Камолиддин Раббимов @rabbimov_rasmiy Channel on Telegram

Камолиддин Раббимов

@rabbimov_rasmiy


Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси

Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot

Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/

Камолиддин Раббимов (Uzbek)

Камолиддин Раббимовнинг Телеграм канали - 'rabbimov_rasmiy', сизга сиёсат бўйича оммавий маълумотлар ва тажрибалар кўрсатиш учун янги манзил. Бу каналда сиёсат, иқтисод, ва дунёвий янгиликлар ҳамда шахсий фикрлар ва таҳлиллар кўрсатилиши мумкин. Камолиддин Раббимов - адолатлик, ишончли ва илм биладор сиёсатшунос, унинг канали орқали сиз жамоатимиз бўйича янги маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Ўзбекистон сиёсати, дунёвий янгиликлар, ва ўзбек тилидаги таҳлиллар билан бирга сизга маълумот бериш учун 'rabbimov_rasmiy' каналига обуна бўлинг! Блогер Камолиддин Раббимовнинг фойдали тилиларга ега бўлган Телеграм каналига обуна бўлишингизга ҳар томонламизни имзолаймиз. Мурожаат ёзмоқчи бўлсангиз, 'rabbimov_rasmiy' каналига йўналтманг.

Камолиддин Раббимов

11 Jan, 10:55


Трамп ва Путин учрашиши мумкин, Туркия Сурияда ҳарбий амалиёт ўтказмоқчи — геосиёсий ҳафта таҳлили

Байден Оқ уйдаги сўнгги кунларида Россияга қарши жиддий санкциялар киритди. Трамп Путин билан учрашув белгиланаётганини айтди. Маск глобал сиёсатда “катта одам” бўлмоқчи. Украинанинг иттифоқчилари Рамштайнга йиғилди. Туркия қуролли курд гуруҳларига ултиматум қўйиб, Сурияда ҳарбий операция ўтказиш билан таҳдид қилди. Минтақада Эроннинг таъсири қирқилишда давом этмоқда.

Ушбу мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилинади.

📹Жонли эфирни кўриш

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

09 Jan, 07:25


Империалист Трамп: у ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда

Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимида иш бошлашига саноқли кунлар қолганида матбуот анжумани ўтказиб, Канада ва Гренландияни Америкага қўшиб олиш, Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни тугатиш каби масалаларда янги баёнотлар берди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда Трампнинг сўнгги вақтлардаги шу каби риторикаларига муносабат билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

05 Jan, 05:11


Башар Асаднинг ҳокимиятга келиши ва қулаши ҳақида

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

04 Jan, 16:04


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Камолиддин Раббимов

04 Jan, 11:31


Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия

Украина Россия газининг Европага транзитини тўхтатди. Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Ал-Шарадан Россия ҳарбий базаларига жавоб бериб юборишни сўради. Алиев Путиннинг шунчаки узр сўраш билан қутулишига рози эмас. Тўқаев эса Назарбоевни “сиёсий андишасизлик”да айблади. Айни пайтда, “Толибон” ва Покистон тўқнашувлари давом этяпти.

Ушбу мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилинади.

🔴 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

03 Jan, 15:42


G‘ayrat Do‘stov sud zalidan ozod qilindi

@Hamid_Sodiq

Камолиддин Раббимов

31 Dec, 16:00


Қозоғистонда қулаган Озарбойжон самолёти: Россиянинг хатоси нимада?

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uzʼдаги колонкасида мана шу авиаҳалокат фонида постсовет ҳудудидаги геосиёсий вазиятни таҳлил қилиш муҳимлиги ҳақида фикр юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

31 Dec, 15:56


2024 йил сарҳисоби

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

30 Dec, 15:21


Геосиёсий йил таҳлили: Трампнинг қайтиши, Путиннинг барбод бўлган “СССР-2” лойиҳаси ва култепага айланаётган Яқин Шарқ

2024 йил тугаяпти, лекин дунёдаги можароларнинг якуни кўринмайди.

Бир неча йиллар аввал Шимолий Кореянинг ядро синовлари дунёни ҳушёр тортишга ундаган бўлса, бугун Россия ядро риторикаси марказига айланиб қолди. Доналд Трампнинг катта сиёсатга қайтиши, Украинадаги уруш, Яқин Шарқнинг аянчли аҳволи...

"Геосиёсат" дунёда содир бўлган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларини экспертлар иштирокида таҳлил қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Камолиддин Раббимов

30 Dec, 14:06


Трампнинг «фишка»си

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

30 Dec, 13:00


Катта Бизнеслар учун Бренд қуриш нега муҳим?

Ma’no Branding ва Synthesis агентликлари асосчилари билан бўлиб ўтган подкастда Брендинг бизнеснинг узоқ муддатли муваффақиятига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида суҳбат боради.

Подкастда сиз:
📌Брендинг роли -йирик компаниялар нима учун брендга эътибор беради ва бундан қандай фойда олади?
📌Маркетинг стратегиялари - креатив реклама ва бизнесни ривожлантириш учун самарали усуллар.
📌Креативликда қилинган кечирилмас хатолар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

2025 йилда муваффақиятга эришишни режалаштирган Бизнес эгалари кўриши шарт бўлган подкаст:
https://www.youtube.com/watch?v=KY_TanqTttE

Камолиддин Раббимов

29 Dec, 09:12


Бу Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ҳурматсизлик ва суверенитетини инкор қилиш демакдир

Ўзбекистонлик амалдорлар Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига икки чечен суиқасдга уринганидан хабар топдик. Бу воқелик ошкор бўлиши ортидан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзбекистонлик амалдорларга улар «чечен анъаналарига кўра жавоб бериши»ни айтиб таҳдид қилди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uzʼдаги колонкасида Рамзан Қодиров суверен Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишдан тийилиши кераклиги ҳақида сўз юритади.

👉 https://kun.uz/kr/28334989

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

27 Dec, 14:01


АҚШдаги қарама-қарши партиялар ўртасидаги хуфиёна ўйинлар ҳақида

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

26 Dec, 10:54


Уруш чўзилади: Путин нимани хоҳлайди?

Уч йиллик урушнинг якунига саноқли ойлар қолган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги умидлар аслида сароб бўлиши эҳтимоли юқори. Нега? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида шу ҳақда сўз юритади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Камолиддин Раббимов

26 Dec, 09:50


Халқаро Жиноят судининг Нетаняху бўйича қарори қандай?

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

26 Dec, 07:07


🎉 Янги йилни янги имкониятлар ва қимматбаҳо совғалар билан кутиб олинг!

Space Academy va DoBuy ҳамкорлигида ўтказилаётган эксклюзив қишки акцияда иштирок этинг!

📚 Сизни нима кутмоқда?

- Касб ўрганиш бўйича инновацион курслар
- Билим ва маҳоратни ошириш имконияти
- MacBook, iPhone, iPad каби супер совғалар

💡 Қандай иштирок этасиз?

1️⃣ Space Academy'да қиш мавсумидаги курсларга ёзилинг
2️⃣ Курсни муваффақиятли тамомлаб, ўз натижаларингизни кўрсатинг
3️⃣ Қимматбаҳо совғалардан бирини ютиб олинг!

Шошилинг! Рўйхатдан ўтиш муддати чекланган!

Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/Govzky52M7Q9LQyi8

Камолиддин Раббимов

26 Dec, 05:23


Ўзбекистон учун синов: Аҳоли кўпайиши билан, инсон капитали ҳам ўсиши керак

Ўзбекистон аҳолиси яқин йилларда 40 миллионга етади. Бундай жадал ўсиш албатта қувонарли, лекин аҳолиси ҳатто 100 миллиондан кўпроқ камбағал мамлакатлар ҳам борлигини ҳисобга олсак, демографик ўсишдан мўжиза кутиш ярамаслиги ойдинлашади. Kun.uz қатор соҳа мутахассисларидан бу ҳақдаги фикрларини сўради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

22 Dec, 14:36


#улашинг

Собиқ Совет Иттифоқининг ядро қуроллари тақдири нима кечган эди?

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

22 Dec, 13:44


#tavsiya

‼️Илм-фан ва таълим бўйича энг сифатли контентни сизларга тавсия қиламиз

🔺
Барча фан тармоқлари бўйича магистратура, PhD ва постдокторантура учун стипендиялар ва грантлар тақдим этувчи ихтисослашган сайтлар -
батафсил маълумотлар

🔺Хирш индекс ўзи нима? Батафсил жавоб

🔺Диссертация ва авторефератни расмийлаштириш қоидалари - батафсил

🔺Барча фан тармоқлари бўйича бепул журналлар - батафсил

🔺Илмий мақола ва бошқа илмий ҳужжатлар учун энг яхши плагиат текширувчи бепул сайтлар - линк

🔺Патент маълумотларини топишингиз учун топ сайтлар - линк

🔺УДК нима? Батафсил жавоб!

🔺ORCID ID қандай олинади? Батафсил жавоб

🔺Бепул онлайн курсларнинг катта рўйхати - батафсил

🔺IT соҳаси бўйича бепул онлайн курслар - батафсил

🔺Докторантурада энди муддатидан аввал ҳимоя қилиб, қолган даврдаги стипендияни мукофот сифатида олиши мумкин - батафсил

Каналга уланиш🔗
@ILM_NUR_2020

Камолиддин Раббимов

30 Nov, 15:01


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Камолиддин Раббимов

29 Nov, 15:26


🎉 ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖОНЛИ УЧРАШУВ

«Фикрат» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан Fikratonline Club экспертлари Сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ, Камолиддин Раббимов ва тарихчи Ғайбулла Бобоёров билан 30-ноябр куни соат 14:00 да Тошкент шаҳрида жонли учрашув ташкил қилинмоқда.

💡Жойлар чекланган.  

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

28 Nov, 17:04


“Исроилнинг шартлари асосидаги сулҳ” — экспертлар Ливандаги оташкесим ҳақида

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Исроил яқин 60 кун ичида Ливан ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Хўш, 58 кун давом этган Исроил–“Ҳизбуллоҳ” уруши нега бошланган эди? Томонлар ўз мақсадларига қанчалик эришди? Kun.uz “Геосиёсат” дастурига сиёсий таҳлилчилар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовни таклиф этди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

24 Nov, 16:41


“Ёпиқ ҳужжат яна ёпиқ тарзда қабул қилинмаслиги керак” — ташқи сиёсат концепцияси ҳақида экспертлар билан суҳбат

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси янги таҳрирда қабул қилиниши эълон қилинди. Хўш, бу ўзи қандай концепция, унинг амалдаги таҳририда қанақа асосий тамойиллар белгиланган? Ҳужжатни янгилашда нималарга эътибор қаратиш зарур? Kun.uz шу мухбири шу каби саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Толипов, Камолиддин Рабимов ва Фарҳод Каримовга мурожаат қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

23 Nov, 12:33


Учинчи Жаҳон уриши бошландими?

🎚️ Жонли эфир 🤏

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

22 Nov, 18:00


Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?

Ҳаагадаги халқаро трибунал Исроил бош вазири ва собиқ мудофаа вазирини Фаластиндаги бемисл хунрезликлар учун қамоққа олишга буйруқ бергани – тарихий адолатнинг қарор топиши йўлидаги катта ҳуқуқий, маънавий марра, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

18 Nov, 10:44


Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?

Жо Байден ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига (ҳозирча фақат Курск вилояти) ҳужум қилишга рухсат берди. Storm Shadow, SCALP ва Taurus ракеталари бўйича эса Британия, Франция ва Германиядан ҳозирча янгилик бўлмади. Хўш, асосий донорнинг “яшил чироқ”ни ёқиши қандай оқибатлар яратади, Москванинг жавоби қанақа бўлиши мумкин?

Kun.uz “Геосиёсат” дастурида мавзуни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул билан муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

Камолиддин Раббимов

18 Nov, 05:42


🇺🇿 Ўзбекистондаги давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

🔺 Бу ҳақда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг собиқ раҳбари, Ўзбекистон Президентининг хорижлик маслаҳатчиси Сума Чакраборти маълум қилган.

Чакрабортига кўра, юқори салоҳиятли Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Оксфорд университетидаги “Said business school” мактабида малака оширишни ташкил қилиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги дастурини бошлаш масалаларини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Сардор Умрзоқов билан муҳокама қилишган.
Улар давлат хизматчиларини иш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам фикр алмашишган. Умрзоқов давлат хизматчиларини тўлиқ иш соатига амал қилишлари тарафдори эканлигини айтиб ўтган.

Сума Чакраборти саҳифасида бу ҳақида шундай ёзади -
“Олий Мажлиснинг сўнгги сайловларидан кейин Тошкентга қайтдим ва азиз дўстим, ислоҳотчи Сардор Умрзоқов билан учрашдим. Қуйидаги масалалар юзасидан муҳокама юритдик: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича ютуқлар, Said Business School томонидан юқори салоҳиятли ўзбек давлат хизматчилари учун амалга оширилаётган таълим дастури ва FDI дастурининг бошланиши каби ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида яхши суҳбат қилдик.

Бундан ҳам муҳимроғи, Сардор Умрзоқов давлат хизматчилари ўз иш услубларини ўзгартириб, мамлакатни трансформация қилишда қандай ёрдам бера олиши ҳақида фикр юритди. У айтадики, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишлашса ва бугунги кундагидан кўра кўпроқ оилалари билан вақт ўтказиш имкониятига эга бўлишса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Мен бу фикрни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки ўтмишда Буюк Британия давлат хизмати тизимида энг юқори даражаларда мослашувчан иш тартибини жорий қилиш тажрибасига эга бўлганман”, дея ёзмоқда Сума Чакраборти ўзининг LinkedIn тармоғидаги саҳифасида.

Камолиддин Раббимов

17 Nov, 13:14


Туронда фитна назарияси: атеизм, радикализм ёки толерантлик?

Меҳмонлар:
1. Аброр Мухтор Алий — исломшунос
2. Камолиддин Раббимов — сиёсатшунос

Модераторлар:
1. Ғайбулла Бобоёров — тарихчи-турколог, тарих фанлари доктори, профессор ва «ТУРОН» лойиҳаси раҳбари
2. Суръат Кубаев — тарихчи-археолог, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.

🎚️ Видеони тўлиқ томоша қилиш

Telegram | Instagram

Камолиддин Раббимов

17 Nov, 07:13


Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?

Россия Донбассдаги муваффақиятлари ортидан Курскни ҳам қайтариб олишга бел боғлагани айтилмоқда. Трампнинг “тахт”га қайтиши Украина учун хавотирларни кучайтирди. Хўш, бугун фронт чизиғи ва унинг атрофидаги халқаро сиёсий вазият қандай? Россия-Украина урушидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун Kun.uz студиясига бир нечта таҳлилчилар жам бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

16 Nov, 10:03


Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?

Доналд Трамп АҚШда ҳокимиятга бир муддатдан сўнг қайтган иккинчи президент бўлди. У дунёдаги энг қудратли давлат, биринчи иқтисодиёт ва биринчи ҳарбий қудрат бўлган АҚШ тарихидаги зиддиятли президентлардан бири. Шу сабаб биз АҚШ ва Трампни таҳлил қилишда давом этамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

16 Nov, 03:38


Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.

Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман, деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.

Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.

Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркиянинг ёнида туриши керак!

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

16 Nov, 03:06


Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?

Исроил мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтмоқда, лекин Ливанда ўт очишлар ҳали ҳам давом этяпти. Маҳмуд Аббос эса урушни тўхтатишга ваъда берган Трамп билан суҳбатлашди. “Геосиёсат”да Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Шавкат Икромов ва Бектош Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

09 Nov, 12:12


Геосиёсий ҳафта таҳлили: Трампдан умид қилаётган Россия ва  Ҳамас атрофидаги миш-мишлар

Трампнинг қайтиши, Украина олдидаги чақирувлар ва Туркийлар қабул қилган хартия ҳафтанинг геосиёсий даражасини янада оширди. Европа Иттифоқи энди АҚШдан айро “кемада сузиш”га тайёрланмоқда. Kun.uz ҳафта давомида глобал майдонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Анвар Йўлдошев билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” таҳлилида муҳокама қилади.

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

08 Nov, 17:49


Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида

Россиядаги меҳнат мигрантларига ортиб бораётган босимнинг сабаби – мигрантлар келадиган давлатларга геосиёсий босим ўтказишдир. Бундан ташқари, ичкарини «тозалаган» куч тузилмалари учун курашадиган бошқа «душман» қолмади, шунинг учун ҳимоясиз мигрантларга ўтилди, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

06 Nov, 06:32


Сайлов тугаш арафасида

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

06 Nov, 02:13


«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов

Бугун АҚШ президенти ва унинг ўринбосарини аниқлаб берувчи 60-сайлов бўлиб ўтяпти. Сайлов якунида номзодлар натижалардан қониқмаслиги мумкин, лекин 2020 йилги каби ғалаёнлар такрорланиш эҳтимоли ҳам мавжуд, дейди баъзи таҳлилчилар.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

03 Nov, 14:19


@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

02 Nov, 11:53


Геосиёсий ҳафта таҳлили: БМТни тақиқлаган Исроил ва Россия-Украина урушига учинчи давлат қўшилиши

АҚШдаги сайлов пойгалари кулминацион нуқтага чиққан бир фонда Эроннинг Исроилга зарба бериш эҳтимоли ҳақида хам муждалар тарқалди. Украинада жангга шай КХДР аскарлари ва БМТ ни ожизлантирган Исроил.
Kun.uz глобал майдонда содир бўлган сиёсий ўзгаришларни таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Фазлиддин Мадиев билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилади

🔴📹 Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

31 Oct, 16:51


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Камолиддин Раббимов

27 Oct, 12:18


Нефт – энди дунё қироллари учун тож эмасми?

Баъзи таҳлилчилар нефтни 20-асрдаги можароларнинг асосий сабабларидан бири деб ҳисоблайди. Хўш, 21-асрнинг учинчи ўн йиллигига келиб, дунёда нефтнинг статуси қандай? Араблар ҳозир ҳам дунё нефт бозорини қалқита оладими? Мавзу борасидаги саволларга “Геосиёсат” дастурида таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимов жавоб беришди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

26 Oct, 11:38


🟢#Live #JonliEfir

Геосиёсий ҳафта таҳлили: Исроилнинг жавоби ва BRICS шамоли

Россия BRICS+ форумини ўтказиб, ҳаммани ўзига қаратди, форумга ҳатто Украинанинг тинчлик саммитига бормаган БМТ бош котиби ҳам келди. Яқин Шарқда Исроил Эронга зарба берди, Теҳрон жавоб бериш билан таҳдид қилди. АҚШда эса ҳамма сайлов билан овора. НАТОнинг олдида энди – КХДР бошоғриғи.

Kun.uz дунёдаги сиёсий динамикани таҳлилчилар Шуҳрат Расул, Камолиддин Раббимов ва Абдували Сойибназаров билан жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафта таҳлилида муҳокама қилади.

Жонли эфирни кузатинг

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

26 Oct, 04:12


Қозон саммитига нега бунча кўп меҳмон келди?

BRICS+ форматини ҳам ўз ичига олган саммитга 30 дан ортиқ давлат раҳбарлари, қатор халқаро ташкилотлар намоёндалари келди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида ҳафтанинг бош геосиёсий воқеаси ҳақидаги мулоҳазаларини баён қилади.

📹 ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

23 Oct, 12:01


“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад

Таълимдаги муаммоларимиз туфайли бозор талаб қилаётган, малакали кадрларни етказиб беролмаяпмиз. “Миграция бу табиий жараён”, дея суришни тарғиб қилиш эмас, балки иқтисодни ривожлантиришимиз керак, дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, демографик ўсиш ва даромадларнинг пастлиги туфайли Ўзбекистон анча вақт ишчи кучини экспорт қилишга мажбур бўлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

22 Oct, 12:05


Ёки НАТО, ёки ядро қуроли? Экспертлар – Зеленскийнинг ғалаба режаси ҳақида

АҚШ, Франция ва Буюк Британия Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёр, лекин Германия бу борада шошилмаяпти. Зеленскийнинг “Ғалаба режаси” ҳам кенг муҳокамалар марказида. “Геосиёсат”да сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамов урушдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

19 Oct, 14:38


Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва инвестиция муҳити муҳокама қилинди

“Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида ўтказилган тадбирда доктор Макс Майер, Марказий Осиё бўйича Германиянинг Ханнс-Зайдель жамғармаси ваколатхона раҳбари, мамлакатда бизнес ва инвестиция учун яратилган қулай муҳит ҳақида сўз юритди. У давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оддий аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратди.

“Бу ерда йиғилган экспертлар мамлакатда бизнес ва инвестиция учун яратилган қулай муҳит ҳақида гапиряпти, лекин мен давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар оддий аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Буни оддийгина ташкил этилган Маҳалла институтларидан ҳам кўришимиз мумкин. Айнан бу тизим Германияда ҳам йўлга қўйилишини истардим. Шунингдек, ушбу давра суҳбатида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача белгиланган миллий стратегияси ҳақида ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдим. Бу ерда миллий экспертларнинг ва халқаро ташкилотларнинг молия соҳасида янада яхши натижаларга эришишда ўзларининг синалган амалиётлари билан бўлишишмоқда”, — деб таъкидлади Майер.

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

19 Oct, 03:06


“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси ҳам ташкилотни ислоҳ қилиш чақириқларисиз ўтмаяпти. Kun.uz суҳбатлашган экспертлар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқнинг сўзларига кўра, БМТни ислоҳ қилиш деганда, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш тушунилади, буни амалга ошириш эса жуда мураккаб. Халқаро тартиботнинг тубдан ўзгариши келгусида АҚШ–Хитой уруши натижаларига кўра рўй бериши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

19 Oct, 03:04


Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13-ўринни эгаллаши — муҳим натижа

17-26 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги”нинг биринчи кунида спорт соҳасидаги ислоҳотлар ҳам муҳокама қилиняпти. Халқаро кураш федерацияси Бош котиби Муҳаммад Реза Насирийнинг фикрича, сўнгги Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг 13 та медал қўлга киритиб, умумий ҳисобда 13-ўринни эгаллаши — муҳим натижа. Унинг таъкидлашича, бу ютуқлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаганини, шунингдек, Осиёда тўртинчи ўринга кўтарилганини кўрсатади.

Муҳаммад Реза Насирий, шунингдек, ўз чиқишида Шавкат Мирзиёевнинг спорт соҳасидаги ислоҳотлари доирасида, хусусан, кураш спортини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Шу ўринда, Президентнинг кураш спортини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармони Олимпия ҳаракатига интеграция қилиш бўйича йўл харитасини ўз ичига олгани, бу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилганини ҳам айтиб ўтиш керак.

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

16 Oct, 08:24


Туркия Марказий Осиёни “Туркистон” деб атамоқда: ташқи дунёнинг муносабати қандай?

Туркиянинг мактаб дарсликларида Марказий Осиёни “Туркистон” деб номлаш жорий қилинди. Бу қарор шу йилнинг бошларида қабул қилинган эди. Қарорнинг ижроси янги ўқув йили бошидан, яъни сентябр ойидан бошланди. Бу ўзгаришнинг акс-садоси нафақат минтақамизда, балки ташқи дунёда ҳам сезилмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

07 Oct, 09:04


Ассалому алайкум дўстлар, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Жан Тиролниннг Ўзбекистонга келиши мен учун яхши янгилик бўлди.

14-октабр куни талабалар, бизнесменлари, олимлар, бошқарув соҳаси вакиллари учун Жан Тирол томонидан очиқ маъруза ташкил этилади.

Учрашувда олим томонидан монополияларни бошқариш ва халқ фаровонлигига эришиш каби менга қизиқ мавзуларда суҳбат ташкил этилар экан.

Ўйлайманки, юртимизга машҳур олимларнинг келиши ва илм-фан соҳасида алоқаларнинг кучайиши келажакда ўзининг ижобий таъсирини беради.

Олимнинг маърузасида қатнашишни мақсад қилиб қўйдим. Сизга ҳам бу каби имкониятдан оқилона фойдаланиб, ўзингиз учун янги билимлар олишни тавсия қиламан:

@Rabbimov_rasmiy

https://bit.ly/3TUxz8k

Камолиддин Раббимов

06 Oct, 12:44


“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси ҳам ташкилотни ислоҳ қилиш чақириқларисиз ўтмаяпти. Kun.uz суҳбатлашган экспертлар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқнинг сўзларига кўра, БМТни ислоҳ қилиш деганда, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш тушунилади, буни амалга ошириш эса жуда мураккаб. Халқаро тартиботнинг тубдан ўзгариши келгусида АҚШ–Хитой уруши натижаларига кўра рўй бериши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

06 Oct, 11:42


Ҳарвард профессоридан муҳим мавзуда ажойиб китоб энди ўзбек тилида.

Қашшоқликдан қутулиш мумкин. Савол эса — “қан­дай қилиб?”


Қандай қилиб мамлакатлар фаровонликка эришиши мумкин? Фаровонликнинг асл калити нимада?
Кўплар бу саволларга турли жавобларни таклиф қилса-да, дунёдаги энг таниқли университет - Ҳарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги тадқиқотчилар "Фаровонлик парадокси. Қандай қилиб инновациялар халқларни қашшоқликдан қутқара олади?" китобида бошқалардан фарқ қиладиган, лекин далилларга асосланган амалий ечимларни тақдим этишган.

Китобда муаллифлар нафақат АҚШ ёки Европа мамлакатлари, балки Мексика, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Нигерия каби турли давлатлар мисолида инновациялар қандай қилиб миллионлаб инсонларнинг турмуш тарзини ўзгартирганини очиб беради. Улар реал ҳаётий мисоллар орқали кўрсатади: нима учун баъзи мамлакатлар тез ривожланади ва бу ривожланишга нима сабаб бўлади?

Китоб сизни нафақат иқтисодиёт ва инновациялар билан таништиради, балки кенгроқ саволларни қўяди: нимага аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кўплаб қарорлар муваффақиятсизликка учрайди? Бу саволлар, Кристенсоннинг илмий тадқиқотлари билан бирга, глобал ривожланишнинг замонавий муаммоларини янада тушунишга ёрдам беради.

Китоб сиёсатчилар, давлат хизматчилари, иқтисодчилар, тадбиркорлар, талабалар ва умуман мамлакат тақдирига беэътибор бўлмаган барчага тавсия қилинади.

Китоб "Asaxiy Books" томонидан "Xalq banki" билан ҳамкорликда тайёрланган.


Китоб ҳақида:
Муқова: Қаттиқ
Бетлари сони: 375 бет
Нархи: 99 000 80 000 Сўм

Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/tgfparadoks

Камолиддин Раббимов

02 Oct, 03:38


“Эрон ўз позициясини кардинал ўзгартирди” — экспертлар Яқин Шарқдаги янги муҳит ҳақида

Исроил 7 октябр воқеалари баҳонасида қаршилик ўқидаги Эрондан бошқа барча душманларидан биратўла қутулмоқчи. Теҳрон эса иттифоқчиларини ҳимоя қиладиган аҳволда эмас. Президент Пизишкиён Ғарб билан келишиш орқали иқтисодиётни қутқариш ваъдаси билан келган ва парда ортидаги геосиёсий савдо аллақачон бошланган, дейди сиёсатшунослар Фарҳод Каримов ва Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

01 Oct, 16:01


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Камолиддин Раббимов

30 Sep, 11:11


“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси ҳам ташкилотни ислоҳ қилиш чақириқларисиз ўтмаяпти. Kun.uz суҳбатлашган экспертлар Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқнинг сўзларига кўра, БМТни ислоҳ қилиш деганда, БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш тушунилади, буни амалга ошириш эса жуда мураккаб. Халқаро тартиботнинг тубдан ўзгариши келгусида АҚШ–Хитой уруши натижаларига кўра рўй бериши мумкин.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

18 Sep, 04:03


Фақат миграция эмас: Олаф Шолц билан нималар муҳокама қилинди?

Германия канцлери Олаф Шолц 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб, кейин Қозоғистонга жўнаб кетди. Kun.uz мухбири бу ташрифдан кўзланган мақсадлар ва Остонада ўтадиган МО–Германия саммити хусусида сиёсий таҳлилчилар Ўктам Битураев ва Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

17 Sep, 16:04


https://www.youtube.com/watch?v=L0bLZ8Ck0pk&t=1s

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

10 Sep, 14:47


Миср ва Туркия ўртасидаги зиддият

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

10 Sep, 12:47


ДХХ раиси ўтган ҳафта Тошкентдаги конференсияда сўзлаган нутқида ШҲТга аъзо давлатларни “Хуросон вилояти”га қарши курашда Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирган эди. Kun.uz қўшни мамлакатдаги сиёсий ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга доир саволлар билан афғоншунос Ҳамза Болтаев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни студияга таклиф этди.

👉 Томоша қилинг 👈

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

07 Sep, 13:48


Миср президенти 12 йил ичида илк марта Туркияга ташриф буюрди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2013 йилда ёмонлашган, ўшанда авторитар генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиси демократ президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан йиқитган эди. Мавзу борасида “Геосиёсат”да таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Азамат Шарипов сўз юритади.

👉 Томоша қилинг 👈

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

01 Sep, 16:37


Муҳим мавзуда малакали эксперт билан суҳбат бўлибди. Кўришни тавсия қиламан.

«Олий маълумотли бўлиш эйфорияси университетларни жамоат кутубхоналарига айлантириб юбормоқда» — эксперт

Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Талаба ва ўқувчилар ОТМ ҳамда мактаблар бағрига қайтади. Таълим бўйича халқаро эксперт Азамат Акбаровнинг фикрича, Ўзбекистонда ҳамма олий маълумотли бўлиши керак деган тенденция кучайиб бормоқда. Бу эса келажакда олий маълумотли ишсизлар армиясини пайдо қилиши мумкин. Университетларнинг эса бу кетишда жамоат кутубхоналаридан фарқи қолмайди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Камолиддин Раббимов

01 Sep, 15:15


Инстаграмдаги расмий саҳифамизга обуна бўлинг:

Манзил: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/

Камолиддин Раббимов

31 Aug, 16:57


Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

@Rabbimov_rasmiy