«YURIST VA KADR» NTM @kadr_yurist Channel on Telegram

«YURIST VA KADR» NTM

@kadr_yurist

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси

Курсларга ёзилиш учун тел:

+99890-010-86-15
+99833-993-18-80

Promotional Article for "Yurist va kadr" Telegram Channel (Uzbek)

Sizga Yurist va kadr Telegram kanali haqida aytib o'tamiz! Bu nodavlat ta'lim muassasasining rasmiy Telegram sahifasi. Kanalimizda sizga ogohlantiruvlar, yangiliklar, va foydali ma'lumotlar taqdim etiladi. Yurist va kadr kanali kadr kurslariga yo'naltirilgan va yuristlar uchun foydali ma'lumotlarni o'z ichiga oladi. Bu kanal orqali siz ham o'zingizni qonuniy bilimlaringizni oshirishingiz mumkin! Agar sizga shubhasiz savol bo'lsa, quyidagi telefon raqamlari orqali bizga murojaat qilishingiz mumkin: +99890-010-86-15 yoki +99833-993-18-80. Sizni Yurist va kadr Telegram kanalida ko'rishni kutib qolamiz!

«YURIST VA KADR» NTM

17 Feb, 16:39

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

17 Feb, 13:29

Иш берувчи ходимдан сўрамасдан туриб, унга оид шахсий маълумотларни йиғиши мумкинми?

Яқинда менга муҳим савол юборишди: иш берувчи ходимларнинг қариндошларини аниқлаш учун ФХДЁ бўлимларига сўров хати юбориши мумкинми? Мана шу саволни қабул қилганимдан кейин, яна бир ҳолат ҳаёлимга келди: айрим иш берувчилар ходимнинг судланган-судланмаганлигини аниқлаш учун ички ишлар органларига сўров юборишади. Умуман олганда бу амалиёт тўғрими?

Қаранг дўстларим, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида эскисида бўлмаган янги нормалар бор ва шулардан бири, МК 175-180-моддаларида кўрсатилган ходимларнинг шахсига доир маълумотларини ҳимоя қилишга оид нормалардир.

Умуман олганда, ходимнинг оилавий аҳволи ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ходимнинг ҳаётидаги иш берувчига маълум бўлиб қолган фактлар ва воқеалар, шу жумладан, унинг судланганлиги ёки жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам унинг шахсига доир маълумотлар ҳисобланади (МК 175-моддаси).

Асосий қоида. Меҳнат кодексининг 176-моддаси талабларига кўра ходимнинг шахсга доир барча маълумотларини ходимнинг ўзидан олиши шарт. Мазкур қоиданинг давомида “агар ходимнинг шахсга доир маълумотларини фақат учинчи шахслардан олиш мумкин бўлса, ходимга бу ҳақда олдиндан ёзма равишда хабар қилиниши ва ундан ёзма розилик олиниши керак” дейилган.

Истисно. МК 175-моддасида юқоридаги чеклов иш берувчи томонидан ходимни тиббий кўрикдан ўтиш, малака ошириш доирасида малакавий ва бошқа баҳолаш ва бошқалар учун учинчи шахсларга нисбатан қўлланмаслиги кўрсатилган.

Яъни, иш берувчи ФХДЁ ёки ички ишлар органи каби ташкилотларга ходим ва унинг қариндошлари ҳақида маълумот олиш учун сўров юбормоқчи бўлса, олдин бу ҳақида ўша ходимни ёзма хабардор қилиб, ундан ёзма розилик олиш шарт. Акс ҳолда, иш берувчининг ҳаракати ғайриқонуний бўлиб қолади.

Ходимни тиббий кўрикка, малака ошириш каби ўқув тадбирларига ёки қонунчиликка мувофиқ шунга ўхшаш тадбирларга юбориш ҳоллари бўлса бошқа гап. Бундай ҳолларда ходим юборилган ўша ташкилотлардан ходимдан сўрамасдан туриб у ҳақидаги маълумотлар (кўрик натижаси, малака оширишдаги баҳолари ва бошқалар)ни олиш мумкин.

Лекин саволдаги вазият ушбу истиснога тушмайди ва бундай (саволдаги) ҳолатларда юқорида келтирилган асосий қоидада айтганимиздек ходимдан ёзма розилик олиш шарт.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

17 Feb, 08:09

ОНЛАЙН ВА ОФЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун янги гурухларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ва офлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833- 993-18-80

🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram 🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

17 Feb, 06:29

Ходимларнинг шахсга оид маълумотларини асоссиз эълон қилишни тўхтатинг.

Ўз қарорлари ва буйруқларини e-qaror порталига жойлаштираётган давлат органлари диққатига!

Меҳнат кодексининг 175-180-моддаларида ходимларнинг шахсга доир маълумотларига оид талаблар бирма-бир кўрсатиб ўтилган.

Сизлар бу порталга ходимларнинг шахсига оид ва ошкор қилишга чеклов қўйилган маълумотлар акс этган буйруқларни жойлаб боряпсизлар.

Масалан, оддий, ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари бу ходимнинг шахсига оид махфий ахборот ҳисобланади. Лекин, сиз бундай буйруқларни тап тортмасдан очиқ портал орқали ҳаммага эълон қиляпсиз. Бу албатта нотўғри.

❗️Агар ходим шахсимга оид маълумотларни ошкор қилди деб судга берса, сиз учун яхшигина муаммо туғдириб беради.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

17 Feb, 04:04

Ассалому алайкум!!! Бошланган хафта хаммамизга хайрли бўлсин 😊
Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу ХОДИМНИНГ ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ (МКнинг 175-180 моддалари)

«YURIST VA KADR» NTM

16 Feb, 15:03

“YURIST VA KADR” NTMда 17 феврал санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

15 Feb, 16:04

🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

15 Feb, 13:03

"YURIST VA KADR" NTMда ҳамиша позитив кайфият ҳукмрон.

Буни тингловчиларимиз ҳамда устозларимиз юзларидаги табассум, қувноқ кайфиятни кўриб ҳам билишингиз мумкин. Нега десангиз, бизнинг ўқув марказимизда дарс жараёнларида тингловчилар ўзларини мутлақо эркин ҳис қиладилар.

Эркинлик инсонга анчагина чегараларни очиб ташлайди, айниқса билим олишда чегараларнинг бўлиши тингловчиларга анча ҳалақит бериши мумкин. Бизнинг марказимизда тингловчиларимиз дарслар жараёнларида истаган вақтларида тушунмаган саволларини устозлардан сўраб олаверадилар.

Яна бизда ўқув курсини тугатиб кетган барча тингловчилар билан устозлар ўртасида доимий алоқа мавжуд. Бу эса биз уларни ҳамиша қўллаб қувватлаймиз деганидир. “Yurist va kadr” ўқув марказининг бошқа ўқув марказларидан ажралиб турадиган жиҳати ҳам шунда бўлса керак.

Курсларимизга талабгорлар учун алоқа: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

14 Feb, 16:14

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

14 Feb, 13:33

#savolimbor Ассалому алайкум, яхшимисила? Бола парвариш таътилидаги ходим уз ишига келди. Унинг урнига вактинча ишлаетган ходим билан мехнат шартномасини тугатдик (158-модда). Окончательный расчет бердик. Бушаетган ходим 173-модда буйича ишдан бушаш напакасини талаб килябди. Шу тугрими?

https://t.me/mehnathuquqi javobi📤:

Noto’g’ri. Sababi MK 173-moddasiga ko’ra, ishdan bo‘shatish nafaqasi xodim bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga ko‘ra bekor qilinganda xodimning ishdan mahrum bo‘lishi oqibatlarini yumshatish maqsadida amalga oshiriladigan, qonunchilikda, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda, mehnat shartnomasida nazarda tutilgan bir yo‘la beriladigan pulli to‘lovdir.

⚠️ Demak, e’tibor bering, ishdan bo‘shatish nafaqasi mehnat shartnomasi har qanday asosga ko’ra bekor qilinganda to’lanmas ekan. Shartnoma alohida asoslarga ko’ra bekor qilinsa, masalan, xodim qisqarishga tushib bo’shasa, sog’lig’i to’g’ri kelmay 143 yoki 168-modda 1-qismi 5-bandi bilan bo’shasa va 173-moddada ko'rsatilgan boshqa holatlarda to’lanadi.

Agar mehnat shartnomasi masalan 157, 158, 160-moddalar bilana bekor qilinsa ishdan bo‘shatish nafaqasi to’lanmaydi.

MK 172-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasi bekor qilinganda xodim bilan hisob-kitob qilinishi kerak.
Hisob-kitob xodimga:
oxirigacha olinmagan ish haqini;
xodim tomonidan foydalanilmagan barcha asosiy va qo‘shimcha ta’tillar uchun kompensatsiyalarni;
agar mehnat to‘g‘risidagi qonunchilikda yoki mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarda yoxud mehnat shartnomasida boshqa to‘lovlarni to‘lash nazarda tutilgan bo‘lsa, ushbu to‘lovlarni to‘lashni o‘z ichiga oladi.

MK 234-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasi bekor qilinganda xodimga barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari uchun pulli kompensatsiya to‘lanadi.

Lekin mehnat shartnomasi har qanday asosga ko’ra bekor qilinganda (hattoki xodimning aybli harakatlari (harakatsizligi) bilan (161.2.4 yoki 161.2.5) xodimga barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari uchun pulli kompensatsiya to‘lab beriladi.

Biroq ishdan bo’shatish nafaqasi esa MK 173-moddasida ko’rsatilgan holatlardagina to’lab beriladi!

📍 Ekspertga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

14 Feb, 10:37

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ КЕЛИШУВГА КЎРА БЕКОР ҚИЛИНГАНДА, ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ БЕРСАК БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.

Ассалому алайкум. Бизни корхонада бир узоқ йилда бери ишлаб келаётган ходим билан меҳнат шартномасини МК 157-модда, яънитарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилмоқчи эдик, шунга қўшимча келишувда ходимга маошининг 200 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлашниеришни киритиш мумкинми?

ЖАВОБ.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш чоғидаги қўшимча келишувнинг ички мазмун-моҳиятига нисбатан МК 157-моддасида кўрсатилганидан ташқари бошқа мажбурий талаблар мавжуд эмас.

Эътибор берсангиз, мазкур моддада қуйидаги 3 та муҳим шартлар: қўшимча келишув тузилган сана, келишувдаги иш берувчи ва ходимнинг реквизитлари ҳамда ушбу келишувга мувофиқ меҳнат шартномасиниг бекор қилиш санаси албатта қўшимча келишувга киритилиши шартлиги кўрсатилган.

Шунга қарамасдан, бундай қўшимча келишувларда қонунчиликда тақиқланмаган ва қонунчиликка нисбатан ходимларнинг аҳволини оғирлаштирмайдиган қуйидаги шартларни ҳам киритиб мумкин деб ҳисоблаймиз:

меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча пулли компенсация ёки моддий ёрдам бериш ҳақидаги шарт;

ходим ишдан кетганидан кейин муайян муддат мобайнида унинг бўш қолган иш жойига, ходимнинг яқин қариндоши ёки қўшимча келишувда кўрсатилган бошқа шахсларни жойлаштириш ҳақидаги имтиёзли шарт;

тижорат сири билан боғлиқ муносабатлар мавжуд бўлган ва улар ходимга маълум бўлиб қолган бўлса, ходим ишдан кетганидан кейин ушбу тижорат сирини ошкор қилмаслиги ҳақидаги шарт;

меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан тарафлар ўртасида низолар бўлмаганлиги ва тарафларнинг бир-бирига эътирозлари бўлмаслиги ҳақидаги шартлар ва бошқа шартлар;

Аҳамият берган бўлсангиз, биз ушбу келишувда қўшимча компенсация ёки моддий ёрдам пули тўланиши ҳақидаги шарт киритса бўлади деяпмиз. Ва ишдан бўшатиш нафақаси ҳақида ёзмадик. Сабаби, МК 173-моддасида ишдан бўшатиш нафақаси тўланадиган ишдан бўшатиш асослари кўрсатилган бўлиб, бу рўйҳатда МК 157-моддасига асосан шартномани тарафлар келишувига кўра бекор қилиш асоси йўқ. Шу сабабли, биз бу масалада қўшимча компенсация пули ёки моддий ёрдам варианти тўғрироқ деган фикрга келяпмиз.

Мисол учун, тарафларнинг келишувида алоҳида банди сифатида “меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи томонидан ходимга БҲМнинг 20 баравари миқдоридаги бир марталик пулли компенсация берилади” ҳақидаги шартни киритиш мумкин.

Бироқ, чалғимаслик керак, бундай шартлар ташкилотнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ва ташкилотдаги жамоа шартномаси каби ҳужжатлардаги қоидаларни инобатга олган ҳолда киритилади. Ва асосийси, қўшимча келишувга бундай шартларни киритиш учун энг аввало иш берувчининг ҳохиши бўлиши керак.

Умуман олганда, ушбу амалиёт гарчи бизда деярли ишламасада, аммо кўплаб ривожланган давлатларда, ҳусусан Францияда бундай пулли компенсация олишга ҳар бир ходим ҳақли эканлиги, шунингдек Германия давлатида ҳам бундай амалиёт анча кенг тарқалганини кўриш мумкин.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

14 Feb, 08:13

ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, навбатдаги онлайн малака ошириш курсларига старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30

🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

14 Feb, 03:59

Ассалому алайкум!!!
Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ мавзуси юзасидан МКнинг 173- 174 моддаларини ўрганамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

13 Feb, 16:43

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

13 Feb, 10:34

Ишдан бўшаганман, 2006-2020 йиллардаги фойдаланилмаган таътил пулларимни олсам бўладими?

Савол.
Ассалому алейкум. Савол бор эди. МКнинг 172-моддаси бўйича 2024 йилнинг июль ойида суд қарори билан таътил пули компенсацияси (2021-2023) 3 йиллигини ундириб олдим. Тўлиқ ишлаган даврим учун яъни 2006-2020 йилларни хам ундириб олишим мумкинлигини энди тушуниб билдим. 2006-2020 йил ишлаган даврим учун яна такрор даъво килишим мумкинми?

Жавоб.

Албатта мумкин. Лекин кўп гапириб ўтирмаймиз.

Сизга ана шу олдинги берилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризадан намуна беряпмиз☝️

👨‍🎓Шу намунадан фойдаланиб, газини босоринг.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

13 Feb, 08:14

🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

09 Feb, 05:19

Ғалати модда🙄

Штат қисқаришига оид МК 167-моддасининг ғалати чалғитувчи ҳусусияти бор ва бу нарса кўпчиликни нотўғри йўлдан олиб кетади.

Юқоридаги қисқа видеода шу ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилдим.

Раҳбарлар, юристлар ва кадрларга юбориб қўямиз.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

09 Feb, 04:01

#kunhazili

Кеча ишхонадан адолат излагандик,
Бугун эса иш излаяпмиз!
😆

TelegramI Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

08 Feb, 13:17

🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

08 Feb, 10:07

#kunhazili

Иш берувчидан суперакция!!!
Бир кунлик иш ҳақи учун беш кун иш!
😆

TelegramI Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

08 Feb, 07:04

👆🏻Юқоридаги постда ваъда қилганимиздек, ходимга интизомий жазо ва таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги буйруқдан намуна бермоқдамиз.

TelegramI Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

08 Feb, 06:04

#bilasizmi

❗️Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

1️⃣ табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

2️⃣ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

3️⃣ марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун (ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади);

4️⃣ иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 210-моддаси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

08 Feb, 04:02

Ассалому алайкум!!!
Хайрли кун, шанба якшанба яхши дам олинглар, душанбадан яна мавзуларни давом эттирамиз.
😊😊😊

«YURIST VA KADR» NTM

07 Feb, 16:39

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун 10 февралдан онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

07 Feb, 11:34

Ходимни ишдан бўшатишдаги қўшимча бир талаб ҳақида.

Меҳнат кодексининг 166-моддасида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга оид айрим ишдан бўшатишларда яна иккита қўшимча талаб ҳақида айтилган.

Биринчиси, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига эҳтимолий ишдан бўшатиладиган ходимлар ҳақида камида 2 ой олдин ахборот тақдим этиши ва улар билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиши керак (МК 166-моддаси 2-қисми).

Иккинчиси, иш берувчи келгусида ишдан бўшатиладиган ҳар бир ходим ҳақидаги маълумотларни 2 ойдан кечиктирмай (2 ой олдин деган маънода келмоқда) маҳаллий меҳнат органига ЯММТ электрон тизими орқали маҳаллий меҳнат органига етказиши лозим (МК 166-моддаси 3-қисми).

Ҳўш, бу қўшимча талаблар қайси ишдан бўшатиш турларига тегишли?

Эътибор беринг, ушбу қўшимча талаблар меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга:

1. МК 137-моддаси тўртинчи қисмига кўра (яъни ходим янги меҳнат шартларида ишлашни рад этганлиги муносабати билан);

2. МК 146-моддаси бешинчи қисмига кўра (ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши муносабати билан);

3. МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра (ташкилот ёки ташкилот алоҳида бўлинмасининг муассис (ёки у ваколат берган шахс) қарори билан тугатилиши муносабати билан);

4. МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига кўра (қисқартириш муносабати билан);

5. МК 168-моддаси биринчи 6-бандига кўра (ташкилот қонуний кучга кирган суд қарорига кўра тугатилиши муносабати билан) бекор қилинганда бажарилиши керак.

Меҳнат шартномаси бошқа қолган асослар билан бекор қилинган ҳолатларга юқоридаги қўшимча талаблар тегишли эмас.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

07 Feb, 08:18

🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

07 Feb, 07:34

#bilasizmi

📆Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига ходимларнинг эҳтимол тутилган ишдан бўшатилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, камида 2 ой олдин тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади.

👨🏻‍💻Иш берувчи ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши тўғрисидаги маълумотларни унинг касби, мутахассислиги, малакасини ва меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда икки ойдан кечиктирмай «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуасига киритиш орқали маҳаллий меҳнат органи эътиборига ҳам етказиши шарт.

⚖️Меҳнат органлари мазкур ахборотни олгач, ишдан бўшатилаётган ходимларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 98 ва 166-моддалари

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

07 Feb, 04:05

Ассалому алайкум, барчага хайрли тонг!

Каналимизнинг азиз обуначилари, бугун каналимизга Меҳнат кодексининг 166-моддаси (Иш берувчининг ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши)га оид материаллар ва тестлар жойланади.

Тайёр туринг!✍🏼

«YURIST VA KADR» NTM

06 Feb, 16:38

🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

06 Feb, 15:29

Бугун жамоамиз билан дастлабки қалдирғочларимизни ва ўтган йилги энг қадрдон иштирокчиларимизни эсладик.

Сафимизга сиз ҳам қўшилинг.

☎️ 90-010-86-15

«YURIST VA KADR» NTM

06 Feb, 13:29

#savolimbor Assalomu aleykum,men maktabda 0.5shtat psixologman, qisqarish haqida ogohlantirish xati oldim. Boshqa maktabdan ish ham topdim. Endi 2 oylik kompensatsiyani olib ishdan keta olamanmi? Yoki imtiyozlarsiz boshqa ishga oʻtib ketamanmi?

Javob
Mehnat kodeksining 165-moddasiga asosan, ish beruvchi o‘zining texnologiyaning, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishning o‘zgarishiga, ishlar (mahsulot, xizmatlar) hajmining qisqarishiga bog‘liq bo‘lgan tashkilot xodimlarining soni yoki shtati o‘zgarganligi munosabati bilan mehnat shartnomasini bekor qilish niyati haqida xodimni ikki oy oldin yozma shaklda (imzo qo‘ydirib) ogohlantirishi shart.
Ish beruvchi ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan xodimni ogohlantirish muddatlarini ogohlantirish muddatining davomiyligiga muvofiq keladigan pulli kompensatsiya bilan almashtirishga haqlidir.
Bundan kelib chiqib xulosa qilish kerakki, agar ish beruvchi xohlasa sizning ogohlantirish muddatingiz pulli kompensatsiya bilan almashtirishi mumkin.

Mehnat kodeksini mustaqil o'rganing.
https://www.youtube.com/@miryoqubraximov9466

«YURIST VA KADR» NTM

06 Feb, 10:29

ШТАТЛАР ҚИСҚАРТИРИЛДИ, ИШ БЕРУВЧИ БИЗГА БОШҚА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум, бизлар бир вазирликда ишлаймиз, вазирликни янги структураси тасдиқланганидан сўнг ҳаммамизга МКнинг 165-моддаси бўйича огохлантириш берди. Бизнинг бўлинмамиз янги структурада мавжуд эмас. Шу сабабли бизга иш йўқ, лекин вазирликда бўш иш ўринлари мавжуд. Огохлантириш муддати тугаганидаг сўнг бизни ишдан бўшатиб юборишга ҳаққи борми вазирликни ёки ҳузуридаги бирор ташкилотга ўтказиб юборишга ҳаққи борми шуни билмоқчи эдик.

ЖАВОБ.

Қаранг, иш берувчи сизларни штат қисқариши сабабли деб Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан ишдан бўшатмоқчига ўхшайди.

Бу асос билан ишдан бўшатишдан аввал амалга оширилиши шарт бўлган бир қатор талаблар бор.

Жумладан, Кодекснинг 144-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилишдан аввал ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Агар иш берувчида ана шундай бўш иш жойи бўла туриб, бу жой ходимга таклиф қилинмаган бўлса, ишдан бўшатиш жараёни қонуний бўлмайди.

Эътибор беринг, энг аввало, ходимга шу иш жойидаги бўш иш ўринлари таклиф қилиниши керак.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 16:38

“YURIST VA KADR” NTMда 17 феврал санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 13:29

ХОДИМ НЕЧЧИ СОАТ ИШДА БЎЛМАСА, УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН?

САВОЛ.
Ассалому алекум эски тахрирдаги Мехнат кодексида ходим 3 соатдан ортиқроқ вақт давомида иш жойида бўлмаса у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор килинарди, янги тахрирдаги Мехнат кодексида бу холат кандай?

ЖАВОБ.

Эски Меҳнат кодексида ҳам, янги Меҳнат кодексида сиз айтгандек 3 соатдан ортиқ ишда бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинади деган гап бўлмаган.

Янги Меҳнат кодексининг 162-моддасига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:

ички меҳнат тартиби қоидалари;

ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;

ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.

Эски Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 4-бандида деярли шундай қоида бор эди.

Демак, умумий ходимлар учун корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида, ташкилот раҳбарлари учун эса, мулкдор ва ўша раҳбарлар ўртасидаги меҳнат шартномасида қанча вақт ишда бўлмаслик прогул сифатида меҳнат мажбуриятини бир марта қўпол равишда бузилиши сифатида кўрсатилиши керак.

Бу ҳар хил ташкилотларда ҳар хил бўлиши мумкин: кимдадир 4 соат, кимдадир 3 соат, кимдадир иш куни давомида ишда бўлмаслик бир марта қўпол бузилиш сифатида қайд этилиши мумкин.

Хуллас, иш берувчилар ички меҳнат тартиби қоидаларида мажбуриятини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйҳатига киритилган прогулга йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномасини, интизомий жазо сифатида МК 161-модда иккинчи қисм 5-бандига асосан бекор қилиш мумкин.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 10:29

3 МАРТА КЕЧГА ҚОЛГАНЛИГИМ САБАБЛИ МЕНИ ИШДАН БЎШАТИБ ЮБОРИШМОҚЧИ.

САВОЛ.

Assalomu alaykum yaxshimisiz men davlat tashkilotida ishlayman 3 marta ishga kech kelganim sababli rahbar meni ishdan olmoqchi, bu qanchalik toʻgʻri? Мenga oʻz huquqlarimni himoya qilishimda yordam bering iltimos.

ЖАВОБ.

Мана шу жойида сизни ишга қанча вақт кечга қолганлигингиз қизиқ. Яъни, сиз ҳар бир ҳолатда қанча вақт кечикдингиз, 10 дақиқами, 15 дақиқами, 20-25 дақиқами, ёки 1 соатми, 2 ёхуд 3 соатми, қанча?

Албатта, ходим 3 марта ишга кеч қолишининг ўзи бирданига интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиб юборишга олиб келмайди. Бироқ, ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимни бир кун ичида қанчадир вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилиши сифатида кўрсатилган бўлса, бу ҳолат ишдан бўшатишга асос сифатида қабул қилиниши мумкин.

Чунки, Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди ва 312-моддасига кўра ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузадиган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси интизомий жазо сифатида бекор қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.

Меҳнат кодексининг 162-моддасида эса ходимлар томонидан меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилиши ҳолатлари рўйҳати шу ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган бўлиши шарт.

10 ёки 20 дақиқа кечга қолганлик фактининг меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилиши сифатида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилиши жуда-жуда кам учрайдиган ҳолат.

Амалиётда биз бир кунда 3 ёки 4 соат давомида ишда бўлмаслик ҳолатини мажбуриятни бир марта қўпол равишда бузиш сифатида белгиланганига кўп гувоҳ бўламиз.

Маслаҳатим, сиз ҳам ташкилотдаги Ички меҳнат тартиби қоидаларига ва ундаги “меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳати”га қаранг. Унда, қанча вақт кеч қолиш ПРОГУЛ СИФАТИДА ана шу рўйҳатга киритилганини аниқланг. Агар сизнинг ҳар бир кечга қолишингиз масалан, 10-20 дақиқа атрофида бўлган бўлса, катта эҳтимол билан бу юқоридаги рўйҳатга бўлмайди ва бу вазиятда сизни ишдан бўшатиш ноқонуний бўлиб қолади.

Агарда, кечга қолиш ҳолатларингиз (ҳар бири ёки улардан биттаси) 3 ёки 4 соат атрофида бўлган бўлса, бу факт Ички меҳнат тартиби қоидаларида ишдан бўшатишга асос бўладиган прогул ҳолати сифатида киритилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда, агарда узрли сабабларни тақдим эта олмасангиз, иш берувчи сизни ишдан бўшатишга ҳақли бўлиб қолади.

Ҳуллас, ташкилотингиздаги Ички меҳнат тартиби қоидаларига боғлиқ ҳаммаси.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 08:12

Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун 10 ФЕВРАЛ САНАСИДАН навбатдаги онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар, адкокатлар сизларни назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 06:29

#amaliyot

Ходимни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатиб юбориш мумкинми?

Биринчи ходим йўқ жойдан жанжал чиқариб, бошқа бир ходим билан уришди ва уни “сен ғирт ярамас ва ифлос одамсан” деб ҳақорат қилди. Хўш, мана шу иш учун биринчи ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Кўз олдимизга амалий тилда “статья билан ишдан бўшатиш” дейиладиган Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси келади. Тўғрими?

МК 162-моддасига асосан ходимни иш жойида бошқаларни ҳақорат қилиш ички меҳнат тартиби қоидаларидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ҳақорат қилган ходимни МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш мумкин. Буни биласиз.

▪️Бироқ, бу вазиятда айрим турдаги қонунбузарликларни аниқлаш бошқа маъмурий органлар ёки судлар ваколатида эканлигини эътиборга олиш керак. Масалан, ҳақорат ёки туҳмат қилганлик фактини аниқлаш иш берувчилар ваколатига кирмайди. Туҳмат ёки ҳақорат қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (40, 41-моддалари)га мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бу ҳуқуқбузарликлар жиноят судлари томонидан аниқланадиган қилмишлар ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 245-моддаси). Яъни, ходимнинг бошқа бир шахсни ҳақорат қилганлик факти жиноят судлари томонидан аниқланмагунича, унинг айби исботланмаган бўлади. Демакки, суднинг якуний қарори чиқмагунича, ходимни ҳақоратда айблаб ишдан бўшатиб юбориш ноқонуний бўлади. Қизиқ томони шуки, ҳақорат қилган ходимни судга тортиш ҳақоратланган жабрдийда шахснинг аризасисиз амалга ошмайди. Ходимнинг ҳақорат қилганлик фактини аниқлаш учун биргина иш берувчининг ташаббуси етарли эмас. Шуниси ҳам бор.

▪️Шу жойида кўпроқ семинарларда айтиладиган бир жиҳатга тўхталмоқчиман. Биринчи ходим кейинги ходимни ҳақорат қилган вазиятда одатда, ҳақоратдан ташқари бошқа интизомий қилмишлар ҳам содир этилган бўлади. Масалан, бошқа ходимлар билан қўпол муомалада бўлиш, корхонадаги ички муҳитни ёмонлашишига сабаб бўладиган жанжалли вазиятларни юзага келтириш, ишдаги одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган, ташкилот ва ходим обрўсига путур етказадиган номуносиб ҳатти-ҳаракатлар содир этиш каби қилмишларни айтяпман.

Агар булар ☝️ҳам ички меҳнат тартиби қоидаларидаги мажбуриятларни бир марта қўпол бузилишлари рўйҳатида алоҳида қилмиш сифатида кўрсатилган бўлса, иш берувчи ҳалиги ходимни айни шу фактларга таяниб ишдан бўшатиши мумкин.

Ҳозир давлат ташкилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритади. Мисол учун дейлик, ушбу комиссия биринчи ходимнинг ҳаракатларида ҳақоратдан ташқари биз санаб ўтган кейинги қилмишлар ҳам борлиги ҳақида ҳулоса берса, иш берувчи ҳақорат фактини бир четга суриб туриб, ушбу фактларни қўллаган ҳолда ходимни ишдан бўшатиши мумкин бўлади.

👨‍🎓Кўриб турганингиздек, бу ерда кўп нарсалар ташкилотдаги юрист ва кадрнинг топқирлигига ҳам боғлиқ.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

03 Feb, 03:59

Ассалому алайкум!!! Бошланган хафтамиз хаммамизга хайрли бўлсин, қадрдонлар😊

Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ.
Бу мавзу юзасидан 162 моддасини ўрганамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 16:37

Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг.

☎️: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

Телеграм: @yuristkadr_menejer

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 15:29

#dolzarb_mavzu

Адвокат давлат ташкилотида юрист бўлиб ишлаши мумкин.

Лекин фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ишлайдими, ёки меҳнат шартномаси бўйичами? Яна бир масала: асосий бўлиб ишлайдими, ёки ўриндошлик бўйичами?

☝️Юқоридаги видеода шу саволларга жавоб берганмиз.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 13:33

ТУРМУШ ЎРТОҒИМ АЖРАШМОҚЧИ, ЛЕКИН МЕН ҲОМИЛАДОРМАН.

САВОЛ.
Мен хомиладорман, турмуш ўртоғим мен билан ажрашмоқчи.Судга ариза бердим, ажрашамиз деб айтди. Мени ажрашиш ниятим йўқ, хомиладор холим билан ажрашиб қаерга бораман. Илтимос, қандай йўл тутсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.
Сиз хозирча хавотирланманг, хавотирга ўрин йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 39-моддасида эрнинг никоҳдан ажратиш тўғрисида талаб қўйишини ман этадиган холат белгиланган, яъни хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Бундан ташқари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 6-бандида ҳам:

“эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилади” деб қатъий белгилаб қўйилган.

Шундай экан сизда хозирча хавотирга ўрин йўқ.

Фарзандингиз туғилганидан кейинги йиллар мобайнида турмуш ўртоғингизга инсоф кириб қолади деб умид қиламиз.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 10:29

КЎП БОЛАЛИ ОИЛА БЎЛИШИ УЧУН ОИЛАДА НЕЧТА БОЛА БЎЛИШИ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 4-1-моддасида кўп болали оилалар ижтимоий муҳофаза қилиниши белгиланган.

Яъни :
4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Юқоридаги моддада бундан ташқари, давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлаши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Шундай экан сизнинг оилангиз кўп болали оила саналади ва оилангиз кўп болали оилалар учун белгиланган имтиёз ва кафолатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 09:02

ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, навбатдаги онлайн малака ошириш курсларига старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30

🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

02 Feb, 06:29

ОТАЛИКНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТИКЛАШ МУМКИН?

САВОЛ:
Бир танишимиз бир неча йил аввал, оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Ҳозирда у қилган ишларидан пушаймон, оталик ҳуқуқини тиклаши мумкинми? Қандай йўл билан тикласа бўлади?

ЖАВОБ:
Оила Кодексининг 82-моддасига асосан ота ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ва (ёки) бола тарбиясига бўлган муносабатини ўзгартирган ҳолларда оталик ҳуқуқи тикланиши мумкин.
Оталик ҳуқуқини тиклаш бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган отанинг даъвосига биноан суд тартибида амалга оширилади.
Яъни, бунинг учун ота фуқаролик судига мурожаат қилиши лозим.
Оталик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ишлар васийлик ва ҳомийлик органининг, шунингдек прокурорнинг иштирокида кўриб чиқилади.
Отанинг оталик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвоси билан бирга болани отага) қайтариш тўғрисидаги талаби ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Агар оталик ҳуқуқининг тикланиши бола манфаатларига зид бўлса, суд боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда отанинг оталик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришни рад қилишга ҳақлидир.
10 ёшга тўлган болага нисбатан оталик ҳуқуқининг тикланишига фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Бола фарзандликка олинган ва фарзандликка олиш бекор қилинмаган бўлса, оталик ҳуқуқини тиклашга йўл қўйилмайди.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

01 Feb, 17:19

“YURIST VA KADR” NTMда 17 феврал санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

25 Jan, 16:08

ДИҚҚАТ!!!

Офлайн малака ошириш курсимизга
старт берилади.

ўқув курси давомийлиги – 36 соат давом этади (тингловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни 9-00 дан 13-00 гача 9 кун давом этади, дарсдан сўнг ташкилот ишини давом эттириш учун);

мавзуларимиз кадрлар иши ва меҳнат соҳасига оид йўналишда ўргатилади;

ўқув курслари меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади;

ўқув курсимизга кадрлар хизмати ходимлари, корхона юристлари, бухгалтерлар, касаба уюшмалари вакилларини ва албатта адвокат сифатида иш бошлаганларни ҳам таклиф қиламиз;

якунда услубий материаллар (иш ҳужжатлари шаблонлари) ва малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Курсга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

25 Jan, 12:59

АГАР ОТАДА МОДДИЙ ИМКОНИЯТ ЯХШИ БЎЛСА, У БОЛАНИ ОНАДАН ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИМИ?

САВОЛ.
Хотиним билан ажрашдим, ҳозир фарзандимиз у билан қолган. Собиқ хотиним отасини уйида яшаяпти. Менинг моддий аҳволим анча яхши боламни яхши боқа оламан, собиқ хотинимни ота уйида етишмовчилик кўп. Савол, мен судга бериб болани ўзимга олишим мумкинми? Суд мени имкониятларимни ҳисобга оладими?

ЖАВОБ.
Алоҳида-алоҳида турадиган ота-оналар томонидан болани тарбиялашга оид ишларни кўришда судлар эътибор берадиган турли жиҳатлар бор.

Бу бўйича Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори (3-банди)да алоҳида кўрсатмалар берилган.

Бу қарорга кўра, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслиги назарда тутилади.

▪️Бунда судлар:
боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

Яъни, фақатгина моддий аҳволнинг яхшилиги ёки онага нисбатан отада молиявий вазият бўйича устунлик борлигининг ўзи болани отага олиб беришга асос бўлмайди.

Кўриб турганингиздек, ўртада масаланинг маънавий ва меҳр билан боғлиқ бўлган ўта муҳим бўлган томонлари ҳам бор.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

25 Jan, 10:07

#dolzarb_mavzu

Адвокат давлат ташкилотида юрист бўлиб ишлаши мумкин.

Лекин фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ишлайдими, ёки меҳнат шартномаси бўйичами? Яна бир масала: асосий бўлиб ишлайдими, ёки ўриндошлик бўйичами?

☝️Юқоридаги видеода шу саволларга жавоб берганмиз.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

25 Jan, 06:29

УМИДАНИНГ СЎНГАН УМИДИ ....

Бўлган воқеа. Умида Жамшид билан бир институтда ўқиди. 3-курсга ўтганида улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлди. Улар ўз орзусига эришди, институтни битирибоқ турмуш қуришди.

Икки ёш бахтли яшар эди. Эри Жамшид Умиданинг ишлашини хохламади, чунки ўзининг топиш-тутиши яхши эди. Орада ўғилли бўлдилар. Бировдан кам, бировдан кўп бўлмай яшашяпти. Мана, ўғли ҳам учга кираман деяпти. Буни қарангки, навбатдаги меҳмон ҳам яқин. Ҳа, Умида иккинчи фарзандига ҳам ҳомиладор. Эр-хотин қувончдан ўзларини қаерга қўйишларини билишмаяпти.

Тўсатдан... Тўсатдан фалокат юз берди. Жамшид автоҳалокатга учради. Бир ўлимдан қолди бечора, Умида бор топган-тутганини эрининг операциясига сарфлади. Лекин эри ногирон бўлиб, аравачага михланиб қолди.

Энди Умида ишламаса бўлмайди. 1 нафар фарзанди бор, 2 чисига хомиладор, бундан ташқари Жамшиднинг дори дармонлари, оёққа туриб кетиши учун пул керак. Лекин қаерга иш сўраб борса, қорни қаппайганидан хомиладорлигини билиб, ишга олишмаяпти. “Узр, бизга 3-4 ойдан кейин декретга кетадиган ходимлар керак эмас” дейишяпти.

Ҳомиладорлигини сабаб қилиб, аёлларни ишга олмаслик нотўғри экан. Буни ҳуқуқшунослардан сўраб билиб олди. Лекин бу гапларни эшитган иш берувчилар худди балога қарагандек қараяпти унга. Ҳуллас, елиб-югурмасин, қанча талаб қилмасин, фойдаси бўлмади. Ўзи эгаллаган мутахассислик бўйича ишга киролмади.

Мана бугун ҳам Умида иш сўраб кирмаган жойи қолмади. Бекатда ўтириб соатига қаради. Тушлик вақтидан ҳам ўтибди. Қорни оч. Шунда қўшнисига ташлаб чиққан уч ёшли ўғлини, касалхонада ётган эрини ўйлаб хўрлиги келиб, унсиз йиғлади.

Кейин, қўлидаги ҳужжатларини ва ўша қуриб кетгур “қизил” муқовали дипломини секингина сумкага солдида, деразасига “фаррош керак” деб ёзиб қўйилган ошхона томонга аста юриб кетди.

P/S: Ҳурматли иш берувчилар!!!

Билсангиз, Меҳнат кодексининг 392-моддасига кўра аёлларни хомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш таъқиқланади.

Жиноят кодексининг 148-моддасига асосан аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш жиноят ва бунинг жазоси жуда оғир.

Нахотки, бу сизга қизиқ бўлмаса? Нахотки, сиздаги бу масъулиятсизлик сизга оғир жазо олиб келишини билмасангиз?

Наҳотки, рўпарангизда фақат ҳомиладор аёл эмас, у билан бирга яна бир мурғак инсон умид билан турганини сезмасангиз?

Эъзозабону Мамаризаева

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

25 Jan, 04:29

Қадрдон каналимиз аъзолари. Дам олиш кунларини мароқли ўтказинглар😊😊😊. Душанба кунидан мавзуларни давом эттирамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 17:07

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 15:34

Сафимиз борган сари кенгаймоқда.

Сиз ҳам қўшилинг.

☎️ 90-010-86-15

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 14:29

Ходимни суд ажримига асосан ишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқдан намуна.

Мурожаат:
Ассалому-алайкум, Саидали ака. Корхонамиздаги раҳбар ходимлардан бирига жиноий иш очилган, кеча суддан уни ишдан четлаштириш ҳақида қарор келди. Сиздан илтимос, четлаштириш буйруқларидан намуна бўлса берсангиз.

ЖАВОБ: Бундай вазиятда лавозимдан (ишдан) четлаштириш янги Меҳнат кодексининг 151-154-моддалари ва Жиноят процессуал кодексининг 255-258-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

Албатта бу ерда суднинг ходимни четлаштириш ҳақидаги ажрими асосида иш берувчининг четлаштириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

☝️Юқорида ана шундай буйруқ намунаси берилмоқда.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 12:29

Ишга маст ҳолатда келган ходимни четлаштириш буйруғи

Мурожаат.
Бизда бир ходим тушликдан кейин ишга маст ҳолда келди, ўзини бошқара олмайдиган даражада маст. Маст ходимни четлаштириш ҳақидаги буйруқ намунаси борми?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан иш берувчи алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ходимни ишдан четлаштириши шарт.

Юқорида☝️ худди шундай ҳолатда ходимни ишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда.

Босинг!

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 10:29

Битта буйруқ билан ходимга хизмат текшируви тайинлаб, шу буйруқнинг ўзи билан уни ишдан четлаштириш мумкинми?

Мусулмонлар идорасидан ташриф буюрган тингловчилар билан ўқув жараёнлари давом этмоқда.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

24 Jan, 03:59

Ассалому алайкум, хайрли тонг!!!
Мавзуларни давом эттирамиз.
Бугунги мавзу ХОДИМНИ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ.
Бу мавзу юзасидан 151 - 154 моддаларни ўрганамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

19 Jan, 10:48

СУД АЖРИМИДАН КЕЙИН ХОТИН ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАЙТАДИМИ?

САВОЛ:
Мен никоҳдан суд орқали ажрашдим, фамилиям яна эски фамилиямга қайтадими ёки эримнинг фамилиясида қоламанми? Қарорда бу ҳақда ҳеч нима кўрсатилмаган?

ЖАВОБ.
Қисқача тушунтираман. Оила Кодексининг 46-моддасида никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши белгиланган. Унга асосан:
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.

Шу билан бирга Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-бандида ҳам “никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли эканлиги, бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги, агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилиши белгиланган.

Демак, сизнинг масалангиз суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаганлиги сабабли, фамилияни ўзгартириш ФҲДЁ томонидан ҳал этилади.

Ҳозирги холатда 2 холатдан бирини танлаш, яъни қайси фамилияда қолишингиз ўзингизнинг ихтиёрингизга ҳавола.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

19 Jan, 05:46

#maqola Kadrlar uchun tayyor shpargalka)) Ushbu maqolamizda mehnat shartnomasini bekor qilish toʼgʼrisida ogohlantirish muddatlari amaldagi va Yangi Mehnat kodeksi boʼyicha qiyoslandi. Yangi Mehnat kodeksida ogohlantirish muddatlari bo'yicha tub o'zgarishlar bo'lgan. Аyrim toifa xodimlar uchun alohida ogohlantirish muddatlari belgilangan. Yangi Kodeks bo'yicha pulli kompensatsiyaga almashtirish masalasi faqat ish beruvchi xohishi asosida amalga oshiriladi. Amaldagi qonunchilik bo'yicha ogohlantirish muddatlarini pulli kompensatsiyaga almashtirish kelishuv, kelishuvsiz, ish beruvchining xohishi asosida amalga oshiriladi.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

18 Jan, 15:03

Сафимиз борган сари кенгаймоқда.

Сиз ҳам қўшилинг.

☎️ 90-010-86-15

«YURIST VA KADR» NTM

18 Jan, 07:05

⚠️ЙИЛЛИК БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБОТЛАРНИ ТОПШИРИБ БЕРАМИЗ‼️

🌐 Баланc, молиявий натижа, статистика хисоботлари, ойлик, йиллик хисоботларни топшириб ва бухгалтерия хисобини юритиб берамиз.

⚠️ ‼️Масофавий бухгалтерия хизматини таклиф киламиз.

💰Туловларни иш хажмига караб келишамиз.

📲+998934444871
💬@Khudoyberdijon01

«YURIST VA KADR» NTM

18 Jan, 06:41

#yurist_ijodi

Меҳнат ҳуқуқи бўйича экспертимиз Мухаммадамин Каримжоновнинг дарси жонли ва ҳамма учун қизиқ бўлган доим.

Ўтилаётган дарслар давомида мана бундай лирик чекинишлар албатта бўлади.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

18 Jan, 05:03

ҚАДРДОНЛАР 😊 шанба ва якшанба яхши дам олинглар, душанбадан мавзуларни давом эттирамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

17 Jan, 16:33

«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

«YURIST VA KADR» НТМ ўз фаолиятини лицензия асосида олиб боради

Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.

Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин:

2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат
1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат
24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари
.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин.

«YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

17 Jan, 15:03

“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

17 Jan, 10:59

Янги тузилма ёки янги штат жадвали тасдиқланганда, изоҳнинг аҳамияти.

Йирик компанияларда, жумладан, вазирликлар ва давлат идораларида янги тузилмалар ва янги штатлар жадваллари тасдиқланганда, меҳнат соҳасида мураккаб ва аралаш муносабатлар юзага келади.

Бунда қайсидир бўлинмалар қўшилади, қайсидир бўлинмалар кенгайтирилади, яна қайсиларидир қисқартирилади. Қайсидир лавозимларнинг номи, яна бирини функциялари ўзгаради, баъзи лавозимлар эса штатдан чиқарилади.

Бу ерда эътибор беринг, штат бирлигини қисқартиришдан ташқари, лавозимий ўзгаришлар ҳам юзага келади. Қизиқ жойи, лавозими ўзгарган ходимларни МК 161-моддаси иккинчи қисм 2-бандига асосан қисқартириш деб бўшатиш мутлақо ноқонуний бўлади, аслида уларнинг меҳнат шартлари МК 137-моддага мувофиқ ўзгартирилади.

Бироқ, бу жараёнда асосий муаммо шуки, ваколатли ёки юқори ташкилот янги тузилма ва янги штат жадвалини тасдиқлаган ҳолатнинг ўзида бир-бирига қўшилган ёки қисқармасдан шунчаки ўзгартирилган лавозимларни аниқлаш жуда қийин. Чунки, янги тузилма ёки янги штат жадвалида бу нарса аниқ кўринмайди.

Мисол учун, ташкилотда 3 та ходимдан иборат Мониторинг бўлими ва 4 та ходимдан иборат Таҳлил бўлими қўшилиб, унинг ўрнида ушбу икки бўлимдаги вазифаларни такрорлайдиган ва 7 та ходимдан иборат Кузатув ва таҳлил бошқармаси ташкил этилди. Бироқ, янги штат жадвалида шунчаки “Кузатув ва таҳлил бошқармаси – 7 нафар ходим” дейилган холос. Асл ҳолатни тушунмаган иш берувчи юқоридаги Мониторинг бўлимидаги 3 та ва Таҳлил бўлимидаги 4 та ходимнинг лавозими қисқарди деб уларни ишдан бўшатиб юбориши мумкин. Амалиётда бундай ҳолатларни кўряпмиз.

Аксинча, моҳиятни тўғри тушунган иш берувчи ушбу икки бўлим қўшилиб, унинг ўрнида ходимлар сони қисқармаган ҳолда ягона бошқарма ташкил қилинганини, яъни ходимларнинг лавозимлари қисқармасдан, ўзгарганлигини фаҳмлайди. Фаҳмладими, вазиятни тушундими, демак, ушбу 7 нафар ходимни ишдан бўшатмасдан, уларнинг меҳнат шартларини, яъни лавозимларини ўзгартириб, одатдагидек ишлайверади.

Айтганимиздек, асосий муаммо, аксарият иш берувчиларнинг бу нарсаларни тушунмаётганлигида.

Бу муаммога ечим шундаки, янги тузилма ва янги штат жадвали тасдиқланганда, мураккаб ва аралаш муносабатларни, жумладан, қайси лавозимлар қисқарганию, қайси лавозимлар ўзгарганлигини осон тушуниш учун ташкилий ҳужжатларда ушбу жараёнларнинг аниқ изоҳини беришимиз керак.

Айтмоқчи бўлганим, янги тузилмани ёки янги штат жадвалини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқнинг алоҳида бандида қайси бўлим қайси бўлимга қўшилганини, қайси лавозимлар қисқарганини ва қайси лавозимлар қисқармасдан ўзгаргани изоҳ сифатида ёзиб чиқилса, пастдаги ижрочиларга ҳамда кадрлар хизмати ходимларига жуда қулай бўлади.

Мисол учун, ўша буйруқда дейлик мана бундай изоҳ берилади: “3 нафар ходимдан иборат бўлган Мониторинг бўлими ва 4 нафар ходимдан иборат бўлган Таҳлил бўлими ўзаро қўшилиб, улар ўрнида 7 та ходимдан иборат Кузатув ва таҳлил бошқармаси ташкил этилсин. Бунда Мониторинг бўлими бошлиғи лавозими Кузатув ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига, Таҳлил бўлими бошлиғи лавозими эса Кузатув ва таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ўзгартирилсин”.

Натижада, Мониторинг бўлими бошлиғи Олим аканинг лавозими бошқарма бошлиғи, Таҳлил бўлими бошлиғи Санжарбекнинг лавозими бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига ўзгаритирилиб, улар ўз ишларини келган жойидан давом эттираверади. Ушбу икки бўлимдаги қолган ходимларга ҳам худди шундай амалиёт тадбиқ этилади. Яъни, якунда ушбу икки бўлинмадаги ҳеч бир ходим ишдан бўшатилмайди.

Хуллас, расмий изоҳларда гап кўп. Тушундиз-а?

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

17 Jan, 03:59

Хайрли тонг, хаммага!!!
Мавзуларни давом эттирамиз. Бугунги мавзу МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ. Бу мавзу юзасидан 133-139 моддаларни ўрганамиз.

«YURIST VA KADR» NTM

16 Jan, 16:35

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 16:34

“YURIST VA KADR” NTMда офлайн ўқув курсларимиз давом этмоқда!

📚Бугунги дарслар марказимиз устози, ТДЮУ меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Мухаммадамин Каримжонов томонидан ўтилди.

Дарс
жудаям қизғин ўтди. Ўйлаймизки тингловчилар дарс жараёнида барча саволларига жавоб ололдилар.

Дарс якунида мавзу юзасидан зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилди.

Малака ошириш курсларимиз давом этади.

Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 15:29

«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

«YURIST VA KADR» НТМ ўз фаолиятини лицензия асосида олиб боради

Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.

Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин:

2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат
1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат
24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари
.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин.

«YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 11:29

#savolimbor Assalomu alaykum, ishga taklif qilindim. Safardaligim bois 3-4 kundan keyin bordim. Biroq boshqa xodimni ishga olib qo‘yishganligini aytishdi. Qonunchilik bo‘yicha bu o‘rinda kim haqli?

https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:

MK 101-moddasiga ko’ra (Taklif etilgan shaxslarga ishga joylashtirish sohasidagi qo‘shimcha kafolatlar), basharti ish beruvchi ishga joylashtirish to‘g‘risidagi taklif bilan jismoniy shaxsga taklifnoma yuborgan bo‘lsa, ish beruvchi taklifnomaning amal qilish muddati davomida, agar taklifnomada muddat shartlashilmagan bo‘lsa, taklifnoma yuborilgan kundan e’tiboran 1️⃣ oy ichida ushbu shaxsni ishga qabul qilishni rad etishga haqli emas. Taklifnoma deganda ish beruvchining ushbu jismoniy shaxs bilan mehnat shartnomasini tuzish uchun to‘g‘ridan-to‘g‘ri, aniq ifodalangan rozilik bildirishi tushuniladi. Taklifnoma ish beruvchining tegishli vakolatli mansabdor shaxsi tomonidan yozma yoki elektron shaklda yuborilishi mumkin.

Ushbu modda birinchi qismining qoidalari xodim qonunchilikda nazarda tutilgan barcha zarur tartib-taomillardan o‘tgan taqdirda chet el fuqarolariga va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarga nisbatan tatbiq etiladi.

❗️ Demak, agar ish beruvchi Sizga yozma yoki elektron shaklda taklifnoma yuborgan bo’lsa, agar taklifnomada masalan, 2 oylik muddat ko’rsatilgan bo’lsa, 2 oy ichida Sizni ishga qabul qilishlari shart.

❗️Agar muddat ko’rsatilmagan bo’lsa, taklifnoma yuborilgan kundan e’tiboran 1️⃣oy ichida ishga qabul qilishi shart.

⚠️ Shuningdek, MK 119-moddasiga ko’ra, ish beruvchi tomonidan ishga taklif etilgan shaxslarni ishga qabul qilmaslik ishga qabul qilishni qonunga xilof ravishda rad etish deb hisoblanadi.

⚠️ MK 220-moddasiga ko’ra, agar xodim ish beruvchining taklifiga ko‘ra ishga qabul qilingan bo‘lsa, ushbu moddaning 1-qismida nazarda tutilgan har yilgi qo‘shimcha mehnat ta’tilini olish huquqini beruvchi ish stajiga boshqa ish beruvchidagi ish staji kiritiladi.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 09:33

#savolimbor Ассалому алайкум, чарчамадиларизми? Агар қисқартиришга тушган ходим 2 ой огоҳлантириш муддатини кутмасдан компенсация билан алмаштирса, ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда учинчи ойлик каби имкониятлардан ҳам фойдалана оладими? Ёки бу имтиёзлар куйиб кетадими?

Aloqador moddalar: MK 100, 165, 173- moddalari. 720 -sonli tushuntirish

https://t.me/mehnathuquqi audio javobi
  📤:

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 06:59

#bilasizmi

📆Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига ходимларнинг эҳтимол тутилган ишдан бўшатилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, камида 2 ой олдин тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади.

👨🏻‍💻Иш берувчи ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши тўғрисидаги маълумотларни унинг касби, мутахассислиги, малакасини ва меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда икки ойдан кечиктирмай «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуасига киритиш орқали маҳаллий меҳнат органи эътиборига ҳам етказиши шарт.

⚖️Меҳнат органлари мазкур ахборотни олгач, ишдан бўшатилаётган ходимларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 98 ва 166-моддалари

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

09 Jan, 03:59

Ассалому алайкум, барчага хайрли тонг!
Каналимизнинг азиз обуначилари, бугун каналимизга Меҳнат кодексининг 11-бобига оид бўлган Иш берувчи томонидан бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этиладиган кафолатлар
(97-102-моддалари) бўйича материаллар ва тестлар жойланади.

Тайёр туринг!✍🏼

«YURIST VA KADR» NTM

08 Jan, 15:59

“YURIST VA KADR” NTMда 20 январ санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«YURIST VA KADR» NTM

05 Jan, 16:10

05 Jan, 13:13

АГАР ОТАДА МОДДИЙ ИМКОНИЯТ ЯХШИ БЎЛСА, У БОЛАНИ ОНАДАН ОЛИБ ҚЎЙИШГА ҲАҚЛИМИ?

САВОЛ.
Хотиним билан ажрашдим, ҳозир фарзандимиз у билан қолган. Собиқ хотиним отасини уйида яшаяпти. Менинг моддий аҳволим анча яхши боламни яхши боқа оламан, собиқ хотинимни ота уйида етишмовчилик кўп. Савол, мен судга бериб болани ўзимга олишим мумкинми? Суд мени имкониятларимни ҳисобга оладими?

ЖАВОБ.
Алоҳида-алоҳида турадиган ота-оналар томонидан болани тарбиялашга оид ишларни кўришда судлар эътибор берадиган турли жиҳатлар бор.

Бу бўйича Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори (3-банди)да алоҳида кўрсатмалар берилган.

Бу қарорга кўра, ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслиги назарда тутилади.

▪️Бунда судлар:
боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

Яъни, фақатгина моддий аҳволнинг яхшилиги ёки онага нисбатан отада молиявий вазият бўйича устунлик борлигининг ўзи болани отага олиб беришга асос бўлмайди.

Кўриб турганингиздек, ўртада масаланинг маънавий ва меҳр билан боғлиқ бўлган ўта муҳим бўлган томонлари ҳам бор.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

05 Jan, 10:14

Диққат ва эътиборлилик, адолат ва ҳалоллик, қатъият ва фидойилик, мустақиллик ва холислик, билим ва тажриба...

Юристлар учун бу каби сифатлар рўйхатини кўплаб давом эттириш мумкин. Лекин энг муҳими, қандай жараёнда бўлишидан қатъи назар, иш ҳужжатларини пухта ўрганиб, инсонлар тақдири йўлида адолатни тиклаш учун виждонан шахсий қатъий позицияда бўлишлари шарт!

“Yurist va kadr” ўқув маркази устози ҳамда Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси, адвокат Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич

Курсларимизга ёзилинг: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

05 Jan, 07:13

СУД АЖРИМИДАН КЕЙИН ХОТИН ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАЙТАДИМИ?

САВОЛ:
Мен никоҳдан суд орқали ажрашдим, фамилиям яна эски фамилиямга қайтадими ёки эримнинг фамилиясида қоламанми? Қарорда бу ҳақда ҳеч нима кўрсатилмаган?

ЖАВОБ.
Қисқача тушунтираман. Оила Кодексининг 46-моддасида никоҳдан ажратилганда эр (хотин)нинг ўз фамилиясини ўзгартириши белгиланган. Унга асосан:
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.

Шу билан бирга Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 30-бандида ҳам “никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли эканлиги, бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги, агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилиши белгиланган.

Демак, сизнинг масалангиз суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаганлиги сабабли, фамилияни ўзгартириш ФҲДЁ томонидан ҳал этилади.

Ҳозирги холатда 2 холатдан бирини танлаш, яъни қайси фамилияда қолишингиз ўзингизнинг ихтиёрингизга ҳавола.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

05 Jan, 04:12

Ассалому алайкум, хаммага якшанба дам олиш куни хайрли ўтсин😊
Душанба кунидан Меҳнат кодексини бошидан яна такрорлашни бошлаймиз.

«YURIST VA KADR» NTM

04 Jan, 16:34

HR ва кадрлар хизмати ходимлари ташкилотнинг энг билимли ходимлардан бири бўлмоғи зарур.

Ходимлар билан ишлаш меҳнат қонунчилигининг ҳужжатлардаги аксидир. Соҳангизда малакали мутахассис бўлиш учун сиз Меҳнат кодексини эътибор қилиб ўқий олишингиз, қонун нормаларини ва уларни қандай қўллашни тушунишингиз керак. Шунинг учун мен ҳар доим тингловчиларимга ушбу йўналишда ривожланишни тавсия қиламан.

“Yurist va kadr” ўқув маркази устози Акмалхон Нигмонхўжаев

Курсларимизга ёзилинг: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

04 Jan, 13:33

#video_tushuntirish

Алимент миқдорини кўпайтирса бўладими?

Юқоридаги видеода шу саволга жавоб берганмиз.

Айтмоқчи, инстаграмдаги саҳифам 👉мана бу ерда, уланиб олинг.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

04 Jan, 10:33

#savolimbor Assalomu aleykum savolim shundan iboratki xodim bilan m.k 157-moddasiga 31.12.2024 yil sanasidan mehnat shartnomasini bekor qilishga kelishuv qilingan edi. 31-dekabr dam olish kuni boʻlganligi sababli xodim bilan m.k 157-moddasiga koʻra qaysi sanadan mehnat shartnomasini bekor qilishim kerak?

https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤

MK 9-moddasi oxirgi qismiga ko’ra, agar muddatning so‘nggi kuni ishlanmaydigan kunga to‘g‘ri kelsa, undan keyin keladigan birinchi ish kuni muddat tugaydigan kun deb hisoblanadi.

Sizning holatda, 31-dekabr ishlanmaydigan kun bo’lganligi uchun, muddat tugaydigan kun 3-yanvar hisoblanadi.

Demak, shartnomani bugun 3-yanvar kuni bekor qilasiz.

Savollaringiz bo’lsa ekspertga murojaat qiling: @MuhammadaminKarimjonov

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

04 Jan, 06:34

ИШ ҲАҚИ ҚИСМАН САҚЛАНГАН ХОЛДА ТАЪТИЛ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

САВОЛ.

Иш ҳақи қисман сақланган холда таътилни биламиз.
Бундай таътилларни кимларга бера оламиз?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 240-моддасида
бу таътил тури келтирилган бўлиб, бу таътиллар кимларга ва қанча миқдорда берилиши жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида ходимга белгиланиши мумкин.

Бундан ташқари ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори ва ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътилни қўшиш ёки қўшмаслик тўғрисидаги масаласи ҳам жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.

Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«YURIST VA KADR» NTM

04 Jan, 04:52

"YURIST VA KADR" NTMда ҳамиша позитив кайфият ҳукмрон.

Буни тингловчиларимиз ҳамда устозларимиз юзларидаги табассум, қувноқ кайфиятни кўриб ҳам билишингиз мумкин. Нега десангиз, бизнинг ўқув марказимизда дарс жараёнларида тингловчилар ўзларини мутлақо эркин ҳис қиладилар.

Эркинлик инсонга анчагина чегараларни очиб ташлайди, айниқса билим олишда чегараларнинг бўлиши тингловчиларга анча ҳалақит бериши мумкин. Бизнинг марказимизда тингловчиларимиз дарслар жараёнларида истаган вақтларида тушунмаган саволларини устозлардан сўраб олаверадилар.

Яна бизда ўқув курсини тугатиб кетган барча тингловчилар билан устозлар ўртасида доимий алоқа мавжуд. Бу эса биз уларни ҳамиша қўллаб қувватлаймиз деганидир. “Yurist va kadr” ўқув марказининг бошқа ўқув марказларидан ажралиб турадиган жиҳати ҳам шунда бўлса керак.

Курсларимизга талабгорлар учун алоқа: 👩‍💻@yuristkadr_menejer

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

03 Jan, 16:34

2025 ЙИЛНИНГ ИЛК ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиз учун 13 январдан онлайн гуруҳларга старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни ошириш учун хизмат қиладилар.

Ҳар бир курс якунида тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30
+99833-993-18-80

Манзил:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

03 Jan, 13:27

СИНОВ МУДДАТИ БИЛАН ИШГА ОЛИНГАН ХОДИМНИ ИСТАГАН ВАҚТДА БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.

Мен складда ишлайман ишчи-ходим бўлиб, ҳозир дастлабки синов давридаман, бизнинг иш вақтимиз белгиланган 08:00 дан 17:00 гача. Аммо баъзида иш вақтимиз тугаса ҳам, бошлиқ бизни яна бир неча соат ушлаб қолади, аммо бунга кушимча ҳақ тўламайди, " агар айтилган ишни қилмасанг, сени ишдан бўшатиб юборавераман, чунки сен синов давридаги ходимсан" дейди. Шу гапи тўғрими?

ЖАВОБ.

Бекорларни айтибди. Бу мутлақо меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.

Меҳнат кодекси 129-моддасига кўра, ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиши мақсадларини кўзлаган ҳолда, ходим дастлаб ишга кираётганда уни дастлабки синов билан қабул қилиш мумкин ҳисобланади.

Шунингдек Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу ходим хам худди қолган оддий ходимлар сингари, меҳнатга оид бир хил ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Эндиликда саволдаги ҳолат бўйича, агар иш берувчи ходимни ана шу дастлабки синов даврида ҳар кунги иш вақтидан ортиқ миқдорда ходимни ишлатиб, иш берувчи ходимга қарата, бу ходим учун яхши бўлиши, ҳозир керагидан ортиқроқ ишлагани учун келгусида тўлиқ ишга қабул қилиниши мумкинлиги, акс ҳолда ходимни ишдан ҳайдаб юборишлиги ҳақида айтиб ходимга босим қилишлиги - бу албатта қонунга зид ҳолат ҳисобланади.

❗️Чунки иш берувчи дастлабки синов билан ишга олинган ходимни ҳеч қандай асоссиз ёки қонунга номувофиқ асосга кўра ишдан бўшатиб юбора олмайди. Сабаби, Меҳнат кодекси 132-модда 2-қисмига кўра, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни кўрсатган ҳолда ўз ташаббусига кўра, дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақлилиги кўрсатилган.

Демак, иш берувчи дастлабки синов билан қабул қилинган ходимни ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатиб юбора олмайди. Шунингдек ходимнинг ўз иш вақтидан ташқари яна ортиқча вақтда ишлашга рози бўлмаслиги бу - иш берувчи учун бу дастлабки синов давридаги ходимни ишдан бўшатиш учун етарли сабаб бўла олмайди.

Чунки Кодекс 189-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимни иш вақтидан ташқари ишга жал этишга фақат ходимнинг розилиги асосида йўл қўйилади ( албатта бундан айрим ҳолатлар истисно).

Яъни, ходим хоҳласа белгиланган ўз иш вақтидан ташқари ишни бажаришга кўнади ёки кўнмайди.

❗️Шунингдек, Меҳнат кодекси 262-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак булади.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

27 Dec, 05:59

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИДАГИ АЁЛНИ ТАЪТИЛДАН ЧАҚИРИБ ОЛИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.

Аёл ходимамиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан эди, туғруқ қийин кечиб, аёлнинг чақалоғи бир кун яшаб вафот этди. Энди у ишга чиқишини маълум қилди. Ходимани таътилдан чақириб олиш тартибини тушунтирсангиз.

ЖАВОБ.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 404-моддасида
аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланиши белгиланган.

❗️Энди мазкур модданинг кейинги қисмига эътибор қилинг, “ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади”.

Яна Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 314-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 30-бандида “Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади” дейилган.

Маълумки, Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ижтимоий таътиллар турига киради ва 234-модданинг учинчи қисмига асосан ижтимоий таътилларнинг барча турларидан асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулосага келиш мумкин, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёлга мазкур ижтимоий таътили тўлиқ 126 (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда 140) кунга берилади ҳамда нафақа ҳам вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади. Шунинг учун ҳам аёл бу давр тугаганидан сўнг ишга чиқиши мумкин. Унгача таътилдан тўлиқ фойдаланиши шарт, яъни таътилдан чақириб олманг.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова

TelegramI Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

26 Dec, 17:02

“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

26 Dec, 14:29

Ушбу суратларда «YURIST VA KADR» НТМ тингловчилари билан бўлиб ўтган дарс жараёнларидан лавҳалар жамланган.

Курсларимиз қалдирғочлари ҳозирги кунда турли соҳада меҳнат фаолиятларини қийналмасдан олиб бормоқдалар. Ўқув марказимиздаги дарсларда уларга нафақат малака оширганлик тўғрисида сертификат берилган, балки ҳар бир мавзуга оид дарс тақдимотлари, иш фаолиятларида фойдаланишлари учун пакет ҳужжатлар - ишга қабул қилишдан тортиб, меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган барча турдаги буйруқлар, тушунтириш хатлари, далолатномалар, таътиллар жадвали ва кўплаб шу каби иш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб борганмиз.

Малака ошириш курсларимизга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

TelegramI Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

26 Dec, 10:29

#bilasizmi

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм;

минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига – 648 000 сўм.

Telegram I Instagram I Youtube

«YURIST VA KADR» NTM

26 Dec, 04:31

Diqqat! Diqqat! Diqqat! O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan 2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me’yorlari davomiyligining taqvimi ishlab chiqildi.

⚠️ Qiziq tomoni shundaki, hali “2025-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni qabul qilinmagan. Agar farmon qabul qilinsa 2025-yilda qo‘shimcha dam olish kunlari belgilanadi hamda ish vaqti me’yorlari davomiyligi o'zgarishi mumkin!

Ekspertga murojaat: @MuhammadaminKarimjonov

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«YURIST VA KADR» NTM

25 Dec, 16:10

“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

25 Dec, 10:59

2024 йил охиридаги гуруҳимизнинг курси ҳам якунига етди

Навбатдаги гуруҳ тингловчиларига меҳнат қонунчилигига бағишланган ўқув курсимиз якунлангани муносабати билан сертификатлар топширдик. Бу галги тингловчилар кадровиклар ва юристлар бўлишди.

Мазкур гуруҳнинг ўқув курси ҳам жуда сермазмун бўлди. Айниқса, бир-биридан талабчан ва қувноқ жамоа аъзолари билан дарсларимиз янада баҳс-мунозарага бой ҳамда ўз тажрибалари билан бўлишиб, қизиқарли ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг дастлабки гуруҳларига 13 январь кунидан онлайнга, 20 январь кунидан офлайнга старт берилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30

«YURIST VA KADR» NTM

25 Dec, 10:29

#video_javob

Таътил пули ходимга таътилга кетишдан олдин тўланиши керак!

Ассалому-алайкум. Мен меҳнат таътилига чиқаётган эдим, лекин бухгалтериядагилар таътил пулини таътилдан қайтганингиздан кейин оласиз деяпти. Шу пулга қараб дам олиб соғлиғимни тикламоқчи эдим. Ҳақиқатдан ҳам таътил пули таътилдан қайтгандан кейин бериладими?

Жавобини ☝️видеода кўрасиз.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

24 Dec, 16:29

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

03 Dec, 13:01

Чет эл фуқароси Ўзбекистондан депортация қилинди, энди уни ёллаган иш берувчи қандай йўл тутиши керак?

Бугун жамоамизда шу савол кўтарилди ва бу саволга берган жавобимиз кузатувчилар учун ҳам муҳим деб ўйладик.

Депортация қилиш бизнинг қонунчилигимизда “маъмурий тарзда чиқариб юбориш” дейилади ва бу чора, яъни Ўзбекистондан маъмурий тарзда чиқариб юбориш чет эл фуқаролари ва фуқаролари бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Маъмурий тарзда чиқариб юбориш, яъни депортация бу маъмурий жазо ҳисобланиб, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддаси биринчи қисми 6-бандида алоҳида жазо тури сифатида кўрсатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-1-моддасига асосан, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга чеклаш орқали чиқариб юборишдир. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш чораси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.

Ана энди асосий саволга етиб келдик. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш жазоси қўлланилган чет эл фуқароси Ўзбекистондаги қайсидир компанияда ишлаётган бўлса, компания раҳбарияти қандай йўл тутиши керак?

Чет эл фуқаросини Ўзбекистондан чиқариб юбориш ҳақидаги суднинг қарори эндиликда ўша чет элликнинг бундан кейин Ўзбекистондаги компанияда меҳнат фаолиятини давом эттиришига монелик қилади, тўсқинлик қилади, тўғрими?

Демак, бундай ҳолатларда иш берувчи ўша чет эл фуқаросини маъмурий тарзда чиқариб юбориш (депортация қилиш) ҳақидаги суднинг қарорини оладида, у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан бекор қилади.

Яъни, МК 168-модда биринчи қисми 5-банди деганда: чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномаси “қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги” муносабати билан ва тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинади.

Бунда депортация қилиш ҳақидаги суднинг қарори чет эллик билан меҳнат муносабатларини давом эттиришга монелик қиладиган юридик ҳужжат сифатида олинади ва бу ҳужжатни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг “асос” қисмида кўрсатилиши тўғри бўлади.

👉@yuristkadr

«YURIST VA KADR» NTM

03 Dec, 04:01

Ассалому алайкум каналимиз аъзолари!

Бугун Меҳнат кодексининг 30-бобига оид "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари" (521-526-моддалар) мавзусида маълумотлар жойлаймиз.

Бизни кузатиб боринг ва каналимизни яқинларингизга ҳам тавсия қилишни унутманг!

«YURIST VA KADR» NTM

02 Dec, 15:31

“YURIST VA KADR” NTM ўқув курслари юзасидан бир нечта саволларга жавоблар.

1️⃣ Ўқув курслари кимлар учун?
Курс раҳбар ходимлар, кадрлар хизмати ходимлари, касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар, адвокатлар ҳамда бошқа ходимлар учун.

2️⃣Дарслар кимлар томонидан ўтилади?
Меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали амалиётчи мутахассислар, адвокатлар ва юристлар томонидан олиб борилади.

3️⃣Тингловчилар курсдан нима олишади?
Меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш - ходимларни ишга қабул қилишдан бошлаб, то ишдан бўшагунларигача бўлган даврда ҳужжатларни тўғри ва қонуний расмийлаштиришни билишади. Меҳнат низоларига ечимлар топа олишади. Чунки мутахассиснинг хатоси корхонанинг зарарига ишлаши мумкин.

4️⃣Тингловчиларга дарс материаллари бериладими?

Албатта! Мавзулар тақдимоти, Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар, янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

5️⃣Малака ошириш курслари масофадан ҳам ўтиладими?
Тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида онлайн дарслар ҳам ташкиллаштирилган. Масофадан ўқиган тингловчиларга ҳам дарс материаллари ва сертификат албатта берилади.

Ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«YURIST VA KADR» NTM

02 Dec, 13:02

https://youtu.be/lS0FlCYtGYI

«YURIST VA KADR» NTM

02 Dec, 07:00

Уй ишчиларини ишга қабул қилиш.

Бизда 99 фоиз, йўқ, 100 фоиз ҳам деяверайлик, уш ишчилари билан ҳеч қандай ҳужжат, масалан, меҳнат шартномаси тузилмайди. Аслида улар ҳам ёлланиб ишловчи ва ўз иши учун иш ҳақи олувчи шахслардир. Ҳозирги Меҳнат кодекси бўйича уй ишчиларини ишга қабул қилиш ҳам расмийлаштирилиши керак.

Амалдаги Меҳнат кодексидан келиб чиқиб, уй ишчилари кимлар деган саволга жавоб берсак.

Меҳнат кодекси 514-моддаси 1-қисмига кўра, иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи 16 ёшга тўлган ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари ҳисобланар экан.

Меҳнат кодекси 515-моддаси 1-қисмига мувофиқ, иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномаси уй ишчиси билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келишига асос бўлади. Уй ишчиси билан иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасида Меҳнат кодекси 113-моддаси мазмунига кўра, муддатли меҳнат шартномаси ёки номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Яъни, ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини муддатли ёки номуайян муддатга тузиш иш берувчининг хоҳишига боғлиқ бўлиб қолади. Бунда иш берувчи жисмоний шахс томонидан ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди. Ушбу меҳнат шартномаси иш берувчи тузилишидан аввал эса, иш берувчи ана шу тузиладиган меҳнат шартномасида қандай шартлар экс эттирилиши ҳақида ходимни аввалдан хабардор этиши лозим бўлади.

Уй ишчиси билан меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади ҳамда уларнинг бир нусхасини иш берувчи яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этади, қолган икки нусхаси иш берувчи ва ходимда қолади.

Давлат солиқ хизмати органига ушбу меҳнат шартномаси нусхасини тақдим этиш орқали уй ишчиси солиқ тўловчи резидент сифатида рўйхатга олинади ҳамда Меҳнат кодекси 519-моддасига мувофиқ, ушбу уй ишчисига ишлаган даври учун меҳнат стажи ҳисобланади.

Кейин эътибор беринг, уй ишчиларига ҳам худди якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар қатори уларга ҳам меҳнат дафтарчалари юритилмайди.

Бундан ташқари, Меҳнат кодекси 518-модда 3-бандида, “ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи бўлган жисмоний шахс меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар бўйича уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир” деган қоидага мувофиқ, уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига меҳнат шартномасини бекор қилиш учун Меҳнат кодексидаги асослардан ташқари, яна қўшимча асосни киритиб қўйиш мумкин бўлар экан. Масалан, уй ишчиси ҳисобланган энага болага қараш давомида эътиборсизлик қилган ва бу қандайдир салбий оқибатларга олиб келган ҳолатларни.

Шунингдек, худди шу юқоридаги 518-модданинг 4-бандида эса, агар иш берувчи уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 161-модда 1-қисм 5-банди ( ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш) билан бекор қилишда, ушбу меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш рўйхатини ана шу тузиладиган меҳнат шартномасининг ичига ёки унга илова қилинган ҳолда киритиб қўйиши ҳам мумкин экан.

👉@yuristkadr

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

21 Nov, 13:02

#savolimbor Assalomu alaykum, Muhammadamin aka. Bir masalada maslahatingiz kerak. MK 234-moddasi 3-qismiga ko’ra, 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan qo‘shimcha ta’tillardan asli holida foydalaniladi hamda mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi. Shartnoma bekor qilinganda, mazkur ta’tillar uchun pulli kompensatsiya beramizmi? Shu masalada bahs ketmoqda. Ayrimlar beriladi deyishsa, ayrimlar yo’q deyishmoqda.
https://t.me/mehnathuquqi javobi 📤:

❗️MK 234-moddasiga ko’ra, mehnat shartnomasi bekor qilinganda xodimga barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo‘shimcha mehnat ta’tillari uchun pulli kompensatsiya to‘lanadi.

⚠️ E’tibor bering, barcha foydalanilmagan har yilgi asosiy va qo’shimcha ta’tillar uchun deyilmoqda. Siz aytgan 481 va 483-moddalardagi ta’tillar ham qo’shimcha ta’til hisoblanadi. Ushbu maqolamizda har yilgi qoʼshimcha taʼtillar berish tartibi hamda ularning huquqiy asoslari: https://t.me/mehnathuquqi/5197
Ya’ni mehnat shartnomasi bekor qilinsa, ushbu ta’tillar uchun ham pulli kompensatsiya beriladi.

❗️Ko’pchilik MK 234-moddasi 3-qismiga chalg’imoqda. Ya’ni 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan qo‘shimcha ta’tillardan asli holida foydalaniladi hamda mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi.

⚠️E’tibor berdingizmi, mehnat davrida ularni pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yilmaydi.

Diqqat! Mehnat davrida pulli kompensatsiya qilib bo’lmasligi haqida gap ketmoqda.

Mehnat shartnomasi bekor qilinganda esa pulli kompensatsiya bilan almashtirishga yo‘l qo‘yiladi.

Xullas, xodimning haqqiga xiyonat qilmaslik kerak. Mehnat shartmnomasi bekor qilinganda, 481 va 483-moddalarida nazarda tutilgan foydalanilmagan qo‘shimcha ta’tillar uchun pulli kompensatsiya to’lanishi shart.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

21 Nov, 10:59

https://youtu.be/IxPlcqt0rN0?si=RsITpJHI3DlMsIXW

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

21 Nov, 03:59

Ассалому алайкум!
Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Бугун Меҳнат кодексининг 27-бобига оид "Ходимнинг меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзуси ҳақида маълумотлар жойлаймиз. МКнинг 473-484- моддаларини ўрганамиз.✍🏻

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

20 Nov, 17:20

«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

«YURIST VA KADR» НТМ ўз фаолиятини лицензия асосида олиб боради

Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.

Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин:

2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат
1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат
24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари
.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин.

«YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

20 Nov, 16:30

“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади?

“Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда.

Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

👉@yuristkadr

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

20 Nov, 13:30

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 13-iyuldagi 287-son qaroriga ilova “Vaxta usulida ishlashni tashkil etish tartibi to‘g‘risida”gi namunaviy nizom (https://lex.uz/uz/docs/-6532422) 42-bandiga ko’ra, hududida vaxta shaharchalari va obyektlari joylashgan sog‘liqni saqlash organlari va muassasalari umumiy qiymat hisobidan vaxtada:

👉 feldsherlik punktlari (xodimlar soni 50 va undan ko‘proq bo‘lganda);

👉tibbiyot punktlari (xodimlar soni 500 va undan ko‘proq bo‘lganda);

👉vrachlik punktlari (xodimlar soni 1500 dan ko‘proq bo‘lganda);

👉 xodimlar soni 50 nafargacha bo‘lganda — vaxtaga kelib-ketish davriyligi tashkilot ma’muriyati bilan kelishiladigan tibbiy yordam brigadalarini tashkil qilgan holda, vaxtada ishlovchi xodimlarni tibbiy yordam bilan ta’minlaydi.

Tibbiy yordam brigadalarining obyektlarga qatnashi tashkilotlar tomonidan ta’minlanadi.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

20 Nov, 10:59

“YURIST VA KADR” NTMда дарсларимиз давом этмоқда!

📚Дарсларни мутахассис устозимиз Акмалхон Нигмонхўжаев давом эттирмоқдалар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда.

Малака ошириш курсларимизнинг онлайн шаклдаги дарслари ҳам давом этмоқда.

Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

25 Oct, 16:53

ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ!

Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, навбатдаги онлайн малака ошириш курсларига старт берилади!

Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади.

Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

"YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
+99897-731-40-30

🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

📍Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

25 Oct, 10:01

Ходимни малака оширишга юбориш хизмат сафари ҳисобланадими?

Кўпчилик ходимни малака ошириш ёки қайта тайёрлашга юборишни хизмат сафари билан битта нарса деб ўйлайди.
Аслида ундай эмас.

Меҳнат кодексининг 286-моддасида:
биринчи ўринда хизмат сафари турган бўлса; тўртинчи ўринда иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиш даври турибди.

Яъни, МК 286-моддада ходимнинг хизмат сафари алоҳида, қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориш алоҳида жараён эканлиги кўрсатилган. Ўз навбатида, МК 287-модда хизмат сафарига (бу даврга тўланадиган компенсацияга) бағишланган, 290-модда эса қайта тайёрлаш ва малака оширишга (ва компенсация тўловларига) бағишланган. Яъни, буларнинг иккита алоҳида моддаларга ажратилган бошқа-бошқа ҳуқуқий жараёнлиги шундан ҳам кўринмоқда.

Яна бир жиҳат, МК 287-моддада хизмат сафарига ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафари деб таъриф берилган. Эътибор беринг, хизмат сафарида ходим иш берувчининг конкрет бир хизмат топшириғини бажариш учун юборилади, янада аниқроғи, хизмат сафарига борган жойда ходим иш берувчидан олган топшириқ бўйича ишлайди ва меҳнат қилади.

Йўлланма бўйича қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилганда эса, ходим нима билан банд бўлади? Албатта ўқиш билан, таълим олиш билан, қандайдир амалий топшириқни бажариш билан эмас. Демак, яна такрорлаймиз, ходим иш берувчи томонидан бошқа бир жойга малака ошириш ёки қайта тайёрлаш учун юборилиши бу хизмат сафари ҳиосбланмайди.

Унда қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ҳаражатлар қандай қопланади деган савол туғилади.

Меҳнат кодексининг 290-моддаси 1-қисмида
“агар иш берувчининг йўлланмаси бўйича ходимнинг касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиши бошқа жойга кўчишни талаб қилса, ходимга ўқиш жойига бориш ва қайтиб келиш, шунингдек уй-жойни ижарага олиш харажатларининг ўрни қопланади” дейилган. Яъни, йўлланма (расмий хат) билан юқоридаги ўқиш турларига бошқа жойга юборилганда ходимларга бориш-келиш транспорт ҳаражатлари ва турар-жой ҳаражатлари қопланади.

Энди, суткалик ҳаражатлар масаласи қоляпти тўғрими? Қаранг, Кодекснинг 290-моддаси 2-қисмида шундай дейилмоқда: “жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ички ҳужжатда касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкага юборилган ходимларга яшаш жойидан ташқарида яшаганлик учун компенсация (суткалик) тўлови белгиланиши мумкин”.

Яъни, ходимга 290-модда бўйича ўқишда бўлган даврига суткалик (овқатланиш ва бошқа ҳаражатлар) даврида пул тўлаш учун бу масала ташкилотнинг жамоа шартномасида ёки раҳбарнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган бошқа ички ҳужжатида кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Бўлмаса, муаммо бўлиши мумкин.

Умуман, иш берувчиларга тавсия шуки, ҳозир кўпчилигингиз жамоа шартномаларини янгилаётган вақтдасиз, демак, ходимларни касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтиш учун юборган ҳолатда қоплаб бериладиган тўловлар (транспорт, турар-жой ва суткалик тўловлар)нинг аниқ миқдорларини албатта киритиб кетинг.

👉@yuristkadr

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

25 Oct, 06:01

#savolimbor
Assalomu alaykum. Biz ikki nafar OTM professor-o‘qituvchilari AQShning Faculty Enrichment Program (FEP) ta’lim dasturi doirasida o‘tkazilgan tanlov yakunlariga ko‘ra grant yutdik. Unga ko‘ra biz 2024-yil yanvar oyidan boshlab, 4 oy davomida (birinchi guruh) hamda avgust oyidan boshlab, 4 oy davomida (ikkinchi guruh) AQSh universitetlarida stajirovka o‘taymiz. Oliy ta’lim vazirligi stajirovka o‘tashimizga qarshi emasligini aytib universitimizga xat yozgan. Bizni qiziqtirayotgan masala bu davrda bizni universitetdagi ishimiz nima bo‘ladi? Ish joyimiz va ish haqimiz saqlanadimi?

🔰Javob
Faculty Enrichment Program (FEP) AQSH ta’lim tizimini o‘rganish uchun ajoyib imkoniyat. Programma sizning yo‘lkira, yashash, turar-joy xarajatlaringizni qoplaydi, oylik stipendiya bilan ta’minlaydi va boshqalar. Agar sizning aytishingiz bo‘yicha Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi AQShga yuborilishingizga qarshilik ko‘rsatmagan bo‘lsa, ish beruvchi mazkur stajirovkani ta’minlab berishi mumkin. Buni ikki xil usulda rasmiylashtirsa bo‘ladi.

Birinchi usul. Ish beruvchi sizni amaldagi Mehnat kodeksining 287-moddasi hamda O‘zbekiston Respublikasi moliya vazirining 2015-yil 19-oktabrdagi 92-son buyrug‘i asosida xizmat safariga yuboradi. Ushbu kodeskning 279, 280-moddalariga asosan, ish beruvch xodimga u xizmat safarida bo‘lgan davrda kafolatli to‘lovlarni amalga oshirishi shart.

Ikkinchi usul. Eski Mehnat kodeksida mavjud bo‘lmagan biroq yangi
Mehnat kodeksining 373, 375-moddalarida mustahkamlab qo‘yilgan ishlab chiqarish ta’limi shartnomasi tuzish orqali sizni chet elga yuborish mumkin. Unga ko‘ra ishlab chiqarish ta’limi shartnomasi ish beruvchi va ish beruvchida ishlayotgan shaxs o‘rtasida mehnat shartnomasi bo‘yicha ishdan ajralgan yoki ajralmagan holda ta’lim olish uchun tuzilgan, kasbiy bilimlar, malakalar va ko‘nikmalarni o‘rganish to‘g‘risidagi yoki qayta tayyorlash haqidagi kelishuvdir.
Mehnat kodeksining 379-moddasiga asosan, o‘quvchilarga ishlab chiqarish ta’limi davrida stipendiya to‘lanadi, uning miqdori ishlab chiqarish ta’lim shartnomasida belgilanadi va olinayotgan malakaga bog‘liq bo‘ladi.

Sizni xorijga yuborish orqali ish beruvchi ya’ni OTM faqat yutadi. Zero O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 07.06.2019 yildagi 467-son qarori bilan tasdiqlangan “Oliy ta’lim muassasalari reytingini aniqlash tartibi to‘g‘risida”gi nizomda xalqaro hamkorlikka e’tibor qaratilgan.

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

25 Oct, 04:01

Ассалому алайкум хаммага!

Бугун янги мавзу билан давом этамиз. МКнинг 17-бобига юзланамиз, Кафолатли тўловлар ва кафолатли қўшимча тўловлар мавзуси. (МК 279-284-моддалари)

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

24 Oct, 15:31

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

24 Oct, 13:01

#bilasizmi

❗️Иш берувчи меҳнат нормаларининг бажарилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт. Бундай шарт-шароитлар жумласига қуйидагилар киради:

бинолар, иншоотлар, машиналар, технологик жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг соз ҳолатда бўлиши;

ишларни бажариш учун зарур бўлган техник ҳужжатлар ва бошқа зарур ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш;

меҳнат шартномасида шартлашилган ишларни бажариш учун зарур бўлган материаллар, асбоблар, бошқа воситалар ва буюмларнинг лозим даражада сифатли бўлиши, уларнинг ходимга ўз вақтида тақдим этилиши;

меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган меҳнат шарт-шароитлари.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 276-моддаси

Telegram I Instagram I Youtube

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

24 Oct, 09:01

МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШ ТУРЛАРИ

МК 273-моддасига кўра, меҳнат нормасининг турлари қуйидагилардан иборат:

вақт нормаси — муайян ташкилот учун энг маъқул бўлган ташкилий-техник шароитларда бир ходим ёки тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан муайян иш бирлигини (битта маҳсулот, битта операцияни) бажариш учун зарур бўлган иш вақти миқдори. Қоида тариқасида, норма-соатда, киши-соатда, киши-дақиқада, сонияларда ҳисоблаб чиқилади.

ишлаб чиқариш нормаси — муайян ташкилий-техник шароитларда вақт бирлигида бир ходим ёки муайян ташкилий-техник шароитларда тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан смена давомида бажарилиши керак бўлган иш ҳажми;

ходимлар сони нормаси — муайян ташкилий-техник шароитларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун зарур бўлган муайян касбий малакага эга ходимлар сони;

хизмат кўрсатиш нормаси — смена давомида муайян ташкилий-техник шароитларда бир ходим ёки тегишли сон ва малакадаги ходимлар гуруҳи томонидан хизматлар кўрсатилиши керак бўлган асбоб-ускуналар, ҳудудларнинг майдонлари ва хизмат кўрсатиш объектларининг белгиланган бирлиги сони;

алоҳида лавозимларни киритиш нормаси — тегишли давлат бошқаруви органи томонидан ташкилотнинг алоҳида вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган, бюджет ташкилотлари учун белгиланган ходимлар сони;

бошқарилувчанлик нормаси — бевосита битта раҳбарга бўйсуниши керак бўлган ходимлар сони;

малака нормаси — ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси;
давлат касбий стандартлари (касбий фаолият стандартлари) — ходимга муайян бир касбий фаолият турини амалга ошириш, шу жумладан муайян меҳнат вазифасини бажариш учун зарур бўлган малака тавсифлари;

зарур меҳнат сарфларини белгиловчи бошқа нормалар.

Меҳнатни ташкил этиш ва ҳақ тўлашнинг жамоавий шакллари шароитларида маҳсулотнинг аниқ ҳажмига, умуман технологик жараёнга ёки муайян ишлар (хизматлар) ҳажмига нисбатан белгиланадиган йириклаштирилган меҳнат нормалари, шунингдек қабул қилинган меҳнат нормалари негизида ҳисоблаб чиқилган ўзаро боғлиқ бўлган ишлар кўламини тавсифловчи пировард йириклаштирилган ўлчов (куб метр, квадрат метр, маҳсулотнинг мингта бирлиги ва бошқалар) бўйича белгиланадиган йириклаштирилган меҳнат нормалари қўлланилиши мумкин.

❗️Меҳнат нормалари тўлиқ иш вақти давомида тегишли малакага эга бўлган ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини тўлиқ бажаришга қодир бўладиган тарзда белгиланиши керак.

Бир турдаги ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан намунавий (тармоқ, тармоқлараро, касбий ва бошқа) меҳнат нормалари тасдиқланади.

Telegram I Instagram I Youtube

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

24 Oct, 06:30

Қачон меҳнатни нормалаштирасиз?

Бундан кейин корхона ва ташкилотлар раҳбарлари меҳнатни нормалаштириш устида кўпроқ бош қотирса тўғри бўларди.

Хўш, меҳнатни нормалаштириш нима ўзи?

Меҳнатни нормалаштириш масалан, муайян ишлаб чиқариш шароитларида аниқ ишни ёки операцияни бажариш учун энг кўп йўл қўйиладиган вақт миқдорини аниқлашдир. Бундан ташқари, ходимлар сони ва меҳнат қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар (ташкилий ва техник воситалар) сони (ҳажми) ўртасидаги мақбул нисбатни аниқлаш имконини берадиган, меҳнат натижалари ва меҳнатга ҳақ тўлаш ўлчови ўртасидаги ўзаро мувофиқликни белгилаш ҳам меҳнатни нормалаштириш ҳисобланади (МК 272-моддаси).

Биз Ўзбекистон меҳнат бозоридаги энг асосий ва жиддий муаммолардан бири муайян ишлар, лавозимлар ва касблар учун зарур бўлган меҳнат нормалари ишлаб чиқилмаганлиги деяпмиз.

Мана масалан, суд тизимида меҳнат нормасининг йўқлиги сифатсиз ва адолатсиз қарорларга сабаб бўлади. Ҳозир одамлар нима учун судлардан норози бўлмоқда? Сабаби, бизда бир судья томонидан бир кунда, бир хафтада ва бир ойда қанча суд иши кўриб чиқилиши борасида аниқ нормалар мавжуд эмас. Аслида бир кунда бор йўғи 5 та иш кўриш мумкин бўлган бир вазиятда, судья бечора 15-20 талаб иш кўриши у чиқарадиган суд қарорларини ўта сифатсиз чиқишига олиб келади. Агар суд ишларини бажариш учун энг кўп йўл қўйиладиган вақт меъёрлари белгиланса, яъни, ҳар бир иш учун сарфланадиган вақт меъёрлари белгиланса ва суд ишлари кўламидан келиб чиқиб судьялар сони белгиланса, ишонаверинг, ҳаммаси жойига тушади. Айни мана шу меҳнатни нормалаштириш ҳисобланади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, ишхоналарда, айниқса, давлат органларида асосий ишлар 3-4 та универсал ходимлар зиммасига тушади. Яъни ҳалиги “қум конига – мен, цемент заводига – мен” дейдиган меҳнаткаш ходимларни айтяпман. Асосий ишлар ва кундалик топшириқлар “эшак” бўлиб ишлайдиган ана шу 3-4 та ходимлар томонидан бажарилган бир вақтда, қанчадир ходимлар (кўпчилик ходимлар десам ҳам нотўғри бўлмасди) ишдаги вақтини интернетдаги бошқа нарсалар ёки компьютер ўйинлари билан ўтказади. Ишлар кўнгилдагидек кетмаганидан ходимлар иш вақтидан кейин ҳам олиб қолинади, лекин барибир самара бўлмайди. Нима учун? Сабаби, бу ишхонада ҳар бир лавозим ва ҳар бир касб учун ходимлар бажариши керак бўлган соатлик, кунлик, хафталик ва ойлик меҳнат нормалари ишлаб чиқилмаган.

Агар бундай меҳнат нормалари ишлаб чиқилса ҳамда ходимлар сони ва иш юкламаси шундан келиб чиқиб белгиланса, раҳбарларга шу қадар осон бўладики, асти қўяверинг. Раҳбар ортиқча бошини қотириб ўтирмайди, ҳар бир ходим ўзи учун белгиланган кунлик нормани тўлиқ ва сифатли бажариб қўйдими, бўлди.

Кунлик назорат керак бўлса, электрон тизим асосида олиб борилади. Ходим белгиланган нормани бажарди, кунлик ҳисоботини тизимга киритди ва тизимда “яшил” ранг ёнди. Тамом. Ходим 18.00 дан кетаверсин уйига, бало борми ишхонада ўтириб.

Ҳа, айтмоқчи, 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган янги Меҳнат кодексининг 272-278-моддалари айнан меҳнатни нормалаштиришга қоидаларига бағишланган. Яъни, меҳнатни нормалаштириш шунчаки қуруқ гап эмас, бу қонун талаби мен сизга айтсам.

👉@yuristkadr

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

24 Oct, 06:00

Бугундан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тизимидаги юристлар ва кадрлар хизмати ходимлари билан малака ошириш курсларимиз бошланди.

Бугунги мавзулар: Ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартларини ўзгартириш, бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш ҳамда фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар тузиш тартиби ҳақида.

TelegramI Instagram I Youtube