу шартнома тили. Яъни сиз шартнома тузаётган фирма сиз билмайдиган тилда шартнома тузяптими сизни алдамоқда. Аксарият фирмалар ўз шартномаларини рус тилида тузади. Ўзбек тилида шартнома сўраганингизда ўзбек тилидаги шартнома йўқлигини айтишади. Сиз эса ўзингиз тушунмаган шартномани имзолаб катта хатога қадам қўйишни бошлайсиз.

Иккинчи масала, шартномани бекор қилиш масаласи 100% шартномаларда шартномани бир томонлама бекор қилиш бандлари киритилади. Яъни 2-3 ой тўлов бўлмаган тақдирда фирма сиз билан шартномани бир томонлама бекор қилиб юбориши мумкин. Бундай мазмундаги шартномаларга асло рози бўлманг.

Асло оғзаки ваъдаларга ишонманг барча ваъдалар шартномада акс этишини талаб қилинг.

Бу масалада сизга ёрдам беришга тайёрмиз

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Jan, 11:42

ФАРЗАНДИМНИ ОНАСИДАН ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

Оила кодексига аосан Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Бунда вояга етмаганнинг қайси яшаш манзилида рўйхатдан ўтказилиши эмас, балки бола ота-онанинг қайси бири билан доимий бирга яшаши асосийдир.

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар  манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда  ҳал этилади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси  билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан  қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди  тушунтиришларига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар  ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ  ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган  болаларнинг  манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Болани олиб бериш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:

– боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
– ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
– болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
– ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
– ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
– болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (отаонасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар).

❗️Ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани олиб бериш учун асос бўла олмайди.

Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.

Мазкур ҳолатда Сиз,  болаларнинг яшаш жойини белгилаш тўғрисида" даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Jan, 09:47

Меҳнат кодексида ходимнинг пул ундиришга доир талаблари учун муддат йўқ.

МК 546-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг пулга оид талабларини муддати чекланмаган ҳолда бутун давр учун қаноатлантиришга ҳақли. Мазкур модданинг 2-қисмига кўра, ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади.

Бундан ташқари, МК 563-моддасига кўра, якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича даъво миқдорига ва даъвони таъминлашга доир ҳеч қандай чекловлар белгиланиши мумкин эмас. Шунингдек, МК 561-моддасига кўра, якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган бутун вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Демак, МКда пулга оид талабларга ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Бемалол бутун давр учун мажбурий прогул пулларини талаб қилиш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Jan, 04:48

ЯТТни ТЎХТАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 392-моддасига асосан агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топширади.

Бунда ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини ҳам белгиланган муддатларда солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига топширади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига қадар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.

Шунингдек, қонунчилигимизда (Фуқаролик кодекси 322-моддасида) қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган амалиёт бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли фуқарога (янги қарздорга, ёки сиз айтган бошқа одамга) ўтказиш мумкин.”

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Jan, 19:41

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

1. Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.

Хўш, алимент кимларга берилади? Оила кодексига кўра, қуйидаги шахслар алимент сўраши мумкин:

ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин;

хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин).

Аммо ҳар доим ҳам эмас – алимент тўлаши сўралаётган томон моддий ёрдам беришга имконияти бўлиши керак.

Бу ҳар бир ҳолатда суд томонидан алоҳида ҳал қилинади.

2. Никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр (хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқи

Етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

3. Алимент миқдори

Эр-хотин ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув бўлмаса, эр ёки хотинга суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак (бунги кунда 135 минг сўм).

4. Алимент тўлаш тўхтатиши/чекланаши

Суд қуйидаги ҳолларда:

агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;

агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;

агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.

5. Алимент олиш ҳуқуқининг тугаши

Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди.

Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Jan, 17:28

Иш берувчи ходимга “расчетный”ни тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кунга қўшимча тўлов тўлаши керакми?

Кўпчилик иш берувчилар ходим белар меҳнат шартномасини бекор қилганларидан кейин у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни унутадилар ва ёки хоҳлашмайди.

Масалага чуқурроқ кириш учун агар ходим билан меҳнат шартномаси бекор бўлса, иш берувчи қайси тўловларни ходимга тўлаб бериши керак деган саволга жавоб топиш лозим. МКнинг 172-моддаси талабларига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган суммалар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилиши лозим. Тўланадиган суммалар:

👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;
👉 шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Агар иш берувчи мазкур тўловларни тўламаса, ходимга компенсация тўлаши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни тўлаш муддатини бузса ҳам, ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Бунда ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

Масалан, ходимга “расчетный” суммаси 10 млн сўм тўланмади. Ҳозирги пайтда МБнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз бўлиб, унинг 10 фоизи 1,4 фоиз бўлади. Ходимнинг “расчетный” суммаси 10 млн. сўм дейлик. 10 млн. сўмнинг 1,4 фоизи 140.000 сўм бўлади. Агар иш берувчи 30 кун давомида тўланиши керак бўлган суммани тўламаса ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга учун 140.000 сўмдан жами 4.200.000 сўм компенсация тўлаши керак бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Jan, 09:42

ДЕКРЕТГА 9-ОЙДАН ЧИҚСАМ БЎЛАДИМИ?

Меҳнат кодексининг
404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (умумий 126 кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўлади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳам ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида расмийлаштирилади. У даволаш-профилактика муассасаси томонидан ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб 126 календарь кунга берилади.

Қонунчиликда бошқа ҳужжатлар, хусусан, ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш тўғрисидаги аризаси (бола парваришлаш таътилида бўлгани каби) тақдим этилиши назарда тутилмаган.

Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш таътили (декрет таътили) ходим томонидан асл ҳолида фойдаланиши шарт бўлган таътил ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Jan, 06:28

ДЕКРЕТ ПУЛИ ҚАНЧА МУДДАТДА ТЎЛАНИШИ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 69-бандига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалар, шу жумладан, сил касаллиги санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволаниш учун бериладиган нафақалар, иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

Ўз навбатида, Меҳнат кодексининг 253-моддасига асосан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

📌 Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа — “декрет пули” иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланиши лозим.

Меҳнат кодекси 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудингиздаги Давлат меҳнат инспекциясига, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Jan, 18:40

Эр хотинидан тўй харажатларини ундира оладими?

Олий суд Пленуминининг қарорига кўра умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддасининг учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олинади.

Бироқ, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмайди (ОК 44-моддаси).

Демак, эр ва хотин тўйни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни бир-биридан талаб қила олмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Jan, 16:34

КИМЛАРГА “КОНТРАКТ ПУЛИ” ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ?

📌 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади.

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 “Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
👉 Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;
👉 Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;
👉 Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
👉 Оиласи кам таъминланган талаба.

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

👉 оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;
👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
👉 боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
👉 ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
👉 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
👉 I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
👉 ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
👉 юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
👉 зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
👉 «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
👉 Ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
👉 даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
👉 жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
👉 муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
👉 психологик маслаҳатга муҳтож;
👉 никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
👉 деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
👉 ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Jan, 11:22

❗️Айрим Давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди

⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:

Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; (Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди)

👉 Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

👉 Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади; Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

👉 Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

👉 Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;

👉 Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

🚫 Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:

👉 яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;
👉 йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;
👉йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Jan, 05:55

ЗАГСДАН ЎТМАЙ ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИТИБ ОИЛА ҚУРГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР(МИ)?!

Оила кодексининг 13-моддасига кўра, диний расм-русумлар асосида тузилган никоҳ Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасида битта қонуний никоҳ тан олинади!

Шаръий асосда никоҳдан ўтган шахсларга жавобгарлик йўқ (афсуски!), аммо уларга никоҳ ўқиган домлага жавобгарлик бор. Чунки қонуний тартибда никоҳдан ўтмаган шахсларнинг шаръий никоҳини ўқиш мумкин эмас. Бу учун жавобгарлик мавжуд.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-3-моддаси 3-қисмига асосан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, -  базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача (5 625 000  сўмдан 11 250 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Jan, 03:59

Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉 икки бола учун — учдан бир қисми;
👉 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

06 Jan, 12:28

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг дастлабки босқичи қандай бўлади?

Қонуннинг 16-моддасига асосан Маълумотларни ва ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишнинг (бириктиришнинг) биринчи босқичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишинча ижара ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқиладиган ер участкасининг, бинонинг ва иншоотнинг электрон йиғмажилди (бундан буён матнда электрон йиғмажилд деб юритилади) яратилади.

Электрон йиғмажилдга қуйидаги маълумотлар киритилади (бириктирилади):
👉 ер участкасининг кадастр рақами;
👉 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар:
фуқаронинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, доимий яшаш жойи ва телефон рақами;
👉 резидент бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва ушбу юридик шахс раҳбарининг телефони рақами;
👉 ер участкаси жойлашган манзил, ер фондининг тоифаси ва майдони, шунингдек 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимидаги (WGS-84) шартли чегаралар;
👉 ер участкасининг жойлашув схемаси;
👉 ер участкасидан амалда фойдаланилиш мақсади;
👉 ер участкасининг ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бирига мансублиги.

Электрон йиғмажилд ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотларга ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжудлигини кўриб чиқиш, шунингдек маълумотларни ва ҳужжатларни киритиш (бириктириш) учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда тегишинча юборилади.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, биринчи босқичда барча иш Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан юқоридаги маълумотлар шакиллантиради, платформага киритилади. Ҳозирда хатлов ишлари бошланган ҳудудларда агентликнинг бўлимлари томонидан юқоридаги маълумотлар шакиллантирилмоқда.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

06 Jan, 03:03

❗️Мулътирадарлар қайд этган ҳуқуқбузарликлар  48 соат ичида ваколатли органга юборилиши шарт!

📃 28.10.2024 йил кунги ЎРҚ-985-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилган

Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланган.

✏️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмайди дегани нима дегани ?

Бу дегани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар манашу 48 соат ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқарадиган органга юборилмаса содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима қўлланилмайди деган гап.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Jan, 19:17

Xorijiy tillardan milliy va xalqaro sertifikatga ega davlat boshqaruv idoralarining barcha bo‘g‘inlari xodimlariga lavozim maoshiga nisbatan 2️⃣0️⃣foizgacha qo‘shimcha ustama endi to’lanmaydi ...

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 25.12.2024 yildagi PQ-455-son “O‘zbekiston Respublikasining "2025 yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat budjeti to’g’risida"gi Qonuni ijrosini ta’minlash chora-tadbirlari to’g’risida” qarori 8-ilova 10-bandiga muvofiq:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 19.05.2021 yildagi "O‘zbekiston Respublikasida xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PQ-5117-son qarorining 7-band 3-xatboshisi chiqarib tashlandi.

❗️PQ-5117-son qaror 7-band 3-xatboshisiga ko’ra:

2022-yil 1-yanvardan boshlab xorijiy tillardan milliy va xalqaro sertifikatga ega davlat boshqaruv idoralarining barcha bo‘g‘inlari xodimlariga lavozim maoshiga nisbatan 20 foizgacha qo‘shimcha ustama tashkilotlarning budjetdan tashqari hamda ish haqi fondi doirasida budjet mablag‘lari hisobidan to‘lanar edi.

Endi mana shu 20 foizgacha qo‘shimcha ustama to'lanmaydi!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Jan, 15:01

ЎҚИТУВЧИ МАКТАБГА КЕЧИКИБ КЕЛСА ЁКИ САБАБСИЗ БИР НЕЧА КУНЛАБ КЕЛМАСА, УНГА ҚАНДАЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШ МУМКИН?

Бу каби масалалар биринчи навбатда, мактабнинг ички меҳнат қоидаларида белгилаб қўйилган бўлади. Агар ўқитувчининг иш жойига кечикиб келиши ёки ҳеч кимга хабар бермай сабабсиз бир неча кун келмаслигига ички меҳнат қоидаларида алоҳида чоралар белгиланмаган бўлса, бу ҳолатда ўқитувчига Меҳнат кодексидинг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бири қўлланилади.

Хусусан, Меҳнат кодексининг 300-моддасига кўра, интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.

📌 Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

❗️Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Jan, 12:57

❗️Ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик мумкин эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган

Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
👉 ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
👉 “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
👉 дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
👉 таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
👉 таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
👉 муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
👉 таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Jan, 17:35

ҚАРЗДОР БЎЛМАСА ҲАМ АВТОМОБИЛГА ТАҚИҚ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИНМИ?

Қуйидаги ҳолларда автомобилга таъқиқ қўйилиши мумкин:

👉 “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан автомобил эгасининг қарздорлиги бўлган ҳолатда. ❗️Мулкдорнинг ҳеч қандай қарзи бўлмаган ҳолатда давлат ижрочиси томонидан унинг автомобилига тақиқ қўйилиши мумкин эмас.

👉 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019-йил 4-январдаги 2-мҳ-сон “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага асосанга биноан агарда мол-мулк (автомобил) умумий мулк обекти бўлса, (эр ёки ҳотинга улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса,) тарафлардан бирининг илтимосига биноан тақиқ қўйилиши мумкин.

👉 кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятларини кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказилганда, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади.

👉 автомобил гаров билан таъминланган мажбуриятда гаров нарсаси бўлса, бундай ҳолатда ҳам автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади. Лекин бундай ҳолатларнинг барчасида тақиқни нотариуслар қўйишади.

❗️Мазкур ҳолатда агарда сиз қарздор бўлмасангиз, у ҳолда МИБ томонидан автомобилингизга тақиқ қўйилиши мутлақо нотўғри.

Қандай қилиб таъқиқдан ечишингиз мумкин?

Биринчидан, сиз даставвал тақиқни қайси ташкилот қўйганлигини аниқлашингиз лозим. Таъқиқ МИБ томонидан қўйилганми ёки нотариус томонидан?

Иккинчидан. Агарда тақиқ МИБ томонидан қўйилган бўлса, у ҳолда уларнинг устидан маъмурий судга шикоят қилишингиз лозим. Судда ҳақиқатдан ҳам тақиқ ноўрин қўйилганлиги исботланса автомобилингиз таъқиқдан чиқарилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Jan, 06:45

Қонунчиликда алимент миқдорини камайтириш мумкинлишги белгиланганми?

Оила кодексининг 99-моддасига асосан алимент тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Оила кодекси 105-моддасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Сиз ушбу ҳолатда судга алимент миқдорини камайтириш бўйича мурожаат қилишингиз керак. Алимент тўлайдиган фарзандларингиздан ташқари яна 2 та фарзандингиз бўлгани учун суд алимент миқдорини қайта ҳисоблаб беради.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Jan, 04:38

Байрам муносабати билан интизомий жазоларни олиб ташлашни унитманг. Бу ходимларга яхши рағбат бўлади.

Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан “ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак.

Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчининг ўзини ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёхуд ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 18:08

Майиший истеъмолчилар учун электр энергия ва таъбиий газучун тўловлар қандай ҳисобланади?

Бугунги кунда электр энергияга бир ойлик базавий меъёр аҳоли учун 200 кВт соат ни ташкил қилади. 1 кВт соат нинг нархи 450 сўм бўлиб бир ойлик чеклов 200 кВт соатгача. Агар истемолчи 200 кВт соатдан ортиқча электр энергия истеъмо қилганда 200 кВт соат дан ўтган ҳар бир кВт соат учун 900 сўм миқдорда ҳисобланади. Ва бу нарх 1 000 кВт соатгача сақланади.

Агар 1 000 кВт соатдан ўтса ҳар ўтган 1 кВт соат учун тўлов 1 350 сўмни ташкил қилади. Агар истемолчи 5000 кВт соатдан ортиқ электр энергия ишлатса, нарх хар 5000 кВт дан ортиқча энергия учун 1 575 сўмдан ҳисрбланади. 10 001 кВт соат ва ундан юқори сарф учун эса нарх 1 800 сўмни ташкил қилади.

Табий газ ҳисоб китобида ойлик лимитлар

Табий газда лимитлар мавсумга қараб чекланган. Бунда:
Табиий газ (иситиш мавсумида)

👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь — февраль ойлари давомида 500 куб метр
👉 бошқа ҳудудларда: ноябрь-февраль ойларида 500 куб метр

Бошқа мавсумда:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март — сентябрь ойлари учун 100 куб метр
👉 бошқа ҳудудларда: март — октябрь ойлари учун 100 куб метр

Табий газ ҳисоб китоби
ноябрь — февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб
👉 ойига 500 куб метргача ишлатса ҳар бир куб метр учун 650 сўмдан.
👉 ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 500 сўм.
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 1 950 сўм.
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 275 сўм.
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори сарф учун 2 600 сўмдан ҳисаобланади .

Бошқа мавсумда март — октябрь ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
👉 ойига 100 куб метргача 650 сўм
👉 ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 500 сўм
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 1 950 сўм
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 275 сўм
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори истеъмол учун 2 600 сўм шаклида ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 15:42

❗️Эртага, 4 январь — барча учун иш куни

Президент қарорига кўра, эртага, шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан 2 январь куни қўшимча дам олишди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 12:39

Суд фуқарога енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлими?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 31-моддасига кўра маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;

2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;

3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;

4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;

5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;

6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.

Ушбу кодекснинг 33-моддасига асосан суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир ишни кўриб чиқишда суд жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини аниқлаши шарт.

Шунингдек, мазкур Пленум қарорининг 19-бандига кўра шуни назарда тутиш лозимки, суд МЖтК 31-моддасида назарда тутилмаган ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топишга ҳақли.

Демак, суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 10:05

❗️КИМНИДИР КРЕДИТИГА КАФИЛ БЎЛАМАН ДЕСАНГИЗ БУНИ ЯХШИЛАБ ЎҚИБ ОЛИНГ!

📃 Қонунчиликка кўра кафиллик, – шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш хисобланади.

❗️Агар ўша кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор (Кредит берган банк ёки микромолиялаш ташкилотлари) кўpган бошқа зарарларни хам тўлашга мажбур.

✏️
Оддий манашу нормани билмаслигингиз жойи келганида Сизга йиллаб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Агар асосий қарздор нимадир бўлиб қарзини тўламай қўйса, муаммони зўри ўшандан кейин бошланади. Агар Сизда хам кредит, кафиллик бўйича қандайдир ҳуқуқий муаммойингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 09:53

DEKRET PULIMNI TOʻLASHDAN ISHXONAM BOSH TORTIB, PAYSALGA SOLMOQDA, NIMA QILSAM BOʻLADI?

JAVOB:

Oʻzbekiston Respublikasi Ma'muriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 49³-moddasida vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik, homiladorlik va tug‘ish nafaqalarini qonunchilikda belgilangan miqdorlarda to‘lash bo‘yicha majburiyatdan bo‘yin tovlash, —bazaviy hisoblash miqdorining o‘n baravaridan o‘n besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi deb belgilangan.
Xulosa, mazkur holat yuzasidan davlat mehnat inspeksiyasiga murojaat qiling.

Мурожаат учун 👇
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 07:19

АДВОКАТ 24 pinned «ФEРМEР ХЎЖАЛИГИГА БEРИЛГАН ЕРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, ҲАДЯ, ЁКИ ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? МУТАХАСИС ЖАВОБИ. Қаранг, йўқ, фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан хусусийлаштирилиши ва олди-сотди…»

АДВОКАТ 24

03 Jan, 06:12

ФEРМEР ХЎЖАЛИГИГА БEРИЛГАН ЕРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, ҲАДЯ, ЁКИ ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

МУТАХАСИС ЖАВОБИ.

Қаранг, йўқ, фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаши мумкин эмас.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекснинг 16-моддасида, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланилиши лозим ва у давлат томонидан муҳофаза этилади.
Шунингдек, ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас деб қайд этилган.
Бундан ташқари, “Фермер хўжалиги тўғрисида“ги Қонуннинг 13-моддасида, фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

Мурожаат учун 👇
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Jan, 03:54

Энди ишламаган* корхона ҳисобот топширмагани учун жаримага тортилмайди.

Хусусан, қуйидаги мезонлар бўйича корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш белгиланмоқда:

🔸давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 ой мобайнида банк ҳисобварақлари очилмаганлиги (амалда ушбу мезон мавжуд эмас);

🔸давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 ой мобайнида банк ҳисобварақлари очилган, лекин 6 ой мобайнида (амалда 9 ой):
▫️пул айланмаси амалга оширилмаганлиги;
▫️ЭҲФ расмийлаштирмаганлиги, онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ҳамда маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланилмаганлиги;
▫️ташқи савдо операцияларини амалга оширилмаганлиги.

Бунда корхоналар:
▪️солиқ органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 1 йил муддатга ҳаракациз режимга ўтказилиши;
▪️1 йил давомида (амалда 3 йил) фаолияти тикланмаса, улар давлат реестридан автоматик чиқарилиши белгиланмоқда.

*давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб фаолият юритмаган ва эгалигида мулки бўлмаган тадбиркор.

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашда рейтинг кўрсаткичлари тадбиркорлик субектлари сонига нисбатан эмас товар айланмасини амалга оширган тадбиркорларнинг улушига нисбатан белгиланади.

“БББ” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга товарларни импорт қилишда ва реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби жорий этилади.
Амалда “А” ва ундан юқори тоифадагиларга татбиқ этиларди.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Jan, 17:50

❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАР 1 628 550 СЎМГАЧА БЎЛГАН ДАРОМАДЛАРИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАШЛАРИ ШАРТ ЭМАСЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

📄 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра,

икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари (Бўлади 1 628 550 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади.

✏️ Бу дегани, 16 ёшга тўлмаган камида икки нафар боласи бор ёлғиз оналар олаётган даромадларини манашу 1 628 550 сўм сўмдан ортган қисмигагина даромад солиғини тўлайди бўлди.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uzbot

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Jan, 13:28

ЭРИМДАН УЙ-ЖОЙ УНДИРСАМ БУ́ЛАДИМИ?

Эримни кўргани кўзим йўқ, чунки 10 йил даъвомида менга не не аъзобларни кўрсатди(илоҳим Оллоҳ жазосини бериб, аёллар билан бошқа юролмай қолсин🤲)
Мана энди бир ой олдин 4 та вояга етмаган болаларим билан мени кўчага хайдаб солди, уй қайнонамни номида шунга мен фарзандларимга уй талаб қилсам бўладими?

👨‍💻ЖАВОБ

Қаранг, қонунчиликда эрга ёки хотинга фарзандлар учун уй-жой қилиб бериш мажбурияти юклатилмаган.
Аммо,  уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.
Хулоса шуки, Сиз уй-жойга мажбурий тартибда киритиш борасида даъво ариза билан фуқаролик судига мурожаат қиласиз ва Сизни ҳамда фарзандларингизни уй-жойга мажбурий тартибда киритиш ҳақида қарор чиқарилади.

Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Jan, 06:11

❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли оилавий зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Jan, 02:58

#Кадровик
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Кўпчилик ҳомиладор аёллар декретга чиқмай ишлаш ҳақида иш берувчига мурожаат қилиб иш берувчини ва корхона кадрлар бўлимини ноқулай аҳволга солиб қўяди. Чунки аёллар ҳам ишлаб иш ҳақимни оламан, ҳам декрет пулини оламан деган ҳаёлда бўлишади. Аслида аёллар декретга чиқмай ишлашига МКси нима дейди?

Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги 2667-сонли Йўриқноманинг 27-бандига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун туғруқ муассасаси томонидан яна ўн тўрт календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Яъни мазкур йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади дейилмоқда. Бу дегани аёл ўттизинчи ҳафтадан кейин меҳнатга лаёқатсиз бўлади дегани бундай ходимларга ишлаш мумкин эмас. Яъни шуни айиб ўтиш керак агар аёлнинг ҳомиласи ўттизинчи ҳафтадан кейин нобуд бўлганда ва ёки фарзанд ўлик туғилганда ёки бошқа сабаблар билан вафот этган тақдирда ҳам аёл 126 календарь кунлик таътилни тўлиқ тугатгандан сўнг ишга чиқишга ҳақли. Чунки, МКнинг 404-моддаси 2-қисмига асосан Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

Ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан илгари туғиш ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси туғруқ муассасаси томонидан бола туғилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларга берилади:
бола тирик туғилганда — бир юз йигирма олти календарь кунга;
бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда — етмиш календарь кунга.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

31 Dec, 19:01

Ассалому алайкум азиз ва муҳтарам дўстлар, жонкуяр ва фидойи админлар, қадрли устозлар ва ҳамкасблар!

🎄Барчага янги йил муборак бўлсин!

Янги 2025 йил билан барчангизни "ADVOKAT 24" жамоаси номидан самимий табриклаймиз! Бугунга қадар биз билан бирга қолганингиз учун барчангизга миннатдорлик билдирамиз! Биз жамоамиз билан сизнинг ишончингизни оқлаш учун тун-у, кун меҳнат қилишдан чарчамаймиз!
2025 йилда режаларимиз катта...
Ушбу режаларимизни ҳам сизлар билан бирга амалга оширамиз, иншааллоҳ!

Ҳурмат билан, "ADVOKAT 24" жамоаси!

АДВОКАТ 24

31 Dec, 08:51

КРЕДИТ ОЛГАН ШАХС ВАФОТ ЭТСА, КРЕДИТНИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Кредит қарздорлиги уни олган шахс вафот этса бекор бўлиб қолмайди. Бунда банк қарздорликни кредит олган шахснинг меросига қаратиш бўйича судга даъво қилиши мумкин.

Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1113-моддаси (мерос таркиби)га мувофиқ мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1156-моддаси (кредиторларнинг мерос қолдирувчининг қарзларини ундириб олиши)га биноан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар. Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар (!) қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.

Кредит олган шахснинг меросхўрлари ёки мулки бўлмаса, кредит қарздорлиги кафил бўлган шахсдан ундирилиши мумкин (агар кафиллик шартномаси тузилган бўлса).

Кафиллик бўлмаса, гаров шартномаси тузилган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда қарздорлик гаров мулкига қаратилади.

❗️Хуллас, кредит қарздорлиги уни олган шахс вафот этса ҳам барибир ундирилаверади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

30 Dec, 16:24

АДВОКАТ 24 pinned «БAЙРAМ МУНОСAБAТИ БИЛAН МУРОЖAAТЛAР ҚAБУЛ ҚИЛИНМAЙДИМИ? Aйтишларича, айрим жойларда фуқаролар бузилган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида йил якуни декабр ойи оҳирида давлат органларига мурожаат қилаётганлиги, бироқ маъсуллар томонидан мурожаат муаллифига…»

АДВОКАТ 24

30 Dec, 15:03

БAЙРAМ МУНОСAБAТИ БИЛAН МУРОЖAAТЛAР ҚAБУЛ ҚИЛИНМAЙДИМИ?

Aйтишларича, айрим жойларда фуқаролар бузилган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида йил якуни декабр ойи оҳирида давлат органларига мурожаат қилаётганлиги, бироқ маъсуллар томонидан мурожаат муаллифига қарата, "Нега йил якунида мурожаат йўлладингиз, биз йил якуни билан мурожаатларни ёпган едик, сизга шу шартмиди, пулни кимгадир бераётганингизда биздан сўраганмидингиз ваҳакозо.."- деб босим ўтказиш баробарида мурожаат муаллифини дилини хира қиладиган ҳолатлар кузатилмоқда екан.

AСЛИДA ҚОНУНЧИЛИКДA ҲAМ БAЙРAМ МУНОСAБAТИ БИЛAН МУРОЖAAТЛAР ҚAБУЛ ҚИЛИНМAЙДИМИ, ЁКИ НЕГA МУРОЖAAТ ҚИЛДИНГ ДЕБ ТAНA ҚИЛИНAДИМИ ?

ЖAВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясиясининг 40-моддасида, хар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига егалиги қайд етилган.
Шунингдек, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасида, жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари, еркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат етганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб етиш ман етилади деб белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад етиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд електрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик —мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишлиги кўрсатилган.
Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 144-моддаси иккинчи қисмида, жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб етиш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан еллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади деб белгиланган.
Хулоса шуки, ҳеч бир давлат органи ходими байрамни важ қилиб, мурожаатингизни қабул қилишни рад етишга, ёки таъқиб етишга ҳақли емас.

Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

30 Dec, 10:01

Келинни уйдан чиқарсак бўладими?

Уй-жой кодекси 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.

Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Мазкур норманинг мазмунига кўра фақат мулкдорнинг номида бўлган уй-жойда унинг оила аъзолари биргаликда яшаш ҳуқуқига эга. Хатто оилавий муносабатлар тугатилган тақдирда ҳам (ажрашганликни назарда тутдим).
Бу ерда икки тушунчани изоҳлаш талаб этилади. Биринчиси мулкдор. Фуқаролик қонунчилигига мувофиқ мол-мулк қонуний унга тегишли бўлган шахс мулкдор ҳисобланади.

➡️ Энди оила аъзолари тушунчасига тўхталиб ўтамиз. Юқоридаги кодекс 32-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.

Шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин. Бу норманинг мазмунига кўра ота-онангиз ва қолган ака-ука, опа-сингилларингиз ўзаро келишув асосида оила аъзолари деб топилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 18:48

БУ УСУЛДАН КЕЙИН АНИҚ ҚАРЗИНГИЗНИ УНДИРИБ ОЛАСИЗ

Иқтисодий процессуал кодексида даъвони таъминлаш деган тушунча бор. Сиз қарз ёки етказиб берган маҳсулотингиз ёхуд кўрсатган хизматингиз учун ҳақни ундириш бўйича судга даъво ариза билан бирга даъвони таъминлаш ҳақида ариза ҳам беринг.

Даъвони таъминлаш ҳақидаги аризанинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бундай ариза қилсангиз суд жавобгарнинг номидаги мулкларни хатлаб қўяди яъни у мулкларини бегоналаштира олмайди. Анироғи, сиз судга берганингизни билса-да, қарзини бермаслик мақсадида мулкларини бошқа шахс номига ўтказа олмайди.

Ушбу кодекснинг 94-моддасига асосан қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

2) жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

6) низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;

7) низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.

Кодекснинг 98-моддасига асосан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.

Фойдали маълумотни тадбиркор танишларга юбориб қўямиз.

Юрист хизматидан фойдаланиш учун @advokat_yurist_konsultatsiya мурожаат қилинг

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 13:23

У‌ҐЛИМ АЖРАШМАСДАН, БОШКАСИГА УЙЛАНТИРСАМ БУ́ЛАДИМИ?

✍️Келинимнинг хурмачи қилиқларидан тўйиб кетдим, доим уйига кетиб қолаверади унинг устига бир иш қилмасдан телефон титкилаб ўтиради. Мана 20 кундирки онасининг уйига кетиб қайтиб келгани йўқ. Ўғлимни қўшнимнинг 18 га кирган қизига шаърий уйлантириб қўймоқчиман, домла ҳам гаплашиб қўйдим. Агар ўғлимни уйлантириб қўйсам хеч қандай жавобгарлиги йўқми?

👨‍💻ЖАВОБ.

Холажон қаранг, агарда Сиз ўғлингизни шаърий никох асосида уйлантириб қўйсангиз биринчидан, бу ишдан келинингиз хурсанд бўлмаслиги аниқ. Иккинчидан, бу иш учун худудийлик жихатидан ИИОга ариза билан мурожаат қилса уларнинг шаърий никохини ўқиган домлага Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47³-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий иш юритилиб, маьмурий жавобгарликка сабаб бу‌лади
Сизга шуни тавсия қиламанки, аввало ўғлингизни қайта уйлантиришни эмас, балки келинингиз билан бирга бахтли яшашига имкон яратиб берганингиз маъқул. Бордию буни имкони бўлмаса, қонуний никохидан суд қарори асосида ажратилганидан кейингина янги никох муносабатларига киришса хеч қандай қонунбузулиш ҳолатлари кузатилмайди.

Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 10:36

ХОТИНИМНИ ҚЎШНИМ БИЛАН ТУТИБ ОЛДИМ, УЛАРНИ ҚАМАТСАМ БЎЛАДИМИ?

✍️Гап шундаки, мен тунги сменада "заправка"да ишлайман. 3 нафар фарзандим бор. Охирги пайтлари аёлимни қадам олиши ёқмай юрган эди. Кеча, негадир юрагим ғаш бўлаверди ва ишга кетмасдан, аёлимни кузатдим ва тунги соат 2 да қандайдир бегона эркак ётоқга деразадан яширинча кирди. Бироздан кейин видео тасвирни ёқиб, хонага бостириб кирдим ва аёлимни хиёнатини устига чиқдим. Илтимос ёрдам беринг оиламни барбод қилган бу икки бемаза, юзсизларни қаматсам бўладими, қаерга мурожаат қилай ?

МУТАХАСИСИ ЖАВОБИ.

✍️Қаранг, агарда қўшнингиз турмуш ўртоғингизни эркига хилоф равишда у билан жинсий алоқа қилган бўлса, номусга тегиш деб малакаланади. Борди-ю, икки томон бундан ўзоро манфаатдор бўлиб, аёлингиз эркин розилигини билдирган бўлса, бу жинсий эркинлик деб топилади.
Хулоса шуки, катта эхтимол билан уларни қамата олмайсиз. Маслахатим бу нарсларни у бу жойга олиб чиқиб овоза қилиш бефойда.

Мурожаат учун👇
@Yuridik_yordam24

Биздан узоқлашманг !
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 08:32

Алиментчиларнинг дарди

Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

Оила кодексининг 145-моддасига асосан Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса, " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган ҳақиқий эмас деб топади .

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 05:25

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

27 Dec, 04:46

Агар никоҳдан ажратиш рад этилган бўлса яна олти ойдан сўнг қайта мурожаат қилса бўлади!

Пленум қарорининг 18-бандига биноан судларга тушунтирилсинки, айнан ўша тарафлар томонидан айнан ўша асослар бўйича никоҳдан ажратиш тўғрисидаги такрорий даъво аризаси суднинг иш юритувига бундай даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги ёхуд тарафлар ярашганлиги муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб, камида олти ой ўтгандан сўнг қабул қилиниши мумкин.

Бундай даъво янги асосларга кўра тақдим этилганда, такрорий даъво аризаси мазкур муддатга риоя қилинмасдан берилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Dec, 02:16

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Пленум қарорининг 10-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага:

никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

эр-хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги (ихтиёрий);

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

даъво талабларини тасдиқловчи далиллар, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги низо судгача ҳал қилинганлигидан далолат берувчи даъвогарнинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг хулосаси (агар комиссияга мурожаат қилинган бўлса).

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Dec, 10:57

Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉  икки бола учун — учдан бир қисми;
👉  уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Dec, 08:42

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

26 Dec, 06:34

❗️КРЕДИТНИ ОЛГАН ОДАМ КРЕДИТИНИ ТЎЛАМАЯПТИ. МЕН КАФИЛМАН..

Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс (Кредит олган одам) ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори (Кредит берган банк) олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

✏️ Яъни, кредит олинаётганида ўзингиз унчалик тушунмаган бўлсангизда, кредит олган одам ўша кредитни қайтара олмаса ким тўлайди кредитни деган жойига акалар, мендирман ўша, мен тўлайман тўлаёлмай қолса деган хужжатга имзо қўйиб бергансиз..

📄 Юқоридаги кодекснинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар (Биргаликда) жавоб берадилар деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, кредит олган одам кредитни қайтармаяптими, демак кредитни қайтариш мажбурияти Сизга хам юклатилиши мумкин ва бу ноқонуний ҳолат эмас.

✏️ Энди саволингизни қандай қилиб бу ҳолатдан қутилишим мумкин деган жойига келсак. Кредит тўлиқ тўлаб бўлинмагунча бу ҳолатдан қутила олмайсиз лекин, кредит ёпилганидан кейин Сиз кредит олган одамнинг кредити учун қанча пул тўлаган бўлсангиз ўша тўлаган пулларингизни банк хисоби бўйича фоизлари билан хамда уни дастидан кўрган бошқа зарарларингизни РЕГРЕСС (Қарши) тартибда судга мурожаат қилиб ундан ундириб олишингиз мумкин. Сизни бу ҳуқуқингиз борлиги юқорида кўрсатилган кодекснинг 295-моддасида келтирилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Dec, 17:58

БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз @advokat_yurist_konsultatsiya мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Dec, 17:42

⁉️ Қанча миқдордаги товарни бож тўламасдан олиб ўтиш мумкин?

Бунда товарларнинг қиймати фуқаронинг Ўзбекистонга кириш воситасига қараб фарқланади, масалан, аэропорт орқали ўтганда 2 000 АҚШ долларигача қийматдаги товар олиб ўтиш мумкин.

Чегарадан поезд ва дарё орқали ўтганда эса ушбу қиймат 1 000 АҚШ долларидан, автойўл ёки пиёда чегарадан ўтилганда эса 300 (уч юз) АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги керак.

⁉️ Олиб кириладиган товарлар миқдорига чекловлар қандай?

Божхона тўловларини тўламасдан олиб кириладиган айрим товар турлари ҳам тасдиқланган, унга кўра:

– алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво – 2 литр;

– тамаки маҳсулотларининг барча турлари – 10 қути;

– атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 та;

– қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари – 65 грамм.

Бундан ташқари, фуқаролар божхона тўловларини тўламасдан ҳар олти ойда 1 тадан маиший техника воситаларини (совутгич, кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси ва бошқалар) олиб кириши мумкин, ҳозирги кунда 1 та телефон олиб кириш мумкин. 2024 йил 28 январдан эса фуқаролар чегарадан ҳар ўтганида 2 тадан телефон олиб ўтиши мумкин бўлади.

Бошқа товарлардан 2 кг дан, аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаган ҳолда тўлов қилмасдан товарларни олиб кириш мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Dec, 09:22

ХОТИНИНИ ҚАРИНДОШЛАРИДАН АЖРАТИБ ҚЎЙГАН ЭРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексиНИНГ 59 прим 2-моддасига асосан хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Фойдали маълумотни қариндошлар гуруҳига юбориб қўямиз

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Dec, 04:17

❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

👉 вафот этганда;

👉 оғир касалликка чалинганда;

👉 ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

24 Dec, 11:17

ЗАГСДАН ЎТМАЙ ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИТИБ ОИЛА ҚУРГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР(? МИ?

Оила кодексининг 13-моддасига кўра, диний расм-русумлар асосида тузилган никоҳ Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасида битта қонуний никоҳ тан олинади!

Шаръий асосда никоҳдан ўтган шахсларга жавобгарлик йўқ (афсуски!), аммо уларга никоҳ ўқиган домлага жавобгарлик бор. Чунки қонуний тартибда никоҳдан ўтмаган шахсларнинг шаръий никоҳини ўқиш мумкин эмас. Бу учун жавобгарлик мавжуд.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-3-моддаси 3-қисмига асосан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача (5 625 000 сўмдан 11 250 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

24 Dec, 05:15

МАКТАБДА ОНА ВА ҚИЗ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ВА ДИРЕКТОР БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Меҳнат кодексининг 121-моддасида қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш белгиланган бўлиб, унга мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Ушбу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

❗️Яъни, баъзи истиснолар бор бу ҳолатда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14-ноябрдаги 758-сон қарорига келтирилган 3-иловада барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган ходимлар ҳисобланади.

Демак, таълим ташкилотларида ишловчи педагог ходимлар (жумладан, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар) ўзаро яқин қариндош бўлса ҳам ва бир-бирининг бўйсунуви остида бўлсалар ҳам битта таълим ташкилотида ишласа бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

23 Dec, 08:08

❗️ХОТИНИНИ ДЎППОСЛАГАН ЭРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 2-моддасига асосан, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Демак, Сиз эрингизни устидан у Сизни урганлиги натижасида соғлигингизга юқорида кўрсатилгани каби шикаст етказилганлиги учун арз қилсангиз суд томонидан унга 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш чораси ёки жарима жазоси қўлланиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

23 Dec, 03:57

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

23 Dec, 03:28

⁉️ Кимлар меросхўр бўлолмайди?

Мерос қолдирувчини ёки эҳтимолий меросхўрлардан бирини қасддан ўлдирган, уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар меросхўр бўлолмайди. (Аммо васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасддан кейин васиятнома орқали мерос қолдириши мумкин).

Мерос қолдирувчининг охирги хоҳиш-иродасига тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзи ёки ўзига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёки меросдаги улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар мерос ҳуқуқини бутунлай йўқотади.

Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар ана шу болаларининг мулкига ворис бўлолмайди.

Шунингдек, мерос қолдирувчини таъминлаб туриш мажбуриятини бажармаган, ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик ҳуқуқига эга эмас.

Нолойиқ меросхўрлар суд томонидан бошқа меросхўр(лар)нинг аризаси билан ворисликдан четлатилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

22 Dec, 17:49

ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИГА АРАЛИШИШГАНЛИККА ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУД.

"Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.

Ушбу Қонуннинг 6-моддасида педагогнинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.

Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб, 197 прим 5-моддага мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш,
👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

22 Dec, 14:08

❗️Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган

📄 31.10.2023 йил кунги ЎРҚ–874-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришга кўра:

▪️Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантиришБҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

22 Dec, 14:04

Оила аъзо касал бўлганда унга қараган ходимга "больничный" тўланадими?

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқноманинг 31-бандига асосан Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшдан катта беморни парваришлаш учун етти календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Эътибор бериш керак бу ерда Амбулатория шароитида дейилмоқда. Яъни уйда 14 ёшдан катта касал беморни қараган шахсга 7 кунлик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Ва бу бўйича пул тўланади. Ушбу ҳолатда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслиги ҳамда меҳнат таътилида эканлигидан қатъи назар, беморнинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига берилади.

Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Она бўлмаган ёки бетоб бўлганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслигидан қатъи назар, бошқа оила аъзоларига берилади.

Оилада бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола касалликка чалинса, уларни амбулатория шароитида парвариш қилиш бўйича битта меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади.

Оилада икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола навбатма-навбат касалликка чалинса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилади.

Демак ходимнинг оила аъзоси касал бўлганда ва у амбулатория шароитида даволанганда унга қараган ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Dec, 09:52

O’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydimi?

O’rindoshlarga ham “dekret puli” beriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qaroriga 1-ilova 40-bandi hamda
Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qaroriga ilova “O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida” Nizomning 18-bandiga ko’ra, o‘rindoshlar o‘rindoshlik asosidagi ish joyi bo‘yicha vaqtincha mehnatga layoqatsizlik nafaqasi olish, ayollar esa, bundan tashqari, homiladorlik va tug‘ish nafaqalari olish huquqiga egadir. Nizomning 19-bandiga ko’ra, sog‘liqni saqlash muassasasi tomonidan berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan o‘rindoshlik asosidagi ish joyidan nafaqa olish uchun asos hisoblanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-sentabrdagi 515-son qaroriga 1-ilova “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha homiladorlik va tug‘ish nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 3-bandiga ko’ra, ushbu nizom budjet tashkilotlarida, shu jumladan, o‘rindoshlik asosida ishlaydigan ayollarga tatbiq etilmaydi. Mana shu normani ko’pchilik xato tushunib, endi o’rindoshlarga “dekret puli” berilmas ekan deb noto'g'ri talqin qilmoqda.

❗️Aslida esa o’rindoshlik asosida budjetdan tashqari tashkilotda ishlovchi ayollarga  minimal iste’mol xarajatlarining  4⃣ baravari miqdori ya'ni 2 million 592 ming “dekret puli” davlat tomonidan kompensatsiya qilinmaydi, lekin bu holatda bu toifa ayollarga dekret puli to'liq ish beruvchilarning shaxsiy mablag‘lari hisobidan amalga oshiriladi.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Dec, 06:31

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

21 Dec, 04:06

❗️СУДДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

🟢 Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; ва бошқалар.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

20 Dec, 11:01

❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРСА БЎЛАДИМИ ?

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра, давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин.

Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак

❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

20 Dec, 04:31

❗️ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАНЛАРГА ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИ ҚАЙТА ТИКЛАНИШИ МУМКИНМИ ?

Оталик ҳуқуқингизни қайта тиклашнинг имкони бор. Оила кодексининг 82-моддасида, ота-она (улардан бири) ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ёки бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкинлиги белгиланган.

Нормага кўра, ота-оналик ҳуқуқини тиклаш ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органининг, шунингдек прокурорнинг иштирокида кўриб чиқилади.

Ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

❗️Агар ота-оналик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг (улардан бирининг) ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.

Ўн ёшга тўлган болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

❗️Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Dec, 17:57

❗️КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,

жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Dec, 13:50

БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз бизга мурожаат қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Dec, 12:15

❗️АЛИМЕНТНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН ИККИНЧИ ОИЛАМ ФАРЗАНДЛАРИНИ АЛИМЕНТГА БЕРИШИ МУМКИНМИ?

Оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги кўрсатилган. 97-моддасида эса, таъминот беришда ота-онага бирдек мажбурият юклатилиши назарда тутилган. Яъни, ота-онанинг хар иккиси хам болага алимент бериш учун бирдек масъул. Агар болалар отада бўлса ва у онани судга берса алимент онадан ундирилади.

Энди, юқоридаги кодекснинг 136-моддасида, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги келтирилган.

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Dec, 02:09

❗️ҚОНУНИЙ НИКОҲ ДАВОМИДА ОЛИНГАН УЙНИ БЎЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРСАМ СУД АРИЗАМНИ РАД ҚИЛДИ..

Оила кодексининг 27-моддасига кўра,

никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан 3 йиллик даъво муддати қўлланилиши белгиланган. Сиз қонуний никоҳингиз бекор бўлганидан бошлаб 3 йил ичида қонуний никоҳингиз давомида олинган уйдан улушингизни талаб қилиб судга мурожаат қилмаганлигингиз даъво муддати ўтиб кетишига сабаб бўлган.

✔️ Юқоридаги асосга кўра, даъво муддати ўтиб бўлганидан кейин мурожаат қилинганлиги сабабли суд томонидан даъвонинг рад этилиши қонуний ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

18 Dec, 09:28

❗️ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМАНИ ИХТИЁРИЙ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ УЗОҚ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-моддасига асосан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши кераклиги белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз автомашинангизда жаримага тушган кунингиздан бошлаб Сизда жаримани тўлаш учун 60 кун ёки менга жарима нотўғри қўлланган деб тегишли жойга шикоят аризаси берсангиз ва ўша аризангиз қаноатлантирилмаса, аризангиз қаноатлантирилмади деб Сизга хабар берилган кундан бошлаб 30 кун жаримани тўлаш учун Сизда ИХТИЁРИЙ муддат бўлади.

✏️ Юқорида кўрсатилган муддатларнинг сўнги кунига қадар ГАИ ҳодимлари Сизни йўлда тўхтатиб жаримангиз борлиги сабабли автомашинангизни жарима майдонига олиб киришга ҳақли эмас.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

18 Dec, 03:57

❗️АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?

Оила кодексининг 77-моддасига асосан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

17 Dec, 17:52

❗️НИКОҲИДАН АЖРАШГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ?

Оила кодексининг 46-моддасига асосан,

Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Dec, 03:30

#Байрам_муборак

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Конституциямиз нафақат жамиятимизнинг бош Қомуси, балки бизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимиз таянчи, кафолати ва асосидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

🇺🇿Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин!
Барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан, "Адвокат 24" жамоаси!

Биздан узоқлашманг!
👉@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Dec, 17:35

❗️АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?

Оила кодексининг 77-моддасига асосан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Dec, 12:59

Жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, давлат божидан озод этилади.

Ўтган кун қабулимизга келган фуқаронинг Жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш бўйича ариза суд томонидан давлат божи тўланмагани юзасидан даъво аризаси қайтарилган. Одатда жиноят натижасида етказилган зарар суммаси оз миқдорни ташкил қилмайди. Бизнинг мижоз ҳам суддан етказилган зарар сифатида жавобгардан 500 млн ундиришни сўраган. Энди тасаввур қилиб кўринг 500 млннинг 4 фоизи қанча бўлади? 20 млн сўмни ташкил қилади. «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Dec, 04:10

ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИГА АРАЛИШИШГАНЛИККА ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУД.

"Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.

Ушбу Қонуннинг 6-моддасида педагогнинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.

Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб, 197 прим 5-моддага мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш,
👉  фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса  ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

06 Dec, 05:08

❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?

Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Dec, 10:12

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозори ёхуд акциз солиғининг ошиши: иқтисодиётга таъсир қандай бўлади?

Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари бозоридаги “соядаги” айланма ҳали ҳам катта муаммо бўлиб қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, бозорнинг 15-20% қисми ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади. Бу нафақат давлат бюджетига йўқотишлар келтириб чиқаради, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий хавф солади.

Акциз солиғининг ошиши:

2024 йилда тамаки маҳсулотларига акциз солиғи яна оширилиши режалаштирилган. Бунинг асосий мақсади — бюджет тушумларини ошириш ва тамаки истеъмолини камайтиришдир. Лекин, мутахассислар фикрига кўра, акцизнинг кескин ошиши нархларнинг ортишига олиб келиб, ноқонуний маҳсулотларга талабни кучайтириши мумкин.

Шахсий фикримча, бу чора бюджет тушумларини ошириши мумкин, лекин унинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини инобатга олмаслик катта хато бўлади. Фақатгина акцизни ошириш билан муаммони ҳал этиб бўлмайди. Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини йўқ қилиш учун қонунчиликни кучайтириш, назоратни ошириш ва аҳолини онгли танлов қилишга ундаш зарур.

Тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтирмасдан, солиқлар орқали фойда олишга интилиш, аксинча, аҳоли учун ноқонуний маҳсулотлар хавфини ошириши мумкин.

Бу ҳақидаги катта мақолани бу ерда ўйинг.

АДВОКАТ 24

05 Dec, 09:03

ЙПХ ХУЖЖАТЛАРИМНИ ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲУҚУҚИ БОРМИ?

Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.

❗️ Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

Масалан: хавфсизлик камари тақмаганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади чунки, ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

❗️Эслатма: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

Мазкур асосга кўра биринчидан ЙПХ ходимининг сизнинг автомобил хужжатларингизни олиб қўйишга уқуқи бўлмаган. Иккинчидан, Унинг бу хатти харакатлари учун жавобгарлик бор.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Dec, 06:53

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг дастлабки босқичи қандай бўлади?

Қонуннинг 16-моддасига асосан Маълумотларни ва ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишнинг (бириктиришнинг) биринчи босқичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишинча ижара ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқиладиган ер участкасининг, бинонинг ва иншоотнинг электрон йиғмажилди (бундан буён матнда электрон йиғмажилд деб юритилади) яратилади.

Электрон йиғмажилдга қуйидаги маълумотлар киритилади (бириктирилади):
👉 ер участкасининг кадастр рақами;
👉 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар:
фуқаронинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, доимий яшаш жойи ва телефон рақами;
👉 резидент бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва ушбу юридик шахс раҳбарининг телефони рақами;
👉 ер участкаси жойлашган манзил, ер фондининг тоифаси ва майдони, шунингдек 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимидаги (WGS-84) шартли чегаралар;
👉 ер участкасининг жойлашув схемаси;
👉 ер участкасидан амалда фойдаланилиш мақсади;
👉 ер участкасининг ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бирига мансублиги.

Электрон йиғмажилд ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотларга ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжудлигини кўриб чиқиш, шунингдек маълумотларни ва ҳужжатларни киритиш (бириктириш) учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда тегишинча юборилади.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, биринчи босқичда барча иш Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан юқоридаги маълумотларни шакиллантирилади. платформага киритилади. Ҳозирда хатлов ишлари бошланган худудларда агентликнинг бўлимлари томонидан юқоридаги маълумотлар шакиллантирилмоқда.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Dec, 09:21

❗️ 1 декабрдан ипотека кредитларини расмийлаштириш бошланади!

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилди. Ушбу кредитни олиш учун "маҳалла еттилиги" тавсияси талаб этилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла учун чекланган лимит қўйилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги онлайн аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Dec, 09:05

Оила аъзо касал бўлганда унга қараган ходимга "больничный" тўланадими?

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқноманинг 31-бандига асосан Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшдан катта беморни парваришлаш учун етти календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Эътибор бериш керак бу ерда Амбулатория шароитида дефилмоқда. Яъни уйда 14 ёшдан катта касал беморни қараган шахсга 7 кунлик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Ва бу бўйича пул тўланади. Ушбу ҳолатда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслиги ҳамда меҳнат таътилида эканлигидан қатъи назар, беморнинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига берилади.

Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Она бўлмаган ёки бетоб бўлганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслигидан қатъи назар, бошқа оила аъзоларига берилади.

Оилада бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола касалликка чалинса, уларни амбулатория шароитида парвариш қилиш бўйича битта меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади.

Оилада икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола навбатма-навбат касалликка чалинса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилади.

Демак ходимнинг оила аъзоси касал бўлганда ва у амбулатория шароитида даволанганда унга қараган ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Dec, 04:18

Судга мурожаат қилишда тўғри талаб қўйиш муҳим.

Судларга мурожаат қилишнинг ўз тартиб ва қоидалари бор. Агар судга нотўғри талаб қўйилса, сиз ҳақ бўлсангиз-да, иш сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслигига олиб келади. Шундай суд амалиётларидан бири ҳақида ёзаман.

2023 йилда Сирдарё вилоятида "Сардоба" МЧЖ билан (ҳозирда мазкур фирма ишини судга тайёрламоқдамиз) бир Кластер ўртасида маҳсулот етиштириш шартномаси тузилади. МЧЖ раҳбаринг озгина Кластер раҳбарияти билан гап талашиши оқибатида кластер у билан шартномани бир томонлама бекор қилиш талабномасини юборади.

Бироқ МЧЖ бу талабномага рад жавобини бергандан сўнг, ҳеч қандай суднинг қарорисиз кластер бир томонлама шартномани бекор қилади. Шундан сўнг МЧЖга етказилган зарарни қоплайди ва на бой берилган фойдани. МЧЖ мазкур ҳолатда иқтисодий судга мурожаат қилади. Унинг даъво талаби "шартномани бекор қилинмаган" деб топиш бўлади.

Биринчи инстанцияда ҳам, апелляция инстанциясида ҳам унинг талаби қаноатлантирилмайди. Шундан сўнг бизга мурожаат қилади. Суд унинг талабини қаноатлантирмаслигига сабаб қилиб айнан даъво талаби нотўғри танланганлигини баён қилади ва ИПКнинг 110-моддаси билан иш юритишни тугатади.

Манбаа: Юрист маслахати

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Dec, 13:21

Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?

Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

🫥 Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:

- маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Dec, 12:02

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

1. Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.

Хўш, алимент кимларга берилади? Оила кодексига кўра, қуйидаги шахслар алимент сўраши мумкин:

ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин;

хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин).

Аммо ҳар доим ҳам эмас – алимент тўлаши сўралаётган томон моддий ёрдам беришга имконияти бўлиши керак.

Бу ҳар бир ҳолатда суд томонидан алоҳида ҳал қилинади.

2. Никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр (хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқи

Етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

3. Алимент миқдори

Эр-хотин ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув бўлмаса, эр ёки хотинга суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак (бунги кунда 135 минг сўм).

4. Алимент тўлаш тўхтатиши/чекланаши

Суд қуйидаги ҳолларда:

агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;

агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;

агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.

5. Алимент олиш ҳуқуқининг тугаши

Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди.

Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Dec, 06:41

Yana Bir G'alaba💁‍♀🥳

Fuqaroga yozib online tarzda joylashtirib bergan arizamiz to'liq qanoatlantirib berilibdi. Qarzini ancha yillardan beri bermayotganligi sababli bizga murojaat qilgan edilar.

Ishonch uchun minnatdormiz.

Murojaat uchun:
@advokat_yurist_konsultatsiya

АДВОКАТ 24

03 Dec, 05:00

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИГА ҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ ?

"Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 42-моддасига асосан, алимент ундириш бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидириш тўғрисида қарор чиқаради.

Қидирув ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида (турган жойида) ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида (турган жойида) эълон қилинади.

❗️Сизни ҳолатингизда МИБ ижрочиси юқоридаги асосга кўра қарздорни қидириш бўйича қарор чиқариши керак. Агар ижрочи ўз ташаббуси билан қидириш тўғрисида қарор чиқармаётган бўлса Сиз унга ёзма ариза бериб, аризада алимент тўламаётган қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинишини талаб қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Dec, 04:01

⚡️ Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

🔹 7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
🔹 8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
🔹 9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

Каналга уланиш
👉
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Dec, 08:06

Савол: Алимент ва моддий ёрдам оламан. Эримнинг ойлиги яхши. Бироқ алимент жуда кам тушади. Буни текширтириш учун кимга мурожаат қилиш керак?

     Жавоб: Оила кодексига мувофиқ, алимент суд томонидан белгиланганда алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

     🔸 бир болага – тўртдан бир қисми;
     🔸 икки болага – учдан бир қисми;
     🔸 уч ва ундан ортиқ болага – ярмиси миқдорида ундирилади.

     💰 Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (ҳозирги кунда 279 000 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.

      🔺 Давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин.

     Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

     ⚠️ Қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик ёки қарздор ўзининг иш жойи ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Dec, 04:29

❗️КРЕДИТНИ ОЛГАН ОДАМ КРЕДИТИНИ ТЎЛАМАЯПТИ. МЕН КАФИЛМАН..

Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс (Кредит олган одам) ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори (Кредит берган банк) олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

✏️ Яъни, кредит олинаётганида ўзингиз унчалик тушунмаган бўлсангизда, кредит олган одам ўша кредитни қайтара олмаса мен тўлаш мажбуриятини ўз зиммамга оламан деган хужжатга имзо қўйиб бергансиз

📄 Юқоридаги кодекснинг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар (Биргаликда) жавоб берадилар деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, кредит олган одам кредитни қайтармаяптими, демак кредитни қайтариш мажбурияти Сизга хам юклатилиши мумкин ва бу ноқонуний ҳолат эмас.

✏️ Энди саволингизни қандай қилиб бу ҳолатдан қутилишим мумкин деган жойига келсак. Кредит тўлиқ тўлаб бўлинмагунча бу ҳолатдан қутила олмайсиз лекин, кредит ёпилганидан кейин Сиз кредит олган одамнинг кредити учун қанча пул тўлаган бўлсангиз ўша тўлаган пулларингизни банк хисоби бўйича фоизлари билан хамда уни дастидан кўрган бошқа зарарларингизни РЕГРЕСС (Қарши) тартибда судга мурожаат қилиб ундан ундириб олишингиз мумкин. Сизни бу ҳуқуқингиз борлиги юқорида кўрсатилган кодекснинг 295-моддасида келтирилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

29 Nov, 05:09

⚡️РАСМАН

❗️ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ

📃 Оила кодексининг 140-моддасида,

агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 387 194 сўмни ташкил қилмоқда.

⚡️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчилар учун ҳар ойлик алимент миқдорлари, болалар сонига қараб;

✔️ Бир нафар бола учун— 1 346 798 сўм;

✔️ Икки нафар болалар учун— 1 795 731 сўм;

✔️ Уч ва ундан ортиқ болалар учун— 2 693 597 сўмни ташкил қилмоқда.

✏️ Бу миқдорлар ноябрь ойи бошланишида хам эски миқдорларда кўринаётган эди. Октябрь ойидан бошлаб иш ҳақлари ошишини ҳисобига бу миқдорларда хам ўзгариш бўлди. Демак, Давлат статистика агентлиги томонидан октябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳаққи миқдори аниқлаб олинган ва янги статистик маълумотларга таянилган ҳолда МИБнинг миб.уз тизими янгиланган. Натижада эса бугунги кун ҳолатига ишсизлар томонидан тўланиши керак бўлган алиментлар миқдори юқорида кўрсатилган қийматга тенглаштирилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

28 Nov, 11:53

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

👉 охиригача олинмаган иш ҳақини;
👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

20 Nov, 10:48

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

20 Nov, 09:50

Кредит олган шахснинг кредит фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари қачондан вужудга келади?

Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Шу муносабат билан судлар кредит ташкилотлари ва қарз олувчиларнинг тарафларни кредит шартномасини бажаришга мажбурлаш тўғрисидаги даъволарини кўришда тарафларнинг тузилган ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келган пайтни инобатга олишлари лозим.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Nov, 17:43

Алиментни ўз вақтида тўлаб келмоқдаман, аммо, ижрочи тақиқ қўйган. Бу қонунийми?

Алимент ундириш ҳақида суд буйруғининг чиқарилиши қарздорни четга чиқишига тўғридан тўғри таъқиқ белгиламайди. Бунинг учун давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахсни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарори чиқарилиши керак.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Nov, 07:19

❗️Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз  сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Nov, 04:59

Болалар нафақаси олувчилар сони кескин камайтирилди. Қисқариш 2025 йилда ҳам давом этади.

Мамлакатда 2023 йил октябрда 2,3 миллион оила болалар пули олган бўлса, жорий йилда улар сони 1,36 миллион қолган. 2025 йилда ҳам бундай нафақа олувчилар ва уларга қилинадиган харажатлар қисқаришда давом этади.

2025 йилда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя харажатлари 17,3 триллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Таққослаш учун, жорий йил учун бу миқдор 16,95 триллион сўм бўлиши кутиляпти. 2023 йилда эса мазкур йўналишга бюджетдан 19,2 триллион сўм ажратилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

18 Nov, 10:10

ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда шу масалага атрофлича тўхталаман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

1. Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак. (жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

2. Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

❗️ Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

❗️ Рахбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

15 Nov, 10:25

❗️СУДДА ҚАТНАШИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХС СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,

Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

15 Nov, 04:50

❗️НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН ДИПЛОМ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАН ОЛИНАДИМИ ?

📃 “Таълим тўғрисида”ги 23.09.2020 йилдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 31-моддасига асосан,

нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади ҳамда лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.

  Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради деб кўрсатилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

14 Nov, 06:20

Наманган вилоятида контрабанда тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ бир неча ҳолатлар аниқланди. Жумладан, Давлатобод туманида 4 000 қути, Янгиқўрғон туманида ҳам 4 000 қути “Милано” тамаки маҳсулотлари ва Наманган шаҳрида тахминий қиймати 175 миллион сўмлик 11650 қути турли хил тамаки маҳсулотлари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 10 ойида вилоятда жами 48 та ҳолатда 2 миллиард 598 миллион сўмдан зиёд, 219598 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланган.

Маълумки, акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотини ноконуний саклаш ва сотиш – жиноят ҳисобланади ва у оғир оқибатлар: 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш, товар мусодараси ва жаримага олиб келади. Қонунчиликда белгиланган жарима ва жавобгарликларга қарамай тамаки маҳсулотларини олиб кириш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Бундан ташқари, берилаётган расмий хабарларда фақатгина ноқонуний тамаки маҳсулотларининг кўлга олинаётганини кўриш мумкин. Уларни йўқ қилиш тартиби ва жараёни ҳам ёритиб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

АДВОКАТ 24

14 Nov, 04:47

🔰БОЛАМНИ БУВИСИГА КЎРСАТМАСАМ ҚАМАЛАНМИ?

❇️ САВОЛ: Мени ўғлимнинг оиласи келишмовчилик сабаб бузилган. Набирамни жуда яхши кўрардим. Набирам келиним билан кетган. Ўғлим шу билан оила қурмади, суд ажримида набирам билан кўришиб туришим белгиланган, ҳаражатларини таъминлаймиз. Келиним набирамни онасига ташлаб бошқа оила қуриб кетган. Тел қилиб бувижон сизни соғиндим, мени олиб кетинг деб йиғласа, кўришга борсам, келинимни онаси набирамни менга кўрсатмайди. Қудамнинг айтишича келиним кўрсатмасликни талаб қиларкан. Келинимнинг бу қилмишини ким тартибга келтиради, қандайдир жазо борми?

     ЖАВОБ: Оила Кодексининг 77-моддасида “боланинг бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи” белгиланган.

     Унга кўра, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

     Суднинг қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

     Яъни келинингизга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-2-моддасига кўра:

     суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланиши мумкин.

     Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 232-моддасида “суд ҳужжатини ижро этмаслик” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттирса, —

     базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

     ☝️Бизнингча, келинингиз ва қудангиз ушбу жавобгарликлардан бехабарлиги аниқ. Бўлмаса бундай
қаршиликлар қилмас эди.

Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг

@advokat24uz

АДВОКАТ 24

13 Nov, 17:15

Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм паст фоизли кредит бериш тартиби қандай?

Биринчи қадам маҳалла еттилигига ариза ёзилади. Фуқаро Дастурга кириш учун тавсия сўраб
мурожаат килганда ўрганиш ўтқазади. Ўрганиш натижаларига кўра фукарони Дастурга киритади ёки рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда ёзма хулоса беради. Ўртаниш натижаларига кўра, уй-жой Шаронтини яхшилашга мухтож камбағал оилаларни "Онлайн маҳалла" платформасининг Камбағалликни кискартириш дастурига киритиб боради.

Қандай ҳолатда маҳалла еттилиги аризани рад қилади?
👉 ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
👉  ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
👉 ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
👉  ариза берувчи шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўмаклардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
👉  қурилиши, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий хуқуқ низоли бўлса.

Ижобий хулоса олингандан сўнг, Талабгор Ипотека крелитини олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатларни банкка тақдим эгади.

Банк нинг харакатлари.
Ариза билан тақдим эгилган ҳужжатларни тетишли "Рақамли хукумат" тизимининг ракамли маълумотлар платформаси ва йёки бошқа расмий макбалар оркали текширади,  Кредит олиш бўйича тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризали қансатлантириш ёки рад этиш тўғрисида карор кабул килади. Ариза берувчига рад этиш ёки кредит ажратиш тўғрисида хабарни юборади.

Ипотека кредитини беришни рад қилишга нималар асос бўлади?
👉 Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг умумий даромади ипотека кредити бўйича бир ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмаганда;
👉 ариза берувчининг бошка кредитлари бўйича тўлов муддати кечиккан қарздорликлари мавжуд бўлганда;
👉 ариза берувчи томонидан нотўғри маълумотлар такдим этилганда.

Эътибор беринг! Маҳалла еттилиги" ариза берувчига тижорат банкининг ипотека кредити беришни рад этиш хулосасидаги камчиликларни бартараф этишга кўмаклашади. Ариза берувчи тижорат банки хулосасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг кредит бериш тўғрисидаги ариза билан тижорат банкига қайта мурожаат қилишга ҳакли.

Субсидия ҳам берилади! Ипотека кредити бўйича дастлабки бадални қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

13 Nov, 07:03

Хусусий секторда ишловчи аёлларга давлат томонидан тўланадиган “декрет пули”.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб барча юридик шахсларда (бюджет ташкилотларидан ташқари) охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга нафақа тайинлаш санасида белгиланган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
юридик шахсларнинг ушбу ходималар олдидаги мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади. 

2024 йил 1 майдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм этиб белгиланган.

20.09.2022 йилдан асосан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баравари миқдорида Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. МИХнинг 4 баравари – 2 592 000 сўм;

Корхона "декрет"га чиқаётган ходимасига ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаб чиқаради. Агар унинг суммаси:

МИХнинг 4 бараваридан ортиқ бўлса – корхона ходимага фарқни ўз ҳисобидан тўлайди;
МИХнинг 4 бараварига тенг ёки ундан кам бўлса – корхона нафақа тўламайди.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

13 Nov, 06:10

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

13 Nov, 04:50

Сиз кафил сифатида барча мажбуриятларингизни биласизми

Ҳамкасб дўстингиз ўзи олаётган кредит картаси, микроқарз, овердрафт ёки истеъмол кредити учун сиздан кафил бўлишни сўраганми?

Кафиллик – кредит таъминотининг бир тури бўлиб, унда кафил кредитни қарздор томонидан тўлиқ ёки қисман тўланишига кафолат беради, акс ҳолда, кафилнинг ўзи кредитни кафиллик суммаси доирасида тўлаб беришни ўз бўйнига олади. Банкнинг ички тартибидан келиб чиққан ҳолда, кредит таъминоти учун кафилликни қабул қилишга лимит ўрнатилиши мумкин, масалан, 50 млн. сўмдан юқори кредитларга кафилликдан бошқа таъминот турлари талаб этилиши мумкин.

☑️Кафилнинг мажбуриятларини биласизми?

Сиз кафиллик шартномасига имзо чекканингиздан сўнг, дўстингиз билан бир қаторда кредит тўланишига жавобгар ҳисобланасиз. Дўстингиз маълум бир сабабларга кўра кредитни тўламаганда кредитни тўлаб бериш мажбурияти унинг ўрнига сизга юклатилади.

Банк кредит шартлари бузилганда муддати ўтган қарздорликни тўлиқ ундириш учун ишни судга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда қарздор билан биргаликда кафил ҳам баробар жавобгар бўлади, ҳаттоки, суд бўйича давлат божи ҳаражатларига ҳам.

☑️Кафилликка рози бўлишдан олдин, молиявий саводхонликка эга инсон сифатида дўстингиздан қуйидагиларни сўраб олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди:

▪️кредит суммаси ва фоизи;
▪️кредит муддати;
▪️кредит тури ва мақсади;
▪️кредит тўлов графиги бўйича ойлик тўлов суммаси;
▪️кредит таъминотига бошқа гаров мулклари қўйилган ёки қўйилмаганлиги;
▪️дўстингизни бошқа кредитлари бор ёки йўқлиги;
▪️дўстингизнинг ойлик даромадлари;
▪️дўстингизни шахсий характерига: пунктуаллиги, тартиблилиги, ҳисоблилиги.

Кафиллик учун қандай ҳужжатлар топширилади?

☑️Кафил – жисмоний шахс:
▪️паспортингиз нусхаси;
▪️иш жойингиздан ойлик даромадингиз тўғрисидаги маълумотнома.

☑️Кафил – юридик шахс:
▪️ташкилотнинг сўнгги ҳисобот йили учун йиллик молиявий ҳисоботи (Форма 1, 2);
▪️ҳисобварақ айланмасидан кўчирма;
▪️ташкилот кафиллигини тақдим этишга ташкилот раҳбарининг розилиги.

Дўстингиз кредитни ўз вақтида тўлашига кафолат беришдан олдин, ўз молиявий имкониятларингизни ҳам сарҳисоб қилиб олинг. Чунки бу кредит бўйича сиз ҳам бирдек жавобгарсиз!

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

12 Nov, 11:45

Суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорларини камайтириш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 11-бандига асосан ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

11 Nov, 02:46

❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?

📃 Оила кодексининг 104-моддасига кўра,

алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура (пул хисобига бериладиган нарса) тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

🟢 Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.

✏️ Қисқа қилиб айтганда алимент ундируви алимент тўловчининг кўзга кўринган барча даромадларига нисбатан қаратилади. Фақат у даромадлар расмий бўлиши ва расмий хужжатларда ўз аксини топган бўлиши керак. Агар алимент тўловчини расмий даромади бўлмаса, унда алимент ишсизлик ҳисоби бўйича хамда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва ундирилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

10 Nov, 06:16

Автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқиш тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарорига 1-ИЛОВА билан тасдиқланган "Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисида" НИЗОМнинг 10- ва 11-бандларига кўра, Транспорт воситасини ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгандан кейин транспорт воситасини тўхташ жойидан олиб чиқишга “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали рухсат берилади.

Транспорт воситасини тўхташ жойидан олиб чиқишга рухсат бериш тўғрисидаги хабар тегишли ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаси ҳайдовчисига ахборот тизимлари орқали электрон ёки мобил телефонга қисқа хабар (СМС) тарзида, шунингдек, транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали юборилади.

- Транспорт воситаси ҳайдовчига (эгасига, эгасининг вакилига) транспорт воситаларини олиб келиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсга кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин тегишли ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизими орқали берилган рухсатнома асосида берилади.
Транспорт воситаларини тўхташ жойларидан бериш куну-тун амалга оширилади.

Яъни ушбу қоидаларга кўра, машинани олиб чиқиш учун рухсатнома мансабдор шахс томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилга сўнг берилиши белгиланган. Ва бу рухсатнома билан машина жарима майдончасидан олиб чиқилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Nov, 09:16

Баъзида сизни қийнаётган масалаларга тўғри ҳуқуқий маслаҳат олиш нафақат муаммойингиз ҳал бўлиши балким, оилангиз сақлаб қолиш учун, сабаб бўлганимиздан, мамнунмиз

Юқорида шундай масалага дуч келган обуначимизнинг биз ҳақимизда билдирган фикрлари.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Nov, 08:23

❗️ОТА БОЛАГА ТЎЛАГАН АЛИМЕНТИНИ ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

👉 Тўлаган алиментини қайтариб ололмайди-ю лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин.

❗️Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлайвериши керакми ?
👉 Бу таъминотни тайинлашда судлар ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлик даражасидан келиб чиқиб иш кўради. Ким судга таъминот сўраб ариза ёзса масала унинг фойдасига хал бўлди дегани эмас бу.

❗️Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ?
👉 Ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

❗️Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ?
👉 Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради.

❗️Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ?
👉 Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 11,75 фоизи (135 712 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.

❗️Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ?
👉 Агар суд ота-онанинг ўз вақтида болалари олдидаги ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига хам таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

09 Nov, 02:01

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи бирданига берилмайди.

Кадастр агентлигининг берган маълумотларига кўра, Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:

Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;

10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;

тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида,
Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.

Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Nov, 09:23

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

08 Nov, 06:12

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун 8 ноябрдан кучга киради

🔰Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

08 Nov, 03:40

⁉️ Эр-хотиннинг умумий мулкига нималар киради?

    Никоҳ давомида олинган мол-мулк эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Хусусан, бундай мулк сирасига қуйидагилар киради:

    – меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятидан, шунингдек, интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлар;

     – пенсия, нафақа, шунингдек, моддий ёрдам ва компенсация суммалари (масалан, моддий ёрдам, майиб бўлиш ёки саломатлигига етган зарар учун тўланган сумма ва бошқалар) киради.

     ⁉️ Мулк эр ёки хотиннинг бирининг номида бўлса-чи?

    Қуйидагилар эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади: эр-хотиннинг умумий пулига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматбаҳо қоғозлар, пайлар (акциялар), омонатлар, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда бошқа ҳар қандай мол-мулклари.

     Ушбу мол-мулклар эр ёки хотиндан қайси бирининг номига расмийлаштирилган, пули эр ва хотиннинг қайси бири томонидан тўланган бўлишидан қатъи назар, умумий мол-мулк ҳисобланади (масалан, уй-жой, машина, омонатлар).

 Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Nov, 08:33

❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади.

Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

07 Nov, 06:25

⁉️БОЛАНИ КИМДА ҚОЛИШИНИ АНИҚЛАШДА УНИНГ РОЗИЛИГИ СЎРАЛАДИМИ?

САВОЛ:

Айолим билан ажрашйапмиз бола кимда қолади?

ЖАВОБ:

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
  боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
  болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
  ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
  болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

☝️Шундай экан, суд болаларнинг кимда қолиши масаласини ҳал қилишда биринчи навбатда юқоридаги мезонларга таянади.

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2019 йилдаги ПҚ – 4296-сонли “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда, шунингдек, ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақлидир.

Бунда қарор қабул қилишга ваколатли органлар (шахслар) боланинг манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, жиддий омил сифатида кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши шарт деган қоида белгиланган.

Тиббиёт ходимларининг аниқлашича, болада  10 ёшдан кейин оқилона ва мустақил фикрлаш қобилияти шакллана бошлайди. Шу туфайли судларда 10 ёшга тўлган болаларнинг фикри инобатга олиниши назарда тутилган.

❗️Юқоридаги қоидаларга кўра сизлардаги вазиятда суд боланинг ота ёки онада қолишини аниқлашда биринчи галда боланинг ёшига эмас, юқоридаги мезонларга таянади. Бу ҳолатда сизлар суд қароридан норози бўлсангиз, унда юқори судга апелляция тартибида шикоят қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

06 Nov, 08:20

❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙ ТЎЛАМАСЛИК ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН!

⚡️Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у бундай жавобгарликдан озод қилинади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

06 Nov, 07:33

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

06 Nov, 05:09

Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги

Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади.

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган.

Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми?

МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Nov, 05:20

Фуқарони пропискадан чиқариш тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади:

👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;
👉 мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;
👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
👉 фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;
👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Қандай хужжатлар тақдим қилиниши керак?

Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;
👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.

Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади.

Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

05 Nov, 05:09

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

04 Nov, 11:05

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?

Пленум қарорининг 10-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризага:

никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

эр-хотиннинг ойлик маоши ва ўзга даромадлари ҳақидаги (ихтиёрий);

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

даъво талабларини тасдиқловчи далиллар, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги низо судгача ҳал қилинганлигидан далолат берувчи даъвогарнинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини яраштириш комиссиясининг хулосаси (агар комиссияга мурожаат қилинган бўлса).

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Nov, 07:00

Алиментчиларнинг дарди

Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

Оила кодексининг 145-моддасига асосан Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса, " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган ҳақиқий эмас деб топади .

Мурожаат учун:
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

04 Nov, 05:14

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

04 Nov, 03:34

2024 йил 1 июндан бошлаб "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120,0 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Кредит шартлари:
Талаби - Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион;
Муддати - 20 йилгача;
Фоизи - Бугунги кун ҳолатига 18 фоиз;
Қўшимча имтиёз - Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Nov, 16:33

INGLIZ ТИЛИДАН HOME TOEFL home eddition ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИ ИШГА КИРИШГА АСОС БЎЛАДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 3515-сонли “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига келтирилган иловада Тест оф English ас а Фореигн Лангуаге – TOEFL иБТ (Тест оф English ас а Фореигн Лангуаге (TOEFL иТП)) умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар қаторига киритилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, TOEFL home eddition сертификати тан олинадиган сертификатлар қаторига кирмайди

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Nov, 11:14

⚡️Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра,

хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Nov, 07:50

Акцизи бўлмаган тамаки маҳсулотини сотган тадбиркорлар охирги ҳисобот чорагидаги соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима тўлайди, бу ҳақида хабар берган фуқаролар жариманинг 20 фоизи миқдорида бир марталик мукофот билан тақдирланадилар.

Ўзбекистон Республикаси «Солиқ кодекси»нинг 227 - моддасига мувофиқ, фискал белгиларни акс эттириш ёки автоматлаштирилган ҳисоб воситалари билан жиҳозлаш бўйича талабларга риоя этилмаганлиги ёки ишлаб чиқарувчилар, импортчилар ва сотувчилар томонидан товарлар (маҳсулотлар)ни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун охирги ҳисобот чорагидаги соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима кўзда тутилади, йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса, охирги ҳисобот чорагидаги соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 12.05.2022-й.даги ВМҚ-255-сонли Қарорига мувофиқ, "Солиқ ҳамкори" ахборот тизими орқали ҳуқуқбузарлик ҳақида хабардор қилган шахсларга, ҳуқуқбузарлик факти тасдиқланганда, тегишли ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкция — жариманинг 20 фоизи миқдорида бир марталик мукофот тўланади.

Умуман олганда ҳозирги кунда маркировкасиз маҳсулот сотиш ёки маркировкали маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмасидан фойдаланмай сотган тадбиркорларга жиддий чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолатларда қандай чора кўрилиши ва қанақа ҳолатларда солиқ органлари тадбиркорни текшириш ҳуқуқига эга бўлиши 30.05.2024 йилдаги ПҚ-203 сонли меъёрий ҳужжатда белгилаб берилган. Агар савдо билан шуғулланадиган тадбиркорлар орамизда бўлса ушбу қарорни яхшилаб ўқиб чиқишни маслаҳат бераман, чунки маркировкасиз маҳсулот айниқса тамаки маҳсулотларини сотиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин ва қонунни билмаслигингиз сизни жавобгарликдан озод қила олмайди.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

03 Nov, 05:56

АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5️ йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

02 Nov, 03:01

❗️ҚАРЗ ОЛГАН ШАХС ҚАРЗ БЕРГАН ОДАМГА ҚАРЗИНИ ҚАЧОН ҚАЙТАРИШИ КЕРАК?

Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида (Сизни ҳолатингизда ёзиб берган тилхатида) назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт эканлиги келтирилган.

❗️Ушбу модданинг 2 қисмида эса, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак эканлиги кўрсатилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

01 Nov, 19:42

❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ?

Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

01 Nov, 11:16

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризада талаблар аниқ кўрсатилган бўлиши керак!

Пленум қарорининг 10-бандига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси ФПК 189 ва 190-моддалари талабларига жавоб бериши керак.

Унда, жумладан никоҳ қачон ва қаерда расмийлаштирилганлиги, никоҳдан болалар бор-йўқлиги, уларнинг ёши, эр-хотин ўртасида вояга етмаган болаларни таъминоти ва тарбияси ҳақида келишувга эришилган-эришилмаганлиги, никоҳдан ажратиш сабаблари, никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан бирга кўрилиши мумкин бўлган бошқа талаблар кўрсатилади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

01 Nov, 06:54

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

01 Nov, 02:27

Суд қарорини ижро этмасангиз жавобгарлик мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198 прим 1-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

31 Oct, 07:13

Жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, давлат божидан озод этилади.

«Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

27 Oct, 05:08

❗️ОТАЛИКНИ СУД ТАРТИБИДА БЕЛГИЛАШ

⚡️САВОЛ:
Мен шаръий никоҳ билан оила қурганман. Никоҳимиздан бир нафар фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан бирга яшамаймиз. Мен уни алиментга берай десам аввал оталигини белгилаш кераклигини эшитдим. Фарзандимга оталикни белгилаш учун судга ўзим ариза берсам бўлаверадими ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 62-моддасида, ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, оталик суд тартибида белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин боланинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.

Юқоридаги асосга кўра, Сиз судга болага оталикни белгилаш учун мурожаат қилсангиз бўлади хамда бундай аризани Сиздан ташқари юқорида кўрсатилган шахслар хам беришлари мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Oct, 07:51

АЖРИМ УЧУН БЕРИЛГАН АРИЗА РАД ЭТИЛСА СУДГА ЯНА ҚАЙТА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?

Оила кодексининг 40-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Мазкур кодекснинг 41-моддасига асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

❗️Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 16-бандига асосан судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).

Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.

❗️Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади.

Демак, берилган муддат тугаган бўлса сиз никоҳдан ажратиш бўйича такрорий даъво аризаси билан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Oct, 06:33

#Хушхабар
Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин.

Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Oct, 02:28

⁉️БОЛАНИ КИМДА ҚОЛИШИНИ АНИҚЛАШДА УНИНГ РОЗИЛИГИ СЎРАЛАДИМИ?

САВОЛ:

Айолим билан ажрашйапмиз бола кимда қолади?

ЖАВОБ:

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
  боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
  болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
  ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
  болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

☝️Шундай экан, суд болаларнинг кимда қолиши масаласини ҳал қилишда биринчи навбатда юқоридаги мезонларга таянади.

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2019 йилдаги ПҚ – 4296-сонли “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда, шунингдек, ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақлидир.

Бунда қарор қабул қилишга ваколатли органлар (шахслар) боланинг манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, жиддий омил сифатида кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши шарт деган қоида белгиланган.

Тиббиёт ходимларининг аниқлашича, болада  10 ёшдан кейин оқилона ва мустақил фикрлаш қобилияти шакллана бошлайди. Шу туфайли судларда 10 ёшга тўлган болаларнинг фикри инобатга олиниши назарда тутилган.

❗️Юқоридаги қоидаларга кўра сизлардаги вазиятда суд боланинг ота ёки онада қолишини аниқлашда биринчи галда боланинг ёшига эмас, юқоридаги мезонларга таянади. Бу ҳолатда сизлар суд қароридан норози бўлсангиз, унда юқори судга апелляция тартибида шикоят қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

26 Oct, 02:28

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

26 Oct, 02:26

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Oct, 17:19

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

Манбаа: Segment

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

25 Oct, 05:46

#Байрам_муборак

25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни 🎉

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг.

@advokat24uz

АДВОКАТ 24

24 Oct, 10:19

СУДДА ҚАТНАШИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХС СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,

Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

24 Oct, 10:19

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

23 Oct, 17:52

ХИЁНАТКОР АЁЛГА ТАЪМИНОТ ТЎЛАНМАЙДИ!

Бу ҳолатда вояга етмаган фарзандингиз учун Сизни алимент мажбуриятидан озод қилиш бўйича қонунчиликда норма йўқ. Яъни, оиланинг ажратилишига сабаб нима бўлишидан қатъий назар вояга етмаган бола учун алимент тўланиши шарт. Лекин, хотинингизни ўзи учун тўланаётган она таъминотини тўлашга мажбур эмассиз.

📄 Оила кодексининг 120-моддасига кўра, агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли улар никоҳдан ажратилган бўлса бундай таъминотни тўлаш мажбурияти юклатилган тараф ушбу таъминотни тўлашдан озод қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

23 Oct, 09:19

ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 745 000 СЎМДАН НАФАҚА БЕРИЛАДИ

Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📄 Президентнинг 12.08.2024 йил кунги 108-сон Фармонига кўра, ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 745 000 сўмни ташкил қилмоқда

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

22 Oct, 08:16

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

22 Oct, 08:15

Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш

Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги асоси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларни ишга тиклаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:

👉 агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, нолойиқлиги бўйича у билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилади.

Агар ходим унинг розилигисиз ишлаб чиқариш зарурати билан ёки иш тўхтаб қолганда иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказилган ишни уддалай олмаётган бўлса, меҳнат шартномасини ишига нолойиқлиги бўйича бекор қилинишига йўл қўйилмайди, чунки ходим ўтказилган иш ўрни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган;

👉 ходимнинг нолойиқлиги бажариши шарт бўлган, топширилган ишни уддалай олмаётганлигини исботловчи аниқ фактлар (текширув далолатномалари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг, назорат қилувчининг билдириш хатлари, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва ишнинг паст сифатлигини, яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажара олмаётганини ва ҳоказоларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим;

агар ходим унга топширилган ишни уддаласа, меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди бўйича бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири бўлиб, у иш юзасидан барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади. Бунда судлар аттестацияни ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибга риоя этилганини текширмоқлари керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

22 Oct, 04:26

🟢КЕЛИННИНГ СЕПИНИ ДАЛОЛАТНОМА ТУЗМАСДАН УЙИГА ЖЎНАТИБ ЮБОРСАМ БЎЛАДИМИ⁉️

Ассалому алайкум! Эр-хотин ажралиш тўғрисида ариза берган. 1 ойдан ошди. Лекин келин нарсаларини олиб кетишни хоҳламаяпти. Далолатнома қилмай, МФЙ вакилларисиз нарсаларини онасиникига элтиб ташласак бўладими? Итимос, тўлиқ маълумот беринг.

ЖАВОБ:

📌Бу масалада кейинчалик ўзингизга каттагина муаммо келиб чиқишини хоҳламасангиз, келиннинг сепларини далолатнома тузиб битта хонага жойлаб муҳрлаб қўйишни тавсия қиламиз.

📃Бунда далолатномани қуйидаги шахслар билан тузган маъқул:
1.  Ўзингиз яшайдиган МФЙ вакили;
2.  Келин яшайдиган МФЙдан вакил;
3.  Ҳудудий участка инспектори;
4.  Маҳалла фаолларидан (қўни-қўшни) 1 ёки 2 гувоҳ.

Далолатнома тузиш жараёнида келин олиб келган ҳар бир нарса алоҳида хонага олиш жараёнида рўйхатга олинади ва далолатномага илова қилинади.

Нега бундай деганимизни қуйидагича тушунтирамиз. Оила кодекси 44-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

📃Шунингдек, Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-банди учинчи хатбошисига асосан тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.

Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра, суд никоҳдан ажрашиш ҳақида ишни кўришда келиннинг сеплари масаласини ҳал қилмайди. Бу дегани келин олиб келган нарсаларни қайтариш масаласи фуқаролик қонунчилиги тартибида ҳал этилади дегани.

👩‍🏫 Шуни ҳам айтиш керакки, агар келин ёки унинг оиласи олиб келган нарсаларни сиз олиб бориб берсангиз-у, кейин улар ИИБга ёки прокуратурага нарсалар ўғирланди деган важ билан даъво қилса, унда сиз шу нарслар ўғирланмаганлигини исботлаб беришингизга тўғри келади.

👩‍🏫 Шу туфайли юқоридаги тавсияга амал қилишни ва фуқаролик судига келинни уйдан кўчириш ҳақида даъво қилишингизни масалаҳат берамиз.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Саволингизни: @advokat24uz_group га қолдиринг.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Oct, 10:17

Давлат тилини ҳурмат қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Бизга маълумки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмаслиги Қонунда ўз аксини топган.

Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Oct, 09:59

Алиментни ўз вақтида тўлаб келмоқдаман, аммо, ижрочи тақиқ қўйган. Бу қонунийми?

Алимент ундириш ҳақида суд буйруғининг чиқарилиши қарздорни четга чиқишига тўғридан тўғри таъқиқ белгиламайди. Бунинг учун давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахсни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарори чиқарилиши керак.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Oct, 09:56

⚡️Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра,  касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

@advokat24uz

АДВОКАТ 24

21 Oct, 09:53

⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ

Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.

Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.

Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.

АДВОКАТ 24

20 Oct, 04:13

АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

 Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

  Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

Ушбу усулда пулни тўлаш ёки мол-мулкни топшириш 10 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади. Алиментни бирдагина тўлаш ҳақида ариза тегишли МИБ ёки фуқаролик судга берилиши мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

19 Oct, 03:31

ОДДИЙ ТИЛХАТ ХАМ ҚОНУНИЙ ХУЖЖАТ ЎРНИДА ЎТАДИМИ ?

Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 733-моддасига асосан, фуқаролар бири иккинчисига БҲМ нинг ўн баравари яъни, 3 миллион сўмдан ортиқ миқдорда қарз берган бўлса, бундай ҳолатда ёзма шаклда қарз шартномаси тузилиши талаб этилади. Яъни, Сиз кимгадир 3 миллион сўмдан ортиқ қарз берсангиз у билан ёзма равишда қарз шартномаси тузишингиз керак бўлади.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади дейилган.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

18 Oct, 06:37

AИ 80 бензин нархи яна ошади

16 октябрь кунги биржа савдоларида энг арзон бензин бир тоннаси улгуржи нархи 10млн 31 минг сўмни ташкил этган.

Бу бир литр бензиннинг биржадаги улгуржи нархи тахминан 7530 сўм атрофида бўлганини кўрсатади.

Унга қўшимча транспортировка ҳаражатлари, солиқлар ва устига қўйиладиган фойдани қўшиб ҳисобласак, АЁҚШларда ушбу турдаги бензин бир литр учун 8500-9000 сўм нарх атрофида сотилиши мумкин.

Афсуски, дунёда бензин арзонлашиб бораётган бир вақтда бизда АИ-80 бензини биржада бир йил ичида салкам 40 фоизга қимматлаган.

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

17 Oct, 11:15

Кредитим бор хорижга чиқишим мумкинми

 «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомда фуқароларга қачон чет элга чиқишни чеклаш ҳолатлари келтириб ўтилган. 

Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

17 Oct, 02:13

ТИЛХАТ БИЛАН ҚАРЗ УНДИРСА БЎЛАДИМИ?

Ҳа, бўлади. Фақат тилхат қарз шартномасининг айрим шартларига жавоб бериши керак.

Фуқаролик кодексининг 733 моддаси 3 қисмига кўра агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал: @advokat24uz

АДВОКАТ 24

16 Oct, 09:44

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 10,8%ни ташкил этмоқда. Йил бошидан буён 9 ой ичида давлат бюджетига етказилган зарар 390.6 млрд. сўмга баҳоланмоқда.

Хусусан, биргина Фарғона водийсида ноқонуний тамаки маҳсулотлари улуши 21,8%. Вилоятлар кесимида олинганда, бу кўрсаткич Андижон вилоятида 7,6%, Фарғона вилоятида 21,8%, Наманган вилоятида 37,4%ни ташкил қилмоқда.

Шу кунгача олиб борилган ислоҳотлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва оширилган жарималарга қарамай ноқонуний маҳсулотларнинг ички бозордаги улуши юқорилигича қолмоқда.

Бундай вазиятда ноқонуний товарларнинг асл манбаларига етиб бориб, уларни жойида, бозорга кириб улгурмасидан тўхтатиб қолиш мақсадга мувофиқ бўларди. Масъул органлар буни инобатга олган ҳолда иш кўришади деган умиддамиз.

АДВОКАТ 24

16 Oct, 09:27

Субсидия учун аризаси қаноатлантирилган фуқаролар субсидиядан қуруқ қолишлари мумкин агар....

Агар сиз уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидияга ариза топширган ва аризангиз қаноатлантирилиб сизга маблағ ажратилган бўлса, ҳаракатни тезроқ бошланг. Cабаби субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилган. Яъни сиз хабарномани олган кунингиздан бошлаб 4 ой ичида уй - жой сотиб олмасангиз ёки уй жойни таъмирлашга киришмасангиз хабарнома муддати тугайди ва сиз субсидиядан қуруқ қолишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@advokat24uz_group

Бизнинг канал:
@advokat24uz

АДВОКАТ 24

15 Oct, 11:41

Агар адвокатлар фақат мижозлар хоҳлаганидек ҳаракатланганида эди, унда суд залини цирк майдонидан фарқи қолмас эди.

©️Моррис Уэст, "Иблис ҳимоячиси" китоби

@advokat24uz

АДВОКАТ 24

14 Oct, 13:21