Zafarello @zafarello Channel on Telegram

Zafarello

@zafarello


Асосий каналим: @Zafarbek_Solijonov

Канал комментида кўрмуридлик, провокация, туҳмат, ҳақорат ва шу каби ҳаракатларни қилганлар, троллар блокланади. Мажбурий обуна йўқ😁

Zafarello (Uzbek)

Zafarello kanali - bu pozitiv energiya, mazza va mantiqiy munosabatlar ustida g`ayrioddiy ilovadir. Kanalda tushlik sartsiz, yengil va qiziqarli matnlar bilan sizni qiziqtirib, musulmonlikqa yaqinroq bo`lishingiz mumkin. Zafarello kanali orqali siz, yangi yaqin do'stlar bilan tanishishingiz, suhbat qilishingiz, kelajakingizni rejalashtirishingiz mumkin. Kanalda treylerlar, ilmiy videolar, qiziqarli tabrik matnlari, foydali maslahatlar va ko`plab boshqa foydali ma`lumotlar mavjud. Agar siz ham qiziqarli va foydali kanallar izlagan bo`lsangiz, Zafarello kanali siz uchun eng yaxshi variant bo`lishi mumkin. Obuna bo`ling va yangiliklardan xabardor bo`ling!

Zafarello

10 Jan, 08:15


Брат ҳалиям тушунмабди, нима бўлаётганини😁

@Zafarello

Zafarello

09 Jan, 14:14


Кунузда ишлаган пайтларим фейсбукда жуда кўп танқидий постлар чиқарардим. Суриштирув журналистикаси жон-у дилимиди. Ўша пайти журналистика талабалари менга ташланишганди, мунча негатив чиқарасиз деб. "Как это так" деб ажаблангандим. Ҳозир ўша қизлар мендан ўтиб кетишди танқидда😂

Zafarello

09 Jan, 13:16


Кодексларам киритишсин)

Zafarello

09 Jan, 13:16


Бугун турмага мижозимни олдига кириб чиқдим. Ака уйдегиларга айтинг газета, кроссвордлар киритворсин дейди.

Zafarello

09 Jan, 13:06


Ҳатто хусусий клиникада ҳам бепул даволанадиган тоифалар бор. Инстаграм саҳифамда шу ҳақда видео чиқардим. Кўринглар, комментлар кутаман. Зафареллочиларни кутаман😎🔥

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

07 Jan, 06:45


Боғчадаги болангизнинг байрам тадбирларига албатта биттангиз боринг. Янги йил олди аёлим билан қизимнинг байрамига бордик. Саҳна кўринишидан олдин ҳамма болалар яқинини излади. Қизим бизни кўрибоқ янаям хурсанд бўлди. Бир қизча байрам охиригача йиғлаб ўтирди. Ҳеч кими келмабди...

@Zafarello

Zafarello

07 Jan, 06:44


Кузатувларим: бизда эркак кишидан кўра аёл киши қарз қайтаришда кўпроқ масъулиятли)

@Zafarello

Zafarello

04 Jan, 10:38


Карикатура: @habikatura

Zafarello

03 Jan, 17:16


Метан заправкада газ сўраган ватандошимиз озод этилди. Суд ва судгача бўлган воқеалар, ўйинлар ҳақида гапирдим. Кўринглар, комментлар кутаман. Зафареллочилар кетдик, ўшетта гаплашамиз😎

https://youtu.be/RHWKIe5zapI?si=DgXviKu1atDGSQPO

Zafarello

01 Jan, 15:30


Жигарлар, бунга албатта муносабат қилишимиз керак. Ҳукумат ахборот, жамоатчилик билан ишлаш сиёсатини ўзгартириши керак.

Видео👉 https://youtu.be/buGwNnWicxI?si=FXfg1K3JXiopJcr9

@Zafarello

Zafarello

31 Dec, 13:16


Зафареллочи братларим, опа-сингилларим. Борингизга шукр. Байрам муборак бўлсин. Қаддингиз синмасин😎

@Zafarello

Zafarello

30 Dec, 16:27


Бу постнинг битта камчилиги бор — сарказм деб ёзмаслик керак эди.

Zafarello

30 Dec, 16:27


Латойиф деб ёзиш керак эди.

Zafarello

30 Dec, 13:29


Қандай яшайлик деб сўрашяпти. Шу каналниям кузатинг. Азизбек дўстимиз кўнгилочар канал очган олжинроқ.

@Uzbekchilik17-Кайфиятни кўтарувчи контент.

Ҳамма соҳани ўз ичга олган фото, видео ва мемлар. Уланинг шу каналга илтимос

Каналга уланиш👇

https://t.me/uzbekchilik17

Zafarello

30 Dec, 13:11


Сарказм

Нега ҳамма мен айтгандек ёки мен яшагандек яшамайди? Нега Янги йилни нишонлашингиз керак? Нега болажонларга қувонч улашишингиз керак? Нега қувнаб, ҳаётдан роҳатланиб яшашингиз керак?

Ўзинг болаликда мазза қилиб нишонлагансанку, оддий байрамку, қорбобо Худойинг бўлиб кетмадику, сиғинмаяпсанку, ўзинг ҳам бошқа масалаларда уларга тақлид қилгансан, турсигинг Хитой, костюминг Европа тарафларда кийилган, очкийинг яна қайсидир ғайридиннинг чўнтагига фойда, телефонинг айфон ва ҳоказолар деманг. Йўқ, барибир бўлмайди.

Ҳозир қандай яшаётган бўлсам, шундай яшанг, менам сал тинчланардим, фақат мен шундай депрессияда яшамаяпманку, нега бошқаларнинг оиласида қувноқ кунлар бўлиши керак ахир. Мен айтгандек, хоҳлагандек яшанг. Иложи бўлса ҳар куни мендан сўранглар, бугун қандай яшай деб, илтимос биродарларим😌😌😌

@Zafarello

Zafarello

29 Dec, 18:52


Ҳаа, ўртоқлар))

Zafarello

29 Dec, 18:44


Тайсонча капасиз чиқмоқчи бўлдими майдонга?))))) Наригиси капани олиб кетиб қолибди)))) Оғзида капаниям ушлолмаса керак Одилхон мушт отса)

Zafarello

29 Dec, 17:54


Нормал спортчи, жанг кўрмоқчи бўлсак, шуни кўрсак бўлади. Санаси ҳали номаълум менимча.

P.S. 23 феврал деб эшитилди

https://www.youtube.com/live/uI1oEWQ5exg?si=lRFPZhhdM-g_s9Ge

Zafarello

29 Dec, 17:46


Ўртоқлар, икки нарса ёқмеди менга. Маҳаллийчилик қилган ва шевасидан уялиб, Тошкент шевасини ёқвоганлар. Мазза қилиб шеваларингда гапиринглар. Жаа бўлса адабий. Қолганини кечирса бўлади😁

Zafarello

29 Dec, 17:37


Кайфиятимни Ливерпул ғалабаси ёки "тайсонча"нинг мағлубияти, "70-75 ҳамма ерда итаради" дейдиган маҳалийчиларнинг жағи ўчиши кўтарса керак. Айтганча, бу масалада жавобгарлик бор. ДХХ қачон бунақа маҳаллийчилик қилганларни тўлиқ ликвидация қиларкин?😎

Zafarello

29 Dec, 17:23


Энсамни қотириб, ўзбек жангчилари ҳақида бошқа гапирманглар менга. Қари, ветеран ММАчилар енгил ютиб кетяпти. Қўқон шеримуш😂

Zafarello

28 Dec, 12:49


Инстаграмга янги видео қўйдим. Кимга қизиқ бўлса, ўтиб кўрвосин.

👉 инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

28 Dec, 03:51


Кеча шу укамизни учратиб қолдим. Зафареллочиларданакан. Энди қаерда жигарларни кўрсам, расм тушаман ва шу лайт каналга қўяман. Укамиз Америкада ўқиркан. Чикаго тарафларда. Ўзбек умиди😎

Zafarello

25 Dec, 12:11


Айтганча, Амирхон янги Макон ТВ каналини очди. Тест режимида ишлаяпти. Ишларига фақат ривож тилайман. Зўр инсон😎

Zafarello

25 Dec, 12:10


Амирхон билан узоқ вақтдан бери дўстмиз. Шоусида маълум вақт Бош муҳаррири ҳам бўлгандим. "Интернетда шовқин кўтарганлар" сонлари эсингиздами? Ўша вақтлар.

Расмда Амирхонга нима деяпман, топингларчи?)

@Zafarello

Zafarello

23 Dec, 13:30


Талабалар учун ҳам инстаграмда видеолар улашишни бошладим. Кўринглар ва коммент ёзинглар. Зафареллочиларни кутаман😎

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

21 Dec, 16:03


#8 Pepsi Rock Fest

Kichik boʻlsayam fest. Yana noodatiy joyda. Pepsi homiyligida Dream Parkda 15-16 iyun kuni oʻtgan fest qanaqadir kutilmagan atmosfera bilan ajralib turdi. Auditoriyaning hammasi rokxoʻr boʻmasayam mahalliy gruppalar kachat qilib berishdi. Koʻpchilik uchun yil ohirida tanish boʻlgan chexralar ilk marta oʻsha yerda porlagan boʻlishiyam mumkin. Bu Qala, The Defintegrated Band, YoungNoize, Volkoff , St. Waters, Murabbo, Menrush, va Flat White kabi gruppalar sahnani yondirib berishdi. Albatta Iosis Sound savob uchun ovoz masalasida turib berishdi.

@Rockistan

Zafarello

21 Dec, 08:23


Озодликнинг Абдуқодир ва бошқа блогерларга қилинган ишлар бўйича тайёрланган видеосини кўрган бўлсангиз керак. Озгина вақт ўтди. Қуёш чиқди. Ҳаво яхши. Одатдагидек ҳаётингизни давом эттиряпсизми?))) Қизиқ а ҳаёт?)

Zafarello

20 Dec, 05:57


Нега тепани қариндош-уруғлар эгаллаб олса хурсанд бўлмаймиз? Уларам бизга қариндош-у, узоқроқ бўлсаям. Ҳаммамиз Одам атодан тарқаганмиз-ку ахир, тўғрими? Узоқ қариндошлар учун хурсанд бўлинг😁

Zafarello

20 Dec, 05:32


Румол ишлаб чикариш цех очдим. 60 кишини иш билан таминладим. Абу сахийда дукон очиб оптом дукон эгасиман. Кейинги йили аренда дуконимми хусусий дуконга айлантириш ниятим.

Zafarello

20 Dec, 04:55


2024 йил нималарга эришдингиз? Ўзингиздан розимисиз? 2025 йилга нима мақсадлар қўйдингиз?

Кейинги йил декабрда шу жавобларингизни ўзингизга эслатаман)

Zafarello

19 Dec, 16:12


Шапка кийволиш тез🥸

Zafarello

19 Dec, 13:43


Ҳокимларнинг энг ишончли, ҳамма нарсадан хабари одами ким? Албатта шопирлари. Ҳокимларнинг соққакаш шопирлари ҳақида видео қилдим, инстаграм саҳифамда. Кўринг, коммент ёзинг, кутаман. Айниқса зафареллочиларни😊🙏

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

18 Dec, 04:01


Хайрли тонг, азизлар

@Zafarello

Zafarello

17 Dec, 13:30


Аптекадан қиммат сотилган дориларнинг пулини қандай қайтариб олса бўлади? Инстаграм саҳифамда шу лайфҳак тушунтирилди бу сафарги видеода. Зафареллочи братларни кутаман ва унутмайман🫡

👉 Инстаграмдаги видео

@Zafarello

Zafarello

16 Dec, 09:02


Ҳаа

@Zafarello

Zafarello

16 Dec, 08:54


😁😁😁

@Zafarello

Zafarello

16 Dec, 08:54


Сурияда деҳқон бозори😁

@Zafarello

Zafarello

15 Dec, 12:37


Қорда яхши кетадиган рилс. Солиқ ҳақида видео қилдим инстаграмда. Акмал Мирзониям эслаб қўйдик. Боринглар, кўринглар ва муносабат беринглар. Зафареллочиларни доимгидек кутаман😎

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

15 Dec, 08:05


Кўчада қорга сийма

@Zafarello

Zafarello

14 Dec, 07:29


😁

@Zafarello

Zafarello

14 Dec, 07:25


Кайфиятни кўтарамиз😁

@Zafarello

Zafarello

14 Dec, 05:32


Нетаняҳуга ўхшаркан ака😁

@Zafarello

Zafarello

29 Nov, 14:49


Алимент сабаб МИБдан яширинган топ ўзбек оталар ҳақида видео қилдим. Инстаграм саҳифамда. Дунё бу борада биздан "дарс" олса бўларкан😎

Зафареллочилар биттадан коммент ёзсаям саҳифам портларкан. Кутаман дўстлар.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

27 Nov, 13:24


Инстаграм саҳифамда меҳнат ҳуқуқларингиз тушунтирилган видео чиқди. Кўринг, муносабат билдиринг. Шунда кўпчиликка етиб боради.

Кўпчиликка етиб борса, обуначи ва просмотр ошади. Улар ошса, даромадим ошади реклама ҳисобидан. Даромадим ошса, сизларга позитив кайфиятим кўпроқ улашилади. Ҳаммаси аслида сиз учун.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

27 Nov, 10:07


Ота-онанинг ўз фарзандини мактабдан қайтишини кутиб олиши алоҳида позитив. Автобусни кутиб турган ҳайдовчилар масаласи алоҳида позитив. Мен машнақа жамият хоҳлайманакан😎

@Zafarello

Zafarello

25 Nov, 15:14


Зафареллочилар олға😎

Дунёдаги мен учун энг кулгули гапларингиздан бири — "йигит кишининг омади билан ўйнашиб бўлмайди" деган жумлаларингизга қарши фикр бердим. Аниқроғи бу гапга тупурганман. Боринг, кўринг, қарши фикрингиз бўлса ёзинг. Инстаграмда кутаман.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

24 Nov, 15:32


Аҳволимиз (скрин Аваз ака)

@Zafarello

Zafarello

24 Nov, 13:57


Инстаграм саҳифамда хавфсизлик масаласида видео чиқди. Кўринглар. Айни кунларда долзарб мавзу.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

23 Nov, 17:32


Бугун инстаграмга видео йўқ. Ухлорилар😁

Zafarello

23 Nov, 16:02


Азизов Хавфсизлик Кенгашига ўтибди. Катта ташкилот. Четлатилган мансабдорга бунақа катта жойдан мансаб берилмайди. Конспирология қилиб ташладинглар, фалончи сабаб деб. Бошларингга бало бўлади ҳали бу интригаларинг)

P.S. Ундан футбол ишончлироқ)

@Zafarello

Zafarello

23 Nov, 14:57


Ҳай қарангларда вазиятга, футбол сабаб ишдан кетмаган бўлса бўлди.

@Zafarello

Zafarello

23 Nov, 14:45


Боғлиқ бўлиши мумкин дегани нима энди? Ишни охиригача етказмаганми ёки бошқа нарсами? Тушунарсиз ёзасизлар, семечкачи холалардек.

@Zafarello

Zafarello

21 Nov, 20:37


Рок эшитадиган мен таниган ўзбекларнинг деярли ҳаммасининг IQ'си анча баланд, дунёқараши кенг одамлар. Нега?

Zafarello

21 Nov, 16:26


Вайб😎🔥

@Zafarello

Zafarello

20 Nov, 14:43


Инстаграмга ўта муҳим мавзу қайта юкланди. Саҳифамга бориб, коммент ёзиб, лайк босганларни қадрлайман. Зафареллочиларни кутаман. Тўлиқ қўйилди, публикация сифатида😎

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

19 Nov, 05:33


Доимгидек Зафареллочилар қўллови керак. Қалбимдасизлар. Тарвуз билан иссиқ нон ейишни қанчалик ёқтирсам, шундан салгина камроқ яхши кўраман сизларни. Инстаграм саҳифамда Жўраевлар мавзуси. Комментларни ёндиринг🫡🔥

Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

19 Nov, 05:31


Тьма. Яхши сериал. Зерикманглар.

@Zafarello

Zafarello

17 Nov, 14:06


Саъдулла бугун Технопловда яхши мавзуни кўтарган. Комментлардаги Ўзбекистон келажагига пессимистик руҳда қаровчиларни танқид остига олган. Мактабда ўқиб юрган пайтларим эсимда. Телефонларни ёнма-ён қўйиб, 50 cent қўшиқларини ик-порт орқали ўтказардик. Бу узоқ тарихмас, яқинда бўлган ҳолат. Ҳозир дунё бутунлай ўзгариб кетди. Тараққиётда жуда катта сакраш бўлди. Ўзбекистонам бундан четда қолмади.

Видеода Илон Маск ракеталаридан бошлаб, сунъий интеллект ютуқларигача кўрсатилган. Саъдулла биз каби технофобияси борлар (Чёрное Зеркало сериалини кўрганлар тушунади) учун алоҳида сон олишиниям кутиб қоламиз. Бугун якшанба, зерикманглар. Линк қолдираман. Кўринглар, комментда изоҳ қолдиринглар.

Линк👉 https://youtu.be/QPbZflpaG8k?si=8zlPBZ0AHBNdhfnA

@Zafarello

Zafarello

17 Nov, 08:02


Сайловдан кейинги сукут менга ёқмаяпти. Жуда таниш ҳолат. Бу катта довулдан олдинги сукунатдек. Қаердадир қандайдир режалар тузилаётгандек. Кимлардир ичкарига кирадигандек, кимларгадир нималардир бошланадигандек...

Zafarello

16 Nov, 10:56


Тўғрими?)

@Zafarello

Zafarello

16 Nov, 05:51


58 ёшидаям 8 раунд чидади😎

Zafarello

16 Nov, 05:49


Тайсон, Луис, Ҳолифилд, хуллас жуда қиммат бокс кийиниш хонаси😎

@Zafarello

Zafarello

14 Nov, 13:59


Айтганча, историяга фикрларимниям билдириб, расмларам қўйиб борадиган бўлдим😌

Zafarello

14 Nov, 13:23


Зафареллочилар қўллови керак, инстаграм видео остида. Қўллаб келаётганларга уже ош қарзман😁

Наша чекадиган, виски, ароқ ичадиган акалар диққатига. Инстаграмга шу масалаларда видео чиқди. Кўринг, изоҳ ёзинг.

👉 Инстаграм саҳифам

Zafarello

14 Nov, 12:47


Иккита матиз йўл талашиб, шунақа ҳолат юзага келганми шунда?)

Zafarello

14 Nov, 12:37


Картина называется "Встретились два одиночества"

@KurbanoffNet

Zafarello

12 Nov, 18:50


Дўстлар, Дадахон Хасанов ҳозир қаерда яшайди? Шу ердагилардан ким билади?

Zafarello

12 Nov, 13:53


@Zafarello

Zafarello

12 Nov, 13:38


Ўша пайтларда аксар одамлар содда бўлганми ёки самимий? Камерачи қитмиракан) Тўйларда дастурхонларга шафтолилар кўп қўйилган даврлар🥲

@Zafarello

Zafarello

12 Nov, 13:11


ЙПХ ходими қачон машинангиздан тушушни талаб қила олиши ҳақида инстаграмга видео жойладим. Кўринглар, лайк босиб, коммент ёзсангиз миннатдор бўламан. Зафареллочиларни ўшетта кутаман😎

Инстаграм саҳифам👉 https://www.instagram.com/reel/DCRbGLZq16L/?igsh=MXVoM2hidXpueWFpcA==

Zafarello

09 Nov, 18:21


😁

@Zafarello

Zafarello

09 Nov, 14:21


Инстаграмимга янги видео қўйдим. Консерватив жамиятларда учрайдиган эрга тегишга мажбурлаш ҳақида. Саҳифамга ўтиб, лайк ва коммент ёзсангиз, миннатдор бўламан. Зафареллочиларни комментда кутаман😎

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

09 Nov, 14:17


Граф Монте-Кристо асарини ўқимаган китобхон кам топилса керак. Ўзбеклар овоз берган эски кино вариантиниям кўрган бўлсангиз керак. Шуни янги талқинда олишибди. Актёрлар таркиби яхши шаклланган. Бироқ қамоқдаги буюк диалоглар деярли йўқ. Кўринглар.

@Zafarello

Zafarello

08 Nov, 04:55


Ҳаа

@Zafarello

Zafarello

07 Nov, 14:57


Комментда бари шинавандалар йиғилибди, мазгилар. Уволмасми юлиб ёқвориш деб ётишибди😂😂😂

Zafarello

07 Nov, 13:16


Айнан сизларбоп мавзу. Ерингизда ўсадиган, вертолётдан яширадиган нашангиз ҳақида маълумот бердим)

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

07 Nov, 08:48


Шуларга молодец, бошқачароқлигини монетизация қилиб, сақа қиляпти. Россияда итдек ишлаб келасан, буларнинг профилини топиб, картасига пул ташлайсан, булар ошнангнинг исмини айтиб, сен хоҳлаган гапни гапириб беради. Сен "оқибатли синфдошлар" гуруҳингга ташлаб ҳиҳиҳи қилиб куласан, бўлди, шу холос.

Охирги пайт фақат иқтисодиётга оид китоблар яхши кетяпти менга😁😎

@Zafarello

Zafarello

07 Nov, 08:42


Моно қиз Зафарни мужиклигини қаттан билволдикин? Ўйланиб ўтираманми келинга ташлаб қўяман ўзи аниқлаштириб олар)

Zafarello

06 Nov, 13:12


"Укам келиб-кетинг, устиздан ариза бор" деб қўнғироқ бўлса, инстаграмда айтганимдек ҳаракатланинг. Кўриб, лайк ва коммент ёзсангиз, хурсанд бўламан. Раҳмат.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

05 Nov, 14:40


Чирчиқ шаҳар зам. ҳокими 1 миллион доллар пора билан қўлга тушибди.

@Zafarello

Zafarello

05 Nov, 13:11


Дўстлар буни қарангки, инстаграмда бу сафар сизларга ёқмайдиган мавзу ҳақида тўхталдим. Беваларга осиладиганлар ҳақида. Коммент ва лайкни босиб ташланглар қани👍

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

04 Nov, 18:08


Сизларга мазза, ТВ Самиядан бўшамайди уйимизда, бугун уйқуси қочган негадир😁

@Zafarello

Zafarello

04 Nov, 16:24


Жигарлар, ким қайси кино, сериални кўряпти?

@Zafarello

Zafarello

04 Nov, 14:05


Дўстлар, комментда қўллов керак. Сизлар севган мавзу бугун — порно😁

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

02 Nov, 12:36


Машнақа нарсаларга умуман ишонмайман. Айниқса арабча номли нарсалардан жуда узоқ турадиган бўлганман. "Ассаламу алайкум в.р. в.б." деб кўксига қўл қўйиб кутиб олса, орқа-олдимга қарамай қочаман, йўлда чўнтакларимниям титкилаб қўяман)))

Изоҳда "иманчилар" бу болага жавоб қайтармабди. Жавобини кутамиз.

@Zafarello

Zafarello

01 Nov, 12:24


Инстаграмдаги саҳифамда 3 миллион доллар масаласида ўз фикримни билдирдим. Қуйида линк қолдираман. У ерда ўз фикрларингизни бемалол ёзсангиз бўлади. Зафареллочиларни ўшетта кутаман😎

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

31 Oct, 13:55


Зафареллочилар сизларга ҳурматим чексиз. Менга чидаб, инстаграмга бориб, коммент ёзиб, лайк босиб келяпсизлар. Буни унутмайман🫡

Жичча чиданглар, ўтиб кетади)

@Zafarello

Zafarello

31 Oct, 13:26


"Омад ҳамиша келавермайди" деган совет киносини кўрганмисиз? Инстаграмда видео чиқардим. Қизиқ мавзу. Бориб кўринглар, лайк ва комментни аяманглар. Кутаман😁

Инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

30 Oct, 14:24


Yomon kontentga qarshi qanday kurashish mumkin?

Instagram, TikTok, YouTube yomon kontentga to‘lib ketyapti, yoshlarimizning ma’naviyati buzilib ketyapti, deb ko‘p noliymiz. Bu holatni tinimsiz tanqid qiluvchilar topiladi. Hatto ba’zilar shu sababli qaysidir manbalarni taqiqlash va bloklab qo‘yishni ham so‘raydi.

Menimcha, taqiqlash yechim emas. Yomon kontentga qarshi kurashishning eng samarali usuli yaxshi kontentlarni ko‘paytirish va bunday kontent tayyorlovchilarni rag‘batlantirish. Boshqacha yo‘lni ko‘rmayman, ochig‘i. Birgina she’riyat misolida aytsam.

O‘zbekiston Qahramoni Abdulla Oripov umrining so‘nggi yillarida o‘zining juda ko‘p she’rlarini o‘qib bergan va bu videoga muhrlangan. Ochig‘i, o‘sha videolarni tez-tez ko‘rib turaman va har safar mazza qilaman. Shoirning o‘z tilidan o‘qilgan she’rlarning mazasini tushungan tushunadi, bilgan biladi. Ijtimoiy tarmoqlarda ham o‘sha videolar hozirgacha aylanib turadi va ayrimlari hatto millionlab ko‘rilgan ham.

"Lolazor" podkastining oxirgi sonida O‘zbekiston xalq shoiri Usmon Azim bilan suhbatda aynan shu haqida gap ochdim, ularga ham shuni savol o‘laroq taklif sifatida aytdim.

Usmon aka fikrimni ma’qulladilar, ammo ular aytgan ayrim jihatlarda ham jon bor. Ya’ni bizning ulug‘ shoirlarimiz bunaqa texnik masalalar bilan o‘ralashib yurishlari kerak emas, ular mazza qilib ijod qilsin, ijod targ‘iboti bilan esa xos jamoalar shug‘ullansin. Targ‘ib qilganda ham yoshlar uslubida, ularga yoqadigan formatlarda, joriy trendlarni his qilgan holda qiziqarli qilish kerak. Bu ish bilan ayni qaysi tashkilot shug‘ullanishi kerak, kim moliyalashtirishi lozim, bular muhokama uchun alohida boshqa mavzu.

Xullas, bu borada qisqacha fikrim shunaqa. Yuqoridagi videoni ko‘rsangiz, yanada tushunarli bo‘ladi.

Agar shoirning o‘zi o‘qigan she’r qay darajada yoqimli bo‘lishini bilmoqchi bo‘lsangiz, unda Usmon aka podkastning oxirida o‘qigan 2 ta she’rni tinglab ko‘ring.


👉 @xushnudbek 👈

Zafarello

30 Oct, 13:46


Ҳозир қаттиқ синовдасизлар, ким дўст, ким дўст эмас, шунчаки обуначилиги аниқланадиган пайт😁

Инстаграмимга янги видео жойладим. Қизиқ мавзу. Коммент, лайкни аямайсиз деган умиддаман😊

👉 Шу ерда инстаграм саҳифам

@Zafarello

Zafarello

29 Oct, 14:13


Зафареллочилар қўллови керак менга, инстаграм комментларида😎

Zafarello

29 Oct, 14:12


Эркак алиментдан қочиб юрган. Икки йил тўлов қилмаган. МИБ, аёли ва унинг дугонаси "махсус операция" ўтказган. Эркак аёлининг дугонаси билан севишиб юрган. Икки ойдан кейин учрашувда МИБ уни қўлга олган. Зўр-а?)

Айтганча, инстаграмда саҳифа юргизмоқдаман. Линки қуйида, ҳаволага босиб, саҳифасига ўтинг. Изоҳ ёзинг.

👉 Инстаграм саҳифам

Zafarello

28 Oct, 15:57


Билим бўлган ҳудудларда унга яраша ғоя бўлади, ғоя туғилади. Бир кинодан парча кўрдим. Қўйгани, номини айтгани ор қилдим. Ўйлаб топган ғоясини қаранглар буларни:

Хотин бошқаси билан хиёнат қилади. Эшик тақиллаб курьер овқат олиб келади. Ваннадан хотин чиқиб, эшикни очади. Очса курьер эри бўлади.

Буларнинг ҳудуди шуда энди, хиёнат, қайнана зулми, келин жодугар ва бошқалар.

@Zafarello

Zafarello

28 Oct, 15:46


Хули инстаграм ёмон, расвоси чиққан, яхши контент қилиш керак дейишасан, видео қиляпман, лайк босиб, коммент ёзинглар, халққа етказинглар😎😁

Инстаграм линк

@Zafarello

Zafarello

28 Oct, 15:39


Усмон ака зўр инсонда😂😂😂

Подкаст

@Zafarello

Zafarello

28 Oct, 14:08


Инстаграмда Тимур Алихонов, Юнка ва Фарида мавзусида видео чиқди. Линк орқали ўтиб коммент ёзинг. Хурсанд бўламан.

Инстаграмга линк

Zafarello

28 Oct, 14:07


Айни кунларда "Пингвин" мини-сериалини кўряпман. Комикларни билганлар бу образни билади. Бироз романтизациялаштирилган.

@Zafarello

Zafarello

27 Oct, 14:28


Кореялик қайнона

@Zafarello

Zafarello

27 Oct, 14:26


Инстаграм саҳифамда янги видео чиқди. Шу ерда.

👉 Саҳифам

Zafarello

26 Oct, 08:36


Инстаграм комментида йўқлама бошланди, айтиб қўяй😁

Zafarello

26 Oct, 07:58


Комил Аллажоновга суиқасд уюштирилгани айтиляпти. Ирстаграмда видео қилдим. Кимда фикр бўлса, линк орқали ўтиб фикр бериши мумкин.

👉 Инстаграм линк

@Zafarbek_Solijonov

Zafarello

24 Oct, 12:08


2015 кузидаги расм дейишяпти.

@Zafarello

Zafarello

22 Oct, 15:17


Кўпчилик боряптикан. Жуда хурсанд бўлдим. Йўқлама қиляпман инстаграм комментида😁😁😁

Zafarello

22 Oct, 14:25


Бўлмаса, кино, мусиқа, китоб тавсияси, шахсий фикрларни тўхтатаман бу ерда😌😁

Zafarello

22 Oct, 14:24


Инстаграмда Зафареллочиларни кутяпман, машеттамиз деган гапини😁🙏

Zafarello

22 Oct, 13:51


Дўстлар, энди инстаграмда фаолиятни бошладик. Кенгайтирамиз. Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий-сиёсий масалаларда ўз фикрларимизни бериб боришни мақсад қилдик. Линк орқали ўтиб, комментларда қўлласангиз, обуна бўлсангиз, хурсанд бўлардим.

Линк👉 https://www.instagram.com/reel/DBbbVnSKEKm/?igsh=ZzV6aGdlaWNpYjdx

@Zafarbek_Solijonov

Zafarello

22 Oct, 05:26


Хамас Исроил махсус операциялари натижасида лидерлари ўлдирилавергач, навбатдаги лидери ким бўлишини эълон қилмасликка қарор қилди.

Айни вақтда Исроил Ҳизбуллоҳга молиявий ёрдам кўрсатувчи охирги лидерини Дамашқда машинасини портлатиб йўқ қилганини хабар қилди. Қизиғи, Исроил у ким эканини эълон қилмасликка қарор қилди.

@Zafarello

Zafarello

21 Oct, 07:28


Шоу восьми — корейслардан яна ажойиб сериал. Ҳокимият, инсонлар ва нафс ҳақида. Кўришни тавсия қиламан.

@Zafarello

Zafarello

20 Oct, 14:03


Barchaga qoʻllab-quvvatlash uchun katta rahmat! Nima boʻlishiga qaramasdan rock va metal janrini oʻzbek TVsiga olib chiqdik. Buning oʻzi bir katta yutuq. Bundanda katta yutuqlarga harakat qilamiz🤘

Всем спасибо, кто нас поддерживает! Несмотря на все случившееся, мы добились нашей главной цели — рокметал на узбекском ТВ. Это уже хоть маленькая, но победа. Дальше — больше 🤘

Zafarello

19 Oct, 15:01


Охирги вақтлар ким қайси китобни ўқияпти? Ўзимизнинг Фируз Аллаевнинг "Тадбиркор" ва Юло Вооглайднинг "Ватандошлик дастури" (Ҳамид Содиқ таржимаси) китобларини варақлаяпман.

@Zafarello

Zafarello

19 Oct, 14:55


Субстанция, +18 , огоҳлантиряпман. Айниқса қондан қўрқадиганлар кўрмасин. Деми Мур эски авлод топ актрисаси, ижрога беш плус. Ҳамма ўзига керакли маъно топволсин, спойлер қилмай😎

@Zafarello

Zafarello

19 Oct, 14:38


Иброҳим рокни тушунмасаям керак, консерватив қарашда ўсган (менимча навбатдаги маънавиятчи). Ҳатто нега "йўқ" дейишини асослолмаган. "Фикрим ўзимда қолади", чў за ху*я. Йўқ деяпсанми, асосла, қаерида ижро бузилган. Бу болаларга кўпроқ қўллов, маслаҳат, тавсия керак, ҳалиям Ўзбекистон учун янги йўналиш бу. Жамиятнинг бир қисми холос, Иброҳим ҳам. Яхшиси бу инсонни кўрсатувдан кетказиш керак.

Zafarello

19 Oct, 14:33


Linkin Park - Faint (Live on X-Factor by YoungNoize)

📹 https://youtu.be/y874ZxIfXaI?si=lRe5nChA23N_gIcO&t=4950

Zafarello

11 Oct, 09:54


Эрта сўнган юлдузимиз🥲

@Zafarello

Zafarello

09 Oct, 15:38


Барибир ҳозирги Ўзбекистон қизиқроқ😁

@Zafarello

Zafarello

09 Oct, 07:30


Бугун битта брат радиода заковат кўрсатувини тинчлик сиёсатига боғлаб берди. Думалаб қолдим. Бунақа пропаганда кўрмаганман, ҳалиги бурга анекдоти эсга тушди, оёқлари сакрашга мўлжалланган дейдиган😁

@Zafarello

Zafarello

08 Oct, 11:58


Эҳ, ёшлар😂😂😂

@Zafarello

Zafarello

08 Oct, 11:43


Инстаграм қизиқ жой экан. Мунисага "ҳомиладорлигизга ишонмемиза, алдавассиз" деб ёзаганларга Муниса қорнини видеога олиб кўрсатса, энди "Уйат эмасми товба, жаханнам муборе" деб ёзишяпти😁

@Zafarello

Zafarello

07 Oct, 06:29


Бугун душанба. Уйқу келяпти. Лекин олаётган ойлигингни ҳалоллаб олишингам керак. Шунда сен:

@Zafarello

Zafarello

06 Oct, 15:36


Фалсафашунос олим, устоз Хуршид Йўлдошев интервю берибди.

https://youtu.be/ZbZRsPwqFV0?si=I5Ki5Tr_klNzMVEM

@Zafarello

Zafarello

06 Oct, 14:40


Платформанинг бирини кўрган бўлсангиз керак. Иккисиям чиқибди. Кўринглар. Кинодаги маъно ёққан доим: энг тепадагиларда хоҳлаганини ейиш имкони бор, лекин улар ўзига тегишли улушни есагина овқат ҳаммага етади. Маҳаллабай ишлаш тизимини ўйлаб топганларга шу кинони мажбурлаб кўрсатиш керак😁

@Zafarello

Zafarello

06 Oct, 14:23


Битта қўшним бориди. Каримов пайтида катта бочкасига бензин тўлдириб, шерикликда сотарди. Нариги шериги заводдан бензин олиб чиқиб берарди. Бу тақчиллик пайти уриб соққани қиларди. Бир куни бочкасида озроқ бензинни ёқиб, ёнғин чиқиб, "ҳамма бензин ёниб кетди" деб шеригини алдамоқчи бўлган. Шериги давлат ишида тажрибаси бўлгани учун ишонмаган, классик усул бу деган. Охирида ҳалиги алдоқчи соққасиз қолиб кетган. Катта бўлганимдан кейин бозорлар, бинолар нега бирдан ёниб кетишини тушундим😁

@Zafarello

Zafarello

06 Oct, 13:23


Ўзим учун энг хунук нарса нима биласизми? Қайсидир мансабдорни платформаларимда танқид қилсам, саволлар ташласам, кейин ўзи билан қаердадир учрашиб қолсам (фарқи йўқ, у подкаст бўлсин ёки бирор тадбир), уни олдида қўйдек туриш ёки тиржайишдан ўзимни тияман. Баъзан ўша саволларимни чеккага тортиб бўлмасин берволаман.

Айримларида кўрсаткич бармоғи билан тепани кўрсатади, тушунволаман ва уни тепкилашдан тўхтайман. Тепадагига духим етмаган жойда нима учун пастдаги оддий ижрочини калака қилаверишим керак? Ёки ўзининг олдида жим туриб, шарт уйга келиб платформаларимда шерга айланиш, ўта ғалати кўринади. Камида зиёлилар кўриб, мийиғида кулиб турадию. Бир хил бўлўриш керак доим, ҳар ерда.

@Zafarello

Zafarello

03 Oct, 19:36


Комил Алламжоновнинг Президент Администрациясидан ишдан кетишида нима ёки қандай "сигнал" кўрдингиз, масаланда?)

Zafarello

03 Oct, 19:24


Ҳа бўпти, бугунам қуруқ понятка бўлмасин. 11.22.63 — яхши мини-сериал. Расм ва рақамлар АҚШнинг 35 президенти Кеннедини эслатган бўлса керак. Спойлер бўлиб қолмасин, жим турай. Лекин сизларгаям ёқса керак😎

@Zafarello

Zafarello

03 Oct, 19:18


Билмайман бу нарсалар фанда нима дейилади, лекин ҳеч кимга ачинмангларам, иложи борича. Мана шу нарсаям юқадиган нарса. Сизга ўтиши мумкин. Устидан кулманг ҳам, ачинманг ҳам. Бу унинг тақдири дейинг ва йўлингизда давом этинг доим.

Zafarello

03 Oct, 19:13


Одамларни қутқарманг

Ҳа, тўғри ўқидингиз: одамларни қутқарманг. Ҳаётим давомида нимаки хато қилган бўлсам — ҳаммаси кимдир ёки кимларнидир "қутқармоқчи" бўлганим ортидан содир бўлган. Ўта раҳмдиллик ҳам аслида негатив программа, ҳамма муносабатларда олтин ўрталик ўта муҳим.

Тўғри, инсон бағритош бўлмаслиги, меҳрибон бўлиши керак, лекин кимгадир келган синовни ечмоқчи бўлганимизда охирида, албатта, айбдорга айланамиз.

Шундай қонун борлигини аввал билмасдим: агар кимдир қутқарувчи ролига кирса, охирида, албатта қурбон ролига ҳам киради ва шу билан вазият ёпилади.

@imaginative_girl

Zafarello

01 Oct, 14:45


Қисматларингда нима кўрдизлар демадим, янги кино, сериаллар тавсия қилинглар😁

Zafarello

01 Oct, 14:41


Ким нима кўрди шу кунлар, ёзинглар, сериал, кино